×
Ушбу дарс қуйидаги мавзуларни ўз ичига олади: - Ҳаёт менга шундай ўргатди (иккинчи қисм): - Яхши сўзнинг фазилати; - Мўминлар ўртасида ўзаро бирлашиш ва аҳилликнинг зарурлиги; - Вақтни ғанимат билиш ва уни тоат-ибодатларга сарфлашнинг аҳамияти.

 Исломий ақида сояси остидаги ҳаёт менга шундай ўргатди 04

 Ҳаёт менга шундай ўргатди (иккинчи қисм)

Ақида авлодлар етиштирадиган бир мад-расадир. Улар бу мадрасанинг боғларида ўсиб-ўлғайиб, унинг қучоғида тарбия топадилар.

Шундай инсонлар борки, улар ақида байроғи остида яшасаларда, бироқ унинг нуридан фойдаланмайдилар, унинг мусаффо чашмасидан тўйиб сув ичмайдилар. Айни пайтда шундай буюк инсонлар борки, улар ақида моҳиятини яхши англаб етган, унинг ўгит-ларидан ибрат олиш борасида ўзаро мусобақа-лашган кишилардир.

Қуйида ақида манфаатидан айрим наму-налар келтириб, унинг айрим ўгит ва сабоқлари хусусида тўхталиб ўтамиз.

 Яхши сўзнинг фазилати

Ҳамду сано Ёлғиз ва Ягона бўлган, шерик, хотин ва бола тутишдан пок ва юксак бўлган Аллоҳга хосдир. Биз Унга мақтовлар айтамиз, Ундан ёрдам сўраб, истиғфор сўраймиз. Унга тавба қилиб, нафсимиз ёмонликлари ва ножўя амалларимиздан паноҳ беришини сўраймиз. Кимни Аллоҳ ҳидоятласа, уни адаштирувчи бўлмас, кимни Аллоҳ адаштирса, уни ҳидоят қилувчи бўлмас.

Ёлғиз ва шериксиз Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ эканлиги, мулку-салтанат ва ҳамду-сано фақат Унга хослиги ва У ҳар бир ишга қодир эканлигига гувоҳлик бераман.

Шунингдек, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳнинг бандаси ва Расули экан-лиги, Аллоҳ у зотни бутун оламга раҳмат қилиб юборганлиги, оқибатда, у зот сабабли қалбларни очиб, ақлларни нурафшон этганлиги, сўқир кўзларни, кар қулоқларни ва қулфланган қалб-ларни очганлигига гувоҳлик бераман.

Эй Аллоҳ, Пайғамбаримизга — уммат-ларига кўрсатган хизматлари туфайли пайғам-барларингга берган мукофотингнинг энг афза-лини ажру-мукофот қилиб бер, у зотнинг марта-басини жамики мартабалардан юқори қил, бизларни у зотнинг байроғи ва жамоати остида маҳшаргоҳга келтир ва охиратда у зотнинг ҳовузидан сув ичишни насиб айла!

Эй Аллоҳ, қалбларимиз учун бу дунёда Ўзингнинг китобинг ва Пайғамбаринг сунна-тидан бошқа озуқа оладиган манба қилмагин. У зотга Аллоҳ таолонинг энг афзал саловотлари, энг мукаммал ва юксак саломлари бўлсин!

Эй Аллоҳ, бизларга иймонни суюкли қил ва уни қалбларимизда зийнатла, бизларга куфр, фосиқлик ва осийликни ёмон кўрсат ва бизларни тўғри йўлда юрувчи бандаларингдан қил!

Эй Аллоҳ, қалбларимизда бидъат ва бидъатчи кимсаларга нисбатан нафрат уйғот, бизларга ҳақни ҳақ, ботилни ботил қилиб кўрсат, бизларни ҳаққа эргашиш ва унга мувофиқ амал қилиш, унга даъват қилиш ва Ўзингнинг розилигингни истаган ҳолда ҳақ йўлида дуч келадиган азиятларга сабр қилишга муваффақ қил!: 

“Парвардигоро, албатта биз: «Парвардиго-рингизга иймон келтирингиз!» - деб иймонга чорлаган жарчи (Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг нидоларини) эшитдигу иймон келтирдик. Парвардигоро, бизнинг гуноҳ-ларимизни мағфират қил, қилган ёмонлик-ларимизни (саҳифайи аъмолимиздан) ўчиргил ва бизларни яхшилар билан бирга ўлдир! Парвардигоро, бизларга пайғамбарларинг орқали ваъда қилган нарсаларингни (жаннат, мағфират, висолингдан баҳраманд этиш каби неъматларингни) ато қил ва бизларни Қиёмат Кунида расво қилмагил! Албатта, Сен ваъдангга хилоф қилмагайсан” [Оли Имрон: 193-194].

