Тавҳид ва иймон 04
Категориялар
Full Description
Тавҳид ва иймон 04
«Мухтасар ал-фиқҳ ал-исламий» китобидан иқтибос
[ Ўзбекча – Uzbek – الأوزبكي ]
Муҳаммад ибн Иброҳим ат-Тувайжирий
Таржимон: Абдуллоҳ Солиҳ Насафий
Таҳрир: Абу Абдуллоҳ Шоший
2014 - 1435
التوحيد والإيمان 04
مقالة مقتبسة من كتاب مختصر الفقه الإسلامي
« باللغة الأوزبكية «
محمد بن إبراهيم التويجري
مترجم: عبد الله صالح النسفي
مراجعة: أبو عبد الله الشاشي
2014 - 1435
Оллоҳнинг гўзал исмлари
Оллоҳ таолонинг исмлари Унинг комил сифатларига далолат қилади. Оллоҳнинг исм-лари сифатлардан иштиқоқ қилиб чиқариб олингандир. Оллоҳни ва Унинг исм ва сифат-ларини билмоқ, илмларнинг энг шарафлиси ва буюгидир ҳамда таълим олиш вожиблиги жиҳатидан энг муҳимидир.
Қуйидагилар Оллоҳнинг исмларидан-дир:
Оллоҳ: Барча халоиқ яхши кўриб, улуғлаб, ҳажатларини сўраб ибодат қилишларига ҳақли бўлган маъбуддир.
Ал-Малик, Ал-Маалик, Ал-Малийк: Бу уч исм бир-бирига яқин бўлиб, маъноси: бутун борлиқнинг ва ундаги барча мавжудотларнинг эгаси демакдир.
Ал-Қуддус: Айб ва нуқсонлардан пок, комил сифатлар эгасидир.
Ас-Салом: Айбу-нуқсондан ва ҳар хил офатлар етишидан саломатдир.
Ал-Муъмин: Бутун махлуқотлар Оллоҳ таоло тарафидан зулм келишидан омонда-дирлар. Оллоҳ таоло Ўзига ҳам, бандаларига ҳам зулмни ҳаром қилди.
Ал-Муҳаймин: Махлуқотлардан содир бўлаётган ҳар бир амални кўриб, билиб тур-гувчидир.
Ал-Азийз: Барча махлуқотларининг усти-дан ғолиб, қудратлик ва қувватлик зотдир.
Ал-Жаббор: Халқининг устидан олий, истаган золимнинг устидан қаҳр қиладиган қудратлик зотдир.
Ал-Мутакаббир: Халқида бўлган салбий сифатлардан буюкдир, барча ёмонликлардан ва зулмдан буюк бўлган зотдир.
Ал-Кабийр: Унинг ёнида ҳар қандай нарса кичкинадир.
Ал-Холиқ: Махлуқотларнинг яратгувчи-сидир.
Ал-Холлақ: Холиқнинг муболаға сийғаси. Барча халоиқнинг яратгувчисидир.
Ал-Борий: Махлуқотларни олдин мисли кўрилмаган шаклда яратган зотдир.
Ал-Мусаввир: Махлуқотларни Ўзи иста-ган суратда яратувчи зот.
Ал-Ваҳҳоб: Бандаларига Ўз фазлидан неъматларини ҳадя қилиб берувчи зотдир.
Ар-Раззоқ: Жуда ҳам кўп ризқ берувчи.
Ар-Розиқ: Ризқни яратди ва махлуқот-ларига етказди.
Ал-Ғофур, Ал-Ғоффар: Гуноҳларни авф қилиш билан маъруф бўлган зотдир.
Ал-Ғофир: Бандаларининг гуноҳларини сатр қилгувчидир.
Ал-Қоҳир: Халқининг устидан олий ва қаҳр қилгувчидир.
Ал-Қаҳҳор: Қоҳирнинг муболаға сийғаси.
Ал-Фаттоҳ: Бандаларининг ўртасида ҳақ ва адолат билан ҳукм қилгувчи, уларга ризқ ва раҳмат эшикларини очувчи зотдир.
Ал-Алийм: Оллоҳга ҳеч нарса махфий қолмайди, У барча нарсаларни билувчи зотдир.
Ал-Мажийд: Гўзал сифат ва феъллари билан мақталган зотдир.
Ар-Роб: Халқининг устидан тасарруф қилгувчи подшоҳдир.
Ал-Азийм: Ўз мулкида буюклик ва улуғлик эгасидир.
Ал-Васиъ: Раҳмати ҳар қандай нарсадан кенгдир, ризқи барча махлуқотларга етарлидир.
Ал-Карийм: Қадри буюк, яхшилиги кўп, сахий зотдир.
Ал-Акрам: Сахийлиги ва фазлу-марҳа-мати ҳамма махлуқотларни сиғдиргандир.
Ал-Вадуд: Итоат билан Ўзига қайтган бандаларини яхши кўриб, уларни мақтаб, эҳсон қилувчидир.
Ал-Муқийт: Ҳамма нарсанинг устидан муҳофаза қилувчи, халқнинг ризқини берувчи-дир.
Аш-Шакуур: Ҳасанотларини кўпайтириб, хатоларини ўчирувчи.
