×
Ушбу мақола шайх Солиҳ ибн Фавзоннинг хутбасидан таржима қилинган бўлиб, исломий биродарлик ва унинг самаралари ҳамда баъзи биродарлик ҳақ-ҳуқуқлари ҳақида сўз юритилади.

Иймоний дўстлик ва унинг самаралари

[ الأوزبكي – Ўзбекча – Uzbek]

Шайх Солиҳ Фавзон ал-Фавзон

—™

Мутаржим: Абу Жаъфар Бухорий

Муҳаррир: Абу Абдуллоҳ Шоший

الأخوة الإيمانية وثمراتها

[ الأوزبكي – Ўзбекча – Uzbek]

الشيخ صالح بن فوزان الفوزان

—™

ترجمة: أبو جعفر البخاري

مراجعة: أبو عبد الله الشاشي

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Биринчи хутба

Барча ҳамдлар Аллоҳга хосдир… Биз Ундан ёрдам, нафсимизнинг ёмонлиги ва амалларимизнинг шумлигидан паноҳ ҳамда мағфират сўраймиз. Аллоҳ ҳидоят қилган одамни адаштирувчи, адаштирган одамни ҳидоятловчи йўқдир. Мен ягона, шериксиз Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, Муҳаммад эса Унинг бандаси ва элчиси эканига гувоҳлик бераман.

«Ҳой мўминлар, Аллоҳдан лойиқ бўлганидек қўрқинглар ва мусулмон бўлган ҳолингизда вафот этинглар!» (Оли Имрон: 102).

«Эй инсонлар! Сизларни бир жондан (Одамдан) яратган ва ундан жуфтини вужудга келтирган ҳамда у икковидан кўп эркак ва аёлларни тарқат-ган Роббингиздан қўрқингиз! Яна ораларингиздаги савол-жавобларда ўртага номи солинадиган Аллоҳ-дан қўрқингиз ва қариндош-уруғларингиз (билан ажралиб кетишдан қўрқингиз)! Албатта Аллоҳ устингизда кузатувчи бўлган зотдир» (Нисо: 1).

«Эй мўминлар, Аллоҳдан қўрқинглар, тўғри сўзни сўзланглар! (Шунда Аллоҳ) ишларингизни ўнглар ва гуноҳларингизни мағфират қилар. Ким Аллоҳга ва Унинг пайғамбарига итоат этса, бас у улуғ бахтга эришибди» (Аҳзоб: 70 – 71).

Дўстлар, билингларки, гапларнинг тўғрироғи – Аллоҳнинг каломи, йўлларнинг яхшироғи – Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўли, ишларнинг ёмонроғи – янги пайдо бўлганлари, ҳар бир янги пайдо бўлган нарса – бидъат ва барча бидъат – залолатдир.

Сўнг …

Ҳой одамлар, Аллоҳ таолодан қўрқинглар ва билингларки, диндош биродарлик насаб биродарлиги-дан устундир. Шу боис Аллоҳ таоло насаблари фарқли ва ватанлари бир-бирларидан олис бўлсада мўмин ва мусулмонларни ўзаро дўст бўлишга буюрди:

 ﴿إِنَّمَا الْمُؤْمِنُونَ إِخْوَةٌ﴾

«Дарҳақиқат, мўминлар ака-укадирлар» (Ҳужу-рот: 19).

Кофирларга эса гарчи насаблари яқин бўлсада, душман бўлишга амр қилди:

 ﴿يَاأَيُّهَا الَّذِينَ ءامَنُواْ لاَ تَتَّخِذُواْ ءابَاءكُمْ وَإِخْوانَكُمْ أَوْلِيَاء إِنِ اسْتَحَبُّواْ الْكُفْرَ عَلَى الإِيمَانِ وَمَن يَتَوَلَّهُمْ مّنكُمْ فَأُوْلَئِكَ هُمُ الظَّالِمُونَ﴾

«Эй мўминлар, агар иймондан куфрни афзал билсалар, ота-оналарингиз ва ака-укаларингизни (ҳам) дўст тутмангиз! Сизларнинг ичингизда кимда-ким уларни дўст тутса, (яъни, уларни деб иймондан куфрга қайтса) бас, улар золимлардир» (Тавба: 23).

