Тавҳиднинг фазилати ва гуноҳларга каффорот бўлиши
Бу материал ... таржима қилинган
Категориялар
Full Description
Тавҳиднинг фазилати ва гуноҳларга каффорот бўлиши
«Китабут-тавҳид аллази ҳува ҳаққуллоҳи алал абийд» китобидан иқтибос
[ الأوزبكي – Ўзбекча – Uzbek]
Шайх Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб
ат-Тамимий
Мутаржим: Абу Абдуллоҳ Шоший
فضل التوحيد وما يكفر من الذنوب
مقالة مقتبسة من كتاب "كتاب التوحيد الذي هو حق الله على العبيد"
[ الأوزبكي – Ўзбекча – Uzbek]
الشيخ محمد بن عبد الوهاب التميمي
ترجمة: أبو عبد الله الشاشي
2-боб: Тавҳиднинг фазилати ва гуноҳларга каффорот бўлиши
قول الله تعالى: (الَّذِينَ آمَنُواْ وَلَمْ يَلْبِسُواْ إِيمَانَهُم بِظُلْمٍ) الآية.
Аллоҳ таоло шундай деди: “Иймон келтирган ва ўз иймонларини зулм (ширк) билан аралаштирмаган зотлар — ана ўшаларга хотиржамлик бўлгайдир ва ўшалар ҳидоят топгувчидирлар" (Анъом: 82).
Убода ибн Сомит разияллоҳу анҳу ривоят қилиб деди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Кимки Аллоҳ-дан ўзга барҳақ илоҳ йўқдир, У шериксиз, ягонадир; ва шубҳасиз, Муҳаммад Унинг бандаси ва расулидир; ва шубҳасиз, Ийсо Аллоҳнинг бандаси, расули ва Марямга туширган калимаси ҳамда Унинг томонидан бўлган руҳдир; жаннат ҳақдир ва дўзах ҳақдир, деб гувоҳлик берса, амали қандай бўлишидан қатъий назар Аллоҳ уни жаннатга киритади", дедилар (Бухорий (2/486) ва Муслим (1/57)).
Икковлари (яъни, имом Бухорий ва Муслим) Итбон разияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда эса: “Албатта Аллоҳ таоло “Аллоҳдан ўзга барҳақ илоҳ йўқ" деб, бу билан Аллоҳнинг юзини (яъни, розилигини) истаган кишига дўзахни ҳаром қилди" (Бухорий (1/154) ва Муслим (1/455)).
Абу Саид Худрий разияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллал-лоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилди, у зот дедилар: “Мусо (алайҳиссалом): “Эй Роббим, у билан Сени ёд этиб, дуо қилажагим нарсани менга ўргатгин", деди. У зот (субҳонаҳу ва таоло) деди: “Лаа илааҳа иллаллоҳ" (Аллоҳ-дан ўзга ҳақ илоҳ йўқ), деб айт, деди. Мусо: “Эй Роббим, бандаларингнинг ҳаммаси буни айтадилар-ку?!", деди. У зот: “Эй Мусо, етти осмон ва Мендан бошқа у ерда яшовчилар ҳамда етти (қават) ер (тарозининг) бир палласида бўлса, “Лаа илааҳа иллаллоҳ" (калимаси) иккинчи палласида бўлса, “Лаа илааҳа иллаллоҳ" (калимаси турган палла) улар (яъни, осмонлару ер турган палла)ни босиб кетади" (Ибн Ҳиббон ва Ҳоким ривояти. Ҳоким ҳадисни саҳиҳ деган).
Термизий “ҳасан" деб ҳукм берган ҳадисни Анас разияллоҳу анҳудан ривоят қилди. Анас деди: Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини эшитганман: “Аллоҳ таоло деди: “Эй Одам фарзанди, агар Менга бирон нарсани шерик қилмаган ҳолда Ер юзи тўла хато-гуноҳлар билан йўлиқсанг, Мен сени ўшанчалик мағфират билан қаршилаб оламан".
Бобдан олинадиган масалалар:
1- Аллоҳнинг фазл-марҳаматининг кенглиги.
2- Аллоҳнинг даргоҳида тавҳиднинг савоби кўплиги.
3- Тавҳиднинг гуноҳларга каффорот бўлиши.
4- Анъом сурасининг 82-оятининг тафсири.
5- Убода разияллоҳу анҳунинг ҳадисидаги беш жумла ҳақида мулоҳаза юритинг!
6- Мазкур ҳадис билан Итбон разияллоҳу анҳунинг ҳадисини ҳамда ундан кейин келган ҳадисларни жамласангиз, “Лаа илааҳа иллаллоҳ" калимасининг маъносини ва (тавҳидни нотўғри тушуниб) мағрур бўлган-алданганларнинг хатоларини англаб етасиз.
7- Итбон разияллоҳу анҳунинг ҳадисидаги шартни билдириб қўйиш.
8- Пайғамбарлар ҳам “Лаа илааҳа иллаллоҳ"нинг фази-лати борасида огоҳлантирилишга муҳтождирлар.
9- Ушбу калиманинг барча махлуқотлардан оғир келишини эслатиб ўтиш. Шунга қарамай, ушбу калимани айтадиганларнинг кўпчилигининг тарозу-си енгил келади.
10- Ер ҳам осмонлар сингари етти қават эканига ҳужжат ўтди.
11- Осмон қаватларида ҳаёт кечирувчиларнинг мав-жудлиги.
12- Ашъарийларга хилоф ўлароқ Аллоҳ таолонинг сифатларини исбот қилиш.
13- Агар Анас разияллоҳу анҳунинг ҳадисини билган бўлсангиз, Итбон разияллоҳу анҳунинг “Албатта Аллоҳ таоло “Аллоҳдан ўзга барҳақ илоҳ йўқ" деб, бу билан Аллоҳнинг юзини истаган кишига дўзахни ҳаром қилди", ҳадисидаги Пайғамбаримизнинг сўзи-дан мурод, у (тавҳид калимаси)ни тил билан айтиб қўйиш эмас, ширкни тарк қилиш эканини биласиз.
14- Ийсо ва Муҳаммад алайҳимассаломларнинг иккиси ҳам Аллоҳнинг бандаси ва расули эканлигида баробарликларини мулоҳаза қилинг!
15- Ийсо алайҳиссаломнинг Аллоҳнинг калимаси экан-лигидаги хос хусусиятни билиш.
16- Ийсо алайҳиссаломнинг Аллоҳ томонидан бўлган руҳ эканини билиш.
17- Жаннат ва дўзахга иймон келтиришнинг фазилатини билиш.
18- “Амали қандай бўлишидан қатъий назар" сўзини билиш.
19- (Қиёмат кунидаги амаллар тортиладиган) тарози-нинг икки палласи борлигини билиш.
20- Аллоҳнинг юзи зикр қилинганини билиш.