×
Шайх Обидхон қори Собитхон ўғли, 1958 йил Наманган вилоятида таваллуд топган. 1980-1984 йилларда Тошкент Ислом олий маъҳадида таълим олганлар. 1985-1990-йиллари Тошкентдаги “Тиллашайх” жомеъ масжидида имом ноиби, 1990-1996-йилларда эса “Тўхтабой” жомеъ масжидида имом-хатиб сифатида фаолият юритганлар. 1995 йили қирол Фаҳд бин Абдулазиз дунёнинг бир қатор уламолари қаторида Обидхон қорини исломий кутубхона билан тақдирлаган. 1992-1998 йиллар давомида Қори ака “Озодлик” радиосининг диний дастурини олиб бориб, тингловчиларни Қуръони карим тафсири билан таништириб борганлар. Шайхнинг дарс ва маърузалари islomovozi.com - Ислом овози веб саҳифасида бериб борилади.