Ҳужжат ва далил келтиришда умумий асослар
Категориялар
- Илм << Илмий дарслар
Full Description
- ﴿ وَمَنْ يُشَاقِقْ الرَّسُولَ مِنْ بَعْدِ مَا تَبَيَّنَ لَهُ الْهُدَى وَيَتَّبِعْ غَيْرَ سَبِيلِ الْمُؤْمِنِينَ نُوَلِّهِ مَا تَوَلَّى وَنُصْلِهِ جَهَنَّمَ وَسَاءَتْ مَصِيراً ﴾
- ﴿ وَلْتَكُنْ مِنْكُمْ أُمَّةٌ يَدْعُونَ إِلَى الْخَيْرِ وَيَأْمُرُونَ بِالْمَعْرُوفِ وَيَنْهَوْنَ عَنْ الْمُنْكَرِ وَأُوْلَئِكَ هُمْ الْمُفْلِحُونَ ﴾
- ﴿ وَاعْتَصِمُوا بِحَبْلِ اللَّهِ جَمِيعاً وَلا تَفَرَّقُوا وَاذْكُرُوا نِعْمَةَ اللَّهِ عَلَيْكُمْ إِذْ كُنْتُمْ أَعْدَاءً فَأَلَّفَ بَيْنَ قُلُوبِكُمْ فَأَصْبَحْتُمْ بِنِعْمَتِهِ إِخْوَاناً وَكُنْتُمْ عَلَى شَفَا حُفْرَةٍ مِنْ النَّارِ فَأَنْقَذَكُمْ مِنْهَا كَذَلِكَ يُبَيِّنُ اللَّهُ لَكُمْ آيَاتِهِ لَعَلَّكُمْ تَهْتَدُونَ.وَلا تَكُونُوا كَالَّذِينَ تَفَرَّقُوا وَاخْتَلَفُوا مِنْ بَعْدِ مَا جَاءَهُمْ الْبَيِّنَاتُ وَأُوْلَئِكَ لَهُمْ عَذَابٌ عَظِيمٌ ﴾
- ﴿ أَنْ أَقِيمُوا الدِّينَ وَلا تَتَفَرَّقُوا فِيهِ ﴾
- ﴿ إِنَّ الدِّينَ عِنْدَ اللَّهِ الإِسْلامُ ﴾
- ﴿ إِنَّا أَنزَلْنَا التَّوْرَاةَ فِيهَا هُدًى وَنُورٌ يَحْكُمُ بِهَا النَّبِيُّونَ الَّذِينَ أَسْلَمُوا ﴾
- ﴿ وَمَنْ يَبْتَغِ غَيْرَ الإِسْلامِ دِيناً فَلَنْ يُقْبَلَ مِنْهُ وَهُوَ فِي الآخِرَةِ مِنْ الْخَاسِرِينَ ﴾
- ﴿ مِلَّةَ أَبِيكُمْ إِبْرَاهِيمَ هُوَ سَمَّاكُمْ الْمُسْلِمينَ ﴾
- ﴿ فَضْلاً مِنْ اللَّهِ وَنِعْمَةً وَاللَّهُ عَلِيمٌ حَكِيمٌ ﴾
ҲУЖЖАТ ВА ДАЛИЛ КЕЛТИРИШДА УМУМИЙ АСОСЛАР
“Мухтасар ақида” китобидан иқтибос
[ الأوزبكي – Ўзбекча – Uzbek]
Шайх Аҳмад ибн Абдурраҳмон Ал-Қозий
Мутаржим: Абу Жаъфар Бухорий
Муҳаррир: Абу Абдуллоҳ Шоший
أصول جامعة في التأصيل والاستدلال
مقالة مقتبسة من كتاب "العقيدة الميسرة"
[ الأوزبكي – Ўзбекча – Uzbek]
د. أحمد بن عبد الرحمن القاضي
ترجمة: أبو جعفر البخاري
مراجعة: أبو عبد الله الشاشي
Ҳужжат ва далил келтиришда умумий асослар
1 — Ақида (эътиқод), шариат ва сулук олина-диган асослар учта бўлиб, улар: Қуръони Карим, суннат ва қарор қилинган ижмоъдир. Бирон муаммо фикр, раъй, ёки қиёс ёхуд дид ёда дилига солиш ва ё ким бўлса ҳам бировнинг қавли билан ҳал қилинмайди.