Мусулмон ва мўминлар ўртасидаги ушбу биродар-ликнинг катта ҳақлари бўлиб, уларни Аллоҳ таоло Қуръон Каримида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам эса суннатларида баён қилган ва уларни риоя қилиш ва адо этиш вожиб бўлиб, уларга лоқайдлик қилиш ва эътиборсиз қараш мумкин эмасдир.

Ушбу ҳақлар ва самаралардан бири, ўрталарида низо ва ихтилоф пайдо бўлганида ёки адоват ва айрилиқ содир бўлганида мусулмонлар ўртасини ислоҳ этишдир. Аллоҳ таоло айтди:

 ﴿وَإِن طَائِفَتَانِ مِنَ الْمُؤْمِنِينَ اقْتَتَلُواْ فَأَصْلِحُواْ بَيْنَهُمَا فَإِن بَغَتْ إِحْدَاهُمَا عَلَى الأُخْرَى فَقَاتِلُواْ الَّتِى تَبْغِى حَتَّى تَفِىء إِلَى أَمْرِ اللَّهِ فَإِن فَاءتْ فَأَصْلِحُواْ بَيْنَهُمَا بِالْعَدْلِ وَأَقْسِطُواْ إِنَّ اللَّهَ يُحِبُّ الْمُقْسِطِينَ • إِنَّمَا الْمُؤْمِنُونَ إِخْوَةٌ فَأَصْلِحُواْ بَيْنَ أَخَوَيْكُمْ وَاتَّقُواْ اللَّهَ لَعَلَّكُمْ تُرْحَمُونَ﴾

«(Эй мўминлар), агар мўминлардан бўлган икки тоифа (бир-бирлари билан) урушиб қолсалар дарҳол уларнинг ўртасини ўнглаб қўйинглар! Энди агар улардан бирови иккинчисига тажовуз қилса, бас то (тажовузкор тоифа) Аллоҳнинг амрига қайтгунича сизлар тажовуз қилган (тоифа) билан урушинглар! Энди агар у (тоифа тажовузкор-ликдан) қайтса, сизлар дарҳол уларнинг ўртасини адолат билан ўнглаб қўйинглар. (Мудом) адолат қилинглар! Зе­ро Аллоҳ адолат қилгувчиларни суюр. Мўминлар ҳеч шак-шубҳасиз оға-инилардир. Бас, сизлар икки оға-инингизнинг ўртасини ўнглаб қўйинглар! Аллоҳдан қўрқинглар — шояд У зот томонидан бўладиган раҳматга эришсангизлар» (Ҳужурот: 9, 10).

Мусулмон ва мўминлар ўртасидаги ҳақлардан бири, бир-бирларининг ҳурматларини сақлаш ва камситмасликдир:

 ﴿ياأَيُّهَا الَّذِينَ ءامَنُواْ لاَ يَسْخَرْ قَوْمٌ مّن قَوْمٍ عَسَى أَن يَكُونُواْ خَيْراً مّنْهُمْ وَلاَ نِسَاء مّن نّسَاء عَسَى أَن يَكُنَّ خَيْراً مّنْهُنَّ وَلاَ تَلْمِزُواْ أَنفُسَكُمْ وَلاَ تَنَابَزُواْ بِالأَلْقَابِ بِئْسَ الاسْمُ الْفُسُوقُ بَعْدَ الإِيمَانِ وَمَن لَّمْ يَتُبْ فَأُوْلَئِكَ هُمُ الظَّالِمُونَ﴾

