Тавҳид калимасининг далолат ва маънолари
Категориялар
Full Description
- «Бунга сабаб Аллоҳнинг Ўзигина ҳақиқий Илоҳ экани ва сизлар Уни қўйиб илтижо қилаётганлар эса ботилнинг ўзи экани, ҳамда шак-шубҳасиз, Аллоҳ Ўзигина энг юксак ва буюк зот эканлигидир»[2];
- «Дарҳақиқат, ширк келтириш катта зулмдир»[3];
- «Кофирлар — айни золимлардир»[4].
- «Эсланг, Иброҳим отасига ва қавмига деган эди: «Албатта мен сизлар ибодат қилаётган бутлардан безордирман. Магар мени яратган Зотгагина (ибодат қилурман). Бас, албатта У мени (ҳақ динга) ҳидоят қилажак». У (Иброҳим) ўшани (яъни, ўзининг ёлғиз Аллоҳга ибодат қилиши ҳақидаги сўзни ўзидан кейин келадиган зурриёт-авлодлари ҳам унга) қайтишлари учун ўз ортида қолгувчи сўз қилди»[12].
- «У айтди: «Нега мен ўзимни яратган Зотга ибодат қилмайин? Сизлар ҳам (дунёдан ўтгач) ёлғиз Унгагина қайтарилурсизлар. Мен У зотни қўйиб (жонсиз бутлар-ни) худо қилиб олайми?! (Ҳаргиз ундай қилмасман, чунки) агар Раҳмон менга бирон зиён етказишни истаса, у (бут)ларнинг оқловлари мени бирон нарсадан беҳожат қила олмас ва улар мени (Аллоҳнинг азобидан) қутқара олмаслар. У ҳолда мен шак-шубҳасиз очиқ залолатда бўлурман»[13];
- «Эй қавмим, нега мен сизларни нажотга — жаннатга чорласам, сизлар мени дўзахга чақирмоқдасизлар-а? Сизлар мени Аллоҳга кофир бўлишга ва (ўзим илоҳ эканлигини) билмайдиган нарсаларни У зотга шерик қилишга чақирмоқдасизлар. Мен эса сизларни қудратли, бениҳоя мағфиратли зотга чорламоқдаман. Шак-шубҳа йўқки, албатта сизлар мени (ибодат қилишга) чақираётган бутларингиз (жонсиз нарсалар бўлгани сабабли) на дунёда ва на Охиратда (бирон кимсани ўзларига ибодат қилиш учун) даъват қила олмас. Ва албатта (барчаларимизнинг) Аллоҳга қайти-шимиз бордир. Дарҳақиқат, ҳаддан ошувчи кимсалар-гина дўзах эгаларидир»[15].
Тавҳид калимасининг далолат ва маънолари
Абдурраззоқ ибн Абдулмуҳсин
ал-Бадр
Мутаржим: Абу Жаъфар Бухорий
Муҳаррир: Абу Абдуллоҳ Шоший
مدلول ومعنى كلمة التوحيد
(باللغة الأوزبكية)
عبد الرزاق بن عبد المحسن البدر
ترجمة: أبو جعفر البخاري
مراجعة: أبو عبد الله الشاشي
Ушбу рисола шайх Абдурраззоқ ибн Абдулмуҳсин ал-Бадрнинг “Тавҳид калимасининг фазилатлари, далолатлари, шартлари ва уни бузувчи нарсалар” китобидан таржима қилинган.
Қуръон оятлари шайх Алоуддин Мансурнинг таржима-сидан олинган.
Тавҳид калимаси — «Ла илаҳа иллаллоҳ»нинг далолат ва маънолари
Зикрнинг энг яхшиси, афзали ва мукаммали бўлган тавҳид калимаси — «Ла илаҳа иллаллоҳ» (Аллоҳдан бошқа ҳақ илоҳ йўқ) ўз ичига олган маъноларга қатъий ишониб амал қилинса, унинг далолатлари ҳақиқатини амалга оширилса, ундан қасд қилинган ширкни инкор этилиб, ваҳдониятни Аллоҳ таоло учун исбот этилсагина Аллоҳ таолонинг ҳузурида фойда бериб, буларни қилган одам ҳақиқий мусулмон ва «Ла илаҳа иллаллоҳ»га лойиқ бўлади. Акси тақдирда, фақатгина тил ила талаффуз қилиш билан мақбул бўлмайди.
