Оллоҳ учун ғазабланиш
Категориялар
- Амалий ибодатлар << Ибодат << Ақида
Full Description
Оллоҳ учун ғазабланиш
[ Ўзбекча – Uzbek – الأوزبكي]
Акрам Ҳасан
Муҳаррир: Шокир Собир
2013 - 1434
الغضب لله
« باللغة الأوزبكية »
أكرم حسن
مراجعة: شاكر صابر
2013 - 1434
بسم الله الرحمن الرحيم
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим
الحمد لله رب العالمين، والعاقبة للمتقين، ولا عدوان إلا على الظالمين، والصلاة والسلام على سيدنا محمد، وعلى آله وصحبه أجمعين، وبعد:
Аллоҳ учун ғазабланиш
عن عائشة رضي الله عنها أن قريشا أهمهم شأن المرأة المخزومية التي سرقت، فقالوا: من يكلم فيها رسول الله صلى الله عليه وسلم؟ فقالوا: ومن يجترئ عليه إلا أسامة حب رسول الله صلى الله عليه وسلم! فكلمه أسامة، فقال رسول الله صلى الله عليه وسلم: «أتشفع في حدٍّ من حدود الله!؟» ثم قام فاختطب، فقال: «أيها الناس إنما أهلك الذين قبلكم أنهم كانوا إذا سرق فيهم الشريف تركوه، وإذا سرق فيهم الضعيف أقاموا عليه الحد، وأيم الله لو أن فاطمة بنت محمد سرقت لقطعت يدها».
Оиша розияллоҳу анҳу ривоят қилади: «Ўғирлик қилган Махзум қабиласига мансуб аёлнинг иши қурайшликларни ғамга солди. Қурайшликлар бу аёлнинг (қўлини кесмаслик) ҳақида Росулуллоҳ билан ким гаплашади, - дедилар. Шунда улар: бунга фақат Росулуллоҳга суюкли бўлган Усоманигина ҳадди сиғади, дедилар. Усома (бу аёлни жазоламаслик борасида) Росулуллоҳ билан гаплашди. Росулуллоҳ унга: Аллоҳнинг ҳудудида (ҳукмида) орага тушасанми?! - деди. Сўнгра пайғамбаримиз ўрнидан турдилар-да, хутба қилиб шундай дедилар: «Эй инсонлар! Сизлардан илгари ўтганлар обрўли одамлар ўғрилик қилса, тек қўйиб, кучсизлар ўғрилик қилса, жазоларни ижро қилганлари учун ҳалок бўлишган. Аллоҳга қасамки, бордию, Муҳаммаднинг қизи Фотима ўғрилик қилган бўлганда ҳам қўлини кесган бўлардим», дедилар. (Муслим ривояти).
Аввал ҳадис ровийси Ойша розияллоҳу анҳо билан танишамиз. Ойша розияллоҳу анҳо пайғамбаримизнинг суюкли аёли эдилар. Оталарининг исми Абу Бакр ибн Абу Қуҳафа Усмон ибн Омирдир. Онаси Умму Руммон бинти Уваймир ибн Абдушамс ибн Аттобдир. Умму Руммон жоҳилият даврида биринчи турмуш ўртоғи Ҳорис ибн Сухайр ал-Аздий вафот этгандан сўнг, Абу Бакр никоҳига ўтган. Абу Бакр даъвати билан исломни қабул қилган. Абу Бакр уммул муминин Ойша розияллоҳу анҳо билан Абдураҳмон ибн Абу Бакр номли ўғлини шу аёлидан кўрган. Умму Руммон ҳижратнинг олтинчи йили вафот этган.
Хадича розияллоҳу анҳо вафот этиб, Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам Савда бинти Замъа розияллоҳу анҳога уйланганларидан сўнг, Ойша онамизни ўз никоҳларига олганлар. Росулуллоҳ уйланган аёлларнинг Ойшадан бошқа ҳаммаси, аввал турмуш қурган эди, фақат Ойша онамиз бокира бўлганлар. Ойша Росулуллоҳга аёллари ичида энг суюклиси эди. Саҳобалар: Ё Росулуллоҳ, одамлар ичида кимни кўпроқ яхши кўрасиз? - деганларида, «Ойшани», - деб жавоб берганлар. Эркакларданчи? - деб сўрашганида, «Отасини», - деган эканлар. Ойша розияллоҳу анҳо фиқҳ, ҳадис ва тафсир илмини кенг эгаллаганлиги тарихда маълум ва машҳурдир. Ойша онамизни Росулуллоҳ ҳаётлик даврида мунофиқлар томонидан қилинган туҳматдан пок эканлиги Аллоҳ таоло томонидан тасдиқланган. Ва бу борада оятлар нозил қилинган. Саҳобалар бирор диний масалада ечим топа олишмаса, Ойша розияллоҳу анҳога мурожаат қилишган. Айниқса, Росулуллоҳнинг шахсий ҳаётига боғлиқ масалалар, Ойша онамиздан кўпроқ ўрганилган. Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам Ойша онамизни ҳужрасида ва Ойша онамизнинг қўлида жон берганлар ва шу муборак ҳужрага дафн қилинганлар. Ойша онамиз Росулуллоҳ билан саккиз йилу беш ой бирга яшаганлар. Росулуллоҳ вафот этганларида Ойша онамиз 18 ёшда бўлган. Ойша онамизнинг фазилатларидан яна бири мўминларга берилган енгиллик, яъни, сув йўғида таяммум қилиш ояти, Ойша онамиз сабабли нозил бўлганидир. Ойша онамиз ҳижрий 57 санада рамазон ойининг ўн еттинчи кунида Мадина мунавварада отмиш олти ёшида вафот этган ва Бақеъ қабристонига дафн қилинган. Ойша онамиздан икки минг икки юз ўнта ҳадис ривоят қилинган. Бундан 316тасини имом Бухорий ва имом Муслим ўз саҳиҳ тўпламида келтирган.
