×
Ушбу мақола шайх Шинқитийнинг маърузаларидан таржима қилинган бўлиб, қуйидаги мавзуларни ўз ичига олади: - Витрда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатлари; - Қиёмул-лайлда эътибор бериш керак бўлган ишлар.

Рамазонда тунги намоз 02

[ Ўзбекча – Uzbek – الأوزبكي ]

Муҳаммад Мухтор аш-Шинқитий

Таржимон: Абу Абдуллоҳ Шоший

Нашрга тайёрловчи: Шамсуддин Дарғомий

2014 - 1435

﴿ قيام رمضان 02 ﴾

« باللغة الأوزبكية »

محمد المختار الشنقيطي

ترجمة: أبو عبد الله الشاشي

مراجعة: شمس الدين درغامي

2014 - 1435

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим

 Витрда Пайғамбармиз суннатлари

Витр намозини ўқиш, Пайғамбар алайҳис-салоту вассаломнинг йўлларидандир. Пайғамбар алайҳиссалоту вассаломнинг витрлари узлуксиз 5, 7, 9 ва 11 ракаат бўлган. (Охириги) Бир ракаатни алоҳида ажратиб ўқишнинг ҳам зарари йўқ. 3, 5, 7 ва 9 ракаатни битта қилиб ўқиш ҳам жоиз ва мушруъдир. Набий алайҳиссалоту васса-ломдан буларни ажратиб ўқишга изн берган-лари ворид бўлган ва шунингдек, уларни ажрат-май ҳам ўқиганлар. Ажратиб ўқишга изн берганликлари, алайҳиссалоту вассаломнинг ушбу сўзларидан олинади: "Тунги намоз икки ракаат, икки ракаатдандир. Агар битталарин-гиз тонг отиб қолишидан қўрқса, бир ракаат витр ўқисин"[1].

Баъзи олимлар: "Бир ракаат витр ўқисин", дедилар, бу хоҳ фасл (ажратиб) билан, хоҳ васл (ажратмай) билан бўлсин, дейишди.

Қиёмул-лайлдаги суннат, мазкур бир ракаат билан бўлганидир. Бу бир ракаат витр ҳисоб-ланади ва у уламоларнинг икки қавлидан саҳиҳ-роғига биноан фарз эмас, суннатдир. Бу Моликийлар, Шофиъийлар, Ҳанбалийлар, Зоҳи-рийлар ва ҳадис аҳлининг қавли бўлиб, витр суннатдир, фарз эмас. Унинг суннат эканлиги-даги асл, саҳиҳайнда намозлардан нималарни Оллоҳ фарз қилди, деб сўралганда Пайғамбар алайҳиссалоту вассаломнинг жавоб берган сўз-ларидир: "Агар улар бунда сенга итоат қилишса, уларга Оллоҳ бешта намозни фарз қилганини билдиргин", деганлар.

Агар витр вожиб бўлганда эди, фарз намоз-лар олтита бўлган бўларди. Шунингдек, саҳиҳ ҳадисда Талҳа ибн Убайдуллоҳдан ривоят қили-нади: "Бир киши у зотдан "Оллоҳ намозлардан нимани фарз қилди", деб сўраганда, "Бешта намозни", дедилар. У "менинг зиммамда улардан бошқа (фарз намоз) борми", деди. "Йўқ, фақат нафл ўқишинг мумкин", дедилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам". Бу витрнинг фарз эмас, суннат эканлигига далолат қилади.

Баъзи уламолар, имом Абу Ҳанифа раҳма-туллоҳу алайҳининг мазҳабларидаги сингари, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Оллоҳ таоло сизларга бир намозни буюрдики, у қизил туядан ҳам яхшироқ. У витрдир. Уни хуфтон намози билан бомдод орасида қилди", деган-ларига биноан витрни фарз дейишди.

