×
Бақара сурасининг 188-242 - оятлари тафсири "Қуръоннинг енгил тафсири" китобидан таржима қилинган бўлиб, оятлар маънолари лўнда ва енгил тафсир қилингандир.

 Бақара сурасининг тафсири (188-242 - оятлар)

«ат-Тафсир ал-Муяссар» китобидан иқтибос

[ الأوزبكي —  Ўзбекча — Uzbek]

Бир гуруҳ сара уламолар тайёрлаган

—™

Таржимон: Исмоил Муҳаммад Яъқуб

Муҳаррир: Абу Абдуллоҳ Шоший

وَلا تَأْكُلُوا أَمْوَالَكُمْ بَيْنَكُمْ بِالْبَاطِلِ وَتُدْلُوا بِهَا إِلَى الْحُكَّامِ لِتَأْكُلُوا فَرِيقاً مِنْ أَمْوَالِ النَّاسِ بِالإِثْمِ وَأَنْتُمْ تَعْلَمُونَ (188)

188. Бир-бирларингизнинг молларингизни ёлғон қасам, талончилик, ўғирлик, порахўрлик ва судхўрлик каби ботил йўллар билан емангиз, одамлардан бир тоифасининг молларини ботил йўл билан ейиш мақсадида хусумат-лашиб, ҳукм чиқарувчи (қози)ларга — бундай қилиш ҳаром эканини билиб туриб — ёлғон далил-ҳужжатлар тақдим қилмангиз!

يَسْأَلُونَكَ عَنْ الأَهِلَّةِ قُلْ هِيَ مَوَاقِيتُ لِلنَّاسِ وَالْحَجِّ وَلَيْسَ الْبِرُّ بِأَنْ تَأْتُوا الْبُيُوتَ مِنْ ظُهُورِهَا وَلَكِنَّ الْبِرَّ مَنْ اتَّقَى وَأْتُوا الْبُيُوتَ مِنْ أَبْوَابِهَا وَاتَّقُوا اللَّهَ لَعَلَّكُمْ تُفْلِحُونَ (189)

189. Эй Пайғамбар, асҳобларингиз сиздан ҳилол (ой)лар ва уларнинг кўриниши ўзгариб бориши ҳақида сўрайдилар. Сиз уларга айтингки, Аллоҳ таоло ҳилолларни одамлар улар билан рўза, ҳаж каби маълум бир вақтга белгилаб қўйилган ибодатлар вақтларини ва бошқа муомалаларини билиб оладиган аломатлар-белгилар қилиб қўйди. Яхшилик сизлар жоҳилият даврида ва Исломнинг аввалги даврларида одатланиб қолган ишда, яъни ҳаж ё умрага иҳром боғлаган пайтларингизда — Аллоҳга ибодат деб ҳисоблаб — уйларга орқасидан кириб келишларингизда эмас. Балки, яхшилик Аллоҳдан тақво қилган ва маъсиятлардан сақланган киши-нинг амалидир. Ўзингиз истаган барча дунё ва охират яхшиликларига эришишларингиз учун ҳаж ё умрага иҳромли ҳолингизда ҳам уйларга эшикларидан киринглар ва барча ишларингизда Аллоҳ таолодан қўрқинглар!

وَقَاتِلُوا فِي سَبِيلِ اللَّهِ الَّذِينَ يُقَاتِلُونَكُمْ وَلا تَعْتَدُوا إِنَّ اللَّهَ لا يُحِبُّ الْمُعْتَدِينَ (190)

190. Эй мўминлар, сизларга қарши урушаётганлар билан Аллоҳнинг динига ёрдам бериш учун урушинглар ва (лекин) мусла (қулоқ-бурун каби бирон аъзони кесиш), ғулул (ўлжадан бирон нарсани яширинча олиш), ўлдириш ҳалол бўлмаганларни — масалан: аёллар, ёш болалар, қариялар ва шулар ҳукмида бўлганларни — ўлдириш каби динда қайтарилган ишларни қилманглар! Албатта, Аллоҳ Ўзининг чегараларига тажовуз қиладиган ҳамда Аллоҳ ва Расули ҳаром қилган ишларни ҳалол санайдиган кимса-ларни ёқтирмайди.

وَاقْتُلُوهُمْ حَيْثُ ثَقِفْتُمُوهُمْ وَأَخْرِجُوهُمْ مِنْ حَيْثُ أَخْرَجُوكُمْ وَالْفِتْنَةُ أَشَدُّ مِنْ الْقَتْلِ وَلا تُقَاتِلُوهُمْ عِنْدَ الْمَسْجِدِ الْحَرَامِ حَتَّى يُقَاتِلُوكُمْ فِيهِ فَإِنْ قَاتَلُوكُمْ فَاقْتُلُوهُمْ كَذَلِكَ جَزَاءُ الْكَافِرِينَ (191)

191. Сизларга қарши урушаётган мушрикларни қаерда топсангиз ўлдиринглар ва сизларни чиқаришиб юборган ўриндан — Маккадан уларни қувиб чиқаринглар. Фитна — яъни, ширк келтириш ва Исломдан тўсиш — уларни ўлдиришингиздан кўра ёмонроқдир. Масжиди Ҳаром ҳурматини сақлаб, сизлар то улар ўзлари бошламагунча Масжиди Ҳаром олдида уларга уруш бошламанглар, агар Масжиди Ҳаромда сизларга уруш бошласалар, сизлар ҳам уларни ўлдиринглар. Кофирларнинг жазоси ана шундай тийиб қўювчи жазо бўлади.

فَإِنْ انتَهَوْا فَإِنَّ اللَّهَ غَفُورٌ رَحِيمٌ (192)

192. Агар улар куфрдан ва Масжиди Ҳаромда сизларга қарши урушишдан тийилсалар ва иймонга келсалар, албатта, Аллоҳ бандаларини кечирувчи ва уларга меҳри-бондир.

وَقَاتِلُوهُمْ حَتَّى لا تَكُونَ فِتْنَةٌ وَيَكُونَ الدِّينُ لِلَّهِ فَإِنْ انتَهَوْا فَلا عُدْوَانَ إِلاَّ عَلَى الظَّالِمِينَ (193)

193. Эй мўминлар, то мусулмонларни динларидан фит-налаш ва Аллоҳга ширк келтириш тугаб битмагунича, дин ёлғиз Аллоҳ учун холис бўладиган ва Ундан ўзгага ибодат қилинмайдиган ҳолат вужудга келмагунича тажовузкор мушриклар билан урушишда давом этинглар. Агар улар куфрдан ва урушишдан тийилсалар, сизлар ҳам улардан тийилинглар. Жазо фақат куфр ва душманликда давом этувчиларга бўлади.

الشَّهْرُ الْحَرَامُ بِالشَّهْرِ الْحَرَامِ وَالْحُرُمَاتُ قِصَاصٌ فَمَنْ اعْتَدَى عَلَيْكُمْ فَاعْتَدُوا عَلَيْهِ بِمِثْلِ مَا اعْتَدَى عَلَيْكُمْ وَاتَّقُوا اللَّهَ وَاعْلَمُوا أَنَّ اللَّهَ مَعَ الْمُتَّقِينَ (194)

194. Эй мўминлар, сизларнинг уруш ҳаром қилинган ойда мушриклар билан урушишларингиз уларнинг уруш ҳаром қилинган ойда сизларга уруш қилишганига жазодир. Аллоҳ ҳаром (яъни, ҳурматли) қилган замон ва маконга тажовуз қилган кимсага айни ўзи қилганидек иш билан жазо берилади. Ким уруш ё бошқа бирор ёмонлик билан сизларга тажовуз қилса, сизлар ҳам унга айни ўша жиноятига ўхшаш иш билан жазо беринглар, бунда сизларга гуноҳ йўқдир. Чунки, улар ўзлари тажовузни бошлашди. Аллоҳдан қўрқинглар ва жазони айни шаклдан ошириб юборманглар. Билингларки, Аллоҳ таоло Ўзидан тақво қиладиган, Унинг фарзларини адо этиш ва ҳаром-ларидан тийилиш билан Унга итоат қиладиган кишилар билан биргадир.

وَأَنفِقُوا فِي سَبِيلِ اللَّهِ وَلا تُلْقُوا بِأَيْدِيكُمْ إِلَى التَّهْلُكَةِ وَأَحْسِنُوا إِنَّ اللَّهَ يُحِبُّ الْمُحْسِنِينَ (195)

195. Эй мўминлар, Аллоҳнинг динига ёрдам бериш ва Унинг йўлида жиҳод учун инфоқ қилишда (пул-мол сарфлашда) давом этинглар, Аллоҳ йўлидаги жиҳодни ва бу йўлда инфоқни тарк қилиш билан ўзингизни ҳалокатга ташламанглар, инфоқ ва тоатни гўзал суратда қилинглар, барча амалингизни холис Аллоҳ учун қилинглар. Албатта, Аллоҳ ихлосли ва гўзал амал қилувчи кишиларни яхши кўради.

