Ҳиснулмуслим изоҳли таржимаси
Категориялар
Full Description
- ҲИСНУЛМУСЛИМ ИЗОҲЛИ ТАРЖИМАСИ
- Муқаддима
- Муаллиф Саид ибн Ваҳф ал-Қаҳтоний.
- Уйқудан уйғонгандан сўнг айтиладиган дуолар .
- Кийим кийиш дуоси.
- Янги кийим кийганда ўқиладиган дуо.
- Янги кийим кийган кишига айтиладиган дуо.
- Кийимини ечганда ўқийдиган дуо.
- Ҳожатхонага киришдан аввал ўқиладиган дуо.
- Ҳожатхонадан чиққандан сўнг ўқиладиган дуо.
- Таҳорат олишдан аввал ўқиладиган дуо.
- Таҳорат олиб бўлгандан сўнг ўқиладиган дуолар.
- Уйдан чиқишда ўқиладиган дуолар.
- Манзилга кирганда ўқиладиган дуо.
- Масжидга боришда ўқиладиган дуолар:
- Масжидга киришда ўқиладиган дуолар:
- Масжиддан чиқишда ўқиладиган дуо:
- Азон дуолари:
- Истифтоҳ-намозга кириш учун намознинг аввалида ўқиладиган дуолар
- Рукуъдаги дуолар:
- Рукуъдан бош кўтараётган вақт ўқиладиган дуолар.
- Сажда дуолари.
- Икки сажда орасида ўтирганда ўқиладиган дуолар.
- Тиловат саждасининг дуолари.
- Ташаҳҳуд дуоси.
- Ташаҳуддан сўнг Пайғамбар алайҳиссаломга салавот айтиш.
- Саломдан аввал охирги ташаҳуддан сўнг ўқиладиган дуолар.
- Намоздан салом бергач ўқиладиган дуолар.
- Истихора намозининг дуоси.
- Эрталабки ва кечки дуолар.
- Ухлашдан аввал ўқиладиган дуолар.
- Кечаси ётган ўрнида у ёндан бу ёнга ағдарилганда ўқиладиган дуо.
- Уйқусида чўчиб кетиб, ваҳима босган киши ўқийдиган дуо.
- Ёмон туш кўрган киши нима қилиши керак.
- Витр намозида ўқиладиган қунут дуолари.
- Витр намозини ўқиб бўлиб, салом берилгач ўқиладаиган дуо.
- Ташвиш ва хафалик ҳолларда ўқиладиган дуолар.
- Бошга қайғу тушганда ўқиладиган дуолар.
- Душман ёки султонга йўлиққанда ўқиладиган дуолар.
- Султоннинг зулмидан қўрққан киши ўқийдиган дуо.
- Душманга дуоибад қилиш.
- Бир қавмдан қўрққанда ўқийдиган дуо.
- Иймонида шак бўлаётган киши айтадиган дуолар.
- Қарз адо қилиш мақсадида ўқиладиган дуолар.
- Намоз ва қироатида васваса бўлаётган киши ўқийдиган дуо.
- Иши мушкул бўлган киши ўқийдиган дуо.
- Гуноҳ қилиб қўйган киши нима дейиши ва қилиши керак?
- Шайтон ва унинг васвасасини кеткизадиган зикрлар.
- Кўнгилсиз воқеа содир бўлганда, ёки иши ўнгидан келмаётган дамларда ўқиладиган дуо.
- Фарзанд кўрган кишига табриклаш дуоси ва унинг жавоби.
- Ёш болаларга дам солиш.
- Бемор кўриш учун борилганда ўқиладиган дуолар.
- Беморни зиёрат қилиш фазилати.
- Ҳаётидан умидини узган беморнинг дуоси.
- Ўлим талвасасида ётган одамга талқин қилинадиган калима.
- Мусибат кўрган киши ўқийдиган дуо.
- Ўликни кўзини юмиб қўйишда ўқиладиган дуо.
- Маййитга жаноза намозида ўқиладиган дуолар.
- Гўдак жанозасида ўқиладиган дуолар.
- Таъзия дуоси.
- Маййит қабрга қўйилаётган пайт ўқиладиган дуо.
- Маййитни дафн қилиб бўлгандан сўнг айтиладиган дуо.
- Қабристонни зиёрат қилинганда ўқиладиган дуо.
- Шамол эсганда ўқиладиган дуо.
- Момақалдироқ бўлганда ўқиладиган дуо.
- Истисқо –Оллоҳ таолодан ёмғир тилаб ўқиладиган дуолар.
- Ёмғир ёққанда ўқиладиган дуо.
- Ёмғир тингач ўқиладиган дуо.
- Ҳавонинг булутлардан очилиши мақсадида ўқиладиган дуолардан.
- Янги ойни кўрганда ўқийдиган дуо.
- Рўзадорнинг ифтор маҳалда айтадиган дуоси.
- Овқатдан аввал ўқиладиган дуо.
- Таомланиб бўлгач ўқиладиган дуо.
- Меҳмоннинг мезбонга қиладиган дуоси.
- Сув ичирган ёки ичирмоқчи бўлган кишига айтиладиган дуо.
- Бир хонадонда ифтор қилган киши шу хонадон аҳлига айтадиган дуоси.
- Таом келтирилиб, ундан танавул қилмаган рўзадор дуоси.
- Биров рўзадорни ҳақоратлаганда, унга қайтарадиган жавоби.
- Янги пишган мевани кўрганда ўқиладиган дуо.
- Акса урганда айтадиган дуо.
- Кофир акса уриб, сўнг Оллоҳга ҳамд айтса нима деб жавоб қилинади.
- Уйланган кишига айтиладиган дуо.
- Киши уйланганда ёки от-улов сотиб олганда ўқийдиган дуоси.
- Эркак аёлига яқинлик қилишидан аввал айтадиган дуоси.
- Ғазаб келганда ўқиладиган дуо.
- Бир мусибатли кишини кўрганда ўқиладиган дуо.
- Мажлис-давраларда ўқиладиган дуо.
- Мажлис каффорати.
- Оллоҳ сизни мағфират қилсин деган кишига қандай жавоб қилинади.
- Сизга яхшилик қилган кишига айтадиган дуоингиз.
- Дажжолдан сақланиш учун ўқиладиган дуолар.
- Сизни Оллоҳ йўлида яхши кўраман деган кишига қандай жавоб қилинади.
- Мол-мулкини сизга бермоқчи бўлган кишига қандай дуо қилинади.
- Қарзни тўлаётган вақт, қарз бериб турган кишига айтиладиган дуо.
- Ширк келтириб қўйишидан қўрққан киши ўқийдиган дуо.
- Оллоҳ сизга барака берсин! -деган кишига жавоб.
- Шумланиш ва ундан қутилиш дуоси.
- От-улов, кема, ёки замонавий транспорт воситаларини минилганда ўқиладиган дуо.
- Сафар дуоси.
- Қишлоқ ёки шаҳарга кириш дуоси.
- Бозорга кириш дуоси.
- Миниб олган маркаби тойилганда ўқийдиган дуо.
- Мусофирни муқим кишига айтадиган дуоси.
- Муқимни мусофирга айтадиган дуоси.
- Сафарда кетаётиб такбир ва тасбеҳлар айтиш.
- Мусофирни саҳар вақтида ўқийдиган дуоси.
- Сафарда ёки қаерда бўлмасин бир ерга тушса айтиладиган дуо.
- Сафардан қайтишда айтиладиган дуо.
- Хурсандчилик ёки кўнгилсиз воқеа бўлганда нима дейиш лозим.
- Пайғамбар алайҳиссаломга салавотлар айтишнинг фазилатлари.
- Саломни кенг ёйиш.
- Агар кофир киши мусулмонга салом берса, қандай жавоб қилади.
- Хўроз қичқирганда ва эшак ҳанграганда айтиладиган дуолар.
- Кечасида итлар ҳуруганда ўқиладиган дуо.
- Сиз ҳақоратлаган кишининг ҳақига айтадиган дуо.
- Мусулмон киши биродарини мақтаганда нима дейиши керак.
- Агар мусулмон кишини мақталса, нима? -дейиши керак.
- Муҳрим –эҳромдаги киши ҳажда ва умрада қандай талбия айтади.
- Қора тош бурчагига етиб келганда такбир айтиш.
- Қора тош билан рукн ал-Ямоний ўртасида ўқиладиган дуо.
- Сафо ва марва тоғида турганда ўқиладига дуо.
- Арафа кунида айтиладиган дуо.
- Машъарил ҳаром -Муздалифа еридаги зикрлар ҳақида.
- Жамаротда тош отишда ҳарбир тош отилганда такбир айтишлик ҳақида.
- Ажабланарли ёки хурсандчилик иш содир бўлганда айтиладиган дуо.
- Хуш хабар келганда нима дейиш лозим.
- Жасадида оғриқ сезган одам нима дейиши керак.
- Бировларга кўзи тегишидан қўрққан одам нима деб дуо қилиши керак.
- Қўрқув ҳолатида нима дейиш керак.
- Ҳайвон сўйишда айтиладиган зикр.
- Ёвуз шайтонларнинг макр-ҳийлаларидан сақланиш учун ўқиладиган дуо.
- Истиғфор айтиш ва тавба қилиш.
- Тасбеҳ, ҳамд, таҳлил ва такбир айтишнинг фазилати.
- Пайғамбар алайҳиссалом қандай тасбеҳ айтар эдилар.
- Яхшиликнинг турлари ва ҳамма гўзалликларни ўз ичига қамраб олган одоблардан:
- Мундарижа
ҲИСНУЛМУСЛИМ ИЗОҲЛИ ТАРЖИМАСИ
] Ўзбекча – Uzbek – الأوزبكي [
Саид ибн Али ибн Ваҳф ал-Қаҳтоний
Таржимон: Абдуллоҳ Шариф
Муҳаррир: Али Умар Андижоний
بسم الله الرحمن الرحيم
المقدمة
إن الحمدَ للهِ، نَحْمَدُهُ، ونَسْتَعينهُ، ونَستَغْفرُهُ، ونَعُوذُ بالله مِنْ شُرُورِ أنفُسِنَا، وسَيِّئَاتِ أعمَالِنا، مَنْ يَهْدِهِ الله فلا مُضِلَّ لَهُ، ومَنْ يُضلِلْ فلا هَادِيَ لهُ، وأشْهَدُ أنْ لا إلَهَ إلاَّ اللهُ وَحْدَهُ لا شَرِيْكَ لَهُ، وأشْهَدُ أنَّ مُحمَّداً عَبْدُهُ ورَسُولُهُ صَلَّى الله عَلَيْهِ وعَلَى آلِهِ وأصْحَابِهِ ومَن تَبِعَهُمْ بإحْسانٍ إلى يَومِ الدِّينِ, وسَلَّم تسْليماً كَثيراً، أمَّا بَعْدُ.
فهَذا مُخْتصرٌ اخْتَصَرتُهُ منْ كِتَابي: "الذِّكْرُ والدُّعاءُ والعِلاجُ بالرُّقَى مِنَ الكِتَابِ والسُّنَّة" اخًتصَرْتُ فيهِ قِسْمَ الأذْكَار؛ ليَكُونَ خَفيفَ الحَمْلِ في الأسْفَارِ.
وقَدِ اقْتَصَرْتُ عَلَى مَتْنِ الذِّكْرِ، واكْتَفَيْتُ في تَخْريجِهِ بذِكْرِ مَصْدَرٍ أو مَصْدَرَيْنِ مِمَّا وُجِدَ في الأصْلِ، ومَنْ أرَادَ مَعْرِفَةَ الصَّحابِيِّ أوْ زِيَادَةً في التَّخْرِيجِ فَعَلَيْهِ بالرُّجُوعِ إلَى الأصْلِ. وأسْألُ الله عَزَّ وجَلَّ بأسْمَائِهِ الحُسْنَى، وصِفَاتِهِ العُلَى أنْ يَجْعَلَهُ خَالِصاً لوجههِ الكَريمِ، وأنْ يَنْفعَنِي بهِ في حَيَاتي وبَعْدَ ممَاتِي، وأنْ يَنْفَعَ بهِ مَنْ قَرَأهُ، أوْ طَبَعَهُ، أوْ كَانَ سَبَباً في نَشْرِهِ؛ إنَّهُ سُبْحَانَهُ وَليُّ ذلِكَ والقَادِرُ عَلَيْهِ. وصَلَّى الله وسَلَّمَ عَلَى نَبيِّنَا مُحَمَّدٍ وعَلَى آلِهِ وأصْحَابِهِ، ومَنْ تَبِعَهُمْ بإحْسَانٍ إلَى يَوْمِ الدِّينِ.
المؤلف
سعيد بن علي بن وهف القحطاني
حرر في شهر صفر 1409هــ
Муқаддима
Муаллиф Оллоҳ таолога ҳамду санолар, унинг суюкли Пайғамбари мустафо саллаллоҳу алайҳи васалламга дуруду саловотлар ва саломлар айтганларидан сўнг, бу китобга қисқача баён бериб айтадиларки: - Бу рисола “Қуръон ва ҳадисдан олинган зикр, дуо ва дам солиш йўли билан даволаш" -деб номланган китобимнинг мухтасаридир. Бу рисолада ана шу китобимдан фақат зикрга оид мавзуларнигина келтирдим. Тоинки сафарларда ҳам ўқиб юрилганда китобчани кўтариб юриш осон бўлсин. Ихтисор* қилишда ҳадиснинг ровийларини зикр қилмай, балки унинг матнини бевосита келтириш билан чегараландим. Ва ҳадиснинг тахрижида –яъни унинг асл манъбаларига нисбатлашда- ҳадис китоблар тўплами бўлган асл манбаълардан битта ёки иккитасига ишора қилишгагина кифояландим. Кимда-ким бу ҳадисларнинг ровийлари билан танишмоқчи бўлса, ёки бу ҳақда янада кўпроқ маълумотга эга бўлишни истаса, ана шу манбаъларга мурожаат қилсин.
Оллоҳ таолодан унинг чиройли исмлари ва олий сифатларини васила қилиб, бу амалимни ўзига холис қилишини ва кўзим очиқлигида ҳам, вафотимдан кейин ҳам шахсан ўзимга, сўнг бу китобни ўқиган ёки чоп этган, ёки уни нашр қилишга ҳиммат қилган ҳар бир мўъмин-мусулмон биродаримга манфаатини етказишини сўрайман. Зеро, у зот бу нарсанинг валийси ва унга қодирдир. Ва Пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васалламга, у зотнинг аҳли-аёллари-ю зурриётларига ва саҳобаи киромларига, ҳамда уларга яхшилик билан эргашган ҳолда қиёматгача келадиган ҳар бир зотлар учун Оллоҳ таолонинг салавоту-саломлари бўлсин.
Муаллиф Саид ибн Ваҳф ал-Қаҳтоний.
Китоб ҳижрий сананинг 1409 йили сафар ойида таҳрир этилди.
Зикрнинг фазилати
Бу ҳақда Оллоҳ таоло қуръони каримда шундай марҳамат қилади:
ﮁ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﮀ البقرة: ١٥٢
152. Бас, Мени эслангиз, Мен ҳам сизларни эслайман ва Менга, шукр қилингиз ва Мени инкор қилмангиз!
ﮁ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﮀ الأحزاب: ٤١
41. Эй мўъминлар Оллоҳни кўп зикр қилинглар!
ﮁ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﮀ الأحزاب: ٣٥
35. Оллоҳни кўп зикр қилгувчи эркаклар ва (Оллоҳни кўп) зикр қилувчи аёллар — улар учун Оллоҳ мағфират ва улуғ мукофот (яъни жаннат) тайёрлаб қўйгандир.
ﮁ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﮀ الأعراف: ٢٠٥
205. Парвардигорингизни ичингизда ёлвориб, қўрқиб, дилдан эртаю кеч ёд қилинг ва ғофил кимсалардан бўлманг.
وقال صلى الله عليه وسلم: [مثل الذي يذكر ربه والذي لا يذكر ربه مثل الحي والميت]
Пайғамбар алайҳиссалом айтадиларки: -"Раббисини зикр қиладиган киши билан зикр қилмайдиган кишининг мисоли, гўё тирик билан ўлик кабидир".
وقال صلى الله عليه وسلم: [ألا أنبئكم بخير أعمالكم وأزكاها عند مليككم وأرفعها في درجاتكم وخير لكم من إنفاق الذهب والورق وخير لكم من أن تلقوا عدوكم فتضربوا أعناقهم ويضربوا أعناقكم ؟ قالوا بلى قال: ذكر الله تعالى]
Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам айтдиларки: -"Сизларга Оллоҳнинг ҳузурида сизларнинг энг яхши ва покиза, олий даражали бўлган, тилло ва кумушлар инфоқ қилишларингиздан ҳам ва душманларингизга тўқнашиб, уларнинг бошларини таналаридан, улар ҳам сизларнинг бошларингизни танангиздан жудо қилишларидан ҳам афзал амалингизнинг хабарини берайми?" Саҳобалар: -"Ҳа албатта!" -дедилар. Шунда Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: -“У Оллоҳни зикр қилишдир!" –дедилар.
وقال صلى الله عليه وسلم: [يقول الله تعالى: أنا عند ظن عبدي بي وأنا معه إذا ذكرني فإن ذكرني في نفسه ذكرته في نفسي و إن ذكرني في ملأ ذكرته في ملأ خير منهم وإن تقرب إلي شبرا تقربت إليه ذراعا وإن تقرب إلي ذراعا تقربت إليه باعا وإن أتاني يمشي أتيته هرولة]
Пайғамбар алайҳиссалом айтадиларки: "Оллоҳ таоло айтадики: -"Мен бандамнинг ўйидаман, агар мени зикр қилса, мен у билан биргаман. Агар мени ичида ёдига олса, мен ҳам уни нафсимда ёдимга оламан. Агар мени бир жамоа орасида эсласа, мен ҳам уни у жамоадан афзалроқ жамоа ичида эслайман. Агар у менга бир қарич яқинлашса, мен унга бир газ яқинлашаман. Агар у менга бир газ яқинлашса, мен унга бир қулоч яқинлашаман. Агар у менга юриб келса, мен унга югуриб бораман.""
[وعن عبد الله بن بسر رضي الله عنه أن رجلا قال: يا رسول الله إن شرائع الإسلام قد كثرت علي فأخبرني بشيء أتشبث به قال: لا يزال لسانك رطبا من ذكر الله]
Абдуллоҳ ибн Буср розияллоҳу анҳудан ривоят қилиб айтадиларки, бир киши: -“Ё Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам! Менга ислом аҳкомлари кўпайиб кетди, Сиз менга бирор амални ўргатинг, мен унга қаттиқ амал қилайин!" -деди. Шунда у зот:-“ Ҳамиша тилинг Оллоҳнинг зикрида бўлсин!"-дедилар.
وقال صلى الله عليه وسلم: [من قرأ حرفا من كتاب الله فله به حسنة والحسنة بعشر أمثالها لا أقول { الم } حرف ولكن: ألف حرف ولام حرف وميم حرف]
Яна росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам айтдиларки: -"Кимки Оллоҳнинг китобидан бир ҳарфни ўқиса, унга бир ҳасана –яъни битта савоб бордир-. Ҳасана эса, ўн баробарича кўпаяди. Мен Алиф, Лом, Мим бир ҳарф -демайман, балки Алиф ўзи бир ҳарф, Лом бир ҳарф, Мим ҳам бир ҳарфдир!".
[وعن عقبة بن عامر رضي الله عنه قال: خرج رسول الله صلى الله عليه وسلم ونحن في الصفة فقال: أيكم يحب أن يغدو كل يوم إلى بطحان أو إلى العقيق فيأتي منه بناقتين كوماوين في غير إثم ولا قطيعة رحم ؟ فقلنا: يا رسول الله نحب ذلك قال: أفلا يغدوا أحدكم إلى المسجد فيعلم أو يقرأ آيتين من كتاب الله عز و جل خير له من ناقتين وثلاث خير له من ثلاث وأربع خير له من أربع ومن أعدادهن من الإبل]
Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, айтадиларки: "Бир куни биз суфада ўтирган эдик, Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам уйларидан чиқиб келиб, айтдиларки: -"Сизларнинг қайси бирингиз ҳар куни бутҳон ёки ақиқ –водийсига- бориб, маъсиятга қўл урмаган ҳолда ва қариндош-уруғчиликни ҳам узмаган ҳолда, у ердан ўркачлари катта-катта бўлган, иккитадан туя олиб келишни ҳоҳлайди?" -дедилар. -“Биз, ҳаммамиз ҳоҳлаймиз!" -дедик. Шунда у зот айтдиларки: -"Сизларнинг бирингиз масжидга бориб, Оллоҳнинг китобидан икки оят ўрганмайдими? Ёки ўқимайдими? Бу унинг учун икки туядан афзалдир. Уч оят эса учта туядан яхшидир. Тўртаси, тўрт туядан, ваҳоказо".
وقال صلى الله عليه وسلم: [من قعد مقعدا لم يذكر الله فيه كانت عليه من الله ترة ومن اضطجع مضجعا لم يذكر الله فيه كانت عليه من الله ترة]
Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам айтадиларки: -"Кимда ким бир жойга ўтириб, у ерда Оллоҳнинг номини зикр қилмаса, унга Оллоҳ таоло тарафидан интиқом бўлади. Ва бир жойга ётганда ҳам у ерда Оллоҳнинг исмини ёдга олмаса, унга Оллоҳ таоло тарафидан интиқом бордир".
وقال صلى الله عليه وسلم: [ما جلس قوم مجلسا لم يذكروا الله فيه ولم يصلوا على نبيهم إلا كان عليهم ترة فإن شاء عذبهم وإن شاء غفر لهم]
Яна у зот айтадиларки: -“Бир қавм бир йиғинда Оллоҳнинг номини зикр этмай ўтирсалар, ва унинг Росулига салавоту саломлар йўлламасалар, албатта улар учун Оллоҳ тарафидан интиқом бордир. Оллоҳ ҳоҳласа уларни азоблайди, ҳоҳласа мағфират қилади".
وقال صلى الله عليه وسلم: [ما من قوم يقومون من مجلس لا يذكرون الله فيه إلا قاموا عن مثل جيفة حمار وكان لهم حسرة]
Яна у зот айтадиларки: -"Қайсики қавм йиғилган ўринларидан Оллоҳ таолони зикр қилмай қўзғалар эканлар, албатта улар эшак ўлимтигига ўхшаш нарсанинг устидан тургандек бўладилар –яъни унинг гўштидан танавул қилгандек бўладилар- ва бу улар учун ҳасрат-надомат бўлур".
1 - أذكار الاستيقاظ من النوم
Уйқудан уйғонгандан сўнг айтиладиган дуолар .
1 - [الحمد لله الذي أحيانا بعد ما أماتنا وإليه النشور]
Маъноси: "Бизларни ўлдиргандан сўнг қайта тирилтирган Оллоҳ учун, ҳамду санолар бўлсин ва қайта тирилиш унинг ҳузуригадир".
Изоҳ: Ҳанафий уламоларнинг машҳурларидан бири Мулла Али қори раҳимаҳуллоҳ айтадиларки: "Инсон ухлаши билан ақл-идроки ва ҳатти-ҳаракати амалдан тўхтаганлиги учун, уйқусини ўлим деб аталган бўлса керак. Яна бундан ташқари араб тилида сукунатни ўлим -деб ҳам номлашади. Масалан шамол эсишдан тинса, шамол ўлди – дейдилар". Демак уйқуни ўлим деб номланиши мажозий атама экан. Сўнг бу аллома айтадиларки: "Менимча ҳақиқатга яқинроғи инсон ухлаши сабабли, ҳаракатдан тўхтагани учун, уни ўлик -деб эътиборга олинган бўлса керак. Чунки Оллоҳ таоло қуръон каримда:
ﮁ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮀ يونس: ٦٧
"У сизлар ором олишингиз учун кечани ва (касбу кор, сайру саёҳат қилишингиз учун) очиқ-ёруғ бўлган кундузни яратиб қўйган зотдир. Албатта, бунда қулоқ тутиб англовчи қавм учун оят-аломатлар бордир".
–дегандир.- деб сўзларига далил қиладилар".
Биз ҳам шунга яқинроқ маънода келган, уйқуни ўлим ибораси билан таъриф этган, бошқа бир ояти каримани мисол қилишимиз мумкин:
ﮁ ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﮀ الأنعام: ٦٠
"У кечаси «жонингизни оладиган» (яъни уйқу берадиган), кундузи қилган ишингизни биладиган зотдир. Сўнгра айтилган ажал (яшаш учун берилган муҳлат) адо қилиниши учун унда (яъни кундузи) сизларни «тирилтирур». Кейин Ўзига қайтишингиз бордир. Сўнгра сизларга қилиб ўтган амалларингизнинг хабарини берур".