Ойша розияллоҳу анҳо ривоят қилган ушбу ҳадисда, Аллоҳнинг дини поймол қилинаётганда сукут сақлаб турмасдан, норозилик билдириш ўз ифодасини топмоқда. Ҳадис китобларида «махзумия аёл қиссаси» деб машҳур бўлиб келаётган ушбу ҳадиснинг сабаби қуйидагича. Ўша даврда араблар орасида машҳур бўлган араб қабилаларидан бири Бани Махзум қабиласи бошқа қабилаларга қараганда анча обрўли ва ҳурматга сазовор қабила эди. Айни шу қабиладан бўлган бир аёл одамларнинг кундалик ҳаётда ишлатиб турадиган нарсаларини сўраб олар, қачонки, у эгалари ўз нарсаларини сўрасалар мен сизлардан ҳеч нарса олганим йўқ, деб тониб, туриб олар эди. Бу иш Росулуллоҳга айтилганида, пайғамбаримиз у аёлнинг қўлини кесишга буюрдилар. Чунки олган нарсани олмадим деб, инкор килиш ҳам ўғриликнинг бир туридан ҳисобланади. Ҳа, бу аёл Бани махзум қабиласидан эди. Арабларнинг энг шарафли, бообрў қабиласига мансуб бу аёлга нисбатан Росулуллоҳнинг чиқарган ҳукми қурайшликларни ўйлантириб қўйди. Қурайшликлар маҳзумия аёлни қўли кесиладими? - деб, дарҳол ўзаро бу иш бўйича Росулуллоҳ билан гаплашадиган воситачи ҳақида ўйланиб қолишди. Ҳаммалари бир овоздан Усома ибн Зайдни тилга олиб, фақат Усомагина Росулуллоҳ билан бу ҳусусда гаплаша олади дейишди. Чунки барча саҳобалар Росулуллоҳ Усомани қаттиқ яхши кўришини билар эди. Усома розияллоҳу анҳу Зайд бин Ҳорисанинг ўғлидир. Зайд розияллоҳу анҳу жоҳилиятда Ҳадича онамизнинг қули бўлган. Пайғамбаримиз хизматларини қилиб юрсин деб, Ҳадича онамиз уни Росулуллоҳга ҳадия қилган эдилар. Пайғамбаримиз уни озод қилганлар ва ўша вақтда Зайдни ўзининг асранди ўғли эканини эълон қилганлар. Усома эса, Росулуллоҳга суюклик бўлган, исломни биринчилардан бўлиб қабул қилган шу саҳобийнинг ўғлидир. Пайғамбаримиз ота-болани жуда ҳам қаттиқ яхши кўрар эдилар. Буни билган қурайшликлар, Усомани бу ишда ёрдам беришга ундадилар. Усома розияллоҳу анҳу пайғамбаримиз олдиларига кириб, бу аёлга жазони ижро қилмаслигини сўраб, ўзини эса ўртада воситачи эканлигини билдирганда, пайғамбаримиз қаттиқ ғазабланиб, Аллоҳнинг ҳудудида орага тушасанми?! - деб, Усомани бу ишдан қайтарганлар ва ўтирган ўринларидан туриб масжид минбарида шундай деганлар: «Сизлардан илгари ўтганлар обрўли одамлар ўғрилик қилса тек қўйиб, кучсизлар ўғрилик қилса жазоларни ижро қилганлари учун халок бўлишган. Аллоҳга қасамки, агар Муҳаммаднинг қизи фотима ўғрилик қилса қўлини кесаман», - дедилар. Росулуллоҳ Усома ибн Зайдни Аллоҳнинг ҳудудида ўртада воситачилик қилганидан қаттиқ ғазабланганлар.
Демак, ғазаб Аллоҳ учун бўлса ижобий экан. Аммо ғазаб кибр ва ҳавои нафсдан келиб чиқадиган бўлса салбийдир. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда пайғамбаримиз олдиларига бир киши келиб: Ё Росулуллоҳ, менга насиҳат қилинг, деганида, пайғамбаримиз: «Ғазабланма», - деганлар. Яна насиҳат қилишини сўраганида, «Ғазабланма», - деганлар. Яна насиҳат қилинг, - деганида, «Ғазабланма», - деганлар. Ғазабдан ғазабнинг фарқи бор экан. Агар инсон Аллоҳнинг дини пайғамбаримизнинг суннати учун куюниб-аччиқланса, шариати исломия оёқ ости қилинганда ғазабланса, буни ёмон жойи йўқ экан, балки, ўша инсоннинг Аллоҳга бўлган муҳаббатига, дини ислом учун жон куяр эканлигига далил экан. Бўлар-бўлмасга аччиқланавериш ҳадисларда мазаммат қилинган бўлиб, уни давоси ҳам ҳадисларда айтилган. Ғазаб келганда Аллоҳдан шайтоннинг ёмонлигидан паноҳ сўраш, турган одам ўтириб олиши, ўтирган одам ётиб олиши ғазабни кетказишига ё енгиллатишига сабаб бўлиши ҳадисларда баён қилингандир.
Ҳадисдан олинадиган баъзи масалалар:
1- Бировнинг нарсасини олиб, бермай қўйиш ўғрилик саналади.
2- Шариат аҳкоми поймол қилинганда ғазабланиш мумкин.
3- Иш ҳокимга кўтарилганда жазо татбиқ қилиниши шарт.
4- Ўғриликнинг жазоси қўл кесилишидир.
5- Исломда ҳукм олдида ҳамма баробар.