×
Ушбу мақолада Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг таом ва ичимликларга тааллуқли суннатлари қисқа ва енгил услубда баён қилинади.

    Пайғамбаримизнинг таом ва ичимликларга тааллуқли суннатлари

    «Ҳадю Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам фи ибадатиҳи ва муъамалатиҳи ва ахлақиҳи» китобидан иқтибос

    [ الأوزبكي – Ўзбекча – Uzbek]

    Доктор Аҳмад ибн Усмон ал-Мазяд

    —™


    Мутаржим: Абу Абдуллоҳ Шоший

    Муҳаррир: Абу Муҳаммад Али Бухорий

    هديه صلّى الله عليه وسلّم في الطعام والشراب

    مقالة مقتبسة من كتاب هدي محمد صلى الله عليه وسلم في عبادته ومعاملاته وأخلاقه

    [ الأوزبكي – Ўзбекча – Uzbek]

    د. أحمد بن عثمان المزيد

    —™

    ترجمة: أبو عبد الله الشاشي

    مراجعة: أبو محمد علي البخاري

    15- Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг таом ва ичимликларга тааллуқли суннатлари[1]

    А) Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг таом-егуликларга тааллуқли суннатлари:

    1- У зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам мавжуд таомни рад етмас, йўғини талаб қилмас эдилар. Олдиларига қўйлган пок таомни ер, кўнгли тортмаганини емас, бироқ уни бошқаларга ҳаром қилмас эдилар. Ёқтирмаган таомни ейишга ўзларини мажбурламас, ҳеч қачон бирон таомни айбламас (яъни, камчили-гини топиб, айтмас) эдилар. Эчкиэмарни ейиш одатлари бўлмагани учун тарк қилганлари сингари кўнгли тортган нарсани ер, тортмаса емасдилар.

    2- Нимани топсалар ер, топилмаганда сабр қилар эдилар, ҳатто баъзан очлик туфайли қоринларига тош боғлар эдилар. Ой ортидан ой, ой ортидан ой ўтар, бироқ у зотнинг хонадонларида олов ёқилмас-ди (яъни, қозон қайнаб, иссиқ овқат бўлмасди).

    3- Ўзларига бир тур таомни хослаб олиб, ундан бошқа-ларини емаслик одатлари йўқ эди.

    4- Ширинлик ва асал едилар ва уларни яхши кўрарди-лар. Туя, қўй, товуқ, тувдоғ (турна туркумидан бўлган улкан қанотли чўл қуши), ёввойи эшак ва қуён гўштини ва денгиз ҳайвонларини едилар. Кабоб едилар, янги пишган ва қуритилган хурмо едилар, ёвғон шўрва — гўшт ва нонли шўрва едилар. Зайтун ёғига нон ботириб едилар, барра бодиринг билан янги пишган хурмони едилар, пиширилган қовоқни едилар ва уни яхши кўрардилар. Қуритилган гўштни едилар, қуруқ хурмони сарёғ билан едилар.

    5- Гўштни яхши кўрар, ундан энг яхши кўрган жойи — қўйнинг олдинги оёқлари ва олд қисми эди.

    6- Юртларидаги мевадан олиб келинганда ер, ундан парҳез қилмас эдилар.

    7- Аксарият ҳолларда ерга тўшалган дастурхонда таом-ланар эдилар.

    8- Ўнг қўл билан ейишга буюрар, чап қўл билан ейишдан қайтарар ва шундай дер эдилар: “Албатта шайтон чап қўли билан еб, чап қўли билан ичади” (Муслим ривояти).

    9- Таомни учта бармоқлари билан ер ва таомланиб бўлгач, уларни ялар эдилар.

    10- Суянган ҳолатда таомланмас эдилар. Суяниш уч хил бўлади: биринчи тури — ёнбошламоқ; иккинчиси — чордона қуриб ўтимоқ; учинчиси — бир қўлга суяниб, иккинчи қўл билан таомланмоқ. Бу учала кўринишда таомланиш мазаммат қилингандир.

    У зот иқъо суратида ўтириб таомланар эдилар. Иқъо — орқани ерга қўйиб, икки тиззани тик қилинган ҳолатдир.

