×
Ушбу рисола “Мухтасар ал-фиқҳ ал-исломий” китобидан таржима қилинган бўлиб, ширк, ширкнинг турлари, нифоқ ва нифоқнинг турлари мавзуларини ўз ичига олади.

Тавҳид ва иймон ﴿

«Мухтасар ал-фиқҳ ал-исламий» китобидан иқтибос

[ Ўзбекча – Uzbek – الأوزبكي ]

Муҳаммад ибн Иброҳим ат-Тувайжирий

Таржимон: Абдуллоҳ Солиҳ Насафий

Таҳрир: Абу Абдуллоҳ Шоший

2014 - 1435

﴿ التوحيد والإيمان ﴾

« باللغة الأوزبكية »

محمد بن إبراهيم التويجري

ترجمة: عبد الله صالح النسفي

مراجعة: أبو عبد الله الشاشي

2014 - 1435

 4. ширк

Ширк — Оллоҳ таолони улуҳияти, рубу-бияти, исм ва сифатларида Оллоҳдан бошқани шерик қилмоқ ва Ундан бошқаси ҳам ибодатга ҳақли деб эътиқод қилмоқдир.

Ширкнинг хатари

1. Оллоҳга бошқани шерик қилмоқ жуда катта зулмдир. Чунки у Оллоҳнинг холис ҳақ-қига бошқани ноҳақ шерик қилиш ҳисобланади. Шунинг учун ҳам Оллоҳ таоло тавба қилмасдан ширкда ўлган кимсани кечирмайди.

«Албатта Оллоҳ Ўзига (бирон нарса-нинг) шерик қилинишини кечирмас. Шундан бошқа гуноҳларни Ўзи хоҳлаган бандалари учун кечирур. Ким Оллоҳга (бирор кимса ёки нарсани) шерик келтирса, бас, у буюк гуноҳни тўқиб чиқарибди» (Нисо, 48).

2. Ширк гуноҳларнинг энг каттасидир. Чунки у ибодатни ўз ўрнига қўймаслик санала-нади.

«Эсланг, Луқмон ўғлига панд-насиҳат қилар экан, деган эди: «Эй ўғилчам, Оллоҳга ширк келтирмагин! Чунки ширк келтириш катта зулмдир» (Луқмон, 13).

3. Ширк барча амалларни ҳабата (бекор) қилади.

«Дарҳақиқат, сизга ҳам, сиздан аввалги (пайғамбарларга ҳам шундай) ваҳий қилин-гандир: «Қасамки, агар мушрик бўлсангиз, албатта, қилган амалингиз беҳуда кетур ва албатта, зиён кўргувчилардан бўлиб қолур-сиз!» (Зумар, 65).

Абу Бакра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Сизларга гуноҳларнинг энг каттаси ҳақида хабар берайми?», деб уч марта қайтардилар. Саҳобалар: «Ҳа, эй Оллоҳнинг пайғамбари», — дедилар. Расулуллоҳ соллал-лоҳу алайҳи ва саллам: «Оллоҳга ширк кетириш ва ота-онага оқ бўлиш», — дедилар. Бу сўзларни сўзлар эканлар ёнбошлаган ҳолда эдилар, ўрин-ларидан туриб ўтирдилар-да: «Ёлғон гувоҳлик бериш», дея ушбу сўзни шу даражада кўп такрор-диларки, ҳатто биз ичимизда: «(ўзларини кўп қийнаб қўйдилар) тўхтасалар бўларди, деб орзу қилиб қолдик» (Муттафақун алайҳи).[1]

Ширкнинг ёмонлиги

Оллоҳ таоло ширкнинг ёмонлигини қуйи-даги тўрт оятда етарлича баён қилди:

«Албатта, Оллоҳ Ўзига (бирон нарса-нинг) шерик қилинишини кечирмас. Шундан бошқа гуноҳларни Ўзи хоҳлаган бандалари учун кечирур. Ким Оллоҳга (бирор кимса ёки нарсани) шерик келтирса, бас, у буюк гуноҳни тўқиб чиқарибди» (Нисо, 48).

«Албатта, Оллоҳ ўзига (бирон нарса ё кимсанинг) шерик қилинишини кечирмайди. Шундан бошқа гуноҳларни ўзи хоҳлаган бандалари учун кечиради. Кимки Оллоҳга ширк келтирса, демак, жуда қаттиқ йўлдан озибди» (Нисо, 116).

