×
Шайх Абдуллоҳ ибн Жоруллоҳ ибн Иборҳим Оли Жоруллоҳ, насаби Бани Тамимнинг Навосир қабиласига боради. Риёзга сафар қилиб, у ерда 1368-1374 йиллар шайх Муҳаммад ибн Иброҳим Оли Шайхдан таълим олади. 1375 йил Даъват имоми маъҳадига кириб, у ерда бир қатор машойихлардан таълим олади. Бу маъҳадни 1379 йилда тамомлаган шайх Абдуллоҳ, Риёздаги шариат факултетига киради ва 1384 йил битиради. 1399 йил магистр бўлади. 1414 ҳижрийда Маккаи Мукаррамада Рамазон ойида вафот этади.