Ислом арконларининг мухтасар шарҳи
Бу материал ... таржима қилинган
Категориялар
Full Description
- Ислом арконларининг мухтасар шарҳи
- Муқаддима
- «Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ ва Муҳаммад Аллоҳнинг элчисидир», дея шаҳодат келтириш
- 1 — Шаҳодат калималарининг номлари
- 2 — «Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ», дея шаҳодат келтиришнинг икки рукни
- 3- Шаҳодат калимасининг ҳақиқати ва маъноси
- 4- Шаҳодат калималарининг шартлари
- 5- Нималар шаҳодат калималарининг зиддидир?
- Биринчиси: Аллоҳдан бошқа бирон зотнинг яратувчи ёки ризқ берувчи ёхуд тирилтувчи ёда ўлдирувчи ёки ишларни бошқарувчи ёхуд бу ишларда Аллоҳнинг шериклиги бор, дея эътиқод қилишдир.
- Иккинчиси: ибодатнинг бирон турини Аллоҳ таолодан бошқаси учун қилиш.
- Учинчиси: муҳаббат, ардоқлаш ва улуғлашда Аллоҳ таоло билан бошқаларни тенглаштириш.
- Тўртинчиси: бандаларнинг бизларни Аллоҳга яқинлаштиради ёки Аллоҳ ҳузурида шафоат қилади, деган гумон билан Аллоҳ билан ўзлари орасида восита ёки боғланиш борлигини иддао қилиши.
- Бешинчиси: Аллоҳнинг шариатидан бошқа қонунларга мурожаат қилиш.
- 1- Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни яхши кўриш
- 2- Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашиш ва итоат этиш
- 3- Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни берган ҳар бир хабарида тасдиқлаш
- 4- Барча ишларда Расулуллоҳ соллал-лоҳу алайҳи ва салламни ҳакам қилиш.
- 5- Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам кўрсатган нарсалар билангина Аллоҳ таолога ибодат қилиш.
- Таҳорат ҳақидаги муқаддима Таҳоратнинг таърифи ва ҳукмлари
- Таҳорат турлари:
- Нималар билан покланилади?
- Фойда: Сувнинг турлари
- Нажосат турлари
- Қазойи ҳожат одоблари
- Истинжо ва кесак ишлатиш одоблари
- ТАҲОРАТ
- Таҳоратнинг машруъ эканига далиллар
- Таҳоратнинг фазилати
- Таҳоратнинг фарзлари
- Таҳоратнинг суннатлари
- 1- «Бисмиллаҳ» дейиш
- 2- Мисвок қилиш
- 3- Таҳоратнинг бошида қўлнинг кафт қисмини уч марта ювиш
- 4- Мазмаза қилиш
- 5- Бурунга сув олиш ва қоқиш
- 6- Соқолга хилол қилиш
- 7- Қўл ва оёқ бармоқлари орасига хилол қилиш
- 8- Қулоқларнинг ички ва ташқи тарафларига масҳ тортиш
- 9- Уч марта ювиш
- 10- Ўнгдан бошлаш
- 11- Юз, чиғаноқ ва тўпиқлардаги нурларни кўпайтириш
- 12- Таҳоратни олиб бўлгач (қуйидаги дуони ўқиш)
- Таҳоратнинг макруҳлари
- Таҳорат қилиш шакли
- Таҳоратни бузадиган нарсалар
- Қайси ибодатлар учун таҳорат қилиш зарурдир?
- Узрли одамнинг таҳорати
- Беморнинг таҳорат олиш шакли
- Ғуслнинг машруълиги
- Ғусл қилишни фарз қилган нарсалар
- Ғусл қилиш мустаҳаб бўлган ишлар
- Ғуслнинг фарзлари
- Ғуслнинг суннатлари
- Ғуслнинг макруҳлари
- Ғусл қандай қилинади?
- Жунуб одамга ҳаром бўлган нарсалар
- Намоз
- Намознинг ҳукми
- Намознинг фазилати
- Намоз ўқимасликдан огоҳлантириш
- Намознинг шартлари
- Намознинг рукнлари
- 1- Ният
- 2- Такбиратул иҳром
- 3- Қодир бўлган одамнинг тик туриши — қиём
- 4- Фарз ва нафл намозларнинг ҳар бир ракаатида Фотиҳа сурасини ўқиш
- 5- Рукуъ қилиш
- 6- Рукудан кўтарилиш
- 7- Қоматни асо (тик) қилиш
- 8- Сажда қилиш
- 9- Саждадан (бош) кўтариш
- 10- Икки сажда оралиғида ўтириш
- 11- Рукуъ, сажда, қиём ва ўтиришда хотиржам бўлиш
- 12- Охирги ташаҳҳуд ва унда ўтириш
- 13- Салом бериш
- 14- Рукнларни тартиб билан қилиш
- Намознинг вожиблари
- Намознинг суннатлари
- Намозда мубоҳ бўлган нарсалар
- 1 — Имомга луқма бериш
- 2 — Тасбиҳ айтиш ва қарсак чалиш
- 3 — Илон ва чаён каби (зарарли) ҳашаротларни ўлдириш
- 4 — Олдидан ўтаётган одамни қўл билан тўсиш
- 5 — Гапирган ёки салом берган одамга ишора қилиш
- 6 — Болакайни кўтариш ва унинг намозхонга осилиши
- 7 — Эҳтиёж туғилса озгина юриш
- 8 — Оз ҳаракатлар
- Намознинг макруҳлари
- 1 — Осмонга қараш
- 2 — Қўлларни белга қўйиш
- 3 — Ҳожат бўлмаган бир пайтда бош ёки кўзни буриш
- 4 — Беҳуда нарсалар
- 5 — Сочни турмаклаш, кийим ва енгларни шимариш
- 6 — Сажда қилинадиган ердаги тош ва тупроқларни бир мартадан ортиқ сидириш
- 7 — Қўлларни кийим ичига киритиш ва оғизни кийим билан тўсиш
- 8 — Овқат ҳозир бўлганида намоз ўқиш
- 9 — Қазои ҳожатга эҳтиёж бўлганида ва қалбни безовта қиладиган нарсалар содир бўлганида намоз ўқиш
- 10 — Уйқу босиб турганида намоз ўқиш
- Намозни бекор қиладиган амаллар
- Саҳв саждаси
- Саҳв саждасига тааллуқли фойдалар
- Намоз қандай ўқилади?
- Жамоат намози
- Жамоат намозининг фазилати
- Жума намози
- Жума кунининг мустаҳаб
ва одоблари
- 1 — Ғусл қилиш, ўзига оро бериш, хушбўйланиш ва мисвок ишлатиш.
- 2 — Жума куни масжидга эртароқ бориш
- 3 — Имом (минбарга) чиқмаган бўлса масжидда нафл намози ўқиш
- 4 — Ўтирган одамларнинг елкаларидан ошиш ва улар орасини айириш макруҳдир
- 5 — (Хутба асносида) гапириш, (саждагоҳдаги) тошларни сидириш ва шунга ўхшаш нарсалар-ни қилмаслик
- 6 — Жума намози учун азон айтилган пайтда олди-сотди қилмаслик
- 7 — Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга жума кечаси ва кундузида кўплаб салавот айтиш
- 8 — Каҳф сурасини ўқишнинг мустаҳаблиги
- 9 — Ижобат лаҳзасини қасд қилиб дуо қилишга берилиш
- Жума намози фарзлигининг шартлари
- Жума намозининг раво бўлишининг шартлари
- Жума намозининг ўқилиш шакли
- Фарз намозлари билан бирга ўқиладиган давомий суннат намозлар
- Нафл намоз турлари
- Намоз ракаатларининг сони ҳақидаги жадвал
- Витр намози
- Бемор одамнинг намози
- Закотнинг таърифи
- Закотнинг ҳукми
- Закот бермаган одамнинг ҳукми
- Закотнинг машруъ бўлиш ҳикмати
- Закотни адо этишга рағбатлантириш
- Закот бермасликдан қўрқитиш
- Закот бериш кимга фарздир?
- Закот бериш фарз бўладиган мол турлари
- Закот берилмайдиган
моллар
- 1 — Мева ва сабзавотлар.
- 2 — Қуллар, отлар, хачирлар ва эшаклар.
- 3 — Нисобига етмаган моллар.
- 4 — Савдо учун эмас, фойдаланиш учун олин-ган гилам, ҳовли, фабрика, машина каби мол-лар.
- 5 — Зумрад, ёқут, марварид ва бошқа жавоҳир-лар.
- 6 — Хотин-қизларнинг зийнатдан бошқа мақ-садда фойдаланмайдиган тақинчоқлари.
- Закот фарз бўлган молларнинг нисоб шартлари ва улардан чиқариладиган фарз закот миқдори
- А — Тилла, кумуш ҳамда улар маъносидаги нарсалар;
- Б — Чорва моллари
- Чорва молларидан олинадиган закотлар
- Фойда ва огоҳлантиришлар:
- Фитр закотининг ҳукми:
- Фитр закотининг ҳикматлари:
- Фитр закоти кимга фарз бўлади?
- Фитр закотининг миқдори ва бериладиган маҳсулотлар
- Фитр закоти кимга ва қачон фарз бўлади?
- Фитр закоти сарфланадиган жойлар
- «Рўза»нинг таърифи
- Рўзанинг фазилати
- Рамазон ойида рўза тутишнинг ҳукми
- Рамазон ойининг фазилати
- Рамазон ойида қилинадиган солиҳ амалларнинг фазилати
- Рамазон ойининг кириши нима билан тасдиқланади?
- Рўзанинг шартлари
- Рўза тутмаслик рухсат берилган ва қазо тутишлари керак бўлган кимсалар
- Ҳомиладор ва эмизикли аёлнинг ҳукми
- Рўза тутмасликка рухсат берилган, бироқ, фақатгина фидя беришлари вожиб бўлган одамлар
- Рўзанинг рукнлари
- Рўзанинг суннатлари
- Рўзанинг макруҳлари
- Рўзани бекор қиладиган нарсалар
- А) Рўзани бузиб, қазосини тутишни фарз қиладиган нарсалар:
- Б) Рўзани бузадиган ва қазо тутишни ҳам, каффорат беришни ҳам фарз қиладиган амаллар:
- Рўзанинг мубоҳлари
- Нафл рўзалар
- Рўза тутиш ҳаром бўлган кунлар
- Рўза тутиш макруҳ бўлган кунлар
- Таърифи:
- Ҳажнинг ҳукми
- Ҳажнинг фазилатлари
- Ҳажнинг фарз бўлиш шартлари
- Ҳажнинг рукнлари
- Иккинчи рукн: тавоф
- Учинчи рукн: саъй
- Тўртинчи рукн: Арафот тоғида туриш
- Ҳажнинг фарзлари
- Умранинг рукнлари
- Эҳтиёж ҳис этилган муҳим фойдалар
- Видолашув тавофи
- Умра қилиш ҳақида лўнда тушунча
- Ҳаж қилиш ҳақида лўнда тушунча
- Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муборак масжидларини зиёрат қилиш
Ислом арконларининг мухтасар шарҳи
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
Абу Абдурраҳмон Абдуллоҳ ибн Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳу айтади:
«Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам-нинг шундай деганларини эшитганман: «Ислом (дини) беш нарса асосига қурилган: “Ла илаҳа иллаллоҳ ва анна Муҳаммадан расулуллоҳ" (Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ ва албатта, Муҳаммад Аллоҳнинг элчисидир) дея гувоҳлик бериш, намозни тўкис адо этиш, закотни бериш, Байт (Каъба)ни ҳаж қилиш ва рамазон (ойи) рўзасини тутиш» (Муттафақун алайҳ).
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
Аллоҳ таолога ҳамду сано ва истиғфорлар айтиб, шукроналар келтираман. Аллоҳ таолодан берган неъ-матларига шукроналар келтиришга муваффақ айлаши ва биздан интиқомини даф этишини тилайман.
Мен Унинг ягона ҳақ илоҳ экани, Ундан бошқа илоҳ йўқлиги, Муҳаммад ибн Абдуллоҳ Роббиси томонидан юборилган пайғомни етказган ва омонатни адо этган зот эканига, унинг рошид ва ҳидоят узра бўлган халифалари сиддиқ, шаҳид ва солиҳлар қато-рида эканликларига, Аллоҳнинг шариатини орқалаб, унга амал қилиб, ўзларидан кейин келган авлодларга етказган эканликларига гувоҳлик бераман.
Аллоҳ таоло Ўз пайғамбари Муҳаммад ибн Абдул-лоҳга салавот ва баракаларини ёғдириб, бутун асҳоб-лари ва уларга Қиёмат кунигача эргашган бандалардан рози бўлсин!
Сўнг ...
Мен айрим талабалар тарафидан, бошқа аҳкомлар-га диққатни тортмай, Исломнинг беш рукни — икки шаҳодат, намоз, закот, рўза ва ҳаж ҳақидагина мухтасар шаклда ёзилган ушбу қимматбаҳо рисолани ўқиб чиқ-дим.
Талабаларнинг бунгагина чекланишларининг саба-би, ушбу рукнларнинг аҳамиятли экани ҳамда уларнинг балоғат ёшига етган ҳар бир одамдан талаб қилинган тил, бадан ва мулкдаги амалий кўриниш экани, уларга бўлган эҳтиёжнинг катталиги, одамларнинг уларни билмасликлари, соғлом билимдан узоқ бўлганлари боис Ислом таълимотларини татбиқ қилмай, унинг арконларига амал қилмасаларда «Мусулмон» дея аталган талайгина давлатларда бу рукнларни жорий қилишдаги нуқсонлар ҳамда дилхушлик ишлари билан бандлик, Ислом арконларига тўкис амал қилмаслик аён бўлишига қарамай одамларни огоҳлантириб, тўғри йўлга соладиган кимсаларнинг йўқлигидир.
Мусулмон киши ушбу арконларни мукаммал равишда тўлдирувчилари ва осорлари билан амалга оширса, бу рукнларнинг бошқа аҳкомларни ҳам ҳаётга татбиқ қилишига туртки бўлиши, шубҳасиздир. Шун-дагина мусулмон эътиқодий ишларга эътиборни қара-тиб, ҳалол тирикчилик сари интилиб, гуноҳлардан узоқ бўлиб, Ислом одоби ва ахлоқи билан безанади.
Ушбу рисолада Ислом аконларининг энг муҳим-лари оммага тушунарли бўлган тилда — содда ва мух-тасар услубда ёритилган.
Ёзувчи асарида гарчи бошқа қавллар бўлсада, биз афзал кўрган қавлларни келтирган. Чунки, ихтилофли масалаларни ёритиш ёки турфа қавлларни келтириш, оммани ўйлантириб қўяди. Омма аҳкомларни билиб, далилга асосланган бир қавлга самимий ният билан амал қилса савобга эришиб, лоқайдлик ва амалларни бузиш асоратларидан қутулади.
Биз, Ислом оламининг тўрт бурчагида истиқомат қилаётган одамлар ибодатларини онгли бажаришлари учун пулларини хайрия қилмоқчи бўлган инсонларга ушбу рисолани совға қиламиз. Чунки, ҳидоят йўлига чорлаган кимсага унга эргашган кишиларнинг савоб-лари камайтирилмай, тўплаб берилади.
Аллоҳ таоло ушбу рисолани қаламга олган муал-лиф ва уни тарқатган хайрия эгасининг бошидан улкан мукофотлар ёғдирсин!
Аллоҳим, Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оила-си ва асҳобларига салавоту саломлар ёғдир!
23/ 01/ 1415 ҳ.й
Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ибн Абдуллоҳ ибн Жибрийн
Фатво қўмитаси аъзоси
Муқаддима
Барча ҳамдлар Аллоҳга хосдир... Биз Ундан ёрдам, нафсимизнинг ёмонлиги ва амалларимизнинг шумли-гидан паноҳ ҳамда мағфират сўраймиз. Аллоҳ ҳидоят қилган одамни адаштирувчи, адаштирган кимсани ҳидоятловчи йўқдир. Мен ягона, шериксиз Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, Муҳаммад эса Унинг бандаси ва элчиси эканига гувоҳлик бераман. Аллоҳ унга, унинг оиласи, покдомон асҳоблари ва уларга Қиёматгача яхшилик билан эргашган издошларига салавот ва баракалар ёғдирсин.
Сўнг ...
Бу — Исломнинг беш аркони: «Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ ва Муҳаммад Аллоҳнинг элчисдир», дея гувоҳлик бериш, намозни тўкис адо этиш, закотни бериш, рамазон рўзасини тутиш ва Аллоҳнинг уйи — Каъбани ҳаж қилиш ҳақидаги мухтасар шарҳни ўз ичига олган китобдир. Биз унда мухтасарликка, аҳком-ларнинг Қуръон Карим, саҳиҳ-соғлом пок суннат ва ижмоъдан бўлган далилларини келтиришга, оятлар-нинг Қуръон Карим сураларидаги тартиб сонлари, ҳадисларни эса халқ ичида машҳур бўлган ҳадис китобларидаги манбаларини кўрсатишга катта эътибор бердик.
Бундан ташқари, ўқувчига маълумотлар олиш қулай бўлсин учун асосий ва муҳим сарлавҳаларни кўпроқ қўйдик. Китобнинг илмий унсурларини халқ ичида машҳур китобларнинг эски ва янгиларидан олиб, ўқувчининг илмий савиясига муносиб тарзда тартиблаб чиқдик.
Ушбу нашрда фойдадан холи бўлмаган айрим абзацларни илова қилдик. Улар қуйидагичадир:
1 — Икки шаҳодат калималарининг шартлари.
2 — Беморнинг таҳорат олиш шакли.
3 — Фарз намозларига қўшиб ўқиладиган намозлар ва витрнинг суннатлари
4 — Беморнинг намозни қандай ўқиши.
Аллоҳ таолодан ушуб китоб билан бутун мусул-монларни манфаатдор қилишини тилаймиз. Дарҳақи-қат, У — саховатпеша ва икромлар соҳибидир.
Сўнгги дуомиз: Ҳамдлар бутун оламлар Робби ҳисобланган Аллоҳга бўлсин.
БИРИНЧИ РУКН: «АЛЛОҲДАН БОШҚА ИЛОҲ ЙЎҚ ВА МУҲАММАД АЛЛОҲНИНГ ЭЛЧИСИДИР», ДЕЯ ШАҲОДАТ КЕЛТИРИШ
«Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ ва Муҳаммад Аллоҳнинг элчисидир», дея шаҳодат келтириш
«Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ», дея шаҳодат келти-риш — Ислом арконларининг биринчисидир. (Унинг таркибига зикр қилинмасада гоҳида «Муҳаммад Аллоҳнинг элчисидир» дея шаҳодат келтириш ҳам киради). Бунинг диндан экани ҳаммага маълум. Мусул-монлар ўртасида бу ҳақда биронта ҳам ихтилоф йўқ-дир.
Энди қуйидаги абзацларда ушбу буюк рукн ҳақида сўз юритамиз.
1 — Шаҳодат калималарининг номлари
«Ла илаҳа иллаллоҳ» дея шаҳодат келтиришнинг маънолари ва ҳақиқатини очиб берадиган талайгина номлари бор. Улардан баъзилари «Тавҳид калимаси», «Ихлос калимаси», «Ҳаққа гувоҳлик»дир.
2 — «Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ», дея шаҳодат келтиришнинг икки рукни
Тавҳид калимасининг икки буюк рукни бор. Улар:
1- Инкор. Ундан мақсад: «Ҳеч илоҳ йўқдир» жумласидир.
2- Исбот. Ундан мақсад «фақатгина Аллоҳ» жумласидир.
Бу жумла Коинотда Аллоҳдан бошқа ҳақиқий маъбуд борлигини инкор қилиб, илоҳликни шериксиз ёлғиз Аллоҳ учунгина исбот этади. Бу икки рукнни, шаҳодат-гувоҳлик маъносини очиқлаган талайгина оятлар ўз ичига олган. Шулардан:
Биринчиси:
﴿ لَا إِكْرَاهَ فِي الدِّينِ قَدْ تَبَيَّنَ الرُّشْدُ مِنَ الْغَيِّ فَمَنْ يَكْفُرْ بِالطَّاغُوتِ وَيُؤْمِنْ بِاللَّهِ فَقَدِ اسْتَمْسَكَ بِالْعُرْوَةِ الْوُثْقَى لَا انْفِصَامَ لَهَا وَاللَّهُ سَمِيعٌ عَلِيمٌ ﴾
«Динга зўрлаб (киритиш) йўқдир. (Зеро) ҳақ йўл залолатдан ажраб бўлди. Бас, ким шайтондан юз ўгириб, Аллоҳга иймон келтирса, у ҳеч ажраб кетмайдиган мустаҳкам ҳалқани ушлабди. Аллоҳ эшитгувчи, билгувчидир» (Бақара: 256).
«Мустаҳкам ҳалқа», Абдуллоҳ ибн Аббос разиял-лоҳу анҳу, Саид ибн Жубайр разияллоҳу анҳу, Заҳҳок ва Суфён раҳимаҳумаллоҳлар тафсир қилганларидек, «Аллоҳдан бошқа ҳақ илоҳ йўқ», дея гувоҳлик бериш-дир.
«Тоғут (шайтон)» маъбуд ёки издош ёхуд итоатли ўлароқ ўз ҳаддидан ошган бандадир. Инсоннинг тоғут бўлиш шарти эса, унинг маъбудликка рози бўлишидир.
Оят икки рукнга далолат қилди. Улар: тоғутга кофир бўлиш ва Аллоҳ таолога иймон келтиришдир. Бу — «Ла илаҳа иллаллоҳ» (Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ) дея гувоҳлик беришнинг маъносидир.
Иккинчиси:
﴿ وَلَقَدْ بَعَثْنَا فِي كُلِّ أُمَّةٍ رَسُولًا أَنِ اعْبُدُوا اللَّهَ وَاجْتَنِبُوا الطَّاغُوتَ فَمِنْهُمْ مَنْ هَدَى اللَّهُ وَمِنْهُمْ مَنْ حَقَّتْ عَلَيْهِ الضَّلَالَةُ فَسِيرُوا فِي الْأَرْضِ فَانْظُرُوا كَيْفَ كَانَ عَاقِبَةُ الْمُكَذِّبِينَ ﴾
«Аниқки, Биз ҳар бир умматга: «Аллоҳга ибодат қилинглар ва шайтондан йироқ бўлинглар», (деган ваҳий билан) бир пайғамбар юборганмиз. Шунда улар (ўша умматлар) орасида Аллоҳ ҳидоят қилган зотлар ҳам шунингдек, чекларига йўлдан озишлик тушган кимсалар ҳам бўлган. Бас, Ер юзида сайру саёҳат қилиб, (ўз пайғамбарларини) ёлғончи қилган кимсаларнинг оқибатлари қандай бўлганини кўринглар» (Наҳл: 36).
Аллоҳ таоло Од қавмининг тилидан шундай деди:
﴿ قَالُوا أَجِئْتَنَا لِنَعْبُدَ اللَّهَ وَحْدَهُ وَنَذَرَ مَا كَانَ يَعْبُدُ آبَاؤُنَا فَأْتِنَا بِمَا تَعِدُنَا إِنْ كُنْتَ مِنَ الصَّادِقِين ﴾
«Улар: «Сен бизга, ёлғиз Аллоҳга ибодат қили-шимиз ва ота-боболаримиз сиғиниб ўтган бутларни тарк қилишимиз учун келдингми? У ҳолда, агар ростгўй кишилардан бўлсанг, бизга ваъда қилаёт-ган нарсангни (яъни Аллоҳнинг азобини) келтир-гин-чи?» дедилар» (Аъроф: 70).
Учинчиси: Аллоҳ таоло, Ҳуд алайҳиссаломнинг қавмига берган жавобини келтирди:
﴿ وَإِلَى عَادٍ أَخَاهُمْ هُودًا قَالَ يَا قَوْمِ اعْبُدُوا اللَّهَ مَا لَكُمْ مِنْ إِلَهٍ غَيْرُهُ أَفَلَا تَتَّقُونَ ﴾
«Од қавмига ўз биродарлари Ҳудни (пайғамбар қилдик). У айтди: «Эй қавмим, Аллоҳга ибодат қилингиз! Сизлар учун Ундан ўзга бирон илоҳ йўқ-дир. Унинг азобидан қўрқмайсизларми?!»» (Аъроф: 65).
Бу, навбатдаги оятда келганидек, «Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ» жумласининг маъносидир:
﴿ وَمَا أَرْسَلْنَا مِنْ قَبْلِكَ مِنْ رَسُولٍ إِلَّا نُوحِي إِلَيْهِ أَنَّهُ لَا إِلَهَ إِلَّا أَنَا فَاعْبُدُونِ ﴾
«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), Биз сиздан илгари юборган ҳар бир пайғамбарга ҳам: «Ҳеч қандай илоҳ йўқ, магар Менгина бордир-ман, бас Менгагина ибодат қилинглар», деб ваҳий юборгандирмиз» (Анбиё: 25).
Ҳуд алайҳиссалом қавмини «Ла илаҳа иллаллоҳ» (Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ) деб гувоҳлик беришга чорлади ва улар бундан Ҳуд алайҳиссаломнинг икки нарсага чақираётганини тушундилар:
Биринчиси: уларнинг:
﴿ أَجِئْتَنَا لِنَعْبُدَ اللَّهَ وَحْدَهُ ﴾
«Аллоҳнинг ўзигагина ибодат қилишимиз учун» дейишлари Исбот рукнини ўз ичига олади.
Иккинчиси: уларнинг:
﴿ وَنَذَرَ مَا كَانَ يَعْبُدُ آبَاؤُنَا ﴾
«ва ота-боболаримиз ибодат қилган нарсалар-дан воз кечишимиз» дейишлари Инкор рукнини ўз ичига олади.
Тўртинчиси: Имом Муслим раҳимаҳуллоҳнинг «Саҳиҳ» ҳадислар девонида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганлари нақл қилин-ган: ««Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ!» деб Аллоҳдан бошқа сиғинилаётган тангриларга кофир бўлган кимса-нинг моли(ни талон-тарож қилиш) ва қони(ни тўкиш) ҳаромдир ва унинг сарҳисоби Аллоҳ азза ва жаллага-дир» (Имом Муслим, 22).
Имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳнинг ривоятида эса: «Аллоҳни яктолаган ва Аллоҳдан бошқа сиғинилаётган тангриларга кофир бўлган кимсанинг моли(ни талон-тарож қилиш) ва қони(ни тўкиш) ҳаромдир», дейилган. Бу ҳадисларда Инкор рукнининг таъкиди бордир.
3- Шаҳодат калимасининг ҳақиқати ва маъноси
Шаҳодат калимасининг ҳақиқати ва маъноси бир-бирига бириккан маъноларни ўз ичига олади. Уларни баён қилиш учун тафсилотларга тўхталамиз. Уларнинг энг муҳимлари:
А- Аллоҳ таолони ибодат билан яктолаш
(Ибодатнинг таърифини яқинда айтиб ўтамиз). Аллоҳ таолонинг Ўзигагина яқин бўлиш, дуо қилиш. Бунинг далиллари жуда ҳам кўп бўлиб, айримлари шулардир:
Биринчиси:
﴿ قُلْ إِنَّمَا أَدْعُو رَبِّي وَلَا أُشْرِكُ بِهِ أَحَدًا ﴾
«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам, динингиздан қайтишингизни талаб қилаётган кофирларга) айтинг: «Мен ёлғиз Роббимгагина дуо-илтижо қилурман ва У зотга бирон кимсани шерик қилмасман»» (Жин: 20).
Иккинчиси:
﴿ قُلْ لَوْ كَانَ مَعَهُ آلِهَةٌ كَمَا يَقُولُونَ إِذًا لَابْتَغَوْا إِلَى ذِي الْعَرْشِ سَبِيل ﴾
«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), айтинг: «Агар улар айтганларидек Аллоҳ билан бирга (бошқа) илоҳлар ҳам бўлса эди, у ҳолда ўша (илоҳлар) арш соҳибига (яъни, Аллоҳга) қарши йўл излаган бўлур эдилар»» (Исро: 42).
Учинчиси:
﴿ أُولَئِكَ الَّذِينَ يَدْعُونَ يَبْتَغُونَ إِلَى رَبِّهِمُ الْوَسِيلَةَ أَيُّهُمْ أَقْرَبُ وَيَرْجُونَ رَحْمَتَهُ وَيَخَافُونَ عَذَابَهُ إِنَّ عَذَابَ رَبِّكَ كَانَ مَحْذُورًا ﴾
«Улар (илоҳ деб) илтижо қиладиган ўша кимсаларнинг ўзлари ҳам Парвардигорга қай бирлари яқинроқ бўлиш учун йўл изларлар. У зотнинг раҳмат-марҳаматидан умидвор бўлурлар, азобидан қўрқурлар. Парвардигорингизнинг азоби қўрқинчлидир» (Исро: 57).
Тўртинчиси:
﴿ وَمِنْ آيَاتِهِ اللَّيْلُ وَالنَّهَارُ وَالشَّمْسُ وَالْقَمَرُ لَا تَسْجُدُوا لِلشَّمْسِ وَلَا لِلْقَمَرِ وَاسْجُدُوا لِلَّهِ الَّذِي خَلَقَهُنَّ إِنْ كُنْتُمْ إِيَّاهُ تَعْبُدُونَ ﴾
«Кеча ва кундуз, қуёш ва ой Унинг (танҳолиги ва қудратига далолат қиладиган) оят-аломатла-ридандир. Агар сизлар (Аллоҳга) ибодат қилгувчи бўлсанглар, қуёшга ҳам, ойга ҳам сажда қилманг-лар, (балки) уларни(нг барчасини) яратган зотга — Аллоҳга сажда қилинглар!» (Фуссилат: 37).
Бешинчиси:
﴿ قُلْ إِنَّ صَلَاتِي وَنُسُكِي وَمَحْيَايَ وَمَمَاتِي لِلَّهِ رَبِّ الْعَالَمِين ﴾
«Айтинг (эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Албатта, намозим, ибодатларим, ҳаёту мамотим бутун оламларнинг Робби бўлмиш Аллоҳ учундир» (Анъом: 162).
Олтинчиси:
﴿ وَمَنْ يُسْلِمْ وَجْهَهُ إِلَى اللَّهِ وَهُوَ مُحْسِنٌ فَقَدِ اسْتَمْسَكَ بِالْعُرْوَةِ الْوُثْقَى وَإِلَى اللَّهِ عَاقِبَةُ الْأُمُور ﴾
«Ким чиройли амал қилгувчи бўлган ҳолида ўзини Аллоҳга топширса, бас, у мустаҳкам ҳалқани ушлабди. Барча ишлар охир-оқибатда ёлғиз Аллоҳ-га борур» (Луқмон: 22).
Б- Ширк ва мушриклардан безор бўлиш
Банда Аллоҳдан бошқа самимй дўст тутинмасин, Аллоҳнинг душманларини суймасин. Бунга қатор оятлар далолат қилади. Шулардан:
Биринчиси: Аллоҳ таоло айтди:
﴿ وَإِذْ قَالَ إِبْرَاهِيمُ لِأَبِيهِ وَقَوْمِهِ إِنَّنِي بَرَاءٌ مِمَّا تَعْبُدُونَ إِلَّا الَّذِي فَطَرَنِي فَإِنَّهُ سَيَهْدِينِ وَجَعَلَهَا كَلِمَةً بَاقِيَةً فِي عَقِبِهِ لَعَلَّهُمْ يَرْجِعُونَ ﴾
«Эсланг, Иброҳим отасига ва қавмига деган эди: «Албатта мен сизлар ибодат қилаётган бутлардан покдирман. Магар мени яратган Зотгагина (ибодат қилурман). Бас, албатта У мени (ҳақ динга) ҳидоят қилажак». У (Иброҳим) ўшани (яъни ўзининг ёлғиз Аллоҳга ибодат қилиши ҳақидаги сўзни ўзидан кейин келадиган зурриёт-авлодлари ҳам унга) қайтишлари учун ўз ортида қолгувчи сўз қилди» (Зухруф: 26 - 28).
Иккинчиси:
﴿ أَنْتُمْ وَآبَاؤُكُمُ الْأَقْدَمُونَ فَإِنَّهُمْ عَدُوٌّ لِي إِلَّا رَبَّ الْعَالَمِينَ ﴾
«(Иброҳим) айтди: «Сизлар ўзингиз ҳам, қадим-қадим ота-боболарингиз ҳам ибодат қилгувчи бўлган бутларингиз хақида ҳеч ўйлаб кўрдинг-ларми? Шак-шубҳасиз улар мен учун душмандир (бас, мен уларга ибодат қилмайман), магар барча оламлар Роббигагина (ибодат қилурман)» (Шуъаро: 76 - 77).
Учинчиси:
﴿ قُلْ يَا أَيُّهَا الْكَافِرُونَ لَا أَعْبُدُ مَا تَعْبُدُونَ وَلَا أَنْتُمْ عَابِدُونَ مَا أَعْبُدُ وَلَا أَنَا عَابِدٌ مَا عَبَدْتُمْ وَلَا أَنْتُمْ عَابِدُونَ مَا أَعْبُدُ لَكُمْ دِينُكُمْ وَلِيَ دِينِ﴾
«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), айтинг: «Эй кофирлар! Мен сизлар ибодат қилаёт-ган нарсаларга ибодат қилмасман. Ва сизлар ҳам мен ибодат қиладиган (Аллоҳ)га ибодат қилгувчи эмасдирсизлар. Мен сизлар ибодат қилган нарсага ибодат қилгувчи эмасман. Ва сизлар ҳам мен ибодат қиладиган (Аллоҳ)га ибодат қилгувчи эмасдирсиз-лар. Сизларнинг динингиз ўзларингиз учун, менинг диним ўзим учундир!»» (Кофирун: 1 - 6).
Тўртинчиси:
﴿ لَا تَجِدُ قَوْمًا يُؤْمِنُونَ بِاللَّهِ وَالْيَوْمِ الْآخِرِ يُوَادُّونَ مَنْ حَادَّ اللَّهَ وَرَسُولَهُ وَلَوْ كَانُوا آبَاءَهُمْ أَوْ أَبْنَاءَهُمْ أَوْ إِخْوَانَهُمْ أَوْ عَشِيرَتَهُمْ أُولَئِكَ كَتَبَ فِي قُلُوبِهِمُ الْإِيمَانَ وَأَيَّدَهُمْ بِرُوحٍ مِنْهُ وَيُدْخِلُهُمْ جَنَّاتٍ تَجْرِي مِنْ تَحْتِهَا الْأَنْهَارُ خَالِدِينَ فِيهَا رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمْ وَرَضُوا عَنْهُ أُولَئِكَ حِزْبُ اللَّهِ أَلَا إِنَّ حِزْبَ اللَّهِ هُمُ الْمُفْلِحُونَ ﴾
«Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирадиган қавмнинг Аллоҳ ва Унинг пайғамбари чизган чизиқдан чиққан кимсалар билан — гарчи улар ўзларининг оталари, ёки ўғиллари, ёки оға-ини-лари, ёки қариндош-уруғлари бўлсалар-да — дўстлашаётганларини топмассиз. Ана ўшаларнинг дилларига (Аллоҳ) иймонни битиб қўйгандир ва уларни Ўз томонидан бўлган Руҳ — Қуръон билан қувватлантиргандир. У зот уларни остидан дарёлар оқиб турадиган, улар мангу қоладиган жаннатларга киритур. Аллоҳ улардан рози бўлди ва улар ҳам (Аллоҳдан — У зот берган ажр-мукофотлардан) рози бўлдилар. Ана ўшалар Аллоҳнинг ҳизбидир-лар. Огоҳ бўлингизким, албатта Аллоҳнинг ҳизби (бўлган зотларгина) нажот топгувчидирлар!» (Му-жодала: 22).
Бешинчиси:
﴿ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لَا تَتَّخِذُوا الْكَافِرِينَ أَوْلِيَاءَ مِنْ دُونِ الْمُؤْمِنِينَ أَتُرِيدُونَ أَنْ تَجْعَلُوا لِلَّهِ عَلَيْكُمْ سُلْطَانًا مُبِينًا ﴾
«Эй мўминлар, мўминларни қўйиб, кофирларни дўст тутманглар! Аллоҳ учун ўз зарарларингизга очиқ ҳужжат қилиб беришни истайсизми?» (Нисо: 144).
Олтинчиси:
﴿ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لَا تَتَّخِذُوا الْيَهُودَ وَالنَّصَارَى أَوْلِيَاءَ بَعْضُهُمْ أَوْلِيَاءُ بَعْضٍ وَمَنْ يَتَوَلَّهُمْ مِنْكُمْ فَإِنَّهُ مِنْهُمْ إِنَّ اللَّهَ لَا يَهْدِي الْقَوْمَ الظَّالِمِينَ ﴾
«Эй мўминлар, яҳудийлар ва насронийларни дўст тутмангиз! Уларнинг баъзилари баъзиларига дўстдирлар. Сизлардан ким уларга дўст бўлса, бас, у ўшалардандир. Албатта, Аллоҳ золим қавмни ҳидоят қилмас» (Моида: 51).
В- Банданинг Аллоҳдан бошқасини ҳукм қиладиган ҳоким қилиб олмаслиги
Банда ҳалол ва ҳаром аҳкомларини Аллоҳ таоло-дангина олади. Шунинг учун ҳалол — Аллоҳ таоло ҳалол қилган нарса, ҳаром — Аллоҳ таоло ҳаром қилган нарса, дин эса Аллоҳ таоло Китобида ёки пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам тилида машруъ қилган йўлдир. Бунинг талайгина далили бордир:
Биринчи:
﴿ أَفَغَيْرَ اللَّهِ أَبْتَغِي حَكَمًا وَهُوَ الَّذِي أَنْزَلَ إِلَيْكُمُ الْكِتَابَ مُفَصَّلًا وَالَّذِينَ آتَيْنَاهُمُ الْكِتَابَ يَعْلَمُونَ أَنَّهُ مُنَزَّلٌ مِنْ رَبِّكَ بِالْحَقِّ فَلَا تَكُونَنَّ مِنَ الْمُمْتَرِينَ﴾
«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам, уларга айтинг): «Аллоҳдан ўзгани ҳакам қилиб олайми?! Ахир Унинг Ўзи сизларга бу Китоб (Қуръ-онни) муфассал нозил қилган зот-ку?» Биз Китоб берган кимсалар (яҳудий ва насронийлар) унинг (Қуръоннинг) Роббингиздан хаққи рост нозил қилинганини билурлар. Бас, ҳаргиз шак-шубҳа қилгувчилардан бўлманг!» (Анъом: 114).
Иккинчи:
﴿ اتَّخَذُوا أَحْبَارَهُمْ وَرُهْبَانَهُمْ أَرْبَابًا مِنْ دُونِ اللَّهِ وَالْمَسِيحَ ابْنَ مَرْيَمَ وَمَا أُمِرُوا إِلَّا لِيَعْبُدُوا إِلَهًا وَاحِدًا لَا إِلَهَ إِلَّا هُوَ سُبْحَانَهُ عَمَّا يُشْرِكُونَ ﴾
«Улар Аллоҳни қўйиб ўзларининг донишманд-ларини ва роҳибларини ҳамда Масиҳ бинни Марям-ни Парвардигор деб билдилар. Ҳолбуки, фақат ягона Аллоҳга бандалик қилишга маъмур (буюрил-ган) эдилар. Ҳеч илоҳ йўқ, фақат Унинг Ўзи бордир. У зот уларнинг ширкларидан покдир» (Тавба: 31).
Учинчи:
﴿ أَمْ لَهُمْ شُرَكَاءُ شَرَعُوا لَهُمْ مِنَ الدِّينِ مَا لَمْ يَأْذَنْ بِهِ اللَّهُ وَلَوْلَا كَلِمَةُ الْفَصْلِ لَقُضِيَ بَيْنَهُمْ وَإِنَّ الظَّالِمِينَ لَهُمْ عَذَابٌ أَلِيمٌ ﴾
«Балки улар (Макка мушриклари) учун (куфр ва ширк каби) Аллоҳ буюрмаган нарсаларни — «дин»ни уларга шариат қилиб берган шериклари — бутлари бордир?! Агар (яхши-ёмон амаллар Қиёмат кунида) ажралиши хусусидаги Сўз бўлмаганида, албатта уларнинг ўрталарида (шу дунёдаёқ) ҳукм қилинган бўлур эди. Золим кимсалар учун шак-шубҳасиз аламли азоб бордир» (Шўро: 21).
Тўртинчи:
﴿ أَلَمْ تَرَ إِلَى الَّذِينَ يَزْعُمُونَ أَنَّهُمْ آمَنُوا بِمَا أُنْزِلَ إِلَيْكَ وَمَا أُنْزِلَ مِنْ قَبْلِكَ يُرِيدُونَ أَنْ يَتَحَاكَمُوا إِلَى الطَّاغُوتِ وَقَدْ أُمِرُوا أَنْ يَكْفُرُوا بِهِ وَيُرِيدُ الشَّيْطَانُ أَنْ يُضِلَّهُمْ ضَلَالًا بَعِيدًا وَإِذَا قِيلَ لَهُمْ تَعَالَوْا إِلَى مَا أَنْزَلَ اللَّهُ وَإِلَى الرَّسُولِ رَأَيْتَ الْمُنَافِقِينَ يَصُدُّونَ عَنْكَ صُدُودًا فَكَيْفَ إِذَا أَصَابَتْهُمْ مُصِيبَةٌ بِمَا قَدَّمَتْ أَيْدِيهِمْ ثُمَّ جَاءُوكَ يَحْلِفُونَ بِاللَّهِ إِنْ أَرَدْنَا إِلَّا إِحْسَانًا وَتَوْفِيقًا أُولَئِكَ الَّذِينَ يَعْلَمُ اللَّهُ مَا فِي قُلُوبِهِمْ فَأَعْرِضْ عَنْهُمْ وَعِظْهُمْ وَقُلْ لَهُمْ فِي أَنْفُسِهِمْ قَوْلًا بَلِيغًا وَمَا أَرْسَلْنَا مِنْ رَسُولٍ إِلَّا لِيُطَاعَ بِإِذْنِ اللَّهِ وَلَوْ أَنَّهُمْ إِذْ ظَلَمُوا أَنْفُسَهُمْ جَاءُوكَ فَاسْتَغْفَرُوا اللَّهَ وَاسْتَغْفَرَ لَهُمُ الرَّسُولُ لَوَجَدُوا اللَّهَ تَوَّابًا رَحِيمًا فَلَا وَرَبِّكَ لَا يُؤْمِنُونَ حَتَّى يُحَكِّمُوكَ فِيمَا شَجَرَ بَيْنَهُمْ ثُمَّ لَا يَجِدُوا فِي أَنْفُسِهِمْ حَرَجًا مِمَّا قَضَيْتَ وَيُسَلِّمُوا تَسْلِيمًا ﴾
«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), ўзларини сизга нозил қилинган нарсага (Қуръонга) ва сиздан илгари нозил қилинган нарсаларга иймон келтирган деб ҳисоблайдиган (айрим) кимсалар-нинг шайтонга ҳукм сўраб боришни истаётган-ларини кўрмадингизми? Ҳолбуки, уларга унга ишонмаслик буюрилган эди. (Чунки) шайтон уларни бутунлай йўлдан оздиришни истайди. Қачон уларга «Аллоҳ нозил қилган Китобга ва пайғамбар ўгитларига келинглар», дейилса, у мунофиқлар-нинг сиздан қаттиқ юз ўгирганларини кўрасиз. Энди ўзларининг қилмишлари сабабли уларга бирон мусибат етса, шундан кейин сизнинг ҳузурингизга келишиб: «Биз фақат яхшиликни ва орани ўнглашни истаган эдик, холос», деб қасам ичишлари қандоқ бўлди? Ундай кимсаларнинг дилларидаги нарсани Аллоҳ яхши билур. Бас, сиз уларнинг (кирдикорларига) боқманг ва уларга панд-насиҳат қилиб, ўзлари ҳақида етук сўзларни айтинг! Биз қай бир пайғамбарни юборган бўлсак, фақат Аллоҳнинг изни-иродаси билан унга итоат қилинсин, деб юборганмиз. Агар улар (шайтондан ҳукм сўраб боришлари билан) жонларига жабр қилган пайтларида дарҳол сизнинг олдингизга келиб, Аллоҳдан мағфират сўраганларида ва пайғамбар ҳам улар учун мағфират сўраганида эди, Аллоҳнинг тавбаларни қабул қилгувчи, меҳрибон эканлигини топган бўлур эдилар. Йўқ, Парварди-горингизга қасамки, то улар ўз ўрталарида чиққан келишмовчиликларда сизни ҳакам қилмагунла-рича ва кейин сиз чиқарган ҳукмдан дилларида ҳеч қандай танглик топмай, тўла таслим бўлмагун-ларича — бўйинсунмагунларича зинҳор мўмин бўла олмайдилар» (Нисо: 60 – 65).
Бешинчи:
﴿ إِنَّا أَنْزَلْنَا التَّوْرَاةَ فِيهَا هُدًى وَنُورٌ يَحْكُمُ بِهَا النَّبِيُّونَ الَّذِينَ أَسْلَمُوا لِلَّذِينَ هَادُوا وَالرَّبَّانِيُّونَ وَالْأَحْبَارُ بِمَا اسْتُحْفِظُوا مِنْ كِتَابِ اللَّهِ وَكَانُوا عَلَيْهِ شُهَدَاءَ فَلَا تَخْشَوُا النَّاسَ وَاخْشَوْنِ وَلَا تَشْتَرُوا بِآيَاتِي ثَمَنًا قَلِيلًا وَمَنْ لَمْ يَحْكُمْ بِمَا أَنْزَلَ اللَّهُ فَأُولَئِكَ هُمُ الْكَافِرُونَ ﴾
«Албатта, Биз Тавротни ҳидоят ва нурни ўз ичига олган ҳолда нозил қилганмиз. Аллоҳга бўйинсунувчи бўлган пайғамбарлар, илоҳий билим эгалари ва донишмандлар ўзларига Аллоҳнинг китоби омонат қўйилгани сабабли яҳудийларга у (яъни Таврот ҳукмлари) билан ҳукм қиладилар. Улар бу китоб устида гувоҳдирлар. Бас, (эй яҳудий уламолар), одамлардан қўрқмангиз, Мендан қўр-қингиз ва Менинг оятларимни қиймати оз нарса-ларга алмаштирмангиз! Кимда-ким Аллоҳ нозил қилган дин билан ҳукм қилмас экан, бас, улар кофирлардир» (Моида: 44).
4- Шаҳодат калималарининг шартлари
«Ла илаҳа иллаллоҳ» (Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ) дея гувоҳлик беришнинг ҳар бир мусулмон ўрганиши ва ҳаётга татбиқ қилиши учун шартлари бордир. Бу шартлар Қуръон ва суннатни ўрганиш ва тадқиқ қилиш натижасидан олингандир. Улар қуйидагичадир:
1- Илм
Бунинг далили Аллоҳ таолонинг ушбу қавлидир:
﴿ فَاعْلَمْ أَنَّهُ لَا إِلَهَ إِلَّا اللَّه ﴾
«Бас, (эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва сал-лам), ҳеч қандай илоҳ йўқ, магар Аллоҳгина бор эканлигини билинг!» (Муҳаммад: 19).
Имом Муслим раҳимаҳуллоҳ Усмон разияллоҳу анҳунинг шундай деганини ривоят қилади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ эканини билган ҳолатида ўлган одам жаннатга киради», дедилар. Бундан мақсад, шаҳодат калимала-рининг маъноларини ҳамда тақозо этган нарсаларига амал қилишни ҳақиқий билишдир. Билимнинг зидди жоҳилликдир. Шу жоҳилликгина Ислом уммати ичидан етишиб чиққан мушрикларни шаҳодат калима-ларининг маъноларига мухолиф бўлишга олиб борди. Чунки улар «илоҳ» сўзининг маъноларини, инкор ва исботнинг моҳиятини била олмадилар, натижада, шаҳодат калималарини айтишдан мақсад амалга ошма-ди. Бу калималарнинг маъноларини жуда яхши билган мушрикларнинг жаҳолати, бугунги кундаги мушрик-ларнинг ишига далил бўлади. Улар шундай деган эдилар:
﴿ أَجَعَلَ الْآلِهَةَ إِلَهًا وَاحِدًا ﴾
«(Шунча) худоларни битта худо қилиб олиб-дими?!» (Сод: 4);
﴿ أَنِ امْشُوا وَاصْبِرُوا عَلَى آلِهَتِكُمْ ﴾
«Юринглар ва ўз худоларингизга (сиғинишда) қаноат қилинглар (яъни устивор бўлинглар)!» (Сод: 6).
2- Аниқ ишонч
Аниқ ишончнинг зидди — шубҳаланиш, шак қилиш, иккиланиш ва гумонсирашдир. Бунинг маъноси шуки, шаҳодат калимасини айтган одам талаффуз қилган Аллоҳнинг илоҳлигининг ҳаққоний, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам пайғамбарлигининг ҳаққи рост ҳамда ундан кейин пайғамбарликни иддао қилган одамнинг ҳар бир сўзи ботил эканига чин қалбдан ишониши ва эътиқод қилиши керак. Чунки, ушбу икки шаҳодатнинг маъноларининг тўғри экани ҳақида шубҳаланган ёки Аллоҳдан бошқасига ибодат қилиш ҳақида иккиланган одамга бу гувоҳлик фойда бермайди. Бу шартнинг далили имом Муслим раҳима-ҳуллоҳ Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳунинг шаҳодат калималари ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан нақл қилган ривоятидир: «Ушбу икки шаҳодат калималари ҳақида шубҳа қилмай Аллоҳга йўлиққан одам жаннатга киради».
«Саҳиҳ» ҳадислар девонида Расулуллоҳ соллал-лоҳу алайҳи ва саллам Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳуга: «Ушбу девор ортида дуч келганинг Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ эканига юракдан иймон келтирган одамга, жаннатдан мужда бер!» дедилар (Имом Муслим ривояти).
Аллоҳ таоло мўминларни қуйидаги сўзлари билан мадҳ қилди:
﴿ إِنَّمَا الْمُؤْمِنُونَ الَّذِينَ آمَنُوا بِاللَّهِ وَرَسُولِهِ ثُمَّ لَمْ يَرْتَابُوا ﴾
«Ҳақиқий мўминлар фақат Аллоҳ ва Унинг пайғамбарига иймон келтириб, сўнгра (ҳеч қандай) шак-шубҳа қилмаганлардир» (Ҳужурот: 15).
Аллоҳ таоло мунофиқлар ҳақида шундай деди:
﴿ وَارْتَابَتْ قُلُوبُهُمْ فَهُمْ فِي رَيْبِهِمْ يَتَرَدَّدُون﴾
«Балки фақат Аллоҳга ва охират кунига ишон-майдиган ва кўнгилларида шак-шубҳа бўлган кимсаларгина сиздан (қолиш учун) изн сўрайдилар. Чунки улар ўз шубҳаларида иккиланиб юрадилар» (Тавба: 45).
Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳудан шундай ривоят бор: «Сабр — иймоннинг ярми, қатъий ишон эса иймоннинг бутунидир» (Буни Имом Бухорий «Фатҳул Борий» китобида (1/45) келганидек, илова ўлароқ зикр қилди. Ҳофиз Асқалоний раҳимаҳуллоҳ: Буни Табароний раҳимаҳуллоҳ Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳуга саҳиҳ — соғлом санад билан улади. Буни Абу Нуъайм раҳимаҳуллоҳ ҳам «Ҳилятул авлиё» китобида келтирди, деди).
Икки шаҳодат калимасининг маъноларига чин юракдан ишонган одам аъзоларининг ёлғиз Аллоҳга ибодат ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга итоат қилиш учун ҳаракат қилиши, шубҳасиздир.
3- Радга зид қабул
Баъзи одамлар икки шаҳодат калималарининг маъноларини билиб, далолатларига ишонсаларда, кибр ва ҳасад қилиб уларни қабул қилмайдилар. Бу — яҳудий ва насроний руҳонийларнинг ҳолатидир. Улар ёлғиз Аллоҳнинг илоҳлигига гувоҳлик бериб, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни ўз фарзанд-ларини танигандек танисаларда, пайғамбарлигини эътироф этмадилар:
﴿ حَسَدًا مِنْ عِنْدِ أَنْفُسِهِمْ مِنْ بَعْدِ مَا تَبَيَّنَ لَهُمُ الْحَقُّ ﴾
«Аҳли китобларнинг кўпчилиги сизларни, ... ўзларига ҳам ҳақиқат очиқ равшан бўлганидан кейин ҳасад қилганлари сабабли куфрга қайта-ришни истайди» (Бақара: 109).
Бинобарин, мушриклар «Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ» жумласининг маъноларини ҳамда Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам пайғамбарлигининг ҳаққи рост эканини билишар, бироқ, уни талаффуз қилишдан бош тортар эдилар. Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай деган:
﴿ إِذَا قِيلَ لَهُمْ لَا إِلَهَ إِلَّا اللَّهُ يَسْتَكْبِرُونَ ﴾
«Чунки улар ўзларича: «Ҳеч қандай илоҳ йўқ, магар ёлғиз Аллоҳгина бордир», дейилган вақтда кибр-ҳаво қилган эдилар» (Соффат: 35);
﴿ فَإِنَّهُمْ لَا يُكَذِّبُونَكَ وَلَكِنَّ الظَّالِمِينَ بِآيَاتِ اللَّهِ يَجْحَدُونَ ﴾
«Зотан, улар сизни ёлғончи қилмайдилар, балки бу золимлар Аллоҳнинг оятларини инкор қилади-лар» (Анъом: 33).
