Бош кийимсиз намоз ўқиш ҳукми
Категориялар
Full Description
Бош кийимсиз намоз ўқиш ҳақида
[ الأوزبكي – Ўзбекча – Uzbek]
Камолиддин Иноятуллоҳ
Таҳрир: Абу Абдуллоҳ Шоший
حكم الصلاة بدون تغطية الرأس
كمال الدين عناية الله
مراجعة: أبو عبد الله الشاشي
Бош кийимсиз намоз ўқиш ҳақида
Савол:
Ассалому алайкум ва роҳматул-лоҳи ва барокатуҳ! Мени бир нарса кўп қийнайди: бош кийим масаласи. Мен Фарғонаданман. Бизда ўзини ҳанафий мазҳабига амал қилаяпман, деб ҳисоблайдиганларнинг кўп қисми дўппи масалаласида кўп ихтилофни қўзғайдилар. Ўзи бир маҳаллада 10-15 та намоз ўқувчи бўлса, бир қиш-лоқда борингки ана 100 та. Шулар бир-бирлари билан чиқиша олиш-майди. Агар бир киши масжидда бош яланг намоз ўқиса, унда ҳам, эсидан чиқиб ўқиса, тамом, қолганларга шу одамни ғажиш бошланади. Сен маз-ҳабдан чиқдинг, тарки суннат қил-динг, дея ажратиш бошланади. Агар Россия ёки бошқа давлатдан, хуллас, меҳнат муҳожиротдан қайтган бўлса, унинг ақидаси бузилган, деб айирма-чилик бошланади. Ҳаттоки имом агар Россияга бориб келса, ақидаси бузилган, деб имомчиликка ҳам ўтказишмайди. Гўёки ҳақиқий аҳли сунна ўзбекистондаю, ташқаридаги-лар бузилган. Илтимос, шу мавзуга ойдинлик киритиб берсангиз (савол матнига имловий тузатишлар кири-тилди).
Жавоб:
Ва алайкум ассалом ва роҳматул-лоҳи ва барокатуҳ!
Аллоҳ таолога ҳамду санолар, Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо-га салавот ва саломлар бўлсин!
Бош кийим билан намоз ўқиш фарз ё вожиб эмас. Чунки намозда бошни ёпиш намознинг вожибларига кирмайди. Бош аврат бўлмагани боис, уни ёпиш шарт бўлмайди. Шун-га кўра, бош яланг намоз ўқишнинг зарари йўқ. Бу масалада имом ҳам, муқтадий ҳам, ёлғиз ўзи ўқувчи ҳам бир хилдир. Бироқ бош кийим билан намоз ўқиш одат тусига айланган аҳоли ичида бўлсангиз, сиз ҳам бош кийим билан намоз ўқишингиз афзал.
Маълумки, эҳромдаги эркаклар бошлари очиқ ҳолда намоз ўқийди-лар. Чунки эҳром ҳолатида бошни ёпиш ман қилинган. Демак, намозда боши очиқ ҳолда туришнинг асло зарари йўқ экан. Ҳанафий мазҳабида ҳам: “Агар камтарлик ва тавозеъ билан бош яланг намоз ўқилса, зара-ри йўқ", – дейилган. Имом Термизий-нинг “Сунан" китобларининг шарҳида аллома Муборакфурий роҳимаҳуллоҳ шундай деган: “Салла ўраб намоз ўқишнинг фазилати ҳақида бирон-бир саҳиҳ ҳадис топмадим. Салла билан намоз ўқишнинг фазилати ҳақида келган ҳадислар ё заиф, ё тўқима ҳадислардир".
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам салла билан намоз ўқиган-ларига келсак, у одат юзасидан бўл-ган. Демак, одамлар бош кийим кийиб юришга одатланган диёрларда бош кийим билан намоз ўқиш афзал бўлади. Бош кийимсиз юриш одат бўлган ерларда эса бош яланг намоз ўқиш мақсадга мувофиқдир. Бироқ одатда бош яланг юриб, намоз вақти бўлганида “бош яланг намоз ўқиш дуруст эмас" ёки “салла билан намоз ўқиш, салласиз намоз ўқишдан яхши" деган ўйда бош кийим кийиб олиш хатодир. Бир юртнинг одатига таал-луқли бўлган салла, дўппи ёки бошқа турли бош кийимларни деб, бир тану бир жон бўлишлари лозим бўлган мусулмонларнинг ихтилоф қилиш-лари бундан ҳам катта хатодир.
Бундай ихтилофларни динимиз-нинг душманлари илмсиз ва содда мусулмонларнинг ораларига атайин киргизишади. Чет элларда ўқиб, таъ-лим олиб келганларни “ақидаси бузилган" деб, айирмачилик қилиш ҳам худди шундай. Буни билиб қилган ва қилаётганлар хоинларча кимлар-гадир хизмат қилмоқдалар. Узоқ йиллар мобайнида диний билим-лардан йироқ қолган содда ва ишонувчан халқимиз эса ана шундай хоин ва фитначи дин душманларига алданиб қолмоқдалар.
Қачонгача шу алданиш давом этади? Кўзни очиб, дунёга теран назар соладиган вақт келмадими? Ҳозирги кунда саҳиҳ билимларни ўрганиш, сўраб-суриштириш ва тагига етишнинг имкони бор-ку, ахир?!
Қолаверса, муфтий, шайх ҳамда имом-домлаларнинг аксари диний билимларни чет элларда, муҳожи-ратда таҳсил олганлар. Юртимиздаги кексалардан бири: “Болаларим, шу Олтиариқдан нарида ҳам ер борми?" – деган экан. Ўзбекистондан нарида ҳам ер борлигини, Ўзбекистондан нарида ҳам илм борлигини билиш вақти келди. Биз фахрланиб тилга оладиган аждодларимиз, Имом Бухорий, Имом Термизий ва Имом Абу Ҳанийфа роҳимаҳумуллоҳ, улар-нинг барчалари Ўзбекистондан таш-қарида таълим олиб, шу даражага етганлар, валлоҳу аълам.