Яна шу маънода келган оятлардан яна бири ушбу оятдир:
ﮁ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮀ الزمر: ٤٢
"Жонларни ўлим вақтларида, (ҳали-ҳануз) ўлмаганларини эса ухлаётган пайтларида Оллоҳ олур. Бас Ўзи ўлимга ҳукм қилган жонларни (баданларга қайтармасдан) ушлаб қолур, бошқаларини эса белгиланган бир муддатгача (яъни ажаллари етгунича) қўйиб юборур. Албатта бунда тафаккур қиладиган қавм учун оят-ибратлар бордир".
2 - [لا إله إلا الله وحده لا شريك له له الملك وله الحمد وهو على كل شيء قدير سبحان الله والحمد لله ولا إله إلا الله والله أكبر ولا حول ولا قوة إلا بالله العلي العظيم رب اغفر لي]
Маъноси: "Оллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, у ёлғиз шериксиз зотдир. Барча мулк уникидир, ҳамдлар ҳам унга хосдир ва у ҳамма нарсага қодир зотдир. Оллоҳ покдир, ҳамду санолар унга хосдир ва Оллоҳдан ўзга ҳеч қандай илоҳ йўқ. Оллоҳ буюкдир. Куч-қудрат ҳам ёлғиз олий ва улуғ Оллоҳ мадади иладир. Раббим мени мағфират қилгил".
3 - [الحمد لله الذي عافاني في جسدي ورد علي روحي وأذن لي بذكره]
"Менинг жисмимга офият ато этган, менга руҳимни қайтарган ва ўзининг зикрига мени қодир қилган Оллоҳ учун ҳамдлар бўлсин".
Изоҳ: Ибн Баттол раҳимаҳуллоҳ бу ҳадиснинг шарҳида шундай марҳамат қиладилар: Албатта бу дуо остида бўйинсуниш фақатгина Оллоҳ учун ва ўлдириш қайта тирилтириш амали ҳам унинг ўзига хос деб эътироф қилиш маънолари бор. Ва дуоларни бошга бир мусибат тушгандагина ўқиш керак! -деган гумонлар мутлақо нотўғри эканлигини ҳам ифодалайди.
4 - ﮁ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝﭞ ﭟ ﭠ ﭡﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﮀ آل عمران: ١٩٠ - ٢٠٠
Бу оятлар ол-имрон сурасининг охирги оятларидан бўлиб, уларнинг маънолари:
190. "Осмонлар ва Ернинг яралишида, ҳамда кеча ва кундузнинг алмашиниб туришида, ақл эгалари учун (бир яратувчи ва бошқариб тургувчи зот мавжуд эканлигига) оят-аломатлар борлиги шубҳасиздир. 191. Улар турганда ҳам, ўтирганда ҳам, ётганда ҳам, Оллоҳни эслайдилар ҳамда, осмонлар ва Ернинг яралиши ҳақида тафаккур қилиб (дейдилар): «Парвардигоро, бу (борлиқ)ни беҳуда яратганинг йўқ! Сен (беҳуда бирон иш қилиш айбидан) поксан! Ўзинг бизни жаҳаннам азобидан асрагил! 192. Парвардигоро, албатта Сен кимни жаҳаннамга киритсанг, муҳаққақ уни расво қилурсан. Ва бундай золимлар учун ҳеч қандай ёрдамчи йўқдир. 193. Парвардигоро, албатта биз: «Парвардигорингизга иймон келтирингиз!» — деб иймонга чорлаган жарчи (Муҳаммад алайҳис-саломнинг нидоларини) эшитдигу иймон келтирдик. Парвардигоро, бизнинг гуноҳларимизни мағфират қил, қилган ёмонликларимизни (саҳифайи аъмолимиздан) ўчиргил ва бизларни яхшилар билан бирга ўлдир! 194. Парвардигоро, бизларга пайғамбарларинг орқали ваъда қилган нарсаларингни (жаннат, мағфират, висолингдан баҳраманд этиш каби неъматларингни) ато қил ва бизларни Қиёмат Кунида расво қилмагил! Албатта, Сен ваъдангга хилоф қилмагайсан. 195. Бас, Парвардигорлари уларнинг дуоларини ижобат қилиб (деди): «Албатта Мен сизлардан бирон амал қилгувчи эркак ё аёлнинг амалини зое қилмагайман. Зеро бировингиз бировингиздандирсиз. (Яъни эркак аёлдан, аёл эркакдан дунёга келган). Бас, ватанларидан ҳижрат қилган, диёрларидан қувилган, менинг йўлимда азиятлар чеккан ва (менинг йўлимда) жанг қилиб, қатл этилган зотларнинг қилган гуноҳларини ўчиргайман ва уларни Оллоҳ ҳузуридан савоб — мукофот қилиб тагларидан дарёлар оқиб турадиган боғларга киритурман. Ва энг гўзал савоб — мукофот Оллоҳнинг ҳузуридадир». 196. Сизни кофирларнинг шаҳарларда кезишлари алдаб қўймасин! 197. (Бу елиб-югуриш, ғолибона кезишлар) озгина матодир. Сўнгра жойлари жаҳаннам бўлгай! Нақадар ёмон жой у! 198. Аммо Парвардигорларидан қўрққан зотлар учун Оллоҳ ҳузуридан зиёфат бўлмиш — тагларидан дарёлар оқиб тургувчи боғлар бордирки, улар бу боғларда абадий қолажаклар. Яхшилар учун Оллоҳ ҳузуридаги нарса (яъни савоб-ажр кофирларнинг муваққат кайф-сафоларидан) афзалроқдир. 199. Албатта аҳли китоб ичида Оллоҳга ҳамда сизларга нозил қилинган ва ўзларига нозил қилинган нарсаларга иймон келтирувчи, Оллоҳга итоат қилиб бош эгувчи, Оллоҳнинг оятларини озгина қийматга сотиб юбормайдиган зотлар ҳам бор эканлиги аниқ-равшандир. Ана ўшалар учун Парвардигорлари ҳузурида ажру савоб бордир. Албатта Оллоҳ тезда ҳисоб-китоб қилгувчи зотдир. 200. Эй мўминлар, сабр қилингиз ва сабру тоқат қилишда (кофирлардан) устун бўлингиз ҳамда доимо (кураш — жиҳод учун белингиз боғлиқ ҳолда) ҳозир бўлиб турингиз! Ва Оллоҳдан қўрқингизким, (шунда) шояд нажот топгайсизлар"!
2- دعاء لبس الثوب
Кийим кийиш дуоси.
Изоҳ: Яъни банда кийим кийишидан аввал шу кийимни инъом қилган Оллоҳга ҳамду санолар айтиши ва ўзини ҳеч нарсага қодир бўлмаган ожиз қул эканлигини изҳор қилади.
Даҳрийларнинг инсонлар ибтидоий тузимда кийимсиз бўлган эдилар! -деган назариялари мутлақо далилсиз ва шайтоннинг васвасасидан ўзга нарса эмас эканлигини манабу оятдан тушунишимиз мумкин. Оллоҳ таоло айтади:
"Эй Одам болалари, шайтон Оталарингизнинг авратларини ўзларига кўрсатиш (яъни уятли аҳволга солиб қўйиш) учун либосларини ечиб, жаннатдан чиқаргани каби сизларни ҳам алдаб қўймасин! Чунки у ва унинг малайлари сизларни ўзингиз билмайдиган тарафдан кўриб турадилар (яъни қандай алдашганини сезмай қолишингиз мумкин)".
5 - [الحمد لله الذي كساني هذا (الثوب) ورزقنيه من غير حول مني ولا قوة]
Маъноси: "Менга бу кийимни кийдирган ва уни менга менинг куч-қудратимсиз насиб этган Оллоҳга ҳамдлар бўлсин".
3 - دعاء لبس الثوب الجديد
Янги кийим кийганда ўқиладиган дуо.
6-[اللهم لك الحمد أنت كسوتنيه أسألك من خيره وخير ماصنع له وأعوذ بك من شره وشر ما صنع له [
Маъноси: "Парвардигоро! ўзинга ҳамдлар бўлсинки, сен бу либосни менга кийдирдинг. Мен сендан унинг яхшилигини ва унга қилинган яхшиликни сўрайман ва сендан унинг ёмонлигини ва унга қилинган ёмонлигидан паноҳ тилайман".
Изоҳ: Кийим неъматига ҳамд айтгандан сўнг, Оллоҳ таолодан у кийимдан унумли фойдаланишни тиланади, яъни авратларни беркитиши, совуқ ва иссиқдан сақлаши каби бир қанча хайрия ишларга ишлатишни кўзда тутилади. Кейин эса бу кийимни ёмон йўлларга ишлатишдан паноҳ беришини умид қилинади. Кибру ҳаво, фахр-ғурур йўлида безанишлар маъсиятлар жумласидандир! -дейди ҳадисни шарҳловчи уламолар.
4 - الدعاء لمن لبس ثوبا جديدا
Янги кийим кийган кишига айтиладиган дуо.
7 - [تبلي ويخلف الله تعالى]
Маъноси: "Кийимингиз эскириб, Оллоҳ таоло яна янгисини насиб этаверсин".
Бошқа ривоятда:
8 - [البس جديدا وعش حميدا ومت شهيدا]
"Янги кийинг, мақтовли яшанг ва шаҳид бўлиб дунёдан кўз юминг".
Изоҳ: Бу мусулмон кишининг одоб-ахлоқидан бўлиб, қачонки биродарида янги кийим кўрса унга ҳасад қилишнинг ўрнига мана шундай дуолар қилади. Натижада бу дуолар унинг қалбидаги гина-кудуратларни йўқотишга ҳам сабаб бўлади.
5 - مايقول إذا وضع ثوبه
Кийимини ечганда ўқийдиган дуо.
9 - [بسم الله]
"Бисмиллаҳ -яъни Оллоҳнинг номи ила ечаман".
Изоҳ: Аслида ҳар бир ишимизда бисмиллоҳ калимасини нутқ қилишимиз керак. Чунки бебисмиллоҳ қилинган ишлар ўнгидан келмаслиги ҳақида ҳадиси шариф мавжуддир.
6 - دعاء دخول الخلاء
Ҳожатхонага киришдан аввал ўқиладиган дуо.
10 - [بسم الله ، اللهم إني أعوذ بك من الخبث والخبائث]
"Бисмиллаҳ -Оллоҳнинг номини ёдга олиб кираман! Парвардигоро! мен сендан шайтонларнинг эркагу аёлидан паноҳ беришингни сўрайман".
Изоҳ: Баъзи уламолар айтадиларки: Ҳадисдаги хубс-дан мурод шайтонларнинг эркагидир хабоис эса уларнинг аёлларидир. Ҳожатхонага кирувчи уларнинг зиён-заҳматлари етишидан Оллоҳдан паноҳ сўраши лозим. Чунки ундай жойлар шайтонларнинг маконларидир. Улар кўпроқ ана шундай ифлос нажосат жойларда бўладилар, чунки Оллоҳнинг зикри ундай ерларда бўлмайди. Бу дуони Пайғамбар алайҳиссалом ўзлари ҳам ўқишликлари ҳақида уламолардан бирлари Ибн Мулаққин исмли киши шундай марҳамат қиладилар: Пайғамбар алайҳиссалом зотан шайтонларнинг зараридан Оллоҳнинг паноҳида эдилар, мисол учун у зот Ифрит исмлик шайтонни кечаси ушлаб олиб масжиднинг устунларидан бирига боғлаб қўймоқчи бўлган ҳам эдилар, кейин эса биродарим Сулаймон алайҳиссаломнинг Оллоҳга қилган дуоси ёдимга тушиб қолиб, бу шайтонни қўйиб юбордим! -деган эдилар. Хўш! ундай бўлса нима учун бу дуони ўқир эдилар? Сабаби шуки, муборак шахсиётларини Парвардигорга қул эканлигини бир тарафдан изҳор қилсалар, иккинчи тарафдан умматлари учун мана шундай гўзал таълимотларни амалий равишда етказар эдилар.
Ва яна бу ҳадисда Пайғамбар алайҳиссалом Раббиларининг зикрида мудом бўлганликлари ва у зикрларнинг вақтларига ҳам қаттиқ эътибор берганликлари ҳам равшан кўриниб турибди.
7 - دعاء الخروج من الخلاء
Ҳожатхонадан чиққандан сўнг ўқиладиган дуо.
11 - [غفرانك]
Маъноси: "Эй Раббим! сендан мағфиратингни тилайман".
Изоҳ: Бу ҳадиснинг шарҳида уламолар айтадиларки: Оллоҳ таоло бандасига ризқ ато этиб, едириб-ичириб, сўнг уни ҳазм қилдириб ва ахлатини ҳам чиқаришга қодир қилиб қўйганлиги учун банда ўзининг ниҳоятда ожиз, заиф эканлигини тан олиши ҳамда Оллоҳ таолога тавба қилиб, шукрлар қилмоғи лозим. Пайғамбар алайҳиссалом ҳамиша зикр қилиб юрганликлари боис агар ҳожатхонада бўлсалар, ана шу ерда зикрсиз ўтказган вақтларига ачиниб чиққанларидан кейин Оллоҳга тавба қилар эканлар.
8 - الذكر قبل الوضوء
Таҳорат олишдан аввал ўқиладиган дуо.
12 - [بسم الله]
"Бисмиллаҳ –Оллоҳнинг исми билан бошлайман -ёки- таҳорат қиламан".
Изоҳ: Таҳоратдан аввал бисмиллоҳни зикр қилиш суннат амаллардандир.
9 - الذكر بعد الفراغ من الوضوء
Таҳорат олиб бўлгандан сўнг ўқиладиган дуолар.
13 - [أشهد أن لاإله إلا الله وحده لاشريك له وأشهد أن محمدا عبده ورسوله]
"Гувоҳлик бераманки, Оллоҳ таолонинг ўзидан бошқа илоҳ йўқ ва Муҳаммад унинг қули ва эличисидир!".
Изоҳ: Умар инб Хаттобдан келган бошқа ривоятда Пайғамбар алайҳиссалом шу дуони айтган киши учун жаннатнинг саккизта эшиги очилади, ҳоҳлаган эшигидан кириши мумкин! -деган эканлар.
14 - [اللهم اجعلني من التوابين واجعلني من المتطهرين]
"Парвардигоро! мени тавба қилгувчи ва покланувчилардан қилгин".
15 - [سبحانك اللهم وبحمدك أشهد أن لاإله إلا أنت أستغفرك وأتوب إليك]
"Эй! илоҳим! Сен покдирсан, барча мақтовлар Сенгадир. Гувоҳлик бераманки, Сендан ўзга илоҳ йўқдир. Ва Сенга истиғфор айтиб, Сенга тавба қиламан".
10 - الذكر عند الخروج من المنزل
Уйдан чиқишда ўқиладиган дуолар.
16 - [بسم الله توكلت على الله ولا حول ولا قوة إلا بالله]
"Бисмиллаҳ, Оллоҳга таваккал қилдим ва куч-қудрат фақатгина Оллоҳда ва Оллоҳдандир –ёки- Оллоҳ мадади иладир".
Изоҳ: Ибн Журайждан, у киши Исҳоқ ибн Абдуллоҳ ибн Аби Толҳадан, у зот эса Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам айтган эканларки: "Агар киши уйидан шу дуони ўқиб чиқадиган бўлса, дарҳақиқат ёмонликлардан сақландинг кифоя қилиндинг ва ҳидоятда бўлдинг дейилади. Сабаби у одам бу дуоси билан қалби Оллоҳга боғланди, ишини Оллоҳга топширди. Кимда ким ишини Оллоҳга топширар экан, албатта Оллоҳ унга ҳар ишида кифоя бўлгай. Шайтонлар эса унга йўл бериб уларнинг бирлари қандай қилиб ҳам сақланган, ҳидоятланган одамни йўлдан ура олардингизлар дейди".
17 - [اللهم إني أعوذ بك أن أضل أو أضل أو أزل أو أزل أو أظلم أو أظلم أو أجهل أويجهل علي]
"Эй илоҳим! мен сендан адашишдан -ёки ўзгалар томонидан- адаштилиришимдан, ёки тойилиб ё тойилтирилишимдан, зулм қилишим ёки зулмланашимдан, нодонлик қилишимдан, ё менга нодонлик қилинишидан паноҳ беришингни сўрайман".
Изоҳ: Албатта мусулмон киши ўзини ва бошқаларни ҳам залолатдан, зулму жабр ишларга қўл уришларидан ва нодонлик, яъни номаъқул ишларни қилишларидан Оллоҳ таоло сақлашини умид қилмоғи лозим.
11 - الذكر عند دخول المنزل
Манзилга кирганда ўқиладиган дуо.
18 - [بسم الله ولجنا وبسم الله خرجنا وعلى ربنا توكلنا ثم ليسلم على أهله]
"Оллоҳнинг исми ила кирдик, Оллоҳнинг исми ила чиқдик ва Раббимизгагина таваккал қиламиз". Сўнг хонадон аҳлига салом беради".
Изоҳ: Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган бошқа бир ҳадисда Пайғамбар алайҳиссалом шундай марҳамат қиладилар: "Агар киши уйига кириш вақтида Оллоҳ таолони зикр қиладиган бўлса, шайтон ўзининг аскарларига сизларга мабийт яъни ухлашга ўрин қолмади! -дер экан. Аммо уйга кираётган пайт дуо қилмайдиган бўлса, шайтон тунаш учун имконият топилди! -дер экан. Уйга киришда ҳам, овқатланишда ҳам Оллоҳ таолонинг номини ёдига олмаса, ётоқ ҳам тушлик ҳам қўлга кирди дер экан". Ҳадиснинг охирида Пайғамбар алайҳиссалом сўнг, аҳ1ли аёлига салом берсин! -дедилар. Чунки салом берилмай кирилган уйда тинчлик-тотувлик йўқолиши муқаррар. Барчаларимизни бундай офатлардан Оллоҳнинг ўзи асрасин.
12 - دعاء الذهاب إلى المسجد
Масжидга боришда ўқиладиган дуолар:
19 - [اللهم اجعل في قلبي نورا وفي لساني نورا وفي سمعي نورا وفي بصري نورا ومن فوقي نورا ومن تحتي نورا وعن يميني نورا وعن شمالي نورا ومن أمامي نورا ومن خلفي نورا واجعل في نفسي نورا وأعظم لي نورا وعظم لي نورا واجعل لي نورا واجعلني نورا اللهم أعطني نورا واجعل في عصبي نورا وفي لحمي نورا وفي دمي نورا وفي شعري نورا وفي بشري نورا]
"Парвардигоро! Қалбимга нур ато эт! Тилимга,қулоғимга ва кўзимга ҳам нур бергин! Тепамда ва остимда, ўнг ва чапимда, олдимда ва орқамда ҳам нур қилгин! Ичимни ҳам нурга тўлдир! Ва нурни менга катта ва улкан қилгин! Мен учун нур ато қил! Ва мени нуроний қилгил! Эй илоҳим! Менга нур бергин! Пай ва гўштларимда, қон-у сочларимда ва теримда ҳам нурни насиб эт!"
[اللهم اجعل لي نورا في قبري ونورا في عظامي]
"Илоҳим! Менга қабримда ҳам, суякларимда ҳам нур бергин!"
[وزدني نورا وزدني نورا وزدني نورا]
"Илоҳим! Менга нурни зиёда қил! Менга нурни зиёда қил! Менга нурни зиёда қил!"
[وهب لي نورا على نور]
"Илоҳим! Менга нур устига нур бергин!"
Изоҳ: Уламолардан бири Тоййибий раҳимаҳуллоҳ айтадиларки: " Аъзолар учун нур талаб қилишдан мақсад, ҳидоят, илму маърифат ва тоату ибодат нурларидир. Чунки шайтонлар бандани васваса қилишда олти тарафидан келадилар, шунинг учун анашу олти ўринларни нурлар билан тўлдирилса, шайтонлар йўллари беркилади".
13 - دعاء دخول المسجد
Масжидга киришда ўқиладиган дуолар:
20 - [أعوذ بالله العظيم وبوجهه الكريم وسلطانه القديم من الشيطان الرجيم]
"Улуғ Оллоҳ ва унинг карим юзи ва қадим салтанати ила менга тошбўрон қилинган шайтондан паноҳ беришини сўрайман".
Изоҳ: Бошқа ривоятларда келишича агар киши масжидга киришда манашу дуони ўқиса, шайтон бугун кечгача мендан сақландинг! -дер экан.
[بسم الله والصلاة والسلام على رسول الله]
"Бисмиллаҳ –Оллоҳнинг исми ила кираман. Оллоҳнинг росулига салавоту-саломлар бўлсин".
Изоҳ: Албатта Пайғамбар алайҳиссаломга салавоту саломларни йўллашнинг фазилати жуда каттадир. Ўша фазилатлардан бири кимики Пайғамбаримизга бир марта салавот айтса, Оллоҳ таоло унга ўн марта салавот айтар экан, агар бир марта салом айтса, Оллоҳ таоло унга ўн марта салом йўллар экан.
[اللهم افتح لي أبواب رحمتك]
"Парвардигоро! Менга раҳмат эшикларингни очгин".
14 - دعاء الخروج من المسجد
Масжиддан чиқишда ўқиладиган дуо:
21 - [بسم الله والصلاة والسلام على رسول الله اللهم إني أسألك من فضلك اللهم اعصمني من الشيطان الرجيم]
"Бисмиллаҳ- Оллоҳнинг исми билан чиқаман. Оллоҳнинг Росулига салавоту саломлар бўлсин! Эй Илоҳим, мен сендан фазли марҳаматингни сўрайман. Илоҳим мени тошбўрон қилинган шайтондан асрагин".
Изоҳ: Тоййибий раҳимаҳуллоҳ айтадиларки: "Масжидга кирувчи кишига раҳматни тилашни, чиқишда эса фазлни сўрашликни қайд қилинишидан мақсад, назаримда масжидга кирган киши савоб ва жаннат умидида бўлганлиги учун раҳматни сўраса мақсадга мувофиқ бўлади. Чиққан вақтда эса ҳалол ризқ излашга машғул бўлади, шунинг учун Оллоҳнинг фазлини сўраса муносиб ҳол бўлади! Валлоҳу аълам!"
15 - أذكار الأذان
Азон дуолари:
22 - يقول مثل ما يقول المؤذن إلا في [حي على الصلاة وحي على الفلاح]فيقول: [لاحول ولاقوة إلا بالله]
Азон айтилаётган вақтда азон эшитаётган киши муаззин айтган лафзларни ўзгинасини қайтариб туради. Фақатгина –ҳаййа алассолаҳ ва ҳаййа алал фалаҳ- деган ўринда –ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ- дейди.
Муаззин ташаҳҳуд калимасини айтиб бўлгандан сўнг азон эшитган киши қуйидаги дуони ҳам ўқиса яхши бўлади.
23 - [وأنا أشهد أن لاإله إلا الله وحده لاشريك له وأن محمدا عبده ورسوله رضيت بالله ربا وبمحمد رسولا وبالإسلام دينا]
Маъноси: "Мен ҳам гувоҳлик бераманки: "Илоҳ йўқ! магар Оллоҳгина бордир. У шериксиз ёлғиздир. Муҳаммад унинг қули ва Росулидир. Оллоҳни Раббим, Муҳаммадни унинг Росули, Исломни эса диним! -деб тан оламан"."
24 - [يصلي على النبي صلى الله عليه وسلم بعد فراغه من إجابة المؤذن]
Муаззиннинг нидосига жавоб қилиб бўлгач, Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга салавоту саломлар йўллайди. Кейин эса, қуйидаги дуони ўқийди:
25 - يقول [اللهم رب هذه الدعوة التامة والصلاة القائمة آت محمدا الوسيلة والفضيلة وابعثه مقاما محمودا الذي وعدته [إنك لاتخلف الميعاد]
Маъноси: Эй! бу комил нидонинг ва ҳозир намознинг Раббиси бўлган Илоҳим! Муҳаммад алайҳиссаломга васийла ва фазийлани насиб этгин! Ва уни, Сен унга ваъда қилган юксак мақомга мушарраф қилгин! Албатта сен ваъдага хилоф қилмассан. –дейди.
Изоҳ: Имоми Муслимнинг "саҳиҳ" тўпламларида Абдуллоҳ ибн Амрдан ривоят қилинади, у зот айтадиларки: "Пайғамбар алайҳиссалом дедилар: "Агар Муаззин азон айтаётганини эшитсангизлар, унинг сўзларини сизлар ҳам қайтариб айтинглар! Чунки кимики менга бир марта салавот айтса, Оллоҳ таоло унга ўн марта салавот айтади. Кейин менга Оллоҳдан василани сўранглар. Васила Оллоҳнинг бандаларидан фақатгина биргинасига насиб этиладиган жаннатдаги ўриндир. Ўша банда мен бўлишимни умид қиламан. Кимики менга василани тиласа, унга менинг шафоатим ҳалолдир! –яъни шафоатимга ҳақли- бўлади.