وَأَتِمُّوا الْحَجَّ وَالْعُمْرَةَ لِلَّهِ فَإِنْ أُحْصِرْتُمْ فَمَا اسْتَيْسَرَ مِنْ الْهَدْيِ وَلا تَحْلِقُوا رُءُوسَكُمْ حَتَّى يَبْلُغَ الْهَدْيُ مَحِلَّهُ فَمَنْ كَانَ مِنْكُمْ مَرِيضاً أَوْ بِهِ أَذًى مِنْ رَأْسِهِ فَفِدْيَةٌ مِنْ صِيَامٍ أَوْ صَدَقَةٍ أَوْ نُسُكٍ فَإِذَا أَمِنتُمْ فَمَنْ تَمَتَّعَ بِالْعُمْرَةِ إِلَى الْحَجِّ فَمَا اسْتَيْسَرَ مِنْ الْهَدْيِ فَمَنْ لَمْ يَجِدْ فَصِيَامُ ثَلاثَةِ أَيَّامٍ فِي الْحَجِّ وَسَبْعَةٍ إِذَا رَجَعْتُمْ تِلْكَ عَشَرَةٌ كَامِلَةٌ ذَلِكَ لِمَنْ لَمْ يَكُنْ أَهْلُهُ حَاضِرِي الْمَسْجِدِ الْحَرَامِ وَاتَّقُوا اللَّهَ وَاعْلَمُوا أَنَّ اللَّهَ شَدِيدُ الْعِقَابِ (196)

196. Ҳаж ва умрани Аллоҳ учун холис қилиб, комил суратда адо этинглар. Ҳаж ё умрага ният қилиб, иҳромга кирганингиздан кейин уни комил суратда адо этишингиз йўлида душман ёки касаллик каби бирор монеъ тўсқинлик қилса, сочларни қириш ёки қисқартириш билан иҳромдан чиқишларингиз учун, имконингизда бўлган туя, мол ёки қўйларни сўйиш билан Аллоҳга яқинлик ҳосил қилишингиз вожиб бўлади. Йўлингиз тўсилган ҳолда бўлганингизда — худди Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ҳудайбияда ҳадя (яъни, ўзлари билан олиб келган қурбонлик)ларини бўғизлаб, сўнг сочларини олдирганларидек, йўли тўсилган киши ўша тўсилган ерида ҳадясини (яъни, Ҳарамда сўйиш учун олган жонлиғини) бўғизлаб, иҳромидан чиқмагунича — сочларингизни олдирманглар. Йўли тўсилмаган киши-лар ҳадяларини фақат Ҳарам ҳудудида бўғизлайдилар, сўйиш вақти ийд (қурбон ҳайити) куни бўлмиш Зул-ҳижжанинг ўнинчи куни ва кейинги ташриқ кунларидир. Энди сизлардан қай бир киши иҳромдалик ҳолида касал бўлса ёки бошида бирор озор мавжуд бўлиб, соч олдириш зарурати пайдо бўлса, сочини олдираверади ва эвазига фидя бериши лозим бўлади. Фидя уч кун рўза тутиш ёки олтита мискинга ҳар бирига ярим соъдан егулик бериш ёки Ҳарамдаги камбағалларга бир қўй сўйиб беришдир. Тинч-омон ва сиҳат-саломат бўлган ҳолларингизда қай бир киши ҳажгача умрадан фойдаланган бўлса, яъни, умра қилиб бўлганидан кейин (то ҳаж амаллари бошланадиган кунгача) иҳром сабабли ўзига ҳаром бўлган ишларни ўзига ҳалол қилган (иҳромдан чиққан) бўлса, муяссар бўлган бир ҳадя (жонлиқ)ни сўйиши лозим. Ким бўғизлаш учун ҳадя топа олмаса, ҳаж ойларида уч кун ва ҳаж амалларидан фориғ бўлиб, аҳли-оиласига қайтганидан кейин яна етти кун рўза тутиши лозим. Бу тўла ўн кун рўза тутиш зарур бўлган кунлардир. Ушбу ҳадя (сўйилажак жонлиқ) ва унинг ўрнига тутиладиган рўза аҳли-оиласи Ҳарам ерида яшовчи бўлмаган кишилар учундир. Аллоҳдан қўрқинглар ва Унинг буйруқ ва қайтариқларига риоя қилинглар. Билинг-ларки, Аллоҳ таоло Ўзининг амрига хилоф қиладиган ва қайтарган ишларини қиладиган кимсаларга азоби қаттиқ Зотдир.

الْحَجُّ أَشْهُرٌ مَعْلُومَاتٌ فَمَنْ فَرَضَ فِيهِنَّ الْحَجَّ فَلا رَفَثَ وَلا فُسُوقَ وَلا جِدَالَ فِي الْحَجِّ وَمَا تَفْعَلُوا مِنْ خَيْرٍ يَعْلَمْهُ اللَّهُ وَتَزَوَّدُوا فَإِنَّ خَيْرَ الزَّادِ التَّقْوَى وَاتَّقُونِي يَا أُوْلِي الأَلْبَابِ (197)

197. Ҳаж вақти маълум ойлар бўлиб, улар Шаввол, Зул-қаъда, Зул-ҳижжанинг ўн кунидир. Мазкур ойларда ким иҳромга кириш билан ўзига ҳажни фарз қилган бўлса, энди унга жимоъ (жуфти билан қўшилиш) ва шунга олиб борувчи сўзу ишлар ҳаром бўлади, гуноҳ ишларни қилиш билан Аллоҳнинг тоатидан чиқиш ҳамда ҳаж мобайнида ғазаб ва нафратга олиб келадиган талашиб-тортишишлар ҳам унга ҳаром бўлади. Нимаики яхши амал қилсангизлар, Аллоҳ уни билади ва ҳар кишига амалига яраша жазо-мукофот беради. Ҳаж сафари учун ўзингизга емак-ичмакдан бўлган йўл озуқаси ва охират ҳовлиси учун солиҳ амаллардан бўлган йўл озуқасини олингиз. Шубҳасиз, энг яхши озуқа Аллоҳдан тақво қилишдир, Мендангина қўрқинглар эй соғлом ақл эгалари!

لَيْسَ عَلَيْكُمْ جُنَاحٌ أَنْ تَبْتَغُوا فَضْلاً مِنْ رَبِّكُمْ فَإِذَا أَفَضْتُمْ مِنْ عَرَفَاتٍ فَاذْكُرُوا اللَّهَ عِنْدَ الْمَشْعَرِ الْحَرَامِ وَاذْكُرُوهُ كَمَا هَدَاكُمْ وَإِنْ كُنتُمْ مِنْ قَبْلِهِ لَمِنْ الضَّالِّينَ (198)

198. Ҳаж кунлари тижоратдан фойда топиб, Роббингиз-нинг ризқидан талаб қилишингизда сизлар учун гуноҳ йўқдир. Кун ботганидан сўнг Арафотдан — ҳожилар Зул-ҳижжанинг тўққизинчи куни вуқуф қиладиган (турадиган) ўриндан — қайтиб тушаётганингизда Машъари Ҳаромда — Муздалифада — тасбеҳ, талбия ва дуолар билан Аллоҳни зикр қилинглар, Аллоҳни Унинг Ўзи сизларни йўллаб қўйган саҳиҳ-тўғри кўринишда зикр қилинглар. У йўллаб қўйишидан олдин сизлар ҳақни билмайдиган, залолат ичида эдингиз.

 ثُمَّ أَفِيضُوا مِنْ حَيْثُ أَفَاضَ النَّاسُ وَاسْتَغْفِرُوا اللَّهَ إِنَّ اللَّهَ غَفُورٌ رَحِيمٌ (199)

199. Кейин сизлар Иброҳим алайҳиссалом қайтган жойдан — Арафотдан қайтиб тушинглар ва бу билан Арафотда вуқуф қилмайдиган (турмайдиган) жоҳилият аҳлига хилоф қилинглар. Ва Аллоҳдан гуноҳларингизни кечиришини сўранглар. Албатта, Аллоҳ истиғфор айтади-ган ва тавба қиладиган бандаларини кечирувчи, уларга раҳмли Зотдир.

فَإِذَا قَضَيْتُمْ مَنَاسِكَكُمْ فَاذْكُرُوا اللَّهَ كَذِكْرِكُمْ آبَاءَكُمْ أَوْ أَشَدَّ ذِكْراً فَمِنْ النَّاسِ مَنْ يَقُولُ رَبَّنَا آتِنَا فِي الدُّنْيَا وَمَا لَهُ فِي الآخِرَةِ مِنْ خَلاقٍ (200)

200. Ибодатларингизни тамомига етказгач ва ҳаж амалларидан фориғ бўлгач, Аллоҳни худди ўз оталарин-гизни эсга олгандек ёки ундан ҳам зиёда эсга олинглар. Одамлардан бир гуруҳи борки, ғам-ташвиши фақат дунё бўлади, «Эй Роббимиз, бизга дунёда сиҳат-саломатлик, мол-дунё ва фарзандлар ато этгин», деб дуо қилади. Охиратга рағбат қилишмагани ва ҳимматларини фақат дунёга чеклашгани учун уларга охиратда ҳеч қандай улуш ва насиба йўқдир.

وَمِنْهُمْ مَنْ يَقُولُ رَبَّنَا آتِنَا فِي الدُّنْيَا حَسَنَةً وَفِي الآخِرَةِ حَسَنَةً وَقِنَا عَذَابَ النَّارِ (201)

201. Одамлардан мўмин бўлган бир гуруҳи ҳам борки, дуоларида: «Эй Роббимиз, бизга дунёда офият, ризқ-рўз, фойдали илм, солиҳ амал ва бошқа яхши нарсаларни ато этгин, охиратда эса жаннатни ато этгин ва дўзах азобидан бизни Ўзинг асрагин», дейишади.

