Тавҳид ва иймон 16
Категориялар
Full Description
- Охират ҳовлиси
- Жаннат аҳлининг шароби
- Жаннат дарахтлари ва мевалари
- Жаннат анҳорлари
- Жаннат булоқлари
- Жаннат аҳлининг жуфти ҳалоллари
- Жаннатдаги атирлар ва хушбўй ҳидлар
- Жаннат аҳли жуфти ҳалолларининг қўшиқ айтиши
- Жаннат аҳлининг жуфти ҳалоллари билан бўлган алоқалари
- Жаннат аҳли жаннатда бола кўрадими?
- Жаннат аҳлининг неъмат ва роҳати давомлидир
- Жаннатнинг даражалари
- Жаннатда мартабаси ўзидан паст бўлган мўминнинг зурриёти, унинг даражасига кўтарилиши
- Жаннат соялари
- Жаннатнинг олийлиги ва кенглиги
- Жаннатдаги энг олий мартаба
- Жаннат аҳлларининг энг юксак ва энг паст мартабалари
- Жаннат аҳли учун энг буюк неъмат
- Жаннат неъматларининг сифати
- Жаннат аҳлининг сўзлари ва зикрлари
- Жаннат аҳлига Роб таоло тарафидан салом йўлланиши
- Оллоҳ таолонинг ризосига эришмоқ
Тавҳид ва иймон 16
«Мухтасар ал-фиқҳ ал-исламий» китобидан иқтибос
التوحيد والإيمان 16
مقالة مقتبسة من كتاب مختصر الفقه الإسلامي
> Ўзбекча – Uzbek – الأوزبكي <
Муҳаммад ибн Иброҳим ат-Тувайжирий
محمد بن إبراهيم التويجري
Таржимон: Абдуллоҳ Солиҳ Насафий
Муҳаррир: Абу Абдуллоҳ Шоший
ترجمة: عبد الله صالح النسفي
مراجعة: أبو عبد الله الشاشي
Охират ҳовлиси
Жаннат аҳлининг шароби
“Албатта (ҳаёти-дунёдан Оллоҳ таолонинг амру фармонларига итоат қилиб ўтган) яхшилар (жаннатда) мизожи-аралашмаси кофур — Оллоҳнинг (яхши) бандалари ичадиган (жаннатий) чашма — бўлган майкосалардан (май) ичурлар. Улар у (чашмани ўзлари хоҳлаган жойдан) чиқариб-оқизиб олурлар” (Инсон: 5-6).
“(Жаннат аҳли) у жойда мизожи-аралашмаси занжабил бўлган майкосалар — (жаннатлардаги) салсабил-ўтимли деб аталадиган чашма билан суғорилурлар” (Инсон: 17-18).
“Улар (жаннатда) муҳрланган майдан суғорилурларки, у (май)нинг муҳри мушк бўлур. Бас, баҳслашгувчи кишилар (мана шундай мангу неъматга етиш йўлида) баҳслашсинлар. У майнинг мизожи — аралашмаси таснимдандир. (Тасним Оллоҳнинг) яқин (банда)лари ичадиган бир чашмадир” (Мутоффифун: 25-28).
Ибн Умар разияллоҳу анҳу дедилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Кавсар, жаннатдаги бир дарёдир, унинг икки тарафидаги қирғоғи олтиндандир, унинг суви, дур ва ёқутнинг устидан оқади, остидаги тупроғи мискдан ҳам тотлироқдир, унинг сувининг таъми асалдан ҳам ширинроқ ва ранги қордан ҳам оқроқдир” (Термизий ва Ибн Можа тахриж қилган).[1]
Жаннат дарахтлари ва мевалари
“(Жаннат) соялари уларга яқин ва мевалари ҳам (узиб тановул қилиш осон бўлсин учун) эгиб қўйилган бўлур” (Инсон: 14).
“Тақводор зотлар эса (у кунда) албатта соя-салқинларда, чашмалар ва кўнгиллари тусаган мева-чевалар устидадирлар” (Ал-мурсалат: 41-42).
“Улар у жойлардаги (сўриларда) ястаниб ўтириб, мўл-кўл (яъни хоҳлаганларича) мева-чева ва шароб чақирурлар” (Сод: 51).
“Тақво эгалари учун ваъда қилинган жаннатнинг мисоли-сифати (будир): «Унда айнимаган сувдан бўлган дарёлар ҳам, таъми ўзгармаган сутдан бўлган дарёлар ҳам, ичгувчилар учун лаззатли (яъни бадтаъм ва ақлдан оздиргувчи бўлмаган) майдан бўлган дарёлар ҳам, мусаффо асалдан бўлган дарёлар ҳам бордир. Улар учун у жойда барча мевалардан бордир ва (улар учун у жойда) Парвардигорлари томонидан мағфират бордир. (Ана шундай жаннат аҳли бўлган тақво эгалари) дўзахда мангу қоладиган ва (у жойда) қайноқ сув билан суғорилиб, у (сув) ичакларини бўлак-бўлак қилиб ташлаган (кофир) кимсалар каби бўлурми?!” (Муҳаммад: 15).
“Албатта тақводор зотлар учун (жаннатда) нажот манзили бордир. Яна боғлар ва узумзорлар бордир” (Набаъ: 31-32).