Лекин бу ҳадисдан мурод қилинган нарса витрнинг фарз эмас, суннат эканлигидир. Шунинг учун ҳам бу ҳадиснинг бошқа оқимида бомдоднинг икки ракаати орасида қилинди, деб келган, бу эса витрнинг фарз эмас, суннат экан-лигига далолат қилади. Ва уни мустаҳаб ва мандуб амал даражасига олиб чиқади, фарз даражасига эмас.

Витр намозидаги суннат, Термизий "Сунан"-ларида ривоят қилганидек, Пайғамбар алайҳис-салоту вассаломнинг "Бир кечада икки витр йўқдир", сўзларига биноан, витр бир кечада бир марта ўқилиб, бошқа такрор ўқилмаслигидир.

Уламолар айтишади: Бир кечада икки марта витр ўқишдан қайтарилди. Чунки агар икки марта витр ўқиса, намознинг саноғи жуфт бўлиб қолади. Ваҳолангки, инсоннинг тундаги нафл намозидан кўзланган мақсад, намозлар сони-нинг жуфт эмас, тоқ бўлишидир. Шу асосга кўра баъзи олимлар, кимки кечанинг аввалида витрни ўқиб ётган бўлса, сўнгра кечанинг охирида турса, яна бир ракаат намоз ўқиб, аввалги витрини бекор қилади, дейдилар. Чунки Пайғамбар алайҳиссалоту вассаломнинг "Бир кечада икки витр йўқдир", деган сўзлари кейин ўқилган витр аввалги витрни бекор қилишини англатади. Шундай экан, аввалги витр иккинчи витр билан бузилади, сўнгра хоҳлаганича жуфт-жуфт қилиб намоз ўқийди, сўнгра энг охирида Пайғамбар алайҳиссалоту вассаломнинг "Кеча-даги намозларингизнинг охирини витр қилинг-лар"[2], деган сўзларидаги фазилатга эришиш учун яна витр ўқийди.

Агар кечанинг аввалида витрни ўқиган бўлса, сўнгра Оллоҳ таоло уни кечанинг охирида туришига муваффақ қилса-ю, у намоз ўқишни хоҳласа, учта нарсадан бирини танлаши мумкин:

Биринчи ҳолат: Ё биринчи витрни бузиб, сўнгра истаганича намоз ўқийди, кейин яна витр ўқийди. Бу Термизийнинг “Сунан”ларида Абдул-лоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳумодан зикр қилинган "Бир кечада икки витр йўқдир", деган ҳадис далолат қилади. Бу ҳадис (кейинги) витр (аввалги) витрни бузишига далил бўлади.

Иккинчи ҳолат: Икки ракаат, икки ракаат-дан намоз ўқийверади, бироқ витрни ўқимайди. Чунки аввалги витр кифоя қилади. Бу ҳолатга "Саҳиҳ"да Уммулмўминин Оиша разияллоҳу анҳо ва бошқалардан ривоят қилинган "Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам витрдан кейин икки ракаат намоз ўқидилар", ҳадиси далил бўлади.

Уламолар: Пайғамбаримизнинг уни (яъни икки ракаатни) ўқиганликлари, бунинг жоиз эканлигини баён қилиш учун бўлган. Шунга биноан кишининг витрдан кейин намоз ўқиши-да зарар йўқ, дейишди.

Лекин бу суратда киши афзал ва комил бўлган фазилатдан маҳрум қолади, зеро Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Кечадаги намоз-ларингизнинг охирини витр қилинглар"[3], деган-лар. Бу эса, витр дуосининг кечанинг охирида бўлишига тарғиб этилганига ва унинг мустаҳаб эканлигига далолат қилади. Агар кечанинг охириги қисмида уйғониб, витрдан кейин икки ракаат, икки ракаатдан намоз ўқиса, витри кечанинг охирида эмас, бошида ўқилганича қолади.

Учинчи ҳолат: Заиф ва кучсиз фикр бўлиб, биз зикр қилган Термизийнинг ҳадисига мухо-лифдир. Бу фикрга кўра, витрдан кейин икки ракаат, икки ракаат намоз ўқийверади, сўнгра иккинчи витрни ўқийди. Бу қавл кучсиздир.