4- Амал билан итоат қилиш
Амал қилиш билан, қабул қилиш орасидаги фарқ шуки, амал қилиш — амалларни қилишда эргашиш, қабул қилиш эса шаҳодат калималарининг маънола-рини талаффуз билан изҳор этишдир. Аммо ҳар икки калимага ҳам эргашиш лозимдир. Итоат қилиш эса, таслим бўлиш ва Аллоҳ таоло аҳкомларининг бирон-тасини ҳам қилишда кечикмасликдир. Аллоҳ таоло айтди:
﴿ وَأَنِيبُوا إِلَى رَبِّكُمْ وَأَسْلِمُوا لَهُ ﴾
«Роббиларингизга қайтинглар – Унга бўйинсу-нинглар!» (Зумар: 34);
﴿ وَمَنْ أَحْسَنُ دِينًا مِمَّنْ أَسْلَمَ وَجْهَهُ لِلَّهِ وَهُوَ مُحْسِنٌ ﴾
«Ҳақиқий мусулмон бўлган ҳолида ўзини Аллоҳга топширган кишининг динидан ҳам гўзал-роқ дин борми?!» (Нисо: 125);
﴿وَمَنْ يُسْلِمْ وَجْهَهُ إِلَى اللَّهِ وَهُوَ مُحْسِنٌ فَقَدِ اسْتَمْسَكَ بِالْعُرْوَةِ الْوُثْقَى﴾
«Ким чиройли амал қилгувчи бўлган ҳолида ўзини Аллоҳга топширса, бас у мустаҳкам ҳалқани ушлабди» (Луқмон: 22).
Мана шу Аллоҳ таолонинг Ўзигагина ибодат қилиш билан итоат этиш, демакдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга итоат эса, Унинг суннатини қабул қилиш, олиб келган нарсаларига тобе бўлиш ҳамда ҳукмларига рози бўлишдир. Аллоҳ таоло буни шу қавли билан эслатди:
﴿ فَلَا وَرَبِّكَ لَا يُؤْمِنُونَ حَتَّى يُحَكِّمُوكَ فِيمَا شَجَرَ بَيْنَهُمْ ثُمَّ لَا يَجِدُوا فِي أَنْفُسِهِمْ حَرَجًا مِمَّا قَضَيْتَ وَيُسَلِّمُوا تَسْلِيمًا ﴾
«Йўқ, Роббингизга қасамки, то улар ўз ўрта-ларида чиққан келишмовчиликларда сизни ҳакам қилмагунларича ва кейин сиз чиқарган ҳукмдан дилларида ҳеч қандай танглик топмай, тўла таслим бўлмагунларича — бўйинсунмагунларича зинҳор мўмин бўла олмайдилар» (Нисо: 65).
Иймонларининг соғлом бўлиши учун, уларнинг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳукми ва Роббиси тарафидан келтирган таълимотларига итоат этишлари шарт қилинди.
5- Садоқат
Садоқатнинг зидди — ёлғончиликдир. Садоқат-нинг шарт экани Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан саҳиҳ бўлган ҳадисда ворид бўлган: «Чин қалбдан садоқат билан: «Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ», деган одам жаннатга киради» (Рифоъа Жуҳаний разияллоҳу анҳу ривояти, Имом Аҳмад, 4/164; Абу Мусо разияллоҳу анҳу ривояти, Имом Аҳмад, 4/402).
Бироқ шаҳодат калималари, уларни тили билан талаффуз қилсада маъноларини дилида инкор этган кимсага, Аллоҳ таоло мунофиқлар ҳақидаги оятда ёдга олганидек, фойда бермайди:
﴿ نَشْهَدُ إِنَّكَ لَرَسُولُ اللَّهِ وَاللَّهُ يَعْلَمُ إِنَّكَ لَرَسُولُهُ وَاللَّهُ يَشْهَدُ إِنَّ الْمُنَافِقِينَ لَكَاذِبُونَ ﴾
«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), қачон мунофиқлар сизнинг олдингизга келсалар: «Гувоҳлик берамизки, сиз шак-шубҳасиз Аллоҳ-нинг пайғамбаридирсиз», дерлар. Аллоҳ, дарҳақи-қат, сиз Ўзининг пайғамбари эканлигингизни билур, яна Аллоҳ у мунофиқларнинг шак-шубҳасиз ёлғончи эканликларига ҳам гувоҳлик берур» (Мунофиқлар: 1).
Бинобарин, Аллоҳ таоло уларни ушбу сўзлари билан ёлғончига чиқарди:
﴿ وَمِنَ النَّاسِ مَنْ يَقُولُ آمَنَّا بِاللَّهِ وَبِالْيَوْمِ الْآخِرِ وَمَا هُمْ بِمُؤْمِنِينَ ﴾
«Одамлар орасида шундай кимсалар ҳам борки, ўзлари мўмин бўлмаганлари ҳолда «Аллоҳга ва Охират кунига иймон келтирдик», дейдилар» (Нисо: 65).
6- Ихлос (самимият)
Ихлоснинг зидди — ширкдир. Аллоҳ таоло айтди:
﴿ فَاعْبُدِ اللَّهَ مُخْلِصًا لَهُ الدِّينَ أَلَا لِلَّهِ الدِّينُ الْخَالِص ﴾
«Бас сиз Аллоҳга — У зот учун динингизни холис килган ҳолда ибодат қилинг! (Эй инсонлар), огоҳ бўлингизким, холис дин ёлғиз Аллоҳникидир (яъни, ёлғиз Аллоҳгина чин ихлос билан ибодат қилинишга лойиқ зотдир)» (Зумар: 2, 3);
﴿ قُلْ إِنِّي أُمِرْتُ أَنْ أَعْبُدَ اللَّهَ مُخْلِصًا لَهُ الدِّينَ ﴾
«Айтинг: «Дарҳақиқат мен Аллоҳга У зот учун динимни холис қилган ҳолда ибодат қилишга буюрилганман» (Зумар: 11);
﴿ قُلِ اللَّهَ أَعْبُدُ مُخْلِصًا لَهُ دِينِي ﴾
«Айтинг: «Мен ёлғиз Аллоҳга У зот учун диним-ни холис қилган ҳолда ибодат қилурман»» (Зумар: 14).
«Саҳиҳ» ҳадислар девонида Абу Ҳурайра разиял-лоҳу анҳунинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан: «Одамларнинг менинг шафоатим билан энг бахтиёр бўлгани — чин юракдан «Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ», деганидир» ҳадиси ривоят қилинган (Имом Бухорий ва бошқалар ривояти). Бу — Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Утбон разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган: «Дарҳақиқат, Аллоҳ Ўзи-нинг юзини мақсад қилиб «Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ», деган одамни (куйдиришни) жаҳаннамга ҳаром қилди», ҳадисларининг маъносидир (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).
Ихлос — ибодатни бошқа бирон зот — на Аллоҳга яқин фаришта ва на юборилган пайғамбарга қилмай, ёлғиз Аллоҳ учунгина қилиш, демакдир. Бинобарин, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашишда ихлос қилиш — Унинг суннатига ва суннатини ҳакам қилишга чекланиш, бидъат ва суннатга мухолиф нарсалардан, шунингдек, одамзод ақлининг маҳсули ва шариатга зид бўлган қонун ва урфу одатлардан воз кечиш билан бўлади. Чунки, бундай қонунларга рози бўлган ва улар билан ҳукм қилган кимса ихлосли — самимий инсонлардан ҳисобланмайди.
7- Чин юракдан муҳаббат
Унинг зидди — нафрат ва ёмон кўришдир.
Банданинг Аллоҳ таоло, расули Муҳаммад соллал-лоҳу алайҳи ва саллам, Аллоҳ суйган амал ва қавллар, Аллоҳнинг самимий дўстлари — авлиёлари ва итоатли бандаларига муҳаббат қўйиши, фарздир. Бу муҳаббат қачон соғлом бўлса, у, одамзот танасида намоён бўлади: садоқатли банда Аллоҳ таолога итоат этиб, Расули соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашиб, Аллоҳ таолога лойиқ бўлганидек ибодат қилиб, қилган итоатидан лаззат олиб, Роббиси суйган сўз ва амалларга шошилади. Бундай банданинг жаҳаннам шаҳват-майлликлар, жаннат эса машаққатлар билан қопланган эканини билгани учун, нафсга яқин ва одатларда лаззатли ҳисоблансада гуноҳлардан ҳазар қилиб узоқда турганини, гуноҳкорлар билан мужодала қилиб, улардан нафратланаётганини кўрасиз. Банда қачон шундай бўлса, муҳаббатида содиқ бўлади. Шу боис Зуннун Мисрий раҳимаҳуллоҳдан: Роббимни қачон суяман?, деб савол берилганида: Аллоҳ нафрат қилган нарса, сенда, бардошдан ҳам аччиқроқ бўлса, ўшанда!, деб жавоб берди (Абу Нуъайм «ал-Ҳиляҳ» 9/363).
Баъзилар: Аллоҳга муҳаббати борлигини иддао қилган, бироқ, унга муносиб яшамаган кимсанинг иддаоси бекордир, дейишган. Аллоҳ таоло эса Ўзига бўлган муҳаббат учун Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашишни белги қилди ва деди:
﴿ قُلْ إِنْ كُنْتُمْ تُحِبُّونَ اللَّهَ فَاتَّبِعُونِي يُحْبِبْكُمُ اللَّهُ وَيَغْفِرْ لَكُمْ ذُنُوبَكُمْ ﴾
«Айтинг (эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Агар Аллоҳни севсангиз, менга эргашинг-лар. Шунда Аллоҳ сизларни севади ва гуноҳларин-гизни мағфират қилади» (Зумар: 14).
8- Аллоҳдан бошқа сиғинилаётган нарсаларга кофир бўлиш
Бу шарт Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қавлларидан олинди: ««Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ», деган ва Аллоҳдан бошқа сиғинилаётгна нарса (худо)ларга кофир бўлган кимсанинг моли (ни талон-тарож қилиш) ва қони(ни ноҳақ тўкиш) ҳаромдир» (Имом Муслим ривояти). («Икки шаҳодат калималарининг шартлари» сарлав-ҳаси остида берилган ушбу сатрларда аллома Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ибн Жибрийн раҳимаҳуллоҳнинг «Икки шаҳодат калимаси — маънолари ва ҳар иккиси талаб қилган нарсалар» китобидан бир оз қисқартмалар билан фойдаланилди).
5- Нималар шаҳодат калималарининг зиддидир?
«Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ», дея гувоҳлик беришнинг зидди — Аллоҳ таолога кофир бўлиш ва ширк келтиришдир. Унинг бир неча кўриниши бўлиб, шулардан:
Биринчиси: Аллоҳдан бошқа бирон зотнинг яратувчи ёки ризқ берувчи ёхуд тирилтувчи ёда ўлдирувчи ёки ишларни бошқарувчи ёхуд бу ишларда Аллоҳнинг шериклиги бор, дея эътиқод қилишдир.
Бунинг баъзи далиллари қуйидагилардир:
А) Аллоҳ таоло айтди:
﴿ قُلِ ادْعُوا الَّذِينَ زَعَمْتُمْ مِنْ دُونِ اللَّهِ لَا يَمْلِكُونَ مِثْقَالَ ذَرَّةٍ فِي السَّمَاوَاتِ وَلَا فِي الْأَرْضِ وَمَا لَهُمْ فِيهِمَا مِنْ شِرْكٍ وَمَا لَهُ مِنْهُمْ مِنْ ظَهِي ﴾
«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам, мушрикларга) айтинг: «Сизлар Аллоҳдан ўзга (илоҳлар) деб гумон қилган бутларингизга дуо-илтижо қилаверинглар-чи, (улар сизларга ижобат қила олармиканлар)! Улар на осмонларда ва на ерда бир зарра вазнича (нарса)га эга эмасдирлар ва улар учун (осмонлар ва ерда Аллоҳга) шериклик ҳам йўқдир ҳамда (Аллоҳ) учун улардан бирон ёрдамчи ҳам йўқдир» (Сабаъ: 22).
Б) Аллоҳ таоло айтди:
﴿ الْحَمْدُ لِلَّهِ الَّذِي خَلَقَ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضَ وَجَعَلَ الظُّلُمَاتِ وَالنُّورَ ثُمَّ الَّذِينَ كَفَرُوا بِرَبِّهِمْ يَعْدِلُونَ ﴾
«Ҳамду сано осмонлар ва Ерни яратган, зулмат-лар ва нурни таратган Аллоҳ учундир. Сўнгра (яъни Унинг шундай ягона эканлиги ҳақидаги ҳужжат-ларни кўра туриб) кофир бўлган кимсалар Робби-ларига (ўзгаларни) тенглаштирадилар» (Анъом: 1).
В) Аллоҳ таоло айтди:
﴿ قُلْ مَنْ رَبُّ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ قُلِ اللَّهُ قُلْ أَفَاتَّخَذْتُمْ مِنْ دُونِهِ أَوْلِيَاءَ لَا يَمْلِكُونَ لِأَنْفُسِهِمْ نَفْعًا وَلَا ضَرًّا قُلْ هَلْ يَسْتَوِي الْأَعْمَى وَالْبَصِيرُ أَمْ هَلْ تَسْتَوِي الظُّلُمَاتُ وَالنُّورُ أَمْ جَعَلُوا لِلَّهِ شُرَكَاءَ خَلَقُوا كَخَلْقِهِ فَتَشَابَهَ الْخَلْقُ عَلَيْهِمْ قُلِ اللَّهُ خَالِقُ كُلِّ شَيْءٍ وَهُوَ الْوَاحِدُ الْقَهَّارُ ﴾
«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам) айтинг (қавмингиздан сўранг): «Осмонлар ва Ернинг Роббиси ким?» «Аллоҳ», деб жавоб қилинг (чунки улар бундан бошқа жавоб топа олмайдилар. Улардан): «Бас, Ўша (Аллоҳни) қўйиб, (ўзгалар эмас, ҳатто) ўзларига ҳам фойда-зиён етказишга қодир бўлмайдиган бутларни ушлаб олдингизми?» деб сўранг. Яна айтингки, «Кўр (гумроҳ) билан кўрувчи (ҳақ йўлга ҳидоят топган киши) баробар бўлурми? Ёки зулматлар билан нур баробар бўлурми?» Ё улар Аллоҳ яратгани каби ярата оладиган бутларни У зотга шерик қилишиб олиб, сўнгра уларга яратилган нарсаларни (Аллоҳ яратганми ёки сиғинаётган бутлари яратганми) номаълум бўлиб қолдими? Айтинг: «Аллоҳ барча нарсани яратгувчидир ва У танҳо ғолибдир»» (Раъд: 16).
Аллоҳнинг борлигига кўплаб халқлар, жумладан, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам жўнатилган пайтда яшаган мушрик араблар ҳам ишонишар эди. Бу ҳақда Аллоҳ таоло шундай деди:
﴿ قُلْ مَنْ يَرْزُقُكُمْ مِنَ السَّمَاءِ وَالْأَرْضِ أَمَّنْ يَمْلِكُ السَّمْعَ وَالْأَبْصَارَ وَمَنْ يُخْرِجُ الْحَيَّ مِنَ الْمَيِّتِ وَيُخْرِجُ الْمَيِّتَ مِنَ الْحَيِّ وَمَنْ يُدَبِّرُ الْأَمْرَ فَسَيَقُولُونَ اللَّهُ فَقُلْ أَفَلَا تَتَّقُونَ ﴾
«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам) айтинг: «Ким сизларга осмон ва заминдан ризқ берур ёки ким қулоқ-кўзларингизга эгалик қилур?! Ким ўликдан тирикни чиқарур ва тирикдан ўликни чиқарур ҳамда ким барча ишларни тадбир қилиб турур?!» Улар албатта: «Аллоҳ», дейдилар. Бас, сиз айтинг: «Ахир Ўша зотдан қўрқмайсизларми?!»» (Юнус: 31).
Бироқ, улар «Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ» эканига иймон келтирмадилар, балки, Аллоҳ таоло айтган ушбу ҳолда эдилар:
﴿ إِنَّهُمْ كَانُوا إِذَا قِيلَ لَهُمْ لَا إِلَهَ إِلَّا اللَّهُ يَسْتَكْبِرُونَ وَيَقُولُونَ أَئِنَّا لَتَارِكُو آلِهَتِنَا لِشَاعِرٍ مَجْنُونٍ ﴾
«Чунки улар ўзларича: «Ҳеч қандай илоҳ йўқ, магар ёлғиз Аллоҳгина бордир», дейилган вақтда кибр-ҳаво қилган эдилар. Ва улар «Ҳали бизлар бир мажнун шоирни деб худоларимизни тарк қилар эканмизми?» дер эдилар» (Соффат: 35, 36).
Мушриклар Аллоҳ таоло айтганидек дедилар:
﴿ أَجَعَلَ الْآلِهَةَ إِلَهًا وَاحِدًا إِنَّ هَذَا لَشَيْءٌ عُجَابٌ ﴾
«(Шунча) худоларни битта худо қилиб олиб-дими?! Ҳақиқатан бу жуда қизиқ нарса!» (Сод: 5).
Шунинг учун ҳам, уларнинг Аллоҳнинг борлигига қилган иқрорлари фойда бермади. Шундай экан, Аллоҳнинг бор эканига асло иқрор бўлмаган одамларнинг ҳоли нима бўлар экан?!
Иккинчиси: ибодатнинг бирон турини Аллоҳ таолодан бошқаси учун қилиш.
Ибодат — Аллоҳ таоло суйган ва рози бўлган ҳамда Аллоҳдан бошқаси учун қилиниши жоиз бўлмаган бутун сўзлар, зоҳирий ва ботиний амаллардир. Қурбон-лик сўйиш, назр, сажда, умид ва муҳаббат қилиш, қўрқиш, ёрдам сўраш ва паноҳ исташ каби ишлар уларнинг айримларигина, холос. Буларнинг кўп далил-ларидан баъзилари қуйидагилардир:
А) Аллоҳ таоло айтди:
﴿ إِيَّاكَ نَعْبُدُ وَإِيَّاكَ نَسْتَعِينُ ﴾
«Сенгагина ибодат қиламиз ва Сендангина ёрдам сўраймиз!» (Фотиҳа: 5).
Б) Аллоҳ таоло айтди:
﴿ يَا أَيُّهَا النَّاسُ اعْبُدُوا رَبَّكُمُ الَّذِي خَلَقَكُمْ وَالَّذِينَ مِنْ قَبْلِكُمْ ﴾
«Эй инсонлар, сизларни ва сизлардан илгари ўтганларни тақво эгалари бўлишингиз учун ярат-ган Парвардигорингизга ибодат қилингиз» (Бақа-ра: 21).
В) Аллоҳ таоло айтди:
﴿ وَاعْبُدُوا اللَّهَ وَلَا تُشْرِكُوا بِهِ شَيْئًا وَبِالْوَالِدَيْنِ إِحْسَانًا وَبِذِي الْقُرْبَى وَالْيَتَامَى وَالْمَسَاكِينِ وَالْجَارِ ذِي الْقُرْبَى وَالْجَارِ الْجُنُبِ وَالصَّاحِبِ بِالْجَنْبِ وَابْنِ السَّبِيلِ وَمَا مَلَكَتْ أَيْمَانُكُمْ إِنَّ اللَّهَ لَا يُحِبُّ مَنْ كَانَ مُخْتَالًا فَخُورًا ﴾
«Аллоҳга бандалик қилинглар ва Унга ҳеч нарсани шерик қилманглар! Ота-онангизга ҳамда қариндош-уруғ, етим ва мискинларга, қариндош қўшни ва бегона қўшнига, ёнингиздаги ҳамроҳин-гизга, йўловчи мусофирга ва қўлларингиздаги қулларингизга яхшилик қилингиз! Албатта Аллоҳ ўзлари бахиллик қиладиган ва ўзга одамларни ҳам бахилликка чақирадиган ҳамда Аллоҳ фазлу карамидан берган неъматларни яширадиган мута-каббир ва мақтанчоқ бўлган кимсаларни севмайди» (Нисо: 36).
Г) Аллоҳ таоло айтди:
﴿ وَمَنْ أَضَلُّ مِمَّنْ يَدْعُو مِنْ دُونِ اللَّهِ مَنْ لَا يَسْتَجِيبُ لَهُ إِلَى يَوْمِ الْقِيَامَةِ وَهُمْ عَنْ دُعَائِهِمْ غَافِلُونَ وَإِذَا حُشِرَ النَّاسُ كَانُوا لَهُمْ أَعْدَاءً وَكَانُوا بِعِبَادَتِهِمْ كَافِرِينَ ﴾
«Аллоҳни қўйиб, Қиёмат Кунигача ҳам (дуони) мустажоб қила олмайдиган бутларга дуо-илтижо қиладиган кимсадан ҳам йўлдан озганроқ ким бор?! Ҳолбуки у (жонсиз бут)лар ўша (мушрик)ларнинг дуоларидан ғофилдирлар! (Қиёмат кунида) инсон-лар (ҳисоб-китоб учун) тўпланган вақтида ўша (бутлар) уларга (мушрикларга) душман бўлурлар ва уларнинг (Аллоҳни қўйиб, ўзларига) ибодат қилганларини ҳам инкор этурлар» (Аҳқоф: 5, 6).
Д) Аллоҳ таоло жинлар тилидан шундай деди:
﴿وَأَنَّهُ كَانَ رِجَالٌ مِنَ الْإِنْسِ يَعُوذُونَ بِرِجَالٍ مِنَ الْجِنِّ فَزَادُوهُمْ رَهَقًا ﴾
«Албатга инсдан бўлган (айрим) кишилар жиндан бўлган кимсалардан паноҳ тилашиб, уларга янада ҳаддан ошишни-муттаҳамликни зиёда қилур эдилар» (Жин: 6).
Е) Аллоҳ таоло айтди:
﴿ فَصَلِّ لِرَبِّكَ وَانْحَرْ ﴾
«Бас, сиз Роббингиз учун намоз ўқинг ва (жон-лик) сўйиб-қурбонлиқ қилинг!» (Кавсар: 2).
Учинчиси: муҳаббат, ардоқлаш ва улуғлашда Аллоҳ таоло билан бошқаларни тенглаштириш.
Бунинг далиллари:
А) Аллоҳ таоло айтди:
﴿ قُلْ هَلُمَّ شُهَدَاءَكُمُ الَّذِينَ يَشْهَدُونَ أَنَّ اللَّهَ حَرَّمَ هَذَا فَإِنْ شَهِدُوا فَلَا تَشْهَدْ مَعَهُمْ وَلَا تَتَّبِعْ أَهْوَاءَ الَّذِينَ كَذَّبُوا بِآيَاتِنَا وَالَّذِينَ لَا يُؤْمِنُونَ بِالْآخِرَةِ وَهُمْ بِرَبِّهِمْ يَعْدِلُون ﴾
«Айтинг: «Аллоҳ мана шу (мазкур нарсаларни) ҳаром қилганига гувоҳлик берадиган гувоҳларин-гизни келтирингиз!» Энди агар улар гувоҳлик берсалар ҳам, сиз улар билан гувоҳлик берманг (яъни уларнинг берган гувоҳликларига ишонманг)! Ва Бизнинг оятларимизни ёлғон дейдиган, охиратга иймон келтирмайдиган кимсаларнинг ҳавойи нафс-ларига эргашманг! Улар Роббиларига (ўзгаларни) тенглаштирурлар» (Анъом: 150).
Б) Аллоҳ таоло айтди:
﴿ وَمِنَ النَّاسِ مَنْ يَتَّخِذُ مِنْ دُونِ اللَّهِ أَنْدَادًا يُحِبُّونَهُمْ كَحُبِّ اللَّهِ وَالَّذِينَ آمَنُوا أَشَدُّ حُبًّا لِلَّهِ وَلَوْ يَرَى الَّذِينَ ظَلَمُوا إِذْ يَرَوْنَ الْعَذَابَ أَنَّ الْقُوَّةَ لِلَّهِ جَمِيعًا وَأَنَّ اللَّهَ شَدِيدُ الْعَذَابِ ﴾
«Одамлар орасида шундай кимсалар борки, улар ўзгаларни Аллоҳга тенг билиб, уларни Аллоҳни севгандек севадилар. Иймонли кишилар-нинг Аллоҳга бўлган муҳаббатлари қаттиқроқдир. Бундай золимлар азобга рўбару бўладиган замон-ларида (Қиёмат кунида) бутун куч-қудрат Аллоҳ-ники бўлишини ва Аллоҳнинг азоби қаттиқ азоб эканини билсалар эди» (Бақара: 165).
В) Аллоҳ таоло жаҳаннамга тушган мушриклар тилидан шундай деди:
﴿ تَاللَّهِ إِنْ كُنَّا لَفِي ضَلَالٍ مُبِينٍ إِذْ نُسَوِّيكُمْ بِرَبِّ الْعَالَمِينَ ﴾
«Аллоҳ номига қасамки, албатта бизлар сиз-ларни (эй бут ва санамлар!) барча оламларнинг Роббисига тенглаштирган пайтимизда очиқ зало-латда бўлган эканмиз. Бизларни фақат жиноятчи («доҳий»)лар йўлдан оздирдилар» (Шуъаро: 97, 98).
Г) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллама айтдилар: «Аллоҳдан бошқа(сининг номи) билан қасам ичган одам кофир ёки мушрик бўлибди» (Ҳоким ва бошқалар ривояти, саҳиҳ ҳадис).
Тўртинчиси: бандаларнинг бизларни Аллоҳга яқинлаштиради ёки Аллоҳ ҳузурида шафоат қилади, деган гумон билан Аллоҳ билан ўзлари орасида восита ёки боғланиш борлигини иддао қилиши.
Бунинг далиллари қуйидагичадир:
А) Аллоҳ таоло айтди:
﴿ أَلَا لِلَّهِ الدِّينُ الْخَالِصُ وَالَّذِينَ اتَّخَذُوا مِنْ دُونِهِ أَوْلِيَاءَ مَا نَعْبُدُهُمْ إِلَّا لِيُقَرِّبُونَا إِلَى اللَّهِ زُلْفَى إِنَّ اللَّهَ يَحْكُمُ بَيْنَهُمْ فِي مَا هُمْ فِيهِ يَخْتَلِفُونَ إِنَّ اللَّهَ لَا يَهْدِي مَنْ هُوَ كَاذِبٌ كَفَّار ﴾
«(Эй инсонлар), огоҳ бўлингизким, холис дин ёлғиз Аллоҳникидир (яъни ёлғиз Аллоҳгина чин ихлос билан ибодат қилинишга лойиқ зотдир). У зотдан ўзга «дўстлар»ни («худо») қилиб олган кимсалар: «Биз (ўша «худо»ларимизга) фақат улар бизни Аллоҳга яқин қилишлари учунгина ибодат қилурмиз», (дерлар). Шак-шубҳа йўқки, Аллоҳ (қиёмат кунида) улар ихтилоф қилаётган нарсалар хусусида уларнинг ўртасида ҳукм қилур. Шак-шубҳа йўқки, Аллоҳ ёлғончи ва кўрнамак кимса-ларни ҳидоят қилмас» (Зумар: 3).
Б) Аллоҳ таоло айтди:
﴿ وَيَعْبُدُونَ مِنْ دُونِ اللَّهِ مَا لَا يَضُرُّهُمْ وَلَا يَنْفَعُهُمْ وَيَقُولُونَ هَؤُلَاءِ شُفَعَاؤُنَا عِنْدَ اللَّهِ قُلْ أَتُنَبِّئُونَ اللَّهَ بِمَا لَا يَعْلَمُ فِي السَّمَاوَاتِ وَلَا فِي الْأَرْضِ سُبْحَانَهُ وَتَعَالَى عَمَّا يُشْرِكُون ﴾
«Улар Аллоҳни қўйиб, ўзларига зиён ҳам, фойда ҳам етказа олмайдиган нарсаларга ибодат қилади-лар ва: «Ана шу нарсалар Аллоҳ ҳузурида бизлар-нинг оқловчиларимиз», дейдилар. Айтинг: «Аллоҳ-га осмонлар ва Ердаги У зот билмайдиган нарса-ларни (шерикларни) билдириб қўймоқчимисиз-лар?! Аллоҳ уларнинг (мушрикларнинг) ширклари-дан пок ва юксак бўлган зотдир» (Юнус: 18).
Бешинчиси: Аллоҳнинг шариатидан бошқа қонунларга мурожаат қилиш.
Бунинг далиллари қуйидагичадир:
А) Аллоҳ таоло айтди:
﴿ أَلَمْ تَرَ إِلَى الَّذِينَ يَزْعُمُونَ أَنَّهُمْ آمَنُوا بِمَا أُنْزِلَ إِلَيْكَ وَمَا أُنْزِلَ مِنْ قَبْلِكَ يُرِيدُونَ أَنْ يَتَحَاكَمُوا إِلَى الطَّاغُوتِ وَقَدْ أُمِرُوا أَنْ يَكْفُرُوا بِهِ وَيُرِيدُ الشَّيْطَانُ أَنْ يُضِلَّهُمْ ضَلَالًا بَعِيدًا ﴾
«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), ўзларини сизга нозил қилинган нарсага (Қуръонга) ва сиздан илгари нозил қилинган нарсаларга иймон келтирган деб ҳисоблайдиган (айрим) кимсалар-нинг шайтонга ҳукм сўраб боришни истаётган-ларини кўрмадингизми? Ҳолбуки, уларга унга ишонмаслик буюрилган эди. (Чунки) шайтон улар-ни бутунлай йўлдан оздиришни истайди» (Нисо: 60).
Б) Аллоҳ таоло айтди:
﴿ وَأَنِ احْكُمْ بَيْنَهُمْ بِمَا أَنْزَلَ اللَّهُ وَلَا تَتَّبِعْ أَهْوَاءَهُمْ وَاحْذَرْهُمْ أَنْ يَفْتِنُوكَ عَنْ بَعْضِ مَا أَنْزَلَ اللَّهُ إِلَيْكَ فَإِنْ تَوَلَّوْا فَاعْلَمْ أَنَّمَا يُرِيدُ اللَّهُ أَنْ يُصِيبَهُمْ بِبَعْضِ ذُنُوبِهِمْ وَإِنَّ كَثِيرًا مِنَ النَّاسِ لَفَاسِقُونَ أَفَحُكْمَ الْجَاهِلِيَّةِ يَبْغُونَ وَمَنْ أَحْسَنُ مِنَ اللَّهِ حُكْمًا لِقَوْمٍ يُوقِنُونَ ﴾
«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), улар ўртасида Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм қилинг, уларнинг ҳавойи нафсларига эргаш-манг ва Аллоҳ Сизга нозил қилган ҳукмларнинг айримларидан Сизни буриб фитнага солиб қўйиш-ларидан эҳтиёт бўлинг! Агар (сизнинг ҳукмин-гиздан) юз ўгирсалар, билингки, Аллоҳ уларга айрим гуноҳлари сабабли мусибат етказишни истамоқда. Шубҳасиз, одамлардан кўплари итоат-сиздирлар. Динсизлик ҳукмрон бўлишини истайди-ларми?! Иймонлари комил бўлган қавм учун Аллоҳдан ҳам гўзалроқ ҳукм қилгувчи ким бор?!» (Моида: 49, 50).
Ушбу турлар гоҳида бир-бирига бириккан, гоҳида эса мустақил ҳолда бўлади. Бутун пайғамбарлар иддао қилган нарсаларнинг энг муаззами эса, «Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ» дейишлари эди. Қуръон Каримнинг бир неча жойида пайғамбарларнинг ўз халқларига такрор ва такрор:
﴿اعْبُدُوا اللَّهَ مَا لَكُمْ مِنْ إِلَهٍ غَيْرُهُ ﴾
«Аллоҳгагина ибодат қилинглар! Сизлар учун ундан бошқа илоҳ йўқдир!» (Аъроф: 59) деганлари ва шунга ўхшаш жумлалар айтганлари нақл қилинган.
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам жўнатил-ган пайтда шунгагина даъват қилиб, бу йўлда кураш-дилар. Унинг ҳаёти бунга яққол далилдир. Буни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзлари ҳам қуйидаги қавллари билан таъкидладилар:
«Мен Қиёмат бўсағасида Аллоҳ таолонинг Ўзига-гина шериксиз ибодат қилиниши учун, қилич билан жўнатилдим. Ризқим мизроқ-найзам сояси остига, хорлик ва хўрлик эса амримга мухолиф бўлган кишилар устига қўйилди» (Саҳиҳ ҳадис. Имом Аҳмад ва бошқалар ривояти);
«Мен одамлар «Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ ва Муҳаммад Аллоҳнинг элчисидир», дея гувоҳлик бериб, намозни тўкис адо этиб, закотни бермагунларича одамлар билан урушишга буюрилдим. Агар улар буни қилсалар, мендан қонларини ва молларини ҳаққи билан сақлаб қоладилар. Уларнинг сарҳисоби эса Аллоҳга-дир!» (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам элчилар-ни бирон қавмга жўнатмоқчи бўлсалар, Аллоҳнинг Ўзигагина ибодат қилишга чақиришлари учун буюрар эдилар. Яманга жўнатилган Муоз разияллоҳу анҳунинг қиссаси, сўзимизнинг далилидир. Уни жўнатар экан, шундай насиҳат қилган эдилар: «Сиз, аҳли китоб бўлган халқ олдига кетаяпсиз. Шунинг учун уларни «Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ ва Менинг Аллоҳнинг расули эканим»га чақиринг. Агар улар сизга итоат этишса, Аллоҳ таоло бир кеча ва кундузда беш вақт намоз ўқишни фарз қилганини билдиринг. Агар улар сизга бунда ҳам итоат этишса, Аллоҳ таолонинг уларнинг бойларидан олиниб, камбағалларига берила-диган садақани фарз қилганини билдиринг. Агар улар сизга буларда итоат этишса, уларнинг қимматбаҳо моллари(ни закот ўлароқ олиш)дан йироқ бўлинг! Мазлумнинг дуосидан қўрқинг! Чунки, у дуо билан Аллоҳ ўртасида парда йўқдир!» (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).
«Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ»лиги бандалар усти-даги илк ва банда чақирилган охирги фарздир. Ҳадисда шундай жумлалар келган: «Ўлими олдидан яқинла-рингизга «Ла илаҳа иллаллоҳ» (Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ жумласи)ни айтиб туринглар!» (Имом Муслим ривояти).
Аллоҳ таоло «Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ» жумласи учун муқаддас урушни, даъват, амру маъруф ва наҳий мункарни машруъ қилди. «Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ» дея одамлар икки гуруҳга: жаннат аҳли бўлган иймон-лилар ва жаҳаннам аҳли бўлган кофирларга бўлин-дилар.
Шаҳодат калималарини зоҳиран ва ботинан юзага чиқарган, унинг талаблари ва ҳуқуқларини бажо келтирган одам, дунё ва охиратда хотиржам ва ҳидоят-ланган бўлади. Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай деган:
﴿الَّذِينَ آمَنُوا وَلَمْ يَلْبِسُوا إِيمَانَهُمْ بِظُلْمٍ أُولَئِكَ لَهُمُ الْأَمْنُ وَهُمْ مُهْتَدُونَ﴾
«Иймон келтирган, ўз иймонларини зулм (ширк) билан аралаштирмаган зотлар — ана ўшалар хотиржам бўлгувчидирлар ва ўшалар ҳидоят топгувчидирлар» (Анъом: 82).
Ҳадисда эса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: «Аллоҳ таоло жаҳаннамга Аллоҳнинг юзини талаб қилиб «Ла илаҳа иллаллоҳ» (Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ) деган одамни ҳаром қилди» (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари).
«Ла илаҳа илллоҳ» — дунё ва охиратдаги нажот манбаидир. У — зикрларнинг афзали ва воситаларнинг муаззамидир. Аллоҳ таолодан бизни ва мусулмон биродарларимизни шаҳодат калимасининг ҳақиқатини билган, унинг талабларини бажо келтирган ва уни самимий-холис талаффуз қилган бандалар қаторида қилишини тилаймиз. Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло эшит-гувчи ва дуоларни ижобат қилгувчи Зотдир.
«Муҳаммад — Аллоҳнинг элчисидир» гувоҳлигига илова
Юқорида, «Муҳаммад Аллоҳнинг элчисидир» дея гувоҳлик бериш, ҳақиқат ва маъно нуқтаи назаридан «Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ» деб берилган гувоҳлик ичига дохил экани айтиб ўтилди. Юқорида айтиб ўтилган шаҳодат калимасининг маъноси ҳақидаги барча бандлар, гарчи бир жумла: «Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ» дея қаламга олинган бўлсада, «Муҳаммад Аллоҳнинг элчисидир» жумласига ҳам тааллуқлидир.
«Муҳаммад Аллоҳнинг элчисидир» шаҳодати «Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ» шаҳодатига катта ҳикмат ва буюк маънолар сабабли боғлаб келтирилди. Улардан баъзилари қуйидагилардир:
1- Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни яхши кўриш
Бу — иймон асосларидан бўлган энг катта асосдир. Шу муҳаббат билангина банда мўмин бўла олади. Бу муҳаббат камолига эришсагина иймон мукаммал бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳақда шундай деганлар: «Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, бировингиз мен унга фарзанди, отаси ва бутун башариятдан кўра севимли бўлмагунимча мўмин бўла олмайди» (Имом Муслим ва Имом Бухорий ривоятлари).
2- Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашиш ва итоат этиш
Бу — Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга бўлган муҳаббат ва иймон тақозосидир. Аллоҳ таоло айтди:
﴿قُلْ إِنْ كُنْتُمْ تُحِبُّونَ اللَّهَ فَاتَّبِعُونِي يُحْبِبْكُمُ اللَّهُ وَيَغْفِرْ لَكُمْ ذُنُوبَكُمْ وَاللَّهُ غَفُورٌ رَحِيمٌ قُلْ أَطِيعُوا اللَّهَ وَالرَّسُولَ فَإِنْ تَوَلَّوْا فَإِنَّ اللَّهَ لَا يُحِبُّ الْكَافِرِين﴾
«Айтинг (эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Агар Аллоҳни севсангиз, менга эргашинг-лар. Шунда Аллоҳ сизларни севади ва гуноҳларин-гизни мағфират қилади. Аллоҳ (гуноҳларни) мағфи-рат қилгувчи, меҳрибондир». Айтинг: «Аллоҳ ва пайғамбарга итоат қилингиз!» Агар юз ўгирсалар, бас, албатта Аллоҳ (бундай) динсизларни севмас» (Оли Имрон: 31, 32).
Бирон кимсанинг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга итоат қилишдан чиқиши ёки унинг йўлидан юрмай Аллоҳга етишиши мумкин, дея эътиқод қилган одам, кофир бўлади. Аллоҳ таоло айтди:
﴿ وَمَا أَرْسَلْنَا مِنْ رَسُولٍ إِلَّا لِيُطَاعَ بِإِذْنِ اللَّه ﴾
«Биз қай бир пайғамбарни юборган бўлсак, фақат Аллоҳнинг изни-иродаси билан унга итоат қилинсин, деб юборганмиз» (Нисо: 64).
3- Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни берган ҳар бир хабарида тасдиқлаш
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган ваҳийнинг биронтасини нафсу ҳавосига эргаш-ган ёки бекор қилинган шариат, мерос қолдирилган фалсафа ёхуд табиий илимларга кўра рад этган ёки ёлғон, деган одам кофир бўлади. Аллоҳ таоло айтди:
﴿ وَالَّذِي جَاءَ بِالصِّدْقِ وَصَدَّقَ بِهِ أُولَئِكَ هُمُ الْمُتَّقُونَ ﴾
«Рост Қуръонни келтирган зот (яъни, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам алайҳис-салом) ва уни тасдиқ этган (мўминлар) — ана ўшалар тақводор зотлардир» (Нисо: 64);
﴿ فَآمِنُوا بِاللَّهِ وَرَسُولِهِ وَالنُّورِ الَّذِي أَنْزَلْنَا وَاللَّهُ بِمَا تَعْمَلُونَ خَبِيرٌ ﴾
«Бас, сизлар Аллоҳга, Унинг пайғамбарига ва Биз нозил қилган Нурга — Куръонга иймон келти-ринглар! Аллоҳ қилаётган амалларингиздан хабар-дордир» (Тағобун: 8).
﴿ وَمَا يَنْطِقُ عَنِ الْهَوَى إِنْ هُوَ إِلَّا وَحْيٌ يُوحَى ﴾
«Ва у (сизларга келтираётган Қуръонни) ўз ҳавойи-хоҳиши билан сўзламас. У (Қуръон) фақат (Аллоҳ томонидан пайғамбарга) ваҳий қилинаётган (туширилаётган) бир ваҳийдир» (Нажм: 3, 4).
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, мени яҳудий ва насроний бўлган одам эшитиб иймон келтирмаса, жаҳаннам аҳлидан бўлади» (Имом Муслим ривояти).
Бу — китоб аҳллари ҳақидаги ҳукмдир. Бошқалар эса бундан кўра иймон келтиришга лойиқроқдирлар.
4- Барча ишларда Расулуллоҳ соллал-лоҳу алайҳи ва салламни ҳакам қилиш.
(Яъни), Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам-нинг қавли ва ҳукмига бошқа бирон қавл ва ҳукм ёки ким бўлсада бирон кимсанинг фикрини муқаддам қўймаслик. Аллоҳ таоло айтди:
﴿ فَلَا وَرَبِّكَ لَا يُؤْمِنُونَ حَتَّى يُحَكِّمُوكَ فِيمَا شَجَرَ بَيْنَهُمْ ثُمَّ لَا يَجِدُوا فِي أَنْفُسِهِمْ حَرَجًا مِمَّا قَضَيْتَ وَيُسَلِّمُوا تَسْلِيمًا ﴾
«Йўқ, Парвардигорингизга қасамки, то улар ўз ўрталарида чиққан келишмовчиликларда сизни ҳакам қилмагунларича ва кейин сиз чиқарган ҳукмдан дилларида ҳеч қандай танглик топмай, тўла таслим бўлмагунларича — бўйинсунмагун-ларича зинҳор мўмин бўла олмайдилар» (Нисо: 65);
﴿ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لَا تُقَدِّمُوا بَيْنَ يَدَيِ اللَّهِ وَرَسُولِهِ ﴾
«Эй мўминлар, сизлар Аллоҳ ва Унинг пайғам-бари олдида (яъни иккисининг изнисиз бирон сўз ёки ишга) қадам босманглар!» (Ҳужурот: 1);
﴿ وَمَا كَانَ لِمُؤْمِنٍ وَلَا مُؤْمِنَةٍ إِذَا قَضَى اللَّهُ وَرَسُولُهُ أَمْرًا أَنْ يَكُونَ لَهُمُ الْخِيَرَةُ مِنْ أَمْرِهِم ﴾
«Аллоҳ ва Унинг пайғамбари бир ишни ҳукм қилган — буюрган вақтида бирон мўмин ва мўмина учун (Аллоҳни ҳукмини қўшиб) ўз ишларидан ихтиёр қилиш жоиз эмасдир» (Аҳзоб: 36).
Шунга кўра сохта қонунларни ва жоҳилий фикрларни ҳакам қилган ҳар бир кимса, «Муҳаммад — Аллоҳнинг элчисидир», дея берган шаҳодатини бузган бўлади.
5- Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам кўрсатган нарсалар билангина Аллоҳ таолога ибодат қилиш.
Бу эса, барча ишларда Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннати ва кўрсатмаларига риоя қилиш ҳамда қилаётган одам, «Аллоҳга яқинлаш-тиради», дея қанчалар гумон қилмасин, динда таъқиқ-ланган бидъат ва янгиликлардан воз кечиш ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ўрнак олиш керак бўлган ҳар бир ишда намуна олиш билангина амалга ошади. Аллоҳ таоло айтди:
﴿ لَقَدْ كَانَ لَكُمْ فِي رَسُولِ اللَّهِ أُسْوَةٌ حَسَنَةٌ لِمَنْ كَانَ يَرْجُو اللَّهَ وَالْيَوْمَ الْآخِرَ وَذَكَرَ اللَّهَ كَثِيرًا ﴾
«(Эй мўминлар), сизлар учун — Аллоҳ ва охират кунидан умидвор бўлган ҳамда Аллоҳни кўп ёд қилган кишилар учун Аллоҳнинг пайғамбари (иймон-эътиқоди ва хулқи атвори)да гўзал ибрат бордир» (Аҳзоб: 21);
﴿ وَمَنْ يُشَاقِقِ الرَّسُولَ مِنْ بَعْدِ مَا تَبَيَّنَ لَهُ الْهُدَى وَيَتَّبِعْ غَيْرَ سَبِيلِ الْمُؤْمِنِينَ نُوَلِّهِ مَا تَوَلَّى وَنُصْلِهِ جَهَنَّمَ وَسَاءَتْ مَصِيرًا ﴾
«Ким ҳақ йўлни аниқ билганидан кейин пайғамбарга хилоф иш қилса ва мўминларнинг йўлларидан бошқа йўлга эргашиб кетса, биз уни кетганича қўйиб берамиз. Сўнгра жаҳаннамга дохил қиламиз. Нақадар ёмон жойдир у!» (Нисо: 115).
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
«Бизнинг ишимиз бўлмаган амални қилган одам-нинг бу амали, рад қилингандир» (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари);
«Бу ишимизда ундан бўлмаган янгиликни яратган одамнинг бу иши, рад қилингандир» (Имом Муслим ривояти);
«Мен сизларни кечаси кундузидек порлоқ (йўл) узра ташлаб кетдим. Ундан ҳалокатга учраган одамгина оғади» (Абу Осим «Сунна». Мунзирий раҳимаҳуллоҳ бу ҳадиснинг саҳиҳ эканини айтди).
Аллоҳ таоло Муҳаммад ибн Абдуллоҳ, унинг оиласи, асҳоблари, унинг ҳидоятига эргашганлар ва суннатига Қиёмат кунигача боамал бўлганларга салавоту саломлар ёғдирсин... Омийн!
иккинчи рукн: Намоз
Таҳорат ҳақидаги муқаддима Таҳоратнинг таърифи ва ҳукмлари
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
Таҳорат — кир ва нажосатлардан тозаланиш ва покланишдир. У — мусулмон одам учун, (қуйидаги оятлар ва ҳадисга кўра) фарздир:
﴿ وَثِيَابَكَ فَطَهِّرْ ﴾
«Либосларингизни пок тутинг!» (Муддассир: 4);
﴿ وَإِنْ كُنْتُمْ جُنُبًا فَاطَّهَّرُوا ﴾
«Агар жунуб бўлсаларингиз, чўмилингиз!» (Моида: 6).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
«Намоз таҳоратсиз қабул қилинмайди» (Имом Мус-лим ривояти);
«Поклик — иймоннинг ёртисидир!» (Имом Мус-лим ривояти).
Таҳорат турлари:
1- Ички-ботиний — маънавий поклик
Ботиний-маънавий поклик — қалбни ширк, шак, шубҳа ва бутун турлари ва шакллари билан офатлардан тозалашдир. Бу тозалаш — Аллоҳ субҳонаҳу ва таолога ихлос қўйиш, унга таважжуҳ этилар экан садоқат, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашиш, нафсни гуноҳ ва мухолифлик осорларидан поклаш — самимий ва садоқатли тавба билан бўлади.
2- Ташқи-зоҳирий поклик
Бу — нажосат ва ғусл омилларидан покланиш, демакдир.
А) Нажосатлардан покланиш — бадан, кийим, ер ва бошқа жойлардаги нажосатларни сув воситасида кетка-зишдир.
Б) Ғусл омилларидан покланиш эса, таҳорат, ғусл ва таяммум қилишдир.
Нималар билан покланилади?
Покланиш икки нарса билан бўлади:
1- Мутлақ сув.
Мутлақ сув — ўзининг яратилиш ҳолатида бўлиб, унинг таркибига аралашган нажас ва пок нарсалар таъсир этмаган сувдир. Унга ёмғир, қудуқ, булоқ, ирмоқ, дарё, эриган қор ва денгизнинг шўр сувлари киради. Аллоҳ таоло айтди:
﴿ وَأَنْزَلْنَا مِنَ السَّمَاءِ مَاءً طَهُورًا ﴾
«Биз осмондан пок сув ёғдирдик» (Фурқон: 48).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
«Сув — бирон нарса яроқсиз қила олмайдиган даражада покдир» (Имом Аҳмад, Абу Довуд ва бошқа-лар ривояти. Саҳиҳ ҳадис).
2- Пок тупроқ.
Пок тупроқ — Ернинг уст қисмидаги тупроқ ёки қум ёхуд тош ёда шўрҳок тупроқдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳақда:
«Ер Менга покловчи ва саждагоҳ қилинди», деганлар (Имом Муслим ривояти).
Сув бўлмаган ёки бирон касаллик каби сувни ишлатиш имкони бўлмаган вақтларда, Аллоҳ таоло-нинг қуйидаги қавлига кўра, пок тупроқ покловчи вазифасини бажаради:
﴿ فَلَمْ تَجِدُوا مَاءً فَتَيَمَّمُوا صَعِيدًا ﴾
«Сув топа олмасангиз покиза тупроқ билан таяммум қилингиз!» (Нисо: 43).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
«Гарчи ўн йил мобайнида сувни топа олмаса ҳам, покиза тупроқ — мусулмоннинг таҳорат сувидир. Агар сувни топса баданини ювсин!» (Имом Аҳмад, Термизий ва бошқалар ривояти. Саҳиҳ ҳадис).
Фойда: Сувнинг турлари
1- Мутлақ сув
Биз мутлақ сув ҳақида ҳозиргина маълумот бердик. Унинг ҳукми эса покловчидир. Яъни, унинг ўзи пок ва бошқа нарсаларни поклай олади. Унинг турларини ҳам айтиб ўтдик.
2- Истеъмол қилинган (ишлатилган) сув
Истеъмол қилинган (ишлатилган) сув деганда, таҳорат ёки ғусл қилаётган одамнинг танасидан оқиб тушган сув назарда тутилади. Унинг ҳукми, асли пок бўлганига қараб, мутлақ сув каби покловчидир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг «қўлида қолган қолдиқ сув билан бошига масҳ тортгани» ривоят қилинган (Имом Аҳмад, Абу Довуд ва бошқалар ривояти. Ҳасан ҳадис).
3- Совун ва шунга ўхшаш пок нарсалар аралашган сув
Унинг ҳукми, модомики, ўз мутлақлигини сақлар экан, покловчидир. Агар мутлақ сувлик даражасидан ва “мутлақ сув» номидан чиқар экан, унинг ҳукми — пок, бироқ, бошқаларни покловчи эмасдир.
4- Нажосат тушган сув
Нажосат тушган сувнинг икки ҳолати бор:
Биринчи ҳолат: нажосат, сувнинг таъми ёки ранги ёки ҳидини ўзгартиради. Бундай ҳолатда бу сув билан покланиш, уламолар ижмоси билан жоиз эмасдир. Аллоҳ уламоларни раҳмат қилсин!
Иккинчи ҳолат: сув ўз мутлақлигида қолиб, мазкур уч сифатидан биронтаси ҳам ўзгармайди. Бундай сувнинг ҳукми, оз ёки кўп бўлсада, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қуйидаги қавлларига биноан, пок ва покловчидир: «Сув — бирон нарса ифлос қила олмайдиган даражада покловчидир» (Имом Аҳмад, Абу Довуд ва бошқалар ривояти. Саҳиҳ ҳадис).
Нажосат турлари
«Нажосатлар» — “нажосат» сўзининг кўплигидир. У, одамнинг икки чиқарув узвларидан чиққан ахлат, сийдик, мазий ва вадий каби нарсалардир. Шунингдек, гўшти ҳаром бўлган ҳайвонларнинг тезаклари, сийдик-лари ва таппиларидир. Шунингдек, кўп чиққан қонлар, йиринглар, қусуқлар, лош турлари ва парчалари ҳам нажосат ҳисобланади. Ўлган ҳайвонларнинг ошланган терилари бундан мустаснодир. Чунки улар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қуйидаги қавлларига кўра, ошлаш билан пок бўлади: «Ошланган ҳар қандай тери — покдир» (Имом Муслим ривояти).
Қазойи ҳожат одоблари
Қазойи ҳожатнинг одоблари бўлиб, уларни қуйида-гича хулосалаш мумкин;
1- Одамларнинг кўзларидан йироқ, хилват жойни қидириш.
Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам-нинг «қазойи ҳожатни хоҳласалар одамлар кўрмай-диган жойларга кетганлари» нақл қилинган (Абу Довуд ва Термизий ривояти. Саҳиҳ ҳадис).
2- Аллоҳнинг исми ёзилган бирон нарсани ўзи билан бирга олмаслик. Агар йўқолишидан қўрқса бирга олиши мумкин.
