×
Гуноҳкор киши имомлик қилаётган бўлса, унинг орқасида намоз ўқиш мумкинми?

    Гуноҳкор кишининг орқасида ўқилган намоз дуруст бўладими?

    هل تصح الصلاة خلف العاصي؟

    الاوزبكية > - ўзбекча<

    Шайх Муҳаммад ибн Солиҳ Ал-Усаймийн

    الشيخ محمد بن صالح العثيمين

    —™

    Таржимон: Абу Муҳаммад Али Бухорий

    Муҳаррир: Абу Абдуллоҳ Шоший

    ترجمة: أبو محمد علي البخاري

    مراجعة: أبو عبد الله الشاشي

    Савол:

    Гуноҳкор кишининг орқасида (иқтидо қилган ҳолда) ўқилган намоз қабул бўладими?

    Жавоб:

    Рожиҳ-қувватли қавлга кўра, айрим гуноҳларни қилган бўлса ҳам, бирор мусулмоннинг орқасида (иқтидо қилган ҳолда) ўқилган намоз жоиз ва дурустдир. Аммо истиқоматда (солиҳ амалларда бардавом, гуноҳлардан узоқ) бўлган бир кишининг орқасида ўқилган намознинг афзаллигида ҳеч шубҳа йўқ. Аммо Ислом динидан чиқарувчи куфр ишларни қиладиган бир кишининг орқасида намоз ўқишлик жоиз эмас. Чунки бу кимсанинг намози дуруст эмас. Яъни мусулмон бўлмаган шахснинг намози саҳиҳ эмас. Имомнинг намози саҳиҳ эмас экан, унга иқтидо қилишлик ҳам мумкин эмас. Чунки сен, йўқ имомга иқтидо қилган ҳамда имомсиз имоматга ният қилган бўласан.