Закот беришнинг фазилат ва ҳикмати
Категориялар
Full Description
Закотнинг фазилат ва ҳикмати
[Ўзбекча – Uzbek – الأوزبكي]
АБДУЛҚАЮМ АБДУЛҒАФФАРХОН ЎҒЛИ
Нашрга тайёрловчи: Шамсиддин Дарғомий
2012 - 1433
﴿فضل و حكمة إخراج الزكاة﴾
« باللغة الأوزبكية »
عبد القيوم بن عبد الغفار خان
مراجعة: شمس الدين درغامي
2012 - 1433
بسم الله الرحمن الرحيم
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим
الحمد لله رب العالمين و العاقبة للمتقين و لا عدوان إلا على الظالمين والصلاة و السلام على سيدنا محمد و على آله و صحبه أجمعين و بعد:
Закот чиқаришдаги фазилат ва ҳикматлар
Оллоҳ таоло буюрган барча тоат-ибодатлар ҳикмат ва фазилатларга пурдир. Аммо биз ожиз бандалар ибодатлардаги ҳикматлардан фақат Оллоҳ Қуръони каримда ёки Росулуллоҳ ﷺ суннатларида баён этганларини биламиз, холос. Зеро башарият ақли барча илмни иҳота қилишдан ожиздир, Оллоҳ таоло дейди: {Сизларга жуда оз илм берилгандир} (Исро 85).
Закот фазилатларидан бири: кичик гуноҳлар учун каффарот бўлишидир. Оллоҳ таоло айтади: {(Эй Муҳаммад), сиз уларнинг молларидан бир қисимни ўзларини поклаб тозалайдиган садақа сифатида олинг ва уларнинг ҳақларига дуо қилинг! Албатта сизниг дуонгиз улар учун ором-осойишталик бўлур. Оллоҳ эшитгувчи. билгувчидир } (Тавба 103).
Ибн Аббос t мазкур ояти каримадаги (ором-осойишталик-سكن لهم) калимасини "Раҳмат"-дир деб тафсир қилганлар.
Имом Муслим ривоятида Абдуллоҳ бин Авфо t шундай деганлар: Пайғамбар u ҳузурига бирон бир қавмнинг садақаси (закоти) олиб келинса, у зот улар ҳаққига дуо қилар эдилар. Отам закотларини олиб келганларида (у киши ҳаққига) Пайғамбар u шундай деб дуо қилдилар: "Эй Парвадигоро, Ўзинг Абу Авфо оиласига саловот айтгин!". (Муслим 1078).
Закот фазилатларидан бири: закот бериш сабабли тўрт авлод Пайғамбар u нинг муборак дуоларига сазовар бўлишидир. Имом Аҳмад ривоятида шундай дейилган: "Агар Пайғамбар u бирор кишининг ҳаққига дуо (хайр) қилсалар, бу унинг боласи, невараси ва чеварасига ҳам албатта етур". (Муснад 5/385).
Закот фазилатларидан бири: садақа ва закотлар ҳақдорлар қўлига тушишдан олдин Оллоҳ таоло даргоҳида мақбул бўладиган солиҳ амаллигидир.
Улуғ саҳобий Абдуллоҳ ибн Масъуд t: садақа (закот) ҳақдорлар қўлига тушишдан олдин у Оллоҳ таолонинг қўлига тушур деб ушбу оятни тиловат қилган: {Оллоҳнинг Ўзи бандалари тамонидан бўлган тавбани қабул этишини ва садақаларни (Ўз даргоҳида) қабул қилишини билмасмидилар?} (Тавба 104).
Закот фазилатларидан бири: закот мол-давлатнинг арзимаган бир қисми бўлишига қарамасдан, қолган мол-давлатни талофатдан сақлайдиган қурғондир.
