Тавҳид ва иймон 07
Категориялар
Full Description
- Пайғамбар ва элчиларнинг энг афзали Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламдир
- У кишининг насаблари:
- Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг хусусиятлари
- Ваҳийнинг бошланиши
- Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг феъллари
- Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг жуфти ҳалоллари
- Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг фарзандлари
- Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг асҳоблари
- Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобаларини яхши кўрмоқ
Тавҳид ва иймон 07
«Мухтасар ал-фиқҳ ал-исламий» китобидан иқтибос
[ Ўзбекча – Uzbek – الأوزبكي ]
Муҳаммад ибн Иброҳим ат-Тувайжирий
Таржимон: Абдуллоҳ Солиҳ Насафий
Муҳаррир: Абу Абдуллоҳ Шоший
2014 - 1435
التوحيد والإيمان 07
مقالة مقتبسة من كتاب مختصر الفقه الإسلامي
« باللغة الأوزبكية «
محمد بن إبراهيم التويجري
مترجم: عبد الله صالح النسفي
مراجعة: أبو عبد الله الشاشي
2014 - 1435
Пайғамбар ва элчиларнинг энг афзали Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламдир
У кишининг насаблари:
Муҳаммад бин Абдуллоҳ бин Абдул-мутталиб бин Ҳошим. Оналари: Омина бинти Ваҳбдир. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам фил йилида Маккада туғилдилар. У кишининг туғилиш йиллари милодий сана билан 570 йилга тўғри келади. Оталари Абдуллоҳ у киши оналарининг қорнидалик чоғида вафот қилади. Дастлаб боболари Абдулмутталиб, сўнгра унинг вафотидан кейин амакилари Абу Толиб қарамоғида қолади. Олти ёшга етганларида оналари Омина ҳам вафот этади.
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам қавмининг ичида буюк ахлоқ ва гўзал шамоил билан ўсдилар. Халқнинг ишончини оқлагани учун қавми у кишини “Амин”, яъни ишонарли, омонатдор киши деб лақаблар эди. 40 ёшга етганида Ҳиро тоғида у кишига Оллоҳ тара-фидан ваҳий келиб, одамларни якка Оллоҳнинг ибодатига чақириш вазифаси берилади. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам даъват йўлида турли хил озорларга учрадилар ва сабр қилдилар. Мадинага ҳижрат қилганларидан кейин Оллоҳ таоло Ислом динини қувватлади ва комил қилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ислом динини комил ҳолида уммат-ларига етказганларидан сўнг ҳижрий 11 санада, робиъул-аввал ойида, душанба куни оламдан кўз юмадилар. У кишига Оллоҳнинг саломи ва саловоти бўлсин!
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг хусусиятлари
Жобир бин Абдуллоҳ ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дейдилар: “Менга олдинги пайғамбарларга берилмаган беш нарса берилди: Оллоҳ душманнинг қалбига бир ойлик масофадан қўрқув солиш билан менга нусрат берди, менга ер юзи тоҳур (сув топилмаганда таяммум билан покланиш) ва масжид қилинди, (истаган ерда намоз ўқиш мумкин, олдинги пайғамбарларга ибодатхоналардан бошқа ерда намоз ўқиш мумкин эмас эди) намоз вақти кирганда менинг умматимдан ҳар бир киши истаган ерида намозини ўқийверади, менга (урушдан тушган) ғаниматлар ҳалол қилинди, мендан олдин бирор пайғамбарга ҳалол қилинмаган эди, менга (қиёмат кунида) шафоат қилиш (ҳуқуқи) берилди, олдинги пайғамбарлар ўз қавмларига хос қилиб юборилган эдилар, мен эса одам-ларнинг ҳаммасига пайғамбар қилиб юборилдим” (Муттафақун алайҳи).[1]
У кишига хос сифатлар: рўзани ифторсиз улаб тутиш, маҳрсиз уйланиш, тўрттадан ортиқ хотинга уйланиш, садақани емаслик, Жибрийл фариштани Оллоҳ яратган асл кўринишида кўрганлари каби бошқа инсонлар кўра олмайдиган нарсани кўриб, эшита олмайдиган нарсани эшитишлари, молу дунёни мерос қолдирмаслик.