Аш-Шокир: Кичкина таот ибодатни ҳам унитмасдан савобини берувчи, оз қилинган шукрга ҳам рози бўлувчи.
Ал-Латийф: Ҳеч бир нарса унга махфий қолмайди, бандаларига лутф билан яхшилик қилади, ҳеч бир кўз Уни идрок қила олмайди.
Ал-Ҳалийм: Бандаларининг гуноҳлари учун жазолашга шошилмайди, тавба-тазарру қилиш учун муҳлат беради.
Ал-Хобийр: Махлуқотлардан содир бўладиган ҳар қандай катта-ю кичик, ошкор ва махфий амаллар Унинг илмидан махфий бўлмайди.
Ал-Ҳафийз: Халқи унинг ҳифзу ҳимоясидадир. Ва илми ҳамма нарсани иҳота қилгандир.
Ал-Ҳофиз: Бандаларининг амалларини муҳофаза қилади, авлиёларини гуноҳ ишларга тушишдан сақлайди.
Ас-Самииъ: Барча товушларни эшитади. Бир вақтда, ҳар хил тилда, ҳар хил ҳожатлар сўралса ҳам, бирисини иккинчиси билан чалкаштирмасдан эшитиб, қабул қилади. У учун сир билан ошкор, яқин билан узоқ баробардир.
Ал-Басийр: Барча нарсани кўриб туради. Бандаларининг амалларини ва ҳожатларини кўриб, билиб тургувчидир.
Ал-Алийюл-Аълал-Мутаъол: Буюклик эгаси, ҳар бир нарса Унинг қўл остидадир. Ундан улуғроқ ва буюкроқ нарса йўқдир.
Ал-Ҳакийм: Ўз адли ва ҳикмати билан, ҳар бир нарсани ўз ўрнига қўяди.
Ал-Ҳакам, Ал-Ҳоким: Мутлақо якка Ўзи ҳукм қилгувчидир.
Ал-Қоййум: Ҳеч кимга муҳтож бўлмаган ҳолда қоимдир. Бандаларининг устидан, уларнинг ишларини тадбир қилиб тургувчидир.
Ал-Ваҳидул-Аҳад: Барча комил сифат-ларда шериксиз ягонадир.
Ал-Ҳай: Тириклигининг охири йўқ.
Ал-Ҳосиб, Ал-Ҳасийб: Халқнинг ҳисоб китобини қилгувчи.
Аш-Шаҳийд: Ҳар бир нарсани кўриб, гувоҳи бўлиб тургувчи.
Ал-Қовий, Ал-Матийн: Қуввати чексиз-дир. Ҳеч бир нарса унга ғолиб кела олмайди ва ҳеч қандай қочувчи ундан қочиб қутила олмайди.
Ал-Валий: Тадбирнинг эгаси.
Ал-Мавло: Мўмин бандаларини яхши кўриб, уларга ёрдам бергувчи.
Ал-Ҳамид: Ҳамдга ҳақликдир. Гўзал исм ва сифатлари билан, эҳсон ва фазли билан, одил шариати ва чексиз қудрати билан ҳамду санога ҳақликдир.
Ас-Сомад: Барча махлуқотлари унга муҳ-тож, У бандаларига муҳтож эмасдир.
Ал-Қодийр, Ал-Қодир, Ал-Муқтадир: Қудрати нуқсонсиз комилдир, ҳар қандай қувват, унинг олдида ожиздир.
Ал-Вакийл: Барча халоиқнинг ишини тадбир қилиб, юритувчидир.
Ал-Кафийл: Барча халоиқнинг устида туриб, ризқларининг кафолатини олувчидир.
Ал-Ғоний: Махлуқотларининг бирорта-сига ҳам муҳтож эмасдир.
Ал-Ҳақ: Борлигига шак шубҳа йўқдир.
Ал-Мубийн: Дунё ва охиратда нажот топадиган йўлларни бандаларига баён қилди.
Ан-Нур: Осмонлар ва Ерни нурлантирди, мўминларнинг қалбларини илм ва иймон билан нурлантирди.
Зул-Жалал вал-Икром: Ундангина қўр-қишга ва Унгагина ҳамду сано айтишга ҳақлик зотдир. Кибриё эгаси бўлган улуғ зотдир.
Ал-Барр: Бандаларига раҳмлик, уларга эҳсон қилгувчи зотдир.
Ат-Таввоб: Тавба қилгувчиларнинг тав-баларини қабул қилгувчи.
Ал-Афувв: Унинг кенг афви бандаларидан содир бўлган гуноҳларни сиғди-ради ва кечиради, хусусан агар улар тавба қилсалар.
Ар-Роууф: Жуда ҳам олий раҳм шафқат эгасидир.
Ал-Аввал: Ундан олдин ҳеч нарса бўл-маган.
Ал-Охир: Ундан кейин ҳам ҳеч нарса бўлмас.
Аз-Зоҳир: Унинг устида ҳеч нарса йўқ.
Ал-Ботин: Унинг остида ҳеч нарса йўқ.
Ал-Ворис: Бирорта ҳам махлуқоти қол-маганда, У қолувчидир. Барча мавжудотлар Унга қайтувчидир.
Ал-Муҳийт: Қудрати ва илми барча махлуқотларни иҳота қилган.
Ал-Қорийб: Бандаларига яқиндир, дуо қилувчининг дуосини ижобат қилади.