“У иккисида барча мевадан икки нави бордир. Бас, (эй инсонлар ва жинлар), Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсизлар?! (Аҳли жаннат) астарлари шойидан бўлган кўрпачалар устида ястанган ҳолларида (ўлтирурлар). У жаннатларнинг меваси яқин бўлгувчидир (яъни жаннат аҳли қай-бир мевани ейишни истаса ўша меванинг ўзи уларга эгилиб, яқин келур). Бас, (эй инсонлар ва жинлар), Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсизлар?! У (жаннат)ларда шундай кўзларини (бегона эркакларга қарашдан) тийгувчи (қиз)лар борки, уларга (жаннат аҳлидан) илгари на бир инс ва на бир жин тегингандир. Бас, (эй инсонлар ва жинлар), Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсизлар?! Улар (софлик ва оқликда) гўёки ёқут ва маржондирлар. Бас, (эй инсонлар ва жинлар), Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсизлар?! Эҳсон-яхшиликнинг жазоси-мукофоти фақат яхшиликдир. Бас, (эй инсонлар ва жинлар), Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсизлар?! У икки (жаннат)дан қуйироқда яна икки жаннат бордир” (Раҳмон: 52-68).
“Улар у жойда тинч-хотиржам бўлган ҳолларида (хизматкорлардан) барча мева-чевани чақирурлар” (Духон: 55).
“Ўнг томон эгалари... Ўнг томон эгалари (бўлмоқ) не (саодат)дир! (Улар) тикансиз бутазорларда. Тизилган бананзорларда. Ёйилган соя (ости)да. Оқизиб қўйилган сув (усти)да. Тугаб қолмайдиган ва манъ этилмайдиган кўпдан-кўп (турли-туман) мева-чева (ости)дадирлар” (Воқеа: 27-33).
“Сўнг у кўнгилли ҳаётда, мевалари (аҳли жаннат учун) яқин бўлган юксак жаннатда бўлур. (Жаннат аҳлига) «Ўтган кунларда (яъни ҳаёти дунёда) қилиб ўтган (эзгу) амалларингиз сабабли (ушбу ноз-неъматларни) пок билиб еб-ичаверинглар», (дейилур)” (Ал-Ҳааққа: 21-24).
Молик бин Соъсоъ разияллоҳу анҳу ривоят қилган меърож қиссасидаги ҳадисда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дейдилар: “... сўнг биз Жибрийл алайҳиссалом билан “Сидротул-мунтаҳо” дарахтига етдик, “Сидротул-мунтаҳо” меваларининг катталиги, Мадинанинг яқинидаги “Ҳажар” қишлоғида ясаладиган сув идишлари кабидир, (Мутаржимдан: яъни, Ҳажар қишлоғи ёғочдан ясайдиган сув идишлари тақрибан 100 литрлик эди) барглари эса, филларнинг қулоқларига ўхшайди, унинг остидан тўртта дарё оқади, иккитаси кўринмайди ва иккитаси кўриниб туради, мен бу тўрт дарё ҳақида Жибрийлдан сўрадим, Жибрийл деди: кўринмайдиган икки дарё жаннатдадир, аммо иккита кўринадиган дарёлар: бириси “Нил” дарёси, иккинчиси “Фурот” дарёсидир” (Муттафақун алайҳи).[2]
Абу Саид разияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Жаннатда шундай бир катта дарахт борки, моҳир чавандоз отини юз йил тез югуртирса ҳам уни бошидан охиригача босиб ўтолмайди” (Муттафақун алайҳи).[3]
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Жаннатдаги барча дарахтларнинг танаси олтиндандир” (Термизий тахриж қилган).[4]
Жаннат анҳорлари
“Албатта иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотлар учун остидан дарёлар оқиб турадиган жаннатлар бордир. Мана шу катта бахтдир” (Буруж: 11).
“Тақво эгалари учун ваъда қилинган жаннатнинг мисоли-сифати (будир): «Унда айнимаган сувдан бўлган дарёлар ҳам, таъми ўзгармаган сутдан бўлган дарёлар ҳам, ичгувчилар учун лаззатли (яъни бадтаъм ва ақлдан оздиргувчи бўлмаган) майдан бўлган дарёлар ҳам, мусаффо асалдан бўлган дарёлар ҳам бордир. Улар учун у жойда барча мевалардан бордир ва (улар учун у жойда) Парвардигорлари томонидан мағфират бордир. (Ана шундай жаннат аҳли бўлган тақво эгалари) дўзахда мангу қоладиган ва (у жойда) қайноқ сув билан суғорилиб, у (сув) ичакларини бўлак-бўлак қилиб ташлаган (кофир) кимсалар каби бўлурми?!” (Муҳаммад: 15).
“Албатта тақводор зотлар жаннатларда ва дарёлар (усти)да Қодир Подшоҳ ҳузуридаги рози бўлинган ўринда бўлурлар” (Қомар: 54-55).
Анас бин Молик разияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Мен жаннатда юрганимда икки қирғоғи дурдан ва ичи бўш қуббалардан иборат дарёни кўрдим ва Жибрийл алайҳиссаломдан: “Бу нима, эй Жибрийл?” деб сўрадим, Жибрийл алайҳиссалом деди: “Бу, Роббингиз сизга берган “Кавсар” ҳовузидир. Ҳовузнинг ери ўткир ҳидлик миск эди” (Бухорий тахриж қилган).[5]
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дейдилар: Сайҳан, Жайҳан, Фурот ва Нил, жаннат дарёларидандир” (Муслим тахриж қилган).[6]
Жаннат булоқлари
“Тақводор — парҳезкор зотлар эса, албатта боғлар ва чашмалар устидадирлар” (Ҳижр: 45).
