Яхши кўришдаги ширк
Категориялар
Full Description
ЯХШИ КЎРИШДАГИ ШИРК
[ الأوزبكي – Ўзбекча – Uzbek]
Шайх Саидаҳмад Самарқандий
Муҳаррир: Абу Абдуллоҳ Шоший
الشرك في المحبة
[ الأوزبكي – Ўзбекча – Uzbek]
الشيخ سعيد أحمد السمرقندي
مراجعة: أبو عبد الله الشاشي
2. Яхши кўришдаги ширк
Ўтган мақоламизда айтиб ўтганимиздек, Аллоҳдан қўрқиш албатта Аллоҳни яхши кўриш билан бирга бўлиши зарур. Чунки Аллоҳга фақат қўрқув билан ибодат қилиш хаворижлар динининг асосидир. Аллоҳ-ни яхши кўриш бу ислом динининг асосидир. Аллоҳга бўлган муҳаббат мукаммал бўлган сари ислом дини мукаммаллашиб бораверади. Бу муҳаббат ноқис бўлган сайин инсон қалбидаги тавҳид ҳам ноқис бўлиб бораве-ради. Бу ўриндаги муҳаббатдан мақсад, хокисорлик, бўйсуниш, комил итоат ва суйган зотини бошқа барча нарсалардан афзал кўришни тақозо қилувчи қуллик ва бандалик муҳаббатидир. Ушбу муҳаббат фақат Аллоҳ-га қаратилган бўлиши, унда Аллоҳга бирон нарса шерик қилинмаслиги лозим. Сабаби, муҳаббат икки турдир:
Биринчи қисм: хос муҳаббат. Бу қисм муҳаббат бандалик муҳаббати бўлиб, инсондан яхши кўрган зотига батамом бўйсуниш ва итоат қилишини тақозо қилади. Албатта бу ёлғиз Аллоҳга қаратилиши лозим бўлган муҳаббатдир.
Иккинчи қисм: муштарак муҳаббат. Бу муҳаббат уч қисмдир:
Табиий муҳаббат. Бунга оч қолган кишининг таомга бўлган муҳаббати мисолдир.
Меҳр-шафқат муҳаббати. Бунга отанинг фарзан-дига бўлган муҳаббатини мисол қилиш мумкин.
Улфатчилик ва дўстлик муҳаббати. Бу турга дўстлар ва ҳамкасблар ўртасидаги муҳаббат мисол бўлади.
Муштарак муҳаббатнинг ҳар уч тури кишидан яхши кўрган кишисини улуғлаш ва унга нисбатан ўзида хокисорлик ва муҳтожлик туйғуларини ҳис этишни тақозо қилмайди. Шунингдек, ушбу муҳаббат учун банда гуноҳкор бўлмайди ва у билан хос муҳаббат ўртасида зиддият йўқдир. Шунга биноан, бандада муштарак муҳаббатнинг бўлиши яхши кўришда Аллоҳга ширк келтириш ҳисобланмайди. Бироқ хос муҳаббат доимо муштарак муҳаббатдан устун туриши лозим. Бандачилик муҳаббати бўлмиш хос муҳаббат тўғрисида Аллоҳ таоло шундай дейди:
“Одамлар орасида шундай кимсалар борки, улар ўзгаларни Аллоҳга тенг билиб, уларни Аллоҳ-ни севгандек севадилар. Иймонли кишиларнинг Аллоҳга бўлган муҳаббатлари қаттиқроқдир" [Бақара: 165].
Имом Ибн Қаййим роҳимаҳуллоҳ ушбу оят тафси-рида шундай дейди: “Аллоҳ таоло хабар берадики, ким Аллоҳдан ўзга бирон нарсани Аллоҳни севгандек севса, демак, у яхши кўриш ва улуғлашда Аллоҳдан ўзга “худо"га сиғингандек бўлади".