2 — Қуръон ва суннатни тушуниш учун йўл — (Исломнинг илк асрларида яшаб ўтган) муҳожиру ансорлар, уларга яхшилик билан эргашган тобеин пешқадамлар йўли бўлиб, кейин(ги асрларда яшаб ўтган) сўфий ва каломчилар пайдо қилган йўллардан воз кечишдир. Аллоҳ таоло айтди:
﴿ وَمَنْ يُشَاقِقْ الرَّسُولَ مِنْ بَعْدِ مَا تَبَيَّنَ لَهُ الْهُدَى وَيَتَّبِعْ غَيْرَ سَبِيلِ الْمُؤْمِنِينَ نُوَلِّهِ مَا تَوَلَّى وَنُصْلِهِ جَهَنَّمَ وَسَاءَتْ مَصِيراً ﴾
«Ким ҳақ йўлни аниқ билганидан кейин пайғамбарга хилоф иш қилса ва мўминларнинг йўлларидан бошқа йўлга эргашиб кетса, биз уни кетганича қўйиб берамиз. Сўнгра жаҳаннамга дохил қиламиз. Нақадар ёмон жойдир у!» (Нисо: 115).
3 — Ортиқча зарарли омиллардан саломат, соғлом нақлга қарши келмайдиган ва шубҳалар-дан холи бўлган соғлом ақл.
Насс (ваҳий)лар — ақлларни ҳайратга соладиган нарсалар бўлиб, ақлларнинг иши эмасдир. Ваҳийлар ўртасида зиддиятлар борлигини иддао қилган одам, ақлининг фасодини тўккан бўлади. Бундай одамлар нақлни ақлга устун қўйишлари лозим.
4 — Бидъат
Бидъат, Ислом динида ихтиро қилинган сохта йўл бўлиб, шариатга зиддир ва у — Аллоҳ субҳонаҳу ва таъолога ибодат қилишда муболаға билан юришни қасд этган йўлдир. (Бидъатларга амал қилинмайди). Бидъатлар турли хилда бўлиб, улар эътиқодий ва амалий, ғализ ва енгил, куфрга чиқарувчи ва фосиққа чиқарувчи бидъатлардир.
Ақида (эътиқод)ни тўлдирувчи амаллар
1 — Амру маъруф (савобли ишларга чорлов) ва наҳий мункар (гуноҳ ишларни таъқиқлаш).
Аллоҳ таоло айтди:
﴿ وَلْتَكُنْ مِنْكُمْ أُمَّةٌ يَدْعُونَ إِلَى الْخَيْرِ وَيَأْمُرُونَ بِالْمَعْرُوفِ وَيَنْهَوْنَ عَنْ الْمُنْكَرِ وَأُوْلَئِكَ هُمْ الْمُفْلِحُونَ ﴾
«Ораларингиздан яхшиликка (исломга) даъват қиладиган, ибодат-итоатга буюрадиган ва исён-гуноҳдан қайтарадиган бир жамоат бўлсин. Ана ўшалар нажот топгувчилардир» (Оли Имрон: 104).
2 — Бирлик ва яхлитликка ҳарис бўлиш, тарқоқлик ва ихтилофлардан воз кечиш, жамоат ва бирликни ҳимоя қилиш.
