Кусуф намози ва аҳкомлари
Категориялар
Full Description
Кусуф намози ва аҳкомлари
«Рисалатун фил фиқҳил муяссар» китобидан иқтибос
[ الأوزبكي – Ўзбекча – Uzbek]
Доктор Солиҳ ибн Ғоним Садлон
Мутаржим: Абу Жаъфар Бухорий
Муҳаррир: Абу Абдуллоҳ Шоший
صلاة الكسوف وأحكامها
مقتبس من كتاب "رسالة في الفقه الميسر"
[ الأوزبكي – Ўзбекча – Uzbek]
د. صالح بن غانم السدلان
ترجمة: أبو جعفر البخاري
مراجعة: أبو عبد الله الشاشي
Кусуф намози
А) «Кусуф»нинг таърифи ва Кусуф намозининг машруъ қилиниш ҳикмати
«Кусуф» — қуёш ёки ой нурларининг йўқолишидир. Бундай ҳолат Аллоҳ таолонинг одамзотни охират учун тайёргарлик кўриши, Аллоҳнинг нигоҳини унутмаслиги, вазиятлар фарқли бўлгани маҳал Аллоҳга илтижо қилиши ва бу коинотнинг нақадар муаззам-лиги ҳақида тафаккур қилиши кераклигини ҳамда Аллоҳ таолонинг ўзигина ибодат қилинишга лойиқ Зот эканини билдириш учун жорий қилган мўъжизасидир.
Қуёш ёки ой тутилгани маҳал жамоат бўлиб намоз ўқиш — суннатдир:
﴿ وَمِنْ آيَاتِهِ اللَّيْلُ وَالنَّهَارُ وَالشَّمْسُ وَالْقَمَرُ لَا تَسْجُدُوا لِلشَّمْسِ وَلَا لِلْقَمَرِ وَاسْجُدُوا لِلَّهِ الَّذِي خَلَقَهُنَّ إِنْ كُنْتُمْ إِيَّاهُ تَعْبُدُونَ ﴾
«Кеча ва кундуз, қуёш ва ой Унинг (танҳолиги ва қудратига далолат қиладиган) оят-аломатларидандир. Агар сизлар (Аллоҳ-га) ибодат қилгувчи бўлсанглар, қуёшга ҳам, ойга ҳам сажда қилманглар, (балки) уларни(нг барчасини) яратган зотга — Аллоҳга сажда қилинглар!», деган (Фусси-лат: 37).
Б) Кусуф намозининг вақти
Кусуф намозининг вақти тутилиш бошла-нишидан то тугагуничадир. Агар бу замон ичида ўқилмайдиган бўлса, қазоси ўқилмайди. Тутулиш тугаганидан сўнгра кусуф намозини ўқиш ҳақида бирон буйруқ нақл қилинмаган.
Г) Кусуф намозини ўқиш шакли
Кусуф намози икки ракаат бўлиб, биринчи ракаатда Фотиҳа сураси билан узун сура ўқилади ва рукуда узоқ турилади. Сўнгра рукудан кўтарилиб «Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ» (Аллоҳ ўзига ҳамд айтган кимсани эшитди) ва «Роббана, лакал-ҳамд» (Роббимиз, Сенга ҳамдлар бўлсин!) жумлаларини айтиб Фотиҳа ва узун сурани ўқиб, рукуга кетилади ва рукудан кўтарилиб саждага кетилади ва иккита узун сажда қилинади. Сўнгра иккинчи ракаатни ҳам биринчи ракаат каби ўқилади. Бироқ ҳар бир рукнни биринчи ракаатдагидан бироз озроқ қилинади. Кусуф намозининг бундан бошқа шакллари ҳам бўлиб, энг собити шунисидир. Агар зарурат туғилиб қолса уч ёки тўрт ракаат қилиб ўқилса ҳам зарари йўқдир.