“Эй мўминлар, Аллоҳдан қўрқинглар, тўғри сўзни сўзланглар! (Шунда Аллоҳ) ишларин-гизни ўнглар ва гуноҳларингизни мағфират қилур. Ким Аллоҳга ва Унинг пайғамбарига итоат этса, бас у улуғ бахтга эришиб-ди” [Аҳзоб: 70-71].

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Юксак арш соҳиби бўлмиш Буюк Аллоҳдан сизу бизни иймон, зикр ва Қуръон устида жамлаши, дунёдаги сўнг сўзимиз “Ла илаҳа иллаллоҳ” бўлиши ва бизларни қасрлари тилла, тупроғи миск ва ўт-ўланлари заъфарон бўлмиш абадий ва мангу жаннат диёрида яна бир бор жамлашини сўраймиз.

 Ҳаёт менга шундай ўргатди

Ақида сояси остидаги ҳаёт менга шуни ўргатдики, ширин сўздан кўра яхшироқ, афзалроқ нарса йўқ экан: (Эй инсон), Аллоҳ яхши Сўзга (яъни, иймон калимасига) қандай мисол келтирганини кўргин: у Сўз худди бир асил дарахтга ўхшайдики, унинг илдизи (Ер остига) маҳкам ўрнашган, шохлари эса осмон-да бўлиб, Парвардигорининг изни-иродаси билан мудом мева берур. Аллоҳ одамлар эслатма-ибрат олишлари учун мана шундай мисоллар келтирур” [Иброҳим: 24-25].

Биродарим, эзгулик осон ишдир, Очиқ юзу, юмшоқ ва ширин сўздир.


Ширин сўзнинг аҳамиятини кўрсатувчи мисоллар:

Ривоятларда зикр қилинишича, Расулул-лоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам асҳоблари даврасида ўтирар эканлар, бир аъробий келиб у зотнинг ёқаларидан тутиб силкитади ва шундай дейди: “Аллоҳ сенга берган мол-мулкдан менга ҳам бер. Мен сендан отангни ёки онангни мол-мулкини сўраётганим йўқ!”. Шунда асҳоблар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга тажовуз қилган бу кишининг таъзирини бериб қўймоқчи бўладилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам асҳобларга қарата: “Шошманг-лар, бу мол-мулклар Аллоҳникидир”, - дейдилар. Шундан сўнг, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аъробийга илтифот кўрсатиб, уни уйларига олиб борадилар. Уйларига кирган аъробийга қараб: “Истаган нарсангни олиб, истаган нарсангни қолдир”, - дейдилар. Бироқ у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг уйларидан нима ҳам оларди. Бу шундай хонадон эдики, икки уч ой ўтсада ўчоқда ўт ёқилмас, хонадон аҳли арпа нонидан ва паст сифатли хурмодан тўйиб овқатланмас эди. Шундай кунлар бўлганки, эшикдан тиланчи бир егулик сўраб келса, уйда бир дона узумдан бошқа нарса бўлмаган. Ёхуд шундай кунлар бўлганки, уйда бор-йўғи бир дона хурмодан ўзга нарса бўлмаган. Шундан бўлсада бу хонадон ер юзида мавжуд бўлган энг яхши хонадон бўлган. Бу хонадон соҳиби Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ота-оналаримиз фидо бўлсин! Бу ҳолатдан таъсирланган аъробий бехосдан шундай дейди: “Менга яхшилик қилдингиз, қавми-қариндошингизга қилган яхшилигингиз эвазига Аллоҳ сизга яхши мукофотлар ато этсин!”. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менинг асҳобларим сендан ранжи-дилар, энди уларнинг олдиларига бориб менга айтган гапингни уларга ҳам айт”, - дедилар. Аъробий Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васал-ламнинг уйларидан чиқиб асҳобларнинг олдига келди. “Эй аъробий мен сенга яхшилик қилдимми?”, - дедилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам. “Ҳа, қавми-қариндошингизга қилган яхшилигингиз эвазига Аллоҳ сизга яхши мукофотлар ато этсин. Мен Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ экани ва сиз Аллоҳнинг пайғамбари эканингизга гувоҳлик бераман”, дея иймон келтирди аъробий. Шунда Расулуллоҳ соллал-лоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Мен, сиз асҳоблар ва мана бу аъробийнинг мисоли, худди улови қўлидан қочган, у эса уловини кетидан қувлаган кишининг мисолига ўхшайди. Шунда одамлар у кишига қўшилиб уловнинг кетидан қувлаган ва бу нарса унинг янада шиддатли қочишига сабабчи бўлган. Шунда улов эгаси одамларга қарата: “Уловимни ўзимга қўйиб беринглар, мен уни яхши биламан”, - деган ва ердаги ўт-ўланлардан юлиб олиб, уни уловига кўрсатиб, уни ўзи томонга чорлаган, оқибатда улов эгасига бўйсиниб, унинг олдига келган ва шу йўсинда уловини тутиб олган. Агар мен сизларга қўйиб берганимда, сизлар бу аъробийни уриб аламзада қилган бўлур эдингиз. Натижада, кофирлигича сизларнинг олдингиздан қайтиб кетган ва шу ҳолатда оламдан кўз юмиб дўзахга кирган бўлур эди”.