Ушбу муаззам калима Аллоҳ таолодан бошқа нарса илоҳ эмаслиги, унинг “илоҳ”лиги ботилларнинг ботили, унинг илоҳлигини исбот этиш энг катта зулм ва залолатнинг интиҳоси эканини ўз ичига олади. Аллоҳ таоло айтди:
﴿ وَمَنْ أَضَلُّ مِمَّنْ يَدْعُو مِنْ دُونِ اللَّهِ مَنْ لَا يَسْتَجِيبُ لَهُ إِلَى يَوْمِ الْقِيَامَةِ وَهُمْ عَنْ دُعَائِهِمْ غَافِلُونَ وَإِذَا حُشِرَ النَّاسُ كَانُوا لَهُمْ أَعْدَاءً وَكَانُوا بِعِبَادَتِهِمْ كَافِرِينَ ﴾
«Аллоҳни қўйиб, Қиёмат Кунигача ҳам (дуони) мустажоб қила олмайдиган бутларга дуо-илтижо қиладиган кимсадан ҳам йўлдан озганроқ ким бор?! Ҳолбуки у (жонсиз бут)лар ўша (мушрик)ларнинг дуоларидан ғофилдирлар! (Қиёмат Кунида) инсонлар (ҳисоб-китоб учун) тўпланган вақтида ўша (бутлар) уларга (мушрикларга) душман бўлурлар ва уларнинг (Аллоҳни қўйиб, ўзларига) ибодат қилганларини ҳам инкор этурлар»[1];
﴿ ذَلِكَ بِأَنَّ اللَّهَ هُوَ الْحَقُّ وَأَنَّ مَا يَدْعُونَ مِنْ دُونِهِ هُوَ الْبَاطِلُ وَأَنَّ اللَّهَ هُوَ الْعَلِيُّ الْكَبِيرُ ﴾
«Бунга сабаб Аллоҳнинг Ўзигина ҳақиқий Илоҳ экани ва сизлар Уни қўйиб илтижо қилаётганлар эса ботилнинг ўзи экани, ҳамда шак-шубҳасиз, Аллоҳ Ўзигина энг юксак ва буюк зот эканлигидир»[2];
﴿ إِنَّ الشِّرْكَ لَظُلْمٌ عَظِيمٌ ﴾
«Дарҳақиқат, ширк келтириш катта зулмдир»[3];
﴿ وَالْكَافِرُونَ هُمُ الظَّالِمُونَ ﴾
«Кофирлар — айни золимлардир»[4].
Зулм — ҳар қандай нарсани ўзига нолойиқ жойга қўйишдир. Ибодатни Аллоҳдан бошқасига йўналтириш, шак-шубҳасиз, зулмдир. Чунки у, ибодатни нолойиқ жойга қўйиш, демакдир. Балки, бундай қилиш зулмларнинг энг каттаси ва энг хатарлисидир.
Бу «Ла илаҳа иллаллоҳ» калимасининг англаш керак бўлган далолати ва ёдлаш керак бўлган маъноси бор. Чунки, унинг маъноларини билмай талаффуз қилиш, тақозо этган нарсаларга амал қилмаслик, илм аҳлларининг ижмоси билан, фойдасиздир. Зеро, Аллоҳ таоло шундай деган:
﴿ وَلَا يَمْلِكُ الَّذِينَ يَدْعُونَ مِنْ دُونِهِ الشَّفَاعَةَ إِلَّا مَنْ شَهِدَ بِالْحَقِّ وَهُمْ يَعْلَمُونَ ﴾
«(Мушриклар Аллоҳни) қўйиб дуо илтижо қилаётган бутлари (Қиёмат Кунида бирон кишини) шафоат қилишга эга бўла олмас, магар ўзлари билган ҳолларида ҳақ гувоҳлик берган (яъни, «ҳеч қандай илоҳ йўқ, магар ёлғиз Аллоҳгина бор эканлигига гувоҳлик бераман» деган) кишиларгина (Аллоҳнинг изни-иродаси билан шафоат қилишга қодир бўлурлар)»[5].
