Аёлларни масжидга ёки ундан бошқасига чиқаётган пайтда атир ва шу каби нарсалардан ман қилиш ҳақида
Категориялар
Манба
Full Description
Аёлларни масжидга ёки ундан бошқасига чиқаётган пайтда атир ва шу каби нарсалардан ман қилиш ҳақида
«Аёллар учун махсус дарслар силсиласи» дарсидан иқтибос
[ الأوزبكي – Ўзбекча – Uzbek]
Муҳаммад Шокир Шариф
Таржима: Абдулҳафиз домла
Таҳрир: Абу Абдуллоҳ Шоший
منع النساء من الطيب ونحوه
عند الخروج إلى المسجد أو غيره
مقالة مقتبسة من كتاب شرح الأربعون النسائية
[ الأوزبكي – Ўзбекча – Uzbek]
محمد بن شاكر الشريف
ترجمة : عبد الحفيظ داملا
مراجعة: أبو عبد الله الشاشي
Аёлларни масжидга ёки ундан бошқасига чиқаётган пайтда атир ва шу каби нарса-лардан ман қилиш ҳақидаги боб
عَنْ أَبِي مُوسَى الْأَشْعَرِيِّ - رضي الله عنه - قال: قال رسول الله صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: « إِذَا اسْتَعْطَرَتِ الْمَرْأَةُ، فَمَرَّتْ عَلَى الْقَوْمِ لِيَجِدُوا رِيحَهَا، فَهِيَ كَذَا وَكَذَا » قَالَ قَوْلًا شَدِيدًا وفي لفظ: « فَهِيَ زَانِيَةٌ ».
Мусанниф ҳафизаҳуллоҳ дедилар: Бешинчи боб: Аёлларни масжидга ёки ундан бошқасига чиқаётган пайтда атир ва шу каби нарсалардан ман қилиш ҳақида
Абу Мусо ал-Ашъарий разияллоҳу таоло анҳудан ривоят қилинади, дедилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Агар аёл киши хушбўй-ланса ва унинг ҳидини топишлари учун бир қавм олдидан, яъни эркаклар олдидан ўтадиган бўлса, у фалон, фалон нарсадир.” Яъни, жуда ҳам қаттиқ сўзни айтдилар. Бошқа бир лафзда “У аёл зония-зинокор аёлдир”, дедилар. Ҳадисни Абу Довуд, Термизий ва Насоийлар ривоят қилган. Имом Термизий бу ҳадисни саҳиҳ деганлар.
Демак, аёл киши хушбўйланиб чиқди, атир сепиб чиқишидан мақсад эркакларнинг олдидан ўтганимда эркаклар мендан шу атирнинг ҳидини топсин, деган ниятни қилди, шуни мақсад қилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мана шундай ниятда чиққан аёлни "зония", дедилар. Нимага энди, у зония бўлди? Бу ерда зония-зинокор аёлнинг гуноҳини олади. Яъни, унга зинокорнинг жазоси қўлланмайди. Балки, бу аёлнинг қилган гуноҳи зинокор аёлнинг қилган гуноҳи билан тенг бўлди.
Чунки, бу аёл ўзининг атирининг ҳиди билан эркакларнинг шаҳватини жунбушга келтирди. Ана шу атир туфайли, хушбўй атирни ҳидлаганларидан кейин ҳалиги аёлга қарашга мажбур бўлишди. Яъни, мажбур бўлишдики, у аёл уларни ўзига қаратишга сабаб бўлди, шу атири билан. Қараб, улар шу аёлнинг гўзал жойларига қарашди. Шу билан бу эркакларда кўз зиноси ҳосил бўлди. Кўз зиносининг ҳосил бўлишига мана шу аёл сабабчи бўлди. Шунинг учун ҳам уни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам зинокор аёл дедилар.
Ушбу ҳадис аёл киши ҳожат учун уйдан чиқаётган пайтда амал қилиши лозим бўлган қоидаларнинг иккинчисидир. Демак, аёл киши уйдан чиқмоқчи бўладиган бўлса, хушбўй нарсалардан; атир бўлсин, бошқаси бўлсин, хушбўй нарсалардан четланиши лозим экан. Чунки, бу хушбўй туфайли қайсидир бир эркак унга боғланиб қолиши мумкин. Боғланиш қандай бўлади?
