Аёлларни уйларидан чиқаётган пайтларида зийнатларини кўрсатишдан ман қилиш ҳақида
Категориялар
Манба
Full Description
Аёлларни уйларидан чиқаётган пайтларида зийнатларини кўрсатишдан ман қилиш ҳақида
«Аёллар учун махсус дарслар силсиласи» дарсидан иқтибос
[ الأوزبكي – Ўзбекча – Uzbek]
Муҳаммад Шокир Шариф
Таржима: Абдулҳафиз домла
Таҳрир: Абу Абдуллоҳ Шоший
منع النساء من إبداء الزينة عند الخروج
مقالة مقتبسة من كتاب شرح الأربعون النسائية
[ الأوزبكي – Ўзбекча – Uzbek]
محمد بن شاكر الشريف
ترجمة : عبد الحفيظ داملا
مراجعة: أبو عبد الله الشاشي
6- боб. Аёлларни уйларидан чиқаётган пайтларида зийнатларини кўрсатишдан ман қилиш ҳақидаги боб
عَنْ فَضَالَةَ بْنِ عُبَيْدٍ، عَنْ رَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَنَّهُ قَالَ: " ثَلَاثَةٌ لَا تَسْأَلْ عَنْهُمْ: رَجُلٌ فَارَقَ الْجَمَاعَةَ وَعَصَى إِمَامَهُ فَمَاتَ عَاصِيًا، وَأَمَةٌ أَوْ عَبْدٌ آبِقٌ مِنْ سَيِّدِهِ فَمَاتَ، وَامْرَأَةٌ غَابَ عَنْهَا زَوْجُهَا وَقَدْ كَفَاهَا مُؤْنَةَ الدُّنْيَا فَتَبَرَّجَتْ بَعْدَهُ فَلَا تَسْأَلْ عَنْهُمْ.«
Ҳоким «Мустадрак»да Фазола ибн Убайд разиял-лоҳу анҳудан ривоят қиладилар, Расулуллоҳ соллал-лоҳу алайҳи ва саллам дедилар: "Уч тоифа одамлар борки, улар ҳақида сўраманг: Жамоатдан ажраган, имомига осий бўлган ва осий бўлиб ўлган киши; Хўжайинидан қочиб кетган чўри ёки қул ва шу кетганича вафот этган; Эри ундан узоқда бўлган аёл, эри унинг дунёвий эҳтиёжларининг ҳаммасини қондириб қўйганди, у эса эридан кейин зийнат-ланиб кўчага чиқди. Улар ҳақида сиз сўраманг."
Адабул муфраддаги ривоятда табаррожатдан кейин тамаррожат деганлар. Тамаррожат — кўчаларда санқиб юрган дегани.
Ибн Ҳиббонинг ривоятида эса "очиқ-сочиқ кўча-га чиқди"нинг ўрнига, "хиёнат қилди"дейилган. Биз кўчада санқиб юрган деб таржима қилган "тамарро-жат" сўзи аслида марж деб, маржун, муружун ўтлоқ, яйловга айтилади. Одатда яйловга ҳайвонларни чўпон-сиз қўйиб юборилади, ўзлари ўтлаб юришади. Бу ерда эридан изнсиз кўчага чиқиб, санқиб юрган аёлни шу нарсага ўхшатилди. "Табарруж" деб аёл киши зийна-тини ва гўзалликларини эркакларга кўрсатишига айти-лади. Агар аёл киши юзини ва кўкрак-бўйинларининг чиройини, гўзаллигини очадиган бўлса Араб тилида تبرجت المرأة дейилади. Табарружнинг умумий маъноси ҳам борки, бу эркакларни шаҳватини қўзғатдиган ҳар қандай нарсани қилиш ва зийнатни очиш.