26 - [يدعوا لنفسه بين الأذان والإقامة فإن الدعاء حينئذ لايرد]
Азон билан такбир ўртасида дуолар рад қилинмайди, шунинг учун мўъмин киши бу вақтни ғанимат билиб, Оллоҳ таолодан тилакларини сўраши лозим.
16 - دعاء الاستفتاح
Истифтоҳ-намозга кириш учун намознинг аввалида ўқиладиган дуолар
Изоҳ: Албатта бу борада келган дуоларни ҳаммасини айтиш шарт эмас, балки у дуолардан биттасини ўқиса бас! Уламолар бу дуоларнинг бари маъсур дуо эканлигида ихтилоф қилишмасада, лекин буларнинг энг афзаллигида баҳс юритишади. Жумладан ҳанафий уламолар ҳам бу дуолар орасида "субҳанакаллоҳума вабиҳамдика" деб бошланган дуони афзал дуо деб ихтиёр қиладилар.
27 - [اللهم باعد بيني وبين خطاياي كما باعدت بين المشرق والمغرب اللهم نقني من خطاياي كما ينقى الثوب الأبيض من الدنس اللهم اغسلني من خطاياي بالثلج والماء والبرد]
"Эй Илоҳим! мен билан хатоларим ўртасини, машриқ билан мағрибнинг ўртасини йироқ қилганингдек узоқ қилгин. Эй Илоҳим! Мени хатоларимдан, худди оппоқ либосни кирлардан поклангандек, пок қилгин. Эй Илоҳим! мени хатоларимдан қор, сув ва дўл билан ювгин-поклагин".
Изоҳ: Бу ҳадисдан инсон қилган гуноҳи сабабли қалби кирланиши ҳамда тавба билан ювилиши мумкинлиги тушунилади! -дейди уламоларимиз раҳматуллоҳи алайҳим. Пайғамбар алайҳиссалом бошқа бир ҳадисда ҳам агар банда гуноҳ қилса қалбига бир нуқта қўйилади, агар тавба қилса ювилади, аммо гуноҳда бардавом бўлаверса, бу нуқталар кўпайиб охир ниҳоят қалби қоп-қора бўлиб қолади! -деб марҳамат қилган эканлар. Ана ундан кейин бу қора қалб нурни қабул қилиши жуда қийиндир. Оллоҳ барчаларимизни қалбларимиз қорайишидан асрасин!.
28 - [سبحانك اللهم بحمدك وتبارك اسمك وتعالى جدك ولا إله غيرك]
"Эй Илоҳим! Сенга ҳамдлар ила тасбеҳлар бўлсин! ёки- сенинг тавфиқинг ила сенга тасбеҳ айтдим. Сенинг исминг муборакдир, улуғлигинг ҳам олийдир ва сендан ўзга ҳақ илоҳ йўқдир".
29 - [وجهت وجهي للذي فطر السموات والأرض حنيفا وماأنا من المشركين إن صلاتي ونسكي ومحياي ومماتي لله رب العالمين لاشريك له وبذلك أمرت وأنا من المسلمين اللهم أنت الملك لا إله إلا أنت أنت ربي وأنا عبدك ظلمت نفسي واعترفت بذنبي فاغفر لي ذنوبي جميعا إنه لايغفر الذنوب إلا أنت واهدني لأحسن الأخلاق لايهدي لأحسنها إلا أنت واصرف عني سيئها لايصرف عني سيئها إلا أنت لبيك وسعديك والخير كله بيدك والشر ليس إليك أنا بك وإليك تباركت وتعاليت أستغفرك وأتوب إليك]
"Осмонлару ерни яратган зотга ихлос ила юзимни қаратдим. Ва мен унга шерик келтирувчилардан эмасман. Намоз ва ҳаж ибодатларим, ҳаётим ва ўлимим бутун оламлар Раббиси, шериги йўқ Оллоҳ учундир. Мен мана шунга буюрилганман ва мен мусулмонларданман. Эй Илоҳим! сен ягона подшоҳдирсан, сендан ўзга илоҳ йўқдир. Сен Раббим, мен эса сенинг қулингман. Ўзимга жабр қилдим. Гуноҳимни тан оламан. Гуноҳларимни барчасини афв эт! Зеро гуноҳларни фақатгина ўзинг мағфират қилурсан. Мени энг гўзал ахлоқларга етакла! Чунки энг гўзал ахлоққа фақатгина ўзинг йўллайсан! Мендан ёмон хулқларни кетказгин! зеро ёмон хулқларни ўзингина кетказасан. Эй Илоҳим! сенга лаббай! Ва такрор лаббай! Яхшилик сенинг қўлингдадир. Ёмонлик эса сенга нисбат қилинмас. Мен сенинг –мададинг ила борман ва сенга инобат қилурман. Сен баракотли ва олийдирсан, сенга истиғфор айтиб, сенга тавбалар қиламан.
Изоҳ: Агар бу жавоми-ул калим дуоларнинг маъно-мазмунларини англаб уйғоқ қалб билан ўқилса манфаати жуда катта бўлади. Оллоҳ таоло ғофилликдан асрасин.
30 - [اللهم رب جبرائيل وميكائيل وإسرافيل فاطر السموات والأرض عالم الغيب والشهادة أنت تحكم بين عبادك فيما كانوا فيه يختلفون اهدني لما اختلف فيه من الحق بإذنك إنك تهدي من تشاء إلى صراط مستقيم
"Эй! Жаброил, Мекоил ва Исрофилнинг Раббиси! Осмонлару ерни яратгувчиси! Ғайбу ошкорни билгувчиси! Сен ўзинг бандаларинг ўртасидаги ихтилофда –Яъни исломни қабул қилиш ва қабул қилмаслик ва бу борада ким ҳақда бўлди ва ким ноҳақ бўлди деган масалада- ҳукм қиласан. Мени бу ихтилофдан, изнинг ила хаққа ҳидоятла! Албатта! сен ўзинг ҳоҳлаган бандангни тўғри йўлга ҳидоят қилурсан".
31 - [الله أكبر كبيرا الله أكبر كبيرا الله أكبر كبيرا والحمد لله كثيرا والحمد لله كثيرا والحمد الله كثيرا وسبحان الله بكرة وأصيلا]ثلاثا
Ушбу дуони уч бор такрор қилади.
Маъноси: "Оллоҳ жуда улуғдир, Оллоҳ жуда улуғдир, Оллоҳ жуда улуғдир. Оллоҳга чексиз ҳамдлар бўлсин! Оллоҳга чексиз ҳамдлар бўлсин! Оллоҳга чексиз ҳамдлар бўлсин! Ва Оллоҳга эртаю кеч тасбеҳлар бўлсин.
[أعوذ بالله من الشيطان: من نفخه ونفثه وهمزه]
Маъноси: Оллоҳдан менга шайтоннинг васвасасидан, макри ва ҳийласидан паноҳ беришини сўрайман". –дейди.
32 - [اللهم لك الحمد أنت نور السموات والأرض ومن فيهن ولك الحمد أنت قيم السموات والأرض ومن فيهن [ولك الحمد أنت رب السموات والأرض ومن فيهن][ولك الحمد لك ملك السموات والأرض ومن فيهن][ولك الحمد أنت ملك السموات والأرض][ولك الحمد][أنت الحق ووعدك الحق وقولك الحق ولقاؤك الحق والجنة حق والنار حق والنبيون حق ومحمد صلى الله عليه وسلم حق والساعة حق][اللهم لك أسلمت وعليك توكلت وبك آمنت وإليك أنبت وبك خاصمت وإليك حاكمت فاغفر لي ماقدمت وما أخرت وماأسررت وماأعلنت][أنت المقدم وأنت المؤخر لا إله إلا أنت][أنت إلهي لا إله إلا أنت]
Маъноси: "Эй Илоҳим! Сен осмонлару ернинг ва улардаги бор махлуқларнинг нуридирсан. Сенга ҳамдлар бўлсин! Сен осмонлару ер ва ундаги борлиқни тутиб тургувчисидирсан. Сенга ҳамдлар бўлсин! Сен осмонлару ер ва ундаги мавжудодларнинг Раббисисан. Сенга ҳамдлар бўлсин! Сенинг мулкингдир осмонлару ер ва ундаги ҳамма борлиқ. Сенга ҳамдлар бўлсин! Сен осмонлар ва ернинг подшоҳидирсан. Сенга ҳамдлар бўлсин! Сен ҳақдирсан, ваъданг ҳам ҳақ, сўзинг ва сенга қайтиш ҳақ, жаннат ва дўзах ҳақ, Пайғамбарлар ва Муҳаммад алайҳиссалом ҳақ, қиёмат ҳақ. Илоҳим сенга мусулмон бўлдим. Сенгагина таваккал қиламан ва сенгагина иймон келтираман, сенгагина инобат қиламан, сенинг йўлингда хусуматлашаман, сенинг ҳукмингга рози бўламан. Ўтмиш ва келажак, сиру ошкор гуноҳларимни афв эт! Аввали ҳам ўзинг охири ҳам ўзингдир.! Сендан ўзга илоҳ йўқдир!"
17 - دعاء الركوع
Рукуъдаги дуолар:
Оллоҳ таолони улуғлайдиган дуолар билан намозга киришгандан сўнг унга рукуъ қилади ва рукуъда мана бу дуоларни ўқийди.
33 - [سبحان ربي العظيم]ثلاث مرات
"Буюк Раббим покдир"- уч мартадан айтилади.
34 - [سبحانك اللهم ربنا وبحمدك اللهم اغفر لي]
"Парвардигоро! сенга тасбеҳлар бўлсин! Сенинг ҳидоятинг –тавфиқинг- ила сенга ҳамдлар айтамиз. Илоҳим! мени мағфират қилгин"
35 - [سبوح قدوس رب الملائكة والروح]
"Оллоҳ ҳар қандай айб-нуқсонлардан пок ва муқаддасдир. Оллоҳ Бутун малоикалар ҳамда Жаброилнинг Раббисидир".
36 - [اللهم لك ركعت وبك آمنت ولك أسلمت خشع لك سمعي وبصري ومخي وعظمي وعصبي وما استقل به قدمي]
"Парвардигоро! сенга рукуъ қилдим. Сенга иймон келтирдим ва сенга мусулмон бўлиб бўйинсундим. Сенга қулоғим, кўзим, миям, пайим хуллас, оёғим кўтариб турган ҳамма аъзойим бўйинсунди".
37 - [سبحان ذي الجبروت والملكوت والكبرياء والعظمة]
"Куч-қудрат, тамомий мулк, кибр ва улуғлик эгаси бўлган Оллоҳ покдир".
Изоҳ: Бу дуолар ичида доимо ўқиладигани аввалгисидир, аммо қолганларини эса намозхон қўлидан келганича имом бўлмаган ҳолларида ўқийди, аммо имом эса муқтадийлар ичидаги кекса ва беморларни эътиборга олган ҳолда у дуони уч ёки беш марта айтиш билан чегараланади. Чунки Пайғамбар алайҳиссалом мен намозни узун ўқигим келади, лекин ортимда менга иқтидо қилган аёллар гўдакларининг йиғисини эшитиб қолиб намозни қисқартираман! -деган эканлар.
18 - دعاء الرفع من الركوع
Рукуъдан бош кўтараётган вақт ўқиладиган дуолар.
38 - [سمع الله لمن حمده]
"Оллоҳ, унга ҳамд айтувчини эшитди".
39 - [ربنا ولك الحمد حمدا كثيرا طيبا مباركا فيه]
"Паравардигоро! сенга пок ва муборак, чексиз мақтовлар бўлсин".
40 - [ملء السموات وملء الأرض ومابينهما وملء ماشئت من شيء بعد أهل الثناء والمجد أحق ما قال العبد وكلنا لك عبد اللهم لامانع لما أعطيت ولا معطي لما منعت ولا ينفع ذا الجد منك الجد]
"Осмонлару ер ва уларнинг ўртасидаги нарсалар миқдорича , яна ўзинг ҳоҳлаганингча сенга мақтовлар бўлсин! Ва сен улуғлик ва мақтовлар соҳибидирсан. Банда айтган нарсага фақат ўзинг ҳақлидирсан. Барчамиз сенгагина қулдирмиз. Парвардигоро! атойингни манъ қилгувчи, сен манъ қилган нарсани бергувчи йўқдир. Бойлик, улуғлик эгасига фойда бера олмайди. Улуғлик, бойлик сендандир".
19 - دعاء السجود
Сажда дуолари.
Изоҳ: Пайғамбар алайҳиссалом хабар беришларича банда Оллоҳга энг яқин бўлган ҳолати саждада турганда экан. Ақлли киши бундай фурсатни қўлдан бой бермасдан Оллоҳ таолога астойдил саждалар қилиб олсин. Хусусан имом бўлмай ёлғиз ўзи намоз ўқиётганда ва нафл намозларда саждани узун қилсин ва унда ўқиладиган дуоларни барчасини такрор-такрок ўқишга одатлансин.
41 - [سبحان ربي الأعلى]ثلاث مرات
"Олий Раббим покдир". Уч марта такрор қилади.
42 - [سبحانك اللهم ربنا وبحمدك اللهم اغفر لي]
"Эй Илоҳим! Сен барча айб-нуқсондан покдирсан. Сенинг ҳамди ҳидоятинг ила сенга тасбеҳ айтдим. Илоҳим мени мағфират қил".
43 - [سبوح قدوس رب الملائكة والروح]
"Оллоҳ ҳар қандай айб-нуқсонлардан пок ва муқаддасдир. Оллоҳ Бутун малоикалар ҳамда Жаброилнинг Раббисидир".
44 - [اللهم لك سجدت وبك آمنت ولك أسلمت سجد وجهي للذي خلقه وصوره وشق سمعه وبصره تبارك الله أحسن الخالقين]
"Парвардигоро! сенга сажда қилдим, сенга иймон келтирдим ва сенга мусулмон бўлиб бўйинсундим. Юзим уни яратиб, унга кўзу қулоқ ато этган зотга сажда қилди. Энг яхши яратувчи Оллоҳ баракотлидир".
45 - [سبحان ذي الجبروت والملكوت والكبرياء والعظمة]
"Куч-қудрат, тамомий мулк, кибр ва улуғлик эгаси бўлган Оллоҳ покдир".
46 - [اللهم اغفر لي ذنبي كله دقه وجله وأوله وآخره وعلانيته وسره]
"Эй Илоҳим! Гуноҳларимни ҳаммасини, катта-ю кичигини, аввали-ю охирини, сиру ошкорини мағфират айлагин".
47 - [اللهم إني أعوذ برضاك من سخطك وبمعافاتك من عقوبتك وأعوذ بك منك لاأحصي ثناء عليك أنت كما أثنيت على نفسك]
"Парвардигоро! Мен ризолигинг билан ғазабингдан паноҳ сўрайман, офиятинг ила азобингдан паноҳ тилайман ва сендан менга бўладиган –ғазабингдан – паноҳ беришингни сўрайман. Сенга бўлган сано-мақтовнинг саноғига ета олмайман. Сен ўзингга сано айтганинг кабидирсан".
20 - دعاء الجلسة بين السجدتين
Икки сажда орасида ўтирганда ўқиладиган дуолар.
48 - [رب اغفرلي رب اغفرلي]
"Роббим! мени мағфират қил! Раббим! мени мағфират қил".
49 - [اللهم اغفرلي وارحمني واهدني واجبرني وعافني وارزقني وارفعني]
"Илоҳим! мени мағфират қил! Ва мени раҳматингга ол! ва ҳидоятда қил! Мени тўғри йўлда қилиб, менга офият, ризқ ато этгин! даражамни баланд қил".
21 - دعاء سجود التلاوة
Тиловат саждасининг дуолари.
Изоҳ: Қуръон ўқиётган киши агар сажда оятини тиловат қиладиган бўлса, албатта битта сажда қилиши вожиб бўлади, шунингдек қуръонга қулоқ солиб турган кишига ҳамда қулоғига шу сажда ояти беихтиёр эшитилиб қолган кишига ҳам сажда қилиши вожиб бўлади. Агар таҳоратлари бўлмаса таҳорат оладилар. Қуйидаги дуолар анашу сажда пайтида айтиладиган дуолардир.
50 - [سجد وجهي للذي خلقه وشق سمعه وبصره بحوله وقوته { فتبارك الله أحسن الخالقين }
"Юзим, уни яратган ва унга кўз, қулоқ ато этган зотга, унинг куч-қудрати ва мадади ила сажда қилди. Энг яхши яратгувчи Оллоҳ, муборакдир".
51 - [اللهم اكتب لي بها عندك أجرا وضع عني بها وزرا واجعلها لي عندك ذخرا وتقبلها مني كما تقبلتها من عبدك داود]
"Парвардигоро! Шу-сажда- сабабли менга ажрни насиб эт! Ва шу сабабли бир гуноҳимни мағфират қил! Ва мен учун уни ўзингнинг ҳузурингда захира қил! Ва уни мендан худди, қулинг довуд алайҳиссаломдан қабул қилгандек қабул қилгин".
22 – التشهد
Ташаҳҳуд дуоси.
52 - [التحيات لله والصلوات والطيبات السلام عليك أيها النبي ورحمة الله وبركاته السلام علينا وعلى عباد الله الصالحين أشهد أن لا إله إلا الله وأشهد أن محمدا عبده ورسوله]
"Оллоҳга саломлар ва салавотлар ва тойиботлар бўлсин! Эй Пайғамбар! сизга Оллоҳнинг салому раҳмати ва баракотлари бўлсин! Бизларга ва Оллоҳнинг солиҳ бандаларига ҳам салом бўлсин! Гувоҳлик бераманки, ибодатга фақат Оллоҳ таолонинг ўзи хосдир ва Муҳаммад унинг қули ва Росулидир".
23 - الصلاة على النبي صلى الله عليه وسلم بعد التشهد
Ташаҳуддан сўнг Пайғамбар алайҳиссаломга салавот айтиш.
53 - [اللهم صل على محمد وعلى آل محمد كما صليت على إبراهيم وعلى آل إبراهيم إنك حميد مجيد اللهم بارك على محمد وعلى آل محمد كما باركت على إبراهيم وعلى آل إبراهيم إنك حميد مجيد]
"Илоҳим! Муҳаммад ва унинг оиласига ҳудди Иброҳим ва унинг оиласига салавот айтганингдек салавот айт! Зеро сен мақтовга сазовор ва улуғ зотсан. Илоҳим! Муҳаммад ва унинг оиласига ҳудди Иброҳим ва унинг оиласига барака ато қилганингдек барака ато эт! Зеро сен мақтовга сазовор ва улуғ зотдирсан".
54 - [اللهم صل على محمد وعلى أزواجه وذريته كما صليت على آل إبراهيم وبارك على محمد وعلى أزواجه وذريته كما باركت على آل إبراهيم إنك حميد مجيد]
"Парвардигоро! Муҳаммад ва унинг жуфти ҳалолларига, зурриётларига ҳам худди Иброҳимнинг оиласига салавот айтганингдек салавот айтгин! Ва Муҳаммадга ва унинг жуфти ҳалолларига ва зурриётларига ҳам худди Иброҳимнинг оиласига барака берганингдек барака ато эт".
24 - الدعاء بعد التشهد الأخير قبل السلام
Саломдан аввал охирги ташаҳуддан сўнг ўқиладиган дуолар.
Изоҳ: Уламоларимиз дуолар ижобат бўладиган ўринларни баён этувчи муборак ҳадисларга таянган ҳолда бу ўринларни ҳам ана шундай дуолар ижобат бўладиган ўринлар қаторига қўшадилар. Мўъмин киши бундай фурсатлардан ғафлатда бўлмаслиги лозим.
55 - [اللهم إني أعوذ بك من عذاب القبر ومن عذاب جهنم ومن فتنة المحيا والممات ومن شر فتنة المسيح الدجال]
"Эй Илоҳим! мени қабр азобидан, дўзах азобидан, тириклик ва ўлим фитнасидан ва масиҳи дажжолнинг ёмон фитнасидан ўзинг асрагин".
Изоҳ: Банда ўлиб, қабрга киргандан кейин унга роҳату фароғат ёки азобу уқубат борлиги аниқдир. Агар унга қабрда азоб бўлмас экан, албатта охиратда ҳам омонда бўлади. Аммо қабрда азобга грифтор бўлар экан, демак охиратда ҳам аҳвол чатоқ. Раҳмли ва меҳрибон бўлган зот Оллоҳ барчаларимизни ўзи асрасин! Баъзи уламоларнинг айтишларига қараганда ҳадисда аввало қабр азобидан паноҳ тилашнинг сабаби ҳам ана шунда бўлса керак! яъни қабр азобидан омонлик сўраб, шунга етган банда охиратдаги азобдан ҳам саломатда бўлади! валлоҳу аълам. Масиҳ Дажжол қиёматнинг катта аломатларидан бири бўлиб, у ҳақда Пайғамбар алайҳиссаломдан кўплаб ҳадиси шарифлар ворид бўлган. У зот айтганларки: Масиҳи дажжолдан ҳар бир ўтган пайғамбар умматини огоҳлантирган! Мен ҳам сизларни унинг фитнасидан огоҳлантираман. Билиб қўйингларки, у бир кўзликдир. Билингларки, Раббингиз ундай эмас! Бошқа ҳадисларда эса у бир кўзи қуриб қолган узумга ўхшаса, иккинчиси бўртиб чиқиб қолганлигини ифода қилинган. Унинг энг катта ва даҳшатли фитналаридан бири у худоликни даъво қилади. Кимларгадир ўзини худо деб тан олдириш мақсадида унинг ерига ёмғир ёғдириб экинини униб ўстириб юборса, кимларнидир ёмғирдан маҳрум қилиб ерини қурғоқчиликка гирифтор қилади. Одамларга жаннат ва дўзахни кўрсатади, лекин унинг жаннати дўзах, дўзахи эса роҳат бўлади. Бундай мудҳиш воқеани шоҳиди бўлган иймони заиф, шариат таълимотларидан йироқ ҳаёт кечираётганлар дарҳол унга иймон келтирадилар ва уни худо деб тан оладилар. Оллоҳ ўзи асрасин! Шуни ҳам айтиб ўтиш ўринлики, Оллоҳ таоло бандаларига ҳоҳлаган имтиҳонини беради. Бу борада ҳеч қандай махлуқ нимага бундай деб савол қилиши мумкин эмас. Дажжолга мана шундай ғайри табиий кучларни бериб бандаларини имтиҳон қилиши ҳам ўзининг илоҳий ҳикматидан ўзга маъно эмас.
56 - [اللهم إني اعوذ بك من عذاب القبر وأعوذ بك من فتنة المسيح الدجال وأعوذ بك من فتنة المحيا والممات اللهم إني أعوذ بك من المأثم والمغرم]
"Эй Илоҳим! Менга қабр азобидан, масиҳи дажжол фитнасидан, тириклик ва ўлим фитнасидан паноҳ бергин! Эй Раббим! Мени гуноҳ ва қарз балосидан ўзинг асрагин".