Бу дуо энг жомиъ (қисқа ва пурмаъно) дуолардан, шунинг учун, «Саҳиҳайн»да ривоят қилинганидек, у Расу-луллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг энг кўп айтадиган дуолари эди.

أُوْلَئِكَ لَهُمْ نَصِيبٌ مِمَّا كَسَبُوا وَاللَّهُ سَرِيعُ الْحِسَابِ (202)

202. Ушбу дуо билан дуо қилувчи ўша кишилар учун қилган солиҳ амаллари сабабли улкан ажру савоблар бордир. Аллоҳ ҳисоби тез, бандаларининг амалларини ҳисоб қилувчи ва амалларига яраша жазо-мукофотлар берувчи Зотдир.

وَاذْكُرُوا اللَّهَ فِي أَيَّامٍ مَعْدُودَاتٍ فَمَنْ تَعَجَّلَ فِي يَوْمَيْنِ فَلا إِثْمَ عَلَيْهِ وَمَنْ تَأَخَّرَ فَلا إِثْمَ عَلَيْهِ لِمَنْ اتَّقَى وَاتَّقُوا اللَّهَ وَاعْلَمُوا أَنَّكُمْ إِلَيْهِ تُحْشَرُونَ (203)

203. Саноқли кунларда Аллоҳни тасбеҳ ва такбирлар билан зикр қилинглар. Саноқли кунлар — Ташриқ кунлари бўлиб, Зул-ҳижжанинг ўн биринчи, ўн иккинчи ва ўн учинчи кунларидир. Энди ким тезроқ кетишни истаса ва тошларини отгач, Минодан ўн иккинчи куннинг қуёши ботмасидан туриб чиқиб кетса, унга гуноҳ йўқдир. Ким кетишни ортга суртса ва Минода тунаб, ўн учинчи куни ҳам тошларни отгандан кейин кетса, унга ҳам гуноҳ йўқдир. Бу (ҳукм) ҳаж ибодатида Аллоҳдан тақво қилган киши учундир. Кечиктириш афзалроқ, чунки бундай қилиш ибодатда озуқа олиш ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг феълларига эргашишдир. Эй мусулмонлар, Аллоҳдан қўрқинглар ва барча ишларингизда Уни кўз олдингизда тутинглар. Билингларки, сизлар ўлганингиздан сўнг ҳисоб ва жазо учун фақат Унинг ҳузурида тўплана-сизлар.

وَمِنْ النَّاسِ مَنْ يُعْجِبُكَ قَوْلُهُ فِي الْحَيَاةِ الدُّنْيَا وَيُشْهِدُ اللَّهَ عَلَى مَا فِي قَلْبِهِ وَهُوَ أَلَدُّ الْخِصَامِ (204)

204. Эй Пайғамбар, мунофиқлардан бўлган айрим инсонларнинг охиратни эмас, балки  дунёдан бирон нарсага эришишни кўзлаб, гапирган чиройли гаплари сизга қизиқ (маъқул) кўринади. У дилида Исломга муҳаббати борлиги-га Аллоҳни гувоҳ қилиб қасам ҳам ичади, бу ишида Аллоҳга нисбатан жуда катта журъат бор. Ҳолбуки, у Ислом ва мусулмонларга қаттиқ адоват ва хусуматдадир.

وَإِذَا تَوَلَّى سَعَى فِي الأَرْضِ لِيُفْسِدَ فِيهَا وَيُهْلِكَ الْحَرْثَ وَالنَّسْلَ وَاللَّهُ لا يُحِبُّ الْفَسَادَ (205)

205. Эй Пайғамбар, у сизнинг олдингиздан кетгач, ерда фасод тарқатиш, одамларнинг экинларига талафот етказиш ва чорваларини ҳалок қилиш учун елиб-югуради. Аллоҳ эса фасодни ёқтирмайди.

 وَإِذَا قِيلَ لَهُ اتَّقِ اللَّهَ أَخَذَتْهُ الْعِزَّةُ بِالإِثْمِ فَحَسْبُهُ جَهَنَّمُ وَلَبِئْسَ الْمِهَادُ (206)

206. Агар у бузғунчи мунофиққа насиҳат қилиб: «Аллоҳ-дан қўрқ, Унинг азобидан ҳазир бўл ва ерда фасод тарқатишдан тийил», дейилса, насиҳатни қабул қилмайди, кибр ва жоҳилий ҳамият уни яна-да кўпроқ гуноҳларга етаклайди. Унга жаҳаннам азоби етарлидир, жаҳаннам нақадар ёмон жой!

وَمِنْ النَّاسِ مَنْ يَشْرِي نَفْسَهُ ابْتِغَاءَ مَرْضَاةِ اللَّهِ وَاللَّهُ رَءُوفٌ بِالْعِبَادِ (207)

207. Одамлар ичида айримлари борки, Аллоҳ йўлида жиҳод қилиш ва Унинг тоатини лозим тутиш билан Аллоҳ розилигини истаб, ўз жонини сотади (беради). Аллоҳ бандаларига меҳрибондир. У мўмин бандаларини дунё ва охиратда кенг-мўл раҳмат билан раҳмат қилади ва уларни гўзал мукофотлар билан мукофотлайди.

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا ادْخُلُوا فِي السِّلْمِ كَافَّةً وَلا تَتَّبِعُوا خُطُوَاتِ الشَّيْطَانِ إِنَّهُ لَكُمْ عَدُوٌّ مُبِينٌ (208)

208. Эй Аллоҳни Роб деб, Муҳаммадни пайғамбар ва расул деб, Исломни дин деб иймон келтирган кишилар, Исломга унинг барча қонун-қоидаларини қабул қилган ҳолда киринглар, унинг барча ҳукмларига тўла амал қилинглар, улардан бирортасини ҳам тарк қилманглар, шайтоннинг сизларни чорлаётган маъсият йўлларига эргашманглар. Шубҳасиз, у сизларга адовати очиқ-равшан душмандир, ундан эҳтиёт бўлинглар.

فَإِنْ زَلَلْتُمْ مِنْ بَعْدِ مَا جَاءَتْكُمْ الْبَيِّنَاتُ فَاعْلَمُوا أَنَّ اللَّهَ عَزِيزٌ حَكِيمٌ (209)

209. Агар сизларга Қуръон ва Суннатдан бўлган очиқ далил-ҳужжатлар келганидан кейин ҳақ йўлдан бурилиб кетсангиз, билингларки, албатта Аллоҳ мулкида Ғолибдир, ҳеч нарса Ундан қочиб қутулолмайди. У Ўзининг буйруқ ва қайтариқларида Ҳаким — донодир, ҳар бир нарсани ўз ўрнига қўяди.

هَلْ يَنظُرُونَ إِلاَّ أَنْ يَأْتِيَهُمْ اللَّهُ فِي ظُلَلٍ مِنْ الْغَمَامِ وَالْمَلائِكَةُ وَقُضِيَ الأَمْرُ وَإِلَى اللَّهِ تُرْجَعُ الأُمُورُ (210)

210. Ўша саркаш кофир кимсалар очиқ далил-ҳужжатлар қоим бўлганидан кейин, энди фақат қиёмат куни Аллоҳ таоло улар ўртасида адолатли ҳукм билан ажрим қилиши учун Ўзига лойиқ бир тарзда, сояли булутларда келишини ҳамда фаришталарнинг келишини кутишмоқда, холос. Ўшанда Аллоҳ таоло улар ҳақида Ўзининг ҳукмини чиқара-ди ва иш тамом бўлади. Барча ишлар ёлғиз Аллоҳнинг ўзига қайтарилгай.

سَلْ بَنِي إِسْرَائِيلَ كَمْ آتَيْنَاهُمْ مِنْ آيَةٍ بَيِّنَةٍ وَمَنْ يُبَدِّلْ نِعْمَةَ اللَّهِ مِنْ بَعْدِ مَا جَاءَتْهُ فَإِنَّ اللَّهَ شَدِيدُ الْعِقَابِ (211)

211. Эй Пайғамбар, сизга саркашлик кўрсатаётган ўша Бани Исроилдан сўранг, Биз уларга китоблари ичида уларни ҳаққа йўллайдиган қанчалаб очиқ оят-аломатларни бердик экан! Улар ўшаларнинг ҳаммасини инкор қилишди, улардан юз ўгиришди, уларни ўз ўринларидан ўзгартириш-ди. Ким Аллоҳнинг неъматини — динини — таниганидан сўнг ва унга қарши бу ҳақда ҳужжат қоим бўлганидан сўнг инкор қилса ва ўзгартирса, албатта Аллоҳ таоло у учун азоби ўта қаттиқ Зотдир.

