Таховий ақидасининг енгил шарҳи
Бу материал ... таржима қилинган
Категориялар
Манба
Full Description
- Таховий ақидасининг енгил шарҳи
- Ислом Нури
- Мутаржим: Усмон Хаким
- М у к а д д и м а
- 1-матн: Аллохнинг бизга берган тавфик-хидояти билан эътикод килган холда Аллохнинг тавхиди тўгрисида айтамиз: Албатта Аллох ёлгиз, Унинг шериги йўк.
- 2-матн: Аллохга ўхшаш бирор нарса йўк
- 3- матн: Бирор нарса Аллохни ожиз колдира олмас.
- 4 матн: Аллохдан ўзга ибодатга хакли бирор илох йўк.
- 5 матн: Аллох таолонинг бошланиши йўк, азалдан мавжуд хамда Ул зот доимий, абадийдир, охири йўк.
- 6 -матн: Аллох таоло хеч качон йўк бўлмайди.
- 7- матн: Аллох таоло хохлаган нарсаларгина амалга ошар. Ул зот хохламаган нарса хеч качон амалга ошмас.
- 8-матн: Гумонлар Аллох таолонинг кандай зот эканлигига ета олмас ва илмлар Ул зотнинг канакалигини фахмлай олмас
- 9-матн: Халклар Аллох таолога ўхшамайди
- 10-матн: Аллох таоло хар доим тирикдир, ўлмас. Доимо коимдир, ухламас.
- 11-матн:Аллох таоло бехожат яратгувчи ва кийналмасдан ризк бергувчидир
- 12-матн: Аллох таоло кўркувсиз ўлдиргувчи, машаккатсиз тирилтиргувчидир
- 13-матн: Аллох таоло Ўзининг сифатлари билан кадимдан, халкларини яратишидан олдин бўлган. Ул зотда олдин йўк бўлган бирор бир сифат, халкларнинг вужудга келишлари туфайли кўшилиб колмаган. Ул зот Ўз сифатлари билан азалдан бўлгани каби, улар билан абадий колгувчидир.
- 15-матн: Аллох таоло тарбия килинувчилар-яратилганлар вужудга келишларидан олдин хам Ар-Робб-тарбия килгувчи бўлган ва яратилганлар яралишидан аввал хам Ал-Холик-яратгувчи бўлган
- 16-матн: Аллох таоло халкларини тирилтирганидан кейин хам “Ўликларни тирилтиргувчи” зот. Ушбу исмга халкларни тирилтиришидан олдин хам хакли бўлган. Шунингдек, “Ал-Холик” исмига хам яралганларни яратишидан аввал хакли бўлган.
- 18-матн: Аллох табарока ва таоло халкларини билиб яратди.
- 19-матн: Аллох таоло халкларининг такдирларини белгилаб кўйган
- 20-матн: Аллох субханаху ва таоло халкларининг ажалларини белгилаб кўйди.
- 21-матн: Аллох таоло халкларни яратишидан олдин Унга бирор нарса махфий бўлмаган. Аллох таоло уларни яратишидан олдин нима амал килишларини билган.
- 22-матн: Аллох таоло халкларини Ўзига итоат килишга буюрди ва Ул зотга осий бўлишлари-гунох килишларидан кайтарди
- 23-матн: Хар бир нарса Аллохнинг такдири ва хохиши билан содир бўлади. Ул зотнинг хохиши албатта амалга ошади. Бандалар учун бирор бир хохиш йўк. Факат, Аллох таоло уларга нимани хохласа, у юзага келади. Демак, Аллох субханаху ва таоло халкига нимани истаса, (у хеч бир тўсиксиз) вужудга келади, ниманики хохламаса, (бутун халк жамланиб уринганда хам, хеч качон) юзага келмайди.
- 24-матн: Аллох таоло Ўзининг фазл ва рахмати билан хохлаган бандасини хидоят килади, адашиб кетишидан саклайди ва балою офатлардан саломат колдиради. Ул зот Ўзининг адолати билан хохлаган кулини адаштиради, шубхалардан уни сакламайди ва балою офатларга мубтало килади.
- 25-матн: Халкларнинг хаммалари Аллох таоло хохишининг ичида, фазлу рахмати ва адолати орасида хаёт кечирадилар.
- 26-матн: Аллох таоло мухолиф-карши чикувчи ва ўхшашлардан олий бўлган зотдир.
- 27-матн: Аллох таолонинг хукмини бирор бир рад этувчи, кечиктирувчи ва Ул зотнинг амрига голиб келувчи бирор нарса йўк.
- 28-матн: Юкорида ўтган эътикод масалаларининг хаммасига иймон келтирдик ва хаммаси Аллохнинг хузуридан эканлигига мувкин бўлдик (калбимизда Иймон карор топди).
- 29-матн: Албатта Мухаммад Аллохнинг танланган кули, пайгамбари ва рози бўлган элчисидир.
- 30-матн: Мухаммад саллаллоху алайхи ва саллам пайгамбарларнинг охиргиси бўладилар.
- 31-матн: Пайгамбаримиз саллаллоху алайхи ва саллам такводорлар имоми бўладилар
- 32-матн: Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам юборилган элчиларнинг сайиди бўладилар
- 33-матн: Мухаммад саллаллоху алайхи ва саллам оламлар Роббисининг суюкли бандасидирлар.
- 34-матн: Пайгамбаримиз Мухаммад саллаллоху алайхи ва саллам дан кейинги хар бир пайгамбарлик даъвоси адашиш ва хавои-нафсдир
- 35-матн: Пайгамбаримиз Мухаммад саллаллоху алайхи ва саллам жинларнинг оммаси ва халкларининг барчасига хакку хидоят ва нуру зиё билан юборилган энг улуг пайгамбар бўладилар
- 37-матн: Кимки башариятдаги бўлган сифатлардан бири билан Аллохни сифатласа, шубхасиз кофир бўлади. Бундай кимсанинг холатига назар солган киши ибрат олади, бу каби кофирларнинг сўзидан тийилади ва Аллох таолони Ўзининг комил сифатларида инсонга ўхшамаслигини билиб олади.
- 43-матн: Чунки, Роббимиз cубхонаху ва таоло сифатланган сифатларида яккаю ягонадир. Халкларидан бирор-бир кишида Ундаги бор сифатлар мавжуд эмас
- 44-матн: Аллох таоло чегаралар, гоялар, бурчаклар, аъзолар, иш куроллари - фойдаланиладиган ва зарарни дафъ киладиган асбоблардан олийдир. Яралмишлар каби Ул зотни олти томон камраб олмайди.
- 46-матн: Аллох таоло Мухаммад саллаллоху алайхи ва саллам га умматларини (Киёмат кунининг огир чанкоглигидан) куткариш учун, иззату икром килиб - берган ховузи хакдир.
- 47-матн: Хабарларда ривоят килинганидек, Аллохнинг Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам умматлари учун захирага олиб кўйган шафоат-оклов хакдир.
- 48-матн: Аллох таолонинг Одам ва унинг зурриётидан олган мийсоки хакдир
- 49-матн: Аллох таоло, азалдан бўлган илмида жаннат ва дўзахга кирадиган халкларнинг сонини бира тўла билган. Бу сон кўпаймайди хам, камаймайди хам. Шунингдек, Ул зот халкларининг нима амаллар килишларини азалдаги илми билан билган.
- 50-матн: Хар бир одамга яратиб кўйилган жойининг амаллари енгил килиб кўйилган. Амаллар охирларига караб эътибор килинади. Саодатли инсон Аллохнинг такдири билан саодатли бўлган. Бахтсиз кимса хам Аллохнинг кисмати билан бахтсиз бўлган.
- 53-матн: Лавхул-махфуз, калам хамда унга ёзиб кўйилган барча нарсаларга иймон келтирамиз.
- 59-матн: Арш ва Курсий хакдир
- 60-матн: Аллох таоло Аршдан ва ундан бошкасидан хам хожатсиздир. Ул зот барча нарсани камраб олгувчи ва хамма нарсадан юкорида бўлган Аршнинг устидадир. Аллох субхонаху ва таоло халкларини Уни камраб олишларидан ожиз колдирди. (Халклар Аллох таолони била олмаслар).
- 61-матн: Дархакикат Аллох Иброхимни Ўзига халил килиб олди ва Мусо билан гаплашди, деб иймон келтирамиз, тасдиклаймиз ва таслим бўламиз.
- 62-матн: Фаришталарга, пайгамбарларга ва юборилган элчиларга туширилган китобларга иймон келтирамиз хамда улар очик-равшан хакикатда бўлганлар деб гувохлик берамиз.
- 63-матн: Кибламиз ахлини мусулмонлар, мўминлар деб номлаймиз. Модомики улар пайгамбаримиз соллаллоху алайхи ва саллам келтирган нарсаларни эътироф килгувчи хамда у киши айтган ва хабар берган барча нарсаларни тасдикловчи бўлсалар.
- 64-матн: Аллох хакида чукур шўнгиб кетмаймиз ва Аллохнинг дини тўгрисида талашиб-тортишмаймиз.
- 66-матн: Кибла ахлидан бирор кишини гунохи туфайли кофирга чикармаймиз, модомики уни халол килиб олмаса. Иймонли кишининг килган гунохи иймонига зарар етказмайди, демаймиз.
- 68-матн: (Аллохнинг макридан) хотиржам бўлиш ва (Ул зотнинг рахматидан) умидсиз бўлиш Ислом миллатидан кўчириб юборади. Кибла ахли учун хак йўл у иккисининг орасида.
- 69-матн: Банда Иймондан чикиб кетмайди. Факат уни Иймонга киритган нарсани инкор килиши туфайлигина чикиб кетади.
- 70-матн: Иймон - тил билан икрор бўлиш ва калб билан тасдиклашдир. Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам дан ривоят килинган шариат хамда диний ишлар баёни хакидаги барча сахих хадислар хакдир. Иймон битта. Иймон ахли унинг аслида тенгдирлар. Улар орасидаги фазилатлироглари (Аллохдан кўпрок) кўрккан, такво килган, хавою нафсига берилиб кетмаган ва энг яхши ишларни лозим тутганлари бўладилар.
- 71-матн: Мўминларнинг барчаси Рахмоннинг авлиёлари бўладилар.
- 72-матн: Аллохнинг хузурида мўминларнинг энг хурматлироклари, Аллохга итоатлирок бўлганлари хамда Куръонга кўпрок эргашганларидир.
- 73-матн: Иймон - Аллохга, Унинг фаришталарига, китобларига, расулларига, Охират кунига ва такдирнинг яхшилигию ёмонлиги хамда ширинлигию аччиглигини Аллох таолодан эканлигига ишониб, тасдиклашдир.
- 74-матн: Биз юкорида ўтган масалаларнинг барчасига Иймон келтирган мўминлармиз. Расуллардан бирортасини ажратиб кўймаймиз хамда улар келтирган хамма нарсаларни тасдиклаймиз.
- 76-матн: Кибла ахлидан бўлган хар бир яхши ва гунохкор имом оркасида намоз ўкишни жоиз деймиз. Хамда Кибла ахлидан вафот этганларига жаноза намозининг ўкилишини дуруст деймиз.
- 77-матн: Кибла ахлидан бирор бир кишини жаннатга хам, дўзахга хам туширмаймиз.
- 78-матн: Кибла ахлини кофир, мушрик ва мунофик, деб гувохлик бериб юбормаймиз. Модомики улардан бу иллатларнинг бири зохир бўлмаса. Уларнинг ички холатларини эса Аллох таолога хавола киламиз.
- 79-матн: Мухаммад صلى الله عليه وسلم умматларидан бирор-бир кишига килич кўтарилмайди, факат килич кўтариш вожиб бўлган кимсага карши кўтарилади, деймиз.
- 80-матн: Имомларимиз ва ишларимизнинг волийлари (рахбарлари)га, гарчи зулм килсалар хам хуруж килмаймиз. Уларга дуои бад килмаймиз. Уларга итоат килишдан кўлни тортиб олмаймиз. Уларга итоат килишни Аллох таолога итоат килиш бўлган фарз деб биламиз, модомики маъсиятга буюрмасалар. Уларнинг хакларига салохият ва афв сўраб дуо киламиз.
- 81-матн: Суннат ва жамоатга эргашамиз. Жамоатдан ёлгизланиб колиш, мухолиф бўлиш ва фиркаланиб кетишдан сакланамиз.
- 82-матн: Адолат ва омонат ахлини яхши кўрамиз хамда жабру ситам ва хиёнат ахлини ёмон кўрамиз.
- 83-матн: Айтамизки: Бизнинг аклимизга сигдириб бўлмайдиган нарсалар илмини Аллох билгувчирокдир.
- 84-матн: Асар-хадисда айтилганидек, хам сафарда, хам хазарда - ўз юртида махсиларга масх тортса бўлади, деймиз.
- 85-матн: Мусулмонлардан - уларнинг яхшилари ва фожирларидан - бўлган бошликлари билан бирга хаж ва жиход Киёмат кунигача давом этади. Уларни бирор-бир нарса тўхтата олмайди ва бузиб хам юбормайди.
- 86-матн: Бандалар амалларини ёзиб борувчи улуг фаришталарга Иймон келтирамиз. Хакикатда Аллох уларни бизларга сакловчилар килиб кўйди.
- 87-матн: Оламлар (даги махлукотлар) рухларини сугуриб олиш вазифаси юкланган ўлим фариштасига Иймон келтирамиз.
- 89-матн: Киёмат кунида кайта тирилишга, амаллар учун мукофот олиш ёки жазоланишга, Аллохнинг олдида кўндаланг кўйилишга, хисоб килинишга, китоб (яъни номаи аъмол)ларнинг ўкилишига, савоб олишга, азобланишга, сирот кўпригига ва тарозуга Иймон келтирамиз.
- 92-матн: Бандаларнинг феъллари Аллохнинг яратганидир. Уларни касб килиш эса бандалар томонидандир.
- 94-матн: Тирикларнинг дуо ва садакаларида вафот этганларга манфаат бор.
- 95-матн: Аллох таоло дуоларни ижобат килади ва хожатларни ўтайди.
- 97-матн: Аллох газаб килади, рози бўлади, лекин халкларидан бирор-бири каби эмас.
- 100-матн: Кейин Умар бин Хаттоб разияллоху анхуга исбот киламиз.
- 101-матн: Кейин Усмон бин Аффон разияллоху анхуга исбот киламиз.
- 102-матн: Кейин Али бин абу Толиб разияллоху анхуга исбот киламиз.
- 103-матн: Улар рошид-тўгри йўл кўрсатувчи халифалар ва хидоятда бўлган имомлардир.
- 107-матн: Хар кандай авлиёни бирорта пайгамбардан (Уларга Аллохнинг саломи бўлсин) устун кўймаймиз. Айтамизки, битта пайгамбар авлиёларнинг барчасидан афзалдир.
- 108-матн: Ишонарли ва динда мустахкам бўлган кишиларнинг сахих ривоятлари билан авлиёларнинг кароматлари хакида келган хабарларга Иймон келтирамиз.
- 110-матн: Бирор кохинни, аррофни ва Куръон, суннат хамда умматнинг ижмоъсига карши бўладиган нарсани даъво киладиган кимсани (тўгри, деб) тасдикламаймиз.
- 111-матн: Жамоатни хак ва тўгри, фиркаланиб кетишни эса хакдан огиш ва азоб деб биламиз.
Таховий ақидасининг енгил шарҳи
Ислом Нури
Матн сохиби: Абу Жаъфар ибн Ахмад ибн Мухаммад ал-Аздий ат-Таховий
Мутаржим: Усмон Хаким
بسم الله الرحمن الرحيم
إن الحمد لله ، نحمده ، و نستعينه ، و نستغفره ، و نعوذ بالله من شرور أنفسنا و من سيئات أعمالنا، من يهده الله فلا مضل له ، و من يضلل فلا هادي له ، و أشهد أن لا إله إلا الله وحده لا شريك له ، و أشهد أن محمدا عبده و رسوله، صلى الله عليه و على آله و أصحابه أجمعين.
أما بعد:
М у к а д д и м а
Аллохга хамдлар ва мактовлар бўлсин. Ундан ёрдам сўраймиз. Нафсларимиз ёмонлиги ва амалларимиз хатоликларидан Аллохнинг панохига ўтамиз. Аллох кимни хидоят килса, уни хеч ким адаштира олмас ва Ул зот адаштириб кўйган кишини бирор кимса хидоят кила олмас. Ёлгиз Аллохдан бошка ибодатга хакли бирор илох йўклигига гувохлик бераман. Унинг шериги йўк. Ва Мухаммад Ул зотнинг кули ва элчиси эканлигига гувохлик бераман.
"يا أيها الذين آمنوا اتقوا الله حق تقاته ولا تموتن إلا وأنتم مسلمون".
“Эй иймон келтирган зотлар, Аллохдан хакикий кўркув билан кўркинглар ва факат мусулмон бўлган холларингизда дунёдан ўтинглар!”
"يا أيها الناس اتقوا ربكم الذي خلقكم من نفس واحدة وخلق منها زوجها وبث منهما رجالا كثيرا ونساء، و اتقوا الله الذي تساءلون به و الأرحام، إن الله كان عليكم رقيبا".
“Эй инсонлар! Сизларни бир жондан (яъни Одам алайхиссаломдан) яратган ва ундан жуфтини (Хавво алайхассаломни) яратган хамда у икковидан кўп эркак ва аёлларни таркатган Роббингиздан кўркингиз! Яна ораларингиздаги савол-жавобларда ўртага номи солинадиган Аллохдан кўркингиз ва кариндошларингиз (билан ажралиб кетишдан сакланингиз)! Албатта Аллох устингизда кузатгувчи бўлган зотдир”.
"يا أيها الذين آمنوا اتقوا الله و قولوا قولا سديدا، يصلح لكم أعمالكم و يغفر لكم ذنوبكم، و من يطع الله و رسوله فقد فاز فوزا عظيما"
“Эй мўминлар, Аллохдан кўркинглар ва тўгри сўзни сўзланглар! (Шунда Аллох) ишларингизни ўнглар ва гунохларингизни магфират килар. Ким Аллохга ва Унинг элчисига итоат этса, улуг бахтга эришибди”.
Аммо баъд:
Сўзларнинг энг тўгриси Аллохнинг китоби ва йўлларнинг энг яхшиси Мухаммад саллаллоху алайхи ва саллам йўлларидир. Ишларнинг энг ёмони динда пайдо килинган янгиликлар бўлади. Хар бир пайдо килинган янгилик бидъат, хар бир бидъат залолат-адашиш ва хар бир залолат дўзахдадир.
Ахли суннат вал-жамоат эътикодини баён килиш учун ёзилган бу китобнинг матнлари улуг имом Абу Ханифа, Абу Юсуф ва Мухаммад бин ал-Хасан уламолари мазхабига мувофикдир (барчаларини Аллох таоло Ўз рахматига олсин!). Бул зотларнинг эътикодларини имом Абу Жаъфар Таховий рахимахуллох ўзларининг “Ал-акийдатут-Таховия” китобларида баён киладилар. Бу киши ханафий мазхабининг етук мухаддис уламоларидан бўладилар. Мухаммадия умматининг жумхур-кўпчилик уламолари Таховийнинг мазкур китобларида баён килинган акидани эътироф килиб тасдиклашган. Бу китобдаги матнларга ёзилган шарх ва изохлар кўп. Уларнинг айримлари суннатга мувофик бўлса, бошкалари фалсафа йўналиши билан тушунтирилди. Бу шархларнинг серфойдалиси имом Ибну Абил-Из Ал-Ханафий ёзган шархдир (барчаларидан Аллох таоло рози бўлсин!).
Азиз биродарлар, Аллох таолонинг мадади ила Таховий акидаси ва юкорида эслатилган унинг шархидаги маъноларни Сизларга кискача таржима киламиз, иншааллох. Аллох таолодан офият сўрайман! Кавслар орасидаги тушунтиришлар, оятлар тафсири ва хадислар шархи таржимон томонидан. Ушбу китоб таржимасида камчилик сезиб колган китобхон биродаримдан уни тўгрилаб кўйишини илтимос киламан! Ахли суннат вал-жамоат йўлини мустахкам тутсам деган барча биродарларимни Аллох Субхонаху ва таоло магфират килиб, дахшатли киёмат кунида Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам ва Ул зот сахобалари жамоасида тирилтиришини илтижо килиб сўрайман! Зеро Аллох таоло рахмлиларнинг рахм килувчироги бўлган зотдир!
Таржимон
1. نقول في توحيد الله معتقدين بتوفيق الله أن الله واحد لا شريك له
1-матн: Аллохнинг бизга берган тавфик-хидояти билан эътикод килган холда Аллохнинг тавхиди тўгрисида айтамиз: Албатта Аллох ёлгиз, Унинг шериги йўк.
Шарх: (Ёлгиз Аллох таолога ибодат килиб, ширк келтирмасликка тавхид дейилади. Аллохни кўйиб яратилган нарсаларга, яъни фаришта, жин, авлиё, бут, дарахт, олов ва бундан бошкаларга сигинишга ширк деб аталади). Тавхид пайгамбарлар даъватининг боши, (жаннатга олиб борувчи) йўлнинг аввалги манзили ва Аллохга юзланувчи банданинг киладиган энг биринчи ишидир. Аллох таоло айтади:
"لقد أرسلنا نوحا إلى قومه فقال يا قوم اعبدوا الله ما لكم من إله غيره" (الأعراف:59)
(Табарий ушбу оятни куйидагича тафсир киладилар: “Роббимиз Аллох таоло бу оят билан эшитувчи одамларга Нух عليه السلام ни кавмига юборганини эслатади. Шунда Нух айтдилар: Ибодатга хакли бўлган ёлгиз Аллохгагина ибодат килингиз. Тоатлар килиб, Ул зотнинг олдида ўзингизни паст тутингиз. Бутларга ибодат килишни тарк этингиз. Чунки, сизлар учун Аллохдан бошка ибодат килишингизга лойик бирор илох йўк”). (Табарий тафсири: 8-жуз, 213- сахифа).
Худ, Солих, Шуайб алайхимуссалом каби бошка пайгамбарларнинг хам юкоридагидек тавхидга даъват килишганини Аллох таоло “Аъроф” сурасининг кейинги оятларида баён килган. Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам айтадилар:
"أمرت أن أقاتل الناس حتى يشهدوا أن لا إله إلا الله، و أن محمدا رسول الله" (رواه البخاري: 25 و غيره).
Маъноси: “Одамлар то ла илаха иллаллох ва Мухаммад расулуллох деб гувохлик бермагунларича улар билан курашишга буюрилдим”.
Демак, инсонни энг биринчи Исломга олиб кирадиган ва охирида дунёдан чикиб кетишидаги нарса тавхид бўлиши керак экан. Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам бундай деганлар:
"من كان آخر كلامه لا إله إلا الله دخل الجنة" (المستدرك على صحيحين:هذا حديث صحيح الإسناد ولم يخرجاه).
Маъноси: “Кимнинг охирги сўзи ла илаха иллаллох бўлса, албатта жаннатга киради”.
2. و لا شيء مثله
2-матн: Аллохга ўхшаш бирор нарса йўк
Шарх: Аллох таолога бирор нарсанинг ўхшамаслигига Ахли суннат уламолари иттифок килишди. Хох Унинг зотида, хох сифатларида ёки феълларида бўлсин, бирор нарса Унга ўхшамайди. Аллох таоло айтади:
" ليس كمثله شيء، و هو السميع البصير"(الشورى: 11)
(Мазкур оят маъносини Абдуррохман бин Носир Саъдий рахимахуллох бундай тафсир киладилар: “Аллох таолога яратган халкидан бирор нарса ўхшамайди ва тенг кела олмайди. Хох Унинг зоти, исмлари, сифатлари ё феълларида бўлсин, хеч бир нарса Ул зотга асло ўхшамайди. Чунки, Ул зот исмларининг барчаси гўзал, сифатларининг хаммаси камол ва улуг сифатлар, феъллари эса улкан махлукларни шериксиз пайдо килгувчи феъллардир. Хулоса килиб айтганда, хар кандай томонда хам Ул зотга тенг бўла оладиган бирор нарса йўк. Ул зот яккаю ягона. Аллох таоло барча овозларни хилма хил тиллар ва сўралаётган турли-турли хожатлар бўлишига карамай эшитгувчидир. Ул зот туннинг зулматида кора тошнинг устида юрган кора чумолининг изини хам ва бундан бошка барча нарсаларни хам кўргувчидир. Ахли суннат вал-жамоат уламолари (уларга Роббимнинг рахмати бўлсин!), Аллох таолонинг сифатларини исбот килишга ва уларни махлукларнинг сифатларига ўхшамаслигига бу каби оятларни далил килиб келтиришади).
3. و لا شيء يعجزه
3- матн: Бирор нарса Аллохни ожиз колдира олмас.
Шарх: Аллох таоло айтади:
"إن الله على كل شيء قدير" ( البقرة: 20)
(Оят маъносини Саъдий рахимахуллох бундай тафсир киладилар: “Шубхасиз Аллох таоло барча нарсаларга кодир Зотдир. Бирор нарса Уни ожиз колдирмайди. Унинг кудрати жумласида шу нарса борки, качон бир нарсани килмокчи бўлса, бирор тўсик ва каршиликларсиз уни амалга оширади. Бу каби оятлар адашган кадария тоифасининг даъвосини ботилга чикаради. Уларнинг фикрича, бандаларнинг феъллари Аллох таолонинг кудрати остига дохил бўлмас эмиш. Бу даъво рад этилади. Аллох таоло хамма-хамма нарсаларни, мавжудотларнинг феълу харакатларини хам яратгувчи бўлган Зотдир).
Аллох Субхонаху ва таоло барча нарсага кодир Зотдир, ожиз эмас. Ожиз хеч качон илох бўла олмайди. Бундай камчиликлардан Аллох Субхонаху ва таоло олийдир.
و لا إله غيره
4 матн: Аллохдан ўзга ибодатга хакли бирор илох йўк.
Шарх: Бу тавхид калимаси. Юкорирокда айтилганидек, барча пайгамбарлар ўз кавмларини шу калимага чакиришган.
5. قديم بلا ابتداء، دائم بلا انتهاء
5 матн: Аллох таолонинг бошланиши йўк, азалдан мавжуд хамда Ул зот доимий, абадийдир, охири йўк.
Шарх: Аллох таоло бундай деган:
" هو الأول و الآخر" (الحديد: 3)
(Табарий рахимахуллох мазкур оятни куйидагича шархлайдилар: “Аллох таоло хамма нарсалардан бурун, чегарасиз аввалги, ва барча нарсалардан кейин, чексиз охиргидир. Хулоса килиб айтганда бирон нарса бўлмаганда хам, Аллох таоло бор эди. Барча нарсалар йўк бўлиб кетганда хам, Ул зот бўлади. Ул зотнинг юзидан бошка хамма нарса халок бўлгувчидир. Аллох таолога хамду санолар бўлсин!”)
6. لا يفنى و لا يبيد
6 -матн: Аллох таоло хеч качон йўк бўлмайди.
Шарх: Аллох таоло бундай дейди:
" كل من عليها فان، و يبقى وجه ربك ذو الجلال و الإكرام"(الرحمن: 26، 27)
(Ибни Касир рахимахуллох бу оятни куйидагича тафсир киладилар: “Аллох таоло барча халкига оммавий хабар бериб айтади: Хар бир жон ўлим (жон топшириш аччиглиги)ни тотгувчидир. Ёлгиз Аллохнинг Ўзигина ўлмас зот. Жину инсон тоифалари, фаришталар ва аршни кўтариб тургувчи малоикаларнинг хаммаси ўладилар. Яккаю ягона Каххор зотгина доимий колгувчидир. Шунинг учун хам Ул зот аввалги бўлганидек, охирги хамдир. Бу оятда барча халкларга таъзия бериш бор. Чунки, ўлмасдан хеч ким колмас. Хамма ўлиб бўлгач, Аллох Киёматни коим килади. Кейин халкларнинг амалларига, каттасию кичиги, озию кўпи ва ошкорасию яширинчасига караб, мукофот ё жазо беради. Ул зот зарранинг мисколича хам зулм килмайди).
7. ولا يكون إلا ما يريد
7- матн: Аллох таоло хохлаган нарсаларгина амалга ошар. Ул зот хохламаган нарса хеч качон амалга ошмас.
Шарх: Бу сўзлар Кадария ва Муътазила тоифаларининг даъволарини ботилга чикаради. Уларнинг даъвосича, Аллох таоло одамларнинг баридан Иймонни хохлаган, кофир эса куфрни хохлаб кофир бўлган эмиш. Бу даъво бемаъни, бўлмагурдир. Чунки Куръон, суннат ва соглом аклга каршидир.
Кадарияларга, Аллохнинг такдирини инкор килганлари учун, кадариялар деб ном берилди.
Муътазила фиркаси: Булар Амр бин Убайд, Восил бин Ато ва уларнинг шогирдлари бўлади. Муътазила калимаси, четга ажралиб чикканлар маъносини англатади. Булар иккинчи хижрий аср бошларида Ал-Хасанул-Басрий рахимахуллох мажлисидан ажралиб, ўзлари алохида четда ўтиришарди. Катода рахимахуллох каби олим тобиъийнлар: Булар муътазилалар бўлади, дейишарди. Шу ўринда мавзудан ташкари бўлса хам маълумот учун адашган муътазила тоифасининг акидаси тўгрисида тўхталиб ўтамиз, иншааллох. Муътазилалар ўз мазхабларини бешта аслга бино килишган. Уларни куйидагича номлайдилар: Адл, тавхид, ваъийдни бажариш, икки манзил орасидаги манзил ва яхшиликка амр килмок хамда ёмонликдан кайтармок. Муътазилалар бу асосларида хакка ботилни кийгазишди. Зеро, бидъат ахлининг ахволи шунака бўлади.
Адл: Муътазилалар, бу асосларида Аллохга адолат сифатини беришиб, бунинг никоби остида такдирга иймон келтиришни йўкка чикаришди. Айтишдики: Аллох таоло ёмонликни яратмайди. Чунки, ёмонликни бандаларига кисмат килиб, сўнг уларнинг килмишлари учун уларни азоблаш, зулм бўлиб колади. Аллох таоло адолатли зот, зулм килмайди. Муътазилаларнинг бу бузук асосларидан шу нарса келиб чикадики, Аллох таолонинг мулкида, Ул зот хохламаган нарсалар хам бўлиб кетаверади ва У зот бир нарсани хохлаганда, у нарса амалга ошмайди. Масалан: Аллох таоло хохламаса хам котил ўз хохиши ва куввати билан одам ўлдиради,деб тушунишади. Улар Аллохни ожизлик сифати билан сифатлаган бўлишади. Аллох таоло бу нарсалардан пок зотдир.
Тавхид: Муътазилалар тавхиднинг никоби остида Куръон махлук деган сўзларини яширишади. (Ахли суннат вал-жамоат эътикодида Куръон Аллохнинг каломидир, махлук эмас.) Улар бу бузук сўзлари билан Аллохнинг илми, кудрати ва бошка сифатларини яралмиш нарсага чикариб кўйишади.
Ваъийдни бажариш: (Куръон ва хадисдаги дўзах, азоб, Аллохнинг газаби ва лаънатидан кўркитиш каби ворид бўлган далилларга ваъийд далиллари дейилади. Муътазилалар айтишадики, агар Аллох таоло бандаларининг баъзиларини азоб билан кўркитса, ваъдасини бузиб уларни азобламаслиги тўгри бўлмайди. Чунки, Аллох таоло ваъдасига хилоф иш тутмайди. Шунда муътазилалар тушунчасида Аллох таоло бир бандани афв этишни хохласа хам, афв эта олмайди ва магфират килишни истаган кишисини хам кечира олмайди.
Икки манзил орасидаги манзил: Муътазилалар тушунчасида катта гунох килган киши иймондан чикади. Аммо куфрга кирмайди. Яъни мўмин хам бўлмайди, кофир хам бўлмайди. Иймон ва куфр орасидаги манзилда бўлади. (Китоб ва суннатнинг кўп далилларига асосан уларнинг бу тушунчаси ботил).
Яхшиликка амр килиб ёмонликдан кайтармок: Муътазилалар айтишдики: биз нимага буюрилган бўлсак, бошкаларни хам шунга буюришимиз шарт ва бизга нима лозим бўлса, бошкаларни хам шунга мажбурлаймиз. Улар бу килмишларини амри маъруф ва нахи мункар дейишди. Бунинг никоби остида мусулмон халифалар зулм килишганда уларга карши бош кўтариб жанг килиш дуруст бўлади, деган тушунчаларни яширишади. (Мусулмон халифа агар зулм килиб кўйса хам унга итоатсизлик килишдан Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам кўп хадисларида кайтарганлар).
Ахли суннат вал-жамоат айтадиларки: Аллох таоло такдир жихатидан гунохлар бўлишини хохлайди. Аммо Ул зот гунохларни яхши кўрмайди, улардан рози бўлмайди ва гунох килишга амр килмайди. Аксинча, Аллох таоло гунохларни ёмон кўради, уларга газаб килади ва гунохлардан кайтаради.
Аллох таоло нимани хохласа, шу нарса вужудга келади. Нимани хохламаса, у нарса хеч качон бўлмайди.
8. لا تبلغه الأوهام و لا تدركه الأفهام
8-матн: Гумонлар Аллох таолонинг кандай зот эканлигига ета олмас ва илмлар Ул зотнинг канакалигини фахмлай олмас
Шарх: Аллох таолонинг кандай зот эканлигини Унинг Ўзидан бошка хеч ким билмайди. Биз факат Ул зотни сифатлари билангина биламиз. (Аллох таоло Куръонида Ўзини кандай сифатлар билан сифатлаган бўлса хамда пайгамбаримиз саллаллоху алайхи ва саллам хадисларида Ул зотни канака сифатлар билан сифатлаган бўлсалар, биз хам шу сифатларни Аллох таолога исбот килиб иймон келтирамиз.)
Аллох таоло айтади:
"يعلم ما بين أيديهم و ما خلفهم و لا يحيطون به علما" (طه: 110)
(Маъноси: Табарий рахимахуллох бу оятни шархлаб айтадилар: “Эй Мухаммад, саллаллоху алайхи ва саллам , (Киёмат кунида махшаргохга) чакирувчига эргашаётган одамларнинг олдиларида, яъни Киёмат кунида нималар бўлишини, уларнинг савоб олиб жаннат ё азобланиш учун дўзахга боришларини факат Аллох билади хамда одамлар ортларида, яъни дунёда нималар килиб ўтганларини Аллох билади. Одамлар эса Аллохнинг кандай зот эканлигини била олмайдилар”.)
9. و لا يشبهه الأنام
9-матн: Халклар Аллох таолога ўхшамайди
Шарх:: Бу сўз мушаббиха деб аталадиган тоифага рад жавобини беради. Улар Холикни махлук-яратилганга ўхшатадилар. Уларнинг бу ботил сўзидан Аллох таоло покдир.
Аллох таоло айтади:
" ليس كمثله شيء، و هو السميع البصير"(الشورى: 11)
(“Аллох таолога яратган халкидан бирор нарса ўхшамайди ва тенг кела олмайди. Хох Унинг зоти, исмлари, сифатлари ё феълларида бўлсин, хеч бир нарса Ул зотга асло ўхшамайди.. Аллох таоло барча овозларни хилма хил тиллар ва сўралаётган турли-турли хожатлар бўлишига карамай эшитгувчи ва Ул зот туннинг зулматида кора тошнинг устида юрган кора чумолининг изини хам ва бундан бошка барча нарсаларни хам кўргувчидир. Саъдий рахимахуллох тафсири асосида)
Абу Ханифа рахматуллохи алайхининг “Ал-Фикхул-Акбар”деган китобда бундай сўзлари бор: “Аллох таоло халкидан бирор нарсага ўхшамайди ва халкидан бирор нарса Ул зотга асло ўхшамайди. Ул зотнинг барча сифатлари махлуклар сифатларининг аксидир. Ул зот билади — бизнинг билишимиз каби эмас. Ул зот кодир — бизнинг кудратимиз каби эмас. Ул зот кўради — бизнинг кўришимиз каби эмас”.
Наъим бин Хаммод рахимахуллох айтадилар: «Кимда ким Аллохни халкларидан бўлган бирор нарсага ўхшатса, шубхасиз кофир бўлади. Хамда кимки, Аллох Ўзини сифатлаган сифатлардан бирини инкор килса, у хам кофир бўлади».
10. حي لا يموت، قيوم لا ينام
10-матн: Аллох таоло хар доим тирикдир, ўлмас. Доимо коимдир, ухламас.
Шарх:: Аллох табарока ва таоло “Бакара” сурасининг 255-оятида бундай дейди:
"الله لا إله إلا هو الحي القيوم لا تأخذه سنة و لا نوم" البقرة: 255
Маъноси: (Аллох шундай зотки, ундан бошка ибодат килинишга хакли бирор илох йўк. Барча ибодатларга ёлгиз Аллохгина хакли. Ундан бошкасига ибодат килиш мумкин эмас, ботилдир. Аллох таоло доим тирик, доим коимдир. Ул зотни мудрок хам, уйку хам тутмас. Чунки, мудрок ва уйку яратилган кучсизларни тутади. Саъдий тафсири ).
Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам айтадиларки:
"إن الله لا ينام و لا ينبغي له أن ينام" (رواه مسلم، و ابن ماجه و غيرهما)
Маъноси: Аллох ухламайди. Ухламокни Ул зотга кераги йўк. (Абдуллох бин Масъуд разияллоху анху айтадилар: “Роббингиз Аллох таоло хузурида тун хам, кун хам йўк. Осмонлар нури Унинг юзи нуридан”. Ибни Таймия рахимахуллохнинг “Ал-мажмуъул-фатово” китобларидан).
11. خالق بلا حاجة، رازق بلا مؤنة
11-матн:Аллох таоло бехожат яратгувчи ва кийналмасдан ризк бергувчидир
Шарх: Аллох таоло бундай дейди:
" و ما خلقت الجن و الإنس إلا ليعبدون. ما أريد منهم من رزق و ما أريد أن يطعمون. إن الله هو الرزاق ذو القوة المتين" سورة الذاريات: 56-57.