Ал-Ҳодий: Махлуқотларини улар учун фойдали бўлган нарсаларга ҳидоят қил-гувчидир. Бандаларини ҳақ йўлга ҳидоят қил-гувчидир.
Ал-Бадиъ: Унинг ўхшаши йўқдир. Махлуқотларини олдин мисли ўтмаган бир шаклда яратди.
Ал-Фотир: Махлуқотларни яратган зотдир.
Ал-Кофий: Бандаларининг барча ҳожат-ларига ёлғиз Ўзи кифоя қилгувчидир.
Ал-Ғолиб: Барча ишларида ғолибдир. Унинг ҳукмини ҳеч ким рад этолмас.
Ан-Носир, Ан-Насийр: Пайғамбарларига ва уларнинг эргашувчиларига душманларига қарши нусрат бергувчидир. Нусрат фақатгина унинг қўлидадир.
Ал-Мустаъан: Барча ёрдамлар фақатгина ундан талаб қилинади.
Зул-Маъариж: Фаришталар, дуолар, садақалар ва барча яхши амаллар унга кўтарилади.
Зут-Товл: Халқига барча нематларини тўкиб сочган зотдир.
Зул-Фазл: Ҳамма нарсанинг молики, фазли кенг, бандаларига ҳар турли нематлари билан сахийлик қилгувчидир.
Ар-Рофийқ: Юмшоқликни яхши кўради ва бандаларига раҳмли ва шафқатлидир.
Ал-Жамийл: Зотида, исм ва сифатларида, ва феълларида гўзалдир.
Ат-Тоййиб: Айбу нуқсондан покдир.
Аш-Шофий: Ҳар қандай касаллик ва офатларга шифо бергувчидир.
Ас-Саббуҳ: Осмону Ердаги барча мах-луқотлар Унга тасбиҳ айтади.
Ал-Витр: Шериксиз ягона зотдир.
Ад-Даййон: Бандаларини ҳисоб китоб қилгувчи ва мукофотини бергувчидир.
Ал-Муқаддим, Ал-Муаххир: Истаган бандасини муқаддам қилади, истаганини муаххар қилади. Истаганининг қадрини кўтаради, истаганини паст қилади.
Ал-Маннон: Сўрашдан олдин атоларини бериб бошлайдиган, бандаларига турли хил эҳсонларини инъом қилгувчидир.
Ал-Қобиз: Истаган халқидан неъмат-ларини қисгувчидир.
Ал-Босит: Истаган бандаси учун фазли ва ризқи кенгдир.
Ал-Ҳайиййус-Ситтир: Ҳаёлик ва бош-қаларнинг айбларини сатр (ҳар кимга тарқатмасдан сир сақловчи) қилувчи бан-даларини яхши кўради. Бандаларининг кўплаб айбу нуқсонларини сатр қилади.
Ас-Саййид: Барча гўзал сифатларида комилдир.
Ал-Муҳсин: Барча махлуқотларини фазлу эҳсони билан кўмгувчидир.
Иймоннинг зиёда бўлиши
Диннинг асоси, Оллоҳ таолонинг бир-лигига, зотига, исм ва сифатларига, феълларига, хазиналарига, яхши ва ёмон амалларнинг эвазига савоб ва азоб хабари берилган ваъдасига иймон келтирмоқдир. Барча амаллар ва ибодатларнинг қабул бўлиши, шу буюк аслнинг устида қурилгандир. Агар шу иймон заифлашса, қолган ҳамма ибодатлар ва амаллар ноқис бўлади ва инсоннинг ҳоли ёмонлашади.
Иймонимиз зиёда бўлиши учун қуйидаги нарсаларни билмоғимиз лозимдир:
Борлиқдаги барча нарсаларнинг ярат-гувчиси Оллоҳдир. Осмонлар, Ер, Арш, юлдузлар, денгизлар, тоғлар, фаришталар, инсон ва ҳайвонлар, жаннат ва жаҳаннамнинг ярат-гувчиси ягона Оллоҳдир.
“Оллоҳ барча нарсанинг Яратгув-чисидир. У барча нарсанинг устида вакил-ҳомийдир” (Зумар, 62).
То иймонимиз мустаҳкам бўлгунича шу хусусда гапирамиз, эшитамиз, борлиқдаги Оллоҳнинг оятлари ҳақида фикр юритамиз. Оллоҳ таоло бизни шу нарсага буюргандир.
“(Эй Муҳаммад, Макка мушрикларига) айтинг: «Осмонлар ва Ердаги нарсаларни (яъни, ҳамма нарсанинг ягона яратувчиси бор эканлигига далолат қилувчи белгиларни) кузатинглар. (Чунки) иймон келтирмайдиган қавм учун (ҳеч қандай) оят-мўъжизалар ва қўрқитувлар фойда бермас”. (Юнус, 101).
“Ахир улар Қуръон ҳақида фикр юритмайдиларми?! Балки дилларида қулф-лари бордир, (шунинг учун у дилларга Қуръон нури етмаётгандир)?!” (Муҳаммад, 24).