Изоҳ: "Саҳиҳи Бухорий"нинг шарҳида Ибн Баттол Раҳимаҳуллоҳ бу ҳадис ҳақида шундай марҳамат қиладилар: Оиша онамиздан ривоят қилинишича бир киши Пайғамбар алайҳиссаломга намунча қарз балосидан паноҳ сўрайсиз Ё Росулуллоҳ! -деди. Шунда Пайғамбар алайҳиссалом айтдиларки: " Киши қарздор бўлса ёлғон гапиришга ружуъ қилади, ваъда қилса хилоф қилади". Муҳаллаб исмли олим айтадиларки: " Бу ҳадисдан ана шундай ёмон ҳолатларга олиб боргувчи амаллардан сақланмоқ вожиблиги келиб чиқади. Чунки қарз кишини ёлғончиликка, ваъдага хилоф қилишликка олиб боради ва қарз берган шахс тарафидан ҳақоратларни эшитиб, ўзини хор ҳолатга солади. Ана шунинг учун Пайғамбар алайҳиссалом қарз балосидан паноҳ тилаган эдилар. Валлоҳу аълам". Лекин бу ҳадисга маъноси тамоман зид ривоят қилинган бошқа бир ҳадис бор. У ҳадис Абдуллоҳ ибн Жаъфардан ривоят қилинади. Пайғамбар алайҳиссалом дедилар: "Албатта Оллоҳ таоло қарздор билан биргадир то қарзини узгунча, модомики, Оллоҳ ёмон кўрган ишларни қилиш учун қарз олмаган бўлса". Абдуллоҳ ибн Жаъфар айтар эканларки: "Эй Ҳориса!Бор менга бир қарз олиб келгин. Чунки мен бирор кечани ҳам Оллоҳдан холи ҳолатда ўтказишни ҳоҳламайман". Бу икки қарама-қарши ҳадисларни қандай изоҳлаш мумкин деган савол туғулиши мумкин. Тобарий раҳимаҳуллоҳ айтадиларки: " Бу икки хабар ҳам саҳиҳ бўлиб уларнинг бири иккинчисига зид эмас. Оллоҳ қарздор билан бирга бўлади деган ҳадиснинг мазмуни қарзни ўташ мақсадида олган ва одатда қарзни адо этиш учун эвази бўлган ҳамда маъсият учун ишлатмайдиган одамдир. Аммо паноҳ тиланган қарз эса уч мақсадда олинган қарзлардир. Уларнинг бири Оллоҳ хушламайдиган йўлларда сарф қилиш учун қарз олиб, кейин қарзни адо қила олмайдиган кишидир. Иккинчиси ёмон мақсадда қарз олмайди-ю, лекин уни адо қилишни уддасидан чиқишга кўзи етмайдиган киши бўлиб, у биродарининг молини кўкка совуради холос. Учинчиси эса қарзни ўташга ақли ета туриб уни қайтариб бермасликка ва бутунлай инкор қилишликка ният қилиб олади. Бу албатта Оллоҳга осий ва ўзига жабр қилгувчидир. Хуллас, учови тоифа ҳам агар ваъда берсалар ваъдага хилоф қиладилар. Сўзласалар ҳам ёлғон гапирадилар. Лекин Пайғамбар алайҳиссалом қарз олганликлари ҳақида ҳам ривоятлар йўқ эмас албатта. Шунингдек саҳобаи киромлар ҳам қарз олганлар. Масалан Умар ибн Хаттоб халифа бўла туриб қарз олган эдилар. Шаҳид қилинган вақтларида мени қарзларимни ҳисоб-китоб қилингларчи қанча экан -деган эдилар. Саҳобалар қарзларини ҳисоб қилсалар саксон минг ёки ундан ортиқроқ чиққан экан. Зубайр розияллоҳу анҳунинг ҳам вафот қилган пайтларида қарзлари кўп бўлган экан. Бу ҳақда Имоми Бухорий раҳимаҳуллоҳ хабар берганлар. Демак қарз олиш масаласининг ҳукми қарз олгувчи шахсларнинг ҳолат ва ниятларига қараб тайин бўлар экан".
57 - [اللهم إني ظلمت نفسي ظلما كثيرا ولايغفر الذنوب إلا أنت فاغفر لي مغفرة من عندك وارحمني إنك أنت الغفور الرحيم]
"Эй Илоҳим! мен ўзимга кўп жабр қилдим. Гуноҳларни фақат ўзинг мағфират қилурсан! Ўзингнинг ҳузурингдан мени мағфират айла! Ва менга раҳм қил! Зеро сен кечургувчи ва раҳмли зотдирсан".
Изоҳ: "Саҳиҳи Бухорий"нинг шарҳловчиларидан бири Бадриддин Айнийнинг "Умдатул қорий" деб номлаган шарҳларида келишича Кирмоний раҳимаҳуллоҳ бу ҳадиснинг изоҳида шундай марҳамат қиладилар: "Бу ҳадис кўпгина гўзал мазмунларни ўз ичига олган жавомул калимдандир. Чунки бу дуо билан банда ўзининг ниҳоят даражада қосирлигини ҳамда чексиз золим эканлигини эътироф қилади, сўнг улкан неъматни тилайди ва у ҳам бўлса мағфирату раҳматдир. Зеро мағфират гуноҳлар учун парда бўлса, раҳмат эса жамики яхшиликларга етакловчидир. Бошқача қилиб айтганда, аввалгиси дўзахдан йироқ қилгувчи бўлса, иккинчиси жаннатга киргизувчидир. Мана шу энг катта саодат ва улуғ ютуқдир. Парвардигоро! Эй кароматлар соҳиби бўлган Оллоҳ! бизларни ана шундай зафарларга фазли караминг ила мушарраф қилгин".
58 - [اللهم اغفر لي ماقدمت وماأخرت وما أسررت وما أعلنت وما أسرفت وما أنت أعلم به مني أنت المقدم وأنت المؤخر لاإله إلا أنت]
"Илоҳим! мени ўтмиш ва келажакдаги, ҳамда, сиру ошкор гуноҳларимни ва исрофларимни ва сен мендан кўра яхшироқ биладиган мендаги –гуноҳларимни- афв қилгин! Сен аввал қилгувчидирсан ва охир қилгувчи ҳам сенсан. Сендан ўзга илоҳ йўқдир".
59 - [اللهم أعني على ذكرك وشكرك وحسن عبادتك]
"Парвардигоро! Сени зикр қилишда, сенга шукр қилишда ва сенга чиройли ибодат қилишда менга мададкор бўлгин".
Изоҳ: Бу ҳадисни Пайғамбар алайҳиссалом Муоз розияллоҳу анҳуга айтган эканлар. Ҳадиснинг аввалида эй Муоз мен сени яхши кўраман. Ҳар намоздан кейин мана шу дуони айтишни ташламагин деган эканлар. Уламоларнинг айтишларича бу дуо васият қилинган саҳобанинг ўзига хос эмас албатта, Балки, барча уммати Муҳаммад алайҳиссаломга тааллуқлидир.
60 - [اللهم إني أعوذ بك من البخل وأعوذ بك من الجبن وأعوذ بك من أن أرد إلى أرذل العمر وأعوذ بك من فتنة الدنيا وعذاب القبر]
"Илоҳим! Мени бахиллик ва қўрқоқликдан ўзинг асра! Хорлик ҳаётидан ва дунёнинг фитнасидан ҳамда, дўзах азобидан менга паноҳ бергин".
Изоҳ: Бахиллик ва қўрқоқлик иккиси ҳам ёмон хулқ эканлигида қуръони каримнинг бир неча оятларида ва ҳадиси шарифларда зикр қилинган. Бу икки сифатнинг салбий таъсирлари жуда кўп бўлиб, киши ўзида шу сифат мавжудлиги туфайли вожиб амалларни комил бажара олмайди, ўзгаларнинг ҳақ-ҳуқуқларини адо этиш ҳам мушкул бўлади ва ҳақ йўлида қийинчиликларга бардош бера олмайди. Агар банда шижоатли ва сахий бўлса, бундай муаммолар унга тўсиқ бўлмайди. Ҳадисдаги ҳаётнинг хорлигидан бўлган мақсадга келсак, уламолар ҳар хил тафсирлар қилган эканлар. Бирлари бу юз ёшга кириш –десалар, бирлари кексайиб қолиб ўзини аҳволини тузатишдан ожиз бўлган ва бировларга юк бўлиб қолган кимсадир –дейдилар. Яна бирлари эса ибодатга ярамай қолган кишидир деб марҳамат қиладилар. Дунёнинг фитнаси нақадар улканлиги ҳамда дунё учун заиф банда ҳар қандай ишларга қўл уришга таёрлиги ҳаммага маълум. Ҳатто дунёсини обод қилиш йўлида динини ҳам сотишга рози бўладиганлар ҳам оз эмаслар! -Оллоҳ асрасин. Қабр азоби эса охират азобларининг энг биринчиси бўлиб, кимики бундан омонда бўлса, охиратда ҳам улкан азобдан омонда бўлиши аниқроқдир. Аммо қабр азобига гирифтор бўлган киши охиратда ҳам азобланиши эҳтимоли бор. Шунинг учун Оиша онамиздан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар намоздан сўнг қабр азобидан паноҳ тилар эканлар. Оллоҳ таоло барча мўъминларга паноҳ берсин.
61 - [اللهم إني أسألك الجنة وأعوذ بك من النار]
"Илоҳим! Мен сендан жаннатни тилайман! Ва дўзахдан паноҳ беришингни сўрайман".
Изоҳ: Ҳа! мўъмин киши нафақат дунёда сиҳат саломатлигу туман-бойлик тилашга чегараланиб қолмай, балки асосий орзуси жаннатга кириш ва дўзахдан сақланиш бўлмоғи лозим. Пайғамбар алайҳиссалом дуода жаннатни сўранглар! Агар жаннатни сўрасанглар фирдавс жаннатини сўранглар! чунки у энг олий жаннатдир! -деб марҳамат қилганлар. Мўъмин киши дўзахдан паноҳ сўраши кераклиги ҳақида ҳам у зотдан кўплаб ҳадиси шарифлар ворид бўлган. Шунинг учун мўъминлар дуо пайтида энг муҳим ва абадий мангу неъматларни тилашдан ғафлатда бўлмай, ундай фурсатларни ғанимат билмоқликлари зарур.
62 - [اللهم بعلمك الغيب وقدرتك على الخلق أحيني ماعلمت الحياة خيرا لي وتوفني إذا علمت الوفاة خيرا لي اللهم إني أسألك خشيتك في الغيب والشهادة وأسألك كلمة الحق في الرضا والغضب وأسألك القصد في الغنى والفقر وأسألك نعيما لاينفد وأسألك قرة عين لا تنقطع واسألك الرضا بعد القضاء وأسألك برد العيش بعد الموت وأسألك لذة النظر إلى وجهك والشوق إلى لقائك في غير ضراء مضرة ولافتنة مضلة اللهم زينا بزينة الإيمان واجعلنا هداة مهتدين]
"Эй Илоҳим! Ғайбдан хабардорлигинг, яратишга қодирлигинг ила сендан тилайманки, агар ҳаёт мен учун яхши бўлса, умримни узоқ қил! Агар мен учун ўлим афзал бўлса, жонимни олгин! Парвардигоро! Мен сендан ошкору ғайбда ҳам ўзингдан қўрқишни насиб этишингни сўрайман! Розилигу ғазабда ҳам ҳақ сўзни гапирадиган бўлишни тилайман! Камбағаллигу бойликда ҳам тежамкорлик қилишни сўрайман ва туганмас неъмату, абадий шодликни беришингни сўрайман! Қазои-қадарга розилик, ўлимдан кейин эса фаровон ҳаётни тилайман! Юзингни кўриш лаззатини сўрайман! Ва зарару қайғуларсиз, адаштиргувчи фитналарсиз висолингга мушарраф бўлишни тилайман! Парвардигоро! Бизларни иймон зийнати билан зийнатлагин! Ва бизларни ҳидоятда қилиб, ҳидоятга йўлловчилардан қилгин".
Изоҳ: Бу гўзал маъноларга бой ҳадисга чуқурроқ эътибор беринг! Турли-туман яхшиликларни ўз ичига олганки, агар Пайғамбар алайҳиссалом ўргатмаганларида эди, ҳеч ким бундай сермазмун сўзларни бир ўринда жамлай олмаган бўларди. Бу ҳам бўлса у зотнинг чинакам Пайғамбар эканликларига ёрқин далилдир. Валлоҳу аълам! Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламдан бошингларга тушган бир бало туфайли ўзларингизга ўлим тиламанглар! -деган ҳадиси шариф ворид бўлган. Ана шу ҳадиснинг давомида агар бировингиз чорасиз ўлимни тиламоқчи бўлса, агар ҳаёт мен учун яхши бўлса, умримни узоқ қил! Агар мен учун ўлим афзал бўлса, жонимни олгин! деб сўрасин! -дедилар. Чунки мусибат учун ўлимни сўраш қазои қадар масаласига тааллуқли бўлиб, гўё банда имтиҳонга сабр қила олмай Оллоҳнинг амрига рози эмаслигини ошкор этаётгандек бўлади. Оллоҳ ўзи асрасин.
63 - [اللهم إني أسألك يا الله بأنك الواحد الأحد الصمد الذي لم يلد ولم يولد ولم يكن له كفوا أحد أن تغفر لي ذنوبي إنك أنت الغفور الرحيم]
"Эй Илоҳим! Эй Оллоҳ! Мен сендан сени яккаю ягона, беҳожат - туғмаган ва туғилмаган, ҳеч ким унга тенг бўлмаган зотлигингни –васила- қилиб, гуноҳларимни мағфират қилишингни сўрайман! Албатта сен кечирувчи ва раҳмли зотдирсан".
64 - [اللهم إني أسألك بأن لك الحمد لا إله إلا أنت وحدك لاشريك لك المنان يابديع السموات والأرض ياذا الجلال والإكرام ياحي ياقيوم إني أسألك الجنة وأعوذ بك من النار]
"Парвардигоро! Мен ҳамма ҳамдлар фақат сенгагина эканлиги, сендан ўзга илоҳ йўқ! шериксиз, яккаю ягона илоҳ эканлигингни -васила- қилиб, сендан тилайман! Эй Инъомлар соҳиби! еру осмонларни йўқдан бор қилган зот! Улуғлик ва карам эгаси! Эй Мангу тирик зот! ва бутун оламларни барпо қилиб тургувчиси! Мен сендан жаннатни сўрайман ва дўзахдан паноҳ беришингни тилайман".
65 - [اللهم إني أسألك بأني أشهد أنك أنت الله لا إله إلا أنت الأحد الصمد الذي لم يلد ولم يولد ولم يكن له كفوا أحد]
Маъноси: "Парвардигоро! Мен, фақатгина сени Оллоҳ, сендан бошқа илоҳ йўқ! сен яккаю ягона, беҳожат - туғмаган ва туғилмаган, унинг тенги йўқ бўлган зотдирсан! –деб гувоҳлик беришимни –васила- қилиб сендан сўрайман".
Изоҳ: Абдуллоҳ ибн Бурайда оталаридан ривоят қиладилар. Оталари айтадиларки: "Росулуллоҳ саллаллоҳ алайҳи васаллам бир одамни Парвардигоро! Мен, фақатгина сени Оллоҳ, сендан бошқа илоҳ йўқ! сен яккаю ягона, беҳожат – туғмаган ва туғилмаган, унинг тенги йўқ бўлган зотдирсан! –деб гувоҳлик беришимни –васила- қилиб сендан сўрайман деб дуо қилаётганини кўриб қоладилар. Шунда Пайғамбар алайҳиссалом дарҳақиқат Оллоҳдан сўралса берадиган, агар дуо қилинса ижобат қиладиган исмни ўртага қўйиб сўрадинг! –дедилар.
25 - الأذكار بعد السلام من الصلاة
Намоздан салом бергач ўқиладиган дуолар.
Изоҳ: Намоздан сўнг ўқиладиган дуолар ҳам ижобат қилинадиган ўринлардир. Бунга мўъмин киши бепарво бўлмаслиги керак албатта.
66 - أستغفر الله (ثلاثا)
Гуноҳларимни кечиргин! -деб уч бор истиғфор айтилади. Сабаби шу намозда қилинган камчиликлар ҳамда ҳақиқий ибодат қила олинмаганлиги боис Оллоҳ таолодан мағфират тиланади.
Сўнг ушбу дуони ўқилади:
[اللهم أنت السلام ومنك السلام تباركت ياذا الجلال والإكرام]
Маъноси: "Парвардигоро! Сен саломдирсан ва сендандир салом ҳам. Эй улуғлик ва карам соҳиби! Сен мубораклидирсан".
67 - [لاإله إلا الله وحده لاشريك له له الملك وله الحمد وهو على كل شيء قدير اللهم لامانع لما أعطيت ولما معطي لما منعت ولاينفع ذا الجد منك الجد]
Маъноси: "Оллоҳдан ўзга ҳеч қандай илоҳ йўқ, у ёлғиз, унинг шериги йўқдир, мулк уникидир, ҳамма ҳамдлар унгадир ва у ҳамма нарсага қодир зотдир. Парвардигоро! Атоингни манъ қилгувчи, манъ қилганингни бергувчи йўқдир. Бойлик ва улуғлик эгасига фойда бера олмас. Улуғлик ҳам бойлик ҳам сендадир".
68 - [لاإله إلا الله وحده لاشريك له له الملك وله الحمد وهو على كل شيء قدير لاحول ولاقوة إلا بالله لاإله إلا الله ولانعبد إلا إياه له النعمة وله الفضل وله الثناء الحسن لاإله إلا الله مخلصين له الدين ولوكره الكافرين]
Маъноси: " Оллоҳдан ўзга ҳеч қандай илоҳ йўқ, У ёлғиз, унинг шериги йўқдир. Ҳамма мулк уникидир, ҳамдлар ҳам унгадир ва у ҳамма нарсага қодир зотдир. Куч-қувват ҳаммаси Оллоҳдадир. Ибодат қилинишга Оллоҳнинг ўзи лойиқдир. Биз фақат унинг ўзига ибодат қиламиз. Неъмат ва фазл ундандир. Чиройли санолар унга хосдир. Оллоҳдан ўзга ҳеч қандай илоҳ йўқ. Динни унга холис қиламиз, гарчи кофирлар ёмон кўрсалар ҳам".
Изоҳ: Бу муборак ҳадисда мусулмон киши Оллоҳга чинакам ибодатга киришар экан, албатта у кофирлар тарафидан маломатларга учрашига ва бу маломатлар фақатгина иймон неъматига мушарраф этилганлигидан келиб чиққанлигига ишора бор. Бу ҳақда Оллоҳ таоло қуръони каримнинг бир неча ояти карималарида хабар қилган.
69 - [سبحان الله والحمد لله والله أكبر[ (ثلاثا وثلاثين)
Тасбеҳ, ҳамд ва такбирларни ўттиз уч мартадан айтиб, сўнг ушбу дуони ўқийди:
]لاإله إلا الله وحده لاشريك له له الملك وله الحمد وهو على كل شيء قدير]
Маъноси: "Ҳеч қандай илоҳ йўқ! магар Оллоҳ бордир. У ёлғиздир, унинг шериги йўқ! Мулк уникидир, ҳамдлар ҳам унгадир ва у ҳамма нарсага қодирдир".
Қуйидаги учта сурани ҳар намоздан сўнг уч мартадан ўқийди:
70 - ﮁ ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﮀ الإخلاص: ١ - ٤
1. (Эй Муҳаммад), айтинг: «У — Оллоҳ Бирдир. (Яъни Унинг ҳеч қандай шериги йўқдир. У яккаю ёлғиздир). 2. Оллоҳ (барча ҳожатлар билан) кўзлангувчидир (яъни барча ҳожатлар Ундан сўралади, аммо У ҳеч кимга муҳтож эмасдир). 3. У туғмаган ва туғилмагандир (яъни Оллоҳнинг ўғил-қизи ҳам, ота-онаси ҳам йўқдир. У азалий ва абадий зотдир). 4. Ва ҳеч ким У зотга тенг эмасдир».
ﮁ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ الفلق: ١ - ٥
(Эй Муҳаммад), айтинг: «Мен тонг Парвардигоридан (менга) Ўзи яратган нарсаларнинг ёмонлигидан; зулматга чўмган кечанинг ёмонлигидан, тугунларга дам солгувчи (жодугар)ларнинг ёмонлигидан ва ҳасад қилаётган ҳасадгўйнинг ёмонлигидан паноҳ беришини сўраб илтижо қилурман».
ﮁ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮀ الناس: ١ - ٦ بعد كل صلاة
(Эй Муҳаммад), айтинг: «Мен барча инсонларнинг Парвардигоридан, барча инсонларнинг Подшоҳидан, барча инсонларнинг Илоҳидан (менга) Ўзи жин ва инсонлардан бўлган, инсонларнинг дилларига васваса соладиган, (қачон Оллоҳнинг номи зикр қилинганида) яшириниб оладиган васвасачи (шайтон)нинг ёмонлигидан паноҳ беришин сўраб илтижо қилурман».
Қуйидаги оятал курсийни ҳар намоздан кейин бир марта ўқийди.
71 - ﮁ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵﯶ ﯷ ﯸ ﯹﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﮀ البقرة: ٢٥٥ عقب كل صلاة
"Оллоҳдан ўзга ҳеч кандай тангри йўқ. Фақат Унинг ўзи бордир. У тирик ва абадий тургувчидир. Уни на мудроқ, на уйқу олмайди. Самовот ва ердаги бор нарсалар Унингдир. Унинг ҳузурида ҳеч ким (бировни) Унинг изнисиз оқлай олмайди. У уларнинг (барча одамларнинг) олдиларидаги ва орқаларидаги бор нарсани билади. Ва улар У зотнинг илмидан фақат Ўзи истаган нарсаларнигина биладилар. Унинг арши-курсиси осмонлар ва ердан кенгдир. Ва уни осмонлар ва ерни ҳифзу ҳимоятда сақлаб туриш қийнамайди. У энг юксак ва буюкдир".
Қуйидаги дуони эса шом ва бомдод намозидан сўнг ўн марта ўқийди.
72 - [لاإله إلا الله وحده لاشريك له له الملك وله الحمد يحيي ويميت وهو على كل شيء قدير]عشر مرات بعد صلاة المغرب والصبح
Маъноси: "Ҳеч қандай Илоҳ йўқ! магар Оллоҳ бор, у ёлғиз, унинг шериги йўқдир, мулк уникидир, ҳамма ҳамдлар унга хосдир. У Тирилтиради ҳам ўлдиради ҳам ва У ҳамма нарсага қодир зотдир".
Бомдод намозини ўқиб бўлиб, салом бергач, қуйидаги дуони ўқийди:
73 -]اللهم إني أسألك علما نافعا ورزقا طيبا وعملا متقبلا[ بعد السلام من صلاة الفجر
"Парвардигоро! Мен сендан фойдали илм, ҳалол-пок ризқ ва мақбул амал сўрайман".
26 - دعاء صلاة الاستخارة
Истихора намозининг дуоси.
Изоҳ: Истихора намози ва дуоси киши қандайдир ишида иккиланиб, уни қилиши манфаатлими ёки зарарлими ажрата олмай боши қотиб қолган вақтда, фойдалисига Оллоҳ уни илҳомлаб қўйишини умид қилган ҳолда икки ракаат намоз ўқийди. Сўнг истихора дуосини ўқийди. Гўёки дуоси қабул бўлиши учун аввал икки ракаат намоз ўқиб уни васила қилгандек бўлади. Ундан кейин қалби қайси нарсага мойил бўлса, ўша нарсага ҳеч иккиланмай иқдом қилади. Агар қалби ҳеч нарсага мойил бўлмаса қайта-қайта истихора намози ўқийверади. Яъни бир мартадан кўп ўқиши жоиз.
74 - قال جابر بن عبدالله رضي الله عنهما: كان رسول الله صلى الله عليه وسلم يعلمنا الاستخارة في الأمور كلها كما يعلمنا السورة من القرآن يقول: [إذا هم أحدكم بالأمر فليركع ركعتين من غير الفريضة ثم ليقل: اللهم إني أستخيرك بعلمك واستقدرك بقدرتك وأسألك من فضلك العظيم فإنك تقدر ولاأقدر وتعلم ولاأعلم وأنت علام الغيوب اللهم إن كنت تعلم أن هذا الأمر - ويسمي حاجته - خير لي في ديني ومعاشي وعاقبة أمري - أو قال: عاجله وآجله - فاقدره لي ويسره لي ثم بارك لي فيه وإن كنت تعلم أن هذا الأمر شر لي في ديني ومعاشي وعاقبة أمري - أو قال: عاجله وآجله - فاصرفه عني واصرفني عنه واقدر لي الخير حيث كان ثم أرضني به]
"Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, айтадиларки: "Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам, бизларга ҳамма ишларда истихора қилишни ўргатар эдилар, худди қуръондан бир сура ўргатгандек. Айтардиларки: "Агар бировингизни бир иш ташвишга солиб қўйса, икки ракаат нафл намоз ўқисин! Сўнг айтсинки: Эй Илоҳим! Мен сендан илминг ила хайрни, қудратинг ила қувватни сўрайман. Ва буюк марҳатингдан беришингни тилайман. Зеро сен қодир зотсан, мен эса қодир эмасман. Сен билгувчидирсан, мен эса билмасман. Ва сен ҳамма ғайбни билгувчидирсан. Илоҳим! Агар бу иш –деб уни ташвишга солаётган ишни зикр қилади-да сўнг- мен учун, динимда, ҳаётимда ва ишимнинг оқибатида яхшилик олиб келадиган бўлса, уни менга насиб этгин ва уни осон қилгин, сўнг унда мен учун баракани ато қил! Аммо бу иш, мен учун динимда, ҳаётимда ва ишимнинг оқибатида –оқибати дейишнинг ўрнига– ёки ишимнинг аввали ва охирида ёмон бўлса, -деса ҳам бўлади- уни мендан узоқ қил, мени ҳам ундан йироқ қил! Ва менга қаерда бўлса ҳам, яхшиликни насиб эт! Сўнг мени ўша нарсага қаноатлантир".