زُيِّنَ لِلَّذِينَ كَفَرُوا الْحَيَاةُ الدُّنْيَا وَيَسْخَرُونَ مِنْ الَّذِينَ آمَنُوا وَالَّذِينَ اتَّقَوْا فَوْقَهُمْ يَوْمَ الْقِيَامَةِ وَاللَّهُ يَرْزُقُ مَنْ يَشَاءُ بِغَيْرِ حِسَابٍ (212)

212. Аллоҳнинг ягоналигини инкор қилган кимсаларга дунё ҳаёти ва унинг ҳою-ҳаваслари чиройли қилинди. Улар мўминларнинг устидан куладилар. Роббиларидан қўрқади-ган тақводор зотлар эса қиёмат куни барча кофирлардан устундирлар, Аллоҳ таоло уларни жаннатнинг олий дара-жаларига киритади, кофирларни эса дўзахнинг қаърига туширади. Аллоҳ Ўзи истаган кишиларга беҳисоб ризқ ато этади.

كَانَ النَّاسُ أُمَّةً وَاحِدَةً فَبَعَثَ اللَّهُ النَّبِيِّينَ مُبَشِّرِينَ وَمُنذِرِينَ وَأَنزَلَ مَعَهُمْ الْكِتَابَ بِالْحَقِّ لِيَحْكُمَ بَيْنَ النَّاسِ فِيمَا اخْتَلَفُوا فِيهِ وَمَا اخْتَلَفَ فِيهِ إِلاَّ الَّذِينَ أُوتُوهُ مِنْ بَعْدِ مَا جَاءَتْهُمْ الْبَيِّنَاتُ بَغْياً بَيْنَهُمْ فَهَدَى اللَّهُ الَّذِينَ آمَنُوا لِمَا اخْتَلَفُوا فِيهِ مِنْ الْحَقِّ بِإِذْنِهِ وَاللَّهُ يَهْدِي مَنْ يَشَاءُ إِلَى صِرَاطٍ مُسْتَقِيمٍ (213)

213. Одамлар Аллоҳга иймон келтиришга иттифоқ қилган битта жамоат эди, кейин улар динларида ихтилоф қилишди. (Шундан сўнг) Аллоҳ таоло Ўзининг динига даъват қилувчи, Аллоҳга итоат қилганларга жаннат хабари-ни берувчи, Унга кофир ва осий бўлганларни дўзах билан огоҳлантирувчи пайғамбарларни юборди, ўша пайғамбар-ларга қўшиб, улар одамлар ўртасидаги келишмовчилик-ларда у билан ҳукм қилишлари учун ҳақни ўз ичига олган самовий китобларни туширди. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳақларида ва у кишига туширилган Китоб хусусида фақат Таврот берилган ва унинг ичида бўлган далил-ҳужжатлар ва ҳукмларни билган кимсаларгина зулм ва ҳасад қилиб, талашиб-тортишдилар. Аллоҳ таоло Ўз фазли марҳамати билан мўминларни ҳақни ботилдан ажратишга ва ихтилоф қилган нарсаларида ҳақни билишга муваффақ қилди. Аллоҳ Ўзи истаган бандаларини тўғри йўлга муваффақ қилади.

أَمْ حَسِبْتُمْ أَنْ تَدْخُلُوا الْجَنَّةَ وَلَمَّا يَأْتِكُمْ مَثَلُ الَّذِينَ خَلَوْا مِنْ قَبْلِكُمْ مَسَّتْهُمْ الْبَأْسَاءُ وَالضَّرَّاءُ وَزُلْزِلُوا حَتَّى يَقُولَ الرَّسُولُ وَالَّذِينَ آمَنُوا مَعَهُ مَتَى نَصْرُ اللَّهِ أَلا إِنَّ نَصْرَ اللَّهِ قَرِيبٌ (214)

214. Ёки сизлар — эй мўминлар — ўзингиздан илгари ўтган мўминларга етган, камбағаллик, касалликлар, хавф-хатар ва қаттиқ қўрқув каби ҳар турли бало-ю имтиҳонлар сизларга ҳам етмасдан туриб жаннатга кирамиз, деб гумон қиласизларми?! Улар ўзларига етган қаттиқ хавф-хатар-лардан ларзага тушиб, ҳатто пайғамбарлари ва у билан бирга иймон келтирган кишилар — Аллоҳнинг нусратига қаттиқ ошиқиб — «Аллоҳнинг ёрдами қачон келаркин?!», дейишган эди. Огоҳ бўлингларки, Аллоҳнинг ёрдами мўминларга яқиндир.

يَسْأَلُونَكَ مَاذَا يُنفِقُونَ قُلْ مَا أَنفَقْتُمْ مِنْ خَيْرٍ فَلِلْوَالِدَيْنِ وَالأَقْرَبِينَ وَالْيَتَامَى وَالْمَسَاكِينِ وَابْنِ السَّبِيلِ وَمَا تَفْعَلُوا مِنْ خَيْرٍ فَإِنَّ اللَّهَ بِهِ عَلِيمٌ (215)

215. Эй Пайғамбар, асҳобларингиз Аллоҳга қурбат ҳосил қилиш мақсадида молларининг қайси туридан ва кимларга инфоқ-эҳсон қилиш ҳақида сиздан сўрашади. Сиз уларга айтинг: «Ҳалол ва покиза мол турларидан ўзингизга муяссар бўлган ҳар қандай яхши нарсани инфоқ-эҳсон қилаверинглар, инфоқ-эҳсонингизни ота-онага, қариндош-уруғларга, етим ва мискинларга, аҳли-оиласи ва мол-мулкидан узоқда бўлган муҳтож мусофирларга қилинглар. Нимаики бир яхшилик қилсангизлар, албатта Аллоҳ таоло уни яхши билувчидир.

كُتِبَ عَلَيْكُمْ الْقِتَالُ وَهُوَ كُرْهٌ لَكُمْ وَعَسى أَنْ تَكْرَهُوا شَيْئاً وَهُوَ خَيْرٌ لَكُمْ وَعَسَى أَنْ تُحِبُّوا شَيْئاً وَهُوَ شَرٌّ لَكُمْ وَاللَّهُ يَعْلَمُ وَأَنْتُمْ لا تَعْلَمُونَ (216)

216. Эй мўминлар, Аллоҳ сизларга кофирлар билан жанг қилишни фарз қилди. Жанг қилиш эса машаққатли ва кўп хатарли бўлгани учун табиатларингизга ёқимсиздир. Бироқ, сизлар баъзан аслида ўзингиз учун яхши бўлган нарсани ёқтирмайсизлар, баъзида эса нақд роҳат ва лаззатни кўзлаб, аслида ўзингиз учун ёмон бўлган нарсани ёқтирасизлар. Сизлар учун нима яхшилигини Аллоҳ таоло билади, сизлар билмайсизлар. Шундай экан, Унинг йўлида жиҳод қилишга шошилинглар!

يَسْأَلُونَكَ عَنْ الشَّهْرِ الْحَرَامِ قِتَالٍ فِيهِ قُلْ قِتَالٌ فِيهِ كَبِيرٌ وَصَدٌّ عَنْ سَبِيلِ اللَّهِ وَكُفْرٌ بِهِ وَالْمَسْجِدِ الْحَرَامِ وَإِخْرَاجُ أَهْلِهِ مِنْهُ أَكْبَرُ عِنْدَ اللَّهِ وَالْفِتْنَةُ أَكْبَرُ مِنْ الْقَتْلِ وَلا يَزَالُونَ يُقَاتِلُونَكُمْ حَتَّى يَرُدُّوكُمْ عَنْ دِينِكُمْ إِنْ اسْتَطَاعُوا وَمَنْ يَرْتَدِدْ مِنْكُمْ عَنْ دِينِهِ فَيَمُتْ وَهُوَ كَافِرٌ فَأُوْلَئِكَ حَبِطَتْ أَعْمَالُهُمْ فِي الدُّنْيَا وَالآخِرَةِ وَأُوْلَئِكَ أَصْحَابُ النَّارِ هُمْ فِيهَا خَالِدُونَ (217)

217. Эй Пайғамбар, мушриклар сиздан Шаҳри Ҳаром (жанг қилиш ҳаром қилинган ойлар: Зул-қаъда, Зул-ҳижжа, Муҳаррам ва Ражаб ойлари) ҳақида, бу ойда жанг қилиш ҳалолми, деб сўрашади. Сиз уларга айтингки, Шаҳри Ҳаромда жанг қилиш, бу ой ҳурматини ҳалол қилиш ва унда қон тўкиш Аллоҳ наздида катта гуноҳ. Бироқ, одамларни азоблаб, қўрқитиб Исломга киришдан тўсиш-ларинг, Аллоҳни, Унинг пайғамбарини ва динини инкор қилишларинг, мусулмонларни Масжиди Ҳаромга киришдан тўсишларинг, ушбу масжид аҳли бўлган пайғамбар ва мусулмонларни ундан ҳайдаб чиқаришларинг эса Аллоҳ наздида Шаҳри Ҳаромда жанг қилишдан кўра ҳам каттароқ гуноҳ ва оғирроқ жиноятдир. Сизлар ботиб кетган ширк Шаҳри Ҳаромда жанг қилишдан кўра каттароқ ва ёмонроқ ишдир. Анави кофирлар ўз жиноятларидан тийилмадилар, аксинча, бу ишларида давом этишмоқда. Улар қўлларидан келса, то сизларни Исломдан куфрга қайтармагунларича урушаверадилар. Эй мусулмонлар, сизлардан қай бир киши уларга итоат қилиб, динидан қайтиб, кофир ҳолида ўлса, унинг амаллари дунё-ю охиратда беҳуда кетгай ва жаҳаннамни абадий макон тутадиган, ундан ҳеч қачон чиқмайдиган кимсалардан бўлиб қолгай.

