×
Ушбу мақола шайх Холиднинг хутбаларидан таржима қилинган бўлиб, унда иймон шартларидан бири бўлган Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга бўлган муҳаббат ва шу муҳаббатга далолат қилган баъзи ёрқин аломатлар зикр қилинади.

 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга бўлган муҳаббат аломатлари

 دلائل محبة الرسول صلى الله عليه وسلم

https://islamhouse.com/2809876

[ الأوزبكي –  Ўзбекча – Uzbek]

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга бўлган муҳаббат аломатлари. 1

دلائل محبة الرسول صلى الله  عليه وسلم 1

Биринчи хутба: 7

«Ҳой мўминлар, Аллоҳдан лойиқ бўлганидек қўрқинглар ва мусулмон бўлган ҳолингизда вафот этинглар!» (Оли Имрон: 102). 7

«Эй инсонлар! Сизларни бир жондан (Одамдан) яратган ва ундан жуфтини вужудга келтирган ҳамда у икковидан кўп эркак ва аёлларни тарқатган Роббингиздан қўрқингиз! Яна ораларин-гиздаги савол-жавобларда ўртага номи солинади-ган Аллоҳдан қўрқингиз ва қариндош-уруғларин-гиз (билан ажралиб кетишдан қўрқингиз)! Албатта Аллоҳ устингизда кузатувчи бўлган зотдир» (Нисо: 1). 8

«Эй мўминлар, Аллоҳдан қўрқинглар, тўғри сўзни сўзланглар! (Шунда Аллоҳ) ишларингизни ўнглар ва гуноҳларингизни мағфират қилар. Ким Аллоҳга ва Унинг пайғамбарига итоат этса, бас у улуғ бахтга эришибди» (Аҳзоб: 70 – 71). 8

«Эй (либосларига) бурканиб олган зот, туринг-да, (инсонларни охират азобидан) огоҳлантиринг!» (Муддассир: 1, 2). 10

«Бас, унга иймон келтирган, уни улуғлаб, унга ёрдам қилган ҳамда унинг (келиши) билан нозил қилинган нурга (яъни Қуръонга) эргашган зотлар — ана ўшаларгина нажот топгувчилардир» (Аъроф: 157). 13

«Айтинг (эй Муҳаммад соллал-лоҳу алайҳи ва саллам): «Агар Аллоҳни севсангиз, менга эргашинглар. Шунда Аллоҳ сизларни севади ва гуноҳларингизни мағфират қилади. Аллоҳ (гуноҳларни) мағфират қилгувчи, меҳрибондир»» (Оли Имрон: 31). 16

«Албатта Аллоҳ ҳам, Унинг фаришталари ҳам пайғамбарга дуою салавот айтадилар. Эй мўмин-лар, сизлар ҳам у зотга саловот ва саломлар айтинглар!» (Аҳзоб: 56). 19

«(Эй Муҳаммад), дарҳақиқат Биз сизни (Қиёмат кунида барча умматлар устида) гувоҳлик бергувчи, (мўминларга жаннат ҳақида) хушхабар элтгувчи ва (у кофирларни жаҳаннам азобидан) огоҳлантир-гувчи қилиб юборгандирмиз. (Эй инсонлар, Биз бу пайғамбарни) сизлар Аллоҳга ва унинг пайғамба-рига иймон келтиришларингиз учун ва У зотни улуғлаб, эҳтиром қилишларингиз учун (юбордик)» (Фатҳ: 8, 9). 21

Иккинчи хутба. 24

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

 Биринчи хутба:

(Барча ҳамдлар Аллоҳга хосдир… Биз Ундан ёрдам, нафсимизнинг ёмонлиги ва амалларимизнинг шумлигидан паноҳ ҳамда мағфират сўраймиз: Аллоҳ ҳидоят қилган одамни адаштирувчи, адаштирган одамни ҳидоятловчи йўқдир. Мен ягона, шериксиз Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, Муҳаммад эса Унинг бандаси ва элчиси эканига гувоҳлик бераман.

 «Ҳой мўминлар, Аллоҳдан лойиқ бўлганидек қўрқинглар ва мусулмон бўлган ҳолингизда вафот этинглар!» (Оли Имрон: 102).

 «Эй инсонлар! Сизларни бир жондан (Одамдан) яратган ва ундан жуфтини вужудга келтирган ҳамда у икковидан кўп эркак ва аёлларни тарқатган Роббингиздан қўрқингиз! Яна ораларин-гиздаги савол-жавобларда ўртага номи солинади-ган Аллоҳдан қўрқингиз ва қариндош-уруғларин-гиз (билан ажралиб кетишдан қўрқингиз)! Албатта Аллоҳ устингизда кузатувчи бўлган зотдир» (Нисо: 1).

