×
Самовий рисолатларнинг охиргиси бўлмиш Рисолати Муҳаммадия бошқа рисолатлардан бир қанча хусусиятлари билан ажраб туради, қуйида ана ўша хусусиятлар баён қилинади.

"Рисолати Муҳаммадия" нинг хусусияти

[ Ўзбекча – Uzbek – الأوزبكي]

АБДУЛҚАЮМ АБДУЛҒАФФАРХОН ЎҒЛИ

Нашрга тайёрловчи: Шамсиддин Дарғомий

2011 - 1432

﴿ خصائص رسالة محمد صلى الله عليه وسلم ﴾

« باللغة الأوزبكية »

عبد القيوم بن عبد الغفار خان

مراجعة: شمس الدين درغامي

2011 - 1432

بسم الله الرحمن الرحيم

 Бисмиллаҳир роҳманир роҳим

الحمد لله رب العالمين، والعاقبة للمتقين، ولا عدوان إلا على الظالمين، والصلاة والسلام على سيدنا محمد، وعلى آله وصحبه أجمعين، وبعد:

 "Рисолати Муҳаммадия" нинг хусусияти

Самовий рисолатларнинг охиргиси бўлмиш Рисолати Муҳаммадия бошқа рисолатлардан бир қанча хусусиятлари билан ажраб туради.

1- хусусияти: Муҳаммадия рисолатининг оммабоп ва абадийлиги.

Жаноб Муҳаммад ﷺ‬ рисолатларнинг сўнггисини олиб келган бўлиб, у зот сақалайн яъни инсон ва жинларга баробар пайғамбар этиб юборилди. У зотдан кейин бошқа пайғамбар келмайди. Оллоҳ таоло айтади: Айтинг (Эй Муҳаммад): "Эй одамлар, албатта мен сизларнинг барчангизга Оллоҳ юборган элчиман. (Аъроф 158).

Шундай экан, муҳаммадия рисолати бир қавм, бир миллат ё бир қитъа ёки бирон замон ёки маконга чегараланган рисолат эмас. Муҳаммадия рисолати барча одамларга баб-баробар юборилган, оламшумул рисолатдир. Муҳаммадия рисолати Оллоҳ таоло уни нуқсони-камчиликдан қўриқлаб, софлигини бузғунчи қўллардан то қиёматга қадар сақлашни ўз зиммасига олган ягона рисолатдир. Оллоҳ таоло айтади: {Албатта, бу эслатмани (яъни Қуръонни) биз ўзимиз нозил қилдик ва шубҳасиз биз уни сақлагувчимиз}. (Ҳижр9).

Ушбу ояти карима изоҳида шайх Алоуддин Мансур шундай деганлар: ушбу ояти карима асрлар оша Қуръоннинг илоҳий китоб эканини қайта-қайта исботлаб келмоқда. Узоқ ўтмишни қўйиб турайлик, мана шу бизнинг асримизнинг ўзида бу азиз китобни йўқ қилиш учун қанчадан-қанча хуружлар бўлмади. Уни ўтда ёқдилар, дарёларда оқиздилар, қабрларга кўмдилар. Бугина эмас! Яна Қуръонни ёд олган ёки ҳаётини шу илоҳий китобга амал қилиб ўтказмоқни истаган миллионлаб улуғ зотларни қириб-йўқотиб юбордилар. Кейинчи? Кейин бошқа миллионлар қўлларида, тилларида ва дилларида бирор ҳарфи ҳам заҳаланмаган шу азиз китоб билан пайдо бўлдилар! "Шубҳасиз, ўзимиз уни сақлагувчимиз", деган илоҳий сўзлар ўз тасдиғини топди. Ислом таълимотига кўра: Қуръон илоҳий китобларнинг сўнггисидир. Бинобарин, уни то қиёмат йўқотмай, бузмай сақлашни Оллоҳ таоло ўз зиммасига олгандир. Бошқа – илгариги умаматларга нозил қилинган илоҳий китобларга ўзгаришлар киритилиб, бузилиб кетти. Бунга мисол: Инжилнинг етмишдан ортиқ таржималари бор, лекин асл нусхаси ҳеч қаерда мавжуд эмас. Қуръон эса, мана ўн тўрт асрдан буён пайғамбар u га қандай нозил қилинган бўлса, (йўқ қилишга уринишлар, бало-офатлардан асралиб) худди ўшандай сақланиб келмоқда. (174).