(Ушбу оятлар маъносини Ибни Касир рахимахуллох бундай тафсир киладилар: “Аллох табарока ва таоло бандаларини ширк келтирмасдан, ёлгиз Унинг Ўзигагина ибодат килишлари учун яратганининг хабарини бермокда. Кимда ким Аллохга итоат килса, Аллох унга мукофотини тўлик килиб беради. Кимки Ул зотга осий бўлса, Аллох уни каттик азоблайди. Аллох таоло халкига мухтож эмаслигини балки, уларнинг барчалари хамма-хамма хожатларида Аллохга мухтож эканликларини уларга эслатмокда. Аллохнинг Ўзи кўп ризк бергувчи ва барча куч-кувват сохибидир.)
Абу Зарр разияллоху анху ривоят киладилар: Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам айтдилар: “Аллох таоло бундай деган: “Эй бандаларим, агар авваларингизу охирларингиз, инсонларингизу жинларингиз сизларнинг ораларингиздаги калби энг такволи кишидек (покиза) бўлганларида хам, менинг мулкимга бирор нарса кўшиб кўймайдилар. Эй бандаларим, агар авваларингизу охирларингиз, инсонларингизу жинларингиз сизларнинг ораларингиздаги энг калби бузук каби (нопок, ёмон одам) бўлсалар хам, менинг мулкимда бирор нарса камайтириб кўймайдилар. Эй бандаларим, агар авваларингизу охирларингиз, инсонларингизу жинларингиз бир майдонда туриб мендан хожатларини сўрасалар, хар бирларига сўраганини бераман. Ва бу берганим менинг хузуримдаги нарсаларини хеч камайтирмайди, факат денгизга ботириб олинган игна денгиз сувини канча камайтирса, (улар хам шунча камайтиришади).” (Ибни Ражаб рахимахуллох мазкур хадиси кудсийни шархлаб айтадилар: “Халкларнинг барчаси такводор бўлиб Аллохга тоат-ибодат килганларида Аллохнинг мулкига бирор нарса зиёда кила олмайдилар. Шунингдек халкларнинг барчаси гунохкор бўлиб гунох килишганида хам Аллохнинг мулкидан бирор нарсани камайтира олишмайди.”)
12- مميت بلا مخافة، باعث بلا مشقة.
12-матн: Аллох таоло кўркувсиз ўлдиргувчи, машаккатсиз тирилтиргувчидир
Шарх: Аллох таоло айтади:
"الذي خلق الموت و الحياة ليبلوكم أيكم أحسن عملا" الملك: 2.
Маъноси: “Аллох шундай зотки, сизлардан кайсиларингиз чиройлирок амал килишингизни имтихон килиши учун ўлим ва хаётни яратди”. (Табарий рахимахуллох мазкур оятни тафсир килиб айтадилар: “Аллох таоло хохлаган кишисини ўлдиради ва хохлаган кишисига хаёт беради. Эй инсонлар, сизлардан кайсиларингиз чиройлирок амал килишингиз, кайсиларингиз Аллохга кўпрок тоат килишингиз ва кайсиларингиз Ул зот розилигини кўпрок излашингизни имтихон килиши учун Ул зот ўлим ва хаётни яратди.” Куртубий рахимахуллох айтадиларки: “Аллох таоло биринчи ўлимни, кейин хаётни зикр килди. Сабаби, ўлим аввалрокдир. Чунки бошида нарсалар ўлик хукмида бўлган. Масалан: одам келиб чикадиган маний-уруг ва тупрок кабилар.”)
13. ما زالَ بصفاته قديما قبلَ خلقه، لم يَزدَد بكونهم شيئا لم يكن قبلهم من صفته، و كما كان بصفاته أزليّا، كذلك لا يزال عليها أبديّا.
13-матн: Аллох таоло Ўзининг сифатлари билан кадимдан, халкларини яратишидан олдин бўлган. Ул зотда олдин йўк бўлган бирор бир сифат, халкларнинг вужудга келишлари туфайли кўшилиб колмаган. Ул зот Ўз сифатлари билан азалдан бўлгани каби, улар билан абадий колгувчидир.
Шарх: Аллох Субхонаху таоло азалдан зотида хам, феълларида хам камол сифатлар билан сифатланган. Аллохнинг маълум бир сифати аввалда йўк эди, кейин бор бўлди, деб эътикод килиш мумкин эмас. Агар маълум бир Аллохнинг сифати олдин бўлмаган дейилса, Аллох таоло нуксон-камчилик билан сифатланган бўлади. Аллох Субхонаху ва таоло хар кандай айб ва нуксонлардан пок ва олийдир.
Мазкур сўзлар муътазила, жахмия ва буларга эътикодда йўлдош бўлган баъзи шийъаларга рад жавобини беради. Тилга олинган бу тоифалар даъволарига кўра, Аллох феъл ва гапиришга аввал кодир бўлмаган, кейин кодир бўлган экан. (Бундай эътикод ботил. Бундай нуксондан Аллох Субхонаху ва таоло покдир.)
14. ليس بعد خَلق الخلق استفاد اسم "الخالق" و لا بإحداثه البرية استفاد اسم "الباري"
14- матн: Аллох таоло халкларини яратганидан кейин “Холик-яратувчи” исмини олган эмас ва халкларини бор килганидан кейин “Ал-Борий” исмига эга бўлган эмас. (Олдин бирор кўриниши бўлмаган халкларни бор килгувчи исмига “Ал-Борий” деб аталади.)
Шарх: Аллох таоло халкларини яратишдан олдин Холик бўлган ва бу исм билан азалдан номланган. Халкларни яратгандан кейин бу исм билан номланди, деб эътикод килиш мумкин эмас. “Борий” исми хам шундай.
15. له معنى الربوبية و لا مر بوبَ ، و معنى الخالق و لا مخلوقَ
15-матн: Аллох таоло тарбия килинувчилар-яратилганлар вужудга келишларидан олдин хам Ар-Робб-тарбия килгувчи бўлган ва яратилганлар яралишидан аввал хам Ал-Холик-яратгувчи бўлган
Шарх: (Аллох таоло барча тарбия килгувчи маънолари билан Ар-Робб тарбия килгувчидир. Халкларидан энг биринчисини яратишидан олдин хам шундай бўлган. Шунингдек, халкларини яратишидан олдин хам Холикдир. Аллох таолони–нг бу ва бундан бошка исмлари Ул зотда олдин хам бўлган, кейин хам бўлади. Хумаййис хафизахуллох сўзлари асосида. )
16. و كما أنه مُحيي الموتى بعدَ ما أحيا استحقَ هذا الاسمَ قبلَ إحيائهم، كذلك استحقَ اسمَ الخالق قبلَ إنشائهم
16-матн: Аллох таоло халкларини тирилтирганидан кейин хам “Ўликларни тирилтиргувчи” зот. Ушбу исмга халкларни тирилтиришидан олдин хам хакли бўлган. Шунингдек, “Ал-Холик” исмига хам яралганларни яратишидан аввал хакли бўлган.
Шарх: Мазкур матн хам муътазила ва уларга ўхшаган тоифаларнинг шу масаладаги эътикодини ботилга чикаради. Юкорида ўтгандек, улар айтишдики: Аллох феъл ва гапиришга аввал кодир бўлмаган, кейин кодир бўлган экан. Ахли суннат вал-жамоат бундай дейдилар: Аллох таоло азалдан нимани хохласа, кандай ирода килса, барига кодир зот.
17. ذلك بأنه على كل شيء قدير، و كلُ شيءٍ إليه فقير، و كل أمر عليه يسير، لا يحتاج إلى شيء، ليس كمثله شيء، و هو السميع البصير
17-матн: Аллох таоло Ўзининг барча сифатлари билан азалдан бўлиши - Унинг хар бир нарсага кодир, хар бир нарса Унга мухтож, хар бир иш Унга осон ва У бирор нарсага мухтож эмаслигидандир. Аллох таолога яратган халкидан бирор нарса ўхшамайди ва тенг кела олмайди. Ул зот барча овозларни эшитгувчи ва хар кандай нарсаларни кўргувчи зотдир.
Шарх: Аллох таоло Бакара сурасининг 284-оятида бундай дейди:
" و الله على كل شيء قدير" (البقرة:284)
Маъноси: “Аллох хар бир нарсага кодир зот”. Адашиб кетган муътазила тоифаси: Аллох хар бир кодир бўлган нарсасига кодир. Бандаларнинг феълу харакатларига кодир эмас, деб даъво килишди. Бу борликдаги хар бир бўладиган нарса Аллох таолонинг иродаси ва хохиши билан бўлади. Бу масалага иймон келтириш Аллох таолонинг рубубиятига бўлган иймон шартларининг энг мухимидир. Бу борликдаги хар бир нарса Аллох таолога мухтождир. У нарса вужудга келиши ва бор бўлиб туришида Аллохга мухтождир. Хар бир иш Аллох таолога осон. Куръонда: “Бу Аллохга осондир” деган (Хадид-22). Аллохнинг Ўзи бирор нарсага мухтож эмас. У айбу нуксонлардан пок, олий зот, балки хар бир нарса ўз-ўзидан Унга мухтож. Хар бир нарсанинг Аллох таолога бўлган хожати исбот килинган, тасдикланган хакикатдир. Мана шу холат хеч ўзгармайди. Хар кандай нарса бир вактда Аллохга хожатманд бўлиб, бошка бир вактда хожатсиз бўлиб колмайди ёки бир маконда мухтож бўлиб бошка маконда бехожат бўлиб колмайди. (Шархда Хумаййис хафизахуллохнинг сўзлари хам бор. )
Аллох таоло айтади:
" ليس كمثله شيء، و هو السميع البصير"(الشورى: 11)
(“Аллох таолога яратган халкидан бирор нарса ўхшамайди ва тенг кела олмайди. Хох Унинг зоти, исмлари, сифатлари ё феълларида бўлсин, хеч бир нарса Ул зотга асло ўхшамайди.. Аллох таоло барча овозларни хилма хил тиллар ва сўралаётган турли-турли хожатлар бўлишига карамай эшитгувчи ва Ул зот туннинг зулматида кора тошнинг устида юрган кора чумолининг изини хам ва бундан бошка барча нарсаларни хам кўргувчидир. Саъдий рахимахуллох тафсири асосида)
18. خلق الخلق بعلمه
18-матн: Аллох табарока ва таоло халкларини билиб яратди.
Шарх: Аллох таоло халкларини билган холда яратди.(Масалан, Аллох таоло канча одам ё канча жин яратишини, уларни хаётлари мобайнида канча таом ейишларини, нима ишлар килишларини, канча хаёт кечиришларини, уларни бахтли ё бахтсиз бўлишларини, жаннат ёки дўзахга боришларини ва бундан бошка хар кандай холатларини билиб яратди.) Куръонда Ул зот айтдики:
"ألا يعلم من خلق و هو اللطيف الخبير"الملك: 14
(Саъдий рахимахуллох мазкур оятни бундай тафсир киладилар: “Ахир халкларни гўзалдан-гўзал ва рангбаранг килиб яратган Холик-Аллох таоло билмасми? Кандай билмасин?! Аллох Латиф ва хар нарсадан хабардор зот. Аллох таолонинг Ал-Латиф исми Ул зот барча сиру асрор, яширин ва ичкию ташки нарсаларни билгувчи хамда мўмин бандаларига мехрибон бўлган зот маъносини англатади.)
19. و قدر لهم أقدارا
19-матн: Аллох таоло халкларининг такдирларини белгилаб кўйган
Шарх: Аллох субханаху ва таоло айтади:
"إنا كلَّ شيء خلقناه بقدر" القمر: 49
Маъноси: “Албатта Биз хар бир нарсани такдири билан яратганмиз”. (Камар-49).
Имом Муслим ўзларининг “сахих” китобларида Абдуллох бин Амр разияллоху анхумодан ривоят киладилар, пайгамбаримиз саллаллоху алайхи ва саллам бундай дедилар:
" قدّر الله مقاديرَ الخلق قبل أن يخلق السموات و الأرض بخمسين ألف سنة و كان عرشه على الماء"
Маъноси: Аллох таоло осмонлар ва Ерни яратишидан эллик минг йил аввал халкларининг такдирларини белгилаб кўйди. Ўшанда Ул зотнинг Арши сув устида эди.
20.و ضَرَبَ لَهم آجَال
20-матн: Аллох субханаху ва таоло халкларининг ажалларини белгилаб кўйди.
Шарх: Аллох субханаху ва таоло халкларининг ажалларини белгилаб кўйган. Ажаллари келганда, уларни бир соат ортга хам, олдинга хам сура олмайдилар. Аллох таоло Оли Имрон сурасининг 145-оятида айтади:
"و ما كان لنفس أن تموت إلا بإذن الله كتابا مؤجّلا" آل عمران: 145
(Ушбу оят маъносини Ас-Саъдий рахимахуллох бундай тафсир киладилар: “Жонзотларнинг бари Аллохнинг изни ва такдири билан ажалларига богланган. Качон жонзотга ўлиш такдири келса, гарчи сабаб бўлмаса хам ўлиб кетаверади. Аллох таоло кайси жонзот хаётини давом этишини хохлаган бўлса, халокатга олиб борувчи сабаблардан хар кандай сабаб унинг бошига тушса хам, ажалидан аввал ўлмас. Мана шундай бўлиши, Аллох таоло у жонзотнинг такдирини белгилаб хукм килиб кўйгани, маълум бир ажални унга ёзиб кўйганлигидандир. “Качон халкларнинг ажаллари келса, улар ажалларини бир соат оркага хам, бир соат олдинга хам сура олмаслар”.”)
عن عبد الله قال قالت أم حبيبة زوج النبي صلى الله عليه وسلم ثم اللهم أمتعني بزوجي رسول الله صلى الله عليه وسلم وبأبي أبي سفيان وبأخي معاوية قال فقال النبي صلى الله عليه وسلم قد سألت الله لآجال مضروبة وأيام معدودة وأرزاق مقسومة لن يعجل شيئا قبل حله أو يؤخر شيئا عن حله ولو كنت سألت الله أن يعيذك من عذاب في النار أو عذاب في القبر كان خيرا وأفضل" رواه مسلم
Пайгамбаримиз саллаллоху алайхи ва саллам аёллари Умму Хабиба разияллоху анхо: “Эй Аллох, эрим Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам , отам Абу Суфён ва акам Муовияларнинг умрларини узок килиш билан мени рохатлантир”, деб дуо килганларида, пайгамабаримиз саллаллоху алайхи ва саллам айтдиларки: “Сен Аллохдан такдирлаб кўйилган ажаллар, санаб кўйилган кунлар ва таксимлаб кўйилган ризкларни сўрадинг. Аллох таоло бирор нарсани ажалидан олдинга сурмас ва хеч бир нарсани ажалидан кейинга хам колдирмас. Агар сен Аллохдан дўзахдаги азоб ва кабрдаги азобдан сени куткаришини сўраганингда, яхширок ва афзал бўлар эди.” (Муслим ривояти)
21. و لم يَخفَ عليه شيءٌ قبلَ أن يخلقَهم، و علِم ما هم عاملون قبلَ أن يخلقَهم
21-матн: Аллох таоло халкларни яратишидан олдин Унга бирор нарса махфий бўлмаган. Аллох таоло уларни яратишидан олдин нима амал килишларини билган.
Шарх: Аллох субханаху ва таоло бўлиб ўтган нарсаларни, бўлаётганларини, энди бўладиганларини, ўтмишда бўлмаган ишларни ва борди-ю бўлганда, кандай амалга ошишини билади. Бу сўзлар рофиза ва кадария тоифалари эътикодларини рад этади. Уларнинг айтишича, Аллох таоло бир нарсани яратиши ва вужудга келтиришидан бурун, уни билмас эмиш. Бу эътикод ботил. (Ахмад Ал-Хилол рахимахуллох (234-311-хижрий йиллар орасида яшаганлар) ўзларининг “Ас-суннату лил-Хилол” деб номланган китобларида куйидаги наклни келтирадилар: Абдуллох бин Ахмад айтадиларки: “Отам (Ахмад бин Ханбал) га: “Рофизий ким? деб савол бердим. У киши: “Абу Бакр ва Умар рахимахумаллохларни сўкиб, хакорат киладиган кимса” деб жавоб бердилар” Исноди сахих. Куртубий рахимахуллох эса тафсир китобларида бундай дейдилар: “Рофизалар 12 фиркага бўлинишади: Алавийлар, Амрийлар, Шийъалар, Исхокийлар, Новусийлар, Имомийлар, Зайдийлар, Аббосийлар, Таносухийлар, Рожъийлар, Лоъиналар ва Мутабаррисалар. Мазкур тоифалар эътикоди билан танишмокчи бўлган биродаримни Куртубий тафсирининг 4-жуз 158-сахифасига мурожаат килишини тавсия киламан.)
22.و أمَرَهُمْ بـِطاعَـتِهِ، و نـَهاهُمْ عَن مَعْصِيَـتِهِ
22-матн: Аллох таоло халкларини Ўзига итоат килишга буюрди ва Ул зотга осий бўлишлари-гунох килишларидан кайтарди
Шарх: Таховий рахимахуллох яратиш ва такдир хакидаги матнлардан кейин буйрук ва кайтарик хакида матн келтирдилар. Бунда, Аллох таоло халкини факат Унинг Ўзига ибодат килишлари учун яратганлигига ишора бор. Аллох таоло айтганидекки:
" و ما خلقت الجن و الإنس إلا ليعبدون. " سورة الذاريات: 56
(“Аллох табарока ва таоло бандаларини ширк келтирмасдан, ёлгиз Унинг Ўзигагина ибодат килишлари учун яратганининг хабарини бермокда. Кимда ким Аллохга итоат килса, Аллох унга мукофотини тўлик килиб беради. Кимки Ул зотга осий бўлса, Аллох уни каттик азоблайди” Ибни Касир рахимахуллох тафсири).
23. و كُلّ شَيْءٍ يَجْري بتـَقـْدِيرهِ ومَشِيئـَتِِهِ، و مَشِيئَتـُه تـَنْـفـُذ، لا مَشِـيئَة لِلعِبادِ، إلا ما شَاءَ لَهُم، فـَما شَاءَ لَهُم كان، و ما لَمْ يَشـَأ لَمْ يَكـُنْ
23-матн: Хар бир нарса Аллохнинг такдири ва хохиши билан содир бўлади. Ул зотнинг хохиши албатта амалга ошади. Бандалар учун бирор бир хохиш йўк. Факат, Аллох таоло уларга нимани хохласа, у юзага келади. Демак, Аллох субханаху ва таоло халкига нимани истаса, (у хеч бир тўсиксиз) вужудга келади, ниманики хохламаса, (бутун халк жамланиб уринганда хам, хеч качон) юзага келмайди.
Шарх: Аллох таоло Таквир сурасининг 29-оятида бундай дейди:
"و ما تشاءون إلا أن يشاء الله رب العالمين" التكوير: 29
(Мазкур оят маъносини Ибни Касир рахимахуллох куйидагича баён киладилар: “Сизлар факат бутун оламларнинг Роббиси бўлган Аллох хохласагина хохларсизлар. Хохиш сизларнинг кўлингизда эмас. Аллох таоло кимга хидоят беришни хохласа, у одам албатта хидоят топади, кимнинг адашишини истаса, у кимса шубхасиз адашиб кетади. Бу ишларнинг бари оламлар Роббиси бўлган Аллох таолонинг хохишига боглик. Суфёнус-Саврий Саъийд бин Абдулазиздан, бул киши эса Сулаймон бин Мусодан ривоят киладилар, айтадиларки: “Аллох сизлардан кимни хидоят топиб, тўгри йўлдан юришингизни хохлаган бўлса, (Куръон унга ибрат оладиган эслатма бўлади, маъносидаги) оят тушганда, Абу Жахл айтдики: “Иш, ўзимизнинг кўлимизда. Хохласак, тўгри бўламиз, хохласак эгри бўламиз”. Шунда Аллох таоло юкоридаги “Сизлар факат бутун оламларнинг Роббиси бўлган Аллох хохласагина хохларсизлар” оятини туширди”.)
Ушбу ва шунга ўхшаш оятлар Ахли суннатнинг Аллох таоло нимани хохласа бўлади, нимани хохламаса бўлмайди, деган эътикодига далил бўлади. Ахир, Аллохнинг мулкида Ул зот хохламаган нарса кандай бўлсин?! Эмишки, Аллох кофирнинг иймонли бўлишини хохлаган. Кофир эса, куфрни хохлаб кофир бўлган экан. Кофирнинг хохиши Аллохнинг хохишидан устун келган!!! Бундай ботил гапни айтган кимсадан-да адашганрок ва куфр боткогига ботганрок кимса борми?! Аллох бундай кимсалар айтаётган сўзлардан улуг ва олий Зот.
Вахб бин Мунаббах рахимахуллох айтадилар: “Такдир масаласида (чукур кетиб), назар солган эдим, хайратда колдим. Кейин кайта назар солдим, яна хайратда колдим. Шунда, такдир тўгрисида одамларнинг энг билгувчилари (бу масалани аклларига солмайдиган, унда чукур кетмасдан) ўзларини тиядиган кишилар экан, бу борада одамларнинг энг жохиллари эса, у хакда кўп гапирадиганлар экан, деб хулоса килдим”. (Вахб бин Мунаббах рахимахуллох 34-хижрий йил, Усмон разияллоху анхунинг халифалик замонларда тугилганлар. Ибни Аббос, Абу Хурайра ва бошка сахобалардан таълим олган тобиийнлардан бўладилар. Бу киши тўгрисида Ахмад рахимахуллох бундай деганлар: “Вахб бин Мунаббах форслар фарзандидан, шарафли киши бўлганлар”. Баъзи ровийлар: Вахб бин Мунаббахни золим халифалардан бири азоблаб-азоблаб ўлдирган, деб ривоят килишади. Аллох таоло бу кишини Ўз рахматига олсин! Ушбу маълумотлар Аз-Захабий рахимахуллохнинг “Сияру аълаамин-нубалаъ”китобларидан олинди.)
23. يَهدي مَن يَشاءُ، و يَعصِمُ و يُعَافِي، فـَضلا، و يُضِلّ مَن يَشاء، و يَخذلُ و يَبتلِي، عَدْلا
24-матн: Аллох таоло Ўзининг фазл ва рахмати билан хохлаган бандасини хидоят килади, адашиб кетишидан саклайди ва балою офатлардан саломат колдиради. Ул зот Ўзининг адолати билан хохлаган кулини адаштиради, шубхалардан уни сакламайди ва балою офатларга мубтало килади.
Шарх: Мазкур сўзлар мўтазила фиркасининг эътикодини рад этади. Улар айтишадики: Аллох томонидан бўлган хидоятнинг маъноси-тўгри йўлни баён килиш. (Бу тушунча ботил. Ахли суннат уламолари хидоятни икки кисмга бўлишади. 1.Тавфик хидояти. 2. Тугри йўлни баён килиш хидояти. Аллох таоло бир бандасига Иймон ато этса, уни хидоят килди, деб аталади. Тавфик хидояти мана шу. Ушбу хидоят факат Аллох таоло томонидан бўлади. Бирор бир киши, хатто пайгамбар ва фаришта хам ўзларича бирор одамга Иймону тавфик бера олмаслар. Хидоятнинг иккинчи – тўгри йўлни баён килиш – турини пайгамбарлар ва олимлар килишлари мумкин.) Зеро, пайгамбаримиз саллаллоху алайхи ва саллам , хам яхши кўрган, хам ёмон кўрган одамларига тўгри йўлни баён килганлар. Аллох таоло Касос сурасининг 56- оятида бундай мархамат килади:
"إنك لا تـَهدِي مَن أحبَبْتَ و لكنَّ الله يَهدي مَن يـَشاء"القصص: 56
(Саъдий рахимахуллох ушбу оят маъносини бундай баён киладилар: “Эй Мухаммад, сиз бирор бир кишига, гарчи энг яхши кўрган одамингиз бўлса хам, тавфик хидоятини бера олмассиз. Чунки тавфик хидоятига, калбга Иймон беришга халклар кодир эмас. Бу, факат Аллох таолонинг кўлида бўлган иш. Ул зот хохлаган бандасини хидоят килади. Хидоятга кимлар салохиятли эканини ёлгиз Ул зот билади. Шунинг учун Унинг Ўзи билиб хидоят килади. Хидоятга салохиятли бўлмаган кулини эса, адашишлигида ташлаб кўяди”.)
Аллох таоло Сажда сурасининг 13-оятида айтади:
"و لو شِئنا لآتـَينا كلَّ نـَفس هُداها" السجدة: 13
(Мазкур оят маъносини хам Саъдий куйидагича тафсир киладилар: “Аллох таоло айтади: Агар Биз хохлаганимизда, одамларнинг барчасига хидоят бериб, тўгри йўлга йўллаган бўлар эдик. Аммо, одамларнинг барини хидоят устида бўлишидан хикмат-яъни Аллохнинг хикмати бош тортди.)
Ул зот Муддассир сурасининг 31-оятида эса бундай дейди:
" يضل الله من يشاء و يهدي من يشاء" المدثر:31
(Маъноси: “Аллох хохлаган бандасини адаштиради. Истаган бандасини эса хидоят килади”.)
25. و كلـُّهُم يـَتـَقـَلـََّبُون فِي مـَشِيئتِه، بَينَ فـَضلِه و عَدلِه
25-матн: Халкларнинг хаммалари Аллох таоло хохишининг ичида, фазлу рахмати ва адолати орасида хаёт кечирадилар.
Шарх: Аллох субхонаху ва таоло айтади:
"هو الذي خلقكم فمنكم كافر و منكم مؤمن" التغابن: 2
(Саъдий рахимахуллох бу оятни куйидагича тафсир киладилар: Аллох таоло халкларни яратганини эслатиб, кимнидир мўмин, кимнидир кофир килганини хабар беради. Одамларнинг хаммаларини мўмин ё кофир бўлишлари Аллох таолонинг такдирига боглик.) Аллох таборака ва таоло кимни хидоят килган бўлса, фазли ва рахмати сабабли. Ул зотга мактовлар бўлсин! Кимни адаштирган бўлса, адолати туфайлидир. Ул зотга хамдлар бўлсин!
26. و هو مُتـَعالٍ عن الأضداد و الأنـْدَاد
26-матн: Аллох таоло мухолиф-карши чикувчи ва ўхшашлардан олий бўлган зотдир.
Шарх: Аллох субхонаху ва таолога каршилик килувчи бирор кимса йўк. Ул зот нимани хохласа бўлади, хохламаса хеч качон бўлмайди. Ул зотга тенг келадиган, ўхшайдиган бирор нарса йўк. Аллох таоло Ихлос сурасининг 4-оятида айтади:
" و لم يـَكن له كـُفـُوًا أحَدٌ "الإخلاص: 4
(Ушбу оят тафсирида Табарий рахимахуллох куйидаги наклни келтирадилар: “Мушриклар пайгамбар саллаллоху алайхи ва саллам га: «Роббингиз насабини бизга таништиринг» деган савол беришганда, Аллох таоло куйидаги оятларни туширган: “Айтинг, Аллох якка. Аллох бехожат. Ул зот тугмаган ва тугилмаган. Ул зотга тенг келадиган бирор кимса йўк”. Чунки, хар кандай тугиладиган жонзот борки, албатта ўлади ва хар бир ўлаётган жонзот ўзидан кейин мерос колдиради. Аллох субхонаху ва таоло хеч качон ўлмайди, мерос колдирмайди ва Ул зотга тенг келувчи бирор нарса йўк. Ул зотга хеч нарса ўхшамайди. Хох Унинг зоти, исмлари, сифатлари ё феълларида бўлсин, хеч бир нарса Ул зотга асло ўхшамас.)
“Банда ўзининг феълларини ўзи яратади” деб даъво килган мўтазилаларга бу сўзлар карши хужжат бўлади.
27. لا رَادَّ لِقـَضائِه، و لا مُعَقـِّبَ لحُكمِه، و لا غالِبَ لأمْرهِ
27-матн: Аллох таолонинг хукмини бирор бир рад этувчи, кечиктирувчи ва Ул зотнинг амрига голиб келувчи бирор нарса йўк.
Шарх: Чунки, Аллох субхонаху ва таоло яккаю ягона Каххор зотдир.
28. آمـَنـَّا بـِذلك كُلـِّهِ، و أيقـَنـَّا أنَّ كلا مِن عِنده
28-матн: Юкорида ўтган эътикод масалаларининг хаммасига иймон келтирдик ва хаммаси Аллохнинг хузуридан эканлигига мувкин бўлдик (калбимизда Иймон карор топди).
Шарх: Сувни ховузда тиниб, карор топишига ийкон дейилади. Юкорида ўтган – хамма нарса Аллохнинг хохиши ва такдири билан бўлиши тўгрисидаги - эътикод масалаларига бўлган иймон бизнинг калбимизда сув каби карор топди, яъни мувкин бўлдик.
29. و إن مُحمَّدا عَبدُه المُصْطفى، و نـَبيـّه المُجْـتـَبى، و رَسوله المُرتـَضى
29-матн: Албатта Мухаммад Аллохнинг танланган кули, пайгамбари ва рози бўлган элчисидир.
Шарх: Кулчилик, бандалик вазифаларини адо этиш билангина яралмиш жонзот камол топади. Киши ўзининг куллик вазифасини чиройли бажариб борган сайин, камоли хам зиёда бўлиб, даражалари кўтарилаверади. Аллох таоло одамларнинг энг яхшиси ва пайгамбарларнинг саййиди бўлган Мухаммад саллаллоху алайхи ва саллам ни энг шарафли мартабаларда кул деб номлади. Чунки инсон куллик доирасидан хеч качон чикмайди. Одам солих амаллар килиб, юкори мартабага кўтарилиб борганда, куллик вазифасини гўзал адо этди дейилиши, камситилган ном эмас, балки шарафдир. (Ислом яшнаб кетаётган бугунги кунимиз пайгамбаримиз Мухаммад саллаллоху алайхи ва саллам нинг пайгамбар эканликларини исбот киладиган далиллар келтиришга бехожат килди.)
30. و إنه خـَاتــَم الأنبياءِ
30-матн: Мухаммад саллаллоху алайхи ва саллам пайгамбарларнинг охиргиси бўладилар.
Шарх: Аллох таоло бундай деди:
"ولكنْ رَسولَ الله و خاتـَمَ النـَّبيينَ" الأحزاب: 40
(Мазкур оят маъносини Табарий куйидагича тафсир киладилар: “(Мухаммад саллаллоху алайхи ва саллам ) Аллохнинг расули ва пайгамбарларнинг охиргиси бўладилар. Бу кишидан кейин пайгамбарликка мухр кўйилди. Пайгамбаримиз саллаллоху алайхи ва саллам дан кейин, Киёмат кунигача бирор кишига пайгамбарлик берилмас”.)
(عن أبي حازم قال: قاعدت أبا هريرة خمس سنين فسمعته يحدث عن النبي صلى الله عليه وسلم قال: " كانت بنو إسرائيل تسوسهم الأنبياء كلما هلك نبي خلفه نبي وإنه لا نبي بعدي صحيح البخاري ج: 3 ص: 1273
Абу Хозимдан ривоят килинади, айтадилар: Абу Хурайра мажлисларида беш йил ўтирдим. У кишининг пайгамбар саллаллоху алайхи ва саллам дан сўзлаб берган куйидаги хадисларини эшитдим. Пайгамбаримиз саллаллоху алайхи ва саллам дедилар: (Маъноси)”Ёкуб алайхиссаломнинг авлоди деб аталмиш Бану Исроилни пайгамбарлар бошкарар эди. Хар качон пайгамбар вафот этганда, унинг ўрнига бошка пайгамбар келган. Мендан кейин эса бирор пайгамбар йўк. (Мен пайгамбарларнинг охиргисиман).”
و عن ثوبان قال: قال رسول الله саллаллоху алайхи ва саллам: "وإنه سيكون في أمتي ثلاثون كذابا كلهم يزعم انه نبي وإني خاتم النبيين لا نبي بعدي" صحيح ابن حبان ج: 16 ص: 221
Савбон разияллоху анхудан ривоят килинади айтадилар: Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам бундай дедилар: “Менинг умматим орасида ўттизта каззоб-кўп ёлгон гапирувчи бўлади. Уларнинг хар бири ўзини пайгамбарман деб даъво килади. Мен пайгамбарларнинг сўнггисиман. Мендан кейин пайгамбар бўлмас.)
(Ушбу сўзлар, пайгамбаримиз саллаллоху алайхи ва саллам дан кейин пайгамбарликни даъво килган хар бир ёлгончи, жумладан Ахмад Кодиёний ва унга эргашганларга карши хужжат бўлади.)
31. و إمامُ الأتقِياء
31-матн: Пайгамбаримиз саллаллоху алайхи ва саллам такводорлар имоми бўладилар
Шарх: Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам эргашиладиган имомдирлар. Аллох таоло У кишини иктидо килиниш учунгина юборган. Аллох таоло Оли Имрон сурасида айтади:
" قـل إن كنتم تحبون الله فاتبعوني يحببكم الله" آل عمران: 31
Маъноси: “Эй Мухаммад, айтинг, агар сизлар Аллохни яхши кўрсангиз, менга эргашинглар. Шунда Аллох сизларни яхши кўради”.
Кимда ким пайгамбаримиз саллаллоху алайхи ва саллам га эргашса, такводорлар жумласига киради.
32. و سَـيـِّدُ المُرسَـلِين
32-матн: Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам юборилган элчиларнинг сайиди бўладилар
Термизий, Ибни Можах ва Ахмад рахимахумуллохлар ривоят килган хадисда пайгамбаримиз саллаллоху алайхи ва саллам айтадилар:
" أنا سَـيّدُ ولدِ آدَمَ و لا فـَخْرَ"رواه الترمذي، و ابن ماجه، و أحمد
Маъноси: “Мен Одам болаларининг саййидиман, лекин фахрланмайман” деганлар.
33. و حَبـِيبُ رَبّ العَالـَمين
33-матн: Мухаммад саллаллоху алайхи ва саллам оламлар Роббисининг суюкли бандасидирлар.
Шарх: Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам нафакат Аллохнинг суюкли бандаси, балки Аллохнинг халили бўладилар. Чунки Аллохнинг суюкли бандалари кўп. Аммо халиллик факат пайгамбаримиз ва Иброхим صلى الله عليهما و سلم ларгагина ато этилган. Муслим рахимахуллох ривоят килган хадисда Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам айтадилар:
" إنَّ اللهَ اتـَّخـَذنِي خليلا كما اتـَّخَذ إبراهيم خليلا" رواه مسلم
Маъноси: “Албатта Аллох Иброхимни Ўзига халил килиб олганидек, мени хам Ўзига халил килиб олди”. (Бир инсонни ўзига тўлик яхши кўриб дўст тутишга халил килиш дейилади).
34. و كلّ دَعوًى النـُبـُوَّة بَعدَه فـَغـَيّ و هَوًى
34-матн: Пайгамбаримиз Мухаммад саллаллоху алайхи ва саллам дан кейинги хар бир пайгамбарлик даъвоси адашиш ва хавои-нафсдир
Шарх: (Кимки Мухаммад саллаллоху алайхи ва саллам дан кейин ўзини пайгамбарман деб даъво килса ёки бошка бир одамни пайгамбар деса, шубхасиз кофир бўлади. Бундай кимсанинг даъвосини тасдиклаган киши хам кофир бўлади. Балки бу хакда иккиланса хам кофир бўлади. Мухаммад саллаллоху алайхи ва саллам дан кейин бошка хеч кандай пайгамбар бўлмайди деб иймон келтирган инсон мўминдир. Ха, баъзан у кишидан кейин пайгамбарликни даъво килувчи ёлгончилар бўлади, гайри оддий ходисалар келтиради. Унга эргашувчилар хам бўлади. Лекин тез шармандаси чикиб, иши охирига етмайди. Пайгамбаримиз саллаллоху алайхи ва саллам дан кейинги барча пайгамбарлик даъвогарларига бу холат юз берган. Пайгамбаримиз Мухаммадга Аллохнинг салоту саломлари бўлсин. Хумаййис сўзлари асосида.)
35. و هو المَبعُوث إلى عَامَّة الجنِّ و كافـَّة الوَرَى، بالحَقِّ و الهُدَى، و بالنـُور و الضِيَاء
35-матн: Пайгамбаримиз Мухаммад саллаллоху алайхи ва саллам жинларнинг оммаси ва халкларининг барчасига хакку хидоят ва нуру зиё билан юборилган энг улуг пайгамбар бўладилар
Шарх: Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам дан илгари ўтган пайгамбарлар факат ўз ковмларига юборилган. Бу киши эса, барча жин ва инсон тоифаларига юборилганлар.
Жинларнинг оммасига юборилганига Ахкоф сурасининг куйидаги 31-ояти далил бўлади:
"يا قومنا أجيبوا داعي الله" ألأحقاف: 31
(Ушбу оят маъносини Суютий рахимахуллох Жалолайн тафсирларида бундай баён киладилар: Жинлар Куръонни эшитишгач кавмларига айтишди: Эй кавмларимиз Иймонга чакиргувчи бўлган Мухаммад саллаллоху алайхи ва саллам даъватларини ижобат килиб, Ул зотга Иймон келтиринглар.)
Инсонларнинг барчасига юборилганига эса, Сабаъ сурасининг мана бу ояти асос бўлади:
" و ما أرسلناك إلا كافة للناس بشيرا و نذيرا"سبأ: 28
)Оят маъносини Табарий бундай тафсир киладилар: “Аллох таоло айтади: Эй Мухаммад, Биз Сизни Аллохга ширк келтирувчи бу мушрик кавмингизгагина хос пайгамбар килиб юборганимиз йўк. Биз Сизни одамларнинг барчасига - арабию арабмаси, кизилию корасига юбордик. Сизга тоат килганларига хушхабар берувчи, ёлгонга чикарувчиларига эса, дўзах олови билан огохлантирувчи килиб юбордик.)
Пайгамбаримиз саллаллоху алайхи ва саллам нинг ўзлари Бухорий ривоят килган хадисда: “Пайгамбарлар ўз ковмларига хоссатан юборилар эди, мен эса инсонларнинг барчасига юборилдим” деганлар. (Бухорий ва Муслим ривоятлари).
