Тавҳид ва иймон 06
Категориялар
Full Description
- Набий ва Расулларнинг хусусиятлари
- Набий ва Расулларга иймон келтиришнинг ҳукми
- Набий ва Расулларнинг бир-биридан афзалликлари
- Расул ва Набийларга иймон келтиришнинг самараси
Тавҳид ва иймон 06
«Мухтасар ал-фиқҳ ал-исламий» китобидан иқтибос
[ Ўзбекча – Uzbek – الأوزبكي ]
Муҳаммад ибн Иброҳим ат-Тувайжирий
Таржимон: Абдуллоҳ Солиҳ Насафий
Муҳаррир: Абу Абдуллоҳ Шоший
2014 - 1435
التوحيد والإيمان 06
مقالة مقتبسة من كتاب مختصر الفقه الإسلامي
« باللغة الأوزبكية «
محمد بن إبراهيم التويجري
مترجم: عبد الله صالح النسفي
مراجعة: أبو عبد الله الشاشي
2014 - 1435
Набий ва Расулларнинг хусусиятлари
Оллоҳнинг Набий ва Расуллари инсонлар-нинг ичида энг қалблари пок, ақллари ўткир, иймонларида содиқ, ахлоқлари гўзал, динлари комил, ибодатда мустаҳкам, жисмда комил ва кўринишлари энг гўзал кишилардир. Оллоҳ таоло уларни баъзи хусусиятлар билан хослагандир:
1. Оллоҳ уларни Ўз ваҳийси ва рисоласи учун танлаб олди.
“Оллоҳ фаришталардан ҳам элчилар танлар, инсонлардан ҳам. Дарҳақиқат Оллоҳ эшитгувчи, кўргувчидир” (Ҳаж: 75).
“(Эй Муҳаммад, Уларга) айтинг: «Ҳеч шак-шубҳа йўқки, мен ҳам сизлар каби бир одамдирман. Менга Тангрингиз ёлғиз Оллоҳ-нинг Ўзи экани ваҳий этилмоқда. Бас, ким Парвардигорига рўбарў бўлишидан умидвор бўлса, у ҳолда яхши амал қилсин ва Парвардигорига бандалик қилишда бирон кимсани (унга) шерик қилмасин! (Яъни, қиладиган барча амалларини ёлғиз Оллоҳ учун қилсин)» (Каҳф: 110).
2. Пайғамбарлар инсонларга динни етка-зишда катта хатолардан маъсумдирлар (яъни холидирлар). Агар бирор хатога йўл қўйсалар, Оллоҳ дарҳол уларни ҳаққа қайтаради.
“Ботиб кетаётган юлдузга қасамки, сизларнинг соҳибингиз (яъни Муҳаммад) залолатга ҳам кетгани йўқ, йўлдан ҳам озгани йўқ! Ва у (сизларга келтираётган Қуръонни) ўз ҳавойи-хоҳиши билан сўзламас. У (Қуръон) фақат (Оллоҳ томонидан пайғам-барга) ваҳий қилинаётган (туширилаётган) бир ваҳийдир. Унга (бу ваҳийни) бир кучга тўлган, соҳиби қудрат (яъни Жаброил алайҳис-салом) таълим бермишдир” (Нажм: 1-5).
3. Улар вафотларидан кейин молу дунёни мерос қилиб қолдирмайдилар.
Оиша разияллоҳу анҳодан ривоят қилин-ган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дейдилар: “Биз пайғамбарлар мерос қолдирмаймиз, биздан қолган нарсанинг барчаси садақадир” (Муттафақун алайҳи).[1]
4. Пайғамбарларнинг кўзлари ухлайди, қалблари эса ухламайди. Анас разияллоҳу анҳу-дан ривоят қилинган “Исро” қиссасида шундай дейдилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг кўзлари уйқуда ва қалблари уйғоқ эди. Шунингдек, пайғамбарларнинг ҳаммасининг кўзлари ухлайди, қалблари ухламайди” (Бухо-рий).[2]
5. Оллоҳ таоло Пайғамбарларга ўлим вақтида ҳаётда тирик қолиш билан вафот қилиб охират ҳовлисига кўчиб ўтишнинг ўртасида ихтиёр беради. Оиша разияллоҳу анҳо шундай дейдилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганларини эшитдим: “Қайси бир пайғамбар бўлмасин, албатта (ўлим хастаси билан) хасталанганда Оллоҳ таоло унга дунё билан охиратни (танлаш) ўртасида ихтиёр беради” (Муттафақун алайҳи).[3]
6. Пайғамбарлар вафот қилган жойларига дафн қилинадилар.