إِنَّ الَّذِينَ آمَنُوا وَالَّذِينَ هَاجَرُوا وَجَاهَدُوا فِي سَبِيلِ اللَّهِ أُوْلَئِكَ يَرْجُونَ رَحْمَةَ اللَّهِ وَاللَّهُ غَفُورٌ رَحِيمٌ (218)

218. Албатта, Аллоҳ ва Расулига иймон келтирган ва Унинг шариатига амал қилган кишилар, ўз диёрларидан ҳижрат қилган ва Аллоҳ йўлида жиҳод қилган кишилар, ана ўшалар Аллоҳнинг фазли-марҳамати ва савобларидан умидвор бўлгайлар. Аллоҳ мўмин бандаларининг гуноҳла-рини кечирувчи Ғафур ва уларга кенг-мўл раҳмати билан раҳм қилувчи Раҳим зотдир.

 يَسْأَلُونَكَ عَنْ الْخَمْرِ وَالْمَيْسِرِ قُلْ فِيهِمَا إِثْمٌ كَبِيرٌ وَمَنَافِعُ لِلنَّاسِ وَإِثْمُهُمَا أَكْبَرُ مِنْ نَفْعِهِمَا وَيَسْأَلُونَكَ مَاذَا يُنفِقُونَ قُلْ الْعَفْوَ كَذَلِكَ يُبَيِّنُ اللَّهُ لَكُمْ الآيَاتِ لَعَلَّكُمْ تَتَفَكَّرُونَ (219) فِي الدُّنْيَا وَالآخِرَةِ وَيَسْأَلُونَكَ عَنْ الْيَتَامَى قُلْ إِصْلاحٌ لَهُمْ خَيْرٌ وَإِنْ تُخَالِطُوهُمْ فَإِخْوَانُكُمْ وَاللَّهُ يَعْلَمُ الْمُفْسِدَ مِنْ الْمُصْلِحِ وَلَوْ شَاءَ اللَّهُ لأَعْنَتَكُمْ إِنَّ اللَّهَ عَزِيزٌ حَكِيمٌ (220)

219, 220. Эй Пайғамбар, мусулмонлар сиздан хамр (маст қилувчи ичимлик) ҳақида, уни истеъмол қилиш ёки олди-сотди қилиш ҳукми тўғрисида сўрайдилар (хамр — хоҳ ичкилик, хоҳ егулик кўринишида бўлсин, ақлни ўраб-чулғайдиган ҳар қандай моддадир). Улар сиздан қиморнинг ҳукми ҳақида ҳам сўрайдилар (қимор — икки тарафдан пул-мол тикилиб, ғолиб тараф ютиб оладиган ва иккинчи тараф маҳрум бўладиган муомала шаклидир). Сиз уларга айтингки, бу ҳар икки нарсада дин ва дунё учун, ақл ва пул-мол учун кўплаб зарарлар бор, шу билан бир қаторда тирикчилик, пул ишлаш ва бошқа жиҳатлардан одамлар учун фойдалар ҳам бор. Уларнинг гуноҳи ва ёмонлиги эса фойдаларидан кўра каттароқ. Чунки, улар Аллоҳнинг зикридан ва намоздан тўсади, одамлар ўртасига адоват ва нафрат солади, молни беҳуда совуради. Ушбу оят бу иккисини ҳаром қилинишига дебоча эди.

Сиздан яна ихтиёрий ва садақа сифатида инфоқ-эҳсон қиладиган молларининг миқдори ҳақида сўрайдилар. Сиз уларга: «Эҳтиёжларингиздан ортиқча миқдорини инфоқ қилинглар», деб айтинг. Ўзингизга дунё ва охиратда фойдали бўлган нарсалар ҳақида фикр юритишингиз учун Аллоҳ сизларга оятлар ва шаръий ҳукмларни ана шундай очиқ-равшан баён қилади.

Эй Пайғамбар, улар сиздан етимлар ҳақида, уларга қандай муомала қилиш ва уларга тегишли молларни қандай тасарруф қилиш тўғрисида сўрайдилар. Сиз уларга айтинг: Улар учун ислоҳ қилишларингиз яхшидир, сизлар доимо улар учун фойдали ишни қилинглар. Агар уларни тирик-чилик ишларингизда ва кундалик ҳаётларингизда ўзингизга қўшиб олсангизлар, улар сизларнинг диндош биродарла-рингиздир. Аллоҳ етимларнинг молларини зое қилувчилар-ни ҳам, уларни ислоҳ қилишга ҳаракат қилувчиларни ҳам билади. Агар истаса, Аллоҳ етимларни (молларини ўз молларингизга) қўшишни ҳаром қилиб, сизларни қийин-чилик ва машаққатга солган бўларди. Албатта, Аллоҳ мулкида ғолиб, халқларнинг ишларини тадбир қилишда ҳаким Зотдир.

وَلا تَنكِحُوا الْمُشْرِكَاتِ حَتَّى يُؤْمِنَّ وَلأَمَةٌ مُؤْمِنَةٌ خَيْرٌ مِنْ مُشْرِكَةٍ وَلَوْ أَعْجَبَتْكُمْ وَلا تُنكِحُوا الْمُشْرِكِينَ حَتَّى يُؤْمِنُوا وَلَعَبْدٌ مُؤْمِنٌ خَيْرٌ مِنْ مُشْرِكٍ وَلَوْ أَعْجَبَكُمْ أُوْلَئِكَ يَدْعُونَ إِلَى النَّارِ وَاللَّهُ يَدْعُو إِلَى الْجَنَّةِ وَالْمَغْفِرَةِ بِإِذْنِهِ وَيُبَيِّنُ آيَاتِهِ لِلنَّاسِ لَعَلَّهُمْ يَتَذَكَّرُونَ (221)

221. Эй мусулмонлар, то Исломга кирмагунларича бутпараст мушрик аёлларга уйланманглар. Билингларки, на мол-мулки, на обрў-эътибори бўлган иймонли чўри аёл озод мушрика аёлдан — гарчи у сизларни ўзига ром қилса-да — яхшироқдир. Мўмина қиз-жувонларингизни — хоҳ чўри, хоҳ озод бўлсинлар — мушрикларга — то улар Аллоҳ ва Расулига иймон келтирмагунларича — турмушга берманглар. Билингларки, иймонли қул фақир-муҳтож бўлса-да, озод мушрикдан — гарчи у сизларга ёқса-да — яхшироқдир. Мушриклик сифатига эга бўлган ўша эркагу аёллар ўзлари билан бирга ҳаёт кечирадиган кишиларни дўзахга олиб борадиган ишларга чорлайдилар. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло эса бандаларини жаннатга олиб борувчи ва Ўз изни билан уларнинг гуноҳлари кечирилишига элтувчи ҳақ динига чорлайди. Ва У ибрат ва эслатма олишлари учун одамларга Ўз оятлари ва ҳукмларини баён қилади.

 وَيَسْأَلُونَكَ عَنْ الْمَحِيضِ قُلْ هُوَ أَذًى فَاعْتَزِلُوا النِّسَاءَ فِي الْمَحِيضِ وَلا تَقْرَبُوهُنَّ حَتَّى يَطْهُرْنَ فَإِذَا تَطَهَّرْنَ فَأْتُوهُنَّ مِنْ حَيْثُ أَمَرَكُمْ اللَّهُ إِنَّ اللَّهَ يُحِبُّ التَّوَّابِينَ وَيُحِبُّ الْمُتَطَهِّرِينَ (222)

222. Эй Пайғамбар, сиздан ҳайз — маълум вақтларда аёллар бачадонидан келиб турадиган табиий қон — ҳақида сўрайдилар. Сиз уларга айтингки, у ёқимсиз ва яқинлашган кишига зарарли нарсадир. Ҳайз пайтида аёлларингизга қўшилишдан сақланинглар. Қон тўхтаб, ғусл қилганла-ридан сўнг, Аллоҳ ҳалол қилган ўринга — яъни, жинсий аъзога, орқага эмас — қўшилинглар. Албатта, Аллоҳ истиғфор ва тавбани кўпайтирувчи бандаларини яхши кўради, фаҳш ва жирканч нарсалардан ўзларини узоқ тутадиган покиза бандаларини яхши кўради.

 نِسَاؤُكُمْ حَرْثٌ لَكُمْ فَأْتُوا حَرْثَكُمْ أَنَّى شِئْتُمْ وَقَدِّمُوا لأَنفُسِكُمْ وَاتَّقُوا اللَّهَ وَاعْلَمُوا أَنَّكُمْ مُلاقُوهُ وَبَشِّرْ الْمُؤْمِنِينَ (223)

223. Аёлларингиз экинзорларингиз, сизлар уларнинг бачадонларига уруғ экасиз ва Аллоҳнинг хоҳиши билан ундан болалар чиқади. Сизлар улар билан фақат қўшилиш ўринларига — жинсий аъзоларига — истаганингиздек қўшилинг, Аллоҳнинг амрларига риоя қилиш билан ўзингиз учун солиҳ амалларни тақдим қилинг, Аллоҳдан қўрқинг ва билингки, сизлар қиёмат куни ҳисоб бериш учун албатта Унга рўбарў келасиз. Эй Пайғамбар, сиз мўминларга охиратда бериладиган чиройли мукофотлар хушхабарини етказинг.