Биринчи: У — масалан, атирини ҳидлайди, вой яхши, ширин атир сепиб олибди, дейди. Атир ёқиб унга қарагандан кейин унинг юриши ҳам ёқиб қолиши мумкин. Кейин орқасидан бир сўз қотиши мумкин, гап отиши мумкин, шу билан иш катталашиб кетиши мумкин. Ислом ҳар қандай сабабларни; кичкинасини ҳам олдини олган, аввалдан кесиб ташлаган. Катта ишларга сабаб бўладиган кичкина сабабларни ҳам таг-томири билан юлиб ташлаган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шу атиримнинг ҳидини топсин деган мақсадда хушбўйланиб чиқадиган аёлларнинг бу ишидан жуда ҳам қаттиқ қайтардилар. Яъни, аёллар қўрқишлиги ва тийилишлиги учун бу аёлни зония дедилар. Чунки, зино энг қабиҳ гуноҳлардандир. Аёл киши аслида уйида ўтириши керак эди. Энди бир ҳожат учун, эҳтиёжи учун уйдан чиқмоқчи бўлганда, аввало эридан рухсат сўраш лозим. Рухсат сўрагандан кейин уйидан хушбўйланмасдан, атир сепмасдан ёки ҳар қандай хушбўй ҳиди бўлган нарсаларни истеъмол қилмасдан чиқишга буюрилди. Аёл нафақат хушбўй, эркакларнинг эътиборини жалб қилиши мумкин бўлган ҳар қандай нарсалардан ман қилинди.
Бу хусусда жуда ҳам кўп ҳадислар ворид бўлган. Бу ҳадислардан бири Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу таоло анҳунинг аёллари Зайнаб ас-Сақафийя разияллоҳу анҳо ривоят қилган ҳадисдир. Унда айтдиларки: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизга дедилар: “Агар сизлардан бирингиз масжидга ҳозир бўладиган бўлса, хушбўй нарсага қўл теккизмасин!” Аёллар масжидга чиқаётганларида хушбўйга қўл теккизишдан қайтарилган эканлар, ундан бошқасига чиқаётган пайтларида хушбўйга яқинлашмасликлари авлороқдир. Расулуллоҳ соллал-лоҳу алайҳи ва саллам бу ерда айтдиларки “فلا تمس طيبا” дедилар, масса дегани қўл теккизиш, ушлаш демакдир. Яъни, "Масжидга чиқмоқчи бўлган аёл қўлини хушбўйга теккизмасин!" дедилар. Расулуллоҳ соллал-лоҳу алайҳи ва саллам: атир сепмасин, демадилар. Яъни, қўлини теккизмасин, дедилар. Қўлини теккизмасин дейиш, атир сепмасин дейишликдан кўра кучлироқдир. Яъни, қўлини теккизмасин дегани қайтариқда кучлироқдир. Қўлни теккизишдан қайтарилдими, демак, сепишдан қайтарилиши мин боби авлодир.
Яна бир ривоятда келганки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Қай бир аёл хушбўйланган бўлса, биз билан хуфтон намозида ҳозир бўлмасин!”. Бу ерда “أيما إمرأة أصابت بخورا” дейилди, бахур деб тутатқилар, яъни хушбўй тутатқиларга айтилади. Яъни, хушбўй тутатқи тутатиб хушбўйланган аёл ҳозир бўлмасин, дедилар. Хуфтон намозида ҳозир бўлмасин! — деган наҳий ё бу кечки намоз, қоронғи, фитналаниш кўпроқ мумкин бўлган пайт бўлганилиги учун ёки одатда аёллар хуфтон намозига ҳозир бўлишарди, шунинг учун ҳам хуфтон намозида ҳозир бўлмасинлар, дедилар. Яъни, бу дегани кундузги намозларга хушбўйланиб келса бўлаверади, дегани эмас. Шу маънодаги ҳадислардан яна бири, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедиларки: «لَا تَمْنَعُوا إِمَاءَ اللَّهِ مَسَاجِدَ اللَّهِ، وَلَكِنْ لِيَخْرُجْنَ وَهُنَّ تَفِلَاتٌ» “Аллоҳнинг чўриларини Аллоҳнинг масжидиларидан қайтарманг-лар, ман қилманглар. Лекин, улар хушбўйланмаган ҳолатда чиқсинлар”.