Абу Бакр разияллоҳу анҳу айтадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганларини эшитдим: “Пайғамбарлар вафот этган ерларигагина дафн қилинадилар” (Имом Аҳмад).[4]
7. Пайғамбарлар тирикдирлар, улар қабр-ларида намоз ўқиган ҳолларида турадилар. Анас разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дейдилар: “Пайғамбарлар тирикдирлар, улар қабрларида намоз ўқиган ҳолларида туради-лар” (Абу Яъло).[5]
Анас разияллоҳу анҳудан ривоят қилин-ган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дейдилар: “Исрога кўтарилган кечада қизил қумтепанинг ёнида Мусонинг ёнидан ўтдим, Мусо қабрида намоз ўқиб турган эди” (Муслим).[6]
8. Пайғамбарларнинг аҳли аёлларини улардан кейин бошқалар никоҳига олиши мумкин эмасдир. “Эй мўминлар, пайғамбар-нинг уйларига фақат сизларни бирон таомга чақирилсагина киринглар. (Ўшанда ҳам) унинг пишишига кўз тутиб тургувчи бўлманглар, балки чақирилган пайтингизда кириб, таомлангач тарқалинглар ва бирон гапга берилган ҳолингизда (у ерда қолиб кетманглар)! Чунки бу (ишларингиз) пайғам-барга озор берур, у эса сизлардан (яъни сизларни чиқариб юборишдан) тортинар. Оллоҳ ҳақни (айтишдан) тортинмас. Қачон сизлар (пайғамбар аёлларидан бирон нарса сўрасангизлар) парда ортида туриб сўранглар! Мана шу сизларнинг дилларингизни ҳам, уларнинг дилларини ҳам тоза тутгувчи-роқдир. Сизлар учун Оллоҳнинг пайғам-барига озор бериш ва унинг ортидан аёлла-рига уйланишингиз ҳеч қачон дуруст эмас-дир. Чунки бу (ишларингиз) Оллоҳ наздида улуғ (гуноҳ) бўлган ишдир” (Аҳзоб: 53).
Набий ва Расулларга иймон келтиришнинг ҳукми
Набий ва расулларнинг барчасига иймон келтириш вожибдир. Кимки уларнинг бирини инкор қилса, ҳаммасини инкор қилган бўлади. Улардан ривоят қилинган хабарларнинг саҳиҳ-ларини тасдиқ қилмоқ вожибдир. Бизга юборил-ган Пайғамбарнинг шариатига эргашиш ва амал қилиш вожибдир. У расул ва набийларнинг хотами (тугатгувчиси) ва инсонларнинг ҳамма-сига элчи қилиб юборилгандир.
“Эй мўминлар, Оллоҳга, унинг пайғам-барига ва шу пайғамбарига нозил қилган Китобига ҳамда илгари нозил бўлган Китоб-ларига иймонингиз комил бўлсин. Кимки Оллоҳга, фаришталарга, китобларига, пай-ғамбарларига ва охират кунига ишонмаса, демак, у жуда қаттиқ адашибди” (Нисо: 136).
Набий ва Расулларнинг бир-биридан афзалликлари
Пайғамбарлар Оллоҳ тарафидан берилган хислатларда, оят ва мўъжизаларда бир-бирларидан афзалдирлар. Уларнинг баъзилари расуллар, баъзилари набийлар, баъзилари буюк сабр ва матонат эгалари, баъзиларини Оллоҳ Ўзига халил қилган, баъзиларига эса гапирган. Улар шунга ўхшаган фазилатлар билан бир-бирларидан афзал қилинган. Уларнинг энг афзали Одам авлодининг саййиди, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламдир.
“Ўша пайғамбарларнинг айримларини айримларидан афзал қилдик. Уларнинг ораларида Оллоҳ (бевосита) сўзлаган зотлар бор. Ва (уларнинг) айримларини (Оллоҳ) юксак даражаларга кўтарди. Ийсо бинни Марямга ҳужжатлар бердик ва уни Руҳул-қудс (Жаброил) билан қувватлантирдик. Агар Оллоҳ хоҳлаганда у пайғамбарлардан кейин ўтган одамлар ҳужжатлар келганидан кейин уришишмаган бўлардилар. Аммо улар ихти-лоф қилдилар. Бас, уларнинг орасида мўмин-лар ҳам бор, кофирлар ҳам. Агар Оллоҳ хоҳ-лаганда уришишмаган бўлардилар, лекин Оллоҳ Ўзи хоҳлаган ишини қилади” (Бақара: 253).
