×
Ушбу мақолада Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг жумъа намозида тутган йўллари қандай .бўлганлиги қисқа ва енгил услубда баён қилинади

Пайғамбаримизнинг жумъа намозидаги суннатлари

«Ҳадю Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам фи ибадатиҳи ва муъамалатиҳи ва ахлақиҳи» китобидан иқтибос

هديه صلى الله عليه وسلم في الجمعة
مقالة مقتبسة من كتاب هدي محمد صلى الله عليه وسلم في عبادته ومعاملاته وأخلاقه

> Ўзбекча – Uzbek – الأوزبكي <

Доктор Аҳмад ибн Усмон ал-Мазид

د. أحمد بن عثمان المزيد

—™

Таржимон: Абу Абдуллоҳ Шоший

ترجمة: أبو عبد الله الشاشي

 3- Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг
жумъа намозидаги суннатлари
[1]

1- Жумъа кунини улуғлаш, эҳтиром қилиш, баъзи ишларни бу кун учун хослаш Пайғамбар алайҳиссалоту вассаломнинг суннатларидан эди. Жумъа куни қилинадиган ишларининг баъзилари қуйидагилардир: жумъа куни учун ғусл олиш, энг яхши кийимларини кийиш, хутбани жим ўтириб эшитиш (бу вожибдир) ва Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга кўп саловот айтиш.

2- Жумъа куни одамлар йиғилганидан кейин масжидга чиқиб, уларга салом берар, сўнгра минбарга чиқар ва жамоатга юзланиб, яна салом берар, сўнгра ўтирар эдилар. У зот ўтирганда Билол азон айтишни бошларди, азон тугаши билан у зот хутбага турардилар. Хутба билан азоннинг орасида бўш вақт қолдирмас эдилар. Минбар қўйилишидан олдин камонга ёки асога суяниб хутба қилар эдилар.

3- Тик туриб хутба қилар, сўнгра озгина муддат ўтирар, кейин туриб иккинчи хутбани қилар эдилар.

4- Хутба асносида жамоатнинг яқинроқ келиб, жим ўтириб эшитишларига буюрар ва ёнидаги халақит қилаётган кишига “жим ўтир!”, деган киши лағв қилган (яъни бемаъни гаплар билан машғул бўлган), ким лағв қилган бўлса, жумъанинг савобидан қуруқ қолган эканини хабар берар эдилар.

5- Хутба қилганларида кўзлари қизарар, овозлари баландлашар, ғазаблари ортар, гўёинки бостириб келаётган душман қўшинидан огоҳлантираётгандай бўлардилар.

6- Хутбаларида “аммо баъд”, дер ва хутбани қисқа, намозни узун қилар эдилар.

7- Хутбаларида саҳобаларига Ислом аҳкомлари ва қоидаларини таълим берар, буюриш ёки қайтариш керак бўлган ҳолат юзага келган бўлса, яхшиликларга буюрар, ёмонликлардан қайтарар эдилар.

8- Юзага келган эҳтиёжга қараб ёки бир савол (ёки нарса) сўраб келган кишига жавоб бериш учун хутбасини бўлар, сўнгра хутбасига қайтар ва охирига етказар эдилар. Баъзан эҳтиёж туғилганда минбардан тушар, кейин яна чиқар эдилар. Хутбада ҳолат тақозосига кўра одамларни бирор ишга буюрар эдилар. Масалан, уларнинг орасида йўқсил ва эҳтиёжманд кишиларни кўрсалар, одамларни садақа беришга буюрар ва қизиқтирар эдилар.

9- Хутбаларида Оллоҳнинг зикри келган ўринда кўрсаткич бармоқлари билан ишора қилардилар. Ёмғир ёғмай қурғоқчилик бўлган пайтлари хутбада ёмғир сўрар эдилар.

10- Жумъа намозини ўқиб бўлганларидан кейин уйларига кириб, икки ракаат жумъанинг суннатини ўқир эдилар. Жумъа намозининг кетидан суннатини ўқимоқчи бўлганларга тўрт ракаат ўқишга буюрар эдилар.

[1] Зодул Маод (1/425).