36. و إنّ القرآن كلامُ الله، مِنهُ بََدا بلا كَيفيَّـة قولا، و أنزلـَهُ على رَسُولِه وَحْيًا، و صَدَّقـَهُ المُؤمنـُون عَـلى ذلك حَقـًا، و أيْقـَنـُوا أنـَّهُ كَلامُ الله تعالى بالحَقـِيقـَةِ، لـَيسَ بمَخلـُوق كَـكَـلام البَـريَّـةِ، فـَمَنْ سَمِعَهُ فـَزَعَمَ أنـَّهُ كَلامُ البَـشَر فـَقـَدْ كَفـَرَ، و قـَدْ ذمَّهُ الله و عَابَهُ و أوْعَدَهُ بسَقـَرَ حَيثُ قال تعالى: { إنْ هـَذا إلا قـَوْلُ البـَشَر} المدثر:25 – عَـلِمْـنا و أيْقـنـَّا أنَّه قـَولُ خـَالِـق البـَشَر، و لا يُـشبهُ قـَولَ البَـشَر
36-матн: Албатта Куръон Аллохнинг каломи. Аллохдан сўз бўлиб, кайфиятсиз (яъни канакалиги номаълум бўлиб) юзага чиккан. Аллох таоло уни Ўз расулига вахий (яширин сўз) килиб туширди. Мўминлар уни хак деб тасдиклашди. Куръон хакикатда Аллох таолонинг каломи эканлиги хакидаги Иймон уларнинг калбида карор топди. Куръон халкларнинг сўзлари каби яратилган эмас. Кимки уни эшитиб, бу одамнинг сўзи деб даъво килса, шубхасиз кофир бўлади. Аллох бундай кимсани коралаган, айблаган ва унга сакар дўзахини хозир килган. Аллох таоло шу маънода айтдики: “Куръон Аллохнинг сўзи эмас, одамнинг сўзи, деган кимсани якинда сакар дўзахига киритажакман” (Муддассир: 25-26). Аллох таоло бунака кимсага сакарни тайёрлаб кўйгани маълум бўлгач, биз, шак- шубхасиз Куръон одамзот яратувчисининг сўзи эканлигини хамда инсоният сўзига ўхшамаслигини билдик ва калбимизда Иймонимиз карор топди.
Шарх: Мазкур матн улуг коида ва дин асосларининг энг мухимларидан хисобланади. Бу борада одамларнинг кўп тоифалари адашиб кетишди. Таховий рахимахуллох келтирган матн хакикат. Аллох таоло шак-шубхасиз гапиради. Ул зотга гапириш сифатини исботлаб, Иймон келтирамиз. Айбу нуксонлардан пок ва олий бўлган Роббимизнинг кандай гапиришини биз билмаймиз. Ушбу сўзлар Мўтазила тоифасининг даъвосини йўкка чикаради. Уларнинг даъвосича Куръон Аллохнинг гапи эмас, яратилган бир махлук экан. Куйидаги ва ундан бошка кўп далиллар уларнинг акидасини ботилга чикаради. Аллох таоло айтади:
"و كلم الله موسى تكليما" النساء: 164
Маъноси: (“Аллох таоло Мусога гапирди” дегани, Аллох таоло Мусога Ўзининг сўзи билан хитоб килди, маъносини англатади. Табарий тафсиридан.)
37. و مَنْ وَصَفَ اللهَ بمَعْنـًى مِنْ مَعَانِي البَـشر، فـَقـَدْ كَـفـرَ. مَنْ أبْصَرَ هذا اعْـتـَبَرَ. وَ عَن مثـل قـَوْل الكُفـَّار انـْزَجَرَ. عَـلِمَ أنـَّهُ بصِفـَاتِهِ ليسَ كَالبَشَر
37-матн: Кимки башариятдаги бўлган сифатлардан бири билан Аллохни сифатласа, шубхасиз кофир бўлади. Бундай кимсанинг холатига назар солган киши ибрат олади, бу каби кофирларнинг сўзидан тийилади ва Аллох таолони Ўзининг комил сифатларида инсонга ўхшамаслигини билиб олади.
Шарх: Таховий рахимахуллох, Куръон Аллохнинг хакикий каломи деган матндан кейин, Аллох таоло Ўзининг сифатлари билан одам каби эмаслигини эслатадилар. Аллох таоло гапирувчи, аммо одам каби гапирмайди. Аллох таолога бирор нарса ўхшамайди ва тенг кела олмайди. Хох Унинг зоти, исмлари, сифатлари ё феълларида бўлсин, хеч бир нарса Ул зотга асло ўхшамас. Ул зот барча овозларни эшитгувчи ва хар кандай нарсаларни кўргувчи зотдир.
Аллохнинг сифатларини йўкка чикарувчи кимса, йўк нарсага ибодат килаётган бўлади. Ул зотнинг сифатларини яратилганларга ўхшатган кимса эса, бутга сигинаётган бўлади.
38. و الرُؤْيَة حَـقٌ لأهْـل الجَـنَّةِ، بغـَيْر إحَاطةٍ و لا كيْفيَّةٍ، كَمَا نـَطقَ بهِ كِتابُ رَبِّـنـَا: {وُجُوهُ يَومَئِذٍ نـَاضِرَة إلى رَبِّهَا نـَاظِرَة} القيامة: 22-23. و تـَفـْسِيرُهُ عَـلى مَا أرَادَ اللهُ تعالى و عـَلِمَهُ، و كُلّ مَا جَاءَ فِي ذلك مِنْ الحَدِيثِ الصَحِيح عَـنْ رَسول اللهِ саллаллоху алайхи ва саллам فـَهُوَ كَمَا قالَ، و مَعْـنـَاهُ عَـلى مَا أرَادَ، لا نـَدْخـُلُ فِي ذلك مُتـَأوِّلِـينَ بآرَائِنـَا و لا مُتَوَهِّمِـيـنَ بأهْوَائِنا، فإنـَّهُ مَا سَـلِمَ فِي دِينِهِ إلا مَنْ سَـلـَّمَ لِلّهِ عَـزَّ و جَـلَّ و لِـرَسُولِهِ саллаллоху алайхи ва саллам. و رَدَّ عِلـْمَ مَا اشْـتـَبَهَ عَـلـَيهِ إلى عَالِمِهِ
38-матн: Жаннат ахлининг камраб олувсиз ва кайфиятсиз (яъни кандайлиги маълум эмас) бўлиб, Аллохни кўришлари хак. (“Камраб олувсиз” деган сўзнинг маъноси: Мўминлар Аллохни Киёмат кунида кўришганда, Аллох таолонинг улканлигидан уларнинг кўзлари Ул зотни камраб ололмас. Аллохнинг кўзи эса барча халойикни камраб олур. Табарий тафсиридан накл килдик). Бу хакда Роббимизнинг китобида бундай оятлар келади: (Табарий рахимахуллох баёнлари:) “Киёмат кунида бахтли юзлар неъмат билан лаззатланиб, чиройли бўлган холда Роббиларига бокиб тургувчидир!” Киёмат: 22-23. Аллох таолони кўриш тўгрисидаги баён Ул зотнинг хохиши ва илмига хавола килинади хамда бу хакда Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам томонларидан келган барча сахих хадислар, У киши айтганлари ва хохлаганларидек кабул килинади (киска аклларга солиб кўрилмайди). Биз, аклга солинмайдиган бу каби эътикод масалаларига ўзларимизнинг фикрларимиз билан йўйиб ва хавою хохишларимиз билан тахмину гумонлар килиб киришиб кетмаймиз. Чунки инсон, Аллох таоло ва Унинг расули саллаллоху алайхи ва саллам га таслим бўлиб хамда аклига сигдира олмаган масалалар илмини Олимига кайтармагунча динида саломат колмайди.
Шарх: Аллохни кўриш хакидаги бу мусаффо эътикодга жахмийлар, мўтазилийлар ва буларга эргашган баъзи Хаворижлар хамда имомийлар карши чикишди. Китобу суннат буларнинг даъволарини ботилга чикаради. Сахобалар, Тобиинлар, Исломдаги таникли имомлар, Ахли хадислар ва ўзларини Ахли суннат ва жамоатга нисбат берадиган Ахли калом тоифалари Аллох субхонаху ва таолонинг кўрилишини исбот килишади. Бу хакикатдир.
Бу масала динимиз асосларининг энг шарафли ва улуг масалаларидан cаналади. (Эътикод масалаларини аклга солиб, сигса Иймон келтириб кабул килиш, сигмаса, ояту хадислар маъноларини ўзгартириб, рад этиш мумкин эмас. Эътикод акл билан ўлчанмайди. Таслим бўлиб Иймон келтирилади.)
Аллох таоло Юнус сурасининг 26-оятида айтади:
" للذين أحسنوا الحسنى و زيادة" يونس: 26.
Маъноси: “Чиройли амал килган кишилар учун гўзал окибат (жаннат) ва зиёда бордир”. Пайгамбаримиз соллаллоху алайхи ва саллам оятдаги ”зиёда” калимасини Муслим рахимахуллох ривоятларида, охиратда Аллох таолонинг юзига караш, деб тафсир килганлар. Яна Бухорий ривоят килган хадисда: “Якинда сизлар ойни кўрганингиздек, Роббингизни кўрасиз. У зотни кўришда талашиб-тортишмайсиз” деганлар. Аллохга караш, ахли жаннат неъматланадиган неъматларнинг энг улугидир. Бу хакда пайгамбаримиз саллаллоху алайхи ва саллам дан ворид бўлган хадислар мутавотир (одатда ёлгонга иттифок килишлари мумкин бўлмаган, жамоатдан ана шу каби жамоат ривоят килган хадис) даражасига етган.
(Катта гунох килган мусулмон кофир бўлиб, дўзахда абадий колади, деган эътикод билан адашиб кетганларга Хаворижлар дейилади. Куртубий рахимахуллох тафсир китобларида Хавориж тоифаси тўгрисида куйидаги сўзларни накл киладилар: “Харурийлар-Хаворижлар ўн икки тоифага бўлинадилар: Азракийлар, Ибозийлар, Саълабийлар, Хозимийлар, Халфийлар, Кавзийлар, Канзийлар, Шамрохийлар, Ахнасийлар, Хукмийлар, Мўтазилалар ва Маймунийлар. Мазкур тоифалар эътикоди билан танишмокчи бўлган биродаримни Куртубий тафсирининг 4-жуз 158-сахифасига мурожаат килишини тавсия киламан.)
(Адашган Имомия тоифаси куйидагича эътикод килади: Хусан фарзандидан бўладиган имомсиз Дунёнинг туриши мумкин эмас. Имомга Жибрил алайхиссалом илм ўргатади. Вафот этганда, ўрнига бошкасини алмаштиради.)
39. و لا تـثبت قدم الإسلام إلا على ظهر التسليم و الاستسلام
39-матн: Исломнинг кадами Аллох таолога таслим бўлиш хамда Ул зот билан Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам томонларидан келган шариатга итоат килиш билангина собиткадам бўлади.
Шарх: Куръон ва Суннат кўрсатмаларига таслим бўлган, уларни тасдиклаб бўйинсунган, хавою нафси, шак-шубхаси ва фикру акли билан уларга каршилик килмаган инсонгина Исломнинг хакикатида саботли ва тўгри эътикодли бўлади. Бухорий Ибни Шихоб Зухрийдан (уларга Аллохнинг рахмати бўлсин!) ривоят киладилар, айтадиларки: “Рисолат-пайгамбарлик Аллох хузуридан. Етказиш Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам томонларидан. Бизга эса таслим бўлиш фарз”.
40. فـَمَنْ رَامَ عِلـْمَ مَا حُظـِّرَ عَـنـْهُ عِلـْمُهُ، و لمْ يَـقـْنـَعْ بالتـَّسْلِيم فـَهْمُهُ، حَجَبَهُ مَرَامُهُ عَـنْ خـَالِص التـَّوْحِيدِ، و صَافِي المَعْرفـَةِ، و صَحِيح الإيمَان، فـَيَتـَذبْذبُ بَيْنَ الكُفـْر و الإيمَان، و التـَّصْدِيق و التـَّكْذِيب، و الإقـْرَار و الإنـْكَار، مُوَسْوَسًا تـَائِهًا، شَاكـّا، لا مُؤْمِنـًا مُصَدِّقـًا، و لا جَاحِدًا مُكَذبًا"
40-матн: Кимки, билиш такикланган илмни ўрганишни касд килса, унинг фахми таслим бўлиш билан каноат топмаса, бу макcад уни тавхиднинг хакикатидан, мусаффо тушунчадан ва сахих иймондан тўсиб кўяди. Шунда бу кимса куфр билан иймон, тасдиклаш билан ёлгонга чикариш ва икрор бўлиш билан инкор килиш орасида васваса килинган холда йўл йўкотган ва шак келтириб сарсону саргардон бўлиб дайдийди. Ё тасдик килган мўминмас, ё ёлгонга чикарган кофирмас бўлиб колади.
Шарх: Мазкур матн, дин асосларида ва ундан бошкасида хам илмсиз гапириш такикланган эканини янада таъкидлайди. Аллох таоло айтади:
" و لا تقف ما ليس لك به علم، إن السمع و البصر و الفؤاد كل أولئك كان عنه مسؤولا" الإسراء: 36
Оят маъносини Табарий рахимахуллох бундай тафсир киладилар: “Одамларга илминг бўлмаган нарсалар хакида гапирма. Шубхасиз кулок, кўз ва юрак - буларнинг бари масъул бўлади. Яъни, Аллох таоло бу аъзолардан уларнинг эгаси нима амаллар килганини сўрайди. Киёмат кунида кулок эшитгани, кўз кўргани ва калб килган эътикоди хакида сўралажак”.
(Ушбу матндаги такикланган илмдан максад гайб илмидир. Уни факат Аллох таоло билади. Баъзиларини Ўзи хохлаган пайгамбарига билдиради. Гайб илмини билишга уриниш мумкин эмас. Уни хеч ким била олмайди хам.Фалсафа билан шугулланиш хам шу жумлага киради.) Абу Ханифа рахимахуллохнинг энг пешкадам ўкувчиси бўлган Абу Юсуф рахимахуллохдан ривоят килинади, айтадиларки: “Калом-фалсафа илмини билиш жахолат. Фалсафани тўгримас деб, ундан юз ўгириш илмдир. Кимда-ким илмни калом-фалсафа йўли билан талаб килса зиндик бўлади.
41. وَ لا يَصِحّ الإيمَانُ بالرُؤْيَةِ لأهْـل دَار السَّلام لِمَنْ اعْـتـَبَرَهَا مِنـْهُمْ بوَهـْم، أو تـَأوَّلهَا بفـَهْم، إذ كَانَ تَـأويلُ الرُؤْيَةِ- و تـَأويل كُلّ مَعْنـًى يُضَافُ إلى الرّبُوبيَّةِ- بتـَرْكِ التـَّأويل، و لـُزُوم التـَّسْلِيم، و عـَلـَيْهِ دِينُ المُسْلِمِينَ
41-матн: Дорусалом-жаннат ахли Аллохни (мана бундай холатда кўради, деб) гумони билан эътибор килган кишининг шу масалага бўлган Иймони тўгри бўлмайди. Ёки, Аллохнинг кўрилишини ўз фахми билан йўйган кишининг хам бу борадаги Иймони дуруст бўлмайди. Чунки инсонга, Аллохнинг кўрилишини ўз акли ва тахмини билан йўйиш-гавдалантириш манъ килинган. Умуман олганда, Аллохга нисбат бериладиган хар бир сифатнинг маъносини акл ва тахмин билан ўлчаш ва йўйиш мумкин эмас. (Инсоннинг акли ета олмайдиган) бу акидавий масалаларга таслим бўлишдан бошка йўл йўк. Мусулмонларнинг дини мана шунга бино килинган.
Шарх: Таховий рахимахуллох бу матнда мўтазилийлар ва уларга эътикоддош бўлган тоифалар даъвосини рад киладилар. Улар Аллохнинг кўрилишини инкор килишади. Бундан ташкари Аллохни яралмишларга ўхшатадиган тоифаларнинг эътикодини хам рад этадилар.
42 . و مَنْ لـَمْ يَتـَوَقَّ النـَّفـْيَ و التـَّشْبيهَ، زَلَّ وَ لمْ يُصِبْ التـَّنـْزيهَ
42-матн: Кимки, Аллохнинг сифатлари ва бундан бошка эътикод масалаларини йўкка чикаришдан хамда Ул зотнинг сифатларини халклар сифатига ўхшатишдан тийилмаса, тўгри йўлдан огиб кетади. Аллох таолони айбу нуксонлардан поклай олмайди.
Шарх: Матнда айтилган йўкка чикариш билан ўхшатиш калб касалликларидан. Чунки, калблар касаллиги икки турли бўлади: шубха касаллиги ва шахват касаллиги. Бу касалликлар Куръонда зикр килинган. Шубха касаллиги шахват касаллигидан баттаррок бўлади. Сабаби, шахват хожати ўталганда, шахват касаллигининг тузалишига умид бор. Шубха касаллиги эса, агар Аллох рахматига олмаса, унга шифо йўк. Аллохнинг сифатларини йўкка чикариш ёки ўхшатиш шубха касаллигидир.
" ليس كمثله شيء، و هو السميع البصير"(الشورى: 11)
(“Аллох таолога яратган халкидан бирор нарса ўхшамайди ва тенг кела олмайди. Хох Унинг зоти, исмлари, сифатлари ва феълларида бўлсин, бирор нарса Ул зотга асло ўхшамайди. Саъдий рахимахуллох тафсиридан.)
43. فإنََّ رَبـَّنـَا جلّ و عَلا مَوصُوفٌ بـِصِفـَاتِ الوَحْدَانِـيَّةِ، مَـنـْعُوتٌ بنـُعُوتِ الفـَرْدَانِيَّةِ، ليْسَ فِي مَعْـنـَاهُ أحَدٌ مِنَ البَـريَّةِ
43-матн: Чунки, Роббимиз cубхонаху ва таоло сифатланган сифатларида яккаю ягонадир. Халкларидан бирор-бир кишида Ундаги бор сифатлар мавжуд эмас
Шарх: Таховий рахимахуллох мазкур матнни Ихлос сурасидан олганлар. Суранинг маъноси: “Айтинг, Аллох якка. Аллох бехожат. Ул зот тугмаган ва тугилмаган. Ул зотга тенг келадиган бирор кимса йўк”.
44. و تـَعَالـَى عَن الحُدُودِ وَ الغـَايَاتِ، وَ الأرْكَان وَ الأعْضَاءِ وَ الأدَوَاتِ، لا تحويه الجِهَاتُ السِّتُ كَسَائِر المُبْـتـَدَعَاتِ
44-матн: Аллох таоло чегаралар, гоялар, бурчаклар, аъзолар, иш куроллари - фойдаланиладиган ва зарарни дафъ киладиган асбоблардан олийдир. Яралмишлар каби Ул зотни олти томон камраб олмайди.
Шарх: Салафларимиз шунга иттифок килишганки, башарият Аллохнинг чегарасини билмайди хамда Ул зотнинг сифатларидан бирортасини чеклай олмайди. Абу Довуд Таёлусий рахимахуллох айтадилар: “Суфён, Шуъба, Хаммод бин Зайд, Хаммод бин Салама, Шарийк ва Абу Авоналар (буларга Аллохнинг рахмати бўлсин!) Аллох таолони чегараламас, ўхшатмас ва тенглаштирмас эдилар. “Кандай?” демасдан хадисларни ривоят килишарди. Уларга савол берилганда хадис билан жавоб беришарди.” Келгуси матнларда Таховийнинг “Аллох таоло халкларини Ул зотни камраб олишларидан ожиз килиб кўйган” деган сўзлари хам келади. Бундан маълум бўладики, бирор киши Аллох таолони бирон чегара билан ўраб ололмайди. Аллох бундан олий зот. Аллох таоло яралмишлардан ажралган, ташкарида (улар билан бирлашиб кетган эмас). Абдуллох бин Муборак рахимахуллохга: Роббимизни нима билан таниймиз? деган савол берилганда, “Аллох таоло Аршнинг устида, яралмишлардан ажралган”, деб жавоб бердилар.
Абу Ханифа рахимахуллох “Фикхул-акбар” да бундай дейдилар: “Аллох таоло Куръонда Ўзини сифатлаб айтганидек, Унда кўл, юз ва нафс бор. Булар Ул зотнинг сифатлари бўлиб, канакалигини яралмишлар билишмайди. Аллохнинг кўли - Унинг кудрати ва неъмати дейилмайди. Чунки, бундай дейилишда, Ул зотнинг сифати йўкка чикарилган бўлади”.
Ушбу матн Мушаббиха тоифасининг эътикодини ботил килади. Улар Аллох таолони жисм, жусса ва аъзолар деб даъво килишади. Аллох таоло бу камчиликлардан олий бўлган зотдир.
(Аллох субхонаху ва таоло чегаралар ва гоялардан пок ва олийдир. Уни чегаралаб турадиган бирор чегара йўк ва маълум бир нихояси бўлган чўккиси хам йўк. Лекин бунинг маъноси, Аллох таоло халклари билан бирлашиб, уларга киришиб кетган, дегани эмас. Балки Аллох субханаху ва таоло халкларидан ташкарида, ажралган. Шунингдек, Аллох таоло аъзолардан, бандаларда бўладиган касб килиш куроллари ва фойда олинадиган хамда зарарни дафъ киладиган асбоблардан пок ва олийдир. Аллох субханаху ва таолони бошка махлуклар каби олти томон ўраб турмайди. У Зот бундан покдир. Биз Унинг барча исмлари ва сифатларига иймон келтирамиз, уларнинг кайфият-холатини билмаймиз. Хумаййис хафизахуллох шархидан).
45. و المِعْرَاجُ حَقٌ، وَ قـَدْ أسْريَ بالنـَّبيِّ صلى الله عليه و سلم و عُرجَ بشـَخـْصِهِ فِي اليَقـْظةِ إلـَى السَّمَاءِ، ثـُمَّ إلـَى حَيْث شَاءَ الله مِنَ العُلا و أكْرَمَهُ اللهُ بمَا شَاءَ، و أوْحَى إلـَيْهِ مَا أوْحَى، مَا كَذبَ الفؤَادُ مَا رَأى، فـَصلى الله عليه و سلم فِي الآخِرَةِ و الأوْلـَى
45-матн: Меърож вокеъаси хак. Хакикатда пайгамбар َсаллаллоху алайхи ва саллам нинг шахслари ўйгок холатларида сайр килдирилдилар ва осмонга кўтарилдилар. Кейин Аллох хохлаган юкори жихатгача кўтарилдилар. Аллох хохлаган нарсалари билан У кишини иззату икром килди. У кишига вахий килган нарсаларини вахий килди. Мухаммад саллаллоху алайхи ва саллам нинг калблари у киши кўрган нарсаларини ёлгонга чикармади, балки тасдиклади. Пайгамбаримизга дунёда хам охиратда хам салому салавотлар бўлсин.
Шарх: Тепага кўтарилишда фойдаланиладиган нарсага меърож-нарвон дейилади. Аммо бу меърожнинг канакалиги маълум эмас. Бунинг хукми бошка гайб нарсалар хукмидек. Яъни унга Иймон келтириб, канакалиги тўгрисида бош ктирмаймиз.
Аллох таоло бундай дейди:
" سبحان الذي أسرى بعبده ليلا من المسجد الحرام إلى المسجد الأقصى" الإسراء: 1
Маъноси: “Аллох бир кечада Ўз бандаси Мухаммад саллаллоху алайхи ва саллам ни Масжидул-Харомдан Масжидул-Аксога сайр килдирган барча айбу нуксонлардан пок зотдир”.
Исро хадисида: Пайгамбар саллаллоху алайхи ва саллам жасадлари билан ўйгок холатларида Маккадаги Масжиди Харомдан Куддус шахридаги Масжиди Аксогача, Бурокка минган холда, Жаброил عليه السلام билан бирга сайр килдирилдилар. У ерда пайгамбарларга имом бўлган холда намоз ўкидилар. Бурокни масжид эшигининг халкасига богладилар. Кейин ўша кечада Байтул-Макдисдан Дунё осмонига кўтарилдилар. Жаброил Ул киши учун осмон дарвозазининг очилишини сўрадилар. Улар учун дарвоза очилди. У ерда башарият отаси бўлган Одамни кўрдилар... Хатто олдида шахидларнинг жаннатдаги жойи бўлган Сидратул-мунтахода бўлдилар. (Сидротун мевалик дарахтдир. Баъзи уламолар хар бир олимнинг илми нихояга етадиган жойга сидратул-мунтахо дейилади, яъни бундан у ёгини Аллохдан бошкаси билмайди, дейишган). У кишини Аллох таоло, Ўзи истаган неъматлари билан иззат-икром килди, бевосита у киши билан гаплашди. Бирор киши ета олмаган маконга кўтарди, у киши билан Аллохнинг Ўзи яширин сўзлашди. Жаннат ва дўзах холатларини кўрсатди. Вахий килган нарсаларини вахий килди. Бир кеча-кундузда беш махал намозни шариат конунларига киритди. Пайгамбар саллаллоху алайхи ва саллам нинг калблари кўрган нарсаларини ёлгонга чикармади. Балки кўзлари билан кўрган хар бир нарса хакдир. Бу неъматлар, у кишига улуглик ва бошка пайгамбарлардан шарафлик бўлишлари, барча халклардан макомлари олий эканлигини билдириш эди. Бу муборак кечадаги пайгамбар саллаллоху алайхи ва саллам дан ворид бўлган барча сахих хадислар хакдир.
Акл юритган кишилар учун Меърож хадисида Аллох таолонинг олийлик сифатини бир неча ўринда исбот киладиган далиллар бор. (Яъни Аллохнинг Арш устига кўтарилганлиги, барча халки устида, олий эканлиги исботланади.)
46. و الحوض- الذي أكرمه الله تعالى به غياثا لأمته- حق
46-матн: Аллох таоло Мухаммад саллаллоху алайхи ва саллам га умматларини (Киёмат кунининг огир чанкоглигидан) куткариш учун, иззату икром килиб - берган ховузи хакдир.
Шарх: Пайгамбаримиз саллаллоху алайхи ва саллам дан ховуз хакида келган хадислар мутавотир даражасига етган. У хакда ўттиздан ортик сахобалар ривоят килишган.
Имом Ахмад Анас бин Моликдан ривоят киладилар, айтадиларки:
أغْـفِيَ رَسولُ الله صلى الله عليه و سلم إغْـفاءَة، فرَفـَعَ رَأسَهُ مُبْـتـَسِمًا، إمَّا قالَ لـَهُمْ، و إمَّا قالوا لـَهُ: لِمَ ضَحِكْتَ؟ فـَقال رَسُولُ الله صلى الله عليه و سلم: "إنـَّهُ أنـْزلـَتْ عليَّ آنِفا سُورَة، فـَقـَرَأ: { بسم الله الرحمن الرحيم. إنا أعطيناك الكوثر} الكوثر:1، حَتـَّى خـَتـَمَهَا، ثـُمَّ قالَ لـَهُمْ: هَلْ تـَدْرُونَ مَا الكوثر؟ قـَالـُوا: الله و رَسولـُهُ أعْـلـَمُ، قال: هُوَ نـَهْرٌ أعْطانِـيهِ رَبِّي عَزَّ و جَلَّ فِي الجَنـَّةِ، عَليْهِ خـَيْرٌ كـَثِيرٌ، تـَردُ عَليّ أمَّـتِي يَوْمَ القِيَامَةِ, آنِيَتـُهُ عَدَدَ الكـَوَاكِـبِ, يُخْتـَلـَجُ العَبْدُ مِنْهُمْ, فـَأقـُولُ: يَا رَبِّي إنـَّهُ مِنْ أمَّـتِي, فـَيـُقالُ لِي: إنـَّكَ لا تـّدْري ما أحْدَثـُوا بَعْدَكَ". ( صحيح, صَحّحَهُ الألباني رحمه الله).
Маъноси: Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам бир лахза мудраб, табассум килган холда бошларини кўтардилар. Нима учун кулдингиз? деб сахобалар савол беришганда, Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам : “Хозиргина менга бир сура туширилди” деб, куйидаги сурани охиригача ўкидилар: { بسم الله الرحمن الرحيم. إنا أعطيناك الكوثر} (Мехрибон ва рахмли Аллох номи билан ўкийман. Албатта Биз Сизга Кавсарни ато килдик...) Кейин: “Кавсарнинг нималигини биласизларми?” деб, сахобаларга савол ташладилар. Улар: Аллох ва Унинг элчиси билгувчирок, деб жавоб беришди. Шунда Ўзлари айтдиларки: “Бу бир дарёдир. Роббим азза ва жалла уни менга жаннатда бергай. Унда кўп яхшиликлар бор. Киёмат кунида унинг устида турганимда, умматим олдимга келиб унинг сувидан ичади. Унинг идишлари юлдузлар сонича. Умматим сув ичишга келаётганида, улар орасидан бир банда сугуриб олинади. Шунда мен: Эй Роббим, бу хам менинг умматимдан бўлади, дейман. Менга айтиладики: Сиздан кейин булар не бидъатлар пайдо килишганини Сиз билмайсиз”.
Мазкур ховузнинг сифати хусусида келган хадислар хулосаси куйидагича: Бу ховуз нихоятда катта бўлиб, унга жаннат ичимлиги бўлмиш Кавсар дарёси окиб келади. Унинг суви сутдан ок, кордан совук, асалдан ширин ва мушки анбардан хушбўйрокдир. Эни ва узунлиги тенг, хар бир бурчагидан бошка бурчагигача бир ойлик масофа бор. Баъзи хадисларга кўра, у ховуздан ичилган сайин у кенгайиб, суви кўпайиб боради. Зеро, Аллох айбу нуксонлардан пок. Бирор бир нарса Ул зотни ожиз колдира олмас. Кўзалари осмон юлдузларининг сонича. Кимда-ким ундан бир марта ичса, хеч качон чанкамайди. У киёмат кунидаги энг катта, энг халоватли ва ичувчилари энг кўп бўлган ховуздир. У пайгамбаримиз саллаллоху алайхи ва саллам умматига киёмат куни ташналигидан ёрдам ва Аллохнинг пайгамбари Мухаммад саллаллоху алайхи ва саллам га бўлган фазлу мархаматидир. Аллох таоло Ўзининг фазли ва карами ила бизларни хам ундан ичишга муяссар айласин!
47.و الشـَّفـَاعَة الـَّتِي ادَّخـَرَهَا لـَهُمْ حَقٌ، كَمَا رُويَ فِي الأخـْبَار
47-матн: Хабарларда ривоят килинганидек, Аллохнинг Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам умматлари учун захирага олиб кўйган шафоат-оклов хакдир.
Шарх: Шафоатнинг бир неча тури бор. Уларнинг баъзиларига бутун уммат иттифок килган бўлса, баъзиларига Мўтазила ва улар каби бошка бидъат ахли карши чиккан.
Шафоатнинг биринчи тури энг улкан шафоат бўлиб, факат бизнинг пайгамбаримиз Мухаммад саллаллоху алайхи ва саллам га хос. Бухорий, Муслим ва Ахмад рахимахумуллохлар Абу Хурайра разияллоху анхудан ривоят килишган хадисда, одамлар Киёмат куни улуг пайгамбарлардан бориб шафоат сўрашади. Пайгамбарлар шафоат кила олмасликларини айтишади. Шунда одамлар бизнинг пайгамбаримиз Мухаммад саллаллоху алайхи ва саллам олдиларига келишиб бундай дейишади: (Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам хабар беряптилар)
" يا مُحَمَّدُ, أنـْتَ رَسُولُ اللهِ, وَ خَاتـَمُ الأنبيَاءِ, غـَفـَرَ اللهُ لـَكَ ذنـْبَكَ, مَا تـَقـَدَّمَ مِنـْهُ وَ مَا تـَأخـَّرَ, فـَاشْفـَعْ لـَنـَا إلـَى رَبِّكَ, ألا تـَرَى إلـَى مَا نـَحْنُ فيهِ؟ ألا تـَرَى مَا قـَدْ بَلـَغـَنـَا؟ فـَأقـُومُ, فـَآتِي تـَحْتَ العَرْش, فـَأقـَعُ سَاجدًا لِرَبِّي عَزَّ وَ جَلَّ, ثـُمَّ يَفـْتـَحُ اللهُ عَلـَيَّ و يُلـْهمُنِي مِنْ مَحَامِدِهِ و حُسْن الثـَنـَاءِ عَلـَيْهِ شـَيْئًا لَمْ يـَفـْتـَحْهُ عَلـَى أحَدٌ قـَبْلِي, فـَيُقـَالُ يَا مُحَمَّدُ, ارْفـَعْ رَأسَكَ, سَلْ تـُعْطـَهُ, اشـْفـَعْ تـُشـَفـَّعْ, فـَأقـُولُ: [يَا] رَبِّ أمَّتِي أمتي, [يا رب أمتي أمتي, يا رب أمتي أمتي], فـَيَقـُولُ: أدْخِلْ مِنْ أمَّتِكَ مِنْ لا حِسَابَ عَلـَيْهِ مِنْ البَاب الأيـْمَن مِنْ أبْوَاب الجَنـَّة,ِ ... ثـُمَّّ قال: و الذي نـَفـْسِي بيَدِهِ, لِمَا بَيْنَ مِصْرَاعَيْن مِنْ مَصَاريع الجنة كَمَا بَيْنَ مَـكَّة و هَجَرََ, أوْ كَمَا بَيْنَ مَـكـَّة و بُصْرَى" و اللفظ للإمام أحمد.
Маъноси: “Эй Мухаммад, Сиз Аллохнинг элчиси ва пайгамбарларнинг сўнггисисиз. Аллох Сизнинг ўтган ва кейинги гунохингизни кечириб кўйган. Роббингиздан бизга шафоат сўранг. Бошимизга тушган мусибатни курмаяпсизми? Бизга етган кайгуга назар солмаяпсизми? Шунда мен туриб, Аршнинг остига келаман-да, Роббим азза ва жаллага сажда килган холда йикиламан. Кейин Аллох таоло менга, Ўзининг мактовлари ва Ўзига айтиладиган шунака чиройли саноларни очиб, илхом киладики, мендан бурун бирор кишига уларни очмаган. Сўнг менга айтилади: Эй Мухаммад, бошингизни кўтаринг. Сўранг, сўраганингизни оласиз. Шафоат сўранг, шафоатчи килинасиз. Шунда мен айтаман: Эй Роббим, умматим, умматим. Эй Роббим, умматим, умматим. Эй Роббим умматим, умматим. (Аллох) айтади: Жаннат дарвозаларининг ўнг дарвозасидан, хисоб-китоби йўк бўлган умматингизни киритинг”. Кейин Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам бундай дедилар: “Менинг жоним Унинг кўлида бўлган зотга касамки, жаннат дарвозаларининг бир тарафи билан иккинчи тарафининг ораси, Макка билан (Ямандаги) Хажар шахар орасича ёки Макка билан (Шомдаги) Бусро шахри орасича”.
Иккинчи тури - яхшиликлари билан ёмонликлари тенглашиб колган кавмларнинг жаннатга киришлари учун Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам нинг киладиган шафоатлари.
Учинчи тури - дўзахга амр килинган кавмларни, у ерга кирмасликлари учун киладиган шафоатлари.
Тўртинчи тури - жаннатга кирган кавмларни, амалларининг савоби такозо киладиган даражалардан-да юкорирок мартабаларга кўтарилишлари тўгрисидаги шафоатлари. Шафоатнинг мана шу турида мўтазилалар Ахли суннатга кўшилдилар. Бошкаларига эса карши чикиб, адашишди.
Бешинчи тури - баъзи кавмларнинг хисоб-китобсиз жаннатга киришлари хусусидаги шафоатлари.
Олтинчи тури - азобланишга лойик бўлган кавмларнинг азобини енгиллаштириш учун киладиган шафоатлари. Масалан: Ўз амакилари Абу Толибдан азобнинг енгил килиниши борасидаги шафоатлари каби. (Бу хакдаги хадисни Муслим ривоят килганлар, дейдилар Албоний рахимахуллох.)
Еттинчи тури - мўминларнинг барчасини жаннатга киришлари учун изн берилиши тўгрисидаги шафоатлари.
Саккизинчи тури - Ул зот саллаллоху алайхи ва саллам нинг умматларидан гунохи азим килиб, дўзахга тушиб колганларнинг у ердан чикарилишлари борасидаги шафоатлари. Шафоатнинг бу туридаги хадислар мутавотир даражасига етган. Ушбу хадислар илмидан хавориж ва мўтазилалар жохил колишиб, шафоатнинг бу турига хам карши чикишди. Бундай адашган тоифалар даъвосига кўра, умматнинг гунохкорлари дўзахга киргандан кейин кайтиб чикмас экан!!! Мазкур шафоат турига пайгамбаримиз саллаллоху алайхи ва саллам дан ташкари фаришталар, пайгамбарлар ва мўминлар хам шерик бўлишиб, улар хам шафоат килишади.
(Эй Аллох, Киёмат кунининг шиддатида севимли пайгамбаримиз Мухаммад саллаллоху алайхи ва саллам шафоатлари билан бизни хам кувонтир. Сен бандаларингга рахми кенг Зотсан!)
48. والمِيثـَاقُ الـَّذِي أخـَذهُ اللهُ تـَعَالى مِنْ آدَمَ و ذرِّيـَّتِهِ حَقٌ
48-матн: Аллох таолонинг Одам ва унинг зурриётидан олган мийсоки хакдир
Шарх: Аллох таоло айтади:
" وإذ أخذ ربك من بني آدم من ظهورهم ذريتهم وأشهدهم على أنفسهم ألست بربكم, قالوا بلى شهدنا أن تقولوا يوم القيامة إنا كنا عن هذا غافلين"الأعراف: 172.