Муфассирларнинг айтишича, бу оятнинг маъноси шундайдир: «Қалблари ва тиллари билан талаффуз қилган нарсаларининг маъносини жуда яхши билган ҳолларида «Ла илаҳа иллаллоҳ», деб гувоҳлик берган кимсалар мустасно-дир. Чунки гувоҳлик, гувоҳлик берилаётган нарсани билишни тақозо этади. Агар билмай гувоҳлик берса, гувоҳлиги қабул бўлмайди. Бундан ташқари гувоҳлик, ростгўйлик ва амал қилишни тақозо қилади. Бундан бу калимани амал қилиш ва ростгўйлик билан билиш кераклиги кўринмоқда.
Билиш билан, банда илмсиз амал қилган насронийлар йўлидан, амал билан, билган бироқ амал қилмаган яҳудийларнинг йўлидан, ростгўйлик билан эса, ичларидаги нарсаларни ошкор қилмаётган мунофиқлар йўлидан қутулади ва ғазаб қилинмаган ва адашмаган кимсаларга инъом қилинган Тўғри йўл — Сиротум мустақиймда юрганлардан бири бўлади.
Хуллас, «Ла илаҳа иллаллоҳ» ўзининг маъно ва далолатларини билган, уларга эътиқод ва амал қилган одамларгагина фойда қилади. Тавҳид калимасини тилга олган, бироқ амал қилмаган одам мунофиқдир. Уни тилга олиб унинг зидди ва хилофи бўлган ширкни қилган одам эса, кофирдир.
Шунингдек, бу калима уни минг марталаб айтган, бироқ у тақозо этган нарсалар ва ҳуқуқларни инкор этиш билан Ислом динидан чиққан одамга ҳам фойда қилмайди. Жумладан, дуо, қурбонлик, назр, ёрдам сўраш, таваккул ва умид қилиш, қўрқиш, суюш ва бундан бошқа ибодатларни Аллоҳ таолодан бошқаси учун қилган одамларга ҳам фойда қилмайди. Аллоҳ учунгина қилиш жоиз бўлган ибодатларни Аллоҳдан бошқаси учун қилган одам, «Ла илаҳа иллаллоҳ» калимасини айтиб турсада, буюк Аллоҳга шерик келтирган мушрик бўлади. Чунки, у ушбу муаззам калиманинг маъно ва далолатлари бўлмиш яккахудолик ва ихлосга амал қилмаган бўлади»[6].
Зеро, «Ла илаҳа иллаллоҳ»нинг маъноси — ягона илоҳ — шериксиз ягона Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, деганидир. (Араб тилида) «илоҳ» сўзи «маъбуд» (ибодат қилинадиган зот) маъносидадир. «Ла илаҳа иллаллоҳ»: ҳақиқий маъбуд — Аллоҳ, демакдир. Бинобарин, Аллоҳ таоло:
﴿ وَلَقَدْ بَعَثْنَا فِي كُلِّ أُمَّةٍ رَسُولًا أَنِ اعْبُدُوا اللَّهَ وَاجْتَنِبُوا الطَّاغُوتَ ﴾
«Аниқки, Биз ҳар бир умматга: «Аллоҳга ибодат қилинглар ва шайтондан йироқ бўлинглар», (деган ваҳий билан) бир пайғамбар юборганмиз»[7] дейиш билан бирга:
﴿ وَمَا أَرْسَلْنَا مِنْ قَبْلِكَ مِنْ رَسُولٍ إِلَّا نُوحِي إِلَيْهِ أَنَّهُ لَا إِلَهَ إِلَّا أَنَا فَاعْبُدُونِ ﴾
«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), Биз сиздан илгари юборган ҳар бир пайғамбарга ҳам: «Ҳеч қандай илоҳ йўқ, магар Менгина бордирман, бас, Менгагина ибодат қилинглар», деб ваҳий юборгандир-миз»[8], деди.
