Илм фазилатлари 02
Категориялар
Манба
Full Description
- 11. Ўн биринчи фазилат:
- 12. Ўн иккинчи фазилат:
- 13. Ўн учинчи фазилат:
- 14. Ўн тўртинчи фазилат:
- 15. Ўн бешинчи фазилат:
- 16. Ўн олтинчи фазилат:
- 17. Ўн еттинчи фазилат:
- 18. Ўн саккизинчи фазилат:
- 19. Ўн тўққизинчи фазилат:
- 20. Йигирманчи фазилат:
- 21. Йигирма биринчи фазилат:
- 22. Йигирма иккинчи фазилат:
- 23. Йигирма учинчи фазилат:
- 24. Йигирма тўртинчи фазилат:
Илм фазилатлари 2
[ Ўзбекча – Uzbek – الأوزبكي ]
Нашрга тайёрловчи: Абу Абдуллоҳ Шоший
2014 - 1435
فضائل العلم 2
« باللغة الأوزبكية »
مراجعة: أبو عبد الله الشاشي
2014 - 1435
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим
11. Ўн биринчи фазилат:
Дин илмида фиқҳ эгаларидан бўлиш (яъни, Ислом илмларини ўрганиб, тўғри англаш) яхши-ликларга элтувчи сабабдир.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар:
”من يرد الله به خيرا يفقهه في الدين“
“Аллоҳ таоло кимгаки яхшиликни хоҳласа, уни Динда фақиҳ қилиб қўяди (яъни, Дин илмларини ўрганиб, тўғри тушуниб, амал қиладиган уламо-лардан қилади)”. Муттафақун алайҳи (Бухорий ва Муслим ривоят қилган ҳадис).
Имом Ибн Баттол раҳимаҳуллоҳ айтадилар:
“Ҳадис далолат қиладики, диний илм бўйича фиқҳ аҳлидан бўлиш бошқа барча илмлардан афзал.
Дин илми Оллоҳдан қўрқишга, тоат-ибодат-да бўлишга, гуноҳлардан узоқланишга етакласа-гина унинг буюк фазилати собит бўлади”.
12. Ўн иккинчи фазилат:
Оллоҳ Ўз пайғамбарларига илм берганини алоҳида таъкидлаши илм Оллоҳнинг энг буюк неъматларидан эканлигини кўрсатади.
Оллоҳ таоло марҳамат қилади:
{وَلَقَدْ آتَيْنَا دَاوُودَ وَسُلَيْمَانَ عِلْمًا ۖ وَقَالَا الْحَمْدُ لِلَّهِ الَّذِي فَضَّلَنَا عَلَىٰ كَثِيرٍ مِّنْ عِبَادِهِ الْمُؤْمِنِينَ} [النمل: 15].
Маъноси:
”Дарҳақиқат, Биз Довуд ва Сулаймонга илм (етук билим ) ато этдик ва улар: «Бизларни кўп мўмин бандаларидан афзал қилиб қўйган зот — Оллоҳга ҳамду сано бўлсин», дедилар”. (Намл сураси, 15-оят).
13. Ўн учинчи фазилат:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам илмни ёмғирга ўхшатдилар:
”مَثَلُ مَا بَعَثَنِي اللَّهُ بِهِ مِنْ الْهُدَى وَالْعِلْمِ كَمَثَلِ الْغَيْثِ الْكَثِيرِ أَصَابَ أَرْضًا فَكَانَ مِنْهَا نَقِيَّةٌ قَبِلَتْ الْمَاءَ فَأَنْبَتَتْ الْكَلاَ وَالْعُشْبَ الْكَثِيرَ وَكَانَتْ مِنْهَا أَجَادِبُ أَمْسَكَتْ الْمَاءَ فَنَفَعَ اللَّهُ بِهَا النَّاسَ فَشَرِبُوا وَسَقَوْا وَزَرَعُوا وَأَصَابَتْ مِنْهَا طَائِفَةً أُخْرَى إِنَّمَا هِيَ قِيعَانٌ لاَ تُمْسِكُ مَاءً وَلاَ تُنْبِتُ كَلاَ فَذَلِكَ مَثَلُ مَنْ فَقُهَ فِي دِينِ اللَّهِ وَنَفَعَهُ مَا بَعَثَنِي اللَّهُ بِهِ فَعَلِمَ وَعَلَّمَ وَمَثَلُ مَنْ لَمْ يَرْفَعْ بِذَلِكَ رَأْسًا وَلَمْ يَقْبَلْ هُدَى اللَّهِ الَّذِي أُرْسِلْتُ بِهِ“ متفق عليه.