Имом Аҳмад ривоятида жаноб Росулуллоҳ ﷺ‬: "Менга ўзимдан илгариги биронта (пайғамбар)га берилмаган беш нарса берилди. Мен қизилу қорага (яъни инси-жинга) юборилганман. Пайғамбарлар ўз қавмларига юборилса, мен бутун дунёга юборилдим......" (Муснад 3-304).

2- хусусияти: Муҳаммадия рисолатининг асл-асоси бўлган китоб-Қуръони карим қиёматга қадар ўзгариш ва йўқ бўлиб кетишлардан сақланган китобдир.

3- хусусияти: Муҳаммадия рисолатининг шомил ва бенуқсонлиги.

Дарҳақиқат, Ислом дини дастури бўлмиш Қуръони карим ҳамда саҳиҳ суннатлар ҳаёт тармоқларининг барчасига жавоб топган, Оллоҳ тамонидан сўнгги пайғамбари Муҳаммад rга ваҳий қилинган шомил ва комил дастурдир. Оллоҳ таоло айтади: {Бугун сизларга динингизни комил қилдим, неъматимни бенуқсон, тўкис қилиб бердим ва сизлар учун (фақат) Исломни дин қилиб танладим}. (Моида 3).

Ислом дини ибодат, сиёсат, иқтисод ва ижтимоий ҳаётга тегишли барча масалаларга қиёматгача ечим топган ягона барҳаёт диндир. Аммо минг афсуслар бўлсинки, ўзи мусулмон бўла туриб, бу дин нималарни ўз ичига олганидан бехабар, Ислом дини деганда фақат масжид, намоз ва рўзаларнигина тушунадиган кимсалардан баъзан "Ислом дини ҳозирги замон тараққиётига жавоб беролмайди", дейдиган кимсаларни ҳам кўрдик. Бу эса нодонлик-илмсизликдир. Ўзи мусулмон бўла туриб, ўз динининг асл-моҳиятидан бехабарликдир.

Буюк Ислом дини ибодат бобини гўзал суратда тартибга солиб қолмай, айни вақтнинг ўзида сиёсат, иқтисод, оила масаларини ҳам назардан четда қолдирмаган диндир. Ислом дини сиёсатда душман билан қай тарзда муомалада бўлишни ўргатди. Ижтимоий ҳаётда эса қўни-қўшнилар, ота-она, ака-ука, қавми-қариндошлар, қўйингки барча жонзотлар билан қандай муомалада бўлишни таълим берди, ҳатто эркак кишининг ёстиқдошига қиладиган муомаласини ўргатди. Ислом таълимотларини башариятга етказган ва ўргатган зот файласуф ёки ичидан тўқийдиган шахс эмас, балки у зот муаллимлар муаллими, пайғамбарлар хотами жаноб Муҳаммад ﷺ‬ эдилар.

Бу умматнинг сарвари Оллоҳ таоло ўз бандаларига ўрнак қилган, Қуръон у зоти шарифнинг хулқига айланган жаноб Муҳаммад пайғамбар эдилар. У зот олий хулқни баркамол этиш учун юборилган муборак инсон эдилар. У зоти шарифнинг хулқ атворидан Ойша онамиздан сўраганларида, Ойша онамиз етук балоғотла жавоб бериб, шундай деганлар: У зотнинг хулқи Қуръон эди.

4- хусусияти: Муҳаммадия рисолати сўнгги рисолат эканлигидир.

Жаноб Муҳаммад ﷺ‬ пайғамбарларнинг, у зотга нозил қилинган китоб самовий китобларнинг сўнггисидир. Шу боис, ҳақиқий саодат истаганлар Оллоҳ таолани роббим, Қуръонни китобим, Муҳаммад rни пайғамбарим деб тан олиб, у зотга иймон келтирмоғи шартдир. Оллоҳ таоло дейди: {Муҳаммад сизлардан бирон кишининг отаси эмасдир, балки у Оллоҳнинг пайғамбари ва пайғамбарлар сўнггисидир}. (Аҳзоб 40).

Бу дунёнинг иккинчи эшигидан чиқар эканмиз Оллоҳ таоло охирги калимамиз "Ла илаҳа иллоллоҳ, Муҳаммадур Росулуллоҳ" бўлишини муяссар айласин!.