وَلا تَجْعَلُوا اللَّهَ عُرْضَةً لأَيْمَانِكُمْ أَنْ تَبَرُّوا وَتَتَّقُوا وَتُصْلِحُوا بَيْنَ النَّاسِ وَاللَّهُ سَمِيعٌ عَلِيمٌ (224)

224. Эй мусулмонлар, Аллоҳ номига ичган қасамларин-гизни ўзингиз учун яхшилик, силаи раҳм, тақво ва одамлар орасини ислоҳ қилишдан тўсадиган тўсиқ қилиб олманглар. Яъни, мазкур ишлардан бирига чақирилсангиз, уни қилмасликка Аллоҳ номига қасам ичганингизни ҳужжат қилманг. Аксинча, қасам ичган киши қасамидан қайтиши ва яхши ишни қилавериши, қасамини бузганига каффорат бериши, бундай нарсага одатланмаслиги лозим. Аллоҳ сўзларингизни эшитувчи ва барча ҳолатингизни билувчи Зотдир.

 لا يُؤَاخِذُكُمْ اللَّهُ بِاللَّغْوِ فِي أَيْمَانِكُمْ وَلَكِنْ يُؤَاخِذُكُمْ بِمَا كَسَبَتْ قُلُوبُكُمْ وَاللَّهُ غَفُورٌ حَلِيمٌ (225)

225. Аллоҳ сизларни беқасд ичган қасамларингиз сабабли жазоламайди, балки У сизларни дилларингиз қасд қилган нарсалар сабабли жазолайди. Аллоҳ тавба қилган кишиларни кечирувчи ҳамда осий кимсаларга жазо бериш-га шошилмайдиган ҳалим Зотдир.

لِلَّذِينَ يُؤْلُونَ مِنْ نِسَائِهِمْ تَرَبُّصُ أَرْبَعَةِ أَشْهُرٍ فَإِنْ فَاءُوا فَإِنَّ اللَّهَ غَفُورٌ رَحِيمٌ (226)

226. Хотинларига жинсий яқинлик қилмасликка қасам ичган кишилар учун тўрт ой кутиш муддати бор. Агар тўрт ой ўтмасдан хотинларига қайтсалар, албатта Аллоҳ улардан содир бўлган қасамни — қайтишлари сабабли — кечирувчи ва уларга меҳрибон Зотдир.

وَإِنْ عَزَمُوا الطَّلاقَ فَإِنَّ اللَّهَ سَمِيعٌ عَلِيمٌ (227)

227. Агар улар қасамларида давом этиш ва жинсий яқинликни тарк қилиш билан талоққа азму қарор қилсалар, албатта Аллоҳ уларнинг сўзларини эшитувчи, мақсадла-рини билувчи Зотдир.

 وَالْمُطَلَّقَاتُ يَتَرَبَّصْنَ بِأَنفُسِهِنَّ ثَلاثَةَ قُرُوءٍ وَلا يَحِلُّ لَهُنَّ أَنْ يَكْتُمْنَ مَا خَلَقَ اللَّهُ فِي أَرْحَامِهِنَّ إِنْ كُنَّ يُؤْمِنَّ بِاللَّهِ وَالْيَوْمِ الآخِرِ وَبُعُولَتُهُنَّ أَحَقُّ بِرَدِّهِنَّ فِي ذَلِكَ إِنْ أَرَادُوا إِصْلاحاً وَلَهُنَّ مِثْلُ الَّذِي عَلَيْهِنَّ بِالْمَعْرُوفِ وَلِلرِّجَالِ عَلَيْهِنَّ دَرَجَةٌ وَاللَّهُ عَزِيزٌ حَكِيمٌ (228)

228. Талоқ қилинган ҳайз кўрувчи аёллар бачадонлари ҳомиладан бўш эканига ишонч ҳосил қилишлари учун талоқдан сўнг идда тариқасида уч поклик ёки уч ҳайз муддатида никоҳланмай кутиб туришлари вожиб бўлади ва то идда муддати ниҳоясига етмагунича бошқа эрга тегишлари жоиз бўлмайди. Агар ҳақиқатан Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлсалар, Аллоҳ бачадонларида яратган ҳомила ёки ҳайзни яшириш улар учун ҳалол бўлмайди. Талоқ қилинган аёлларнинг эрлари идда ичида уларни қайтариб олишга ҳақлидирлар. Бу эса ислоҳ ва яхшилик мақсадида бўлмоғи зарур, уларни қийнаш ва идда муддатини чўзиш орқали жазолаш мақсадида бўлмаслиги керак. Аёллар зиммасида мажбу-риятлар бўлгани каби, уларнинг эрлар устида маъруф (ҳар бир жамиятдаги урфга мувофиқ) суратда ҳақ-ҳуқуқлари ҳам бор. Эрлар учун аёлларига чиройли муомала қилиш, оилани гўзал суратда бошқариш ва талоқ ҳаққига эгалик билан хотинлар устида бир даража ортиқлик бордир. Аллоҳ зўр қудрат соҳиби бўлган Азиз ва ҳар бир нарсани ўз ўрнига қўювчи Ҳаким Зотдир.

 الطَّلاقُ مَرَّتَانِ فَإمْسَاكٌ بِمَعْرُوفٍ أَوْ تَسْرِيحٌ بِإِحْسَانٍ وَلا يَحِلُّ لَكُمْ أَنْ تَأْخُذُوا مِمَّا آتَيْتُمُوهُنَّ شَيْئاً إِلاَّ أَنْ يَخَافَا أَلاَّ يُقِيمَا حُدُودَ اللَّهِ فَإِنْ خِفْتُمْ أَلاَّ يُقِيمَا حُدُودَ اللَّهِ فَلا جُنَاحَ عَلَيْهِمَا فِيمَا افْتَدَتْ بِهِ تِلْكَ حُدُودُ اللَّهِ فَلا تَعْتَدُوهَا وَمَنْ يَتَعَدَّ حُدُودَ اللَّهِ فَأُوْلَئِكَ هُمْ الظَّالِمُونَ (229)

229. Турмушни қайтадан давом эттириш мумкин бўлган талоқ икки марта, алоҳида-алоҳида ҳолдаги талоқдир. Аллоҳнинг бу борадаги ҳукми ҳар бир талоқдан сўнг ё аёлни яхшилик билан олиб қолиш ва қайтариб олгандан кейин у билан чиройли суратда ҳаётни давом эттириш, ё эса ҳақ-ҳуқуқларини адо этиб, чиройли суратда жавобини бериш ва йўлини очиб қўйиш, талоқ қилувчи уни ёмонлик билан тилга олмаслигидир. Ҳой эрлар, уларга берганингиз маҳр ва бошқа нарсалардан бирортасини ҳам қайтариб олишингиз сизларга ҳалол эмасдир. Фақат эр-хотин иккиси ҳам эр-хотинлик ҳақ-ҳуқуқларини адо эта олмасликдан хавф қилсалар, у ҳолда ўз ишларини валийларга арз қиладилар. Валийлар (оила бошлиқлари, хонадон катта-лари) эр-хотин Аллоҳнинг ҳудудларини адо этолмаслиги-дан қўрқсалар, аёл ўзини талоқ қилиши эвазига эрга бирон нарса беришида ҳар иккиси учун зарар (гуноҳ) йўқдир. Бу ҳукмлар Аллоҳнинг ҳалол ва ҳаром ўртасини ажратиб берувчи ҳад-ҳудудларидир. Бас, улардан тажовуз қилманг-лар! Ким Аллоҳнинг ҳад-ҳудудларидан тажовуз қилса, ўшалар ўзларини Аллоҳнинг азобига дучор этиш билан ўзларига зулм қилувчилардир.

فَإِنْ طَلَّقَهَا فَلا تَحِلُّ لَهُ مِنْ بَعْدُ حَتَّى تَنكِحَ زَوْجاً غَيْرَهُ فَإِنْ طَلَّقَهَا فَلا جُنَاحَ عَلَيْهِمَا أَنْ يَتَرَاجَعَا إِنْ ظَنَّا أَنْ يُقِيمَا حُدُودَ اللَّهِ وَتِلْكَ حُدُودُ اللَّهِ يُبَيِّنُهَا لِقَوْمٍ يَعْلَمُونَ (230)

230. Агар эр аёлини учинчи марта талоқ қилса, энди бу аёл бошқа эрга тегиб чиқмагунича унга ҳалол бўлмайди. Шунда ҳам, талоқ қилинган бу аёл бошқа эрга саҳиҳ никоҳ билан ростмана тегса ва у билан жинсий яқинлик ҳосил бўлса, бу никоҳ уни аввалги эрига ҳалол қилиб бериш мақсадида эмас, аксинча, давомли турмуш қуриш рағбати билан бўлса, шундан сўнг бу эр вафот этиши ёки талоқ қилиши билан никоҳ бекор бўлиб, аёл иддасини ўтаганидан сўнггина у аёл аввалги эри билан Аллоҳнинг эр-хотинлар учун машруъ қилган ҳукмларини адо эта олишга ишонсалар, янги никоҳ ва янги маҳр билан қайта турмуш қурсалар, улар учун гуноҳ йўқдир. Булар Аллоҳнинг белгилаб қўйилган ҳукмлари бўлиб, Аллоҳ уларни Ўз ҳукмлари ва ҳад-ҳудудларини билувчи кишилар учун баён қилади. Чунки, ўшаларгина булардан фойда ола биладилар.