Маъноси:
“Оллоҳ мени ҳидоят ва илм билан юборишининг мисоли худди ерга ёмғир ёғиши кабидир. Баъзи тоза ерлар сувни қабул қилиб ўсимликлар ўстиради, баъзилари фақат сувни ушлаб туради, (бу ерларни) Оллоҳ одамларга манфаатли қилади, одамлар сувидан ичишади ва суғоришади. Яна баъзи ерлар сувни на ушлаб туради ва на бирор ўсимлик ўстиради. (Яъни ҳар қанча ёмғир ёғса ҳам бефойда бўлади). Оллоҳнинг динини тўғри англаб, Оллоҳ мен билан юборган ваҳий унга фойда бериб, илм олиб, таълим берган киши ва (бунинг акси – Оллоҳ юборган илм билан) бошини кўтармаган, мен билан юборилган Оллоҳнинг ҳидоятини қабул қилмаган кимса мисоли шундай”. Муттафақун алайҳи (Бухорий ва Муслим ривоят қилган) ҳадис.
Демак, илм ва ҳидоят қаршисида одамлар уч турли:
- Биринчи ва энг улуғ тоифадан бўлган киши илм олади, амал қилади ва таълим беради.
- Иккинчи турли одамлар илм олади ва одамларга етказади, аммо ўзи амал қилмасдан илм ва ҳидоят манфаатидан маҳрум бўлади.
- Учинчи турли одамлар энг бадбахт кимсалар: на илм ва на даъватни қабул қилади ва на бошқаларга раво кўради.
Оллоҳ азза ва жалла бизларни биринчи тоифа — илм олиб, амал қилиб ва бошқаларга таълим-тарбия берадиган тоифадан қилсин.
14. Ўн тўртинчи фазилат:
Илм аҳли уммат учун раҳбардирлар, одамлар илм эгаларига итоат қилишга буюрилганлар.
Оллоҳ таоло марҳамат қилади:
{يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا أَطِيعُوا اللَّهَ وَأَطِيعُوا الرَّسُولَ وَأُولِي الْأَمْرِ مِنكُمْ} [النساء: 59].
Маъноси:
“Эй иймон келтирган зотлар, Оллоҳга итоат қилинг, Расулга итоат қилинг ва ўзинглардан бўлган Амр эгаларига (мусулмон раҳбарларга) ҳам”. (Нисо сураси, 59-оят).
Имом Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ айта-дилар: “Ҳужжат ва қилич билан жиҳод қилиш Оллоҳ йўли бўлгани учун саҳобалар ояти каримадаги “раҳбарлар”ни “уламолар ва амирлар” деб тафсир қилишган. Оллоҳ йўлидаги ҳақиқий мужоҳидлар ана шулардир — уламолар тиллари (илмлари) билан, амирлар қўллари билан жиҳод қиладилар. Шу боис илм талаб қилиш ва илм ўргатиш Оллоҳ йўлидаги энг буюк жиҳод турлари қаторида ҳисобланган”.
Аллома шайх Ибн Усаймин раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Илм эгаларининг раҳбарликлари Оллоҳнинг шариатини баён қилиб, одамларни Оллоҳнинг динига даъват қилишларидадир. Амирларнинг раҳбарлиги Оллоҳнинг шариатини татбиқ қилишлари ва одамларни Динга итоат қилдиришларидадир”.
