×
Ушбу мақола шайх Шинқитийнинг маърузаларидан таржима қилинган бўлиб, қуйидаги мавзуларни ўз ичига олади: - Рамазон кечаларида намоз билан қоим бўлувчиларга тавсиялар: - Ибодатни холис билан қилиш; - Қуръон оятларини тафаккур қилиш; - Малолланишдан эҳтиёт бўлиш.

Рўзадорларга тавсиялар 02

[ Ўзбекча – Uzbek – الأوزبكي ]

Муҳаммад Мухтор аш-Шинқитий

Таржимон: Абу Абдуллоҳ Шоший

Нашрга тайёрловчи: Шамсуддин Дарғомий

2014 - 1435

﴿ وصايا للصائمين 02﴾

« باللغة الأوزبكية »

محمد المختار الشنقيطي

ترجمة: أبو عبد الله الشاشي

مراجعة: شمس الدين درغامي

2014 - 1435

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим

 Қоимларга тавсиялар

Иккинчи тавсия эса, Рамазон ойидаги қоим-ларга қаратилган бўлиб, бу насиҳатлар намо-зида Оллоҳнинг раҳматини умид қилган ҳар бир намозхонга тегишлидир.

 Ибодатни холис билан қилиш

Рамазон кечаларида намоз ўқишни хоҳла-ганларга биринчи тавсия, бу ойнинг қиёмида (яъни тунги намозида ёки бошқача қилиб айтганда таровиҳ намозида) Оллоҳнинг Юзи учун ихлос қилишдир. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Ким Рамазонда иймон ва иҳтисоб билан қоим бўлса, ўтган гуноҳи мағфират қилинади", деганлар. Ким Рамазонда иймон билан қоим бўлса, яъни Оллоҳнинг ваъдаси ва ваъидини тасдиқлаб, иҳтисоб билан, яъни Оллоҳ азза ва жалланинг раҳматидан умидвор бўлиб кечалари намоз ўқиса, ўтган гуноҳлари кечирилади.

Агар уйингиздан масжидни обод қилиш учун таровиҳ намозига чиқсангиз, қалбингизда фақат Оллоҳ бўлган ҳолдагина ва фақат Оллоҳ азза ва жалланинг раҳматини умид қилиш ниятидагина чиқинг. Агар мана шу ният билан чиқсангиз, оёғингиз ердан кўтарилиши билан у сабабли даражалар юксалади, ерга қўйилиши билан у сабабли ғам-ташвишлар ва гуноҳлар ўчирилади.

Риё ва сумъадан холи бўлган мана шу ният билан чиқинг. Бордию одамларнинг кўриши ва кўрмаслиги орасида ихтиёрли бўлиб қолсангиз, намозингиз билан ёлғиз бўлишни, Оллоҳдан бошқа ҳеч ким кўрмаслигини танланг.

Намозга Оллоҳнинг раҳматини умид қилиб чиқинг. Маликул-Аллам бўлган Оллоҳнинг қаршисида намозда холис тургани сабаб, Оллоҳ уларга Дорус-саломни (жаннатни) вожиб қилган қанчадан-қанча одамлар бор!

Оллоҳ таборака ва таоло бандасига ибода-тидаги ихлоси миқдорича раҳматини беради. Шундай экан, банда Оллоҳга ниятни холис қилишда нафси билан курашсин. Ҳақиқий маҳрум киши, тунги намозида ихлосдан маҳрум бўлган кимсадир. Ярим кечада намоз билан Оллоҳга ибодат қилган, уларнинг насибалари чарчоқ ва машаққатдан бошқа нарса бўлмаган қанчадан-қанча одамлар бор! Оллоҳдан саломат-лик ва офият сўраймиз.

Банда бандаларнинг кўришини умид қилиш фитнаси сабабли бандаларнинг Раббисининг раҳматидан маҳрум бўлиб қолишдан жуда жуда эҳтиёт бўлсин. Банда одамларнинг кўришлари- дан нима наф топади?! Банда башардан нимани ҳам оларди?! Зеро Оллоҳнинг ҳузурида бирор кимса бошқа бирига манфаат беролмайди. Бас, қиёмда нафсингизни ихлосга чорланг ва мен Маликул-Алламнинг раҳматини умид қиламан, деб айтинг. Уйингиздан чиқсангиз, чиқишингиз билан маҳшарда бу қадамларга муҳтож бўлишингизни ёдингизга олинг. Агар намозга турсангиз, қабрингизга тупроқ тортилиб, лаҳадингиз ёпилганда бу рукуълар ва сажда-ларга муҳтож бўлишингизни ёдингизга олинг.