«Эй мўминлар, (сизлардан бўлган) бир қавм (бошқа) бир (мўмин) қавмдан масхара қилиб кулмасин — эҳтимолки, (ўша масхара қилинган қавм) улардан яхшироқ бўлсалар. Яна (сизлардан бўлган) аёллар ҳам (бошқа мўмина) аёлларга (масхара қилиб кулмасинлар) — эҳтимолки, (ўша масхара қилинган аёллар) улардан яхшироқ бўлсалар. Ўзларингизни (яъни, бир-бирларингиз-ни) мазах қилманглар ва бир-бирларингизга лақаблар қўйиб олманглар! Иймондан кейин фосиқлик билан номланиш (яъни мўмин киши-нинг юқорида манъ қилинган фосиқона ишлар би­лан ном чиқариши) нақадар ёмондир. Ким тавба қилмаса бас, ана ўшалар золим кимсаларнинг ўзидирлар» (Ҳужурот: 11).

Аллоҳ таоло мазкур оятда мўминларнинг хоҳ эркак ва хоҳ аёл бўлишларидан қатъий назар, бир-бирларини масхара қилишларини таъқиқлади. Чунки, гоҳида масхара қилинаётган одам масхара қилаётган одамдан кўра афзалроқ бўлиши мумкин. Зеро, масхаралаш калтафаҳмликдан содир бўлади. Аллоҳ таоло мусулмонни қоралаш ва уларга лақаб тақишни ҳам таъқиқлади. Лақаб, одамни бошқа исм билан чақиришдир ва уни эшитиш одамни камситади.

Айрим муфассирлар: Лақаб ‒ «Ҳой, фосиқ!», «Ҳой, ит!», «Ҳой, эшак!», деб айтишдир. Аллоҳ таоло масхаралаш, камситиш ва лақаб тақишни «фосиқлик» деб атади. Бу эса у ишларнинг қабиҳлиги ва улардан йироқ туриш фарз эканини уқтирмоқда, ‒ дедилар.

Мусулмон ва мўминлар ўртасидаги ҳақлардан бири, ўзаро бадгумон бўлиш, жосуслик ва ғийбат қилишдан сақланишдир. Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай дейди:

 ﴿ياأَيُّهَا الَّذِينَ ءامَنُواْ اجْتَنِبُواْ كَثِيراً مّنَ الظَّنّ إِنَّ بَعْضَ الظَّنّ إِثْمٌ﴾

«Эй мўминлар, кўп гумон(лар)дан четланинг-лар! Чунки айрим гумон(лар) гуноҳдир!» (Ҳужурот: 12). Яъни, яхши одамлар ҳақида бадгумон бўлишдан сақланингиз!

 ﴿وَلاَ تَجَسَّسُوا﴾

«Жосуслик қилмангиз!» (Ҳужурот: 12).

Жосуслик ‒ одамларнинг айбларини қидиришдир. Аллоҳ таоло одамларнинг яширин айбларини қидириш ва уларнинг заиф нуқталарини излашни таъқиқлади:

 ﴿وَلاَ يَغْتَبْ بَعْضُكُمْ بَعْضًا﴾

«Бир-бирингизни ғийбат қилмангиз!» (Ҳужу-рот: 12).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам «ғий-бат»ни: «Дўстингизни ёқтирмаган нарсаси билан тилга олишингиздир» ‒ дея изоҳладилар. Аллоҳ таоло эса уни инсоннинг лошини ейишга менгзатди:

 ﴿أَيُحِبُّ أَحَدُكُمْ أَن يَأْكُلَ لَحْمَ أَخِيهِ مَيْتاً فَكَرِهْتُمُوهُ﴾

«Бировингиз биродарининг гўштини ўлик ҳолатида ейишни ёқтирадими? Сизлар уни ёқтирмадингизлар-ку!» (Ҳужурот: 12). Яъни, сизлар уни табиатан ёқтирмадингиз, шундай экан, шариат нуқтаи назаридан ҳам ёқтирмангиз! Чунки унинг жазоси қаттиқдир!