15. Ўн бешинчи фазилат:
Малоикалар толиби илмдан рози бўлиб туришлари ҳам илмнинг яна бир фазилатини кўрсатади.
Абуд-Дардо разияллоҳу анҳудан ривоят, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар:
”من سلك طريقا يبتغي منه علما سلك الله به طريقا إلى الجنة، وإن الملائكة لتضع أجنحتها رضا لطالب العلم“ رواه أبوداود وصححه الألباني
“Ким илм истаб йўлга чиқса, Оллоҳ уни жаннат йўлига бошлайди ва албатта малоикалар толиби илм учун қанотларини пасайтириб турадилар”. (Имом Абу Довуд ривоятлари, Албоний саҳиҳ санаган).
Малоикалар толиби илм учун қанотларини пасайтириб туришларидаги маъноларни баъзи уламолар қуйидагича шарҳлаганлар:
1. Малоикалар илмни улуғлаб, талабалар учун камтарлик қилиб турадилар.
2. Учиб юрган малоикалар толиби илмни кўрганларида қанотларини пасайтириб, ерга қўниб, унинг ҳузурига келиб, илмий суҳбатга қулоқ тутадилар.
3. Малоикалар қанотларини пасайтириб, талабаларга илм йўлида ёрдам берадилар ва илм олишни енгиллатиб турадилар.
16. Ўн олтинчи фазилат:
Илм ўзига мансуб бўлганларни лаънат-қарғишдан сақлайди.
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда Оллоҳнинг зикри ва илмдан холи бўлган дунё лаънатланган:
”الدنيا ملعونة ملعون ما فيها إلا ذكر الله وما والاه وعالم ومتعلم“. رواه الترمذي وحسنه وحسنه الألباني.
“Дунё ва дунё ичидаги нарсалар малъундир, магар Оллоҳнинг зикри, Оллоҳнинг зикрига боғлиқ бўлган нарсалар, олим ва илм олувчи”. (Имом Термизий ривоят қилган ва ҳасан санаган ва Албоний ҳам ҳасан санаган).
Имом Тийбий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам “Оллоҳнинг зикрига боғлиқ бўлган нарсалар” деган сўзларининг ўзи барча хайрли-фазилатли нарсаларни, шариат маъқуллаган барча савобли ишларни ўз ичига олади. Шундай бўлсада яна таъкидлаб “олим ва илм олувчи” деб алоҳида зикр қилишлари уларнинг фазилати нақадар буюк-лигини, уламо ва толиби илмлардан бошқа барча одамларнинг эътибори паст эканлигини кўрса-тади”.
“Малъун” дегани Оллоҳнинг марҳаматидан ҳайдалган бахтсиз дегани. Дунё аҳли агар Оллоҳнинг зикридан холи бўлсалар, ана шундай малъун бўлиб қоладилар.
Имом Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Оллоҳга олиб борадиган илм ва талаби илм лаънатдан мустаснодир. Шундан ўзга барча нарсалар — модомики Оллоҳдан, Оллоҳ суйган нарсалардан ва Оллоҳнинг динидан узоқ экан — у нарсалар лаънатланган нарсалардир”.
Оллоҳ Ўзи барчамизни лаънатдан ва унинг сабабларидан асрасин. Бунинг учун доимо Оллоҳ-нинг зикрида, илм ва талаби илм йўлида ҳаракат қилиб яшашимиз зарур.