“Албатта (ҳаёти-дунёдан Оллоҳ таолонинг амру фармонларига итоат қилиб ўтган) яхшилар (жаннатда) мизожи-аралашмаси кофур — Оллоҳнинг (яхши) бандалари ичадиган (жаннатий) чашма — бўлган майкосалардан (май) ичурлар. Улар у (чашмани ўзлари хоҳлаган жойдан) чиқариб-оқизиб олурлар” (Инсон: 5-6).
“У майнинг мизожи — аралашмаси таснимдандир. (Тасним Оллоҳнинг) яқин (банда)лари ичадиган бир чашмадир” (Мутоффифун: 27-28).
“У иккисида икки оқар чашма бордир” (Раҳмон: 50).
“У иккисида тинмай отилиб тургувчи икки чашма бордир” (Раҳмон: 66).
“(Жаннат аҳли) у жойда мизожи-аралашмаси занжабил бўлган майкосалар — (жаннатлардаги) салсабил-ўтимли деб аталадиган чашма билан суғорилурлар” (Инсон: 17-18).
Жаннат аҳлининг жуфти ҳалоллари
“Айтннг (эй Муҳаммад): «Сизларга булардан яхшироқ нарса ҳақида хабар берайми? Тақводор кишилар учун Парвардигорлари ҳузурида улар абадий қоладиган, тагларидан дарёлар оқиб тургувчи боғлар, покиза жуфтлар ва Оллоҳнинг ризолиги бор” (Оли Имрон: 15).
“Дарвоқеъ Биз уларни (оҳу кўз ҳурларни) дафъатан пайдо қилдик (яъни улар онадан туғилмадилар, балки Оллоҳнинг қудрати билан дафъатан пайдо бўлдилар). Сўнг уларни ўнг томон эгалари учун (ёшда ҳам, ҳусну жамол ва қадду қоматда ҳам) бири-бирига тенг, эҳтиросли бокира қизлар қилиб қўйдик. (Ўнг томон эгалари бўлмиш саодатманд кишилар) аввалги (уммат)лардан ҳам кўпчилик, кейингилардан (яъни Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам алайҳиссалом умматларидан) ҳам кўпчиликдир” (Воқеа: 35-40).
“Яна уларнинг олдиларида кўзларини (бегоналарга қарашдан) тийгувчи, гўё яшириб қўйилган (оппоқ) тухумдек (заҳаланмаган) оҳу кўзлар бўлур” (Соффат: 48-49).
“Яна (улар учун) худди яшириб қўйилган марварид мисол оҳу кўз ҳурлар бордир. (Бу) улар (ҳаёти дунёда) қилиб ўтган амалларининг мукофотидир” (Воқеа: 22-24).
“У (жаннат)ларда шундай кўзларини (бегона эркакларга қарашдан) тийгувчи (қиз)лар борки, уларга (жаннат аҳлидан) илгари на бир инс ва на бир жин тегингандир. Бас, (эй инсонлар ва жинлар), Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсизлар?! Улар (софлик ва оқликда) гўёки ёқут ва маржондирлар” (Раҳмон: 56-58).
“У (жаннат)ларда хушхулқ ва гўзал юзли (аёл)лар бордир. Бас, (эй инсонлар ва жинлар), Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсизлар?! (Улар) чодирларда асралган ҳурлардир” (Раҳмон: 70-72).
Анас разияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дейдилар: “Оллоҳ йўлида йўлга чиқмоқ, ёки қайтмоқ, (яъни, жиҳоднинг барча турлари назарда тутилаяпти, Оллоҳу аълам) дунё ва ундаги ҳамма нарсадан афзалдир. Жаннатдаги бир камон қавсининг ёки қамчиннинг ўрни, дунё ва ундаги ҳамма нарсадан афзалдир. Агар жаннатдаги ҳур қизлардан бири, ер аҳлига бир марта назар солса, жаннат билан ер ўртаси нурга ва хушбўй ҳидга тўлади. Жаннатдаги ҳур қизнинг бошидаги рўмоли, дунё ва ундаги ҳамма нарсадан афзалдир” (Муттафақун алайҳи).[7]
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дейдилар: “Жаннатга кирадиган биринчи гуруҳ, бадр кечасидаги тўлин ой каби бўлади, улардан кейинги гуруҳлар эса, осмондаги дурдан бўлган юлдуз каби порлоқ бўлади, жаннат аҳлининг ҳар бирига иккитадан жуфти ҳалол берилади, уларнинг болдир суягидаги иликлари этларининг устидан кўриниб туради, жаннатда бўйдоқ инсон бўлмас” (Муттафақун алайҳи).[8]
Жаннатдаги атирлар ва хушбўй ҳидлар
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дейдилар: “Жаннатга энг аввал кирадиган гуруҳ, бадр кечасидаги тўлин ой суратида кирадилар, улардан кейинги гуруҳлар, осмондаги дурдан бўлган энг ёрқин юлдузлар суратида кирадилар, улар бавл қилмайдилар, ахлат ҳам чиқармайдилар, тупурмайдилар ва бурунларини ҳам қоқмайдилар, уларнинг тароқлари олтиндан ва жисмларидан чиқадиган терлари мискдир, чўғлари энг гўзал ҳидлик увд таналаридан ва жуфти ҳалоллари жаннатнинг ҳур қизларидандир, уларнинг яратилишлари бир хилда, оталари Одам алайҳиссаломнинг суратида, олтмиш зироъ узунликда бўладилар” (Муттафақун алайҳи).[9]
Абдуллоҳ бин Амр разияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дейдилар: “Кимки, Ислом ўлкасига амирнинг аҳди паймони билан кирган динсизни ўлдирса, жаннат бўйини ҳидламайди, у билан жаннат ҳидининг ўртасида қирқ йиллик масофа бўлади” (Бухорий тахриж қилган).[10]
Имом Термизий ва Ибн Можа тахриж қилган бошқа ҳадисда: “У билан жаннат ҳидининг ўртасида етмиш йиллик масофа бўлади”, дейилган.[11]
Жаннат аҳли жуфти ҳалолларининг қўшиқ айтиши
Абдуллоҳ бин Умар разияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дейдилар: “Жаннат аҳлининг аёллари эрларига ҳеч ким эшитмаган, энг гўзал товушда қўшиқлар айтадилар, улар айтадиган қўшиқлар:
Биз гўзалларнинг энг афзали, эрларига қувонч кўзи билан боқадиган, мукаррам қавмнинг жуфти ҳалолларидирмиз.