Имом Ахмад Умар бин Хаттоб разияллоху анхудан ривоят киладилар: Мазкур оят хакида савол берилганда Умар айтдилар: Расулуллох صلى الله عليه وسلم ушбу оят хакида сўралганларида, бундай жавоб берганларини эшитдим:
"إنَّ اللهَ خـَلـَقَ آدَمَ عَلـَيْهِ السَّلام, ثـُمَّ مَسَحَ ظهْرَهُ بيَمِينِهِ فاسْتـَخْرَجَ مِنهُ ذرِّيَّة, قال: خـَلقـْتُ هَؤلاءِ لِلـْجَنـَّةِ وبعَمَل أهْل الجَنـَّةِ يَعْمَلـُون. ثـُمَّ مَسَحَ ظهْرَهُ, فاسْتخرَجَ مِنهُ ذرِّيَّّة قال: خلقتُ هؤلاء لِلنار وبعَمَل أهل النار يعملون فقال رَجُلٌ: يَا رَسُولَ اللهِ, ففِيمَ العَمَلُ؟ قال رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم: [إنَّ اللهَ عز و جل] إذا خـَلقَ العَبْدَ لِلجَنةِ اسْتـَعْمَلهُ بعَمَل أهل الجَّنة, حتى يَمُوتَ عَلى عَمَل مِنْ أعْمَال أهل الجنة, فيَدْخلُ [به] الجَّنة, وإذا خـَلـَقَ العَبْدَ لِلنار استعمَلهُ بعَمَل أهل النار, حتى يَمُوتَ عَلى عَمَل مِن أعمَال أهل النار فيَدْخـُل به النارَ". و رواه أبو داود, و الترمذي, و النسائي, وابن أبي حاتم, و ابن جرير, و ابن حبان في "صحيحه" (قال الألباني رحمه الله: هذا الحديث صحيح لغيره إلا مسح الظهر, فلم أجد له شاهدا)
Маъноси: “Хакикатда Аллох Одам алайхиссаломни яратди. Кейин ўнг (кўл)и билан оркасини силаб, ундан зурриёт чикариб айтди: “Буларни мен жаннат учун яратдим. Булар жаннат ахлининг амалини килишади”. Кейин Аллох (яна) Одам алайхиссаломнинг оркасини силаб, зурриёт чикариб, деди: “Буларни мен дўзах учун яратдим. Булар дўзах ахлининг амалини килишади». Шунда бир киши: “Ё Расулаллох саллаллоху алайхи ва саллам, унда амалнинг нима кераги бор?” деб савол берди. Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам айтдилар: “Аллох азза ва жалла бир бандани жаннат учун яратганда, унга жаннат ахлининг амалини килдиради. Бориб-бориб у банда жаннат ахлининг амалларидан бири устида вафот этади. Кейин у ўша амал сабабли жаннатга киради. Аллох бир бандани дўзах учун яратганда, унга дўзах ахлининг амалини килдиради. У хам бориб-бориб дўзах ахлининг амалларидан бири устида ўлиб, ўша сабабли дўзахга киради”.
49.و قـَدْ عَلِمَ اللهُ تـَعَالى فِيمَا لم يـَزلْ عَدَدَ مَنْ يَدْخـُلُ الجَّـنـَة، و عَدَدَ مَنْ يَدْخـُلُ النـَّار, جُمْـلة وَاحِدَة, فلا يَزْدَادُ فِي ذلِكَ العَدَدِ و لا يَـنـْقـُصُ مِنـْهُ, و كذلِكَ أفـْعَالهُمْ فِيمَا عَلِمَ مِنـْهُمْ أنْ يَفـْعَلـُوهُ
49-матн: Аллох таоло, азалдан бўлган илмида жаннат ва дўзахга кирадиган халкларнинг сонини бира тўла билган. Бу сон кўпаймайди хам, камаймайди хам. Шунингдек, Ул зот халкларининг нима амаллар килишларини азалдаги илми билан билган.
Шарх: Аллох таоло айтади:
"إن الله بكل شيء عليم" الأنفال: 75
Маъноси: “Шубхасиз Аллох барча нарсаларни билгувчи зот”. Аллох таоло хам азалда, хам доимо, барча нарсаларни билгувчи, деган сифат билан сифатланган.
50. و كُلّ مُيَسَّرٌ لِمَا خـُلِقَ لـَهُ, وَ الأعْمَالُ بالخـَوَاتِيم, و السَّعِيدُ مَنْ سَعِدَ بقـَضَاءِ اللهِ, و الشَّقِيّ مَنْ شَقِيَ بقـَضَاءِ اللهِ
50-матн: Хар бир одамга яратиб кўйилган жойининг амаллари енгил килиб кўйилган. Амаллар охирларига караб эътибор килинади. Саодатли инсон Аллохнинг такдири билан саодатли бўлган. Бахтсиз кимса хам Аллохнинг кисмати билан бахтсиз бўлган.
Шарх: Юкоридаги хадисда айтилгандики: “Аллох азза ва жалла бир бандани жаннат учун яратганда, унга жаннат ахлининг амалини килдиради. Бориб-бориб у банда жаннат ахлининг амалларидан бири устида вафот этади. Кейин у ўша амал сабабли жаннатга киради. Аллох бир бандани дўзах учун яратганда, унга дўзах ахлининг амалини килдиради. У хам бориб-бориб дўзах ахлининг амалларидан бири устида ўлиб, ўша сабабли дўзахга киради”.
Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам Бухорий ривоятларида: «Амаллар факат охирларига караб эътибор килинади», деганлар.
Саодатли инсон Аллохнинг такдири билан бахтли бўлганлиги хамда бахтсиз кимса хам Аллохнинг кисмати билан бахтсиз бўлганлиги борасида, Абдуллох бин Масъуд разияллоху анхудан ривоят килинади, айтадилар: Расулуллох صلى الله عليه وسلم бизга бундай хадис сўзлаб бердилар:
عن عبد الله بن مسعود رضي الله عنه, قال حدثنا رسول الله صلى الله عليه وسلم- وهو الصادق المصدوق-: " إن أحدكم يجمع خلقه في بطن أمه أربعين يوما نطفة, ثم يكون علقة مثل ذلك, ثم يكون مضغة مثل ذلك, ثم يرسل إليه الملك فينفخ فيه الروح, ويؤمر بأربع كلمات: بكتب رزقه وأجله وعمله وشقي أو سعيد, فوالذي لا إله غيره, إنّ أحدكم ليعمل بعمل أهل الجنة حتى ما يكون بينه وبينها إلا ذراع, فيسبق عليه الكتاب فيعمل بعمل أهل النار فيدخلها, وإنّ أحدكم ليعمل بعمل أهل النار حتى ما يكون بينه وبينها إلا ذراع, فيسبق عليه الكتاب فيعمل بعمل أهل الجنة فيدخلها" (رواه البخاري و مسلم)
Маъноси: “Сизлардан хар бирингиз онасининг корнида кирк кун нутфа-маний холда бўлади. Кейин шунча вакт лахта кон холда бўлади. Сўнг яна шунча вакт парча гўшт бўлиб туради. Кейин Аллох унга бир фариштани юборади. Фаришта унга рух киргизади хамда тўртта калимани: унинг ризки, ажали, амали ва бахтли ё бахтсиз бўлишини ёзишга амр килинади. Ундан бошка ибодатга хакли илох йўк бўлган Зот - Аллохга касам ичаманки, сизлардан бирингиз сўзсиз жаннат ахлининг амалини килиб боради. Хатто у билан жаннат орасида факат бир билакча масофа колганда, унинг ёзуви-такдири ўзиб келиб, у дўзах ахлининг амалини килади. Кейин шу сабабли дўзахга кириб кетади. Сизлардан бирингиз хакикатда дўзах ахлининг амалини килиб боради. Хатто у билан дўзахгача бор-йўги бир билакча масофа колганда, ёзуви ўзиб келиб, у жаннат ахлининг амалини килади-да, шу туфайли жаннатга киради.”
51. و أصْـلُ القـَدَر سِرّ اللهِ تـَعَالى فِي خـَلـْقِهِ, لـَمْ يَطلعْ عَلى ذلك مَلـَكٌ مُقـَرَّبٌ, و لا نـَبيّ مُرْسَلْ, و التـَّعَمّقُ و النـَّظرُ فِي ذلك ذريعَة الخِذلان, و سُلـَّمُ الحِرْمَان, و دَرَجَة الطـُغـْيَان, فالحَذر كُلّ الحَذر مِن ذلك نـَظرًا و فِكْرًا و وَسْوَسَة, فإنَّ اللهَ َطوَى عِلـْمَ القـَدَر عَن أنـَامِهِ, و نـَهَاهُم عَن مَرَامِهِ, كَمَا قال تعالى فِي كِتابهِ: { لا يُسْألُ عَمَّا يَـفعَلُ و هُمْ يُسْألـُون} الأنبياء: 23. فـَمَنْ سَألَ: لِمَ فعَلَ؟ فـَقـَدْ رَدَّ حُكْمَ الكِتاب, وَ مَنْ رَدَّ حُكْمَ الكِتاب, كَانَ مِن الكَافـِرينَ
51-матн: Такдирнинг асли Аллох таолонинг халклари орасидаги сири хисобланади. Уни, Аллохга якин бўлган фаришта хам, юборилган пайгамбар хам билмайди. Такдир хусусида чукур кетиш - уни ўрганишда муболага килиш ва бехад назар солиш, Аллохнинг ёрдамидан, тавфику хидоятдан махрум бўлиб, тугёнга кетишга сабаб бўлади. Бу масалага назар солиш, фикр юритиш ва васвасага боришдан жуда-жуда хазар килмок лозим. Чунки Аллох таоло такдир илмини халкларидан махфий килди. Уни билишга касд килишдан уларни кайтарди. Аллох таоло айтди: (маъноси) “Аллох таоло киладиган бирор нарса хакида сўралмайди, халклар эса сўраладилар” (Анбиё-23). Шундай экан, кимки “Нима учун Аллох бундай килди?” деган савол килса, хакикатда Куръоннинг хукмини рад этган бўлади. Кимда-ким Куръоннинг хукмини рад этса, шубхасиз, кофирлардан бўлади.
Шарх: Такдирнинг асли Аллох таолонинг сиридир. Аллох таоло халкларни вужудга келтиради. Бою камбагал килади. Адаштиради ва хидоят килади. Ўлдиради ва тирилтиради. Али разияллоху анху айтадилар: “Такдир Аллохнинг сиридир. Уни кашф килишга уринмаймиз”.
Такдир масаласида одамлар орасидаги тортишув машхурдир. Ёлгиз нажот топгувчи тоифа бўлган Ахли суннат ва жамоат мазкур масала борасида бундай эътикод килади: Хар бир нарса Аллохнинг такдири билан бўлади. Аллох таоло бандаларнинг амалларини хам яратгувчидир. Аллох субханаху ва таоло айтади:
"إنا كلَّ شيء خلقناه بقدر" القمر: 49
Маъноси: “Албатта Биз хар бир нарсани такдири билан яратганмиз”. (Камар-49).
Яна Ул зот Сажда сурасининг 13-оятида айтади:
"و لو شِئنا لآتـَينا كلَّ نـَفس هُداها" السجدة: 13
(Мазкур оят маъносини Саъдий куйидагича тафсир киладилар: “Аллох таоло айтади: Агар Биз хохлаганимизда, одамларнинг барчасига хидоят бериб, тўгри йўлга йўллаган бўлар эдик. Аммо, одамларнинг барини хидоят устида бўлишидан Аллохнинг хикмати бош тортди.)
Имом Муслим ўзларининг “сахих” китобларида Абдуллох бин Амр разияллоху анхумодан ривоят киладилар, пайгамбаримиз саллаллоху алайхи ва саллам бундай дедилар:
" قدّر الله مقاديرَ الخلق قبل أن يخلق السموات و الأرض بخمسين ألف سنة و كان عرشه على الماء"
Маъноси: “Аллох таоло осмонлар ва Ерни яратишидан эллик минг йил аввал халкларининг такдирларини белгилаб кўйди. Ўшанда Ул зотнинг Арши сув устида эди”.
Аллох таоло кофир кимсадан куфрни хохлайди, ундан рози бўлмайди ва уни яхши кўрмайди. Аммо уни дунёга келиб яшашини хохлайди. Диний жихатдан эса ундан рози бўлмайди.
Кадария ва Муътазила тоифалари бу мусаффо акидага карши чикишди. Уларнинг даъвосича, Аллох таоло одамларнинг баридан Иймонни хохлаган, кофир эса куфрни хохлаб кофир бўлган. Бу даъво бемаъни, ботилдир. Чунки у Куръон, суннат ва соглом аклга каршидир.
Амр бин Хайсам айтадилар: “Кемага чикдик. Биз билан бирга бир кадарий билан мажусий - ўтга сигинувчи хамсафар бўлишди. Шунда кадарий мажусийга: мусулмон бўл, деди. Мажусий: Аллох хохлаганда, деб жавоб берди. Кадарий: Аллох шубхасиз хохлайди, лекин Шайтон хохламайди, деди. Мажусий айтди: Аллох хохлади, Шайтон хам хохлади. Бас, Шайтон хохлагани бўлар экан. Бу Шайтон кувватли экан-да!!! Мен кувватлироги билан бирга бўламан!!! (Мана кадарийнинг бузук эътикодидан келиб чиккан нарса. Аллох асрасин!) (Амр бин Хайсам Багдод ахлидан бўлиб, иккинчи хижрий асрдан кейин вафот этганлар. Аллох у кишини Ўз рахматига олсин!)
(أبو قطن عمرو بن الهيثم الزبيدي من أهل بغداد يروى عن شعبة ومالك وأبى حنيفة روى عنه أحمد بن حنبل رحمه الله وأبو ثور مات بعد المائتين. (البستي: الثقات ج: 8 ص: 484)
Бир аъробий (сахрода яшайдиган араб) Амр бин Убайд даврасининг устига келиб: Эй одамлар, менинг туям ўгирланди. Аллохга дуо килинглар, уни менга кайтарсин, деди. Шунда Амр бин Убайд: Эй Аллох, Сен бу киши туясининг ўгирланишини хохламаган эдинг, ўгирланиб кетди. Унга кайтаргин, деб дуо килди. Бунака дуони эшитган аъробий айтдики: Сенинг дуоингга хожатим йўк! Сени гапингга караганда унинг ўгирланишини Аллох хохламаган бўлса хам, у ўгирланди. Энди кайтиб келишини хам Аллох хохласа, кайтиб келмаслигидан кўркаман. (Аъробий мўтазилийнинг акидасини ботилга чикарди.)
Аллох таоло айтади:
"من يشإ الله يضلله ومن يشأ يجعله على صراط مستقيم" الأنعام: 39
Маъноси: “Аллох кимни хохласа адаштиради. Кимни хохласа, Сироти мустакимга тўгрилаб кўяди.”
Таквир сурасининг 29-оятида эса бундай дейди:
"و ما تشاءون إلا أن يشاء الله رب العالمين" التكوير: 29
(Мазкур оят маъносини Ибни Касир рахимахуллох куйидагича баён киладилар: “Сизлар факат бутун оламларнинг Роббиси бўлган Аллох хохласагина хохларсизлар. Хохиш сизларнинг кўлингизда эмас. Аллох таоло кимга хидоят беришни хохласа, у одам албатта хидоят топади, кимнинг адашишини истаса, у кимса шубхасиз адашиб кетади. Бу ишларнинг бари оламлар Роббиси бўлган Аллох таолонинг хохишига боглик. Суфёнус-Саврий Саъийд бин Абдулазиздан, бул киши эса Сулаймон бин Мусодан ривоят киладилар, айтадиларки: “Аллох сизлардан кимни хидоят топиб, тўгри йўлдан юришингизни хохлаган бўлса, (Куръон унга ибрат оладиган эслатма бўлади, маъносидаги) оят тушганда, Абу Жахл айтдики: “Иш, ўзимизнинг кўлимизда. Хохласак, тўгри бўламиз, хохласак эгри бўламиз”. Шунда Аллох таоло юкоридаги “Сизлар факат бутун оламларнинг Роббиси бўлган Аллох хохласагина хохларсизлар” оятини туширди”.)
(Пайгамбаримиз саллаллоху алайхи ва саллам айтадилар:
عن بن مسعود قال قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: "إذا ذكر القدر فأمسكوا" رواه الحارث بن أبي أسامة (186-282ه) و الطبراني (260-360ه)
Маъноси:“Такдир зикр килинганда тилларингизни тийингиз”.
“Кимки, “Нима учун Аллох бундай килди?” деган савол килса, хакикатда Куръоннинг хукмини рад этган бўлади. Кимда-ким Куръоннинг хукмини рад этса, шубхасиз, кофирлардан бўлади”, ибораси куйидагича шархланади: Кулчилик килиш, Аллохга, Унинг китобларига ва элчиларига Иймон келтириш - таслим бўлиш устига бино килинган. Хамда шариатдаги буйрук ва кайтариклар хикматининг баён килинишини сўрамасликка курилган.
52. فـَهَذا جُمْـلة ما يَحتاجُ إليه مَن هو مُنوَّر قـَلبُهُ مِن أولياء اللهِ تعالى, و هي دَرَجَة الرَّاسِخِين فِي العِلم, لأن العِلمَ عِلمَان: عِلمٌ فِي الخـَلق مَوجُودٌ, و عِلمٌ فِي الخلق مَفقودٌ, فإنكارُ عِلم المَوجُودِ كـُفرٌ, و ادَّعَاءِ عِلم المَفقودِ كـُفرٌ, و لا يَثبُتُ الإيمَان إلا بـِقـَبُول العِلم المَوجودِ, و تـَركِ طلب العلم المفقود.
52-матн: Юкорида зикри ўтган жумлаларга Аллох таолонинг дўстларидан калби мунаввар бўлган кишилар мухтож бўлади. Ва у илмдаги пешкадам уламолар даражасидир. Чунки илм икки кисмга бўлинади: халклар орасидаги мавжуд бўлган шариат илми ва халклардан сир тутилган гайб илмидир. Шариат илмини инкор килмок куфр. Гайб илмини даъво килмок хам куфр бўлади. Иймон, факат шариат илмини кабул килиб (унга амал килиш) ва гайб илмининг талабини тарк килиб (таслим бўлиш) билангина саботли-мустахкам ўрнашади.
Шарх: Гайб илмидан максад - такдир илми. Аллох таоло бу илмни халкларидан яширди ва уни талаб килишдан кайтарди. Мавжуд илмдан мурод шариат илми, унинг асослари ва бўлакларидир. Кимда-ким пайгамбар келтирган нарсалардан бирортасини инкор килса, сўзсиз кофирлардан бўлади. Хамда кимки гайб илмини даъво килса, у хам шубхасиз кофирлардан бўлади. Аллох таоло айтади:
" عالم الغيب فلا يظهر على غيبه أحدا. إلا من ارتصى من رسول" الجن: 26-27.
Маъноси: (Оят маъносини Табарий рахимахуллох бундай тушунтирадилар: (Аллох таоло) гайбни - халклар кўрмайдиган нарсаларни билгувчи зот. Ул зот халкларидан бирортасига гайбни зохир килмайди. Факат Ўзи рози бўлган (хикмати такозо килган) расулига гайб илмидан хохлаганини кўрсатади.)
53. ونـُؤْمِنُ باللـَّوْح والقـَلـَم وبجَمِيع مَا فـِيهِ قـَدْ رُقِمَ.
53-матн: Лавхул-махфуз, калам хамда унга ёзиб кўйилган барча нарсаларга иймон келтирамиз.
Шарх: Аллох таоло айтади:
"بل هو قرآن مجيد. في لوح محفوظ" البروج: 21-22.
Маъноси: (“Йўк, (улар ёлгон дейишаётган нарса) Лавхул-Махфуздаги (яъни хар кандай бузилиш ва ўзгаришдан сакланган-химояланган Лавхдаги) Буюк Куръондир.” Алоуддин Мансурнинг изохли таржимасидан). Халойик такдирлари ёзиб кўйилган лавхга Лавхул-Махфуз дейилади.
Мазкур Каламни эса, Аллох яратиб, у билан Лавхул-Махфузга халкларнинг такдирларини ёзган. Пайгамбаримиз саллаллоху алайхи ва саллам бу маънода айтадилар: “Аллох яратган нарсаларнинг аввалгиси каламдир. Уни яратиб бўлгач, унга: ёз, деди. Калам: Эй Роббим, нимани ёзай, деди. Аллох: Киёмат соати коим бўлгунча бўладиган барча нарсаларнинг такдирларини ёз, деди” (Сахих. Абу Довуд ва Термизий ривоятлари).
(Лавхул-Махфуз ва Каламга Иймон келтириб, уларнинг кандайлиги борасида бош котирмаймиз.)
54. فـَلـَوْ اجْتـَمَعَ الخـَلقُ كُلـّهُمْ عَلى شَيءٍ كَتـَبَهُ اللهُ تعالى فيه أنـَّهُ كَائِنٌ، لِيَجْعَلوهُ غـَيْر كائِن – لم يَقـْدِرُوا عَليهِ. ولو اجْتـَمَعُوا كُلـّهُمْ على شَيْءٍ لـَمْ يَـكْتبْهُ اللهُ تعالى فِيه، لِيَجْعَلـُوهُ كَائِناً لـَمْ يَقدِرُوا عَليْهِ. جَفَّ القـَلـَمُ بمَا هُوَ كَائِن إلى يَوم القِيَامَةِ
54-матн: Агар халкларнинг барчаси, Аллох таолонинг Лавхул-Махфузга ёзиб кўйган, вужудга келувчи бир нарсани вужудга келтирмаслик учун жамлансалар, кодир бўла олмаслар. Бордию халойикнинг бари Аллох таолонинг Лавхул-Махфузга ёзмаган бир нарсани вужудга келтириш учун йигилсалар, унга хам кодир бўла олмаслар. Калам сиёхи Киёмат кунигача юзага келадиган нарсаларни ёзиб, куриб бўлган.
Шарх:
عن عبد الله بن عباس رضي الله عنهما, قال: كنت خلف رسول الله صلى الله عليه وآله وسلم يوما فقال: " يا غلام ألا أعلمك كلمات: احفظ الله يحفظك, احفظ الله تجده تجاهك, إذا سألت فاسأل الله, وإذا استعنت فاستعن بالله, واعلم أن الأمة لو اجتمعت على أن ينفعوك بشيء لم ينفعوك إلا بشيء قد كتبه الله لك, ولو اجتمعوا على أن يضروك بشيء لم يضروك إلا بشيء قد كتبه الله عليك, رفعت الأقلام وجفت الصحف" رواه الترمذي وقال حسن صحيح.
Абдуллох бин Аббос разияллоху анхумодан ривоят килинади, айтадилар: Мен бир кун Расулуллох صلى الله عليه وآله وسلم ортларида эдим. Шунда Ул киши айтдилар: (Маъноси) “Эй болакай, сенга бир неча калималар-насихатларни ўргатмайинми? Аллохнинг чегараларини сакла, шунда Ул зот сени саклайди. Аллохнинг чегараларини сакла, шунда Уни олдингда топасан. Качон сўрасанг, Аллохдан сўра. Качон ёрдам талаб килсанг, Аллохдан ёрдам талаб кил. Билгин, агар умматнинг барчаси сенга фойда бериш учун жамлансалар, факат Аллох сенга ёзган нарса билангина фойда бера олурлар. Агар улар сенга зарар бериш учун жамлансалар хам, факат Аллох сенга ёзган мусибат билангина зарар бера олурлар. Каламлар кўтарилиб, сахифалар куриб бўлган.”
55. و مَا أخـْطـَأ العَبْدَ لـَمْ يَـكُنْ لِيُصِيبَهُ، ومَا أصَابَهُ لَمْ يَـكُنْ لِيُخـْطِئَهُ
55-матн: Бандага нима такдир килинган бўлса, ўша нарса унга албатта келади. Айланиб ўтмайди. Хамда унга етмаган нарса, унинг такдирига ёзилмаган бўлади. У хам унга етувчи эмас эди.
Шарх: Олдин ўтганидек, такдирга ёзилган нарса чорасиз юзага келади.
56. وعَلى العَبْدِ أنْ يَعْلمَ أنَّ اللهَ قـّدْ سَبَقَ عِلمُهُ فِي كُل كَائِن مِنْ خـَلقِهِ, فـَقـَدَّرَ ذلك تـَقدِيراً مُحْكَماً مُبْرَماً, لـَيْسَ فِيهِ نـَاقِضٌ، ولا مُعَقبٌ، وََ لا مُزيلٌ، ولا مُغـَيِّرٌ، ولا نـَاقِصٌ ولا زَائِدٌ مِنْ خـَلقِـهِ فِي سَمَاوَاتِهِ وَأرْضِهِ.
56-матн: Бандага Аллох таолонинг халкларидан содир бўладиган барча нарсалар илмини Ул зот олдиндан билганлигини билиш лозим. Ул зот буни мустахкам ва ўзгармас килиб такдирлаб кўйган. Бу такдирни Ул зотнинг осмонлару ерида махлукларидан бузувчи, кечиктирувчи, йўкотувчи, ўзгартирувчи, камайтирувчи ёки кўпайтирувчи бирор кимса йўк.
Шарх: Аллох таоло айтади:
"ألا يعلم من خلق و هو اللطيف الخبير"الملك: 14
(Саъдий рахимахуллох мазкур оятни бундай тафсир киладилар: “Ахир халкларни гўзалдан-гўзал ва рангбаранг килиб яратган Холик-Аллох таоло билмасми? Кандай билмасин?! Аллох Латиф ва хар нарсадан хабардор зот. Аллох таолонинг Ал-Латиф исми Ул зот барча сиру асрор, яширин ва ичкию ташки нарсаларни билгувчи хамда мўмин бандаларига мехрибон бўлган зот маъносини англатади.)
Пайгамбаримиз саллаллоху алайхи ва саллам бундай дейдилар:
" قدّر الله مقاديرَ الخلق قبل أن يخلق السموات و الأرض بخمسين ألف سنة و كان عرشه على الماء". رواه مسلم.
Маъноси: «Аллох таоло осмонлар ва Ерни яратишидан эллик минг йил аввал халкларининг такдирларини белгилаб кўйди. Ўшанда Ул зотнинг Арши сув устида эди».
Мўтазила фиркасидан боткокка чукуррок ботганлари, Аллохнинг азалдан билишини инкор килишди. Айтишдики: Бандалар ўзларининг феълларини юзага чикармагунча Аллох уларни билмайди. Булар айтаётган сўзлардан Аллох олий ва улуг Зот.
57. وذلك مِن عَقـْدِ الإيمَان، وأصُول المَعْرفـَةِ, والاعْتِرَافُ بتـَوْحِيدِ اللهِ تعالى ورُبُوبـِيَّتِهِ، كَما قال تعالى في كِتـَابهِ: { وَ خـَلـَقَ كُلّ شَيْءٍ فـَقـَدَّرَهُ تـَقـْدِيراً } الفرقان:2. وقال تعالى: { وكَانَ أمْرُ اللهِ قـَدَراً مَقـْدُوراً } الأحزاب: 38.
57-матн: Такдирга юкоридагидек Иймон келтириш, Иймоннинг богичи, маърифат асослари ва Аллох таолонинг тавхиди ва рубубиятини тан олишдир. Аллох таоло айтгани каби: “Ул зот барча нарсани яратиб, такдирини ўлчаб кўйган” (Фуркон-2) ва яна Ул зот айтадики: “Аллохнинг амри-иродаси такдири азалий бўлган”. (Ахзоб-38).
Шарх: Мазкур матнда хам, аввал ўтгандек, такдирга Иймон келтириш хамда коинотда содир бўладиган вокеъалар илмини Аллох таоло азалдан билганлигига ишора бор. Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам Иймон хакида савол берган сўровчи (Жаброил алайхиссалом) га бундай жавоб берган эдилар:
" أن تؤمن بالله و ملائكته و كتبه و رسله و اليوم الآخر, و تؤمن بالقدر خيره و شره " رواه مسلم.
Маъноси: “Аллохга, Унинг фаришталарига, китобларига, расулларига, Охират кунига Иймон келтиришинг ва такдирнинг яхшилиги ва ёмонлигига Иймон келтиришинг”.
Такдирга иймон келтириш “Аллох таолонинг тавхиди ва рубубиятини тан олишдир”, дейилди. Яъни Аллох таолонинг сифатларига иймон келтирилмагунча, тавхид мукаммал бўлмайди ва Аллохнинг рубубиятига икрор бўлинмайди. Кимда ким Аллохдан бошка яратувчи бор деса, шубхасиз мушрик бўлади. Шундай экан, хар бир киши ўзининг феълини ўзи яратади, деб даъво килган кишининг холи не кечади?! Шунинг учун кадарийлар бу умматнинг оташпарастларидир.
و روى أبو داود عن ابن عمر, عن النبي صلى الله عليه و سلم, قال: "القدرية مجوس هذه الأمة, إن مرضوا فلا تعودوهم, و إن ماتوا فلا تشهدوهم" (قال الألباني رحمه الله: إسناده ضعيف لكن له طرق يتقوى بها).
Абу Довуд Ибни Умардан, бу киши пайгамбар саллаллоху алайхи ва саллам дан ривоят киладилар: пайгамбаримиз саллаллоху алайхи ва саллам айтадиларки: (маъноси) “Кадария тоифаси бу умматнинг оташпарастларидир. Агар улар хаста бўлишса, холларидан хабар олманглар. Ўлишганда эса, жанозаларига катнашманглар”.
58. فوَيْلٌ لِمَنْ صَارَ لِلّهِ تعالى في القـَدَر خـَصِيمًا, وأحْضَرَ لِلنـَّظـَر فِيهِ قـَلـْباً سَقِيماً, لـَقـَدْ الـْتـَمَسَ بـِوَهْمِهِ فِي فـَحْص الغـَيْبِ سِرّاً كَـتِـيماً, وعَادَ بمَا قال فِيهِ أفـَّاكاً أثـِيما.ً
58-матн: Бас, такдир тўгрисида Аллох таоло билан тортишувчи бўлиб юрган, унга назар солиш учун касал калбни хозир килган кимсага вайл-халокат бўлсин. Бундай кимса ўзининг гумони билан гайбни текширишда сир тутилган, беркитилган нарсани кидирди ва у хакда айтган сўзи билан ўта ёлгончи гунохкор бўлиб кайтди.
Шарх: Калбда хаёту ўлим ва касалу шифо бор. Бу нарсалар бадандагидан-да огиррок бўлади. Соглом тирик калбга ботил ва кабих нарсалар кўндаланг кўйилганда, ўз табиати билан улардан нафратланади, уларни ёмон кўради ва уларга илтифот килмайди. Ўлик калб эса бунинг акси бўлади. Чунки у яхшилик билан ёмонлик орасини ажрата олмайди. Бу борада Абдуллох бин Масъуд разияллоху анху бундай деганлар: “Яхшилик билан ёмонликни била олмайдиган калб эгаси халок бўлибди”.
Калб касаллиги икки турли бўлади: шубха касаллиги ва шахват касаллиги. Шубха касаллиги шахват касаллигидан-да баттаррок бўлади. Шубханинг энг ёмони такдир масаласидадир. Баъзан калб касал бўлади, касали огирлашади, лекин эгаси унинг касалини сезмайди. Чунки, бундай кимса, калбининг саломат бўлиш илмини ташлаб кетиб, бошка нарсалар билан овора бўлиб юради. Хаттоки, калб ўлади, аммо эгаси унинг ўлганини сезмайди. Бунинг аломати, кабих амаллар жарохати уни аламлантирмайди хамда хакдан жохил колгани ва эътикодининг ботиллиги уни огритмай кўяди. Зеро, агар инсон калбида хаёт бўлса, ёмон амал килгани сабабли калби огрийди хамда ёвуз одамлар туфайли калбидаги хаётнинг микдорига караб аламланади. Калбининг огриганнини сезади, лекин давонинг аччиглиги ва унга сабр килиш у инсонга огир бўлади. Чунки калбнинг давоси хавою нафсга карши бўлади.
Сабрли содик (мўмин жаннат сари сафар килаётганида) калби энг биринчи улуг жамоат билан йўлдош эканлигини сезса, шерикларининг озлиги ёки уларнинг йўклигидан умидсизлик дахшатига тушмайди. Энг биринчи улуг жамоатнинг кимлар эканлигини Аллох таоло Нисо сурасининг 69-оятида куйидагича баён килган:
{ الذين أنعم الله عليهم من النبيين و الصديقين و الشهداء و الصالحين و حسن أولئك رفيقا } النساء: 69.
Маъноси: “Улар Аллох неъмат берган пайгамбарлар (вахий неъмати билан Аллох уларни фазилатли килган кишилар), сиддиклар (пайгамбарлар келтирган шариатни комил суратда тасдик килганлар), шахидлар (Аллохнинг калимаси олий бўлиши йўлида жанг килиб ўлдирилган кишилар) ва солихлар (ташкию ички кўринишлари салохиятли ва амаллари эзгули бўлган зотлар) бўладилар. Бундай зотлар энг яхши хамрохлардир”. (Саъдий тафсири асосида).
Абу Шома рахимахуллох ўзларининг “Ал-хаводису вал-бидаъ” деган китобларида айтадилар: “Шариатда жамоатни лозим тутишга буйрук келди. Жамоатни лозим тутишдан максад, хакни лозим тутиб, унга эргашишдир. Гарчи хакни каттик тутадиганлар оз бўлиб, унга карши чикувчилар кўп бўлса хам. Чунки, хак пайгамбаримиз صلى الله عليه وسلم ва У кишининг сахобалари разияллоху анхум замонларидаги энг биринчи жамоат юрган йўлдир. Улардан кейинги ботил ахлининг кўплигига назар солиб ахамият бермаймиз. Хасанул-Басрий рахимахуллох бундай деганлар:
"السنة- و الذي لا إله إلا هو- بين الغالي والجافي, فاصبروا عليها رحمكم الله, فإن أهل السنة كانوا أقل الناس فيما مضى, وهم أقل الناس فيما بقي, الذين لم يذهبوا مع أهل الإتراف في إترافهم, ولا مع أهل البدع في بدعتهم, وصبروا على سنتهم حتى لقوا ربهم فكذلك فكونوا"
Маъноси: “Суннат, Ундан бошка ибодатга хакли илох йўк бўлган Зот - Аллохга касам ичаманки, чукур кетиб боткокка ботиш билан бўш ташлаб кўйиш орасидадир. Суннат устида сабр килинглар, Аллох сизларни рахматига олсин. Чунки, Ахли суннат ўтган замонда хам одамларнинг озчилиги эди. Бундан кейин хам улар одамларнинг озчилиги бўлади. Улар шундай зотларки, маишатбозлар билан бирга уларнинг маишатларига юришмади. Ва бидъатчилар билан бирга уларнинг бидъатига ботиб кетишмади. Улар Роббиларига йўликкунга кадар суннатлари устида сабр килишди. Сизлар хам шундай бўлинглар”.
59. والعرش والكرسي حق.
59-матн: Арш ва Курсий хакдир
Шарх: Аллох таоло Аъроф сурасининг 54-оятида бундай мархамат килади:
{ إن ربكم الله الذي خلق السماوات والأرض في ستة أيام ثم استوى على العرش يغشي الليل النهار يطلبه حثيثا والشمس والقمر والنجوم مسخرات بأمره ألا له الخلق والأمر تبارك الله رب العالمين } الأعراف: 54
Мазкур оят маъносини Табарий рахимахуллох куйидагича тафсир киладилар: “Эй одамлар, Сизларнинг Роббингиз-Саййидингиз ва ишларингизни ислох килгувчи зот, барча нарсанинг ибодатига хакли бўлган Аллохдир. Ул шундай зотки, осмонлар ва ерни олти кунда яратди. Бу кунлар: якшанба, душанба, сешанба, чоршанба, пайшанба ва жума кунларидир. Кейин Ўзининг улуглигига лойик тарзда Аршга кўтарилди. Ул зот кечани кундузга ўрар, кеча келса кундуз тез кетар, кундуз келса, кеча кетар. Хамда Ул зот куёш, ой ва юлдузларни Ўз амрига бўйсундирилган холда яратди. Огох бўлингизким, яратиш ва буюриш факат Уникидир. Барча оламлар Роббиси-Аллох яхшилигу эхсони кўп бўлган улуг зотдир”. Аллох таоло бундан бошка бир канча оятларда хам Аршни эслатади.
Арш нихоятда улкан яралмиш бўлиб, Аллох таолодан бошка хеч ким уни тўлик камраб олмайди. Улуг-улуг малоикаларнинг бир нечталари уни кўтариб туришади. У Фирдавс жаннатининг томидир. Бу сўзларнинг хаммаси пайгамбар саллаллоху алайхи ва саллам нинг сахих хадисларида мавжуд. Сахихул-Бухорийда пайгамбаримиз саллаллоху алайхи ва саллам дан ривоят килинади, айтадиларки:
" إذا سألتم الله الجنة فاسألوه الفردوس، فإنه أوسط الجنة, و فوقه عرش الرحمن"
Маъноси: “Аллохдан жаннат сўраганингизда, Фирдавс жаннатини сўранглар. Чунки у, жаннатнинг энг ўртаси (юкориси) дир. Унинг тепаси Рахмоннинг Аршидир”.
Арш устунларининг борлиги хакикат. Уларни фаришталар деб тахмин килиш мумкин эмас. Баъзи фалсафачилар Аршни, барча томонлардан оламни ўраб тургувчи фалак деб даъво килишди. Бу гап тўгри эмас. Арш лугатда, подшохларда бўладиган тахт маъносини англатади. Аршни мулк деганларнинг гапи хам ботил.
Шунингдек Курсий хам хак. Уни Арш деганларнинг сўзи тўгри эмас. У икки кадам ўрнидир. Уни хам Аллох таолодан бошка хеч ким камраб олмайди. Аллох таоло Бакара сурасининг 255-оятида: “Унинг Курсийси осмонлар ва ердан кенгдир”, деган. Курсийни Аллохнинг илми дейиш хам ботил.
(Арш ва Курсий хам гайб масалаларга киради. Уларнинг кандайлигини Аллох билади).
60. وهو مستغن عن العرش وما دونه, محيط بكل شيء وفوقه, وقد أعجز عن الإحاطة خلقه
60-матн: Аллох таоло Аршдан ва ундан бошкасидан хам хожатсиздир. Ул зот барча нарсани камраб олгувчи ва хамма нарсадан юкорида бўлган Аршнинг устидадир. Аллох субхонаху ва таоло халкларини Уни камраб олишларидан ожиз колдирди. (Халклар Аллох таолони била олмаслар).
Шарх: Аллох таоло Анкабут сурасининг 6-оятида айтади:
{إن الله لغني عن العالمين} العنكبوت: 6
Маъноси: “Шубхасиз Аллох барча оламлардан бехожат зот”.