Бир куни Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу хуш-бўйланиб олган бир аёлни масжидга кетаётганлигини кўриб қолди. Шунда сўрадиларки, эй Жабборнинг чўриси, “يا أمة الجبار” дедилар. Қаерга бормоқчисан? У айтдики: "Масжидга". Масжидга чиқиш учун сен хушбўйландингми?! У: "Ҳа" деди. Шундай айтдилар-ки: мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни шундай деяётганларини эшитдим: “Қай бир аёл хушбўйланадиган бўлса, сўнгра масжидга чиқса, то ғусл қилмагунича унинг намози қабул бўлмайди”. Бу Ибн Можанинг ривояти. Абу Довуднинг ривоя-тида: “Жанобатдан қиладиган ғуслни қилмагунча унинг намози қабул бўлмайди”, дедилар. Абу Ҳурайра кўпчилигимиз ўйлайдиган фақат ҳадисни нақл қилувчи зот бўлмаганлар. Абу Ҳурайра нақл қилган ҳадисларини яхши билардилар, англардилар, олимлардан эдилар. Олимлигидан бу аёлга қилган хитобларини қаранглар: “يا أمةَ الله” демадилар, одатда "Аматуллоҳ" дейиларди. "Эй Аллоҳнинг чўриси" демадилар “يا أمة الرحمان” "Эй Роҳман-Раҳмли зотнинг чўриси" демадилар, “أمة الجبار” дедилар. Куч-қудратга, қаҳрга далолат қилувчи, қаттиқ азоб берувчи, қаттиқ интиқом олувчи сифатларига далолат қилувчи Аллоҳ таолонинг Жаббор исмини қўлладилар. "Я аматал жаббор" дедилар. Эй, кўзингга қара, сен нима иш қиляпсан?! Сен хушбўйланиб масжидга кетяпсанми?! — дедилар. "Аллоҳ таолонинг азобидан қўрқ!" дегандай қилиб, шундай хитоб қилдилар. Демак, хушбўйланган аёл унинг намози қабул бўлиши учун ғусл қилиши керак экан. Энди, юқорида келтириб ўтилган ҳадислар ҳар қанча бўлса, аёлларни чиқиш пайтида хушбўйланишдан огоҳлантириш ва уларни қўрқитишга кифоядир. Бундан ортиғига ҳожат бўлмаса керак. Яна, юқорида ўтган ҳадислардан тушуниляптики, аёлларни фақат хушбўй нарсалардан қайтариш эмас, балки, эркакларни эътиборларини жалб қиладиган ҳар қандай нарсадан қайтаришликка далолат бордир. Ибн Дақиқил Ийд дедиларки: “Хушбўй нарсларга шунинг маъносида бўлган ҳар қандай нарса киритилади”. Хушбўйликдан нима учун қайтарилди? У эркакларнинг шаҳватини жунбушга келтирганлиги учун. Қайси бир нарса агар эркакларнинг эътиборини жалб қилса, уларнинг шаҳватини жунбушга келтирадиган бўлса, мана шу хушбўйнинг ҳукмини олаверади. Бу — масалан, чиройли кийим бўлиши мумкин, тақинчоқлар бўлиши мумкин. Ибн Ҳажар роҳимаҳуллоҳ бу хусусда гапирган пайтларида айтдиларки: “Аёл киши уйидан чиққан пайтда, манзилидан чиққанда сатрланиши, ҳижобланиши лозим, ҳар қандай хушбўй нарсадан четланиши керак. Ҳаттоки, баъзи уламолар айтганларки, таққилайдиган, овоз чиқарадиган ковуш кийишдан қайтарилгандир. Бундан бошқа ҳар қандай эътиборни жалб қиладиган нарсалардан ҳам қайтарил-гандир. Имом Нававий роҳимаҳуллоҳ ҳам аёл кишини уйдан чиқаётган пайтда топилиши лозим бўлган шартларни санаб туриб дедилар: "Аёл киши хуш-бўйланмаган бўлиши лозим, зийнатланмаган бўлиш керак, овозлари эшитилиб турадиган халхол, яъни тақинчоқлар тақмаган бўлиши керак, қимматбаҳо, чиройли кийим киймаган бўлиши керак, эркакларга аралашмай юриши керак". Яъни, эркаклар унга мафтун бўладиган ёш ва гўзал бўлмаслиги керак ва йўл у учун омон бўлиши керак. Яъни, йўлда ҳар хил фосиқлар, бошқалар бўлмаслиги керак. Мазкур ишларга аёллар жуда ҳам бепарво бўлишди ва бу ишларга жуда ҳам тез мубтало бўлдилар. Ҳаттоки, Оиша онамиз ўз замонларида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан кейинла айтдиларки: Агар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам аёлларнинг бу қилмишларини кўрганларида албатта уларни масжиддан қайтарган бўлардилар, худди Бани Исроилнинг аёллари масжиддан ман қилинганлари каби. Демак, аёллар қадим замонлардан бери хушбўйлик ва зийнатланиш каби ишларда уйдан чиқаётган пайтларида қаттиқ бепарводирлар.
