×
Ушбу мақола “Китабут-тавҳид аллази ҳува ҳаққуллоҳи алал абийд” китобидан таржима қилинган бўлиб, унда китобнинг 5-боби бўлган “Лаа илаҳа иллаллоҳ” шаҳодатига даъват қилиш ҳақидаги боб баён қилинган.

“Лаа илаҳа иллаллоҳ” шаҳодатига даъват қилиш

Шайх Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб
ат-Тамимий


Мутаржим: Абу Абдуллоҳ Шоший

الدعاء إلى شهادة أن لا إله الله

(باللغة الأوزبكية)

الشيخ محمد بن عبد الوهاب التميمي

ترجمة: أبو عبد الله الشاشي


Ушбу рисола шайх Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб ат-Тамимийнинг “Китабут-тавҳид аллази ҳува ҳаққуллоҳи алал абийд” китобидан таржима қилинган бўлиб, унда китобнинг 5-боби бўлган “Лаа илаҳа иллаллоҳ” шаҳодатига даъват қилиш ҳақидаги боб баён қилинган.

5- боб: “Лаа илаҳа иллаллоҳ” шаҳодатига даъват қилиш ҳақида

Аллоҳ азза ва жалла шундай марҳамат қилди:

﴿ قُلْ هَـذِهِ سَبِيلِي أَدْعُو إِلَى اللّهِ عَلَى بَصِيرَةٍ أَنَاْ وَمَنِ اتَّبَعَنِي ﴾

 “Айтинг: “Менинг йўлим шудир. Мен Аллоҳга даъват қиламан. Мен ва менга эргашган кишилар аниқ ҳужжатга — ишончга эгамиз”.[1]

Ибн Аббос разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Муозни Яманга жўнатаётиб шундай дедилар:

(( إنك تأتي قوماً من أهل الكتاب فليكن أول ما تدعوهم إليه شهادة أن لا إله إلا الله ـ وفي رواية: إلى أن يوحدوا الله ـ فإن هم أطاعوك لذلك، فأعلمهم أن الله افترض عليهم خمس صلوات في كل يوم وليلة، فإن هم أطاعوك لذلك: فأعلمهم أن الله افترض عليهم صدقة تؤخذ من أغنيائهم فترد على فقرائهم، فإن هم أطاعوك لذلك فإياك وكرائم أموالهم، واتق دعوة المظلوم، فإنه ليس بينها وبين الله حجاب )) أخرجاه.

“Сиз аҳли китобдан бир қавм ёнига кетаяпсиз, уларни дастлаб “Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ”, дея гувоҳлик беришга чорланг. (Бошқа бир ривоятда: Аллоҳни (ибодатда) яккалашликларига чақиринг, дейилган). Агар улар бу борада сизга итоат қилсалар, Аллоҳ таоло уларга бир кеча ва кундузда беш вақт намозни фарз қилганини билдиринг. Агар улар бунга ҳам итоат қилсалар, Аллоҳ таоло уларга бойларидан олиниб, камбағалларига қайтариладиган (бери-ладиган) садақа — закотни фарз қилганини хабар беринг. Агар улар сизга бунда ҳам итоат қилсалар, молларини яхшисини олишдан узоқ бўлинг ва мазлумнинг дуосидан қўрқингки, у (мазлумнинг дуоси) билан Аллоҳнинг ўртасида ҳеч бир тўсиқ йўқдир”.[2]

Имом Бухорий ва Муслим Саҳл бин Саъд разияллоҳу анҳудан ривоят қилишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Хайбар куни шундай дедилар:

(( لأعطين الراية غداً رجلاً يحب الله ورسوله، ويحبه الله ورسوله، يفتح الله على يديه ))

“Эртага байроқни шундай кишига бераманки, у Аллоҳ ва Расулини яхши кўради, Аллоҳ ва Расули ҳам уни яхши кўради. Аллоҳ унинг қўлларида фатҳни насиб қилади”. Одамлар тунни байроқ кимга берилар экан деб, ўз фикрларини айтиб ўзаро суҳбатлашиш билан кечирдилар. (Тонг отгач), у зот: “Али ибн Абу Толиб қаерда?”, дедилар. Унинг кўзлари оғриб тургани айтилди. У кишига одам жўнатилиб, бошлаб келинди. У зот (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) унинг кўзларига тупладилар ва ҳаққига дуо қилдилар. Шунда ҳеч бир оғриқ бўлмагани янглиғ соғайди. У зот унга байроқни бердилар ва шундай дедилар:

(( انفذ على رسلك حتى تنزل بساحتهم، ثم ادعهم إلى الإسلام وأخبرهم بما يجب عليهم من حق الله تعالى فيه، فوالله لأن يهدي الله بك رجلاً واحداً، خير لك من حمر النعم ))

“Уларнинг (яқинидаги) жойга тушгунингча секин-шошмай боргин, сўнгра уларни Исломга даъват қил ва зиммаларида вожиб бўлган Аллоҳнинг ҳаққини билдир. Аллоҳга қасамки, Аллоҳ сен туфайли бир кишини ҳидоят қилиши сен учун қизил туялар (га эга бўлишинг)дан ҳам яхшироқдир”.[3]

Бобдан олинадиган масалалар:

1- Аллоҳга даъват қилиш Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашган кишиларнинг йўлидир.

2- Ихлосга эътибор бериш. Негаки, кўпчилик ҳаққа даъват қилаяпман, дея ўзига (яъни, ўз жамоати, ўз фикри ва гуруҳига) чорлайди.

3- Аниқ ҳужжат фарзлардан ҳисобланади.

4- Тавҳиднинг гўзал аломатларидан бири Аллоҳ таоло-ни нолойиқ васфлардан (мушрикларнинг ҳақоратлар-дан) поклашликдир.

5- Ширкнинг хунук тарафларидан бири Аллоҳни нолойиқ васфлар билан сифатлашдир.

6- Яна муҳим масалалардан бири мусулмоннинг агарчи ширк қилмаётган бўлса ҳам мушриклардан бирига айланиб қолмаслиги учун улардан узоқ юриши.

7- Тавҳид — илк вожиб амалдир.

8- Барча нарсадан, ҳатто намоздан ҳам олдин тавҳидга чақиришдан бошлаш.

9- Аллоҳни яккалашнинг маъноси, “Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ”, дея гувоҳлик беришнинг айни маъноси-дир.

10- Инсон аҳли китобдан бўлсада шаҳодат калимасини билмаслиги, ёки билсада унга (унинг вожиб ва тақозоларига) амал қилмаслиги мумкин.

11- Босқичма-босқич таълим беришнинг аҳамияти.

12- Таълимни энг муҳим нарсадан бошлаш.

13- Закот бериладиган ўрин.

14- Олимнинг таълим олувчидаги шубҳани аритиши.

15- Закот молларидан энг яхшиларини олишдан қайта-рилгандир.

16- Мазлумнинг дуосидан сақланиш.

17- Мазлумнинг дуоси рад этилмаслиги ҳақида хабар берилганлиги.

18- Расуллар саййиди ва авлиёлар йўлбошчиси соллал-лоҳу алайҳи ва саллам бошларига машаққат ва очлик келиши ва (умматлари ичида) вабо тарқалиши тавҳиднинг далолатларидандир.

19- “Эртага байроқни шундай кишига бераман ...”, деган сўзлари пайғамбарлик аломатларидан биридир.

20- Али разияллоҳу анҳунинг кўзларига тупуриб қўйиш-лари ҳам пайғамбарлик аломатларидан биридир.

21- Али разияллоҳу анҳунинг фазилатлари.

22- Ўша тунда (байроқ кимга берилар экан?, дея) қизғин суҳбат қурган ва фатҳ хушхабари билан машғул бўлиб чиққан саҳобаларнинг фазилатлари.

23- Тақдирга иймон келтириш, зеро, байроқ ҳаракат қилган кишига берилмай, ҳаракат қилмаган (ҳатто бу ҳақида билмаган) кишига берилди.

24- У зотнинг: “Секин-шошмай боргин”, деган сўзлари-даги одоб.

25- Уруш очишдан олдин Исломга даъват қилиш.

26- Исломга даъват қилингач, уруш очишнинг машруъ эканлиги.

27- У зотнинг: “зиммаларида вожиб бўлган Аллоҳнинг ҳаққини билдир”, деган сўзларига кўра ҳикмат билан даъват қилиш.

28- Аллоҳ таолонинг Исломдаги ҳаққини билиш.

29- Бир кишининг ҳидоятига сабаб бўлган кишининг савоби.

30- Фатво бераркан қасам ичиш.

[1] Юсуф: 108.

[2] Бухорий (3/160) ва Муслим (1/50).

[3] Бухорий (3/134) ва Муслим (4/1872).