3- Қазойи ҳожат онида гапирмаслик.
4- Қиблани эъзозлаш ва катта ёки кичик ҳожат пайтида олди ёки орқаси билан қиблага юзланмаслик. Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Катта ёки кичик ҳожат асносида қиблага олдингиз ёки орқангизни қилманглар!» деганлар (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари).
5- Қазойи ҳожат учун одамлар сояланадиган кўланкалар, йўллар, суҳбатлашадиган жойлар, сувлар, мевали дарахтларни танламаслик. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Одамларнинг лаънати-ни жалб қилувчи икки нарсадан сақланинглар!» деди-лар. Саҳобалар: “Ё Расулуллоҳ, у икки лаънатловчи нарса нима?» деб савол берганларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Одамларнинг йўллари ва (дам оладиган) кўланка жойларида қазойи ҳожатини чиқарган одам», деб жавоб бердилар (Имом Муслим ривояти).
6- Ҳожатхонага чап оёқ билан кириш ва ундан ўнг оёқ билан чиқиш. Бу — покиза жойларни нопок жойлардан айри тутиш учундир. Зеро, масжидга кириб-чиқиш бунинг аксидир.
7- Ҳожатхонага киришдан аввал: «Бисмиллаҳ, Аллоҳумма, инний аъузу бика минал-хубуси вал-хобааис» (Аллоҳнинг номи билан (кираяпман). Аллоҳим, мен Сендан эркак ва урғочи жинлардан паноҳ сўрайман!) дейиш (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).
Ҳожатхонага киришдан аввал «Бисмиллаҳ» (Аллоҳнинг номи билан (кираяпман)) дейишнинг далили, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу ҳадисларидир:
«Бировингиз ҳожатхонага кирганида одам фарзан-дининг аврати билан жинлар орасидаги парда — кишининг «Бисмиллаҳ» дейишидир» (Саҳиҳ ҳадис. Имом Аҳмад, Термизий ва Ибн Можа ривоятлари).
Аллоҳнинг исми ва мазкур дуони бирга айтиш ҳақида ҳам ривоят мавжуд (Саид ибн Мансур «Сунан»).
8- Авратни шаръан амр қилинганидек ёпиш учун кийимларни ердан кўтариладиган даражада кўтармас-лик.
9- Қазойи ҳожатдан ва ҳожатхонадан чиққандан сўнгра: «Ғуфронак!» (Аллоҳим, Сени қазойи ҳожат билан ўтган вақт ичида зикр қила олмаганим учун мағфиратингдан умидворман!) дейиш.
Истинжо ва кесак ишлатиш одоблари
(Истинжо — олд ва орқа чиқариш йўлларини чиққан ахлат ва сийдикдан сув, кесак ва бошқа нарса-лар воситасида тозалашдир. Кесак ёки тош билан тозалашни (араб тилида) «истижмор» ёки «истиброъ», деб аталади).
1- Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қуйидаги қавлларига биноан, суяк ва тезак билан истинжо ва истижмор қилмаслик:
«Тезак ва суяк билан истинжо қилмангиз! Чунки улар, жин биродарларингизнинг озуқасидир» (Терми-зий ва бошқалар ривояти. Саҳиҳ ҳадис. Унинг асли Имом Муслим ривоятидадир).
2- Озиқ-овқат каби ҳурмати ёки фойдаси бўлган нарсаларни кесак ерида ишлатмаслик.
3- Ўнг қўли билан артмаслик ёки истинжо қилмас-лик ёхуд жинсий аъзосини ушламаслик. Чунки Расу-луллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Бировингиз кичик ҳожатини чиқарар экан, ўнг қўли билан олатини ушламасин! Ҳожатхонада ўнг қўли билан артмасин!» деганлар (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари).
4- Кесакни тоқ ишлатиш. Масалан, учта кесак ишлатиш. Агар тоза бўлмаса бешта ишлатиш ва ҳоказо. Чунки, Салмон разияллоҳу анҳу шундай деган:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизларга катта ва кичик ҳожат асносида қиблага юзланишни, ўнг қўл билан истинжо қилишни, истинжода учтадан кам кесак ишлатишни ёки тезак ва суяк билан истинжо қилишни таъқиқладилар» (Имом Муслим ривояти).
5- (Қазойи ҳожатдан сўнгра) кесак ва сув билан истинжо қилинмоқчи бўлса, авввало кесак ишлатилиб, сўнгра сув билан ювилади. Улардан биттасини ишлатса ҳам бўлаверади. Бироқ, сув яхши поклайди.
ТАҲОРАТ
Таҳоратнинг машруъ эканига далиллар
Таҳоратнинг машруълиги учта далил билан собит бўлган.
Биринчи далил: Қуръон Карим.
Аллоҳ таоло айтди:
﴿ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِذَا قُمْتُمْ إِلَى الصَّلَاةِ فَاغْسِلُوا وُجُوهَكُمْ وَأَيْدِيَكُمْ إِلَى الْمَرَافِقِ وَامْسَحُوا بِرُءُوسِكُمْ وَأَرْجُلَكُمْ إِلَى الْكَعْبَيْنِ ﴾
«Эй мўминлар, намозга турганингизда юзларин-гизни ҳамда қўлларингизни чиғаноқларигача ювингиз, бошларингизга масҳ тортингиз (яъни нам қўлларингиз билан силангиз) ва оёқларингизни ошиқларигача ювингиз!» (Моида: 6).
Иккинчи далил: Покиза суннат.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Таҳорати бузилгач янги таҳорат олмагунича, Аллоҳ, бирингизнинг намозини қабул қилмайди», дедилар (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари).
Учинчи далил: Ижмоъ.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам замонидан то кунимизгача таҳоратнинг машруъ эканига мусулмонлар ижмоъ қилганлар. Шунинг учун ҳам, таҳоратнинг диндан экани барчага маълумдир.
Таҳоратнинг фазилати
Таҳоратнинг фазилати ҳақида кўплаб ҳадислар ворид бўлган бўлиб, биз, уларнинг баъзиларини келти-риш билан кифояланамиз.
— Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Сизларни Аллоҳ таоло хатоларни ўчириб, даража-ларни кўтарадиган нарсага йўллайми?» дедилар. Саҳобалар: Ҳа, ё Расулуллоҳ!, дейишгач, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Машаққатли кунларда таҳоратни мукаммал қилиш, масжидларга кўп одим отиш, намоздан кейинги намозни кутишдир. Мана шугина сизлар учун риботдир! Мана шугина сизлар учун риботдир! Мана шугина сизлар учун риботдир!» дедилар (Имом Муслим ривояти).
(Рибот: Аллоҳ йўлида жанг майдонига чиқиш ва қўриқчиликдир. Тинмай таҳорат ва ибодат қилиш Аллоҳ йўлидаги жиҳод ва қўриқчиликка тенгдир).
— Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Мусулмон ёки мўмин банда таҳорат қилиб юзини ювса, унинг юзидан нигоҳ натижасида қилган хатолар сув билан ёки сувнинг охирги томчиси билан чиқиб кетади. Агар қўлларини ювса, қўллари ушлаш натижасида қилган барча хатолар сув билан ёки сувнинг охирги томчиси билан чиқиб кетади. Агар оёқларини ювса, оёқлари юриши билан қилган барча хатолар сув билан ёки сувнинг охирги томчиси билан чиқиб кетади. Охири (банда) гуноҳлардан топ-тоза бўлиб чиқади» (Имом Муслим ривояти).
Таҳоратнинг фарзлари
1- Ният.
Ният — кўнгилнинг Аллоҳнинг амрига итоат, Аллоҳнинг ризосига талабгор бўлиб, таҳорат қилишга азм қилишидир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
«Дарҳақиқат, амаллар ниятлар биландир» (Мутта-фақун алайҳ).
2- Юзни (бўйига) пешонанинг юқори қисмидан жағнинг пастигача, (энига эса) қулоқдан қулоққача ювиш. Аллоҳ таоло айтди:
﴿ فَاغْسِلُوا وُجُوهَكُمْ ﴾
«... юзларингизни ювингиз!» (Моида: 6).
3- Қўлларни чиғаноққача ювиш. Аллоҳ таоло айтди:
﴿ وَأَيْدِيَكُمْ إِلَى الْمَرَافِقِ ﴾
«... ва қўлларингизни чиғаноқларигача ювин-гиз» (Моида: 6).
4- Пешонанинг (соч чиққан қисмидан) то энса-(нинг таги)гача масҳ тортиш. Аллоҳ таоло айтди:
﴿ وَامْسَحُوا بِرُءُوسِكُمْ ﴾
«... ва бошларингизга масҳ тортингиз (яъни нам қўлларингиз билан силангиз)» (Моида: 6).
5- Оёқларни ошиқлар билан бирга ювиш. Аллоҳ таоло айтди:
﴿ وَأَرْجُلَكُمْ إِلَى الْكَعْبَيْنِ ﴾
«... ва оёқларингизни ошиқларигача ювингиз!» (Моида: 6).
6- Ювиладиган аъзолар ўртасида тартибга риоя қилиш. Яъни, аввало юзни, кейин икки қўлни ювиш, кейин бошга масҳ тортиш, охирида эса икки оёқни ювиш. Чунки, ояти каримада буларнинг барчаси тартиб билан уқтирилган.
7- (Мазкур аъзоларни) пайдар-пай ювиш. Яъни, таҳоратни орага танаффус киритмай қилиш. Чунки ибодатни қилишга киришилгандан кейин узиб қўйиш, таъқиқланган. Аллоҳ таоло ҳам:
﴿ وَلَا تُبْطِلُوا أَعْمَالَكُمْ ﴾
«... ва амалларингизни бекор қилманглар!» деган (Муҳаммад: 33).
Аъзоларни ювиш асносида орага қисқа (узилиш) замонлар(и)нинг кириб қолишининг зарари йўқдир.
Таҳоратнинг суннатлари
1- «Бисмиллаҳ» дейиш
Таҳоратни бошлашдан илгари, Расулуллоҳ соллал-лоҳу алайҳи ва салламдан нақл қилинганига кўра, «Бисмиллаҳ» (Аллоҳнинг номи билан бошлаяпман) дейиш: «Аллоҳнинг номини тилга олмаган одамнинг таҳорати, йўқдир» (Ҳасан ҳадис. Имом Аҳмад ва Абу Довуд ривоятлари).
2- Мисвок қилиш
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
«Умматимга оғир бўлмаса эди, ҳар таҳорат учун мисвок қилишга буюрган бўлардим» (Муттафақун алайҳ).
3- Таҳоратнинг бошида қўлнинг кафт қисмини уч марта ювиш
Чунки, Усмон ибн Аффон разияллоҳу анҳу таҳорат олганида кафтларига сув қуйиб уч марта ювгани ва таҳоратни олиб бўлгач: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг, менинг таҳоратимдек таҳорат олганларини кўрганман», дегани нақл қилинган (Муттафақун алайҳ).
4- Мазмаза қилиш
Мазмама — сувни оғиз бўшлиғи ичида айлантириб, ташқарига чиқаришдир. Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Таҳорат олсанг, мазмаза қил!» деганлар (Саҳиҳ ҳадис. Абу Довуд ривояти).
5- Бурунга сув олиш ва қоқиш
Бурунга сув олиш — бурунга сув тортиш, қоқиш — бурундаги сувни нафасни қаттиқ чиқариш билан қоқиш, демакдир.
6- Соқолга хилол қилиш
Далили, Аммор ибн Ёсир разияллоҳу анҳу соқолига хилол қилганганида таажжубланган одамларга қарата: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг соқоли-га хилол қилганини кўрганим учун, соқолимга хилол қилмоқдаман», деди (Ҳасан ҳадис. Абу Довуд ва Термизий ҳадиси).
7- Қўл ва оёқ бармоқлари орасига хилол қилиш
Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Таҳорат олаётганингда қўл ва оёқ бармоқ-ларинг орасига хилол қил!» деганлар (Ҳасан ҳадис. Термизий ривояти).
8- Қулоқларнинг ички ва ташқи тарафларига масҳ тортиш
Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қулоқларининг ички ва ташқи тарафларига масҳ қилганлар.
9- Уч марта ювиш
Аъзоларни бир марта ювиш фарз бўлиб, уч марта ювиш — суннатдир.
10- Ўнгдан бошлаш
Икки қўл ва оёқларни, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қавлига кўра, ўнгидан бошлаш:
«Кийим киймоқчи ва таҳорат олмоқчи бўлсангиз-лар, ўнгдан бошланглар!» (Саҳиҳ ҳадис. Имом Аҳмад ва Абу Довуд ривоятлари).
Оиша разияллоҳу анҳу анҳо айтди:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам пойаб-залларини кийишда, (соч ва соқолларини) тарашда ва таҳорат олишда ўнг тарафдан бошлашни ёқтирар эдилар» (Муттафақун алайҳ).
11- Юз, чиғаноқ ва тўпиқлардаги нурларни кўпайтириш
Юзнинг нурини кўпайтириш — юзнинг ювилиши фарз бўлган қисмидан пешонанинг бир оз устига чиқариб ювиш. Чиғаноқ ва тўпиқлар нурини кўпайти-риш эса, уларни ювилиш фарз бўлган қисмидан бир оз тепароққача ювиш. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар:
«Умматим Қиёмат кунида олган таҳорати сабабли юзлари, чиғаноқлари ва тўпиқлари порлаб келади. Ичингида порлаган жойларини кўпайтирмоқчи бўлган одам, кўпайтирсин!» (Муттафақун алайҳ).
12- Таҳоратни олиб бўлгач (қуйидаги дуони ўқиш)
(( أَشْهَدُ أَنْ لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللَّهُ وَحْدَهُ لاَ شَرِيكَ لَهُ، وَأَشْهَدُ أَنَّ مُحَمَّدًا عَبْدُهُ وَرَسُولُهُ. اللَّهُمَّ اجْعَلْنِى مِنَ التَّوَّابِينَ، وَاجْعَلْنِى مِنَ الْمُتَطَهِّرِينَ ))
«Мен: «Ягона шериксиз Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ ва Муҳаммад Аллоҳнинг элчисидир», дея гувоҳлик бераман. Эй Аллоҳ, мени тавбакорлардан ва покланув-чилардан қил!» дейиш.
Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар:
«Бировингиз таҳорат қилса, қилганда ҳам мукам-мал қилса, сўнгра: «Мен: «Ягона шериксиз Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ ва Муҳаммад Аллоҳнинг элчисидир», дея гувоҳлик бераман, деса, унга жаннатнинг саккизта дарвозаси очилади ва уларнинг хоҳлаганидан (жаннат-га) киради» (Имом Муслим ва Термизий ривоятлари. Термизий раҳимаҳуллоҳ ривоятида: «Мени тавбакор-лардан ва покланувчилардан қил!» жумласини илова қилди ва бу илова саҳиҳдир).
Таҳоратнинг макруҳлари
1- Таҳоратнинг бир ёки ундан кўра кўпроқ суннатларини қилмаслик
Чунки бундай қилиш, таҳоратнинг нуқсони ва савобларнинг озайишига сабабдир.
2- Нопок жойда таҳорат олиш
Нопок жойда таҳорат олинганида, нажосатлар (бадан ёки кийимларга) сачраши мумкин.
3- Сувни исроф қилиш
Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Бир мудд (сув) билан таҳорат қил!» деганлар (Имом Муслим ривояти). (1 мудд тақрибан 628-786 мл.дир).
Исроф қилиш, ҳар бир ишда таъқиқланган.
4- Уч мартадан ортиқча ювиш
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«(Ҳар бир аъзони) уч мартадан ювиб таҳорат ол! Таҳорат мана шудир. Ким бунга қўшимча қилса ёмон қилибди, ҳаддан ошибди ва зулм қилибди», деганлар (Саҳиҳ ҳадис. Имом Аҳмад, Насоий, Ибн Можа ва бошқалар ривояти).
5- Таҳорат олаётган одамнинг сувни юзига уриши
Бу — таҳорат одобларига зид ҳамда буни қилган одам, ўзига яқин одам оламдан ўтган пайтда юзларини шапалоқлаган одамга ўхшаб қолади.
Таҳорат қилиш шакли
Таҳорат қилмоқчи бўлган одам қуйидаги ишларни қилади:
Аллоҳнинг номини тилга олиб, таҳорат қилишни ният қилиб, кафтларига сув қуйиб, уч марта ювади. Сўнгра, имкони бўлса бир сиқим сувга ҳам мазмаза (оғизга сув олиб чайиш), ҳам бурунга сув олиб, чиқаради ва буни уч марта такрорлайди. Бундай қилиш афзалдир. Буни қила олмаса, мазмаза билан бурунга сув олишнинг орасини ажратиб, алоҳида-алоҳида сув олиб уч мартадан қилади. Сўнгра, юзини бўйига (пешона-нинг) соч чиққан қисмидан то соқолларининг тугаган жойигача, энига эса қулоқдан қулоққача уч марта ювади. Сўнгра, ўнг қўлини бармоқ учларидан то чиғаноғигача, кейин чап қўлини бармоқ учларидан то чиғаноғигача уч марта ювади. Сўнгра, бошига соч чиққан жойидан бошлаб энсасигача, энсасидан масҳ тортишни бошлаган жойигача орқага қайтариб масҳ тортади. Сўнгра, қўлида қолган намлик билан, намлик қолмаган бўлса янги сув билан қулоқларининг ичи ва ташқарисига масҳ тортади. Сўнгра, аввал ўнг оёғини, кейин эса чап оёғини ошиқларига қўшиб уч марта ювади. Сўнгра:
(( أَشْهَدُ أَنْ لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللَّهُ وَحْدَهُ لاَ شَرِيكَ لَهُ، وَأَشْهَدُ أَنَّ مُحَمَّدًا عَبْدُهُ وَرَسُولُهُ. اللَّهُمَّ اجْعَلْنِى مِنَ التَّوَّابِينَ، وَاجْعَلْنِى مِنَ الْمُتَطَهِّرِينَ ))
«Мен: «Ягона, шериксиз Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ ва Муҳаммад Аллоҳнинг элчисидир», дея гувоҳлик бераман. Аллоҳим, мени тавбакорлардан ва покланув-чилардан қил!» дейди.
Таҳоратни бузадиган нарсалар
1- Икки чиқариш йўллари — олд ва орқадан оз ёки кўп ахлат ёки пешоб ёхуд мазий ёда вадий ёки товушсиз ёки товушли елнинг чиқиши. Товушли ва товушсиз еллар «ҳадас» деб аталади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қуйидаги ҳадисида ушбу еллар назарда тутилган:
«Аллоҳ, бировингизнинг таҳорати бузилган бўлса, унинг намозини (қайта) таҳорат олмагунича, қабул қилмайди» (Имом Бухорий ривояти).
(Вадий — сийдик ёки қаттиқ қийналиш ортидан келадиган оқ рангдаги қуюқ суюқликдир. Маний (уруғ) келганида эса, ғусл қилиш фарз бўлади).
2- Суянган ёки узанган ҳолатда идрокни кетказган чуқур уйқу
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
«Уйқу — орқанинг иштонбоғидир. Ухлаб қолган кимса таҳорат қилсин!» (Ҳасан ҳадис. Абу Довуд ва Ибн Можа ривояти). (Суянмаган ҳолатда ерда ўтириб ухлаш, таҳоратни бузмайди).
3- Олатни кафт ёки бармоқлар билан тўсиқсиз ушлаш
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Олати-ни ушлаган кимса таҳорат қилсин!» деганлар (Саҳиҳ ҳадис. Абу Довуд, Термизий ва бошқалар ривояти).
4- Беҳушлик, шуурсизлик, телбалик ёхуд оз ёки кўп дори-дармон ёки банг моддаларини истеъмол қилиш оқибатида юзага келган мастлик (бундай пайтда одамнинг суянмай ёки суяниб ўтиришининг фарқи йўқ).
Чунки бундай пайтларда ақлнинг кетиши, уйқудан кўра баттарроқ бўлади. Бу ҳолатдаги мусулмон ўзидан товушли ёки товушсиз ел ёки бошқа нарсалар чиққанини била олмайди. Идроки кетган одамнинг таҳорат қилишига, бутун мусулмонлар ижмоъ-қарор қилганлар.
5- Аёл кишини шаҳват билан ушлаш
Олатни ушлаш натижасида таҳорат қилишга буйруқ бўлганидан йўлга чиқиб, (аёл кишини ушлаш билан) шаҳватни қасд қилиш ҳам таҳоратни бузади. Чунки, олатни ушлаш шаҳватни қўзғайди. Сўзимизни Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳумонинг ушбу қавллари қувватлайди: «Эркакнинг хотинни ўпиши ва қўли билан сийпаши — жинсий алоқанинг бир қисми ҳисобланади. Хотинини ёки хотиннинг баданини ўпган одам таҳорат олиши керак» (Ривоятнинг санади саҳиҳ. «Жинсий алоқанинг бир қисми» дейиш билан Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳумо Аллоҳ таоло-нинг ушбу оятига ишора қилмоқда:
﴿ وَإِنْ كُنْتُمْ مَرْضَى أَوْ عَلَى سَفَرٍ أَوْ جَاءَ أَحَدٌ مِنْكُمْ مِنَ الْغَائِطِ أَوْ لَامَسْتُمُ النِّسَاءَ فَلَمْ تَجِدُوا مَاءً فَتَيَمَّمُوا صَعِيدًا طَيِّبًا ﴾
«Агар бемор ё мусофир бўлсангиз ёки сизлардан биров ҳожатхонадан чиққан бўлса ёхуд хотинла-рингизга қўшилган бўлсаларингиз ва (мазкур ҳолатларда) сув топа олмасангиз, покиза тупроқ билан таяммум қилингиз (яъни юзингиз ва қўлларингизни покиза тупроқ билан силангиз)» (Моида: 6). Шаҳват билан ушлашдан мақсад, унинг таҳорат олишни фарз қиладиган жинсий алоқанинг бир қисми бўлишидир. Биз назарда тутган «ушлаш» жинсий алоқадан бошқа нарсадир).
6- Муртадлик
Муртадлик, Аллоҳ сақласин, Исломдан чиқара-диган сўз ёки эътиқод ёхуд шак ва шубҳадир. Ким буларни қилса таҳорати бузилиб, қилган бутун ибодатлари бекор бўлади. Муртад Ислом динига қайта кирганида намоз ўқимоқчи бўлса, Аллоҳ таолонинг қуйидаги қавлларига биноан таҳорат қилиши керак:
﴿ وَمَنْ يَكْفُرْ بِالْإِيمَانِ فَقَدْ حَبِطَ عَمَلُهُ ﴾
«Кимки иймонидан қайтса, унинг қилган амали беҳуда кетиши аниқдир» (Моида: 5);
﴿ لَئِنْ أَشْرَكْتَ لَيَحْبَطَنَّ عَمَلُك ﴾
«Қасамки: агар мушрик бўлсанг, албатта қилган амалинг беҳуда кетур» (Зумар: 65).
7- Туя гўштини тановул қилиш
Саҳобалардан бири Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга: «Қўй гўшти(ни тановул қилгач) таҳорат олишимиз керакми?» дея савол берганида: «Хоҳласанг таҳорат ол, хоҳласанг олма», деб жавоб бердилар. Бир одам: «Туя гўшти(ни тановул қилиш)дан таҳорат оламизми?» дея савол бергани-да эса: «Ҳа. Туя гўшти(ни тановул қилингани)дан таҳорат ол!» деб жавоб бердилар (Имом Муслим ривояти).
Имом Нававий раҳимаҳуллоҳ: «Уламолар жумҳури қарши бўлсаларда, бу кўриш далили энг кучли бўлгани-дир», деди.
Шуни унутмаслик керакки, саҳобалар, тобеин-лар, улардан кейингилар, ҳаммасининг бошида тўрт рошид халифа разияллоҳу анҳумлар туя гўшти тановулидан сўнгра таҳорат олиш тушунчасида эмаслар. Уларнинг ҳужжати, мазкур ҳадиснинг мансух (бекор қилинган) эканлигидир.
Қайси ибодатлар учун таҳорат қилиш зарурдир?
Таҳорат олиш учта ибодат учун фарздир:
1- Намоз
Фарз ёки нафл (суннат) ёхуд жаноза бўлсин, намозларнинг барчаси учун таҳорат олиш фарздир. Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай деган:
﴿ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِذَا قُمْتُمْ إِلَى الصَّلَاةِ فَاغْسِلُوا وُجُوهَكُمْ وَأَيْدِيَكُمْ إِلَى الْمَرَافِقِ وَامْسَحُوا بِرُءُوسِكُمْ وَأَرْجُلَكُمْ إِلَى الْكَعْبَيْنِ ﴾
«Эй мўминлар, намозга турганингизда юзларин-гизни ҳамда қўлларингизни чиғаноқларигача ювингиз, бошларингизга масҳ тортингиз (яъни нам қўлларингиз билан силангиз) ва оёқларингизни ошиқларигача ювингиз!» (Моида: 6). Яъни, намоз ўқимоқчи бўлсангиз ва сизнинг таҳоратингиз йўқ бўлса, юзингизни, ... ювингиз!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
«Аллоҳ таҳоратсиз намозни ва (ўлжадан ўғирлаб қилинган) хиёнаткорона қилинган садақани қабул қилмайди» (Имом Муслим).
2- Тавоф
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
«Уй (Каъба)ни тавоф қилиш — намоздир. Фақат-гина, Аллоҳ таоло унда гапиришга рухсат берди» (Саҳиҳ ҳадис. Термизий, Ҳоким ва бошқалар ривояти).
3- Қуръонни ушлаш
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Қуръонни таҳоратли кишигина ушласин!» деди-лар (Ривоят йўллари кўп бўлгани учун саҳиҳ ҳадисдир. Дору Қутний, Ҳоким ва бошқалар ривояти).
Бу — тўрт (мазҳаб муассислари бўлган) фақиҳ уламолар ва бошқаларнинг ижмоъсидир: таҳорати бўлмаган одамнинг Қуръонни ушлаши жоиз эмас. Ушламоқчи бўлса, таҳорат олиши шартдир.
Таҳоратсиз одамнинг Қуръонни ушламай тиловат қилиши, барча уламолар айтганидек, жоиздир. Бинобарин, таҳоратсиз одамнинг Қуръонни муқоваси-дан, ғилофидан ушлаб кўтариши ёки бирон тўсиқ (латта, қўлқоп) билан ушлаши жоиздир.
Узрли одамнинг таҳорати
Узрли — аксар вақтларда таҳоратни бузадиган нарса келиб турган одамдир. Масалан: пешоби келиб турган ёки ел чиқиб турган одам ёки ҳайз ва нифос кунларидан бошқа пайтларда қон — истиҳоза қони келиб турган хотин-қизлардир. Булар ва булар ҳукмида бўлганларнинг ҳар бир намоз учун таҳорат олишлари мустаҳабдир. Намозларини бошлагач бу узрлари келиб турса ҳам, намозлари раводир. Бунинг далили Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг истиҳоза қони кўраётган Абу Ҳубайш қизи Фотима разияллоҳу анҳога айтган ушбу қавлидир: «Сўнгра, ҳар бир намоз учун таҳорат олинг!» (Саҳиҳ ҳадис. Абу Довуд, Термизий, Насоий ва бошқалар ривояти). Абу Ҳубайш қизи Фотима разияллоҳу анҳонинг узрига бошқалар-нинг узрлари қиёсланаверади.
Беморнинг таҳорат олиш шакли
1- Беморнинг сув билан таҳорат олиши фарздир. У, таҳоратни бузувчи нарсалардан таҳорат, ғуслни бузган нарсалардан эса ғусл қилади.
2- Агар ожизлиги ёки касаллигининг кучайиши ёхуд тузалишининг кечикиши сабабли сув билан таҳорат қила олмаса, таяммум қилади.
3- Таяммум қилиш шакли:
Кафтларни ич қисми билан пок ерга бир марта урилади ва икки кафтни юзга ва бир-бирига силанади. Агар бемор ўзи таяммум қила олмаса, худди ўзи таҳорат қила олмайдиган одамга бошқаси таҳорат қилдирганидек, уни бошқа бирон шахс таяммум қилдиради: шахс қўлларининг кафтларини пок ерга уриб, улар билан беморнинг юзи ва қўлларига таяммум қилдиради.
4- Устида чанг бўлган девор ва унга ўхшаш пок нарсалардан таяммум қилиш жоиздир. Агар девор бўёқ билан бўялган бўлса, устига чанг қўнган бўлсагина таяммум қилиш мумкин.
5- Агар девор ёки устига чанг қўнган нарса бўлмаса, бирон сочиқ ёки идишга тупроқ солиниб, ўшандан таяммум қилинса ҳам бўлади.
6- Агар бемор бир намоз учун таяммум қилган бўлса ва кейинги намозгача таҳорати бузилмаган бўлса, янги таяммум қилмай, ўша таяммуми билан намоз ўқийверади. Ҳар бир намоз учун таяммум қилиш эса, мустаҳабдир.
7- Бемор жисмини нажосатлардан поклаши керак. Агар поклаш имкони бўлмаса қандай ҳолатда бўлса, ўша ҳолатида намоз ўқийверади ва бу намози раводир. Уни қайта (қазосини) ўқимайди.
8- Бемор пок ерда намоз ўқиши керак. Агар нажосат теккан кўрпада ётган бўлса уни ювилади ёки бошқа пок кўрпага ёки устида пок нарса бўлган кўрпага алмаштирилади. Агар алмаштиришга қодир бўлмаса, ўз ҳолатида намоз ўқийверади ва ўқиган намози раводир. Бу намози(нинг қазосини) қайта ўқимайди.
Ғусл
Ғусл — катта таҳоратни бузувчи нарсалардан, улар тўсган ибодатларни қилиш ниятида бутун танага сув етказиш билан қутулиш, демакдир.
Ғуслнинг машруълиги
Ғусл қилиш — Қуръон Карим ва покдомон суннат билан машруъ бўлган.
Аллоҳ таоло айтди:
﴿ وَإِنْ كُنْتُمْ جُنُبًا فَاطَّهَّرُوا ﴾
«Агар жунуб бўлсаларингиз, чўмилингиз!» (Моида: 6);
﴿ وَلَا جُنُبًا إِلَّا عَابِرِي سَبِيلٍ حَتَّى تَغْتَسِلُوا ﴾
«Ва яна сафарда бўлмасангиз то чўмилмагунин-гизча жунуб ҳолингизда (намозга яқин келманг)» (Нисо: 43).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
«Агар олат қинга кирса, ғусл қилиш фарз бўлади» (Имом Муслим ривояти).
Ғусл қилишни фарз қилган нарсалар
Қуйидаги ҳолатларда ғусл қилиш фарз бўлади:
1- Жунублик
Жунублик уйқу ёки уйғоқликда эркак ёки хотиндан манийнинг шаҳват билан чиқиши, гарчи уруғ тўкилмасада жинсий алоқани, яъни, эркак ва аёл таносил аъзоларининг қўшилишини ўз ичига олади. Чунки Аллоҳ таоло:
﴿ وَإِنْ كُنْتُمْ جُنُبًا فَاطَّهَّرُوا ﴾
«Агар жунуб бўлсаларингиз, чўмилингиз!» (Моида: 6) ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Икки таносил аъзоси учрашса, ғусл қилиш фарз бўлади», деганлар (Имом Муслим ривояти).
2- Ҳайз ва нифос (туғруқ) қонларининг тўхташи
Аллоҳ таоло айтди:
﴿ فَاعْتَزِلُوا النِّسَاءَ فِي الْمَحِيضِ وَلَا تَقْرَبُوهُنَّ حَتَّى يَطْهُرْنَ فَإِذَا تَطَهَّرْنَ فَأْتُوهُنَّ مِنْ حَيْثُ أَمَرَكُمُ اللَّهُ ﴾
«Бас, ҳайз пайтида аёлларингиздан четланин-гиз ва то покланмагунларича уларга яқинлашман-гиз! Пок бўлганларидан кейин уларга Аллоҳ буюрган тарафдан келингиз!» (Бақара: 222).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Абу Ҳубайш қизи Фотима разияллоҳу анҳога:
«Агар ҳайз қони келса намоз ўқиманг. (Қон) тўхтаса ғусл қилиб, намоз ўқинг!» дедилар (Имом Бухорий ривояти).
Нифос (туғруқ) қони ҳам, саҳобалар ижмоси билан, ҳайз қонининг ҳукмидадир.
3- Ўлим
Мусулмон одам оламдан ўтса, Расулуллоҳ соллал-лоҳу алайҳи ва саллам буюрганликлари учун, уни ювиш фарздир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафот этган қизлари Зайнаб разияллоҳу анҳони ювишга амр қилдилар. Бу, икки «Саҳиҳ» ҳадислар девонида ривоят қилинган.
4- Кофирнинг мусулмон бўлиши
Ислом динини қабул қилган одамнинг ғусл қилиши фарздир. Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Қайс ибн Осим ва Сумома Ҳанафийларни Исломни қабул қилганларида ғусл қилишга буюрган-лар (Саҳиҳ ҳадис. Абу Довуд, Насоий ва бошқалар ривояти. Саҳиҳ ҳадис. Бунинг асли икки «Саҳиҳ» ҳадислар девонидадир. Уни Имом Аҳмад, Байҳақий ва Абдурраззоқ ривоят қилишган).
Ғусл қилиш мустаҳаб бўлган ишлар
Қуйидаги ҳолатларда ғусл қилиш мустаҳабдир:
1- Жума (намози)
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Жума ғусли балоғат ёшига етган ҳар бир кимса учун вожибдир», дедилар (Муттафақун алайҳ).
2- Ўликни ювиш
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Ўлик ювган одам ғусл қилсин, у (тобут)ни кўтар-ган одам эса таҳорат олсин!» дедилар (Саҳиҳ ҳадис. Абу Довуд, Термизий, Ибн Можа ва бошқалар ривояти).
3- Эҳром боғлаш
Умра ёки ҳаж учун эҳром боғламоқчи бўлган одамнинг ғусл қилиши суннатдир. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай қилганлар. Зайд ибн Собит разияллоҳу анҳунинг «Расулуллоҳ соллал-лоҳу алайҳи ва салламнинг эҳроми учун ечингани ва ғусл қилганини» кўргани ривоят қилинган (Ҳасан ҳадис. Термизий, Доримий, Дору Қутний ва бошқалар ривояти).
4- Маккага кириш ва Арафотда туриш
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай қилар эдилар. Маккага кириш асносида ғусл қилиш-нинг далили эса, Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳумодан қолган осордир. «У Маккага келганида Зий Туво деган жойда тунар, эрталаб тургач ғусл қилар, Маккага кундуз куни кирар ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай қилганини эслатар эди» (Имом Муслим ривояти).
Арафотда туриш учун ғусл қилишнинг далили ҳам, Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳумодан қолган осордир: «У эҳром кийишдан илгари, Маккага кириш ва Арафага ўтар кечаси Арафотда туриш учун ғусл қилар эди» (Имом Молик «Муваттоъ»да келтирган бўлсада, бу осорнинг асли Имом Бухорий ва Имом Муслимларнинг «Саҳиҳ»ларидадир).
5- Икки ҳайит
Уламолар икки ҳайит учун ғусл қилишни мустаҳаб ҳисоблаганлар. Аслида эса бу ҳақда биронта ҳам саҳиҳ ҳадис нақл қилинмаган. Ҳайит кунлари учун ғусл қилиш ҳақида келган ҳадислар заиф бўлсада, саҳоба-лардан кучли санад билан осорлар ривоят қилинган.
Ғуслнинг фарзлари
1- Ният
Ният — катта ҳадасни кетказиш ва ғусл қилишга қалбнинг азмидир. Зеро Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Амаллар ниятларга кўрадир. Ҳар бир кимсага қилган нияти бўлади», деганлар (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).
2- Бутун баданга сувни имкони борича ишқаб, ишқаш имкони бўлмаганида эса сув етганига ишонч ҳосил қилингунича етказиш.
3- Туклар, жумладан, бошдаги сочлар ва бошқа қалин тукларни хилол қилиш.
Ғуслнинг суннатлари
1- Басмала айтиш.
Басмала айтиш, муҳим ишларнинг ҳар бирида машруъдир.
2- Аввало, икки қўлни ошиқлари билан уч марта ювиш.
3- Таносил аъзоларини ювиб, ифлос нарсалар-ни кетказишдан бошлаш.
4- Ғуслдан илгари намозга олинганидек таҳорат олиш.
Фақат, ғусл учун таҳорат олган одам ғуслини тугат-гунича икки оёқларини ювмайди. Бунинг далили, Оиша разияллоҳу анҳодан нақл қилинган ривоятдир:
«Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам жунубликдан ғусл қилсалар, қўлларини ювиш билан бошлар, сўнгра ўнг қўли билан чап қўлига сув қуйиб таносил аъзола-рини ювар, кейин намозга олганидек таҳорат қилар эдилар» (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).
Ғуслнинг макруҳлари
1- Исроф.
(Ғусл қилар экан) сувни исроф қилиш. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир соъ, яъни, тўрт мудд билан ғусл қилар эдилар (Имом Муслим ривояти) (Бир соъ тўрт муддир).
2- Нажосат бўлган жойда ғусл қилиш, нажосат билан кирланишдан хавфсиралади.
3- Девор ёки бошқа бирон парда бўлмаган ерда ғусл қилиш.
Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳ азза ва жалла ҳаё ва пардаланишни суйган — ҳаёли ва пардалидир. Бировингиз ғусл қилса пардалан-син!» деганлар (Саҳиҳ ҳадис. Абу Довуд ва насоий ривояти).
4- Турғун сувда ғусл қилиш.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
«Бировингиз жунуб ҳолида турғун сув ичида чўмилмасин!» (Имом Муслим ривояти).
Ғусл қандай қилинади?
(Ғусл қилмоқчи бўлган одам) ғусли билан катта ҳадасни кетказиш нияти билан «Бисмиллаҳ!» (Аллоҳ-нинг номи билан!) дейди. Сўнгра қўл кафтларини уч марта ювиб, истинжо қилади. Истинжода таносил аъзоси ва унинг атрофига теккан ифлос нарсаларни ювади. Сўнгра, таҳорат олади. Таҳоратда оёқларини ювишни ғуслдан кейинга кечиктириши мумкин. Сўнгра, бошига сув қуйиб, сочларини таглари билан ишқалайди. (Эркаклар шундай қиладилар. Аёлларнинг эса бошларига уч ҳовуч сув қуйиб, соч ўримларини ечмай, ишқалаш-лари етарлидир. Чунки, Умму Салама разияллоҳу анҳо: «Ё Расулуллоҳ, мен соч ўримларини қаттиқ боғлаган аёлман. Жунублик ғусли учун уларни ечишим керакми?" деб савол берганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Йўқ, бошингизга уч ҳовуч сув қуйишингиз кифоядир», деб жавоб берганлар» (Имом Муслим ривояти)).
Сўнгра, бошини қулоқлари билан бирга уч марта ювиб, баданининг ўнг томонига сув қуйиб, бошдан оёқ ювади. Сўнгра, баданининг чап томонига сув қуяди ва ювиш асносида киндик, қўлтиқ ичи ва бошқа (сув кириши) қийин жойларни яхшилаб ювади. Чунки Оиша разияллоҳу анҳо шундай деган: «Расулуллоҳ соллал-лоҳу алайҳи ва саллам жунубликдан ғусл қилмоқчи бўлсалар қўлларидан бошлар ва уларни ювиб, ўнг қўли билан чап қўлига сув қуяр ва таносил аъзоларини ювар, сўнгра, намозга олганларидек таҳорат олар эдилар. Кейин сочларига сув етказар ва бошига уч ҳовуч сув қуяр, сўнгра баданининг бошқа жойларига сув қуйиб, икки оёқларини ювар эдилар» (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).
Жунуб одамга ҳаром бўлган нарсалар
1- Намоз.
Аллоҳ таолониннг қуйидаги қавлига кўра жунуб одамнинг фарз ёки нафл намозларни ўқиши жоиз эмас:
﴿ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لَا تَقْرَبُوا الصَّلَاةَ وَأَنْتُمْ سُكَارَى حَتَّى تَعْلَمُوا مَا تَقُولُونَ وَلَا جُنُبًا إِلَّا عَابِرِي سَبِيلٍ حَتَّى تَغْتَسِلُوا ﴾
«Эй мўминлар, токи гапираётган гапларин-гизни билишингиз учун маст ҳолингизда намозга яқин келманглар. Ва яна сафарда бўлмасангиз то чўмилмагунингизча жунуб ҳолингизда (намозга яқин келманг)» (Нисо: 43).
2- Қуръонни ушлаш.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Қуръонни пок одамларгина ушлайди», дедилар (Бу, ривоят санадлари кўп бўлгани боис саҳиҳ ҳадис-дир. Дору Қутний, Ҳоким ва бошқалар ривояти).
3- Қуръон ўқиш.
Алий ибн Абу Толиб разияллоҳу анҳу айтди:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизга жунуб ҳолатларидан бошқа барча замонларида Қуръон ўқиб берар эдилар» (Бу ҳадис гувоҳлари билан ҳасан-дир. Уни Имом Аҳмад, Абу Довуд ва бошқалар ривоят қилишган).
4- Масжид ичида туриш.
Фақат, мажбур бўлган одамнинг масжид ичидан юриб ўтиб кетишининг, Аллоҳ таолонинг қуйидаги оятига кўра зарари йўқдир:
﴿ وَلَا جُنُبًا إِلَّا عَابِرِي سَبِيلٍ حَتَّى تَغْتَسِلُوا ﴾
«Ва яна то чўмилмагунингизча жунуб ҳолингиз-да (намозга яқин келманг)» (Нисо: 43).
Намоз
Намознинг ҳукми
Намоз — ҳар бир мўмин ва мўминага адо этиши керак бўлган фарздир. Аллоҳ таоло Қуръони Карим-нинг талайгина оятларида бизларни намозни тўкис адо этишга буюриб, деди:
﴿ فَأَقِيمُوا الصَّلَاةَ إِنَّ الصَّلَاةَ كَانَتْ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ كِتَابًا مَوْقُوتًا ﴾
«... намозни тўкис адо этингиз! Албатта, намоз мўминларга (вақти) тайинланган фарз бўлди» (Нисо: 103);
﴿ حَافِظُوا عَلَى الصَّلَوَاتِ وَالصَّلَاةِ الْوُسْطَى ﴾
«Барча намозларни ва хусусан ўрта намозни (аср намозини) сақланглар — ўз вақтларида адо қилинглар!» (Бақара: 238).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам намозни Исломнинг беш рукни ичидан иккинчиси қилиб, шундай дедилар: «Ислом беш нарса асосига асослан-ган: «Ла илаҳа иллаллоҳ ва Муҳаммадур расулуллоҳ» (Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ ва Муҳаммад Аллоҳнинг элчисидир) дея гувоҳлик бериш, намозни тўкис адо этиш, Уй (Каъба)ни ҳаж қилиш ва рамазон (ойи) рўзасини тутиш» (Муттафақун алайҳ).
Намозни тарк қилган одам кофир бўлиб, шариат қонунларига кўра қатл қилинади. Намоз ўқишга дангаса бўлган одамлар эса, қатъий равишда фосиқ-дирлар.
Намознинг фазилати
Намознинг фазилати муаззам ва савоблари кўп бўлиб, у ҳақда келган ҳадислар саноқсиз бўлсада, улар-нинг айримларини келтириш билан кифояланамиз:
1- Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: Амалларнинг энг афзали қайси?, дея савол берилга-нида: «Ўз вақтида ўқилган намоз», деб жавоб бердилар (Муттафақун алайҳ).
2- Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Биро-вингизнинг дарвозаси олдидан дарё оқиб ўтса ва у, у ерда ҳар куни беш марта чўмилса кири қоладими?» деб сўрадилар. Саҳобалар: “Биронта ҳам кири қолмайди", дейишгач, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ўша — беш вақт намознинг мисолидир. Аллоҳ таоло улар билан гуноҳларни ўчиради», дедилар (Муттафа-қун алайҳ).
3- Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Қайси бир мусулмон намоз вақти киргач таҳоратини, хушуъсини ва рукуъсини чиройли қилса, модомики катта гуноҳларга қўл урмаган бўлса, намоз унинг аввалги гуноҳларига каффарот бўлади. Бу, умр бўйи давом этади» (Имом Муслим ривояти).
4- Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Ишнинг боши — Ислом, устуни — намоз, ўркачининг чўққиси эса Аллоҳ йўлидаги жиҳоддир» (Саҳиҳ ҳадис. Имом Аҳмад, Термизий ва бошқалар ривояти).
Намоз ўқимасликдан огоҳлантириш
Намоз ўқимаслик ва уни вақтидан кечиктириш ҳақида огоҳлантирувчи оят ва ҳадислар ворид бўлган. Шулардан:
Аллоҳ таоло айтди:
﴿ فَخَلَفَ مِنْ بَعْدِهِمْ خَلْفٌ أَضَاعُوا الصَّلَاةَ وَاتَّبَعُوا الشَّهَوَاتِ فَسَوْفَ يَلْقَوْنَ غَيًّا ﴾
«Сўнг уларнинг ортидан намозни зое қиладиган ва шаҳватларга бериладиган кимсалар ўринбосар бўлдилар. Энди у (ўринбосарлар) албатта ёмонлик-ка (яъни ёмон жазога) йўлиқурлар» (Марям: 59);
﴿ فَوَيْلٌ لِلْمُصَلِّينَ الَّذِينَ هُمْ عَنْ صَلَاتِهِمْ سَاهُونَ ﴾
«Бас, намозларини «унутиб» қўядиган кимсалар бўлган «намозхон»ларга ҳалокат бўлгай!» (Моъун: 4, 5).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
«Киши билан ширк ва куфр орасида намозни тарк қилиш бордир» (Имом Муслим ривояти);
«Биз билан улар орасидаги аҳд — намоз ўқишдир. Ким намозни тарк қилса кофир бўлибди» (Саҳиҳ ҳадис. Имом Аҳмад Термизий ва Насоий ривояти).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам кунлар-нинг бирида намозни тилга олдилар ва шундай деди-лар:
«Ким намозларни ўз вақтида ўқиса, (бу) намозлар унга нур, ҳужжат ва Қиёмат кунида нажот бўлади. Ким намозларни ўз вақтида ўқимаса (бу) намозлар унга нур, ҳужжат ва Қиёмат кунида нажот бўлмайди. Ва бу одам Қиёмат куни Қорун, Фиръавн, Ҳомон ва Убай ибн Халаф билан бирга бўлади» (Саҳиҳ ҳадис. Имом Аҳмад, Табароний ва Ибн Ҳиббон ривояти).
Намознинг шартлари
Намознинг шартлари, намозни бошлашдан олдинги талаблардир. Ният, саккизинчи шарт бўлиб, унинг намозни бошлаш учун биринчи такбирга боғлаб қилиниши афзалдир. Намозхон мазкур шартларни бажо келтириши фарз бўлиб, улардан биронтаси жойига келмаса намоз бекор бўлади.
У шартлар қуйидагичадир:
Биринчи шарт: мусулмонлик
Кофирнинг ўқиган намози раво ҳам, қабул ҳам бўлмайди. Унинг бутун амаллари шу ҳукмдадир. Аллоҳ таоло айтди:
﴿ مَا كَانَ لِلْمُشْرِكِينَ أَنْ يَعْمُرُوا مَسَاجِدَ اللَّهِ شَاهِدِينَ عَلَى أَنْفُسِهِمْ بِالْكُفْرِ أُولَئِكَ حَبِطَتْ أَعْمَالُهُمْ وَفِي النَّارِ هُمْ خَالِدُونَ ﴾
«Мушриклар ўзларининг кофир эканликларига гувоҳ бўлган ҳолларида Аллоҳнинг масжидларини обод қилишлари жоиз эмас. Уларнинг қилган амаллари беҳуда кетар, ўзлари эса дўзахда абадий қолгувчидирлар» (Тавба: 17).
Иккинчи шарт: оқиллик
Намоз ўқиш, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қуйидаги қавлларига кўра, телба-ақлсизга фарз эмасдир. «Қалам тўрт кишидан кўтарилган: уйқудаги одамдан уйғонгунича, гўдакдан балоғат ёшига етгунича ва жиннидан ақли расо бўлгунича» (Саҳиҳ ҳадис. Абу Довуд ва бошқалар ривояти).
Учинчи шарт: балоғат ёшига етиш
Балоғат ёшига етмаган болага, ҳозиргина айтиб ўтилган ҳадисда баён қилинганидек, намоз ўқиш фарз эмас. Бироқ уни етти ёшидан бошлаб намоз ўқишга буюрилади ва у, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг амрларига биноан намоз ўқийди:
«Болани етти ёшга етганида намоз ўқишга буюринглар. Ўн ёшга етганида намоз ўқимаса, уринг-лар!» (Саҳиҳ ҳадис. Абу Довуд ва бошқалар ривояти).
Тўртинчи шарт: катта ва кичик ҳадаслардан пок бўлиш
Кичик ҳадас — бетаҳоратлик, катта ҳадас эса беғуслликдир. Бу ҳақда Аллоҳ таоло шундай деган:
﴿ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِذَا قُمْتُمْ إِلَى الصَّلَاةِ فَاغْسِلُوا وُجُوهَكُمْ وَأَيْدِيَكُمْ إِلَى الْمَرَافِقِ وَامْسَحُوا بِرُءُوسِكُمْ وَأَرْجُلَكُمْ إِلَى الْكَعْبَيْنِ وَإِنْ كُنْتُمْ جُنُبًا فَاطَّهَّرُوا ﴾
«Эй мўминлар, намозга турганингизда юзларин-гизни ҳамда қўлларингизни чиғаноқларигача ювингиз, бошларингизга масҳ тортингиз (яъни нам қўлларингиз билан силангиз) ва оёқларингизни ошиқларигача ювингиз! Агар жунуб бўлсаларин-гиз, чўмилингиз!» (Моида: 6).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам: «Аллоҳ намозни таҳоратсиз қабул қилмас» деганлар (Имом Муслим ривояти).
Бешинчи шарт: бадан, кийим ва (намоз ўқила-диган) жойнинг поклиги
Бадан поклигига Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг истиҳоза қони кўраётган аёлга айтган ушбу: «Баданингиздан қонларни ювинг ва намоз ўқинг!» ҳадиси далилдир (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).
Кийимнинг поклигига эса Аллоҳ таолонинг ушбу:
﴿ وَثِيَابَكَ فَطَهِّرْ ﴾
«Кийимларингин покла!» ояти далилдир (Муд-дассир: 4).
Намоз ўқиладиган жойнинг поклигига далил эса, Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳунинг ушбу ҳадисидир: «Аъробий ўрнидан туриб, масжидга сия бошлади. Одамлар уни уриш учун ўринларидан турдилар. Бироқ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Унга тегманглар ва пешоби устига бир пақир ёки челак сув қуйинглар! Сизлар қийинлаштирувчи қилиб эмас, осонлаштирувчи қилиб жўнатилгансизлар», дедилар» (Имом Бухорий ривояти).
Олтинчи шарт: намоз вақтининг кириши
Намозни ўқиш, вақти кирсагина фарз бўлади. Намоз вақти кирмай ўқилган намоз раво бўлмайди. Чунки Аллоҳ таоло:
﴿ إِنَّ الصَّلَاةَ كَانَتْ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ كِتَابًا مَوْقُوتًا ﴾
«Албатта, намоз мўминларга (вақти) тайинлан-ган фарз бўлди» (Нисо: 103) яъни, муайян вақтда (ўқилади), деган. Чунки Жибрийл алайҳиссалом келиб, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга намоз вақтларини ўргатган: намоз вақтининг бошланиши ва охирги вақтларида имом бўлиб намоз ўқиган ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга: «Бу икки вақт оралиғида (намоз) вақт(и) бор» деган (Саҳиҳ ҳадис. Термизий, Насоий ва бошқалар ривояти).
Еттинчи шарт: авратни ёпиш
Бунинг далили Аллоҳ таолонинг ушбу қавлидир:
﴿ يَا بَنِي آدَمَ خُذُوا زِينَتَكُمْ عِنْدَ كُلِّ مَسْجِدٍ ﴾
«Эй Одам болалари, ҳар бир сажда чоғида зийнатланингиз (яъни тоза либосда бўлингиз)» (Аъроф: 31).
Кийим зийнати — авратни ёпган кийимлардир. Илм аҳллари авратни ёпиш намознинг соғлом бўлиш шартларидан бири ва авратини ёпишга қодир бўла туриб яланғоч намоз ўқиган одамнинг намози фосид эканига ижмоъ қилганлар.
Саккизинчи шарт: ният
Бунинг далили Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қавлидир:
«Дарҳақиқат, амаллар ниятга кўрадир. Ҳар бир кишига қилган нияти(га кўра савоб берилажак)дир» (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).