Ибн Касир роҳимаҳуллоҳ айтади: “Аллоҳ таоло мушрикларнинг дунёдаги ҳолати, шунингдек, охиратда уларга етажак азоб-уқубатларни зикр қилади. Чунки улар баъзи мавжудотларни Аллоҳга ўхшатдилар ва уларни яхши кўриш ва улуғлашда Аллоҳга тенглаш-тирдилар". Ибн Касир роҳимаҳуллоҳ айтган бу сўз шайхулислом Ибн Таймия роҳимаҳуллоҳнинг оят тафсирида ихтиёр қилган фикридир.
Шунингдек, Аллоҳ таоло мазкур тенглаштириш ҳақида мушриклар номидан ҳикоя қилиб шундай дейди:
“Аллоҳга қасамки, биз сиз (бут-санам)ларни оламлар Раббисига тенг қилиб очиқ залолатда юрган эканмиз" [Шуаро: 97].
Аллоҳ таоло бу ҳақда яна шундай дейди:
“Сўнгра кофир бўлган кимсалар Раббиларига ўзгаларни тенглаштирурлар" [Анъом: 1].
“Иймонли кишиларнинг Аллоҳга бўлган муҳаб-батлари қаттиқроқдир". Мазкур оят тафсирида уламолар турлича фикр билдирганлар. Баъзилар “Иймонли кишиларнинг Аллоҳга бўлган муҳаббатлари бут-санамларга сиғинган кишиларнинг Аллоҳга бўлган муҳаббатидан қаттиқроқдир", десалар, бошқалар “Иймонли кишиларнинг Аллоҳга бўлган муҳаббатлари бут-санамларга сиғинган кишиларнинг бут-санамла-рига бўлган муҳаббатидан қаттиқроқдир", дея тафсир қилганлар. Оятдан маълум бўладики, ким бир нарсани Аллоҳни севгандек севса, демак уни Аллоҳга тенглаштирган бўлади. Шайх Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб роҳимаҳуллоҳ айтади: “Оятдан кўрина-дики, Аллоҳдан бошқасини Аллоҳни севгандек севиш катта ширкдир".
Юқорида айтиб ўтганимиздек, бандалик муҳаббати бўлмиш Аллоҳга бўлган муҳаббат бола-чақа, эр-хотин ва мол-дунёга бўлган муштарак муҳаббатдан устун туриши лозим. Сабаби, Аллоҳ таоло ушбу муҳаббатни Аллоҳ муҳаббатидан устун қўйган кишиларга таҳдид қилиб шундай деди:
“(Эй Мухаммад), айтинг: “Агар ота-оналарин-гиз, болаларингиз, ака-укаларингиз, жуфтларингиз, қариндош-уруғларингиз ва касб қилиб топган мол-дунёларингиз, касод бўлиб қолишидан қўрқадиган тижоратларингиз ҳамда яхши кўрадиган уй-жойларингиз сизларга Аллоҳдан, Унинг Пайғам-баридан ва Унинг йўлида жиҳод қилишдан суюк-лироқ бўлса, у ҳолда то Аллоҳ ўз амрини (яъни азобини) келтирганича кутиб тураверинглар. Аллоҳ итоатсиз қавмни ҳидоят қилмас" [Тавба: 24]. Аллоҳ таоло ушбу оятда шунчаки мазкур саккиз тур нарсаларни яхши кўрган кишига эмас, балки уларни яхши кўришни Аллоҳ ва Расулига бўлган муҳаббатдан ҳамда Аллоҳ яхши кўрган амаллардан устун қўйган кишига таҳдид қилди. Негаки, мазкур нарсаларни яхши кўриш ёки яхши кўрмаслик ихтиёрий иш бўлмай, балки инсон хилқати – табиатида бор ишдир. Демак, Аллоҳ таоло ушбу нарсаларни Аллоҳ ва Расули ҳамда улар суйган нарсалардан кўра кўпроқ яхши кўришнигина қоралади. Шунга кўра, Аллоҳ бандадан бажаришини севган ва истаган нарсани инсон ўзи суйган ва хоҳлаган нарсасидан кўпроқ яхши кўриши лозим.
