Пайғамбаримизнинг савдо-сотиқ, олди-берди ва муомалалардаги суннатлари
Категориялар
Full Description
Пайғамбаримизнинг савдо-сотиқ, олди-берди ва муомалалардаги суннатлари
«Ҳадю Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам фи ибадатиҳи ва муъамалатиҳи ва ахлақиҳи» китобидан иқтибос
[ الأوزبكي – Ўзбекча – Uzbek]
Доктор Аҳмад ибн Усмон ал-Мазяд
Мутаржим: Абу Абдуллоҳ Шоший
Муҳаррир: Абу Муҳаммад Али Бухорий
هديه صلّى الله عليه وسلّم في بيعه وشرائه وتعاملاته
مقالة مقتبسة من كتاب هدي محمد صلى الله عليه وسلم في عبادته ومعاملاته وأخلاقه
[ الأوزبكي – Ўзбекча – Uzbek]
د. أحمد بن عثمان المزيد
ترجمة: أبو عبد الله الشاشي
مراجعة: أبو محمد علي البخاري
13- Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг савдо-сотиқ, олди-берди ва муомалалардаги суннатлари[1]
1- Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам олди-сотди қилдилар. Пайғамбар бўлганларидан кейин эса (бирор нарсани) сотиб олишлари сотишларидан кўп бўлди.
(Баъзан нарсаларни) ижарага бердилар ва ижарага олдилар, (олди-сотди муомаларида) ўзлари вакил бўлдилар ва бошқаларни вакил қилиб тайинла-дилар ҳам. Фақат бошқаларни вакил қилиб тайин-лашлари ўзлари вакил бўлишларидан кўп бўлганди.
2- Нақд пулга ҳам, насияга ҳам нарса сотиб олдилар.
Олди-сотдида ўзлари воситачилик қилдилар ва воситачиларни қўлландилар ҳам.
Гаров эвазига (ипотекали) ва гаровсиз (ипотекасиз) қарз олдилар, ишлатиб туришга нарса ҳам олдилар.
3- Совға-инъом бериб, совға-инъом қабул қилдилар. Ҳадя бериб, ҳадя олдилар ва (эвазига бошқа нарса бериш билан) ҳадяни тақдирладилар. Ҳадяни олишни истамаган пайтлари ҳадя берувчига узрларини айтдилар. У зотга подшоҳлар ҳадялар жўнатар, уларни қабул қилар ва асҳоби ўртасида тақсимлаб берардилар.
4- У зот одамлар ичида энг хушмуомала инсон эдилар. Агар кимдандир ниманидир қарзга олган бўлсалар, олган нарсадан яхшироғини қайтарар ва қарз берган кишининг, аҳли ва молининг ҳаққига барака тилаб дуо қилар эдилар. Бир сафар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир кишидан бир туяни қарзга олган эдилар. Туянинг эгаси ҳаққини талаб қилиб келиб, Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга қўпол муомала қилди. Шунда саҳобалар уни тийиб қўймоқчи бўлганларида, у зот: “Унга тегманглар! Зеро, ҳақдор кишининг гапиришга ҳаққи бор”, дедилар (Муттафақун алайҳ).
5- У зотга қарши қилган ортиқча жоҳилликлар у зотда фақат ҳалимликни зиёда қиларди. Қаттиқ ғазабланган кишига ғазаб ўтини таҳорат олиш билан, тик турган ҳолатда бўлса, ўтириб олиш билан, шайтоннинг шарридан Аллоҳдан паноҳ сўраш билан ўчиришга буюрар эдилар.
6- Бирон кишига нисбатан ўзларини катта олмас эдилар, билъакс у зот саҳобаларига мутовозе бўлиб, катта-ю кичик ҳаммага салом берар эдилар.
7- Ҳазиллашар ва ҳазилларида ҳам (ёлғон аралаштир-май) ҳақиқатни айтиб ҳазиллашардилар. Таврия (яъни, эшитган киши маълум нарсани англайди-ю, лекин моҳияти бошқача бўлган гап) ишлатар, фақат таврияларида ҳақиқатни айтар эдилар.
8- У зот шахсан ўзлари югуришда мусобақалашдилар. Оёқ кийимларини ўзлари таъмирладилар, кийимла-рини ўз қўллари билан ямадилар, пақирларига ямоқ қўйдилар, қўйларини соғдилар, кийимларини тозалади, ўзларига ва аҳлларига хизмат қилдилар, масжид қурилишида саҳобалари билан бирга ғишт ташидилар.
9- Жуда бағрикенг ва хуштабиат инсон эдилар.
10- Агар икки ишдан бирини танлаш орасида қолса-лар, модомики гуноҳ иш бўлмас экан улардан осон ва қулайини танлар эдилар.
11- У зотга қилинган зулм-ноҳақликларга, модомики Аллоҳ ҳаром қилган нарса бўлмас экан, интиқом олишга ҳаракат қилмасдилар. Агар Аллоҳ ҳаром қилган нарсалар поймол қилиниб ҳаддан ошилса, у зотнинг ғазаблари қаршисида бирон нарса турол-масди.
12- Маслаҳат берар ва маслаҳат олар, беморни зиёрат қилар, жанозада иштирок этар, чақирилган жойга борар, тул, етим, бечора ва заиф кишиларнинг эҳтиёжларини бажариш учун улар билан бирга юрар эдилар.
13- У зотга хуш кўрган нарсани тақдим қилган киши-нинг ҳаққига дуо қилардилар ва шундай деганди-лар: “Кимга бирон яхшилик қилинса, яхшилик қилган кишига: “Жазакаллоҳу хойрон” (маъноси: Аллоҳ сизни яхшиликлар билан мукофотласин), деса, мақтовни (яъни, унга раҳмат айтишни) энг чиройли шаклда адо қилибди” (Термизий ривояти).
[1] Зодул-маод (1/154).