Аллоҳ таоло айтди:
﴿ وَاعْتَصِمُوا بِحَبْلِ اللَّهِ جَمِيعاً وَلا تَفَرَّقُوا وَاذْكُرُوا نِعْمَةَ اللَّهِ عَلَيْكُمْ إِذْ كُنْتُمْ أَعْدَاءً فَأَلَّفَ بَيْنَ قُلُوبِكُمْ فَأَصْبَحْتُمْ بِنِعْمَتِهِ إِخْوَاناً وَكُنْتُمْ عَلَى شَفَا حُفْرَةٍ مِنْ النَّارِ فَأَنْقَذَكُمْ مِنْهَا كَذَلِكَ يُبَيِّنُ اللَّهُ لَكُمْ آيَاتِهِ لَعَلَّكُمْ تَهْتَدُونَ.وَلا تَكُونُوا كَالَّذِينَ تَفَرَّقُوا وَاخْتَلَفُوا مِنْ بَعْدِ مَا جَاءَهُمْ الْبَيِّنَاتُ وَأُوْلَئِكَ لَهُمْ عَذَابٌ عَظِيمٌ ﴾
«Ва барчангиз Аллоҳнинг арқонига (Қуръонга) боғланингиз ва бўлинмангиз! Ҳамда Аллоҳнинг сизларга берган неъматини эсланг: бир-бирингизга душман бўлган пайтларингизда дилларингизни ошно қилиб қўйди-ю, сизлар Унинг неъмати сабаб биродарларга айландингиз. Ва дўзах чоҳининг ёқасида турган эдингиз, сизларни ундан халос қилди. Ҳақ йўлни топишингиз учун Аллоҳ сизларга ўз оятларини мана шундай баён қилади. Ораларингиздан яхшиликка (Исломга) даъват қиладиган, ибодат-итоатга буюрадиган ва исён-гуноҳдан қайтарадиган бир жамоат бўлсин. Ана ўшалар нажот топгувчилардир. Аниқ ҳужжатлар келганидан кейин бўлиниб кетган ва бир-бирлари билан ихтилоф қилиб, талашиб-тортишган кимсалар каби бўлмангиз! Ана ундайлар учун улуғ азоб бордир» (Оли Имрон: 103 - 105);
﴿ أَنْ أَقِيمُوا الدِّينَ وَلا تَتَفَرَّقُوا فِيهِ ﴾
«Динни барпо қилинглар ва унда фирқа-фирқа бўлиб бўлинманглар!» (Шўро: 13).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Мўмин мўминга бири бирини тутиб турадиган бинога ўхшайди», — дедилар (Муттафақун алайҳ).
3 — Гўзал ахлоқ ва гўзал амаллар.
Масалан, сабр, саховат, жасорат, мулойимлик, кечиримлилик, тавозе, икки бир-бирига зид нарсалар-ни тарк қилиш, ота-онага ғумхўрлик, қариндош уруғлар билан борди-келди қилиш, қўшниларга яхшилик қилиш, етимлар, мискинлар ва мусофирларга эҳсону инфоқ қилиш каби.
Дин ва тариқат
Аллоҳнинг дини ягона бўлиб, у — Исломдир. Аллоҳ таоло бу ҳақда:
﴿ إِنَّ الدِّينَ عِنْدَ اللَّهِ الإِسْلامُ ﴾
«Албатта Аллоҳ наздида мақбул бўладиган дин фақат Ислом динидир» (Оли Имрон: 19).
Ислом — авалгилар ва охиргиларнинг динидир. Аллоҳ таоло айтди:
﴿ إِنَّا أَنزَلْنَا التَّوْرَاةَ فِيهَا هُدًى وَنُورٌ يَحْكُمُ بِهَا النَّبِيُّونَ الَّذِينَ أَسْلَمُوا ﴾
«Албатта, Биз Тавротни ҳидоят ва нурни ўз ичига олган ҳолда нозил қилганмиз. Аллоҳга бўйинсунувчи бўлган пайғамбарлар, ... ҳукм қиладилар» (Моида: 44).
Бу — умумий маъноси: Аллоҳ таолога тавҳид билан таслим бўлиш, итоат билан бўйинсуниш ва ширкдан безорлик бўлган Исломдир.
Хусусий маънодаги Ислом эса, Аллоҳ таоло пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга юборган соғлом эътиқодлар, адолатли қонунлар, солиҳ амаллар ва устивор аҳлоқлардан иборат ҳидоят ва ҳақ диндир. Аллоҳ уни ўзидан аввал келган шариатларни бекор қилгувчи қилди. Демак, Аллоҳ таоло энди бу Исломдан бошқа динни қабул қилмайди. Аллоҳ таоло айтди:
﴿ وَمَنْ يَبْتَغِ غَيْرَ الإِسْلامِ دِيناً فَلَنْ يُقْبَلَ مِنْهُ وَهُوَ فِي الآخِرَةِ مِنْ الْخَاسِرِينَ ﴾
«Кимда-ким Исломдан ўзга дин истаса, бас (унинг «дини» Аллоҳ ҳузурида) ҳаргиз қабул қилин-майди ва у охиратда зиён кўргувчилардандир» (Оли Имрон: 85).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтди-лар: «Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, бу Умматдан бири: хоҳ яҳудий, хоҳ насроний мени эшитиб, мен олиб келган нарса (дин)га иймон келтирмай оламдан ўтса, жаҳаннам аҳлидан бўлади» (Имом Муслим ривояти).