Аллоҳни яхши кўришнинг аломатлари бор. Жумладан, Аллоҳни яхши кўрган киши Аллоҳ суйган амалларни ўзи яхши кўрган ва ёқтирган ишлардан, мол-дунё, бола-чақа ва ватанидан устун қўяди. Аллоҳни яхши кўрган киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашади, у зот буюрган ишларни бажаради, қайтарган ишлардан тийилади. Аллоҳ таоло айтади: “Айтинг (эй Муҳаммад): “Агар Аллоҳни севсангиз, менга эргашинглар. Шунда Аллоҳ сизларни севади ва гуноҳларингизни мағфират қилади. Аллоҳ (гуноҳларни) мағфират қилгувчи ва меҳрибондир. Айтинг: “Аллоҳ ва Пайғамбарга итоат қилингиз!". Агар юз ўгирсалар, бас, албатта Аллоҳ бундай кофирларни севмас" [Оли Имрон: 31-32].
Баъзи салаф олимлари айтади: “Бир жамоат Аллоҳ-ни яхши кўришларини даъво қилдилар. Шунда Аллоҳ таоло (уларни имтиҳон қилиш учун) қуйидаги “муҳаб-бат ояти"ни нозил қилди: “Айтинг (эй Муҳаммад): “Агар Аллоҳни севсангиз, менга эргашинглар. Шунда Аллоҳ сизларни севади…".
Мазкур оятда Аллоҳни севишнинг далили, самара-си ва фойдаси зикр қилинган. Аллоҳни севишнинг далили ва белгиси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашиш, унинг самараси ва фойдаси эса Аллоҳнинг бандасини яхши кўриши ва гуноҳларини мағфират қилишига эришишдир.
Банда Аллоҳга бўлган муҳаббатида содиқ эканига далолат қиладиган аломатлардан яна бири ҳақида Аллоҳ таоло шундай дейди:
“Эй мўминлар, сизларнинг ичингиздан кимда-ким динидан қайтса, Аллоҳ бошқа бир қавмни келтирурки, Аллоҳ уларни яхши кўрур ва улар ҳам Аллоҳни яхши кўрурлар. Улар мўминларга хоки-сор, кофирларга эса қаттиққўл, бирон маломатгўй-нинг маломатидан қўрқмай Аллоҳ йўлида кураша-диган кишилардир" [Моида: 54]. Ушбу оятда Аллоҳни яхши кўришнинг тўртта аломати зикр қилинди:
1. Аллоҳни севган зотлар мўминларга хокисор бўладилар. Улар мўминларга меҳр-шафқатли, раҳмдил ва оқибатли бўладилар. Ато роҳимаҳуллоҳ шундай дейди: “Улар мўминларга худди ота ўз фарзандига ғамхўрлик қилгандек ғамхўр бўладилар".
2. Аллоҳни севган зотлар кофирларга мағрурона муомалада бўладилар. Ўзларини кофирлардан устун тутиб, уларга дағал ва шиддатли муносабатда бўладилар. Асло уларнинг қаршисида ўзларини заиф ва хокисор кўрсатмайдилар.
3. Аллоҳни севган зотлар Аллоҳ йўлида жони, қўли, мол-дунёси ва тили билан жиҳод қиладилар. Улар ҳар қандай йўл ва воситалар билан Аллоҳнинг динини азиз ва устивор қилиш, Унинг душманларини яксон қилиш учун ҳаракат қиладилар.
4. Аллоҳни севган зотлар Аллоҳ йўлида ҳеч кимсанинг маломатидан чўчимайдилар. Уларнинг ҳаққа ёрдам бериш йўлида ўз жонлари ва мол-мулкларини сарфлаётганларини кўрган одамларнинг камситишлари ва маломатларига парво қилмайдилар. Негаки, уларнинг иймонлари бақувват, Аллоҳга бўлган ишончлари комил, ҳамда юрган йўлларининг тўғри эканига бўлган қаноатлари тўла-тўкисдир. Демак, Аллоҳни яхши кўришни даъво қилгану, сўнг одам-ларнинг маломати таъсир қилиб, суйган зотининг динига ёрдам беришдан сусайган ёки ортга тисарилган киши Аллоҳни чинакам севмаган ҳисобланади.
Ибн Қаййим роҳимаҳуллоҳ Аллоҳни яхши кўришга ундовчи қуйидаги ўнта сабабни зикр қилади:
1. Қуръони Каримни тиловат қилиш ва унинг маъноларини тушуниш ва тафаккур қилиш.