Абдурраззоқ ўзининг «Мусаннаф»ларида Оиша разияллоҳу анҳога мавқуф ривоятларида айтадиларки: Оиша разияллоҳу анҳо дедилар: “Бани Исроиллик аёллар ёғочлардан оёқ қилиб олишарди. Бу билан улар масжиддаги эркакларга кўринардилар. Яъни, мақсад-лари ўзларини эркакларга кўрсатиш эди. Аллоҳ таоло уларга масжидларни ҳаром қилди ва уларга ҳайзни ғолиб қилиб қўйди". Ибн Ҳажар айтадиларки, бу ҳадис Оиша онамизга мавқуф бўлса ҳам, лекин бунинг ҳукми марфуъдир. Яъни, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан эшитилган, ул зотга етган деб ҳисоб қилинади. Чунки, бу — одам ўз раъйи билан айтадиган нарса эмас. Буни албатта Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан эшитган бўлишлари керак. Ибн Аббос разияллоҳу таоло анҳумодан ҳам ривоят қилинган, айтдиларки: Бани Исроилнинг аёллари масжидларга чиққанларида оёқларига ёғочдан бир нарса кийиб олардилар. Мақсадлари бу билан бўйларини ўстириб баланд кўриниш, бўйли кўриниш. Аллоҳ таоло уларга ҳайзни ҳукмрон қилиб қўйди. Бу юқорида ўтган икки ҳадисда Оиша онамиз ва Ибн Аббос разияллоҳу анҳумларнинг ҳадисларида келган Бани Исроил аёлларига ҳайзни ҳукмрон қилиб қўйилиши, ҳайзнинг бошланиши ўшаларда бўлди, дегани эмас. Балки, Аллоҳ таоло уларга ҳайз муддати узоқ келадиган қилиб қўйдики, улар масжидга ҳам чиқа олмайдиган даражада бўлиб қолишди. Уларнинг бу узрли кунлари жуда ҳам узоқ келадиган бўлиб қолди.
Абдурраззоқ «Мусаннаф»ларида Ибн Масъуддан ривоят қилдилар, Ибн Масъуд айтдиларки: Бани Исроилнинг эркак ва аёллари биргаликда намоз ўқи-шарди. Улардан бир аёлнинг дўсти бўларди, яъни эркаклардан, замонавий қилиб айтадиган бўлсак, севгилиси бўларди. У ана шу дўстига кўриниш учун оёғига баланд нарса кийиб оларди. Яъни, ёғочдан бўлган бир ковуш кийиб оларди. Улар ҳайзга маҳкум бўлдилар. Ибн Масъуд айтардиларки: Аёлларни Аллоҳ таоло орқага сурган, сизлар ҳам уларни орқага суринглар. Яъни, аёллар одатда сафларнинг охирида туради, шуни мақсад қиляптилар.
Бугунги кунимизда пояфзал дўконларида тўлиб тошган баланд-баланд пошнали оёқ кийимлари ҳозирги замон аёлларини ёғочоёқ кийишга эҳтиёжсиз қилиб қўйди. Уларнинг ёғочоёқ кийишга эҳтиёжлари қолмади. Хоҳлаган пайтда, хоҳлаган қиёсдаги, хоҳлаган баландликдаги оёқ кийимни олиб кийишлари мумкин. Ярим қаричли бўладими, бир қаричли бўладими, бир ярим қаричли бўладими... Пояфзал дўконларига кирсангиз, яъни муболаға эмас, олдиям, орқасиям бир қарич. Орқаси баланд, олди паст пошналиларнинг фитнаси бошқа нарса. Бу аёл кишининг жисмининг туриш ҳолатини ўзгартириш учун қилинган нарса. Пастак аёллар, бўйи паст қизлар ёки умуман аёллар, ўзларини бўйдор қилиб кўрсатишлик учун ҳижобларининг тагидан — ҳижобсизлари, яъни очиқ аёллар ҳақида гапиришимизга ҳожат йўқ — биз ҳижобли аёллар ҳақида гапиряпмиз, муслималар ҳақида гаприяпмиз. Бир қарич, бир қарич дегани... агар одамнинг бўйи 2, 3 сантиметрга фарқ қилса қанча билинади, бир қаричли оёқ кийимлар бор. Пошнасининг олдиям орқасиям бир қарич, размери ҳам 36 бўйига яраша, жисмга яраша, шуни кийиб олишади. Кўрган одам: Э, бу бўйдор қиз экан, дейди. Нима қилади? Назар ташлайди. Кейин ёқиб қолиб, совчи қўйиши мумкин. Лекин, тўйдан кейин ҳақиқатлар очилиб, миси чиқиб қолиши мумкин, у кунда аксар ҳолатда талоқ бўлиши муқаррардир. Чунки, у бу қизни бўйига ишониб олган. Ҳақиқатда бу каби ҳолатлар ҳаётда учрайди ва учраган ҳам. Аллоҳ таоло зоҳирда ҳам, ботинда ҳам содиқлардан қилсин.
