Жамоат намози ва аҳкомлари
Категориялар
Full Description
Жамоат намози ва аҳкомлари
«Рисалатун фил фиқҳил муяссар» китобидан иқтибос
[ الأوزبكي – Ўзбекча – Uzbek]
Доктор Солиҳ ибн Ғоним Садлон
Мутаржим: Абу Жаъфар Бухорий
Муҳаррир: Абу Абдуллоҳ Шоший
صلاة الجماعة وأحكامها
مقتبس من كتاب رسالة في الفقه الميسر
[ الأوزبكي – Ўзбекча – Uzbek]
د. صالح بن غانم السدلان
ترجمة: أبو جعفر البخاري
مراجعة: أبو عبد الله الشاشي
Жамоат намози
А) Жамоат намозини машруъ қилиниш ҳикмати
Жамоат намози — энг буюк итоат ва муаззам ибодат-лардан ҳамда мусулмонлар ўртасидаги дўстлик, ғамхўрлик ва тенглик кўринишларидан биридир. Чунки улар бир кечаю кундузда беш марта олий ғоялар асосидаги бир бошқарув қўл остида ва бир томонга йўналиш учун кичик йиғилишга келиб, қалблар бирлашиб, сайқаллашади, ўзаро меҳрибонлик, ҳамкорлик ҳукмрон бўлиб, тарқоқлик барҳам топади.
Б) Жамоат намозининг ҳукми
Жамоат намози — қодир бўлган ҳур эркаклар учун ўз турар жойлари — муқимликда ҳам, сафарда ҳам вожибдир. Чунки Аллоҳ таоло:
﴿ وَإِذَا كُنْتَ فِيهِمْ فَأَقَمْتَ لَهُمُ الصَّلَاةَ فَلْتَقُمْ طَائِفَةٌ مِنْهُمْ مَعَكَ ﴾
«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), қачон сиз (жанг майдонида) мўминлар орасида бўлиб, уларга имом бўлган ҳолда намоз ўқимоқчи бўлсангиз, улардан бир тоифаси қуролланган ҳолларида сиз билан намозга турсинлар» (Нисо: 102). Бу оятдаги буйруқ вожибни ифода этмоқда. Хавфу хатар бўлган макон ва замонларда намозни жамоат билан ўқиш вожиб экан, осуда замон ва маконларда жамоат билан ўқиш яна ҳам вожибдир.
В) Жамоат намози неча киши билан вужудга келади?
Жамоат намози битта имом ва битта бошқа намозхон билан, ҳатто намозхон хотин киши билан ҳам юзага келаверади. Чунки Абу Мусо разияллоҳу анҳудан марфуъан нақл қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Икки киши ва ундан ортиғи жамоат-дир», — деганлар (Ибн Можа «Намозни барпо қилиш ва ундаги суннат» (972)).
Г) Жамоат намози адо этиладиган жой
Жамоат намозларини масжидларда ўқиш суннат бўлиб, бирон сабаб бўлса бошқа жойларда ўқиш ҳам жоиздир.
Хотин-қизлар эркаклардан алоҳида ўқишлари ҳам мумкин. Чунки Оиша ва Умму Салама разияллоҳу анҳумолар (Дору Қутний ривояти) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Умму Варақани ўз хонадон аҳлига имом бўлишларига буюрганларини ривоят қилдилар (Абу Довуд «Намоз» (591), Имом Аҳмад (6/405)).
Намозни қаср қилиш
А) «Намозни қаср қилиш»нинг маъноси
Сафарда намозни қаср қилиш — тўрт ракаатли намозларни икки ракаат қилиб ўқишдир. Бу, исломий шариатнинг мусулмоннинг ҳолатларини риоя қилиб, унга қулайликлар яратиш учун ўз ичига олган буюк мақсадлардан биридир. Намозларни қаср қилиб ўқиш Қуръони Карим ва Суннатда машруъ бўлиб, (мўътабар) имомлар қарори билан жоиздир.
