×
Намоз аҳкомларига тааллуқли бўлган ушбу фатвода муқтадий намозда зам сура ўқилгандан кейин сукут қиладими ёки яна сура ўқийдими?, деган саволга жавоб берилади.

    Савол:

    Киши қироати махфий ўқилган намозда Фотиҳа ва зам сура ўқигандан кейин ҳам имом рукуга бормаса, сукут сақлаб кутадими?

    Жавоб:

    Имомнинг орқасида намоз ўқиган киши, Фотиҳа ва зам сурани ўқигандан кейин ҳам имом рукуга бормаса, сукут қилиб турмайди, билъакс имом рукуга боргунича бошқа бир сурани ўқийверади. Ҳатто биринчи ташаҳҳуддан кейинги учинчи ва тўртинчи ракаатда имом рукуга бормасдан олдин Фотиҳани битирса, имом рукуга боргунигача бошқа бир сурани ўқиб туради. Чунки иқтидо қилувчи киши имомнинг қироатини тинглаган пайтдагина сукут қилади, намозда бундан бошқа сукут қилиб жим туриладиган ўрин йўқдир.