Бундан «илоҳ» сўзининг маъноси «маъбуд», «Ла илаҳа иллаллоҳ»нинг маъноси эса «ибодатни ёлғиз Аллоҳ учун самимий (ихлос билан) қилиб, тоғутларга ибодат қилишдан сақланиш» экани очиқ намоён бўлмоқда. Шу боис, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қурайшлик мушрикларга: «Ла илаҳа иллаллоҳ» денглар!, деб хитоб қилганларида улар:
﴿ أَجَعَلَ الْآلِهَةَ إِلَهًا وَاحِدًا إِنَّ هَذَا لَشَيْءٌ عُجَابٌ ﴾
«(Шунча) худоларни битта худо қилиб олибдими?! Ҳақиқатан бу жуда қизиқ нарса!”,[9] деган эдилар.
Ҳуд алайҳиссалом қавмига қарата: «Ла илаҳа иллаллоҳ» денглар!, деганида улар:
﴿ أَجِئْتَنَا لِنَعْبُدَ اللَّهَ وَحْدَهُ وَنَذَرَ مَا كَانَ يَعْبُدُ آبَاؤُنَا ﴾
«Сен бизга, ёлғиз Аллоҳга ибодат қилишимиз ва ота-боболаримиз сиғиниб ўтган бутларни тарк қилишимиз учун келдингми?”,[10] деган эдилар.
Эътибор беринг, улар бу гапни Ҳуд алайҳиссалом уларни «Ла илаҳа иллаллоҳ»га чақирганида айтишмоқда. Чунки улар, бу калимадан мақсад Аллоҳдан бошқалардан илоҳлик-ни инкор қилиш ва илоҳликни шериксиз якто Аллоҳга исбот қилиш эканини англаб етдилар. Зеро, бу калима инкор ва исботни ўз ичига олади.
Шундай экан, Аллоҳдан бошқа фаришталар ва пайғам-барлар илоҳ эмасдир. Энди бошқаларни қўяверинг! Уларга заррача ибодат қилинмайди. Илоҳлик Аллоҳ таоло учунгина исбот қилинди. Яъни, банда Аллоҳдан бошқасини ўзи учун илоҳ қилиб олмайди. Илоҳлик сифатларидан биронтасини Аллоҳдан бошқаси учун йўналтирилмайди. Йўллаш эса дуо, жонлиқ сўйиш, назр ва бошқа ибодат турларини қасд қилишни тақозо этадиган қалб боғлиқлигидир.
Қуръони Каримда тавҳид калимаси «Ла илаҳа иллаллоҳ»-нинг маъноларини баён қилган ва ундан мақсадни очиб берган кўплаб оятлар бор. Улардан баъзилари қуйидаги-лардир:
﴿ وَإِلَهُكُمْ إِلَهٌ وَاحِدٌ لَا إِلَهَ إِلَّا هُوَ الرَّحْمَنُ الرَّحِيمُ ﴾
«Илоҳингиз ягона илоҳдир. У меҳрибон ва раҳмли илоҳдан ўзга ҳеч қандай илоҳ йўқдир»[11];
﴿ وَإِذْ قَالَ إِبْرَاهِيمُ لِأَبِيهِ وَقَوْمِهِ إِنَّنِي بَرَاءٌ مِمَّا تَعْبُدُونَ إِلَّا الَّذِي فَطَرَنِي فَإِنَّهُ سَيَهْدِينِ وَجَعَلَهَا كَلِمَةً بَاقِيَةً فِي عَقِبِهِ لَعَلَّهُمْ يَرْجِعُونَ ﴾
«Эсланг, Иброҳим отасига ва қавмига деган эди: «Албатта мен сизлар ибодат қилаётган бутлардан безордирман. Магар мени яратган Зотгагина (ибодат қилурман). Бас, албатта У мени (ҳақ динга) ҳидоят қилажак». У (Иброҳим) ўшани (яъни, ўзининг ёлғиз Аллоҳга ибодат қилиши ҳақидаги сўзни ўзидан кейин келадиган зурриёт-авлодлари ҳам унга) қайтишлари учун ўз ортида қолгувчи сўз қилди»[12].