Б) Қаср қилиш ҳукми осудалик пайтларига ҳам, бошқа пайтларга ҳам тегишлидир
Сафарга чиқилган пайтда намозни хавфли ва хавфсиз ҳолатларда қаср қилиш мумкин. Оятда келган «хатар», оятдан тахминлар кўплиги туфайли чиқарилгандир. Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сафарлари кўпинча хатардан холи бўлмас эди. Алий разияллоҳу анҳу: «Сафаримиз осуда бўлса ҳам намозни қаср қилавера-сизми?», — деб савол берганида Умар разияллоҳу анҳу: «Сиз таажжубланган нарсадан ҳайрон бўлиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга: «Хатарда бўлмасак ҳам қаср қиласизми?», — деб сўраганимда: «(Бу) — Аллоҳнинг сизларга қилган садақасидир. Унинг садақасини қабул қилинглар!», — дея жавоб берган эдилар» (Имом Муслим ривояти: «Мусофирлар намози ва уни қаср қилиб ўқиш» (686), Термизий «Қуръон тафсири» (3034), Насоий «Намозни сафарда қаср қилиш» (1433), Абу Довуд «Намоз» (1199), Ибн Можа «Намозни тўкис ўқиш ва ундаги суннат» (1065), Имом Аҳмад (1/36), Доримий «Намоз» (1505)).
В) Сафарда намозларни қаср ўқиш масофаси
Намозларни қаср ўқиладиган масофа — (халқ) урфида сафар ҳисобланган ва зоду роҳила ҳозирланадиган сафар масофасидир.
Г) Намозни қаср ўқишни бошлаш (масофаси)
Намозхон намозини ўз қишлоғининг аломатлари (дарахтлари, бинолари) кўринмай қолган ва халқ урфида «айрилди» дея тушунилган жойдан қаср қилишни бошлай-веради. Чунки Аллоҳ таоло намозни қаср ўқишни Ер юзидаги сафарга боғлади. Сафар эса ўз қишлоғининг ободон жойларидан айрилмай туриб бошланмайди.
Икки намозни жамлаб ўқиш
Икки намозни жамлаб ўқиш бирон эҳтиёж туғилган пайтдагина жоиздир. Талайгина уламолар намозларни зоҳирий эҳтиёж туғилсагина жамлаб ўқиш мустаҳаб эканини айтганлар. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам намозларни жуда ҳам оз марта жамлаб ўқиганлар. Намозларни қаср қилиб ўқиш жоиз бўлган кимсага, уларни жамлаб ўқиш ҳам жоиздир. Аммо, намозларни жамлаган ҳар бир одамнинг ҳам уларни қаср қилиб ўқиши жоиз эмас.
Икки намозни биринчиси ёки иккинчисининг вақтида жамлаш
Намозхоннинг икки намозни жамламоқчи бўлса, ўз қулайлигига кўра уларнинг биринчиси ёки иккинчисининг вақтида ўқиши афзалдир. Чунки икки намозни жамлаб ўқишдан мақсад, енгиллик ва қулайлик яратишдир. Агар ҳар икки ҳолат ҳам бир хил бўлса, афзали намозларни иккинчи намознинг вақтида бирлаштириб ўқишдир. Агар бирон жойга (масалан, меҳмонхонага) қўнган бўлса, намозларнинг ҳар бирини ўз вақтида ўқиши суннатдир.
Саҳв саждаси
«Намоздаги саҳв» — «намоздаги унутиш», демакдир. Саҳв саждаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қилганлари ва буюрганлари боис, намозида унутган одам учун мўътабар имомлар қарори билан машрудир. Намозда бирон нарсани қўшимча қилиш ёки камчиликка йўл қўйиш ёхуд шубҳаланиш содир бўлганида машруъ бўлади. Уни қилинадиган пайт салом беришдан аввал ёки кейиндир. Саҳв саждаси ташаҳҳуд ўқилмай қилинадиган икки сажда бўлиб, ҳар саждадан илгари такбир айтилиб, икки саждадан сўнгра салом берилади.