Саҳиҳ қавл эса, ё витрни бузади (яъни биринчи ҳолатдаги каби), ёки (иккинчи ҳолат-даги каби) уммулмўминин Оиша разияллоҳу анҳонинг ҳадисининг зоҳирига биноан, витрдан кейин жуфт-жуфт қилиб намоз ўқийверади.

 Овозни чиқариб ҳам, чиқармай ҳам

 ўқишнинг жоизлиги

Тунги намозда қироатни ошкора қилиш ҳам, сиррий қилиш ҳам жоиз. Овозини чиқариб ўқиса ҳам, овозини чиқармай ўқиса ҳам зарари йўқ, фақат ўзи эшитадиган даражада овозини чиқар-гани афзалдир. Чунки Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Умарни овозини бироз паслатишига ва Абу Бакрни овозини бироз кўтаришига буюр-ган эдилар. Мана шу Оллоҳ буюрган мўътадил-ликдир.

Уламолар айтишади: Агар қуръон тиловати-да овозини кўтарса, хушуъси кетиб, фазилат-ларни бажаришдан ожизлик қилса, бу янада таъкидлироқдир. Шунинг учун, ўзи эшитадиган даражада овозини чиқаради, бу у учун афзал ва комилроқдир. Чунки у тетик бўлади. Ўзи эшитадиган даражада овозини чиқариб ўқиса, ичида ўқиганига қараганда тиловат ва таъсир-ланиш фазилати кўпроқ ҳосил бўлади.

 Намозда мусҳафга қараб ўқиш жоизми?

Тунги намозда Қуръонга қараб ўқиш ҳам, ёддан ўқиш ҳам мустаҳабдир. Хўш, унда қиёмул-лайлда Қуръонга қараб ўқигани афзалми ёки ёддан ўқиганими? Бунда икки масала бор:

Биринчи: Қуръонга қараб ўқиш. Бундаги асл, Оиша разияллоҳу анҳо мавлоси Заквонни қиёмул-лайлда Мусҳафга қараб намоз ўқишига буюганларидир. Жумҳур уламолар тунги намоз-да Мусҳафга қараб ўқишнинг зарари йўқ, дейди-лар.

Иккинчи: Лекин Мусҳафга қараб ўқигани афзалми ёки ёддан ўқиганими?

Баъзи уламолар: Ёддан ўқигани афзал, чунки Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ёддан ўқиганлар, дейишди. Зеро ёддан ўқиганда ҳиссиёти ва зеҳни оятларни эслаш, унинг қоидаларини ва мазмунини бенуқсон ва бехато хотирлаш билан банд бўлади. Бу меҳнат ва машаққат бўлиб, ажр ва савобда улуғроқ бўлади. Агар мусҳафни кўтариб олган бўлса, уни кўтариш билан машғул бўлиб, ўзини уни кўтариш билан қийнайди. Аслида нигоҳнинг саждагоҳда бўлиши афзалдир, бу эса хушуъ қилишга кўпроқ ёрдам беради. Шунинг учун ҳам, мусҳафга қарамасдан, ёддан ўқигани афзал, дейишди.

Баъзи уламолар: Намозда бўладими ёки намоздан ташқарида бўладими, Мусҳафга қараб ўқигани афзал, чунки хатодан саломат бўлади, дейишди. Яна Мусҳафга қараб ўқиш, Қуръон-нинг қоидаларини жойидан чиқаришига сабаб бўлади, бу эса фазилатдир. Мусҳафдан қироат қилиш, оятларни кўпроқ тафаккур ва тадаббур қилишга олиб келади, дейишди.