Ушбу ҳадис аёл киши эҳтиёжи бўлганда кўчага чиқиши олдидан амал қилиши лозим бўлган қоида-ларнинг учинчисини баён қилмоқда. У ҳам бўлса аёл киши кўчага чиқаётган пайтда зийнатларини тўсиш-лиги, бегоналарга зийнатларини ва гўзаллигини кўрсатмаслигидир. Бу ҳадисдан яна аёл кишининг очиқ-сочиқ кўчага чиқиши қай даражада катта жиноят экани маълум бўляпти. Бу жиноятнинг катталигига ушбу ҳадис икки томонлама далолат қилмоқда:
Биринчиси: Очиқ-сочиқ кўчага чиққан аёлни Исломда ҳукмлари жуда ҳам қаттиқ бўлган икки тоифа одамлар билан биргаликда зикр қилинди. Улардан биринчиси жамоатдан чиққан, яъни устида халифаси бўлган Ислом жамоатидан ажраган киши бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганларки: “Ким агар жамоатдан бир қарич бўлсада чиқадиган бўлса, у бўйнидан Ислом ҳалқасини, бўйинбоғини ечибди то ўша жамоатга қайтгунича”, деганлар. Бошқа бир ривоятда эса: “Ким агар шу жамоатдан ажралиб ўладиган бўлса, жоҳилият ўлимини топади деганлар”. Яъни, байъатсиз кетган бўлади, деганлар.
Иккинчи тоифа қочиб кетган қул эди. Хўжайини-дан қочиб кетган қул. Бунинг гуноҳи ҳам жуда қаттиқ. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганларки: “Қайси бир қул агар хўжайинидан қочиб кетадиган бўлса, то уларга қайтиб келгунича у кофир бўлади", деганлар. Бошқа бир ривоятда эса “Ундан зимма пок бўлади”, деганлар. Бу биринчи жиҳатдан бу аёлнинг очиқ-сочиқ кўчага чиқишининг жинояти катта эканлигига далолат қилган бўлса, иккинчи жиҳатдан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам булар ҳақида сўраманг, дедилар. Сўраманг дегани нимани англатади? Сўраманг дегани бу жуда ҳам қаттиқ қўрқитиш. Бунда жуда қаттиқ қўрқитиш бор, таҳдид бор бунда. Улар ҳақида сўрамай қўяверинг. Яъни, биз ундан покмиз. Улар биздан эмас, сиздан эмас, яъни мусулмонлардан эмас, сўрамай қўяверинг дегани, гўёки.
Демак, аёл кишининг очиқ-сочиқ кўчага чиқиши жуда ҳам оғир иш экан. Бу хусусда Қуръони Каримда Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ҳам Ер юзи аёлларининг энг афифа ва мукаррамаларига; Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг аёлларига хитоб қилган, бу хитобда бошқа муслима ва мўмина аёллар Уммаҳотул мўъмининларга тобеъдирлар. Аллоҳ таоло уларга дедики: "وَلَا تَبَرَّجْنَ تَبَرُّجَ الْجَاهِلِيَّةِ الْأُولَى" “Аввалги жоҳилият очиқ-сочиқлигида очиқланманглар”. Яъни, очиқ-сочиқ юрманглар. Бу ердаги "табарруж" сўзи ҳақида муфассирлар бир нечта сўзларни айтганлар. Бу сўзларнинг ҳаммаси тақрибан бир-бирига яқин маънолардир. Муфассирлардан Мужоҳид айтадилар: “Жоҳилият пайтида аёл киши кўчага чиқиб, эркакларнинг олдида юрар эди. Мана шу жоҳилият очиқ-сочиқлигидир”. Қатода айтадилар: “Аёлларнинг ўзларига хос бир юришлари бор эди. Унда такассур ва тағаннуж бор эди, Аллоҳ таоло уларни бундан қайтарди”. Ибн Касир раҳимаҳуллоҳ тафсирларида Қатоданинг ушбу сўзларини шарҳлаб айтадиларки: Такассур — жилпанглаш дегани, у ёқдан бу ёққа ҳаракат қилиб, елкаларини учириб, яна бошқа жойларини учириб, қимирлатиб юришга айтилади. Тағаннуж деб эса бутун гўзалликларини изҳор қилиш; чиройли кийимларни кийиш, микяжларни қўйиб, атир упаларни қўйиб, ўзини гўзал қилиб кўрсатиш ва бунга қўшимча ўлароқ шаддодлик, яъни эркаклар билан жасорат билан гаплашади, қаттиқ-қаттиқ сўзлашади. Мана шу нарсадан Аллоҳ таоло қайтарди. Бу Қатоданинг тафсирлари эди. Муқотил айтадиларки: Табарруж — аёл киши бошига рўмолини ташлаб оладида уни ўрамайди, яъни ўнгини чапга, чапини ўнгга қилиб ташламайди. Фақат бошига шундай ташлаб олади. Унинг бўйнидаги шодалари, қулоғидаги сирғалари ва бўйни ҳам тўлалигича кўкраклари билан кўриниб туради. Мана шу ман қилинган табарруждир.