“Қачон бирон сура нозил қилинса, улардан (яъни, мунофиқлардан) бўлган ким-салар (масхара қилишиб): «Қани, бу сура қайси бирларингизнинг иймонларингизни зиёда қилди?» дейишади. Бас, у (сура) иймон кел-тирган зотларнинг иймонларини албатта зиёда қилур ва улар шод-хуррам бўлурлар” (Тавба, 124).
Биз биламизки, Оллоҳ таоло ҳар бир нарсани яратиб, унда бир асар қолдирган. Кўзни яратди ва кўришлик асарини қолдирди, қулоқни яратди ва эшитиш асарини қолдирди, тилни яратди ва гапириш асарини қолдирди, қуёшни яратди ва нур ва ёруғлик асарини қолдирди, ўтни яратди ва ёндириш асарини қолдирди ва ҳоказо...
Борлиқдаги барча махлуқотларнинг ҳожатларини ёлғиз Оллоҳ таологина беради. Барча махлуқотлар Оллоҳ таолога муҳтож, Оллоҳ таоло эса, уларнинг ҳаммасидан беҳо-жатдир.
Оллоҳ таоло илм ва ҳикмати билан коинотни Ўзи истаганидек бошқаради. Гоҳида баъзи нарсаларни яратиб, асарини яратмаслиги мумкин. Масалан: кўзи бўлиб, кўрмайдиган, қулоғи бўлиб эшитмайдиган, тили бўлиб гапира олмайдиган кишиларни ҳам учратасиз.
Баъзи кишиларнинг қалби Оллоҳнинг махлуқотларидаги Унинг оятларини кўриб таъ-сирланади, лекин Оллоҳдан ғафлатда қолиб, бу махлуқотларнинг Холиқига иймон келтириб, Унга ибодат қилиш ҳақида фикр қилмайди.
“(Эй Муҳаммад) айтинг: «Ким сизларга осмон ва заминдан ризқ берур ёки ким қулоқ-кўзларингизга эгалик қилур?! Ким ўликдан тирикни чиқарур ва тирикдан ўликни чиқарур ҳамда ким барча ишларни тадбир қилиб турур?!» Улар албатта: «Оллоҳ», дейдилар. Бас, сиз айтинг: «Ахир Ўша зотдан қўрқмайсизларми?!» Бас, мана шу Оллоҳ — ҳақиқий Павардигорингиздир. Ҳақиқатдан кейин эса фақатгина йўлдан озиш бор, холос (яъни, ҳақиқий Парвардигорингиз бўлмиш Оллоҳдан ўзгага сиғинар экансиз, албатта йўлдан озган бўлурсиз). Бас, қай тарафга бурилиб кетмоқдасизлар?!” (Юнус, 31-32).
Барча нарсаларнинг хазинаси Оллоҳнинг ҳузуридадир. Ҳар қандай нарсага эҳтиёжимиз тушганда, уни фақатгина тоат ва ибодатда мустаҳкам бўлиш билан, Оллоҳдан сўрамоғимиз керак. Оллоҳ субҳонаҳу ва таоло ҳожатларни берувчи, дуоларни ижобат қилувчидир. Унинг берганини ман қилувчи ва ман қилган нарса-сини берувчи йўқдир.
“(Сизларнинг ризқу рўзингиз бўлмиш) ҳар бир нарсанинг асли — манбаи Бизнинг даргоҳимиздадир. Биз у нарсаларни аниқ ўлчов билан (сизларга) туширурмиз” (Ҳижр, 21).
“Улар (ўзларининг тобеъларига): «Оллоҳнинг пайғамбари ҳузуридаги киши-ларга инфоқ-эҳсон қилманглар, токи улар тарқалиб кетсинлар», дейдиган кимсалар-дир. Ҳолбуки осмонлар ва Ер хазиналари ёлғиз Оллоҳникидир. Лекин мунофиқлар (буни) англамаслар” (Мунафиқун, 7).
Оллоҳ таолонинг қудрати
Оллоҳ таолонинг қудрати мутлақо чек-сиздир.
1. Оллоҳ таоло истаса бир нарсани сабаб қилиб ризқ беради, ёмғирни сабаб қилгани каби. Бу дунёда жуда ҳам кўп нарса сабаблар билан боғлангандир. Биз ҳар қандай нарсани шаръий сабабларини оламиз, кейин эса, Оллоҳга тавак-кул қиламиз.
2. Истаса сабабсиз ҳам ризқ беради, чунки Оллоҳ таоло истаган нарсага: “Бўл” - деса, бўлади. Марям бинти Имронга сабабсиз ризқ ва ўғил берганидек.
3. Оллоҳ таоло баъзида қудратини сабаб-ларга қарши ишлатади, Иброҳим алайҳис-саломга ўтни совуқ ва зарарсиз қилгани-дек, Мусо алайҳиссаломга денгизнинг сувини иккига бўлиб, нажот бериб, Фиръавн ва қавмини сувга ғарқ қилгани-дек ва Юнус алайҳиссаломни китнинг қорнида бир неча кун тирик сақлаб тур-ганидек.
“Бирон нарсани (яратишни) ирода қил-ган вақтида Унинг иши фақатгина «Бўл», демоқлигидир. Бас у (нарса) бўлур — вужудга келур”. (Ёсин, 82).
