Пайғамбаримизнинг қуёш тутилиши асносидаги суннатлари
Категориялар
Full Description
1- Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам қуёш тутилганда ридоларини судраганларича хавфсираган ҳолда шошилиб масжидга чиқдилар ва олдинга ўтиб икки ракаат намоз ўқидилар.
Биринчи ракаатда Фотиҳа сураси билан узун бир сурани овозларини чиқариб жаҳрий ўқидилар, сўнгра рукуъ қилдилар ва рукуъда узоқ турдилар. Рукуъдан бошларини кўтардилар ва қиём(даги қироат)ни узун қилдилар, бу қиём биринчи қиёмдан бошқадир. Яъни рукуъдан бошларини кўтарар экан “Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ, Роббана ва лакал ҳамд”, дедилар, сўнгра қироатни бошладилар. Кейин рукуъ қилдилар ва рукуъда узоқ турдилар, бу биринчи рукуъдан бошқадир. Сўнгра рукуъдан бошларини кўтардилар, кейин узун бир сажда қилдилар ва саждаларни узун қилдилар.
Кейин иккинчи ракаатда биринчи ракаатда қилган амаллари каби амалларни қилдилар. Шунда ҳар бир ракаат икки рукуъ ва икки саждадан иборат бўлди.
Намоздан кейин одамларга жуда таъсирли бир хутба қилдилар.
2- Яна Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам қуёш тутилганда Оллоҳни зикр қилишга, намоз ўқишга, дуо ва истиғфор айтишга, садақа бериш ва қул озод қилишга амр қилдилар.
[1] Зодул Маод (1/433).