×
Ушбу мақолада Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ухлаш, уйқудан туриш ва тушга тааллуқли суннатлари қисқа ва енгил услубда баён қилинади.

    Пайғамбаримизнинг ухлаш, уйқудан туриш ва тушга тааллуқли суннатлари

    «Ҳадю Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам фи ибадатиҳи ва муъамалатиҳи ва ахлақиҳи» китобидан иқтибос

    [ الأوزبكي – Ўзбекча – Uzbek]

    Доктор Аҳмад ибн Усмон ал-Мазяд

    —™


    Мутаржим: Абу Абдуллоҳ Шоший

    هدي النبي صلى الله عليه وسلم في النوم والاستيقاظ والرؤى

    مقالة مقتبسة من كتاب "هدي محمد صلى الله عليه وسلم في عبادته ومعاملاته وأخلاقه"

    [ الأوزبكي – Ўзбекча – Uzbek]

    د. أحمد بن عثمان المزيد

    —™

    ترجمة: أبو عبد الله الشاشي

    22- Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ухлаш, уйқудан туриш ва тушга тааллуқли суннатлари[1]

    1- Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам гоҳида кўрпада, гоҳида теридан бўлган тўшакда, баъзан бўйрада, баъзан ерда, гоҳо каравотда ухлардилар. Тўшаклари ошлан-ган теридан бўлиб, ичига хурмо пўстлоғи толалари тўлди-рилган эди. Ёстиқлари ҳам шундай эди.

    2- У зот эҳтиёждан ортиқча ухламас ва эҳтиёжи қадар ухлашга нафсига монеъ ҳам бўлмасдилар.

    3. Туннинг биринчи қисмида ухлар, охирги қисмида намоз ўқир эдилар. Баъзан мусулмонларнинг ишлари ва манфаатлари билан машғул бўлгани сабаб туннинг аввалги қисмида бедор бўлар эдилар.

    4- Кечқурунги сафарда бўлсалар, кечанинг охирги қисмида ўнг ёнларига ётиб дам олардилар. Тонгга яқин вақтда дам олмоқчи бўлсалар, тирсагини ерга қўйиб, билагини тик қилиб, бошини кафтига қўйган (яъни, ёнбошлаган) ҳолда дам олардилар.

    5- У зот ухласалар, ўзлари турмагунича у зотни уйғотмасдилар. У зотнинг кўзлари ухласа ҳам, қалблари уйғоқ бўларди.

    6. Ухлаш учун тўшакларига ётганларида шундай дер эдилар:

    (( بِاسْمِكَ اللَّهُمَّ أَمُوتُ وَأَحْيَا ))

    Маъноси: “Эй Аллоҳ, Сенинг исминг билан ўлиб, Сенинг исминг билан яшайман (тирик бўламан) (Бухорий ва Муслим ривояти).

    Кейин кафтларини жуфтлаб, уларга дам-нафас урар ва уларга “Ихлос”, “Фалақ” ҳамда “Ан-нос” сураларини ўқир-дилар. Сўнгра боши, юзи ва вужудининг олд томонидан бошлаб кафтларини имкон қадар баданига суртиб чиқар-дилар. Буни уч марта такрорлардилар. (Бухорий ва Муслим ривояти).

    7- У зот ётмоқчи бўлганларида ўнг ёнларига ётар ва ўнг қўлларини яноқлари тагига қўяр ва қуйидаги дуони айтар эдилар:

    (( اللَّهُمَّ قِنِي عَذَابَكَ، يَوْمَ تَبْعَثُ عِبَادَكَ ))

    Маъноси: “Эй Аллоҳ, бандаларингни қайта тирилтира-диган кунда мени азобингдан сақлагин” (Абу Довуд ва Термизий ривояти).