Таховий рахимахуллох Арш ва Курсий хусусида сўз юритгандан кейин, Аллох субхонаху ва таолонинг Аршга ва ундан бошкасига хам хожати йўклигини зикр килдилар. Зеро Аллох таоло Аршни унга юксалиш учун яратди, унга хожати борлиги учун эмас. Бунда Ул зотнинг хикмати бор. Шу хикматининг такозоси билан Аллох Аршга юксалган. Хар бир юкоридаги пастдагининг устида бўлгнда, пастдаги уни эгаллаган, уни камраб олган ва уни кўтариб турган бўлиши шарт эмас. Бундан ташкари хар бир юкоридаги пастдагига мухтож бўлавермайди. Мана Осмонга каранг, у Ернинг устида турибди. Аммо Ерга мухтож эмас. Шундай экан, Аллох таолонинг мисоли улуг ва олийдир. Балки пастда турувчилар Ул зотга мухтож. Ул зотнинг пастда турувчига хожати йўк. Арш эса Аллохга мухтож. Аллох таоло Аршни камраб туради. Арш эса Ул зотни камраб ололмас.
“Ул зот барча нарсани камраб олгувчи ва хамма нарсадан юкорида бўлган Аршнинг устидадир”, дейилди. Аллохнинг олийлигини йўкка чикаргувчилар, агар Аллохнинг зоти хусусида юкоридагидек батафсил баён килишганда, хидоят топган бўлишарди. Хамда далил-асос ортидан юрган бўлишарди. Аммо улар далилдан ажралиб кетишди ва тўгри йўлдан адашишди. Имом Молик рахимахуллох { ثم استوى على العرش} (Сўнг Аллох Аршга кўтарилди), ояти хакида, кандай кўтарилди? деб сўралганларида: “Кўтарилиш маълум. Кандайлиги эса номаълум”, деб жавоб бердилар.
Энг юкоридаги яралмиш Арш бўлса, Аллох унинг устига юксалган ва Ул зот барча нарсаларни камраб олгувчидир. Барча нарсаларни камраб олгувчи эканлигига, куйидаги Сажда сурасининг 54-ояти далил бўлади:
{ألا إنه بكل شيء محيط} حم السجدة: 54
Маъноси: “Огох бўлингиз, Аллох таоло барча нарсаларни камраб олгувчидир”. Абдуллох бин Аббос разияллоху анхумо айтадилар:
ما السموات السبع و الأرضون السبع و ما فيهن و ما بينهن في يد الرحمن- إلا كخردلة في يد أحدكم.
Маъноси: “Етти катлам осмонлару етти кават ерлар, улардаги нарсалару орасидагилар, худди сизлардан бирингизнинг кўлида калампир уруги бўлгани каби, Рахмоннинг кўлидадир”.
Аллохнинг мисоли энг олий экани маълумдир. Агар бизлардан биримизнинг кўлида бир калампир уруги бўлса, хохласа уни чангаллаб олади. Шунда кўл у уругни камраб олган бўлади. Хохласа уни остига кўяди. Шу икки холатда хам, инсон калампир уругидан алохида, унинг устида ва ундан олийдир. Шундай экан, Аллохнинг мисоли кандай бўлади?! Аллох таолони бирор бир нарса камраб ололмас. Ул зот хохласа, Киёмат кунидагидек, бугуннинг ўзида осмонлар ва ерни чангаллаб олади.
Аллох таолонинг барча махлукот устида эканлигига асос Анъом сурасининг куйидаги 18, 61- оятларидир:
{و هو القاهر فوق عباده} الأنعام: 18,61.
Маъноси: “Аллох таоло бандаларининг устида, кахр билан Голиб бўлган зотдир”. Нахл сурасининг 50-оятида эса бундай дейди:
{يخافون ربهم من فوقهم}النحل: 50.
Маъноси: “Халклар устларидаги Роббиларидан кўркурлар”.
Абу Хурайра разияллоху анхудан ривоят килинади, пайгамбар саллаллоху алайхи ва саллам бундай дейдилар:
"لما قضى الله الخلق كتب في كتاب فهو عنده فوق العرش: أن رحمتي سبقت غضبي"متفق عليه.
Маъноси: “Аллох таоло халклар такдирини хукм килгач, Аршнинг устида, Ўзининг хузурида бўлган бир китобга: Рахматим газабимдан ўзиб кетди, деб ёзди”.
(Яна пайгамбаримиз саллаллоху алайхи ва саллам бундай марxамат киладилар:
"يتعاقبون فيكم ملائكة بالليل و ملائكة بالنهار و يجتمعون في صلاة الفجر و صلاة العصر، ثم يعرج الذين باتوا فيكم فيسألهم –و هو أعلم بهم-: كيف تركتم عبادي؟ فيقولون: تركناهم و هم يصلون و أتيناهم و هم يصلون" (رواه البخاري: 555)
Mаънoси: “Cизларнинг oраларингизда сизларни кузатиб турувчи фаришталар бoр. Уларнинг бир тoифаси тунда сизларни кузатиб турса, иккинчи тoифаси кунда кузатиб туради. Фаришталар аср намoзи ва бoмдoд намoзи вактларида алмашиш учун йигиладилар. Улардан сизлар oрангизда тунаган тoифаси, навбатни иккинчи тoифага тoпшириб, oсмoнга, Рoббилари xузурига кўтарилиб кeтадилар. Шунда Рoббилари Aллox таoлo - бандаларининг аxвoлини билгувчирoк бўлиб - уларнинг xoлати тўгрисида бундай савoл бeради: Бандаларимни кай xoлда кўйиб кeлдингиз? Фаришталар айтадиларки: Уларни кўйиб кeлганимизда xам улар намoз ўкиётган xoлда эдилар, бoрганимизда xам намoз ўкиётган xoлда эдилар”. (Тoнг намoзидан кeйин ризк таксимланади. Kимки, мана шу вактда ибoдат устида бўлса, унинг ризкига xам, амалига xам барака ёгилади, дeйди Ибни Хажар Aскалoний рахимахуллох ).
Кимки Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам хадислари ва салаф уламоларимизнинг сўзларига кулок тутса, Аллохнинг юкорида эканлигини исбот киладиган хисобсиз далиллар топади.
Мутийъул-Балхий деган киши айтадиларки: Абу Ханифа (рахимахуллохга): “Билмайман, Роббим Осмондами ёки Ердами, деган одамнинг холи не кечади? деб савол берганимда, у киши: “Шубхасиз кофир бўлади. Чунки, Аллох таоло айтади:
{الرحمن على العرش استوى} طه: 5.
Маъноси: “Рахмон-Аллох Аршга кўтарилган”. Ул зотнинг Арши етти катлам осмонларнинг тепасидадир”, дедилар. Мен айтдим: Агар Аллох Аршнинг устида деса-ю, лекин билмайман, Арш Осмондами ё Ердами, десачи? У киши айтдилар: “У кофирдир. Чунки, у Аршнинг Осмонда эканлигини инкор килди. Кимда-ким Аршнинг Осмонда эканлигини инкор килса, хакикатда кофир бўлади”. Аллох таолонинг Арш устида эканлигини инкор килувчилар, ўзларини Абу Ханифа мазхабларига нисбат беришларига каралмас. Баъзан Мўтазила ва улардан бошкалар хам ўзларини Абу Ханифа мазхабларига нисбат беришади. Бундай кимсалар эса, Абу Ханифанинг кўп эътикодий масалаларига карши.
61. ونقول: إن الله اتخذ إبراهيم خليلاً، وكلم الله موسى تكليماً، إيماناً وتصديقاً وتسليماً.
61-матн: Дархакикат Аллох Иброхимни Ўзига халил килиб олди ва Мусо билан гаплашди, деб иймон келтирамиз, тасдиклаймиз ва таслим бўламиз.
Шарх: Аллох таоло айтади:
{ و اتخذ الله إبراهيم خليلا }النساء: 125
Маъноси: “Аллох Иброхимни Ўзига халил килиб олди.” Комил суратдаги мухаббатга - мухаббатнинг энг юкори даражасига - халил килиш дейилади.
Яна Аллох таоло айтади:
{ و كلم الله موسى تكليما }النساء: 164
Маъноси: (“Аллох таоло Мусога гапирди” дегани, Аллох таоло Мусога Ўзининг сўзи билан хитоб килди, маъносини англатади. Табарий тафсиридан). Адашган Жахмия тоифаси Аллохнинг мухаббат ва гапириш сифатларини инкор килишди. Бу хусусдаги бидъатни Исломда энг биринчи пайдо килган кимса, Жаъд бин Дирхам бўлади. Иккинчи юзйиллик бошларида, Ирок амири бўлмиш Холид бин Абдуллох Курбон хайити кунида - ўша замондаги тобиийнлардан бўлган уламоларнинг фатволари билан - Жаъдни катл килган. Чунки, Жаъднинг даъвосича Аллох Иброхимни Ўзига халил килмагана ва Мусо билан гаплашмаган экан. Аллох таоло бу амирга Ислом ва унинг ахлидан яхши мукофот берсин!”
Аллохнинг мухаббати ва халил килиб олиши, Ул зотнинг улуглигига лойик тарзда бўлади. Аллохнинг бошка сифатлари каби буларга хам Иймон келтирамиз. (Канакалиги борасида бош котирмаймиз).
62. ونؤمن بالملائكة والنبيين, والكتب المنـزلة على المرسلين ونشهد أنهم كانوا على الحق المبين.
62-матн: Фаришталарга, пайгамбарларга ва юборилган элчиларга туширилган китобларга иймон келтирамиз хамда улар очик-равшан хакикатда бўлганлар деб гувохлик берамиз.
Шарх: Бу ишлар Иймоннинг устунларидир. Аллох таоло айтади:
{ آمن الرسول بما أنزل إليه من ربه و المؤمنون, كل آمن بالله و ملائكته و كتبه و رسله} البقرة: 285
(Ушбу оят маъносини Ибни Касир рахимахуллох бундай тушунтирадилар: Аллох таоло хабар бердики, пайгамбаримиз Расулуллох صلى الله عليه وسلم Роббилари томонидан Ўзларига туширилган шариатга Иймон келтирдилар. Мўминлар хам Аллохнинг элчисига нозил килинган барча нарсаларга Иймон келтиришди. Кейин Аллох таоло барчалари - пайгамбаримиз ва мўминлар хакида хабар бердики, уларнинг хаммаси Аллохга, Унинг фаришталарига, китобларига ва элчиларга иймон келтиришди. Аллохнинг элчиларидан бирортасини ажратиб кўймасдан барчасига Иймон келтирамиз дейишди).
Зикри ўтганларга Иймон келтирган кишиларни Аллох таоло мўминлар деб номлади. Шуларни инкор килганларни эса, куйидаги оятда кофирлар деди:
{ و من يكفر بالله و ملائكته و كتبه و رسله واليوم الآخر فقد ضل ضلالا بعيدا} النساء136
Маъноси: “Кимки Аллохга, Унинг фаришталарига, китобларига, элчиларига ва Охират кунига кофир бўлса, хакикатда залолат боткогига каттик ботибди.” Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам Иймон хакида савол берган сўровчи (Жаброил алайхиссалом) га бундай жавоб берган эдилар:
" أن تؤمن بالله و ملائكته و كتبه و رسله و اليوم الآخر, و تؤمن بالقدر خيره و شره " رواه مسلم.
Маъноси: “Аллохга, Унинг фаришталарига, китобларига, расулларига, Охират кунига Иймон келтиришинг ва такдирнинг яхшилиги ва ёмонлигига Иймон келтиришинг”.
Фаришталар осмонлар ва Ерга вакил килинган яралмишлардир. Бу оламдаги хар бир харакат фаришталардан келиб чикади. Аллох таоло айтади:
{ فالمدبرات أمرا} النازعات:5
Маъноси: “Ишнинг тадбирини тузувчи фаришталарга касам”. “Саъдий рахимахуллох ушбу оятни бундай тафсир киладилар: Тадбир килувчилар фаришталардир. Аллох таоло уларни бу оламдаги кўп ишларнинг бажарувчилари килиб кўйди. Масалан: ўсимликлар, шамоллар, денгизлар, оналар корнидаги болалар, хайвонотлар, жаннат, дўзах ва бошкалар”. Фаришталарнинг бир неча синфлари борлигига Китобу Суннат асос бўлади. Улар турли синфдаги махлукотларга вакил килинган. Аллох таоло тогларга, булутлар ва ёмгирга, бачадондаги яралмишнинг яратилиши тўлик бўлгунча, банданинг амалини саклаш ва уни хисоблаб ёзишга, вафот этган кишидан кабрда савол сўрашга, фалакларни харакатлантириб туришга, Куёш ва Ойга, дўзахга, унга олов ёкишга, унинг ахлини азоблаб туришга, жаннатга, уни бино килишга, экин экишга ва бундан бошка ишларга фаришталарни вакил килиб кўйган. Яна фаришталарнинг баъзилари рахмат фаришталари, азоб фаришталари, Аршни кўтариб туришга вакил килинган фаришталар, Осмонларни намоз, тасбих ва улуглаш билан бино килиб туришга вакил килинган фаришталар ва бошкалари. Уларнинг хисобини Аллохдан бошка бир кимса билмас. Фаришта деган номдан Юборувчи - Аллохнинг амрини бажарувчи элчи тушунилади. Шунинг учун иш уларнинг кўлида эмас. Фаришталар Аллохнинг энг улкан лашкарлари бўлади. Уларнинг бошкарувчилари учта: Жаброил, Микоил ва Исрофил. Булар хаётга вакил килинган. Калблар ва рухлар хаётига сабаб бўлган вахийга Жаброил вакил килинган. Ер, ўсимликлар ва хайвонларга сабаб бўлган ёмгирга Микоил вакил килинган. Халкнинг ўлимидан кейин кайта тирилишига сабаб бўлган сурнинг чалинишига эса Исрофил вакил килинган. Осмондаги Байтул-маъмурга хар куни етмиш минг фаришта кириб, бошка кайтиб келишларига (етмасдан Киёмат бўлади).
Пайгамбарлар ва элчиларга Иймон келтириш. Аллох таоло Ўзининг китобида номлаган элчиларга Иймон келтиришимиз фарздир. Аллох таоло Улардан бошка элчилар ва пайгамбарлар хам юборган. Буларнинг исмлари ва сонини, уларни юборган Зот- Аллох таолодан ўзга хеч ким билмас. Биз пайгамбарларнинг барчасига Иймон келтиришимиз лозим. Зеро, уларнинг сони хусусида Куръон ва хадисда далил келмаган. (Куйида келадиган оят тафсирида Ибни Касир рахимахуллох пайгамбарлар сони хакида бир неча сахихмас ривоятларни келтирадилар. Пайгамбарлар сони 124 000 дир, дейилган ривоят хам сахих эмас. Аллох билгувчирок) Аллох таоло айтади:
{ و رسلا قد قصصناهم عليك من قبل و رسلا لم نقصصهم عليك}النساء: 164.
(Ушбу оят маъносини Ибни Касир рахимахуллох бундай тафсир киладилар: “Аллох таоло айтади: бу оятдан олдин, яъни маккий ва бошка сураларда баъзи элчиларнинг киссасини Сизга баён килдик. Бу баён килинган пайгамбарларнинг номларига Куръон оятлари асос бўлади. Улар: Одам, Идрис, Нух, Худ, Солих, Иброхим, Лут, Исмоил, Исхок, Яъкуб, Юсуф, Айюб, Шуайб, Мусо, Хорун, Юнус, Довуд, Сулаймон, Илёс, Ал-Ясаъ, Закарийё, Яхё, Насаф, Зул Кифл ва пайгамбарларнинг саййиди бўлмиш Мухаммад саллаллоху алайхи ва саллам (барчаларига Аллохнинг салоту саломлари бўлсин). Оятнинг давомида Аллох таоло: Айрим элчиларни Сизга баён килганимиз йўк, деди. Яъни, яна бошка пайгамбарлар хам борки, улар Куръонда зикр килинмаган”.)
Мухаммад саллаллоху алайхи ва саллам га Иймон келтириш. У кишининг пайгамбар эканлигини тасдиклаб, у киши келтирган шариатга хам умумий суратда, хам бирма-бир суратда Иймон келтиришдир.
Юборилган элчиларга туширилган китобларга иймон келтириш. Аллох таоло бу китоблардан кайсиларини оти билан номлаган бўлса, масалан: Таврот, Инжил ва Забурга номма-ном Иймон келтирамиз. Аллох таоло Ўзининг пайгамбарларига булардан бошка китоблар хам туширгани, уларнинг исмлари ва сонларини Аллох таолодан бошкасини билмаслигига хам Иймон келтирамиз.
63. ونسمي أهل قبلتنا مسلمين مؤمنين, ما داموا بما جاء به النبي صلى الله عليه وسلم معترفين، وله بكل ما قاله وأخبر مصدقين.
63-матн: Кибламиз ахлини мусулмонлар, мўминлар деб номлаймиз. Модомики улар пайгамбаримиз соллаллоху алайхи ва саллам келтирган нарсаларни эътироф килгувчи хамда у киши айтган ва хабар берган барча нарсаларни тасдикловчи бўлсалар.
Шарх: Кибламиз ахли — хар бир Исломни даъво килгувчи, намозда Каъбага юзланувчи, Исломда харомлиги маълум бўлган ишларни халол килиб олмайдиган, Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам хабар берган барча нарсаларни тасдиклайдиган ва у киши келтирган акоид, шариат конунлари ва хукмларни тўгри деб эътироф килган кишилардир. Биз бундай инсонга Ислом, Иймон исмини юритамиз. Модомики у килган гунохини халол килиб олмаса хамда била туриб касдан Исломни бузиб юборувчи амални килмаса, уни кофирга чикармаймиз. Шайх Таховийнинг сўзларидан Ислом ва Иймон битта нарса эканлиги маълум бўлади. Баъзи уламолар уларни бошка-бошка деб фарклашган. Ислом билан Иймон ажралиб алохида зикр килинганда, буниси хам, униси далолат килган нарсага далолат килади. Жамланиб бир зикр килинганда эса, Ислом - зохирий амалларга хосланади, Иймон эса ботиний, яъни ички амалларга хосланади. Аллох билгувчирокдир. (Шархда Хумаййиснинг хам сўзлари бор).
64. ولا نخوض في الله، ولا نماري في دين الله.
64-матн: Аллох хакида чукур шўнгиб кетмаймиз ва Аллохнинг дини тўгрисида талашиб-тортишмаймиз.
Таховий рахимахуллох бу матнда файласуфларнинг ботил сўзларидан тийилишга ишора киладилар. Чунки улар Аллох хакида илмсиз ва далилсиз гапирадилар. Абу Ханифа рахимахуллох айтадилар: “Бирор бир кимсага Аллохнинг зоти хусусида ўзича бир нарса дейиши мумкин эмас. Аксинча, Ул зот Ўзини кандай сифатлар билан сифатлаган бўлса, мўминлар хам Ул зотни шундай сифатлашлари лозим”.
Аллохнинг дини тўгрисида талашиб-тортишмаймиз дегани - хак ахлига, хавою нафс ахлининг шубхаларини кундаланг ташлаб, хусумат килмаймиз. Чунки бунда ботилга даъват килиш, хакни булгаш ва Ислом динини бузиш бор.
65. ولا نجادل في القرآن، ونشهد أنه كلام رب العالمين, نـزل به الروح الأمين، فعلمه سيد المرسلين محمداً صلى الله عليه وعلى آله وسلم, وهو كلام الله تعالى لا يساويه شيء من كلام المخلوقين, ولا نقول بخلقه، ولا نخالف جماعة المسلمين
65-матн: Куръон тўгрисида хусумат килмаймиз. Уни, Оламлар Роббисининг каломи эканлигига, Рухул-Амин - Жаброил уни тушириб, расулларнинг саййиди бўлмиш Мухаммад саллаллоху алайхи ва саллам га таълим берганлигига гувохлик берамиз. Куръон Аллох таолонинг каломи, махлуклар сўзидан бирор-бир нарса унга тенг кела олмас. Уни махлук демаймиз хамда мусулмонлар жамоатига карши бўлмаймиз.
Шарх: “Куръон тўгрисида хусумат килмаймиз”. Эхтимол бу иборанинг маъноси куйидагича: Биз Куръон тўгрисида бидъат ахлининг даъволарига кўшилмаймиз ва ихтилоф хам килмаймиз. Улар ботил йўллар билан хакни йўкотмокчи бўлиб тортишадилар. Биз айтамиз: Куръон Оламлар Роббисининг каломидир. Уни Рухул-амин туширдилар. Эхтимол юкоридаги матннинг маъноси: Биз сахих йўл билан келган кироатлар хусусида тортишмаймиз. Балки, кироатларнинг хаммасини исбот киламиз. Барча кироатлардаги маъноларни хак деб биламиз. Иккинчи эхтимолдаги маънонинг сахихлигига Абдуллох бин Масъуд разияллоху анху ривоят килган хадис гувох бўлади. Бу киши айтадилар: Мен бир кишининг тиловатини эшитдим. У бир оят ўкиди. Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам дан шу оятни бошкача ўкиганларини эшитганман. Шунда унинг кўлидан олиб, Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам олдиларига олиб бордим. Бўлиб ўтган ишни Ул кишига айтдим. Шу чогда Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам юзларида карохият-ёмон кўришни сездим. Ул зот айтдиларки:
"كلاكما محسن, لا تختلفوا, فإن من كان قبلكم اختلفوا فهلكوا" رواه مسلم.
Маъноси: “Икковингиз мухсин-чиройли ўкигувчисизлар. Ихтилоф килманглар. Чунки, сизлардан олдингилар ихтилоф килишиб халок бўлишди”. Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам ихтилофдан кайтардилар. Шундай ихтилофданки, унда хар икки тортишувчи шеригининг хак бўлишига карамай, уни инкор килиб туради. Чунки, хадисдаги иккала кори хам, ўкиган оятларини чиройли тиловат килувчи эдилар. Ихтилофнинг ёмон эканлигини пайгамбаримиз саллаллоху алайхи ва саллам , биздан олдингиларнинг ихтилоф килишиб халок бўлишганини тушунтирдилар. Шунинг учун Хузайфа разияллоху анху Усмон разияллоху анхуга айтдиларки: “Бу умматни тушунинг, ўтган умматлар ихтилоф килганларидек, булар хам ихтилоф килишмасин”. Шунда Усмон разияллоху анху одамларни бир кироатга чиройли жамлаб кўйдилар. Сахобалар залолатга жамланишдан сакланган зотлар эдилар. Улар Куръонни бир кироатга жамлашда вожиб амални тарк этиб юборишмади. Хамда такикланган килмишга кўл уришмади. Чунки, Куръонни етти кироатда ўкиш жоиз эди, вожиб эмас. Куръонни етти кироатда ўкиш Аллох таолонинг берган рухсати ва Ул Зот хохлаган кироатларида ўкиш ихтиёрини одамларга бериб кўйган эди. Бунинг мисоли худди суралар тартибига ўхшайди. Суралар орасидаги тартибга риоя килиш хам далил асосида вожиб бўлмаган. Шунинг учун Абдуллох бин Масъуд разияллоху анху Куръонидаги тартиб билан Усмоний Куръон тартиби орасида фарк бор. Бошка сахобаларнинг тартиби эса яна бошкача эди. Аммо оятлар орасидаги тартиб далил асосида келган. Шунинг учун сахобалар оятлар орасидаги тартибни ўзгартиришмаган. Улар умматнинг парчаланиб кетаётганини кўришганда, мусулмонларни бир кироатга йигиб кўйишди. Мана шу - салафлардан бўлган жумхур уламолари ва кориларининг сўзидир, дейдилар Ибни Жарир Табарий рахимахуллох.
Куръонни Рухул-амин туширдилар, дейилди. Рухул-амин Жаброил алайхиссалом бўладилар. Калбларнинг хаёти бўлган вахийни, инсониятдан бўлган расулларга (уларнинг барчаларига Аллохнинг салотлари бўлсин) олиб келувчи фаришта бўлганлари учун, у зотга Рух деган ном берилди. Жаброил энг хакикий амин-омонатдор бўладилар. (У зотга Аллохнинг салотлари бўлсин!). Аллох таоло айтади:
{ نزل به الروح الأمين. على قلبك لتكون من المنذرين. بلسان عربي مبين} الشعراء: 193-195.
Ушбу оят маъносини Саъдий рахимахуллох бундай тушунтирадилар: “Куръонни Рухул-амин туширдилар. Рухул-амин фаришталарнинг энг афзали ва кувватлироги бўлган Жибрил алайхиссалом бўладилар. Вахийни кўпайтириш ё камайтиришдан омонатдор бўлганлари учун амин дейилдилар. Эй Мухаммад, Сиз Куръон билан огохлантирувчилардан бўлишингиз учун – у билан тўгри йўлни баён килишингиз ва адашиб кетишдан огохлантиришингиз учун – Жибрил Куръонни араб тилида Сизнинг калбингизга туширдилар. Араб тили тилларнинг энг афзали бўлади. Куръони каримдаги бу фахрли фазилатларнинг кандай жамланганини бир ўйлаб кўринг. Зеро, Куръон - китобларнинг энг афзали. Уни энг афзал фаришта, халкнинг энг афзалига, одамлар учун чикарилган энг афзал умматга ва тилларнинг энг фасохатлиси хамда кенгроги бўлган равшан араб тилида туширди”.
Куръонни элчиларнинг саййидига таълим бердилар, дейилди. Бунда, Жаброил Куръонни Мухаммад саллаллоху алайхи ва салламع га таълим берганлари очик баён килинди. Бу сўзлар Каромита тоифасининг даъвосини ботилга чикаради. Уларнинг бузук фикрича, Жаброил Куръонни У кишининг нафсларига илхом билан тасаввур килдирган эмиш.
Куръонни махлук демаймиз хамда мусулмонлар жамоатига карши бўлмаймиз, дейилди. Бундан, Куръонни махлук деганлар, мусулмонлар жамоатига карши чикканликлари маълум бўлади. Чунки, бу умматнинг барча салафлари, Куръонни хакикий Аллохнинг сўз ва махлук эмаслигига иттифок килишган. Балки, “мусулмонлар жамоатига карши бўлмаймиз”, дегани, мутлако сўздир. Яъни, мусулмонларнинг барча иттифок килган нарсаларига карши бўлмаймиз. Зеро, уларга карши бўлиш - огиб кетиш, адашиш ва бидъатдир.
66. ولا نكفر أحداً من أهل القبلة بذنب، ما لم يستحله, ولا نقول: لا يضر مع الإيمان ذنب لمن عمله
66-матн: Кибла ахлидан бирор кишини гунохи туфайли кофирга чикармаймиз, модомики уни халол килиб олмаса. Иймонли кишининг килган гунохи иймонига зарар етказмайди, демаймиз.
Шарх: Кибла ахлининг кимлар эканлиги юкорида ўтди. Унда: “Кибламиз ахли — хар бир Исломни даъво килгувчи, намозда Каъбага юзланувчи, Исломда харомлиги маълум бўлган ишларни халол килиб олмайдиган, Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам хабар берган барча нарсаларни тасдиклайдиган ва у киши келтирган акоид, шариат конунлари ва хукмларни тўгри деб эътироф килган кишилардир”, дейилган эди. Шайх рахимахуллох бу матн билан Хаворижларни рад этадилар. Улар килинган хар бир гунох билан мусулмонни кофирга чикариб юборишади.
Билгин эй биродар – Аллох сени хам, бизни хам Ўз рахматига олсин – кофирга чикариш ва чикармаслик боби, шундай бобки, ундаги фитна ва мусибатлар катталашган, парокандалик кўпайган, хавою нафслар ва фикрлар турлича бўлган хамда томонларнинг далиллари бир-бирларига карама-карши бўлиб кетган. Одамлар бу бобда, Аллохнинг Ўз пайгамбарига юборган хакка карши бўлган бузук эътикодлар ахлига бўлинишади.
Бир тоифа: Кибла ахлидан бирор кимсани кофирга чикармаймиз, дейишди. Булар, кофир бўлиб колишни умуман йўк килишди. Холбуки, кибла ахлининг орасида мунофиклар борлигини билишар эди. Кибла ахлининг орасида шундай мунофиклар борки, улар шаходат калимасини зохир килишади. Аммо, Куръон, хадис ва ижмоъ-иттифокка караганда, улар яхуд ва насоролардан-да кофиррок. Шунинг учун кўп имомлар, кибла ахли хар кандай гунох килса хам кофир бўлмайди, деб мутлако хукм чикаришдан ўзларини тўхтатишди. Балки, айтиладики: хар кандай гунох сабабли кибла ахлини кофирга чикариб юборавермаймиз. Хаворижлар шундай килишади. Шунинг учун, Шайх рахимахуллох: “модомики гунохни халолга чикариб олмаса”, деб кайд килганлар. Аллох билгувчирок.
“Иймонли кишининг килган гунохи иймонига зарар етказмайди, демаймиз”, дейилди. Бу матн Муржиа тоифасининг эътикодини рад этади. Улар айтадиларки: Кофир кимсага килган ибодати фойда келтира олмаганидек, Иймони бор кишига килган гунохи зарар етказмайди. Булар бир тарафда бўлса, Хаворижлар бошка тарафда. Чунки улар: Хар бир гунох ё катта гунох сабабли мусулмонни кофирга чикарамиз, деб даъво килишади. Шунингдек Мўтазилалар хам. Булар айтишадики: Катта гунох сабабли мусулмон иймонининг барчаси йўк бўлиб кетади. У билан бирга Иймондан бирор нарса колмайди. Лекин Хаворижлар айтадиларки: Иймондан чикиб куфрга кириб кетади. Мўтазилалар эса айтадиларки: Иймондан чикади-ю, куфрга кирмайди. Бу икки манзил орасидаги бир манзилдир!!! Хаворижлар хам, Мўтазилалар хам, ўзларининг даъволарида, гунох килган кимсани Иймондан чикаришиб, Дўзахда абадий колишини вожиб килиб кўйишди!!! (Буларнинг сўзлари ботилдир).
Ахли суннат иттифок килишадики, катта гунох килгувчи мусулмонга, Ислом миллатидан чикариб юборгувчи куфр-кофир атамаси юритилмайди. (Куфр икки турли бўлади. Биринчиси катта куфр бўлиб, Исломдан чикариб юборади. Иккинчиси эса, кичик куфр бўлиб, Исломдан чикариб юбормайди. Бунисига гунохкор дейилади, кофир эмас). Ахли суннат яна шунга иттифок килишадики, катта гунох килган кимса, Иймон ва Исломдан чикиб кетмайди, куфрга кирмайди ва кофирлар билан бирга дўзахда абадий колишга лойик бўлиб колмайди.
67. ونرجو للمحسنين من المؤمنين أن يعفو عنهم ويدخلهم الجنة برحمته، ولا نأمن عليهم، ولا نشهد لهم بالجنة, ونستغفر لمسيئهم، ونخاف عليهم، ولا نقنطهم.
67-матн: Мўминларнинг мухсинлари, яъни эзгули амаллар килувчиларни Аллох афв этади ва Ўз рахмати билан уларни жаннатга киритади деб умид киламиз. Улар хакида хотиржам бўлиб колмаймиз ва уларга жаннат бўлади деб, гувохлик хам бермаймиз. Уларнинг гунохкорларига магфират сўраймиз, уларнинг ахволлари хакида хавфсираймиз ва уларни ноумид килиб кўймаймиз.
Шарх: Шайх рахимахуллохнинг айтган бу сўзларини мўмин киши хам ўзи тўгрисида, хам бошкалар тўгрисида, эътикод килмоги лозим.
(Биз яхши мўмин кишининг жаннатга киришини умид киламиз. Агар иймон билан вафот этса уни (жаннатга киради деб) башорат берамиз. Лекин, бу билан бирга у хакда Аллох таолонинг макридан хотиржам бўлиб колмаймиз ва жаннатий бўлди деб катъий сўз айтмаймиз. Мўминларнинг гунохкорларига эса, Аллохдан магфират сўраймиз ва дўзахий бўлди деб, катъий хулоса килмаймиз. Чунки бу билан Аллох таолонинг рахматидан умидсиз колдириш бўлади. Ахли суннат ва жамоат Куръонда ва сахих хадисда жаннат ахлидан деб таъйин килинган кишиларнигина жаннат ахлидан деб катъий гувохлик беришади. Шунингдек, асос билан дўзах ахлидан деб таъйин килинган кимсанигина дўзахий деб, катъий гувохлик беришади. Булардан бошка одам хусусида катъий сўз айтилмайди. Хумаййис шархи асосида).
Куйидаги ўнта сабабга кўра ёмонликларни килувчи кимсадан жаханнам азоби сокит бўлади:
Биринчиси. Тавба килиш. Тавба холис бўлиши лозим. Бундай тавба бир гунохга хос бўлиб, бошкасига дахлсиз дейилмас. Барча гунохларнинг магфират килинишига тавбадан-да бошка сабаб бўладиган бирор иш йўк. Аллох таоло айтади:
{ قل يا عبادي الذين أسرفوا على أنفسهم لا تقنطوا من رحمة الله إن الله يغفر الذنوب جميعا إنه هو الغفور الرحيم }الزمر: 53.
(Ушбу оят маъносини Саъдий рахимахуллох бундай тафсир киладилар: “Аллох таоло Ўзининг исроф килгувчи, яъни, кўп гунох килувчи кулларига Ўз саховатининг кенглигини хабар беради ва тавба килишларига имкон колдирмайдиган Кун келиб колишидан олдин, уларни тавба килишларига сафарбар килади. Шунинг учун Аллох таоло айтади: «Эй пайгамбар ва Ул кишининг ўрнида туриб Аллохнинг динига даъват килувчилар, Аллохнинг бандаларига Роббилари номидан хабар бериб айтинг: «Ўз жонларига жабр килган, ховою нафсларига эргашиб, гунохлар килган ва Гайблар Олими бўлмиш Аллохнинг газабига дуч келиб колган эй бандаларим, Аллохнинг рахматидан умидсиз бўлмангиз, яъни ўзингиз ўз кўлингиз билан ўзингизни халокатга улоктирмангиз. Гунохларимиз кўпайиб кетган, уларни йўкотишга йўл йўк, энди бўлганича бўлди деб, яна гунох килишда бардавом бўлмангиз. Сизлар Роббингизни таниб олингиз. Ул зотнинг саховатли эканлигига далолат килувчи исмларини билингиз. Билингизким, шубхасиз Аллох барча гунохларни магфират килади. Гунохлар ширк, катл, зино, судхўрлик ва зулм каби катта гунохларми ёки кичик бўладими, Аллох уларни кечиради. Албатта Ул зот магфиратли ва рахмлидир”. Бу оят факат тавба килган кишиларга тааллукли (шунинг учун ширк хам зикр килинган.)
Иккинчиси. Истигфор-Аллохдан магфират сўраш. Аллох таоло айтади.
{ و ما كان الله معذبهم و هم يستغفرون } الأنفال: 33.
Маъноси: “Одамлар Аллохдан магфират сўраб турганларида Аллох уларни азоблагувчи эмасдир”. Мухаддис Хоким ўзларининг “Мустадрак” китобларида Абу Саъид разияллоху анхудан ривоят киладилар, Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам айтадилар:
"إن الشيطان قال وعزتـك يا رب لا أبرح أغوي عبادك ما دامت أرواحهم في أجسادهم فقال الرب وعزتي و جلالي لا أزال أغفر لهم ما استغفروني" قال الحاكم صحيح الإسناد ولم يخرجاه (و رقمه:7672).
Маъноси: “Шайтон айтди: Эй Роббим, Иззатинг билан касам ичиб айтаманки, модомики бандаларинг жасадларида рухлари бор экан, тўхтовсиз уларни адаштириб тураман. Шунда Раб таоло айтди: Иззатим ва Жалолимга касамки, модомики улар мендан истигфор сўраб туришар экан, Мен уларни бардавом кечириб тураман”. Баъзан истигфор ёлгиз зикр килинса, баъзида тавба билан бирга келади. Истигфор ёлгиз айтилганда, тавба хам унинг маъносига дохил бўлади. худди тавба ёлгиз зикр килинганда, истигфорни ўз ичига олгани каби. Аммо иккаласи бирга зикр килинганда, истигфор – ўтмишда ўтган килмишларнинг ёмонлигидан Аллохнинг хифзу химоясини сўраш, маъносида келади. Тавба эса – Аллохга кайтиш ва келажакда кўркаётган нарсаларнинг – номакбул амаллари - ёмонлигидан саклашини Аллохдан сўраш. Бунинг мисоли факир ва мискинга ўхшайди. Агар бу иккиси ёлгиз-ёлгиз зикр килинганда, бири иккинчисининг маъносини ўзига дохил килади. Бирга зикр килинганда эса, уларнинг хар бирида бошка-бошка маънолар бўлади. Моли оз бўлганига факир дейилса, хеч нарсаси йўк бўлганига, мискин дейилади.
Учинчиси. Яхшиликлар килиш. Чунки, битта яхшиликка ўн баравар савоб ёзилади. Ёмонликка эса, битта. Битталиклари ўнталикларига голиб келган кимса холига вой бўлсин. Аллох таоло айтади:
{ إن الحسنات يذهبن السيئات }هود: 114.
Маъноси: “Гумонсиз яхшиликлар ёмонликларни кетказади”. Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам бундай дейдилар:
"و أتبع السيئة الحسنة تمحها"قال الألباني رحمه الله: حديث حسن.
Маъноси: “Ёмонлик кетидан яхшилик эргаштиргин, уни ўчириб юборади”.
Тўртинчиси. Дунёвий мусибатлар. Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам бундай дейдилар:
" ما يصيب المؤمن من وصب و لا نصب, و لا غم و لا هم و لا حزن, حتى الشوكة يشاكها-إلا كُـفـِّرَ بها من خطاياه" (متفق عليه).
Маъноси: “Мўмин кишига бир хасталик, чарчок, гам, ранжиш ва хафалик етса, хатто бир тикан кирса хам, албатта булар сабабли унинг хатою камчиликлари ўчирилади”. Мусибатларнинг ўзи гунохларни ўчиргувчидир. Уларга сабр килишда эса, бандага савоб берилади. Агар газаб килса, гунох орттиради.
Бешинчиси: Кабр азоби. Иншааллох бунинг баёни кейинрок келади.
Олтинчиси: Гунохкор банданинг хаккига - унинг хаётлик чогида ва ўлимидан кейин - мўминларнинг килган дуолари ва айтган истигфорлари.