«Оллоҳ — Масиҳ ибни Марямдир», деган кимсалар аниқ кофир бўлдилар. Ҳолбуки, Масиҳ: «Эй бани Исроил, Парвар-дигорим ва Парвардигорин­гиз бўлмиш Оллоҳга бандалик қилингиз!» — демишдир. Албатта, кимда-ким Оллоҳга ширк келтирса, Оллоҳ унга жаннатни ҳаром қилур ва борар жойи дўзах бўлур. Зулм қилгувчилар учун бирон ёрдамчи бўлмас» (Моида, 72).

«Сизлар Оллоҳ учун ҳақиқий (йўлдан оғмаган мусулмон) бўлган ва У зотга ширк келтиргувчи бўлмаган ҳолингизда бутлардан иборат нажосатдан йироқ бўлингиз ва ёлғон сўздан йироқ бўлингиз! Ким Оллоҳга ширк келтирса, бас, у осмондан қулаган-у, уни (бирон ваҳший) қуш (ўлжа қилиб) олиб кетган ёки (қаттиқ) шамол йироқ жойларга учириб кетган кабидир» (Ҳаж, 31).

Ширк аҳлига бериладиган жазо

1. «Албатта, Оллоҳ ва пайғамбарига ишонмайдиган, Оллоҳ билан пайғамбарлари-нинг ораларини ажратишни истайдиган (яъни Оллоҳга ишониб, пайғамбарларини инкор қиладиган) ва «айрим пайғамбарларга ишона-миз, айримларига ишонмаймиз», дейдиган ҳамда ора йўлни тутишни истайдиган кимсалар — ана ўшалар ҳақиқий кофирдир-лар. Бундай, кофирлар учун хор қилгувчи азобни тайёрлаб қўйганмиз» (Нисо, 150-151).

2. Абдуллоҳ бин Масъуд розияллоҳу анҳу айтадилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: «Ким Оллоҳга ширк кел-тирган ҳолда вафот қилса, жаҳаннамга киради» (Муттафақун алайҳи).[2]

Ширкнинг асоси

Ширкнинг асоси: Оллоҳдан бошқа кимса-ларга ёки нарсаларга боғланиб, улардан барча ҳожатларини сўрамоқдир. Ким Оллоҳга ширк кетирса, Оллоҳ уни ўша маъбудига ташлаб қўяди ва ўша сабабли уни азоблайди ва хорлайди.

«Сиз яна Оллоҳ билан бирга ўзга бирон илоҳ ҳам бор деб мазамматлангувчи ва маҳрум бўлиб ўтирманг!» (Исро, 22).

Ширкнинг моҳиятини англаш

Ширк — Оллоҳнинг исм-сифатлари, ҳук-ми ва ибодатида бўлади. Ҳукмдаги ширк ибодат-да ширк қилиш билан баробардир. Чунки биринчиси тоатдаги ширк бўлса, иккинчиси ибодатдаги ширкдир.

«(Эй Муҳаммад, уларга) айтинг: «Ҳеч шак-шубҳа йўқки, мен ҳам сизлар каби бир одамдирман. Менга тангрингиз ёлғиз Оллоҳ-нинг Ўзи экани ваҳий этилмоқда. Бас, ким Парвардигорига рўбарў бўлишидан умидвор бўлса, у ҳолда яхши амал қилсин ва Парвар-дигорига бандалик қилишда бирон кимсани (унга) шерик қилмасин! (Яъни, қиладиган барча амалларини ёлғиз Оллоҳ учун қилсин)» (Каҳф, 110).

«(Эй Муҳаммад), айтинг: «Уларнинг қанча турганларини Оллоҳ жуда яхши билгувчидир. Осмонлар ва Ернинг сирлари ёлғиз Уникидир. У зот нақадар кўргувчи, эшитгувчидир! (Одамлар) учун Ундан ўзга бирон дўст-мададкор йўқдир. У Ўз ҳукмида ҳеч кимни шерик қилмас» (Каҳф, 26).

Ким Оллоҳнинг ҳукмидан бошқа ҳукмни афзал кўриб, унга эргашса, мушрик ва кофир ҳукмини олади.