Тўққизинчи шарт: қиблага юзланиш
Бунинг далили Аллоҳ таолонинг ушбу оятидир:
﴿ قَدْ نَرَى تَقَلُّبَ وَجْهِكَ فِي السَّمَاءِ فَلَنُوَلِّيَنَّكَ قِبْلَةً تَرْضَاهَا فَوَلِّ وَجْهَكَ شَطْرَ الْمَسْجِدِ الْحَرَامِ وَحَيْثُ مَا كُنْتُمْ فَوَلُّوا وُجُوهَكُمْ شَطْرَهُ ﴾
«Гоҳо юзингиз самода кезганини кўрамиз. Бас, албатта Биз сизни ўзингиз рози бўлган қиблага бурамиз. Юзингизни Масжид-ал-Ҳаром (Макка) томонга буринг! (Эй мўминлар, сизлар ҳам) қаерда бўлсангизлар, юзларингизни унинг тарафига бурингиз!» (Бақара: 144).
Намознинг рукнлари
Намознинг рукн ва фарзлари бўлиб, улардан биронтаси бажо келтирилмаса, намоз бекор бўлади. Улар қуйидагилардир:
1- Ният
Ният, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам-нинг: «Амаллар ниятга кўрадир» ҳадисига биноан, муайян намозни адо этиш учун қатъий истакда бўлишдир (Муттафақун алайҳ). Ниятни намозни бошлаш учун биринчи такбирга қўлни кўтариш билан бирга ёки ундан бир оз аввал қилиш, афзалдир.
2- Такбиратул иҳром
(Намозни дунёвий ишларни қилишни таъқиқ-лайдиган) «Аллоҳу акбар!» (Аллоҳ ҳар нарсадан буюкдир!) жумласини, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қавлларига биноан, талаффуз қилиш: «Намознинг калити — таҳорат, (дунёвий ишларни) ҳаром қилгувчиси — такбир, (дунёвий ишларни) ҳалол қилгувчиси эса — салом беришдир» (Саҳиҳ ҳадис. Абу Довуд, Термизий ва бошқалар ривояти).
3- Қодир бўлган одамнинг тик туриши — қиём
Аллоҳ таоло айтди:
﴿ حَافِظُوا عَلَى الصَّلَوَاتِ وَالصَّلَاةِ الْوُسْطَى وَقُومُوا لِلَّهِ قَانِتِينَ ﴾
«Барча намозларни ва хусусан ўрта намозни (аср намозини) сақланглар — ўз вақтларида адо қилинглар! Ва Аллоҳ учун бўйинсунган ҳолда туринглар!» (Бақара: 238).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Имрон ибн Ҳусойн разияллоҳу анҳуга:
«Тик туриб намоз ўқи! Агар кучинг етмаса, ўтириб ўқи! Бунга ҳам қодир бўлмасанг, ёнбошлаб ўқи!» дедилар (Имом Бухорий ривояти).
4- Фарз ва нафл намозларнинг ҳар бир ракаатида Фотиҳа сурасини ўқиш
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Фотиҳа сурасини ўқимаган одамнинг намози, бекордир» (Имом Бухорий ривояти).
5- Рукуъ қилиш
Аллоҳ ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам-нинг қуйидаги қавлларига кўра рукуънинг фарз эканига ижмоъ қилинган.
Аллоҳ таоло айтди:
﴿ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا ارْكَعُوا وَاسْجُدُوا وَاعْبُدُوا رَبَّكُمْ وَافْعَلُوا الْخَيْرَ لَعَلَّكُمْ تُفْلِحُونَ ﴾
«Эй мўминлар, рукуъ қилингиз, сажда қилингиз ва Парвардигорингизга ибодат қилиб, яхшилик қилингиз, шоядки нажот топсангизлар» (Ҳаж: 77).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам эса намозида хато қилган одамга:
«... Сўнгра хотиржам бўлгунча рукуъ қил!» дедилар (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).
6- Рукудан кўтарилиш
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам намозида хато қилган одамга:
«... Сўнгра расо (тик) тургунча рукуъдан (бошинг-ни) кўтар!» дедилар (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).
7- Қоматни асо (тик) қилиш
Бунинг далили ҳозиргина қаламга олинган ва қуйидаги ҳадисга кўрадир:
«Аллоҳ рукуъси ва саждаси орасида қоматини тик қилмаган одамнинг намозига қарамайди» (Саҳиҳ ҳадис. Имом Аҳмад ривояти).
8- Сажда қилиш
Юқорида ҳозиргина қаламга олинган оят ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам намозида хато қилган одамга:
«Сўнгра хотиржам бўладиган даражада сажда қил!» деган ҳадис, бунинг далилидир.
9- Саждадан (бош) кўтариш
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам намозида хато қилган одамга:
«Сўнгра хотиржам ўтиргунча (саждадан бошингни) кўтар!» дедилар (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).
10- Икки сажда оралиғида ўтириш
Бунинг далили Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қавлидир: «Аллоҳ рукуъси ва сажда-си орасида қоматини тик қилмаган одамнинг намозига қарамайди» (Саҳиҳ ҳадис. Имом Аҳмад ривояти).
11- Рукуъ, сажда, қиём ва ўтиришда хотиржам бўлиш
Бунинг далили Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг намозида хато қилган одамга:
« ... хотиржам бўлгунингча», дедилар (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу қавлларини мазкур одамга рукуъ, сажда ва ўтиришда тилга олдилар ва тик туришда эса расо бўлишни айтдилар.
Хотиржамликнинг асли эса, рукуъ ва сажда қилган ҳамда ўтирган одамнинг аъзолари ўз жойига келиб бир марта «Субҳона Роббиял азийм» жумласини талаффуз қилиш учун кетган вақт мобайнида туришдир. Ундан ортиқ туриш эса, суннатдир.
12- Охирги ташаҳҳуд ва унда ўтириш
Охирги ташаҳҳуднинг далили Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳунинг ушбу қавлидир:
«Биз намозда ташаҳҳуд фарз бўлишидан илгари салом беришдан аввал: Аллоҳга саломлар бўлсин! Жибрийл ва Микоилга саломлар бўлсин!, дер эдик. Буни эшитган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар:
«Ундай деманглар. Чунки, Аллоҳ таолонинг ўзи Саломдир. Сизлар шундай денглар:
((التَّحِيَّاتُ لِلَّهِ، وَالصَّلَوَاتُ وَالطَّيِّبَاتُ، السَّلاَمُ عَلَيْكَ أَيُّهَا النَّبِيُّ وَرَحْمَةُ اللهِ وَبَرَكَاتُهُ، السَّلاَمُ عَلَيْنَا، وَعَلَى عَبَّادِ اللهِ الصَّالِحِينَ، أَشْهَدُ أَنْ لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللَّهُ، وَأَشْهَدُ أَنَّ مُحَمَّدًا عَبْدُهُ وَرَسُولُهُ))
«Олқишлар, дуолар ва бутун хуш нарсалар Аллоҳга бўлсин! Эй Пайғамбар, сизга салом, Аллоҳнинг раҳмати ва баракаси ёғилсин! Бизга ва Аллоҳнинг солиҳ бандаларига саломлар бўлсин! Мен: «Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ ва Муҳамммад Аллоҳнинг элчиси ва расулидир», дея гувоҳлик бераман» (Саҳиҳ ҳадис. Насоий, Дору Қутний ва Байҳақий ривояти).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
«Бировингиз (намозда ўтирса): Аттаҳийёту лилла-ҳи вассолаваату ваттоййибаат, десин» (Саҳиҳ ҳадис. Бу ҳадиснинг асли Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятларидадир. Абу Довуд ва бошқалар ривояти).
Сўнгги ташаҳҳуд учун ўтириш — рукндир. Чунки, охирги ташаҳҳудни ўқиш — рукндир.
13- Салом бериш
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
«Намознинг калити таҳорат, (дунёвий ишларни) ҳаром қилувчиси такбир ва (дунёвий ишларни) ҳалол қилгувчиси салом беришдир» (Саҳиҳ ҳадис. Абу Довуд, Термизий ва бошқалар ривояти).
14- Рукнларни тартиб билан қилиш
Масалан, Фотиҳа сурасини такбир таҳримадан аввал ўқилмайди, саждани рукуъдан илгари қилин-майди. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Менинг намоз ўқиганимни кўрганингиздек намоз ўқингиз!» деганлар (Имом Бухорий ривояти).
Агар намозхон намознинг Расулуллоҳ соллал-лоҳу алайҳи ва салламдан нақл қилинган фарзлари тартибига риоя қилмай, улардан кейингисини олдин, олдинги-сини кейин қилса, намози бекор бўлади.
Намознинг вожиблари
Намознинг вожиблари — намоз ичида мавжуд бўлган, бироқ қасддан тарк қилинса намоз бузиладиган, қасддан тарк қилмаса саҳв саждаси қилиниши керак бўлган амаллардир. Улар қуйидагилардир:
1 — Ҳар кўтарилиш, эгилиш, туриш ва ўтириш оралиғидаги такбир — такбир интиқолиялар. Фақат-гина, рукуъдан бошни кўтарилаётган пайтда такбир айтилмайди. Чунки Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳу:
«Мен Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳар йиқилиш, (бошни) кўтариш, туриш ва ўтиришда такбир айтганларини кўрганман», деган (Саҳиҳ ҳадис. Имом Аҳмад, Термизий, Насоий ва бошқалар ривояти).
2 — Рукуъда бир марта «Субҳаана роббиял азийм» (Азаматли Раббимни мушриклар тавсифлаётган ва Зотига нолойиқ сифатлардан поклайман) дейиш.
Чунки, Ҳузайфа разияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни назарда тутиб:
«Рукуъсида «Субҳаана роббиял азийм» (Азаматли Раббимни мушриклар тавсифлаётган Зотига нолойиқ сифатлардан поклайман), саждасида эса: «Субҳаана роббиял аълаа» (Олий Раббимни мушриклар тавсиф-лаётган ва Зотига нолойиқ сифатлардан поклайман), дер эдилар», деган.
3 — Саждада бир марта «Субҳаана роббиял аълаа» (Олий Раббимни мушриклар тавсифлаётган ва Зотига нолойиқ сифатлардан поклайман), дейиш
Бунинг далили ҳозиргина нақл қилинган Ҳузайфа разияллоҳу анҳунинг ҳадисидир.
4 — Танҳо ёки имом бўлиб намоз ўқиётган одам-нинг рукуъда бир марта «Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ» (Аллоҳ Ўзига ҳамд айтган одамни эшитади) дейиши
Бунинг далили Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қилган ушбу ҳадисдир:
«Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам рукуъдан қоматларини кўтаргач: «Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ» (Аллоҳ Ўзига ҳамд айтган одамни эшитади), дер ва ғоз турганида: «Роббана, лакал ҳамд» (Раббимиз Сенга ҳамд бўлсин!), дер эдилар» (Муттафақун алайҳ).
5 — Имом, муқтадий ёки танҳо намозхоннинг: «Роббана, лакал ҳамд» (Раббимиз Сенга ҳамд бўлсин!) дейиши
Бунинг далили юқоридаги ҳадис ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қавллари ҳамдир: «Имом «Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ» (Аллоҳ Ўзига ҳамд айтган одамни эшитади) деса: «Аллоҳумма, Роббана, ва лакал ҳамд» (Эй Аллоҳ — Раббимиз Сенга ҳамд бўлсин!) денглар» (Муттафақун алайҳ).
6 — Икки сажда оралиғида дуо қилиш
Булар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўқиган ушбу дуолардир:
«Аллоҳуммағ-фирлий, варҳамний, ва ъаафиний, ваҳдиний, варзуқний» (Аллоҳим, мени мағфират қил, раҳмат қил ва менга офият бер! Мени ҳидоят айла ва ризқлантир!) (Ҳасан ҳадис. Абу Довуд ва Термизий ривояти);
«Роббиғ-фирлий, Роббиғ-фирлий» (Раббим, мени мағфират айла! Раббим, мени мағфират айла!) (Саҳиҳ ҳадис. Ибн Можа, Ҳоким ва бошқалар рвиояти).
7 — Биринчи ташаҳҳуд
8 — Биринчи ташаҳҳуд учун ўтириш
Бунинг далили Руфоа ибн Рофеъ ривоят қилган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу ҳадисидир:
«Намозингга турсанг, Аллоҳни улуғла, сўнгра, билганингча Қуръон ўқи! Намоз ўртасида ўтирсанг, хотиржам бўл(иб ўтир): чап оёғингни тўшак қил ва ташаҳҳудни ўқи!» (Ҳасан ҳадис. Абу Довуд ва Байҳақий ривояти).
Намознинг суннатлари
Намознинг, савобларини олиш учун намозхон риоя қилиши керак бўлган суннатлари бор. Улар қуйидаги-чадир:
1 — Қўлларни қуйидаги ҳолатларда елка ёки қулоқлар рўпарасига қадар кўтариш:
а) такбир таҳримада (биринчи такбирда);
б) рукуъ қилаётганда;
в) рукуъдан кўтарилаётганда;
г) иккинчи ракаатдан учинчи ракаатга тураётганда.
Бунинг далили Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳумо ривоят қилган ушбу ҳадисдир:
«Дарҳақиқат, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам намозга турсалар, қўлларини елкасига баробар бўлгун-ча кўтарар ва такбир айтар эдилар. Рукуъ қилмоқчи бўлсалар ҳам шундай қилар (такбир айтар) эдилар. Бошларини рукуъдан кўтармоқчи бўлсалар ҳам шундай қилар (такбир айтар) эдилар» (Муттафақун алайҳ).
Иккинчи ракаатдан учинчи ракаатга туришнинг далили эса, Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳумо иккинчи ракаатдан турар экан қўлларини кўтарар ва бу ҳаракатини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга нисбатлар эди (Мавқуф ҳадис. Имом Бухорий ривояти. Ҳофиз ибн Ҳажар: Бу ҳадиснинг ҳукми марфуъдир, деган).
2 — Ўнг қўлни чап қўл устига қўйиб (боғлаб), кўкрак устига ёки остига, киндик устига қўйиш
Бунинг далили Саҳл ибн Саъд разияллоҳу анҳунинг «Одамлар (яъни саҳобалар) намозда ўнг қўлларини чап билаклари устига қўйишларига буюриларди», деган қавлидир (Мавқуф ҳадис. Имом Бухорий ривояти. Ҳофиз ибн Ҳажар: Бу ҳадиснинг ҳукми марфуъдир, деган).
Воил ибн Ҳажар разияллоҳу анҳу айтди:
«Мен Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга намоз ўқидим. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўнг қўлларини чап қўллари устига боғлаб, кўксиларига қўйдилар» (Саҳиҳ ҳадис. Ибн Хузайма ривояти).
3 — Таважжуҳ қилиш ёки кириш дуоси
Кириш дуоси шудир: «Субҳаанакаллоҳумма ва биҳамдика ва табарокасмука, ва таъала жаддука ва лаа илаҳа ғойрук» (Эй Аллоҳ, Сени, Сенинг мақтовларинг билан, (мушриклар сифатлаётган ва Зотингга нолойиқ сифатлардан) поклайман. Сенинг исминг ва шарафинг олий бўлди. Ва Сендан бошқа илоҳ йўқдир) (Бу ҳадисни Имом Муслим раҳимаҳуллоҳ Умар разияллоҳу анҳуга мавқуф ўлароқ нисбатлади. Абу Довуд, Термизий ва Ҳоким ривояти эса марфуъдир. Ҳадиснинг ўзи эса саҳиҳдир).
4 — Биринчи ракаатда «аъузу» ва ҳар бир ракаатда басмалани хуфёна айтиш
Бунинг далили Аллоҳ таолонинг ушбу оятидир:
﴿ فَإِذَا قَرَأْتَ الْقُرْآنَ فَاسْتَعِذْ بِاللَّهِ مِنَ الشَّيْطَانِ الرَّجِيمِ ﴾
«(Эй мўмин бандам), ҳар қачон Қуръон қироат қилсанг, албатта қувилган — малъун шайтон (васвасаси)дан Аллоҳ паноҳ беришини сўрагин!» (Наҳл: 98).
5 — Фотиҳа сурасини ўқиб бўлгач, «Аамийн!» дейиш
Имом бўлиб ёки иқтидо қилиб ёхуд танҳо намоз ўқиган одамнинг Фотиҳа сураси тугагач, «Аамийн!» дейиши суннатдир. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: «Имом:
﴿ غَيْرِ الْمَغْضُوبِ عَلَيْهِمْ وَلَا الضَّالِّينَ ﴾
«Бизларни, ғазабга дучор бўлмаган ва ҳақ йўлдан тоймаган зотларга инъом қилган йўлинг бўлмиш — Тўғри йўлга йўллагайсан» (Фотиҳа: 8, 7) дегач: Аамийн!, денглар. Кимнинг бу сўзи фариш-таларнинг (Аамийн!, деган) сўзига тўғри келиб қолса, унинг аввал қилган гуноҳлари кечирилади» (Шу маънодаги Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).
Зеро Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам
﴿ غَيْرِ الْمَغْضُوبِ عَلَيْهِمْ وَلَا الضَّالِّينَ ﴾
оятини ўқигач товушларини узатиб: Аамийн!, дер эдилар (Саҳиҳ ҳадис. Абу Довуд ва Термизий раҳимаҳумаллоҳлар Воил ибн Ҳажардан ривоят қилдилар).
6 — Фотиҳа сурасидан кейин қироат қилиш
Бу қироат бомдод намозининг ҳар икки ракаатида, пешин, аср, шом ва хуфтон намозларининг биринчи икки ракаатида битта сура ёки (камида) бир ёхуд икки оят ўқиш, демакдир. Чунки, «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам пешин намозининг биринчи икки ракаатида Фотиҳа ва иккита сурани, кейинги икки ракаатда эса Фотиҳа сурасинигина ўқир ва гоҳида оятларни эшиттириб қўяр эдилар» (Муттафақун алайҳ).
7 — Жаҳрия намозларда қироатни товуш чиқариб, товуш чиқарилмаслиги керак бўлган намозларда товуш чиқармасдан қироат қилиш
Намозхон шом ва хуфтон намозининг биринчи икки ракаатида ҳамда бомдод намозининг икки ракаатида қироатни товушини чиқариб — жаҳрия қилади. Бошқа намозларда эса хуфёна қироат қилади. Биз бу намозлардан, фарз намозларни назарда тутмоқдамиз. Бундай қилиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан қавл ва амал ўлароқ нақл қилин-ган. Нафл намозларда эса, масалан, кундузи ўқиладиган намозларда товуш чиқарилмай ўқилиши, кечалари эса товуш чиқариб — жаҳрия ўқилиши, суннатдир. Агар тунда товуш чиқариб ўқиш бировларга зарар берадиган бўлса, товуш чиқармай ўқиш мустаҳабдир.
8 — Қироатни бомдод намозида узун, пешин, аср ва хуфтон намозларида ўртача, шом намозида эса қисқа қилиш
Сулаймон ибн Ясор раҳимаҳуллоҳ ривоят қилди: Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу: «Мен Мадинадаги фалончи имом каби Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг намозига ўхшаш намоз ўқиган бирон кимсани кўрмадим», деди. Мен ўша имомга иқтидо қилиб намоз ўқидим. У пешин намозининг биринчи икки ракаатида узун, кейинги икки ракаатида эса қисқа қироат қиларди. Аср намозини енгил ўқир, шом намозининг биринчи икки ракаатида қисқа сураларни, хуфтон намозининг биринчи икки ракаатида эса ўртача узунликдаги сураларни, бомдод намозида эса узун сураларни қироат қилди» (Бу ерда назарда тутилган бўлимлар, Қуръони Карим тартибидаги «Қоф» сурасидан Қуръоннинг охиригача ёзилган сураларни ўз ичига олади. Бу бўлимдаги «узун суралар» «Қоф» сурасидан «Амма ятасааалувн» сурасигача бўлган суралардир. «Ўртача узунликдаги суралар» эса, «Амма ятасааалувн» сурасидан «Зуҳо» сурасигача, қисқа суралар эса «Зуҳо» сурасидан Қуръоннинг энг охирги сураси орасидаги суралардир).
9 — (Иккинчи ташаҳҳудда) Расулуллоҳ соллал-лоҳу алайҳи ва салламдан собит бўлганидек ўтириш. Яъни, оёқни тўшак қилиш.
Илк ташаҳҳудда оёқни тўшак қилиб ўтирилади. Иккинчи ташаҳҳудда эса чап думба билан ерга ўтирилади. Бунинг далили Абу Ҳумайд Соидий разияллоҳу анҳунинг саҳобалар ҳузурида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг намозини таърифлар экан айтган ушбу сўзидир:
«... Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам иккинчи ракаатда ўтирмоқчи бўлсалар, чап оёғига ўтирар ва ўнг оёқларини тиклар эдилар. (Тўрт ракаатли намозларда эса) орқалари билан ўтирар эдилар» (Имом Бухорий ривояти).
Бундан оёқни тўшак қилиш ва орқа билан ўтириш қандай экани маълум бўлмоқда.
Оёқни тўшак қилиш: чап оёқнинг кафтига ўтириб, ўнг оёқни тиклашдир.
Орқа билан ўтириш эса, чап оёқни ўнг оёқ болдир суяги тагида ўтказиб, думба билан ерга ўтириб, ўнг оёқни тиклашдир.
Диққат: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ташаҳҳудга ўтирганлари маҳал чап қўлларини чап тиззалари, ўнг қўлларини ўнг тиззалари устига қўяр ва кўрсаткич бармоқлари билан ишора қилар эдилар (Имом Муслим ривояти). «Кўзлари эса кўрсаткич бармоғидан нарига боқмас эди» (Саҳиҳ ҳадис. Абу Довуд ривояти).
10 — Саждада дуо қилиш
Бунинг далили Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қавлларидир:
«Унутмангларки, менга рукуъ ва саждада Қуръон ўқиш таъқиқланди. Бас, рукуъда Аллоҳни улуғланглар, саждада эса кўп дуо қилишга ҳаракат қилинглар. Чунки, (саждадаги) дуо ижобат қилинишга лойиқроқ-дир» (Имом Муслим ривояти).
11 — Охирги ташаҳҳудда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот айтиш
Ташаҳҳудни «Аттаҳийяту .... ва анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва росулуҳ»гача ўқиб бўлгач, намозхон:
((اللَّهُمَّ، صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ ،كَمَا صَلَّيْتَ عَلَى إِبْرَاهِيمَ وَعَلَى آلِ إِبْرَاهِيمَ، وَبَارِكْ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ كَمَا بَارَكْتَ عَلَى إِبْرَاهِيمَ وَعَلَى آلِ إِبْرَاهِيمَ فِى الْعَالَمِينَ، إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيدٌ))
«Эй Аллоҳ, Муҳаммадга ва Муҳаммаднинг оиласига худди Иброҳим ва Иброҳимнинг оиласига ёғдирганингдек салавот ёғдир. Эй Аллоҳ, Муҳаммадга ва Муҳаммаднинг оиласига худди Ибоҳим ва Иброҳим-нинг оиласига оламлар ичра барака ёғдирганингдек барака ёғдир! Дарҳақиқат, Сен — ҳамдларга лойиқ буюк Зотсан» (Имом Муслим ривояти. Унинг ривоятида «Иброҳим оиласига салавот ёғдирганингдек ... Иброҳим оиласига барака ёғдирганингдек», дейилган. Иловалар эса, бошқа саҳиҳ ривоятлардан келтирилди»).
12 — Охирги ташаҳҳудда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот айтилгандан сўнгра дуо қилиш
Бунинг далили Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қавлларидан нақл қилинган осордир: «Бировингиз намозидан фориғ бўлса, тўрт нарсани тиласин. Тўрт нарсадан сўнгра хоҳлаганича дуо қилсин: «Эй Аллоҳ, мен Сенга жаҳаннам азобидан, қабр азобидан, ҳаёт, ўлим ва Масиҳи Дажжол фитналаридан сиғинаман» (Саҳиҳ ҳадис. Байҳақий ривояти. Бу ҳадиснинг асли Имом Муслимнинг «Саҳиҳ»идадир. Унда: «Бировингиз охирги ташаҳ-ҳуддан фориғ бўлса, Аллоҳга тўрт нарсадан сиғинсин ...!» дейилган).
13 — Намозхоннинг чап томонга салом бериши
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг «ўнг ва чап томонларга салом берганлари ва салом берган-ларида (орқа тарафда ўтирган одамга) юзларининг оқлиги кўрингани» собит бўлган (Имом Муслим ривояти).
14 — Саломдан кейинги зикр ва дуолар
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан салом-дан сўнгра айтиш мустаҳаб бўлган қатор зикр ва дуолар ворид бўлган. Биз улардан баъзиларини саралаб келтирамиз:
а) Савбон разияллоҳу анҳу айтди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам намозларини тугатиб бўлгач, уч марта истиғфор айтар» (яъни, уч марта: Астағфируллоҳ, астағфируллоҳ, астағфируллоҳ, дер) сўнгра,
((اللَّهُمَّ، أَنْتَ السَّلَامُ وَمِنْكَ السَّلَامُ تَبَارَكْتَ يَا ذَا الْجَلَالِ وَالْإِكْرَامِ))
«Эй Аллоҳ, Сен — Саломсан ва салом Сендандир! Эй улуғлик ва эҳтиром эгаси, Сен буюк бўлдинг!» дердилар (Имом Муслим ривояти).
б) Муоз ибн Жабал разияллоҳу анҳу ривоят қилди: «Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қўлимдан ушлаб: «Эй Муоз! Аллоҳ номига онт ичиб айтаманки, мен сени яхши кўраман ва ҳар бир намоз сўнггида:
(( اللَّهُمَّ، أَعِنِّي عَلَى ذِكْرِكَ ، وَشُكْرِكَ، وَحُسْنِ عِبَادَتِكَ ))
«Эй Аллоҳ, менга Сени эслашим, Сенга шукрона келтиришим ва Сенга чиройли ибодат қилишимга ёрдамчи бўл!» дегин, дедилар (Саҳиҳ ҳадис. Имом Аҳмад, Абу Довуд , Ҳоким ва бошқалар ривояти).
в) Муғийра ибн Шўъба разияллоҳу анҳу ривоят қилди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳар бир фарз намоз охирида шундай дер эдилар:
((لا إِلَهَ إِلا اللَّهُ وَحْدَهُ لا شَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ، وَلَهُ الْحَمْدُ، وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ، اللَّهُمَّ لا مَانِعَ لِمَا أَعْطَيْتَ، وَلا مُعْطِيَ لِمَا مَنَعْتَ، وَلا يَنْفَعُ ذَا الْجَدِّ مِنْكَ الْجَدُّ ))
«Ягона, шериксиз Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқдир. Эгадорлик ва ҳамду санолар Унингдир ва У, ҳар бир нарсага Қодирдир. Эй Аллоҳ, Сен ато этган нарсани тўсувчи, Сен тўсган нарсани ато этгувчи йўқдир! Шарафли инсонларга Сен(инг ҳузуринг)да шарафлари фойда бермайди» (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).
г) Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қилди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Ким ҳар бир намоздан сўнгра Аллоҳга ўттиз уч марта тасбеҳ, ўттиз уч марта ҳамд ва ўттиз уч марта такбир айтса ва жами тўқсон тўққизта бўлиб, уни:
((لا إِلَهَ إِلا اللَّهُ وَحْدَهُ لا شَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ، وَلَهُ الْحَمْدُ، وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ ))
«Ягона, шериксиз Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқдир. Эгадорлик ва ҳамду санолар Унингдир ва У, ҳар бир нарсага Қодирдир», дея юзта қилса, хатолари денгиз кўпикларича кўп бўлсада кечирилади» (Имом Муслим ривояти).
д) Абу Умома разияллоҳу анҳу айтди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ҳар бир намоздан сўнгра Оятул курсийни ўқиган одамнинг жаннатга киришига ўлишигина тўсиқдир», дедилар (Саҳиҳ ҳадис. Насоий, Ибн Ҳиббон ва Табароний ривояти).
е) Саъд ибн Абу Ваққос разияллоҳу анҳу ўқитувчи ўқувчиларга ўргатганидек, ўз фарзандларига ушбу жумлаларни ўргатар ва дер эди: «Расулуллоҳ соллал-лоҳу алайҳи ва саллам намоздан сўнгра паноҳ сўраб шундай дер эдилар:
(( اللَّهُمَّ، إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الْبُخْلِ، وَأَعُوذُ بِكَ مِنَ الْجُبْنِ، وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ أَنْ أُرَدَّ إِلَى أَرْذَلِ الْعُمُرِ، وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ فِتْنَةِ الدُّنْيَا، وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ عَذَابِ الْقَبْرِ ))
«Эй Аллоҳ, мен Сенга бахиллик, қўрқоқлик, хор умрга қайтарилиш, дунё фитнаси ва қабр азобидан сиғинаман!» (Имом Бухорий ривояти).
Намозда мубоҳ бўлган нарсалар
Намозхоннинг намозда қуйидаги нарсаларни қили-ши мубоҳ (рухсатли)дир:
1 — Имомга луқма бериш
Агар имом бирон оятни унутса, иқтидо қилган одам унга луқма бериб, оятни эслатиши мумкин. Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳумо ривоят қилди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам намозлардан бирини ўқиб, қироат қилдилар. Қироат асносида адашдилар ва намозни тугатиб бўлгач отамга: «Намозда сиз биз билан бирга эдингизми?» — дедилар. Отам: Ҳа, — деб жавоб берганларида: «Менга луқма беришингизга нима монеъ бўлди?!» — дедилар (Саҳиҳ ҳадис. Абу Довуд, Ҳоким ва Ибн Ҳиббон ривояти).
2 — Тасбиҳ айтиш ва қарсак чалиш
Агар имом хато қилса огоҳлантириш, аъмо одамга йўл кўрсатиш каби ҳолатларда тасбиҳ айтиш ёки қарсак чалишнинг зарари йўқдир. Чунки Расулуллоҳ соллал-лоҳу алайҳи ва саллам: «Ким (имом бўлиб) намозида бирон нарсани унутса, (иқтидо қилган одам) тасбиҳ айтсин! Қарсак чалиш хотинлар учундир!» — дедилар (Муттафақун алайҳ).
3 — Илон ва чаён каби (зарарли) ҳашаротларни ўлдириш
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳақида шундай деганлар: «Намозда икки қора нарса: илон ва чаённи ўлдиринглар!» (Саҳиҳ ҳадис. Имом Аҳмад, Абу Довуд, Термизий ва бошқалар ривояти).
4 — Олдидан ўтаётган одамни қўл билан тўсиш
Бунинг далили Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қавлларидир: «Бировингиз одамлар-дан тўсиб турадиган бирон нарсага қараб намоз ўқиётган бўлса ва бирон киши унинг олдидан ўтмоқчи бўлса, қўли билан тўссин! Агар бўйин эгмаса у билан урушсин! Чунки, у — Шайтондир!» (Муттафақун алайҳ).
5 — Гапирган ёки салом берган одамга ишора қилиш
Жобир ибн Абдуллоҳ разияллоҳу анҳу айтди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Мустолақ қабиласига кетар эканлар мени (бир иш учун) жўнатдилар. Қайтиб келганимда туя устида намоз ўқиётган эканлар. Мен ҳам у Зотга гапира бошлаган эдим, қўллари билан (яхши дегандек) ишора қилдилар. Сўнгра, яна гапирсам, яна ўшандай ишора қилдилар. Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг (намозларида) қироат қилаётганларини эшитар экан-ман, гўё яхши дегандек бошларини қимирлатиб қўйдилар. Намозларини тугатгач: «Мен сени жўнатган ишни нима қилдинг? Сенга жавоб беришимга намоз ўқишим монеъ бўлди», — дедилар» (Имом Муслим ривояти).
Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳумо Суҳайб разияллоҳу анҳунинг бу ҳадис ҳақида: «Мен Расулул-лоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бармоқлари билан ишора қилганини биламан», — деганини нақл қилди (Саҳиҳ ҳадис. Имом Аҳмад, Абу Довуд, Термизий ва бошқалар ривояти).
Мазкур ҳадислардан ишоралар қўл билан, бош билан имо ёки бармоқлар билан бўлиши тушунил-моқда.
6 — Болакайни кўтариш ва унинг намозхонга осилиши
Қатода Ансорий разияллоҳу анҳу айтди: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг одам-ларга имом бўлиб намоз ўқиганларида Абу Оснинг қизи, яъни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қизлари Зайнабнинг қизи Умоманинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг елкасида эканини кўрдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам рукуъ қилар экан уни (ерга) қўяр, саждадан кўтарилаётганларида эса уни қайта кўтариб олар эдилар» (Имом Муслим ривояти).
7 — Эҳтиёж туғилса озгина юриш
Оиша разияллоҳу анҳо: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уй ичида намоз ўқир, эшик берк ёки қулфланган эди. Эшик олдига келиб таққиллаттим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам келиб эшикни очиб, намоз-гоҳларига қайтдилар», — деб эшикнинг қибла тарафда бўлганини таъкидладилар» (Ҳасан ҳадис. Имом Аҳмад, Абу Довуд, Термизий, Насоий ва бошқалар ривояти).
8 — Оз ҳаракатлар
Масалан, сафдаги одамни олдинга ёки орқага тортиш ёхуд иқтидо қилган одамни чап томондан ўнг томонга буриб қўйиш, кийимни тузатиш, эҳтиёж бўлса йўталиш, танани қашиш, эснаганда оғизни қўл билан тўсиш каби ҳаракатлар.
Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳу айтди: «Маймуна холамникида тунадим. Расулуллоҳ соллал-лоҳу алайҳи ва саллам тунда кеча намозини бошладилар. Мен ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга иқтидо қилиб чап томонларига турдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бошимдан ушлаб ўнг томонларига ўтказиб қўйдилар» (Муттафа-қун алайҳ).
Намознинг макруҳлари
1 — Осмонга қараш
Бунинг далили Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қавлидир: «Одамларга нима бўлдики, намозларида кўзларини осмонга тикишмоқда?! (Ё) улар бу ишларидан тийиладилар ёки уларнинг кўзлари(нинг нури) тортиб олинади!» (Имом Бухорий ривояти. Имом Муслим шу маънода ривоят қилди).
2 — Қўлларни белга қўйиш
Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам «қўлларни белга қўйишни» таъқиқлаганлар (Муттафа-қун алайҳ).
3 — Ҳожат бўлмаган бир пайтда бош ёки кўзни буриш
Бунинг далили Оиша разияллоҳу анҳонинг ушбу қавлидир: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан одамнинг намозда ўгирилиб қараши ҳақида сўраганимда: «У — шайтоннинг банда намозидан зудлик билан олган (улуш)идир», — деб жавоб берди-лар» (Имом Бухорий ва Абу Довуд ривояти. Ҳадис лафзи Абу Довудникидир).
4 — Беҳуда нарсалар
Беҳуда, намоздан чалғитадиган ва намознинг хушусини кетказадиган нарсалар. Бунинг далили Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Намоз-да сокин-хотиржам бўлингиз!» ҳадисидир (Имом Муслим ривояти).
5 — Сочни турмаклаш, кийим ва енгларни шимариш
Бунинг далили Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қавлидир: «Мен етти суяк узра сажда қилишга, кийимларни шимармаслик ва сочларни турмакламасликка буюрилдим» (Муттафақун алайҳ).
6 — Сажда қилинадиган ердаги тош ва тупроқларни бир мартадан ортиқ сидириш
Муайқиб разияллоҳу анҳу айтди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам масжидда (тош ва тупроқларни) сидиришни тилга олар экан: «Сидириш керак бўлса, фақат бир марта (сидиринг)!» — дедилар» (Имом Муслим ривояти).
Яна Муайқиб разияллоҳу анҳу ривоят қилди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам саждаго-ҳидаги тупроқларни текислаётган одамга: «Агар текис-ламоқчи бўлсанг, фақатгина, бир марта текисла!» — дедилар (Муттафақун алайҳ).
7 — Қўлларни кийим ичига киритиш ва оғизни кийим билан тўсиш
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу айтди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам (намозда) қўлларни кийим ичига киритиш ва (намозхон) одамнинг оғзини (кийим билан) бекитишини таъқиқладилар» (Ҳасан ҳадис. Абу Довуд, Термизий ва бошқалар ривояти)
(«Қўлларни кийим ичига киритиш»: (араб тилида «садл» деб аталади) Хаттобий раҳимаҳуллоҳ айтди: «Садл» — кийимни ерга тегадиган даражада кийиш, — деди. Ибн Асир раҳимаҳуллоҳ эса уни бундай таърифлади: «Намозда таъқиқланган садл» — намоз-хоннинг кийимига ўраниб, қўлларини кийим ичига киритган ҳолда рукуъ ва сажда қилишидир. Бу, яҳудийларнинг иши бўлгани учун, мусулмонларга таъқиқланди. Яҳудийлар кўйлаги ёки кийимлари ичига қўлларини киритиб олишар эди. Ҳатто, «намозда таъқиқланган садл» — лунгини бошга ташлаб, унинг икки тарафини елкаларигача тушурмай, чап ва ўнг томондан осилтириб олиш, ҳам дейилди)
(«Оғизни кийимлар билан тўсиш» ҳақида Ибн Асир раҳимаҳуллоҳ шундай деди: «Унинг маъноси: Араблар-нинг саллалари билан оғизларини тўсиб олиш одати бор эди. Мусулмонларга бундай қилиш таъқиқланди. Агар намозхон намозида эснамоқчи бўлса, оғзини қўли билан тўссин! Бундай қилиш ҳадисда ворид бўлган»).
8 — Овқат ҳозир бўлганида намоз ўқиш
Бунинг далили Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу ҳадисларидир: «Овқат тайёр бўл(иб дастурхонга олиб келин)ганида намоз ўқилмайди» (Имом Муслим ривояти).
9 — Қазои ҳожатга эҳтиёж бўлганида ва қалбни безовта қиладиган нарсалар содир бўлганида намоз ўқиш
Бунинг далили Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қавлидир: «Овқат тайёр бўл(иб дастурхонга олиб келин)ганида ва икки (катта ва кичик) қазои ҳожат пишиқтирганида намоз ўқилмайди» (Имом Муслим ривояти)
10 — Уйқу босиб турганида намоз ўқиш
Бунинг далили Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қавлидир: «Бировингизни намозда уйқу босса, уйқу кетгунича мизғиб олсин. Чунки, бировингиз уйқусираб намоз ўқиса, истиғфор айтаман деб ўзини ҳақоратлаб қўйиши мумкин» (Муттафақун алайҳ).
(Одам уйқусираган пайтида Аллоҳдан мағфират тилагини ифода этиш учун араб тилида «астағфирул-лоҳ» дея айтиши керак бўлган сўзнинг «ғайн» ҳарфини талаффуз қилиш жойи — махражи яқин бўлган «айн» ҳарфига айлантириб: «астаъфируллоҳ» (Аллоҳдан мени расво қилишини сўрайман) дея ўзини ҳақорат қилиб қўйиши мумкин).
Намозни бекор қиладиган амаллар
Намозни, қуйидаги ишлардан бирини қилиш бекор қилади:
1 — Қасддан ейиш ва ичиш
Бунинг далили Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Намозда бандлик бор!» деган қавллариир (Муттафақун алайҳ). Уламолар ижмоси шунгадир.
2 — Намозга алоқаси бўлмаган гапни қасддан талаффуз қилиш
Зайд ибн Арқам разияллоҳу анҳу айтди: «Биз намозда гаплашар эдик. Бировимиз намозда ёнидаги одам билан гаплашаверар эди. Сўнгра:
﴿ وَقُومُوا لِلَّهِ قَانِتِينَ ﴾
«Ва Аллоҳ учун бўйинсунган ҳолда туринглар!» ояти нозил бўлди (Бақара: 238). Бу билан намозда гаплашишимиз таъқиқланди» (Муттафақун алайҳ).
Бунга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам-нинг ушбу қавллари ҳам далилдир: «Дарҳақиқат, бу намозда одамларнинг гаплари жоиз бўлмайди» (Имом Муслим ривояти).
Агар оғиздан чиққан гап намозни тузатиш учун бўлса, масалан, иқтидо қилган одамнинг имомнинг қироатига луқма бериши, имом салом берганидан сўнгра намозни тўкис ўқидими ёки бирон ракаати қолгани ёки қолмагани ҳақида сўраб, қолган бўлса намозини давом эттириб тугатиши каби. Бундай ҳолат Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам намоз ўқиган пайтда рўй берган эди. Зулядайн разияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга: Унутдин-гизми ёки намоз ракаатлари камайдими? — деб савол берганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Зулядайн айтган гаплар тўғрими?» — деб сўрадилар. Саҳобалар: Тўғри, дейишгач Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам (намозларини келган жойидан давом эттириб) кейинги икки ракаатни ўқидилар ва саҳв саждасини қилдилар (Муттафақун алайҳ).
3 — Юқорида қаламга олинган рукн ёки шартлардан бирини қилмаслик
Намоз асносида ёки намоздан бир оз кейин рукн ва шартларни бажо келтирилмаса, (намоз бекор бўлади). Бунинг далили Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг намозини хато ўқиган одамга: «Орқангга қайт ва намозни қайта ўқи! Чунки, сен намоз ўқима-динг!» дея айтган қавлидир (Муттафақун алайҳ). Зеро бу одам икки рукн бўлган хотиржамлик ва маромига етказишни тарк қилган эди.
4 — Кўп ҳаракат
Намоздаги кўп ҳаракат ибодатга зид, қалб ва аъзоларни бошқа нарсалар билан чалғитишдир. Аммо саломга алик олинганини билдириш учун имо қилиш ёки кийимларни тузатиш ёхуд баданни қашламоқ каби оз ҳаракатлар, намозни бекор қилмайди.
5 — Товуш чиқадиган даражада кулиш
Бунга илм аҳлларининг барчаси ижмоъ қилган. Табассумнинг эса намозни бекор қилмаслигига, уламо-ларнинг аксари ижмоъ қилишган.
6 — Намозларни тартибсиз ўқиш
Яъни, шом намозини ўқимай туриб хуфтон намозини ўқиш. Бундай пайтда, шом намози ўқилма-гунича хуфтон намози бекор бўлиб қолаверади. Намозларнинг тартиби ворид бўлгани боис, уларни ўз тартиблари билан ўқиш фарздир.
7 — Ҳаддан ортиқ хатога йўл қўйиш
Масалан, хуфтон намозини саккиз ракаат қилиб ўқиш. Намозхоннинг бундай хатога йўл қўйиши, унинг намознинг руҳи бўлган хушуъга ўта диққатсиз бўлганига очиқ далилдир.
Саҳв саждаси
Саҳв саждаси, янглишлик сабабли намозда йўл қўйилган хатонинг ўрнини тўлдириш учун қилинган икки саждадан иборатдир.
Саҳв саждасининг сабаблари:
Саҳв саждасининг учта сабаби бор:
1) Намоздаги ибодатларга қўшимча қўшиш;
2) Намоздаги вожиблардан биронтасини кам қилиш;
3) Шубҳаланиш.
1 — Намоздаги ибодатларга бирон нарсани қўшиш
Бирон мўмин намозида рукуъ ёки сажда ёхуд шунга ўхшаш нарсаларни унутса, намозини салом билан тугатгач, иккита сажда қилиб қўяди. Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳудан шундай ривоят қилинди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам пешин намозини беш ракаат қилиб ўқидилар. У зотга: Намозга (бирон ракаат) қўшилдими?, — деб савол берилганида: «Нима бўлди?»,— деб сўрадилар. Саҳобалар: Намозни беш ракаат қилиб ўқидингиз, — дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам салом бергач иккита сажда қилдилар».
Бошқа бир ривоятда эса шундай дейилган: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам оёқларини буриб, қиблага юзландилар ва иккита сажда қилгач салом бердилар» (Муттафақун алайҳ).
Намозга бирон қўшимча қўшилган бўлса, саҳв саждаси учун намозни тугатишдан илгари салом берилади. Бунинг мисоли қўйидагичадир: Агар намозхон намози асносида битта саломни янглишлик билан ортиқча берган ва буни бир оз кейин тушуниб етган бўлса, намозини тугатиб салом беради ва саҳв учун иккита сажда қилиб, ортидан салом беради. Чунки, Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу шундай ривоят қилган: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам биз билан бирга пешин ёки аср намозларидан бирини ўқир эканлар иккинчи ракаатда салом бериб қўйдилар. Шошиб турган одамлар масжид эшигидан чиқиб кетдилар ва намоз (ракаатлари) камайибди-да!, — дер эдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир ёғочга аччиқлангандек суяниб турар эдилар. Бир одам ўрнидан туриб: Ё Расулуллоҳ, унутдингизми ёки намоз (ракаатлари) камайтирилдими?, — деб сўраб қолди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Унутмадим ва намоз (ракаатлари) ҳам камайтирилмади!» — деб жавоб бердилар. Ҳалиги одам: Ундай бўлса, сиз унутибсиз!, — деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Бу айтган гап тўғрими?» — деб сўрадилар. Саҳобалар: Ҳа, — дегач, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам олдинга ўтиб, намозининг қолган (ракаат)ларини ўқиб, салом бердилар. Сўнгра, икки (саҳв) саждаси қилиб, салом бердилар» (Муттафақун алайҳ).
2 — (Вожиблардан) биронтасини кам қилиш
Биров намозида унутиб, вожиблардан биронтасини кам қилган бўлса, саҳв учун саломдан илгари икки сажда қилади. Бунинг мисоли: ўртадаги ташаҳҳудни унутса ва уни тик турганидан сўнграгина эсласа, ташаҳҳуд учун ўтиради ва салом беришдан илгари саҳв учун икки сажда қилади.
Чунки, Абдуллоҳ ибн Буҳайна разияллоҳу анҳу шундай ривоят қилган: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам биз билан бирга пешин намозини ўқидилар ва биринчи икки ракаатдан сўнгра ўтирмай, ўринларидан турдилар. Одамлар ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга турдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам намозларини тугатгач, одамлар унинг салом беришини кутишар экан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўтирган ҳолатларида такбир айтиб, салом беришдан илгари иккита сажда қилдилар ва салом бердилар» (Муттафақун алайҳ).
3 — Шубҳаланиш
Шубҳаланишдан мақсад, намозхоннинг икки фикр ўртасида тараддудланиб қолишидир. Яъни, икки амалнинг қайси бири содир бўлгани ҳақида шубҳала-нишдир. Шубҳаланиш — бир ишнинг кўп ёки оз бўлгани ҳақида бўлади. Масалан, намозхон намозини уч ёки тўрт ракаат ўқигани ҳақида шубҳаланиб қолади. Бундай шубҳаланишнинг икки ҳолати мавжуддир:
Биринчи ҳолат: Икки иш; ё ортиқча қилгани ёки кам қилганининг бири намозхониннг гумонига ғолиб келади ва гумони устун келган ишни қилади-да, салом берганидан сўнгра саҳв саждаларини қилади. Чунки, Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳу шундай ривоят қилган: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Агар бировингиз намозида шубҳа қилиб қолса, тўғрироғини ихтиёр қилсин ва ўшанинг асосида намозини тугатиб, салом берсинда, икки сажда қилсин!»» (Муттафақун алайҳ).
Иккинчи ҳолат: Намозхонда икки ишнинг ҳеч бири: на камчилик ва на қўшимча қўшгани аниқ бўлмаяпти. Бундай пайтда қаноатли, яъни оз бўлган тарафга кўра амал қилиб, намозини тугатиб, салом беришдан илгари саҳвнинг икки саждасини қилади. Чунки, Абу Саид Худрий разияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алай-ҳи ва салламдан ушбу ҳадисни ривоят қилган: «Бировингиз намозида шубҳа қилиб қолса ва уч ёки тўрт ракаат намоз ўқиганида шак қилса, шакка эътибор бермасин ва кўнгли қаноат қилганига амал қилсин ва салом беришдан илгари икки сажда қилсин! Агар ўқиган намозлари беш (ракаат) бўлса, намози жуфт бўлади. Агар тўрт ракаатни тўкис ўқиган бўлса, бу иши шайтонни хорлаш бўлади» (Имом Муслим ривояти).
Айтиб ўтилганларнинг хулосаси шуки, саҳв саждалари гоҳида саломдан илгари ва гоҳида саломдан кейин қилинади.
Салом бергандан кейин икки ердагина саҳв саждаси қилинади:
— (намоздаги ибодатларга) қўшимча қўшилса;
— икки ишдан бирини афзал кўришда шубҳа бўлса;
Салом беришдан илгари саҳв саждасини икки жойда қилинади:
— (намоздаги ибодатлардан биронтаси) кам қилинса;
— икки ишдан бирини танлашга имкон бер-майдиган шубҳа бўлса.
Саҳв саждасига тааллуқли фойдалар
1 — Намозхон намознинг фарзлари (рукнлари)дан биронтасини, масалан, кириш такбири — такбири таҳримани қасддан ёки билмасдан тарк қилган бўлса, унинг ўқиган бу намози бекордир. Агар у такбир таҳримадан бошқа амални қасддан тарк қилган бўлса, намози бекордир. Билмасдан тарк қилган бўлса ва ўша рукннинг келгуси ракаатдаги жойига етганида ўқиган биринчи ракаати бекор бўлиб, келгуси ракаати рукнни ўқимаган ракаат ерига ўтади. Агар иккинчи ракаатда тарк қилинган рукнга ета олмаса, намозхоннинг тарк қилинган фарз (рукн)га туриши ва у билан бирга намознинг бошқа ибодатларини қилиши керак. Мазкур ҳар икки ҳолатда ҳам намозхоннинг саломдан илгари ёки кейин саҳв саждаси қилиши лозим бўлади.
2 — Агар саҳв сажадси саломдан кейин бўлса, иккинчи марта салом бериш ҳам зарурдир.
3 — Намозхон намознинг вожибларидан биронта-сини қасддан тарк қилса, намози бекор бўлади. Агар билмасдан тарк қилган ва ўша жойдан айрилмай туриб эсга олган бўлса, уни ўша онда қилади ва бунинг зарари йўқдир. Агар хатосини ундан кейинги рукнга етмай туриб эсга олса, ортига қайтиб, унутган ишини қилиб намозини охиригача етказиб, салом бериб, саҳв саждаси қилиб, сўнгра (яна) салом беради. Агар кейинги рукнга етганида хато қилганини билса, намозида давом этаверади ва салом беришдан илгари саҳв саждаси қилади. Бу, юқорида эслатиб ўтганимиз ўрта ташаҳҳуд масаласига ўхшайди.
Намоз қандай ўқилади?
1 — Мусулмон одам намоз вақти киргач таҳоратли, авратлари ёпилган, бутун танаси билан қиблага тўғри юзланган ҳолатида туради.
2 — Сўнгра, тилида талаффуз қилмай, ўқимоқчи бўлган намози учун бутун қалби билан ният қилади.
3 — Сўнгра, «Аллоҳу акбар!» дея такбири таҳрима — кириш такбирини айтади. Айтиш асносида қўлларини елкасига баробар қилиб кўтаради.
4 — Ўнг қўлини чап қўли устига боғлаб, кўкрагига ёки киндиги устига қўяди.
5 — Сўнгра кириш дуоси (Субҳанакаллоҳумма), «аъузу» ва «бисмиллаҳ»ларни айтиб, Фотиҳа сурасини ўқиб, «Валаддооллийн»га етиб келганида «Аамийн!» — дейди.
6 — Сўнгра бир сура ёки Қуръондан билган сура ёки оятларни ўқийди.
7 — Сўнгра, қўлларини елкаларига баробар кўтариб: «Аллоҳу акбар!» дея рукуга кетади. Рукуда қўлларини тиззаларига етказади, орқасини олдинга узатади, бошини кўтармайди ва эгмайди, қўл бармоқлари тиззани оралари очиқ ҳолда ушлаб туради.
8 — Рукуда уч ёки ундан кўра кўпроқ марта «Субҳаана Роббиял азийм» дейди.
9 — Сўнгра, рукудан бошини «Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ!» дея кўтарар экан қўлларини елкаси барабор кўтаради. Тик тургач эса «Роббана лакал ҳамд, ҳамдан касиран тоййибан мубааракан фийҳ» (Роббимиз, Сенга кўп, пок ва баракали ҳамдлар бўлсин!), дейди.
10 — Сўнгра, «Аллоҳу акбар!» дея саждага кетади. Етти аъзоси билан сажда қилади: бурун билан пешона, қўлларнинг икки кафти, икки тизза ва оёқ бармоқ-ларининг учлари. Саждада пешона ва бурунни ерга маҳкам босиб, чиғаноқларни биқиндан узоқ тутиб, билакларни ерга теккизмайди ва бармоқ учларини қиблага юзлантиради.
11 — Саждага бош қўйганида «Субҳаана Роббиял аълаа!» (Олий Роббимни нолойиқ исм ва сифатлардан поклайман)ни уч марта ёки ундан кўра кўпроқ айтади.
12 — Сўнгра «Аллоҳу акбар!» дея саждадан бошини кўтариб, чап оёғини тўшак қилиб, ўнг оёғини тиклаб ўтиради ва: «Роббиғ-фирлий, вар-ҳамний, ва ъаафиний, ваҳ-диний вар-зуқний! » (Роббим, мени мағфират, афв, ҳидоят қил, менга марҳамат айла ва ризқ бер!) — дейди.
13 — Сўнгра, аввалгидек сажда қилади. Сўнгра такбир айтиб иккинчи ракаатга туради. (Иккинчи ракаатда ҳам) биринчи ракаатда қилганидек қилади, фақатгина, кириш дуосини ўқимайди. Агар намоз бомдод намози янглиғ икки ракаатли бўлса, ташаҳҳудни ўқиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот келтириб, аввал ўнг, кейин чап томонга ўгирилиб: «Ассалааму алайкум ва раҳматул-лоҳ» дея салом беради.