Ширин сўзнинг фазилатини кўрдингизми, азизлар? Ла илаҳа иллаллоҳ!

Ёмонликни яхшиликла қарши олишдан кўра афзал нарса йўқ. Ширин сўз қалбларни асир этувчи, ундаги гина-кудурат ва кек-адоватни суғуриб олгувчидир: 

“Унга (ёмонликни яхшилик билан даф қилиш ҳислатига) фақат сабр-тоқатли зотлар-гина эришурлар, унга фақат улуғ насиба эгасигина эришур” [Фуссилат: 35].

Ҳақиқий мўмин киши мевали дарахт мисолидир. Унга тош отилгани сари мазали мевалар тортиқ қилади. Бу қандай олийжаноб-лик, қандай юксак қадрият!

Яҳудийлар мудом мусулмонларни жиғига тегиб, уларни ўз тўрларига илинтирмоқчи бўладилар. Кунлардан бирида ит етаклаган бир яҳудий Иброҳим ибн Адҳам роҳимаҳуллоҳнинг ёнидан ўтиб қолибди. Яҳудий Иброҳим ибн Адҳамдан сўрабди: “Эй Иброҳим, сенинг соқолинг мана бу итнинг дўмидан тозароқми ёки итнинг думи сенинг соқолингдан тозароқми?”. Шунда Иброҳим ибн Адҳам Аллоҳ-нинг ваъдасига аниқ ишонган мўмин кишига хос босиқлик билан шундай жавоб қилибди: “Агар менинг соқолим жаннатга кирса, у ҳолда у итингнинг думидан тозароқ, аксинча, дўзахда бўлса, унда сенинг итингни думи менинг соқолимдан тозароқдир”. Бу сўзларни эшитган яҳудий "Аллоҳга қасамки, бу пайғамбарларнинг хулқ-атворидир", - деб дарҳол иймон келтириб-ди.

“Яхшилик билан ёмонлик баробар бўлмас. Сиз (ҳар қандай ёмонликни) энг гўзал сўзлар билан даф қилинг! (Шунда) баногоҳ сиз билан ўрталарингизда адоват бўлган кимса содиқ дўст каби бўлиб қолур. Унга (ёмонликни яхшилик билан даф қилиш ҳислатига) фақат сабр-тоқатли зотларгина эришурлар, унга фақат улуғ насиба эгасигина эришур” [Фуссилат: 34-35].

Мен бу сўзларни умум одамлар учун айтдим. Энди биз — даъватчиларга, толиби илмларга келсак, даъватнинг юксак поғонасини тарк қилиб, хунук сўзлар билан одамларни ҳақоратлаш даражасига тушмаслигимиз керак. Гарчи бошқалар бизни мана шундай ишларга тортсаларда, биз бундай тубан ишлардан йироқ бўлмоғимиз керак. Токи, мағлубияти тайин бўлган сохта жанг ва тортишувларга жалб қилинмаслигимиз учун ўзимизни ўзимиз бошқарайлик, бошқалар бизни ҳаракатга келтирмасин. Қолаверса, биз ўз нафсимиз ва шахсий манфаатларимиз учун ғазабланмас-лигимиз, шунингдек ҳар қандай хунук ва тубан сўз ва ҳатти-ҳаракатлардан ўзимизни юқори тутмоғимиз лозим.

 Ширин сўз ҳақиқатини ойдинлаштириш

Ширин сўзли бўлайлик дегани — ҳар қандай ўринда таслим бўлайлик ва умуман ўзимизни ҳимоя қилмайлик, дегани эмас. Аксинча, ўзни ҳимоя қилиш гоҳида сукут сақлаш, айрим ўринларда яшириниш ва баъзан эса жоҳил кимсалардан юз ўгириш билан амалга ошиши мумкин.

Уҳуд жанги мусулмонлар тарихида энг оғир жанглардан бири бўлган эди. Бу жангда мусулмонларга оғир талофатлар етган бир пайтда Абу Суфён розияллоҳу анҳу (бу вақтда у ҳануз мушрик эди) мусулмонлар жамоатига қарата: “Орангизда Муҳаммад борми?”, - дея қичқирди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг бу нидосига жавоб қайтарма-дилар ва бирон кимсани жавоб беришга ҳам буюрмадилар. Шундан сўнг Абу Суфён: “Оран-гизда Абу Бакр борми? Орангизда Умар борми?” - дея қичқирди. Унга ҳеч ким жавоб бермади. Ҳолбуки, мана шу ўринда жавоб қайтариш унга алам қилдирувчироқ эди. Бироқ ҳолат сукут қилишни тақозо қилганди. Бу "Жоҳилга сукут жавоб" қабилидан эди.