17. Ўн еттинчи фазилат:
Оллоҳ таоло толиби илмни Ўзининг паноҳига олади:
عن أبي واقد الليثي رضي الله عنه أن رسول الله صلى الله عليه وسلم بينما هو جالس في المسجد والناس معه، إذ أقبل ثلاثة نفر، فأقبل اثنان إلى رسول الله صلى الله عليه وسلم وذهب واحد، قال: فوقفا على رسول الله صلى الله عليه وسلم، فأما أحدهما فرأى فرجة في الحلقة فجلس فيها، وأما الآخر فجلس خلفهم، وأما الثالث فأدبر ذاهباً، فلما فرغ رسول الله صلى الله عليه وسلم قال: ((ألا أخبركم عن النفر الثلاثة؟! أما أحدهم فآوى إلى الله فآواه الله إليه وأما الآخر فاستحيا فاستحيا الله منه وأما الآخر فأعرض فأعرض الله عنه))([38]).
Абувоқид Лайсий разияллоҳу анҳудан ривоят:
Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам одамлар билан масжидда ўтирган эдилар, уч киши кириб келди. Улардан иккиталари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суҳбатларига қўшилдилар, учинчи киши эса суҳбатга қўшилмасдан кетиб қолди. Суҳбатга қўшилганлардан бирлари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг давраларида бўш жой топиб ўтирди, иккинчилари эса суҳбатда ўтирган-ларнинг орқасига ўтирди. Суҳбат якунида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
“(Масжидга кириб келган) бу уч кишининг хабарини айтиб берайми? Уларнинг бири Оллоҳнинг паноҳига киргани учун Оллоҳ уни Ўз паноҳига олди, иккинчи одам ҳаё қилгани учун Оллоҳ ҳам ундан ҳаё қилди, учинчи одам юз ўгириб кетгани учун Оллоҳ ҳам ундан юз ўгирди”. (Муттафақун алайҳ).
Имом Муҳаллаб раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Бу ҳадиси шарифдан олинадиган фойдалардан, Оллоҳ зикр қилинадиган ва илм ўргатиладиган давраларда ўтирадиган киши Оллоҳнинг пано-ҳида, Оллоҳнинг ҳимоясида бўлади. Малоикалар шундай мўминларга ўзларининг қанотларини пасайтириб турадилар. Шундай экан, олим киши илм талабида ҳозир бўлиб ўтирган кишини ўзига яқин олиши лозим, чунки у инсон ҳақида “Оллоҳ уни Ўз паноҳига олди” деб айтдилар”.
Имом Ибн Ҳажар ҳам айтадилар: “Бу ҳадис илм ва зикр давраларининг фазилатини, уламолар ва мавъиза қилувчилар масжидда ўтиришлари афзаллигини кўрсатади”.
Имом Ибнул Қаййим айтадилар: “Толиби илмни Оллоҳ таоло Ўз паноҳига олиши ва ундан юз ўгирмаслиги, шунинг ўзи ҳам етарли фазилат!”
18. Ўн саккизинчи фазилат:
Илм эгаларига ҳавас қилинади:
عن ابن مسعود رضي الله عنه قال: قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: ((لا حسد إلا في اثنتين: رجل آتاه الله مالاً فسلِّط على هلكته في الحق، ورجل آتاه الله الحكمة فهو يقضي بها ويعلِّمها))([42]).
Ибн Масъуд разияллоҳу анҳудан ривоят. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
“Ҳасад қилиш фақатгина икки нарсада мумкин (иккита нарсага ҳавас қилиш жоиз, балки афзал): кимга Оллоҳ мол-дунё берган бўлса ва у одам ана шу бойликларни ҳақ йўлда сарфлаётган бўлса (ана шу ҳалолдан топилган ва ҳақ йўлда сарфланадиган бойликка ҳавас қилиш мумкин), яна кимга Оллоҳ ҳикматларни ўргатган бўлса ва у ана шу ҳикмат билан ҳукм чиқараётган ва бошқаларга таълим бераётган бўлса (ана шу илму ҳикматларга ҳавас қилиш жоиз)”.
Имом Ибн Баттол раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Имом Бухорий бу ҳадиси шарифни илм ва ҳикматга ҳавас қилиш бобида келтирганлар. Чунки кимга шундай ҳикматлар берилган бўлса ва у ана шу ҳикматларга амал қилаётган бўлса, ана шундай одамнинг ҳолига ҳавас қилиш (ана шундай ҳикматли инсонга ўхшашликни умид қилиш) ва у билан шундай яхши илм ва ҳикматларда мусобақа қилиш лозим бўлади”.