Демак, табарруж дегани аёл киши эркакларга ўзининг гўзаллигини изҳор қилиши, кўрсатиши экан. Бунинг бир нечта сурати бўлиши мумкин. Масалан, аёл киши ранг-баранг кийимларини ва гул тикилган жойларини эркакларга кўрсатиши. Аёл кишининг бутун жисмини сифатлаб турадиган тор кийимлар ҳам шу жумладандир. Бу ҳижоб бўлсин, ҳижобни остидан кийиладиган кийимлар бўлсин, шим бўлсин, бошқа бўлсин фарқи йўқ. Аёл кишининг жисмини сифатлаб турган бўлса, уни белинию, кўкрагинию, бошқа жойларининг ҳажмини васфлаб турган бўлса, бу ҳам шу жумладандир. У кийинган бўлгани билан ялонғоч-дан фарқи йўқдир. Остидаги нарсаларни кўрсатиб турадиган юпқа кийимлар гарчи кенг бўлса ҳам шу жумладандир. Ёки жасадни ўрамайдиган калта кийимлар. Биз бу ерда мини юпка ҳақида гапирмаяп-миз, яъни гоҳи аёллар мен мастур кийинганман деб калта кийимлар кийиб оладида баданининг баъзи жойлари очилиб туради. Тилла бўлсин, кумуш бўлсин, бошқа нарсалардан бўлсин ясалган тақинчоқларни кўрсатиш ҳам мазкур ман қилинган очиқ-сочиқликка киради. Бу тақинчоқлар қўлда бўлсин, бўйинда бўлсин, қулоқда бўлсин, оёқда бўлсин фарқи йўқ. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг мана шу хусусда, яъни тақинчоқларни кўрсатиш хусусида жуда ҳам қаттиқ бир ҳадислари ворид бўлган. Асмо бинти Язид ривоят қиладилар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Қай бир аёл бир шодани тақса. Яъни, бўйнига бир занжир тақадиган бўлса, қиёмат кунида унга ўтдан ўшанга ўхшаган шода тақилади. Яъни, бўйнига ўтдан занжир тақилади. Қай бир аёл қулоғига бир тилла сирғани тақадиган бўлса, қиёмат куни унга ўтдан бўлган сирға тақилади”. Ибнул Қаййим ушбу ҳадисни шарҳлаб туриб дедиларки: — Бу ҳадисни имом Абу Довуд ривоят қилганлар. Бу ҳадис аёл кишини бўйнига тилладан занжир тақиши, қулоғига сирға тақиши мумкинмас дегани эмас. Балки, мана шу зийнатларини ўз маҳрамларидан бошқаларга кўрсатганлиги учун шундай. Ўз маҳрамларидан бошқаларга кўрсатганлари учун.
Яна шу очиқ-сочиқликнинг кўринишларидан аёл кишининг ўзи ҳижобга ўраниб олган бўлса ҳам, номақбул ҳаракатлар билан ҳаракатланишидир.
