×
Ушбу фатвода Ошуро куни рўзасини ўтказиб юборган ҳайзли аёл поклангач, қазо қилиб тутса, ўша кунги савобни оладими? - деган саволга жавоб берилади.

    Ошуро куни рўзасини ўтказиб юборган ҳайзли аёл поклангач, қазо қилиб тутса бўладими?

    [ الأوزبكي – Ўзбекча – Uzbek]

    Ислом савол-жавоб веб саҳифаси

    —™

    Мутаржим: Абу Абдуллоҳ Шоший

    Муҳаррир: Абу Муҳаммад Али Бухорий

    الحائض إذا فاتها صيام عاشوراء
    فهل تقضيه بعد ذلك ؟

    [ الأوزبكي – Ўзбекча – Uzbek]

    موقع الإسلام سؤال وجواب

    —™

    ترجمة: أبو عبد الله الشاشي

    مراجعة: أبو محمد علي البخاري

    Бисмиллаҳир роҳманир роҳим

    Савол:

    Агар аёл киши Муҳаррам ойининг тўққиз, ўн ва ўн биринчи кунлари ҳайзли бўлса, поклангач ўша кунларнинг қазосини тутиши жоизми?

    Жавоб:

    Ким Ошуро куни рўзасини ўтказиб юборган бўлса, бу ҳақида далил келмаганлиги учун қазосини тутмайди. Чунки ажр-савоб Муҳаррам ойининг ўнинчи кунига боғланган-дир, у эса ўтиб кетди.

    Шайх Ибн Усаймин раҳимаҳуллоҳдан қуйидаги савол сўралди: “Ҳайзли бўлгани учун Ошуро кунини ўтказиб юборган аёл, ўша куннинг рўзасини қазо қилиб тутса бўладими? Нафл ибодатларда қазо қилинадиган ва қазо қилинмайдиган ибодатлар ҳақида бирон қоида борми? Оллоҳ хайрингизни берсин!"

    Бунда Шайх қуйидагича жавоб қилганлар: Нафл ибодатлар иккига бўлинади: бирон сабабга боғланган ва сабабга боғланмаган. Сабабга боғланган нафллар сабаб кетиши билан бой берилади ва қазо қилинмайди. Бунга мисол қилиб таҳийятул масжид намозини олишимиз мумкин. Агар киши масжидга келиб ўтирса ва бир мунча вақт ўтиргандан кейин таҳийятул масжид намозини ўқимоқчи бўлса, у таҳийятул масжид намози ҳисобланмайди, чунки у сабабга боғланган намоздир (яъни, масжидга кирган заҳоти ўтирмасдан олдин ўқилиши керак). Сабаб ўртадан кўтарилгани учун намознинг машруълиги (яъни, суннатлиги) ҳам қолмайди.

    Шунингдек, Арафа ва Ошуро кунлари рўза тутиш ҳам шунга мисол бўлади. Агар киши бу кунларнинг рўзасини узрсиз ўтказиб юборган бўлса, қазосини тутмаслиги аниқ. Борди-ю, қазосини тутса ҳам фойдаси йўқ. Яъни, Арафа ва Ошуро кунида ваъда қилинган савобни ололмаслиги жиҳатидан фойдаси йўқ.

    Агар бу кунларни ҳайзли ва нифосли аёл каби ёки касаллик сабабли узрли ҳолатда ўтказиб юборса, далилларнинг зоҳирига кўра қазосини тутмайди. Чунки булар муайян кунга хослангандир, бу кун ўтиши билан унинг ҳукми (яъни, у кунга ваъда қилинган савоб) ҳам ўтиб кетади. Ибн Усайминнинг жавоблари шундан иборат (Фатволар мажмуи, 20/43).

    Лекин ҳайзли ва нифосли аёл ҳамда бемор ва мусофир каби узрли суратда рўза тутолмаган кишининг одати бу куннинг рўзасини тутиш бўлса, ёки бу куннинг рўзасини тутишга ният қилган бўлса, ниятига яраша ўша кунда рўза тутганлик савобини олади. Бунга Имом Бухорий ривоят қилган қуйидаги ҳадис дадил бўлади: Абу Мусо разияллоҳу анҳу ривоят қилиб деди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Агар банда касал бўлса, ёки сафар қилса, унга соғлом ва муқим пайтида қилган амаллари мислича савоб ёзилади", дедилар.

    Ибн Ҳажар раҳимаҳуллоҳ “... унга соғлом ва муқим пайтида қилган амаллари мислича савоб ёзилади" ҳадиси ҳақида айтади: “Бу ҳадис, бир ибодатни қилиб юрган-у, ундан тўсилиб қолган, агар тўсиқ бўлмаса эди, унда бардавом бўлишга нияти бўлган киши ҳақидадир" (Фатҳул борий).

    Оллоҳ билувчироқ.