 «Эй мўминлар, Аллоҳдан қўрқинглар, тўғри сўзни сўзланглар! (Шунда Аллоҳ) ишларингизни ўнглар ва гуноҳларингизни мағфират қилар. Ким Аллоҳга ва Унинг пайғамбарига итоат этса, бас у улуғ бахтга эришибди» (Аҳзоб: 70 – 71).

Сўнг …

Дўстлар, билингларки, гапларнинг тўғрироғи – Аллоҳнинг каломи, йўлларнинг яхшироғи – Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўли, ишларнинг ёмонроғи – янги пайдо бўлганлари, ҳар бир янги пайдо бўлган нарса – бидъат ва барча бидъат – залолатдир).

Ҳой мўминлар, Аллоҳ таоло Муҳаммад соллал-лоҳу алайҳи ва салламни бутун оламларга раҳмат, бандалар зарарига ҳужжат қилиб юборди. Уни пайғамбарлар жўнатилишидан анча вақт ўтгач ва ҳидоят чироқлари сўнгач юбориб, унинг воситаси билан тўғри ва ёруғ йўлга ҳидоят қилди:

  «Эй (либосларига) бурканиб олган зот, туринг-да, (инсонларни охират азобидан) огоҳлантиринг!» (Муддассир: 1, 2).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Роббиси-нинг амрини бажо келтирар, Унинг йўлига чорлар ва унга ҳеч нарса тўсиқ бўла олмас, Аллоҳнинг дини ва пайғомини етказар экан, маломатчиларнинг маломати-дан қўрқмас эдилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳ йўлида жони, моли, оиласи ва дўстлари – саҳобалари-да ҳаддан оғир озорлар кўрдилар: Уни ёлғончи ва аҳмоққа чиқардилар, айбладилар, «адашган» дедилар, ўлдиришга ва қамашга ҳаракат қилдилар. Ўз она юртидан қўли қуруқ, ҳайдаб чиқардилар. Сўнгра Унга қарши уруш очдилар, жангга кириб муборак тишларини синдирдилар, бошларини ёрдилар ва товонларини қонатдилар. Шундай бўлишига қарамай, у: «Аллоҳим, қавмимни мағфират қил, улар билмаяп-тилар!» – дер эди (Муттафақун алайҳ. Имом Бухорий (3218), Имом Муслим (3347)).

Аллоҳнинг динини етказиш ва бандаларни ҳидоятлаш йўлида турли машаққатлар ва азиятлар чекди. Ҳаракатининг ниҳояси эса зафар ва ғалаба билан тугади. Унинг пайғоми билан Ер юзидаги зулматлар ёришди. Аллоҳ унинг воситасида залолат-дан ҳидоят қилиб, аъмоликка зиё ато этиб, унга иймон келтириб издош бўлганларни жаҳҳаннам оташидан сақлади: 

 «Бас, унга иймон келтирган, уни улуғлаб, унга ёрдам қилган ҳамда унинг (келиши) билан нозил қилинган нурга (яъни Қуръонга) эргашган зотлар — ана ўшаларгина нажот топгувчилардир» (Аъроф: 157).

Ҳой, мўминлар! Ҳой, Аллоҳнинг бандалари!

Аллоҳ таоло сизларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам воситаси билан жаҳаннамдан қутқарди ва залолатдан тўғри йўлга чиқарди. Уммий пайғамбар Муҳаммад ибн Абдуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг энг муҳим ҳақларидан бири, уни қалбан садоқат билан севишдир. Имом Бухорий ва Имом Муслим (раҳимаҳумаллоҳ)ларнинг «Саҳиҳ»ла-рида Анас ибн Молик разияллоҳунинг ушбу ривояти бор: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Бировингиз мен унга ота(-она)си, фарзанди ва барча инсонлардан кўра севимли бўлмагунимча мўмин бўла олмайди», – дедилар» (Имом Бухорий (13)).

Шунинг учун, Аллоҳ ва охиратга иймон келтирган ҳар бир мўминнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни барча маҳбуб нарсалар: жон, ота-она, фарзанд ва бутун одамлардан афзал кўриш тажаллий этган муҳаббат билан севиши керак. Чунки, Муҳаммад ибн Абдуллоҳга бўлган муҳаббат – Ислом динининг энг буюк фарзларидан бири бўлиб, Аллоҳга бўлган муҳаббатнинг бир шохчаси ва у муҳаббатдан айрилмас қисмидир.

Ҳой, мўминлар!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга бўлган муҳаббатнинг аломат ва далиллари бўлиб, улар бу муҳаббатнинг ҳақиқати ва садоқатини кўрсатиб туради. Бу аломатларнинг энг ёрқини – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга амаллари, сўзлари, ахлоқлари ва барча турмуш тарзида тобеъ бўлишдир. Аллоҳ таоло айтди:

  «Айтинг (эй Муҳаммад соллал-лоҳу алайҳи ва саллам): «Агар Аллоҳни севсангиз, менга эргашинглар. Шунда Аллоҳ сизларни севади ва гуноҳларингизни мағфират қилади. Аллоҳ (гуноҳларни) мағфират қилгувчи, меҳрибондир»» (Оли Имрон: 31).