Ва яна улар айтадиган қўшиқлар:
Биз абадий қолурмиз ўлмасмиз, омонликдамиз қўрқмасмиз, биз муқимлармиз бошқа ерга риҳлат қилиб кетмасмиз” (Табороний тахриж қилган).[12]
Жаннат аҳлининг жуфти ҳалоллари билан бўлган алоқалари
“Шак-шубҳасиз жаннат эгалари бу Кунда ўзлари истаган (орзу қилган) иш(лари) билан шод-хуррам бўлгувчидирлар. Улар ўз жуфтлари билан бирга барча соя-салқин жойлардаги сўриларда ястаниб ўтирурлар” (Ёсин: 55-56).
Зайд бин Арқам разияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дейдилар: “Жаннат аҳлига ейишда, ичишда ва жинсий шаҳватда юз эркакнинг кучи берилади”. Яҳудлардан бириси деди: “Еб, ичган киши ҳожат ҳам чиқариш керак-ку?!” Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Уларнинг қоринларидаги еб, ичган нарсалари терлари орқали чиқиб кетади” (Табороний ва Доримий тахриж қилган).[13]
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу дейдилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан: “Эй Оллоҳнинг элчиси! Жаннатда аёлларимиз билан жинсий алоқада бўламизми?” деб сўрадилар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Жаннат аҳли бир кунда юзтагача ҳур қизлар билан жинсий алоқада бўлади” (Табороний тахриж қилган).[14]
Жаннат аҳли жаннатда бола кўрадими?
Абу Саид разияллоҳу анҳу дейдилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Мўмин киши жаннатда бола кўришни истаса, аҳлининг ҳомила бўлиши, боланинг туғилиши ва жаннат аҳлининг ёшига етиши бир соатнинг ичида бўлади” (Имом Аҳмад ва Термизий тахриж қилган).[15]
Жаннат аҳлининг неъмат ва роҳати давомлидир
“Тақво эгалари учун ваъда қилинган жаннатнинг мисоли (будир): унинг остидан дарёлар оқур, мевалари ва соялари боқийдир. Бу тақво-парҳез билан ўтган зотларнинг оқибати келажагидир. Кофирларнинг оқибати эса дўзахдир” (Раъд: 35).
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дейдилар: “Жаннат аҳлига шундай нидо қилинади: “Эй аҳли жаннат! Сизлар жаннатда саломат бўлурсиз, сира ҳам касал бўлмассиз! Ҳаёт қоларсиз, ҳеч ҳам ўлмассиз! Ёш йигит бўлиб қолурсиз, ҳеч қачон қаримассиз! Сиз неъматда абадий қолурсиз! Ва ушбу ояти карима уларга ўқилур: уларга: «қилиб ўтган (яхши) амалларингиз сабабли сизларга мерос қилиб берилган жаннат мана шудир», деб нидо қилинур” (Муслим тахриж қилган).[16]
Жобир разияллоҳу анҳу дедилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан: “Эй Оллоҳнинг Расули! Жаннат аҳли ухлайдими?” деб сўрадилар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Йўқ, чунки уйқу ўлимнинг укасидир” (Баззор тахриж қилган).[17]
Жаннатнинг даражалари
“(Бу дунёда) уларнинг бировларидан бировларини (ризқу мартабада) қандай устун қилганимизни кўринг! Шак-шубҳа йўқки, охират даражалари неча баробар улуғ ва афзалроқдир” (Исро: 21).
“Ким у зотга яхши амаллар қилган мўмин ҳолида келса, бас, ана ўша (кишилар) учун юксак даражалар — остидан дарёлар оқадиган, улар абадий қоладиган жаннатлар бўлур. Бу (ширку-куфрдан) пок бўлган кишиларнинг мукофотидир!” (Тоҳа: 75-76).
“(Учинчи тоифа бўлмиш барча яхши амалларга) пешқадам бўлгувчи зотлар (жаннат неъматларига эришишида ҳам) пешқадам бўлгувчи зотлардир! Ана ўшалар ноз-неъмат боғларида (Оллоҳ таолога) яқин қилингувчилардир. (У пешқадамлар) аввалги (уммат)лардан кўпчилик, кейингилардан (яъни Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам алайҳиссалом умматларидан) эса оздир” (Воқеа: 10-14).