14 — Агар намоз икки ракаатли бўлмаса биринчи ташаҳҳуднинг охири яъни: «Ашҳаду ан лаа илаҳа иллаллоҳ ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва росулуҳ» (Аллоҳдан бошқа барҳақ илоҳ йўқ ва Муҳаммад Унинг қули ва элчиси эканига шаҳодат келтираман) дегач такбир айтиб, (кейинги) ракаатга қўлларини елкаси баробаригача кўтариб туради. Ва намозининг қолган ракаатларини ҳам юқоридаги тартибда ўқийди. Фақат, Фотиҳа сурасидан сўнгра биронта сура ўқимайди.
15 — (Уч ракаатли намозларнинг учинчи, тўрт ракаатли намозларнинг тўртинчи ракаатидан сўнгра) таваррук қилиб ўтиради. Таваррук — ўнг оёқни тик қилиб, унинг болдир суяклари тагидан чап оёғини чиқариб, (чап думбаси билан) ерга ўтиришдир. Сўнгра ташаҳҳудни ўқиб, салавотлар келтириб, Аллоҳ таолога тўрт нарса: жаҳаннам ва қабр азоби, ҳаёт, ўлим ва Масиҳуд-Дажжол фитналаридан сиғинади.
16 — Сўнгра, ўнг, кейин эса чап томонга ўгирилиб товушли оҳангда: «Ассалааму алайкум ва раҳматул-лоҳ» дея салом беради.
Жамоат намози
Жамоат намозининг ҳукми
Жамоат намози ҳар бир мўминга вожиб бўлиб, узр бўлсагина уни тарк қилишга рухсат этилади. Унинг вожиб эканлигига талайгина ҳадислар далолат қилади:
1 — Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қилди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига кўзи аъмо киши келди ва: Ё Расулуллоҳ, менинг масжидга олиб келадиган йўлбошловчим йўқ, — деб уйида намоз ўқишга рухсат беришларини сўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам рухсат бердилар ва одам орқасига ўгирилиб кета бошлаганида чақирдилар ва: «Намозга чақириқни эшитасанми?» — дедилар. У одам: Ҳа, — дегач: «Унда (азонга) ижобат қил!» — дедилар Расулуллоҳ соллал-лоҳу алайҳи ва саллам» (Муттафақун алайҳ).
2 — Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қилди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Мунофиқларга намозларнинг энг оғир келгани бомдод ва хуфтон намозларидир. У иккисидаги савобларни билсалар эди, эмаклаб бўлсада келар эдилар. Мен намоз ўқишга буюрсам ва иқомат-такбир айтилса. Бир одамга одамларга (имом бўлиб) намоз ўқишга буюрсам, сўнгра, бир боғдан ўтин кўтарган одамларни ўзим билан олиб бориб, намозга келмаган одамларнинг уйларини устларидан ёқиб юборсам» (Муттафақун алайҳ).
3 — Абу Дардо разияллоҳу анҳу ривоят қилди: Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини эшитганман: «Қишлоқ ёки саҳрода уч киши бўлиб, ўрталарида намозни (бирга) ўқимасалар, шайтон уларга ҳукмрон бўлиб олади. Шунинг учун, жамоатдан айрилмангиз! Чунки, бўри ҳам четдаги қўйни ейди» (Ҳасан ҳадис. Имом Аҳмад, Абу Довуд, Насоий ва бошқалар ривояти).
4 — Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳу ривоят қилди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Азонни эшитиб (масжидга) келмаган одамнинг узри бўлмаса, (ўқиган) намози намоз эмасдир», — дедилар (Саҳиҳ ҳадис. Абу Довуд, Ибн Можа ва бошқалар ривояти).
5 — Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳу айтди: «Ким эртага Аллоҳ таолога мусулмон ўлароқ дуч келишни хоҳласа, бу намозларни азон айтилган жойда (масжид)да вақтида адо этсин. Чунки, Аллоҳ таоло Пайғамбарингиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга ҳидоят йўлларини ўргатди. Дарҳақиқат, намозлар ҳидоят йўлларидир. Агар (жамоатдан) кеч қолган одам син-гари уйларингизда намоз ўқисангиз, Пайғамбарингиз-нинг суннатини тарк қилган бўласиз. Агар Пайғам-барингизнинг суннатини тарк қилсангиз, адашасизлар, бизнинг замонамизда (жамоат) намозлар(и)га иккиюз-ламачилиги маълум бўлган мунофиқларгина келишмас эди. Ҳатто (бемор) одамни икки киши томонидан қўлтиқлаб олиб келинар ва сафга тургизилар эди».
Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳунинг Имом Муслим келтирган ривоятида: «Расулуллоҳ соллал-лоҳу алайҳи ва саллам бизга ҳидоят йўлларини ўргатар, улар — азон айтилган масжидлардаги намоз эди», дейилган (Имом Муслим ривояти).
Жамоат намозининг фазилати
Жамоат намозининг фазилати катта ва савоблари кўпдир. Бунга далолат қилган талайгина ҳадислар ривоят қилинган:
1 — Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳумо айтди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Жамоат билан ўқилган намоз, танҳо ўқилган намоздан йигирма беш даража афзалдир» (Муттафақун алайҳ).
2 — Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу айтди: Расулул-лоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Эркак кишининг жамоат билан ўқиган намози уйи ва бозорида ўқиган намозидан (савоби) йигирма қанчаям даража ортиқдир. Чунки бировингиз таҳорат олар экан таҳоратини чиройли қилса, сўнгра масжид сари уни намозгина оёққа тургизса, у фақатгина намозни қасд қилса, масжидга кириб боргунича босган ҳар бир қадами билан бир даражаси юксалади, битта хатоси ўчирилади. Масжидга киргач уни намозгина масжид ичида ушлаб турса, у намоз ичида тургандек вазиятда бўлади. Бировингиз, намоз ўқиган жойида(н жилмай) ўтирган ва (бировга) озор бермаган ҳамда таҳорати бузилмаган бўлса, фаришталар: Аллоҳим, уни мағфи-рат қил ва унинг тавбаларини қабул айла!» — дейишади (Муттафақун алайҳ).
Жамоат намозининг намозда имом билан бирга бир кишининг иштирок этиши билан амалга ошиши
Жамоат намози, имом билан бирга бир кишининг иштирок этиши билан амалга ошади, агарда у болакай ёки аёл бўлса ҳам. Жамоат намозида намозхонлар сони қанчалар кўп бўлса, Аллоҳ таолога шунчалар суюкли бўлади.
— Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳумо айтди: «Мен Маймуна холамнинг уйида тунадим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўринларидан туриб, таҳажжуд намозини бошладилар. Мен ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг чап томонларига туриб, бирга намоз ўқий бошладим. Расулуллоҳ сол-лаллоҳу алайҳи ва саллам бошимдан ушлаб, ўнг томонларига ўтказиб қўйдилар» (Муттафақун алайҳ).
— Абу Саид Худрий ва Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳумолар ривоят қилишди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Тунда уйғониб, рафиқа-сини ҳам уйғотган ва икковлон икки ракаат намоз ўқишган бўлса, улар Аллоҳни кўп зикр қилган эркагу аёллар қаторида ёзиладилар» (Саҳиҳ ҳадис. Абу Довуд ва Ҳоким ривояти).
— Абу Саид Худрий разияллоҳу анҳу ривоят қилди: Бир одам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобалари билан намозни тугатганларидан сўнгра масжидга кириб, намоз ўқий бошлади. Буни кўрган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Бу одамга садақа қилмоқчи бўлган киши, у билан бирга намоз ўқисин!» — дедилар. Саҳобалар ичидан бир киши ўрнидан туриб, у(нга иқтидо қилиш) билан бирга намоз ўқиди (Саҳиҳ ҳадис. Имом Аҳмад, Абу Довуд ва Термизий ривояти).
— Убай ибн Каъб разияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу ҳадисларини ривоят қилди: «Кишининг бошқа бир киши билан бирга ўқиган намозининг савоби, ёлғиз ўқиган намози(нинг савоби)дан анчагина кўпдир. Унинг икки киши билан бирга ўқиган намози(нинг савоби) бир киши билан бирга ўқиган намози(нинг савоби)дан анчагина кўпдир. Одамлар сони қанчалар кўп бўлса, бу — Аллоҳ учун суюклироқдир» (Ҳасан ҳадис. Имом Аҳмад, Абу Довуд ва Термизий ривояти).
Хотин-қизларниг жамоат намозларига қатнашишлари ва намозларини хонадон-ларида қилишларининг фазилати
Хотин-қизларнинг масжидларга чиқишлари ва жамоатда ҳозир бўлишларининг жоизлигига битта шарт бордир. У ҳам бўлса: уларнинг эркакларнинг шаҳватларини қўзғайдиган ва фитнага чорлайдиган пардоз ва хушбўйланишдан сақланишларидир. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар:
«Аллоҳнинг чўриларини масжидлардан ман қилманглар ва улар хушбўйланмай чиқсинлар!» (Саҳиҳ ҳадис. Имом Аҳмад ва Абу Довуд ривояти);
«Ўзини хушбўйлаган ҳар қандай аёл биз билан бирга хуфтон намозида иштирок этмасин!» (Имом Муслим ривояти);
«Хушбўйланиб масжидга чиққан аёлнинг намози чўмилмагунича қабул бўлмайди!» (Саҳиҳ ҳадис. Ибн Можа ривояти);
«Хотин-қизларингизга масжидга чиқишни таъқиқ-ламангиз! Ҳолбуки, хонадонлари улар учун (масжид-дан кўра) яхшироқдир» (Саҳиҳ ҳадис. Имом Аҳмад, Абу Довуд ва Ҳоким ривояти);
«Хотин-қизларнинг уйи ичида ўқиган намози хонасида ўқиган намозидан кўра яхшироқдир. Унинг хобхонасида ўқиган намози уйи ичида ўқиган намозидан кўра афзалроқдир» (Саҳиҳ ҳадис. Абу Довуд ва Ҳоким ривояти);
«Хотин-қизлар саждагоҳининг энг афзали — уйларининг тўридир» (Саҳиҳ ҳадис. Имом Аҳмад ва Ҳоким ривояти).
Жума намози
Жума намозининг ҳукми
Жума намози эркаклар учун фарз бўлиб, икки ракаатдан иборатдир. Унинг фарз эканига қуйидаги нарсалар далил бўлади:
1 — Аллоҳ таолонинг ушбу ояти:
﴿ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِذَا نُودِيَ لِلصَّلَاةِ مِنْ يَوْمِ الْجُمُعَةِ فَاسْعَوْا إِلَى ذِكْرِ اللَّهِ وَذَرُوا الْبَيْعَ ذَلِكُمْ خَيْرٌ لَكُمْ إِنْ كُنْتُمْ تَعْلَمُونَ ﴾
«Эй мўминлар, қачон Жумъа кунидаги намозга чорланса (яъни азон айтилса), дарҳол Аллоҳнинг зикрига боринглар ва олди-сотдини тарк қилинг-лар! Агар биладиган бўлсангизлар мана шу (яъни Аллоҳнинг зикрига — Жума намозини ўқишга шошилиш) ўзларингиз учун яхшироқдир» (Жумъа: 9).
2 — Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Одамлар ё жума намозларини тарк қилиш-дан воз кечадилар ёки Аллоҳ уларнинг қалбларини муҳрлаб, ғофиллардан бўлиб қоладилар» (Имом Муслим ривояти).
3 — Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Мен бир кишига буюрсам одамларга имом бўлиб намоз ўқиса, сўнгра жума (намози)га келмаган кишиларни уйлари билан ёқиб юборсам!» (Имом Муслим ривояти).
4 — Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Жума (намози) — ҳар бир мусулмонга жамоат билан фарздир. Фақатгина, тўрт киши мустас-нодир: қул, аёл, гўдак ёки бемор» (Саҳиҳ ҳадис. Абу Довуд ва Ҳоким ривояти).
5 — Ижмоъ.
Уламолар жума намозининг фарз эканига ижмоъ қилганлар.
Жума кунининг фазилати
Жума куни — муборак ва улуғ айём бўлиб, кунларнинг подшоси ва энг фазилатлисидир. Бу кун ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: «Қуёш балққан кунларнинг энг яхшироғи — жума кунидир. Бу кунда Одам (алайҳис-салом) яратилган, (жаннатдан) Ерга туширилган, унинг тавбаси қабул қилинган ва у, шу куни вафот этган. Бу кунда Қиёмат қоим бўлади. ... Жума кунида бир соат борки, унга намоз ўқиётган мусулмон банда бирон эҳтиёжини тилаши тўғри келиб қолса, Аллоҳ у (эҳтиёжи)ни унга беради» (Саҳиҳ ҳадис. Абу Довуд, Термизий, Насоий ва бошқалар ривояти).
Жума кунининг мустаҳаб ва одоблари
1 — Ғусл қилиш, ўзига оро бериш, хушбўйланиш ва мисвок ишлатиш.
Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар:
«Жума куни ғусл қилиш балоғат ёшига етган ҳар бир кишига вожибдир» (Муттафақун алайҳ);
«Жума кунги ғусл, мисвок қилиш ва имкониятига қараб хўшбўйланиш балоғат ёшига етган ҳар бир киши учун вожибдир» (Муттафақун алайҳ);
«Бировингизга, имкониятини топа олса, иш кийим-ларидан ташқари жума куни учун (яна) иккита кийим қилиб қўйишининг зарари йўқдир» (Саҳиҳ ҳадис. Абу Довуд ва Ибн Можа ривояти);
«Жума куни ғусл қилиш, мисвок ишлатиш ва агар бўлса, хонадонидаги атирлардан суриш, ҳар бир мусулмоннинг ҳаққидир» (Саҳиҳ ҳадис. Баззор ривоя-ти).
2 — Жума куни масжидга эртароқ бориш
Яъни, жума намозини ўқиш учун масжидга вақти киришидан илгари, эртароқ бориш. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: «Жума куни жунубликдан ғусл олгандек ғусл олиб, биринчи соатда (масжидга) келган одам гўё туя қурбонлик қилибди. Иккинчи соатда келган одам эса гўё сигир қурбонлик қилибди. Учинчи соатда келган одам гўё шохдор қўчқор қурбонлик қилибди. Тўртинчи соатда борган одам гўё товуқ қурбонлик қилибди. Бешинчи соатда борган одам гўё тухум қурбонлик қилибди. Имом (минбарга) чиққач фаришталар ҳозир бўлиб, зикр (хутба)ни тинглашади» (Муттафақун алайҳ).
3 — Имом (минбарга) чиқмаган бўлса масжидда нафл намози ўқиш
Агар имом минбарга чиққан бўлса фақатгина таҳийятул масжид намозинигина ўқиш мумкин. Уни имом хутба ўқиётган пайтда ҳам енгилгина ўқиш лозим. Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар:
«Киши жума куни ғусл қилса, қодир бўлганича покланса, ёғлар ва хонадонидаги атирлардан сурса, сўнгра масжидга бориб, икки киши орасини ёриб ўтмаса ва тақдир қилинганича намоз ўқиса, сўнгра (хутбада) гапираётган имомга қулоқ солса ва модомики катта гуноҳлардан йироқ бўлса, унинг бу жумадан кейинги жумагача қилган (кичик) гуноҳлари мағфират қилинади» (Имом Бухорий ривояти);
«Жума куни бировингиз масжидга келганида имом хутба ўқиётган бўлса, икки ракаат енгил намоз ўқи-син!» (Муттафақун алайҳ);
4 — Ўтирган одамларнинг елкаларидан ошиш ва улар орасини айириш макруҳдир
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам одамлар-нинг елкасидан ошиб ўтаётган одамни кўргач: «Ўти-ринг! Ҳам кеч қолдингиз ва ҳам одамларга озор бердингиз!» — дедилар (Саҳиҳ ҳадис. Имом Аҳмад, Абу Довуд ва Насоий ривояти).
Юқорида айтиб ўтилган ҳадисда ҳам бу таъкидланган: «... икки киши орасини айирмаса ... бу жумадан кейинги жумагача қилган (кичик) гуноҳлари мағфират қилинади» (Имом Бухорий ривояти).
5 — (Хутба асносида) гапириш, (саждагоҳдаги) тошларни сидириш ва шунга ўхшаш нарсалар-ни қилмаслик
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
«Жума куни имом хутба ўқиётган пайтда бирода-рингга: «Жим бўл!» — десанг, беҳуда нарсани гапириб-сан!» (Муттафақун алайҳ);
«Таҳорат олган ва таҳоратини чиройли қилган, сўнгра жума (намози)га келиб (хутбага) қулоқ солиб жим ўтирган одамнинг бу жума билан (нариги) жума ўртасидаги ва (яна) уч кунлик гуноҳлари мағфират қилинади. (Саждагоҳдаги) тошларни сидирган киши, беҳуда иш қилибди» (Имом Муслим ривояти).
6 — Жума намози учун азон айтилган пайтда олди-сотди қилмаслик
Аллоҳ таоло айтди:
﴿ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِذَا نُودِيَ لِلصَّلَاةِ مِنْ يَوْمِ الْجُمُعَةِ فَاسْعَوْا إِلَى ذِكْرِ اللَّهِ وَذَرُوا الْبَيْعَ ذَلِكُمْ خَيْرٌ لَكُمْ إِنْ كُنْتُمْ تَعْلَمُونَ ﴾
«Эй мўминлар, қачон жума кунидаги намозга чорланса (яъни азон айтилса), дарҳол Аллоҳнинг зикрига боринглар ва олди-сотдини тарк қилинглар! Агар биладиган бўлсангизлар мана шу (яъни Аллоҳнинг зикрига — жума намозини ўқишга шошилиш) ўзларингиз учун яхшироқдир» (Жумъа: 9).
7 — Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга жума кечаси ва кундузида кўплаб салавот айтиш
Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Менга жума куни салавотни кўп айтинглар! Чунки, ким менга жума куни салавот айтса, унинг салавоти менга кўрсатилади», — деганлар (Ҳоким ривояти. Байҳақий «Шуъабул иймаан»да келтирди).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Менга жума куни ва кечаси салавотни кўп айтинглар! Ким менга битта салавот айтса, Аллоҳ унга ўнта салавот айтади» (Ҳасан ҳадис. Байҳақий ривояти).
8 — Каҳф сурасини ўқишнинг мустаҳаблиги
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Жума куни ким Каҳф сурасини ўқиса, у сура унга икки жума орасини ёритиб туради» (Саҳиҳ ҳадис. Ҳоким ва Байҳақий ривояти).
9 — Ижобат лаҳзасини қасд қилиб дуо қилишга берилиш
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Жума куни шундай соат борки, мусулмон банда у онда намоз қилар экан Аллоҳдан тилакда бўлса, Аллоҳ унга у (тилаги)ни беради» (Имом Муслим ривяоти).
Бу соат, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадисларига кўра, жума кунининг охирги соатларидир: «Жума куни ўн икки соатдир. Ундан бир соат борки, мусулмон банда у пайтда Аллоҳдан бирон нарсани тиласа, Аллоҳ унга тилагини беради. У соатни охирги соатда — асрдан кейин қидиринг!» (Саҳиҳ ҳадис. Абу Довуд ва Насоий ривояти).
10 — Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу айтди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Қуёш балққан кунларнинг энг яхшироғи — жума кунидир. У кунда Одам (алайҳис-салом) яратилди ва у куни (жаннатдан Ер юзига) туширилди. У куни тавбаси қабул қилинди ва у куни вафот этди. У куни Қиёмат қоим бўлади. Инсон ва жинлардан бошқа барча жонивор жума кунида Қиёмат қоим бўлишидан қўрқиб, қуёшнинг балқишини жимгина кутиб туради. У куни бир вақт борки, мусулмон банда унда намоз ўқир экан Аллоҳдан эҳтиёжини тиласа, Аллоҳ у эҳтиёжини беради».
Каъб разияллоҳу анҳу: Ҳар йили (шундай) бир кун борми? — деган эди, мен: Йўқ, ҳар жума куни, — дедим. Каъб разияллоҳу анҳу Тавротни ўқиди ва: Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам тўғри айтибдилар, — деди. Сўнгра мен Абдуллоҳ ибн Салом билан учрашдим ва унга Каъб разияллоҳу анҳу билан ўтказган суҳбатимни айтдим. Абдуллоҳ ибн Салом разияллоҳу анҳу: Мен у қайси вақт эканини биламан, — деб қолди. Мен: Уни менга айтиб бера олмайсизми?, — десам: У — жума кунининг охирги соатидир, — деди. — У, жума кунининг қайси охирги соати? Ахир Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Мусулмон бан-да унга намозда туриб тўғри келиб қолса», деяптилар ва (сиз айтган аср намозидан кейинги) соатда намоз ўқиб бўлмайди-ку?! — дедим мен. Абдуллоҳ ибн Салом разияллоҳу анҳу: (Ахир) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким бир ерда намозни кутиб ўтирса, у, намоз ўқигунича намоз ичидадир!» демаганлар-ми?!, — деди. Мен: Тўғри, — десам, у: Бу — ўшада!, — деб қўйди (Саҳиҳ ҳадис. Абу Довуд, Термизий ва Насоий ривояти).
Бир ривоятда: Бу вақт, имомнинг минбарга ўтириб, намозни ўқиб тугатиши оралиғидаги вақтдир, дейил-ган.
Жума намози фарзлигининг шартлари
Жума намози эркак, ҳур, балоғат ёшига етган, соғлом ва ўз турар-жойида яшаётган ҳар бир мусул-монга фарздир. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Жума (намози) ҳар бир мусулмон эркак учун жамоат билан ўқиши фарз бўлган ҳақдир. Фақатгина тўрт нафар (инсон) бундан мустаснодир: қул ёки аёл ёхуд гўдак ёда бемор», — деганлар (Саҳиҳ ҳадис. Абу Довуд ва Ҳоким ривояти).
Мусофирга жума намозини ўқиши фарз эмасдир. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳаж ва жиҳод учун сафарбар бўлганлари, бироқ бу аснода жума намозини ўқиганликлари нақл қилин-маган. Осорларда эса амирулмўминин Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳунинг сафар кийимларини кийган ва: Бугун жума бўлмаса эди, сафарга чиққан бўлар эдим, — деган одамга: «(Сафарингга) чиқавер! Жума (куни) сафарга монеъ бўла олмайди!» — деганлари нақл қилинган (Имом Шофиий «Муснади»-да, Ҳофиз Ибн Ҳажар Асқалоний эса «Талхисул-Хабийр»да келтиришган)
(Диққат: айрим уламолар бегона шаҳарда муқим бўлган одамга жума намозини ўқиш фарздир, — дейишган).
Жума намозининг раво бўлишининг шартлари
Жума намозининг раво бўлиши учун баъзи шартлар бор. Улар:
А — Жума намозининг қишлоқ ёки шаҳарда ўқилиши
Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам замонида жума намозини шаҳар ва қишлоқлардагина ўқилган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳройиларни жума намози ўқишга буюрмадилар ва ўзларининг чиққан сафарлари асносида жума намози ўқиганликлари ривоят қилинмади.
Б — Икки хутбани ўз ичига олиши ва уларни мудом қилиш
Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам иккита хутба қилганлар. Ҳолбуки, хутба — Аллоҳнинг зикри, мусулмонларга эслатма ва насиҳатларни ўз ичига олгани боис, жума намозининг энг катта фойдаларидан биридир.
Жума намозининг ўқилиш шакли
Жума намозининг ўқилиш шакли шундан иборат:
Имом қуёшнинг заволидан сўнгра минбарга чиқиб, намозхонларга салом бериб ўтиради. Ўша онда муаззин пешин намозига айтганидек азон айтади. Азон айтиб бўлингач имом ўрнидан туриб, одамларга хутба қилади. У хутбасини Аллоҳ таолога ҳамду сано, қули ва расули Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавоту саломлар айтиш билан бошлаб, одамларга мавъиза қилиб, баланд товуш билан (Аллоҳни) эслатади: Аллоҳнинг амрларига буюриб, таъқиқларини эслатиб, (жаннатга) рағбатлантириб, (жаҳаннамдан) қўрқитади. Аллоҳнинг мукофотлари ва азобларидан огоҳлантириб, енгилгина ўтиради. Сўнгра, хутбасини давом эттириш учун ўрнидан туриб, Аллоҳ таолога ҳамду санолар айтади. Хутбасини товушнинг аввалги пардасида давом эттиради. Унинг бу товуши аскарларни огоҳлантираётган оҳангдаги товуш мисоли бўлади. Имом узоқ давом этмаган хутбадан сўнгра минбардан тушгач, муаззин такбир (иқомат) айтади. Имом одамлар билан бирга товушини чиқариб икки ракаат намоз ўқийди. Биринчи ракаатда ширали товушда Фотиҳа ва Аъло сураларини, иккин-чи ракаатда эса (Фотиҳа сураси билан бирга) Ғошия сурасини ёхуд биринчи ракаатда Жумъа, иккинчи ракаатда эса Мунофиқун сураларини зам қилиб ўқийди. (Фотиҳа сураси билан бирга) бошқа сураларни ўқиса ҳам жоиздир.
Жума намозидан илгари ёки кейин нафл намозлар ўқиш
Имом минбарга чиққунича, жума намозидан илгари нафл намозларни ўқиш суннатдир. Имом минбарга чиққанидан кейин эса, масжидга янги кириб келган одамнинг таҳийятул масжид намозини ўқиши машруъ-дир. Далилларини юқорида келтирганимиздек, бу намозни имом хутба қилаётган бўлса ҳам енгилгина ўқиб олиш жоиздир.
Жума намози(нинг фарзи)дан кейин, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қавлига кўра, тўрт ёки икки ракаат намоз ўқиш суннатдир: «Бировингиз жума намозидан кейин намоз ўқимоқчи бўлса, тўрт ракаат ўқисин!» (Имом Муслим ривояти).
Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳумо: «Расу-луллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам жума куни уйларида икки ракаат намоз ўқир эдилар», — деди (Муттафақун алайҳ).
Айрим уламолар бу ҳадисга амал қилиб: Намозхон жума намозидан сўнгра масжидда нафл намози ўқимоқчи бўлса тўрт ракаат, уйида намоз ўқимоқчи бўлса, икки ракаат намоз ўқийди, — дедилар.
Фарз намозлари билан бирга ўқиладиган давомий суннат намозлар
Нафл намозлари муаззам ҳикмат ва мўл сирлари бўлгани учун машруъ қилинди. Ҳасанотларнинг кўпайиши ва даражаларнинг кўтарилиши шулар жумласидандир. Бундан ташқари, бу намозлар фарз қилинган намозларда йўл қўйилган хато ва камчилик-ларни тузатиб, тўлдиради. Бу намозларнинг бошқа ибодатларда бўлмаган улкан фазилатлари ва кўп манзилатлари бор. Булардан бошқа ҳикматлари ҳам кўп.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг хизматкори бўлган Рабийъа ибн Каъб Асламий разияллоҳу анҳу шундай деди: Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга тунар ва унинг таҳорат суви ва бошқа эҳтиёжларини муҳайё қилар эдим. У зот мендан: «Мендан (муҳтож бўлган нарсангизни) сўранг!» — дедилар. Мен: Сиз билан бирга жаннатда бўлишни сўрайман!, — дедим. Расу-луллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Бошқа тилак йўқми?» — деб сўрадилар. Мен: Шугина!, — деб жавоб берганимда: «Ундай бўлса, менга ўзингиз учун кўп сажда қилиш билан кўмак беринг!» — дедилар (Имом Муслим ривояти).
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу айтди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Банданинг Қиёмат куни илк сарҳисоб қилинадиган ибодати — намоздир. Намози дуруст бўлса (жаҳаннам оловидан) қутулиб, нажот топади. Агар (намози) бузуқ бўлса умиди пуч бўлиб, зиён кўради. Агар фарз намозида кам-чилик бўлса, Аллоҳ таоло: «Қарангларчи, бан-дамнинг ўқиган нафл намозлари бормикин?!», — дейди. Ўша нафллар билан фарз намознинг камчиликлари тўлдирилади. Сўнгра, бошқа амаллари ҳам шу ҳолда бўлади» (Саҳиҳ ҳадис. Абу Довуд, Термизий ва бошқалар ривояти).
Нафл намоз турлари
Нафл намозлар мутлақ ва чекланган нафл намоз турларига бўлинади.
Мутлақ нафл намозлари «намоз ўқиш» ниятигагина чекланса, чекланган нафл намозларни фарз намозлар билан бирга ўқиш машрудир. Бу намозларга «равотиб суннатлар» дейилади. Чекланган нафл намозлари бомдод, пешин, аср, шом ва хуфтон намозларининг суннатларидир. Биз қуйида мазкур суннатлар ҳақида бир оз тўхталиб ўтамиз.
Фарз намозлари билан бирга ўқиладиган равотиб суннатларнинг фазилати
Умму Ҳабиба разияллоҳу анҳо айтди: Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини эшитганман: «Бирон мусулмон банда ҳар куни фарз намозларидан ташқари ўн икки ракаат намоз ўқир экан, Аллоҳ унга жаннатда қаср қуради» (Имом Муслим ривояти).
Равотиб суннатлар, уларнинг оз ва кўплиги ҳамда улар орасидаги намозларнинг очиқламаси
1 — Умму Ҳабиба разияллоҳу анҳо айтди: Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини эшитганман: «Бир кеча ва кундузда ўн икки ракаат намоз ўқиган одамга жаннатда қаср қурилади: пешиндан илгари тўрт, кейин эса икки ракаат, шомдан кейин икки, хуфтондан кейин икки ва бомдод намозидан олдин икки ракаат» (Ҳасан саҳиҳ ҳадис. Термизий ривояти. Имом Муслим бу ҳадисни қисқартириб нақл қилган).
Бу ҳадисда илгари келтирилган Имом Муслим ривоятида мухтасар шаклда ривоят қилинган ўн икки ракаатнинг тафсилоти бордир.
2 — Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳумо айтди: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга пешиндан илгари икки, кейин икки, жумадан кейин икки, шомдан кейин икки ва хуфтондан кейин икки ракаат (суннат намозлари) ўқидим» (Муттафақун алайҳ).
3 — Абдуллоҳ ибн Муғаффал разияллоҳу анҳу айтди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ҳар икки азон орасида намоз бор! Ҳар икки азон орасида намоз бор! Ҳар икки азон орасида намоз бор!» дея такрорладилар ва учинчисидан кейин: «Ким хоҳласа», — дедилар (Муттафақун алайҳ).
4 — Умму Ҳабиба разияллоҳу анҳо айтди: Расулул-лоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Аллоҳ пешиндан аввалги ва кейинги тўрт ракаатни давомий ўқиган одамни (куйдиришни) жаҳаннамга ҳаром қилди» (Ҳасан саҳиҳ ҳадис. Абу Довуд ва Термизий ривояти).
5 — Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳумо айтди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Асрдан илгари тўрт ракаат намоз ўқиган кишини Аллоҳ раҳмат қилсин!» — дедилар (Ҳасан саҳиҳ ҳадис. Абу Довуд ва Доримий ривояти).
Намоз ракаатларининг сони ҳақидаги жадвал
Намозлар | Аввалги суннатлар | Фарзлар | Кейинги суннатлар |
Бомдод | 2 | 2 | — |
Пешин | 2 + 2 | 4 | 2 |
Аср | 2 + 2 | 4 | — |
Шом | 2 | 3 | 2 |
Хуфтон | 2 | 4 | 2 |
Мулоҳаза: Жадвалда кўрсатилган фарз намозлари-дан аввалги ва кейинги равотиб суннатлар сони, шу мавзуда келган саҳиҳ ҳадислар мажмуасидан олинди.
Витр намози
Юқорида айтиб ўтилган суннат намозларни адо этиш таъкидланган бўлсада, улардан бошқа, адо этиш мустаҳаб ҳисобланган суннатлар ҳам бор. Витр намози ҳам адо этиш таъкидланган — суннати муаккада намозлардан ҳисобланиб, мусулмон бандага уни тарк қилиш жоиз эмасдир.
Витр намози — мусулмон банда хуфтон намози ва тунгги нафл намозлардан сўнгра бир ракаат ўқиган намоздир. Шу бир ракаат намозни «витр» деб аталади. Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: «Тунгги намозлар икки ракаатдан ўқилади. Бировингиз тонг кириб қолишидан қўрқса бир ракаат ўқисин ва бу, у ўқиган намозларини тоққа айлантиради» (Имом Бухорий ривояти).
Витр намозидан илгари нима қилиш суннатдир?
Витр намозидан илгари (ози билан) икки ракаатдан, кўпи билан ўн ракаатгача икки ракаатдан ўқилган намозларни ўқиш суннатдир. Сўнгра витр — бир ракаат намоз ўқийди. Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай қилганлар.
Исҳоқ ибн Иброҳим раҳимаҳуллоҳ айтди: «Расу-луллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўн уч ракаат билан витр ўқир эдилар, деган гапнинг маъноси, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам тунлари витрнинг бир ракаати билан бирга ўн уч ракаат намоз ўқир эдилар, деганидир. Яъни, ўн уч ракаат ичида бир ракаат витр ҳам бор эди. Бу ривоятда тунги намозларни витрга нисбатлаб келтирилди».
Мазкур ўн уч ракаатни икки ракаат-икки ракаатдан ўқилса ҳам бўлаверади. Яъни ҳар икки ракаатни ўқиб ташаҳҳудга ўтириб, салом берилади ва охирида (ўрин-дан туриб алоҳида) битта ракаатни ташаҳҳуд билан бирга ўқиб, салом берилади.
Бу ўн уч ракаатни икки ташаҳҳуд ва бир салом билан ҳам ўқиса бўлади. Яъни, намоз ракаатларини бир-бирига боғлаб ўн иккинчи ракаатдан сўнгра ўтириб ташаҳҳуд ўқилади-да, салом берилмай охирги ракаат учун турилади ва уни ўқиб бўлингач ташаҳҳудга ўтирилиб, уни ўқиб бўлгач салом берилади.
Бундан ташқари, мазкур ўн уч ракаатни ўн учинчи ракаатдан сўнгра битта ташаҳҳуд ва берилган битта салом билан ҳам ўқилса бўлади.
Бу ўқишларнинг барчаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ворид бўлган бўлсада, афзали ҳар икки ракаатдан сўнгра салом беришдир. Агар қийналиш, кексалик ва бошқа узрлар сабабли икки раккат билан адо этиш имкони бўлмаса, ракаатларни бир-бирига боғлаб, битта салом билан тугатса ҳам бўлади.
Витр намозининг вақти
Витр намозининг вақти хуфтон намозидан сўнгра то субҳи содиққачадир. Туннинг охирги соатлари, қодир бўлган одамлар учун, бошланиш соатларидан кўра яхшироқдир. Агар бундай одам ҳам ухлаб қолишдан қўрқса, витр намозини уйқудан илгари ўқиб олса бўлаверади.
Бемор одамнинг намози
1 — Бемор фарз намозларни эгилиб ёки девор ёки устунга ёхуд ҳассага суяниб бўлсада, оёққа туриб ўқиши керак.
2 — Агар оёққа туриб ўқишга кучи етмаса, намозни ўтириб ўқийди. Унинг рукуъ ва қиёмни адо этаётганида чордана қуриб, сажда қилаётган пайтда эса чап думбаси билан чап оёғининг кафтига ўтириши афзалдир.
3 — Бемор ўтириб намоз ўқишга қодир бўлмаса ёнбошлаб, қиблага юзланиб намоз ўқийди. Ўнг томонини босиб ёнбошлаши, чап томонини босиб ёнбошлашидан кўра афзалдир. Агар қиблага юзлана олмаса қайси тарафга йўналса ҳам зарари йўқ ва бу ўқиган намозини қайтариб ўқимайди.
4 — Агар ёнбошлаб намоз ўқишга қодир бўлмаса, оёқларини қиблага узатиб чалқанча ётган ҳолатида намоз ўқийди. Қиблага юзланиш учун бошини кўтариши афзалдир. Агар оёқларини қибла тарафга узатиш икмони бўлмаса, қайси томонга узатиб намоз ўқиса ҳам намозини қайтариб ўқимайди.
5 — Бемор, намозида рукуъ ва сажда қилиши фарздир. Агар қила олмаса боши билан имо қилади. Сажда учун рукудан кўра кўпроқ эгилади. Агар сажда қилишга кучи етмаса-ю эгила олса, сажда учун эгилиб сажда қилади. Агар сажда қила олса-ю рукуъ қила олмаса, сажда қилиб, рукуда эгилади.
6 — Агар беморнинг рукуъ ва саждада боши билан имо қилишга имкони бўлмаса, танасининг бир тарафи ёки кўзини жуда озроқ, саждада эса кўпроқ юмиш билан ишора қилади. Айрим беморларнинг бармоқлари билан ишора қилишлари тўғри эмас. Мен бу ҳақда Қуръони Карим ёки суннатда ҳатто уламоларнинг қавллари ичида биронта ҳам ҳужжат кўрмадим.
7 — Бемор, боши ёки кўзлари билан ҳам ишора қилишга имкон топа олмаса, кўнгли — қалби билан намоз ўқийверади: рукуъ, сажда, қиём ва қаъда (ўтириш)ларни ният қилади. Зеро ҳар бир кишига ният қилган нарсаси бўлади.
8 — Бемор ҳар бир намозни ўз вақтида юқорида айтиб ўтилган тафсилотлари билан бирга қодир бўлганича адо этиши, вақтидан кечиктирмаслиги керак. Агар у қийинчилик бўлишига қарамай таҳорат олиб намоз ўқиётганлардан бири бўлса, мусофир сингари намозларни жамлаб ўқиши ҳам мумкин.
9 — Бемор ҳар бир намозни ўз вақтида ўқишга қийналса, пешин билан аср ва шом билан хуфтон намозларини бирлаштириб ўқиса ҳам бўлаверади. Пешин билан аср намозини пешин намозининг вақти кирганида аср намози билан бирга аср намозини эртароқ, ёки аср намозининг вақти кирганида пешин намозини кечиктириб, шом намозининг вақти кирга-нида хуфтон намозини эртароқ, ёки шом намозини хуфтон намозининг вақти кирганида кечиктириб ўқиса ҳам бўлаверади. Бомдод намозини эса ундан олдинги ёки кейинги намоз билан бирга жамлаб ўқиш мумкин эмас. Чунки унинг вақти ўзидан аввалги ва кейинги намозлар вақтидан айридир. Аллоҳ таоло айтди:
﴿ أَقِمِ الصَّلَاةَ لِدُلُوكِ الشَّمْسِ إِلَى غَسَقِ اللَّيْلِ وَقُرْآنَ الْفَجْرِ إِنَّ قُرْآنَ الْفَجْرِ كَانَ مَشْهُودًا ﴾
«Қуёш оғишидан то тун қоронғусигача намозни тўкис адо қилинг ва тонгги ўқишни (бомдод намозини) ҳам (тўкис адо қилинг). Зеро тонгги ўқиш (кеча ва кундуз фаришталари) ҳозир бўладиган намоздир» (Исро: 78).
Учинчи рукн: Закот
Закотнинг таърифи
«Закот»нинг луғавий маънолари: поклик, шараф, ўсиш, кўпайиш, ортиш, барака деганидир.
Закотнинг истилоҳий маъноси:
Закот — махсус шартлар асосида муайян миқдорга етган молнинг ҳақдорларига бериладиган ва фарз бўл-ган улушидир.
Закотнинг ҳукми
Закот — муайян миқдордаги молга ўз шартлари билан эгалик қилган ҳар бир мусулмон учун фарздир. Закот — Ислом арконларининг учинчиси бўлиб, Қуръ-они Каримнинг саксон икки оятида намозга боғлаб келтирилган. Унинг фарзлиги Қуръон, Суннат ва Уммат ижмоъси билан собитдир.
Қуръони Каримда Аллоҳ таоло шундай деган:
﴿ خُذْ مِنْ أَمْوَالِهِمْ صَدَقَةً تُطَهِّرُهُمْ وَتُزَكِّيهِمْ بِهَا ﴾
«(Эй Муҳаммад), сиз уларнинг молларидан бир қисмини ўзларини поклаб тозалайдиган садақа сифатида олинг» (Тавба: 103);
﴿ وَأَقِيمُوا الصَّلَاةَ وَآتُوا الزَّكَاةَ ﴾
«Намозни тўкис адо қилинг ва закотни беринг!» (Бақара: 110).
Покиза суннатдан ҳужжатлар эса қуйидагилардир:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Ислом беш нарса устига қурилган: «Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ ва Муҳаммад Аллоҳнинг элчисидир», дея гувоҳлик бериш, намозни тўкис адо этиш, закотни бериш, Байт (Каъба)ни ҳаж қилиш ва Рамазон (ойи) рўзасини тутиш» (Муттафақун алайҳ).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Муоз разияллоҳу анҳуни Яманга жўнатар экан шундай деди-лар: «Сиз Китоб аҳли бўлган халқ олдига кетаяпсиз. Шунинг учун уларни «Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ ва Менинг Аллоҳнинг расули» эканимга шаҳодат келти-ришларига чақиринг. Агар улар сизга бу ишда итоат этсалар, Аллоҳ уларга бир кеча ва кундузда беш вақт намоз ўқишни фарз қилганини билдиринг. Агар улар сизга бунда ҳам итоат этишса, Аллоҳ уларга бойлари-дан олиниб, камбағалларига қайтариладиган садақа (закот)ни фарз қилганини билдиринг. Агар улар бунда ҳам сизга итоат этишса, уларнинг қимматбаҳо моллари (ни олиш)дан узоқ бўлинг (яъни уларнинг қийматли молларини закот ўлароқ олманг). Мазлумнинг дуоси-дан қўрқинг! Чунки, у (дуо) билан Аллоҳ ўртасида парда йўқдир» (Муттафақун алайҳ).
Закот бермаган одамнинг ҳукми
Закотнинг фарз эканини инкор этиб бермаган одам, Ислом миллатидан чиққан кофирдир. Уни, кофир бўлгани туфайли ўлдирилади. Бироқ закотни фарз эка-нига иқрор бўлиб қурумсоқлиги туфайли бермаган одам, бу бермаслиги билан гуноҳкор бўлиб, Ислом динидан чиқмайди. Бундай одамга таъзир бериб, закотини куч билан олинади. Агар закотни бермаслик учун уруш эълон қилса, Аллоҳнинг амрига итоат этиб, закотни бермагунича унга қарши кураш олиб бори-лади. Бунинг далили Аллоҳ таолонинг ушбу қавлидир:
﴿ فَإِنْ تَابُوا وَأَقَامُوا الصَّلَاةَ وَآتَوُا الزَّكَاةَ فَإِخْوَانُكُمْ فِي الدِّينِ ﴾
«Энди агар тавба қилсалар ва намозни тўкис адо этишиб, закотни (ҳақдорларга) ато қилсалар, у ҳолда (улар сизнинг) диний биродарингиздирлар» (Тавба: 11).
Бундан ташқари, бунинг далили Расулуллоҳ сол-лаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу ҳадиси ҳамдир: «Одамлар билан «Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ ва Муҳаммад Аллоҳнинг расулидир», дея гувоҳлик бериб, намозни тўкис ўқимагунларича ва закотни бермагун-ларича урушиш учун буюрилдим. Агар улар шундай қилсалар, мендан мол-мулклари ва жонларини сақлаб қоладилар, фақат Ислом ҳаққи бордир ва сарҳисоб-лари Аллоҳгадир» (Муттафақун алайҳ).
Бошқа далил эса, рошид халифа Абу Бакр разиял-лоҳу анҳунинг закотни бермаганларга қарши уруш қилиш ҳақида айтган ушбу қавлидир: «Агар менга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга беришган улоқчани беришдан воз кечсалар, уни олиш учун жангга отланаман» (Муттафақун алайҳ).
Закотнинг машруъ бўлиш ҳикмати
Закот, пурмаъно ҳикматлар ва саноқсиз олий мақ-садлар учун машруъ қилинди. Шулардан:
1 — Аллоҳга итоат қилиш ва унинг буйруқларини ардоқлаш баракаси билан молу мулкни тозалаш, ўстириш ва офатлардан ҳимоя қилиш.
2 — Инсон нафсини бахиллик, жимрилик, очкўзлик ва тамагирлик разолатидан тозалаш.
3 — Камбағалларга ҳамдардлик, муҳтож, фалокат-га учраган ва маҳрум инсонлар эҳтиёжини қондириш.
4 — Тарқоқ кўнгилларни иймон ва ислом асосида бирлаштириш, уларни шубҳа ва иймон заифлигидан мустаҳкам иймон ва аниқ ишонч оламига олиб чиқиш.
5 — Умматнинг ҳаёти ва саодати боғлиқ бўлган умумий манфаатларни амалга ошириш.
Закотни адо этишга рағбатлантириш
Закотни адо этишга рағбатлантирган, адо этган одамга бериладиган буюк ажр ва савобларни баён қилган қуръоний оят ва пайғамбарона ҳадислар ворид бўлган. Шулардан:
Аллоҳ таоло айтди:
﴿ وَالْمُؤْمِنُونَ وَالْمُؤْمِنَاتُ بَعْضُهُمْ أَوْلِيَاءُ بَعْضٍ يَأْمُرُونَ بِالْمَعْرُوفِ وَيَنْهَوْنَ عَنِ الْمُنْكَرِ وَيُقِيمُونَ الصَّلَاةَ وَيُؤْتُونَ الزَّكَاةَ وَيُطِيعُونَ اللَّهَ وَرَسُولَهُ أُولَئِكَ سَيَرْحَمُهُمُ اللَّهُ إِنَّ اللَّهَ عَزِيزٌ حَكِيمٌ ﴾
«Мўмин ва мўминалар бир-бирларига дўстдир-лар. Улар яхшиликка буюрадилар, ёмонликдан қайтарадилар, намозни тўкис адо этадилар, закотни (ҳақдорларга) ато этадилар, Аллоҳ ва Унинг пайғам-барига итоат қиладилар. Ана ўшаларга Аллоҳ раҳм қилур. Шак-шубҳасиз, Аллоҳ қудратли, ҳикматли-дир» (Тавба: 71);
﴿ قَدْ أَفْلَحَ الْمُؤْمِنُونَ الَّذِينَ هُمْ فِي صَلَاتِهِمْ خَاشِعُونَ وَالَّذِينَ هُمْ عَنِ اللَّغْوِ مُعْرِضُونَ وَالَّذِينَ هُمْ لِلزَّكَاةِ فَاعِلُونَ وَالَّذِينَ هُمْ لِفُرُوجِهِمْ حَافِظُونَ إِلَّا عَلَى أَزْوَاجِهِمْ أَوْ مَا مَلَكَتْ أَيْمَانُهُمْ فَإِنَّهُمْ غَيْرُ مَلُومِينَ فَمَنِ ابْتَغَى وَرَاءَ ذَلِكَ فَأُولَئِكَ هُمُ الْعَادُونَ وَالَّذِينَ هُمْ لِأَمَانَاتِهِمْ وَعَهْدِهِمْ رَاعُونَ وَالَّذِينَ هُمْ عَلَى صَلَوَاتِهِمْ يُحَافِظُونَ أُولَئِكَ هُمُ الْوَارِثُونَ الَّذِينَ يَرِثُونَ الْفِرْدَوْسَ هُمْ فِيهَا خَالِدُونَ ﴾
«Дарҳақиқат мўминлар нажот топдилар. Улар намозларида (қўрқув ва умид билан) бўйин эгувчи кишилардир. Улар беҳуда – фойдасиз (сўз ва амал-лардан) юз ўгиргувчи кишилардир. Улар закотни (ато) қилгувчи кишилардир. Улар авратларини (ҳаромдан-зинодан) сақлагувчи кишилардир. Магар ўз жуфту-ҳалолларидан ва қўлларидаги чўрилари-дангина (сақланмайдилар). Бас улар маломат қилинмаслар. Энди ким шундан ўзгани (зино ва шу каби шариати Исломияда ҳаром қилинган нарсаларни) истаса, бас ана ўшалар ҳаддан ошгувчилардир. Улар (яъни, мўминлар) ўзларига ишонилган омонат-ларга ва (ўзгаларга) берган аҳду паймонларига риоя қилгувчи кишилардир. Улар (барча) намозларини (вақтида адо этиб қазо бўлишдан) сақлагувчи кишилардир. Ана ўшалар Фирдавс (жаннатига) меросхўр бўлгувчи ворислардир. Улар ўша жойда мангу қолурлар.
И з о ҳ. Юқоридаги оятлардан маълум бўлишича, мўминлар нажот топиб, бахт-саодатга эришишлари учун, Фирдавс жаннатига меросхўр бўлишлари учун мазкур фазилатларга эга бўлишлари лозим» (Мўминун: 1 - 11).
Абу Айюб Ансорий разияллоҳу анҳу ривоят қилди: Бир одам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга: Менга мени жаннатга олиб кирадиган бир ишдан хабар берсангиз?, — деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳга шерик келтирмай ибодат қилишинг, намозни тўкис адо этишинг, закотни беришинг ва қариндошлар билан борди-келиш қилишинг», — деди-лар (Муттафақун алайҳ).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
«Уч нарса борки, ким уларни қилса иймон таъмини тотибди: Аллоҳнинг ўзигагина ибодат қилган одам. Ҳолбуки, Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқдир. Ва молининг закотини чин юракдан самимийлик билан берган одам» (Саҳиҳ ҳадис. Абу Довуд, Байҳақий ва бошқалар ривояти);
«Уч нарса борки мен улар учун қасам ичаман: Банданинг моли садақа бериш туфайли камаймас, ўзига қилинган зулмга сабр қилган одамнинг шарафи юксалади, тиланчилик дарвозаларидан бирини очган кимсага Аллоҳ камбағаллик дарвозасини очади» (Саҳиҳ ҳадис. Имом Аҳмад ва Термизий ривояти).
Закот бермасликдан қўрқитиш
Оят ва ҳадислар закотни беришдан бош тортган одамларни қўрқитиб, уларга очиқ зиён ва аламли азобдан дарак берди. Шулардан:
Аллоҳ таоло айтди:
﴿ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِنَّ كَثِيرًا مِنَ الْأَحْبَارِ وَالرُّهْبَانِ لَيَأْكُلُونَ أَمْوَالَ النَّاسِ بِالْبَاطِلِ وَيَصُدُّونَ عَنْ سَبِيلِ اللَّهِ وَالَّذِينَ يَكْنِزُونَ الذَّهَبَ وَالْفِضَّةَ وَلَا يُنْفِقُونَهَا فِي سَبِيلِ اللَّهِ فَبَشِّرْهُمْ بِعَذَابٍ أَلِيمٍ يَوْمَ يُحْمَى عَلَيْهَا فِي نَارِ جَهَنَّمَ فَتُكْوَى بِهَا جِبَاهُهُمْ وَجُنُوبُهُمْ وَظُهُورُهُمْ هَذَا مَا كَنَزْتُمْ لِأَنْفُسِكُمْ فَذُوقُوا مَا كُنْتُمْ تَكْنِزُونَ ﴾
«Эй мўминлар, ўша донишмандлар, роҳиблар-дан кўпчилиги одамларнинг молларини ноҳақ (йўл) билан ейдилар ва Аллоҳнинг йўлидан тўсадилар. Олтин-кумушни босиб, уни Аллоҳ йўлида инфоқ-эҳсон қилмайдиган кимсаларга аламли азоб «хушхабарини» етказинг! У кунда (қиёматда) ўша (олтин-кумушни) жаҳаннам ўтида қизитилиб, ўша билан уларнинг пешоналари, биқинлари ва кетла-рига тамға босилиб: «Мана бу ўзларингиз учун тўплаган нарсаларингиздир. Энди тўплаб-босган нарсаларингизнинг мазасини тотиб кўринглар» (дейилур)» (Тавба: 34, 35);
﴿ وَلَا يَحْسَبَنَّ الَّذِينَ يَبْخَلُونَ بِمَا آتَاهُمُ اللَّهُ مِنْ فَضْلِهِ هُوَ خَيْرًا لَهُمْ بَلْ هُوَ شَرٌّ لَهُمْ سَيُطَوَّقُونَ مَا بَخِلُوا بِهِ يَوْمَ الْقِيَامَةِ ﴾
«Аллоҳ фазлу карами билан ато қилган нарса-ларнинг (закотини) беришга бахиллик қилган ким-салар ҳаргиз бу қилмишларини ўзлари учун яхши-лик деб ҳисобламасинлар! Йўқ, бу қилмишлари ўзлари учун ёмонликдир. Бахиллик қилиб бермаган нарсалари Қиёмат Кунида бўйинларига ўралажак!» (Оли Имрон: 180).