Шунинг учун, Оллоҳ йўлида яхши кўрган-ларим! Мўмин кишига қиёмида (яъни намозида) ихлос қилиш билан нафсига жиҳод қилиши лозим бўлади. Кимки уйидан Оллоҳнинг Юзи учун мухлис ҳолида чиқса, Оллоҳ унга Қуръон ҳаловатини тоттиради, шунда у ўзида хузуъ, хушуъ ва Оллоҳ таборака ва таолога қайтишни топади. Инсон Оллоҳ учун мухлис ҳолда чиқар-кан, албатта ибодатида тавфиққа эришади.

 Қуръон оятларини тафаккур қилиш

Эй Рамазонда қоим бўлувчи, сизга лозим бўлган иккинчи иш, Қуръон оятларини тафаккур қилишингиз, улардан панд-насиҳат олишингиз ва ушбу етук мавъизалари билан таъсирланишингиздир.

Кимга нидо қилаётганингизни эсланг!

Бу кимнинг каломи эканини эсланг!

Бу нидоларни ҳамда дин, дунё ва охиратда сиз учун яхшиликларни ўзида мужассам қилган нарсани эсланг!

Қалбингизни ҳозирланг ва ўша оятлардаги панд-насиҳатлар билан бирга яшанг! Жаннат аҳли билан наъимда ва хурсандчиликда бирга яшаб, нафсингизни жаннатларга қизиқтиринг ҳамда дўзах аҳли билан дўзахда ва жаҳаннамда бирга бўлгандай тасаввур қилинг! Чунки уларни эслаш қалбларни поклайди ва башарият Раббисидан қўрқувни ва юмшоқ кўнгил бўлиш имконини беради.

Банда Қуръон оятларини тафаккур қилар экан, албатта эслатма олади. "Қасамки, Биз Қуръонни зикр-эслатма олиш учун осон қилиб қўйдик. Бас, бирон эслатма-ибрат олгувчи борми?". Сиз ўша эслатма олгувчидан бўлинг!

Оллоҳнинг қаршисида туриб, Қуръон оятла-рини тафаккур қилиб, етук мавъизаларни чиқарган қанчадан-қанча одамлар бор! Банда қанчадан-қанча оятларни тафаккур қилган ва Оллоҳ унинг қалбида Ўзи хоҳлаган мавъиза-ларни қолдирган бўлса!

Қуръонни тафаккур қилинглар! Биз Қуръон-дан бунчалар узоқ бўлмасак-а! "(Ушбу Китоб) сизлар фақат Оллоҳгагина ибодат қилишин-гиз учун, ҳикмат соҳиби ва (ҳамма нарсадан) хабардор зот — Оллоҳ томонидан оятлари бузилмайдиган мустаҳкам ва муфассал қилинган бир китобдир".

"Эй инсонлар, сизларга Парвардигорингиз томонидан панд-насиҳат, дилларингиздаги бузуқ эътиқодлардан иборат нарсаларга шифо ва иймон келтирган зотларга ҳидоят ва раҳмат (яъни, Қуръон) келди".

Қалбни Қуръон дастурхонига кўндаланг қилинг, агар сиз "Оллоҳ деди" ва "Расулуллоҳ солллаллоҳу алайҳи ва саллам деди", деганидек бўлсангиз, Оллоҳ таборака таолога ҳамд айтинг. Агар ўзингизни вожибларни ўзида сақлаган бу оятларни ҳаётга татбиқ қилган ҳолда топсангиз, Оллоҳ таборака ва таолога ҳамд сано айтинг. Агар ўзингизда бу оятларга ҳафсаласизликни ва йироқликни топсангиз, нафсингни мукаммал қилишга қизиқтиринг ва унга Кабирул-Мутаъол ҳаққида йўл қўйган бепарволигини эслатинг.

