Жаноза ва аҳкомлари
Категориялар
Full Description
Жаноза ва аҳкомлари
«Рисалатун фил фиқҳил муяссар» китобидан иқтибос
[ الأوزبكي – Ўзбекча – Uzbek]
Доктор Солиҳ ибн Ғоним Садлон
Мутаржим: Абу Жаъфар Бухорий
Муҳаррир: Абу Абдуллоҳ Шоший
الجنائز وأحكامها
مقتبس من كتاب "رسالة في الفقه الميسر"
[ الأوزبكي – Ўзбекча – Uzbek]
د. صالح بن غانم السدلان
ترجمة: أبو جعفر البخاري
مراجعة: أبو عبد الله الشاشي
Жанозалар
А) Инсоннинг умри нақадар узоқ бўлса ҳам бир кун келиб ўлади
Инсон (бир куни) амал диёридан мукофотлар диёрига риҳлат қилади. Мусулмоннинг мусулмон биродари усти-даги ҳаққи уни бемор бўлса бориб кўриши, вафот этса жанозасида иштирок этишидир.
— Беморни бориб кўриш ва унга тавба ва васият қилишни эслатиш суннатдир.
— Ўлиш асносидаги одамни, бирон қийинчилик бўлмаса, ўнг томонини босиб узанган ҳолатида юзини қиблага буриш, агар бунинг имкони бўлмаса, орқаси билан ерга ётқизилган ва оёқларини қиблага узатилиб, бошини бироз кўтариб, юзи билан қиблага қаратилган ҳолатида ётқизиш ҳамда «Ла илаҳа иллаллоҳ» (Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ) шаҳодат калимасини айтиб туриш, унинг лабларини сув ёки бошқа суюқлик билан намлаб туриш ва Ёсин сурасини ўқиб туриш суннатдир.
— Мусулмон оламдан ўтса унинг кўзларини юмиб қўйиш, жағини бир мато билан боғлаш, бўғимларини мулойимлик билан юмшатиш, ердан кўтариб олиш, кийимларини ечиш, авратларини ёпиш, ювиш тахтаси устига қиблага қаратиб, имкони бўлса ўнг томони билан ётқизиб қўйиш, имкони бўлмаса оёқларини қибла тарафга узатиб чалқанча ётқизиш суннатдир.
Б) Маййитни ювиш
— Маййитни маййит васият қилган одам, сўнгра отаси, сўнгра бобоси, сўнгра эса энг яқин қариндошларидан бири ювади. Аёл кишини эса васият қилган одами, сўнгра онаси, сўнгра бувиси (энаси), сўнгра эса яқин аёл қариндош-ларидан бири ювади. Вафот этган эр хотинини, хотин эса эрини ювиши жоиздир.
Ғассолнинг оқил, яхши билан ёмонни ажрата оладиган, ишончли ва ювиш аҳкомларини биладиган одам бўлиши шартдир.
— Мусулмоннинг кофирни ювиши ёки дафн этиши ҳаром бўлиб, унинг устига тупроқ тортадиган одам бўлмаса, кўмишининг зарари йўқдир.
В) Маййитни ювишнинг суннат шакли
Маййитни ювмоқчи бўлган одам унинг авратларини ёпади. Сўнгра бошини ўтириш даражасига яқин кўтариб, қорнини аста босади ва сувни аямай қуяди. Қўлига бир латтани олиб маййитга истинжо қилади. Сўнгра қўлига янги латтани олиб, мустаҳаб бўлгани учун, маййитга таҳорат қилдиради. Кейин эса уни ювади. Ювишни бошлашдан илгари ювинтириш учун ният қилиб, басмалани айтади. Сўнгра сув, нилуфар ёки совун билан ювади. Ювар экан бошидан бошлайди, сўнгра соқолларини, сўнгра ўнг, кейин эса чап томонларини ювади. Сўнгра биринчи марта қилганидек иккинчи ва учинчи марта ювади. Агар тоза бўлмаса, тоза бўлгунича ювади. Охирги ювишида сувга кофур (камфара) ёки хушбўй нарса қўшиб юборади. Агар маййитнинг мўйлаб ёки тирноқлари ўсиб кетган бўлса, уларни олади. Сўнгра бирон мато билан артилади. Хотин-қизларнинг сочлари уч ўрим қилиниб, орқасига ташлаб қўйилади.