Бу махлуқотларга нисбатан, аммо ҳолат-ларга нисбатан эса:
1. Барча ҳолатларнинг яратгувчиси Оллоҳ таолодир. Бойлик ва фақир-лик, соғлик ва касаллик, хурсандчилик ва хафалик, иззат ва хўрлик, ҳаёт ва ўлим, омонлик ва хавф, иссиқ ва совуқ, ҳидоят ва залолат ва булардан бошқа ҳамма ҳолатларни Оллоҳ таоло яратгандир.
2. Ва бу ҳолатларни алмаштириб турувчи ҳам Оллоҳ таолодир. Инсон фақирликдан бойликка, касалликдан соғликка, хўрлик-дан азизликка, залолатдан ҳидоятга фақатгина Оллоҳнинг изни билан ўтади. Инсон барча ҳолатларини яхши тарафга ўзгаришини Оллоҳга тақарруб қилиш билан Унинг ўзидангина сўраши керак.
Айтинг: «Эй мулку давлат эгаси бўлган Оллоҳим, Сен истаган кишингга мулк ато қилурсан ва истаган кишингдан бу мулкни тортиб олурсан, истаган ки-шингни азиз қилурсан ва истаган кишингни хор қилурсан. Бор яхшилик ёлғиз Сенинг қўлингдадир. Албатта Сен барча нарсага қодирсан” (Оли-Имрон, 26).
3. Оллоҳ таоло агар ҳамма инсонларнинг сўраганини берса, Унинг хазинасидаги нарса озаймайди, денгизга игнани ботириб олган-да денгизнинг суви озаймагани каби.
Абу Зарр разияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Оллоҳ таолодан ушбу ҳадис қуду-сийни ривоят қиладилар: “Эй бандаларим! Мен зулмни Ўзимга ҳаром қилдим ва сизларга ҳам ҳаром қилдим, бас зулм қилманглар! Эй бандаларим! Мен ҳидоят қилган бандала-римдан бошқа ҳаммангиз залолатдасиз, Мендан ҳидоят сўранг, ҳидоят қиламан. Эй бандаларим! Мен тўйдирган бандаларимдан бошқа ҳаммангиз очдирсиз, ризқ сўранг, ризқлантираман. Эй бандаларим! Мен кийин-тирган бандаларимдан бошқа ҳаммангиз ялонғочдирсиз, кийим сўранг, кийинтираман. Эй бандаларим! Сизлар кечаю кундуз хато ишлар қиласизлар, Мен эса ҳаммангизни кечираман, гуноҳларингизни кечиришимни сўранг, кечираман. Эй бандаларим! Сизлар Менга зарар ҳам, фойда ҳам бераолмайсизлар. Эй бандаларим! Сизларнинг аввалингиздан охирингизгача, инсонлар ва жинлар, ҳар бирингизнинг қалби, ичингиздаги энг тақволи кишининг қалби каби бўлса, Менинг мулкимга бирор нарсани зиёда қилмайди. Эй бандаларим! Сизларнинг аввалингиздан охи-рингизгача, инсонлар ва жинлар, ҳар бирин-гизнинг қалби, ичингиздаги энг фожир киши-нинг қалби каби бўлса, Менинг мулкимдан бирор нарсани камайтира олмайди. Эй бандаларим! Сизларнинг аввалингиздан охирингизгача, инсонлар ва жинлар, ҳамман-гиз бир тошнинг устида туриб, истаганини Мендан сўраса ва ҳар бирингизга сўраганини берсам, Менинг мулкимдан бирор нарсани камайтира олмайди, игнани денгизга ботир-ганда сувини камайтирмагани каби. Эй банда-ларим! Бу қилаётганларинг, сизларнинг амал-ларингиздир, Мен уни сизлар учун сақлаб қўяман, ким қиёмат куни амалларини яхши ҳолатида кўрса, Оллоҳга ҳамдлар айтсин, ким яхши ҳолатида кўрмаса, ўзидан бошқани маломат қилмасин” (Муслим тахриж қил-ган).[1]
Ким Оллоҳга иймон келтириб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларига биноан Оллоҳнинг динига итоат қилса, Оллоҳ таоло ундан рози бўлиб, унга раҳмат хази-наларини очади, ишларига ёрдам беради, жаннатига киргизади, Ўзи уни ҳимоя қилиб, иймон билан азиз қилади. Бу кишида азизликнинг сабаблари бўлишининг аҳамияти йўқ. Оллоҳ таоло Абу Бакр, Умар ва Усмон кабиларни азиз қилганидек иззат сабаблари бор кишиларни ҳам азиз қилди. Билол, Аммор ва Салмон кабиларни азиз қилганидек иззат сабаблари йўқларни ҳам азиз қилди.
Ким Оллоҳга иймон келтирмаса ва Унга итоат қилмаса, Оллоҳ уни хор қилади, Фиръавн, Ҳамон ва Қорунни хор қилганидек, агарчи, унда молу-дунё ва куч-қувват каби иззат сабаблари бўлса ҳам.
Оллоҳ таоло инсонни ёлғиз Ўзигагина ибодат қилиб, солиҳ амаллар қилиши учун яратди. Молу дунё жамлаб, шаҳватларга бери-либ кетиши учун яратмади. Агар инсон ибодатни қўйиб, дунё ва шаҳавотнинг орқаси-дан кетса, дунё ва шаҳватларига қул бўлиб, икки дунёнинг ҳалокати ва муваффақиятсизлигига сабаб бўлади.