«Улар Оллоҳни қўйиб ўзларининг донишмандларини ва роҳибларини ҳамда Масиҳ ибни Марямни Парвардигор деб билдилар. Ҳолбуки, фақат ягона Оллоҳга бандалик қилишга маъмур (буюрилган) эдилар. Ҳеч илоҳ йўқ, фақат Унинг Ўзи бордир. У зот уларнинг ширкларидан пок-дир» (Тавба, 31).

Шайтонга ибодат қилиш эса, унинг ҳукми ва низомига эргашиш билан бўлади.

«Мен сизларга: «Эй Одам болалари, шайтонга ибодат қилмангиз, чунки у сизларга очиқ душмандир. Менгагина ибодат қилинглар! Мана шу Тўғри йўлдир», деб буюрмаганмидим?!» (Ёсин, 60-61).

«Шак-шубҳасиз (ҳаром ойларни) кетга суриш ортиқ даражадаги кофирликдирки, у сабабли кофирлар бутунлай йўлдан тойилурлар. Улар Оллоҳ ҳаром қилган ойларнинг саноғини (тўрт ойга) тўғрилаб, Оллоҳ ҳаром қилган нарсани ҳалол қилиб олиш учун уни (яъни, уруш ҳаром қилинган ойларни) бир йил ҳалол десалар, яна бир йил ҳаром дейдилар. Уларга бу хунук ишлари чиройли (маъқул) кўринди. (Чунки) Оллоҳ кофир қавмни ҳидоят қилмас» (Тавба, 37).

 5. Ширкнинг турлари

Ширк иккига бўлинади:

1. Катта ширк

Катта ширк Ислом миллатидан чиқариб, барча амалларни йўққа чиқаради. Катта ширкни қилган киши агар тавба қилмаса, қони ва моли ҳалол бўлиб, жаҳаннамда абадий қолади.

Катта ширкнинг турлари

1) Хавф-хатар ширки. Бу Оллоҳдан бошқа бутлар, арвоҳлар, жинлар, одамлар ва бошқа нарсалардан «менга зиён етказиб қўяди» деб қўрқишликдир. Хавфнинг Ислом динидаги ўрни буюк бўлиб, Оллоҳдангина бўлиши керак.

«Албатта, ўша (сизларни васвасага солмоқчи бўлган) шайтоннинг ўзидир. У сиз-ларни ўзининг дўстларидан (кофирлардан) қўрқитмоқчи бўлади. Бас, агар мўмин бўлсан-гизлар, улардан қўрқмангиз, мендан қўрқин-гиз!» (Оли Имрон, 175).

2) Таваккулдаги ширк. Мўмин киши ҳар қандай ҳолатда, вазиятда ва ҳар қандай ишларида, Оллоҳга таваккул қилмоғи лозим. Оллоҳдан бошқа ҳеч қандай махлуққа таваккул қилинмайди.

«(Шунда ўн икки бошлиқ орасидан) Оллоҳдан қўрқадиган ва унинг инъом-марҳаматига муяссар бўлган икки киши: «Уларнинг устига дарвозадан тўсатдан кирингиз, ундан кириб олишингиз биланоқ шубҳасиз ғолиб бўлурсиз. Агар мўмин бўлсангизлар, ёлғиз Оллоҳгагина суянинг-лар!» дедилар» (Моида, 23).

3) Муҳаббатдаги ширк. Оллоҳдан бош-қани Оллоҳни яхши кўргани каби ёки Ундан ҳам кўпроқ яхши кўриш муҳаббатда ширк келтириш бўлади.

«Одамлар орасида шундай кимсалар борки, улар ўзгаларни Оллоҳга тенг билиб, уларни Оллоҳни севгандек севадилар. Иймонли кишиларнинг Оллоҳга бўлган муҳаббатлари қаттиқроқдир. Бундай золим-лар азобга рўбарў бўладиган замонларида (Қиёмат кунида) бутун куч-қудрат Оллоҳники бўлишини ва Оллоҳнинг азоби қаттиқ азоб эканини билсалар эди» (Бақара, 165).