Имом Ибн Ҳажар айтадилар: “Ҳадис далолат қиладики, ҳавас қилиш фақатгина иккита нарса — илм ва саховатда жоиз бўлади, саховат фақатина илм билан бўлсагина мақтовга сазовор бўлади (яъни, қандай саховат қилишни билиш учун ҳам илм шарт. Демак барча фазилатлар яна илмга боғланади).
19. Ўн тўққизинчи фазилат:
Расулуллоҳ солаллоҳу алйҳи ва саллам аҳли илмларнинг юзлари ёруғ – равшан бўлишини сўраб дуо қилганлар:
عن زيد بن ثابت رضي الله عنه أن النبي صلى الله عليه وسلم قال: ((نضّر الله امرأ سمع منا حديثا فحفظه حتى يبلغه، فربّ حامل فقه إلى من هو أفقه منه، وربّ حامل فقه ليس بفقيه))([45]).
Зайд ибн Собит разияллоҳу анҳудан ривоят, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
“Оллоҳ таоло биздан бир ҳадис эшитиб, уни ёд олиб, (бошқаларга) етказган кишини Оллоҳ ёруғ юзли қилсин. Зеро, баъзида (ёки кўп ҳолатларда) фиқҳ — илмни кўтариб юрган (ёд олиб бошқаларга етказадиган) киши ўзидан кўра фақиҳроқ (яхшироқ тушунадиган ва чуқурроқ англайдиган) кишига етказади. Баъзи илмни ёдлаган одамлар уни англамаган бўлади”.
Имом Мунзирий айтадилар: “Юзи ёруғ бўлсин деб дуо қилишларининг маъноси шуки, у инсонга Оллоҳнинг неъматлари ёғилиб, юзи равшан ва гўзал бўлади, Оллоҳ уни гўзал ва зийнатли инсон қилади. Бу маънодан бошқа маънолар билан шарҳлаганлар ҳам бор”.
Имом Ибнул Қаййим яна айтадилар: “Илм фазилатларидан мана шу фазилатнинг ўзи етарли буюк фазилат, чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам у зотнинг сўзларини эшитган, англаган, ёд олган ва илм аҳлларига етказган одамнинг ҳаққига дуо қилдилар”.
Имом Мулла Али Қори айтадилар: “Дарҳақиқат, Оллоҳ таоло Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг дуоларини ижобат қилди, шунинг учун ҳам аҳли ҳадисларга қарасангиз, уларни одамлар ичида энг гўзал юзли ва кўринишлари жуда чиройли ҳолда кўрасиз, Суфён Саврий раҳимаҳуллоҳдан ривоят қилинади, у киши айтади: ҳадис талабида юрган кишилар доимо ёруғ юзли, хоҳ маънавий бўлсин, хоҳ ҳиссий бўлсин, шод-хуррам бўладилар”.
20. Йигирманчи фазилат:
Оллоҳ таоло малоикаларга қарата толиби илмларни кўз-кўз қилади:
عن معاوية رضي الله عنه أن رسول الله صلى الله عليه وسلم خرج على حلقة من أصحابه فقال:”ما أجلسكم؟“ قالوا: جلسنا نذكر الله ونحمده على ما هدانا للإسلام ومنّ به علينا، قال:” آلله ما أجلسكم إلا ذاك؟“ قالوا: والله ما أجلسنا إلا ذاك. قال: ”أما إني لم أستحلفكم تهمة لكم ولكنه أتاني جبريل فأخبرني أن الله عز وجل يباهي بكم الملائكة“. رواه مسلم والترمذي والنسائي
Муовия разияллоҳу анҳудан ривоят, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир куни саҳобий киромларнинг суҳбат давраларига чиқиб сўрадилар:
“Сизларни бу суҳбатга нима жам қилди?”