“Бас, сизни уларнинг молу дунёлари ва бола-чақалари қизиқтирмасин! Чунки Оллоҳ ўша нарсалар сабабли ҳаёти дунёда уларни азоб-уқубатга солишни ва кофир бўлган ҳолларида, жонлари чиқишини истайди, холос” (Тавба, 55).
Нажотнинг сабаблари
Оллоҳ таоло барча инсонларга, бой бўл-син, фақир бўлсин, нажот сабабларини берди. Нажотга сабаб бўлмайдиган молу дунё ва мансаб каби нарсаларни эса, баъзи инсонларгагина берди. Оллоҳга иймон келтириб, солиҳ амаллар қилмоқ, дунё ва охиратнинг нажоти учун ягона сабабдир. Бу сабаб эса, ҳар бир инсонга берилгандир. Шунингдек иймон-нинг ўрни бўлган қалб ва амалларга сабаб бўладиган аъзолар ҳам ҳар бир инсонга берилгандир. Кимнинг қалбига иймон кириб, бунинг асари бўлган солиҳ амаллар, унинг жисмида ва аъзоларида кўринса, икки дунёнинг нажотига эришади. Кимда бунинг акси бўлса, икки дуёнинг зиёнини кўради.
Дунё ва охиратнинг нажоти, фақатгина иймон келтириб, солиҳ амаллар қилиш билан-гина бўлади. Оллоҳнинг олдида инсоннинг қиймати молу мулки ва мансаби билан эмас, иймони ва солиҳ амалари билан бўлади.
Фиръавн ва Намруд қавми нажот — мулк ва давлатда деб ўйлади. Од қавми қувватда, Шуъайб қавми тижоратда, Сабаъ қавми деҳқон-чиликда, Самуд қавми бинокорликда ва Қорун эса, молу давлатда деб ўйлади. Оллоҳ таоло уларга элчилар юбориб, нажот Оллоҳга шерик-сиз ибодат қилиб, солиҳ амаллар қилишда эканини баён қилди.
“Ким Оллоҳ ва Унинг пайғамбарига бўйинсунса ва Оллоҳдан қўрқиб, тақво қилса, бас ана ўшаларгина (бахт-саодатга) эришгув-чилардир” (Нур, 52).
“Улар сизга нозил қилинган ва сиздан илгари туширилган нарсаларга (динларга) иймон келтирадилар ва Охират Кунига аниқ ишонадилар. Парвардигорлари тарафидан ҳидоят топганлар ана ўшалардир ва нажот топгувчилар ҳам уларнинг ўзидир” (Бақара, 4-5).
У қавмлар, ўзларига юборилган элчи-ларни ёлғончига чиқариб, кофирлигида давом этганларида, Оллоҳ таоло уларни вайрон қилди ва Ўз элчилари ва уларга эргашганларга ножот берди.
“Биз (улардан) ҳар бирини ўз гуноҳи билан ушладик. Бас уларнинг орасида Биз устига тош ёғдирган кимсалар ҳам бордир, улар орасида қичқириқ тутиб (ҳалок бўлган) кимсалар ҳам бордир, улар орасида Биз ерга юттирган кимсалар ҳам бордир ва улар орасида Биз (сувга) ғарқ қилган кимсалар ҳам бордир. Оллоҳ уларга зулм қилгувчи бўл-мади, лекин улар ўз жонларига жабр қил-гувчи бўлдилар” (Анкабут, 40).
“Энди қачонки Бизнинг фармонимиз (яъни, Биз юборган бало) келганида, Солиҳ ва у билан бирга иймон келтирган кишиларга Ўз раҳматимиз билан (у азобдан) ва ўша кундаги шармандаликдан нажот бердик. Албатта, Парвардигорингиз ҳақиқий куч-қудрат эга-сидир. Золим кимсаларни эса даҳшатли қичқириқ тутиб, гўё у ерда ҳеч қачон яшамагандек, турган жойларида тўкилди-лар” (Ҳуд, 66-67).
Нафсни покламоқ
Поклаш деганда, ҳам ташқи, ҳам ички дунёни ифлосликлардан покламоқ тушинилади.
Нафсни покламоқ уч нарса билан боғлиқ бўлади:
Биринчи: Оллоҳнинг ҳаққида инсон ўз нафсини ширк, куфр, нифоқ ва риёдан поклаши.
Иккинчи: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳаққида инсон ўзини бидъат-лардан поклаб, у зот соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларига кўра ибодат қилиши.
Учинчи: Инсонларнинг ҳаққида нафсини ҳасад, ёлғон, ғийбат ва бошқа ёмон хулқлардан поклаши.
“Дарҳақиқат уни (яъни ўз нафсини-жонини иймон ва тақво билан) поклаган киши нажот топди. Ва у (жонни фисқ-фужур билан) кўмиб хорлаган кимса номурод бўлди” (Ваш-Шамс, 9-10).
Иймон аҳли бири-биридан афзал бўлади
1. Халқнинг иймони бир хил бўлмайди.
— Фаришталарнинг иймони зиёда ҳам, нуқсонли ҳам бўлмайди. Улар гуноҳ қилмай Оллоҳнинг буйруқларини бажарадилар.