وماندم من استخار الخالق وشاور المخلوقين المؤمنين وتثبت في أمره فقد قال سبحانه
Кимики яратгувчидан истихора-яхшилик талаб қилса, мўъминлардан маслаҳат олса ва ишида барқарор бўлса, пушаймон бўлмас, зеро Оллоҳ таоло маслаҳат билан иш тутишга чорлаб шундай марҳамат қилади:
ﮁ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﮀ آل عمران: ١٥٩
159. (Эй Муҳаммад), Оллоҳ томонидан бўлган бир марҳамат сабабли уларга (саҳобаларингизга) юмшоқ сўзли бўлдингиз. Агар қўпол, қаттиқ дил бўлганингизда эди, албатта атрофингиздан тарқалиб кетган бўлар эдилар. Бас, уларни афв этинг, улар учун Оллоҳдан мағфират сўранг ва ишларингизда уларга маслаҳат солинг! Энди (маслаҳат қилгач, бирон ишни) қасд қилсангиз, Оллоҳга суянинг — таваккал қилинг! Албатта Оллоҳ Ўзига суяниб (иш қилгувчиларни) севади.
Изоҳ: Саҳобаи киромлардан ривоят қилинишича Пайғамбар алайҳиссалом уларга ҳар бир нарсада яъни катта-ю кичик ишларда истихора қилишни ўргатар эканлар. Шунга кўра уламолар ҳар қандай катта-кичик ишларда Оллоҳ таолога икки ракаат истихора намози ўқиб юқорида зикри ўтган дуони ўқишни тавсия этадилар. Ҳатто киши назарига илмайдиган майда-чуйда ишларда ҳам Оллоҳга ёлвориб истихора қилиши лозим, чунки кўзларга арзимас кўринсада, унинг ортидан келадиган балолар катта бўлиши эҳтимолдан холи эмас. Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам муборак ҳадисларида агар кавушингни ипи йўқолса ҳам, уни Оллоҳдан сўрагин! -деб марҳамат қилганлар.
27 - أذكار الصباح والمساء
Эрталабки ва кечки дуолар.
Изоҳ: Қайсики банда эрталабки дуоларни ўқиса албатта у кечгача Оллоҳнинг паноҳида бўлади. Шунингдек кечки дуоларни ўқиган киши ҳам тонгга қадар Оллоҳнинг паноҳидадир. Бу дуоларни мудом ўқиб келаётган мўъмин киши касаллиги туфайли ёки сафарда бўлиб бу дуоларни ўқишга қодир бўлмаса, Оллоҳ таоло унинг ажрини камайтирмаган ҳолда ёзилишини малоикаларга амр этади. Бу дуоларни ихлос билан ўқишга одатланган кишилар дуоларнинг улкан самараларини кўрадилар.
الحمد لله وحده والصلاة والسلام على من لانبي بعده
Аввало ушбу дуони ўқийди.
Маъноси: "Оллоҳга ҳамду санолар бўлсин! Унинг сўнги Пайғамбарига дуруду салавотлар ва саломлар бўлсин".
Сўнг оятал курсийни ўқийди.
75 - أعوذ بالله من الشيطان الرجيم ﮁ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵﯶ ﯷ ﯸ ﯹﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﮀ البقرة: ٢٥٥
"Оллоҳдан ўзга ҳеч кандай тангри йўқ. Фақат Унинг ўзи бордир. У тирик ва абадий тургувчидир. Уни на мудроқ, на уйқу олмайди. Самовот ва ердаги бор нарсалар Унингдир. Унинг ҳузурида ҳеч ким (бировни) Унинг изнисиз оқлай олмайди. У уларнинг (барча одамларнинг) олдиларидаги ва орқаларидаги бор нарсани билади. Ва улар У зотнинг илмидан фақат Ўзи истаган нарсаларнигина биладилар. Унинг арши-курсиси осмонлар ва ердан кенгдир. Ва уни осмонлар ва ерни ҳифзу ҳимоятда сақлаб туриш қийнамайди. У энг юксак ва буюкдир".
Изоҳ: Оятал курсийнинг буюклиги ҳақида имом Бухорийнинг саҳиҳларида Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ажойиб бир ҳадисни айтиб ўтамиз. У зот айтадиларки: "Бир кеча Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам мени закотдан йиғилган молга қўриқчи қилиб тайинладилар. Бир вақт кечаси бир одам келиб таомдан ўғирлай бошлади. Мен дарҳол уни ушлаб олдим. У мени қўйиб юборгин қайта бу ишга қўл урмайман! -деди. Шу ҳол эртаси тунда ҳам яна такрор бўлди. Учинчи тун ҳам шу аҳвол рўй берган эди. Мен унга сен қандай одамсан берган ваъдангда турасанми? дедим. Шунда у айтдики: Мен сенга бир нечта калималарни ўргатиб қўяйки улар сенга ёрдам беради-дедида сўнг айтдики: Агар тўшагингга ётсанг оятал курсийни аввалидан охиригача ўқигин! Шунда сен учун Оллоҳ тарафидан бир ҳимоячи бўлгай ва тонг оттиргунингча шайтон ҳам сенга кела олмайди. Абу Ҳурайра уни қўйиб юборади. Сўнг тонг оттириб Пайғамбар алайҳиссалом олдиларига келиб қиссани айтиб беради. Пайғамбар алайҳиссалом ўзи ўта кетган ёлғончи бўлса ҳам сенга рост гапирибди! –дедилар". Уни кимлигини сўрашганда у шайтон деб жавоб қилган эканлар.
Кейин эса "қул ҳувваллоҳу аҳад", "қул ъаузу биробилфалақ" билан "қул ъаузу бироббиннас" сураларини уч мартадан ўқийди.
76 - بسم الله الرحمن الرحيم ﮁ ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﮀ الإخلاص: ١ - ٤
1. (Эй Муҳаммад), айтинг: «У — Оллоҳ Бирдир. (Яъни Унинг ҳеч қандай шериги йўқдир. У яккаю ёлғиздир). 2. Оллоҳ (барча ҳожатлар билан) кўзлангувчидир (яъни барча ҳожатлар Ундан сўралади, аммо У ҳеч кимга муҳтож эмасдир). 3. У туғмаган ва туғилмагандир (яъни Оллоҳнинг ўғил-қизи ҳам, ота-онаси ҳам йўқдир. У азалий ва абадий зотдир). 4. Ва ҳеч ким У зотга тенг эмасдир».
Изоҳ: Бу сура Маккада нозил бўлган. У тўрт оятдир. Бу буюк сура мўминларга Оллоҳ таолони қандай танишни ва У зотга қандай ихлос-эътиқод қилишни ўргатади. Бу сура бир гуруҳ Макка мушриклари пайғамбар алайҳиссалом ҳузурларига келишиб, Оллоҳнинг таъриф-тавсифини қилиб беришни сўрашганида, ўшаларга жавобан нозил бўлгандир. Пайғамбар алайҳиссалом бу суранинг буюклигидан қуръоннинг учдан бирига тенг келишини муборак ҳадисларида баён қилганлар. Саҳобалардан бири ҳар намозида шу сурани зам қилиб ўқийверар экан. Саҳобалар бунинг ишидан таажжубланиб Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга хабар қиладилар. Шунда Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам ундан сўрангларчи нима учун ихлос сурасини кўп ўқиркан? -дедилар. Кейин саҳобалар ундан бунинг сабабини сўрашганда, мен бу сурани яхши кўраман! -дейди. Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларга унга айтиб қўйинглар! Оллоҳ таоло ҳам уни яхши кўради! -дедилар.
بسم الله الرحمن الرحيم ﮁ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ الفلق: ١ - ٥
(Эй Муҳаммад), айтинг: «Мен тонг Парвардигоридан (менга) Ўзи яратган нарсаларнинг ёмонлигидан; зулматга чўмган кечанинг ёмонлигидан, тугунларга дам солгувчи (жодугар)ларнинг ёмонлигидан ва ҳасад қилаётган ҳасадгўйнинг ёмонлигидан паноҳ беришини сўраб илтижо қилурман».
بسم الله الرحمن الرحيم ﮁ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮀ الناس: ١ - ٦ (ثلاث مرات)
(Эй Муҳаммад), айтинг: «Мен барча инсонларнинг Парвардигоридан, барча инсонларнинг Подшоҳидан, барча инсонларнинг Илоҳидан (менга) Ўзи жин ва инсонлардан бўлган, инсонларнинг дилларига васваса соладиган, (қачон Оллоҳнинг номи зикр қилинганида) яшириниб оладиган васвасачи (шайтон)нинг ёмонлигидан паноҳ беришини сўраб илтижо қилурман».
Изоҳ: Бу икки сурани муаввазатайни яъни икки паноҳ сўралгувчи сура ҳам деб аталади. Пайғамбар алайҳиссаломга мушриклар тарафидан сеҳр қилиниб, унинг таъсиридан олти ойгача у зотга баъзи қилган ишлари қилмагандек, қилмаганлари эса қилгандек туюлар эди. Кейин Оллоҳ таоло у зотга ҳамда у зотга эргашган барча мўъминларга мана шундай жоду-сеҳр балоларидан паноҳ бўлгувчи бу икки сурани нозил қилди. Албатта бу икки сурани ихлос билан ўқиган киши Оллоҳнинг ҳифзи-ҳимоясида бўлиши муқаррардир.
Кейин эса қуйидаги дуоларни айта бошлайди:
77 - [أصبحنا وأصبح الملك لله والحمد لله لا إله إلا الله وحده لاشريك له له الملك وله الحمد وهو على كل شيء قدير رب أسألك خير ما في هذا اليوم وخير ما بعده وأعوذ بك من شر ما في هذا اليوم وشر ما بعده رب أعوذ بك من الكسل وسوء الكبر رب أعوذ بك من عذاب في النار وعذاب في القبر]
"Тонг оттирдик ва Оллоҳнинг бутун мулки ҳам тонг оттирди. – агар кеч киритса кечга кирдик дейди- Ҳамма ҳамдлар Оллоҳга бўлсин! ундан ўзга илоҳ йўқдир. У ёлғиз, унинг шериги йўқдир. Барча мулк ва ҳамдлар уникидир ва У ҳамма нарсага қодир зотдир. Эй Илоҳим! мен сендан бу кундаги ва бу кундан кейинги кунларда ҳам яхшиликни сўрайман. Бу кун ва ундан кейинги кунлардаги ёмонликдан сендан паноҳ тилайман. Эй Раббим! менга дангасачиликдан, ёмон кексайишдан ўзинг паноҳ бер! Эй Раббим! мени дўзах ва қабр азобидан ўзинг асрагин".
Изоҳ: Албатта тонгга етганимиз учун Оллоҳга ҳамдлар бўлсин! Кечга етсак ҳам Парвардигорнинг ўзига шукрлар бўлсин! Чунки бунга етказиш фақатгина унинг қўлидадир. Бу дуолар бизларга бизларни ким эканлигимизни ва Оллоҳ таолони нақадар буюк зот эканлигини ўргатади. Уламолар айтадиларки: "Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам нима нарсадан паноҳ тиласалар, албатта ўша нарса ёмон эканлиги маълум бўлади. Чунки у зот яхши нарсадан паноҳ тиламайдилар, балки уни зиёда қилинишини Оллоҳ таолодан сўрайдилар. Дангасачилик нафақат дунёвий ишларда зараргина бўлиб қолмай, балки охиратда ҳам надомату пушаймонлик келтириши аниқдир. Чунки киши дангасалик қилиб кўп тоату ибодатлардан ўзини маҳрум этади. Шунинг учун Пайғамбар алайҳиссалом умматларига таълим ва сабоқ мақсадида бундай номақбул амалдан Оллоҳ паноҳ беришини тиладилар. Шунингдек, ёмон кексайишдан ҳам Оллоҳ ўзи асрашини тиламоқ зарур. Чунки киши бу аҳволга тушиб қолиши туфайли кўп ибодатлардан маҳрум бўлади ёки тўла-тўкис адо эта олмайди. Балки ўзининг ишларида ҳам бировларга юк бўлиб қолади".
78 - [اللهم بك أصبحنا وبك أمسينا وبك نحيا وبك نموت وإليك النشور]
"Эй Илоҳим! сенинг мададинг ила, тонг оттирдик, кеч киритдик ва сенинг мададинг ила яшаймиз ва ўламиз. Қайта тирилиш ҳам фақатгина сенгадир".
Изоҳ: Туҳфазул-аҳфазий китобида бу ҳадисни шундай шарҳланади: "Сенинг ҳифзи-ҳимоятинг ила ёки сенинг неъматларингга чулғаниб ёки сенинг зикринг билан машғул бўлиб ёки сенинг номинг ила ёки тавфиқинг остида ёки сенинг қудратинг ила ҳаракатланиб ёки ироданг ила қўзғалиб тонг оттирдик. Сен ўзинг тирилтирасан ва ўлдирасан яъни бу ҳолат бизларда давом этаверади. Қайта тирилтириш фақат сенгадир сендан ўзгага эмас. Агар кеч киритса сенгадир қисматимиз-ишларимизнинг оқибати! -дейди".
79 - [اللهم أنت ربي لا إله إلا أنت خلقتني وأنا عبدك وأنا على عهدك ووعدك ما استطعت أعوذ بك من شر ما صنعت أبوء لك بنعمتي علي وأبوء بذنبي فاغفر لي فإنه لا يغفر الذنوب إلا أنت]
Маъноси: "Эй Илоҳим! сен Раббимсан, сендан ўзга илоҳ йўқдир. Сен мени яратдинг, мен сенинг бандангман. Сенинг аҳд-паймонинг ва ваъдангда қодир бўлганимча тураман. Қилиб қўйган ишларимнинг ёмонлигидан сендан паноҳ сўрайман, менга берган неъматларингни, ҳамда гуноҳларимни эътироф қиламан. Мени афв этгин, зеро гуноҳларни ёлғиз ўзинггина мағфират этасан".
Изоҳ: Бу дуо Саййиди-алъистиғфор яъни истиғфорларнинг хожаси -деб аталади. Чунки Пайғамбар алайҳиссалом ўзлари шундай номладилар. Уламолар айтадиларки: "Саййид лафзини олиб кўрсак у раис, бошлиқ ҳар бир иш унинг қўлида бўлган раҳбарга айтилар экан. Дуо ҳам маъноларга бой бўлганлиги учун саййиди-алъистиғфор деб аталган бўлса керак". Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам бу дуонинг фазилати ҳақида шундай марҳамат қиладилар: "Кимики бу дуони маъно ва мазмунларига иймон келтирган ҳолда кундузи ўқиган бўлса, кейин кеч киритмай туриб дунёдан кўз юмадиган бўлса у жаннатдадир. Шунингдек кимики бу дуони дуо ўз ичига олган маъно ва мазмунларига иймон келтирган ҳолда кечаси ўқиган бўлса, кейин тонг оттирмасдан аввал вафот қилса у жаннатдадир". Имоми Нававий дуолар тўплами бўлган "Ал-азкор" деб номлаган китобларида бу дуони саййиди-алъистиғфор бўлсада китобнинг охирида зикр қиладилар. Сабаб нима? Сабаби шуки, мендай заиф гуноҳкор бандани Илоҳийм раҳм айласа эди деб дуоларнинг охирида зикр этадиларки, худди китобни битиб тугатгандан кейин дуо қилиб истиғфор айтган бандадек.
80 - [اللهم إني أصبحت أشهدك وأشهد حملة عرشك وملائكتك وجميع خلقك أنك أنت الله لا إله إلا أنت وحدك لا شريك لك وأن محمدا عبدك ورسولك](أربع مرات)
Бу дуони тўрт марта ўқилади.
Маъноси: "Парвардигоро! Мен тонг оттирдим. Мен сени ва аршингни кўтариб тургувчи –фаришталар ва ҳамма малоикаларингни ҳамда жамики махлуқотларингни гувоҳ қилиб айтаманки, сен ўзинг Оллоҳдирсан, сендан ўзга илоҳ йўқдир, ёлғиздирсан, шеригинг йўқ! Ва Муҳаммад сенинг қулинг ва росулингдир".
Изоҳ: Анас розияллоҳу анҳудан марфуъ ҳолатда ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбар алайҳиссалом кимики бу дуони бир марта ўқиса жасадининг тўртдан бир қисми дўзахдан озод қилинади. Икки марта ўқиса жасадининг ярми, уч марта ўқиса тўртдан уч қисми, тўрт марта ўқиса бутун жасади дўзахдан омонда бўлади! –деб марҳамат қилган эканлар.
81 - [اللهم ما أصبح بي من نعمة أو بأحد من خلقك فمنك وحدك لا شريك لك فلك الحمد ولك الشكر]
Маъноси: "Эрта тонгда менга, ёки бирор банданга насиб бўлган неъмат фақат ўзингдандир, сенинг шеригинг йўқдир. Ҳамд-санолар ва шукрлар фақат Сенгагина бўлсин".
Изоҳ: Бошқа ривоятда шу ҳадиснинг давомида кимики бу дуони тонгда айтар экан, ўша куннинг шукрини адо этган бўлур. Кимики бу дуони кечга кирганда ўқир экан, у шу кечанинг шукрини адо қилган бўлур! –деб Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилган эканлар. Ҳоким Оиша онамиздан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар алайҳиссалом шундай дейдилар: "Қайсики бандага Оллоҳ таоло бирор неъматни инъом қилган бўлса, банда бу неъматни Оллоҳ тарафидан деб билиб тан олса, шукр қилишидан аввал шукр қилганлар қаторига қўшиб қўяр экан. қайсики банда бир гуноҳ қилиб, қилган гуноҳига пушаймон бўлса, истиғфор сўрашидан аввал уни мағфират қилар экан".
82 - [اللهم عافني في بدني اللهم عافني في سمعي اللهم عافني في بصري لا إله إلا أنت اللهم إني أعوذ بك من الكفر والفقر وأعوذ بك من عذاب القبر لا إله إلا أنت](ثلاث مرات)
Бу дуони эса уч бор такрор қилинади.
Маъноси: "Эй Илоҳим! баданимни саломат қил! Қулоғим ва кўзимга ҳам офият бергин! Ибодатга фақат ўзинг ҳақлидирсан! Илоҳим! Менга куфр ва камбағалликдан паноҳ бер! Ва мени, қабр азобидан ҳам ўзинг асра! Сендан ўзга ҳеч қандай илоҳ йўқ".
Изоҳ: Мушкотул-Масобиҳнинг шарҳи бўлмиш Мирқотул-Мафотиҳда бу ҳадисга шундай шарҳ қилинади: Эй Илоҳим! Баданимни турли-туман алам ва касалликлардан асрагин! - деб бўлгач, кўз ва қулоқни асрашини сўрайди, гарчи бу икки аъзо бадан деган номнинг ичига дохил бўлсада, бу икки аъзонинг вазифаси жуда улкандир. Қулоқ Оллоҳ тарафидан Росулларга нозил қилинган оятларни эшитади. Кўз эса Оллоҳнинг яккаю-ягона эканлигига далолат қилгувчи оятларнинг шоҳиди бўлади ҳамда қуръон оятларини кўради ва идрок қилади. Демак бу икки аъзо нақлий ва ақлий далилларни фаҳмловчи аъзо экан. Бу икки аъзонинг қадри нақадар олийдир. Шунинг учун Пайғамбар алайҳиссалом бошқа ҳадисларда эй Илоҳим! Қулоқларимиздан ва кўзларимиздан бизларни фойдалантиргин! Ва куч-қудратимиздан ҳам бутун умримизнинг охиригача фойдалантиргин! –деб дуо қилар эдилар. Куфрдан паноҳ сўралганда куфрнинг ҳар тури, исломдан чиқариб юборувчи катта куфр, ҳамда неъматларга шукр қилмаслик - яъни ношукрлик ҳам кўзда тутилмоқда. Камбағаллик ҳам ана шундай куфрга олиб боргувчи ҳоллардан бўлганлигидан, ундан куфр билан бир ўринда паноҳ тиланмоқда. Пайғамбар алайҳиссаломдан камбағалликка чалиниб қолишдан паноҳ сўраганликлари ҳақида кўплаб ҳадислар ривоят қилинган. Бу камбағалликдан мурод, ҳеч вақоси қолмаган кишидир. Аммо оз-моз нарсаси бўлиб у ҳожатига етиб - етмайдиган бўлса, бу юқорида зикри ўтган камбағал бўлмайди. Балки бу мискин бўлиб, бу ҳолдан Пайғамбар алайҳиссалом паноҳ сўраган эмаслар. Дуонинг охирида Оллоҳни яккаю ягона илоҳ эканлигини қайд қилинишининг сири - бу дуода зикри ўтган тилакларни фақатгина Оллоҳ таолонинг ўзи бажо қилади, яъни бу нарсаларни Парвардигордан бошқасидан сўралмас! - демакдир.
83 - [حسبي الله لا إله إلا هو عليه توكلت وهو رب العرش العظيم](سبع مرات)
Бу дуо етти марта ўқилади.
Маъноси: "Оллоҳ менга кифоя қилгувчидир. Ундан ўзга илоҳ йўқ! унга таваккал қилдим. Ва у буюк аршнинг Раббисидир".
Изоҳ: Албатта шу дуони ихлос билан етти марта айтган кишини Оллоҳ таоло ҳар қандай офатлардан асрашини ифода этадиган бошқа ривоятлар ҳам мавжуддир. Бу дуони қайғу-ғам пайтларда ҳам зикр қилиш мумкин.
84 - [اللهم إني أسألك العفو والعافية في الدنيا والأخرة اللهم إني أسألك العفو والعافية: في ديني ودنياي وأهلي ومالي اللهم استر عوراتي وآمن روعاتي اللهم احفظني من بين يدي ومن خلفي وعن يميني وعن شمالي ومن فوقي وأعوذ بعظمتك أن أغتال من
Маъноси: "Парвардигоро! Мен сендан дунё ва охиратда менга тинчлик омонлик ва офият беришингни тилайман! Илоҳим! Мен сендан диним ва дунёимда, аҳл-оилам ва молимда омонлик, офият беришингни сўрайман. Илоҳим авратимни сатр қилгил! –яъни гуноҳларимни яширган ва халойиқлар ўртасида мени шарманда қилма!- қўрқувлардан мени омонда қил! Эй Илоҳим! мени олдимдан ҳам, орқамдан ҳам, ўнгимдан, чапимдан ва тепамдан ҳам ўзинг асра! Ва оёғим остидан менга суиқасд қилинишидан –яъни ер зилзиласи офатидан- улуғлигинг ила паноҳ тилайман".
Изоҳ: Жомиул-Ҳикам китобида Имом Аҳмад, Абу Довуд ва Насоиий раҳимаҳумуллоҳлар Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилишларича Пайғамбар алайҳиссалом бу дуони тонг оттирганда ҳам кеч киритганда асло тарк қилмас эканлар. Кимики ёшлигида қувватлик ва навқирон кезларида Оллоҳ таолонинг ҳад-ҳудудларини поймол қилмай уни асраган бўлса, кексалигида қувватсизлигида Оллоҳ таоло унинг кўз ва қулоқларини саломат қилиб куч ва қувватидан яхши фойдалантирар экан. Ривоят қилинишича Уламолардан бири юз ёшдан ўтганда ҳам жисмонан бақувват бўлади. Бир куни баланд жойдан сакраб юборади. Буни кўрганлар ўзингиз эҳтиёт қилмайсизми? -деб уни итоб қиладилар. Шунда у биз бу аъзоларни ёшликда гуноҳлардан сақлаган эдик. Эндиликда эса у аъзоларни Оллоҳ таоло бизларга сақлаб бермоқда! -дейди. Тамоман шу воқеани тескариси бўлиб содир бўлган бир ҳодисани ҳам ривоят қиладилар. Уламолардан бири бир мўйсафидни тиланчилик қилаётганини кўриб қолади. У жуда аянчли ҳолда бўлади. Шунда фозил киши бу тиланчи ёшлигида Оллоҳни унутганлигини ва шу жинояти туфайли Оллоҳ уни кексайганда унутганини -айтади. Оллоҳ таоло банданинг салоҳияти сабабли унинг зурриятларигача офиятни ато қилади. Каҳф сурасида у икковиларининг оталари солиҳ киши бўлган эди! -деб марҳамат қилади. Яъни оталари солиҳ киши бўлганлиги сабабли бу икковилари Оллоҳнинг ҳимоясида бўлдилар. Баъзи муфассирларнинг айтишларича бу ота еттинчи ота бўлган экан. Ибни Сийрин раҳимаҳуллоҳ тобиинлардан бўлган бу солиҳ инсон ўғилларига эй ўғилчам! сени ҳифзи ҳимоя қилиш мақсадида намозимни кўпайтираман! –деб сўнг сўзларига ҳужжат қилиб шу оятни ўқиган эканлар. Умар ибн Абдулазиз раҳимаҳуллоҳ эса қайсики мўъмин вафот этар экан, албатта Оллоҳ таоло унинг фарзандларини ва фарзандларининг фарзандларини ҳам ҳимоясига олгай! -деб марҳамат қилганлар. Ибн Мункадир айтадиларки: Оллоҳ таоло солиҳ банда туфайли унинг фарзандини, фарзандининг фарзандларини ва уларнинг яқинларини асраб келади. Улар ҳамиша Оллоҳнинг ҳифзи-ҳимоясида бўлиб келадилар. Ва қайсики банда Оллоҳнинг тоати билан машғул бўлса, Оллоҳ уни шу ҳолатда асрайди. Яъни тоату ибодатни ташламас экан, албатта у офату балолардан омонда ва фаровон ҳаётда бўлаверади.
