Ҳовлидан олдин қўшни
Категориялар
Full Description
Ҳовлидан олдин қўшни
[Ўзбекча – Uzbek – الأوزبكي]
Акрам Ҳасан
Муҳаррир: Шамсуддин Дарғомий
2013 - 1434
الجار قبل الدار
«باللغة الأوزبكية»
أكرم حسن
مراجعة: شمس الدين درغامي
2013 - 1434
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим
الحمد لله رب العالمين، والعاقبة للمتقين، ولا عدوان إلا على الظالمين، والصلاة والسلام على سيدنا محمد، وعلى آله وصحبه أجمعين، وبعد:
Ҳовлидан олдин қўшни
Кечалар ортидан кундузларни, ойлар ортидан йилларни сурувчи, осмонлару ерни барҳақ малики бўлган Аллоҳга чексиз ҳамду санолар айтаман. Бизларни исломга ҳидоят қилган, Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, У шериксиздир, шубҳасиз башарият саййиди Муҳаммад алайҳи салом Аллоҳнинг бандаси ва элчисидир, деб гувоҳлик бераман.
Ҳурматли биродарлар, ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ.
Албатта, Ислом дини таълимоти гўзал ахлоқ ва олий сифатларга чақиради. Ўзгаларга яхшилик ва иҳсон қилишга тарғиб қилади. Ўзаро муҳаббат ва ҳамкорликка тавсия этади. Мусулмон жамияти ажраб турадиган хусусиятлардан, пайғамбаримиз суннатларида кўрсатиб берган ахлоқлардан, қолаверса, ислом дини ўрнатган қонунлардан биттаси қўни-қўшчилик ҳаққидир. Қўшни билан қандай муомила қилиш тўғрисида қуръони каримда ҳам, пайғамбаримиз ҳадисларида ҳам кўплаб далиллар келган. Аллоҳ таоло қуръони каримда қўшниларга яхшилик қилишга буюрган: «Аллоҳга ибодат қилингиз ва унга ҳеч нарсани шерик қилмангиз. Ота-оналарга эса яхшилик қилингиз. Шунингдек қариндошлар, етимлар, мискинлар, қариндош қўшнию, бегона қўшни, ёнингиздаги ҳамроҳингиз, йўловчи мусофирга, қўл остингиздаги қарамларга ҳам яхшилик қилинг. Албатта, Аллоҳ кибрли мақтанчоқ кишиларни севмайди». (Нисо, 36).
Имом Қуртубий айтади: Қўшни мусулмон бўлсин, хоҳ кофир унга яхшилик қилишга маъмурмиз, - деганлар.
Ибн Умар ривоят қилган ҳадисда, Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Жибрил менга қўшнига яхшилик килишни айтаверган идан, энди қўшни ҳам мерос олса керек деб ўйлаб қолдим».
Қўшниларнинг эшиги энг яқини яхшилик ва ҳадия қилишга энг ҳақлироғидир. Саҳиҳи Бухорийда келган, Оиша онамиз ривоят қилган ҳадисда, оиша онамиз Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламдан мени иккита қўшним бор, улардан қайси бирига бирор нарса илинсам бўлади, - деб сўрадилар. Шунда пайғамбаримиз: «эшиги сеникига яқинроғига» - деб жавоб бердилар.
Ҳофиз ибн Ҳожар айтади: албатта яқин қўшни қўшнисиникига келаётган ҳадия ва шунга ўхшаш нарсаларни кўриб туради ва шу нарсалардан олишга умид қилади. Ҳудди шунингдек, яқин қўшни узоқ қўшнига нисбатан қўшнисининг бирор хизматига ҳам тезроқ етиб келади. Айниқса, бошга бирор кулфат тушган паллада. Пайғамбаримизнинг «эшиги яқинроғига» дейишларининг ҳикмати ҳам шунда бўлса керак. Ислом шариати бир қанча ўринда қўшнини ҳаққини ўташни таъкидлаган. Булар қуйидагилардир: Қўшнига хуш муомолада бўлиш, хурматини жойига қўйиш, унга эҳсон ва яхшиликлар қилиш, ўзи ейотган нарсадан унга ҳам чиқариш. Уйда йўқлигида уни аҳлига ва молига етадиган зарарлардан асраш ва ҳоказо. Абу Зар ривоят қилган ҳадисда, Росулуллоҳ соллолоҳу алайҳи ва саллам: «Э Абу Зар, агар шўрва қилсанг сувини кўпроқ қуйгин ва қўшниларини кўнглини олгин» - дедилар. (Имом Муслим ривояти).