— Пайғамбар ва Расулларнинг иймони зиёда бўлади, лекин сусаймайди. Оллоҳни мукаммал ҳолда таниганлари учун.
— Бошқа мусулмонларнинг иймони тоат билан зиёда бўлади, маъсият билан сусаяди.
Иймони энг юксак киши, ибодатларини комил ҳолда адо қилади, қилган ибодат-ларининг лаззатини сезади ва уни муҳофаза қилади. Раббиси билан алоқасини яхшилайди. Амирлар ва ҳокимлар каби, ўзидан баланд мартабадаги кишилар билан ҳам, ўзидан паст мартабадаги кишилар билан ҳам гўзал муома-лада бўлади. Бундай киши ҳам Холиқнинг ҳаққини, ҳам махлуқларнинг ҳақларини тўла адо қилган бўлади.
Инсон иймон ва фазилат жиҳатидан, бир мартабада тўхтаб тура олмайди, тоат ва ибодат билан ҳаракат қилса, иймон ва тақвода юксалиб, олдинга силжийди. Агар тоат ва ибодатдан тўхтаса, тўхтаган ерида қола олмайди, балки, кундан кунга иймони сусайиб, орқага силжиб боради.
“Албатта у (жаҳаннам барча) инсонлар учун — сизларнинг орангизда (яхшилик ва тоат-ибодат билан) илгарилаётган ёки (куфру исён билан) орқага чекинаётган кишилар учун — огоҳлантлргувчи» бўлган буюк даҳшат (бало)лардан биридир” (Муддассир, 35-37).
2. Иймон аҳли иймонда баробар эмасдирлар. Пайғамбар ва элчиларнинг иймони оддий инсонларнинг иймонидан фарқликдир. Шунинг-дек, саҳобаларнинг иймони ўзларидан кейинги авлодларнинг иймонидан, солиҳ олимларнинг иймони фосиқ инсонларнинг иймонидан фарқлидир. Инсоннинг иймони унинг илми ва тақвосига яраша бўлади.
3. Инсон Оллоҳни исм ва сифатлари билан қанчалик яхши таниса, Уни шунчалик яхши кўриб, улуғлашга сабаб бўлади. Шунинг учун Набий ва Расулларнинг Оллоҳга бўлган муҳаббати бошқа инсонлардан фарқлик бўлган.
Иймон аҳлига Оллоҳнинг ваъдаси
Оллоҳ таоло мўминларга жуда кўп ваъдалар берган, улардан баъзилари дунёда, баъзилари охиратда берилади.
1. Бу дунёда қилинган вадалар:
— Нажот топмоқ:
“Дарҳақиқат мўминлар нажот топди-лар” (Мўминун, 1).
— Ҳидоят топмоқ:
“Ва илм ато этилган кишилар у (Қуръон) Парвардигорингиз томонидан кел-ган ҳақиқат эканини билиб, унга иймон келтиришлари, бас диллари у сабабли таскин топиши учун (Оллоҳ шундай қилур). Дарҳа-қиқат Оллоҳ иймон келтирган зотларни Тўғри йўлга ҳидоят қилгувчидир” (Ҳаж, 54).
— Оллоҳнинг нусратини келади:
“Аниқки, Биз сиздан илгари ҳам пайғамбарларни ўз қавмларига юборганмиз. Бас улар (қавмларига) аниқ-равшан ҳужжат-лар келтирганлар. Сўнг Биз жиноят қилган кимсалардан интиқом олганмиз ва иймон келтирган зотларни ғолиб қилиш Бизнинг зиммамиздаги ҳақ бўлган” (Рум, 47).
— Иззатнинг берилиши:
“Улар: «Қасамки, агар Мадинага қайт-сак, албатта азизлар кучсизларни ундан қувиб чиқарур», дерлар. Ҳолбуки азизлик Оллоҳники, Унинг пайғамбариники ва мўминларникидир. Лекин мунофиқлар (буни) билмаслар” (Мунафиқун, 8).
— Ерда тамкин бериб, халифа қил-моқлик:
“Оллоҳ сизлардан иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларга худди илгари ўтган (иймон-эътиқодли) зотларни (Ер юзига) халифа-ҳукмрон қилганидек, уларни ҳам Ер юзида халифа қилишни ва улар учун Ўзи рози бўлган (Ислом) динини ғолиб-мустаҳкам қилишни ҳамда уларнинг (аҳволини Маккада кўрган) хавфу-хатарларидан сўнг (Мадинада) тинчлик-хотиржамликка айлантириб қўйиш-ни ваъда қилди. Улар Менга ибодат қилурлар ва Менга бирон нарсани шерик қилмаслар. Ким мана шу (ваъда)дан кейин куфрони (неъмат) қилса, бас улар итоатсиз кимса-лардир” (Нур, 55).
— Оллоҳ аҳли иймонни мудофаа қилади:
“Албатта Оллоҳ иймон келтирган зотларни мудофаа қилур. Албатта Оллоҳ барча хоин ва куфрони неъмат қилгув-чиларни суймас” (Ҳаж 38).
— Оллоҳ аҳли иймонга омонлик беради:
“Иймон келтирган, ўз иймонларини зулм (ширк) билан аралаштирмаган зотлар — ана ўшалар хотиржам бўлгувчидирлар ва ўшалар ҳидоят топгувчидирлар” (Анъом, 82).