Еттинчиси: Гунохкор банданинг вафотидан кейин унга хадя килинадиган ибодатлар. Бунинг баёни хам иншааллох кейинрок келади.
Саккизинчиси: Киёмат кунининг дахшатлари ва шиддатлари.
Тўккизинчиси: Бухорий ва Муслимлар ривоят килишган хадис. Унда пайгамбаримиз саллаллоху алайхи ва саллам айтганларки:
"أن المؤمنين إذا عبروا الصراط وقفوا على قنطرة بين الجنة و النار, فيقتصّ لبعضهم من بعض, فإذا هـُذِبوا و نـُقـُّوا أذن لهم في دخول الجنة"رواه البخاري.
Маъноси: “Мўминлар Сиротдан ўтаётганларида, жаннат билан дўзах орасидаги кантара-кўприк устида тўхтатиладилар. Шунда баъзиларидан баъзиларига касос олиб берилади. Качон кутилиб ва тозаланишгач, уларга жаннатга кириш учун изн берилади”. (Ушбу хадис маъносини Ибни Хажар рахимахуллох бундай шархлайдилар: Сирот, кўприк бўлиб, (Киёмат майдони билан жаннат орасида,) жаханнам устига кўйилган. Жаннат шу кўприкнинг оркасида. Инсонлар амалларига караб унинг устидан ўтадилар. Уларнинг орасида, ёмонликларидан яхшиликлари кўп бўлган ёки тенг бўлган ёки Аллох кечириб юборган, нажот топгувчилари бор. Хамда уларлар орасида, ёмонликлари яхшиликларига устун келиб, Аллох уларни кечирмаган, жаханнамга кулаб кетадиганлари бор. Ёлгиз Аллохга ибодат килиб, гунохларга кўл урган мусулмонлар, жаханнамга тушганда, Аллох хохлаганча азобланишиб, кейин шафоат ё ундан бошка сабабга кўра у ердан чикишади. Баъзан нажот топгувчининг устида бошкаларнинг хакки бўлади. Бу кишининг яхшиликлари килган зулмига тенг ё ундан кўпрок бўлади. Шунда ўтказган зулмига тенг келадиган яхшиликларидан хакдорларга олиб берилади. Шундан кейин инсон килган зулмларидан кутилади).
Ўнинчиси: Шафоат килгувчиларнинг шафоати. Бу хусусда, шафоат хакидаги матнда сўз юритилган эди.
Ўн биринчиси: Бирор бир шафоатсиз, рахм килувчиларнинг Рахмлирогининг афв этиши сабабли. Аллох таоло айтганидек:
{ و يغفر ما دون ذلك لمن يشاء } النساء: 48, 116.
Маъноси: ”Аллох таоло ширкдан бошкасини хохлаган бандаларидан кечириб юборади”.
68. والأمنُ والإياسُ يَـنقلان عن ملةِ الإسلام, وسبيل الحق بينهما لأهل القِـبلة.
68-матн: (Аллохнинг макридан) хотиржам бўлиш ва (Ул зотнинг рахматидан) умидсиз бўлиш Ислом миллатидан кўчириб юборади. Кибла ахли учун хак йўл у иккисининг орасида.
Шарх: Банданинг кўркувчи ва умид килувчи бўлган холда хаёт кечириши шарт бўлади. Чунки, макталган хакикий кўркув, инсон билан Аллох харом килган нарсалар орасини тўсиб туради. Макталган умид эса, Аллохнинг нури устида, савобини умид килган холда Аллохнинг ибодатини килган кишининг умиди. Ёки бир гунох килиб кўйилганда, унинг магфират килинишини умид килган холда, Аллохга тавба килган кишининг умидидир. Абу Али Рузборий рахимахуллох айтадилар: “Кўркув билан умид кушнинг икки канотига ўхшайди. Агар канотлар тенг бўлса, учиш тенг ва тўлик бўлади. Качон канотларнинг бирида нуксон бўлса, учишда хам нуксон бўлади. Бордию иккала канот хам кетса, куш халокат ёкасига тушиб колади”. Аллох таоло хавф ахли билан умид килувчиларни мактаб, бундай деган:
{ تتجافى جنوبهم عن المضاجع يدعون ربهم خوفا وطمعا ومما رزقناهم ينفقون}السجدة: 16.
(Ушбу оят маъносини Табарий рахимахуллох бундай тафсир киладилар: “Аллохнинг оятларига Иймон келтирган бу зотларнинг ёнбошлари ёток ўринларидан кўтарилиб, ухламасдан, кўркиб ва гунохларининг афв килишини умид килган холларида Роббиларига дуо килиб чикадилар. Ул зотнинг рахмати билан фазлу ризкини ва магфиратини умид киладилар. Хамда Аллох йўлида Биз берган ризкдан инфок киладилар. Ризкларидан Аллох уларга вожиб килган, Ул зотнинг хакларини адо этадилар”).
Умид килиш кўркувни такозо килади. Агар шунака бўмаганда хотиржамлик келиб колади. Кўркиш хам умидни такозо килади. Агар шундай бўлмаганда, умидсизлик вужудга келиб колади. Аллох таолодан бошка хар кандайдан кўркканингда, ундан кочасан. Аллохдан кўркканингда эса, унга караб кочасан. Демак, Роббисидан кўркувчи, Унга караб кочгувчидир.
عن النبي صلى الله عليه و سلم: "يقول الله عز و جل: أنا عند ظن عبدي بي. فليظن [ بي ] ما شاء". (متفق عليه. وفي رواية: " فلا تظنوا بالله إلا خيرا")
Пайгамбар саллаллоху алайхи ва саллам айтадиларки: (Маъноси) “Аллох азза ва жалла бундай дейди: Мен, бандамнинг Мен хакимда килган гумонидаман. Мен хакимда нимани хохласа, гумон килаверсин”. Бир ривоятда: “Аллох хакида факат яхши гумон килинглар”, дейилган.
Уламолар айтадиларки: ”Ким Аллохга ёлгиз мухаббатнинг ўзи билан ибодат килса, зиндик-мунофик бўлади. Кимда-ким, факат кўркув билан Ул зотга ибодат килса, харурий-хаворижлардан бўлади. Кимки, ёлгиз умиднинг ўзи билан Ул зотга ибодат килса, муржиалардан бўлади. Кимда-ким, хам мухаббат, хам кўркув ва хам умид билан Аллох таолога ибодат килса, мана шу киши ёлгиз Аллохга ибодат килгувчи мўминдир”.
(Аллохнинг макридан хотиржам бўлиш ва Аллохнинг рахматидан ноумид бўлиш Ислом миллатидан чикариб юборади. Аллох таоло бундай дейди:
{ فلا يأمَنُ مَـكْرَ اللهِ إلا القومُ الخـَاسِرُونَ }الأعراف: 99.
Маъноси: “Аллохнинг макридан факат халок бўлгувчи кавмгина хотиржам бўлур”. Юсуф сурасининг 87-оятида эса айтадики:
{ إنه لا يَيْـئَسُ مِن رَوْح اللهِ إلا القـَوْمُ الكَافِرُونَ } يوسف: 87.
“Зеро, Аллохнинг рахматидан факат кофир кавмгина ноумид бўлур”. Хак ахлининг йўли бу иккисининг ўртасида бўлади. Шунинг учун банда, Аллохнинг макридан кўркиш билан Ул зотнинг рахматидан умидвор бўлишни жамлаб юриши лозим бўлади. Хумаййис шархидан.)
69. ولا يَخرُجُ العَبْدُ مِنَ الإيمَان إلا بـِجُحُودِ ما أدْخَلـَهُ فـِيهِ.
69-матн: Банда Иймондан чикиб кетмайди. Факат уни Иймонга киритган нарсани инкор килиши туфайлигина чикиб кетади.
Шарх: Мазкур матн билан Таховий рахимахуллох Хавориж ва Мўтазила тоифаларнинг эътикодини рад этадилар. Уларнинг тушунчасига караганда, одам катта гунох сабабли Иймондан чикиб кетар экан. Бундай эътикод тўгри эмас.
(Мўмин киши Иймонни бузиб юборгувчи амал билангина Иймондан ажралади. Масалан: Иймонни тасаввур килиб бўлмайдиган маълум бир нарсани – (намоз, закот ва рўза кабиларни) - била туриб инкор этиш. Мусулмон киши килган гунохидан тавба килгунига кадар осий бўлиб туради. Маъсиятининг микдорига караб Иймони камаяди. Иймон исми ундан тамоман кўтарилмайди. Факат Иймонни бузиб юборадиган амал килгандагина ундан Иймон бутунлай кўтарилади. Иймоннинг камайиши билан асли йўколмайди, балки заифлашади. Хумаййис шархидан)
70. والإيمان: هو الإقرار باللسان، والتصديق بالجنان, وجميع ما صح عن رسول الله صلى الله عليه وسلم من الشرع والبيان كله حق. والإيمان واحد, وأهله في أصله سواء، والتفاضل بينهم بالخشية والتقى، ومخالفة الهوى، وملازمة الأولى.
70-матн: Иймон - тил билан икрор бўлиш ва калб билан тасдиклашдир. Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам дан ривоят килинган шариат хамда диний ишлар баёни хакидаги барча сахих хадислар хакдир. Иймон битта. Иймон ахли унинг аслида тенгдирлар. Улар орасидаги фазилатлироглари (Аллохдан кўпрок) кўрккан, такво килган, хавою нафсига берилиб кетмаган ва энг яхши ишларни лозим тутганлари бўладилар.
Шарх: Иймоннинг таърифи хусусида одамлар орасида турли-турли фикрлар айтилган. Молик, Шофиъий, Ахмад, Авзоъий, Исхок бин Рохавайх, бошка Ахли хадислар ва Мадина ахли (барчаларига Аллохнинг рахмати бўлсин!) хамда Зохирийлар ва бир жамоат файласуфлар айтдиларки: Иймон – калб билан тасдиклаш, тил билан икрор бўлиш ва (намоз ва закот каби шариат) устунларига амал килиш. Бизнинг кўп уламоларимиз (яъни Ханафий мазхабининг уламолари) Таховий рахимахуллохнинг зикр килган сўзларини айтишди. Яъни: Иймон – тил билан икрор бўлиш ва калб билан тасдиклаш.
(Иймон тўгрисида) яна бир таъриф хам бор. Унда айтиладики: Сўз икки кисмдан иборат. Биринчиси калбнинг сўзи бўлиб, унга эътикод дейилади. Иккинчиси тилнинг сўзи. Буниси эса, Ислом-шаходат калимасини айтиш. Амал хам икки кисмга бўлинади. Биринчиси калб амали бўлиб, унга ният ва ихлос дохил бўлади. Иккинчиси (кўл ва оёк каби) аъзоларнинг амали. Мана шу тўрт нарса йўколса, Иймон тамомила йўколади. Агар калбнинг тасдиклаши йўк бўлса, колган бўлаклар фойда бермайди. Качонки, калбнинг тасдики колиб, колганлари йўк бўлса, мана шу ихтилоф майдонидир.
Иймоннинг зиёда бўлиб бориши ва камайишига Куръон, суннат, ва салафларнинг асарлари жуда кўп. Аллох таоло айтади:
{ وإذا تليت عليهم آياته زادتهم إيمانا}الأنفال: 2
Маъноси: “Мўминларга Аллохнинг оятлари тиловат килинганда, Иймонлари зиёдалашиб кетади”.
71. والمؤمنون كلهم أولياء الرحمن
71-матн: Мўминларнинг барчаси Рахмоннинг авлиёлари бўладилар.
Шарх: Аллох таоло айтади:
{ ألا إن أولياء الله لا خوف عليهم و لا هم يحزنون. الذين آمنوا و كانوا يتقون} يونس: 62-63.
Ушбу оят маъносини Куртубий рахимахуллох бундай тушунтирадилар: “Огох бўлингизким, албатта Аллохнинг авлиёлари-дўстларига охиратда бирор хавф хатар бўлмас. Хамда улар бу Дунёни йўкотганларидан гамгин бўлмаслар. Улар иймон келтирган ва такво килган зотлардир”.
72. وأكرمهم عند الله أطوعهم وأتبعهم للقرآن.
72-матн: Аллохнинг хузурида мўминларнинг энг хурматлироклари, Аллохга итоатлирок бўлганлари хамда Куръонга кўпрок эргашганларидир.
Шарх: Аллох таоло айтади:
{ إن أكرمكم عند الله أتقاكم } الحجرات: 13
Маъноси: “Аллох хузурида сизларнинг хурматлирокларингиз, кўпрок такво килганларингиздир”.
73. والإيمان: هو الإيمان بالله، وملائكته، ورسله، واليوم الآخر، والقدر: خيره وشره، وحلوه ومره، من الله تعالى.
73-матн: Иймон - Аллохга, Унинг фаришталарига, китобларига, расулларига, Охират кунига ва такдирнинг яхшилигию ёмонлиги хамда ширинлигию аччиглигини Аллох таолодан эканлигига ишониб, тасдиклашдир.
Шарх: Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам Иймон хакида савол берган Жаброил алайхиссаломга бундай жавоб берганлар:
" أن تؤمن بالله و ملائكته و كتبه و رسله و اليوم الآخر, و تؤمن بالقدر خيره و شره". رواه مسلم.
Маъноси: “Аллохга, Унинг фаришталарига, китобларига, расулларига, Охират кунига Иймон келтиришинг ва такдирнинг яхшилиги хамда ёмонлигига Иймон келтиришинг”.
74. ونحن مؤمنون بذلك كله, لا نفرق بين أحد من رسله، ونصدقهم كلهم على ما جاءوا به.
74-матн: Биз юкорида ўтган масалаларнинг барчасига Иймон келтирган мўминлармиз. Расуллардан бирортасини ажратиб кўймаймиз хамда улар келтирган хамма нарсаларни тасдиклаймиз.
Шарх: Пайгамбарларнинг ораларини - баъзиларига Иймон келтириб, бошкаларини инкор килиб - ажратмаймиз. Балки уларнинг барчасига Иймон келтирамиз ва тасдиклаймиз. Кимки, пайгамбарларнинг баъзиларига иймон келтириб, колганларини инкор килса, барчасига кофир бўлади. Аллох таоло айтади:
{ ويقولون نؤمن ببعض ونكفر ببعض ويريدون أن يتخذوا بين ذلك سبيلا. أولئك هم الكافرون حقا }. النساء: 150-151
Маъноси: “Айрим пайгамбарларга иймон келтирамиз, айримларини инкор киламиз” дейдиган хамда ора йўлни тутишни истайдиган кимсалар - ана ўшалар хакикий кофирдирлар” (Алоуддин Мансур китобидан).
75. وأهل الكبائر من أمة محمد صلى الله عليه وسلم في النار لا يخلدون، إذا ماتوا وهم موحدون, وإن لم يكونوا تائبين، بعد أن لقوا الله عارفين, وهم في مشيئته وحكمه، إن شاء غفر لهم و عفا عنهم بفضله، كما ذكر عز وجل في كتابه: { ويغفر ما دون ذلك لمن يشاء } النساء:48,116 وإن شاء عذبهم في النار بعدله, ثم يخرجهم منها برحمته وشفاعة الشافعين من أهل طاعته, ثم يبعثهم إلى جنته. وذلك بأن الله تعالى تولى أهل معرفته، ولم يجعلهم في الدارين كأهل نكرته، الذين خابوا من هدايته، ولم ينالوا من ولايته. اللهم يا وليّ الإسلام وأهله، ثبتنا على الإسلام حتى نلقاك به.
75-матн: “Мухаммад صلى الله عليه وسلم умматларидан бўлган катта гунох килган кишилар, агар ёлгиз Аллохга ибодат килгувчи бўлиб, тавба килмаган холларида бўлса хам ва Аллохни таниган (яъни мўмин) бўлган холларида Ул Зотга йўликсалар, дўзахда абадий колиб кетмайдилар”. Улар Аллохнинг хохиши ва хукмига хавола килинадилар. Ул Зот хохласа Ўзининг фазлу мархамати билан уларни магфират килиб, афв этади. Куръонда Аллох азза ва жалла: “Ширкдан бошка гунохларни хохлаган кулидан кечиради” деганидек. (Нисо:48,116). Агар хохласа, Ўзининг адолати ила уларни дузахда азоблайди. Кейин Ўзининг рахмати ва ибодат ахлидан бўлган шафоат килгувчиларнинг оклови туфайли уларни дўзахдан чикаради. Сўнг уларни жаннатига юборади. Бундай бўлиши, Аллох таоло Ўзининг маърифат ахлини дўст тутганидандир. Аллох таоло уларни икки дунёда кофир кимсалар каби килмади. Кофирлар Ул зотнинг хидоятидан махрум бўлган ва У зотга дўст бўлишга ета олмаган кимсалардир. Ислом ва унинг ахлини дўст тутган эй Аллох, Сенга йўликкунимизга кадар бизларни Исломда собиткадам кил!
Шарх: “Мухаммад صلى الله عليه وسلم умматларидан бўлган катта гунох килган кишилар, агар ёлгиз Аллохга ибодат килгувчи бўлиб, тавба килмаган холларида бўлса хам ва Аллохни таниган (яъни мўмин) бўлган холларида Ул зотга йўликсалар, дўзахда абадий колиб кетмайдилар”, деган матн Хавориж ва Мўтазилаларнинг сўзини рад этади. Улар айтишадики: “Катта гунох килган кишилар дўзахда абадий коладилар”. Бундан ташкари Хаворижлар катта гунох килган кишини кофирга хам чикаришади. Мўтазилалар эса: “Иймондан чикади-ю, куфрга кирмайди”, деб даъво килишади. Буларда икки манзил орасида бир манзил бор!!! (Бу икки тоифанинг сўзлари ботил).
Аллох таоло Куръонда ва расули саллаллоху алайхи ва саллам Ўзларининг сахих хадисларида кайтаришган гунохларга катта гунохлар дейилади. Уламолар уларнинг сони хакида турли фикрлар билдиришди. Баъзилар: катта гунохлар еттита, бошкалар ўн еттита дейишди. Яна баъзилар: харомлигига шариатлар иттифок килган гунохларга катта гунохлар дейилади, дейишди. Бошкалар: уларнинг сони маълум эмас, улар Лайлатул-кадр каби махфий килинган дейишди. Баъзилар эса: уларни етмишта дейишди ва хоказо.
76. ونرى الصلاة خلف كل برٍّ وفاجر من أهل القبلة وعلى من مات منهم.
76-матн: Кибла ахлидан бўлган хар бир яхши ва гунохкор имом оркасида намоз ўкишни жоиз деймиз. Хамда Кибла ахлидан вафот этганларига жаноза намозининг ўкилишини дуруст деймиз.
Шарх: Сахихул-Бухорийда: Абдуллох бин Умар ва Анас бин Молик разияллоху анхумлар Хажжож бин Юсуф оркасида унга иктидо килиб намоз ўкишар эди, деб ривоят килинади. Хажжож (конлар тўккан) фосику золим эди. Яна Сахихул-Бухорийда Абу Хурайра разияллоху анхудан ривоят килинади, пайгамбар саллаллоху алайхи ва саллам айтдилар:
" يصلون لكم, فإن أصابوا فلكم و لهم, وإن أخطأوا فلكم وعليهم " رواه البخاري و أحمد و اللفظ له.
Маъноси: “Сизларга имомлар намоз ўкиб берадилар. Агар тўгри ўкисалар, сизлар хам намозингизнинг савобини оласизлар, улар хам. Агар хато ўкисалар, сизлар савоб оласизлар, гунохни улар олади”.
Билгин эй биродар, - Аллох сени хам, бизни хам Ўз рахматига олсин – уламоларнинг иттифокига биноан, бидъат ва фосиклигини билмаган имом оркасида намоз ўкиш, намозхон кишига жоиз бўлади. Имомга иктидо килиш учун, унинг эътикодини билиш ва уни имтихон килиб кўриш, намозхонга шарт эмас. Имомга: Эътикодинг канака? каби савол берилмайди. Имомнинг эътикоди номаълум бўлган холда, унга иктидо килинаверади.
Аксар уламолар айтишларича: Кимки, жумъа ва жамоат намозидан, имом фожирдир, деб колиб кетса, бидъат пайдо килган бидъатчи бўлади. Абдуллох бин Масъуд разияллоху анху ва бошкалар, Валид бин Укба оркасида намоз ўкишар эди. Валид маст килувчи ичимлик ичарди. Хатто кунлардан бирида, у бомдод намозини тўрт ракаат ўкишгача борган эди.
Кайси бир мўмин вафот этса, мўминлар унга жаноза намозини ўкишга буюриладилар хамда унга намоз ўкишларида унинг хаккига яхши дуо килишга маъмурдирлар. Абу Хурайра разияллоху анху айтадиларки, мен Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам дан эшитдим, У киши айтдилар:
" إذا صليتم على الميت فأخلصوا له الدعاء"رواه أبو داود و ابن ماجه. قال الألباني: إسناده جيد.
Маъноси: “Маййитга жаноза намозини ўкиганларингизда, унинг хаккига ихлос билан дуо килинглар”.
77. ولا ننـزل أحداً منهم جنة ولا ناراً.
77-матн: Кибла ахлидан бирор бир кишини жаннатга хам, дўзахга хам туширмаймиз.
Таховий айтмокчи бўладиларки: Кибла ахлидан маълум бир кишини жаннат ахли ёки дўзах ахли, демаймиз. Факат, содик пайгамбаримиз صلى الله عليه وسلم хабар берган кишиларга гувохлик берамиз. Масалан ўнта жаннат ахлидан бўлган сахобалар каби, улардан Аллох рози бўлсин.
Кўп уламолар ва Ахли хадислар айтадиларки: (Куръон ё хадисда) далил келган хар бир мўмин кишига, жаннатий деб гувохлик берилади.
78. ولا نشهد عليهم بكفر ولا بشرك ولا بنفاق، ما لم يظهر منهم شيء من ذلك . ونذر سرائرهم إلى الله تعالى .
78-матн: Кибла ахлини кофир, мушрик ва мунофик, деб гувохлик бериб юбормаймиз. Модомики улардан бу иллатларнинг бири зохир бўлмаса. Уларнинг ички холатларини эса Аллох таолога хавола киламиз.
Шарх: Чунки биз, ташки кўринишига караб хукм килишга буюрилганмиз. Хамда гумонга ва билмайдиган нарсаларимизга эргашишдан кайтарилганмиз. Аллох таоло Хужурот сурасининг 11-оятида айтади:
{ يا أيها الذين آمنوا لا يسخر قوم من قوم عسى أن يكونوا خيرا منهم } الحجرات: 11.
Маъноси: “Эй Иймон келтирган кишилар, бир кавм бошка бир камни масхара килмасин. Масхара килинганлар, масхара килувчилардан яхширок одамлар бўлиши мумкин”. Аллох таоло ушбу суранинг кейинги оятида эса бундай дейди:
{ يا أيها الذين آمنوا اجتنبوا كثيرا من الظن إن بعض الظن إثم } الحجرات: 12
Маъноси: “Эй Иймон келтирган зотлар, кўп гумон (яъни яхши одамлар хусусида хакикати ва далили йўк бўлган ёмон гумондан) сакланинглар. Шубхасиз (бундай) гумон гунохдир”. Исро сурасининг 36-оятида эса бундай дейди:
{ و لا تقف ما ليس لك به علم، إن السمع و البصر و الفؤاد كل أولئك كان عنه مسؤولا } الإسراء: 36
Оят маъносини Табарий рахимахуллох бундай тафсир киладилар: “Одамларга илминг бўлмаган нарсалар хакида гапирма. Шубхасиз кулок, кўз ва юрак - буларнинг бари масъул бўлади. Яъни, Аллох таоло бу аъзолардан уларнинг эгаси нима амаллар килганини сўрайди. Киёмат кунида кулок эшитгани, кўз кўргани ва калб килган эътикоди хакида сўралажак”.
(Бир одамда кофир, мушрик ва мунофик бўлиб колиш шартлари юзага чикиб, монеъликлар бўлмаса, ўшандагина у, кофир, мушрик ё мунофик бўлади. Одамларнинг ички холатлари Аллох таолога хавола килинади. Чунки бу нарсаларнинг билгувчиси факат Аллохдир. Хумаййис шархи асосида).
79. ولا نرى السيف على أحد من أمة محمد صلى الله عليه وسلم إلا من وجب عليه السيف.
79-матн: Мухаммад صلى الله عليه وسلم умматларидан бирор-бир кишига килич кўтарилмайди, факат килич кўтариш вожиб бўлган кимсага карши кўтарилади, деймиз.
Шарх:
عن عبد الله بن مسعود قال: قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: " لا يحل دم امرئ مسلم يشهد أن لا إله إلا الله وأني رسول الله إلا بإحدى ثلاث: الثيب الزاني, والنفس بالنفس, والتارك لدينه المفارق للجماعة"متفق عليه.
Маъноси: “Ла илаха иллаллох” ва Мени Расулуллох, деб гувохлик берадиган мусулмон кишининг кони халол бўлмас. Факат уч нарса туфайли: турмуши бор зинокор, одам ўлдирган ва динини тарк этиб, жамоатдан ажралгувчи”. (Ушбу хадис маъносини “Авнул-Маъбуд” китобининг сохиби бўлмиш Абу Тийб рахимахуллох шархлаб айтадиларки: “Мусулмонлардан бўлган эркагу аёлнинг кони факат куйидаги уч килмиш билангина тўкилади: Оилали озод кишининг килган зиноси туфайли. Одам ўлдирган кишининг кони. Яъни катл килинган одам учун касос бўлиб, котил хам ўлдирилади. Динини ташлаган, мусулмонлар жамоатини тамомила тарк килган, ёлгизланиб, муртад бўлган кимса”.)
80. ولا نرى الخروج على أئمتنا وولاة أمورنا, وإن جاروا, ولا ندعو عليهم, ولا ننـزع يداً من طاعتهم, ونرى طاعتهم من طاعة الله عز وجل فريضة، ما لم يأمروا بمعصية, وندعو لهم بالصلاح والمعافاة.
80-матн: Имомларимиз ва ишларимизнинг волийлари (рахбарлари)га, гарчи зулм килсалар хам хуруж килмаймиз. Уларга дуои бад килмаймиз. Уларга итоат килишдан кўлни тортиб олмаймиз. Уларга итоат килишни Аллох таолога итоат килиш бўлган фарз деб биламиз, модомики маъсиятга буюрмасалар. Уларнинг хакларига салохият ва афв сўраб дуо киламиз.
Шарх: Аллох таоло куръонда:
{ يا أيها الذين آمنوا أطيعوا لله وأطيعوا الرسول وأولي لأمر منكم } النساء:59.
Маъноси:“Эй Иймон келтирган кишилар, Аллохга итоат килингиз, пайгамбарга итоат килингиз хамда ўзларингиздан бўлган иш эгаларига (яъни халифалар ва уламоларга)”. Пайгамбар саллаллоху алайхи ва саллам айтадилар:
" من أطاعني فقد أطاع الله, ومن عصاني فقد عصى الله, ومن يطع الأمير فقد أطاعني, ومن يعص الأمير فقد عصاني" رواه البخاري و مسلم.
Маъноси: “Кимки менга итоат килса, хакикатда Аллохга итоат килибди. Кимки менга осий бўлса, хакикатда Аллохга осий бўлибди. Кимки амирга итоат килса, хакикатда менга итоат килибди ва кимки амирга осий бўлса, хакикатда менга осий бўлибди”.
Абу Зар разияллоху анху: Халилим (яъни Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам) мени, гарчи атрофлари кесилган хабаший кул бўлса хам эшитганимга итоат килмоглигимни васият килдилар” дедилар (Муслим ривояти).
Яна Бухорий Ибни Аббос разияллоху анхумодан ривоят киладилар, Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам бундай деганлар: (маъноси) “Кимки амиридан ёмон кўрадиган бир нарса кўрса, сабр килсин. Чунки кимда ким жамоатдан бир карич ажралган холда вафот этса, бас жохил ўлим билан ўлибди”.
(Имомларга ва иш эгаларига хуруж килмокни, гарчи одамларга зулм килсалар хам харом деб биламиз, хатто улар томондан гунох зохир бўлса хам. Чунки рахбарларга хуруж килмок ёмон окибатга, кон тўкилишига ва бебошликни таркалиб кетишига сабаб бўлади. Демак, амирлар ва халифалар, модомики Ислом доирасида колар эканлар, Аллохнинг динини ўзгартирмас эканлар ва улардан куфр зохир бўлмас экан, Ахли суннат вал-жамоат уларга дуои бад килмайдилар, уларга итоатсизлик килмайдилар. Модомики улар яхшиликка буюрсалар, уларга итоат килмокни вожиб, деб билдилар. Аммо маъсиятга буюрсалар кулок солмайдилар ва итоат хам килмайдилар. Уларга салохият сўраб дуо килишади. Чунки, уларнинг тўгрилиги умматнинг тўгрилиги, уларнинг бузуклиги, умматнинг бузилиши ва бузгунчиликни таркатиши бўлади. Аллохбилгувчирокдир. Бу шархда Хумаййиснинг хам сўзлари бор).
81. ونتبع السنة والجماعة، ونجتـنب الشذوذ والخلاف والفرقة.
81-матн: Суннат ва жамоатга эргашамиз. Жамоатдан ёлгизланиб колиш, мухолиф бўлиш ва фиркаланиб кетишдан сакланамиз.
Шарх: Суннат — Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам нинг йўллари, жамоат эса, мусулмонларнинг жамоатидир. Булар - сахобалар ва Киёмат кунигача уларга яхшилик билан эргашган кишилар бўладилар. Уларга эргашиш хидоят, уларга карши чикиш залолатдир. Аллох таоло пайгамбаримиз саллаллоху алайхи ва саллам га эргашишимизни буюрди. Ул зот Оли Имрон сурасида бундай дейди:
" قـل إن كنتم تحبون الله فاتبعوني يحببكم الله" آل عمران: 31
Маъноси: “Эй Мухаммад, айтинг, агар сизлар Аллохни яхши кўрсангиз, менга эргашинглар. Шунда Аллох сизларни яхши кўради”. Яна Аллох таоло Нисо сурасининг 115-оятида айтади:
{ ومن يشاقق الرسول من بعد ما تبين له الهدى و يتبع غير سبيل المؤمنين نوله ما تولى و نصله جهنم و ساءت مصيرا} النساء: 115.
Маъноси: “Кимга Куръон оятлари ва пайгамбар саллаллоху алайхи ва саллам хадислари асосида хидоят - тўгри йул баён килиниб, равшан бўлганидан кейин, Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам га карши чикса ва мўминлар-сахобаларнинг йулини колдириб, бошка йулларга эргашиб кетса, топиб олган йўлида уни ташлаб кўямиз. Унинг ёрдамчисини бутлару санамлар килиб кўямиз. Аммо улар, у адашган бечорани Аллохнинг азобидан куткара олмаслар. Хамда уни хор киламиз, унга тавфик бермаймиз. Чунки у хакни кўриб, билиб тарк этди. Охиратда уни жаханнамга киритамиз. Жаханнам кандай хам ёмон жой!” Анъом сурасининг 153-оятида эса бундай дейди:
{ وأن هذا صراطي مستقيما فاتبعوه, ولا تتبعوا السبل فتفرقَ بكم عن سبيله ذلكم وصَّاكم به لعلكم تتقون} الأنعام: 153.
Маъноси: “Албатта мана шу Менинг тўгри йўлимдир. Сизлар шу йўлга эргашинглар! Бошка йўлларга эргашмангизки, улар сизларни Аллохнинг йўлидан узиб кўяр. Шояд такво килсангиз, деб Аллох сизларни мана шу нарсаларга буюрди”. Ва Оли Имрон сурасининг 105-оятида бундай дейди:
{ ولا تكونوا كالذين تفرقوا واختلفوا من بعد ما جاءهم البينات, و أولئك لهم عذاب عظيم} آل عمران: 105.
Маъноси: “Аник хужжатлар келганидан кейин бўлиниб кетган ва бир-бирлари билан ихтилоф килиб, талашиб-тортишадиган кимсалар каби бўлмангиз! Ана ундайлар учун улуг азоб бордир”.
(Модомики мусулмонларнинг жамоати Аллохнинг амрида, хак ва хидоятда, амри маъруф ва нахий мункарда коим экан, уларга эргашамиз. Аммо одамлар бузилиб кетганида, шариат конунлари ўзгартирилганда, суннат бидъатга, бидъат эса суннатга, мункар иш яхши ишга, яхши иш эса мункарга айланиб кетганда, четланиб одамлардан ёлгиз бўлиш халол бўлиб колади. Хавою нафс ва залолатда бўлган фиркалардан четланилади. Мана шундай килишни пайгамбар саллаллоху алайхи ва саллам Хузайфа бин Ямонга Ўз хадисларида насихат килган эдилар: “У фиркаларнинг барчасидан йирок бўл, гарчи сенга ўлим келгунга кадар дарахтнинг танасини тишлаб олиб, унга ёпишиб колиш билан бўлса хам”. Хумаййис шархи асосида).
82. ونحب أهل العدل والأمانة، ونبغض أهل الجور والخيانة.
82-матн: Адолат ва омонат ахлини яхши кўрамиз хамда жабру ситам ва хиёнат ахлини ёмон кўрамиз.
Шарх: Бу хислат, Иймоннинг комиллиги ва ибодатнинг мукаммаллигидан бўлади. Зеро ибодат, мухаббатнинг комиллигини ва чўккисини хамда Аллох олдида камтарин бўлиб туришнинг тўликлигини ўз ичига олади. Аллохнинг расуллари, пайгамбарлари ва мўмин бандаларига бўлган мухаббат Аллохга бўлган мухаббатдан келиб чикади. Аллохдан бошкасини Аллох билан бирга кўшиб яхши кўрилмайди. Балки Аллох учун, Унинг йўлида яхши кўрилади. Чунки яхши кўрувчи, яхши кўрганининг суйганларини хам яхши кўради. Ёмон кўрганларини ёмон кўради. Дўст тутганларини дўст тутади. Душманларини душман деб билади. Рози бўлганларига рози бўлади. Газаб килганларига газаб килади. Буюрган нарсаларига буюради. Кайтарганларидан кайтаради. Хулоса килиб айтганда, хар кандай холда хам яхши кўрган Зотига мувофик хаёт кечириб юради. Аллох таоло мухсинлар - Аллохни кўриб тургандек ибодатни адо этгувчилар, такводорлар, кўп тавба килгувчилар ва ўзларини пок тутгувчиларни яхши кўради. Биз хам Аллох яхши кўрган кишиларни яхши кўрамиз. Аллох хоинлар, бузгунчилик киладиган ва кибру хаво килиб юрувчиларни яхши кўрмайди. Биз хам уларни яхши кўрмаймиз. Аллох субханаху ва таолога мувофик бўлмок учун бундай кимсаларни ёмон кўрамиз. Пайгамбаримиз саллаллоху алайхи ва саллам айтадиларки:
" من أحب لله وأبغض لله وأعطى لله ومنع لله فقد استكمل الإيمان" رواه أبو داود.
Маъноси: “Ким Аллох учун яхши кўрса, Аллох учун ёмон кўрса, Аллох учун берса ва Аллох учун тўсса, хакикатда Иймонни мукаммал килибди”.
83. ونقول: الله أعلم، فيما اشتبه علينا علمه.
83-матн: Айтамизки: Бизнинг аклимизга сигдириб бўлмайдиган нарсалар илмини Аллох билгувчирокдир.
Шарх: Юкорида, “чунки инсон, Аллох таоло ва Унинг расули саллаллоху алайхи ва саллам га таслим бўлиб хамда аклига сигдира олмаган масалалар илмини Олимига кайтармагунча динида саломат колмайди”, деган сўзлари ўтди. Кимки илмсиз сўз юритса, факат хавою нафсига эргашган бўлади. Аллох таоло Касос сурасининг 50-оятида айтади:
{ و من ضل ممن اتبع هواه بغير هدى من الله } القصص: 50
Маъноси: “Аллох томонидан хидоятланмаган холда ўз хавою нафсига эргашган кимсадан хам йўлдан озганрок ким бор?!” Умар разияллоху анху айтадилар: Суннат — Аллох ва Унинг расули саллаллоху алайхи ва саллам нинг йўналтириб кўйган йўлларидир. Хато фикрни умматга йўл килиб кўйманглар”. Абу Бакр разияллоху анху эса айтадиларки: “Кайси Ер мени кўтарсин, кайси Осмон менга соябон бўлсин, агар мен Аллохнинг китобидан бўлган бир оят хакида ўз фикрим билан ё билмаган нарсаларимни гапирсам!” Ибни Сирин айтадиларки: “Билмаган нарсаларида Абу Бакрдан-да кўркувчирок бирор-бир киши йўк эди. Абу Бакрдан кейин билмаган нарсаларида Умардан кўра кўркувчирок бирор киши йўк эди. Агар Абу Бакр бошларига бир хукм тушиб, унинг ечими хакида Аллохнинг китобидан бирор асос топа олмасалар хамда суннатдан хам бирор асар топа олмасалар, фикрлари билан ижтиход килар эдилар. Кейин: бу менинг фикримдир, агар тўгри бўлса Аллохдан, хато бўлса ўзимдан, мен Аллохдан магфират сўрайман, дер эдилар.
84. ونرى المسح على الخفين، في السفر والحضر، كما جاء في الأثر.
84-матн: Асар-хадисда айтилганидек, хам сафарда, хам хазарда - ўз юртида махсиларга масх тортса бўлади, деймиз.
Шарх: (Тахорат килишда) махсиларга масх тортиш ва оёк ювиш Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам томонларидан мутавотир бўлган хабардир. Адашган Рофиза тоифаси махсиларга масх тортишга хилоф йўл тутишган. (Уларнинг сўзлари ботил).
85 . والحج والجهاد ماضيان مع أولي الأمر من المسلمين: برهم و فاجرهم، إلى قيام الساعة، لا يبطلهما شيء ولا ينقضهما.
85-матн: Мусулмонлардан - уларнинг яхшилари ва фожирларидан - бўлган бошликлари билан бирга хаж ва жиход Киёмат кунигача давом этади. Уларни бирор-бир нарса тўхтата олмайди ва бузиб хам юбормайди.