Аллоҳ таоло эзгуликлар эҳсон қилган ва оламдан ўтган бандаларини «мусулмонлар» деб атади ва деди:
﴿ مِلَّةَ أَبِيكُمْ إِبْرَاهِيمَ هُوَ سَمَّاكُمْ الْمُسْلِمينَ ﴾
«Оталарингиз Иброҳимнинг динини (яъни Исломни) ушлангиз. Токи (қиёмат кунида) пайғам-бар сизларнинг устингизда гувоҳ бўлиши учун, сизлар эса (барча динлардаги) одамлар устида гувоҳ бўлишингиз учун (Аллоҳнинг) Ўзи сизларни илгари(ги мукаддас китобларида) ҳам мана шу (Қуръонда) ҳам мусулмонлар (яъни Ўзининг динига бўйинсунувчилар) деб атади» (Ҳаж: 78).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Огоҳ бўлингларким, сизлардан аввалги китоб аҳллари етмиш икки гуруҳга бўлиниб кетдилар. Ва бу Уммат етмиш уч гуруҳга бўлинадилар ва улардан етмиш иккитаси жаҳаннамда, биттасигина жаннатда бўлади. У — жамоатдир», деганларидек (Абу Довуд, Термизий ва Имом Аҳмад ривоятлари) Аллоҳнинг бандалари ҳаётига қўйган суннати ажралиш ва бўлиниш экан, фақатгина (жаҳаннамдан) қутулган ушбу гуруҳ — Қуръонни маҳкам ушлаган, суннатга эргашган, нафсу ҳаво истаклари, шубҳалари ва бидъатлардан холи бўлган Аҳли суннат ва жамоатдир.
Шуларгина Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қуйидаги ҳадисларида тилга олган (душман-лари устидан) ғолиб бўлган гуруҳдир: «Умматимнинг бир гуруҳи Аллоҳнинг амри билан мудом ғолиб бўлиб туради. Уларга Аллоҳ таолонинг амри келгунича ёрдамсиз ташлаб қўйганлар ёки мухолиф бўлганлар зиён етказа олмайдилар. Улар одамлар устидан ғолиб бўлиб қоладилар» (Имом Муслим ривояти).
Аҳли суннат ва жамоат икки тараф ўртасида мўътадил, икки эгри ўртасида тўғри ва икки залолат ўртасида ҳидоятдир. Улар:
1 — Аллоҳнинг сифатлари бобида мушаббиҳалар билан муъаттилалар ўртасида;
2 — Аллоҳнинг ишлари бобида жабрийялар билан қадарийялар ўртасида;
3 — Аллоҳнинг жазолари, иймон ва дин исмлари бобида муржиъа ва азоб даракчилари ўртасида;
4 — Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг асҳоблари бобида хаворижлар билан рофизалар ўртасида мўтадилдирлар.
Аҳли суннат ва жамоат бундай расво йўллардан ва адаштирувчи сўқмоқлардан безору бегона бўлиб, Аллоҳнинг уларга иймонни суюкли қилиб кўрсатиб, қалбларида уни зийнатли қилгани ҳамда куфр, фисқ ва гуноҳдан нафратлантирганларини миннат қилгани билан хурсанддирлар.
﴿ فَضْلاً مِنْ اللَّهِ وَنِعْمَةً وَاللَّهُ عَلِيمٌ حَكِيمٌ ﴾
«(Бу) Аллоҳ томонидан бўлган фазлу марҳамат ва неъматдир. Аллоҳ билим ва ҳикмат соҳибидир» (Ҳужурот: 8).
Аллоҳ ўз бандаси ва пайғамбари бўлган Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва бутун асҳобларига салавоту саломлар ёғдирсин.