— Оллоҳ аҳли иймонга нажот беради:
“Сўнгра (яъни Қиёмат келиб, азоб нозил бўлгач), пайғамбарларимиз ва иймон келтир-ган зотларга нажот берурмиз. Шундай қилиб, (охир-оқибатда) иймон келтирган зотларга нажот бериш Бизнинг зиммамиздаги бурч бўлди” (Юнус, 103).
— Оллоҳ аҳли иймонга покиза ҳаёт беради:
“Эркакми ё аёлми — кимда-ким мўмин бўлган ҳолида бирон яхши амал қилса, бас, Биз унга покиза ҳаёт ато этурмиз ва уларни ўзлари қилиб ўтган амалларидан чиройли-роқ ажр-савоблар билан мукофотлаймиз” (Наҳл, 97).
— Оллоҳ аҳли иймоннинг устидан кофир-ларни ҳоким қилмайди:
“Улар (яъни мунофиқлар) сизларга кўз тикиб турадилар. Агар сизларга Оллоҳ томонидан фатҳу зафар бўлса: «Биз ҳам сизлар билан бир диндамиз-ку», дейдилар. Агар ғалаба кофирларга насиб бўлса: «Биз сизлардан устун бўлган ва сизларни мўминлардан ҳимоя қилган эмасмидик?» — дейишади. Энди Қиёмат кунида Оллоҳ ўрталарингда ҳакамлик қилур. Ва Оллоҳ ҳаргиз кофирлар учун мўминлар устига йўл бермагай” (Нисо, 141).
— Аҳли иймон учун баракат ҳосил бўлиши.
“Агар у қишлоқларнинг (жойнинг) аҳли иймон келтириб, тақводор бўлганларида эди, албатта Биз уларга осмону Ердан баракот (дарвозаларини) очиб қўйган бўлур эдик. Лекин улар (пайғамбарларимизни) ёлғончи қилдилар, бас, уларни ўзлари қилган гуноҳлари сабабли ушладик” (Аъроф, 96).
— Аҳли иймонга хос бўлган Оллоҳнинг маъийяти:
“(Эй аҳли Макка), агар ғалабани иста-ган» бўлсангизлар, мана сизларнинг (зиёнин-гизга) ғалаба келди Агар (пайғамбарга қарши урушишдан) тўхтасангизлар, бас, бу ўзингиз учун яхшидир. Агар (яна урушга) қайтсан-гизлар, Биз ҳам қайтамиз ва гуруҳингиз қанча кўп бўлмасин, сизларни ҳеч нарсадан беҳожат қила олмайди. Албатта, Оллоҳ мўминлар билан биргадир” (Анфол, 19).
2. Охиратда қилинган ваъдалар
— Оллоҳ мўминлардан рози бўлиб, улар-нинг жаннатга киришлари ва у ерда абадий қолишлари:
“Оллоҳ мўмин, мўминаларга остидан дарёлар оқиб турадиган, улар абадий қола-диган жаннатлар ва жаннат боғларидаги покиза масканларни ваъда қилди. Оллоҳнинг розилиги эса ҳамма нарсадан улуғроқдир. Мана шу ҳақиқий буюк бахтдир” (Тавба, 72).
— Мўминлар жаннатда Оллоҳни кўрадилар:
“У Кунда (мўминларнинг) юзлари яш-наб, Парвардигорларига боқиб тургувчи-дир!” (Қиёмат, 22-23).
Бугунги мусулмонларнинг аксариятининг иймони заиф бўлгани учун, Қуръонда ваъда қилинган мўминларнинг сифати, уларнинг ҳаётида топилмайди. Бу гўзал сифатларга эришиш учун, ўзимиздаги мавжуд иймонни кучайтиришга мажбурдирмиз. Қачон иймони-миз ва амалимиз, пайғамбарлар ва саҳобалар-нинг иймони ва амаллари каби бўлса, шунда-гина Оллоҳнинг ваъдалари бизга муҳаққақ бўлади.
“Энди агар улар (яъни, аҳли китоблар) сизлар иймон келтирган нарсаларга иймон келтирсалар, ҳақ йўлни топибдилар. Агар юз ўгирсалар, у ҳолда, шубҳасиз, сизларга нисбатан гина ва адоватлари бордир. Уларнинг ёмонлигидан сизга (эй Муҳаммад), Оллоҳнинг Ўзи етарлидир. У эшитгувчи, билгувчидир” (Бақара, 137).
“Эй мўминлар, Оллоҳга, унинг пайғам-барига ва шу пайғамбарига нозил қилган Китобига ҳамда илгари нозил бўлган Китобларига иймонингиз комил бўлсин. Кимки Оллоҳга, фаришталарга, китобларига, пайғамбарларига ва охират кунига ишон-маса, демак, у жуда қаттиқ адашибди” (Нисо, 136).
“Эй мўминлар, тўла ҳолдаги Исломга кирингиз! (Яъни, Исломнинг баъзи ҳукмларига итоат қилиб, баъзиларига итоат қилмайдиган кимсалардан бўлмангиз)! Ва шайтоннинг изидан эргашманглар! Шубҳасиз, у сизлар-нинг очиқ душманингиздир” (Бақара, 208).
[1] Муслим (2577).