Исломий ва иймоний биродарлик ҳақларидан бири, мусулмонларнинг эзгулик ва тақво асосида ўзаро ҳамкор бўлишларидир. Ҳамкорлик ‒ уларнинг манфаатларини рўёбга чиқариш ва зарарларини даф қилишдир. Аллоҳ таоло айтди:

 ﴿وَتَعَاوَنُواْ عَلَى الْبرِ وَالتَّقْوَى وَلاَ تَعَاوَنُواْ عَلَى الإِثْمِ وَالْعُدْوَانِ﴾

«Эзгулик ва тақво асосида ҳамкор бўлинглар! Гуноҳ ва тажовуз асосида ҳамкор бўлманглар!» (Моида: 2).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтди-лар: «Мусулмонларнинг ўзаро дўстликлари, меҳри-бонликлари ва раҳмдилликларидаги мисоллари битта тананинг мисолига ўхшайди. Унинг бирон аъзоси оғриса, бошқа аъзолар ҳам бедорлик ва иситма билан оғриб чиқади» (Имом Муслим, 4685).

Демак, мусулмон одам мусулмон биродарининг қувончи билан қувонади, мусибати билан қайғуга ботади.

Исломий ва иймоний биродарлик ҳақларидан бири, мусулмонлар ўртасидаги ўзаро насиҳатлашиш, бир-бирларини яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтаришдир. Аллоҳ таоло айтди:

 ﴿وَالْمُؤْمِنُونَ وَالْمُؤْمِنَاتِ بَعْضُهُمْ أَوْلِيَاء بَعْضٍ يَأْمُرُونَ بِالْمَعْرُوفِ وَيَنْهَوْنَ عَنِ الْمُنْكَرِ وَيُقِيمُونَ الصلاةَ وَيُؤْتُونَ الزكاةَ وَيُطِيعُونَ اللَّهَ وَرَسُولَهُ أُوْلَئِكَ سَيَرْحَمُهُمُ اللَّهُ إِنَّ اللَّهَ عَزِيزٌ حَكِيمٌ﴾

«Мўмин ва мўминалар бир-бирларига дўстдир-лар. Улар яхшиликка буюрадилар, ёмонликдан тўхтатадилар, намозни тўкис адо этадилар, закотни (ҳақдорларга) ато этадилар, Аллоҳ ва Унинг пайғамбарига итоат қиладилар. Ана ўшаларга Аллоҳ раҳм қилур. Шак-шубҳасиз, Аллоҳ қудрат-ли, ҳикматлидир» (Тавба: 71).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Дин ‒ насиҳатдир!» дея уч марта такрорладилар. ‒ Ё Расулуллоҳ, ким учун?! ‒ деб савол берилганидан эса: «Аллоҳ, Унинг Китоби, Расули, мусулмонларнинг имомлари ва оммалари учун» ‒ деб жавоб бердилар (Имом Аҳмад 7941).

Исломий ва иймоний биродарлик ҳақларидан бири, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қуйидаги ҳадислари айтганларидек, мўминнинг мўмин биродари учун ўзи учун суйган нарсани суйишидир: «Бировингиз биродарига ўзи учун суйган нарсани суймагунича мўмин бўла олмайди» (Имом Бухорий, 13). Бу ҳадисда назарда тутилган «муҳаббат» диний муҳаббатдир. Чунки айрим башарий нафслар ёмонлик-ни ҳам ёқтиради.

Шунинг учун ҳам, мўмин ўз биродарига ўзи учун суйган яхшилик ва фойдаларли нарсани суюши лозим. Биродарига ўзи учун суйган нарсани суймаган одам ҳасадгўй бўлади. Ҳасад қилиш эса мазамматли ишдир.

Исломий ва иймоний биродарлик ҳақларидан бири, мусулмонларга хиёнат қилмаслик ва уларни алдамасликдир. Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Бизга хиёнат қилган кимса биздан эмасдир» ‒ деганлар (Ибн Можа, 2225). Савдо-сотиқдаги хиёнат ва қаллоблик ҳам шунинг ичига киради.

