×
“30 одимда фарзанд тарбияси” номли китобнинг ушбу бўлимида “ўн иккинчи одим” бўлган болажонларга саховатпешалик ва ийсор хислатларини таълим бериш ҳақидаги мавзуни ўз ичига олади.

30 одимда фарзанд тарбияси

12- одим

[ Ўзбекча – Uzbek – الأوزبكي ]

Солим Солиҳ Аҳмад ибн Мозий

Таржимон: Абу Абдуллоҳ Шоший

2015 - 1436

ثلاثون خطوة عملية لتربية الأبناء
على العمل لهذا الدين

الخطوة «12»

« باللغة الأوزبكية »

سالم صالح أحمد بن ماضي

مترجم: أبو عبد الله الشاشي

2015 - 1436

 Ўн иккинчи одим

 Фарзандингиз саховатпеша, ийсор соҳиби[1] бўлиб етишсин

Болажонлар илк болалик даврларида бирор нарсага эгалик қилишни яхши кўришлари билан ажралиб турадилар. Зеро бу нарса барча инсонларда бўлган табиий туйғудир. Мана шунинг учун ҳам бу туйғуни тўғри томонга йўналтириш ота-онанинг зиммасига тушади. Бу эса Ансорларнинг хислати-ийсорни болажонларнинг кўнглига жо қилиш билан бўлади. Оллоҳ таоло Ансорлардаги бу хислатни мадҳ этиб шундай деган: (Улар) ўзларини қўйиб (ўзгаларни) ийсор-ихтиёр қилурлар” (Ҳашр: 9).

Бу хислат ийсор, яъни ўзини қўйиб ўзгаларга илинишдир. Бу туйғу ийсорга қизиқтирган қисса ва ҳикоялар каби амалий ва билвосита йўллар билан болажонларнинг қалбига сингдирилиши мумкин.

 Болажонларнинг шахсиятларининг шаклланишида уларни “ИЙСОР” билан безашнинг аҳамиятига доир амайли мисол ва қиссалар:

1. Муҳожирлар Мадинага келганларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Абдурраҳмон ибн Авф билан Саъд ибн Рабиъни ака-ука тутинтириб қўйдилар. Саъд Абдурраҳмон ибн Авфга: “Мен Ансорлар ичида бадавлат кишиман, мол-мулкимни иккига бўлайин (ярми сеники бўлсин), иккита хотиним бор, улардан қайси бири сенга ёқса менга айт, унинг талоғини берайин, иддаси тугади дегунча никоҳлаб оласан”, — деди.

Абдурраҳмон ибн Авф: “Оллоҳ сенга аҳлингда-ю мулкингда барака берсин! Бозорларингиз қаерда?” — деди. Шунда унга Бану Қайнуқоъ бозорини кўрсатиб қўйишди. (Бозорга йўл олган) Абдурраҳмон ибн Авф, кечга (ишлаб топган пулидан) орттириб пишлоқ ва сарёғ олиб қайтди.[2]

2. Бухорий тахриж қилган ҳадисда, Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Ансорлар Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга: Хурмазорларни биз билан муҳожир биродарларимиз орасида бўлиб беринг”, деб илтимос қилдилар. У зот: “Бўлмайди”, дедилар. Шунда Ансорлар: “У ҳолда улар бизга парвариш қилишсин, ҳосилни улар билан бўлишайлик”, дедилар. Муҳожирлар ҳам “Бош устига”, деб қабул қилдилар”.[3]

 Амалий мисол:

Фарзандингизнинг пул сақловчи ғаладонига юз сўм пул солинг. Бир куни фарзандингизни олиб, муҳтожларга ёрдам берадиган хайрия жамғармаларидан бирига олиб боринг ва унинг кўз ўнгида садақа беринг. Уйга қайтишда унга тенгдош бўлган болаларнинг изтироблари, қийинчиликлари ҳақида айтиб беринг. Эртаси куни ўша қийналган болаларга бироз эҳсон қилишни таклиф қилинг. Ўшанда унинг буни ҳеч иккиланмасдан қилишини кўрасиз. Чунки у сизнинг бу ишни унинг олдида қилганингизни кўрган эди.

[1] Ўзгаларни ўзидан муқаддам қўймоқ, ўзининг эҳтиёжи бўлатуриб биродарларига илинмоқ.

[2] Бухорий ривояти (3780), Фатҳул Борий (7/486).

[3] Бухорий ривояти (3782), Фатҳул Борий (7/486).