وَإِذَا طَلَّقْتُمْ النِّسَاءَ فَبَلَغْنَ أَجَلَهُنَّ فَأَمْسِكُوهُنَّ بِمَعْرُوفٍ أَوْ سَرِّحُوهُنَّ بِمَعْرُوفٍ وَلا تُمْسِكُوهُنَّ ضِرَاراً لِتَعْتَدُوا وَمَنْ يَفْعَلْ ذَلِكَ فَقَدْ ظَلَمَ نَفْسَهُ وَلا تَتَّخِذُوا آيَاتِ اللَّهِ هُزُواً وَاذْكُرُوا نِعْمَةَ اللَّهِ عَلَيْكُمْ وَمَا أَنزَلَ عَلَيْكُمْ مِنْ الْكِتَابِ وَالْحِكْمَةِ يَعِظُكُمْ بِهِ وَاتَّقُوا اللَّهَ وَاعْلَمُوا أَنَّ اللَّهَ بِكُلِّ شَيْءٍ عَلِيمٌ (231)

231. Агар хотинларни талоқ қилсаларингиз ва уларнинг иддалари чиқишга яқинлашса, ниятларингиз уларнинг ҳақ-ҳуқуқларини шаръан ва урфан гўзал суратда адо этиш бўлган ҳолда уларни қайтариб олинглар, ё эса иддалари битишига тек қўйиб қўйинглар. Қайтиб олишларингиз уларнинг ҳақ-ҳуқуқларига тажовуз қилиш учун уларга зарар етказиш қасдида бўлмасин. Кимда-ким шундай қилса, ўзини азобга лойиқ қилиш билан ўз жонига зулм қилган бўлади. Сизлар Аллоҳнинг оятлари ва ҳукмларини ўйин-кулги қилиб олманглар! Аллоҳнинг сизларга Ислом билан ва ҳукмларини батафсил баён этиш билан ато этган неъматини ёдда тутинглар, Аллоҳ сизларга нозил қилган Қуръон ва Суннатни ёдда тутинглар ва бу улкан неъмат-лари учун Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога шукр қилинглар. Аллоҳ сизларга шу билан панд-насиҳат қилади ва бунга хилоф қилишдан огоҳлантиради. Бас, Аллоҳдан қўрқинглар ва билингларки, Аллоҳ ҳар бир нарсани яхши билувчидир, ҳеч нарса Унга махфий эмасдир ва У ҳар бир кишини ўзи лойиқ бўлган нарса билан жазолайди.

 وَإِذَا طَلَّقْتُمْ النِّسَاءَ فَبَلَغْنَ أَجَلَهُنَّ فَلا تَعْضُلُوهُنَّ أَنْ يَنكِحْنَ أَزْوَاجَهُنَّ إِذَا تَرَاضَوْا بَيْنَهُمْ بِالْمَعْرُوفِ ذَلِكَ يُوعَظُ بِهِ مَنْ كَانَ مِنْكُمْ يُؤْمِنُ بِاللَّهِ وَالْيَوْمِ الآخِرِ ذَلِكُمْ أَزْكَى لَكُمْ وَأَطْهَرُ وَاللَّهُ يَعْلَمُ وَأَنْتُمْ لا تَعْلَمُونَ (232)

232. Агар хотинларингизни учдан кам бўлган талоқ билан талоқ қилсангиз ва иддалари битгунича қайтариб олмаган бўлсангиз, кейин талоқ қилинган аёллар янги никоҳ билан ўз эрларига қайтишни истасалар ва ўзаро яхшилик билан келишиб олган бўлсалар, сизлар — эй валийлар — уларни бундан ман қилиб, йўлларини тўсманг-лар! Ушбу оят ва ҳукмлар билан сизларнинг ораларингиз-дан Аллоҳга ва охират кунига сидқидилдан иймон келтирган кишилар панд-насиҳат олади. Эр-хотинга тўсқинлик қилмаслик ва эрларни ўз хотинларини қайта никоҳига олишига имкон бериш обрў-номусларингизни пок тутувчироқ ва сизлар учун ажр ва фойдаси кўпроқ ишдир. Сизлар учун яхшилик нимада эканини Аллоҳ билади, сизлар буни билмайсиз.

وَالْوَالِدَاتُ يُرْضِعْنَ أَوْلادَهُنَّ حَوْلَيْنِ كَامِلَيْنِ لِمَنْ أَرَادَ أَنْ يُتِمَّ الرَّضَاعَةَ وَعَلَى الْمَوْلُودِ لَهُ رِزْقُهُنَّ وَكِسْوَتُهُنَّ بِالْمَعْرُوفِ لا تُكَلَّفُ نَفْسٌ إِلاَّ وُسْعَهَا لا تُضَارَّ وَالِدَةٌ بِوَلَدِهَا وَلا مَوْلُودٌ لَهُ بِوَلَدِهِ وَعَلَى الْوَارِثِ مِثْلُ ذَلِكَ فَإِنْ أَرَادَا فِصَالاً عَنْ تَرَاضٍ مِنْهُمَا وَتَشَاوُرٍ فَلا جُنَاحَ عَلَيْهِمَا وَإِنْ أَرَدْتُمْ أَنْ تَسْتَرْضِعُوا أَوْلادَكُمْ فَلا جُنَاحَ عَلَيْكُمْ إِذَا سَلَّمْتُمْ مَا آتَيْتُمْ بِالْمَعْرُوفِ وَاتَّقُوا اللَّهَ وَاعْلَمُوا أَنَّ اللَّهَ بِمَا تَعْمَلُونَ بَصِيرٌ (233)

233. Оналар болаларини тўла икки йил эмизишлари лозим, бу ҳукм эмизишни тўла-тўкис қилишни истаган кишилар учундир. Талоқ қилинган эмизикли аёлларни шариатда ва урфда яхши саналган суратда едириб-ичириш ва кийдириш кафолатини оталар ўз зиммаларига олиши вожибдир. Чунки, Аллоҳ таоло ҳеч бир жонни тоқатидан ортиқ нарсага таклиф қилмайди, ота-она гўдакни бир-бирларига зарар етказиш воситасига айлантириб олиши дуруст бўлмайди. Ота вафот этган суратда вориси зимма-сига ота тириклик пайтида унга вожиб бўлганича эмизикли аёлга нафақа ва кийим-кечак қилиш вазифаси юкланади. Агар ота-она болани икки йил тўлмасдан туриб сутдан ажратишни истасалар, буни боланинг фойдасини кўзлаб, ўзаро розилик ва маслаҳат асосида қилсалар, уларга гуноҳ йўқдир. Агар ота-она болани онасидан бошқа эмизувчи эмизишига келишсалар, ота яхшилик билан онага ҳаққини бергани ва эмизувчига ҳам хизмат ҳаққини тўлагани ҳолда, ҳар иккисига гуноҳ йўқдир. Барча ҳолатларингизда Аллоҳдан қўрқинглар ва билингларки, албатта Аллоҳ сизлар қилаётган амалларни кўрувчи ва бунинг учун муносиб жазо-мукофотлар берувчи Зотдир.

وَالَّذِينَ يُتَوَفَّوْنَ مِنْكُمْ وَيَذَرُونَ أَزْوَاجاً يَتَرَبَّصْنَ بِأَنفُسِهِنَّ أَرْبَعَةَ أَشْهُرٍ وَعَشْراً فَإِذَا بَلَغْنَ أَجَلَهُنَّ فَلا جُنَاحَ عَلَيْكُمْ فِيمَا فَعَلْنَ فِي أَنفُسِهِنَّ بِالْمَعْرُوفِ وَاللَّهُ بِمَا تَعْمَلُونَ خَبِيرٌ (234)

234. Вафот этиб, ортларида хотинларини қолдириб кетган кишиларнинг аёллари тўрт ой-у ўн кун ўзларини кузатиб, идда сақлаб ўтирадилар. Бу муддат ичида эрлик уйидан чиқмайдилар, зийнатланмайдилар, эрга тегмайди-лар. Мазкур муддат ниҳоясига етгач, улар ўзлари ҳақида шариатда яхши саналган суратда қилган, уйдан чиқиш, зийнатланиш ва турмушга чиқиш каби ишларида сизларга — эй аёлларнинг валийлари — гуноҳ йўқдир. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло қилаётган ошкору яширин амалларин-гиздан хабардор Зотдир, У сизларга шунга кўра жазо-мукофотлар беради.