    Шундай дедилар: “Мен қул ўтирганидек ўтириб, таомланганидек таомланаман”.

    11- Қўлларини таомга узатганларида “бисмиллаҳ”, дер ва овқатланаётган кишига “бисмиллаҳ”, дейишини буюрар эдилар.

    Айтдиларки: “Сизлардан бирингиз таомланаётган бўлса, (таомни бошлашдан олдин) “бисмиллаҳ”, десин! Агар таомланишнинг бошида “бисмиллаҳ” дейишни унутса, (эсига тушган заҳоти) “бисмиллаҳи фи аввалиҳи ва охириҳи”, (маъноси: таомнинг бошида ҳам, охирида ҳам Аллоҳнинг номи билан едим ва ейман)”, десин!, дедилар (Термизий ривояти).

    12- Айтдиларки: “Албатта шайтон (“Бисмиллаҳ” деб) Аллоҳнинг исми зикр қилинмаган таомни ўзига ҳалол ҳисоблайди” (Муслим ривояти).

    13- Таомланиш асносида гаплашар, серсаховат кишилар қилганидек, меҳмонларни (таомдан олинглар, деб) таомга бир неча марта таклиф қилар эдилар.

    14- У зотнинг олдидан овқат (тавоғи) олингач, шундай дер эдилар: “Алҳамдулиллаҳи ҳамдан касийрон тоййибан мубарокан фийҳи ғойро макфиййин ва лаа муваддаъин ва лаа мустағнан анҳу роббанаа”, (маъноси: Аллоҳга риёсиз-ҳақиқий, муборак, кўп-дан-кўп ҳамдлар бўлсин. Раббимиз ҳеч кимга муҳтож эмас. (Балки Унинг ўзи барча бандаларини таомлантиради ва кифоя қилади). У тарк қилинмас ва Ундан беҳожат бўлинмас) (Бухорий ва Термизий ривояти).

    15- Агар бир жамоа ҳузурида таомлансалар, уларнинг ҳаққига дуо қилмасдан кетмасдилар, айтардиларки: “Афтара индакумус-соимун ва акала тоамакумул-аброр ва соллат алайкумул-малаика”, (маъноси: Хонадонингизда рўзадорлар ифтор қилсин. Таомларингизни яхшилар есин ва фаришталар сизларга дуо қилсин) (Абу Довуд ривояти).

    16- Мискин, бечораларни меҳмон қилган кишининг ҳаққига дуо қилар ва уларни мақтаб қўярдилар.

    17- Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам катта-ю кичик, ҳур-у қул, даштлиг-у муҳожир ким бўлиши-дан қатъий назар у билан таомланишдан тортин-масди.

    18- Рўзадор бўлган пайтлари у зотга таом келтирилса, “Мен рўзадорман”, дер эдилар (Муттафақун алайҳ). Рўзадор кишига таом тақдим қилинса, таом келтир-ган кишининг ҳаққига дуо қилишга, агар рўза бўлмаса, тақдим қилинган таомдан ейишга буюрар эдилар.

    19- Агар таомга таклиф қилинсалар, у зотга эргашиб борган бирон киши бўлса, хонадон эгасига билдириб қўяр ва шундай дер эдилар: “Бу бизга ҳамроҳ бўлиб келган кишидир. Истасанг, унга (ҳам киришга) изн бер, (ёки кетишини) истасанг, қайтиб кетади” (Бухорий ривояти).

    20- Тўймаётганларидан шикоят қилган кишиларга таомнинг уларга баракали бўлиши учун алоҳида-алоҳида бўлмай, биргаликда таомланишларини ва (таомдан олдин “Бисмиллаҳ” деб) Аллоҳнинг исмини зикр қилишларини буюрдилар.

    21- Айтдиларки: “Одамзот қориндан кўра ёмонроқ идишни тўлдирган эмас. Аслида одам фарзандига қомадини тик тутишга етадиган бир неча луқма таом кифоя қилади. Агар мутлақо (бундан кўп) емоқчи бўлса, ошқозонининг учдан бири таоми, учдан бири ичимлиги ва учдан бири нафас олиши учун бўлсин” (Термизий ва Ибн Можа ривояти).