— Абу Зарр разияллоҳу анҳу айтди: Мен Каъба соясида ўтирган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига келганимда мени кўрдилар ва: «Каъбанинг Роббига қасамки, улар зиёнкордирлар!» — дедилар. Мен келиб ўтирмоқчи бўлдим-да, ўтиришга беқарор бўлиб, турган ҳолимда: Ё Расулуллоҳ! Ота ва онам сизга фидо бўлсин, улар кимлар?, — деб савол бердим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Улар бадавлат одамлардир. Фақат шундай ва шундай ва шундай (яъни: олдиларидан, орқаларидан, ўнг томонларидан ва сўл томонларидан) садақа берганлар бундан мустаснодир ва уларнинг сони жуда оздир. Туя, қорамол ва қўйлар эгаси уларнинг закотини бермаса, (ўша ҳайвонлар) Қиёмат кунида роса ҳам катта ва гўштдор бўлиб келиб, (эгасини) шохлари билан сузиб, туёқлари билан эзади. Биринчи (ҳайвон жазони) ижро қилгач, иккинчиси келади ва одамлар ўртасида (адолат) ҳукм(и) берилгунича (бу жазо) давом этади», — дедилар (Муттафақун алайҳ).
— Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳ мулк ато этган ва унинг закотини бермаган кишига Қиёмат куни (ўша) моли кўзларининг тепасида икки қора нуқтаси бўлган улкан илон қилиб гавдалантирилиб, у одамга чирмашади ва уни жағлари орасига олиб: Мен сенинг молингман! Мен сенинг хазинангман!, — дейди», дедилар ва Аллоҳ таолонинг ушбу оятини ўқидилар:
﴿ وَلَا يَحْسَبَنَّ الَّذِينَ يَبْخَلُونَ بِمَا آتَاهُمُ اللَّهُ مِنْ فَضْلِهِ هُوَ خَيْرًا لَهُمْ بَلْ هُوَ شَرٌّ لَهُمْ سَيُطَوَّقُونَ مَا بَخِلُوا بِهِ يَوْمَ الْقِيَامَةِ ﴾
«Аллоҳ фазлу карами билан ато қилган нарса-ларнинг (закотини) беришга бахиллик қилган ким-салар ҳаргиз бу қилмишларини ўзлари учун яхшилик деб ҳисобламасинлар! Йўқ, бу қилмиш-лари ўзлари учун ёмонликдир. Бахиллик қилиб бермаган нарсалари Қиёмат кунида бўйинларига ўралажак!» (Оли Имрон: 180) (Имом Бухорий ривоя-ти).
— Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айт-дилар: «Хазинаси (бойлиги)нинг закотини бермаган одамни жаҳаннам оловида куйдирилади: Товоқлар ясалиб улар билан одамнинг биқинлари ва пешонаси, Аллоҳ таоло бандалари ўртасида ҳукм қиладиган ва узунлиги эллик минг йил бўлган кун давомида куйдирилади. (Одамлар ўртасида ҳукм тугаганидан) кейин бу одам ўзининг ё жаннат ёки жаҳаннам сари йўлини кўради» (Имом Муслим ривояти).
— Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айт-дилар: «Эй муҳожирлар жамоати, беш хислат борки уларга мубтало бўлсангиз, (бошингизга балолар кела-ди). Мен Аллоҳга ўша нарсаларга дуч келмаслигингиз учун сиғинаман: Бирон халқ ичида зино пайдо бўлиб, уни ошкор қилишса, улар орасида вабо ва ўтиб кетган аждодларида кўринмаган касалликлар пайдо бўлади; Улар тарозидан уриб қолишса қаҳатчилик, тирикчи-ликдаги қийинчилик ва подшоҳнинг зулми билан жазо-лантириладилар; Мулкларининг закотини бермасалар ёмғирдан маҳрум бўладилар. Ҳайвонлар бўлмаса эди устларидан ёмғирлар ёғмас эди; Аллоҳ ва Расул(уллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг аҳдини бузсалар, Аллоҳ уларга ўзларидан бўлмаган душманни ҳукмрон қилади ва душманлар уларнинг қўлларидаги баъзи нарсаларни тортиб оладилар; Агар имом (раҳбар)лари Аллоҳнинг Китоби билан ҳукм қилмай, Аллоҳнинг Китобидаги нарса (ҳукм)ларни мақсад қилмасалар, Аллоҳ уларнинг ўрталарига ўз балоларини ташлаб қўяди» (Саҳиҳ ҳадис. Ибн Можа ва Ҳоким ривояти).
Закот бериш кимга фарздир?
Закот қуйидаги шартлар топилган одамга фарз бўлади:
А) Ислом (мусулмонлик).
Б) Ҳур (озод инсон).
В) Нисобга эга одам.
Нисоб — кишининг ейиш, ичиш, яшаш, миниш ва касб қуроллари каби зарурий эҳтиёжларидан ортиқча бўлган молларнинг муайян миқдоридир.
Г) Нисобга етган мол турларидан бир йил ўтиши.
Мева ва ғаллалар закоти учун бир йилнинг ўтиши шарт эмас. Чунки Аллоҳ таоло:
﴿ وَآتُوا حَقَّهُ يَوْمَ حَصَادِهِ ﴾
«... ўрим-терим кунида (бечора-мискинларга) ҳақ-қини беринглар», деган (Анъом: 141).
Д) Закот бериладиган молнинг биров тарафидан талаб қилинаётган ва унинг барчасини ёки аксар қисмини қоплайдиган қарз бўлмаслиги.
Закот бериш фарз бўладиган мол турлари
1 — Тилла, кумуш, тилла ва кумуш нархида бўлган тижорат моллари, тилла ва кумуш конлари, хазиналари ва муомаладаги қоғоз пуллар.
Бунинг далили Аллоҳ таоло ва Расулуллоҳ соллал-лоҳу алайҳи ва салламнинг қавлларидир:
﴿ وَالَّذِينَ يَكْنِزُونَ الذَّهَبَ وَالْفِضَّةَ وَلَا يُنْفِقُونَهَا فِي سَبِيلِ اللَّهِ فَبَشِّرْهُمْ بِعَذَابٍ أَلِيمٍ ﴾
«Олтин-кумушни босиб, уни Аллоҳ йўлида инфоқ-эҳсон қилмайдиган кимсаларга аламли азоб «хушхабарини» етказинг!» (Тавба: 34);
«Беш уқиядан оз нарса (кумуш)да садақа йўқдир» (Муттафақун алайҳ); (Беш уқия: тақрибан 595 грамм);
«Ҳайвон пайҳон қилган экинлар жаримаси, ҳайвон-нинг эгасигадир. (Биров ) қудуқ (қазиган бўлса ва унга биров тушса), бунинг жаримаси қудуқ қазиган одам-гадир. Кон(ларни ижарага) берган одам (конда содир бўлган зарарлар) жаримасини кўтаради» (Муттафақун алайҳ).
2 — Чорва моллари.
Чорва моллари — туя, қорамол ва қўйлардир. Бунинг далили Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва сал-ламнинг ушбу қавлларидир: «Туя, қорамол ва қўйлар эгаси уларнинг закотини бермаса, (ўша ҳайвонлар) Қиёмат кунида баҳайбат ва гўштдор бўлиб келиб, (эгасини) шохлари билан сузиб, туёқлари билан босади. Биринчи (ҳайвон жазони) ижро қилгач, иккинчиси келади ва одамлар ўртасида (адолат) ҳукм(и) берил-гунича (бу жазо) давом этади» (Муттафақун алайҳ).
3 — Мева ва ғаллалар.
«Ғалла» дейилганида арпа, буғдой, нўхат, ловия, ясмиқ, маккажўхори ва шуларга ўхшаш озиқ-овқат ўлароқ заҳира қилинадиган донлар, «мевалар» дейил-ганида эса хурмо, зайтун ва майиз тушунилади. Бунинг далили қуйидаги оят ва ҳадислардир:
﴿ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا أَنْفِقُوا مِنْ طَيِّبَاتِ مَا كَسَبْتُمْ وَمِمَّا أَخْرَجْنَا لَكُمْ مِنَ الْأَرْضِ﴾
«Эй мўминлар, касб қилиб топган нарсаларин-гизнинг ҳалол-покизаларидан ва Биз сизлар учун ердан чиқарган нарсалардан инфоқ-эҳсон қилин-гиз!» (Бақара: 167);
﴿ وَآتُوا حَقَّهُ يَوْمَ حَصَادِهِ ﴾
«... ўрим-терим кунида (бечора-мискинларга) ҳақ-қини беринглар» (Анъом: 141);
«Осмон(дан ёққан қор ва ёмғирлар) ва булоқлар суғорган ва лалми ерлардан (чиққан ҳосилдан) ушр (ялпи ҳосилнинг ўндан бири), (дарё ва қудуқлардан) чиқарилган сувлар (билан суғорилгач олинган ялпи ҳосилдан) йигимадан бир улуш (закот чиқарилади)» (Муттафақун алайҳ);
«Беш васақдан оз бўлган (ҳосилда закот) садақаси йўқдир» (Муттафақун алайҳ).
(Беш васақ: тақрибан 652 ярим килограмдир. Мутаржим изоҳи).
Закот берилмайдиган моллар
1 — Мева ва сабзавотлар.
Чунки, мева ва сабзавотларнинг закоти ҳақида шаръий далил келмаган. Шундай бўлсада, улардан, Аллоҳ таолонинг қуйидаги қавлининг умумий маъно-ларига кўра, камбағаллар ва қўшниларга бериш муста-ҳаб ҳисобланади:
﴿ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا أَنْفِقُوا مِنْ طَيِّبَاتِ مَا كَسَبْتُمْ وَمِمَّا أَخْرَجْنَا لَكُمْ مِنَ الْأَرْضِ﴾
«Эй мўминлар, касб қилиб топган нарсаларин-гизнинг ҳалол-покизаларидан ва Биз сизлар учун ердан чиқарган нарсалардан инфоқ-эҳсон қилин-гиз!» (Бақара: 167).
2 — Қуллар, отлар, хачирлар ва эшаклар.
Бунинг далили Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қавлидир: «Бандага оти ва қулида садақа (закот) йўқдир» (Муттафақун алайҳ).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг хачир ва эшаклардан закот олганликлари нақл қилин-маган.
3 — Нисобига етмаган моллар.
Нисобига етмаган моллардан закот чиқариш, Расу-луллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қуйидаги ҳадисларига кўра, эгасининг кўнгилли ишидир: «Беш васақ (тақрибан 652 ярим килограмм)дан оз ҳосилда закот йўқ. Беш уқия (тақрибан 595 грамм)дан оз кумушда закот йўқ. Бешта туядан оз бўлган туяларда закот йўқ» (Муттафақун алайҳ).
4 — Савдо учун эмас, фойдаланиш учун олин-ган гилам, ҳовли, фабрика, машина каби мол-лар.
5 — Зумрад, ёқут, марварид ва бошқа жавоҳир-лар.
Мазкур жавоҳирлар тижорат мақсадида сотиб олинган бўлса, тижорат молларида қилинганидек, уларнинг қийматидан закот чиқарилади.
6 — Хотин-қизларнинг зийнатдан бошқа мақ-садда фойдаланмайдиган тақинчоқлари.
Агар мазкур тақинчоқларни муҳтож бўлган пайтда сотиш учун сақланаётган бўлса, уларнинг закоти чиқарилади. Аслида эса, ҳар қандай ҳолатда ҳам хотин-қизларнинг тақинчоқларидан закотини чиқариш эҳтиёт нуқтаи назаридан афзалдир. Чунки Оиша разияллоҳу анҳодан шу маънода ҳадис ривоят қилинган: Расу-луллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузуримга кириб келганларида қўлимдаги катта кумуш узукни кўриб: «Оиша, бу нима?!» — деб сўрадилар. Мен: Ё Расу-луллоҳ, буни сизга пардоз қилиш учун қилдирдим, — деб жавоб бердим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Унинг закотини берганмисан?» — дедилар. Мен: Йўқ, — дедим. Ёки Аллоҳ хоҳлаган бошқа жумлани айтдим. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алай-ҳи ва саллам: «У сенга жаҳаннамдан кифоядир!» — дедилар (Саҳиҳ ҳадис. Абу Довуд, Дору Қутний ва Байҳақий ривояти).
Закот фарз бўлган молларнинг нисоб шартлари ва улардан чиқариладиган фарз закот миқдори
А — Тилла, кумуш ҳамда улар маъносидаги нарсалар;
Тилла
Тилладан закот чиқаришнинг шарти, унинг нисо-бига етишидир. Тилланинг нисоби йигирма динор (тақрибан 85 грамм)дир. Тилла қўлга теккан кундан бир йил ўтгач 20 динор бўлса, унинг закоти ярим динор (2 граму 25 миллиграм)дир. Агар одамнинг қўлида йиги-рма динордан кўп тилласи бўлса, шу ҳисобга кўра закотини чиқараверади.
Кумуш
Кумушнинг закотини чиқариш учун, у нисобига етган бўлиши керак. Кумушнинг нисоби 5 уқия (тақ-рибан 595 грамм)дир. 1 уқия 40 дирҳамга тенгдир. 5 уқия эса 200 дирҳамга тенгдир. Шунча кумуши бўлган ва ундан бир йил ўтган одам, унинг қирқдан бири, яъни, 5 дирҳамини закот ўлароқ чиқаради. Кумуши 200 дирҳамдан кўп бўлса, шу ҳисобга кўра закотини чиқараверади.
Тилла ва кумушни бир-бирига қўшиш
Бировнинг қўлида нисобига етишга оз қолган кумуш ёки тилла бўлса, ҳар иккисини бир-бирига қўшади ва уларнинг закотини бирга чиқаради. Чунон-чи, тилланинг закотини кумуш билан, кумушнинг закотини тилла билан чиқариш мумкин. Масалан, бировнинг бир динор (тилла) закот чиқариши керак бўлса, унинг ўрнига 10 дирҳам кумуш чиқарса бўлади. Бунинг акси ҳам бўлаверади (яъни, кумуш закотини берар экан, кумуш ўрнига тилла берса ҳам бўлаверади).
Қоғоз пуллар
Тилла ёки кумуш нисобининг қийматига тенг келган қоғоз пуллари бўлган ва ундан бир йил ўтган одам, пулининг закотини чиқаради. Унинг закоти бутун пулларнинг 2,5 (икки ярим) фоизи ёки қирқдан бири-дир.
Савдо моллари
Нисобига етган ва ундан бир йил ўтган савдо моллари бўлган одам, бутун молларининг қирқдан бири, яъни 2,5 фоизини закот қилиб чиқаради. Савдо молларининг нисоби, тилла ва кумуш нисобидир. Савдогар, у иккисидан қайси бирининг нисоби билан ҳисобласа, бўлаверади.
Қарзлар
Биров бошқа одамга қарз берган ва уни хоҳлаган пайтида олиш имкони бўлса, у қарзларини қўлида бўлган пуллари ёки савдо молларига қўшиб ҳисоб-лайди ва бир йил ўтгач закотини беради. Агар қўлидаги пуллари фақатгина қарзга берган пуллари бўлса, бир йил ўтгач унинг закотини ҳам чиқаради.
Бироқ, қарз олган одам қарзни вақтида қайтариш имкони бўлмаган даражада абгор бўлса, орадан бир неча йиллар ўтган бўлса ҳам, қарзни олган куни бир йили учунгина закотини беради (ўтган ҳар йил учун закот бермайди).
Хазиналар
(«хазина» сўзи араб тилида) «Рукоз» (деб аталади), «сирли, хуфёна бўлди» маъносидаги «раказа яркузу» феълидан олинган. Бу маъно Аллоҳнинг ушбу оятида ўз ўрнини топган:
﴿ وَكَمْ أَهْلَكْنَا قَبْلَهُمْ مِنْ قَرْنٍ هَلْ تُحِسُّ مِنْهُمْ مِنْ أَحَدٍ أَوْ تَسْمَعُ لَهُمْ رِكْزًا ﴾
«Биз улардан (яъни, Макка мушрикларидан) илга-ри ҳам (ўз пайғамбарларига итоат этмаган) қанча авлодларни ҳалок қилгандирмиз. Сиз улардан биронтасини кўрурмисиз ёки овозларини эшитур-мисиз?! (Бас, сизга иймон келтирмайдиган бу қайсар қавм ҳам ҳалок бўлиб битар, аммо Биз сизга нозил қилган дин эса Қиёматгача қолур)» (Марям: 98). Яъни: уларнинг хуфёна товушларини эшитаяпсизми?
«Хазина» сўзининг бу ерда истеъмол қилишдан мақсад, жоҳилият замонида ерга кўмилган нарсалар-дир. Ким ўзининг ҳовлиси ёки ерида кўмилган молни топиб олса, унинг бешдан бирини камбағаллар, мискинлар ёки хайрия ишларига сарф этиш учун бериши керак. Бунинг далили эса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қавлларидир: «Ҳайвон пайҳон қилган экинлар жаримаси ҳайвоннинг эгасигадир. (Биров ) қудуқ (қазиган бўлса ва унга биров тушса), бунинг жаримаси қудуқ қазиган одамгадир. Кон(ларни ижарага) берган одам (конда содир бўлган зарарлар) жаримасини кўтаради» (Муттафақун алайҳ).
Конлар
Агар кон олтин ёки кумуш кони бўлса ва ундан чиқарилган нарса нисобга етса, бир йил ўтишини кутмай закоти чиқарилади. (Яъни) коннинг закоти мева ва ғаллалар каби топилгани ва чиқарилганида фарз бўлади. Унинг нисоби — олтин ва кумуш нисобидир. Хўш, унинг закоти қирқдан бирими ёки бешдан бирими? Айрим уламолар конни хазинага қиёслаб: Унинг бешдан бири закот қилиб чиқарилади, деган бўлишса, айримлари: Унинг закоти (олтин ва кумуш каби) қирқдан биридир, дедилар ва бунинг учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу: «Беш уқиядан кам (кумушга) садақа (закот) йўқдир» (Муттафақун алайҳ) қавлининг умумий маъноларини ҳужжат қилиб: «Беш уқия» жумласи кон ва бошқа нарсаларни ўз ичига олади, дедилар. Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки, бу мавзуда йўллар кенгдир.
Агар кон темир ёки мис ёхуд нефть ёда олтин-гугурт каби конлар бўлса, улардан чиқарилган маҳсу-лотлар қийматидан 2,5% ини закот қилиб чиқариш мустаҳаб ҳисобланади. Чунки бундай конлардан закот чиқаришнинг фарз экани ҳақида бирон очиқ далил келмаган ва улар закот чиқариш фарз бўлган олтин ва кумуш эмаслар.
Фойдаланилаётган мол
Агар фойдаланилаётган мол савдо даромадидан ёки ҳайвон туққан мол бўлса, молнинг эгаси бир йил ўтишини кутмай, унинг аслининг закотига қараб закот чиқаради. Яъни, бировнинг нисобга етган тижорат моллари ёки ҳайвонлари бўлса ва бир йил ичида тижорат моллари даромад келтириб, ҳайвонлари туққан бўлса, уларнинг барчасидан: нисобига етган молидан ҳам, кейин қўшилган даромад ва ҳайвонлари-дан ҳам закот беради.
Агар фойдаланилаётган мол савдо даромади ёки ҳайвоннинг туғишидан келмаган ва нисобига етган бўлса, тўла бир йил ўтишини кутади ва закотини бера-ди.
Агар биров ҳиба (совға) ёки меросдан қолган молдан фойдаланаётган бўлса, у қўлга кирган кунидан то бир йил ўтмагунича закотини бермайди.
Б — Чорва моллари
Туялар
Туяларда закотнинг фарз бўлиши учун, уларнинг яйловда боқилиши ва сони нисобга етган бўлиши керак. Уларнинг нисоби, сонларининг бешта ва ундан кўп бўлиши ҳамда бир йил ўтишидир. Бунинг далили Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу: «(Сони) бештадан оз туяларда садақа (закот) йўқдир» қавлидир (Муттафақун алайҳ).
(Туялардан чиқариладиган закотнинг миқдори)
— бешта туядан бир йилни тўлдириб, иккинчи ёшга ўтган қўй ёки эчки закот қилиб берилади;
— ўнта туядан икки, ўн бештасидан уч ва йигир-матасидан эса тўртта қўй закот қилиб берилади;
— йигирма бешта туядан битта бинту мухоз закот қилиб берилади. Бинту Мухоз — бир ёшини тўлдириб иккинчи ёшга ўтган ва онаси бўғоз бўлган урғочи туядир. Агар бинту мухоз бўлмаса, унинг ўрнига ибну лабун берилса ҳам жоиздир. Ибну Лабун — икки ёшини тўлдириб учинчи ёшига ўтган нор туядир.
Агар туялар сони ўттиз олтита бўлса, бинту лабун (икки ёшини тўлдириб, учинчи ёшига ўтган урғочи туя) закот қилиб берилади.
— Туялар сони қирқ олтитага етса, ҳуққаҳ — уч ёшини тўлдириб, тўртинчи ёшига ўтган туя закот қилиб берилади.
— Туялар сони отмиш биттага етса, жазаъаҳ — тўрт ёшини тўлдириб, бешинчи ёшига ўтган туя закот қилиб берилади.
— Туялар сони етмиш олтитага етса, иккита бинту лабун закот қилиб берилади.
— Туялар сони тўқсон биттага етса ва сони бир юз йигирматага етгунича иккита ҳуққаҳ закот қилиб берилади.
— Туялар сони бир юз йигирматадан ошса, ҳар бир қирқта туядан битта бинту лабун, ҳар элликтадан эса битта ҳуққаҳ закот қилиб берилади.
Диққат:
Бировнинг туяларидан закотини чиқариш учун белгиланган ёшдаги туя фарз бўлса ва унинг қўлида у туя бўлмаса, қўлида бўлган туялардан бирини бера-веради. Агар қўлида бўлган туя талаб қилинган туя ёшидан кичик бўлса, унга йигирма дирҳам ёки иккита қўй қўшиб беради. Агар закот қилиб бераётган туяси талаб қилинган туядан каттароқ бўлса, қилган хатосини тузатиш учун, йигирма дирҳам ёки иккита қўй қўшиб беради. Фақат, юқорида айтиб ўтилганидек, ибну лабун бинту мухознинг ўрнига ўтаверади. Шу боис уни берилар экан, бирон қўшимча нарса берилмайди.
Қорамоллар
Қорамоллар закотини чиқариш учун, уларнинг сони туялар каби нисобга етган ва бир йил ўтган ҳамда яйловда боқилаётган бўлиши шарт.
— Қорамоллар закотининг нисоби, улар сонининг ўттизтага етишидир. Сони ўттизтага етган қорамол-лардан бир ёшга етган ғунажин ёки новвос бузоқ закот қилиб чиқарилади.
— Қорамоллар сони қирқтага етса, закоти учун икки ёшга етган ғунажин берилади.
— Қорамоллар сони олтмиштага етса, бир ёшга етган иккита ғунажин ёки иккита новвос бузоқ закот қилиб берилади.
— Агар қорамоллар сони олтмиштадан ошса, ҳар қирқтадан битта икки ёшли ғунажин, ҳар ўттизтада эса битта бир ёшли ғунажин бузоқ закот қилиб берилади. Масалан: қорамоллар сони етмиштага етса, икки ёшга тўлган ғунажин ва бир ёшга тўлган бузоқ, қорамоллар сони саксонтага етса, иккита икки ёшли ғунажин, қорамоллар сони тўқсонтага етса, учта бир ёшга тўлган бузоқ, қорамоллар сони юзтага етса, битта икки ёшга тўлган ғунажин ва иккита бир ёшга тўлган бузоқлар закот қилиб берилади. Муоз разияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисга кўра шундай закот чиқарилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мени яманликларга садақа тўплаш учун юбориб, қорамол-ларнинг ҳар ўттизтасидан битта бир ёшга тўлган бузоқни ва ҳар қирқтасидан эса битта икки ёшга тўлган ғунажинни (закот қилиб олишга) буюрдилар» (Саҳиҳ ҳадис. Имом Аҳмад, Абу Довуд, Термизий ва бошқалар ривояти).
Қўйлар
Қўй ва эчкилардан закот олишнинг шарти, улар-нинг яйловларда ўтлатилишлари, нисобга етишлари ва нисобга етган кундан бир йил ўтишидир.
Агар қўй ва эчкилар сони қирқтага етса, икки ёшли совлиқ закот қилиб берилади. Агар қўй ва эчкилар сони бир юз йигирма биттага етса иккита қўй, икки юз биттага етса учта қўй, уч юзтадан ошса эса ҳар юзта сонда битта қўй закот қилиб берилади. Бунинг далили Абу Бакр разияллоҳу анҳудан марфуъ ўлароқ нақл қилинган ушбу ҳадисдир: «Яйловда боқилаётган қўй-лар қирқта бўлса, ундан битта қўй (закот ўлароқ берилади). ... Агар уларнинг сони уч юзтадан ошса, ҳар юзта қўйда битта қўй (закот қилиб берилади)» (Саҳиҳ ҳадис. Имом Аҳмад, Абу Довуд ва бошқалар ривояти).
Ғалла ва мевалар
Ғаллаларда донлар етилганида, меваларда эса ҳар бирининг ейишга лойиқ ва таъм кирганида фарз бўла-ди. Масалан, хурмонинг бир нави бўлган «балҳ» қизар-гани ёки сарғайганида, узумнинг эса ширин бўлганида закоти берилади.
Мева ва ғаллалардан закот беришнинг далили Аллоҳ таолонинг ушбу оятидир:
﴿ وَآتُوا حَقَّهُ يَوْمَ حَصَادِهِ ﴾
«... ўрим-терим кунида (бечора-мискинларга) ҳақ-қини беринглар» (Анъом: 141).
Ғалла ва меваларнинг нисоби беш васақдир [652,5 (олти юз эллик икки ярим) килограмм)]. Бир васақ — олтмиш соъ, бир соъ — тўрт муддир. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Беш васақдан кам (ғалла ва мевада) садақа (закот) йўқдир» деганлар (Муттафа-қун алайҳ).
Демак, хурмо, майиз, буғдой, маккажўхори, арпа ва шунга ўхшаш ғалла ва меваларнинг нисоб миқдори Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам истеъмол қилган ўлчов бирлиги — соъ билан уч юз соъдир. Бир соъ эса, ўртача катталикдаги ҳовучли одамнинг тўла тўрт ҳовучидир.
Ариқлар қазилмай, лалми (ёмғир суви) ёки булоқ сувлари билан суғориладиган ерлардан олинган мева ва ғалла ҳосилларининг ўндан бири, яъни ҳар беш васақдан ярим васақ, қазилган ариқлар воситасида суғорилган ерлардан олинган мева ва ғалла ҳосил-ларидан эса умумий ҳосилнинг йигирмадан бири, яъни беш васақнинг тўртдан бирини закот қилиб чиқари-лади. Ҳосил ундан ортса ёки камайса шу ҳисобга қараб закот берилаверилади. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: «Осмон (ёмғир, қор, дўл), дарёлар, булоқлар суғорган ёки (деҳқон тарафидан суғорилмай) илдизлари билан ўзини ўзи суғорган мева ва ғаллаларда(н олинган ҳосилдан) ўндан бир, (қудуқлардан) ҳайвонлар воситасида чиқарилган сувлар (билан суғорилган мева ва ғаллалар)дан (уму-мий ҳосилнинг) йигирмадан бири закот қилиб чиқари-лади» (Абу Довуд 1597).
Чорва молларидан олинадиган закотлар
Саҳро ва чўлларда бир йил ёки ундан кўра кўпроқ боқиладиган чорва моллари | ||||||||
Қўйлар | Туялар | Қорамоллар | ||||||
Миқдор | Закот | Миқдор | Закот | Миқдор | Закот | |||
-дан | -гача | закоти | -дан | -гача | закоти | -дан | -гача | закоти |
40 | 120 | 1та қўй | 5 | 9 | 1та қўй | 30 | 39 | Бир ёшли буқача ёки ғунажин |
10 | 14 | 2та қўй | ||||||
15 | 19 | 3та қўй | ||||||
121 | 200 | 2та қўй | 20 | 24 | 4та қўй | 40 | 59 | Икки ёшли ғунажин |
25 | 35 | Бинту Муҳоз | ||||||
201 | 300 | 3та қўй | 36 | 45 | Бинту Лабун | 60 | Иккита бир ёшли ғунажин | |
46 | 60 | Ҳуққаҳ | ||||||
Бундан кейин ҳар юзта қўйдан битта қўй закот қилиб чиқарилади | 61 | 75 | Жазаъа | |||||
76 | 90 | 2та Бинту Лабун | ||||||
Закот учун қўйларнинг қўтири, қаригани, айби бўлгани ёки яроқсизи берилмайди. Закот учун бўғоз, хўра ва энг сараси қўйлар ҳам берилмайди | 91 | 120 | 2та Ҳуққаҳ | Бундан кейин ҳар ўттизта қорамолда битта бир ёшли бузоқ ва ҳар қирқта қорамолда эса битта икки ёшлик ғунажин закот қилиб берилади. | ||||
121 | 3та Бинту Лабун | |||||||
Бундан кейинги ҳар 40та туяда битта Бинту Лабун ва ҳар 50та туяда битта Ҳуққаҳ закот қилиб берилади | ||||||||
Бир ёшли бузоқ буқача бўлса (араб тилида) «табийъ», ғунажин бўлса «табийъа» дейилади Икки ёшли ғунажинни (араб тилида) «мусиннаҳ» дейилади |
· Бинту Муҳоз — онаси бўғоз бўлган ва бир ёшни тўлдирган урғочи туя.
· Бинту Лабун — онаси соғин бўлган икки ёшли урғочи туя.
· Ҳуққаҳ — уч ёшини тўлдирган ва минишга яроқли бўлган туя.
· Жазаъа — тўрт ёшли туя.
Закот бериладиган жойлар
Закот бериладиган жойлар Аллоҳ азза ва жалла қуйидаги оятида белигилаб қўйган саккиз тоифа инсон-лардир:
﴿ إِنَّمَا الصَّدَقَاتُ لِلْفُقَرَاءِ وَالْمَسَاكِينِ وَالْعَامِلِينَ عَلَيْهَا وَالْمُؤَلَّفَةِ قُلُوبُهُمْ وَفِي الرِّقَابِ وَالْغَارِمِينَ وَفِي سَبِيلِ اللَّهِ وَابْنِ السَّبِيلِ فَرِيضَةً مِنَ اللَّهِ وَاللَّهُ عَلِيمٌ حَكِيمٌ ﴾
«Албатта, садақалар (яъни, закотлар) Аллоҳ то-монидан фарз бўлган ҳолда, фақат фақирларга, мискинларга, садақа йиғувчиларга, кўнгиллари (Исломга) ошна қилинувчи кишиларга, бўйинларни (қулларни) озод қилишга, қарздор кишиларга ва Аллоҳ йўлида (яъни, жиҳодга ёки ҳажга кетаётган-ларга) ҳамда йўловчи мусофирларга берилур. Аллоҳ билим ва ҳикмат соҳибидир» (Анъом: 141).
Бу тоифаларнинг баёни қуйидагичадир:
1 — Фақир: ёнида ўзи ва қарамоғидаги оила аъзо-ларининг эҳтиёжларига етадиган озиқ-овқати, ичим-лиги, кийими ва турар-жойи, уларни топиши учун етарли даромади бўлмаган одам.
2 — Мискин: гоҳида фақирдан кўра бир оз кўпроқ имконияти бўлган ёки фақирдан кўра абгорроқ турмуш кечираётган одам. Мискин ва фақирнинг ҳукми бир хилдир. Фақат, мискин ҳар замаон муҳтож бўлиб қола-веради. Масалан, икки юз рияли бўлсада, яна икки юз риялга муҳтождир.
3 — Закот ўлпончилари: давлат раҳбари ёки раҳбар ёрдамчиси тарафидан тўплаш ёки қўриш ёхуд тақсим-лаш каби закот ишларидан бирига тайинланган мулозимлар. Булар закотни тўплайдилар, сақлайдилар, ҳисоб-китобини олиб борадилар, қўриқлайдилар, та-шийдилар ва белгиланган одамларга улашадилар.
Бундай мулозимларга Байтулмолдан маош олмаёт-ган ва гарчи бадавлат бўлсалар ҳам, закотдан маош ажратиб берилади.
4 — Кўнгиллари Исломга мойил одамлар: ўзи мусулмон ва халқи ичида гапи ўтадиган бўлсада иймони кучсиз бўлган одамга унинг кўнглини, ман-фаатини оммалаштириш ва ёмонликларидан сақланиш учун, Исломга яна ҳам яқинлаштириш ёхуд кофир бўлган бироқ унинг ёки қавмининг мусулмон бўлиши умид қилинган кишиларга Исломга тарғиб ва Исломни севдириш учун закот берилади.
5 — Қуллар: бундан мақсад қул мусулмон бўлса, уни закот пуллари билан сотиб олинади ёки мукотаб — ўз ҳурриятини муайян моддий бадал эвазига сотиб олиш учун ҳожаси билан шартнома қилган қулга озод бўлиши учун зарурий моддий эҳтиёжини закотдан берилади.
Диққат:
Қул — мусулмонлар билан кофирлар ўртасида бўлиб ўтган уруш натижасида асир тушган одамдир. Бундай одам ва жориялардан дунёга келган фар-зандлари ҳожасининг қуллари ҳисобланадилар. Асира бўлган хотин-қизлар жория ёки канизак деб аталади. Айрим одамлар тушунганидек, одамнинг қора танли бўлиши унинг қул эканини ифодаламайди.
Ислом дини инсониятни Аллоҳдан бошқасига қул бўлишдан қутқариш учун сафарбар бўлган ва биз унинг бу мақсадни амалга ошириш учун турли йўллар билан ҳаракат қилганини кўрмоқдамиз. Шулардан айримлари қулларни озод қилиш учун закотдан улуш айириш, гуноҳлар каффороти учун қул озод қилишдир. Ислом қулларни озод қилиш учун қаттиқ рағбатлантирган.
6 — Қарздорлар: мубоҳ бўлган ишлар учун ўзи ёки ўртани тузатиш мақсадида бошқалар учун Аллоҳга маъсият бўлмаган ишларда қарз олган киши ёки кишилар. Бундай одамларга қарзларини узишлари учун етарли закот берилса бўлади.
7 — Аллоҳ йўлида: «Аллоҳ йўли» — Аллоҳнинг розилигига олиб борадиган йўлдир. Уламолар жумҳури бу йўлдан мақсад уруш — ғазот эканини таъкидлаган-лар. Давлат тарафидан маош ажратилмаган ва кўнгилли ўлароқ ғазотга чиқмоқчи бўлганларга, уларнинг бой ёки камбағал бўлишларига қарамай, закотдан берилади.
8 — Мусофир: мусофир — ўз шаҳридан олисда ва сафарида бирон сабаб билан камбағал бўлиб қолган одам бўлиб, унга, гарчи аслида бадавлат одамлардан бири бўлган ва қарз олиш учун бирон кимсани топа олмаса, ўз эҳтиёжини қондириши ва юртига етиб олиши учун закотдан улуш ажратилади. Агар қарз бера оладиган одамни топса, қарз олиши вожиб бўлади.
Фойда ва огоҳлантиришлар:
1 — Закотни намозларни қаср ўқиш масофаси ва ундан олис ўлкалардан бирига олиб бориб бериш жоиз эмас. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Муоз разияллоҳу анҳуга Яманга жўнатаётган маҳали-да: «... Агар улар сизга итоат қилсалар, уларга Аллоҳ таоло уларга мулкларидан бадавлатларидан олиниб камбағалларига қайтариб бериладиган садақани фарз қилганини билдиринг!» — дея тавсия қилдилар (Мутта-фақун алайҳ).
Уламолар бундан закот олинган ўлка аҳолиси закотдан беҳожат бўлса ёки мусулмонлар яшаётган ўлкалардан биронтасида очарчилик бўлса ёхуд мужоҳидлар ёрдамга муҳтож бўлишган ҳолатларни истисно қилдилар. Бу ва бунга ўхшаш ҳолатларда закотни бир ўлкадан бошқа ўлкаларда яшаётган закот олишга лойиқ инсонларга олиб бориб бериш жоиз бўлади.
2 — Санаб ўтилган саккиз гуруҳдан бирига закотни бериш жоиздир. Агар закот ўлароқ чиқарилган мол кўп бўлса, уни мазкур гуруҳлар орасида тақсимлаб берилса авло бўлади. Агар оз бўлса улардан бир гуруҳига бериш афзалдир. Бундай пайтда энг аҳамиятли ва энг муҳтож гуруҳни муқаддам қўйиш зарур.
3 — Шарафли бўлганлари боис Расулуллоҳ соллал-лоҳу алайҳи ва салламнинг оиласи (ва авлоди)га закот бериш жоиз эмас. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг оиласи, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қуйидаги ҳадисларига кўра, Алий оиласи (авлоди), Ақийл оиласи (авлоди), Жаъфар оиласи (авлоди), Аббос оиласи (авлоди) ва Ҳорис оиласи (авлоди)дир: «Садақа Муҳаммад оиласига лойиқ эмас. Чунки, садақа одамлар мулкининг киридир» (Имом Муслим ривояти). Фақат, айрим уламолар эҳтиёжлари оғирлашса ва қариндошлари қариндошлик ёрдамини кўрсатмаган бўлсалар уларга ҳам закот бериш жоиз-лигини айтиб ўтганлар.
4 — Мусулмоннинг ўз закотини нафақалари зимма-сида бўлган ота-она, фарзандлар ва улардан тарқаган зурриётлар ва рафиқа каби одамларга бериши жоиз эмас. Рафиқанинг эса фақир бўлган умр йўлдошига ўз закотини бериши жоиздир. Бунинг далили Абу Саид Худрий разияллоҳу анҳу келтирган ушбу ривоятдир: Абдуллоҳ ибн Масъуднинг рафиқаси: Ё Расулуллоҳ, сиз бугун садақа қилишга буюрдингиз. Мен ўзимдаги тақинчоқларни садақа қилмоқчи эдим. Бироқ, Ибн Масъуд унга ўзи ва фарзандларининг лойиқроқ экани-ни айтиб қолди, — деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алай-ҳи ва саллам: «Ибн Масъуд тўғри айтибди. Турмуш ўртоғингиз ва фарзандингиз сиз садақа қилган одамлар ичида садақа қилишингизга энг лойиқ инсонлардир!» — дедилар (Имом Бухорий ривояти). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам буни кўнгилли равишда садақа қилинган пайтга хосладилар.
5 — Закотни кофирларга, даҳрийларга, намоз ўқи-майдиган ҳамда Ислом шариатини масхара қиладиган фосиқларга бериш жоиз эмас. Чунки Расулуллоҳ сол-лаллоҳу алайҳи ва саллам: «Уларнинг бойларидан олиниб, камбағалларига қайтариладиган ...», деганлар.
Бундан ташқари, закотни бадавлат ва ишлаб пул топишга кучи етадиган одамларга бериш ҳам жоиз эмас. Бунинг далили Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу ҳадисидир: «Бунда (закотда) бой ва ишлаб пул топа оладиган одамга улуш йўқдир» (Саҳиҳ ҳадис. Имом Аҳмад, Абу Довуд ва Насоий ривояти).
6 — Закот ибодатлардан бири бўлгани боис, унинг соғлом бўлиши учун ният қилиш лозим. Яъни, зако-тини чиқараётган одам закоти билан Аллоҳ таолони қасд қилиши, Ундан савобини умид қилиши ҳамда закотни ўзига фарз бўлгани учун чиқараётганини ният қилиши керак. Зеро Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Амаллар ниятлар биландир», деганлар.
Фитр закоти
Фитр закоти — Рамазон ойида фарз бўлади.
Фитр закотининг ҳукми:
Фитр закоти, Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳу-нинг қавлига кўра, ҳар бир мусулмон: ёш ва қари, эркак ва аёл, ҳур ва қулларга фарздир: «Расулуллоҳ соллал-лоҳу алайҳи ва саллам Рамазондаги фитр закотини мусулмон бўлган қулу ҳур, эркагу аёлга, каттаю кичикка бир соъ хурмо ёки арпа ўлароқ фарз қилдилар» (Муттафақун алайҳ).
Фитр закотининг ҳикматлари:
Фитр закотининг талайгина ҳикматлари бўлиб, шулардан:
1 — Фитр закоти рўзадорни рўза тутиш асносида рўй берган бефойда иш ва гаплар ҳамда ҳаёсиз сўзлар-дан қилинган талаффуздан поклашдир.
2 — Фитр закоти Ҳайит кунида камбағал ва мис-кинларни тиланчилик қилишдан беҳожат қилади. Бу ҳақда Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳумо: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам фитр зако-тини рўзадор учун рўй берган бефойда иш ва гаплар ҳамда ҳаёсиз сўзлардан қилинган талаффуздан покла-ниш ҳамда мискинлар учун озиқ қилдилар», — деди (Ҳасан ҳадис. Абу Довуд, Ибн Можа ва бошқалар ривояти).
Фитр закоти кимга фарз бўлади?
Фитр закоти ўзи ва оиласининг бир кеча ва кундуз-га етадиган озиқ-овқатлардан бир соъга қодир бўлган одамга фарз бўлади.
Фитр закотининг миқдори ва бериладиган маҳсулотлар
Фитр закотининг миқдори — бир соъдир. Бир соъ эса, тўрт муддир. Бир мудд эса кафтлари ўртача бўлган одамнинг икки кафти сиғдирган ҳовучдир. Кўпинча, Фитр закоти рўзадор яшаётган ўлка аҳолиси истеъмол қиладиган буғдой ёки арпа ёхуд хурмо ёки гурунч ёхуд маккажўхори ёда майиз ёки пишлоқ каби нарсалардан чиқарилади. Бунинг далили Абу Саид Худрий разиял-лоҳу анҳунинг ушбу қавлидир: «Биз Расулуллоҳ сол-лаллоҳу алайҳи ва саллам орамизда бўлган замонда фитр закотини барчамиз: ҳур ва қул бўлган каттамиз ва кичигимиз номидан бир соъ дон ёки бир соъ пишлоқ ёхуд бир соъ арпа ёда бир соъ хурмо ёки бир соъ майиз қилиб берар эдик» (Муттафақун алайҳ).
Фитр закоти кимга ва қачон фарз бўлади?
Фитр закотини Ҳайит арафасининг қуёш ботгани-дан сўнгра бериш фарз бўлади. Чунки, у вақт Рамазон (рўзаси)ни очиш вақтидир. Аммо фитр закотини чиқариш вақти турличадир: баъзиларида жоиз, баъзи-ларида эса бериш зарур ва фазилатлидир.
Фитр закотини бериш жоиз бўлган вақт: уни Ҳайитдан бир ёки икки кун олдиндир. Бу вақтда Абдуллоҳ ибн Умар ва бошқа саҳоба разияллоҳу анҳумлар фитр закотини беришган. Аллоҳ улардан рози бўлсин.
Фитр закотини бериш зарур ва фазилатли бўлган вақт: Ҳайит кунининг тонги отишидан то Ҳайит намозигачадир. Чунки Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳумо шундай деган: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам менга фитр закотини одамларнинг (Ҳайит) намоз(и) чиқишларидан илгари чиқарилишига амр қилдилар».
Нофеъ раҳимаҳуллоҳ айтди: «Абдуллоҳ ибн Умар фитр закотини Ҳайитдан бир ёки икки кун олдин берар эди» (Муттафақун алайҳ).
Бошқа бир ривоятда Нофеъ раҳимаҳуллоҳ: «Абдул-лоҳ ибн Умар фитр закотини қабул қиладиган одамларга берарди. Саҳобалар Ҳайитдан бир ёки икки кун олдин берар эдилар», — деди (Муттафақун алайҳ).
Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳумо айтди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам фитр закотини рўзадор учун рўй берган бефойда иш ва гаплар ҳамда ҳаёсиз сўзлардан қилинган талаффуздан покланиш ҳамда мискинлар учун озиқ ўлароқ фарз қилдилар. Уни ким (Ҳайит) намоз(и)дан илгари берса, у, қабул қилинган закотдир. Уни ким намоздан кейин адо этса, у, садақалардан бир садақадир» (Ҳасан ҳадис. Абу Довуд, Ибн Можа ва бошқалар ривояти).
Фитр закоти сарфланадиган жойлар
Фитр закоти сарфланадиган жойлар — бошқа закотлар сарф қилинадиган жойлардир. Яъни, Аллоҳ таолонинг қуйидаги оятида зикр қилинган саккиз жойдир:
﴿ إِنَّمَا الصَّدَقَاتُ لِلْفُقَرَاءِ وَالْمَسَاكِينِ وَالْعَامِلِينَ عَلَيْهَا وَالْمُؤَلَّفَةِ قُلُوبُهُمْ وَفِي الرِّقَابِ وَالْغَارِمِينَ وَفِي سَبِيلِ اللَّهِ وَابْنِ السَّبِيلِ فَرِيضَةً مِنَ اللَّهِ وَاللَّهُ عَلِيمٌ حَكِيمٌ ﴾
«Албатта, садақалар (яъни, закотлар) Аллоҳ то-монидан фарз бўлган ҳолда, фақат фақирларга, мискинларга, садақа йиғувчиларга, кўнгиллари (Исломга) ошна қилинувчи кишиларга, бўйинларни (қулларни) озод қилишга, қарздор кишиларга ва Аллоҳ йўлида (яъни, жиҳодга ёки ҳажга кетаётган-ларга) ҳамда йўловчи мусофирларга берилур. Аллоҳ билим ва ҳикмат соҳибидир» (Анъом: 141).
Камбағал ва мискинлар, бир оз аввал эслатилган ҳадисда айтилганидек, фитр закотига бошқалардан кўра лойиқроқдирлар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам фитр закотини рўзадор учун рўй берган бефойда иш ва гаплар ҳамда ҳаёсиз сўзлардан қилинган талаффуздан покланиш ҳамда мискинлар учун озиқ ўлароқ фарз қилдилар» (Ҳасан ҳадис. Абу Довуд, Ибн Можа ва бошқалар ривояти).
ТЎРТИНЧИ РУКН: РЎЗА
«Рўза»нинг таърифи
«Рўза»нинг луғавий маъноси «тийилиш» ёки «ти-йиш»дир.
Шаръий маъноси эса: «Аллоҳ таолога яқин бўлиш ниятида тонг бошланишидан то қуёш ботгунигача ейиш, ичиш, жинсий алоқа ва рўзани очадиган бошқа нарсалардан тийилиш»дир.
Рўзанинг фазилати
Рўзанинг фазилатига қуйидаги ҳадислар далолат қилади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
1 — «Ким Аллоҳ йўлида бир кун рўза тутса, Аллоҳ унинг юзини жаҳаннамдан етмиш йил(лик масофа) узоқ қилади» (Муттафақун алайҳ);
2 — «Жаннатда Райён деган дарвоза бор. Қиёмат куни ундан рўзадорлар киради, улардан бошқа ҳеч ким кирмайди. Рўзадорлар кирсалар беркитилади ва ундан бошқа бирон кимса кира олмайди» (Муттафақун алайҳ);
3 — «Рўза, бировингизнинг урушдаги қалқони каби жаҳаннамдан қалқондир» (Саҳиҳ ҳадис. Имом Аҳмад, Насоий ва бошқалар ривояти).
Рамазон ойида рўза тутишнинг ҳукми
Рамазон ойи рўзасини тутиш Қуръон, Суннат ва уламолар ижмоси билан фарздир.
Қуръони Каримдаги далил Аллоҳ таолонинг ушбу қавлидир:
﴿ شَهْرُ رَمَضَانَ الَّذِي أُنْزِلَ فِيهِ الْقُرْآنُ هُدًى لِلنَّاسِ وَبَيِّنَاتٍ مِنَ الْهُدَى وَالْفُرْقَانِ فَمَنْ شَهِدَ مِنْكُمُ الشَّهْرَ فَلْيَصُمْهُ ﴾
«(У саноқли кунлар) Рамазон ойидирки, бу ойда одамлар учун ҳидоят ҳамда ҳидоят ва фурқон (ҳақ билан ботилни ажратгувчи)нинг очиқ оятлари бўлиб Қуръон нозил қилинган. Бас, сизлардан ким бу ойга етиб борса, рўза тутсин» (Бақара: 185).
Суннатдан далил эса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алай-ҳи ва салламнинг ушбу ҳадисларидир: «Ислом дини беш нарса устига қурилган: «Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ ва Муҳаммад Аллоҳнинг элчисидир», дея шаҳодат келтириш, намозни тўкис адо этиш, закотни бериш, Уй (Каъба)ни ҳаж қилиш ва Рамазон рўзасини тутиш» (Муттафаун алайҳ).
Ижмоъ эса, бутун уммат рамазон ойи рўзасинини тутиш фарз экани ҳамда у Ислом динидан экани маълум бўлган рукнлардан бири бўлиб, уни инкор этган одам муртад бўлишига қарор қилган.
Рамазон ойи рўзасини тутишнинг фарз экани ҳиж-ратнинг иккинчи йили шаъбон ойидан икки кун ўтиб, душанба куни фарз қилинган.
Рамазон ойининг фазилати
Рамазон ойининг бошқа ойларда бўлмаган муаззам фазилатлари бўлиб, уларни қуйидаги ҳадислар тасдиқ-лайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айт-дилар:
1 — «Беш вақт намоз, жума (намози) жума (намози)гача, рамазон рамазонгача гуноҳи кабира-лардан эҳтиёт бўлинган бўлса, ораларидаги (кичик гуноҳ)лар учун каффоратдир» (Имом Муслим ривоя-ти);
2 — «Рамазон (рўзаси)ни иймон ва савоб умидида тутган одамнинг аввалги гуноҳлари мағфират қили-нади» (Муттафақун алайҳ).
Рамазон ойида қилинадиган солиҳ амалларнинг фазилати
Солиҳ амаллар савоби, баъзи сабабларга кўра ҳаддан зиёд бўлади. Шу сабаблардан бири, муаззам рамазон ойи каби вақтнинг шарафи ва фазилатидир. Қуйида рамазон ойида савоби мўл бўладиган солиҳ амаллар намунаси билан танишасиз:
1 — Тунги ибодат
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Ким рамазон ойи тунларини ибодат билан ўтказса, Аллоҳ унинг аввалги гуноҳларини мағфират қилади» (Муттафақун алайҳ).
2 — Умра қилиш
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Рамазондаги умра ҳажга тенгдир» (Имом Бухорий ривояти. Ҳофиз Самуяҳ раҳимаҳуллоҳнинг ривоятида эса: «Рамазондаги умра мен билан бирга ҳаж қилиш кабидир» ҳадиси келган. Бу ҳадис ҳам саҳиҳдир).
Булардан бошқа солиҳ амаллар ҳам кўпдир.
Рамазон ойининг кириши нима билан тасдиқланади?
Рамазон ойининг кириши икки нарса билан тасдиқ-ланади:
1 — Шаъбон ойининг ўттизинчи кечасида ҳи-лолни кўриш
Агар (рамазон ойи) ҳилол(и) кўринса, рўза тутиш фарз бўлади. Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳақда: «Агар (рамазон ойи) ҳилол(и)ни кўрсангизлар рўза тутинглар! (Рамазон ойидан кейинги шаввол ойининг) ҳилол(и)ни кўрсангизлар рўзангизни очинглар!» деганлар (Муттафақун алайҳ).
Рамазон ҳилолини адолатли битта одамнинг кўриши етарлидир. Шаввол ойининг ҳилолини эса, иккита адолатли одамнинг кўриши шартдир.
2 — Шаъбон ойини ўттиз кун қилиш
Агар шаъбон ойи ўттиз кун бўлса, ўттиз биринчи кун рамазон ойининг биринчи куни ҳисобланади. Юқоридаги ҳадиснинг давомида Расулуллоҳ соллал-лоҳу алайҳи ва саллам: «Агар сизларга (ҳаво) булутли бўлса, саноқни ўттиз қилиб тугалланглар», деганлар.
Рўзанинг шартлари
Рўзани тутиш, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қуйидаги қавлларига кўра, балоғат ёшига етган ва оқил мусулмонга фарз бўлади: «Қалам уч кишидан кўтарилган: уйқудаги одамдан уйғонгунича, гўдакдан балоғат ёшига етгунича ва жиннидан ақли бошига келгунича» (Саҳиҳ ҳадис. Абу Довуд ва бошқа-лар ривояти).
Мусулмоннинг бемор эмас соғлом, мусофир эмас ўз турар-жойида муқим, ўта қаттиқ қийинчиликсиз рўза тутишга қодир бўлиши, жумладан, муслима аёлнинг ҳайз ва нифос-туғруқ қонларидан пок бўлиши керак. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам аёл кишининг диндорлигининг нуқсони ҳақида: «Ахир аёл ҳайз кўрса, намоз ўқимайди ва рўза тутмайдими?!» деганлар (Имом Бухорий ривояти).
Рўза тутмаслик рухсат берилган ва қазо тутишлари керак бўлган кимсалар
1 — Тузалиши умид қилинмаган бемор
Бундай беморга рўза тутмаслик рухсати берилиб, тузалгач тутмаган рўза кунларининг қазосини тутиб беради. Агар бемор рўза тутишга қийналмаса, рўзасини тутади. Аллоҳ таоло айтди:
﴿ أَيَّامًا مَعْدُودَاتٍ فَمَنْ كَانَ مِنْكُمْ مَرِيضًا أَوْ عَلَى سَفَرٍ فَعِدَّةٌ مِنْ أَيَّامٍ أُخَرَ ﴾
«Энди сизлардан бирор киши ҳаста ёки мусофир бўлса, у ҳолда (рўза тутолмаган кунларининг) саноғи-ни бошқа кунларда тутади» (Бақара: 184).