Бугунги кундаги кўплаб одамлар савдо-сотиқни бошқаларнинг молларига алдов, хиёнат ва қаллоблик билан эга бўлиш учун макр воситаси қилиб олдилар. Ҳаким ибн Ҳизом разияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганла-рини ривоят қилди: «Сотувчи ва харидор модомики айрилмаган экан (молни сотиш ёки олишда) ихтиёр-лидирлар. Улар рост гапириб, (молдаги камчиликлар-ни) айтсалар савдоларига барака берилади. (Молдаги камчиликларни) яширсалар ва ёлғон гапирсалар шояд фойда оларлар, бироқ, баракаси бўлмайди. Ёлғон қасам мол (савдоси)ни чаққон қилсада, баракасини ўчиради». Бу ҳадисни Имом Бухорий (2079), Имом Муслим ва бошқалар ривоят қилдилар.

Исмоил ибн Убайд ибн Рифоъа раҳимаҳуллоҳ отасидан, у эса бобосидан (разияллоҳу анҳумо)дан ривоят қилади: Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга намозгоҳга чиқдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам одамларнинг савдо қилишаётганини кўрдилар ва: «Ҳой, савдогарлар!» ‒ дедилар. Улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга ижобат қилиб бошларини кўтариб, қаради-лар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларга: «Савдогарлар Қиёмат кунида фожир ўлароқ қайта тирилтириладилар. Фақатгина Аллоҳдан тақво қилган, яхшиликлар қилган ва ростгўй бўлганлари бундан мустаснодир» ‒ дедилар. Бу ҳадисни Термизий ривоят қилди (2146) ва: Ҳасан саҳиҳ, ‒ деди. Бу ҳадисни яна Ибн Можа ва Ҳоким «Мустадрак»ида нақл қилди ва Ҳоким: Бу ҳадиснинг санади саҳиҳдир, ‒ деди.

Абу Зарр разияллоҳу анҳу айтди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Уч тоифа инсонлар борки, Аллоҳ таоло Қиёмат кунида уларга боқмайди ва уларни покламайди ҳамда уларга аламли азоб бордир» ‒ деб уч марта такрорладилар. Мен: Ё Расулуллоҳ, расво бўлишсин, улар кимлар!, ‒ дедим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Шалвор-ларининг пойчасини ошиқларидан пастга туширган (эркаклар), миннатчи ва молини ёлғон қасам билан сотганлар» ‒ деб жавоб бердилар. Бу ҳадисни Имом Муслим (154) ва бошқалар ривоят қилдилар.

Мўминлар ва мусулмонларнинг бир-бирларига бўлган ҳақларидан бири, ўзларидан олдин эришган одамнинг ҳаққига ҳурмат билан қарашдир. Шундай экан биров бировнинг савдоси устига бай очиб, харид қилиб олган одамга: Мен сизга айни, балки ундан кўра яхшироқ молни сиз олгандан кўра арзонроқ нархга сотаман!, ‒ демасин.

Бировингиз бошқасининг савдосига бай очиб сотувчига: Унга сотманг. Мен сизга у берган нархдан кўра кўпроқ пул бераман, ‒ демасин.

Бировингиз бошқаси совчи қўйган қизга совчи қўймасин. Агар у совчи қўйган хотин рози бўлиб турса, бошқа биров совчи қўймасин. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай қилишни таъқиқладилар: «Биров биродарининг савдоси устига бай очмасин ва совчи қўйган қизига совчи жўнатмасин!» (Имом Муслим 2531).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам таъқиқ-лаган муомалалардан бири «таножуш»дир. Таножуш ‒ савдо бўлаётган молни сотиб олиш нияти бўлмаган ҳолда харидор учун нархини ошириш, демакдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Бир-бирингизга ҳасад қилмангиз, олиш нияти бўлмаган ҳолда харидорга нархини ошириш учун харидор бўлмангиз, бир-бирингиздан нафратланмангиз, тадо-бур қилмангиз ва биродарингизнинг савдоси устига бай очмангиз» ‒ дедилар (Имом Муслим 6707).

Тадобур ‒ бировдан юз ўгириб, унга лоқайд бўлиш ва ундан узоқда қолишдир.