Шарх: Бу матндаги коида Рофизалар эътикодини рад этади. Улар, то Мухаммад саллаллоху алайхи ва саллам оилаларидан Ризо чикиб, осмондан бир нидо килгувчи: Ризога эргашинглар!!! деб нидо килмагунча, Аллох йўлида жиход килиш йўкдир, деб даъво килишди. Бу даъво далил келтириб рад этишга хожати колмаган очик-ойдин ботилдир.
86. ونؤمن بالكرام الكاتبين، فإن الله قد جعلهم علينا حافظين.
86-матн: Бандалар амалларини ёзиб борувчи улуг фаришталарга Иймон келтирамиз. Хакикатда Аллох уларни бизларга сакловчилар килиб кўйди.
Шарх: Аллох таоло айтади:
{و إن عليكم لحافظين, كراما كاتبين, يعلمون ما تفعلون} الانفطار: 10- 12.
Маъноси: “Албатта сизларнинг устингизда, килган хар бир амалингизни ёд олиб, ёзиб тургувчи улуг фаришталар бордир. Улар сизлар килаётган ишларни билурлар”. Сахих хадисда пайгамбар саллаллоху алайхи ва саллам:
"يتعاقبون فيكم ملائكة بالليل و ملائكة بالنهار, و يجتمعون في صلاة الفجر و صلاة العصر، فيصعد إليه الذين كانوا فيكم, فيسألهم , و الله أعلم بهم: كيف تركتم عبادي؟ فيقولون: أتيناهم و هم يصلون وفارقـناهم و هم يصلون". (متفق عليه).
Mаънoси: “Cизларнинг oраларингизда сизларни кузатиб тургувчи фаришталар бoр. Уларнинг бир тoифаси тунда сизларни кузатиб турса, иккинчи тoифаси кунда кузатиб туради. Фаришталар аср намoзи билан бoмдoд намoзи вактларида, алмашиш учун йигиладилар. Улардан сизлар oрангизда бўлган тoифаси, навбатни иккинчи тoифага тoпшириб, oсмoнга, Рoббилари xузурига кўтарилиб кeтадилар. Шунда Рoббилари Aллox таoлo - бандаларининг аxвoлини билгувчирoк бўлиб - уларнинг xoлати тўгрисида: Бандаларимни кай xoлда кўйиб кeлдингиз? деган савoл бeради. Фаришталар айтадиларки: Бoрганимизда xам улар намoз ўкиётган xoлда эдилар, кўйиб кeлганимизда xам улар намoз ўкиётган xoлда эдилар”.
Мазкур фаришталар хусусида тафсирларда бундай хабар келган: Уларнинг иккитаси инсоннинг ўнг ва чап томонларида бўлиб, унинг амалларини ёзиб борадилар. Ўнг томондагиси яхшиликларни ёзади. Чап томондагиси эса, гунохларни ёзади. Колган иккита фаришта, инсонни хифзу химоя килиб, кўриклашади. Биттаси орка томонида бўлса, иккинчиси олди томонида бўлади. Демак, инсон кундузи хам тўрт фаришта орасида, кечаси хам яна бошка алмашган тўрт фаришта орасида бўлади. Ибни Аббос, “Фаришталарлар Аллохнинг амри билан хар инсонни саклаб-мухофаза килиб турадилар” деган маънодаги Раъд сурасининг 11-ояти хакида бундай деганлар: “Фаришталар инсонни хам олдидан, хам оркасидан саклаб-мухофаза килиб турадилар. Аллохнинг такдири келганида эса, уни ёлгиз колдиралар.
87.ونؤمن بملك الموت، الموكل بقبض أرواح العالمين.
87-матн: Оламлар (даги махлукотлар) рухларини сугуриб олиш вазифаси юкланган ўлим фариштасига Иймон келтирамиз.
Шарх: Аллох таоло Сажда сурасининг 11-оятида айтади:
{ قل يتوفاكم ملك الموت الذي وكل بكم, ثم إلى ربكم تـُرجعون}الم. السجدة: 11.
Маъноси: “Эй Мухаммад, айтинг: “Сизларга вакил килинган ўлим фариштаси сизларни ўлдиради. Сўнгра Роббингиз хузурига кайтариласизлар”. Ўлим фариштасига ўлдириш нисбати берилди. У, Аллохнинг изни-иродаси билангина рухларни сугуриб олур. Хакикатда эса, ўлдиргувчи зот Аллох таолодир.
Ахли суннат ва жамоат рухнинг махлук эканлигига иттифок килишган.
88. وبعذاب القبر لمن كان له أهلاً، وسؤال منكر ونكير في قبره عن ربه ودينه ونبيه، على ما جاءت به الأخبار عن رسول الله صلى الله عليه وسلم، وعن الصحابة رضوان الله عليهم . والقبر روضة من رياض الجنة، أو حفرة من حفر النيران.
88-матн: Азобга лойик бўлган кимсаларга кабр азобининг бўлишига Иймон келтирамиз. Хамда инсонни кабрда Мункар ва Накир исмли фаришталар, унинг Роббиси, дини ва пайгамбари хакида сўрок килишларига хам Иймон келтирамиз. Бу хакда Расулуллох صلى الله عليه وسلم ва сахобалардан - улардан Аллох рози бўлсин - келган хабарларга Иймон келтирамиз. Кабр жаннат богларидан бир бог ёки дўзах чукурларидан бир чукурлик бўлади.
Шарх: Аллох таоло Гофир сурасининг 45-46-оятларида айтади:
{وحاق بآل فرعون سوء العذاب. النار يعرضون عليها غدوا وعشيا ويوم تقوم الساعة أدخلوا آل فرعون أشد العذاب} الغافر: 45-46.
(Оятнинг маъносини Табарий рахимахуллох бундай тафсир киладилар: “Фиръавнга итоат килгувчиларга Аллох азобининг ёмони билан азобланиш-жаханнам вожиб бўлди. Уларга, Киёмат кунигача, хар куни икки марта, эрта ва кечда олов кўндаланг кўйилади. Киёмат соати келганида, Аллох таоло айтади: “Фиръавнга эргашганларни энг ашаддий азобга киритингиз”. Куртубий рахимахуллох, “Уларга, Киёмат кунигача, хар куни икки марта, эрта ва кечда олов кўндаланг кўйилади”, деган оятнинг кисми хакида айтадиларки: “Бу азоб, дунё билан охират орасидаги барзах-кабр азобидир”).
Ўз эгаларига кабрнинг азоби ёки рохати хамда икки фариштанинг сўрокка тутишлари хусусидаги хабарлар Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам дан мутавотир йўл билан келган. Бунга эътикод килиш хамда Иймон келтириш вожиб бўлади. Мазкур масаланинг кандайлиги борасида гап килмаймиз. Зеро акл унинг кандайлигини била олмас.
Билинг, кабр азоби – Барзах азобидир. Азобга лойик бўлган хар бир кимса, кабрга кўйилган бўлса ё кўйилмаган бўлса, йирткич хайвонлар еб кўйган бўлса ё ёниб, кул бўлиб, хавога сочилиб кетган бўлса, дорга осилган ё денгизга чўкиб кетган бўлса, кабрга кўйилган одамда бўлганидек, унинг хам рухига, хам баданига, шубхасиз, кабр азоби бўлади.
Масала хосили шуки, диёрлар учта бўлади. Бу Дунё диёри, Барзах диёри ва Охират диёри. Аллох таоло хар бир диёрга хос хукмлар тузиб кўйган. Ул зот инсонни бадан ва нафс-рухдан яратди. Бу Дунё хукмларини баданларга юклади. Рухлар эса баданларга эргашувчидир. Барзах хукмларини рухларга жорий килди. Баданлар эса у диёрда рухларга эргашгувчидир. Жасадларнинг тирилиши ва одамларнинг кабрлардан туриш Куни келганда, рохат ва азоб хукми барига, хам рухларга хам жасадларга бўлади. Агар ушбу маъно хусусида чукур ўйлаб кўрсангиз, кабрнинг жаннат богларидан бир бог ёки дўзах чукурларидан бир чукурлик бўлиши аклга мувофик, хак ва унда хеч кандай шубханинг йўклиги, сизга зохир бўлади. Мана шу масала билан, гайбга Иймон келтирувчилар, бошкалардан ажралиб турадилар.
(Аклни наклдан, яъни Куръон ва хадисдан мукаддам кўядиган мўтазилийлар ва улар каби залолатга кетиб колган Хизбут-тахрир тоифалари кабр азобига Иймон келтиришмади. Анъом сурасининг 93-ояти, Тавба сурасининг 101-ояти, юкоридаги оят, Иброхим сурасининг 27-ояти ва бундан бошка оятлар хамда бу хакдаги Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам нинг кўпдан-кўп сахих хадислари уларнинг эътикодларини ботилга чикаради).
89. ونؤمن بالبعث وجزاء الأعمال يوم القيامة، والعرض والحساب، وقراءة الكتاب، والثواب والعقاب، والصراط والميزان.
89-матн: Киёмат кунида кайта тирилишга, амаллар учун мукофот олиш ёки жазоланишга, Аллохнинг олдида кўндаланг кўйилишга, хисоб килинишга, китоб (яъни номаи аъмол)ларнинг ўкилишига, савоб олишга, азобланишга, сирот кўпригига ва тарозуга Иймон келтирамиз.
Шарх: Киёмат кунига Иймон келтиришга Куръон, суннат ва соглом акл далилдир. Аллох субхонаху ва таоло Ўзининг азиз китобида бу борада хабар берди ва Куръоннинг кўп сураларида уни инкор килгувчиларни рад этди. Аллох таоло Тагобун сурасининг 7-оятида айтади:
{زعم الذين كفروا أن لن يبعثوا قل بلى و ربي لتبعثن ثم لتنبؤن بما عملتم، و ذلك على الله يسير} التغابن: 7
(Маъноси: “Кофир кимсалар (ўлганларидан кейин) хеч качон кайта тирилмасликларини гумон килишди. Эй Мухаммад, уларга айтинг: “Йўк! Роббимга касамки албатта кайта тирилурсизлар, яъни кабрларингиздан тирик холларингизда чикарилурсизлар. Сўнгра албатта сизларга килган амалларингизнинг хабари берилур. Бу Аллохга осондир. Чунки кайта тирилтириш, биринчи бор яратишдан енгилрокдир. Куртубий рахимахуллох тафсиридан)
“Амаллар учун мукофот олиш ёки жазоланишига” Иймон келтиришга келсак, Аллох таоло Фотиха сурасида айтади:
{مالك يوم الدين} الفاتحة: 3
Маъноси: “Жазо кунининг эгасидир. Яъни, Аллох таоло, амалларнинг яхшисига мукофот, ёмонларига жазо бериладиган Куннинг эгасидир”.
“Аллохнинг олдида кўндаланг кўйилишга, хисоб килинишга, китобларнинг ўкилишига, савоб олишга, азобланишга” Иймон келтиришга келсак, Аллох таоло Киёмат кунида содир бўладиган ушбу ходисаларни Ал-хаакка сурасида бундай баён килади:
{ فيومئذ وقعت الواقعة {15} وانشقت السمآء فهي يومئذ واهية {16} والملك على أرجائها، ويحمل عرش ربك فوقهم يومئذ ثمانية {17} يومئذ تعرضون لا تخفى منكم خافية {18} ...{37} الحاقة: 15-37
(Маъноси: “Анна ўша Кунда вокеа воке бўлур-Киёмат куни коим бўлур! Осмон ёрилиб, парчаланиб кетур! Чунки у заъиф бўлиб колур! Фаришталар осмоннинг чор-атрофида Аллохнинг амрига интизор бўлурлар. Уларнинг устида Роббингизнинг Аршини у кунда саккиз фаришта кўтариб турур. Ўша Кунда сизлар хисоб-китоб учун Аллохга кўндаланг килинурсизлар. Сизларнинг бирон сирингиз махфий колмас. Кимнинг китоби ўнг кўлидан берилган бўлса, у: “Хой одамлар, менинг китобимни ўкинглар. Дархакикат мен хисоб-китобимга, охиратдаги ажру мукофотга рўбарў бўлишимни билган эдим”, дер. Сўнг у розилик хаётда, мевалари ахли жаннатга якин бўлган юксак жаннатда бўлур. Жаннат ахлига: “Ўтган кунларда килиб ўтган эзгу амалларингиз сабабли ушбу ноз-неъматларни комил суратда еб-ичаверинглар”, дейилур. Энди ўз китоби чап кўлидан берилган кимсага келсак, у дер: “Эх кани эди, менга китобим берилмаса эди! Мен хисоб-китобим, яъни оладиган жазойим нима эканлигини билмасам эди! Эх кани эди, ўша биринчи ўлим барча нарсани тугатувчи-узгувчи бўлса ва Киёматдаги мана бу кайта тирилиш бўлмаса эди! Менга не машаккатлар билан топган мол-дунёйим аскотмади-я! Мулку салтанатим хам халок бўлиб кетди-я!” Ўшанда Аллох жаханнам кўрикчиларига дер: “Уни ушлаб кишанланглар! Сўнгра дўзахга ташланглар! Сўнгра узунлиги етмиш билак бўлган занжирга солиб богланглар!” Чунки у хаёти дунёдалик пайтида улуг Аллохга Иймон келтирмас эди. Мискин-бечорага таом беришга ўзини хам, ўзгаларни хам таргиб килмас эди. Бугун бу ерда унинг учун бирон дўст-мададкор йўкдир! Бирон таом хам йўкдир! Факат йирингдан бўлган бир “таом” борки, уни факат тўгри йўлдан адашган хатокорларгина ерлар”Алоуддин Мансур таржимаси асосида).
(Барзах хаётидан кейин Аллох таоло одамларни бекаму кўст кайта тирилтиради. Умматлар йигиладиган жойга махшаргох деб аталади. Аллох таоло у ерга аввалдан охиргача ўтган одамларни йигади. Аллох таоло хар бир нарсага кодир. Кайта тирилишга Иймон келтириш, хадисда келганидек, Иймоннинг олти устунларидан бири хисобланади. Киёмат кунида одамлар яланг оёк, ялангоч ва хатна килинмаган холларида Аллох таолога кўндаланг тик кўйиладилар. Хисоб килиниш мўминларга тааллуклидир. Зеро, кофирлар гунохлари ва куфрларига икрор бўлишиб, дўзахга улоктириладилар. Сирот кўприги жаханнам устида тортилган бўлиб, киличдан ўткир, соч толасидан ингичка ва чўгдан иссикрок бўлади. Одамлар амалларига кадрига караб, унинг устидан ўтадилар. Баъзи кимсалар килган килмишлари сабабли унинг устидан жаханнамга кулаб тушадилар. Бу масалалар гайб бўлиб, инсон аклига солинмайди. Амаллар тарозуда тортилади. Яхшиликлари огир келган банда нажот топади. Ёмонликлари огир келса, зиён кўради.)
(Киёмат кунининг бошланишида Аллох субханаху ва таоло сурга икки марта нафха урилишига амр килади. Ўликларга хаёт кайтарилади. Бунга кайта тирилиш дейилади. Дунёдагидек, инсонга рух хам, жасад хам кайта берилади. Сўнгра Аллох таоло одамларни кабрларидан тирик холда чикаради. Бундан кейин фаришталар одамларнинг барчасини Киёмат майдонига хайдаб олиб келадилар. Уларнинг холатлари худди биринчи марта дунёга келган холатларидек, оёк кийимларсиз ялангоёк, либосларсиз ялангоч ва хатна килинмаган холларида бўладилар. Киёмат майдонида халойик бошига огир мусибат тушади. Аллох таоло уларнинг тепаларига бир куёшни якин келтириб кўяди. Дунёдаги биз кўриб турган Куёш, Киёмат кунининг бошланишида нурсиз бўлиб кетади. Киёмат кунидаги куёшнинг кандай эканлигини билмаймиз. Иймон келтириб, кандайлиги хусусида хаёл сурмаймиз. Одамлар амалларига караб терлари ичида, баъзиларниники тўпигигача, бошкаларники тиззасигача, кимники белигача, кимларникидир огзигача бўлади. Мусибат шиддатлашиб кетгач, одамлар тезрок хукм килинишлари учун шафоат излаб пайгамбарлар олдиларига, Одам алайхиссаломдан бошлаб Мухаммад саллаллоху алайхи ва саллам гача келадилар. Бирор пайгамбар шафоат кила олмас, факат пайгамбаримиз Мухаммад саллаллоху алайхи ва саллам гина Роббиларидан одамларнинг тезрок хукм килинишларини шафоат килиб сўрайдилар. Бу шафоат, пайгамбаримиз Мухаммад саллаллоху алайхи ва саллам гагина берилган улуг шафоатдир. Шунда одамлар хукм килина бошланадилар. Кейин амалларга мукофот ё жазо белгиланади. Бу одилона махкамадан кейин одамлар Роббиларига кўндаланг кўйиладилар. Аллох таоло: “Ўша кунда (хисоб килиниш учун Аллохга) кўндаланг килинурсизлар - сизларнинг бирор сирингиз махфий колмас” деди. (Ал-хаакка-18). Бунда одамларнинг сахифалари учиб келади. Бахтли кишиларнинг сахифалари ўнг томонларидан берилади. Бадбахт кимсаларники эса, чап ё орка томонларидан берилади. Шунда одамлар ўзларининг дунёдаги амаллари ёзилган сахифаларини ўкийдилар. Аллох таоло айтади: (Маъноси) “Инсонга дейилур: “Китобингни ўки! Бугун ўз нафсинг ўзинга карши етарли хисобчидир”. (Исро-14). У кунда Аллох таоло хар бир одам билан бевосита, таржимонсиз гаплашади. Сахифалар олингандан кейин, махшаргохдан кетишдан олдин Аллох таоло бандаларини тик килиб кўяди. Бунга хисоб килиниш дейилади. Хисоб килиниш охирига етгач, амаллар тарозуда тортилади. Бу тарозу - хакикий тарозу бўлиб, унинг икки палласи бўлади. Бир палласига яхшиликлар, иккинчи палласига эса ёмонликлар кўйилади. Тарозуда амаллар тортиб бўлингач, одамлар жаханнам устида тортилган сирот кўпригининг устидан ўтмок учун у томонга йўл оладилар. Хадисда келганидек, Киёмат майдонида мушриклару кофирлар кетиб, мўминлар ва уларнинг ораларида мунофиклари колади. Сирот кўпригидан ўтишда мунофиклар жаханнамнинг энг тубига кулайдилар. Мўминлар эса Сиротдан ўтиб жаннатга кирадилар. Кимки, дунёда хакикий дин бўлган Аллохнинг сироти мустакимида юриб хаёт кечирган бўлса, охиратдаги сирот кўпригининг устидан яхши ўтиб кетади.)
90. الجنة و النار مخلوقتان، لا تفنيان أبدا و لا تبيدان، فإن الله تعالى خلق الجنة و النار قبل الخلق، و خلق لهما أهلا، فمن شاء منهم إلى الجنة فضلا منه، و من شاء منهم إلى النار عدلا منه، و كل يعمل لما قد فرغ له، و صائر إلى ما خلق له. والخير والشر مقدران على العباد.
90-матн: Жаннат билан дўзах яратилган. Улар хеч качон йўколиб йўк бўлмайдилар. Зеро, Аллох таоло жаннат билан дўзахни махлукотларини яратишидан аввал яратди ва уларга ахллар (яъни жаннатга кирадиган солихларни ва дўзахга кирадиган кофирлар хамда фосикларни) яратди. Ул зот махлукотларидан кимни жаннатга истаган бўлса, Ўзининг фазли (ва рахмати) туфайлидир. Кимники, дўзахга тушишини хохлаган бўлса, адолати сабаблидир. Махлукотларнинг хар бири (такдирига) ёзиб кўйилган нарсаларни килгувчи ва ўзи учун яратиб кўйилган жойга (ё жаннатга, ё дўзахга) боргувчидир. Яхшилик билан ёмонлик бандаларга такдир килиниб ёзилган.
Шарх: Жаннат билан дўзахнинг яратиб кўйилгани ва хозирда мавжуд эканлигига Ахли суннат уламолари иттифок килишган. Мўтазила ва Кадария фиркалари бу мусаффо эътикодни инкор килишди. Бу икки тоифа даъво килишдики: “Киёмат кунидан олдин жаннатни яратиш бехуда бир ўйиндир. Шундай дейилмаса, жаннат узок вакт бўш туриб колади”. Буларнинг тушунчаси тўгри эмас.
Аллох таолонинг жаннат билан дўзахни яратиб кўйганлигига Куръон далиллари куйидагича: Ул зот Оли Имрон сурасининг 133-оятида бундай дейди:
"أعدت للمتقين" (آل عمران: 133)
Маъноси: “Жаннат такводорлар учун тайёрлаб кўйилган”. Шу суранинг 131-оятида айтадики:
"أعدت للكافرين"(آل عمران: 131)
Маъноси: “Дўзах кофирлар учун тайёрлаб кўйилган”.
Бу борадаги Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам дан ривоят килинган хадислар:
Анас رضي الله عنه нинг Исро киссасидаги хадисларида Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам нинг: “Кейин жаннатга кирдим” деган сўзлари бор. (Бухорий ва Муслим ривоятлари).
Яна Анасдан бўлган бир ривоятда Ул зот саллаллоху алайхи ва саллам айтадиларки:
" وايم الذي نفسي بيده، لو رأيتم ما رأيت، لضحكتم قليلا و بكيتم كثيرا". قالوا: و ما رأيت يا رسول الله؟ قال: "رأيت الجنة و النار". (أخرجه مسلم: 426، و النسائي: 3/83)
Маъноси: “Менинг жоним Унинг кўлида бўлган зот билан касам ичаманки, агар сизлар мен кўрган нарсаларни кўрганингизда эди, шубхасиз кам кулиб кўп йиглаган бўлар эдингиз”. Нималарни кўрдингиз, ё Расулаллох? деб сахобалар савол сўрашганда, “Жаннат билан дўзахни кўрдим” деб жавоб бердилар.
Абу Хурайра رضي الله عنه дан ривоят килинади, Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам айтадиларки:
"لما خلق الله الجنة والنار أرسل جبريل إلى الجنة فقال: اذهب، فانظر إليها، و إلى ما أعددت لأهلها فيها، فذهب فنظر إليها و إلى ما أعدَ الله لأهلها فيها، فرجع، فقال: وعزتك لا يسمع بها أحد إلا دخلها، فأمر بالجنة، فحفت بالمكاره، فقال: ارجع فانظر إليها، و إلى ما أعددت لأهلها فيها،قال:فنظر إليها، ثم رجع، فقال: وعزتك لقد خشيت أن لا يدخلها أحد، قال: ثم أرسله إلى النار، قال، اذهب فانظر إليها، و إلى ما أعددت لأهلها فيها،قال: فنظر إليها،فإذا هي يركب بعضها بعضا، ثم رجع فقال: وعزتك، لا يدخلها أحد سمع بها، فأمر بها، فحفت بالشهوات، ثم قال: اذهب، فانظر إلى ما أعددت لأهلها فيها، فذهب فنظر إليها، فرجع، فقال: وعزتك، لقد خشيت أن لا ينجو منها أحد إلا دخلها" .(قال الألباني: صحيح, صححه الترمذي و الحاكم و وافقه الذهبي)
Маъноси: “Аллох жаннат ва дўзахни яратиб бўлгач, Жибрийлни жаннатга юбориб, айтдики: Боринг, жаннатга ва унда жаннатийлар учун тайёрлаб кўйган неъматларимга бокинг. Шунда Жибрийл бориб жаннатга ва унинг ахли учун у ердаги Аллох тайёрлаб кўйган нарсаларни кўриб кайтдилар-да, кейин айтдилар: Эй Роббим, иззатинг ила касам ичаманки, жаннат тўгрисида ким эшитса, албатта нима килиб бўлса хам унга киради. Кейин Аллох таоло машаккатлар билан ўралгин, деб жаннатга амр килиб, Жибрийлга айтдики: Кайтиб боринг, жаннатга ва унинг ахли учун у ерда тайёрлаб кўйган неъматларимни кўринг. Шунда Жибрийл яна бориб кўриб, сўнг кайтганларида айтдиларки: Эй Роббим, иззатинг билан касам ичиб айтаман: жаннатга бирор кишини кира олмаслигидан чўчиб колдим. Кейин Аллох Жибрийлни дўзахга юбориб айтдики: Боринг, дўзахга ва унинг ахли учун у ерда хозирлаб кўйган азобларимни кўринг. Жибрийл бориб дўзахга карасалар, бири бирига минган дахшатлар экан. Сўнг кайтиб айтдиларки: Эй Роббим, иззатинг ила касам ичиб айтаманки, дўзах тўгрисида эшитган киши борки, унга кирмайди. Кейин Аллох, шахватлар билан ўралгин деб, дўзахга амр килиб Жибрийлга айтди: Боринг, дўзах ахли учун у ерда хозирлаб кўйилган азобларимни кўринг. Жибрийл бориб кўрдилар-да, сўнг кайтиб келиб айтдиларки: Эй Роббим, иззатингга касамки, бирор киши дўзахдан нажот топа олмасдан унга тушиб колишидан чўчиб колдим
(Жибрийл عليه السلام жаннатга биринчи марта борганларида, эшитган киши унга киради деб келдилар. Ўшанда жаннатга кириш шартларини Аллох таоло у кишига хали билдирмаган эди. Иккинчи марта бориб кўрганларида, Аллох таоло у кишига жаннатга етиш учун машаккатлар борлигини билдирди. Жаннат атрофи машаккатлар билан ўралган. Хадисдаги машаккат маъносини Ибни Хажар рахимахуллох Фатхул-Борий китобларида куйидагича шархлайдилар: “Машаккат деганда балогат ёшига етган инсоннинг ўз нафси билан кураши ва килиши лозим бўлган ибодатларини хар доим килиши хамда тарк этилиши шарт бўлган кайтариклар, харом ва номаъкул килмишлар ва бузук сўзлардан тийилиши назарда тутилади. Бу нарсаларга амал килиш инсонга огир бўлгани учун, машаккат сўзи юритилди. Инсонга мусибат етганда сабр килиши ва Аллох ёзган такдирнинг аччик томонига хам иймон келтириб таслим бўлиши хам, юкоридаги машаккат калимасининг маъносига дохил бўлади. Хадисдаги шахватлар деганда, шариат харом килган дунёдаги лаззат бахш этадиган килмишлар ёки шариат амр килган буйрукларни тарк этиш назарда тутилади. Шунда хадисдан тушуниладиган маъно шуки, инсон жаннатга етиб бориши учун албатта машаккатларни босиб ўтиши керак. Дўзахга эса, бу дунёда шахватларга кул бўлган кимсалар кулайди).
91. والاستطاعة التي يجب بها الفعل، من نحو التوفيق الذي [لا يجوز أن] يوصف المخلوق به – [ تـكون] مع الفعل، وأما الاستطاعة من جهة الصحة والوسع، والتمكن وسلامة الآلات – فهي قبل الفعل، وبها يتعلق الخطاب، وهو كما قال تعالى: { لا يكلف الله نفساً إلا وسعها } البقرة: 286.
91-матн: Яралмиш сифатлана олиши мумкин бўлмаган тавфик-хидоят каби феълни вожиб киладиган куч шу феъл билан бирга бўлади. (Чунки, тавфик факат Аллох таоло томонидан бериладиган неъмат. Банда хидоят маъносида бўлган тавфикни касб килиш йўли билан хосил кила олмас). Аммо соглик, куч, имконият ва асбобу ускуналарнинг ярокли бўлиши, феълдан аввал бўлади. Шариат хитоби мана шунга тааллуклидир. Бу борада Аллох таоло айтади:
{ لا يكلف الله نفسا إلا وسعها }البقرة: 286
Маъноси: “ Аллох бирор жонга кучи етмайдиган юкни юкламайди”.
Шарх: Таховий рахимахуллох кўпчилик Ахли суннат ва жамоат сўзини келтирадилар. Яъни кудрат икки кисмга бўлинади. Биринчиси: Буйрук ва кайтарикка тааллукли - бўлган кудрат. Бу кудрат гохо амал юклатишдан аввал бўлади. Амал юклатилган вактдагина пайдо бўлиши шарт эмас. (Аммо Бу кудрат бўлмасдан аввал шариат юки юклатилмайди). Иккинчиси: Соглик, куч, имконият ва асбобу ускуналарнинг ярокли бўлиши. Ушбу кудрат феълдан аввал бўлади. Мазкур кудрат тўгрисида Аллох таоло Оли Имрон сурасининг 97-оятида бундай дейди:
{و لله على الناس حج البيت من استطاع إليه سبيلا } آل عمران: 97.
Маъноси: “Йўлга кодир бўлган кишиларга Каъбанинг (хаж) зиёратига бориш фарздир”. Яна Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам касал бўлган Имрон бин Хусайнга айтдиларки:
"صل قائما فإن لم تستطع فقاعدا، فإن لم تستطع فعلى جنب" رواه البخاري و غيره.
Маъноси: “Тик туриб намоз ўки. Агар кучинг етмаса, ўтириб ўки. Агар ўтириб ўкишга хам кучинг етмаса, ётиб ўки”.
92. وأفعال العباد [هي] خلق الله، وكسب من العباد.
92-матн: Бандаларнинг феъллари Аллохнинг яратганидир. Уларни касб килиш эса бандалар томонидандир.
Шарх: Хак ахли айтади: Бандалар феълларининг яхшилари хам, ёмонлари хам ёлгиз Аллох субхонаху ва таолонинг яратганидир. Жабарийлар такдирни исбот килишда бехад чукур кетишиб, банда томонидан содир бўладиган иш-харакатни таг-туги билан инкор килиб йўкка чикаришди. Буларнинг килмиши мушаббихаларнинг эътикодига ўхшайди. Мушаббихалар Аллохнинг сифатларига Иймон келтиришда хаддан ошиб, уларни махлукотлар сифатларига ўхшатиб юборишди. Такдирни йўкка чикаргувчи кадарийлар эса, бандаларни Аллох билан бирга яратувчилар килиб кўйишди. Шунинг учун улар бу умматнинг оташпарастлари бўлишади.
(Аллох таоло айтади:
{و الله خلقكم و ما تعملون }الصافات: 96.
Mаъноси: “Сизларни хам, килаётган амалларингизни хам Аллох яратган” деган (Соффот-96). Адашган жабарий тоифаси: бандада бирор-бир хохиш йўк, деб даъво килишди. Мўтазилалар эса, ёмонликларни Аллохнинг хохишисиз банданинг ўзи яратади, дейишди. Бу икки тоифанинг бири хаддан ошса, иккинчиси нуксонга караб кетди. Хумаййис шархидан). Бу икки тоифанинг ўртасидаги сўз — Ахли суннат вал-жамоатнинг сўзидир. Ахли суннат айтадиларки: банданинг феъли ўзи томонидан содир бўлса-да, аслида уни Аллох яратиб кўйган. Хакикат мана шу.
93. ولم يكلفهم الله تعالى إلا ما يطيقون, ولا يطيقون إلا ما كلفهم. وهو تفسير: " لا حول ولا قوة إلا بالله" , نقول: لا حيلة لأحد، [ و لا تحوّل لأحد ] ولا حركة لأحد عن معصية الله إلا بمعونة الله، ولا قوة لأحد على إقامة طاعة الله والثبات عليها إلا بتوفيق الله. وكل شيء يجري بمشيئة الله تعالى وعلمه وقضائه وقدره . غلبت مشيئته المشيئات كلها. [و عكست إرادته الإرادات كلها], وغلب قضاؤه الحيل كلها . يفعل ما يشاء وهو غير ظالم أبداً. (لا يسأل عما يفعل وهم يسألون) الأنبياء:23.
93-матн: Аллох таоло бандаларга факат токатлари етадиган нарсаларнигина юклайди. Уларнинг токатлари факат Ул зот юклаган нарсаларгагина етади. Бу, “Ла хавла ва ла куввата илла биллах” калимасининг тафсиридир. Айтамизки: Бирор кишида, Аллохга осий бўлишдан, яъни гунох килишдан саклаб коладиган бир хийла, четлаб ўтиш ва бирор бир харакат йўк. Банда гунохдан факат Аллохнинг ёрдами билангина саклана олади. Хамда Аллохга тоат-ибодатни адо этишда ва кулчилик килишда саботли бўлиш учун бирор-бир инсоннинг куввати йўк. Факат Аллох таоло тавфик берсагина бўлади. Хар бир нарса Аллох таолонинг хохиши, илми ва такдири билан амалга ошади. Унинг хохиши барча хохишлардан устундир. [Ул зотнинг хохиши барча хохишларни ортига кайтариб юборади]. Хамда Унинг хукми барча хийлаларга голиб келади. Ул зот хеч качон золим бўлмаган холда хохлаган ишини килади. “Аллох таоло киладиган бирор-бир феъли-иши хакида сўралмайди. Халклар эса, килган хар ишлари хусусида сўрокка тутиладилар” (Анбиё-23).
Шарх: Аллох таоло айтади:
{ لا يكلف الله نفسا إلا وسعها } البقرة: 286.
Маъноси: “Аллох бирор бир жонга кучи етмайдиган нарсани хеч юкламас”. Аллох таолонинг хикматидан бўлмайди, бир одамга тогни юклатиб кўйиши. Шундай юклатишки, уни кўтаса савоб олади, кўтармаса азобланади.
“Халкларнинг токатлари факат Ул зот юклаган нарсаларгагина етади”. Яъни, одамлар факат Аллохнинг такдир килган нарсаларинигина кўтара олурлар.
Зайд бин Собит разияллоху анху ривоят киладилар, пайгамбар соллаллоху алайхи ва саллам: “Шубхасиз Аллох, агар осмонлари ва ерининг ахлини азобласа, уларга золим бўлмаган холда азоблайди. Агар уларни Ўз рахматига олса, Унинг рахмати улар учун килган амалларидан яхширок бўлган бўлади” дедилар (Абу Довуд, Хоким ва бошкалар ривояти).
94. وفي دعاء الأحياء وصدقاتهم منفعة للأموات.
94-матн: Тирикларнинг дуо ва садакаларида вафот этганларга манфаат бор.
Шарх: Ахли суннат ва жамоат шунга иттифок киладиларки, вафот этган инсонлар тирик инсонларнинг саъю харакатларидан фойдалана оладилар. Бу фойдаланиш икки иш туфайли бўлади. Биринчиси: Инсон хаётлик чогида, вафот этганидан кейин хам савоб олиб туришига сабаб бўладиган амаллар килган. Иккинчиси: Мусулмонларнинг вафот этган кишига килган дуолари, магфират сўрашлари, садака беришлари ва хаж килишлари. Тирик одамларнинг бадан билан киладиган ибодатларининг савоби вафот этган кишига етиб бориши тўгрисидаги уламоларнинг фикрлари турлича бўлган. Намоз ўкиш, рўза тутиш, Куръон тиловати ва Аллохни зикр килиш каби ибодатларга баданий ибодатлар дейилади. Абу Ханифа, Ахмад ва салафлардан бўлган жумхур уламолари, тирикларнинг баданий ибодатларидан хосил бўлган савоб вафот этганларга етиб боради, деб карор килишди. Шофиий мазхаблари ва Молик етиб бормайди дейишди. Файласуфлардан бўлган баъзи бидъат ахли эса даъво килишдики, маййитга хеч нарса, на дуо ва ундан бошкаси бўлсин, етиб бормайди. Бундай кимсаларнинг сўзлари Куръон ва суннат далиллари асосида рад этилган.
Вафот этган инсон, гарчи ўзи сабабчи бўлмасада, тирикларнинг амалларидан фойда олади. Китоб, суннат, ижмоъ-иттифок ва тўгри киёс бунга асосдир. Куръондан далиллар: Аллох таоло Хашр сурасида Мухожир ва Ансорларни мактаб бўлгач, улардан кейин келувчи мўминлар зикрига ўтиб, бундай мархамат килади:
"والذين جاءوا من بعدهم يقولون ربنا اغفر لنا ولإخواننا الذين سبقونا بالإيمان ولا تجعل في قلوبنا غلا للذين آمنوا ربنا إنك رءوف رحيم" (الحشر: 10)
Мазкур оятлар маъносини Саъдий рахимахуллох бундай шархлайдилар: (“Мухожир ва Ансорлардан кейин келган кишилар, ўзларига хам ва бошка мўминларга хам, насихат килиб айтишади: “Эй Роббимиз, биз ва биздан олдин Иймон билан ўтган биродарларимизни магфират кил ва бизнинг калбларимизда, Иймон келтирган кишиларга нисбатан гиллу гаш, гинаю адоват ва хикду хасад бўлишига йўл кўйма! Эй Роббимиз, Сен мехрибон, рахмли зотсан!” Бу дуо барча мўминларни, сахобалардан аввалгию кейинги иймонлиларни ўз ичига олади. Ха, бу гамхўрлик Иймон фазилатлариданки, мўминлар бир бирларидан фойда олишади. Иймон билан жаннат сари хамсафар бўлганлар бир бирларига дуолар килишади. Иймон Аллохнинг шунака улкан неъматики, унинг такозосига кўра мўминлар бир бирлари билан ака-укадирлар. Бу биродарликнинг бир шохи уларнинг бир бирларига дуо килиш ва бир бирларини яхши кўришдир. (Шийъалар каби эмаски, энг улуг зотлар бўлган пайгамбаримиз саллаллоху алайхи ва саллам сахобаларини хакорат килишди ва лаънатлашди. Эй Аллох, улуг салафларимиз бўлган сахобаларга нисбатан бизга мухаббат ато кил!). Шунинг учун Аллох таоло бу дуода калбдаги гиллу гаш каби касалликларни чикариб ташланишини зикр килди. Бу касалликдан калб бўшагач, албатта унинг ўрнига мўминларга нисбатан мухаббат ва биродарлик ўрнашади. Бу эса, мўминларнинг бир бирларини устидаги хак-хукукларидан. Бу - Ахли суннат ва жамоатнинг йўналиши).