Закот чиқаришда мол-давлат маълум бир миқдор (нисоб) га етиши шартдир. Закот тилло, кумуш ёки мана шу икки нарса ўрнига муомалага қўйилган қоғоз пуллар, ҳамда чорва моллари туя, сигир, қўй-эчкилар кабилардан ҳам чиқарилади. Буғдой, арпа ва шунга ўхшаш зироатларнинг пишган бўлиши керак. Ва закот чиқариладиган зироатлар агар сув ўз майлида оқиб келадиган ерларда ўниб-ўсадиган бўлса, у ҳолда ўндан бир фоиз, насос ва шунга ўхшаш сувни юқорига тортиб беридиган чархипалаклар орқали суғориладиган ерлар экинидан йигирмадан бир фоиз закот чиқарилади. Закот масаласини батафсил ўрганиш учун фиқҳий китобларга мурожаат қилинади.
***
Мавзуга қайтадиган бўлсак, албатта нисобга етган мол-давлатидан закот чиқарган ҳар бир мусулмон бу билан нафсини бахиллик ва очкўзлик разолатидан поклайди. Ақлли бой мусулмон унга бирор ҳожати бўлмасада, уни бой-бадавлат қилган, одамларга қўл чўзадиган эмас, балки одамларга мол-давлатидан бир қисмини инфоқ-эҳсон қиладиган қилиб қуйганлиги учун Оллоҳ таолога ҳамду санолар айтади. У зотнинг унга бўлган фазлу карамига кўплаб шукрлар қилади.
Зеро бойлик бошқалардан устунлигига ёки унинг Оллоҳга яқинроқлигига далолат қилмайди. Чунки Оллоҳ таоло дунёни яхшига ҳам, ёмонга ҳам, мусулмонга ҳам, кофирга ҳам беради. Аммо иймонни ва Оллоҳ суядиган солиҳ амалларни қилишга фақат ўзи яхши кўрган зотларни муваффақ қилади. Буни фаҳмига эса фақат ҳақиқий мўмин мусулмон етади.
Демак, шаҳодат калимасини сидқи дилдан айтиб, намозини тўкис ўқийдиган ҳамда нисобга етган мол-давлатидан садақа эҳсон қиладиган зотлар, ҳақиқатда солиҳ амалли – тақводорлардир. Чунки улар мол-давлатларини яхшилик йўлида сарфлашда Оллоҳ таолонинг ризоси - жаннатни истадилар. Бу эса кофир давлатлар ёки кофир шахслар тамонидан бериладиган инсонийлик ёрдамларидан тубдан фарқ қилади. Чунки улар бу ёрдамларни дунёвий ғаразлар йўлида сарф қиладилар. Мусулмонлар эса берган эҳсон-садақалари сабабли охиратда жаннатга эришишни истайдилар. Бу бобдаги икки тоифа –мусулмонлар ва кофирлар– ўртасини ажратиб турадиган асосий нуқта ҳам шудир. Мол-давлатини Оллоҳ ризоси учун сарф қилган улуғ саҳобий, Росули акрам rнинг ҳижратдаги йўлдошлари Абу Бакр ас-Сиддиқ t ва у зотга мана шу хислатда эргашган мўминлар ҳақида ушбу оятлар нозил бўлган: { Ўзи покдомон бўлиб, мол-давлатини (яхшилик йўлида) сарф қиладиган тақводор зот у (дўзах)дан йироқ бўлур. У тақводор зот ҳузурида зиммасида бирон кимсага қайтарадиган неъмат йўқдир, (яъни у бирон кимсанинг ўзига ўтказиб қўйган яхшилигини қайтариш учун хайр-саховат кўрсатмайди). У фақат энг олий зот бўлмиш Парвардигорининг юзини –ризолигини истаб (мол-давлатини сарф қилур). Ва яқинда рози бўлур. (Яъни Парвардигори унга ато этадиган мукофат – жаннат неъматларидан рози бўлур)}. (Ал-лайл 17-21).
* * *