Очиқ-сочиқлик кўринишларидан яна бири аёл киши ҳижоб ўраган бўлади ва эркакаларга аралашиб юради, эркаклар билан жуда ҳам бемалол, хотиржам гаплашади. Бу ҳам қайтарилган очиқ-сочиқлик кўри-нишларидандир. Очиқ-сочиқликнинг бундан бошқа кўринишлари ҳам бўлиши мумкин. Бу муайян суратларга, муайян кўринишларга чекланмайди. Балки, ҳар бир замон ва маконнинг ўзига хос очиқ-сочиқликлари бўлиши мумкин.
Масалан, бугунги кунда фейcбокда бўлсин, бошқада бўлсин, аёллар ўзлари кўринмаган ҳолат-ларида жуда ҳам долзарб мавзуларни кўтаришади. Ўзларини жуда олима қилиб кўрсатишади, эркак-ларнинг орасига кириб олиб ўзларининг фикрларини билидиршади, бу ҳам ана шу очиқ-сочиқлик кўриниш-ларидан биридир.
Чунки, аёл кишининг ёзган нарсаси албатта бу ёқда ўқиётган эркак кишига ўзига яраша фитна солади. Унинг сўзамоллигидан, донолигидан ажабланади. Эркакларда аёл кишидан ҳар қандай ажабланиш содир бўладиган бўлса, аёлга нисбатан бу очиқ-сочиқликка кираверади. Аёл киши ўзининг донолигини ҳам, сўзамоллигини ҳам, гўзаллигини ҳам ўз маҳрамларига, ўз эрига кўрсатиши керак, ўз эрига қилиши керак. Аёллар орасида бўлса майли қилсин, аммо эркаклар орасига кириб олиб донолик қилиши, сўзамоллик қилиши мумкин эмас. Яна кўринишлардан бири шуки бу аёл аслида кўчага ўраниб чиқадиган аёл, бироқ фейсбокда бўлсин, бошқа бир оммавий интернет тармоқларида ўзининг уйда юрган, тўйлардаги ҳар хил муносабатлардаги очиқ-сочиқ расмларини ёки дугона-лари билан тушган расмларини фейсбокга қўйиб қўяди. Бу ҳам яъни қайтарилган кўринишларидандир. Яъни, аёл кишини ўзини кўриш шарт эмас, унинг расмини кўрса ҳам одам фитналанаверади. Гоҳи аёллар ўзларини ақлли деб ҳисоблайдиларда, ўзини эмас интернетдаги бошқа гўзал бир аёлнинг гўзал суратини қўйиб қўяди. Бу ўзининг суратини ёйинлашдан кам эмас. Чунки, ўзини суратини ёйинласа ҳам гуноҳкор бўларди, бошқа бир очиқ аёлнинг суратини ёйинласа ҳам гуноҳкор бўлади. Бу каби ишлардан муслима опа-сингилларимиз ўзларини сақласинлар.
Биз ҳозиргина айтиб ўтдик, аёл киши ўзини кўрсатмасада ёзувлари билан эркакларни ўзларига жалб қилишлари мумкин. Шу каби нарсадан Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Қуръони Каримда ҳам қайтарган. Аёлларни кўринмай турган халхоллари, яъни оёқларига тақиб оладиган шилдироқли тақинчоқлари-нинг овозларини чиқармасликка буюрган. Чунки, унинг овозини чиқариб, эркакларга эшиттириши ҳам ўша очиқ-сочиқликдан эътибор қилинган. Ҳамма нарсани билиб турувчи ва ҳамма бир нарсадан хабардор бўлган Раббимиз бу ишдан қайтариб деди:
“وَلَا يَضْرِبْنَ بِأَرْجُلِهِنَّ لِيُعْلَمَ مَا يُخْفِينَ مِنْ زِينَتِهِنَّ”
Нур сураси 31-оятда Аллоҳ таоло дедики: “Улар оёқларига урмасинлар, яъни яшириб олган зийнат-лари билиниши учун оёқларини ерга урмасинлар ёки бир-бирига урмасинлар”.
Қуртубий раҳимаҳуллоҳ айтадиларки: яъни аёл киши юрганда халхолининг овози эшитилиши учун оёғини урмасин. Бу билан у зийнатининг овозини эшиттирмоқчи бўлади. Худди бу зийнатни кўрсатиш билан баробар ёки ундан кўра қаттиқроқдир.