85 - [اللهم عالم الغيب والشهادة فاطر السموات والأرض رب كل شيء ومليكه أشهد أن لا إله إلا أنت أعوذ بك من شر نفسي ومن شر الشيطان وشركه وأن أقترف على نفسي سوءا أو أجره إلى مسلم]
Маъноси: "Парвардигоро! Эй ғайб ва ошкорни билгувчи! еру осмонларни яратгувчиси! ҳамма нарсанинг Раббиси ва подшоси! Гувоҳлик бераманки, сендан ўзга илоҳ йўқдир! Мен нафсимнинг ёмонлигидан, шайтоннинг ёмонлигидан ва у мени ширкка йўллашидан ёки -унинг тузоғига тушиб қолишимдан- паноҳ беришингни илтижо қиламан. Ўзимга, ёки биронта мусулмонга ёмонлик қилиб қўйишимдан ҳам паноҳ беришингни тилайман".
Изоҳ: Бу ҳадиснинг шарҳида "Туҳфатул-Аҳфазий" китобида шундай марҳамат қилинади: "Ғойб яъни бандалардан махфий бўлган ва уларга ошкор бўлган барча нарсани билгувчи ва еру осмонларни яратгувчиси йўқдан бор қилгувчиси! Нафсимнинг ёмонлигидан яъни нафснинг ичида яширилиб ётган ёмонликларни ошкор бўлишидан, васвас қилиб адаштиришидан, ширкка олиб боришидан ўзинг асра! Ва гуноҳлар қилиб ўзимга ўзим жабр қилишимдан ёки бошқа бирор мусулмонга азият беришимдан ёки уни ҳам мана шундай маъсиятларга қўл уришига сабаб бўлишимдан ўзинг сақла".
86 - [بسم الله الذي لا يضر مع اسمه شيء في الأرض ولا في السماء وهو السميع العليم](ثلاث مرات)
Бу дуони уч бор такрор қилинади.
Маъноси: "Исми ила еру осмонларда ҳеч нарса зарар бера олмайдиган Оллоҳнинг исми билан –яъни унинг исмини зикр этаман- ва У эшитгувчи ва билгувчи зотдир".
Изоҳ: Уламолар ҳадиснинг шарҳида шундай марҳамат қиладилар: "Ҳадиснинг давомида ровийларидан бири Абон ибн Усмон айтадиларки: "Отамдан эшитганман айтган эдиларки: Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Қайсики банда бу дуони ҳар кеча ва кундуз уч бор айтса ҳеч нарса унга зарар бера олмайди". Кунлардан бир куни бу ровий яъни Абон оғир касалликка чалиниб қоладилар. Бу ҳадисни эшитганлардан бири у кишига таажжубланиб қарайди. Шунда Абон унга қараб ҳа! қараб қолдинг? Ҳадиснинг саҳиҳлигида гап йўқ! чўчимагин! Лекин Оллоҳнинг қазои-қадари ила мен ушбу дуони ўша куни ўқишдан ғофил бўлиб қолиб, бу мусибат билан балоландим! –дейди. Ҳадис банда бу дуони кечаси бўлсин ё кундузи уч марта ўқиган бўлса, ҳар қандай зарардан омонда бўлишига далилдир".
87 - [رضيت بالله ربا وبالإسلام دينا وبمحمد صلى الله عليه وسلم نبيا](ثلاث مرت)
Бу дуони ҳам уч бор такрор этилади.
Маъноси: "Оллоҳни Раббим, Исломни диним, Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васалламни пайғамбарим! -деб тан олдим".
Изоҳ: Бошқа ривоятда келишича ушбу ҳадиснинг охирида: "Кимда ким шундай деса ўтмиш гуноҳларидан покланади" –деб Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар. "Туҳфазул-Аҳфазий"да Оллоҳни Раббим яъни барча махлуқотларни тарбия қилгувчи эканлигига, қазои-қадар ҳам унинг қўлида эканлигига ишонган ҳолда Уни Раббим деб тан оламан. Ва Оллоҳ юборган Муҳаммад алайҳиссаломга ва у кишига нозил қилган ҳар бир нарсага иймон келтираман. Ва Ислом аҳкомларининг барчасига ҳақ эканлигини тан олган ҳолда бўйинсинаман". Уламоларнинг яна бирлари бу ҳадиснинг шарҳида шундай марҳамат қиладилар:"Оллоҳни Раббим деб қаноат ҳосил қилдим, шунга кифояландим ва ундан бошқасини изламадим. Муҳаммад алайҳиссаломни эса Оллоҳнинг менга ва жамики мусулмонларга жўнатган Элчиси деб тан олдим. Исломни диним яъни ундан бошқа динни ихтиёр этмадим ва фақатгина Муҳаммад алайҳиссаломнинг динига мувофиқ бўлган йўлнигина ўзимга маслак тутдим ёки Исломдан ўзгасини дин деб тан олмадим".
88 - [ياحي ياقيوم برحمتك أستغيث أصلح لي شأني كله ولا تكلني إلى نفسي طرفة عين]
Маъноси: "Эй Мангу ҳаёт ва абадий тургувчи зот! раҳматингдан илтижо қиламан! Ҳамма ишларимни ўзинг ўнглагин! Ва кўз очиб юмиш муддатича ҳам –яъни бир лаҳза ҳам- мени ўзимга топшириб қўймагин".
89 - [أصبحنا وأصبح الملك لله رب العالمين اللهم إني أسألك خير هذا اليوم: فتحه ونصره ونوره وبركته وهداه وأعوذ بك من شر مافيه وشر مابعده]
Маъноси: "Тонг оттирдик ва оламларнинг Раббиси бўлмиш Оллоҳнинг мулки ҳам тонгга етди. Парвардигоро! Мен сендан бу куннинг яхшилигини, фатҳу нусратини, нури, баракаси ва ҳидоятини тилайман! Ва бу кундаги ёмонликлардан ва ундан кейинги кунлардаги ёмонликлардан паноҳ беришингни сўрайман".
90 - [أصبحنا على فطرة الإسلام وعلى كلمة الإخلاص وعلى دين نبينا محمد صلى الله عليه وسلم وعلى ملة أبينا إبراهيم حنيفا مسلما وماكان من المشركين]
Маъноси: "Ислом фитратида –яъни динида- ихлос калимасида –яъни калимаи шаҳодатда- Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом динларида ва бобомиз Иброҳим алайҳиссалом, -зеро у зот чин мусулмон эдилар, мушриклардан бўлмаган эдилар- динларида бўлган ҳолда тонг оттирдик.
Изоҳ: Уламолар айтадиларки: "Бобомиз Иброҳим алайҳиссаломнинг миллатлари тавҳиддир. Муҳаммад алайҳиссаломнинг динлари эса Оллоҳ таоло тарафидан олиб келган сўз, амал ва эътиқоддир. Калиматул-ихлос эса шаҳодати ан-ла-илаҳа иллаллоҳдир. Ислом фитрати эса Оллоҳ бандаларининг қалбига жойлаб қўйган Раббиларига бўлган муҳаббат ва унга шерик келтирмай ибодат қилишларидир. Ҳамда унга ҳокисор бўлиб рағбату-раҳбат ила бўйинсунишларидир. Мана шу ҳақиқий тавҳиддир кимики бундан бош тортса, у энг тубан инсон бўлади. Бу ҳақда Оллоҳ таоло қуръонда шундай марҳамат қилади:
ﮁ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮀ البقرة: ١٣٠ - ١٣١.
Иброҳимнинг динидан фақат енгилтакларгина юз ўгирадилар. Ҳақиқатан дунёда уни танлаб олдик ва у Охиратда шубҳасиз солиҳ (яқинларимиздан)дир. 131. Эсланг: Парвардигори унга: «Бўйинсун!» — деганида: «Бутун оламлар эгасига бўйинсундим», деди.".
91 - [سبحان الله وبحمده](مائة مرة)
Бу зикрни юз марта айтилади.
Маъноси: "Оллоҳга тасбеҳ ва ҳамдлар бўлсин".
Изоҳ: Абу Заръ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Абу Заръ айтадиларки: Росулуллоҳ саллаллоҳ алайҳи васаллам: "Сенга Оллоҳга энг суюкли бўлган сўзни айтайми?-дедилар. Мен ҳа! ё Росулуллоҳ саллаллоҳ алайҳи васаллам! -дедим. Шунда у зот Оллоҳга энг суюкли сўз "Субҳаналлоҳи вабиҳамдиҳи" –дедилар". Бошқа ривоятда Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламдан Оллоҳга энг сукли сўз нима? -деб сўрашадилар. Шунда У зот Оллоҳ ўзининг малоикаларига ва бандаларига танлаб олган "Субҳаналлоҳи вабиҳамдиҳи" дир! –Дедилар". Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган бошқа бир ҳадисда Пайғамбар алайҳиссалом кимики "Субҳаналлоҳи вабиҳамдиҳи" ни юз марта айтса, ҳамма гуноҳлари кечирилади, гарчи гуноҳлари денгизнинг кўпигичалик бўлса ҳам". -деб марҳамат қиладилар. Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбар алайҳиссалом шундай дедилар: "Кимики субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи деса унга жаннатда бир дарахт экилади". Имоми Бухорийнинг "Саҳиҳ"ларида эса Пайғамбар алайҳиссалом иккита калима бор тилларга енгил Раҳмонга маҳбуб тарозуда эса вазминдир. У икки калима "субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи" – "субҳаналлоҳи алъазим"дир". –деб марҳамат қиладилар.
92 - [لا إله إلا الله وحده لا شريك له له الملك وله الحمد وهو على كل شيء قدير](عشر مرات) أو (مرة واحدة عند الكسل)
Ушбу дуони эса ўн марта айтилади, чарчаб турган бўлса, бир марта айтиш билан кифояланиши ҳам мумкин.
Маъноси: "Оллоҳдан ўзга ҳеч қандай илоҳ йўқ , у ёлғиз, унинг шериги йўқдир, мулк уникидир, ҳамма ҳамдлар унгадир ва у ҳамма нарсага қодир зотдир".
Изоҳ: Имоми Бухорий ва Муслимнинг саҳиҳларида Абу Аюб Ал-ансорийдан Ривоят қилинади у зот Пайғамбар алайҳиссаломдан ривоят қиладилар, Пайғамбар алайҳиссалом дедилар: "Кимда ким бу дуони ўн марта ўқиса Исмоил алайҳиссаломнинг фарзанддидан ўнтасини қулликдан озод қилгандек бўлади". Яъна бир саҳиҳ ҳадисда келишича Пайғамбар алайҳиссалом шундай марҳамат қилган эканлар: "Имом Насоийнинг ал-явм вал-лайла деб номлаган китобларида икки саҳобадан ривоят қилинган ҳадисда Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қиладилар: "Кимики ушбу дуони ихлос билан қалбидан ўқиса, Оллоҳ таоло осмонни очади-да кейин шу дуони айтган бандага назар солади. Оллоҳ назар солган банданинг дуоси ижобат бўлиши аниқдир".
93 - [لا إله إلا الله وحده لاشريك له له الملك وله الحمد وهو على كل شيء قدير](مائة مرة إذا أصبح)
Бу дуони эса тонг оттирган маҳал юз марта айтади.
Маъноси: "Оллоҳдан ўзга ҳеч қандай илоҳ йўқ , у ёлғиз, унинг шериги йўқдир, мулк уникидир, ҳамма ҳамдлар унга хосдир ва у ҳамма нарсага қодир зотдир".
Изоҳ: Имом Бухорийнинг "Саҳиҳ тўплам" ларида Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, у зот айтадиларки: "Пайғамбар алайҳиссалом дедилар: "Кимики бу дуони бир кунда юз марта айтса, унга ўнта қулни озод қилганни савобини берилади. Ва унга юзта ҳасана ёзилади, ва ундан юзта гуноҳ кечирилади ва шайтондан ўша куни омонда бўлади то кеч киритгунича. Бирон киши ундан афзал амал қилган бўлмайди магар бир киши шу дуони кўпроқ айтган бўлсагина афзал бўлади". Яъна Имоми Бухорий Убодату ибн Сомитдан ривоят қилишларича Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам айтадиларки: "Кимики кечаси уйғониб кетиб ушбу дуони ўқиса:
: لاَ إِلَهَ إِلاَّ الله وَحْدَهُ لاَ شَرِيكَ لَهُ لَهُ المُلكُ وَلَهُ الحَمْدُ وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ ، الحَمْدُ للهِ وَسُبْحَانَ الله ، وَلاَ إِلَهَ إِلاَّ الله وَالله أَكْبَرُ ، وَلاَ حَوْلَ وَلاَ قُوَّةَ إِلاَّ بِالله
Сўнг Эй Илоҳим! гуноҳларимни мағфират қилгин! -деса ёки дуо қилса, унга ижобат бўлгай! Агар таҳорат олиб, кейин намоз ўқиса, намози ҳам қабул бўлгай".
94 - [سبحان الله وبحمده: عدد خلقه ورضا نفسه وزنة عرشه ومداد كلماته](ثلاث مرات إذا أصبح)
Бу дуони уч марта айтилади.
Маъноси: "Оллоҳга, унинг махлуқотларининг саноғича, нафсининг ризолигича, аршининг вазнича ва калималарининг миқдорича ҳамду санолар бўлсин".
Изоҳ: Бу ҳадисни Имоми Муслим ва тўрта сунан соҳиблари ривоят қилган эканлар. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган бошқа бир ҳадисда Пайғамбар алайҳиссалом бир куни онамиз Жувайрия бинти Ал-Ҳориснинг ҳузурларидан чиқиб кетадилар. Онамиз эса масжидда ўтириб қоладилар. Кейин Пайғамбар алайҳиссалом кун анча кўтарилгандан сўнг яна масжидга қайтиб келадилар. Қарасалар Жувайрия онамиз ҳали ҳам масжидда –зикр қилиб- ўтирган эканлар. Шунда у кишига қарата мен масжиддан чиқиб кетганимдан бери ўтирибсанми? –дедилар. Онамиз ҳа! –деб жавоб қилдим! -дедилар. Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам айтдиларки: Мен тўрта калимани уч марта такрор қилдим, агар ўша калималарни сенинг ҳозиргача айтган зикринг билан тарозуда ўлчанса ўша мен айтган калималар оғир келади". -дедиларда сўнг ўша калималарни ўргатиб қўйдилар.
95 - [اللهم إني أسألك علما نافعا ورزقا طيبا وعملا متقبلا](إذا أصبح)
Бу дуо тонг вақтида айтилади.
Маъноси: "Илоҳим! мен сендан фойдали илм, ҳалол-пок ризқ ва қабул бўладиган амал –қилишимни- сўрайман".
Изоҳ: Бу ҳадис Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинган онамиз ҳадиснинг давомида Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу дуони ҳар бомдод намозидан сўнг ўқишларини ҳам таъкидлаб ўтганлар.
96 - [أستغفر الله وأتوب إليه](مائة مرة في اليوم)
Ушбу дуони бир кунда юз маротаба ўқилади.
Маъноси: "Оллоҳга истиғфор айтаман ва унга тавба қиламан".
Изоҳ: Саҳиҳ ҳадисда ривоят қилинишича Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам айтадиларки: "Оллоҳга истиғфор айтинглар! Ва унга тавба қилинглар! Мен Оллоҳга бир кунда юз мартадан кўп тавба қиламан". Саҳобалар ҳам биз битта мажлиснинг ўзида Пайғамбар алайҳиссаломни етмиш мартадан ортиқ истиғфор айтиб тавба қилганликларини ҳисобига етганмиз! -дейдилар. Маълумки бутун оламда ўзининг хожаси бўлган Оллоҳдан беҳожат бўлган биронта ҳам махлуқ йўқ! Худди Оллоҳ таоло билан бирор махлуқнинг ўртасида тоатдан бошқа ҳеч қандай алоқа бўлмаганидек. Кимики Оллоҳга бошқалардан кўра итоаткорроқ бўлар экан, албатта у Оллоҳнинг наздида бошқалардан кўра мукаррам, Оллоҳга алоқаси мустаҳкам ва Оллоҳга яқинроқдир. У фалончи ёки фалончининг фарзанди бўлишидан қатиий назар.
97 - [أعوذ بكلمات الله التامات من شر ماخلق] (ثلاث مرات إذا أمسى)
Бу дуони эса кечки вақт уч бор ўқилади.
Маъноси: "Оллоҳнинг калималаридан, яратганларининг ёмонлигидан паноҳ тилайман".
Изоҳ: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда бир кишини чаён чақиб олар экан. У киши кечаси билан ухламай чиқади. Кейин Пайғамбар алайҳиссаломга бу кишини чаён чақиб кечаси ухламаганлигини хабар қилишади. Шунда Росулуллоҳ саллаллоҳ алайҳи васаллам кеч киритганда мана бу дуони ўқимабдими? Агар ўқиганда тонг оттиргунча чаённинг чаққани зарар бермасди! -дедилар. Шунга яқинроқ яна бир ривоят саҳобалардан бири мен Росулуллоҳ саллаллоҳ алайҳи васалламнинг олдиларида ўтирган эдим. Тўсатдан бир киши келиб ё Росулуллоҳ! Мени бу кеча чаён чақиб олди, кейин субҳга қадар ухламай чиқдим! –деди. Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам нима? у одам чаён! –деди. Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам агар сен кеч кирганда ушбу дуони ўқиганингда, тонг оттиргунингча Оллоҳнинг изни ила сенга бирор нарса ҳам ҳеч қандай зарар бера олмасди! –дедилар. Бошқа бир ривоятда Пайғамбар алайҳиссалом кимики бир ерга тўхтаб у ерда шу дуони ўқир экан, бу ердан кетгун қадар унга ҳеч қандай нарса зарар бермайди! -деб марҳамат қилганлар.
98 - [اللهم صل وسلم على نبينا محمد](عشر مرات)
Бу дуони ўн марта ўқилади.
Маъноси: "Парвардигоро! Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга салавотлар ҳамда саломлар йўллагин".
Изоҳ: Пайғамбар алайҳиссаломга салавот ва саломлар йўллашнинг фазилати ва унга бериладиган ажру савобларнинг кўплиги ҳақида аввалда сўзладик. Дуоларнинг сўнгида салавот ва салом айтиш дуоларнинг ижобат бўлишига катта таъсири бор албатта. Шунинг учун муаллиф ҳам салавот ва салом айтишни кундузги ва кечки зикрларнинг охирида келтирган бўлсалар керак.
28 - أذكار النوم
Ухлашдан аввал ўқиладиган дуолар.
99 - [يجمع كفيه ثم ينفث فيهما فيقرأ فيهما: بسم الله الرحمن الرحيم ﮁ ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﮀ الإخلاص: ١ – ٤
بسم الله الرحمن الرحيم ﮁ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿﮀ الفلق: ١ – ٥
بسم الله الرحمن الرحيم ﮁ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮀ الناس: ١ - ٦
ثم يمسح بهما ما استطاع من جسده يبدأ بهما على رأسه ووجهه وما أقبل من جسده](يفعل ذلك ثلاث مرات)
Ухлашдан аввал икки қўлини дуо қилаётган кишидек очади. Кейин эса бисмиллоҳни айтиб, ушбу сураларни қулҳуваллоҳу аҳадни, қулъаузу бироббил фалақни ва қулъаузу бироббиннасни ўқийди. Сўнг икки кафтига нафх уриб, кейин бу икки қўлини бош, юз ва олди тарафидан бошлаб, баданига қўли етганича суртади. Шу тарзда уч бор такрорлайди.
Сўнг бақара сурасидаги оятал курсийни ва суранинг охиридаги аманар-росул оятини ўқийди.
100 - ﮁ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵﯶ ﯷ ﯸ ﯹﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﮀ البقرة: ٢٥٥
Бу оятал курсийнинг маъноси аввалда ўтди.
101 -ﮁ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫﮬ ﮭ ﮮ ﮯﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀﰁ ﰂ ﰃ ﰄ ﰅ ﰆﰇ ﰈ ﰉ ﰊ ﰋ ﰌ ﰍ ﰎ ﮀ البقرة: ٢٨٥ - ٢٨٦
Маъноси: 285. Пайғамбар ўзига Парвардигоридан нозил қилинган нарсага иймон келтирди ва мўминлар (ҳам иймон келтирдилар). Оллоҳга, фаришталарига, китобларига ва пайғамбарларига иймон келтирган ҳар бир киши (айтди): «Унинг пайғамбарларидан бирон кишини ажратиб қўймаймиз». Ва «Эшитдик ва итоат этдик. Парвардигоро, гуноҳларимизни мағфират қилишингни сўраймиз. Ва фақат Ўзингга қайтажакмиз», дедилар. 286. Оллоҳ ҳеч бир жонни тоқатидан ташқари нарсага таклиф қилмайди. (ҳар кимнинг) қилган (яхши) амали ўзи учундир ва (ёмон) амали ҳам ўзининг бўйнигадир. Парвардигоро, агар унутган ёки хато қилган бўлсак, бизни азобингга гирифтор айлама! Парвардигоро, бизларнинг зиммамизга биздан илгари ўтганларнинг буйинларига қўйган юкингни юклама! Парвардигоро, бизларни тоқатимиз етмайдиган нарсага зўрлама! Бизларни афв эт, (гуноҳларимизни) мағфират қил, (ҳолимизга) раҳм айла! Ўзинг хожамизсан! Бас, бу кофир қавм устига Ўзинг бизни ғолиб қил!
102 - [باسمك ربي وضعت جنبي وبك أرفعه فإن أمسكت نفسي فارحمها وإن أرسلتها فاحفظها بما تحفظ به عبادك الصالحين]
Маъноси: "Сенинг исминг ила ёнимни қўйдим. Ва уни сенинг номинг ила кўтараман. –яъни уйғонаман- Агар жонимни ушлаб қолсанг, -руҳимни жасадимга қайтармасанг- ўзинг раҳм айла! Агар уни қўйиб юборсанг, -жонимни қайтариб берсанг- уни солиҳ бандаларингни ҳимоя қиладиган нарса билан асрагин".
Изоҳ: Пайғамбар алайҳиссалом бошқа ривоятларда саҳобаларнинг бирига шу ҳадиснинг авваллида тўшагингни қоқиб ол, чунки тўшагингда нима нарсалар борлигини билмайсан деб, сўнг ушбу дуони таълим қилган эканлар. Мулла Али қори "Мушкотул Масобиҳ"нинг шарҳи "Мирқотул Мафотиҳ"да Тоййибийнинг бу ҳадисга қилган шарҳларини келтирадилар. Тоййибий айтадиларки: " Тўшакда нима нарса борлигини билмайсан! -деган сўзлари тупроқ, тош, ҳашаротлар каби зарар берадиган нарсалардан ҳазарда бўлиш учун огоҳ этишларидир". Имоми Нававийдан ҳам нақл қилишларича у зот шундай марҳамат қиладилар:" Бунинг маъноси тўшагига ётишидан аввал уни қоқиб олиши мустаҳаб бўлади. Чунки унинг ичида илон, чаён каби заҳарли ҳашаротлар кириб олган бўлиши мумкин, у уларни билмай ётиб олса, албатта зарар бериши муқаррар. Изорини бир четини ушлаб, изори билан тўшагини қоқсин яъни қўлини ҳам эҳтиёт қилмоғи лозим. Кейин эса ривоят қилинган дуони ўқисин.
103 - [اللهم إنك خلقت نفسي وأنت توفاها لك مماتها ومحياها إن أحييتها فاحفظها وإن أمتها فاغفر لها اللهم إني أسألك العافية]
Маъноси: "Илоҳим! сен менинг жонимни –яъни мени- яратдинг! Ва сен уни вафот эттирасан. Нафсимнинг ўлими ҳам ҳаёти ҳам сенгадир –яъни сенинг қўлингдадир- Агар унга умр ато қилсанг, уни ўзинг асра! Агар уни вафот эттирсанг, уни мағфират этгин. Илоҳим! мен сендан офият сўрайман".