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Кимки Оллоҳга ва Расулига иймон келтирса, намозни барпо қилса ва рамазон рўзасини тутса, унинг жаннатга киришлиги Оллоҳнинг зиммасида бўлади, (фарқи йўқ) Оллоҳ йўлида жиҳод қилдими ёки туғилган еридан чиқмасдан ўтирдими”. Саҳобалар дедилар: “Эй Оллоҳнинг элчиси! Бу хушхабар билан одамларни хурсанд қилайликми?” Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Жаннатда бири биридан афзал бўлган юзта даража бордир, Оллоҳ уларни Ўзининг йўлида жиҳод қилгувчилар учун ҳозирлагандир, у даражаларнинг ҳар бирининг ўртасидаги масофа, ер билан осмоннинг ўртасидаги масофа кабидир, агар Оллоҳдан сўрасангизлар “Фирдавс” жаннатини сўранглар, “Фирдавс” жаннати, жаннатнинг ўртаси ва энг юқорисидир”.
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу дедилар: “Ўйлайманки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Унинг устида Раҳмоннинг Арши бордир ва ундан жаннатнинг булоқлари отилиб чиқади” (Бухорий тахриж қилган).[18]
Жаннатда мартабаси ўзидан паст бўлган мўминнинг зурриёти, унинг даражасига кўтарилиши
“Ўзлари иймон келтириб, зурриётлари ҳам уларга иймон билан эргашган зотларга (ўша) зурриётларини қўшдик ва уларга қилган амалларидан бирон нарсани ҳам камитмадик. Ҳар бир киши ўзи касб қилган иши билан гаровга олингувчидир — ушлангувчидир” (Ват-тур: 21).
И з о ҳ. Ушбу оятни шундай тушунмоқ лозим. Агар аждодлар ҳаёти дунёдан иймон ва эзгу амаллар билан ўтиб, Оллоҳ таоло наздида юксак даражотларга эришсалар ва уларнинг фарзандлари ҳам уларга иймон билан эргашсалар-у, аммо ота-боболари муяссар бўлган баланд мақомларга кўтарила олмасалар-да, Оллоҳ таоло уларни ҳам ота-боболарига қўшиб, барчаларига Ўзи ваъда қилган жаннатдан жой ато этади, аммо фарзандлари сабабли аждодларнинг ажр-мукофотларини заррача камитмайди.
Жаннат соялари
“Иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларни эса улар абадий яшайдиган, остидан дарёлар оқиб турадиган жаннатларга дохил қилажакмиз. Улар учун у жойларда пок жуфтлар бордир. Уларни қуюқ сояли жойларга киритурмиз” (Нисо: 57).
“Ўнг томон эгалари... Ўнг томон эгалари (бўлмоқ) не (саодат)дир! (Улар) тикансиз бутазорларда. Тизилган бананзорларда” (Воқеа: 27-30).
“Улар у жойда сўриларга ястанган ҳолларида ўтирурлар. Улар у жойда қуёш(нинг қизиғи)ни ҳам, замҳарир (қишнинг совуғи)ни ҳам кўрмаслар. (Жаннат) соялари уларга яқин ва мевалари ҳам (узиб тановул қилиш осон бўлсин учун) эгиб қўйилган бўлур” (Инсон: 13-14).
“Тақво эгалари учун ваъда қилинган жаннатнинг мисоли (будир): унинг остидан дарёлар оқур, мевалари ва соялари боқийдир. Бу тақво-парҳез билан ўтган зотларнинг оқибати келажагидир. Кофирларнинг оқибати эса дўзахдир” (Раъд: 35).
Жаннатнинг олийлиги ва кенглиги
“(Мўминларнинг) юзлари эса у Кунда (ўзларига ато этилган ноз неъматлардан) шод-хуррам; (Ҳаёти-дунёда Оллоҳ йўлида қилган) саъй-ҳаракатларидан рози бўлур. (Улар) олий жаннатда бўлиб; У жойда бирон беҳуда сўз эшитмаслар” (Ғошия: 8-11).
“Ва Парвардигорингиз томонидан бўлғувси мағфиратга ҳамда тақводорлар учун тайёрлаб қўйилган (эни осмонлар ва Ер баробарида бўлган) жаннатга шошилингиз!” (Оли Имрон: 133).
“(Эй инсонлар), Парвардигорингиз томонидан бўладиган мағфиратга ҳамда Оллоҳ ва Унинг пайғамбарларига иймон келтирган зотлар учун тайёрлаб қўйилган, кенглиги осмон ва Ернинг кенглиги каби бўлган жаннатга шошилингиз! Бу (яъни ваъда қилинган мағфират ва жаннат) Оллоҳнинг фазлу марҳамати бўлиб, уни Ўзи хоҳлаган кишиларга ато этур. Оллоҳ улуғ фазлу марҳамат соҳибидир” (Ҳадид: 21).