Қуръон тиловат қилиниб, панд-насиҳат олмаслик, эшитилиб эслатма олмаслик учун нозил бўлмаган. Намозда оятларни эшитган қанчадан-қанча қоимлар борки, бандалар оламлар Раббисининг ҳузурида турадиган кунда, бу оятлар уларнинг зарарига ҳужжат бўлади. Қуръондаги панд-насиҳатларни эшитиб, уларга беэътибор бўлишдан, унинг чақириқ-ларини амалга оширмасликдан, оятларини тафаккур қилмасликдан ва мавъизаларидан таъсирланмасликдан жуда жуда эҳтиёт бўлинг. Ҳақиқий маҳрум ўшалардан маҳрум бўлган кимсадир. Оллоҳга қасам, сўнгра яна бир бор Оллоҳга қасамки, ҳақиқий бахтсизлик банда-нинг Қуръондан эслатма олишдан маҳрум бўлганидир. Шунингдек, Оллоҳга қасамки, ҳақиқий саодат банданинг Қуръондан таъсир-ланишидадир. Нафсларини Қуръон оятларидан таъсирланишга қизиқтирган, натижада Рама-зондан хушуъ қилувчи бўлиб чиққан қанчадан-қанча Рамазонда қоим бўлувчилар бор! Рамазоннинг самараларидан насибасини олган қанча одамлар бор! Намозлардаги хушуъ ва Қуръон оятлари билан таъсирланиш ўша самаралар жумласидандир.

Шунинг учун Оллоҳ йўлида яхши кўрган-ларим! Ва эй Оллоҳнинг қаршисида қоим бўлувчи, тафаккур қилинг! Қуръондан жуда оз ўқиган ҳолда қанчадан-қанча ойларни, кечаю-кундузларни ўтказиб юбордик-а! Бу фурсат, бу неъмат, бу ўрин, бу мавсум бандани Қуръонни тафаккур қилишга ҳозирлайди. Ибн Аббос разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади, у деди: "Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Рамазон бўлса, янада сахийроқ бўлар эдилар. Жаброил билан кўришганларида янада сахий бўлиб кетар эдилар. Жаброил алайҳиссалом Рамазоннинг ҳар кечасида у зотнинг ҳузурларига келар ва бирга Қуръон ўқишар эдилар. Қачон у зот Жаброил алайҳиссалом билан мулоқот қилсалар, эсган шамолдан ҳам сахийроқ бўлиб кетар эдилар".

Баъзи олимлар дедилар: Қуръондан таъсир-ланиш, Қуръон ҳалқасида ўтириш ва оятларини тафаккур қилиш, бандани Раббисининг тоатига ундайдиган энг улуғ сабаблар жумласидандир.

"Агар у зот Жаброил алайҳиссалом билан мулоқот қилсалар, яхшиликка эсган шамолдан ҳам саховатлироқ бўлиб кетар эдилар". Баъзи олимлар "яхшиликка саховатлироқ бўлиб кетардилар" сўзи ҳақида айтадилар: бу икки яхшиликдир: бири хиссий яхшилик бўлиб, у сахийлик ва олижаноблик бўлса, иккинчиси маънавий яхшилик бўлиб, у илмни фидо қилиш, бандаларга эслатиш ва уларга яхшиликни кўрсатиб, унга йўллаб қўйишдир.

Шунинг учун Оллоҳ йўлида яхши кўрган-ларим! Рамазон қиёми Оллоҳ таолога иқбол қилишни бандаларга эслатадиган мадрасадир. Шунинг учун, эй намозда қоим бўлувчи, Оллоҳнинг муҳаббати ва раҳматига чақирадиган бу қиёмингизни ёдингизда сақланг.

 Малолланишдан эҳтиёт бўлиш

Эй намозда қоим бўлувчи, сизга лозим бўлган учинчи иш, оғринишдан сақланинг! Зерикишдан узоқ бўлинг! Оллоҳ таборака ва таолонинг тоатида малолланишдан сақланинг! Оёқда туриб, Маликуд-Дайяннинг тоатида қалбингиз-ни ҳозирлаб турган бўлсангиз, вақтнинг чўзилиб кетиши-ю, қисқаришига эътибор берманг. Намоз узайиб кетгани учун имом-лардан шикоят қилган, уларга тиловат қилинган озгина оятлардан зерикиб малолланган қанча биттаси борки, иғво қилади-да, гуноҳ, маъсият ва оғир юкни орқалаб олади. Оллоҳ сақласин! Ҳаётимизда қанча битта нафсимиз хоҳлаган нарсаларда узоқ туриб қолган бўлсак-да, бирор марта шикоят ҳам қилмаганмиз, малолланмаган ҳаммиз.