Г) Эркак кишини учта хушбўй нарса билан дудланган лифофа (газмол парчаси)да кафанлаш суннатдир.
Лифофаларни бир-бири устига ёзиб қўйилади. Лифофалар орасига атир сепилади. Сўнгра маййитни лифофалар устига чалқанча ётқизилиб, думбалари орасига пахта қўйилиб, устига латта ташланиб, унинг устидан авратларини ёпиб турган кичик иштон шаклида маҳкам боғланади. Уни бутун бадани билан бирга хушбўйланади. Сўнгра устда турган лифофани чап томондан ўнг тарафига қайрилади. Сўнгра лифофанинг ўнг тарафини маййитнинг чап томонига қайрилади. Сўнгра иккинчи, сўнгра учинчи лифофани ҳам шундай қилинади. Ундан ортиб қолганини маййитнинг бош томонига қўйиб, энига боғланади ва уни қабрда ечиб қўйилади.
Ёш болани битта лифофада кафанланса ҳам, учта лифофада кафанланса ҳам бўлаверади.
Хотин кишига лунги боғланади, сўнгра кийим кийдирилади, сўнгра рўмол ва кийим ҳамда икки лифофа билан ўралади. Аввал (лунги боғланади), сўнгра кийим кийдирилади, сўнгра рўмол ўралади, сўнгра икки лифофани ўралади.
Кичик ёшдаги қизалоқни битта кўйлак ва икки лифофа билан кафанланади.
— Эркак ёки аёл маййитни жасадининг бутун жойларини бир марта ювиш етарлидир. Эркак ёки аёл маййитни бутун баданини ёпадиган битта лифофа билан кафанлаш жоиздир.
— Чала туғилган бола тўрт ойлик бўлса, унга исм қўйилади, ювилади ва жаноза намози ўқилади.
Д) Маййитга намоз ўқишнинг шакли
Имом эркак маййитнинг кўкраги, хотин кишининг эса бели рўпарасида туриб, тўрт такбир айтади. Ҳар такбир айтишида қўлларини кўтаради. Биринчи такбирни айтгач «Аъузу» ва «Басмала»ни айтиб, Фотиҳа сурасини хуфёна, товуш чиқармай ўқийди. Сўнгра иккинчи такбирни айтиб шундай дейди:
((اللَّهُمَّ، صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ ،كَمَا صَلَّيْتَ عَلَى إِبْرَاهِيمَ وَعَلَى آلِ إِبْرَاهِيمَ، وَبَارِكْ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ كَمَا بَارَكْتَ عَلَى إِبْرَاهِيمَ وَعَلَى آلِ إِبْرَاهِيمَ، إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيدٌ))
«Эй Аллоҳ, Муҳаммадга ва Муҳаммаднинг оиласига худди Иброҳим ва Иброҳимнинг оиласига салавот ёғдирганингдек салавот ёғдир. Эй Аллоҳ, Муҳаммадга ва Муҳаммаднинг оиласига худди Иброҳим ва Иброҳимнинг оиласига барака ёғдирганингдек барака ёғдир! Дарҳақиқат, Сен — ҳамдларга лойиқ буюк Зотсан» (Имом Бухорий «Пайғамбарлар ҳақидаги ҳадислар» 3190, Имом Муслим «Намоз» 406, Термизий «Намоз» 483, Насоий «Саҳв» 1288, Абу Довуд «Намоз» 976, Ибн Можа «Намозни барпо қилиш ва ундаги суннат» 904, Имом Аҳмад 4/244, Доримий «Намоз» 1342).