Мусулмонларнинг бир-бирларига бўлган ҳақлари-дан бири, уларнинг ўзаро зиёратлашишлари, саломни ошкора бериш, эҳтиёжларини адо этиш, кучсизларга меҳрибонлик, катталарга ҳурмат, кичикларга шафқат қилиш, беморларни бориб кўриш ва жанозаларида иштирок этишдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳақда шундай деганлар: «Мусулмоннинг мусулмон устидаги ҳаққи бештадир: беморни кўриш, жанозаларда иштирок этиш, чақириқларга ижобат қилиш ва чучкир(иб «Алҳамдулиллаҳ» де)ган кишига жавоб бериш» (Муттафақун алайҳ).

Мусулмонлар ҳақларидан бири, бир-бирларига яхши тилакларда бўлишдир. Аллоҳ таоло ансор ва муҳожирларни зикр қилган пайтда шундай деди:

 ﴿وَالَّذِينَ جَاءوا مِن بَعْدِهِمْ يَقُولُونَ رَبَّنَا اغْفِرْ لَنَا وَلإِخْوانِنَا الَّذِينَ سَبَقُونَا بِالإَيمَانِ وَلاَ تَجْعَلْ فِى قُلُوبِنَا غِلاًّ لّلَّذِينَ ءامَنُواْ رَبَّنَا إِنَّكَ رَءوفٌ رَّحِيمٌ﴾

«Улардан кейин (дунёга) келган зотлар айтурлар: «Парвардигоро, Ўзинг бизларни ва бизлардан илгари иймон билан ўтган зотларни мағфират қилгин ва қалбларимизда иймон келтирган зотлар учун бирон ғилли-ғаш қилмагин. Парвардигоро, албатта Сен меҳрибон ва раҳмли-дирсан»» (Ҳашр: 10);

 ﴿وَاسْتَغْفِرْ لِذَنبِكَ وَلِلْمُؤْمِنِينَ وَالْمُؤْمِنَاتِ﴾

«ва ўз гуноҳингиз учун ҳамда мўмин-мўмина-лар(нинг гуноҳлари) учун мағфират сўранг!» (Муҳаммад: 19).

Мўминлар ҳар замонда биринчи халифадан охиргисигача, дунёнинг ҳар бир мамлакатида, гарчи ўз ўлкаларидан олисда бўлсаларда, биродар бўлиб, бир-бирларига яхши тилакларда бўладилар: гуноҳлари учун истиғфор айтадилар, уларни севадилар, тақво ва эзгулик асосида ҳамкор бўладилар, бирилари иккинчисига насиҳат қилади, ўзаро муомалаларида ростгўй бўлишади, ҳақларини ҳурмат қилишади. Чунки Аллоҳ таоло уларни насаб, ватан ва тилдан кўра қувватлироқ бўлган ришта ‒ иймон риштаси билан боғлаган.

Аллоҳнинг бандалари, Аллоҳдан тақво қилингиз ва шу биродарлик ҳақларига риоя этингиз! Акси тақдирда зиёнкорлардан бўласизлар!

 Аузу биллаҳи минаш шайтонир рожийм.

 ﴿يا أَيُّهَا الَّذِينَ ءامَنُواْ اتَّقُواْ اللَّهَ حَقَّ تُقَاتِهِ وَلاَ تَمُوتُنَّ إِلاَّ وَأَنتُم مُّسْلِمُونَ وَاعْتَصِمُواْ بِحَبْلِ اللَّهِ جَمِيعاً وَلاَ تَفَرَّقُواْ وَاذْكُرُواْ نِعْمَةَ اللَّهِ عَلَيْكُمْ إِذْ كُنتُم أَعْدَاء فَأَلَّفَ بَيْنَ قُلُوبِكُمْ فَأَصْبَحْتُم بِنِعْمَتِهِ إِخْوَاناً وَكُنتُمْ عَلَى شَفَا حُفْرَةٍ مّنَ النَّارِ فَأَنقَذَكُمْ مّنْهَا كَذالِكَ يُبَيّنُ اللَّهُ لَكُمْ ءايَاتِهِ لَعَلَّكُمْ تَهْتَدُونَ • وَلْتَكُن مّنْكُمْ أُمَّةٌ يَدْعُونَ إِلَى الْخَيْرِ وَيَأْمُرُونَ بِالْمَعْرُوفِ وَيَنْهَوْنَ عَنِ الْمُنْكَرِ وَأُوْلَئِكَ هُمُ الْمُفْلِحُونَ • وَلاَ تَكُونُواْ كَالَّذِينَ تَفَرَّقُواْ وَاخْتَلَفُواْ مِن بَعْدِ مَا جَاءهُمُ الْبَيّنَاتُ وَأُوْلَئِكَ لَهُمْ عَذَابٌ عَظِيمٌ﴾