2. Фарз ибодатларни адо этгач, нафл ибодатлар билан Аллоҳга яқинлашиш.
3. Ҳар қандай ҳолатда тил, дил ва аъзолар билан Аллоҳни зикр қилиш.
4. Инсон ўзи яхши кўрган иш ёки Аллоҳ яхши кўрган ишдан бирини қилишга тўғри келганда, албатта Аллоҳ яхши кўрган ишни ихтиёр қилиш.
5. Аллоҳнинг исм ва сифатлари ҳамда улардан келиб чиқадиган Аллоҳнинг мукаммаллиги ва улуғворлиги, шунингдек, уларнинг борлиқдаги мақтовга сазовор из ва натижалари хусусида мушоҳада юритиш.
6. Аллоҳнинг зоҳир ва ботин неъматлари тўғри-сида тафаккур қилиш ҳамда Аллоҳнинг банда-ларига кўрсатган раҳмати, ғамхўрлиги, меҳри-бонлиги ва эҳсонини ҳис қилиш.
7. Қалбда Аллоҳга нисбатан синиқлик, хокисор-лик ва муҳтожлик туйғуларини пайдо бўлиши.
8. Кечанинг охирги учдан бирида дунё осмонига тушган Аллоҳ таоло билан муножот қилиш, бу вақтда Қуръон тиловат қилиш ҳамда бу лаҳзаларни истиғфор ва тавба билан тугатиш.
9. Аллоҳни яхши кўрадиган солиҳ кишилар билан ҳамсуҳбат бўлиш ва уларнинг сўзларидан фойда олиш.
10. Қалбни Аллоҳдан тўсадиган ҳар қандай сабаб ва машғулотлардан йироқ қилиш.
Дарҳақиқат, Аллоҳни яхши кўришдан келиб чиқадиган ишлардан бири Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни яхши кўришдир. Имом Бухорий ва Муслим Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: “Сизлардан биронтангиз то мен унга фарзанди, отаси ва бутун инсонлардан кўра суюклироқ бўлмагунимча иймони комил бўлмайди".
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни яхши кўриш билан Аллоҳни яхши кўриш ўртасида чамбарчас боғлиқлик бор, уларнинг бири иккинчисига тобедир. Ким Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни яхши кўрса, албатта у зотга эргашади. Кимда-ким Расулул-лоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни яхши кўришини даъво қилса-ю, бироқ у зотнинг суннатларига хилоф иш тутса, аксинча, тўғри йўлдан озган бидъат-хурофот аҳлига итоат қилса, турли бидъатларни йўлга қўйиб, суннатларни тарк қилса, бундай кимсанинг даъвоси ёлғондир. Чунки бировга муҳаббат қўйган киши унга итоат қилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларига хилоф бўлган бидъатларни пайдо қилган, турли мавлуд маросимларини ўйлаб топган, ундан ҳам ёмони Пайғамбар алайҳиссалом ҳақларида чуқур кетган, Аллоҳни қўйиб у зотга дуо қилган, у зотдан ёрдам ва мадад сўраган ва шунча ишлардан кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни яхши кўришларини даъво қилган кишилар энг катта ёлғончи ва сохтакор кишилардир. Бундай кимсалар гуёки Аллоҳ таолонинг ушбу сўзида тилга олинган кимсаларга ўхшайдилар:
“Улар (яъни мунофиқлар): “Аллоҳга ва Пайғам-барга иймон келтирдик ва бўйинсундик", дейди-лару, шундан кейин улардан бўлган бир гуруҳ юз ўгириб кетурлар. Улар мўмин эмасдирлар" [Нур:47]. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам улар қилаёт-ган бу ишлардан қайтарган эдилар. Улар бўлсалар Пайғамбар алайҳиссаломнинг қайтариқларига хилоф иш қилдилар, у зотнинг буйруқларига осий бўлдилар. Шунга қарамай Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни яхши кўришларини даъво қиладилар. Аллоҳдан офият ва саломатлик сўраб қоламиз.
Манба: Ихлос орг веб саҳифаси
1)