Аллоҳ таоло Ёсин сурасидаги бир мўмин ҳақида шундай деди:
﴿ وَمَا لِيَ لَا أَعْبُدُ الَّذِي فَطَرَنِي وَإِلَيْهِ تُرْجَعُونَ أَأَتَّخِذُ مِنْ دُونِهِ آلِهَةً إِنْ يُرِدْنِ الرَّحْمَنُ بِضُرٍّ لَا تُغْنِ عَنِّي شَفَاعَتُهُمْ شَيْئًا وَلَا يُنْقِذُونِ إِنِّي إِذًا لَفِي ضَلَالٍ مُبِينٍ ﴾
«У айтди: «Нега мен ўзимни яратган Зотга ибодат қилмайин? Сизлар ҳам (дунёдан ўтгач) ёлғиз Унгагина қайтарилурсизлар. Мен У зотни қўйиб (жонсиз бутлар-ни) худо қилиб олайми?! (Ҳаргиз ундай қилмасман, чунки) агар Раҳмон менга бирон зиён етказишни истаса, у (бут)ларнинг оқловлари мени бирон нарсадан беҳожат қила олмас ва улар мени (Аллоҳнинг азобидан) қутқара олмаслар. У ҳолда мен шак-шубҳасиз очиқ залолатда бўлурман»[13];
﴿ قُلْ إِنِّي أُمِرْتُ أَنْ أَعْبُدَ اللَّهَ مُخْلِصًا لَهُ الدِّينَ وَأُمِرْتُ لِأَنْ أَكُونَ أَوَّلَ الْمُسْلِمِينَ قُلْ إِنِّي أَخَافُ إِنْ عَصَيْتُ رَبِّي عَذَابَ يَوْمٍ عَظِيمٍ قُلِ اللَّهَ أَعْبُدُ مُخْلِصًا لَهُ دِينِي ﴾
«Айтинг: «Дарҳақиқат мен Аллоҳга У зот учун динимни холис қилган ҳолда ибодат қилишга буюрил-ганман. Ва мен мусулмонларнинг — бўйинсунгувчилар-нинг аввали — пешқадами бўлишга буюрилганман». Айтинг: «Албатта мен агар Парвардигоримга осий бўлсам, улуғ Куннинг азобидан қўрқурман». Айтинг: «Мен ёлғиз Аллоҳга У зот учун динимни холис қилган ҳолда ибодат қилурман»»[14].
Аллоҳ таоло Фиръавн хонадонидан чиққан бир мўмин ҳақида ҳикоя қилар экан, шундай деди:
﴿ وَيَا قَوْمِ مَا لِي أَدْعُوكُمْ إِلَى النَّجَاةِ وَتَدْعُونَنِي إِلَى النَّارِ تَدْعُونَنِي لِأَكْفُرَ بِاللَّهِ وَأُشْرِكَ بِهِ مَا لَيْسَ لِي بِهِ عِلْمٌ وَأَنَا أَدْعُوكُمْ إِلَى الْعَزِيزِ الْغَفَّارِ لَا جَرَمَ أَنَّمَا تَدْعُونَنِي إِلَيْهِ لَيْسَ لَهُ دَعْوَةٌ فِي الدُّنْيَا وَلَا فِي الْآخِرَةِ وَأَنَّ مَرَدَّنَا إِلَى اللَّهِ وَأَنَّ الْمُسْرِفِينَ هُمْ أَصْحَابُ النَّارِ ﴾
«Эй қавмим, нега мен сизларни нажотга — жаннатга чорласам, сизлар мени дўзахга чақирмоқдасизлар-а? Сизлар мени Аллоҳга кофир бўлишга ва (ўзим илоҳ эканлигини) билмайдиган нарсаларни У зотга шерик қилишга чақирмоқдасизлар. Мен эса сизларни қудратли, бениҳоя мағфиратли зотга чорламоқдаман. Шак-шубҳа йўқки, албатта сизлар мени (ибодат қилишга) чақираётган бутларингиз (жонсиз нарсалар бўлгани сабабли) на дунёда ва на Охиратда (бирон кимсани ўзларига ибодат қилиш учун) даъват қила олмас. Ва албатта (барчаларимизнинг) Аллоҳга қайти-шимиз бордир. Дарҳақиқат, ҳаддан ошувчи кимсалар-гина дўзах эгаларидир»[15].