«Эй мўминлар, Аллоҳдан ҳақ-рост қўрқиш билан қўрқинглар ва фақат мусулмон бўлган ҳолларингда дунёдан ўтинглар! Ва барчангиз Аллоҳнинг арқонига (Қуръонга) боғланингиз ва бўлинмангиз! Ҳамда Аллоҳнинг сизларга берган неъматини эсланг: бир-бирингизга душман бўлган пайтларингизда дилларингизни ошно қилиб қўйди-ю, сизлар Унинг неъмати сабаб биродар-ларга айландингиз. Ва дўзах чоҳининг ёқасида турган эдингиз, сизларни ундан халос қилди. Ҳақ йўлни топишингиз учун Аллоҳ сизларга ўз оятларини мана шундай баён қилади. Орала-рингиздан яхшиликка (исломга) даъват қиладиган, ибодат-итоатга буюрадиган ва исён-гуноҳдан қайтарадиган бир жамоат бўлсин. Ана ўшалар нажот топгувчилардир. Аниқ ҳужжатлар келгани-дан кейин бўлиниб кетган ва бир-бирлари билан ихтилоф қилиб, талашиб-тортишган кимсалар каби бўлмангиз! Ана ундайлар учун улуғ азоб бордир» (Оли Имрон: 102 ‒ 105).

Аллоҳ таоло менга ва сизларга Қуръон Каримни баракали қилсин.

Иккинчи хутба

Барча оламлар Робби бўлган Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин. Мен: «Ягона, шериксиз Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ ва Муҳаммад ‒ Аллоҳнинг бандаси ва расули» деб, гувоҳлик бераман. Аллоҳ Пайғамбари-мизга, унинг оиласи ва асҳобларига кўпдан-кўп салавоту саломлар йўлласин.

Сўнг …

Ҳой одамлар, Аллоҳ таолодан тақво қилингиз ва унутмангизки, айрим одамлар мусулмонларга азият бериш учун ҳийла ва макр билан иймонли эканликларини иддао этсаларда, кўнгилларида кофир-лар билан биргадир. Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай дейди:

 ﴿وَمِنَ النَّاسِ مَن يَقُولُ ءامَنَّا بِاللَّهِ وَبِالْيَوْمِ الأْخِرِ وَمَا هُم بِمُؤْمِنِينَ يُخَادِعُونَ اللَّهَ وَالَّذِينَ ءامَنُوا وَمَا يَخْدَعُونَ إلاَّ أَنفُسَهُمْ وَمَا يَشْعُرُونَ • فِى قُلُوبِهِم مَّرَضٌ فَزَادَهُمُ اللَّهُ مَرَضًا وَلَهُمْ عَذَابٌ أَلِيمٌ بِمَا كَانُواْ يَكْذِبُونَ • وَإِذَا قِيلَ لَهُمْ لاَ تُفْسِدُواْ فِى الارْضِ قَالُواْ إِنَّمَا نَحْنُ مُصْلِحُونَ • أَلا إِنَّهُمْ هُمُ الْمُفْسِدُونَ وَلكِن لاَّ يَشْعُرُونَ • وَإِذَا قِيلَ لَهُمْ ءامِنُواْ كَمَا ءامَنَ النَّاسُ قَالُواْ أَنُؤْمِنُ كَمَا آمَنَ السُّفَهَاء أَلا إِنَّهُمْ هُمُ السُّفَهَاء وَلَكِن لاَّ يَعْلَمُونَ • وَإِذَا لَقُواْ الَّذِينَ ءامَنُواْ قَالُوا ءامَنَّا وَإِذَا خَلَوْا إِلَى شَيَاطِينِهِمْ قَالُواْ إِنَّا مَعَكُمْ إِنَّمَا نَحْنُ مُسْتَهْزِءونَ • اللَّهُ يَسْتَهْزِىء بِهِمْ وَيَمُدُّهُمْ فِي طُغْيَانِهِمْ يَعْمَهُونَ﴾