Изоҳ: Бу ҳадиснинг шарҳида уламолар шундай марҳамат қиладилар: Нафсим, яъни руҳимни яратдинг. Уни ўлдириш ва қайта тирилтириш ҳам сенинг қўлингда, бунга сендан ўзга ҳеч ким қодир эмас. Сен ўлдиргувчи ва тирилтиргувчи ва ҳамма нарсага қодир зотсан. Агар жонимни ўлдирмай яна умр берган бўлсанг, уни ҳар қандай офату балолардан асрагин. Агар жонимни баданимдан жудо қилсанг, ўзинг мағфират қил. Сендангина офиятни сўрайман. Офият Оллоҳ таоло бандасини ҳар қандай касаллигу балолардан асраши демакдир.
104 - [اللهم قني عذابك يوم تبعث عبادك] (ثلاث مرات)
Бу дуони уч марта ўқилади.
Маъноси: "Парвардигоро! Мени, бандаларингни қайта тирилтирадиган кунда азобу уқубатингдан асрагин".
Изоҳ: Абу Довуд ва Насоиийнинг "Сунан"ларида Ҳафса розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади, у онамиз айтадиларки: "Агар Пайғамбар алайҳиссалом ухламоқчи бўлсалар, ўнг қўлларини ўнг яноқлари остига олардилар, сўнг ушбу дуони уч марта такрор этардилар".
105 - [باسمك اللهم أموت وأحيا]
Эй Илоҳим! сенинг исминг ила ўламан –яъни ухлайман- ва сенинг исминг ила тириламан. –яъни уйғонаман!.
Изоҳ: Уламолар айтадиларки: "Мўъмин киши ухлашидан аввал гўё ўзини ўлимга кириб кетаётгандек ҳис қилиб, барча гуноҳлардан тавба қилган ҳолда таҳоратли бўлиб, зикрлар қилиб, юзини худди қабрда қиблага юзлангандек юзлатиб, ўнг тарафи билан ён бошлаб ётмоқлиги лозим".
106 - [سبحان الله (ثلاثا وثلاثين) والحمد لله (ثلاثا وثلاثين) والله أكبر (أربعا وثلاثين)]
Субҳаналлоҳни ўттиз уч марта, алҳамдулиллаҳни ўттиз уч марта, Оллоҳ акбарни эса ўттиз тўрт марта айтади.
Изоҳ: Саҳиҳул Муслимда ва бошқа ҳадис тўплам китобларида ҳам ривоят қилинишича Фотима онамиз Мусулмонлар кўп ерларни фатҳ қилиб қўлларида қуллардан иборат бўлган хизматчилар кўпайиб қолганда, Али розияллоҳу анҳуни Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламдан хизматчи талаб қилиб у зотнинг ҳузурларига жўнатган эдилар. Чунки Фотима онамиз Пайғамбардек зотнинг қизи бўлсаларда, ҳеч қандай хизматкорлари бўлмаган эди, шунинг учун ўз қўллари билан буғдойни тегирмонда янчар эдилар. Ҳатто бундай ишларни кўп қилганликларидан қўллари ҳам ёрилиб кетган эди. Бир кеча Пайғамбар алайҳиссалом қизлари Фотима розияллоҳу анҳонинг уйларига кириб келдилар. Фотима онамиз турмуш ўртоғи Али розияллоҳу анҳу билан эндигина тўшакларига ётган эдилар. Пайғамбар алайҳиссалом уларнинг олдиларига келганларида у икковилари ўринларидан турмоқчи бўлдилар. Шунда Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам қимирламанглар! –деб уларнинг ўрталарига ўтирдилар. Сўнг мен сизларга ходимдан ҳам яхшироқ нарсани бераман! -дедилар. Кейин айтдиларки: "Агар тўшакларингизга ётсангизлар, ўттиз уч марта субҳаналлоҳ, ўттиз уч марта алҳамдулиллаҳ, ўттиз тўрт марта Аллоҳу акбар –бошқа бир ривоятда ўттиз уч марта Аллоҳу акбар- дейсизлар! Манашу сизларга ходимлардан афзалдир". Ривоят қилишларича Али розияллоҳу анҳу бу дуони асло ташламаган эканлар, ҳатто катта, оғир жангларда Жамал ва Сиффин каби маъракаларда ҳам ушбу тасбеҳ, ҳамд ва такбирларни айтишни қўймаган эканлар. Чунки бу дуо бандага дунё машаққатларидан оро бағишлайди. Камбағалликка чек қўяди. Охиратда эса ҳасанотлар тарозусини оғир қилади.
107 - [اللهم رب السموات السبع ورب العرش العظيم ربنا ورب كل شيء فالق الحب والنوى ومنزل التوراة والإنجيل والفرقان أعوذ بك من شر كل شيء أنت آخذ بناصيته اللهم أنت الأول فليس قبلك شيء وأنت الآخر فليس بعدك شيء وأنت الظاهر فليس فوقك شيء وأنت الباطن فليس دونك شيء اقض عنا الدين وأغننا من الفقر]
Маъноси: "Эй! Илоҳим! Етти осмонлару, буюк аршнинг ва бизларнинг Раббимиз! Ҳамда ҳамма нарсанинг Раббиси! Дону дунни ёриб, ундирувчиси! Таврот, Инжил ва фурқонни нозил қилгувчиси! Мен сендан менга ҳамма нарсанинг ёмонлигидан паноҳ беришингни илтижо қиламан! Сен ҳамма нарсанинг пешонасидан тутгувчидирсан! Эй Илоҳим! Сен аввалсанки, сендан аввал ҳеч нарса бўлмаган. Сен охирсанки, сендан кейин ҳеч нарса йўқ! сен зоҳирсан, сендан устун ҳам ҳеч нарса йўқ, сен ботинсан, сендан остда ҳеч нарса йўқ. Бизларнинг қарзларимизни ўзинг адо эт! Ва бизларни камбағалликдан озод қил".
108 - [الحمد لله الذي أطعمنا وسقانا وكفانا وآوانا فكم ممن لا كافي له ولا مؤوي]
Маъноси: "Бизларни таомлантириб, суғорган ва бизларга жой бериб, ҳар ишимизда мададкор бўлган Оллоҳга ҳамдлар бўлсин! Қанча-қанчалар борки, уларни жой билан таъминловчи ва ҳар ишларида мададкор бўлувчи ҳомий йўқ".
Изоҳ: Бу ҳадисни Имоми Муслим "Саҳиҳ"ларида Абу Довуд "Сунан"ларида ривоят қилганлар. Уламолар бу ҳадиснинг шарҳида шундай марҳамат қиладилар: "Бизларга ризқ бериб ва уни истеъмол қилишга имкон яратган ва бизларни бу неъматлардан фойдалантирган Оллоҳга ҳамдлар бўлсин! Ва осмондан сувлар нозил қилиб, ердан булоқлар чиқариб, бизларни суғорган Оллоҳга ҳамдлар бўлсин! Ҳамма ёмонликдан асраб бизларга иссиқ ва совуқдан сақлайдиган, бизлар учун бошпана масканлар таёрлаган Оллоҳга ҳамдлар бўлсин! Бу неъматлар барчаси фақатгина Оллоҳ таолонинг ўзидандир.
109 - [اللهم عالم الغيب والشهادة فاطر السموات والأرض رب كل شيء ومليكه أشهد أن لا إله إلا أنت أعوذ بك من شر نفسي ومن شر الشيطان وشركه وأن أقترف على نفسي سوءا أو أجره إلى مسلم]
Маъноси: "Парвардигоро! Эй ғайб ва ошкорни билгувчи! еру осмонларни яратгувчиси! ҳамма нарсанинг Раббиси ва подшоси! Гувоҳлик бераманки, сендан ўзга илоҳ йўқдир! Мен нафсимнинг ёмонлигидан, шайтоннинг ёмонлигидан ва у мени ширкка йўллашидан ёки -унинг тузоғига тушиб қолишдан- паноҳ беришингни илтижо қиламан. Ўзимга, ёки биронта мусулмонга ёмонлик қилиб қўйишимдан ҳам паноҳ беришингни тилайман".
Изоҳ: Имоми Бухорийнинг "Халқу Афъолил Ибод" -деб атаган китобларида Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар, у зот айтадиларки: "Абу Бакр розияллоҳу анҳу Пайғамбар алайҳиссаломга ё Росулуллоҳ саллаллоҳ алайҳи васаллам! менга бир нарсани ўргатсангиз! мен уни тонг оттирганимда ҳам кеч киритганимда ҳам ўқиб юрсам! -дедилар. Шунда Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дегин деб шу дуони айтишни васият қилдилар. Сўнг бу дуони тонг оттирганингда ҳам ўқи, кеч киритсанг ҳам ўқи ва тўшагингга ётганингда ҳам ўқигин! –дедилар.
110 - [يقرأ ﮁ ﭑ ﮀ تنزيل السجدة وتبارك الذي بيده الملك]
Сажда ва мулк яъни таборак сураларини ўқийди.
Изоҳ: Доримий, Термизий, Ибн Мардавайҳи Товусдан ривоят қилишган ҳадисда бу икки сурани қуръондаги барча суралардан олтмиш баробар афзаллигини баён қилганлар. Ибн Умардан бу икки сура қуръондаги суралардан олтмиш даража афзал! -деган лафз билан ривоят қилинган. Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Жобир айтадиларки: "Пайғамбар алайҳиссалом бу икки сурани ўқимасдан аввал ухламас эдилар".
111 - [اللهم أسلمت نفسي إليك وفوضت أمري إليك ووجهت وجهي إليك وألجأت ظهري إليك رغبة ورهبة إليك لا ملجأ ولا منجا منك إلا إليك آمنت بكتابك الذي أنزلت وبنبيك الذي أرسلت]
Маъноси: "Эй Илоҳим! мен ўзимни сенга таслим қилдим. Ишимни сенга топширдим. Юзимни сенга юзлатдим.-Савобингни умид қилиб, азобингдан қўрқиб- Сенга суяндим. Сенинг –ғазабингдан паноҳ топиш ва илтижо қилиш ҳам- фақат ўзингга қайтиш иладир. Сен нозил қилган китобга ва сен юборган пайғамбарга иймон келтирдим".
Изоҳ: Баро ибн Озибдан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбар алайҳиссалом бир кишига агар жойинга ётмоқчи бўлсанг, ушбу дуони ўқигин! -деб васият қиладилар. Кейин эса агар бу дуони ўқиб ётсанг! сўнг ўша кеча вафот қилсанг! фитратда –яъни ислом динида вафот қилган бўласан! –дедилар.
29 - الدعاء إذا تقلب ليلا
Кечаси ётган ўрнида у ёндан бу ёнга ағдарилганда ўқиладиган дуо.
112 - [لاإله إلا الله الواحد القهار رب السموات والأرض ومابينهما العزيز الغفار[
Маъноси: "Оллоҳдан ўзга илоҳ йўқ! Оллоҳ яккаю ягона, Қаҳҳор –ҳамма нарсага қудрати етадиган зотдир. Осмонлару, ер ва бу иккисининг ўртасидаги жамики мавжудодларнинг Раббисидир. У Азиз ва Ғаффор –жуда ҳам кечирувчи- зотдир".
30 - دعاء الفزع في النوم ومن بلي بالوحشة
Уйқусида чўчиб кетиб, ваҳима босган киши ўқийдиган дуо.
113 - [أعوذ بكلمات الله التامات من غضبه وعقابه وشر عباده ومن همزات الشياطين وأن يحضرون]
Маъноси: "Оллоҳнинг мукаммал калималари ила унинг ғазабидан, азобидан, бандаларининг ёмонлигидан ва шайтонларнинг васвасаларидан ва шайтонларни менга келишларидан паноҳ тилайман".
Изоҳ: Имом Молик "Мувотто"ларида ривоят қилишларича, Холид ибн Валид Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга мен уйқумда қўрқаман! -дедилар. Шунда Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам мана бундай дегин! -деб шу дуони ўргатган эканлар. Имом Аҳмаднинг "Муснад"ларида Валид ибн Валид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, у зот Пайғамбар алайҳиссаломга мен қўрқув сезаман! -дедилар. Шунда Пайғамбар алайҳиссалом унга агар жойингга ётсанг! -деб сўнг мана шу дуони таълим қилдилар. Кейин эса Шайтон сенга ҳеч зарар бера олмайди ва яқин ҳам келмайди! -дедилар. Амр инб Шуайб оталаридан, у киши боболаридан ривоят қиладилар, айтадиларки: Пайғамбар алайҳиссалом бизларга уйқу вақтида чўчисак нима дейишимиз кераклигини таълим қилардилар! -деб сўнг шу дуони зикр қилдилар. Яна бошқа бир ривоятда шу дуони ўқиганларга шайтонлар асло зарар бера олмайди! -деб марҳамат қилганлар. Имоми Термизий "Сунан"ларида ривоят қилишларича, Абдуллоҳ ибн Амр бу дуони фарзандларидан балоғатга етганларига талқин қилар эканлар. Ҳали балоғатга етмаганларига эса бу дуони қоғозга ёзиб, бўйнига илиб қўяр эканлар.
31 - مايفعل من رأى الرؤيا أو الحلم
Ёмон туш кўрган киши нима қилиши керак.
114 - (أ) [ينفث عن يساره](ثلاثا)
Аввало чап тарафига уч марта тупуради –яъни оз миқдорда сўлак аралаш ҳаво пуфлайди.
(ب) [يستعيذ بالله من الشيطان ومن شر ما رأى](ثلاث مرات)
Кейин эса уч марта шайтоннинг ёмонлигидан ва у тушида кўрган нарсаларнинг ёмонлигидан Оллоҳдан паноҳ тилаб истиъозони –айтади. –Яъни аъузу биллаҳи минашшайтониррожим! -дейди.
(ج) [لا يحدث بها أحدا]
Кўрган тушини ҳеч кимга айтмайди.
(د) [يتحول عن جنبه الذي كان عليه]
Ётган томонини алмаштиради –масалан чап ён боши билан ётган бўлса, энди ўнг ён бошини босиб ётади.
115 - (ز) [يقوم يصلي إن أراد ذلك]
Агар ҳоҳласа ўрнидан туриб нафл намоз ўқийди. –Чунки Оллоҳ таоло "Раъд" сурасининг йигирма саккизинчи оятида шундай дейди:
ﮁ ﰏ ﰐ ﰑ ﰒ ﰓ ﰔ ﮀ الرعد: ٢٨
" Огоҳ бўлингизким, Оллоҳни зикр қилиш билан қалблар ором олур".
Шак-шубҳасиз намоз Оллоҳ таолога қилинган зикрларнинг энг улуғидир. Бу ҳақда ҳам Оллоҳ таоло "анкабут" сурасининг қирқ бешинчи оятида шундай марҳамат қилади:
ﮁ ﯪ ﯫ ﯬﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﮀ العنكبوت: ٤٥
Аниқки, Оллоҳни зикр қилмоқ (барча нарсадан) улуғроқдир.
Яъни намоз ўқиб Оллоҳ таолони зикр этиш, энг улкан зикрдир.
32 - دعاء قنوت الوتر
Витр намозида ўқиладиган қунут дуолари.
116 - [اللهم اهدني فيمن هديت وعافني فيمن عافيت وتولني فيمن توليت وبارك لي فيما أعطيت وقني شر ما قضيت فإنك تقضي ولا يقضى عليك إنه لا يذل من واليت [ولايعز من عاديت]تباركت ربنا وتعاليت]
Маъноси: "Парвардигоро! Мени, сен ҳидоят қилганлар қатори, ҳидоят қил! Ва офият ато қилганлар қатори, менга ҳам офият бер, ўзингга дўст тутганлар қатори, мени ҳам дўст тутгил! Ва менга берган неъматларингни, баракотли қил! Қазои ҳукмларингни ёмонларидан ўзинг мени асрагин! Албатта сен, -бутун коинот устидан- ҳукм қилгувчидирсан! Сенга биров –қаршингга- ҳукм қила олмас. Сен дўст тутган кимса, ҳаргиз хор бўлмас! Сен душман тутган кимса, ҳаргиз азиз бўлмас. Эй Раббимиз! сен баракотли ва олийдирсан".
Изоҳ: Бу ҳадис Ҳасан розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган бўлиб, ҳадиснинг охирида шундай дейдилар: "Менга бобом Саллаллоҳу алайҳи васаллам бу дуони ўргатиб қўйдилар". Ҳадиснинг шарҳида уламоларнинг изоҳларидан баъзиларини келтирамиз, улар айтадиларки: "Мени ҳидоятдагилар сафига киритгин, худди Сулаймон алайҳиссалом қилган дуодек у зот "Намл" сурасида мени раҳматинг ила солиҳ бандаларинг қаторига киритгин! -деган эдилар. Офиятни насиб қил ва офият ато қилганлар сафига қўш! Офият ҳар бир офату балодан саломат қилмоғидир. Валийларинг қатори мени ҳам валий яъни дўст тутгил! Ва менга ҳар бир берган нарсаларда баракани насиб қил!Бу баракани ҳар бир менга ато қилган саломатликми, молу давлатми, илму маърифатми жамики менга насиб қилган неъматларингда баракани инъом этгил! Ва ҳар қандай хатар ва ёмонликлардан ҳар кунида нозил қилаётган зарарлардан ўзинг асра! Пайғамбар алайҳиссаломдан бошқа бир ҳадисда қадарни фақатгина дуо қайтаради, умрни эса фақатгина яхшилик узоқ қилади! –деб марҳамат қиладилар. Оллоҳ Сен барча нарсани қазои қадарини белгиловчисидирсан. Сенинг қазо ва ҳукмларингни ҳеч ким қайтара олмас. Сен дўст тутган киши азиз бўлиб, уни ҳеч ким хор қила олмас. Кимда ким Оллоҳга душман бўлса, у ҳаргиз азиз бўлмас, гарчи дунёда унга бир оз бойлик ва қулайлик берилган бўлсада абадий ва ҳақиқий иззатга мушарраф бўлмайди. Чунки ҳақиқий иззат тоат ила топилади. Сен Муборак ва олийдирсан! Албатта бу дуони Оллоҳ таолодан ўзгага айтилмайди. Ва лойиқ ҳам эмас. Бу ҳадис жавомиул калим етук балоғатли бўлган ҳадислар туркумига киради. Чунки Пайғамбар алайҳиссалом набиралари Ҳасан розияллоҳу анҳуга ўргатган сўзларнинг аввалги бештаси дуо, кейинги тўртаси эса Оллоҳ таолога санодир".
117 - [اللهم إني أعوذ برضاك من سخطك وبمعافاتك من عقوبتك وأعوذ بك منك لا أحصي ثناء عليك أنت كما أثنيت على نفسك]
Маъноси: "Эй! Парвардигоро! Мен ризолигинг билан ғазабингдан паноҳ сўрайман, офиятинг ила азобингдан паноҳ тилайман, мен сендан, менга бўладиган –ғазабингдан – паноҳ беришингни сўрайман. Сенга бўлган сано-мақтовнинг саноғига ета олмайман. Сен ўзингга сано айтганинг кабидирсан".
Изоҳ: Имоми Муслимнинг "саҳиҳ" тўпламларига бўлган шарҳлардан бирида Имом Абу Сулаймон Хаттобийнинг бу ҳадисга берган изоҳларини келтирилади. У зот айтадиларки: "Бу дуода гўзал маъно бор. У маъно шундан иборатки Пайғамбар алайҳиссалом Оллоҳ таолодан Унинг ризолиги ила ғазабидан паноҳ беришини, офияти ила азобидан паноҳ беришини тиладилар. Ваҳоланки ризо билан ғазаб бир-бирига қарама-қарши нарсадир. Шунингдек офият билан азоб ҳам бир-бирига зиддир. Оллоҳнинг ўзидан паноҳ сўрашга келганда эса, унинг ҳеч қандай тенгги бўлмаганлиги учун, Оллоҳнинг ўзидангина паноҳ тиладилар. Дуода ибодатларни тўла-тўкис бажара олмаганликдан истиғфор айтилмоқда. Сенга бўлган сано-мақтовнинг саноғига ета олмайман яъни бунинг уддасидан чиқа олмайман, тоқат ҳам қила олмайман. Молик раҳимаҳуллоҳ айтадиларки: "Сенинг неъмат ва эҳсонларингни ва сен ҳақли бўлган саноларнинг ҳисобига ета олмайман. Сен ўзингга сано айтганинг кабидирсан! Яъни банда бу сўзи билан ўзининг қосирлигини, санонинг ниҳоясига ета олмаслигини тан олади. Шунинг учун буни Оллоҳнинг ўзига топширади. Чунки ҳар қанча Оллоҳга санолар, мақтовлар ва ҳамдлар айтилмасин унинг ниҳоясига ҳаргиз етиб бўлмайди".
118 - [اللهم إنا نستعينك ونستغفرك ونؤمن بك ونتوكل عليك ونثني عليك الخير ونشكرك ولانكفرك ونخلع ونترك من يفجرك اللهم إياك نعبد ولك نصلي ونسجد وإليك نسعى ونحفد نرجوا رحمتك ونخشى عذابك إن عذابك بالكفار ملحق]
Маноси: "Эй! Илоҳим! Биз фақат Сендан ёрдам сўраймиз ва Сендан мағфират тилаймиз. Сенга иймон келтирамиз, Сенга таваккул қиламиз, Сенга яхши санолар айтамиз, Сенга шукр қиламиз, Сенга кофир бўлмаймиз, Сенга бўйин эгамиз ва Сенга кофир бўлган кимсаларни тарк қиламиз, Илоҳим! Биз Сенгагина ибодат қиламиз, Сенгагина намоз ўқиб, сажда қиламиз ва Сенгагина сайи ҳаракатлар қилиб, Сен томон ошиқамиз. Раҳматингдан умидвормиз, азобингдан эса қўрқамиз. Албатта азобинг, кофирларга етгувчидир.
Изоҳ: Бу ваъдага чуқурроқ эътибор беринг! Ҳар кеча Эй Оллоҳ мен фақатгина сендан ёрдам сўрайман ва сенгагина истиғфор айтаман деб сўнг бошқага ибодат қилса киши ёки бошқадан ёрдам сўраса, яъни Оллоҳдан бошқаси қодир бўлмайдиган ишларда ундан ўзгасидан ёрдам сўраса ёки бошқасига иймон келтирса, бошқасини мақтаб унга мадҳлар ўқиса, неъматлар соҳиби унитилиб бошқаларга миннатдорчилик билдирилса, ва ҳақ зотга ношукурлик қилинса, қолган ваъдаларни ҳам ҳар куни кечаси айтиб, сўнг бу ваъдага хилоф қилиб юрилса, ва кимга ваъда берилганига ҳам парво қилинмаса, кулгили ҳолат эмас бу? Оллоҳ ўзи ҳидоят берсин ва бундай ваъдавозликдан ўзи асрасин.
33 - الذكر عقب السلام من الوتر
Витр намозини ўқиб бўлиб, салом берилгач ўқиладаиган дуо.
Витрдан сўнг салом бериб бўлиб қуйидаги дуони уч марта айтади. Учинчисида овозини баланд кўтаради ва чўзиб ўқийди:
119 - [سبحان الملك القدوس] ثلاث مرت والثالثة يجهر بها ويمد بها صوته يقول [رب الملائكة والروح]
Маъноси: "Бутун оламлар подшоси Қуддус зотга тасбеҳлар бўлсин! У барча Малоикаларнинг ҳамда Жаброил алайҳиссаломнинг Раббисидир".
34 - دعاء الهم والحزن
Ташвиш ва хафалик ҳолларда ўқиладиган дуолар.
120 - [اللهم إني عبدك ابن عبدك ابن أمتك ناصيتي بيدك ماض في حكمك عدل في قضاؤك أسألك بكل اسم هو لك سميت به نفسك أو أنزلته في كتابك أو علمته أحدا من خلقك أو استأثرت به في علم الغيب عندك أن تجعل القرآن ربيع قلبي ونور صدري وجلاء حزني وذهاب همي]
Маъноси: "Эй Илоҳим! Мен сенинг қулингдирман. Қулингни ўғлиман. Чўрингни ўғлиман. Пешонам сенинг қўлингдадир. –яъни мен сенинг ҳукминг остидадирман- Ҳукминг менинг –устимда- жорийдир. Менинг устимда қилган қазоинг адолатдир. Сен ўзингни номлаган ёки китобингда нозил қилган, ёки халқингдан бировга билдирган, ёки сенинг ҳузурингда, ғайб илмингда беркитиб қўйган ҳар бир исмларинг билан сендан қуръонни қалбимнинг баҳори, кўнглимнинг нури, ва хафалигимни жилови, ғамимни аритгувчи қилишингни сўрайман".