“Парвардигорингиз осмонлар ва ердаги бор жонзотни жуда яхши билур. Ҳақиқатан, Биз айрим пайғамбарларни айримларидан устун қилдик. Биз Довудга Забурни ато этдик” (Исро: 55).
“Ҳақиқий мусулмон бўлган ҳолида ўзини Оллоҳга топширган ва ҳақ йўлдаги Иброҳимнинг динига эргашган кишининг динидан ҳам гўзалроқ дин борми?! (Ахир) Иброҳимни Оллоҳ Ўзига дўст тутган” (Нисо: 125).
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дейдилар: “Бошқа пайғамбар-лардан олти нарса билан афзал қилиндим, менга жавомиъул-калим (қисқа ибора билан кенг маъ-нони ифодалаш) берилди, душманнинг қалбига туширилган қўрқув билан нусратландим, менга (урушдан тушган) ғаниматлар ҳалол қилинди, менга ер юзи тоҳур (сув топилмаганда таяммум билан покланмоқ) ва масжид қилинди, (истаган ерда намоз ўқиш мумкин, олдинги пайғамбар-ларга ибодатхоналардан бошқа ерда намоз ўқиш мумкин эмас эди), одамларнинг ҳаммасига пай-ғамбар қилиб юборилдим (олдинги пайғамбарлар ўз қавмларига хос қилиб юборилган эдилар) ва мен билан пайғамбарлик тугатилди” (Муслим).[7]
Абу Саид разияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дейдилар: “Пайғамбарларнинг ўртасида таъассуб қилиб, бирини биридан афзал деманглар. Қиёмат кунида барча инсонларнинг жони олинади, энг аввал ер ёрилиб, қабридан чиққан инсон мен бўламан. Тўсатдан кўзим Мусога тушади, у кишини Аршнинг устунини ушлаб турган ҳолида кўраман. Мен билмайман, қиёмат куни бошқа инсонларнинг жони олинганда, у кишиники ҳам олинганми ёки у кишининг тоғда беҳуш бўлиб йиқилганлари биринчи соъқа[8] ҳисобига ўтганми?”[9] (Муттафақун алайҳи).[10]
Мутаржимдан шарҳ: “Бу ҳадиснинг ворид бўлиш сабаби: Саҳиҳ Бухорийда 1822-рақам билан ривоят қилинган ҳадисда Абу Саид Ал-Худрий разияллоҳу анҳу ривоят қилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўтирган эдилар, бир яҳудий келиб: “Эй Абул-Қосим! Саҳобаларингиздан бири юзимга урди”, деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким у? дедилар. “Ансорлардан бири”, деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Менинг ёнимга чақиринг уни” дедилар. Ансорий келди. Яҳудийни урдингми? Бозорда “Мусони бутун башариятнинг устидан пайғам-бар қилиб танлаган зотга қасам” деб қасам ичаётганини эшитдим ва унга жавобан: Эй хобис, Мусони Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг устиларидан ҳам пайғамбар қилиб танлаган деяпсанми?” деб ғазаб билан юзига урдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Пайғамбарларнинг ўртасида таъассуб қилиб, бирини биридан афзал деманглар!”. Бошқа ривоятда: “Мени Мусодан афзал деманглар!” дейилади.
Расул ва Набийларга иймон келтиришнинг самараси
Оллоҳнинг бандаларига бўлган раҳмати-ни ва уларга пайғамбарлар юбориш орқали қилган иноятини билмоқликдир.
[1] Бухорий 6730, Муслим 1757.
[2] Бухорий 3570.
[3] Бухорий 4586, Муслим 2444.
[4] Саҳиҳ ҳадис. Аҳмад 27.
[5] Абу Яъло 3425. Силсилатус-саҳиҳа 621.
[6] Муслим 2375.
[7] Муслим 523.
[8] (Мутаржимдан шарҳ) Соъқанинг икки маъноси бор: 1-чақмоқнинг чақиши. 2- ҳушсиз ёки жонсиз ҳолида йиқилмоқ.
[9] (Мутаржимдан шарҳ) Ҳар бир инсон учун икки соъқа бўлади: биринчисида жони олинади, иккинчисида қайта тирилади. Бир соъқа Мусо алайҳиссаломга тоғда бўлган эди. Агар шу соъқа Мусо алайҳиссалом учун биринчиси ҳиобланган бўлса, қиёматда инсонлар учун бўлган биринчи соъқа, Мусо алайҳиссалом учун иккинчиси ҳисобланиши керак.
[10] Бухорий 2412, Муслим 2374.