2 — Мусофир
Мусулмон киши намоз қаср қилинадиган масофага сафар қилса, унинг рўза тутмаслиги мубоҳдир. У, ўз юртига қайтган пайтида тутмаган кунларининг қазоси-ни тутиб беради.
(Саҳоба ва тобеинлар жумҳури намозларни қаср қилиб ўқиш масофаси тўрт бард эканига қарор қилишган. Бу — Имом Молик, Имом Шофиий, Имом Аҳмад ва асҳобларининг, Лайс ибн Саъд, Авзоъий, ҳадисшунос фуқаҳолар ва бошқаларнинг қавлидир. 4 бурд = 16 фарсах = 48 милдир. 1 мил эса 1748 метрдир. Бунинг ҳақиқий ўлчовини Аллоҳнинг ўзи билади. Бундан бошқа уламоларнинг ҳам намозни қаср қилиб ўқиш ҳақида айтишган қавллари бор бўлиб, кенгроқ маълумотга эга бўлмоқчи бўлганлар уларга ҳам мурожаат қилишсин. Мўътадил кўриш эса, пиёда ёки учоқ ва бошқа нақлия воситаларида бўлсин, бир кечаю бир кундузлик йўлдир).
Агар рўза тутиш сафарда оғирлик қилмаса, мусофирнинг рўза тутиши яхшироқдир. Агар оғирлик қилса, рўза тутмай қўя қолади. Чунки, Абу Саид Худрий разияллоҳу анҳу шундай деган: «Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга рамазон ойида ғазот қилар эдик. Ичимиздан баъзилари рўзадор, баъзилари эса рўза тутмаган эди. Рўзадор рўза тутмаганни, рўза тутмаган эса рўзадорни айбламас эди. Улар бировнинг ўзида рўза тутишга қувват топиб рўза тутиши яхши, қувват топа олмаган кишининг эса рўзаси тутмай қўявериши яхши, деб ўйлашар эди» (Имом Муслим ривояти).
Ҳомиладор ва эмизикли аёлнинг ҳукми
Ҳомиладор ва эмизикли аёл ўзининг ёки ўзи ва фарзандининг ҳаётига рўза тутиш оқибатида хатар келишидан қўрқса, рўза тутмаслиги мумкин. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳ мусофир одамдан рўза ва намозининг ярмини, ҳомиладор ва эмизикли аёлдан эса рўзани кечди», — дедилар (Ҳасан ҳадис. Имом Аҳмад ва «Сунан» муаллифлари ривоят қилдилар).
Узр тугагач ҳомиладор ва эмизикли аёллар уч ҳолатда (ҳомиладорлик, эмизиклик ва сафар) ҳолатида тутмаган рўзаларининг қазосини тутиб берадилар. Икки ҳолатда эса рўзанинг қазосини тутиш билан бирга фидя ҳам беради. Яъни, ҳомиладор аёл ҳомиласининг ҳаётига зарар келишидан қўрқса, фидя беради. Фидя эса тутмаган ҳар куни бадалига бир мудд (тақрибан 510 грамм) буғдойдир. Бундай пайтда фидя бериш эҳтиётли ва рўзани мукаммаллаштирувчидир. Ҳомиладор ва эмизикли аёл, фақатгина, фарзандларининг ҳаётига хавф қилиб рўза тутмасаларгина фидя беришлари вожиб бўлади. Чунки Абдуллоҳ ибн Аббос ва Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳумлар шунга фатво берганлар. Имом Шофеий ва Имом Аҳмад раҳимаҳу-маллоҳлар ҳам шу фатвони олганлар. Бироқ, Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ ҳомиладор ва эмизикли аёл фарзанди ҳаётига келиши мумкин бўлган хатар туфайли рўза тутмаган бўлса, уларнинг фақатгина қазо рўза тутишларига фатво берганлар. Аллоҳу аълам.
Рўза тутмасликка рухсат берилган, бироқ, фақатгина фидя беришлари вожиб бўлган одамлар
Ўта кексайиб қолган чол ва кампир, тузалиш эҳтимоли бўлмаган бемор ва улар ҳукмида бўлиб, рўза тутишлари йилнинг ҳар фаслида машаққатли бўлган кимсаларга рўза тутмасликлари, тутмаган ҳар кунлари учун бир мискинга бир муд (510 грамм) таом беришлари ва қазосини тутмасликларига рухсат берилади. Чунки Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳумо «ўта кексайиб қолган чолнинг (рўза тутмаган) ҳар куни учун битта мискиннинг қорнини тўйдириши ва қазоларини тутмаслигига рухсат берган» (Байҳақий бу ривоятни саҳиҳ деди. Дору Қутний ва Ҳоким ривояти).
Рўзанинг рукнлари
1 — Имсок-тийилиш
Имсок — ейиш, ичиш, жинсий алоқа ва рўзани очувчи барча нарсалардан тийилишдир.
2 — Ният
Ният — Аллоҳ таолога яқин бўлиш ва Аллоҳ таолонинг амрларига итоат қилиб рўза тутиш учун дилда қасд қилишдир. Бунинг далили Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Амаллар ниятлар биландир» деган ҳадисларидир (Муттафақун алайҳ).
Агар рўза фарз бўлса, ният тонгдан илгари — тунда бўлиши керак. Бунинг далили Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Ким тунда рўзага қасд қилмаган бўлса, унинг рўзаси йўқдир» ҳадисидир (Саҳиҳ ҳадис. Абу Довуд, Термизий ва бошқалар ривояти).
Агар рўза нафл ва томоқдан бирон нарса ўтмаган бўлса, тонг отганидан, кун бошланганидан кейин ҳам ният қилса жоиздир. Бунинг далили Оиша разияллоҳу анҳонинг ушбу қавлидир: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам кунларнинг бирида ҳузуримга кирдилар ва: «Сизларда бирон нарса борми?» — дедилар ва биз: Йўқ, деганимизда: «Ундай бўлса мен рўзадорман», — дедилар» (Имом Муслим ривояти).
3 — Вақт
Рўзанинг вақти, Аллоҳ таолонинг қуйидаги қавлига кўра, рамазон ойи тонгидан то қуёшнинг ботиши-гачадир:
﴿ وَكُلُوا وَاشْرَبُوا حَتَّى يَتَبَيَّنَ لَكُمُ الْخَيْطُ الْأَبْيَضُ مِنَ الْخَيْطِ الْأَسْوَدِ مِنَ الْفَجْرِ ﴾
«Ва то тонгдан оқ ип қора ипдан ажраладиган пайтгача еб-ичаверинглар» (Бақара: 187).
Рўзанинг суннатлари
1 — Саҳарлик қилиш
Саҳарлик — кечанинг охирги пайти — саҳар пайти-да рўза тутиш ниятида еб, ичишдир. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Саҳарлик қилинглар! Чунки саҳарликда барака бордир!» деганлар (Муттафа-қун алайҳ).
2 — Тонг отишидан қўрқмаса саҳарликни туннинг охирги лаҳзаларига қадар кечиктириш
Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Умматим ифторликни эртароқ ва саҳарликни кечроқ қилгунича яхшилик узра бўлади», деганлар (Саҳиҳ ҳадис. Имом Аҳмад ривояти).
3 — Ифторни, қуёш ботгани аниқ бўлса, барвақт қилиш
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Ифторликни барвақт қилар эканлар, одамлар яхшилик узра бўладилар» (Муттафақун алайҳ).
4 — Оғизни рутаб (янги пишган хурмо) ёки тамр (қуритилган хурмо) ёхуд сув билан очиш
Бу — Анас ибн Молик разияллоҳу анҳунинг қуйидаги қавлидаги афзаллигига қараб қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам намоз ўқишдан илгари рутаб билан, рутаб бўлмаса (оддий) хурмолар билан, у ҳам бўлмаса сув ичиб рўзаларини очар эдилар» (Ҳасан ҳадис. Имом Аҳмад, Абу Довуд ва Термизий ривояти).
5 — Рўза асносида, жумладан, рўзани очиш чоғида дуо қилиш
Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Учта дуо ижобатдир: рўзадорнинг, мазлумнинг ва мусофирнинг дуолари», деганлар (Саҳиҳ ҳадис. Байҳа-қий «Шуъабул иймаан» китобида ва бошқалар ривоят қилишган).
Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос разияллоҳу анҳу айтди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Рўзадор-нинг, оғзини очаётган лаҳзаларида рад қилинмайдиган дуоси бордир», деганлар. Абдуллоҳ оғзини очар экан: «Аллоҳим, барча нарсани сиғдирган раҳматинг билан Сендан мени мағфират қилишингни тилайман», дер эди (Ибн Можа ривояти. Бусирий «аз-Завааид» китобида: Бу ҳадиснинг санади саҳиҳдир, — деган).
Рўзанинг макруҳлари
Рўзадорнинг, гарчи рўзасини бузмасада, рўзаси-нинг бузилишига олиб борадиган ишларни қилиши макруҳдир. Улар:
1 — Таҳорат асносида оғиз ва бурунга сув олишда муболаға қилмоқ
Чунки, сув одамнинг ичига қочиб, рўзасининг бузилиш хавфи бор. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳақда: «Рўзадор бўлмаган пайтингда бурунга сувни кўпроқ торт!» — деганлар (Саҳиҳ ҳадис. Абу Довуд, Термизий, Насоий ва бошқалар ривояти).
2 — Бўса олиш
Ўз шаҳватини тутиб қолишга кучи етмаган одам-ларнинг ўпиши макруҳдир. Шунингдек, рафиқани қучоқлаш ва ушлаш ҳам макруҳдир.
3 — Хотинга шаҳват туйғулари билан узоқ тикилиш ва жинсий алоқа ҳақида фикр юритиш
4 — Таом ва ичимлик таъмини узрсиз кўриш
5 — Сақич чайнаш. Унинг айрим бўлаклари томоқдан ўтиб кетиш хавфи бўлгани боис, макруҳдир.
Рўзани бекор қиладиган нарсалар
Айрим нарсалар рўзани бузгач унинг қазосинигина тутишни, айрим нарсалар эса рўзани бузганидан кейин унинг қазосини тутишни ҳамда каффорат беришни фарз қилади.
А) Рўзани бузиб, қазосини тутишни фарз қиладиган нарсалар:
1 — Қасддан ейиш ва ичиш.
Агар рўзадор унутиб ёки мажбурланиб еб, ичса, рўзасининг қазосини тутмайди. Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Рўзадор кимса (рўзадор-лигини) унутган ҳолда еса ёки ичса, рўзасини тугалласин. Зеро уни Аллоҳ таоло едириб, ичирган-дир», — деганлар (Муттафақун алайҳ).
2 — Қуёш ботганини гумон қилгани боис еган ёки ичган ёхуд жинсий алоқа қилган, кейин эса унга қуёш ботмагани, яъни кундузи давом этаётгани аниқ бўлган одам.
3 — Рўзадор эканини унутгани боис оғзига ёки бурнига муболағали тарзда сув олган ва томоғидан ўтиб кетган одам. Шунингдек, озиқларни ошқозон-га етказиш, жумладан, танани озиқлантирувчи уколлар олган одам.
4 — Озиқлантирмайдиган озиқларнинг, маса-лан, кўп миқдордаги тузнинг табиий йўл — томоқдан ўтиши.
5 — Рўзадор уйғоқлик пайтида манийни каф-таки (мастурбация) ёки қучоқлаш ёхуд ўпиш ёда узоқ термилиб нигоҳ ташлаш ва бошқа сабаблар туфайли ўз ихтиёри билан чиқариши.
Рўзадор эҳтилом бўлиб маний чиқса, рўзаси бузилмайди. Чунки, маний эҳтилом пайтида рўзадор-нинг ихтиёрисиз чиқади.
6 — Қасддан қусиш.
Қасддан қусиш — меъдадаги таом ёки ичимлик-ларни оғиз йўли билан мажбурлаб чиқаришдир. Агар рўзадорнинг кўнгли қаттиқ айниб ўз ихтиёрисиз қусса, рўзаси бузилмайди. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Кўнгил айниши ғолиб кел(иб қус)ган рўзадорга қазо йўқдир. Ўз (ихтиёри) билан қусган одам (рўзасининг) қазосини тутсин!» — деганлар (Саҳиҳ ҳадис. Абу Довуд, Термизий, Насоий ва бошқалар ривояти).
7 — Рўза ниятини бузиш ёки ундан воз кечиш.
Ким рўзадор бўлган пайтида рўзасини очишни ният қилса, гарчи бирон нарса тановул қилмаса ҳам, рўзаси очилади.
8 — Ислом динидан чиқса — муртад бўлса.
Бунинг далили Аллоҳ таолонинг ушбу оятидир:
﴿ لَئِنْ أَشْرَكْتَ لَيَحْبَطَنَّ عَمَلُكَ ﴾
«Қасамки: агар мушрик бўлсанг, албатта қил-ган амалинг беҳуда кетур» (Зумар: 65).
Б) Рўзани бузадиган ва қазо тутишни ҳам, каффорат беришни ҳам фарз қиладиган амаллар:
Мажбурланмаган вазиятда қасддан жинсий алоқа қилиш
Бунинг далили Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қилган ушбу ҳадисдир: «Бир одам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдига келиб: Ё Расулуллоҳ, ҳалок бўлдим!, — деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Сени нима ҳалок қилди?», — деб сўраганида: Рамазон (ойи кундузи)да хотиним билан жинсий алоқа қилиб қўйдим, — деди одам. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Битта қулни озод қилиш учун пул топа оласанми?» — дедилар. Одам: Йўқ, — деб жавоб берди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Олтмишта мискинни тўйдирадиган нарса топа оласанми?» — деб сўрадилар. Одам: Йўқ, — деб жавоб берди ва ўтирди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга (15 соъ вазндаги) бир идишда хурмо олиб келинди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳалиги одамга: «Буни олиб, садақа қил!» — дедилар. Одам: Буни ўзимиздан ҳам фақирроқ одамга садақа қилайми? Аллоҳ номига онт ичиб айтаманки, бу икки тепалик орасида (яъни, Мадинада) бунга биздан кўра муҳтожроқ бўлган одам йўқдир!, — деганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам кулдилар. Кулганларида озиқ тишлари ҳам кўриниб кетди ва: «Бор ва буни оилангга едир!» — дедилар» (Муттафақун алайҳ).
Каффорат битта мўмин қулни озод қилишдир. Агар рўзадор бунга қодир бўлмаса, кетма-кет икки ой рўза тутишдир. Агар бунга ҳам қодир бўлмаса, олтмишта мискиннинг қорнини ўз оиласидаги шахсларга едирган нарсаларининг ўртача миқдори билан тўйдиришдир. Каффорат айтиб ўтилган тартибда амалга оширилади. Бир ҳолатдан иккинчи ҳолатга кучи етмасагина ўтиш мумкин. Тўйдириш каффорати рўзадорнинг қодир бўлишига қараб, ҳар бир мискинни бир мудд буғдой ёки арпа ёхуд хурмо билан тўйдиришдир. Каффоратлар мухолафатнинг турига қараб фарқли бўлиши мумкин. Масалан, биров хотини билан қасддан бир куни жинсий алоқа қилган ҳамда каффоратини бермаган ва яна бошқа куни жинсий алоқа қилган бўлса, иккита каффорат беради. Аслида эса битта каффорат билан кифояланиши мақсадга яқиндир.
Рўзанинг мубоҳлари
Рўзадорнинг қуйидаги ишларни қилиши мубоҳ (рухсатли)дир:
1 — Сувга тушиш, шўнғиш, ҳарорат кучайгани маҳал сув билан салқинланиш.
Бунинг далили Оиша разияллоҳу анҳонинг ушбу қавлидир: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам рўзадорлик пайтларида жунуб бўлиб тонг оттирар, сўнгра ғусл қилар эдилар» (Муттафақун алайҳ).
2 — Юқорида айтиб ўтилган Оиша разияллоҳу анҳонинг ҳадисига кўра, рўзадорнинг рамазон ойида жунуб бўлиб тонг оттириши.
3 — Тонг отгунича — субҳи содиққача тун бўйи ейиш, ичиш ва жинсий алоқа қилиш.
Бунинг далили Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қавлларидир: «Билол тунда азон айтади, шундай экан, Ибн Умми Мактум азон айтгунича еб, ичаверинглар!» (Имом Аҳмад, Абу Довуд ва бошқалар ривояти).
4 — Ҳайз ва нифос (туғруқ) қони кечаси тўхтаган хотин-қизларнинг ғуслларини тонгга қадар кечиктиришлари ва рўзадор бўлиб тонг оттиришиб, сўнгра намоз учун пок бўлишлари (чўмилишлари).
5 — Куннинг боши ва охирида мисвок қилиш.
Бу, жумҳур имомлар ва уларнинг сафдошларининг қавлидир. Чунки, улар мисвок ишлатишнинг бирон вақтга махсус бўлмай, ҳар замон мустаҳаб эканига таяндилар. Завол пайтидан кейин мисвок ишлатишнинг рўзадор учун макруҳ эканини очиқлаган ҳадис ривоят қилинган бўлсада, уламолар унинг заиф эканига ҳукм қилганлар.
6 — Мубоҳ мақсадларда, гарчи рўзани очишга мажбур қилсада, сафарга отланиш.
7 — Меъдасига бирон нарса кетмайдиган дара-жада дори-дармон ишлатиш.
Жумладан, озиқлантирувчи моҳияти бўлмаган уколларни олиш.
8 — Меъдага бирон қисми ўтиб кетмайдиган даражада овқатларни чайнаш ва таъмини тотиб кўриш.
9 — Атир ва тутатқиларни ишлатиш ҳамда хушбўй нарсаларни ҳидлаш.
Нафл рўзалар
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қуйидаги кунларда рўза тутишга рағбатлантирдилар:
1 — Шаввол ойининг олти куни
Бунинг далили Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу ҳадисларидир: «Рамазон рўзасини тутиб, кетидан шавволнинг олти кунини улаб юборган одамнинг рўзаси умр бўйи тутилган рўза кабидир» (Имом Муслим ривояти).
2 — Душанба ва пайшанба кунлари
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу айтди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам кўпинча душанба ва пайшанба кунлари рўзадор бўлар эдилар. Ундан бу ҳақда сўралганида: «Амаллар ҳар душанба ва пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади ва Аллоҳ гуноҳларни ошкора қилган одамлардан бошқа мўмин ва мўми-наларни мағират қилиб, гуноҳларни ошкора қилган одамларнинг амалларига: Уларни кечиктиринглар (ҳо-зир кўрсатманглар) дейилади», — дедилар» (Саҳиҳ ҳа-дис. Имом Аҳмад ривояти).
3 — Ҳар ойда уч кун
Бунинг далили Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қавлларидир: «Ҳар ойда уч кун рўза тутиш — умр бўйи рўза тутиш, демакдир. Улар ойдин кечаларнинг кунлари — ўн учинчи, ўн тўртинчи ва ўн бешинчи кунлардир» (Ҳасан ҳадис. Насоий ва бошқа-лар ривояти).
4 — Зулҳижжа ойининг биринчи тўққиз куни
Бунинг далили Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу ҳадисларидир: «Солиҳ амаллар қилинган кунларнинг ҳеч бири шу кунлар (зулҳижжа ойининг биринчи ўн куни) янглиғ суюклироқ эмас». Саҳобалар: Ҳатто Аллоҳ йўлида қилинган жиҳод ҳам-ми?, — деб савол берганларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ҳатто Аллоҳ йўлида қилинган жиҳод ҳам. Фақат, ўз жони ва моли билан жиҳодга чиқиб, улардан биронтаси билан қайтмаган одам(нинг ғазоти булардан кўра Аллоҳга суюклироқдир)», — деб жавоб бердилар (Имом Бухорий ривояти).
Бу ўн куннинг ҳаж қилмаётган одам учун таъкид-лангани эса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва сал-ламнинг қуйидаги ҳадисларига кўра, Арафа, яъни, зулҳижжа ойининг тўққизинчи кунидир: «Арафа куни-да тутилган рўза олдинги ва кейинги икки йиллик гуноҳларга каффорат бўлади» (Имом Муслим ривояти).
5 — Муҳаррам ойи рўзаси
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга: Рамазондан кейинги энг фазилатли рўза қайси?, — деб савол берилганида: «Сизлар муҳаррам дея атаган Аллоҳнинг ойи(даги рўза)», — деб жавоб бердилар (Имом Муслим ривояти).
6 — Ошуро куни
Ошуро — муҳаррам ойининг ўнинчи кунидир. Бунинг далили Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушуб қавлидир: «Ошуро кунидаги рўза ўтган бир йил(лик гуноҳлар) каффоратидир» (Имом Муслим ривояти).
Яҳудийларга хилоф ўлароқ ўнинчи кундаги рўзага тўққизинчи кундаги рўзани қўшиб тутиш, мустаҳаб ҳисобланади. Чунки ошуро кунини яҳудий ва насро-нийлар эъзозлашини айтилган пайтда Расулуллоҳ сол-лаллоҳу алайҳи ва саллам: «Келгуси йили, иншааллоҳ, тўққизинчи куни (ҳам) рўза тутамиз», — дедилар. Бироқ, келгуси йил(нинг ошуро куни) келмай Расу-луллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам оламдан ўтдилар (Имом Муслим ривояти).
Рўза тутиш ҳаром бўлган кунлар
1 — Икки: Рўза ва Қурбон ҳайити кунлари
Бунинг далили Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳунинг ушбу қавлидир: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу икки кун — рўзангизни очадиган (Рамазон ҳайити) ва қурбонликларингизни ейдиган (Қурбон ҳайити) кунларда рўза тутишингизни таъқиқ-ладилар» (Имом Муслим ривояти).
2 — Ташриқнинг уч куни
Ташриқ кунлари — зулҳижжа ойининг ўн биринчи, ўн иккинчи ва ўн учинчи кунларидир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Абдуллоҳ ибн Ҳузофа разияллоҳу анҳуни Минода: «Бу кунларда рўза тутмангиз! Бу кунлар ейиш, ичиш ва Аллоҳни зикр қилиш кунларидир», дейиши учун жўнатди (Саҳиҳ ҳадис ва унинг асоси Имом Муслимнинг «Саҳиҳ» ҳадислар девонидадир. Имом Аҳмад ва бошқалар ривояти).
Бу таъқиқлар, сўядиган қурбонлик топа олмаган ҳамда таматтуъ ва қорин ҳажи учун эҳром боғлаган ҳожиларга нисбатан мутаснодир.
3 — Ҳайз ва нифос қонлари келган кунлар
Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам хотин-қизлар ҳақида: «Ҳайз кўрса намоз ўқимайди ва рўз тутмайдими? Мана шу, унинг диндорлигининг нуқсонидир!» — дедилар (Имом Бухорий ривояти). Ҳайз ва нифос қони кўраётган аёл тутган рўзанинг фосид эканига уламолар ижмоъ қилишган.
4 — Рафиқанинг, олдида бўлган эридан рухсат олмай рўза тутган куни
Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Эри ёнида бўлган хотин рамазон рўзасидан бошқа рўзаларни эрининг рухсатисиз тутмасин!» — деганлар (Муттафақун алайҳ. Бу ердаги таъқиқ ҳаромни ифода-лайди. Бу — уламолар жумҳурининг қавли бўлиб, Имом Нававий ва Ибн Ҳажар раҳимаҳумаллоҳлар бу қавлни қувватлаганлар).
Рўза тутиш макруҳ бўлган кунлар
1 — Арафотда турган ҳожининг Арафа куни рўза тутиши
Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Арафа, Қурбон ҳайити ва Ташриқ кунлари биз мусулмонларнинг байрам (кунлар)идир. Бу кунлар ейиш ва ичиш кунларидир», деганлар (Саҳиҳ ҳадис. Абу Довуд, Термизий ва бошқалар ривояти. Уламолар: Арафа куни Арафотда турган ҳожилар учун, ўша ерда тўпланганлари боис, Ҳайит куни бўлсада, бошқа ерларда бўлган мусулмонлар учун ҳайит эмасдир. Чунки улар, Қурбон ҳайити куни тўпланадилар ва бу улар учун байрам кунидир).
2 — Жума кунигина рўза тутиш
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Жума кунидан олдин бир кун ёки кейин бир кун рўза тутингиз! Акси тақдирда жума кунигина рўза тутман-гиз» (Муттафақун алайҳ).
3 — Шанба кунигина рўза тутиш
Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Шанба куни сизларга фарз қилинган рўзадан бошқа рўза тутмангиз. Бировингиз узумнинг пўстлоғи ва дарахтнинг новдасидан бошқа нарсани топа олмаса, уни чайнасин!» — дедилар (Саҳиҳ ҳадис. Имом Аҳмад, Абу Довуд, Термизий ва бошқалар ривояти).
4 — Тинмай рўза тутиш
Бундан мақсад, йил бўйи ора бермай рўза тутиш-дир. Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар:
«Абадий рўза тутган одам, рўза тутмабди!» (Муттафақун алайҳ);
«Абадий рўза тутган одам рўза ҳам тутмабди, ифтор ҳам қилмабди!» (Саҳиҳ ҳадис. Имом Аҳмад, Насоий ва бошқалар ривояти).
5 — Икки кунлик рўзани қасддан ифтор қилмай бир-бирига боғлаб тутиш
Бундай рўзани «висол» деб аталади. Чунки Расу-луллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Рўзани улаб тутишдан сақланингиз!» (Муттафақун алайҳ) ва: «Рўзани улаб тутманглар! Қайси бирингиз уламоқчи бўлса, саҳаргача уласин!» — деганлар (Имом Бухорий ривояти).
6 — Шак куни
Шак куни — шаъбон ойининг ўттизинчи кунидир. Аммор ибн Ёсир разияллоҳу анҳу бу ҳақда: «Шак қилинган кун*да рўза тутган одам, Абул Қосим соллаллоҳу алайҳи ва салламга осий бўлибди», — деган (* Ибн Рушд раҳимаҳуллоҳ «Бидаятул-мужтаҳид» китобида шундай деган: Уламолар жумҳури шак кунини рамазон ойининг бир куни дея рўза тутишни таъқиқладилар) (Термизий раҳимаҳуллоҳ айтди: Бу — ҳасан саҳиҳ ҳадис. Абу Довуд, Термизий ва бошқалар ривояти. Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳ бу ҳадисни илова ўлароқ келтирди).
БешИНЧИ РУКН: Ҳаж
Таърифи:
«Ҳ» ҳарфи фатҳали (Ҳаж) ёки касрали (Ҳиж, дея) ўқилади.
«Ҳаж»нинг луғавий маъноси: «қасд қилиш» демак-дир. Бу сўз бир иш учун ва уни кетма-кет қилиш учун истеъмол қилинади.
«Ҳаж»нинг шаръий маъноси: «Азиз Қуръон ва пок-домон суннат баён қилган махсус амалларни адо этиш учун Аллоҳнинг Ҳаром (ҳурматланган) уйини қасд қилиш» демакдир. Бу амаллар қуйида зикр қилинади.
Ҳажнинг ҳукми
Ҳаж — ҳаж қилиш йўлига қодир бўлган барча мусулмон эркагу аёлга фарздир. Унинг фарзлиги Қуръон, суннат ва уламолар ижмоъси билан собит бўлган.
Қуръони Каримда Аллоҳ таоло шундай деди:
﴿ وَلِلَّهِ عَلَى النَّاسِ حِجُّ الْبَيْتِ مَنِ اسْتَطَاعَ إِلَيْهِ سَبِيلًا وَمَنْ كَفَرَ فَإِنَّ اللَّهَ غَنِيٌّ عَنِ الْعَالَمِينَ ﴾
«Ва йўлга қодир бўлган кишилар зиммасида Аллоҳ учун мана шу уйни ҳаж-зиёрат қилиш бурчи бордир. Кимда-ким кофир бўлса (яъни Каъбани зиё-рат қилиш фарз эканини инкор қилса), бас, албатта Аллоҳ бутун оламлардан беҳожат бўлган зотдир» (Оли Имрон: 97).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: «Ислом беш нарса асосига асосланган: «Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқдир ва Муҳаммад Аллоҳ-нинг элчисидир», дея гувоҳлик бериш, намозни тўкис адо этиш, закотни бериш, Уй (Каъба)ни ҳаж қилиш ва рамазон рўзасини тутиш» (Муттафақун алайҳ).
Мусулмонлар ҳажнинг фарз экани ҳамда унинг Ислом рукнларидан бири, диннинг бир парчаси экани ва унинг фарзлигини инкор этган одам муртад бўли-шига ижмоъ қилганлар.
Уламолар ҳажнинг умр давомида бир марта фарз, ундан ортиқчаси эса нафл эканига ижмоъ қилганлар. Фақат, биров ҳаж қилишни назр қилса, ўша назрини амалга ошириши ҳам фарздир.
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу айтди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизга хутба қилар эканлар: «Ҳой одамлар, Аллоҳ сизларга ҳаж қилишни фарз қилди, бас, ҳаж қилингиз!» — дедилар. Бир одам: Ҳар йилими?, — деб савол берганида жим қолдилар. Ҳалиги одам саволини уч марта такрорлади. Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Агар: «Ҳа» десам эди фарз бўлар ва сизлар (уни адо этишга) қодир бўлмас эдинглар!» — дедилар. Сўнгра: «Мени, сизлар-ни қўйган ҳолатимдан ортиқчасига зўрламанглар! Сизлардан олдин яшаб ўтган кимсаларни саволларни кўп беришлари ва пайғамбарларига хилоф қилишлари ҳалок қилди. Мен сизларни бирон нарсага буюрсам, уни қодир бўлганингизча қилингиз! Агар сизларга таъқиқласам, ундан воз кечингиз!» — дедилар (Имом Муслим ривояти).
Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳумо айтди: «Бизга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам хутба қилар экан: «Ҳой одамлар, ҳаж қилиш сизларга фарз қилинди», — дедилар. Ақраъ ибн Ҳобис ўрнидан турди ва: Ҳар йилими, ё Расулуллоҳ?, — деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Агар: (Ҳа), десам фарз бўларди. Фарз бўлса сизлар қодир бўлмас эдингиз. Ҳаж (умр давомида) бир марта (фарздир). Ким ортиқча қилса, нафлдир», — деб жавоб бердилар» (Саҳиҳ ҳадис. Имом Аҳмад, Абу Довуд, Насоий ва бошқалар ривояти).
Ҳажнинг фазилатлари
Аллоҳ таоло ҳаж ибодатини адо этишга рағбат-лантириб, у учун тайинланган буюк ажру савобларни баён қилдилар. Булар қуйидаги ҳадисларда ўз аксини топгандир:
1 — Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Ҳаж қилган ва (ҳаж асносида) жимо ва гуноҳ қилмаган одам, гуноҳларидан онасидан туғилган кунидагидек фориғ бўлади» (Муттафақун алайҳ).
2 — Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Умра умрагача ораларида бўлган (гуноҳ-ларга) каффоратдир. Гуноҳга йўл қўйилмай қилинган ҳажнинг мукофоти — жаннатдир» (Муттафақун алайҳ).
3 — Амалларнинг энг афзали қайсидир? — дея берилган саволга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳга иймон келтириш», — дея жавоб бер-дилар. — Сўнгра-чи? — дейилганида: «Сўнгра, Аллоҳ йўлида жиҳод қилиш», — деб жавоб бердилар. — Сўнгра-чи?, — дейилганида: «Сўнгра, гуноҳга йўл қўйилмай қилинган ҳаж!» — деб жавоб бердилар (Мут-тафақун алайҳ).
4 — Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Ҳаж ва умрани давомий қилингиз. Чунки улар босқон темир, кумуш ва олтиннинг кирларини кетказганидек фақирлик ва гуноҳларни кетказади. Гуноҳга йўл қўйилмай қилинган-мабрур ҳажнинг мукофоти — жаннатдир!» (Саҳиҳ ҳадис. Имом Аҳмад, Термизий ва Насоий ривояти).
Бундан бошқа ҳадислар ҳам талайгина.
Ҳажнинг фарз бўлиш шартлари
Ҳажнинг фарз бўлиши учун қуйидаги шартлар мавжуддир:
1 — Мусулмонлик.
2 — Балоғат ёшига етиш.
3 — Оқил бўлиш.
4 — Ҳур (озод) бўлиш.
Буларнинг далиллари намоз ва рўза ҳақидаги мавзуларда айтиб ўтилди.
5 — Қодир бўлиш. Аллоҳ таоло айтди:
﴿ وَلِلَّهِ عَلَى النَّاسِ حِجُّ الْبَيْتِ مَنِ اسْتَطَاعَ إِلَيْهِ سَبِيلًا ﴾
«Ва йўлга қодир бўлган кишилар зиммасида Аллоҳ учун мана шу уйни ҳаж-зиёрат қилиш бурчи бордир» (Оли Имрон: 97).
Ҳажнинг рукнлари
Ҳажнинг рукнлари тўртта бўлиб, улар: эҳром боғлаш, Арафот тоғида туриш, тавоф ва саъй қилиш. Бу рукнлардан биронтаси қилинмаса, ҳаж бекор бўлади.
Биринчи рукн: эҳром боғлаш
Эҳром — ҳаж ва умра ибодатларини қилишга кири-шиш ниятидир. Ниятни кийимларни ечиш ва талбия айтишга боғлаб қилинади. Эҳром уч мақсад: таматтуъ, қирон ва ифрод ҳажлари учун боғланади.
«Таматтуъ»нинг маъноси: мусулмон ҳаж қилиш рухсат берилган ойларда фақат умра учунгина эҳром боғлайди. У, Маккага етиб келгач умра учун тавоф ва саъй қилади, сочларини қирдиради ёки қисқартиради. Тарвия (зулҳижжанинг саккизинчи) куни эса фақат ҳаж учун эҳром боғлайди-да, ҳажнинг бутун ибодатларини адо этади. Таматтуъ ҳажини қилаётган мусулмон Мас-жидул Ҳаромда яшамаётган бўлса, қурбонлик қилади.
«Қирон»нинг маъноси: мусулмоннинг мийқотдан ёки умрага эҳром боғлаган бўлса тавоф қилишга киришмасидан илгари умра ва ҳаж учун эҳром боғлашидир. Бу одам умрага боғлаган эҳромидан чиқмай, ўша умрасининг тавофига киришишдан илгари ҳаж қилишга ният қилади ва Ҳайит куни тошларни отиб, сочларини қирдирмагунича эҳромидан чиқмайди. Қирон ҳажига ният қилган одам ҳам таматтуъ ҳажига ният қилган одам каби қурбонлик сўяди.
«Ифрод»нинг маъноси: мусулмон фақатгина ҳаж қилиш учун эҳромга киради ва ҳайит куни тошларни отиб, сочларини қирдирмагунича эҳромидан чиқмайди. Ифрод ҳажини қилаётган одам қурбонлик сўймайди.
Эҳромнинг фарзлари, суннатлари ва таъқиқлари
А) Эҳромнинг фарзлари:
Эҳромнинг фарзлари — бирини тарк қилса, тарк қилган одамнинг қон чиқариши ёки қон чиқаришга кучи етмаса, ўн кун рўза тутиши зарур бўлган амал-лардир. Улар қуйидагилардир:
1 — Мийқотда эҳром боғлаш
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаж ва умра ниятини қилган одамнинг Маккага эҳром боғлаб-гина ўтиши керак бўлган жойларни белгилаб қўйган-лар. У жойлар:
Зулҳулайфа
Бу жой ҳозирги кунда Абру Алий деб аталади. Бу, мадиналиклар ва Мадинадан қуруқлик ва ҳаво йўлла-ридан кесиб ўтадиган одамларнинг мийқотидир.
Жуҳфа
Жуҳфа — соҳил йўлидаги қадимги қишлоқ бўлиб, унинг осорлари ҳозирги кунда қолмаган. Одамлар бугунги кунда унинг ўрнига Робиғдан эҳром боғлай-дилар. Бу — мисрлик, шомлик ва улар тарафидан қуруқлик, денгиз ва ҳаво йўллари билан Маккага келаётганларнинг мийқотидир.
Яламлам
Яламлам — ҳозирги кунда Саъдийя деб аталган тоғдир. У, яманликлар ва улар томонидан келаётган мусулмонларнинг мийқотидир.
Қорнул-манозил
Қорнул-манозил (ҳозирги кунда) Сайл деб аталади. У — наждликлар ва улар томондан қуруқлик ва ҳаво йўллари орқали Маккага келаётганларнинг мийқоти-дир.
Зотул-ирқ
Зотул-ирқ — ироқликлар ва улар томондан қуруқ-лик ва ҳаво йўллари орқали келаётганларнинг мийқоти-дир.
Мийқот билан Макка чегаралари оралиғидаги минтақаларда истиқомат қилаётган одам ўз хонадо-нидан ҳаж ёки умра учун эҳром боғлайди. Макка шаҳрининг чегаралари ичида истиқомат қилаётган одам эса, умра қилиш учун Ҳилл (Ҳарам чегаралари)га чиқиб, ўша ерда эҳром боғлайди. Ҳаж учун эса, Маккадан эҳром боғлайверади.
Бунинг далили Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳумо нақл қилган ушбу ҳадисдир: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мадиналиклар учун Зулҳулайфани, шомликлар учун Жуҳфани, наждликлар учун Қорнул-манозилни, яманликлар учун Яламламни мийқот ўлароқ белгиладилар. Улар ўша минтақалар ва уларни ҳаж ва умра ниятида босиб ўтаётган бошқалар учундир. Мийқотдан кейинги (минтақаларда яшаётган) кимса ўз хонадонидан эҳром боғлайди. Бинобарин, маккаликлар Маккадан эҳром боғлайдилар» (Муттафа-қун алайҳ).
Диққат: юқорида қаламга олинган мийқотлар макон маъносида бўлиб, ҳаж қилиш учун бундан бошқа вақт мийқотлари ҳам бордир.
Вақт мийқотлари — Аллоҳ таоло қуйидаги оятида зикр қилган ойлардир:
﴿ الْحَجُّ أَشْهُرٌ مَعْلُومَاتٌ ﴾
«Ҳаж (мавсуми) маълум ойлардир» (Бақара: 197). Бу ойлар — шаввол, зулқаъда ойлари ва зулҳижжа ойининг (биринчи даҳаси) ўн кунидир. Биров ҳаж учун бу ойлардан олдин эҳром боғласа, эҳроми жоиз эмас-дир. Ҳолбуки, зулҳижжа ойининг ўнинчи кечасининг тонгги отишидан илгари эҳром боғлаб Арафотда турган кимсанинг ҳажи раводир.
2 — Кийим киймаслик
Эҳром боғлаган одам либос, кўйлак ва узун авра тўнларни киймайди, салла ўрамайди, бошини бирон нарса билан ўрамайди, қўнжли пойафзал, пайпоқ, заъфарон ва равс (атир) сурилган кийимларни кий-майди. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: «Эҳромдаги одам кўйлак киймайди, салла ўрамайди, иштон, авра тўн, заъфарон ва атир сурилган кийимларни, қўнжли пойафзални киймайди. Ковуш топа олмаса маҳсининг тўпиқ тарафини кесиб, ошиқдан паст қилиб кийсин!» (Муттафақун алайҳ).
Эҳромга кирган аёл эса юзидаги ниқоби ёки чимматини чиқаради, қўлқопларини ечади. Ўзига яқин жойдан номаҳрам эркаклар ўтаётганида юзини рўмоли билан тўсишининг ва рўмолнинг унинг юзига тегиши-нинг зарари йўқдир. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «(Эҳромдаги аёл) ниқоб тақмайди ва қўлқопларни киймайди», деганлар (Имом Бухорий ривояти).
Б) Эҳромнинг суннатлари
1 — Эҳром учун ғусл қилиш
Ҳайз ва нифос қони келаётган аёллар ҳам ғусл қилаверадилар. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Нифос ва ҳайз қони келаётган аёллар ғусл қиладилар ва Каъба тавофидан бошқа барча ҳаж ибодатларини(нг барчасини) қилаверадилар. Поклан-гачгина тавоф қиладилар», — деганлар (Саҳиҳ ҳадис. Имом Аҳмад, Термизий ва Насоий ривояти). (Хаттобий раҳимаҳуллоҳ: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳайз ва нифос қони келаётган аёлларни ғусл қилишга буюрган эканлар, пок одамларнинг ғусл қилишлари авлороқдир» деган).
2 — Тоза изор (лунги) ва ридони кийиш (ридо: елкага ташланадиган газмол)
Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳумо айтди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзлари ва асҳоблари сочларини тараб, ёғ суриб, изор ва ридо-ларини боғлаганларидан сўнг Мадинадан йўлга чиқди-лар» (Имом Бухорий ривояти).
3 — Тирноқ, мўйлаб, қўлтиқ ости ва аврат тукларини олиш
Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай қилганлар. Зеро эҳром муддати кўпинча узайиб кетади ва эҳромдаги одам бундай муддат ичида қийналиб кетади ва эҳромлик пайтида уларни олиш таъқиқланади.
4 — Фарз ва нафл намоз ўқигандан сўнгра эҳром ниятини қилиш.
5 — Ниятдан сўнгра талбия айтиш
Талбия қуйидагичадир:
((لَبَّيْكَ اللَّهُمَّ لَبَّيْكَ، لَبَّيْكَ لاَ شَرِيكَ لَكَ لَبَّيْكَ، إِنَّ الْحَمْدَ وَالنِّعْمَةَ لَكَ وَالْمُلْكَ، لاَ شَرِيكَ لَكَ))
(Аллоҳим, амрингга мунтазирман! Амрингга мун-тазирман! Сенинг шеригинг йўқдир. Амрингга мунта-зирман! Дарҳақиқат, ҳамдлар, неъматлар ва эгадорлик Сенингдир! Сенинг шеригинг йўқдир!).
Эркаклар талбияларни товушларини кўтариб айта-дилар. Аёллар эса ёнидаги одам эшитадиган даражада паст товушда айтадилар. Талбияни кўп ва такрор айтиш, дуолар қилиш, унинг ортидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот айтиш муста-ҳабдир.
В) Эҳром таъқиқлари
Эҳром таъқиқлари — ҳаж ёки умра учун эҳром боғлаган одамга ман қилинган амаллардир. Улар:
1 — Соч ва тананинг бошқа жойларидаги тук-ларни олиш
2 — Қўл ва оёқ тирноқларини олиш.
3 — Бошни, бошга бевосита ёпишиб турадиган нарса билан ўраш.
4 — Тикилган нарсани кийиш.
Бундан мақсад, тананинг бирор аъзоси бичимида (енг, ёқа, пойча каби) тикилган ёки жубба, тўн ва бошқа нарсалар.
5 — Эҳром ниятини қилинганидан сўнгра кийим, тана ва бошқа нарсаларга атир суриш (ёки дезодорант ёки деодорант сепиш).
Ушбу беш нарсадан биронтасини қилган одам фидя бериши керак. Фидя — уч кун рўза тутиш ёки ўнта мискиннинг қорнини тўйдиришдир. Ҳар бир мискинга бир мудд буғдой берилади. Ёхуд Аллоҳ таолонинг қуйидаги қавлига кўра қўй сўяди:
﴿ فَمَنْ كَانَ مِنْكُمْ مَرِيضًا أَوْ بِهِ أَذًى مِنْ رَأْسِهِ فَفِدْيَةٌ مِنْ صِيَامٍ أَوْ صَدَقَةٍ أَوْ نُسُكٍ ﴾
«Энди агар сизлардан (ҳожилардан) кимдир касал ёки бошида бирон дарди бўлса (шу узр билан эҳромда турган ҳолида сочини қирдирса), у ҳолда (уч кун) рўза тутиш ёки (ўнта мискинга) садақа бериш ёхуд (бир қўй) сўйиш билан эваз тўласин!» (Бақара: 197).
6 — Овни ўлдириш
Бу ерда ов қилинаётган ҳайвоннинг гўшти ҳалол бўлган ҳайвон эканини унутмаслик керак. Бунинг далили Аллоҳ таолонинг ушбу оятидир:
﴿ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لَا تَقْتُلُوا الصَّيْدَ وَأَنْتُمْ حُرُمٌ ﴾
«Эй мўминлар, эҳромда бўлган чоғингизда бирон овни ўлдирманг!» (Моида: 95).
Овни қасддан ўлдирган одамнинг жаримаси, Аллоҳ таолонинг қуйидаги оятида баён қилинганидек, ўша ов катталигидаги чорва молларидан бирини сўйишдир:
﴿ وَمَنْ قَتَلَهُ مِنْكُمْ مُتَعَمِّدًا فَجَزَاءٌ مِثْلُ مَا قَتَلَ مِنَ النَّعَمِ ﴾
«Сизларнинг орангиздан ким қасддан бирон овни ўлдирса, (унинг зиммасида) чорва молларидан ўлдирган ови баробарида жазо бордир ...» (Моида: 95).
Ёки, ўша сўйиладиган жонлиқ қийматини овқат қилиб мискинларга бўлиб бериш ёхуд ҳар мискинга бериладиган таом бадалига бир кундан рўза тутиш. Бу жарималар ўлдирилган овдек катталикда бирон чорва моли мавжуд бўлганида берилади. Чорва моли мавжуд бўлмаса, унинг қийматини чиқаради ва уни мискин-ларга таом сифатида бўлиб беради. Унинг ҳам имкони бўлмаса, ҳар бир мискин бадалига бир кундан рўза тутади.
7 — Жинсий алоқа даракчилари бўлмиш ўпиш ва бошқа ҳаракатлар
Бунинг далили ушбу оятдир:
﴿ الْحَجُّ أَشْهُرٌ مَعْلُومَاتٌ فَمَنْ فَرَضَ فِيهِنَّ الْحَجَّ فَلَا رَفَثَ وَلَا فُسُوقَ وَلَا جِدَالَ فِي الْحَجِّ ﴾
«Ҳаж (мавсуми) маълум ойлардир. (Яъни Шав-вол, Зулқаъда ва Зулҳижжа ойининг ўн куни). Бас, ким шу ойларда ўзига ҳажни фарз қилса (ҳаж қилишни ният қилса), ҳаж давомида (жуфтига) яқинлашмайди, гуноҳ ишлар, жанжал-сурон қилмайди» (Моида: 95).
Жинсий алоқа эса ҳажни бекор қилади. Бироқ, ҳожи ўз ҳажини охиригача бекаму-кўст адо этади. Шундай бўлсада, унинг битта туя сўйиши ва келгуси йили ҳажининг қазосини қилиши фарз бўлади. Ҳолбуки, Умар ибн Хаттоб, Алий ибн Абу Толиб ва Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳумлардан ҳаж учун эҳром боғлаган ва хотини билан жинсий алоқа қилган одам ҳақида сўралганида: «Иккиси ҳам ибодатларида давом этаве-радилар ва келгуси йили ҳаж қиладилар ва ҳажларида қурбонлик сўядилар», — деб жавоб бердилар (Имом Молик «Муваттоъ»да ривоят қилди).
Иккинчи рукн: тавоф
Тавоф — Каъба атрофида етти марта айланишдир.
Тавоф турлари:
1 — Қудум (илк келиш) тавофи
2 — Ифоза тавофи
Бу тавоф ҳаж рукнларидан бири бўлиб, уни қилма-ган одамнинг ҳажи бекор бўлади.
3 — Вадоъ-Видолашув тавофи
Бу, ҳожи (ёки умрачи) Маккадан чиқар экан қиладиган охирги ибодат бўлиб, ҳажнинг вожиб-ларидан биридир. Ким Видолашув тавофини қилмаса қон чиқариши (қурбонлик сўйиши) керак.
4 — Нафл тавоф
Тавофнинг шартлари, суннатлари ва одоблари бўлиб, қуйида уларни қаламга оламиз.
Тавофнинг шартлари
1 — Ният.
Ният — қалбнинг Аллоҳ таолога итоат ва розилик умидида тавоф қилишга азм қилишидир.
2 — Катта ва кичик ҳадаслар ҳамда нажосатдан пок бўлиш.
Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: «Уй (Каъба)ни тавоф қилиш — намоздир. Бироқ, Аллоҳ таоло тавофда гапиришга рухсат берди» (Саҳиҳ ҳадис. Термизий, Ҳоким ва бошқалар ривояти).
3 — Юқоридаги ва қуйидаги ҳадисга биноан авратнинг ёпиқ бўлиши.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Бу йилдан сўнгра мушрик ҳаж қилмайди ва Уй (Каъба)ни яланғоч одам тавоф қилмайди», — дедилар (Муттафа-қун алайҳ).
4 — Жобир ибн Абдуллоҳ разияллоҳу анҳунинг қавлига биноан, тавофнинг Ҳажарул Асваддан бошланиб, унга келиб тугайдиган етти айланишдан иборат бўлиши:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Маккага келгач Ҳажарул Асвад олдига бориб, уни ўпдилар ва (Ҳажарул Асвадни) ўнг тарафларига олиб, (елкаларни ҳаракатлантириб) уч марта оддий юришдан кўра ши-тоб, тўрт марта эса (оддий) юриб тавоф қилдилар» (Имом Муслим ривояти).
5 — Каъба тавоф қилаётган одамнинг чап томо-нида бўлиши.
6 — Тавофнинг узоқ бўлсада масжиднинг ичида бўлиши.
7 — Тавофнинг Каъбанинг ташқарисида бўли-ши.
Тавофини Ҳижри Исмоил ичидан қилса, тавофи тавоф ҳисобланмайди. Чунки, Ҳижри Исмоил ва Шозирвон (Каъбапўшнинг ҳалқалари қўйиладиган ва Каъбанинг пойдеворига ёпишган бино), Каъбадан ҳисобланади.
8 — Айланишларни пайдар-пай қилиш.
Бирон узр сабабли айланишлар орасини узилса, зарари йўқдир.
Тавофнинг суннатлари
1 — Тавофни бошлар экан Ҳажар Асвад рўпарасида туриш, имкони бўлса уни ўпиш, имкони бўлмаса ўпгандан кейин, қўл ёки асо билан силаш ёки Ҳажарул Асвад томонни (қўл билан) кўрсатиш.
Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай қилганлар.
2 — Тавофнинг бошидан охиригача изтибоъли бўлиш.
Изтибоъ — (эҳром) ридо(си)нинг ўртасини ўнг қўл-тиқ остига, икки учини эса чап елканинг устига қўйиш-дир. Тавоф тугаганидан кейин ридонинг учларини тавофдан аввалги ҳолатига қўйилади.
3 — Рамл.
Рамл — қодир бўлган эркакларнинг биринчи уч айланишда майда қадамлар билан шитоб юришла-ридир. Қолган тўрт айланишда рамл йўқдир, одатда-гидек юрилади. Рамл эркакларга хос бўлиб, хотин-қизлар майда қадамлар билан шитоб юрмайдилар.
Изтибоъ ва рамл — Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатлари билан собитдир.
4 — Рукнул Ямонийни ҳар тавофда силаш, ўпмаслик.
Агар силаш имкони бўлмаса, эҳромдаги одам тирбандликка сабаб бўлмаслиги керак. Агар силаш имкони бўлмаса, унга қўл билан ишора қилиш машруъ эмасдир.
5 — Эҳромдаги одам рукнул Ямоний билан Ҳажарул Асвад оралиғида:
(( رَبَّنَا آتِنَا فِي الدُّنْيَا حَسَنَةً، وَفِي الْآخِرَةِ حَسَنَةً، وَقِنَا عَذَابَ النَّارِ ))
«Роббимиз, бизга Дунёда ҳам, Охиратда ҳам яхшиликлар ато эт ва жаҳаннамдан паноҳ бер!» — дейди.
6 — Мултазамда дуо қилиш.
Мултазам — Каъбанинг эшиги билан Ҳажарул Асвад оралиғидаги жойдир. Бу ҳам Расулуллоҳ соллал-лоҳу алайҳи ва салламнинг қилган ишлари ичида собит бўлгандир.
7 — Эҳромдаги одамнинг еттинчи тавофни тугатгач Иброҳим мақомига бориб:
﴿ وَاتَّخِذُوا مِنْ مَقَامِ إِبْرَاهِيمَ مُصَلًّى ﴾
«... ва Иброҳимнинг (Каъбатуллоҳни бино қилаёт-ган вақтида) турган ўрнини намозгоҳ қилиб олинг» (Бақара: 125) оятини ўқийди ва мақомни ўзи билан Каъба ўртасига олиб, мақомнинг орқасида икки ракаат намоз ўқийди.
Биринчи ракаатда Фотиҳа сурасидан сўнгра «Қул яа айюҳал каафирувн», иккинчи ракаатда эса «Қул ҳуваллоҳу аҳад» сураларини зам қилиб ўқийди.
8 — (Иброҳим мақомида) ўқилган икки ракаат-дан сўнгра Замзам сувидан қониб ичиш.
9 — Агар имкони бўлса, саъй қилинадиган майдонга ўтишдан илгари, Ҳажарул Асвадни силаш учун орқага қайтиш.
Тавофнинг одоблари
1 — Тавоф хушуъ, ўта диққатлик, Аллоҳнинг азаматини ҳис этиш ва Аллоҳ ҳузуридаги неъматларга рағбат билан бўлиши керак.