— Сўнгра учинчи такбирни айтиб, ушбу дуони ўқийди:
((اللَّهُمَّ، اغْفِرْ لِحَيِّنَا وَمَيِّتِنَا، وَشَاهِدِنَا وَغَائِبِنَا، وَصَغِيرِنَا وَكَبِيرِنَا، وَذَكَرِنَا وَأُنْثَانَا، إنَّكَ تَعْلَمُ مُنْقَلَبَنَا وَمَثْوَانَا، وَأَنْتَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ. اللَّهُمَّ، مَنْ أَحْيَيْتَهُ مِنَّا فَأَحْيهِ عَلَى الإِسْلامِ وَالسُّنَّةِ، وَمَنْ تَوَفَّيْتَهُ مِنَّا فَتَوَفَّهُ عَلَيْهِمَا. اللَّهُمَّ اغْفِرْ لَهُ وَارْحَمْهُ، وَعَافِهِ وَاعْفُ عَنْهُ، وَأَكْرِمْ نُزُلَهُ وَوَسِّعْ مُدْخَلَهُ، وَاغْسِلْهُ بِالْمَاءِ وَالثَّلْجِ وَالْبَرَدِ، وَنَقِّهِ مِنَ الذُّنُوبِ وَالْخَطَايَا كَمَا يُنَقَّى الثَّوْبُ الأَبْيَضُ مِنَ الدَّنَسِ، وَأَبْدِلْهُ دَارًا خَيْرًا مِنْ دَارِهِ، وَزَوْجًا خَيْرًا مِنْ زَوْجِهِ، وَأَدْخِلْهُ الْجَنَّةَ، وَأَعِذْهُ مِنْ عَذَابِ الْقَبْرِ وَمِنْ عَذَابِ النَّارِ، وَافْسَحْ لَهُ فِي قَبْرِهِ، وَنَوِّرْ لَهُ فِيهِ))
«Эй Аллоҳ, тирикларимиз ва ўликларимиз, гувоҳлари-миз ва (ҳозир) йўқларимиз, кичикларимиз ва катталари-мизни мағфират қил! Дарҳақиқат, Сен бизнинг борадиган жойимиз ва маконимизни яхши биласан. Сен барча нарсага қодирсан. Эй Аллоҳ, ичимиздан тирилтирганингни Ислом ва суннатга тирилтир! Ўлдирганингни эса Ислом ва суннат узра ўлдир! Эй Аллоҳ, у (маййит)ни мағфират қил, унга шафқатли бўл! Унга офият бер ва гуноҳларини кечир! Борадиган жойини муҳтарам, кирадиган маконини кенг қил! Уни сув, қор ва дўллар билан юв! Уни гуноҳ ва хатолардан оқ (рангли) кийим кирлардан тозаланганидек покла! Уни хонадонидан кўра яхшироқ хонадонга, жуфти-ни жуфтидан яхшироқ жуфтга алиштир ва уни жаннатга киритиб, жаҳаннам ва қабр азобларидан асра! Унинг қабрини кенг ва мунаввар айла!» (Термизий «Жанозалар» 1024, Насоий «Жанозалар» 1986, Имом Аҳмад 5/412).
Агар маййит болакай бўлса:
((وَمَنْ تَوَفَّيْتَهُ مِنَّا فَتَوَفَّهُ عَلَيْهِمَا))
«Ўлдирганингни эса Ислом ва суннат узра ўлдир!» жумласидан сўнгра:
((اللَّهُمَّ اجْعَلْهُ ذُخْرًا لِوَالِدَيْهِ، وَفَرَطًا وَشَفِيعًا مُجَابًا. اللَّهُمَّ ثَقِّلْ بِهِ مَوَازِينَهُمَا، وَأَعْظِمْ بِهِ أُجُورَهُمَا، وَأَلْحِقْهُ بِصَالِحِ سَلَفِ الْمُؤْمِنِينَ، وَاجْعَلْهُ فِي كَفَالَةِ إِبْرَاهِيمَ، وَقِهِ بِرَحْمَتِكَ عَذَابَ الْجَحِيمِ))
«Эй Аллоҳ, уни ота-онаси учун зод, кутиб олувчи ва ижобатли шафоатчи айла! Эй Аллоҳ, у билан ота-онасининг тарозиларини оғир ва савобларини катта қил ва уни мўминларнинг солиҳ аждодларига қўшиб, Иброҳим-нинг кафолатига қўйиб, ўз раҳматинг билан жаҳаннам азобидан асра!», дейилади.
— Сўнгра тўртинчи такбирни айтилиб озгина турилади ва ўнг томонга битта салом берилади.
Е) Жаноза намозининг фазилати
Жаноза намозини ўқиган одамга бир қийрот савоб бордир. Қийрот — Уҳуд тоғи қадар, демакдир. Агар жанозанинг орқасидан дафн қилингунича кетса, икки қийрот савоб берилади.