Имом Аҳмад роҳимаҳуллоҳ шогирдлари даврасида илм мажлисида ўтирар экан, аҳмоқ бир кимса келиб имомни ҳақоратлаб, сўка бошлади. Шунда унинг шогирдлари: “Эй Абу Абдуллоҳ, манави аҳмоққа бирон нарса демайсизми?” - дедилар. Имом Аҳмад роҳимаҳул-лоҳ: “Йўқ, Аллоҳга қасамки, жавоб қайтармай-ман. Ахир, Қуръондаги мана бу оят қаерда қолади дедилар: “... жоҳил кимсалар (бемаъни) хитоблар қилган вақтида ҳам яхши сўзларни сўзлаб жавоб қиладиган кишилардир” [Фурқон: 63].

 Аллоҳнинг динига даъват қилишда ширин сўз ишлатиш

Мусъаб ибн Умайр Мадинаи Набавияга борган дастлабки даъват элчиси бўлган эди. У Мадинада даъват бошлар экан унинг олдига ўша вақтда ҳали мушрик бўлган Усайд ибн Ҳузайр келади. Қўлида найза ушлаган Усайд унга шундай дейди: “Сени бу ерларга нима бошлаб келди? Сен бизни ақлсизга чиқаряпсан, олиҳа-ларимизни ҳақорат қиляпсан, содда ёшлари-мизни йўлдан ураяпсан. Агар жонингдан умидинг бўлса, бизлардан узоқлаш. Акс ҳолда, ўлдим, деб ҳисоблайвер”.

Мусъаб ибн Умайр Аллоҳнинг ваъдасига ва Унинг бу даъватга берадиган ғалабасига аниқ ишонган мўмин кишиларга хос босиқлик билан унга шундай жавоб қилди: “Бир ўтириб эшитиб кўрмайсанми? Агар сенга бизнинг динимиз маъқул бўлса, қабул қиларсан. Борди-ю, ёқтир-масанг, сен ёқтирмаган нарсани сенга таклиф қилишдан тийиламиз”. Усайд ибн Ҳузайр ақлли ва доно киши эди. “Тўғри гапни айтдинг”, - деди. Мусъаб розияллоҳу анҳу унга Ислом дини тўғрисида гапириб берди, Қуръон тиловат қилди. Мусъабнинг сўзларини эшитган Усайд-нинг юзи ёришиб, кўзлари чақнаб кетди. “Бу динга киришни истасангиз нима қиласизлар?” - сўради Усайд. У Мусъабни ўлдириш мақсадида келган эди, энди бўлса Мусъаб ичган чашмадан ичишни хоҳламоқда. Ғусл қил ва поклан сўнг "Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқлиги, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳнинг пайғамбари" эканлигига гувоҳлик келтир, - деб ўргатди Мусъаб унга. Шундай қилиб Усайд мусулмон бўлди, мусулмон бўлибгина қолмай, айни вақтда даъватчига ҳам айланди. “Бизнинг қабилада бир киши бор, агар у сизларга эргашгудек бўлса, унинг қавмидан бирон кимса эргашмай қолмайди. У Саъд ибн Муоздир. Усайд Саъднинг олдига бориб, муайян сўзлар билан унинг асабига тегди. Саъд ибн Муоз шошиб Мусъабнинг олдига йўл олди. Унинг олдига келиб деди: “Ё бизни ўз ҳолимизга қўясан, ё сени ўлдирамиз!”. “Бир ўтириб эшитиб кўрмайсанми? Агар сенга бу дин маъқул бўлса қабул қиласан. Борди-ю, ёқмаса, сен ёқтирмаган нарсани сенга таклиф қилишдан тийиламиз”, - деди унга Мусъаб. Саъдга бу таклиф маъқул келиб ўтирди. Мусъаб унга Ислом ҳақида сўзлаб, унга динни баён қила бошлади. Мусъабнинг сўзларини эшитган Саъднинг чеҳраси ёришди. “Бу динга киришни истасангиз нима қиласизлар?”, - деди. “Ғусл қил, кийимларингни покла ва Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқлиги, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳнинг пайғамбари эканли-гига гувоҳлик келтир”, - дея ўргатди Мусъаб унга. Саъд унинг айтганларини бажарди ва шу заҳоти қавмини даъват қилиш учун Бани Абдулъашҳал маҳалласига йўл олди. Саъд қавмига хитоб қилиб деди: “Мени ичингизда ким деб биласиз?” Қавми унга жавобан дедилар: “Сен бизнинг раҳбаримиз, ичимизда энг фикр-мулоҳазали, энг афзал ва баракали кишимизсан”. Саъд деди: “Токи Ундан ўзга ҳақ илоҳ мавжуд бўлмаган Аллоҳга иймон келтириб, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг пайғамбарлигини тасдиқламагунингизча сиз-ларнинг барчангиз: эркагу аёлларингиз билан гаплашиш менга ҳаромдир”. Саъднинг бу сўзидан кейин бирон бир эркак ва аёл қолмасдан барчалари Исломни қабул қилдилар. Ла илаҳа иллаллоҳ! Ширин сўз сўзланг ва яна ширин сўз! Эзгулик қилинг ва яна эзгулик! Аллоҳ эзгу иш қилувчиларни севади.