Ваҳийнинг бошланиши
Мўминларнинг онаси Оиша разияллоҳу анҳу шундай дейдилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга илк бор келган ваҳий солиҳ тушлар эди. У киши кўрган тушларнинг ҳар бири ёруғ тонг каби воқеиликда содир бўлар эди. Кейин у кишининг қалбларига ёлғизлик яхши кўрса-тилди. Ҳиро ғорига бориб, бир неча кун ёлғиз қолиб ибодат қилар эдилар. Ўзлари билан олган озуқа тугаганда аҳлларига келиб, озуқа олар ва яна ғорга қайтар эдилар. Бу ҳолат фаришта Жибрийл алайҳиссалом келганига қадар давом этди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ҳиро ғорида хилватда ибодат қилар эканлар, у кишининг ёнларига Жибрийл алайҳиссалом келади ва шундай дейди: “Ўқинг, эй Муҳаммад!” “Мен ўқишни билмайман!” десам, “Фаришта мени ўраб, қаттиқ қисди, сўнг қўйиб юборди ва ўқинг! деди, дедилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам. Мен ўқишни билмайман! дедим. Фаришта мени иккинчи марта ўраб, қаттиқ қисди, сўнг қўйиб юборди ва ўқинг! деди. Мен ўқишни билмайман! дедим. Фаришта мени учинчи марта ўраб, қаттиқ қисди, сўнг қўйиб юборди ва (Эй Муҳаммад) яратган зот бўлмиш Парвардиго-рингиз номи билан (бошлаб) ўқинг! У инсонни лахта қондан яратган (зотдир). Ўқинг! Сизнинг Парвардигорингиз (инсониятга) қаламни (яъни ёзишни — хатни) ўргатган ўта карамли зотдир. У зот инсонга унинг билмаган нарсаларини ўргатди, деди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ғорда кўрган ҳолатдан қалблари титраб қайтдилар ва Хадича бинти Хувайлид разияллоҳу анҳонинг ёнларига кириб: “Мени ўранглар! Мени ўранглар!” дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни ўрадилар, қўрқинч кетиб, ўзларига келганларидан сўнг бўлган воқеани Хадича онамизга гапириб бердилар ва: “Мен ўзимга зарар етишидан қўрқдим”, дедилар. Хадича разияллоҳу анҳу дедилар: “Оллоҳ таоло сизни ҳеч қачон хўрламайди, чунки сиз қариндош-уруғчилик алоқаларини боғлайсиз, заифларнинг оғирини енгил қиласиз, қўли қисқа фақирларга ёрдам берасиз, меҳмонни ҳурмат қиласиз ва ҳақ эгаларига ёрдам берасиз.
Кейин Хадича разияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан амаксининг ўғли Варақа бин Навфалнинг ёнига борадилар. Варақа бин Навфал жоҳилиятда насоро динини қабул қилган киши эди. Варақа Инжилни иброний тилда ёзар, ёши кексайиб, кўзи кўрмай қолган эди. Хадича разияллоҳу анҳу дедилар: “Эй амакимнинг ўғли! Биродарингни ўғлига қулоқ сол ва фик-рингни билдир. Варақа деди: “Нималар бўлди, эй биродаримнинг ўғли?” Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бўлган воқеани гапириб берди-лар. Варақа деди: “Сенга келган фаришта Номус-дир. Оллоҳ таоло уни Мусога ҳам юборган эди. Кошки эди қавминг сени ерингдан чиқарган вақтда тирик бўлсам”. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Улар мени еримдан чиқара-диларми? дедилар. “Ҳа, чиқарадилар. Ҳар бир пайғамбар Оллоҳ тарафидан дин келтирганда уларга қавмлари тарафидан душманлик қилин-ган. Агар шу кунга тирик етсам, мен сенга ёрдам бераман. Варақа бундан кейин ҳеч қанча турмай, вафот қилди” (Муттафақун алайҳи).[2]
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг феъллари
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам-нинг феъллари уч қисмга бўлинади:
1) Инсоний табиатдан ва одатдан келиб чиққан ҳолда қилган феъллари. Бунга мисол: ўтирмоқ, турмоқ, емоқ, ичмоқ ва ухламоқлари каби. Бу феъллар ибодатга кирмайди ва бу феълларда эргашиш вожиб эмасдир.
2) Ибодат учун қилган феъллари: намоз ва ҳаж амаллари каби. Бу феълларда эргашиш ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қандай қилган бўлсалар, шу тарзда қилиш вожибдир.
3) Ибодат билан одатнинг ўртасидаги феъллар. Бир тарафдан шариат талаб қилган феълга ўхшайди, бошқа тарафдан инсоний табиат ва одатдан келиб чиққан феълга ўхшай-ди. Бунга мисол: Ҳаж ибодатига маркабда боришлик, намозда истироҳат жалсаси, ҳайит намозига бир йўлдан бориб, бошқа йўлдан қайтишлик ва ҳоказо. Бунинг ҳукми: истаган киши қилади, истамаган киши қилмайди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг жуфти ҳалоллари
1. Хадича бинти Хувайлид.
2. Оиша бинти Аби Бакр.
3. Савдо бинти Замъа.
4. Ҳафса бинти Умар.
5. Зайнаб бинти Хузайма.
6. Умму Салама.
7. Зайнаб бинти Жаҳш.
8. Жувайрия бинти Ҳорис.
9. Умму Ҳабиба бинти Абу Суфён.