 وَلا جُنَاحَ عَلَيْكُمْ فِيمَا عَرَّضْتُمْ بِهِ مِنْ خِطْبَةِ النِّسَاءِ أَوْ أَكْنَنتُمْ فِي أَنفُسِكُمْ عَلِمَ اللَّهُ أَنَّكُمْ سَتَذْكُرُونَهُنَّ وَلَكِنْ لا تُوَاعِدُوهُنَّ سِرّاً إِلاَّ أَنْ تَقُولُوا قَوْلاً مَعْرُوفاً وَلا تَعْزِمُوا عُقْدَةَ النِّكَاحِ حَتَّى يَبْلُغَ الْكِتَابُ أَجَلَهُ وَاعْلَمُوا أَنَّ اللَّهَ يَعْلَمُ مَا فِي أَنفُسِكُمْ فَاحْذَرُوهُ وَاعْلَمُوا أَنَّ اللَّهَ غَفُورٌ حَلِيمٌ (235)

235. Эй эркаклар, эрлари вафот этган ёки узил-кесил талоқ олган аёллар идда сақлаб ўтирган пайтларида уларга уйланиш ҳақидаги истакларингизни ишора орқали еткази-шингизда сизлар учун гуноҳ йўқдир. Шунингдек, уларга иддалари чиққанидан сўнг уйланиш ниятингизни ичингиз-да сақлашингизда ҳам сизлар учун гуноҳ йўқдир. Аллоҳ биладики, сизлар идда сақлаб ўтирган аёлларни тилга оласиз ва заифлик қилиб, улар ҳақида гапирмай туролмай-сиз. Шунинг учун улар(га уйланиш)ни ишора йўли билан тилга олиш ёки бу истакни кўнгилда сақлашни сизларга мубоҳ (ҳалол) қилди. Бироқ, иддалари ичида улар билан хуфёна ваъдалашишдан ёки турмуш қуришга келишишдан сақланинглар. Магар, эркаклар унга ўхшаш аёлларга уйланишга рағбат билдириши зимдан тушуниладиган баъзи сўзларни айтишингиз мумкин. Ва лекин то иддалари чиқмагунича никоҳ алоқаси боғлашни қасд қилманглар. Билингларки, Аллоҳ дилларингиздаги ҳар бир нарсани яхши билади. Ундан қўрқинглар ва билингларки, Аллоҳ гуноҳларидан тавба қилувчи кишиларни кечирувчи ва бандаларига жазони тезлатмайдиган ҳалим Зотдир.

لا جُنَاحَ عَلَيْكُمْ إِنْ طَلَّقْتُمْ النِّسَاءَ مَا لَمْ تَمَسُّوهُنَّ أَوْ تَفْرِضُوا لَهُنَّ فَرِيضَةً وَمَتِّعُوهُنَّ عَلَى الْمُوسِعِ قَدَرُهُ وَعَلَى الْمُقْتِرِ قَدَرُهُ مَتَاعاً بِالْمَعْرُوفِ حَقّاً عَلَى الْمُحْسِنِينَ (236)

236. Эй эркаклар, ақди никоҳ бўлганидан сўнг, ҳали у аёллар билан жинсий алоқа қилмай туриб ёки уларга маҳр белгиламай туриб, уларни талоқ қилсангиз, сизларга гуноҳ йўқдир. Уларнинг синган кўнгилларига малҳам бўлиш, талоқ зарбасини енгиллатиш ва кин-адоватни аритиш учун уларни бой борича, йўқ ҳолича, бирон яхшилик билан фойдалантиринглар. Бу ҳукм талоқ қилинган аёлларга ва ўз жонларига Аллоҳнинг тоати билан яхшилик истовчилар зиммасига бурчдир.

وَإِنْ طَلَّقْتُمُوهُنَّ مِنْ قَبْلِ أَنْ تَمَسُّوهُنَّ وَقَدْ فَرَضْتُمْ لَهُنَّ فَرِيضَةً فَنِصْفُ مَا فَرَضْتُمْ إِلاَّ أَنْ يَعْفُونَ أَوْ يَعْفُوَ الَّذِي بِيَدِهِ عُقْدَةُ النِّكَاحِ وَأَنْ تَعْفُوا أَقْرَبُ لِلتَّقْوَى وَلا تَنسَوْا الْفَضْلَ بَيْنَكُمْ إِنَّ اللَّهَ بِمَا تَعْمَلُونَ بَصِيرٌ (237)

237. Агар ақди никоҳ бўлганидан кейин уларга ҳали қўл теккизмай (жинсий яқинлик қилмай) туриб талоқ қилсан-гиз, лекин белгиланган маҳрни зиммангизга олиб қўйган бўлсангиз, у ҳолда келишилган маҳрнинг ярмини беришла-рингиз вожиб бўлади. Аммо, талоқ қилинган аёллар ўша ўзлари ҳақли бўлган ярим маҳрдан кечсалар ёки эр ўзига қайтиши керак бўлган ярим маҳрдан кечиб, маҳрни тўлалигича аёлга бериб юборса, бу ҳам жоиздир. Мурувват қилиб, кечиб юборишингиз — эй эркагу аёллар — тақвога ва Аллоҳнинг тоатига яқинроқ ишдир. Эй инсонлар, бир-бирингизга фазлу карам ва эҳсон қилишни — яъни, ўзингизга вожиб бўлмаган нарсани беришни — ва ҳақ-ҳуқуқларда мурувват кўрсатишни унутмангиз. Албатта, Аллоҳ қилаётган амалларингизни кўриб турувчи Зотдир, У сизларни яхшиликка тарғиб қилади ва фазлу карамга ундайди.

حَافِظُوا عَلَى الصَّلَوَاتِ وَالصَّلاةِ الْوُسْطَى وَقُومُوا لِلَّهِ قَانِتِينَ (238)

238. Эй мусулмонлар, беш вақт фарз намозларни муҳофаза қилинглар, яъни уларни доимо ўз вақтида, шартлари, рукнлари ва вожибларини ўрнига келтириб адо этинглар, ўрта намозни — аср намозини — муҳофаза қилинглар, намозларингизда Аллоҳга итоат билан, хушуъ ва синиқлик билан туринглар.

فَإِنْ خِفْتُمْ فَرِجَالاً أَوْ رُكْبَاناً فَإِذَا أَمِنتُمْ فَاذْكُرُوا اللَّهَ كَمَا عَلَّمَكُمْ مَا لَمْ تَكُونُوا تَعْلَمُونَ (239)

239. Агар душманларингиз томонидан хавф-хатар бўлса, пиёда ёки отлиқ ҳолингизда, қўлингиздан келганича, ишора билан бўлса ҳам, қибладан бошқа тарафга юзланган ҳолда бўлса ҳам, хавф (пайтида ўқиладиган) намозни ўқинглар. Қачон хавф-хатар ариса, хотиржамлик (пайтида ўқилади-ган) намозни ўқинглар, унда Аллоҳни зикр қилинглар ва намозни ўз аслидаги шаклидан камайтирманглар, ибодат ва аҳкомлардан сизлар билмаган нарсаларни таълим берганига Аллоҳга шукр бажо келтиринглар.

 وَالَّذِينَ يُتَوَفَّوْنَ مِنْكُمْ وَيَذَرُونَ أَزْوَاجاً وَصِيَّةً لأَزْوَاجِهِمْ مَتَاعاً إِلَى الْحَوْلِ غَيْرَ إِخْرَاجٍ فَإِنْ خَرَجْنَ فَلا جُنَاحَ عَلَيْكُمْ فِي مَا فَعَلْنَ فِي أَنفُسِهِنَّ مِنْ مَعْرُوفٍ وَاللَّهُ عَزِيزٌ حَكِيمٌ (240)

240. Хотинларини ортларида қолдириб вафот этаётган кишилар уларни эрнинг уйидан чиқариб юборилмаган ҳолда, тўла бир йил нафақа билан фойдалантиришни васият қилишлари лозим, бу эса аёлнинг синиқ кўнглига малҳам ва вафот этган эрга вафо ва яхшилик бўлиши учундир. Агар хотинлар бир йил ўтмай ўз ихтиёрлари билан чиқиб кетсалар, сизлар учун — эй ворислар — бунда ҳеч қандай гуноҳ йўқ, хотинларга ҳам ўзлари хусусида қилган мубоҳ (рухсат берилган) ишларда ҳеч қандай гуноҳ йўқ. Аллоҳ азиз-қудратли, ўз буйруқ ва қайтариқларида ҳикмат соҳиби бўлган Зотдир.

Бу оят «Вафот этиб, ортларида хотинларини қолдириб кетган кишиларнинг аёллари тўрт ой-у ўн кун ўзларини кузатиб, идда сақлаб ўтирадилар» (Бақара: 234) ояти билан мансух бўлган.

وَلِلْمُطَلَّقَاتِ مَتَاعٌ بِالْمَعْرُوفِ حَقّاً عَلَى الْمُتَّقِينَ (241)

241. Талоқ қилинган аёлларни шаръан яхши саналган суратда кийим-кечак ва нафақа билан фойдалантириш лозим, бу Аллоҳдан қўрқувчи, Унинг буйруқ ва қайтариқ-ларига қатъий риоя қилувчи кишилар зиммасига бурчдир.

كَذَلِكَ يُبَيِّنُ اللَّهُ لَكُمْ آيَاتِهِ لَعَلَّكُمْ تَعْقِلُونَ (242)

242. Болалар ва аёлларга тааллуқли ҳукмларни очиқ-равшан баён қилиб берганидек, сизлар англаб, амал қилишларингиз учун Аллоҳ таоло дунё ва охиратларин-гизга керак бўладиган ҳар бир нарсада Ўз ҳукм ва оятларини баён қилиб беради.