Сўнгра айтдиларки: Ибн Арабий раҳимаҳуллоҳ дедилар: Жоҳилиятда аёл киши шу халхолининг жаранггини бошқа эркаклар эшитиши учун оёғини урарди. Яъни, ерга уриб-уриб юрарди. Қаттиқ-қаттиқ, шаҳдам қадамлар босиб юрарди ёки бир-бирига уриштирарди. Қайси бир аёл бу ишни зийнатидан, тақинчоғидан хурсанд бўлиб қилган бўлса, бу макруҳдир. Гоҳи аёллар хурсандлигидан оёғини шиққилатиб юради, эътибор бермайди эркаклар эшитяптими йўқми деб шундай қилса бу макруҳдир. Аммо буни эркакларга ўзини кўрсатиб, эшиттириб қўйиш учун очиқ-сочиқлик мақсадида қиладиган бўлса, бу ҳаром ва мазмумдир, дедилар. Ибн Масъуд разияллоҳу анҳу Набиййимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўнта хислатни ёмон кўришларини ривоят қилганлар. Бу асарни Ҳоким «Мустадрак»да ривоят қилганлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ёмон кўрадиган нарсалардан бири: ўз ўрнидан бошқа жойга зийнатни кўрсатиш. Ўз ўрни дейилди. Зийнатнинг ўрни аёл кишига нисбатан эридир. Эрига зийнатини кўрсатса бўлаверади. Маҳрамлар ҳам шу жумладандир. Лекин эрига маҳрамлардан кўра кўпроқ зийнатини кўрсатиши мумкин бўлади.
Аёл кишининг очиқ чиқиши қанча мусибатларга сабаб эканлиги ва бу жуда ҳам ёмон эканлигини билганимиздан кейин, эрларга айтамизки: Эрлар аёлларини очиқ-сочиқ кўчага чиқишдан қайтаришлари лозим. Ибнул Қоййим айтадиларки: ولي الأمر Аёлнинг устидан масъул бўлган шахс; эр бўлсин, ота бўлсин, ака бўлсин, унга аёлларни зийнатланиб, безаниб кўчага чиқишларидан ман қилиши лозим бўлади. Кўринишда кийингану лекин ялонғоч бўлган кийимларни кийишдан ҳам ман қилишлари керак. Тор ва юпқа кийимларни кийишдан ман қилишлари керак. Кўчаларда эркаклар билан гаплашишдан, эркаклар улар билан гаплашишдан ҳам ман қилиши керак. Агар аёл кишининг валийси аёлни безаниб, зийнатланиб, кўчага чиқаётганилигини кўриб қолса, унинг кийимини сиёҳ ва шунга ўхшаш нарса билан бузиб қўйиши мумкин. Яъни, унинг гўзал кийимига сиёҳ сепиб юбориши мумкин ва шунга ўхшаган бир ишни қилиши мумкин ёки йиртиб қўйиши мумкин. Бунга баъзи уламолар рухсат берганлар ва рухсат бериб тўғри иш қилганлар. Бу уларнинг молиявий уқубатларининг энг камидир. Агар аёл киши уйидан кўп кўчага чиқадиган бўлиб қолган бўлса, валийюл-амри эри уни уйда ҳабс қилиши мумкин. Хусусан у аёл зийнатланиб, безаниб чиқадиган бўлса.