Саҳобалар жавоб беришди: “Оллоҳни зикр қилиб, У Зот бизни ушбу Ислом динига ҳидоят қилгани, чексиз неъматлар бергани учун ҳамдлар айтиб ўтирибмиз”. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
“Оллоҳнинг номи билан сўрайман: ростдан ҳам сизлар шу мақсадда жамланиб ўтирибсиз-ларми?”
Саҳобалар жавоб бердилар: “Оллоҳга қасам, биз фақатгина мана шу мақсадда жамланиб ўтирибмиз”.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
“Мен сизлардан шубҳаланиш туфайли қасам ичтирганим йўқ, лекин менга Жибрийл келиб хабар бердики: Оллоҳ малоикаларга қарата сизларни кўз-кўз қилаяпти”. (Муслим, Термизий ва Насоий ривоятлари)
Имом Нававий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Оллоҳ малоикаларга қарата сизларни кўз-кўз қилаяпти” деганлари, яъни: сизларнинг фазилат-ларингизни, қилаётган амалларингиз гўзаллиги-ни уларга изҳор қилаяпти ва сизларни мақтаяпти, деган маънода”.
21. Йигирма биринчи фазилат:
Аҳли илмларни диний мартабаларда бошқалардан устун қўйилади.
عن أبي مسعود البدري رضي الله عنه عن النبي صلى الله عليه وسلم قال: ((يؤمّ القوم أقرؤهم لكتاب الله، فإن كانوا في القراءة سواء فأعلمهم بالسنة، فإن كانوا في السنة سواء فأقدمهم إسلاماً أو سناً)). رواه مسلم.
Абу Масъуд Бадрий разияллоҳу анҳудан ривоят, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
“Жамоатга Оллоҳнинг китобини тиловат қилишда энг яхши қори бўлган киши имом бўлади, агар қорилар баробар бўлишса, Суннатни энг яхши билган киши (имом бўлади), агар Суннатда ҳам баробар бўлсалар, энг аввал Исломга кирган ёки ёши улуғроқ бўлган киши (имом бўлади)”. (Муслим ривояти).
Имом Ибнул Қаййим раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Имомликка ўтишда Исломга биринчи бўлиб кириш ва биринчи бўлиб ҳижрат қилишдан кўра илми кучлироқ бўлиши биринчи ўринда эътиборга олинди… Бу эса илм ва илмнинг фазилати улуғлигини, илм аҳллари диний мартабаларда олдинги сафда бўлишга ҳақли эканликларини кўрсатади.
22. Йигирма иккинчи фазилат:
Илм пайғамбарлик меросидир.
عن أبي الدرداء رضي الله عنه قال: سمعت رسول الله صلى الله عليه وسلم يقول: ((إن العلماء ورثة الأنبياء، وإن الأنبياء لم يورِّثوا ديناراً ولا درهماً، إنما ورَّثوا العلم، فمن أخذه أخذ بحظ وافر)). رواه الترمذي وابن ماجه وصححه الألباني.
Абуд-Дардо разияллоҳу анҳудан ривоят, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
“Албатта уламолар пайғамбарларнинг меросхўрларидирлар, пайғамбарлар ўзларидан кейин дийнору дирҳамларни мерос қилиб кетмаганлар, балки илмни мерос қилиб кетганлар. Кимки бу меросни олса, дарҳақиқат, у жуда кўп (ва улкан) насиба олган бўлади”. (Термизий ва Ибн Можа ривоятлари, Албоний саҳиҳ санаган).
Имом Ибнул Қаййим раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Бу фазилат аҳли илмларнинг энг буюк фазилатларидан бири, чунки пайғамбарлар Оллоҳ таолонинг энг улуғ бандаларидирлар, шундай экан уларнинг меросхўрлари улардан кейинги даражада турадиган энг улуғ зотлар бўладилар…”.
