Бенамозликнинг мудҳиш оқибати
Категориялар
Full Description
Бенамозликнинг мудҳиш оқибати
[Ўзбекча – Uzbek – الأوزبكي]
АБДУЛҚАЮМ АБДУЛҒАФФАРХОН ЎҒЛИ
Нашрга тайёрловчи: Шамсиддин Дарғомий
2011 - 1432
﴿ سوء عاقبة تارك الصلاة ﴾
« باللغة الأوزبكية »
عبد القيوم بن عبد الغفار خان
مراجعة: شمس الدين درغامي
2011 - 1432
بسم الله الرحمن الرحيم
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим
الحمد لله رب العالمين، والعاقبة للمتقين، ولا عدوان إلا على الظالمين، والصلاة والسلام على سيدنا محمد، وعلى آله وصحبه أجمعين، وبعد:
Беномозликнинг мудҳиш оқибати
Ислом динининг иккинчи рукни-асоси бўлмиш намозни тарк этишлик, бенамозлик бир неча қисмга бўлинади:
Биринчи қисм: намознинг фарзлигини инкор этиб, уни адо этишдан бош тортиш.
Кимда-ким намознинг фарзлигини инкор этадиган бўлса, шубҳасиз у Қуръон, суннат ва уламолар ижмоси билан кофирдир.
Иккинчи қисм: намознинг фарзлигини тан олиб, бироқ уни эринчоқлик ва дангасалик сабабли тўкис адо этмаслик.
Ўзлари намозхон бўла туриб, намозларини унитиб, вақтидан кечиктириб ўқийдиган кишиларни Оллоҳ таоло маломат қилиб бундай деди: {Бас, намозларини "унитиб" қўядиган кимсалар бўлган "намозхонларга" ҳалокат бўлгай}. (Моун 4-5).
Саҳобаи киромлар бетобликка ўхшаш узри бўлмаган кишининг намозни жамоатда ўқимаслигини мунофиқлик аломати, деб ҳисоблаганлар. Имом Муслим ривоятида Абдуллоҳ ибн Масъуд t: Бизлардан намозга ҳозир бўлмайдиганлар нифоқи аниқ бўлган мунофиқлар ёки бетоб кишилар бўларди. Ҳатто бетоблар ҳам икки кишини қўлтиқлаб бўлсада намозга ҳозир бўларди", – деганлар. (Муслим 125).
Учинчи қисм: жони ҳалқумига таялгунгача боши саждага тегмаган, намоз ҳақида гап кетса, бизлар ҳам насиб бўлса бир кун ўқирмизда, дейдиган кимсалар.
Намоз: мусулмон билан кофир ўртасини ажратувчи асосий белги-аломат ҳисобланади. Шу боис, намозни шаръий узрсиз тарк қилишнинг оқибати мудҳишдир. Бенамозлик оқибати эса (Оллоҳ сақласин) дўзахдир. Оллоҳ таоло айтади: {Сўнг уларнинг ортидан намозни зоя қиладиган ва шаҳватларига бериладиган кимсалар ўринбосар бўлдилар. Энди у (ўринбосарлар) албатта ёмонликка йўлиқурлар} (Марям 59).
Имом Термизий ривоятида жаноб Росулуллоҳ ﷺ бу борада бундай деганлар: "Биз ва улар (яъни мунофиқлар) орасидаги аҳду-паймон намоздир. Бас, ким уни тарк қилса, албатта кофир бўлур". (Термизий ривояти).
Ҳанифия мазҳабига кўра, имом (яъни бошлиқ ёки у тамондан тайинланган шахс) мусулмонларни намозга чақиради. Агарда бирор киши намоз ўқишдан бош тортса ва унинг бенамозлигига одамлар гувоҳ беришса, у то намоз ўқигунича қамаб қўйилади. Бу ҳол айнан бир шахсда уч марта такрорланса тўртинчи марта яна тарки намозлиги сабабли қўлга тушса, у ҳолда умрбод қамоқ жазосига маҳкум этилади
* * *