«Одамлар орасида шундай кимсалар ҳам борки, ўзлари мўмин бўлмаганлари ҳолда «Аллоҳга ва Охират кунига иймон келтирдик», дейдилар. Улар Аллоҳни ва иймонли кишиларни алдамоқчи бўладилар ва ўзлари сезмаганлари ҳолда фақат ўзларинигина алдайдилар. Уларнинг дилларида мараз бор эди, бас, Аллоҳ маразларини янада зиёда қилди. Улар учун қилган ёлғонлари сабаб аламли азоб бордир. Уларга: «Ер юзида бузғунчилик қилманглар», дейилса, «Биз — ислоҳ қилувчилар-миз», дейдилар. Огоҳ бўлингизким, улар албатта бузғунчилардир, лекин ўзлари буни сезмайдилар. Уларга: «Мана бу кишилардек иймон келтиринг-лар», дейилса, «Шу пасткашларга ўхшаб мўмин бўламизми?» — дейдилар. Огоҳ бўлингизким, улар-нинг ўзлари тубан кимсалардир, лекин буни билмайдилар.

И з о ҳ. Исломни қабул қилган зотларнинг кўпчилиги камбағал, фақир кишилар ва ҳатто Суҳайб, Билол каби қуллар эди­лар. Мунофиқлар ўзларича: «Мана шу зоти пастларга ўхшаб мўмин бўламизми?» — дейишар эди.

Иймон келтирган зотларга йўлиққанларида: «Биз ҳам иймон келтирдик», дейдилар. Ўзларининг шайтонлари (бошлиқлари) билан холи қолганда эса: «Биз албатта сизлар билан биргамиз, фақат (уларнинг устидан) кулмоқдамиз, холос», дейиша-ди. Аллоҳ уларнинг устидан кулади ва ўз туғёнларида адашиб-улоқиб юришларини давомли қилади» (Бақара: 8‒15).

Уларнинг мақсадлари мусулмонларнинг заиф нуқталарини қидириш ва яхлитликларини парчалаш-дир. Улар ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ҳой, тиллари билан иймон келтирган ва иймон қалбларига кирмаганлар жамоати, мусулмон-ларни ғийбат қилмангиз ва заиф нуқталарини қидирмангиз! Ким уларнинг заиф нуқталарини қидирса, Аллоҳ унинг заиф нуқтасини қидиради. Аллоҳ кимнинг заиф нуқтасини қидирса, у ўз уйида бўлса ҳам расво қилади!» ‒ дедилар (Абу Довуд, 4880).

Айрим одамларнинг эса иймонлари заиф бўлиб, мунофиқларнинг баъзи сифатлари билан сифатлана-дилар: ёлғон гапирадилар, омонатга хиёнат қиладилар ва тортишганда саркашлик қиладилар. Улар ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: «Мунофиқнинг аломати учтадир: гапирса ёлғон гапиради, ваъда берса хилоф қилади ва омонат қўйилса хиёнат қилади» (Имом Бухорий, 33). Бошқа бир ривоятда эса: «Аҳд берса вафо қилмайди ва жанжаллашса саркашлик қилади» ‒ дейилган (Имом Бухорий, 34).

Аллоҳнинг бандалари, Аллоҳдан тақво қилингиз ва Аллоҳ буюрганидек ҳақиқий мўмин бўлингиз ва унутмангизки, гапларнинг яхшироғи Аллоҳнинг Каломидир.