Булардан қувватлироғи, биринчи қавлдир. Чунки у Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи ва саллам-нинг йўллари ва суннатларидир. Ёддан қироат қилгани афзал, фақат хато қилишдан қўрқса, эҳтиёт учун Қуръонни олиб, ўзига яқин бир жойга қўяди. Агар Қуръон чўнтагида бўлса, чиқариб унга қараши жоиз. Чунки бу арзимас ҳаракат саналиб, намознинг фойдаси учун бўлаяпти. Зеро, намозда ҳаракат оз ва намоз-нинг фойдаси учун бўлса, жоиздир. Лекин бу ўринда бир хато борки, унга танбеҳ бериб ўтиш керак. Айниқса, катта масжидларда таровиҳ намозлари асносида толиби илмлар одамларга эслатишлари керак. Сиз бир кишини Қуръонни кўтариб олиб, унга қараб турганини, агар имом хато қилгудек бўлса, овозини кўтариб унга луқма ташлаётганини кўрасиз. Баъзан у имом-дан узоқда, имом ҳам унинг луқмасини эшит-майдиган ўринда бўлади ва унинг овози имомгача етиб ҳам бормайди. Бунинг намоз-хонларга халақит беришида ва намозда ўринсиз гапириш бўлишида шубҳа йўқ. Ҳолбуки, намозда зарурат ва ҳожат бўлмасдан туриб гапириш жоиз эмас. Шунинг учун ҳам Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам "Агар имом қироат қилса, сукут қилинглар", деганлар.

Умумий масала шуки, ҳатто имомнинг орқа-сида турган ёки масжид ичида бўлган киши ҳам, модомики у ерда шу ишга тайинланган бириси бор экан ёки имомнинг орқасида агар у хато қилса, тўғрилаб қўядиган қорилар бор экан, имом қироатда адашиб қолса, имомга луқма ташлашга шошилмасликлари керак. Одамлар жим туриб, Оллоҳ азза ва жалланинг китобини эшитиш, хушуъ қилиш ва Оллоҳнинг китоби билан таъсирланиш билан машғул бўлишлари суннатдир.

Энди Қуръонни кўтариб олишга келсак, бу билан ўзига қийин қилади. Қуръонга қарайди, унга қараш билан қийналади ва хушуънинг, Оллоҳ азза ва жалланинг китоби билан таъсирланишнинг ва оятларни эшитишнинг фазилатидан қуруқ қолади. Шунинг учун одамлар бундан насиҳат олишлари ва эътибор беришлари керак бўлади. Зеро Мусҳафни кўта-риб олишга, айниқса катта масжидларда иқтидо қилувчиларнинг Мусҳафни кўтариб олишларига ҳожат йўқдир.

Қироатнинг тартил билан бўлиши суннат-дир. Қиёмул-лайлга турган кишининг қироати тартил билан бўлгани афзалдир. Баъзи уламо-лар: Қироатни тажвид билан ҳадр (тез ўқиш)нинг орасида бўлиши афзал, дейишди. Бунинг сабаби Набий солаллоҳу алайҳи ва саллам тунги намозларида узун сураларни ўқиганлар, бунга эса фақат ҳадр йўли билан эришилади. Шунинг учун, секин қироатнинг устида ва тез қироатнинг остида қироат қилиши афзал, дейишди. Лекин орқасида иқтидо қилув-чи кимсалар бўлса, унда одамларнинг таъсир-ланишини ҳисобга олади. Қорилар ҳадр ва тажвид билан ўқишига кўра фарқ қилади, баъзи қориларнинг тартил билан тез ўқиши таъсирли бўлса, баъзи қориларнинг тажвид билан секин-роқ ўқиши таъсирлироқ бўлади. Шунинг учун қори қироатидан одамларнинг таъсирланишига эътибор қилади. Унга бу сифатда ўқишида ҳам, нариги сифатда ўқишида ҳам зарар йўқ. Қиёмул-лайлда иш кенг бўлиб, асосий кўзланган мақсад Оллоҳнинг китоби ва каломи билан таъсир-ланишдир.