 Мўминлар ўртасида ўзаро бирлашиш ва аҳилликнинг зарурлиги

Ақида сояси остидаги ҳаёт менга шуни ўргатдики, мўминлар ўртасидаги ўзаро бирла-шиш ва аҳиллик — қувват, тарқоқлик ва парча-ланиш эса заифликдир. Инсон ёлғиз ўзи озчиликдир, биродарлари билан эса кўпчилик-дир.

Умар розияллоҳу анҳу шундай дейди: “Бандага Ислом неъматидан сўнг унга Аллоҳни эслатадиган солиҳ дўстдан кўра яхшироқ инъом берилмаган. Агар биронтангиз дўстидан меҳр-муҳаббат ва садоқат кўрса уни маҳкам тутсин”.

Бундай дўстни бамисоли бахил кимса мол-дунёсини маҳкам тутгани сингари маҳкам тутинг, уни қўлдан бой берманг, ана ўшанда ютуқ сизники.

Ҳасан роҳимаҳуллоҳ шундай дейди: “Дўстларимиз бизга хотин ва фарзандлари-миздан кўра суюклироқдир. Чунки аҳли-оиламиз бизга дунёни эслатади, дўстларимиз эса бизга охиратни эслатадилар ва дунёдаги оғир кунларда бизга кўмакдош бўладилар”.

Умар розияллоҳу анҳу шундай дейди: “Аллоҳга қасамки, худди ширин мевалар танлаб олингани каби, мен учун ширин сўзларни танлаб оладиган биродарларим бўлмаганида, ҳозироқ Аллоҳга йўлиқишни хоҳлар эдим”.

Чумолилардан бир тўдаси бир туяга дуч келиб қолибдилар. Улардан айримлари: “Туя-нинг йўлидан тарқалинглар, туёғи билан сизларни янчиб кетмасин”, - дебди. Уларнинг ичидан оқил бир чумоли эса шундай дебди: “Барчангиз туяга қарши тўплансангиз уни қатл қилурсизлар”.

Бирлашган ўзар бирлашмаган тўзар.

 Яхлит бино.. яхлит тана.. яхлит уммат

Агар Хитойдаги бир минорада азоннинг “Аллоҳу Акбар”, - деган сўзлари айтилса, ғарбда намозхонларнинг “Ла илаҳа иллаллоҳ”, - деган сўзларини эшитасиз.

“Барчангиз Аллоҳнинг арқонига (Қуръонга ва Пайғамбар суннатига) боғланин-гиз ва бўлинмангиз! Ҳамда Аллоҳнинг сизларга берган неъматини эсланг: бир-бирингизга душман бўлган пайтларингизда дилларин-гизни ошно қилиб қўйди-ю, сизлар Унинг неъмати сабаб биродарларга айлан-дингиз. Дўзах чоҳининг ёқасида турган эдингиз, сизларни ундан халос қилди” [Оли Имрон: 103].

 Вақтни ғанимат билиш ва уни тоат-ибодатларга сарфлашнинг аҳамияти

Ақида сояси остидаги ҳаёт менга шуни ўргатдики, тоат-ибодатдаги фурсатларни қўл-дан бой бермаслик керак экан. Зеро, ҳар бир ҳаракатланувчи нарсанинг ҳаракатдан тўхташи ва ҳар бир келувчи нарсанинг кетиши бор. Абу Бакрни Аллоҳ Ўз раҳмати олиб, ундан рози бўлсин. “Саҳиҳи Муслим”да ривоят қилини-шича, кунлардан бирида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам асҳобларига қарата: “Сизлар-дан қай бирингиз бугун рўзадор ҳолатида тонг оттирди?” - деганларида, Абу Бакр розияллоҳу анҳу: “Мен”, - дейди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қай бирингиз бугун дафн маросимига қатнашди?” - десалар, Абу Бакр яна: “Мен” - дейди. “Қай бирингиз бугун касал зиёрат қилди”, - десалар, Абу Бакр: “Мен”, - дейди. “Қай бирингиз бугун мискинга садақа қилди?” - десалар, Абу Бакр яна: “Мен”, - дея жавоб қилади. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бу хислатларнинг барчаси қайси бир кишида жамланса, албатта у жаннатга киргай”, - дейдилар”.

 Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг тоат-ибодатдаги ташаббускорлигидан намуналар

Абу Бакр розияллоҳу анҳу эндигина Исломни қабул қилган пайтлар. У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларидан чиқиб, орадан кўп ўтмай Ислом умматининг жанговор бўлинмаларидан дастлабки бўлинмани бошлаб қайтиб келди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига қайтар экан, жаннат-га кириши ҳақида башорат берилган ўн киши-нинг олтитасини ўзига эргаштириб қайтди. Қиёмат куни бу кишилар Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг яхши амаллари саҳифасига битилган бўлади. Қарангки, айримларимиз йигирма, ўттиз, олтмиш, балки юз йил умр кўрсада, Аллоҳ таоло унинг қўлида, у сабабли бирон бир кишини ҳидоятламайди. Заифлик ва камчилик-ларимиздан ёлғиз Аллоҳга шикоят қиламиз. Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг ташаббускорлиги фақат бугина эмас. Кунларнинг бирида Абу Бакр розияллоҳу анҳу Макканинг қайноқ қумларида қийноққа солинаётган Билол розияллоҳу анҳунинг олдидан ўтиб қолади. Қаттиқ азобла-наётганлигига қарамасдан тилидан “Аҳад! Аҳад!” сўзи тушмас эди. Абу Бакр розияллоҳу анҳу унга хитоб қилиб: “Ёлғиз ва ягона зот бўлмиш Аллоҳ сенга нажот берсин”, - дейди. У Билол розияллоҳу анҳу сингари заиф ва чорасиз кишилар динларида фитнага дучор бўлмаслиги учун уларни бу қийноқлардан қутқаришни катта бир фурсат, деб билди. Умайя ибн Халафнинг олдига келади ва унга қарата: “Билолни менга сотасанми?” - дейди. “Сенга сотганим бўлсин", - дейди Умайя, унда бирон яхшилик йўқ”. Абу Бакр Билолни Умайядан беш “уқийя” вазндаги тилла эвазига сотиб олади. Беш “уқийя”ни қўлига олар экан: “Агар бир “уқийя”дан ортиғига рози бўлмаганингда ҳам Билолни сенга сотиб юборардим”, - деди Умайя. Бу гапни эшитган Абу Бакр: “Эй Умайя, Аллоҳга қасамки, агар юз “уқийя”дан камига рози бўлмаганингда ҳам Билолни сендан сотиб олган бўлар эдим”, - дея жавоб қилади. Негаки, Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг Умайя ва унга ўхшаш кўплаб инсонларда бўлмаган тарози ва ўлчовлари бор эди. Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг отаси унга: “Агар мол-давлатингни шунчалик сарфлагинг келган бўлса, кучли, обрў-эътиборли кишиларга сарфла, оғир кунларингда сенга нафи тегсин”, - дер эди. Абу Бакр эса: “Эй отажон, менинг ўз мақсадларим бор”, - дер эди. Хўш, Абу Бакр розияллоҳу анҳу нимани мақсад қилган эди? У Аллоҳнинг ҳузуридаги нарсани, Аллоҳнинг розилиги ва охират диёрини мақсад қилган эди. Айрим одамлар: “Абу Бакр бу ишни Билолга миннатдорчилик изҳор қилиш, Билол-нинг унга қилган яхшилигини қайтариш учун-гина шундай қилди”, - дедилар. Шунда Аллоҳ таоло етти осмон устидан туриб, Ўзи бу бўҳтонга рад жавобини берди: 

“У (тақводор зот) ҳузурида — зиммасида бирон кимсага қайтариладиган неъмат йўқдир. (Яъни, у бирон кимсанинг ўзига ўтказиб қўйган яхшилигини қайтариш учун ҳайр-саҳоват кўрсатмайди). У фақат энг олий зот бўлмиш Парвардигорининг юзини ва ризолигини истаб (мол-давлатини сарф қилур). Яқинда (Рабби унга ато этадиган мукофот — жаннат неъматларидан) рози бўлур” [Ал-Лайл: 19-21].

Аллоҳ Абу Бакрдан рози бўлсин ва уни Ўзи рози қилсин! Дарҳақиқат, Абу Бакр розияллоҳу анҳу ҳар қандай тоат-ибодатларда бошқалардан биринчи ва пешқадам инсон бўлган эди.