Аёлларнинг зийнатланиб очиқ-сочиқ кўчага чиқишларига индамай қўйиш уларнинг қилаётган гуноҳларига ва маъсиятларига ёрдам беришдир. Аллоҳ таоло мана шу валийюл-амр; эрни ёки отани бу хусусда сўроқ-саволга тутади. Амирул мўъминин Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳу аёлларни кўчада эркакларнинг йўлидан юришдан қайтарганлар. Яъни, Умар разияллоҳу анҳунинг даврида йўллар эркакларники, аёлларники эди. Кўчанинг ўртаси эркакларники эди, чети аёлларники эди. Аёл кишини кўчанинг ўртасидан юришдан ман қилинган. Кўчаларда аёлларни эркакларга аралашишдан қайтарганлар. Эркаклар ҳам бу хусусда Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳуга эргашсинлар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳадис-нинг давомида айтдиларки: "Эри ундан узоқ бўлган аёл. Бироқ, эри унга дунёвий эҳтиёжларининг ҳаммасини етарли қилиб қўйган эди". Демак, бу қайд шунга далолат қиляптики, бу аёлнинг ахлоқи қай даражада бузуқ, у қай даражада адашгандир. Эри унга бутун кифоя қиладиган нарсаларни бериб қўйган бўлсаю, у умуман беҳожат бўлган ҳолатда эрининг йўқлигини ҳам эътиборга олмасдан, эрининг обрўсини сақламасдан очиқ-сочиқ бўлиб кўчага чиққан. Бу ҳадис гоҳи аёлларнинг ичларидаги яширин бир бузуқликни очиб бермоқда. Улар шу каби ишларни эҳтиёжлари борлигидан эмас, балки ичларидаги бўлган дофеъ-туртки туфайли қилишади. Яъни, ўзларида мараз ёмон ғараз бор. Бу уларнинг ичи ёмонлигига далолат қилади. Ҳадисда айтилдики, "эри унга ҳамма эҳтиёжларини қондириб қўйганди". Ҳа, демак, эри эҳтиёжларини қондирмаган бўлса, кўчага чиқса бўлаверар эканда ёки "эри йўғида очиқ-сочиқ юриш мумкин эмас" дейилган, эри борида очиқ-сочиқ юрса бўлаверар эканда, деган нарсани тушунилмас-лиги керак. Эри ҳамма нарсани бермаган бўлса ҳам, эри бор бўлса ҳам, йўқ бўлса ҳам аёл кишига кўчага чиқаётганда очиқ-сочиқ чиқиши мумкин эмас.
Ушбу ҳадис бир нечта фойдалар ва аҳкомларга далолат қилмоқда шулардан биринчиси: Очиқ-сочиқ юришнинг ҳаромлиги.
Иккинчиси: Очиқ-сочиқ юрган аёл эрига хиёнат-кор аёлдир.
Учинчиси: Ғурурли эркаклар аёлининг очиқ-сочиқ кўчага чиқишига рози бўлмайдилар.
Тўртинчиси: Аёл киши эри учун ҳар қанча зийнат-ланса ва ҳар қанча ўзининг гўзалликларини кўрсатса ҳалолдир.
Бешинчиси: Табарруж деб фақат очиқ-сочиқликка айтилмас экан, аёл киши ўз гўзаллигини намойиш қилиши, қанақа суратда бўлмасин ва эркакларнинг шаҳватини жунбушга келтирадиган ҳар бир ҳаракат ва ҳолат. Бу муайян нарсага чекланмайди. Биз бу хусусда юқорида батафсил гапириб ўтдик.
Олтинчиси: Эрнинг уйда йўқ бўлиши оилада камчиликнинг рўй беришига сабаб бўлар экан. Шунинг учун эр уйидан узоқ вақт ғойиб бўлмаслиги керак, иложи борича ҳожатини ўтаб тезда уйига қайтиши керак.
Еттинчиси: Ҳадисда айтилдики, жамоатдан ажралиш, мусулмонлар жамоатидан ажралиш. Мусул-монларнинг имомлари, халифа ва амирларга яхши ишларда итоат қилишнинг вожиблиги.
Саккизинчиси: Эркак киши аҳли аёлига дунёвий маишатларини, эҳтиёжларини тўла-тўкис иложи бори-ча етарли қилиб таъминлаб қўйиши лозим экан.
Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло бугунги ўқиб, ўрганган ҳадисимизга барчаларимизни амал қилишимизни насиб айласин. Эркак бўлайлик, аёл бўлайлик, бу дарсимизда эркакларга ҳам аёлларга ҳам хос гаплар бўлиб ўтди.