 Қиёмуллайлда эътибор қилиш керак бўлган ишлар:

 1. Ихлос

Тунги намозда, айниқса Рамазонда эътибор қаратиш лозим бўлган ишлар бор. Уларнинг биринчиси, энг улуғ, энг буюги ва энг афзали — Оллоҳ жалла жалалуҳга ихлос қилишдир. Кимки уйидан Оллоҳнинг уйларидан бирига қараб йўлга чиқса, қалбида фақат Оллоҳ бўлган ҳолда чиқсин. Хўжа кўрсинга риё учун, хўжа эшитсинга сумаъ учун ва одамлар мақтасин, деб чиқмасин. "Ким одамлар кўрсин деб қилса, Оллоҳ уни кўрсатиб қўяди. Ким одамлар эшитсин деб қилса, Оллоҳ уни эшиттириб қўяди"[4].

Оллоҳ таоло намозга турса дангасалик билан турадиган ва Оллоҳни жуда оз ёдга оладиган қавмларни айблади. Оллоҳ таоло уларни айблаб, борадиган жойлари дўзахнинг энг қариси эканлигини ва унинг жудаларда ёмон жой эканлигини зикр қилди. Оллоҳдан иззати ва улуғлиги билан бизга риёдан офият беришини ва ундан муҳофаза айлашини сўраймиз.

Мусулмон киши Оллоҳнинг уйга қараб йўлга чиқаркан, Оллоҳ жалла жалалуҳнинг Юзи учун чиқишга қаттиқ ҳаракат қилсин ва бирор кимсадан мақтов ва мадҳни кутмасин. Шунинг учун баъзи уламолар: банда то намози ва ибодати, ўзи билан Оллоҳ ўртасидагина бўлиб, бирор кўзнинг кўрмаслиги-ю, бирор қулоқнинг эшитмаслигини орзу қилмагунича, ихлос дара-жасига етиша олмайди, деганлар. Бу Оллоҳ жалла жалалуҳ учун бўлган ихлоснинг энг комилроғидандир. Банда одамлар олдида кўри-ниб қолишдан узоқ бўлади. Одамлар уни кўриб, кечалари қоим, обид экан, деб мақташлари учун мухсус ўринларни танлаб олмайди.

Иброҳим Нахаъий раҳимаҳуллоҳ танилиб қолишдан қўрққани учун муайян бир устуннинг тагида ўтирмасдилар, унга Оллоҳнинг кенг раҳмати бўлсин. Улар риёдан ва одамларнинг мақтови ва улуғлашидан қўрқар эдилар.

Одамлар кимнидир мақтаб, унинг олдида уни улуғласалар, уни мақташда ошириб юбориб, ҳалок қиладилар, Оллоҳдан офият ва саломат-лик сўраймиз. Чунки инсон собитқадам бўлган-дан кейин тойилиб қолишидан омонда эмас, Оллоҳ сақлаган кишигина омон қолади.

 2. Масжидларга эрта бориш

Эътибор қаратилиши лозим бўлган иккинчи иш, масжидларга эртароқ боришдир. Агар мусулмон киши Оллоҳ учун бўлган ибодатни улуғлаб, унга ҳарис бўлса ва ўзидаги унга бўлган интилишини ва ҳарислигини Оллоҳга кўрсатса, Оллоҳ уни зиёда қилади ва даражасини кўтаради. Агар сиз намозга эрта борсангиз, одамлар ичида ажри буюги бўласиз. Шунинг учун Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Намоздан кейин намозни кутиш, мана шу риботдир (яъни Оллоҳ йўлига ўзни боғлашдир), мана шу риботдир, мана шу риботдир", деганлар. Яхшиликка бўлган рибот, инсоннинг масжидга ошиқиши ва қиёмул-лайлга эрта боришидир. Бу бўлиши мумкин бўлган нарсанинг энг афзали-дир, масжидга кирувчиларнинг аввалгиси ва ундан чиқувчиларнинг охиригиси бўлади. Бу Оллоҳдан бўлган неъмат бўлиб, Оллоҳ бандани Ўз зикри учун танлайди ва қалбини Ўз зикри учун очиб қўяди ҳамда уни одамларнинг яхшиликка пешқадамлари жумласидан қилади. Бу бир неъматдир, зеро Оллоҳ динни фақат яхши кўрганига беради.