Яна бошқа ҳадисда, пайғамбаримиз: «қўшниси оч бўла туриб тўқ ухлаган киши мўминмасдир» - деганлар. (Имом Бухорий «адабул-муфрад» китобида келтирган).
Қўшнилар орасида муҳаббат ва иноқликни пайдо қиладиган ишлар, ўзаро бир-бирларига ҳадиялар бериш, аҳволларидан хабар олиб туришдир. Росулуллоҳ айтдилар: «Эй муслима аёллар, қўшнингиз қўйни пайчоғини чиқарган бўлса ҳам, арзимас деб таҳқирламангиз(паст санаманггиз)».
Салом бериш, ҳолидан хабар олиш, агар касал бўлса, бориб кўриш, мусибат етса тазия билдириш, хурсандчилик кунларида ёнида туриш, қўшнининг ҳақларидан ҳисобланади. Қўшнига ҳар турли озорни етказишдан эҳтиёт бўлмоқ керак. Абу Ҳурайра ривоят қилган ушбу ҳадисда: «Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, қўшнисига озор бермасин» - дейилган. Қўшнига етказилган озорларнинг энг ёмони, унинг оиласига ёки молига етказилганидир.
Яна Абу Ҳурайра ривоят қилган ҳадисда, Росулуллоҳ шундай деганлар: «Ёмонликларидан қўшниси хотиржам бўлмаган одам, жаннатга кирмайди». Пайғамбаримизга айтишдики, ё Росулуллоҳ фалон аёл кундузлари рўза тутади, тунни бедор ўтказади, садақалар беради. Лекин тили билан қўшниларига озор беради. Пайғамбаримиз айтдилар: «унда яхшилик йўқдир, балки у аёл дўзаҳийдир». Яна айтишди: фалон аёл бир кунда фарз қилинган намозини ўқиди, садақасини беради, лекин бировга озор бермайди, - деганларида, пайғамбаримиз: «у жаннатийдир» - деганлар.
Яна шуни эслатиб қўйишимиз лозимки, қўшни томонидан содир бўладиган хато камчиликларни кечириб юбориш, бўлса-бўлмасга жанжал чиқаришдан тийилиш, орага совуқлик соладиган ишлардан узоқ бўлиш яхши қўшнинг белгисидир.
«Аллоҳ наздида дўстларнинг энг яхшиси, ўз биродарига яхшилик қилганидир. Қўшниларнинг энг яхшиси эса, қўшнисига яхшилик қилганидир». (Имом Аҳмад ва Термизий ривоят қилган).
Ҳасан Басрий айтади: яхши қўшничилик дегани, қўшнига озор бермаслик дегани эмас, балки яхши қўшничилик қўшнидан бўладиган озорга сабр қилишдир. Диндош биродарлар, кимгаки Аллоҳ таоло яхшилигини зикр қилиб, айбини яширадиган қўшничилик ҳақ-ҳуқуқларини ўрнига қўядиган қўшни ато этган бўлса, дунё саодатларидан биттасига эришибди.
Саъад ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «дунё саодати тўртадир: солиҳа аёл, кенг уй, солиҳ қўшни ва ҳайрли маркаб. Тўрт нарса шақоватдан: ёмон қўшни, ёмон хотин, тор уй ва ёмон маркаб». Ҳикматлар соҳиби Али ибн Абу Толиб шундай деганлар: «Ховли олишдан олдин қўшнини, сафар қилишдан олдин, ҳамроҳни суриштир». Қўшничилик ҳаққи улуғ бўлганидек, унга бериладиган ажр ҳам буюкдир. Парвардигоро, бизларни кўринишимизни кўркам қилганингдек, хулқимизни ҳам гўзал қил! Жаннатда гўзал хулқлар соҳиби ҳабибинг Муҳаммад мустафога ҳамсухбат қил!