Жаннатдаги энг олий мартаба
Абдуллоҳ бин Амр бин Ос разияллоҳу анҳу ривоят қилишларича, у киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини эшитганлар: “Агар муаззинни эшитсангизлар, унинг орқасидан қайтаринглар ва менга саловот айтинглар, кимки менга бир саловот айтса, Оллоҳ унга ўн саловот айтади, сўнг Оллоҳдан мен учун васила сўранглар, у (васила) Оллоҳнинг фақатгина бир бандаси учун лозим бўлган жаннатдаги мартабадир. Ўшу Оллоҳнинг бандаси мен деб умид қиламан, кимки мен учун (Оллоҳдан) васила сўраса, у учун шафоат вожиб бўлур” (Муслим тахриж қилган).[19]
Жаннат аҳлларининг энг юксак ва энг паст мартабалари
Муғийра бин Шўъба разияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дейдилар: “Мусо алайҳиссалом Роббисидан аҳли жаннатнинг энг паст мартабасини сўраганда, Оллоҳ таолодан шундай жавоб бўлди: “Жаннат аҳли жаннатга киритилганидан сўнг бир киши келади ва унга: “Жаннатга киргин”, дейилади. У киши: “Эй Роббим! Мен қаерга кираман? Жаннат аҳли жаннатга кирди ва ҳар бир киши ўз ерини олди”, дейди. Унга дейилади: “Сен учун жаннатда дунё подшоҳларидан бир подшоҳнинг мулки бўлишига розимисан?” У киши: “Рози бўлдим, эй Роббим”, дейди. Унга дейилади: “Сенга шу мулк берилди ва яна унинг устидан унинг бир баробари ва яна бир баробари ва яна бир баробари ва яна бир баробари берилди, (яъни тўрт баробар мулк қўшиб берилди) ва яна бешинчисини ҳам қўшиб берилганда”, у киши: “Рози бўлдим, эй Роббим”, деди. Оллоҳ таоло дейди: “Сенга бу мулклар ва унинг устидан яна ўн баробари қўшиб берилди ҳамда яна сенга у ерда, кўнглинг истаган нарса берилур”. У киши: “Рози бўлдим, эй Роббим”, дейди.
Мусо алайҳиссалом Роббисидан аҳли жаннатнинг энг олий мартабасини сўради, Оллоҳ таоло деди: “Улар, мен танлаб олиб, дўст тутган инсонлардир, мен уларнинг кароматини Ўз қўлим билан экдим ва (ҳеч қандай ўзгартириш киритилмайдиган қилиб) устидан муҳр босдим, (улар учун у ерда) кўз кўрмаган, қулоқ эшитмаган ва инсоннинг хаёлига ҳам келмайдиган нарсалар бордир”. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Ушбу оят бунинг тасдиқидир:
“Бас уларнинг қилиб ўтган амалларига мукофот қилиб улар учун беркитиб қўйилган кўзлар қувончини (яъни охират неъматларини) бирон жон билмас” (Сажда: 17), ҳадисни имом Муслим тахриж қилган.[20]
Бошқа ҳадисда жаннат аҳлининг энг паст мартабаси шундай баён қилинган: “Сенга дунё баробарида мулк ва яна унинг ўн баробари берилур” (Муттафақун алайҳи).[21]
Жаннат аҳли учун энг буюк неъмат
“Оллоҳ мўмин, мўминаларга остидан дарёлар оқиб турадиган, улар абадий қоладиган жаннатлар ва жаннат боғларидаги покиза масканларни ваъда қилди. Оллоҳнинг розилиги эса ҳамма нарсадан улуғроқдир. Мана шу Ҳақиқий буюк бахтдир” (Тавба: 72).
“У Кунда (мўминларнинг) юзлари яшнаб, Парвардигорларига боқиб тургувчидир!” (Қиёмат: 22-23).
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда, саҳобаларнинг баъзилари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан: “Эй Оллоҳнинг Расули! Қиёмат кунида биз Роббимизни кўрамизми?, деб сўрадилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Бадр кечасида (осмондаги) тўлин ойни кўришда издиҳомлашиб, бир-бирларингизга зарар берасизларми? (мутаржимдан шарҳ: мисол учун: бир инсонни кўриш учун мингларча кишилар бир майдонда йиғилсалар, издиҳомнинг қаттиқлигидан бир-бирларига зарар беришлари аниқ ва ундан ташқари, шу инсонни кўришга муяссар бўла олмаганлар ҳам бўлиши мумкин, лекин осмондаги тўлин ойни кўриш учун бу машаққатлар бўлмайди) саҳобалар: “Йўқ, эй Расулуллоҳ”, дедилар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Булутсиз осмондаги қуёшни кўришда издиҳомлашиб, бир-бирларингизга зарар берасизларми?” саҳобалар: “Йўқ, эй Расулуллоҳ”, дедилар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Сизлар худди шунингдек, Роббиларингизни кўрасизлар” (Муттафақун алайҳи).[22]
Суҳайб разияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дейдилар: “Жаннат аҳли жаннатга кирганда Оллоҳ таоло уларга дейди: “Сизларга яна бирор нарсани зиёда қилиб беришимни истайсизларми?” Жаннат аҳли дейди: “(Эй Роббимиз!) бизга жаҳаннам азобидан нажот бериб, жаннатга киритмадингми?! Ва бизнинг юзимизни оқ қилмадингми?!” Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Оллоҳ таоло пардани очиб, жамолини кўрсатади, уларга жаннатда Роббиларига қарашдан кўра севимликроқ неъмат берилмайди” (Муслим тахриж қилган).[23]
Жаннат неъматларининг сифати
“(У Кунда уларга айтилур): «Эй, Бизнинг оятларимизга иймон келтирган ва мусулмон бўлиб ўтган бандаларим, бу Кун сизлар учун ҳеч хавфу-хатар йўқдир ва сизлар асло ғамгин бўлмайсизлар. 70. Сизлар жуфти ҳалолларингиз билан бирга шод-ҳуррам бўлган ҳолларингизда жаннатга кирингиз!» 71. Уларга олтиндан бўлган лаганлар(да таомлар) ва қадаҳлар(да шароблар) айлантирилур. У жойда кўнгиллар тилайдиган ва кўзлар лаззатланадиган (барча) нарса бордир. Сизлар у жойда мангу қолурсизлар. 72. Қилиб ўтган амалларингиз сабабли сизларга мерос қилиб берилган жаннат мана шудир. 73. Сизлар учун у жойда кўплаб мева-чевалар бўлиб, сизлар улардан ерсизлар” (Зухруф: 68-73).