4) Тоатдаги ширк. Бу ширкнинг моҳия-ти Оллоҳ ҳаром ва ҳалол қилган нарсаларда Оллоҳга эмас, ўзгаларга, масалан, уламолар, мансабдорлар ва ҳокимларга итоат қилишдан иборатдир. Ким шундай қилса, қонунчиликда уларни Оллоҳга шерик қилган бўлади. Бу эса катта ширклардан биридир. Оллоҳ таоло деди:

«Улар Оллоҳни қўйиб ўзларининг донишмандларини ва роҳибларини ҳамда Масиҳ бинни Марямни Парвардигор деб билдилар. Ҳолбуки, фақат ягона Оллоҳга бандалик қилишга маъмур (буюрилган) эдилар. Ҳеч илоҳ йўқ, фақат Унинг Ўзи бордир. У зот уларнинг ширкларидан пок-дир» (Тавба, 165).

Нифоқнинг турлари

1) Катта нифоқ. Бу эътиқодий нифоқ бўлиб, зоҳирида Исломни кўрсатиб, ичида куфр-ни сақлайди.

«Албатта, мунофиқлар дўзахнинг энг тубан жойида бўлурлар. Ва улар учун бирон мададкор топа олмайсиз!» (Нисо, 145).

2) Кичик нифоқ. Бу амалдаги нифоқ бўлиб, бу нифоқни қилган кишини Ислом миллатидан чиқармайди. Лекин у гуноҳкор бўлади.

Абдуллоҳ бин Амр розияллоҳу анҳунинг ривоятларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дейдилар: «Тўрт хислат борки, шу хислатлар кимда топилса, аниқ мунофиқ бўлади. Кимда шуларнинг биттаси топилса, токи уни тарк қилмагунча унда мунофиқнинг бир хислати бўлади. Бу хислатлар: агар омонат берилса, хиёнат қилади, гапирса, ёлғон гапиради, ваъда берса, ғаддорлик қилади, урушиб қолса, фожирлик қилади (мақсаддан четлаб кетади)» (Муттафақун алайҳи).[3]

2. Кичик ширк

Ширкнинг бу тури Ислом миллатидан чиқармаса-да, аммо тавҳидга таъсир қилади ва катта ширкка олиб боради. Бунга мисол қилиб риёни кўрсатиш мумкин.

 Кичик ширкнинг ҳукми

Кичик ширкни қилган киши муваҳ-ҳидларнинг осийларидан ҳисобланади. Уни қилиш билан моли ва қони ҳалол бўлмайди. Кичкина саналади, ширк аралашган амалнинг ўзигина ҳабата бўлади (савоби йўққа чиқади), ундан бошқа амалларга таъсир қилмайди.

1. «(Эй Муҳаммад, уларга) айтинг: «Ҳеч шак-шубҳа йўқки, мен ҳам сизлар каби бир одамдирман. Менга тангрингиз ёлғиз Оллоҳ-нинг Ўзи экани ваҳий этилмоқда. Бас, ким Парвардигорига рўбарў бўлишидан умидвор бўлса, у ҳолда яхши амал қилсин ва Парвардигорига бандалик қилишда бирон кимсани (унга) шерик қилмасин! (Яъни, қила-диган барча амалларини ёлғиз Оллоҳ учун қилсин)» (Каҳф, 110).

2. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллал-лоҳу алайҳи ва саллам шундай дейдилар: «Оллоҳ таборака таоло шундай деди: Мен шериклардан беҳожатдирман, кимки қилган амалида Мендан бошқани Менга шерик қилса, ўзини ҳам, амалини ҳам тарк қиламан» (Муслим ривояти).[4]

Оллоҳдан бошқанинг номига қасам ичмоқ ҳам кичик ширк жумласидандир. Шунингдек, «Оллоҳ ва фалончи истаса», «агар Оллоҳ ва фалончи бўлмаганда», «Бу Оллоҳдан ва фалончидан», «Менинг Оллоҳ ва фалончидан бошқа ҳеч кимим йўқ» ва ҳоказо иборалар ҳам кичкина ширк жумласидан бўлиб, бу иборалар тўғри бўлиши учун унинг ўрнига «сўнг», «ундан кейин» сўзини қўймоқ лозим бўлади. Бу лафзлар қуйидагидек суратда бўлиши мақсадга мувофиқ-дир: «Оллоҳ истаса, Ундан кейин фалончи истаса»; «Агар Оллоҳ бўлмаганда, Ундан кейин фалончи бўлмаганда»; «Бу Оллоҳдан, Ундан кейин фалончидан»; «Мени Оллоҳдан бошқа, Ундан кейин фалончидан бошқа ҳеч кимим йўқ».

