Икки ҳайит намози ва аҳкомлари
Категориялар
Full Description
Икки ҳайит намози ва аҳкомлари
«Рисалатун фил фиқҳил муяссар» китобидан иқтибос
[ الأوزبكي – Ўзбекча – Uzbek]
Доктор Солиҳ ибн Ғоним Садлон
Мутаржим: Абу Жаъфар Бухорий
Муҳаррир: Абу Абдуллоҳ Шоший
صلاة العيدين وأحكامها
مقتبس من كتاب "رسالة في الفقه الميسر"
[ الأوزبكي – Ўзбекча – Uzbek]
د. صالح بن غانم السدلان
ترجمة: أبو جعفر البخاري
مراجعة: أبو عبد الله الشاشي
Икки ҳайит намозлари
Икки ҳайит намозларининг машруъ қилиниш ҳикмати
Ҳайит намози — Ислом динининг зоҳирий аломатлари ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам умматининг хусусиятларидан бири бўлиб, унда Рамазон ойи рўзасини адо этганлик ва Аллоҳнинг Ҳаром уйини ҳаж қилиш неъмати учун Аллоҳ азза ва жаллага шукрона рўёбга чиқади. Бинобарин, ҳайитда мусулмонлар ўртасида ўзаро меҳрибонлик, ғамхўрлик, бирлик ва кўнгиллар софлиги учун чақириқ бордир.
Ҳайит намозининг ҳукми
Ҳайит намозини ўқиш фарзи кифоя бўлиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва ундан кейинги хулафойи рошидинлар мудом ўқишган намоздир.
Ҳайит намози ҳар бир мусулмон эркак ва аёл учун суннати муаккада бўлиб, сафарда эмас, ўз турар-жойида яшаётган одамлар учун машрудир.
Ҳайит намозининг шартлари
Ҳайит намозининг шартлари жума намозининг шартла-ри кабидир. Фақатгина, ҳайит намозларидаги икки хутба намоз ўқилганидан кейин қилинади.
Ҳайит намозининг вақти
Ҳайит намозининг вақти эрталаб қуёшнинг бир найза узунлигида кўтарилишидан то завол пайтигачадир. Агар Ҳайит куни экани завол пайтидан сўнгра маълум бўлса, Ҳайит намози эртасига ўз вақтида қазо ўлароқ ўқилади.
Ҳайит намозининг ўқилиш шакли
Ҳайит намози Умар разияллоҳу анҳунинг қуйидаги қавлига кўра, икки ракаатдир: «Рўза ва Қурбон ҳайити намозлари Пайғамбарингизнинг тилида икки ракаатли бўлиб, қаср қилинмай тўла (икки ракаат) ўқилади. Бунга ифтиро қилганлар ноумид бўладилар» [Ибн Можа «Намозни тўкис адо этиш ва ундаги суннат» (1064), Имом Аҳмад (1/37)].
Ҳайит намозини хутбадан илгари ўқилади.
Биринчи ракаатда такбири таҳримадан сўнгра ва «Аъузу биллаҳи»ни айтишдан илгари олти марта, иккинчи ракаатда эса қироатни бошлашдан илгари беш марта такбир айтилади.
Ҳайит намози ўқиладиган жой
Ҳайит намози очиқликда (кенг майдонда) ўқилади. Зарурат туғилганида эса масжидларда ўқилса ҳам бўлаве-ради.
Ҳайит намозининг суннатлари
Намозлардан сўнгра (замонга) чекланмаган тарзда (ҳар жойда) такбир айтиш ва уларни икки ҳайитга ўтар кечаси товушли айтиш суннатдир. Чунки Аллоҳ таоло:
﴿ وَلِتُكْمِلُوا الْعِدَّةَ وَلِتُكَبِّرُوا اللَّهَ عَلَى مَا هَدَاكُمْ ﴾
«Бу саноқни тўлдиришингиз ва ҳидоят қилгани сабабли Аллоҳни улуғлашингиз учундир», деган (Бақара: 185).
Имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳ: «Абдуллоҳ ибн Умар ҳар икки ҳайитда такбир айтар эди», деди.
(Аллоҳ таоло) Зул-ҳижжа ойининг (биринчи) ўн куни ҳақида шундай деди:
﴿ وَيَذْكُرُوا اسْمَ اللَّهِ فِي أَيَّامٍ مَعْلُومَاتٍ ﴾
«Аллоҳнинг исмини муайян кунларда зикр қилишингиз учун ...», деган (Ҳаж: 28).
(Муайян замонларга) чекланган такбирлар эса, намоз-лардан сўнгра айтилади ва улар Қурбон ҳайитига хос бўлиб, эҳромда бўлмаган одам Арафа кунининг бомдоди-дан то Ташриқнинг охирги кунигача айтади.
Муқтадийнинг намозга эрта бориши, имомнинг эса намоз ўқиладиган вақтгача кечикиб келиши суннатдир. Ҳайит намозига бораётган одамнинг покланиши, энг чиройли кийимларини кийиши суннат бўлиб, хотин-қизлар (Ҳайит намозига чиқиш учун) пардоз қилишмайди.
Ҳайитнинг суннатлари
Қурбон ҳайити намозини эрта, Рўза ҳайити намозини кечроқ ўқиш суннатдир.
Рўза ҳайити намозига чиқишдан илгари тоқ сонли хурмо ейиш, Қурбон ҳайити намози учун чиқар экан қурбон-лигидан тотиш учун оғизга бирон нарса олмай чиқиш, суннатдир.