“Албатта тақводор зотлар (У Кунда) осойишта жойда, боғлар ва чашмалар устида бўлурлар. 53. Улар бир-бирларига рўбарў бўлган ҳолларида ипак-шойидан либослар кийиб (ўлтирурлар). 54. Мана шундай! Яна Биз уларга оҳукўз ҳурларни жуфти ҳалол қилиб қўйгандирмиз. 55. Улар у жойда тинч-хотиржам бўлган ҳолларида (хизматкорлардан) барча мева-чевани чақирурлар. 56. Улар (жаннатда) биринчи ўлимдан (яъни ҳаёти дунёдан кўз юмганларидан) бошқа ўлимни тотмаслар. (Оллоҳ) уларни дўзах азобидан сақлагандир” (Духон: 51-56).
“Ва уларни сабр-қаноатлари сабабли жаннат ва (жаннатда эгниларида бўладиган) ипак (либослар) билан мукофотлади. 13. Улар у жойда сўриларга ястанган ҳолларида ўтирурлар. Улар у жойда қуёш(нинг қизиғи)ни ҳам, замҳарир (қишнинг совуғи)ни ҳам кўрмаслар. 14. (Жаннат) соялари уларга яқин ва мевалари ҳам (узиб тановул қилиш осон бўлсин учун) эгиб қўйилган бўлур. 15-16. Уларга кумуш идишлар(да таомлар) ва ўзи кумушдан (ясалган бўлса-да нафислигидан) шиша-шиша бўлиб кетган қадаҳлар(да шароблар) айлантирилиб турилур. (У шаробларни соқийлар ҳар кимнинг эҳтиёжига яраша) ўлчаб-белгилаб қўйгандирлар. 17-18. (Жаннат аҳли) у жойда мизожи-аралашмаси занжабил бўлган майкосалар — (жаннатлардаги) салсабил-ўтимли деб аталадиган чашма билан суғорилурлар. 19. Уларнинг устида мангу ёш (яъни ҳеч қаримайдиган) болалар (хизмат қилиб) айланиб турурларки, уларни кўрган вақтингизда (гўзалликлари, рангларининг тиниқлиги ва юзларининг нурлилигидан) сочиб юборилган марваридларми, деб ўйларсиз. 20. У жойда қачон қарасангиз ноз-неъматларни ва катта мулку давлатни кўрурсиз. 21. Уларнинг устларида яшил ипак ва шойи либослар бўлиб, улар кумуш билакузуклар билан безангандирлар ва Парвардигорлари уларни ниҳоятда покиза шароб-ла суғоргандир. 22. Албатта бу (жаннат ва ундаги ноз-неъматлар) сизлар учун мукофот бўлди” (Инсон: 12-22).
“(Учинчи тоифа бўлмиш барча яхши амалларга) пешқадам бўлгувчи зотлар (жаннат неъматларига эришишида ҳам) пешқадам бўлгувчи зотлардир! 11-12. Ана ўшалар ноз-неъмат боғларида (Оллоҳ таолога) яқин қилингувчилардир. 13-14. (У пешқадамлар) аввалги (уммат)лардан кўпчилик, кейингилардан (яъни Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам алайҳиссалом умматларидан) эса оздир. 15-16. (Улар олтиндан) тўқилган сўриларда ястанган ҳолларида бир-бирларига рўбарў бўлиб (ўлтирурлар). 17-18. Устларида эса мангу ёш (яъни ҳеч қаримайдиган) болалар оқар чашмадан (майли) қадаҳларни, кўзаларни ва косаларни айлантириб турурлар. 19. У (май)лардан уларнинг бошлари ҳам оғримас, маст ҳам бўлмаслар. 20-21. Яна ўзлари танлаб оладиган мева-чева ҳамда иштаҳалари тортган қуш гўштлари ҳам (айлантириб турилур). 22-23. Яна (улар учун) худди яшириб қўйилган марварид мисол оҳу кўз ҳурлар бордир. 24. (Бу) улар (ҳаёти дунёда) қилиб ўтган амалларининг мукофотидир. 25-26. Улар у жойда бирон беҳуда ва гуноҳ-ёлғон (сўз)ни эшитмаслар, фақат «Салом-салом», дейилганинигина (эшитурлар)” (Воқеа: 10-26).
“Ўнг томон эгалари... Ўнг томон эгалари (бўлмоқ) не (саодат)дир! 28. (Улар) тикансиз бутазорларда. 29. Тизилган бананзорларда. 30. Ёйилган соя (ости)да. 31. Оқизиб қўйилган сув (усти)да. 32-33. Тугаб қолмайдиган ва манъ этилмайдиган кўпдан-кўп (турли-туман) мева-чева (ости)да. 34. Баланд кўтарилган кўрпачалар (усти)дадирлар. 35. Дарвоқеъ Биз уларни (оҳу кўз ҳурларни) дафъатан пайдо қилдик (яъни улар онадан туғилмадилар, балки Оллоҳнинг қудрати билан дафъатан пайдо бўлдилар). 36-37-38. Сўнг уларни ўнг томон эгалари учун (ёшда ҳам, ҳусну жамол ва қадду қоматда ҳам) бири-бирига тенг, эҳтиросли бокира қизлар қилиб қўйдик. 39-40. (Ўнг томон эгалари бўлмиш саодатманд кишилар) аввалги (уммат)лардан ҳам кўпчилик, кейингилардан (яъни Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам алайҳиссалом умматларидан) ҳам кўпчиликдир” (Воқеа: 27-40).