    22- Бир кеча уйларига кирдилар ва таом қидирдилар, топмагач, шундай дедилар: “Аллоҳумма атъим ман атъаманий васқи ман сақоний”, (маъноси: Эй Аллоҳ, менга таом берганни Ўзинг таомлантир. Менга сув ичирганга Ўзинг сув ичир) (Муслим ривояти).

    В) Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ичимликларга тааллуқли суннатлари:[2]

    1- Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ичимлик ичишдаги тутган йўллари соғликни сақлашда энг комил йўл эди. Ширин ва совуқ ичимликни яхши кўрардилар. Гоҳида сутни ўзини ичсалар, гоҳида сутни сув билан аралаштириб ичар ва шундай дер эдилар: “Аллоҳумма барик ланаа фийҳи ва зиднаа минҳу”, (маъноси: “Эй Аллоҳ, сутни бизга баракали қил ва уни бизга кўпайтир”) сутдан бошқа бирон нарса ҳам таом, ҳам ичимлик ўрнини босмайди” (Термизий ривояти).

    2- Овқатнинг устидан сув ичиш у зотнинг одатлари эмасди. У зот учун кечанинг бошида бир идишдаги сувга қуруқ хурмо солиб набиз — хурмоли тотли сув тайёрлаб қўйилар, эртаси куни тонг отганда, ўша куннинг кечасида, ундан кейинги куннинг тонгги ва кечасида, ундан кейинги куннинг эрталабки вақти-дан асргача ичар эдилар. Агар ундан ортиб қолса, ходимларига қуйиб берар ёки бошқаларга қуйиб беришини буюрар эдилар. Уни уч кун турганидан кейин маст қилувчи ичимликка айланиши эҳтимоли-дан андиша қилиб ичмас эдилар.

    3- У зотнинг одатлари ўтириб ичиш бўлиб, туриб ичишдан таъқиқлар эдилар.

    Бир сафар турган ҳолатда ичдилар. Бу ҳақда узри бўлгани сабабли туриб ичдилар, дейилди. Бир фикрга кўра, қайтариқнинг ҳукмини бекор қилиш учун шундай қилдилар, дейилса, яна бир фикрга кўра эса иккила ҳолатда ҳам ичиш мумкинлиги учун қилганлар, дейилди.

    4- Ичиш асносида уч марта нафас олар ва шундай дер эдилар: “Мана шу қондирувчироқ, мазалироқ ва (соғлиққа) фойдалироқдир” (Муслим ривояти).

    Ичиш асносида нафас олиш дегани, идишни оғиздан узоқлаштириб, идишдан ташқарига нафас олиш демакдир. Буни қуйидаги ҳадисдан оламиз: “Сизлар-дан бирингиз (бирон ичимлик) ичса, финжон ичига нафас олмасин, балки финжонни оғзидан узоқлаш-тирсин (ва ундан кейин нафас олсин) (Термизий ва Ибн Можа ривоятлари).

    Синиқ ва чети учган пиёла ва финжондан ичишдан ва бировга уларда ичимлик беришдан қайтардилар.

    5- Бирон ичимлик ичишдан олдин бисмиллаҳ, ичиб бўлгач алҳамдулиллаҳ, дер эдилар ва айтардиларки: “Албатта Аллоҳ, бирон таом егач, у учун Аллоҳга ҳамд айтган, бирон ичимлик ичгач, у учун Аллоҳга ҳамд айтган бандасидан рози бўлади” (Муслим ривояти).

    6- У зотга чучук сув олиб келинар ва ундан бир кеча турганини ихтиёр этардилар.

    7- У зот бирон ичимлик ичиб, идишдаги ичимликни бошқаларга бермоқчи бўлсалар, чап томонларида ёши катта кишилар бўлса ҳам ўнг томонларидаги кишига узатар эдилар.

    8- Идишларни устини ёпишга, (меш каби идишларни эса) оғзини боғлаб қўйишга, ҳеч бўлмаса идиш оғзига бир чўпни қўйишга ва бу аснода бисмиллаҳ дейишга буюрар эдилар.

    [1] Зодул-маод (1/142, 362).

    [2] Зодул-маод (2/366, 4/209).