Истисқо намози ва аҳкомлари
Категориялар
Full Description
Истисқо намози ва аҳкомлари
«Рисалатун фил фиқҳил муяссар» китобидан иқтибос
[ الأوزبكي – Ўзбекча – Uzbek]
Доктор Солиҳ ибн Ғоним Садлон
Мутаржим: Абу Жаъфар Бухорий
Муҳаррир: Абу Абдуллоҳ Шоший
صلاة الإستسقاء وأحكامها
مقتبس من كتاب "رسالة في الفقه الميسر"
[ الأوزبكي – Ўзбекча – Uzbek]
د. صالح بن غانم السدلان
ترجمة: أبو جعفر البخاري
مراجعة: أبو عبد الله الشاشي
Истисқо намози
А) Истисқо намозининг машруъ қилиниш ҳикмати
Аллоҳ таоло одамзотни яратиб, бошига мусибат ёки фалокат келгани маҳал Аллоҳга юзланиш ва Унга илтижо қилиш билан фитратлантирди. Истисқо-ёмғир тилаш ҳам шу фитрат-хилқат кўринишларидан бири бўлиб, унда мусулмон банда бошига келган мусибат сабабли суғоришни талаб қилиб, Роббиси сари юзланади.
Б) «Истисқо»нинг маъноси
Истисқо — Аллоҳ таолодан ўлкалар ва бандалар учун намоз, дуо ва истиғфор билан суғоришни талаб қилишдир.
В) Истисқо намозининг ҳукми
Истисқо намози суннати муаккададир. Уни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўқиганлар, одамларга эълон қилганлар ва намозгоҳга чиққанлар.
Г) Истисқо намозининг вақти, сифати ва аҳкомлари
Истисқо намозининг ўқилиш шакли ва аҳкомлари Ҳайит намозлариники кабидир.
Д) Имом истисқо намозини, ўқишдан бир неча кун илгари эълон қилиши мустаҳабдир.
Имом одамларни гуноҳлардан тавба қилиш, рўза тутиш, садақа бериш, зулм ва ўзаро хусуматларни тўхтатишга чақиради. Чунки, тоату ибодатлар эзгулик ва баракалар омили бўлганидек, гуноҳу маъсиятлар қурғоқчилик омилларидан биридир.