Бу маънодаги оятлар талайгина. Уларнинг ҳар бири тавҳид калимаси «Ла илаҳа иллаллоҳ»нинг маъноси: «Аллоҳдан бошқа шафоатчилар ва тенгдошларга ибодат қилишдан безорлик ҳамда ибодат қилишда Аллоҳ таолони яктолаш» эканини ифодаламоқда. Демак, Аллоҳ таолонинг ўзигагина ибодат қилиш — ҳидоят ва Аллоҳ таоло пайғам-барлари ила юборган, китоблари билан нозил қилган ҳақ диндир.
Бироқ, кишининг маъноларини билмаган ва тақозоларига амал қилмаган ҳолда «Ла илаҳа иллаллоҳ» калимасини айтиши, ҳатто қилаётган дуо, қўрқув, жонлиқ сўйиш ва бошқа ибодат турлари билан Аллоҳдан бошқасига ҳам сиғиниши, уни «Ла илаҳа иллаллоҳ»га лойиқ инсонлар сафида бўлишига етарли эмас ва бу калима Қиёмат кунида уни жаҳаннам қийноқларидан қутқара олмайди»[16].
«Ла илаҳа иллаллоҳ», кўнгилда бу калиманинг маъноларига эътиқод бўлмай тилга олиш ёки асос ва тамойилларини барпо қилмай талаффуз қилишнинг ўзигина фойда беради дея тушунган кишилар ишонганидек, маъноси бўлмаган исм ёки ҳақиқати бўлмаган сўз ёхуд кафолати бўлмаган талаффуз-лафз эмасдир. Бу, ушбу муаззам калиманинг маънолари эмас. Балки у, буюк маънонинг исми, улкан ғояларнинг айтилиши бўлиб, бутун ғоя-маъноларнинг муаззамидир. Унинг хулосаси эса: Аллоҳдан бошқасига ибодат қилишдан безорлик ва Аллоҳ таолога итоат, ҳокисорлик, тама, рағбат, чин юракдан қайтиш, таваккул, дуо-илтижо ва талаб билан йўналишдир. Яъни, «Ла илаҳа иллаллоҳ»ни айтган одам Аллоҳдангина сўрайди, тилайди, (маънавий ва моддий) кўмак истайди, умид қилади, Аллоҳ таолога таваккул қилади, жонлиқлар сўяди, ибодатларнинг ҳар бир турини Унга йўллайди, Аллоҳдан бошқа бутун “тангри”ларга кофир бўлиб, улардан Аллоҳга сиғинади.
Демак, бу масала катта масала бўлиш билан бирга, очиқ ва равшандир! Муваффақият эса ёлғиз Аллоҳнинг қўлида бўлиб, Унинг Ўзигина мададкордир!
[1] Аҳқоф: 5 – 6.
[2] Ҳаж: 62.
[3] Луқмон: 13.
[4] Бақара: 254.
[5] Зухруф: 86.
[6] Аллома Саъдий «Тайсирул Азизил Ҳамийд», 78-бет.
[7] Наҳл: 38.
[8] Анбиё: 25.
[9] Сод: 5.
[10] Аъроф: 70.
[11] Бақара: 163.
[12] Зухруф: 26 – 28.
[13] Ёсин: 22 – 24.
[14] Зумар: 11 – 14.
[15] Ғофир: 41 – 43.
[16] Аллома Саъдий «Тайсирул Азизил Ҳамийд», 140-бет.