Имомлик ва жамоат
Категориялар
Full Description
- 1 — Байъат (садоқат)нинг фарзлиги
- 2 — Амру маъруф қилаётган раҳбарларга қулоқ солиш ва итоат этиш: ҳаж, жума ва ҳайит намозларини тақводор ёки фосиқ бўлсалар ҳам раҳбарлар билан бирга адо этиш. Уларга насиҳат қилиш, келишмовчилик пайтида Қуръон ва суннатга мурожаат этиш.
- ﴿ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا أَطِيعُوا اللَّهَ وَأَطِيعُوا الرَّسُولَ وَأُوْلِي الأَمْرِ مِنْكُمْ فَإِنْ تَنَازَعْتُمْ فِي شَيْءٍ فَرُدُّوهُ إِلَى اللَّهِ وَالرَّسُولِ إِنْ كُنتُمْ تُؤْمِنُونَ بِاللَّهِ وَالْيَوْمِ الآخِرِ ذَلِكَ خَيْرٌ وَأَحْسَنُ تَأْوِيلاً ﴾
ИМОМЛИК ВА ЖАМОАТ
الإمامة والجماعة
“Мухтасар ақида” китобидан иқтибос
Имом (раҳбар)лик ва жамоат
1 — Байъат (садоқат)нинг фарзлиги
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Байъ-ати (садоқати) бўлмай вафот этган одам жоҳилият ўлими билан ўлган бўлади», — дедилар (Имом Муслим ривояти).
2 — Амру маъруф қилаётган раҳбарларга қулоқ солиш ва итоат этиш: ҳаж, жума ва ҳайит намозларини тақводор ёки фосиқ бўлсалар ҳам раҳбарлар билан бирга адо этиш. Уларга насиҳат қилиш, келишмовчилик пайтида Қуръон ва суннатга мурожаат этиш.
Аллоҳ таоло айтди:
﴿ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا أَطِيعُوا اللَّهَ وَأَطِيعُوا الرَّسُولَ وَأُوْلِي الأَمْرِ مِنْكُمْ فَإِنْ تَنَازَعْتُمْ فِي شَيْءٍ فَرُدُّوهُ إِلَى اللَّهِ وَالرَّسُولِ إِنْ كُنتُمْ تُؤْمِنُونَ بِاللَّهِ وَالْيَوْمِ الآخِرِ ذَلِكَ خَيْرٌ وَأَحْسَنُ تَأْوِيلاً ﴾
«Эй мўминлар, Аллоҳга итоат қилингиз, ва пайғамбарга ҳамда ўзларингиздан бўлган (яъни мусулмон) ҳокимларга бўйинсунингиз! Бордию бирон нарса ҳақида талашиб қолсангиз, — агар ҳақиқатан Аллоҳга ва охират кунига ишонсангиз — у нарсани Аллоҳга ва пайғамбарига қайтарин-гиз! Мана шу яхшироқ ва чиройлироқ ечимдир» (Нисо: 59).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтди-лар: «Мусулмон киши гуноҳга буюрган ҳолатидан бошқа пайтларда, суйган ва суймаган барча ишларда, (раҳбарларга) қулоқ солиб, итоат этиши вожибдир. Гуноҳ ишга буюрилса қулоқ ҳам солмайди, итоат ҳам этмайди» (Муттафақун алайҳ);
«(Раҳбарларига) бўлган итоатдан воз кечган кимса, Аллоҳ таолога ҳужжати бўлмаган ҳолатида дуч кела-ди» (Имом Муслим ривояти).
3 — Модомики очиқ куфрни қилмас эканлар, раҳбарларга қарши чиқиш ва уларни ташлаб қўйиш ҳаромдир.
Бунга бизнинг ҳужжатларимиз бор. Зеро Убода ибн Сомит разияллоҳу анҳу шундай ривоят қилган: «Бизни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам чақириб, байъат (садоқат) олдилар. Биздан байъат олган нарсалар ичида қувончли ва оғир, қийинчилик ва фароғат замонларда (раҳбарларга) қулоқ солиб, итоат этиш, муҳтож бўлган нарсаларимизни ҳам фидо қилиш, ишнинг арбоби билан Роббимиздан очиқ ҳужжат бўлган куфрни кўрсакгина тортишиш бор эди» (Имом Бухорий ривояти).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Сизлар мендан кейин (раҳбарларингиздан) кўплаб ёқтирмага-нингиз ишлар ва худбинликларни кўрасизлар», — дедилар. (Саҳобалар): (У замонда) нима қилишимизга буюрасиз, ё Расулуллоҳ?, — дедилар. Расулуллоҳ сол-лаллоҳу алайҳи ва саллам: «Уларга ҳақларини бериб, ўз ҳақларингизни Аллоҳдан тиланглар!» — деб жавоб бердилар (Имом Бухорий ривояти).