Хайсама ибн Ҳориснинг Саъд ибн Хайсама ибн Ҳорис исмли ўғли бор эди. Мусулмонлар Бадр жангига чиқишга, Аллоҳ йўлида жиҳод қилишга отланар эканлар, Хайсама ўғли Саъдни чақириб шундай деди: “Эй ўғлим, биласан, аёлларни ҳимоя қиладиган ҳеч ким қолмаяпти, шунинг учун сени аёллар билан қолишингни истайман”. Ёш йигит Саъд бу жангни Аллоҳ йўлида жиҳод қилиш учун такрорланмас бир фурсат деб билди. Саъд отасининг гапига жавобан шундай деди: “Эй отажон, Аллоҳга қасамки, мен аёллар билан қолмайман. Аёлларни ҳимоя қиладиган Рабби бор. Аллоҳга қасамки, дунёда сиздан бошқа ортиқ кўрадиган нарсам йўқ. Эй отажон, Аллоҳга қасамки, агар жаннатдан бошқа нарса бўлганида уни сизга илинган бўлар эдим. Бироқ, бу жаннатдир, Аллоҳга қасамки, мен уни ҳеч кимга бериб қўймайман. Шундай қилиб Саъд жиҳодга кетиб, кекса отаси Хайсамани аёллар билан қолдирди. Саъд Аллоҳнинг ҳузуридаги нарсани умид қилиб жангга отланди ва Аллоҳ йўлида шаҳид бўлди. Аллоҳнинг изни ила уни шаҳидлардан деб ҳисоблаймиз, бирон кимсани Аллоҳнинг зиммасида покламаймиз. Саъднинг отаси кейинчалик шундай дейди: “Аллоҳга қасамки, Саъд мендан кўра ақллироқ экан, мен қолиб у шаҳидликка эришди. Ўтган кеча уни тушимда кўрдим. У жаннат анҳорлари ва боғларида сайр қилиб юрган экан. У менга қараб: “Эй отажон, бизга етиб олинг. Дарҳақиқат, биз Парвар-дигоримиз бизга ваъда қилган нарсанинг ҳақ эканлигини кўрдик”, - деди”.

 Табук жангидаги Абу Хайсаманинг тутган ўрни

Табук жангида Абу Хайсама Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ортда қолган эди. Унинг икки хотини бор бўлиб, кунлардан бирида уларнинг ҳузурига борди. Улардан ҳар бири айвонига сув сепган, Абу Хайсамани келишига совуқ сув ва овқат ҳозирлаган эди. Буни кўрган Абу Хайсаманинг кўзларига ёш қалқиди: “Э воҳ! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жазирама иссиқ ва гармселда юрсалар-у, Абу Хайсама соя-салқинда муздек сув ичиб ўтирса-я! Аллоҳга қасамки, бу инсофдан эмас”.

Табук жангига қатнашишни шундай фурсат деб билдики, агар бу фурсатни ўткизиб юборса мунофиқлар сафидан ўрин олажагига кўзи етди. Шундан сўнг Абу Хайсама: “Аллоҳга қасамки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга етиб олмагунимга қадар ҳеч нарса татимайман”, – дея қасам ичди. Сафар анжом-ларини ва уловини ҳозирлади. Саъд ҳалокатли, ғўр ҳам, зўр ҳам адашадиган бепоён саҳрода якка ўзи йўлга чиқди.

Табукка яқин қолганда у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга етиб олди. Уни узоқдан кўрган одамлар: “Бир улов минган киши биз томонга келаяпти, эй Расулуллоҳ”, - дедилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ишқилиб, Абу Хайсама бўлгин! Абу Хайсама бўлгин!”, - дедилар. Саҳобалар: “У Абу Хайсама экан”, - дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг ҳаққига дуо қилдилар. Шундай қилиб Абу Хайсама Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дуоларига мушарраф бўлди. Бу қандай шараф, бу қандай муваффақият!

 Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳнинг Аллоҳ динига даъват қилиш борасидаги пешқадам-лиги

Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ эзгулик соҳасида илғор, Аллоҳ таолога тоат- ибодат қилиш борасида бирон бир фурсатни зое қилмайдиган кишилар сирасидан эди. 

“Дарҳақиқат, уларнинг қиссаларида ақл эгалари учун ибрат бордир.” [Юсуф: 111].

Ҳасан Басрий замонасидаги ҳокимлардан бири Восит шаҳрида ўзига атаб ҳашаматли қаср қуриб, уни ниҳоятда нақш ва безаклар ила зийнатлади. Сўнгра бу иморатни томоша қилиш ва иморат соҳибининг ҳаққига дуо қилиш учун одамларни таклиф қилди. Барча одамлар йиғилган пайтда Ҳасан Басрий бу дамни уларга панд-насиҳат қилиш, уларга Аллоҳни эслатиш ва уларнинг дунёга бўлган иштиёқини сусайтириб, Аллоҳнинг ҳузуридаги нарсаларга рағбатлан-тириш учун қулай бир фурсат деб билди. Шундай қилиб Ҳасан Басрий бу йиғинга шошилди ва у ерга етиб боргач, одамлар орасида туриб Аллоҳга ҳамд-сано айтиб гап бошлади. Ҳозир бўлган барча одамларнинг кўзлари Ҳасан Басрийга тикилди, қалблар унга диққат билан қулоқ солди. У жумладан шундай деди: “Дарҳақиқат, сизлар ярамасларнинг ярамаси қурган бу иморатни томоша қилдингиз. Биз Фиръавннинг бунинг қурган иморатидан баланд иморатлар ва юксак қасрлар қурганини биламиз. Ахир, Фиръавн: 

“Миср подшоҳлиги ва мана бу остимдан оқиб турган дарёлар менинг (мулким) эмасми?!” - демаганмиди?