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дейдилар: “Оллоҳ азза ва жалла шундай деди: “Мен солиҳ бандаларим учун (жаннатда) қулоқ эшитмаган, кўз кўрмаган ва инсоннинг хаёлига ҳам келмайдиган нарсаларни ҳозирлаб қўйдим. Бунинг тасдиқи ушбу оятдир: “Бас уларнинг қилиб ўтган амалларига мукофот қилиб улар учун беркитиб қўйилган кўзлар қувончини (яъни охират неъматларини) бирон жон билмас” (Муттафақун алайҳи).[24]
Жаннат аҳлининг сўзлари ва зикрлари
“Ва «Бизларга ваъдасини рост қилган ва бизларни бу (жаннат) ерига ворис қилган ҳамда жаннатдан ўзимиз хоҳлаган тарафда ўрин олишимизга (муваффақ қилган) Оллоҳга ҳамду сано бўлсин», дерлар. Бас (чиройли) амал қилгувчи зотларнинг ажр-мукофоти нақадар яхшидир!” (Зумар: 74).
“У жойдаги дуолари: «Эй Роббимиз, Ўзингни поклаймиз», дейиш, у жойдаги ўзаро саломлари (бир-бирларига) тинчлик тилашдир. Охирги тилаклари эса бутун оламлар Парвардигори — Оллоҳга ҳамду сано айтишдир” (Юнус сураси: 10).
“Улар у жойда бирон беҳуда ва гуноҳ-ёлғон (сўз)ни эшитмаслар, фақат «Салом-салом», дейилганинигина (эшитурлар)” (Воқеа: 25-26).
Жобир разияллоҳу анҳу дейдилар: “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини эшитдим: “Жаннат аҳли жаннатда ейдилар ва ичадилар, лекин тупурмайдилар, бавл қилмайдилар, ахлат чиқармайдилар ва бурниларини ҳам қоқмайдилар”. Саҳобалар дедилар: “Унда, еган таомлари нима бўлади?” Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Еган таомлари нафаслари ва терлари билан мискнинг ҳиди каби чиқади, бу дунёда машаққатсиз нафас олганларидек, жаннатда ҳам машаққатсиз тасбеҳ ва ҳамд айтишга илҳомлантириладилар” (Муслим тахриж қилган).[25]
Жаннат аҳлига Роб таоло тарафидан салом йўлланиши
“(Мўминлар Оллоҳга) рўбарў бўладиган кунда уларга (Оллоҳ томонидан йўлланадиган) салом тинчлик-омонлик тилаш бўлур. (Оллоҳ) улар учун улуғ мукофот (яъни жаннат) тайёрлаб қўйгандир” (Аҳзоб: 44).
“(Уларга) Меҳрибон Парвардигори томонидан салом айтилур” (Ёсин: 58).
Оллоҳ таолонинг ризосига эришмоқ
Абу Саид Ал-Худрий разияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дейдилар: Оллоҳ таоло жаннат аҳлига: “Эй жаннат аҳли!”, деб хитоб қилади. Улар: “Эй Роббимиз! Амринга ҳозиру нозирмиз! Барча яхшиликлар сенинг қўлингдадир!” дейдилар. Оллоҳ таоло: “Рози бўлдингизми?”, дейди. Жаннат аҳли: “Қандай рози бўлмайлик, эй Роббимиз?! Ҳеч кимга бермаган яхшиликларни бизга берган бўлсанг!”, дейдилар. Оллоҳ таоло: “Сизларга бундан ҳам афзалини берайми?”, дейди Жаннат аҳли: “Эй Роббимиз! Бундан ҳам яхшиси борми?”, дейдилар. Оллоҳ таоло: “Сизларга розилигимни ҳалол қилдим, бугундан кейин сизга ҳеч қачон ғазаб қилмайман!”, дейди” Муттафақун алайҳи.[26]
Эй Оллоҳим! Бизлардан, ота-оналаримиздан, бизнинг аҳлларимиздан ва барча мусулмонлардан рози бўлгин! Ўз Раҳматинг ила бизни жаннатинга киргизгин! (амин)
[1] Саҳиҳ ҳадис. Термизий (3361), Ибн Можа (4334).
[2] Бухорий (3207), Муслим (162).
[3] Бухорий (6553), Муслим (2828).
[4] Саҳиҳ ҳадис. Термизий (2525).
[5] Бухорий (6581).
[6] Муслим (2839).
[7] Бухорий (2796), Муслим (1880).
[8] Бухорий (3246), Муслим (2834).
[9] Бухорий (3327), Муслим (2834).
[10] Бухорий (3166).
[11] Термизий (1403), Ибн Можа (2687).
[12] Саҳиҳ ҳадис. Табороний (4917).
[13] Саҳиҳ ҳадис. Табороний (5/178), Доримий (2721).
[14] Саҳиҳ ҳадис. Табороний (5263), Силсилатус-саҳиҳа (367).
[15] Саҳиҳ ҳадис. Аҳмад (11079), Термизий (2563).
[16] Муслим (2837).
[17] Саҳиҳ ҳадис. Баззор (3517), Силсилатус-саҳиҳа (1087).
[18] Бухорий (2790).
[19] Муслим (384).
[20] Муслим (189).
[21] Бухорий (6571), Муслим (186).
[22] Бухорий (806), Муслим (182).
[23] Муслим (182).
[24] Бухорий (3244), Муслим (2824).
[25] Муслим (2835).
[26] Бухорий (6549), Муслим (2829).