23. Йигирма учинчи фазилат:
Денгизу уммонлардаги китлар ҳам, бошқа барча махлуқотлар ҳам толиби илмлар учун Оллоҳдан мағфират сўрашлиги илмнинг яна бир буюк фазилатини кўрсатади.
عن أبي الدرداء رضي الله عنه قال سمعت رسول الله صلى الله عليه وسلم يقول:”وإن طالب العلم – وفي رواية وإن العالم – ليستغفر له من في السماء والأرض حتى الحيتان في الماء“. رواه الترمذي وابن ماجه وغيرهما وصححه الألباني
Абуд-Дардо разияллоҳу анҳудан ривоят, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
“Албатта толиби илм учун осмондагилар ҳам, ердагилар ҳам, ҳатто сувдаги китлар ҳам истиғфор айтадилар”. (Имом Термизий ва Ибн Можа ривоятлари, Албоний саҳиҳ санаган).
Имом Хаттобий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Оллоҳ таоло уламоларнинг илмлари туфайли китлар учун ҳам, бошқа турли-туман ҳайвонлар учун ҳам бир қанча манфаату фойдалар насиб қилади. Чунки уламолар Ислом илмларига биноан ҳатто ҳайвонларга тааллуқли барча аҳкомларни одамларга ўргатадилар, уларга раҳм-шафқат билан муомала қилишга буюрадилар, ҳалол ва ҳаром тафсилотларини баён қиладилар, уламо-ларнинг илмларидан ҳайвонотлар ҳам фойда-ланиб туради. Шунинг учун Оллоҳ таоло ҳайвонларни ҳам уламоларга истиғфор айтиб турадиган қилиб қўйган”.
24. Йигирма тўртинчи фазилат:
Ислом даъвати фақат илм билан муваф-фақиятга эришади. Оллоҳ таоло марҳамат қилади:
{قُلْ هَـٰذِهِ سَبِيلِى أَدْعُو إِلَىٰ ٱللَّهِ عَلَىٰ بَصِيرَةٍ أَنَاْ وَمَنِ ٱتَّبَعَنِى وَسُبْحَانَ ٱللَّهِ وَمَا أَنَاْ مِنَ ٱلْمُشْرِكِينَ} [يوسف:108].
“Айтинг (эй Пайғамбар): “менинг йўлим шудир. Мен Оллоҳга даъват қиламан. Мен ва менга эргашганлар аниқ ҳужжатга (илмга асосланган ишончга) эгамиз! (Ҳар қандай шерикдан ва барча айбу нуқсондан) Оллоҳни поклайман! (Зеро), мен мушриклардан эмасман”.
قال ابن القيم:”وإذا كانت الدعوة إلى الله أشرف مقامات العبد وأجلها وأفضلها فهي لا تحصل إلا بالعلم الذي يدعو به وإليه، بل لا بدّ في كمال الدعوة من البلوغ في العلم إلى حدٍّ يصل إليه السعي، ويكفي هذا في شرف العلم أن صاحبه يحوز به هذا المقام، والله يؤتي فضله من يشاء“ ([57]).
Имом Ибнул Қаййим айтадилар: “Модо-мики, Оллоҳга даъват қилиш банданинг энг улуғ, энг шарафли, энг афзал мақом-мартабаси экан, бу нарса фақатгина илм билан — нима асосида, нимага даъват қилаётганини аниқ-тиниқ билиш билангина амалга ошади. Даъват мукаммал бўлиши учун илмда олий мартабага етиши керак, унинг учун барча саъй-ҳаракатларини сарфлаши керак. Илм соҳиби шундай буюк мартабани эгаллашининг ўзи етарли шарафдир. Оллоҳ таоло Ўзининг фазлу марҳаматини хоҳлаган бандасига берадиган Зот”.
Валлоҳу аълам. Ва соллаллоҳу ва саллам ало Набиййина Муҳаммад ва олиҳи ва асҳобиҳи ажмаъин.
Вассалому алайкум вараҳматуллоҳи ва бараотуҳ.