Оллоҳнинг бандани яхши кўриши аломатла-ридан, уни ибодатда энг яхши ўринларда топишингиздир, дейишди. Пайғамбар соллал-лоҳу алайҳи ва саллам дедилар: "Одамлар масжидга кеч келишда давом этаверадиларки, ҳатто Оллоҳ уларни кечиктириб қўяди". Яъни яхшиликдан орқада қоладилар. Бу намоз ҳақида ворид бўлган бўлса ҳам, уламолар: бу умумий бир қоидадир, дейдилар. Яхшиликка ошиқувчи, эзгуликка шошилувчи киши бошқалар каби бўлмайди. Ҳар бир киши амалига яраша даражаларга эга бўлади, шунинг учун имкон борича шошилишга ва эрта боришга ҳаракат қилиш керак. Чунки унда Оллоҳ субҳонаҳу ва таолонинг ҳузурида савоб ва ажрнинг энг улуғи бордир.

 3. Суннатларни бажаришга бўлган ҳарислик

Учинчи иш: Агар киши масжидга кирса, суннатларни адо қилишга ва зикрларда, ҳайъат-да ва аввалги сафга интилишда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга тақлид қилишга қаттиқ ҳаракат қилсин. Одамлар орасини ёриб, елкалардан хатлаб ўтмасликка, масжидда одамларни қисиб қўйиб ёки икки кишини орасига ўтирган ўринларидан сиқиб чиқарган ҳолда ўтириб олиб ёки одамларга намозларида халақит бериб, озор бемасликка диққат қилмоғи керак. У ерда ёши улуғ киши бўлиши, баданида бир заифлик, ёки оёғида, ёки жисмида бир касаллиги борлиги учун бироз кенгроқ жойга эҳтиёжи бўлган киши бўлиши мумкин, шунга уларга ўхшаганларга, айниқса масжидга эрта келган бўлсалар, уларга марҳаматли бўлиш лозим, зотан улар эрта келганлари учун бу ўринга ҳақлироқлар. Мусулмон киши одамларга азият етказишдан узоқ бўлиши керак.

 4. Одамларга азият етказмасликка ҳаракат қилиш

Тўртинчи иш: Банда ибодатни адо қилаёт-ганда, одамлар унинг ёмонлиги ва озоридан омонда бўлиши, қабул бўлиш ва тавфиқнинг аломатларидан саналади. Оллоҳ жалла жала-луҳга ибодат қилса-ю, Унинг бандаларига озор берса, унда нима фойда бор?! Ибодатининг савоблари озор берганларига ўтиб кетади, Оллоҳ сақласин. Шунинг учун мусулмон киши намозхонларга, айниқса биринчи сафдагилар, масжидга эрта келганлар ва уларга ўхшаган-ларга озор бермасликка ҳаракат қилиши, иложи борича уларни сиқиб қўймасликка ҳарис бўли-ши керак.

Бу ўринда бир масала бор, у ҳам бўлса масжидда қилиш мумкин бўлмаган ишлардан муайян бир жойни банд қилиб олишдир. Бу битта ҳолатда, агар инсон қазои ҳожат учун чиқсагина жоиз, суннатда бунга рухсат ворид бўлган. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: "Агар бирларингиз ўтирган ўрнидан ҳожати учун турса-ю, сўнгра унга қайтиб келса, у ўша ўринга ҳақлироқдир"[5].