Аллох таоло мўминларни бир бирларига истигфор айтишлари сабабли мактади. Демак вафот этган мўминлар тирикларнинг дуоларидан фойдаланадилар. Маййитнинг жаноза намозидаги килинаётган дуолардан фойдаланишига бутун уммат ижмоъ килган. Жанозада килинадиган дуолар маъноси кенг карамлидир. (Келинг шу ўринда жаноза намозида килинадиган дуолардан бири билан танишсак. Авф бин Молик разияллоху анху ривоят киладилар: Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам бир жаноза намозини ўкиганларида, маййитнинг хаккига килган дуоларини ёдлаб колдим. Ул киши куйидаги дуони килдилар:
"اللهم اغفر له وارحمه وعافه واعف عنه وأكرم نزله ووسع مدخله واغسله بالماء والثلج والبرد ونقه من الخطايا كما نقيت الثوب الأبيض من الدنس وأبدله دارا خيرا من داره وأهلا خيرا من أهله وأدخله الجنة وقه فتنة القبر و عذاب النار" (رواه مسلم: 963 و غيره).
Маъноси: Эй Аллох, бу маййитни кечир, уни рахматингга ол, ёмонликлардан уни халос эт, уни афв кил, жаннатдан бўлган насибасини чиройли кил, кабрини кенг кил, унинг хатоликларини сув, кор хамда муз билан юв, ок кийим кирликлардан тозаланганидек, хатоликларидан уни покла. Унга дунёдаги уйидан яхширок уй алмаштириб бер, дунёда колдирган ахлидан яхширок ахл-оила бер, уни жаннатга кирит ва кабр фитнаси хамда дўзахдан сакла!)
Ушбу дуо маййитга холис килинганда, албатта у тирикларнинг амали хисобланган бу баданий ибодатдан фойдаланади. Шунингдек, дафн килингандан кейин хам, вафот этган киши тирикларнинг дуосидан нафъ олади. Бу борада Усмон бин Аффон разияллоху анху бундай ривоят киладилар: Пайгамбаримиз саллаллоху алайхи ва саллам маййитнинг дафнидан бўшаганларида, унинг кабри тепасида туриб айтар эдилар: “Биродарингизга истигфор айтинглар! Унга собитликни сўранглар! Чунки у хозир сўрокка тутилади”. (Абу Довуд, Ал-Байхакий, Ал-Хоким ва бошкалар ривояти. Хоким бу хадисни сахих дедилар).
Шунга ўхшаш, вафот этганларнинг кабрларини зиёрат килишга борилганда хам уларнинг хакларига дуолар килиш хадисларда келган. Бурайда бин Ал-Хасийб айтадилар: Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам кабристонда куйидаги дуони укишни сахобаларга таълим берар эдилар:
"السلام عليكم أهل الديار من المؤمنين والمسلمين و إنا إن شاء الله بكم لاحقون نسأل الله لنا ولكم العافية" (أخرجه مسلم:249 و غيره)
Маъноси: “Эй мўмин ва мусулмонлардан бўлган диёримиз ахли, сизларга Аллохнинг саломи бўлсин! Биз хам иншааллох сизларнинг кетингиздан бу ерга келгувчилармиз. Аллохдан ўзимизга хам, сизларга хам офият сўраймиз!”
Эслаб ўтилган оят ва хадислар шунга асос бўладики, вафот этган мусулмонлар тирикларнинг баданий ибодатларидан фойда оладилар. Баданий ибодатлар савоби уларга етиб боради.
Энди молиявий ибодатларнинг маййитга етиб бориши тўгрисида. Маблаг билан адо этиладиган ибодатлар молиявий ибодатлардир. Оиша разияллоху анходан ривоят килинади, айтадилар: Бир киши пайгамбаримиз саллаллоху алайхи ва саллам олдиларига келиб айтди: Ё Расулаллох, менинг онам тўсатдан вафот этди. Васият килмади. Мен ўйлайманки, агар гапирганларида, садака берган (садака беришга амр килган) бўларди. Онам номидан мен садака берсам, савоби у кишига етиб борадими? Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам : “Ха”, деб жавоб бердилар. Тирик киши садака бериб, унинг савобини маййитга хадя килса, маййит ундан фойдаланишига мазкур хадис далилдир.
Рўза савобининг маййитга етиб бориши тўгрисида. Оиша разияллоху анхо ривоят киладилар, Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам бундай дедилар:
"من مات و عليه صيام صام عنه وليه" (رواه البخاري: 1952 و مسلم: 1147 و غيرهما).
Маъноси: Кимки вафот этганда унинг зиммасида тутилмаган рўза кунлари колиб кетган бўлса, унинг валийси-якини ўша кунлар рўзасини тутиб бериши лозим.
Бундан маълум бўладики, тирик одам тутган рўзанинг савоби маййитга етиб боради.
Хаж савобининг етиб бориши тўгрисида. Ибни Аббос разияллоху анхумодан ривоят килинади, айтадилар: Жухайна кабиласидан бир аёл пайгамбар саллаллоху алайхи ва саллам олдиларига келиб бундай деди: Менинг онам хаж килишга назр килган эди. Хаж килишидан аввал вафот килди. Мен онам номидан хаж килишим керакми? Расулуллох صلى الله عليه و سلم: ”Ха, унинг номидан хаж кил. Айтгинчи, агар онанг зиммасида карз колиб кетганида, уни ўтаган бўлармидинг? Аллохнинг карзини ўтанглар! Вафо килинишга Аллох хаклирок.
Бу каби далиллар кўп.
Амалнинг савоби шу амални килган инсоннинг хаккидир. Агар шу хаккини мусулмон биродарига хадя килса, бунга монеълик йўк. Бу иш, худди тирик инсон ўз молидан тирик биродарига хадя бериши каби.
Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам рўзанинг савоби маййитга етиб боради, деган гаплари билан, Куръон ўкишнинг хам савоби етиб боришига ишора килдилар. Куръон ўкиш хам баданий ибодат каби. Рўзада ният ва амал бўлганидек, Куръон ўкишда хам ният ва амал бор. Демак, тирик инсон Куръон ўкиб, унинг савобини якини ва дўстларига хадя килса, етиб боради деймиз. Аммо кориларни ижарага сотиб олиб, Куръон ўкитиб, савобини маййитга хадя килишни салаф уламоларимиздан бирортаси килмаган. Дин имомларидан бирортасида бундай йўк. Маййитга етиб борадиган савоб холис амалдангина бўлиши лозим. Пул аралашганда ибодат холис бўлмайди.
Агар айтилсаки: Куръон ўкиб унинг савобини маййитга хадя килиш салафларимизда бўлмаган ва Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам хам сахобаларни бу ишга амр килмаган. Жавоб шунака бўладики: Бу савол берувчи киши хаж, рўза ва дуоларнинг савобини етиб боришини эътироф этадиган киши бўлса, унга айтилади: У ибодатлар билан Куръон тиловатини нима фарки бор? Ундан кейин, салафлар бу ишни килмаган деб, так-туги билан килиб кесиб кўйишни каердан олдик?!
Агар: Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам рўза, хаж ва садакага иршод килдилар, Куръон ўкиб савобини хадя килишга эмас, дейилса. Жавоб бериладики: Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам бу хакда ўзлари гап бошламадилар. Балки Ул зотнинг гаплари сахобалар саволларига жавоб эди. Униси маййит номидан хаж килишни сўраган эди, рухсат бердилар. Буниси маййит номидан рўза тутиш хакида сўраган эди, рухсат бердилар. Ман шулардан бошкасининг савобини етиб боришида монеълик йўк.
Куръон ўкиб унинг савобини Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам га хадя килишни баъзи мутаахир-кейинги уламолар мустахаб деган бўлишса, улардан бошкалари бидъат деб билишган. Чунки, сахобалар бу ишни килишмас эди. Аслида Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам нинг хар бир уммати килган яхшилик савобини Ул киши хам бекамукўст олаверадилар. Чунки умматларини яхшиликка бошлаган киши У кишининг Ўзларидир.
Агар кимки: Маййит, кабри устида ўкилган Куръонни эшитиб фойдаланади деса, унинг гапи тўгри эмас. Машхур имомлардан бирортаси бу гапни айтмаган. Маййит Куръонни эшитишида шубха йўк. Лекин эшитиб фойда олмайди. Куръонни эшитганда, унинг савобини олиш тирикларга хос. Чунки бу ихтиёрий амал. Яъни тирик инсон ўз ихтиёри билан Куръонни эшитиб, ибодат килган бўлади. Вафот этган кишида бунака ихтиёр йўк. Баъзан вафот этган киши тепасида Куръон ўкилганда зарар кўриши ва озорланиши мумкин. Сабаби Аллох таолонинг буйрукларига итоат килмагани ва кайтаригларидан кайтмагани ёки кўпрок яхшилик килиб ўтмагани учун.
Уламолар, кабрлар олдида Куръон ўкиш тўгрисида уч хил фикр билдиришди. Абу Ханифа, Молик ва бир ривоятда Ахмад (барчаларини Аллох таоло Ўз рахматига олсин): “Макрух бўлади. Чунки бу пайдо килинган янгилик. Буни килишга суннат келмаган. Куръон ўкиш намозга ўхшайди. Кабрлар олдида намоз ўкиш эса таъкикланган”, дейишди. Мухаммад бин Ал-Хасан ва бир ривоятда Ахмад рахимахумуллохлар: Кабрлар олдида Куръон ўкишнинг зарари йўк, деб, ўз фикрларига Ибни Умар разияллоху анхумодан накл килинган ривоятни далил килишди. Бу ривоятда Ибни Умар кабри тепасида Бакара сурасининг аввалги ва охирги оятларини ўкилишини васият килган эканлар. Бундан ташкари баъзи Мухожирлар хам (кабрлари тепасида) Бакара сурасининг ўкилишини васият килишган экан. Аллох таоло билгувчирок!
95. والله تعالى يستجيب الدعوات، ويقضي الحاجات.
95-матн: Аллох таоло дуоларни ижобат килади ва хожатларни ўтайди.
Шарх: Аллох таоло айтади:
{و قال ربكم ادعوني أستجب لكم} غافر: 60.
Маъноси: “Роббингиз: “Менга дуо килинглар, Мен сизларнинг килган дуоларингизни кабул киламан”. Бакара сурасининг 186-оятида эса бундай дейди:
{و إذاسألك عبادي عني فإني قريب، أجيب دعوة الداع إذا دعاني} البقرة: 187
Маъноси: “Эй Мухаммад, бандаларим сиздан Мен хакимда сўрасалар, Мен уларга якинман. Менга дуо килган пайтларида дуо килувчиларнинг дуосини ижобат киламан”.
Дуо — манфаатларни жалб килиш ва зарарларни дафъ килишдаги энг кувватли сабаблардан хисобланади. Ибни Можа Абу Хурайра разияллоху анхудан ривоят киладилар, Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам айтадилар:
"من لم يسأل الله [ يغضب عليه" (قال الألباني رحمه الله: صحيح).
Маъноси: “Ким Аллохдан хожатларини сўраб турмаса Аллох унга газаб килади”.
Файласуфлардан бир тоифа ва уларга хамфикр бўлганлар: дуода фойда йўк, деб даъво килишди. Бу даъво ботил.
96. ويملك كل شيء، ولا يملكه شيء. ولا غنى عن الله تعالى طرفة عين . ومن استغنى عن الله طرفة عين، فقد كفر وصار من أهل الحين.
96-матн: Аллох таоло барча нарсага эгалик килур. Бирор-бир нарса Унга эгалик кила олмас. Бир кўз очиб юмиш лахзасида хам Аллох таолодан бехожатлик йўк. Кимда-ким, бир кўз очиб юмиш лахзасида ўзини Аллохдан бехожат деб билса, шак-шубхасиз кофир бўлиб, халок бўлувчиларга айланур.
Шарх: Ушбу сўзлар хакдир. Шархга мухтож эмас.
97. والله يغضب ويرضى، لا كأحد من الورى.
97-матн: Аллох газаб килади, рози бўлади, лекин халкларидан бирор-бири каби эмас.
Шарх: Аллох таоло айтади:
{ لقد رضي الله عن المؤمنين إذ يبايعونك تحت الشجرة} الفتح: 18.
Ушбу оят маъносини Табарий рахимахуллох бундай баён киладилар: “Эй Мухаммад, - صلى الله عليه وسلم - Худайбияда Сизга байъат берган мўминлар-сахобалардан Аллох рози бўлди”. Яна Аллох таоло айтади:
{ من لعنه الله و غضب عليه...} النساء: 93.
Маъноси: “Кимни Аллох лаънатласа-рахматидан узоклаштирса ва унга газаб килса... ”
عن أبي سعيد الخدري رضي الله عنه عن النبي صلى الله عليه وسلم قال: "إن الله تعالى يقول لأهل الجنة: يا أهل الجنة، فيقولون: لبيك ربنا وسعديك والخير في يديك، فيقول: هل رضيتم؟ فيقولون: وما لنا لا نرضى يا رب؟ وقد أعطيتنا ما لم تعط أحدا من خلقك، فيقول: ألا أعطيكم أفضل من ذلك؟ فيقولون: يا رب، وأيّ شيء أفضل من ذلك؟ فيقول: أحل عليكم رضواني فلا أسخط عليكم بعده أبدا". رواه البخاري و مسلم.
(Бухорий ва Муслим ўзларининг сахих китобларида Абу Саъийд Ал-Худрий разияллоху анхудан ривоят килишади, пайгамбар саллаллоху алайхи ва саллам бундай дедилар: “Албатта, Аллох таоло жаннат ахлига: “Эй Жаннат ахли, дейди. Улар: Лаббай Роббимиз, тайёрмиз! Яхшилик Сенинг икки кўлингда, дейишади. У зот: “Рози бўлдингизларми?” дейди. Улар: Эй Робб, бизга нима бўлдики, рози бўлмасак? Хакикатда Сен халкингдан бирор кишига бермаган нарсаларингни бизга берган бўлсанг, дейишади. У зот: “Булардан афзалрогини сизларга бермайинми?” дейди. Улар: “Эй Робб, кайси нарса булардан афзалрок? дейишади. У зот: “Розилигимни сизларга халол килдим. Бундан кейин хеч качон сизларга кахру газаб килмайман, дейди”.
Мазкур далиллар кабилар жуда кўп. Салаф уламоларимиз Китоб ва суннатда келган Аллохнинг газаб килиш, рози бўлиш, душманлик килиш, дўст тутиш, яхши кўриш ва ёмон кўриш каби сифатларини исбот килишади. Уларнинг хакикий маъносини Аллохга нолойик бўлган маъноларга ўзгартириб юборишни ман киладилар. Аллохнинг рози бўлмок сифатини – яхшиликни исташ, газаб килмокни – ўч олишни хохлаш, деб эътикод килиш мумкин эмас. Чунки бундай тушунча билан Аллохнинг сифати йўкка чикарилган бўлади.
98. ونحب أصحاب رسول الله صلى الله عليه وسلم. ولا نفرط في حب أحد منهم. ولا نتبرأ من أحد منهم. ونبغض من يبغضهم. وبغير الخير يذكرهم، ولا نذكرهم إلا بخير. وحبهم دين وإيمان وإحسان، وبغضهم كفر ونفاق وطغيان.
98-матн: Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам сахобаларини яхши кўрамиз. Улардан бирларини яхши кўришда хаддан ошиб кетмаймиз хамда бирорталарини четга суриб, ундан воз кечмаймиз. Уларни ёмон кўрган ва яхшилик билан тилга олмаган кимсаларни ёмон кўрамиз. Биз уларни факат яхшилик билан тилга оламиз. Уларни яхши кўриш диндир, Иймону эхсондир. Уларни ёмон кўриш куфрдир, нифоку тугёндир.
Шарх: Аллох таоло Тавба сурасининг 100-оятида айтади:
{ والسابقون الأولون من المهاجرين و الأنصار و الذين اتبعوهم بإحسان رضي الله عنهم و رضوا عنه و أعد لهم جنات تجري تحتها النهار خالدين فيها أبدا، ذلك الفوز العظيم } (التوبة :100)
Маъноси: “Исломнинг бошида Иймон келтирган собик мухожирлар ва ансорлар хамда уларга яхшилик билан эргашган кишилардан Аллох рози булди ва улар хам Аллохдан рози бўлишди. Аллох уларга остидан анхорлар окиб турадиган жаннатларни хозир килиб кўйди. Улар у жаннатларда абадий коладилар. Бу энг улкан мукофотдир”.
Таховий рахимахуллох ушбу матн билан Рофизалар ва Носибалар эътикодларини рад этадилар. (Улар Али разияллоху анхуни яхши кўришда хаддан ошиб кетишди. Бориб-бориб у кишини илох даражасига кўтаришди). Абу Бакр ва Умар каби бошка улуг сахобаларни эса ёмон кўришиб, хакоратлар килишди. Бухорий ривоятларида пайгамбар саллаллоху алайхи ва саллам айтган эдиларки:
"لا تسبوا أحدا من أصحابي، فإن أحدكم لو أنفق مثل أحد ذهبا، ما أدرك مد أحدهم و لا نصيفه" رواه البخاري و مسلم.
“Менинг сахобаларимдан бирортасини сўкманглар! Агар сизлардан бирларингиз Ухуд тогича тилла инфок килганда хам, улардан бирининг бир ховуч (садака)ларига, унинг ярмига хам еткиза олмайди”. Ахли суннат, сахобаларнинг барчасини дўст тутадилар, уларнинг хурматларини адолату инсоф билан ўз ўрнига кўядилар.
99. ونثبت الخلافة بعد رسول الله صلى الله عليه وسلم: أولاً لأبي بكر الصديق رضي الله عنه، تفضيلاً له وتقديماً على جميع الأمة.
99-матн: Расулуллох صلى الله عليه وسلم дан кейин хилофат (халифалик)ни аввало Абу Бакр Сиддик разияллоху анхуга исбот киламиз. У кишининг фазилатларини устун кўйиб ва у кишини умматнинг барчасидан олдинга сурамиз.
Шарх: Абу Бакр разияллоху анхуни Расулуллох صلى الله عليه وسلم кўп хурмат килар эдилар. Бир канча хадисларида у кишининг халифа бўлишларига ишора килганлар. Шулардан бирини Бухорий Жубайр бин Мутъимдан ривоят киладилар. У киши айтадиларки: Бир аёл пайгамбаримиз صلى الله عليه وسلم олдиларига келганди. Шунда пайгамбаримиз у аёлнинг яна кайта келишини амр килдилар. У аёл: Бордию кейинги келганимда Сизни топа олмасамчи? деганида, гўё ўлимни назарда тутаётган эди, шунда Ул киши айтдиларки: “Агар келганингда мени топа олмасанг, Абу Бакр олдига келгин”.
100 . ثم لعمر بن الخطاب رضي الله عنه.
100-матн: Кейин Умар бин Хаттоб разияллоху анхуга исбот киламиз.
Шарх: Абу Бакр ўзларидан кейин Умар бин Хаттобни одамларга халифа килиб кетдилар. Уммат хам бунга иттифок килган эди. Бул кишининг фазилатлари инкор килина олмайдиган даражада машхур ва эслаганда, охирига ета олинмайдиган микдорда кўпдир.
101. ثم لعثمان رضي الله عنه.
101-матн: Кейин Усмон бин Аффон разияллоху анхуга исбот киламиз.
Шарх: Кейин халифаликни Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам нинг икки кизларини (бирлари вафот этганда, иккинчисини) турмушларига олган икки нур сохиби - Усмон бин Аффонга исбот киламиз. Бу киши хусусларида пайгамбаримиз саллаллоху алайхи ва саллам бундай деганлар: “Фаришталар хаё килган кишидан мен хаё килмайинми?” (Сахих).
102. ثم لعلي بن أبي طالب رضي الله عنه.
102-матн: Кейин Али бин абу Толиб разияллоху анхуга исбот киламиз.
Шарх: Кейин Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам нинг кизлари бўлмиш Фотима разияллоху анхонинг эрлари Али бин Абу Толиб халифа бўлдилар. Бул кишининг фазилатларига келсак, улардан бирини Бухорий ва Муслим Саъд бин Аби Ваккос разияллоху анхудан ривоят килишади, бул киши айтадиларки: Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам Алига бундай дедилар: (маъноси) “Сен билан мен орамиздаги алока мартабаси, Мусо билан Хорун орасидаги алока даражасидадир. Факат мендан кейин бошка пайгамбар бўлмас. (Хорун алайхиссалом пайгамбар бўлганлар)”.
103. وهم الخلفاء الراشدون والأئمة المهتدون.
103-матн: Улар рошид-тўгри йўл кўрсатувчи халифалар ва хидоятда бўлган имомлардир.
Шарх:
عن العرباض بن سارية قال وعظنا رسول الله صلى الله عليه و سلم موعظة بليغة، وذرفت منها العيون، وجلت منها القلوب، فقال قائل: يا رسول الله، كأنها هذه موعظة مودع، فما ذا تعهد إلينا؟ فقال: " أوصيكم بالسمع والطاعة، فإنه من يعش منكم بعدي فسيرى اختلافا كثيرا، فعليكم بسنتي وسنة الخلفاء الراشدين المهديين من بعدي، تمسكوا بها، و عضوا عليها بالنواجذ، وإياكم ومحدثات الأمور، فإن كل بدعة ضلالة، رواه أصحاب السنن و صححه الترمذي.
Ирбоз бин Сория (разияллоху анху)дан ривоят килинади, айтадиларки: Расулуллох الله عليه و سلم калбларга етиб борадиган бизга шундай мавъиза килдиларки, ундан кўзлар ёшланди ва калблар титради. Шунда бир киши айтди: Ё Расулаллох, Бу мавъиза видолашувчи кишининг мавъизасига ўхшайди. Бизларга нима насихатлар киласиз? Шунда ул киши айтдилар: (маъноси) “Амирларингиз томонидан эшитган сўзларингизга итоат килишингизни васият киламан. Зеро, сизлардан кимда ким мендан кейин умр сурса, якинда кўп ихтилофлар-келишмовчиликларни кўради. Сизларга менинг суннатим ва мендан кейинги хидоятда бўлган рошид халифалар суннатини лозим тутиш шартдир. Уни мустахкам ушлангиз. Озик тишлар билан уни каттик тишлангиз. Динда пайдо килинган янги ишлардан сакланингиз. Чунки хар бир бидъат залолатдир”. Асхоби сунанлар ривоят килишган. Тирмизий: сахих, деганлар.
104. وأن العشرة الذين سماهم رسول الله صلى الله عليه وسلم وبشرهم بالجنة، على ما شهد لهم رسول الله صلى الله عليه وسلم، وقوله الحق، وهم : أبو بكر ، وعمر، وعثمان، وعلي، و طلحة، و الزبير، و سعد، و سعيد، و عبد الرحمن بن عوف، و أبو عبيدة بن الجراح و هو أمين هذه الأمة، رضي الله عنهم أجمعين.
104-матн: Расулуллох صلى الله عليه وسلم ўнта сахобаларининг номларини тилга олиб, жаннатни башорат берганлар. Расулуллох صلى الله عليه وسلم нинг уларга берган гувохликларига караб, биз хам уларни жаннатий деймиз. Ул зотнинг сўзлари хакдир. Улар: Абу Бакр, Умар, Усмон, Али, Талха, Зубайр, Саъд, Саъийд, Абдуррахмон бин Авф ва бу умматнинг омонатдори бўлган Абу Убайда бин Жаррохлардир. Аллох барчаларидан рози бўлсин.
Шарх: Абдуррохман бин Авф разияллоху анхудан ривоят килинади, пайгамбар саллаллоху алайхи ва саллам бундай деганлар:
"أبو بكر في الجنة، و عمر في الجنة، و علي في الجنة، و عثمان في الجنة، و طلحة في الجنة، و الزبير بن العوام في الجنة، و عبد الرحمن بن عوف في الجنة، و سعيد بن زيد بن عمرو ابن نفيل في الجنة، و أبو عبيدة بن الجراح في الجنة". رواه الترمذي، صحيح.
“Абу Бакр жаннатда, Умар жаннатда, Али жаннатда, Усмон жаннатда, Талха жаннатда, Зубайр бин Аввом жаннатда, Абдуррохман бин Авф жаннатда, Саъийд бин Зайд бин Амр бин Нуфайл жаннатда ва Абу Убайда бин Жаррох жаннатда”. Ахмаднинг ривоятида биринчи Усмон кейин Али зикр килинган. (Аллох барчаларидан рози бўлсин). Абу Довуд ривоят килган сахих хадисда эса: “Саъд бин Молик жаннатда” дейилган.
105. ومن أحسن القول في أصحاب رسول الله صلى الله عليه وسلم، وأزواجه الطاهرات من كل دنس، وذرياته المقدسين من كل رجس, فقد برئ من النفاق.
105-матн: Кимки Расулуллох صلى الله عليه وسلم нинг сахобалари, хар кандай кирликлардан покиза бўлган жуфтлари ва хар бир кабих нарсалардан пок бўлган зурриётлари хакида яхши сўз айтса, хакикатда мунофикликдан кутилади.
Шарх: “Мунофикликдан кутилади” дейилди. Чунки улар шаънига тил теккизиб, уларни сўкканлар - Абдуллох бин Сабаъ каби кимсалар - ўзларини мусулмон килиб кўрсатадилар. Аммо улар ўзларининг макру хийлалари билан Ислом динини бузмокчи бўладилар. Бундай кимсалар мунофику зиндиклардир.
106. وعلماء السلف من السابقين، ومن بعدهم من التابعين –أهل الخير والأثر، وأهل الفقه والنظر- لا يذكرون إلا بالجميل، ومن ذكرهم بسوء فهو على غير السبيل.
106-матн: Аввалда ўтган салаф уламолар ва улардан кейинги тобиъийнлар - яхшилар ва асар ахли хамда фикх ва назар ахли - факат чиройли сўз билан тилга олинадилар. Кимда-ким уларни ёмон сўз билан тилга олса, бас, у тўгри йўлда эмас экан.
Шарх: Аллох таоло Нисо сурасининг 115-оятида айтади:
{و من يشاقق الرسول من بعد ما تبين له الهدى و يتبع غير سبيل المؤمنين نوله ما تولى و نصله جهنم و ساءت مصيرا} (النساء :115)
Маъноси: “Кимгаки, Куръон оятлари ва пайгамбар саллаллоху алайхи ва саллам хадислари асосида хидоят баён килиниб, равшан булганидан кейин, Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам га карши чикса ва муъминларнинг (сахобаларнинг) йулини колдириб, бошка йулларга эргашиб кетса, топиб олган йулида уни куйиб берамиз. (Уни хор киламиз, унга тавфик бермаймиз. Чунки, у хакни куриб-билиб тарк этди). Охиратда уни жаханнамга киритамиз. Жаханнам кандай хам ёмон жой”.
Хар бир мусулмонга, Аллох ва Унинг расулини дўст тутганидан кейин, мўминларни дўст тутиши вожиб бўлади. Бунга Куръон амр килади.
107. ولا نفضل أحداً من الأولياء على أحد من الأنبياء عليهم السلام، ونقول: نبي واحد أفضل من جميع الأولياء.
107-матн: Хар кандай авлиёни бирорта пайгамбардан (Уларга Аллохнинг саломи бўлсин) устун кўймаймиз. Айтамизки, битта пайгамбар авлиёларнинг барчасидан афзалдир.
Шарх: Ушбу матн билан Таховий рахимахуллох Иттиходия ва жохил тасаввуф ахлини рад этадилар. Бундай кимсалар авлиёларни пайгамбарлардан устун кўядилар. Тўгри йўл ахли илм ва шариатга эргашишни насихат килади. Аллох таоло Оли Имрон сурасида айтади:
" قـل إن كنتم تحبون الله فاتبعوني يحببكم الله و يغفر لكم ذنوبكم و الله غفور رحيم" آل عمران: 31
Маъноси: “Эй Мухаммад, айтинг, агар сизлар Аллохни яхши кўрсангиз, менга эргашинглар. Шунда Аллох сизларни яхши кўради ва гунохларингизни магфират килади. Аллох магфиратли ва рахимли Зотдир”.
Абу Усмон Нисобурий бундай дейдилар: “Кимда ким, хам сўз, хам амал жихатдан суннатни ўзига амир килса, хикматни гапиради. Кимки, хавою нафсни ўзига амир килса, бидъатни гапиради”.
108. ونؤمن بما جاء من كراماتهم، وصح عن الثقات من رواياتهم .
108-матн: Ишонарли ва динда мустахкам бўлган кишиларнинг сахих ривоятлари билан авлиёларнинг кароматлари хакида келган хабарларга Иймон келтирамиз.
Шарх: Авлиёлар-Аллох таоло дўстларининг кароматлари хакида ворид бўлган сахих хабарларга Иймон келтирамиз. Бу хакда Аллох таоло айтади: (маъноси) “Хар качон Закариё Марямнинг олдига-хужрага кирганида унинг хузурида ризк-насиба кўрди. У: “Эй Марям, бу нарсалар сенга каёкдан келди?” -деб сўраганида Марям: “Булар Аллохнинг хузуридан” деб, жавоб килди. (Оли Имрон-37).
Адашган муътазилалар авлиёлар кароматини инкор килишган. Бу даъво ботилдир.
Рахмоннинг авлиёлари хакида ворид бўлган хабарлар Иймон ва тоат ахлига хосланади. Баъзи Шайтоннинг авлиёларида учрайдиган гайри оддий холатларга каромат дейилмайди.
109. ونؤمن بأشراط الساعة: من خروج الدجال, ونزول عيسى ابن مريم عليه السلام من السماء, ونؤمن بطلوع الشمس من مغربها, وخروج دابة الأرض من موضعها.
109-матн: Киёмат аломатларига: Дажжолнинг чикиши, Ийсо бин Марям алайхиссаломнинг Осмондан тушишлари, Куёшнинг гарб томонидан чикиши ва Доббатул-арзни ўз ўрнидан чикишига Иймон келтирамиз.
Шарх: Шубхасиз Киёматнинг аломатлари бор. Улар Киёмат якинлашганда зохир бўлади. Бунга Иймон келтирамиз. Бу аломатларни Пайгамбар صلى اللع عليه و سلم хадисларида зикр килганлар. Муслим ривоят килган хадисда Ул киши деганлар: “То Киёматнинг ўнта аломатини кўрмагунингизча, у коим бўлмайди…”, деб, Дажжол, Добба, Куёшнинг ботар томонидан чикиши, Ийсо бин Марямнинг тушишларини тилга олдилар. Булар Киёматнинг катта аломатларидир. Бундан бошка кичик аломатлари хам бўлиб, (уларнинг кўплари бизнинг хозирги замонимизда зохир бўлиб бўлган).
110. ولا نصدق كاهناً ولا عرافاً. ولا من يدعي شيئاً يخالف الكتاب والسنة وإجماع الأمة.
110-матн: Бирор кохинни, аррофни ва Куръон, суннат хамда умматнинг ижмоъсига карши бўладиган нарсани даъво киладиган кимсани (тўгри, деб) тасдикламаймиз.
Шарх: (Гайб илмини даъво килувчи кимсага кохин дейилади. Юлдузлар вокеликларига караб одамларнинг холатлари хусусидаги даъвогар мунажжим-юлдузчига арроф дейилади).
Аллох таоло айтади (маъноси): “Бирор жон эртага нима иш килишини била олмас” (Лукмон-34). Намл сурасининг 65-оятида эса бундай дейди (маъноси): “Айтинг: “Осмонлар ва ердаги бирор кимса гайбни билмас, магар Аллохгина (билур)”. Пайгамбар саллаллоху алайхи ва саллам айтадилар: “Кимда-ким арроф ё кохинга бориб у айтаётган сўзларни тасдикласа, Мухаммадга нозил килинган шариатга кофир бўлишида шубха йўк”. (Термизий ва Хоким ривояти).
111 . ونرى الجماعة حقاً وصواباً، والفرقة زيغاً وعذاباً.
111-матн: Жамоатни хак ва тўгри, фиркаланиб кетишни эса хакдан огиш ва азоб деб биламиз.
Шарх: Аллох таоло Оли Имрон сурасининг 103-оятида айтади:
{ و اعتصموا بحبل الله جميعا و لا تفرقوا } آل عمران: 103.
Ушбу оят маъносини Табарий рахимахуллох бундай баён киладилар: “Барчангиз Аллохнинг динини мустахкам тутингиз! Аллох сизларни мана шунга амр килган. Хамда Куръондаги Аллохнинг сизларга килган ахдига каттик богланингиз. Улфат бўлиш, хак калима устида жамланиш ва Аллохга таслим бўлиш, ушбу ахд жумласидандир. Абдуллох бин Масъуд (разияллоху анху) ушбу оятни, “Барчангиз жамоатни мустахкам тутингиз”, деб тафсир килганлар. "و لا تفرقوا" нинг маъноси: Аллохнинг дини ва сизларга килган ахдидан ажралиб, фиркаланиб кетмангиз”. Яна Ул зот айтади:
{ و لا تكونوا كالذين تفرقوا و اختلفوا من بعد ما جاءهم البينات، و اولئك لهم عذاب عظيم } آل عمران: 105
Ушбу оят маъносини хам Табарий тафсир килиб, айтадиларки: “Эй Иймон келтирганлар жамоаси, парокандалашиб кетган Ахли китоблар каби бўлмангиз! Уларга Аллохнинг хужжатлари келганидан кейин, фиркаланишиб, Аллохнинг динида, буйруклари ва кайтарикларида ихтилоф килишди. Улар хакни билишиб, унинг карама-каршисини максад килишди. Аллохнинг амрига карши чикишди. Аллохга карши журъат килишиб, Ул зотнинг ахдини бузишди. Мана шундай кимсаларга Аллох хузуридан келадиган каттик азоблар бор”.
Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам бундай деганлар:
"إن أهل الكتابين افترقوا في دينهم على ثنتين و سبعين ملة، وإن هذه الأمة ستفترق على ثلاث و سبعين ملة، يعني الأهواء، كلها في النار إلا واحدة". صحيح، رواه أبو داود و غيره.
Маъноси: “Икки ахли китоб тоифалари динларида етмиш икки миллатга бўлиниб кетишган. Бу уммат якинда етмиш уч миллатга бўлиниб кетади, яъни хавою нафс йўлларига. Уларнинг барчаси дўзахда. Факат биттаси нажот топади. У - жамоатдир”.
Жамоат — нажот топгувчи тоифа ва Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам нинг йўлларидир. Ундан бошкалари эса, залолат фиркалари бўлиб, улар хакдан огиб кетган, адашган ва, хам дунёда, хам охиратда азобга йўликадиганлардир. Аллох таоло Анъом сурасининг 153-оятида бундай деган:
{ وأن هذا صراطي مستقيما فاتبعوه, ولا تتبعوا السبل فتفرقَ بكم عن سبيله ذلكم وصَّاكم به لعلكم تتقون} الأنعام: 153.
Маъноси: “Албатта мана шу Менинг тўгри йўлимдир. Сизлар шу йўлга эргашинглар! Бошка йўлларга эргашмангизки, улар сизларни Аллохнинг йўлидан узиб кўяр. Шояд такво килсангиз, деб Аллох сизларни мана шу нарсаларга буюрди”.
112. ودين الله في الأرض والسماء واحد، وهو دين الإسلام. قال الله تعالى: { إن الدين عند الله الإسلام} آل عمران:19. وقال تعالى { ورضيت لكم الإسلام ديناً } المائدة: 3. وهو بين [الغلو] والتقصير , وبين التشبيه والتعطيل, وبين الجبر والقدر, وبين الأمن والإياس.
112-матн: Аллохнинг дини ерда хам, осмонда хам битта. У — Ислом динидир. Аллох таоло айтади: “Аллох наздида макбул бўладиган дин факат Ислом динидир”. (Оли Имрон-19). Яна Аллох таоло айтади: “Исломни сизларга дин бўлиб колишига рози бўлдим” (Моида-3). Ислом - хаддан ошиб чукур кетиш билан нуксонли килиш орасида. Аллохнинг сифатларини яралмишлар сифатларига ўхшатиш билан уларни йўкка чикариш орасида. Жабр (яъни жабарийлар эътикоди) билан кадар (кадарийлар) орасида. Хамда Аллохнинг макридан хотиржам бўлиб колиш билан Ул зотнинг рахматидан умидсиз бўлиш орасидадир.
Аллохнинг дини битта. У - Исломдир. Аллох таоло Куръонда айтади: (маъноси) “Кимда-ким Исломдан ўзга дин истаса, унинг “дини” Аллохнинг хузурида харгиз кабул килинмайди ва у охиратда зиён кўргувчилардандир” (Оли Имрон-85). Исломнинг маъноси — Аллох таолодан бошкасига ибодат килмаслик ва Ул зот амр килгандек, ибодат килишдир. Хар бир юборилган пайгамбар факат Ислом билан юборилган. Куръонда бунинг далили кўп.
113. فهذا دينناً واعتقادناً ظاهراً وباطناً, ونحن براء إلى الله من كل من خالف الذي ذكرناه وبيناه, ونسأل الله تعالى أن يثبتنا على الإيمان، ويختم لنا به, ويعصمنا من الأهواء المختلفة، والآراء المتفرقة. والمذاهب الردية, مثل المشبهة, والمعتزلة، و الجهمية, و الجبرية, والقدرية, وغيرهم، من الذين خالفوا السنة والجماعة، وحالفوا الضلالة, ونحن منهم براء، وهم عندنا ضلال و أردياء, وبالله العصمة والتوفيق.
113-матн: Бу (китобнинг аввалидан охиригача ўтган эътикод масалалари) — хам зохирида, хам ботинида бўлган бизнинг динимиз ва эътикодимиздир. Биз бу китобда зикр килиб ўтган ва баён килган эътикодга мухолиф бўлган хар бир кимсадан воз кечиб, Аллохга юзланамиз. Аллох таолодан, бизни Иймонда собиткадам килишини ва хаётимизни Иймон билан тугатишини сўраймиз. Хамда турли хавою нафслар, парча-парча килиб юборадиган фикрлар ва Мушаббиха, Мўтазила, Жахмия Жабрия, Кадария ва булардан бошка, суннат ва жамоатга мухолиф бўлган ва залолат устида ахдлашган бузук мазхаблар каби фиркалардан саклашини сўраймиз. Биз, бу фиркалардан воз кечганмиз. Улар бизнинг тушунчамизда адашган ва эътикоди бузуклардир. Сакловчи ва тавфик бергувчи Зот ёлгиз Аллохдир.
Аллох таолодан саломатлик ва офият сўраймиз!
Аллох субханаху ва таолонинг мадади
билан ушбу китоб таржимаси
нихоясига етди.
سبحان ربك رب العزة عما يصفون.
و سلام على المرسلين.
و الحمد لله رب العلمين.