2 — Тавоф асносида эҳтиёж бўлсагина гапириш, бўлмаса жим бўлиш. Гапирганда ҳам, фойдали нарсаларни гапириш. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Уй (Каъба)ни тавоф қилиш — намоздир. Фақат, Аллоҳ унда гапиришга рухсат берди. Ким гапирса яхшиликни гапирсин!» (Саҳиҳ ҳадис. Термизий, Ҳоким ва бошқалар ривояти) ва «Тавоф — намоздир. Тавоф асносида камроқ гапиринглар!» деганлар (Саҳиҳ ҳадис. Табароний ривояти).
3 — Тавоф асносида зикр ва дуони кўп қилиш.
4 — Мусулмонларга тил ва ҳаракат билан озор бермаслик.
Учинчи рукн: саъй
Саъй, ҳаж ва умранинг рукнларидан бири бўлиб, Сафо ва Марва тепаликлари орасида ибодат ниятида бориб-келиш, демакдир. Бунинг далили Аллоҳ таоло-нинг:
﴿ إِنَّ الصَّفَا وَالْمَرْوَةَ مِنْ شَعَائِرِ اللَّهِ ﴾
«Албатта Сафо ва Марва Аллоҳ (буюрган) маро-симлардандир» ояти (Бақара: 158) ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу ҳадисларидир: «Саъй қилинглар! Чунки, Аллоҳ таоло сизларга саъйни фарз қилди» (Саҳиҳ ҳадис. Имом Аҳмад ва бошқалар ривояти).
Саъйнинг шартлари
1 — Ният.
Бунинг далили Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Амаллар ният биландир» деган қавллари-дир. Мусулмон қилаётган саъйи билан Аллоҳга итоат ва Аллоҳнинг амрларига бўйинсунишни ният қилади.
2 — Саъйнинг соғлом тавофдан сўнгра бўлиши.
Саъй тавофдан илгари қилинмайди.
3 — Саъйни Сафо тепалигидан бошлаб, Марва тепалигида тугатиш.
4 — Бориб-келишнинг етти марта бўлиши.
5 — Саъйнинг саъй учун ажратилган майдонда бўлиши.
Саъйнинг суннатлари
1 — Бирон узр бўлмас экан, саъйнинг тавофнинг орқасидангина қилиш.
2 — Сафо ва Марва тепаликларига чиқиш, таҳлил, такбир айтиш ва ўзи хоҳлаган истакларини дуо ўлароқ тилга олиш.
3 — Эркакларнинг яшил белги (яшил чироқлар) қўйилган оралиқда имкони борича югуришлари, у белгилар ташқарисида оддий юришлари. Хотин-қизлар икки яшил чироқлар оралиғида югурмайдилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Сафо ва Марва тепаликларига чиққанларида:
((لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ، وَلَهُ الْحَمْدُ، وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ، لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَحْدَهُ، أَنْجَزَ وَعْدَهُ، وَنَصَرَ عَبْدَهُ، وَ هَزَمَ الْأَحْزَابَ وَحْدَهُ ))
«Ягона шериксиз Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқдир. Эгадорлик ва ҳамд Унингдир. Ҳолбуки, У барча нарсага қодирдир. Ягона Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқдир. У ваъдасига вафо қилди, қулига ёрдам берди, душманларни Ўзи мағлуб қилди», дея уч мартадан такрорлаганлари ва орада дуо қилганлари осорларда нақл қилинган (Имом Муслим ривояти).
Саъй одоблари
1 — Саъй қилиш учун Аллоҳ таолонинг қуйидаги оятларини ўқиб, Сафо дарвозасидан чиқиш:
﴿ إِنَّ الصَّفَا وَالْمَرْوَةَ مِنْ شَعَائِرِ اللَّهِ فَمَنْ حَجَّ الْبَيْتَ أَوِ اعْتَمَرَ فَلَا جُنَاحَ عَلَيْهِ أَنْ يَطَّوَّفَ بِهِمَا وَمَنْ تَطَوَّعَ خَيْرًا فَإِنَّ اللَّهَ شَاكِرٌ عَلِيمٌ ﴾
«Албатта Сафо ва Марва Аллоҳ (буюрган) маросимлардандир. Бас, ким ҳаж ёки умра қилса, у икки тоғ орасида саъй қилишининг гуноҳи йўқдир. Ва ким ўз ихтиёрила яхшиликии ният қилса, бас, албатта Аллоҳ шукр қилгувчи (тақдирловчи) ва билгувчидир» (Бақара: 158).
2 — Саъй қилаётган одамнинг таҳоратли бўлиши.
3 — Саъйни, ўзини қийнамаган ҳолатда юриб қи-лиш.
4 — Зикр ва дуони кўп қилиш.
5 — Мусулмонларга нисбатан мулойим бўлиш, уларга хатти-ҳаракат ва тил билан озор беришдан сақланиш.
6 — Саъй қилаётган одамнинг (Аллоҳнинг) қалби-ни ҳидоят қилиб, поклаши ва бутун ишларини ислоҳ қилишини ўйлаб, ҳокисорлиги, Аллоҳ таолога муҳтож-лигини юракдан ҳис қилиши.
Тўртинчи рукн: Арафот тоғида туриш
Бунинг далили Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Ҳаж — Арафот (тоғида туриш)дир» деган ҳадисларидир (Саҳиҳ ҳадис. Абу Довуд, Насоий ва бошқалар ривояти).
Арафот тоғида туришдан мақсад, ўша жойда зулҳижжа ойининг тўққизинчи куни пешин вақтидан то Ҳайит куни — зулҳижжа ойининг ўнинчи кунининг тонггига (субҳи)га қадар бўлган замон оралиғида бир лаҳза ёки ундан кўра кўпроқ туришдир. Ҳайит тонгги отгунича Арафотда турмаган одамнинг ҳажи ҳаж эмасдир.
Ҳажнинг фарзлари
Ҳажнинг фарзлари еттитадир:
1 — Мийқотдан эҳром боғлаш.
2 — Қуёш ботгунича Арафотда туриш.
3 — Ҳайит кунига ўтар кечаси Муздалифада тунаш.
4 — Ташриқ кечалари Минода тунаш.
5 — Жамарот тошларини отиш.
6 — Сочларни қирдириб ёки қисқартириб олиш.
7 — Вадоъ (Видолашув) тавофи.
Диққат!
Умранинг рукнлари
Умранинг иккита рукни бор:
1 — Ҳиллдан эҳром боғлаш.
2 — Сочни қисқартириб ёки қирдириб олдириш.
Юқорида қаламга олинган ҳаж ва умра рукнла-ридан биронтасини қилмаган одамнинг ҳажи ва умраси тугалланмаган бўлади. Булардан биронтасини ҳаж ёки умрада тарк қилган одамнинг Макка шаҳрида фидя-жонлиқ сўйиши ва уни Ҳарам ичида яшаётган мискинларга улашиб бериши, вожибдир. Ўзи эса сўйилган жонлиғининг гўштидан истеъмол қилмайди.
Эҳтиёж ҳис этилган муҳим фойдалар
Биринчи: ҳожи тарвия куни нималар қилади?
Тарвия — зулҳижжа ойининг саккизинчи куни таматтуъ ниятида умрасини тугатиб эҳромдан чиққан одам, чошгоҳ пайти ҳаж учун эҳром боғлайди. Эҳромга кирар экан умра учун эҳромга кириш пайтида қилган ишларни қилади: тозаланади, ғусл қилади, атир суради, изорни боғлаб, ридони устига ташлаб: «Лаббайкал-лоҳумма, ҳажжан!» (Аллоҳим, ҳаж қилиш учун амринг-га мунтазирман!) деб ҳаж қилиш учун ният қилади.
[Таматтуъ ҳажига ният қилган одам умра қилар экан: «Лаббайкаллоҳумма, умратан» (Аллоҳим, умра қилиш учун амрингга мунтазирман!) ёки «Лаббайкал-лоҳумма, умратан мутаматтиъан илал-умраҳ» (Алло-ҳим, ҳаж қилгунча умра қилиш билан фойдаланиш учун амрингга мунтазирман), — дейди].
Ҳожи эҳромга кирар экан ўзи кутмаган касаллик ёки хавф юзага келишидан хавотир олиб Аллоҳ таолога шарт қўйиб: «Агар ҳажимни давом эттиришимга бирон тўсқинлик пайдо бўлса, пайдо бўлган жой эҳромдан чиқиш жойимдир», — дейди.
(Ҳожи агар эҳромга кираётган пайтида шарт қилган ва касаллик каби ҳажини давом эттиришга бирон тўсиқ пайдо бўлса, у, ўша жойда эҳромдан чиқиши мумкин. Бироқ, шарт қилмаган ва эҳромдан чиқишга мажбур бўлиб қолса, жонлиқ сўйиши ва келгуси йилда ҳаж қилиши вожиб бўлади).
Сўнгра, талбия айтишга киришади. (Умрада талбия айтиш тавофни бошлагунча, ҳажда эса эҳром боғлаган пайтидан то ҳайит куни жамаротда тош отишни бошлаган пайтгача давом этади).
Таматтуъ ҳажига ният қилган одам ўзи қўнган жойдан, маккаликлар эса Маккадан ҳаж эҳромига кирадилар. Айтиб ўтганларимизнинг барчаси, таматтуъ ҳажига ният қилган одамларга тааллуқлидир. Чунки, қирон ва ифрод ҳажларига ният қилганлар, бу пайтгача мийқотда боғлаган эҳромлари ичида бўладилар.
2 — Барча ҳожилар Минога қараб йўл оладилар. Минода пешин билан аср, шом билан хуфтон намозларини жамламай, қаср қилиб ўқийдилар ва ўша зулҳижжа ойининг тўққизинчи кечаси Минода тунай-дилар. У куни тунай олмаса зарари йўқдир.
Иккинчи: ҳожи арафа куни нималар қилади?
1 — Зулҳижжа ойининг тўққизинчи куни — Арафа куни қуёш кўтарилгач ҳожилар Минодан Арафот тоғи сари сокин, вақор ва талбия билан йўлга тушадилар. Арафот тоғига етиб боргач, унинг чегаралари ичида эканликларига ишонч ҳосил қилишлари керак. Амин бўлгач, Арафот тоғидан тушиш қулай бўладиган ерга жойлашадилар.
2 — Ҳожи қуёш заволдан ўтиши билан, имкони бўлса имом билан, пешин ва аср намозларини қисқар-тириб — қаср қилиб пешин вақтида битта азон ва иккита иқомат (такбир) билан жамлаб ўқийди.
3 — Ҳожи намозни ўқиб бўлгач хушуъ ва қалб ҳушёрлиги билан қиблага юзланиб зикр ва дуо қилишга берилиб, дуо асносида қўлларини кўтариб ёлборади.
Ҳожилар қуёш ботгунича зокирлик, талбия айтиш ва дуо қилишда давом этадилар. Қуёш ботгач зикр, истиғфор ва талбия айтиб сокинлик ва вақор билан Муздалифага қайтадилар.
4 — Арафа куни Арафот тоғида турган ҳожининг унинг чегараларидан қуёш ботмай туриб чиқиб кетиши, жоиз эмас. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Арафот тоғида қуёш ботгунича турдилар ва: «Мендан маносик — ҳаж ибодатларингизни олинглар (ўрганинглар)!» — дедилар (Имом Муслим ривояти).
5 — Қуёш ботганидан сўнгра Арафот тоғига етиб борган ҳожининг, у ерда озгина туриши, ҳатто ундан ўтиб бориши ҳам етарлидир. Зеро Арафот тоғида туришнинг вақти ҳайит кунининг тонгги (субҳи)га қадар давом этади. Ҳайит кунининг тонгги отгунича Арафот тоғида турмаган одамнинг ҳажи ҳаж бўлмайди. Бундай одам агар эҳром боғлар экан: «Менга бирон монеъ чиқса эҳромдан чиқадиган жойим ўша ердир» деб шарт қўйган бўлса, эҳромидан чиқади ва бирон жарима тўламайди. Агар шарт қўймаган ва Арафотда тура олмаган бўлса, умра қилиб эҳромдан чиқади: Каъбага бориб тавоф ва саъй қилиб, сочларини қирдиради. Агар ўзи билан қурбонлигини олиб келган бўлса, уни сўяди. Келгуси йили эса тугата олмаган ҳажини тугаллайди ва қурбонлик сўяди. Қурбонлик топа олмаса ҳажи асносида уч кун, уйига — она юртига қайтгач эса етти кун рўза тутиб беради.
Учинчи: ҳожи муздалифада нималар қилади?
1 — Ҳожилар Муздалифага етиб келгач битта азон ва иккита иқомат (такбир) билан, хуфтон намозини қаср — икки ракаат қилиб, шом ва хуфтон намозларини жамлаб ўқийдилар ва қўниб, Муздалифада кечани ўтказадилар.
2 — Кечанинг ярмида хотин-қизлар ва болалар каби заифалар, кексалар ва уларнинг ҳукмида бўлганлар ҳамда уларга хизмат кўрсатаётган кучли ҳамроҳ-ларнинг Муздалифадан Минога тушишлари жоиздир. Минога етиб келгач узрли ҳожилар Ақаба тошларини отишлари ҳам мумкин. Бироқ, узрли одамларга ҳамроҳлик қилаётган кучли одамлар Ақаба тошларини қуёш кўтарилганидан кейингина отадилар.
3 — Ҳамроҳлигида заиф инсонлар бўлмаган ҳожи-лар Муздалифада тонгга қадар қолиб, ўша ерда бомдод намозини кирган илк вақтларида ўқиб, имконлари бўлса Машъарул Ҳаром (Мино)га бориб, қуёш чиққу-нига қадар зикр ҳамда Аллоҳ таолога дуо ва тазарруъ билан банд бўладилар.
4 — Ҳожилар қуёш чиқишидан илгари Мино сари йўлга отланадилар.
5 — Муздалифадан кечанинг ярмига қадар айри-лиш жоиз эмас. Кечанинг ярмидан илгари Муздалифа-дан айрилган ва Муздалифага қайтиб бормаган одам гуноҳкор бўлиб, жаримаси жонлиқ сўйишдир. Чунки Муздалифада тунаш ҳажнинг фарзларидан ҳисобланиб, энг оз кечалаш кечанинг ярмигачадир.
6 — Муздалифага кечанинг ярмида етиб бориш ёки ундан йўл-йўлакай ўтишнинг ўзи, “оз туриш"га кифоя қилади.
7 — Арафот тоғида турган ва Муздалифага ҳайит куни субҳи маҳалида етиб борган ҳамда бомдод намо-зини вақтида ўқиган одамнинг ҳажи, раводир. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: «Бизнинг бу (Муздалифадаги бомдод) намо-зимизда иштирок этган ва биз билан бирга Музда-лифада турган ва ундан тушган, бундан аввал Арафотда кундуз ва кеча турган одамнинг ҳажи комил бўлгандир ва эҳромидан чиқар экан сочларини қирдириб ёки қисқартириб олдириши (ҳаж ибодатларини тугатгач қўлтиқ ости ва аврат тукларини қириши) жоиздир» (Саҳиҳ ҳадис. Абу Довуд, Термизий ва бошқалар ривояти).
Тўртинчи: ҳожи ҳайит куни нималар қилади?
Ҳайит — зулҳижжа ойининг ўнинчи кунидир.
1 — Ҳожилар Муздалифадан Минога тушар экан-лар Муздалифада ёки йўлда Катта жамаротда отиш учун еттита тош терадилар. Тошлар нўхатдан бир оз катта бўлиши керак. Минога етиб келгач Макка шаҳри-га яқин бўлган охирги Ақабанинг етти тошини кетма-кет отар экан қўлларини кўтариб: «Аллоҳу акбар!» дейди. Тошларнинг (ҳавз ичига қурилган) устунга теги-ши зарур эмас. Аксинча, тошлар тўпланаётган ҳовуз ичига тушиши етарлидир. Агар отилган тош устунга тегиб сапчиб ҳовуз ичига тушмаса, унинг ўрнига бошқа тошни отиш керак. Отилган тош устунга тегмай ҳовуз ичига тушса, жоиздир.
2 — Ақаба тошларини отиш вақти ҳайит кунига ўтар кечанинг ярмидан, ҳайит кунги қуёшнинг боти-шига қадар давом этади.
3 — Ақаба тошларини отган таматтуъ ва қирон ҳажига ният қилган ҳожилар, қурбонлигини сўяверади-лар.
4 — Сўйиш вақти ҳайит куни қуёш чиққанидан то зулҳижжа ойининг ўн учинчи кунининг қуёши ботгу-нича, яъни ҳайитдан кейинги уч кунгача давом этади. Бу кунлар давомида қурбонликларни кундуз ва кечалари сўйиш жоиз бўлсада, кундузлари сўйиш афзалдир. Қурбонликларни Мино ва Маккада сўйиш афзал бўлсада, Маккада сўйишнинг фойдаси ва манфаати кўпроқ бўлса Макккада, акси тақдирда эса Минода сўйиш афзалдир. Ҳожининг ўз қурбонлиги-нинг гўштларидан истеъмол қилиши, ҳадя бериши ва садақа қилиши мустаҳабдир.
5 — Ҳожи қурбонликни сўйгач сочларининг ҳам-масини ё қирдириб олдиради ёки ёппасига қисқар-тиради. Қирдириб олдириши афзалдир. Хотин-қизлар эса қисқартирадилар. Яъни, соч ўримларининг ҳар биридан бармоқнинг бир бўғими миқдорича қияди ёки ўрилмаган бўлса сочларини тўплаб, уларнинг учлари-дан бармоқ бўғими қадар қияди (кесади).
6 — Ҳожи ҳайит куни Ақаба тошларини отган, сочларини қирдирган ёки қисқартирган бўлса, эҳроми-ни ечса бўлаверади. Энди унга, эҳромга кирганида ҳаром бўлган атир суриш, кийим кийиш, соч, тирноқ ва бошқа нарсаларни олиш каби қатор нарсалар ҳалол бўлиб, фақатгина рафиқаси билан жинсий алоқа қилишигина ҳаром бўлади. Чунки таматтуъ ва бошқа ҳаж турига ният қилган ва Қудум тавофи билан саъй қилмаган ҳожининг, хотини билан жинсий алоқа қили-ши, Ифоза тавофи ва Сафо ила Марва оралиғида саъй қилиши билангина ҳалол бўлади.
7 — Тошларни отган, қурбонликларни сўйган, со-чини қирдириб ёки қисқартириб олдирган ҳожи ўша куни, агар имкони бўлса ифоза тавофини қилиш учун Маккага йўл олади. Ифоза тавофидан сўнгра Қудум тавофи билан саъй қилмаган ҳамда таматтуъ ва бошқа ҳаж турига ният қилган одам, саъй қилади. Ифоза тавофи ва саъйни ҳайит куни қилиш афзалдир. Ҳайит кунидан кечикса ҳам, зарари йўқдир.
8 — Ифоза тавофининг вақти зулҳижжа ойининг ўнинчи кунидан бошланиб, охирининг чегараси йўқ-дир. Энг афзали эса, уни ташриқ кунларидан кечиктир-масликдир.
Ҳайит кунги амаллар ҳақида огоҳлантириш
1 — Ҳожи ҳайит кунидаги амалларни қуйидаги тартибда қилади:
а) ақаба тошларини отиш;
б) қурбонлик сўйиши фарз бўлса, қурбонлик сў-йиш;
в) сочларни қирдириш ёки (ёппасига) қисқарти-риш;
г) саъй қилмаган ҳожининг ифоза тавофи ва саъй қилиши;
Ҳайит кунидаги амалларни шу тартибда қилиш машруъ ва афзалдир. Бироқ, бу амалларнинг бирини иккинчисидан илгари қилса, жоиздир. Чунки, Расулул-лоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳайит куни олдин ёки кейин қилинган амаллар ҳақида сўралганларида: «Қилаверинг, зарари йўқ!» — деб жавоб берганлар (Муттафақун алайҳ).
2 — Эҳромдан биринчи чиқиш. Бу билан эҳромдаги одамга эҳромга кирганида ҳаром қилинган рафиқаси билан жинсий алоқа қилишдан бошқа барча нарса ҳалол бўлади. Бу эҳромдан чиқиш уч нарса: Ақаба тошларини отиш, сочларни қирдириш ёки ёппасига қисқартириш ва ифоза тавофидан иккитасини қилиш билан амалга оширилади. Саъй қилиш эса, саъйини қилмаган одам учундир. Агар учинчиси — ифоза таво-фини қилса, эҳромдан иккинчи марта чиқади ва унга барча нарса ҳатто рафиқа билан жинсий алоқа қилиш ҳам ҳалол бўлади.
3 — Ҳаж қурбонлигига оддий қурбонликларга яра-ган жонлиқлар яроқлидир. Яъни, қурбонлик муайян ёшга кириши шартдир: қўйнинг ёши олти ой, эчкининг ёши ўн икки ойдан, туя беш ёшдан, қорамол икки ёшдан кичик бўлмаслиги, касаллик, қарилик, ғилайлик, кўрлик, чўлоқлик ва танасининг ҳар жойидаги чиноқ-лик каби айбу нуқсонсиз бўлиши шарт.
4 — Таматтуъ ва Қирон ҳажига ният қилган битта одам учун битта қўй ёки туя ва қорамолларнинг еттидан бир улуши билан қурбонлик қилиш раводир.
5 — Жонлиқ сўйиши фарз бўлсада сўймаган одамнинг ҳаж кунлари уч кун, юрти — хонадонига қайтган пайтида эса етти кун рўза тутиши фарздир. Уч кунлик рўзани, Оиша ва Абдуллоҳ ибн Умар разиял-лоҳу анҳумолар ривоят қилган қуйидаги ҳадисга кўра, Ташриқ — зулҳижжа ойининг ўн биринчи, ўн иккинчи ва ўн учинчи кунлари тутилса ҳам жоиздир: «Расу-луллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ташриқ кунлари ҳаж қурбонлиги топа олмаган аёлларга рўза тутишга рухсат бердилар» (Имом Бухорий ривояти).
Ушбу рўзани умра эҳромига кирганидан сўнгра тутса ҳам бўлади. Бироқ, арафа ва ҳайит кунлари тутмайди. Чунки «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам икки ҳайит кунлари ва арафа куни Арафотда рўза тутишни таъқиқладилар» (Бунинг далиллари юқо-рида «Рўза тутиш ҳаром ва макруҳ бўлган кунлар» сарлавҳаси остида қаламга олинди).
Бешинчи: ҳожи ташриқ кунлари нима қилади?
Юқорида айтиб ўтилганидек, Ташриқ кунлари — зулҳижжа ойининг ўн биринчи, ўн иккинчи ва ўн учинчи кунларидир. У кунлари иккита ибодат қили-нади. Улар:
1 — Мазкур кунлар кечаси Минода тунаш
Ташриқ кечалари Минода тунаш ҳажнинг вожиб-ларидан биридир. Минода узрсиз тунамаган одам, (бу гуноҳи учун) жонлиқ сўяди. Тунаш вожиблигининг миқдори эса, кечанинг бошланиши ёки охирининг кўп қисмида Минода туришдир. Агар ҳожи кечанинг бошланиш қисмида Маккага тушиб кетган ва кечанинг ярмидан кейин қайтиб келган ёхуд кечанинг ярмидан кейин Минодан айрилган бўлса, зиммасидаги вожибни бажаргани учун унга бирон жарима йўқдир.
2 — Ташриқ кунлари уч жамарот тошларини отиш
Тошларни қуёш заволдан ўтгач отилади:
=Ҳожи Маккадан энг узоқ ва Хийф масжиди ёнидаги кичик жамарот тошларини кетма-кет еттита отади. Ҳар тош отишида такбир келтиради. Сўнгра, бир оз олдинга чиқиб, қодир бўлганича ўзи суйган дунё ва охират манфаатлари учун дуо қилади.
=Сўнгра, ўрта жамарот тошларини кетма-кет етти-та отади ва ҳар отишида такбир айтади. Тошларни отиб бўлгач чап томонга чиқиб, қиблага юзланиб, ўзи суйган тилаклар билан дуо қилади.
=Сўнгра, катта жамарот — Ақаба тошларини кетма-кет еттита отиб, ҳар отишида такбир айтади. Тошларни отиб бўлгач дуо қилмай орқасига қайтади.
Жамарот тошларини отишдаги тартиб вожибдир: биринчи кичик, кейин ўрта, сўнгра эса ақаба жамароти тошлари отилади.
=Ташриқ кунлари беш вақт намознинг тўрт рака-атликлари қаср қилиниб, жамланмасдан ўз вақтида ўқилади.
3 — Зулҳижжа ойининг ўн иккинчи кунида тош-ларнинг барчасини отиб бўлган ҳожи, агар хоҳласа, Минодан (Маккага) тушиши, хоҳласа ўн учинчи кунга ўтар кечаси ҳам Минода тунаши ва ўн учинчи куни қуёшнинг заволидан сўнгра уччала Жамаротларда тошларни отиши мумкин. Зулҳижжа ойининг ўн учинчи кунига ўтар кечаси ҳам Минода қолиш, эрта айрилишдан кўра афзалдир. Бироқ, ҳожи бу икки ишдан бирини қилишда эркиндир. Ўн учинчи кунда эса, Минодан қуёш ботадиган пайтга қадар айрилиш вожибдир.
Видолашув тавофи
Ҳаж амалларини бажариб Маккаи Мукаррамадан айрилмоқчи бўлган ҳожининг (Каъба билан) видола-шиш учун етти марта тавоф қилиши вожибдир. У, тавофдан сўнгра саъй қилмайди. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Бировингиз охирги иши Уй (Каъба) бўлмай йўлга отланмасин!» — деганлар (Имом Муслим ривояти).
Видолашув тавофи ҳоиза ва туғруқ қони кўраётган жувонлардан соқит бўлиб, улар сафарга отланавера-дилар. Агар қонлари Макка бинолари жойлашган ерлардан чиқмай туриб тўхтаб қолса, уларнинг ҳам Видолашув тавофини қилишлари вожиб бўлади.
Умра қилиш ҳақида лўнда тушунча
1 — Эҳромга кириш
Мийқотда кийимларни ечиб, эҳром боғланади. Эҳром боғлаш асносида мустаҳаб бўлган амаллар юқорида зикр қилинди. Умрачи эҳром боғлагач, умра ибодатини қилиш учун ният қилади ва: «Лаббайкал-лоҳумма, умратан!» (Аллоҳим, умра ибодатини қилиш учун амрингга мунтазирман!), деб товушини баралла кўтариб талбияни бошлаб юборади: «Лаббайкаллоҳум-ма лаббайк! Лаббайка лаа шарика лака лаббайк! ...» (Аллоҳим, амрингга мунтазирман, мунтазирман! Амрингга мунтазирман ва Сенинг шеригинг йўқдир! ...).
2 — Тавоф
Умрачи Маккага етиб келгач Ҳарам сари йўл олади ва Каъбаи Шарифа атрофида Ҳажарул асваддан бошлаб, Ҳажарул асвадда тугатиш учун етти марта тавоф қилади. Тавофни тугатгач, Иброҳим алайҳис-салом мақоми ортида икки ракаат намоз ўқийди.
3 — Саъй
Умрачи тавофдан сўнгра Сайъ майдонига ўтиб, Сафо тепалигига чиқади ва қўлларини кўтариб қиблага юзланган ҳолатида:
﴿ إِنَّ الصَّفَا وَالْمَرْوَةَ مِنْ شَعَائِرِ اللَّهِ ﴾
«Албатта Сафо ва Марва Аллоҳ (буюрган) маро-симлардандир» (Бақара: 158), биз Аллоҳ (оятда) бош-лаган жойдан бошлаймиз», — дейди. Сўнгра:
((لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ، وَلَهُ الْحَمْدُ، وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ، لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَحْدَهُ، أَنْجَزَ وَعْدَهُ، وَنَصَرَ عَبْدَهُ، وَهَزَمَ الْأَحْزَابَ وَحْدَهُ ))
«Ягона шериксиз Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқдир. Эгадорлик ва ҳамд Унингдир. Ҳолбуки, У, барча нарсага қодирдир. Ягона Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқдир. У ваъдасига вафо қилди, қулига ёрдам берди, душманларни Ўзи мағлуб қилди», дея уч марта так-рорлаб, орада дуо қилади (Имом Муслим ривояти). Буни Марва тепалигида ҳам айнан такрорлайди.
Сафо ва Марва тепаликлари орасида оддий юриш билан юрилсада, фақатгина, икки яшил чироқлар оралиғида (шошилгандек) тезроқ юрилади.
Саъйнинг саноғи еттита бўлиб, кетиш ҳам, қайтиш ҳам биттадан ҳисобланади.
4 — Сочларни қирдириб ёки қисқартириб олиш
Сочни ёппасига қирдирилади ёки ёппасига қис-қартирилади. Бу билан умрачи умрасини тугаллайди ва эҳромидан бутунлай чиқади.
Ҳаж қилиш ҳақида лўнда тушунча
1 — Ҳожи зулҳижжа ойининг саккизинчи кунида Макка шаҳрида ҳаж қилиш ниятида эҳром боғлар экан: «Лаббайкаллоҳумма, биҳажжатин» (Аллоҳим, ҳаж қилиш учун амрингга мунтазирман!) — дейди ва Минога қараб йўл олади. Минода тунаб, пешин, аср, шом, хуфтон ва бомдод намозларини ўз вақтида, тўрт ракаатли намозларни қаср қилиб ўқийди.
2 — Ҳожи, зулҳижжа ойининг тўққизинчи куни қуёш балққанидан сўнгра Арафот тоғига йўл олади. Пешин ва аср намозларини Арафот чегаралари ичида битта азон ва иккита такбир билан қаср ва жам қилиб ўқийди.
3 — Арафотдан қуёш ботганидан сўнгра сокинлик билан Муздалифа сари йўл олади. Шом намозини хуфтон намози билан жамлаб, битта азон ва иккита такбир билан ўқийди. Хуфтон намозини қаср қилиб, икки ракаат ўқийди. Ҳожи Муздалифада тунайди ва ўша жойда бомдод намозини ҳам ўқийди. Машъарул Ҳаромда Аллоҳ таолони зикр қилади. Узри бўлган одамларнинг кечанинг ярмида Муздалифадан (Минога) кетишлари жоиздир.
4 — Ҳожи ҳайит куни Муздалифадан қуёш балққанидан сўнгра Минога йўл олиб, катта жамарот-да еттита тошни кетма-кет отади. Ҳар отишида такбир айтади.
5 — Ҳожи қурбонлигини ҳайит куни Маккада ёки Минода ҳайит кунидан кейинги уч кун давомида сўйиши, ундан ейиши, бировларга улашиши ва садақа қилиши жоиздир. Агар қурбонлик олишга пули бўл-маса ҳаж қилар экан уч кун, ҳаждан ўлкасига қайтганидан сўнгра эса етти кун рўза тутади.
6 — Ҳожи сочларини ё қириб, ёки қисқартириб олади ва бу билан эҳромдан биринчи марта чиқади. Энди унга эҳром ўрагач таъқиқланган нарсалар ҳалол бўлсада, фақатгина, рафиқаси билан жинсий алоқа қила олмайди.
7 — Ҳожи Ифоза тавофини қилиш учун Маккага йўл олади. Таматтуъ ва бошқа ҳажни ният қилган ва Қудум тавофи билан бирга саъй қилмаган бўлса, Ифоза тавофини қилиб бўлгач саъй қилади. У бу билан эҳромдан бутунлай чиқади ва унга рафиқаси билан жинсий алоқа қилиши ҳам ҳалол бўлади.
8 — Сўнгра, ҳожи Минога қайтади ва у ерда кун-дузлари уч жамарот — кичик, ўрта ва катта жамарот-ларда тошларни отиб, Ташриқ кечалари Минода ётиб қолади.
9 — Ҳожи Макка шаҳридан чиқмоқчи бўлса, Ви-долашув тавофини қилиб, саъй қилмайди ва ўша онда (ўлкаси ёки Мадина шаҳрига) сафарга чиқиши мумкин.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муборак масжидларини зиёрат қилиш
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг масжидларини зиёрат қилиш суннати муаккада бўлиб, ҳадисларда унинг зиёрати учун муайян вақт белгилан-маган. Ушбу зиёратнинг ҳажга алоқаси йўқ бўлиб, у, ҳажнинг тўлдирувчиси ёки маносик-ибодатларидан бири эмас. Шунинг учун ҳаж қилган ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг масжидларини зиёрат қилмаган одамларнинг ҳажи комил ва соғлом-дир.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг масжидларини зиёрат қилиш одоблари бўлиб, уларни шундай хулосалаш мумкин:
1 — Зиёратчи Масжидга ўнг оёғини босиб кирар экан:
((بِسْمِ اللَّهِ، وَالصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَى رَسُولِ اللَّهِ، اللَّهُمَّ اغْفِرْلِي ذُنُوبِي، وَافْتَحْ لِي أَبْوَابَ رَحْمَتِكَ))
«Аллоҳнинг номи билан (кираяпман). Расулуллоҳ-га салавоту саломлар ёғилсин! Аллоҳим, мен учун раҳмат дарвозаларингни оч!» — дейди.
2 — Сўнгра, икки ракаат Таҳиийятул масжид намозини ўқийди. Уни Равзаи шарифада ўқиши афзал-дир. Равзаи шарифа — Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг минбарлари билан ҳужралари оралиғида жойлашган.
3 — Сўнгра, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қабрларига юзланиб, вақор ва одоб билан туриб шундай дейди:
((السَّلاَمُ عَلَيْكَ يَا رَسُولَ اللَّهِ. السَّلاَمُ عَلَيْكَ يَا نَبِيَّ اللَّهِ. السَّلاَمُ عَلَيْكَ يَا خَيْرَةَ خَلْقِ اللَّهِ. السَّلاَمُ عَلَيْكَ أَيُّهَا النَّبِىُّ وَرَحْمَةُ اللَّهِ وَبَرَكَاتُهُ. اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ، كَمَا صَلَّيْتَ عَلَى إِبْرَاهِيمَ وَعَلَى آلِ إِبْرَاهِيمَ، إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيدٌ، وَبَارِكْ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ، كَمَا بَارَكْتَ عَلَى إِبْرَاهِيمَ وَعَلَى آلِ إِبْرَاهِيمَ إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيدٌ، وأَشْهَدُ أَنَّكَ عَبْدُ اللَّهِ وَرَسُولُهُ، وَأَنَّكَ بَلَّغْتَ الرِّسَالَةَ، وَأَدَّيْتَ الْأَمَانَةَ، وَنَصَحْتَ الْأُمَّةَ، وَجَاهَدْتَ فِي اللَّهِ حَقَّ جِهَادِهِ. فَجَزَاكَ اللَّهُ عَنْ أُمَّتِكَ أَفْضَلَ مَا جَزَى نَبِيًّ عَنْ أُمَّتِهِ))
«Ассалому алайкум, эй Расулуллоҳ! Ассалому алайкум, эй Набийюллоҳ! Ассалому алайкум, эй Аллоҳ халқларининг сараси! Аллоҳнинг саломи, раҳмати ва баракаси устингизга ёғилсин, эй Пайғамбар!
Аллоҳим, Муҳаммад ва унинг оиласига Иброҳим ва унинг оиласига ёғдирганинг каби салавотларни ёғдир! Аллоҳим, Муҳаммд ва унинг оиласига Иброҳим ва унинг оиласига ёғдирганинг каби баракотларни ёғдир! Дарҳақиқат, Сен ҳамду улуғликка лойиқ Зотсан!
(Ё Расулуллоҳ), мен сизнинг пайғомни етказганин-гиз, омонатни адо этганингиз, Умматга насиҳат қилга-нингиз ва Аллоҳ йўлида лойиқ бўлганидек жиҳод қилганингизга гувоҳлик бераман. Аллоҳ сизни умма-тингиз номидан ўз уммати номидан мукофотлаган пайғамбарлардан ҳам яхшироқ мукофотласин!».
4 — Сўнгра, ўнг томонга бир оз юриб, Абу Бакр разияллоҳу анҳуга салом бериб, унинг учун Аллоҳдан розилик тилайди ва шундай дейди:
((السَّلاَمُ عَلَيْكُمْ يَا أَبَا بَكْرٍ صَفِيَّ رَسُولِ اللَّهِ، وَصَاحِبَهُ فِي الْغَارِ، جَزَاكَ اللَّهُ عَنْ أُمَّةِ رَسُولِ اللَّهِ خَيْرًا))
«Ассалому алайкум, эй Расулуллоҳнинг сара дўсти ва ғордаги ҳамроҳи бўлган Абу Бакр! Аллоҳ таоло сизни Расулуллоҳнинг уммати номидан яхши нарсалар билан мукофотласин!».
Сўнгра, ўнг томонга бир оз юриб, Умар разияллоҳу анҳуга салом бериб, унинг учун Аллоҳдан розилик тилаб:
((السَّلاَمُ عَلَيْكُمْ يَا عُمَر الْفَارُوق، وَرَحْمَةُ اللَّهِ وَبَرَكَاتُهُ. جَزَاكَ اللَّهُ عَنْ أُمَّةِ رَسُولِ اللَّهِ خَيْرًا))
«Эй Умар Форуқ, ассалому алайкум ва раҳматул-лоҳи ва баракотуҳ. Аллоҳ таоло сизни Расулуллоҳнинг уммати номидан яхши нарсалар билан мукофотласин!» — дейдида, йўлига давом этади.
5 — Агар Аллоҳ таолога дуо қилмоқчи бўлса қабрдан узоқлашиб, қиблага юзланиб, Аллоҳ таолога хоҳлаган нарсасини дуо қилиши ва Аллоҳнинг лутфи-дан хоҳлаганича тилаши мумкин.
Шу билан зиёрат тугайди.
6 — Зиёратчининг Қубо масжидида намоз ўқиши, Бақийъ қабристони ва Уҳуд шаҳидларини зиёрат қили-ши мустаҳабдир.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қилган ҳаж
Жобир ибн Абдуллоҳ разияллоҳу анҳу айтди:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам (Мади-нада) тўққиз йил истиқомат қилган бўлсаларда, ҳаж қилмаган эдилар. Ўнинчи йилда Расулуллоҳ соллал-лоҳу алайҳи ва салламнинг ҳаж қилишлари одамларга эълон қилинди. Мадинага тумонат одам йиғилди. Уларнинг ҳар бири Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга ҳаж қилиб, унинг каби амал қилишни хоҳларди. Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан йўлга отланиб, Зулҳулайфага етиб келдик. (Ўша ерда) Асмо Умайс қизи Муҳаммад ибн Абу Бакрни туғди ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга нима қилиши кераклиги ҳақида сўраб одам юборди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга: «Ғусл қилинг, қондан сақланиш учун чов орасидан энлик латтани ўтказиб, уни белдан бошқа латта билан боғлаб, эҳром боғлайверинг!» — дея жавоб бердилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам масжидда намоз ўқигач, майдонда Қусво (деб аталган туялари)га минганларида, пиёда ва уловларига минган тумонат одамга кўзим тушди. Унинг ўнг, чап ва орқа томонла-рида ҳам тумонат одам бор эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизнинг ўртамизда турар, унга ваҳий нозил бўлар, у эса ваҳийнинг баёнларини жуда яхши билар, биз у нима қилса ўшандай амал қилишга ҳаракат қилар эдик. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам тавҳид ифодаси билан:
((لَبَّيْكَ اللَّهُمَّ لَبَّيْكَ، لَبَّيْكَ لاَ شَرِيكَ لَكَ لَبَّيْكَ، إِنَّ الْحَمْدَ وَالنِّعْمَةَ لَكَ وَالْمُلْكَ، لاَ شَرِيكَ لَكَ))
«Аллоҳим, амрингга мунтазирман! Амрингга мун-тазирман! Сенинг шеригинг йўқдир. Амрингга мунта-зирман! Дарҳақиқат, ҳамдлар, неъматлар ва эгадорлик Сенингдир! Сенинг шеригинг йўқдир!» дея талбия айта бошладилар. Одамлар ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга қараб талбия айта бошладилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам эса уларнинг бу ишларига эътироз билдирмай, талбия айтишда давом этдилар».
Жобир разияллоҳу анҳу айтди: «Биз ҳажга ният қилган ва умра қилиш кераклигини билмас эдик. Каъ-бага етиб келгач Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам рукнни силаб, уч тавофни шитоб ва тўрт та-вофни оддий юриб қилдилар ва Иброҳим мақомига ўтиб:
﴿ وَاتَّخِذُوا مِنْ مَقَامِ إِبْرَاهِيمَ مُصَلًّى ﴾
«... ва Иброҳимнинг (Каъбатуллоҳни бино қилаёт-ган вақтида) турган ўрнини намозгоҳ қилиб олинг» (Бақара: 125) оятини ўқиб, Мақомни ўзлари билан Каъба ўртасига олдилар».
(Жобир разияллоҳу анҳудан ривоят қилаётган ровий Жаъфар ибн Муҳаммад раҳимаҳуллоҳ) айтди: Отамнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳақида шундай деганларини биламан: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам (Мақомнинг орқасидаги) намозда «Қул ҳуваллоҳу аҳад» ва «Қул йаа айюҳал каафирувн» сураларини ўқиб, Рукнга қайтдилар ва уни силадилар».
Жобир разияллоҳу анҳу айтди: «Сўнгра, Расу-луллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам эшикдан Сафо (тепалиги)га чиқдилар. Сафога яқинлашгач:
﴿ إِنَّ الصَّفَا وَالْمَرْوَةَ مِنْ شَعَائِرِ اللَّهِ ﴾
«Албатта Сафо ва Марва Аллоҳ (буюрган) маро-симлардандир» ояти (Бақара: 158) оятини ўқиб: «Мен Аллоҳ (оятда) бошлаган жойдан бошлайман!» — деб, (саъйни бошлар эканлар) Сафо тепалигига чиқиб Каъбани кўрдилар ва қиблага юзланиб, Аллоҳни яктолаб, такбир айтар экан:
((لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ، وَلَهُ الْحَمْدُ، وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ، لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَحْدَهُ، أَنْجَزَ وَعْدَهُ، وَنَصَرَ عَبْدَهُ، وَهَزَمَ الْأَحْزَابَ وَحْدَهُ ))
«Ягона шериксиз Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқдир. Эгадорлик ва ҳамд Унингдир. Ҳолбуки, У, барча нарсага қодирдир. Ягона Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқдир. У ваъдасига вафо қилди, қулига ёрдам берди, душман-ларни Ўзи мағлуб қилди» дея уч мартадан такрорлаб, улар орасида дуо қилдилар.
Сўнгра, Марвага (қараб) туша бошладилар. Водий-нинг ўртасига етиб келгач югура бошладилар ва тепаликка кўтарила бошлагач ўртамиёна юра бошла-дилар. Марва (тепалиги)га етиб келгач Сафода қил-ганларини такрорладилар. Охирги саъйларини Марва тепалигида тугатиб: «Агар охирида кўрганим шу ҳукм-ни бошида билганимда, қурбонлик ҳайвонларни олиб келмаган ва (тавофу саъйим ила) умра қилиб, эҳромдан чиққан бўлардим. Кимнинг ёнида қурбонлиги бўлмаса эҳромдан чиқсин ва бу (ибодатларини) умра қилсин!» — дедилар. Суроқа ибн Молик ибн Жаъшам: «Ё Расулуллоҳ, бу шу йилимиз учунми ёки абадий шундай бўладими?» — деб савол берганида Расулуллоҳ соллал-лоҳу алайҳи ва саллам бармоқларининг бирини иккин-чисига киришитириб икки марта: «Умра, ҳаж ичига киргандир!» дедилар-да, сўнгра: «Йўқ, бу абадул-абад» жумласини қўшиб қўйдилар.
Алий (разияллоҳу анҳу) Ямандан Расулуллоҳ сол-лаллоҳу алайҳи ва салламнинг туяларини олиб келди ва Фотима (разияллоҳу анҳо)нинг эҳромдан чиқиб, бўял-ган кийимлар кийгани ҳамда сурма қўйганини кўргач аччиқланди. Шунда Фотима разияллоҳу анҳо: «Дадам менга шундай қилишни буюрдилар», — деди.
Алий Ироқда турган пайтида шундай деди: Мен Фотима қилган ишдан аччиқланиб Расулуллоҳ соллал-лоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурига фатво сўраб бордим ва Фотима қилган ишдан норози эканимни баён қилдим. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «(У) тўғри айтибди. (У) тўғри айтибди. Сиз ҳажга эҳром боғлар экан нима деган эдингиз?» — дедилар. Мен: «Аллоҳим, мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам нима ниятда эҳром боғлаган бўлсалар, мен ҳам ўша ниятда эҳром боғладим, — деганман» — дедим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Мен билан бирга қурбонликларим бор, сиз эҳромдан чиқ-манг!» — дедилар.
Алий разияллоҳу анҳу Ямандан олиб келиб, Расу-луллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга етказган туя-ларнинг сони юзта эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва қурбонликлари бирга бўлган одамлардан бошқа барча (умрачилар) эҳромдан чиқдилар ва Тарвия куни Мино сари йўлга отланиб, ҳаж учун (янги) эҳром боғладилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам (уловларига) миндилар ва бизга пешин, аср, шом, хуфтон ва бомдод намозларини имом бўлиб ўқидилар. Қуёш чиққунича бир оз турдилар ва Намирада (кигизга ўхшаш) жун(ли матоҳ)дан чодир қуришга амр қилди-лар. (Намира — Арафот тоғининг ёнидаги жой бўлиб, Арафотнинг бир қисми эмасдир). Сўнгра юра бошла-дилар. Қурайш қабиласи: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Қурайш жоҳилият замонида турга-нидек Машъарул Ҳаромда туради, деб ўйлар эди. (Бунинг сабаби, қурайшликлар жоҳилият замонидаги ҳаж асносида Арафот тоғида эмас, Машъарул Ҳаромда турар эдилар. Машъарул Ҳаром эса Муздалифадаги Қазаҳ тоғи эди. Баъзи олимлар: Машъарул Ҳаром — Муздалифанинг барча жойидир, деганлар. Бошқа араблар эса Муздалифадан ўтиб, Арафот тоғида турар эдилар. Шу боис, қурайшликлар ўз одатларига кўра, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Музда-лифадан ўтмаслигини тушунишар эди. Бироқ, Расулул-лоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Муздалифадан Арафотга ўтиб кетдилар. Чунки, Аллоҳ таоло Уни қуйидаги оятида шунга буюрган эди:
﴿ ثُمَّ أَفِيضُوا مِنْ حَيْثُ أَفَاضَ النَّاسُ ﴾
«Сўнгра, одамлар тушиб келган жойдан тушинглар!» (Бақара: 199). Яъни, бошқа араблар тушган жойдан тушинглар! Қурайшликларнинг Музда-лифада туришларининг сабаби, Муздалифа Ҳарам чегаралари ичида эди. Қурайшликлар эса ўзларини «Ҳарам аҳли» ўлароқ ҳисоблар ва: Биз Ҳарам аҳлимиз ва Ҳарамнинг чегараларидан ташқарига чиқмаймиз, — дейишар эди).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам (Музда-лифада турмай, Арафотга) ўтиб кетдилар. Намирада чодирнинг қурилганини кўргач, унга қўндилар. Қуёш (заволдан) оғгач Қусво (туялари)ни эгарлашга буюр-дилар ва (унга миниб) Батнул Водийга келиб, одам-ларга хутба қилдилар. (Батнул Водий — Арана сойи бўлиб, айрим қавлларга кўра Арафотнинг бир қисми эмасдир).
Ва шундай дедилар: «(Бировингизнинг) қонини (тўкиш) ва молу мулкларини (талон тарож қилиш) шу шаҳарингиздаги, шу ойингиздаги шу кунингизнинг ҳаромлиги каби сизларга ҳаромдир. Гапларимни яхшилаб эшитинглар, жоҳилият ишларининг барчаси оёқларим остидадир (бекордир). Жоҳилият (даврида тўкилган) қонлар оёқларим остидадир. Илк ўлароқ оёқларим остига олган қонимиз — Саъд уруғида сут эмган ва Ҳузайл (қабиласи) тарафидан ўлдирилган Ибн Рабиа ибн Ҳориснинг қонидир. (Оёқларим) остига олган илк рибо — бизнинг рибомиз — Аббос ибн Абдулмутталибнинг рибосидир. Унинг барчси бекор-дир.
Хотин-қизлар ҳуқуқида Аллоҳ таолодан қўрқингиз! Чунки уларни Аллоҳнинг омонати билан олдингиз ва таносил аъзоларини ўзингизга Аллоҳнинг сўзи билан ҳалол қилдингиз! Улар зиммасидаги сизларнинг ҳақ-қингиз, уларнинг сизларнинг тўшагингизни сиз ёқтир-маган одамларга бостирмасликларидир. Агар бостир-салар уларни қон чиқмайдиган даражада уринглар! Қоринларини ўртача тўйдириш ва ўртача кийинтириш эса, уларнинг сизларнинг зиммангиздаги ҳуқуқлари-дир.
Мен сизларга бир нарсани ташлаб кетмоқдаманки, уни ушлагандан сўнг ҳеч адшмайсизлар. (У) — Аллоҳ-нинг китобидир!
Сизлардан мен ҳақимда сўралади. (Ўшанда) нима деб жавоб қайтарасизлар?». Одамлар: Сизнинг (пай-ғомни) етказганингиз, (омонатни) адо этганингиз ва (Умматга) насиҳат қилганингизга гувоҳлик берамиз!, дедилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам кўрсатгич бармоқларини осмонга кўтариб, одамларга нўқигандек: «Аллоҳим, гувоҳ бўл! Аллоҳим, гувоҳ бўл! Аллоҳим, гувоҳ бўл!» дея уч марта такрорладилар. Сўнгра азон ва иқомат (такбир) айтиб пешин, сўнгра иқомат (такбир) айтиб аср намозларини ўқидилар. Улар орасида бошқа намоз ўқимадилар.
Сўнгра (уловларига) миниб Мақифга келгач Қусво туяларининг қорнини (Раҳмат тоғининг ёнбағирларига тўшалган) қоя тошларга қаратиб, ўзлари эса пиёдалар тўпланган жой олдида туриб, қиблага юзландилар. (Раҳмат тоғи — Арафотнинг қоқ ўртасида жойлашган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам каби Мав-қифда туриш мустаҳабдир).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Қуёш-нинг доираси ботиб, (уфқдаги) сариқлик кетгунича (Арафотда) турдилар. Сўнгра орқаларига Усомани миндириб, тизгинни қаттиқ тортиб (Арафотдан) туша бошладилар. Қаттиқ тортганларидан туянинг боши узангига тегай дер эди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўнг қўлларини кўтариб: «Ҳой одамлар, шошилманглар! Шошилманглар!» — дер, бирон тепаликка келиб қолса-лар, туялари чиқишга қийналмаслиги учун, тизгинни бўшатар эдилар. Муздалифага етиб келгач битта азон ва икки такбир билан шом ва хуфтон намозларини ўқидилар ва икки намоз орасида биронта ҳам тасбиҳ айтмадилар. Сўнгра тонг отгунича ёнбошладилар. Бомдод намозини субҳи (содиқ) кўрингач битта азон ва битта такбир билан ўқиб, Қусволарига миниб, Машъарул Ҳаромга келиб, қиблага юзланиб Аллоҳга дуо қилдилар, Аллоҳни улуғладилар, яктоладилар ва таҳлил айтдилар. (Уфқ) ўта сарғайгунича турдилар ва қуёш чиқишидан илгари йўлга тушдилар. Орқаларига Фазл ибн Аббос разияллоҳу анҳумони миндириб олдилар. Фазлнинг сочлари чиройли, оппоқ ва юзлари порлаб турарди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам келар экан олдиларидан жувонлар югуриб ўтдилар. Фазл уларга қарай бошлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қўллари билан Фазлнинг юзини тўсди. Бироқ Фазл юзини ўгирар, бошқа томонга боқар эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг юзни тўсса, (энди) бошқа томондан қарар эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Меҳсар водийсига етиб келгач уловларини тезлатиб, катта Жамрадан чиққан йўлдан юра бошладилар ва дарахт олдидаги Жамрага етиб келиб, еттита тош отдилар. Ҳар отишда такбир айтдилар. Водийнинг ўртасидан отдилар ва Манҳар (қушхона — ҳайвонлар сўйила-диган) тарафга ўтиб, ўз қўллари билан олтмиш учта ҳайвон бўғизладилар. Қолганларини эса Алийга бер-дилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Алийни қурбонликларга шерик қилдилар. Сўнгра ҳар туядан бир парча гўшт олиб, уни қозонга солиб пиши-ришга буюрдилар. Алий ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам пиширилган гўштдан еб, унинг шўр-васидан ичдилар.
Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уловларига миниб Каъбани тавоф қилиш учун тушиб кетдилар. Маккада пешин намозини ўқидилар ва замзам сувини (қудуқдан) чиқараётган Абдулмутталиб қабиласига бориб: «Мутталиб ўғлонлари, (замзамдан) чиқаринглар! Одамлар сизларнинг суғоришингизни тортиб олишмаса эди, мен сизлар билан бирга сувни чиқарар эдим!» — дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам одамлар узатган замзам сувини ичдилар» (Имом Муслим ривояти).