Энди бир кишининг маълум бир жойни банд қилиб олишига келсак, у шом намозини ўқийди ва жойнамозини қўйиб, уйига таомлангани кетади ва бемалол юриб, намозга иқомат айти-лишига озгина қолганда келади ва одамларнинг орасини ёриб, елкаларидан хатлаб ўтиб, бирин-чи сафдаги ўша ўринга ўтиш билан одамларга озор беради. Ўша ўринда намоз ўқиши учун кўп намозхонларга азият етказади, бу нарса жоиз эмас, шубҳасиз бу зулм ва озордир. Агар бунга йўл очилгудек бўлса, ҳамма жойнамозини қўйиб кетадиган бўлади, бу эса жоиз эмас. Фақат масжиднинг ичида бўлса, кейин қозои ҳожатга чиқса, ўрнига қайтиб келиши жоиздир. Аммо бундан бошқаларга келсак, Оллоҳнинг уйлари Оллоҳникидир: "Албатта (барча) масжидлар Оллоҳникидир"[6]. Унда камбағал ҳам, бой ҳам, бечора ҳам, аслзода ҳам, паст табақадан чиққан ҳам теппа-тенгдир. Уларнинг барчаси Оллоҳ жалла жалалуҳнинг уйда баробардир. Мусулмон киши бир жойни банд қилиб олиб, уни ўзиники деб даъво қилиши ва бу устун меники, унинг ўрни ҳам меники ва унда фақат мен ўтиришга ҳақлиман, деб даъво қилиши, буларнинг барчаси уни ажрдан маҳрум қилиб, гуноҳ ва маъсиятга гирифтор қилиши мумкин, Оллоҳдан саломат-лик ва офият сўраймиз.

 5. Муслима аёлларга тавсиялар

Шунингдек, муслима опа-сингилларимга қиёмул-лайлда Оллоҳга тақво қилишларини васият қиламан. Уларга эркакларга қилган васиятларимни тавсия қиламан, зотан аёллар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан келган саҳиҳ ҳадисда собит бўлганидек, эркак-ларнинг туғишганларидир. Муслима аёл Рама-зонда тунги намоз учун чиқадиган бўлса, зийнатларни ва фитна ўринларни кўрсатиш каби Оллоҳ ҳаром қилган ишлардан узоқ бўлиши лозим. Майин-назокатли сўз қилма-синки, у ҳолда кўнглида мараз-нифоқ бўлган кимса тамаъ қилиб қолур. Бунинг ўрнига яхши-тўғри сўзни сўзласин. Оллоҳнинг уйларига Оллоҳдан қўрқиб, савоб умид қилган, Оллоҳнинг Юзи учун холис бўлган ҳолатда чиқаркан, қўлидан келганича ўзини-ю, ўзгаларни фитнага солмаслиги шарт. Яна эркаклар гавжум бўлган жойлардан узоқ туриши ҳамда хушбўй ҳидлар, атирлар ва шунга ўхшаган нарсалар билан уларни фитнага солишдан эҳтиёт бўлиши зарур. Буларнинг барчасида аёл киши ўзини сақлаши ва мусулмон биродарлари ҳаққида Оллоҳ азза ва жалладан қўрқиши керак. У Оллоҳнинг раҳма-тини умид қилиб чиқаётганини билиши керак ва ўзига ҳам, мусулмон биродарларига ҳам фитна эшикларини очиши мумкин эмас, у хоҳ сўз билан, хоҳ амал билан бўлсин.

Буюк Оллоҳдан, улуғ Аршнинг Раббисидан Шаъбонни биз учун баракотли қилишини ва Рамазон ойига ҳам етказишини ҳамда Рамазон рўзасини ва қиёмини иймон ва иҳтисоб билан қилувчилардан айлашини сўраймиз. Охирги тилагимиз эса, бутун оламлар Раббиси — Оллоҳга ҳамду сано айтишдир. Ва соллаллоҳу ва саллама ва барок аъла набиййина Муҳаммад.

[1] Бешовлари ривоят қилишган.

[2] Бухорий ривояти.

[3] Бухорий ривояти.

[4] Насоий ривояти.

[5] Аҳмад ва Муслим ривояти.

[6] Жин сураси: 18.