Ибн Умар розияллоҳу анҳумо айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: «Ким Оллоҳдан бошқанинг номига қасам ичса, сўзсиз кофир ёки мушрик бўлади» (Саҳиҳ ҳадис. Абу Довуд ва Термизий тахриж қилган).[5]

Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: «Оллоҳ ва фалончи истаса» деманглар! «Оллоҳ истаса, Ундан кейин фалончи истаса», денглар!» (Саҳиҳ ҳадис. Аҳмад ва Абу Довуд тахриж қилган).[6]

Инсоннинг қалби баъзан кичкина ширк-ларни ҳам катта ширк каби қабул қилиши мумкин. Шунинг учун каттасидан ҳам, кички-насидан ҳам мутлақо эҳтиёт бўлмоқ лозим бўлади.

«Эсланг, Луқмон ўғлига панд-насиҳат қилар экан, деган эди: «Эй ўғилчам, Оллоҳга ширк келтирмагин! Чунки ширк келтириш катта зулмдир» (Луқмон, 13).

Ширк ёки ширкка олиб борадиган сўз ва феъллар

Катта ширк билан кичкина ширкнинг ўртасида баъзи сўзлар ва амаллар борки, бу нарсалар тавҳидга зид бўлиб, шариат тарафидан ман қилинган. Улар қуйидагилар:

1. Бало-мусибатни кўтариш ёки даф қилиш ниятида ип боғламоқ ва тугун тугмоқ. Бу ширкдир.

2. Кўз тегишидан сақлаш ниятида туморлар тақмоқ. Туморлар уруғ, тош, суяк ва ёзувлар иборат бўлиши мумкин. Буларнинг барчаси ширкдир.

3. Ҳар хил нарсалардан шумланиб, ирим қилмоқ. Чунки ирим қилувчи киши на ўзига ва на бошқага зарар ёки фойда бера олмайдиган махлуқларга боғланиб қолади. Бу эса Оллоҳга бўлган таваккулни йўқотади.

4. Дарахтлар, тошлар, ёдгорликлар ва қабрлардан барака тиламоқ. Бу ҳам Оллоҳдан бошқадан барака умид қилгани учун тавҳидга зид ҳисобланади.

5. Сеҳр. Ҳар хил нарсаларни ўқиш орқали жинлар ёрдамида инсонларнинг қалбларига ва баданларига зарар етказиш. Натижада сеҳрлан-ган кишининг оиласи ва яқинлари билан ораси бузилади ва ҳоказо. Бу шайтоннинг амалидир.

«Ва Сулаймон давридаги шайтонлар (жинлар) айтган нарсаларга эргашадилар. Сулаймон кофир эмас эди, балки одамларга сеҳр ўргатадиган шай­тонлар кофир эдилар. Ва Бобилдаги Ҳорут ва Морут номли фаришталарга туширилган нарсаларга эргашадилар. Ҳолбуки, у фаришталар: «Биз фақатгина фитнамиз (яъни одамларни алдаб имтиҳон қилиш учун юборилганмиз), бас, (биз айтган нарсаларни қилиб) кофир бўлиб қолма», демасдан туриб ҳеч кимга ҳеч нарса ўргатмас эдилар. Ва ўшалардан (Ҳорут ва Морутдан) эр-хотиннинг ўртасини бузадиган нарсалар ўрганадилар. (Лекин) улар (яҳудий-лар) Оллоҳнинг изнисиз ҳеч кимга зарар етказа олмайдилар. Ва ҳеч фойдасиз, билъакс зарарли нарсаларни ўрганадилар. Ахир (Оллоҳнинг китоби ўрнига сеҳрни) алмашган кимсаларга Охиратда ҳеч қандай насиба йўқ эканини билган эдилар-ку. Жонларини нақадар ёмон нарсага (яъни Охиратдаги маҳрумликка) сотганларини билсалар эди» (Бақара, 102).