10. Софийя бинти Ҳуйай.
11. Маймуна бинти Ҳорис.
Оллоҳ уларнинг барчасидан рози бўлсин.
Улардан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан олдин вафот қилганлари: Хадича бинти Хувайлид ва Зайнаб бинти Хузаймадир. Қолганлари эса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан кейин вафот қилишган. Уларнинг энг афзаллари: Хадича бинти Хувайлид ва Оиша бинти Аби Бакрдир.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг фарзандлари
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам-нинг учта ўғиллари бўлган: Қосим ва Абдуллоҳ Хадича онамиздан, Иброҳим Мария ал-Қибтийя-дан туғилган. Ҳаммаси ёшлигидаёқ оламдан ўтишган.
Тўртта қизлари бўлган: Зайнаб, Руқийя, Умму Кулсум ва Фотима. Тўрталаси ҳам Хадича онамиздан туғилган. Фотима разияллоҳу анҳо-дан бошқа уч қизлари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан олдин вафот қилганлар. Фотима онамиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан кейин вафот қилганлар. Уларнинг ҳаммаларидан Оллоҳ рози бўлсин.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг асҳоблари
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам-нинг саҳобалари умматнинг энг афзалидирлар. Оллоҳ таоло динига нусрат бериш учун уларни ўз пайғамбарига саҳоба қилиб танлади.
Абдуллоҳ бин Масъуд разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллал-лоҳу алайҳи ва саллам шундай дейдилар: “Инсонларнинг энг яхшилари менинг замонамда-гилари, сўнгра улардан кейингилари, сўнгра улардан кейингилардир. Улардан кейин эса, бир қавмлар келади, уларнинг шаҳодатлари қасам-ларидан ва қасамлари шаҳодатларидан ўзиб ўтади”[3] (Муттафақун алайҳи).[4]
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобаларини яхши кўрмоқ
Саҳобаларни яхши кўрмоқ, уларнинг ҳаққиларига дуолар қилиб, истиғфорлар айтмоқ ва уларнинг камчиликларини излаб, орқалари-дан гапиришдан тилни тиймоқ иймоннинг аломатларидандир. Улар молларини ва жон-ларини Оллоҳнинг йўлида фидо қилиб, Исломга ва Ислом умматига жуда кўп хизматлар қилдилар. Оллоҳ улардан рози бўлсин ва уларни рози қилсин.
“Муҳожир ва ансорларнинг биринчи пешқадамлари ва уларга чиройли амаллар билан эргашган зотлар — Оллоҳ улардан рози бўлди ва улар ҳам Ундан рози бўлдилар. Яна (Оллоҳ) улар учун остидан дарёлар оқиб турадиган, улар абадий қоладиган жаннат-ларни тайёрлаб қўйди. Мана шу буюк бахтдир” (Тавба: 100).
“Иймон келтирган, ҳижрат қилган ва Оллоҳ йўлида курашган зотлар ва (муҳожир-ларга) уй-жой бериб, ёрдам қилган зотлар — ана ўшалар ҳақиқий мўминлар бўлиб, улар учун мағфират ва улуғ ризқ бордир” (Анфол: 74).
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дейдилар: “Менинг саҳобаларим-ни ҳақорат қилманглар! Руҳим қўлида бўлган зотга қасамки, агар сизлардан бирор киши “Уҳуд” тоғидек олтинни инфоқ қилса, саҳобаларимнинг қилган бир ҳовуч инфоқларига, ҳатто ярим ҳовучига ҳам тенг келмайди” (Муттафақун алайҳи).[5]
[1] Бухорий 335, Муслим 521.
[2] Бухорий 3, Муслим 160.
[3] (мутаржимдан шарҳ) уларнинг шаҳодатлари қасамларидан ва қасамлари шаҳодатларидан ўзиб ўтади. Бу ҳдисда, киноя йўли билан икки нарсага шошилишдан қайтарилди: 1- қасам ичишга шошилмоқ. 2- ўзининг ҳақ эканига шоҳид излашга ёки шоҳид бўлишга шошилмоқ. Агар ҳоким ёки қози шоҳидларни талаб қилса ёки қасам ичишни талаб қилса, талаб қилинган шу икки нарсага шошилишда зарар йўқ, талаб қилмасдан олдин шошилмоқлик, кишининг дини ва тақвоси заиф эканига далолат қилади, дейди салафлар. Иброҳим дейди: Ёшлик вақтимизда салафлар бизни қасам ичиб, гувоҳликга шошилганимиз учун жазолашар эди, бунинг сабаби, шу икки нарса бизнинг одатимизга кириб, енгил қарайдиган бўлиб қолмаслигимиз учун эди.
[4] Бухорий 2652, Муслим 2533.
[5] Бухорий 3673, Муслим 2540.