Оқибат Аллоҳ таоло бу дарёларни унинг боши устидан оқизиб, уни сувда ғарқ қилмадими?! Кошкийди, бу одам осмон аҳли уни ёмон кўрганлиги ва ер аҳли уни ёлғондан мақташганини билганида...”. Шундай қилиб Ҳасан Басрий панд-насиҳатга берилиб кетди, ҳаттоки, айрим ҳозир бўлганлар бу гаплар ҳокимнинг қулоғига етиб борса Ҳасан Басрийнинг ҳоли не кечишини ўйлаб унга раҳми келиб, ачина бошлади. Улар: “Эй Абу Саид, бўлди, етар!” - дедилар. “Йўқ, Аллоҳга қасамки! Ахир, Аллоҳ таоло илм аҳлидан ҳақни инсонларга баён қилурсиз ва уни яширмагайсиз, деб аҳду-паймон олган: “Кимики бирон илмни яширса, Аллоҳ уни (охиратда) оловдан бўлган тизгин билан жиловлайди”. Бу гапларни ҳокимнинг ўзи ҳам эшитади. Ғазаб отига минган ҳоким аъёнлари олдига кириб келиб шундай дейди: “Ер юткурлар! Басра аҳли қулларидан бири келиб биз тўғримизда оғзига келганини гапирса-ю, уни тийиб қўядиган ёки эътироз билдирадиган бир одам топилмаса! Қараб турларинг, эй қўрқоқлар, Аллоҳга қасамки, мен сенларга унинг қонини ичирмасамми!”. Шундан сўнг ҳоким қилич, жаллод ва устида одам қатл қилиш учун ишлатиладиган тери сурпа келтиришларини, шунингдек, Ҳасан роҳимаҳул-лоҳни ҳам ҳузурига чақиришларини буюради. Ҳасан Басрий келадилар, қилич ва жаллодни кўрган пайтларида бир нарсаларни айтиб пичирлайдилар, бироқ соқчи ва аъёнлар унинг сўзларини англай олмайдилар. Ҳасан Басрий аввалдан Аллоҳдан қўрққани учун ҳоким ҳузурига кириб келар эканлар Аллоҳ таоло ҳамманинг қалбига унга нисбатан ҳайбат ва қўрқув солиб қўйди. Унинг кириб келаётганини кўрган ҳоким ўрнидан туриб Ҳасан Барсий роҳимаҳуллоҳни “Хуш келибсиз, имом ҳазрат-лари”, - дея илиқ кутиб олди ва “Бу ерга ўтирсинлар, бу ерга ўтирсинлар, эй Абу Саид”, - дея уни ўзининг курсисига ўтқизиб, ўзи эса унинг ёнбошига ўтирди. Ҳоким ундан айрим саволларни сўрагач, унинг соқолига хушбўйлик суртар экан шундай деди: “Эй Абу Саид, сиз олимларнинг энг билимдонисиз! Майли, яхши боринг!”. Ҳасан Басрий ҳоким мажлисидан чиққач, соқчилардан бири унинг ортидан етиб келиб унга шундай деди: “Аллоҳга қасамки, ҳоким сизни бундан бошқа нарса учун чақиртирган эди. Ажабо, сиз кираётганингизда нима деб дуо қилувдингиз?”. “Мени ўз ҳолимга қўй”, - дедилар Ҳасан роҳимаҳуллоҳ. “Аллоҳ номи ила сўрайман, сиз унинг ҳузурига кириб келаётиб нима дуо қилдингиз?” - деди ҳалиги соқчи. Шунда Ҳасан Басрий деди: “Мен унинг ҳузурига кирар эканман шундай дуо қилдим: “Эй менга неъмат берувчи, бошимга мусибат тушганда менга бошпана берувчи Зот! Иброҳим алайҳиссаломга оловни (куйдирмайдиган, ак-синча) омонлик ва салқин қилганингдек, мен учун бу ҳокимнинг азобини ҳам омонлик ва хайрли қилгин!”. Ҳасан Басрий Аллоҳ билан боғланди ва одамларга панд-насиҳат қилиш учун яратилган бу қулай фурсатни зое қилмади. Аллоҳ таоло ҳам унинг содиқлигини билди ва унга нажот бериб, ҳокимнинг зулмидан қутқарди, уни ҳифзу-ҳимоясида асради: 

“Зотан, Аллоҳ энг яхши сақловчидир ва У зот меҳрибонларнинг меҳрибонроғидир” [Юсуф: 64].

Азизлар, бу ҳаёт фурсатлардан иборат, бу фурсатларни ғанимат билган кимса муваф-фақиятга эришади, бу фурсатларни қўлдан бой берган, зое қилган киши эса муҳаққақ зиён кўради: “Ҳаёти дунё эса фақат алдовчи матодир” [Ҳадид: 20].