6. Коҳинлик. Бу жин ва шайтонларнинг хабарларига суянган ҳолда, ғайб илмини билишни даъво қилмоқликдир.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алай-ҳи ва саллам шундай дейдилар: «Кимда ким коҳинниг ёки ғайб илмини билишни даъво қилувчи шахснинг ёнига келиб, у айтган сўзларни тасдиқ қилса, шубҳасиз Муҳаммадга нозил қилинган нарсага кофир бўлибди» (Саҳиҳ ҳадис, Аҳмад ва Ҳоким тахриж қилган).[7]

7. Осмондаги юлдузларга қараб, ерда бўладиган ҳодисаларнинг башоратини бермоқ.

8. Юлдузлардан ёмғир талаб қилмоқ. Ёмғир ёғганда «фалон юлдузнинг нури билан ёмғирландик», дегани каби. Ёмғирнинг ёғишини Оллоҳдан бошқага нисбат бергани учун ширк келтирган бўлади.

9. Оллоҳ берган неъматларни, Оллоҳдан бошқага нисбат бермоқ. Молу дунё, фарзанд ва шифони Оллоҳдан бошқадан деб билмоқ.

10. Дунё ва охират неъматларининг барчасини ёлғиз Оллоҳдан деб билмоқ ва бу неъматлар учун ёлғиз Оллоҳнинг Ўзигагина шукр қилмоқ вожибдир.

«Сизларга берилган барча ноз-неъматлар ёлғиз Оллоҳдандир. Шунингдек, қачон сизларга (бирон) бало-мусибат етса ҳам фақат Унгагина илтижо қилурсизлар» (Наҳл, 53).

Сураткашликнинг ҳукми

Ҳар қандай жонли махлуқнинг расмини чизиш ҳаром бўлиб, бу иш гуноҳи кабиралар жумласига киради. Сураткашликнинг ҳамма турлари инсоннинг дини ва хулқига салбий таъсир қилади.

Бунга мисол: Ер юзида энг аввал содир бўлган ширк сураткашликнинг сабабидан бўлганди. Нуҳ алайҳиссаломнинг қавми ўз қавмларидан бўлган солиҳ кишиларни унутмас-лик мақсадида уларни эслаб туриш учун расмларини чизишди. Бу расмлар замон ўтиб, авлодлар алмашиши билан ибодат қилинадиган санамларга айланди.

«Ва (ўзларига эргашган тубан-пасткаш кимсаларга): «Сизлар ҳаргиз ўз худоларин-гизни тарк қилманглар!» «Вад»ни ҳам, «Сувоъ»ни ҳам, «Яғус»ни ҳам, «Яуқ»ни ва «Наср»ни ҳам ҳаргиз тарк қилманглар!» дедилар»

И з о ҳ: Бу оятда зикр қилинган бешта ном Нуҳ пайғамбар замонларидаги кофирлар сиғина-диган бут санамларнинг номидир. Улар Нуҳ алайҳиссаломнинг даъватларига қулоқ солмай, ўша бутларга сиғинганликлари учун ҳам тўфон балосига гирифтор қилиниб, ҳалок бўлганлар (Нуҳ, 23).

Бугунги кунга келиб сураткашлик баша-риятнинг дини ва ахлоқининг бузилишига олиб келди. Ёлонғоч эркак ва аёлларнинг сурат-ларини кўпайтириб, бу суратлар билан ёш йигит ва қизларнинг ғаризаларини қондиришга жалб қилиш умматнинг ахлоқига қарши қилинаётган энг катта жиноятдир. Фасодни даф қилиш, фойдани жалб қилишдан кўра муқаддамдир. Агар ҳаромга кириб қолишига сабаб бўлса, мубоҳ нарса ҳам ҳаром қилинади. Шундай экан ҳаромга олиб борадиган ҳаром нарса қандай қилиб жоиз бўлсин?!...

[1]Бухорий (2654), Муслим (87).

[2]Бухорий (4497), Муслим (92).

[3]Бухорий (34), Муслим (58).

[4]Муслим (2985).

[5]Абу Довуд (3251), Термизий (1535).

[6]Аҳмад (2354), Абу Довуд (4980). Муҳаддис Албоний «Ас-силсилатус-саҳиҳа»да 137-рақам билан келтирган.

[7]Аҳмад (9536), Ҳоким (15).