— Маййитни тўрт кишининг кўтариб бориши суннат-дир. Бир одамнинг амбарнинг тўрт томонидан кўтариши, уни тезроқ олиб бориш, пиёдаларнинг жанозанинг олдида, уловдагиларнинг эса орқасида бўлиши суннатдир.
Ё) Қабр ва дафн қилиш шакли ҳамда қабрларда таъқиқланган нарсалар
Қабрни чуқур қилиб қазиш суннатдир. Қабрнинг тубига етиб келгач, ўша ердан ён тарафига маййитни қўйиладиган чуқур қазилади ва уни «лаҳад» деб аталади. У тўғри чуқур — «шаққ»дан афзалдир. Қабрга қўяётган одам: «Бисмил-лаҳ, ва ъалаа миллати Расулиллаҳ» [Аллоҳнинг номи билан ва Расулуллоҳнинг миллати (дини)га кўра (қўймоқдаман)], деб маййитни лаҳад ичига ўнг томони билан ва юзини қиблага қаратиб қўяди. Сўнгра лаҳад оғзига ғишт терилиб, тупроқ тортилади. Қабрни ер сатҳидан бир қарич баланд қилиниб, устига сув сепилади.
— Қабр устига дахма қуриш, уни гипслаш (бетонлаш), устини босиш, қабр олдида намоз ўқиш, қабрларни саждагоҳ қилиб олиш, тавоф қилиш, устларига чироқ ёқиш ва гуллар қўйиш таъқиқланади.
— Маййит эгаларига овқат юбориш суннат ҳисобланиб, уларнинг одамлар учун овқат тайёрлашлари макруҳдир.
— Қабрларни зиёрат қилаётган одамнинг ушбу дуони ўқиши суннатдир:
((السَّلَامُ عَلَيْكُمْ دَارَ قَوْمٍ مُؤْمِنِينَ، إِنَّا إِنْ شَاءَ اللَّهُ بِكُمْ لَاحِقُونَ، يَرْحَمُ اللَّهُ الْمُسْتَقْدِمِينَ مِنْكُمْ وَالْمُسْتَأْخِرِينَ، نَسْأَلُ اللَّهَ لَنَا وَلَكُمُ الْعَافِيَةَ. اللَّهُمَّ، لاَ تَحْرِمْنَا أَجْرَهُمْ وَلا تَفْتِنَّا بَعْدَهُمْ، وَاغْفِرْ لَنَا وَلَهُمْ))
«Мўмин халқлар диёри, сизларга салом бўлсин! Аллоҳ хоҳласа, биз ҳам сизларга етиб келамиз. Аллоҳ сизлардан олдин ва кейин келганларни раҳмат қилсин! Аллоҳдан ўзимиз ва сизлар учун офият тилаймиз. Эй Аллоҳ, бизларни уларнинг савобларидан маҳрум қилма ва улардан кейин фитнага мубтало айлама! Бизларни ва уларни мағфират қил!» (Имом Муслим «Таҳорат» 249, Насоий «Таҳорат» 150, Абу Довуд «Жанозалар» 3237, Ибн Можа «Зуҳд» 4302, Имом Аҳмад 2/300, Имом Молик «Таҳорат» 60).
— Майит эгасига дафндан илгари ва кейин уч кунгача таъзия билдириш суннат бўлиб, ўша пайтда бўлмаган одамнинг уч кундан кейин таъзия билдириши мустаснодир.
— Мусибат етган одамнинг:
((إِنَّا لِلَّهِ وَإِنَّا إِلَيْهِ رَاجِعُونَ، اللَّهُمَّ، أْجُرْنِى فِى مُصِيبَتِى، وَأَخْلِفْ لِى خَيْرًا مِنْهَا))
«Биз Аллоҳникимиз ва Аллоҳга қайтамиз! Эй Аллоҳ, мусибатимда менга ажру савоб бер ва менга бундан кўра яхшироқ нарсани бадал қил!», дейиши суннатдир (Имом Муслим «Жанозалар» 918, Термизий «Жанозалар» 977, Абу Довуд «Жанозалар» 3119, Ибн Можа «Жанозалар ҳақида келган ҳукмлар» 1447, Имом Аҳмад 6/309, Имом Молик «Жанозалар» 558).
— Маййит учун йиғлаш жоиз бўлиб, ёқаларни йиртиш, юзларни шапатилаш, товушларни кўтариш ва шунга ўхшаш нарсаларни қилиш ҳаромдир.