Демак, муслима аёлларимиз бозорда бор нарсани олиб кийса бўлаверади, деган эътиқодда шу каби баланд пошнали оёқ кийимларни олиб кийишдан четлансинлар. Аллоҳ таоло берган бўйларига шукр қилсинлар. Аллоҳ таоло унинг бўйини шу даражада бўлишлигини азалда битиб қўйган ва унга жуфти ҳалолни ҳам битиб қўйган. Унинг бу дунёсини ҳам, охиратини ҳам битиб қўйган. Борига шукр қилиб, Аллоҳ таолонинг тоат-ибодатида бардавом бўлсин. Бу каби оёқ кийимларни сотиб олиб, уни кўрсатиб бўлсин, кўрсатмай бўлсин кийиб юришдан четлансинлар. Бу ҳам яҳудларнинг биз мусулмонларга қилган бир фитналаридир. Чунки, баланд пошналар-нинг мана ҳозир ўқиб ўрганганимиздек асли келиб чиқиши яҳудия аёллардан экан, бошқалардан эмас.
Охирги айтиб ўтилган ҳадисларда Бани Исроиллик аёлларнинг қилган ёмон қилмишлари тилга олинди. Қадимда ҳам ҳозирда ҳам бутун ёмонликлар яҳудлардан келиб чиқмоқда. Қадимда яҳудия аёллар эркакларни бузиш учун, эркакларни фитналаш учун ёғочоёқлар кийиб олишган бўлса, бугунги кунда бутун мода уйлари, модаларни ишлаб чиқувчи моделчилар-нинг ҳаммаси ёки аксари яҳудийлардир. Ҳаттоки, аёлларнинг турли-туман, энг мафтункор қилиб бичил-ган, тикилган ҳижобларни ҳам моделчиларини суриш-тирсангиз яҳудий бўлиб чиқади. Аллоҳ таоло булар-нинг фитналаридан Ўзи асрасин!
Бугунги ўрганган ҳадисимиздан қуйидаги фойдалар ва аҳкомларни олишимиз мумкин:
Биринчи: Аёл киши уйидан масжидга бўладими, бошқа ерга бўладими чиқаётган пайтида хушбўй-ланиши ҳаром.
Иккинчи: Хушбўй нарсанинг одамнинг қалбига таъсири бор. Шунинг учун аёл киши уйида эри учун хушбўйланиши лозим. Чунки, бу уларнинг ўртасидаги илиқлик ва муҳаббатга сабаб бўлади.
Учинчи: Агар аёл киши хушбўйланган бўлса ва уйдан чиқмоқчи бўлса, у ана шу хушбўйни ювиб ташлаши ва унинг бўйини кеткизиши лозим бўлади.
Тўртинчи: Эркак киши аёлини бўлсин, қизини ёки опа-сингилларини бўлсин, уйдан хушбўйланиб чиқиш-дан ман қилиши лозим. Бунга бепарво қарамаслиги керак.
Бешинчи: Зино аслида жинсий аъзолар билан бўлса ҳам, бу — сўз билан бўлиши ҳам мумкин, қараш билан бўлиши ҳам мумкин. Қўл зино қилади, унинг зиноси ушлаш. Кўз зино қилади, унинг зиноси қараш. Фарж эса (жинсий аъзо) буни ё тасдиқлайди ё ёлғонга чиқаради. Бунга ҳадис шариф далолат қилган.
Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло муслима опа-сингил-ларимизни ушбу ҳадисга чиройли амал қилишларига муваффақ айласин. Уларнинг устиларида қоим бўлиб турган эрларини ҳам бепарво бўлмаслигини насиб айласин!