Анас разияллоҳу анҳу айтди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким менинг суннатим-ни иҳё қилса, мени суйган бўлади. Ким мени суйса, жаннатда мен билан бирга бўлади», – дедилар» (Термизий (2602).

Шунинг учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни чин юракдан суйган одам, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга бутунлай издош бўлиши лозим. Бу сабабли Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни юракдан суйган одамнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларини улуғлагани, уларнинг катта ва кичик барчаларига амал қилишга ғайрат кўрсатгани, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннат ва турмуш тарзини бирон гап ва фикрларга тенг кўрмаганини кўрасиз. Аллоҳ таолодан фазл-марҳаматини сўраймиз!

Ҳой, мўминлар!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга бўлган муҳаббат аломатларидан бири – уни кўп тилга олишдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни кўп тилга олиш унга бўлган муҳаббатнинг банданинг қалбида давомийлиги ва кўпайишининг омилидир. Банда маҳбубини қанчалар кўп тилга олса ва унинг яхшиликларини эсласа, унга бўлган муҳаббати ва шавқи ортиб боради.

Ҳой, мўминлар!

Муҳаббат ва иймоннинг кучайишига сабаб бўлган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг зикри, унга салавот (ва салом) айтиш билан бўлади:

  «Албатта Аллоҳ ҳам, Унинг фаришталари ҳам пайғамбарга дуою салавот айтадилар. Эй мўмин-лар, сизлар ҳам у зотга саловот ва саломлар айтинглар!» (Аҳзоб: 56).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзлари тилга олинган пайт ҳақида шундай дедилар: «Бахил (қурумсоқ) – олдида тилга олинсам менга салавот айтмаган одамдир» (Имом Аҳмад (1645), Термизий (3469). Ибн Ҳажар Асқалоний раҳимаҳуллоҳ: «Бу ҳадис ҳасанлик даражасидан кам эмасдир», – деди).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни зикр қилиш унинг сийратлари, аҳволлари ва ҳаётида содир бўлган жараёнлардан бохабар бўлишдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сийрати, у зотга бўлган муҳаббат ортишининг катта омилларидандир.

Ҳой, мўминлар!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга ёрдам бериш, унинг ва шариатининг душманларини ёмон кўриш, уни ва шариатини ҳимоя қилиш, уни унга озор берадиган нарсалардан мудофаа қилиш – унга бўлган муҳаббат аломатларидандир. Аллоҳ таоло айтди:

  «(Эй Муҳаммад), дарҳақиқат Биз сизни (Қиёмат кунида барча умматлар устида) гувоҳлик бергувчи, (мўминларга жаннат ҳақида) хушхабар элтгувчи ва (у кофирларни жаҳаннам азобидан) огоҳлантир-гувчи қилиб юборгандирмиз. (Эй инсонлар, Биз бу пайғамбарни) сизлар Аллоҳга ва унинг пайғамба-рига иймон келтиришларингиз учун ва У зотни улуғлаб, эҳтиром қилишларингиз учун (юбордик)» (Фатҳ: 8, 9).

Уни улуғлаш унга ёрдам ва кўмак бериш билан, эҳтиром қилиш эса уни улуғлаш ва ҳурматлаш билан бўлади. Аллоҳ таоло Пайғамбаримизга салавоту саломлар йўлласин.

Ҳой, мўминлар!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга бўлган муҳаббат аломатларидан бири – Расулуллоҳ соллал-лоҳу алайҳи ва саллам билан учрашишни шавқ билан кутишдир.

Ҳой, мўминлар!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга бўлган муҳаббат аломатларидан бири – Расулуллоҳ соллал-лоҳу алайҳи ва саллам билан учрашишга шавқли бўлиб, у билан кўришишни орзу қилишдир. Имом Муслим (раҳимаҳуллоҳ)нинг «Саҳиҳ»ида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Умматим ичида мендан кейин мени энг қаттиқ суйган одам, мени оиласи ва молу мулки билан кўришни орзу қилган одамдир», – деганларини нақл қилинган (Имом Муслим (5060)). 

Булар – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга бўлган садоқатли муҳаббатнинг баъзи аломатларидир. Буюк Арш соҳиби бўлган Аллоҳ таолодан бизга ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муҳаббатини насиб айлашини тилаб қоламиз.

  Иккинчи хутба

Ҳой, мусулмонлар!

Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муҳаббати ҳар бир мўмин ва мўмина зиммасида фарз бўлган ҳақдир. Чунки, иймон усиз тўкис бўлмайди.

Ҳой, мўминлар!

Ҳой, Аллоҳнинг бандалари!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳақида ғулув кетиш – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга бўлган муҳаббат эмас, балки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шариатига зид, Аллоҳ ва Расулига қаршилик, Аллоҳнинг амрига мухолифлик ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг амрларини бажо келтиришни қийинлаш-тиришдир. Имом Бухорий (раҳимаҳуллоҳ)нинг «Саҳиҳ»ида Умар ибн Хаттоб (разияллоҳу анҳу) ривоят қилган ушбу ҳадис бордир: «Мени насоролар Марям ўғлини улуғлаганидек улуғламанглар! Чунки Мен – Аллоҳнинг бандаси ва элчисидирман» (Имом Бухорий (3189)).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзларини меъёрдан ошириб мақтаб юборган одамларга дашном билан шундай дедилар: «Ўз гапларингизни ёки у гапларнинг айримларинигина гапиринглар! Сизларни шайтон (нотўғри йўлларга) бошлаб кетмасин!» [Имом Аҳмад (раҳимаҳуллоҳ) ривоятнинг икки йўлидан нақл қилди. Биринчиси Собит (раҳимаҳуллоҳ)дан, у Анас (разияллоҳу анҳу)дан (4172), иккинчиси эса (13106). Абу Довуд ҳам уни бошқа ривоят йўлидан нақл қилди (4172). Бу ҳадис саҳиҳдир].

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳақида ғулув кетган ва Аллоҳ динида бўлмаган бидъатларни ўйлаб топган ва уни Аллоҳ рухсат бермаган бўлсада, диндан деб кўрсатган ҳалқлар Аллоҳдан қўрқсинлар! Чунки улар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни мақташ, улуғлаш ва тавсифлаш бобида барча Оламлар Робби тавсифланиши керак бўлган сўзларни истеъмол қилиб, Аллоҳга шерик қилиш гуноҳига ботмоқдалар.

Одамлар Муҳаммад ибн Абдуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга бўлган сохта ва алдамчи муҳаббатни даъво қилиб, мавлуд йиғинларида тўпланишни, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга бўлган “чин муҳаббат”лари учун очиқ ҳужжат ва қатъий далил қилмоқчи бўлмоқдалар. Бироқ, улар одамлар ичида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни Абу Бакр (разияллоҳу анҳу) ва бошқа саҳобалар каби суйганлар ўтмаганини, шундай бўлишига қарамай улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни суйиш учун мавлудлар қилмаганини билмайдилар! Наҳотки бу одамлар Абу Бакр, Умар, Усмон, Алий ва бошқа саҳоба (разияллоҳу анҳум)лардан кўра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни кўпроқ суйишган бўлса?!

Бундан ташқари, қилинаётган бу мавлудларга назар ташлаган одам қабоҳатлар, очиқ фисқу-фужурлар ҳатто барча Оламлар Робби бўлган Аллоҳ таолога ширк келтиришга шоҳид бўлади. Биз ҳам буни кўриб, шоҳид бўлганмиз. Мавлуд номи билан эркаклар ва хотинлар бирга рақсга тушадилар, хотин-қизлар қўшиқ куйлайдилар, Аллоҳнинг дини масхара қилинади, Аллоҳнинг Китоби ўйинчоқ қилинади! Иннаа лиллаҳ ва иннаа илайҳи рожиъувн!

Аллоҳ таоло икки ҳарам ўлкаси бўлган диёримизни бундай қабиҳ одатлардан Ўзи сақлади. Тўғри, қалбларини мараз қоплаган ва бидъат муҳаббати билан алданган кимсалар айрим пайтларда бизларни «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга бўлган муҳаббат сояси остида мавлудлар қилиш, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни хотирлаш ва мавлуд кунини эъзозлаш» учун чақирмоқдалар! Матбуотларда ёритилган мақолалар бермоқдалар ва мавлудни ўз китоблари ва ойномаларида даъват ўлароқ ёймоқдалар. Аллоҳ таолодан уларнинг ҳаракатларини муваффақиятсизликка учратиши ва адашганларини ҳидоятлашини сўраймиз. Чунки бидъат, бидъатчини Аллоҳдан узоқ қилади.

Ҳой, Аллоҳнинг бандалари!

Аллоҳдан қўрқинглар ва онгли бўлинглар! Чунки, сизларга қарши ёмон одамлар бузуқ ниятлари ва турфа мақсадлари билан ҳужум қилмоқдалар!

Аллоҳ таолодан бизни барча ошкор ва хуфёна фитналардан сақлаши ҳамда ҳақ ва ҳидоят узра устувор қилишини сўраймиз.