Банда Раббисининг олдида, Саййидининг қаршисида турган эмасмиди?! Оллоҳнинг рўба-русида туриш шарафли эмасмидики, Унинг қаршисида туришдан зерикиш, малолланиш ва оғринишдан шикоят қилса?!

Биз бечора эмасмидик?! Биз хор бўлсак-да Оллоҳнинг рўбарусида турамиз. Агар Оллоҳ бизга ҳомийлик қилиб, марҳамат кўрсатиб, Унинг олдида туришимиз, Унга нидо ва муножот қилишимиз, оятларини ўқишимиз ва панд-насиҳатларини тафаккур қилишимизга изн бермаса, биз ким эдик?! Буларнинг барчасига қарамасдан биз Ундан юз ўгирамиз, ташвиш-ланамиз ва оғринамиз, во ажаб!

Намозда қиёмни узун қилган ва қадам-ларингизни жаннатга яқинлаштирган қанча битта имом бор! Сиз унинг қироатини ва қиёмида тиловат қилган улуғ оятларни узун қилгани учун ундан нафратланган, у сизни сезган-сезмаган ҳолингизда жаннатга яқинлаш-тириб қўйган қанча битта имом бор!

Сиз уни қидирган ва қиёмининг қисқали-гидан ортидан чопган, сиз билан жаннатлар орасидаги йўлни узоқлаштириб юборган қанча битта имом бор! Нафсингизни бу яхшиликдан маҳрум қилишдан ва нафсингизга бахиллик қилишдан жуда-жуда эҳтиёт бўлинг!

Маҳрумликнинг далилларидан бири, Қуръон оятларидан зерикиш, оғринишдир. Оллоҳ сақла-син! Саҳобалар разияллоҳу анҳумдан бирлари намоз ўқиса, қиёмини узун қилар, ҳатто бажариши керак бўлган ишларини ҳам унутиб қўяр эдилар. Агар намоз вақти кирса, дунё ва ундаги нарсаларни эсларидан чиқарар ва Оллоҳ таборака ва таолога юзланар эдилар. Намоз пухта ва Оллоҳ азза ва жаллага боғланиш мустаҳкам бўлганда кечаю-кундузлар хайрли бўлади. Акси эса, аксинчадир.

Оллоҳ Ўзига бепарво бўлган кимсага эътибор бермайди. Ким Оллоҳ улуғлаган нарсани улуғ-ламаса ва Оллоҳнинг шиорлари (қонунлари)ни улуғламаса, Оллоҳ унга парво қилмайди. "Иш бундоқ. Ким Оллоҳнинг нишонларини улуғ-ласа, бас, албатта, бу қалбларнинг тақвоси-дандир". Исломдаги энг улуғ шиор эса, у намоздир, у банда билан Раббиси орасидаги алоқадир. Шундай экан, Оллоҳ таборака ва таолонинг таотидан малолланиш ёки безор бўлишдан эҳтиёт бўлинг!

 Қуръонни эшитганда таъсирланиш ва йиғлаш

Намозда қоим бўлувчиларга тавсиялардан яна бири, Қуръон оятларини эшитган пайтда йиғлаш ёки йиғлашга ҳаракат қилишдир. Муҳими, бу ихлос билан бўлсин. Кўз ёши тўкган, бироқ бу кўз ёшлари билан Оллоҳнинг Юзини истамаган ва Оллоҳнинг розилигини қасд қилмаган, оқибатта зиён кўрган ва муваф-фақиятсизликка учраган қанчадан-қанча одам-лар бор! Инсон йиғисида Раббисининг Юзи учун ихлос қилишга бор кучини берсин, Оллоҳнинг Юзи учун йиғлашга ҳаракат қилсин. Йиғлаб, кўз ёшлари билан кўрган гуноҳларини ювган қанча битта кўзлар бор! Ва Оллоҳдан қўрқиб ёш тўкган, оқибатта Оллоҳ уларга дўзахни ҳаром қилган қанчадан-қанча кўзлар бор! Булар арзимаган ўринлар бўлсада, Оллоҳнинг ҳузу-рида улуғдир, шундай экан, банда намозида бор кучини ишга солсин!

Рамазонда эътикоф ўтирганларга айтилган тавсияларни келгуси суҳбатга қолдирамиз...