    У зот саҳобаларидан баъзиларига шундай тавсия қилган-дилар: “Ухлаш учун ётмоқчи бўлсанг, намозга таҳорат олгандек таҳорат ол, сўнгра ўнг ёнбошингга ёт ва ушбу дуони ўқи:

    (( اللَّهُمَّ أَسْلَمْتُ نَفْسِي إِلَيْكَ، وَفَوَّضْتُ أَمِرِي إِلَيْكَ، وَوَجَّهْتُ وَجْهِيَ إِلَيْكَ، وَأَلْجَأْتُ ظَهْرِي إِلَيْكَ، رَغْبَةً وَرَهْبَةً إِلَيْكَ، لاَ مَلْجَأَ وَلاَ مَنْجَا مِنْكَ إِلاَّ إِلَيْكَ، آمَنْتُ بِكِتَابِكَ الَّذِي أَنْزَلْتَ، وَبنَبِيِّكَ الَّذِي أَرْسَلْتَ ))

    Маъноси: “Эй Аллоҳ, ўзимни Сенга таслим этдим. Сенинг савобингни умид этиб, азобингдан қўрқиб ишимни Сенга топширдим-таваккул этдим. Сенга юзландим ва Сенга суяндим. Сенинг уқубатингдан Сендан бошқа ҳимоя қиладиган йўқ, паноҳгоҳ ҳам фақат Ўзингдир. Нозил этган китобингга, юборган набиййингга иймон келтирдим”. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шу дуони ўқиган кишига айтдилар: “Агар ўлсанг, фитрат (ислом)да ўлган бўласан” (Бухорий ва Муслим ривояти).

    8- Тунда намоз ўқишга турганларида шундай дер эдилар:

    (( اللَّهُمَّ رَبَّ جِبْرَائِيلَ وَمِيكَائِيلَ وَإِسْرَافِيلَ، فَاطِرَ السَّمَوَاتِ وَالأَرْضِ، عَالِمَ الْغَيْبِ وَالشَّهَادَةِ، أَنْتَ تَحْكُمُ بَيْنَ عِبَادِكَ فِيمَا كَانُوا فِيهِ يَخْتَلِفُونَ، اِهْدِنِي لِمَا اخْتُلِفَ فِيهِ مِنَ الْحَقِّ بِإِذْنِكَ، إِنَّكَ تَهْدِي مَنْ تَشَاءُ إِلَى صِرَاطٍ مُسْتَقِيمٍ ))

    Маъноси: “Жаброил, Микоил ва Исрофилнинг Робби, осмонлару Ернинг Яратувчиси, ошкору ғайб ишларни билувчи эй Аллоҳ, албатта Сен бандаларинг тортишиб келаётган нарсаларда ҳукм қилурсан. Ўз изнинг билан ихтилоф қилинган ҳаққа мени бошла. Албатта Сен хоҳла-ган кишингни тўғри йўлга йўлловчисан” (Муслим ривояти).

    9- У зот уйқудан турсалар шундай дер эдилар:

    (( الحَمْدُ للهِ الَّذِي أَحْيَانَا بَعْدَ مَا أَمَاتَنَا وَإِلَيْهِ النُّشُور ))

    Маъноси: “Бизга ўлдиргандан сўнг (яна) ҳаёт берган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Қайтиш Унгадир”. Сўнгра мисвок билан оғизларини тозалардилар. Баъзан эса Оли Имрон сурасининг охирги ўн оятини ўқирдилар. (Бухорий ва Муслим ривояти).

    10- У зот хўроз қичқирганда уйғонар ва Аллоҳга ҳамд-сано айтар, Уни улуғлар ва Ундан бошқа барҳақ илоҳ йўқ эканлигини айтиб, Унга дуо қилар эдилар.

    11- Айтдиларки: “Солиҳ туш Аллоҳдандир. Ёмон туш эса шайтондандир. Ким тушида ёқтирмаган бирон нарсани кўрса, чап томонига уч марта туфласин ва шайтоннинг ёмонлигидан Аллоҳдан паноҳ сўрасин. Ана шунда у туш унга зарар бермайди. Шунингдек, бу тушини ҳеч кимга айтмайди. Яхши туш кўрганда эса, хушнуд бўлсин ва уни фақат яхши кўрган одамига айтсин” (Муттафақун алайҳ).

    У зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам ёмон туш кўрган кишини бошқа томонга ағдарилиб ётишини ва (туриб) намоз ўқишини тавсия қилдилар.

    [1] Зодул-маод (1/149).