Изоҳ: Баъзи шарҳловчи уламолардан: "Мен сенинг қулингман! қулингни ўғлиман ва чўрингни ўғлиман! -деган сўз ниҳоятда даражада ўзини қул эканлигини эътироф этиш демакдир. Чунки қулингман! -деб кифояланмади, балки ота ва онасини ҳам қуллар эканлигини, ўзини эса ўша қулларнинг фарзанди эканлигини тан олаяпти, албатта бу ўта ҳокисорликдир. Пешонам сенинг қўлингдадир! –деган сўзи, ҳукминг менинг устимда жорий деган маънодар киноядир. Менинг устимда қилган қазоинг адолатдир. Яъни адолат сенинг сифатинг бўлганлиги учун, фақатгина адолат билан ҳукм қиласан. Адолатнинг асл маъноси эса ҳар нарсани ўз ўрнига қўймоқдир. Зулм эса унинг зидди бўлиб қўйиш лозим бўлган ўриндан бошқа ўринга қўймоқдир. Дуо одобларидан банда агар дуо қилмоқчи бўлса аввало ўзининг қул эканлигини изҳор этади, чунки бундай ҳол дуони ижобат бўлиши учун асосий сабаблардан бири бўлади. Оллоҳ таоло карим меҳрибон зотдир, агар банда унга ўзини ҳокисор қилиб дуосида ёлвориб тиланар экан, албатта унинг дуосини ижобат қилади". Дуонинг охирида Оллоҳ таолонинг исмларини васила қилиб ҳожатини сўрайди. У исмлар билан Оллоҳ таоло ўзини номлаганми ёки китобида нозил қилганми ёки қайсидир Пайғамбарга билдирганми ёки бандаларидан кимгадир билдирганми ёки ҳеч кимга билдирмай уни ғайб илмида сақлаб олиб, уни ўзидан бошқа биров билмайдиган бўладими, хуллас барча исмларини васила қилиб банда ҳожатини ўташини тилайди. Қуръонни банданинг қалбига баҳор қилиб бериши яъни қалбига хурсандчилик киритгувчи балки шодликни аритмайдиган бўлишидир. Киши баҳорда бошқа фаслларга қараганда очилиб сочилиб, шоду хуррам бўлади ва ғаму ғуссалардан қутулади. Чунки юракнинг ёзилиши сабаб инсондан сиқилишлар кетади. Қалбнинг нурафшон бўлиши ҳам унинг ёзилишига боғлиқдир. Кейин эса бутун хафачилигини кетказишини сўрайди. Бошқа ривоятларда келишича ҳадиснинг охирида агар шундай дуо қилса, Оллоҳ таоло унинг барча хафачилигини кетказади ва унинг ўрнига хурсандчиликлар ато қилади! –деб Пайғамбар алайҳиссалом марҳамат қиладилар".
121 - [اللهم إني أعوذ بك من الهم والحزن والعجز والكسل والبخل والجبن وضلع الدين وغلبة الرجال]
Маъноси: "Парвардигоро! Менга ташвишу маҳзунликдан, ожизликдан, ялқовликдан, бахилликдан, қўрқоқликдан, қарзни кўпайиб кетиши ва кишиларни нг менга ғолиб бўлишларидан паноҳ беришингни тилайман".
Изоҳ: Имоми Бухорийнинг "Саҳиҳ ҳадислар тўплами" да Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, у зот айтадиларки: "Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Толҳага хайбарга бормоқчиман менга йўлда хизмат қиладиган болалардан ахтариб кўрчи! –дедилар. Абу Толҳа мени маркабга мингаштириб олдилар. Ўшанда мен балоғат ёшига яқинлашиб қолган эдим. Кейин Пайғамбар алайҳисссаломга хизмат қилиб йўлга чиқдим. У зот қачон бир ерга тўхтасалар ўша ерда мана бундай дер эдилар:
اللَّهُمَّ إِنِّى أَعُوذُ بِكَ مِنَ الْهَمِّ وَالْحَزَنِ ، وَالْعَجْزِ وَالْكَسَلِ ، وَالْبُخْلِ وَالْجُبْنِ ، وَضَلَعِ الدَّيْنِ ، وَغَلَبَةِ الرِّجَالِ
Мен уни у зотдан кўп эшитардим". Уламолар ҳадиснинг шарҳида айтадиларки: "Қарзнинг кўпайиб кетишидан мақсад эгаси қистаб келиб турган ва тўлашга ҳеч қандай моли бўлмаган пайтлардир. Оллоҳ ўзи асрасин! Баъзилари айтадиларки: "Агар қарз ғами қалбга кирса ақлдан ҳам анча мунчасини йўқотади". Эркакларнинг ғолиб бўлиши эса уларнинг унга бўлган қаттиқлик ва қўрслик қилишларидир. Кўпинча улар яъни қарз бериб кейин қўполлик қиладиганлар золим кишилар бўладилар". Оллоҳ асрасин! Кирмоний айтадиларки: " Бу дуо "Жавомиул Калим" остига дохилдир. Чунки разолатнинг турлари учта бўлиб, улар нафсоний, баданий ва хорижийдир. Нафсоний разолат инсоннинг қувватига қараб ҳаракат қилади. У ҳам уч турли бўлади: Ақлий, ғазабий ва шаҳвонийдир. Ғам-ғуссалар ақлийсига тааллуқли. Қўрқоқлик эса ғазабийсига таааллуқли. Бахиллик эса шаҳвонийсига таааллуқли. Ожизлик ва дангасалик баданийсига таааллуқли. Ғолиблик қаҳр эса хорижийсига таааллуқлидир. Бу дуо бу турларнинг барчасидан паноҳ сўрашни ўз ичига олади". Шунинг учун ҳам бу дуо "Жавомиул Калим" деб аталишига лойиқдир".
35 - دعاء الكرب
Бошга қайғу тушганда ўқиладиган дуолар.
122 - [لا إله إلا الله العظيم الحليم لا إله إلا الله رب العرش العظيم لا إله إلا الله رب السموات ورب الأرض ورب العرش الكريم]
Маъноси: "Улуғ ва Ҳалим Оллоҳдан ўзга ҳеч қандай илоҳ йўқ! Аршнинг Улуғ Раббисидан ўзга ҳеч қандай илоҳ йўқ! Осмонлару ернинг Раббиси ва аршнинг Раббиси бўлган Карим Оллоҳдан ўзга ҳеч қандай илоҳ йўқ".
Изоҳ: Ибн Аббосдан ривоят қилинишича, у зот айтадиларки: Пайғамбар алайҳиссалом бу дуони қайғу пайтларда ўқир эдилар. Тобарий айтадиларки:"Салафлар Оллоҳ уларни раҳматига олсин! Бу дуони ўртага қўйиб дуо қилар эдилар яъни васила қилиб тилакларини сўрардилар. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда у зот айтадиларки: "Пайғамбар алайҳиссаломни бирор бир иш хаёлларини паришон қилса, яъни ваҳимага солиб бошларини қотирса, шу дуони ўқир эдилар".
123 - [اللهم رحمتك أرجو فلا تكلني إلى نفسي طرفة عين وأصلح لي شأني كله لا إله إلا أنت]
Маъноси: "Эй Илоҳим! Раҳматингдан умидворман. Мени бирор лаҳза ҳам ўзимга топшириб қўймагин! Ва барча ишларимни ўзинг раво қил! Сендан ўзга ҳеч қандай илоҳ йўқ".
Изоҳ: Имом Розий айтадиларки: "Қайсики мусулмон бу дуони солиҳ ва содиқ ният билан айтар экан, албатта Оллоҳ таоло унинг дуосини ижобат қилади. Чунки у зорлик билан қалби синиқ ҳолатда дуо қилганлиги учун Оллоҳ ўзи қуръонда хабар қилганидек у бандадан дуони қабул қилади". Қатода айтадиларки:"Оллоҳ таолонинг мана бу ояти нозил бўлганда:
ﮁ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﮀ الإسراء: ٧٤
74. Агар Биз сизни (ҳақ йўлда) собитқадам қилмаганимизда, сиз уларга бир қадар мойил бўлишингизга оз қолди.
Пайғамбар алайҳиссалом эй Илоҳим! Мени кўз очиб юмгун қадар ҳам ўзимга топшириб қўймагин! –дедилар.
124 - [لا إله إلا أنت سبحانك إني كنت من الظالمين]
Маъноси: "Сендан ўзга ҳеч қандай илоҳ йўқ! Сен барча айб-нуқсонлардан покдирсан. Албатта мен ўзимга жабр қилгувчилардан бўлдим".
Изоҳ: Уламолар айтадиларки: "Бу калималар агар хушуъ ва хузуъ яъни уйғоқ қалб билан ва Оллоҳга тавҳидни таҳқиқ қилган ҳолда ўқилса, дунёда қайғуларни кетказишда ва охиратда раҳмату олий даражаларга эга бўлишда жуда катта аҳамияти бор. Юнус алайҳиссалом бу дуони китнинг қорнида ўқиган эдилар. Бу Пайғамбарнинг қилган дуосининг маъноси эй Оллоҳ! Сен инсонни балиқнинг қорнида ҳам сақлашга қодирсан, сендан ўзгаси бунга қодир эмас. Мен заиф бечорадирман ўзимга жабр қилиб қўйдим. Ҳасан айтадиларки: "Кимики ўзининг заифлигига иқрор бўлса қилган гуноҳини тан олса албатта дуоси ижобат бўлади. Оллоҳ Юнус алайҳиссаломдан дуосини қабул қилди. Фиравндан эса қабул қилмади. Чунки Юнус алайҳиссалом ўз гуноҳларига иқрор бўлдилар. Фиравн эса айбига иқрор бўлмади". Бир киши Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳузурларига келиб Ё Росулуллоҳ! Бу Юнус алайҳиссаломга хосми ёки ҳамма мўъминларга ҳам мумкинми?-деди. Пайғамбар алайҳиссалом бу барча мўъминларга ҳам тааллуқли! Оллоҳ таоло қуръони каримда:
ﮁ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮀ الأنبياء: ٨٨
"Шунингдек Биз мўъминларни ҳам қутқарурмиз"
Деганини билмайсанми? –дедилар. Ибн Баттол айтадилар, у кишига Абу Бакр Розий хабар қиладилар. У зот яъни Абу Бакр Розий айтадиларки: "Мен Исбаҳонда Абу Нуаймнинг уйида ҳадис ёзиб юрган кезларимда, у ерда бир шайх бўлар эди. Унинг исми Абу Бакр ибн Али эди. Фатво иши унинг қўлида эди. Бир куни уни олиб кетиб қамаб қўйишди. Кейин эса мен бир туш кўрдим. Тушимда Пайғамбар алайҳиссаломни кўрдим. Жаброил у кишининг ўнг тарафларида лабларини тинмай тасбеҳ билан қимирлатиб турган эканлар. Пайғамбар алайҳиссалом менга Абу Бакрга айтиб қўй! Саҳиҳул Бухорийда ривоят қилинган қайғу дуосин ўқисин! Чунки у дуо сабабли Оллоҳ қайғуларни кетказади! –дедилар. Тонг оттиргач дарҳол унинг ёнига бордим-да тушимни айтиб бердим. У дуо қилган эди кўп ўтмай озод этилди". Ибн Абу Дунё "Шиддатдан сўнг келувчи кенглик" деб аталмиш китобларида Абдулмалик ибн Умайрдан ривоят қиладилар. У айтадики: " Валид ибн Абдулмалик Усмон ибн Ҳаййонга хат ёзиб жўнатади. Хатда Ҳасан инб Ҳасанни юз дарра ургин! –дейди. Бунга мувофиқ бўлиб, уни тутиб келишларини талаб қилади. Сўнг уни олиб келишади. Унинг олдига Али ибн Ҳусайн келиб Эй!Амакимнинг ўғли фараж дуосини ўқинг! Оллоҳ сизга нажот бергай! –деди. Шунда у ўша дуони айтган эди. Усмон бошини бир кўтариб бу ҳақда айтилган сўзлар бўҳтонга ўхшаяпти, қўйиб юборинглар уни!-деди".
125 - [الله الله ربي لاأشرك به شيئا]
Маъноси: "Оллоҳ, Оллоҳ Раббимдир. Унга ҳеч нарсани шерик қилмасман".
Изоҳ: Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. У зот айтадиларки: "Пайғамбар алайҳиссалом эшикнинг икки кесакисини ушладилар, биз ўшанда уйнинг ичида эдик. Кейин айтдиларки: "Эй Бани Абдулмутталиб! Ҳозир ичларингизда сизлардан бошқа киши борми? Улар ҳа! синглимизнинг ўғли бор! -дедилар. Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам қавм қизининг ўғли ўша қавмдандир! –дедилар. Сўнг Пайғамбар алайҳиссалом уларга шундай дедилар: "Эй Бани Абдулмутталиб" агар сизларга бир қайғу келса ёки бир бало нозил бўлса ёки бир мусибат тушса, Оллоҳ" Оллоҳ Раббимдир. Унга ҳеч нарсани шерик қилмасман! –денглар".
36 - دعاء لقاء العدو وذي السلطان
Душман ёки султонга йўлиққанда ўқиладиган дуолар.
126 - [اللهم إنا نجعلك في نحورهم ونعوذ بك من شرورهم]
Маъноси: "Парвардигоро! Биз сени уларнинг бўйинларига –яъни олди тарафдан- қўямиз ва уларнинг ёмонликларидан паноҳ беришингни тилаймиз".
Изоҳ: Бошқа ривоятларда келишича Пайғамбар алайҳиссалом бу дуони душманга йўлиққанда ёки бир қавмнинг ёмонлигидан хавф хатар қилганларида ўқир эканлар. Абу Довуднинг "Сунан"ларининг шарҳида Айний раҳимаҳуллоҳ бу ҳадисга шундай изоҳ берадилар: "Биз Сени уларнинг бўйинларига қўямиз! –деган сўз уларнинг олдиларига рўпараларига қўямиз демакдир. Чунки душманга йўлиққанда юзма-юз бўлинади. Бу дуонинг мазмуни яъни улар бизларга ҳужум қилишни ирода қилган тарафдан уларни ушлагин эй Оллоҳ! Улар келаётган тарафдан бизларга ҳимоячи бўлгин! Уларнинг макр-ҳийласини фақатгина ўзинг радъ этишга қодирсан". Гўёки улар қазиган чуқурга ўзларини туширгин дегандек. Валлоҳу Аълам.
127 - [اللهم أنت عضدي وأنت نصيري بك أجول وبك أصول وبك أقاتل]
Маъноси: "Эй Илоҳим! Сен мени қўлловчимсан, мададкоримсан, сенинг ёрдаминг ила курашаман, ҳужум қиламан ва уруш қиламан".
Изоҳ: Ҳадиснинг шарҳида уламолар шундай дейдилар: "Пайғамбар алайҳиссалом агар ғазот қилсалар, ушбу дуони ўқир эдилар. Албатта "Оллоҳ таоло мўъмин бандаларидан қадимда ҳам ҳозирда ҳам нусратини дариғ тутмаган. Уларни душманлардан асраб келган. "Саҳиҳил Бухорий"да Оллоҳ таоло "Кимики менинг валийимга душман бўлар экан, мен унга уруш очаман! –дейди". Шунинг У Оллоҳ Нуҳнинг қавмини, Од ва Самуд қавмларини, Рас асҳобларини ва Лут билан Мадян аҳлини ҳалок қилди. Шунингдек Пайғамбарларни ёлғончига чиқарган, ҳақдан бўйин товлаган кофир халқларнинг барчасини бадном қилди. Ва мўъмин бандаларини ўз ҳимоясига олиб уларни нажотда қилди. Кофирларни эса аламли азобига грифтор қилди ва улардан биронтаси ҳам унинг азобидан қутулиб кета олмади. Пайғамбар алайҳиссаломга ва у зотнинг атрофларида жамланган саҳобаи киромларга ҳам Оллоҳ таоло нусратини бериб, уларни душманлари устидан ғалаба қозонтирди. Ва ўзининг калимасини ва динини барча динлар устидан ер юзида олий қилди. Натижада инсонлар ҳаммалари Оллоҳнинг динига тўда-тўда бўлиб кира бошладилар. Ер юзининг машриқу мағрибида ислом дини тарқалди".
128 - [حسبنا الله ونعم الوكيل]
Маъноси: "Оллоҳ кифоя қилгувчимиздир. Ва у қандай ҳам яхши вакилдир".
Изоҳ: Уламолар айтадиларки: "Бу дуони Иброҳим алайҳиссалом гулханга ташланганда айтдилар. Имом Бухорий Ибн Аббосдан келтирган ривоятда айтадиларки: "Иброҳим алайҳиссалом ўтга ташланганда охирги айтган нутқи манашу сўз бўлган эди". Оллоҳ таоло бу қиссани қуръони каримда ўзи ҳикоя қилган. Шунингдек Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам бу сўзни айтган эдилар. Батафсилроқ айтганда Пайғамбар алайҳиссалом ва у зотнинг асҳобларига Абу Суфён ва унинг одамлари мусулмонларга қарши жангга отланишгаликлари хабари етганда. Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам Асҳоблари Абу Бакр, Умар, Усмон, Али, Зубайр, Саъд, Толҳа, Абдурраҳмон ибн Авф, Ҳузайфа ибн Ямон, Абдуллоҳ ибн Масъуд, Абу Убайда инб Жарроҳлар билан биргаликда етмишда отлиқ бўлиб Мадинадан ташқарига чиқиб, "Ҳамроил Асад" деган ерга етиб келдилар. У ер Мадинадан уч мил узоқликда эди. Сўнг Оллоҳ таоло Абу Суфённинг қалбига қўрқув солди. У яна келган тарафига яъни Маккага қайтиб кетди. Йўлда Абдул Қайснинг карвонига йўлиқиб қолади. Уларга қаерга кетаяпсизлар! -деди. Улар Мадинага дейишди. Шунда Абу Суфён уларга мени номимдан Муҳаммадга бир хат етказа оласизларми? -Деди. Улар ҳа! –деб жавоб қилдилар. У айтдики: Агар Муҳаммадни учратсангизлар унга айтингларки: Бизлар унга ва унинг асҳобларига юриш қилиш учун таёрланиб қўйганмиз! Ҳаммаларини қириб ташлаш учун таёрмиз. Карвон йўлга чиқиб Ҳамроиул Асадга етиб келади. У ерда карвон асҳоблари Пайғамбар алайҳиссалом ва у зотнинг асҳобларига дуч келадилар. Ва у зотга Абу Суфён айтган сўзни хабар қиладилар. Шунда Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам "Ҳасбуналлоҳу ва Неъмал Вакил" -деб ушбу сўзни айтдилар. Бу қисса юриш ва тафсир китобларда жуда кенг кўламда ёритиб берилган. Бу икки қиссадан бу дуонинг нақадар фазли улкан эканлиги маълум бўлди. Ва у Пайғамбарлардан Иброҳим ва Муҳаммад алайҳимассаломнинг дуолари эканлиги ҳамда бу дуони оғир ҳолатларда айтилиши муҳим эканлиги ҳам маълум бўлди".
37 - دعاء من خاف ظلم السلطان
Султоннинг зулмидан қўрққан киши ўқийдиган дуо.
129 - [اللهم رب السموات السبع ورب العرش العظيم كن لي جارا من فلان بن فلان وأحزابه من خلائقك أن يفرط علي أحد منهم أو يطغى عز جارك وجل ثناؤك ولا إله إلا أنت]
Маъноси: "Эй Осмонлару ернинг, ҳамда улуғ аршнинг Раббиси бўлган Илоҳим! Фалончининг ўғли фалончидан ва унинг сенга махлуқ бўлган гуруҳларини менга зулм қилишларидан, ёки туғёнкорлик қилишларидан ўзинг мени асра! Сенинг паноҳинг нақадар улуғ! Сенга бўлган мақтовлар ҳам беадад кўп. Ва сендан ўзга илоҳ йўқ".
Изоҳ: Ибн Аббос ва Ибн Масъуддан ривоят қилинишича, айтадиларки: "Агар Имом сенга зулм қилишидан қўрқсанг ёки нима нарсадан қўрқсанг манашу дуони ўқигин".
130 - [الله أكبر الله أعز من خلقه جميعا الله أعز مما أخاف وأحذر أعوذ بالله الذي لا إله إلا هو الممسك السموات السبع أن يقعن على الأرض إلا بإذنه من شر عبدك فلان وجنوده وأتباعه وأشياعه من الجن والأنس اللهم كن لي جارا من شرهم جل ثناؤك وعز جارك وتبارك اسمك ولا إله غيرك] (ثلاث مرات
Маъноси: "Оллоҳ улуғдир! Оллоҳ барча махлуқотлардан азиздир! Ва Оллоҳ мен қўрқаётган ва эҳтиёт бўлаётган нарсадан азиздир. Эй Етти осмонларни ерга тушиб кетишидан сақлаб тургувчи ягона Оллоҳ! фалончи бандангнинг ёмонлигидан ва унинг инсу жиндан иборат бўлган лашкарлари ва малайларининг ёмонлигидан менга паноҳ бергин! Сенга бўлган Мақтовлар нақадар кўпдир. Паноҳинг азиз, исминг мубораклидир. Сендан ўзга илоҳ йўқдир". Ушбу дуони уч бор такрор этади.
Изоҳ: Жобир инб Абдуллоҳдан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбар алайҳиссалом айтадиларки: "Агар банда уйига кирса ва тўшагига ётмоқчи бўлса, унинг фариштаси ва шайтони шошиб келади. Шайтони ёмонлик билан якунлансин! - дейди. Фариштаси эса охири бахайр бўлсин! -дейди. Агар банда Оллоҳни ёдига олса, фаришта шайтонни ҳайдаб юборади. Сўнг бу бандани кечаси билан қўриқлаб чиқади. Агар уйқусидан уйғонса, дарҳол унга фаришта ва шайтон келади. Агар у ўлганимдан кейин жонимни қайтариб берган, уйқусида ўлдирмаган Оллоҳга ҳамдлар бўлсин деса, ва ушбу оятни ҳам ўқиса, сўнг тўшагидан туриб кетиб кейин вафот қилса шаҳид бўлади".
38 - الدعاء على العدو
Душманга дуоибад қилиш.
131 - [اللهم منزل الكتاب سريع الحساب اهزم الأحزاب اللهم اهزمهم وزلزلهم]
Маъноси: "Эй Китоб нозил қилгувчи! Тез ҳисоб қилгувчи Илоҳим! Бу тўпларни мағлуб қилгил! Эй Парвардигорим! Уларни мағлуб қилгин ва даҳшатга солгин".
Изоҳ: Қурайш қабиласи Макка атрофидаги кўпчилик араб қабилаларни Мусулмонларнинг зиддига тезлаб ўн мингдан кўпроқ жангчилар билан Мадинага юриш қиладилар. Шунинг учун бу жангчиларни аҳзоблар яъни тўплар деб номланган. Ҳатто бу ном қуръони каримда ҳам зикр қилиниб бир сурани анашу исм билан аталган. Ўшанда мусулмонларнинг ададлари уч мингдан ортиқроқ эди. Мусулмонлар Мадинада душман йўлига Салмон Форисийнинг маслаҳатларига кўра катта хандақ яъни чуқур қазиб оладилар. Қурайш Мадинага етиб келиб бу хандаққа дуч келади. Кейин ҳар қанча уринишмасин бу хандақдан ўта олмайдилар. Сўнг ноумид бўлган ҳолларида ортларига қайтадилар. "Саҳиҳ Бухорий ва Саҳиҳи Муслим"да Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам бу аҳзобларга дуоибад қилганликларини хабар қилинади. Бу маъракада Қурайш ва улар билан бирга юриш қилганлар ҳеч қандай уруш қила олмай ватанларига ноумид бўлган ҳолларида қайтадилар. Бу жангда Оллоҳ таоло мусулмонларга кифоя қилганини қуръони каримда миннат қилади. Муҳаммад инб Исҳоқ айтадиларки: "Хандақ аҳли Хандақдан қайтганларида Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: "Энди Қурайш бу йилдан кейин сизларга ғазот қила олмайди. Балки сизлар уларга ғазот қиласизлар". Ҳақиқатдан ҳам Қурайш бундан кейин ғазот қила олгани йўқ. Балки мусулмонлар Маккага юриш қилиб Оллоҳнинг изни ила Маккани фатҳ қилдилар".
39 - مايقول من خاف قوما
Бир қавмдан қўрққанда ўқийдиган дуо.
132 - [اللهم اكفينهم بما شئت]
Маъноси: "Эй Илоҳим! Менга улардан ўзинг ҳоҳлаган нарса билан кифоячи бўлгин".
Изоҳ: Саҳиҳ ҳадисларда ривоят қилинишича Пайғамбар алайҳиссалом шундай дедилар: "Сизлардан аввалда яшаб ўтган даврда бир подшоҳ бўлган эди. Унинг бир сеҳргари бор эди. Иттифоқо бу сеҳргар кексайиб қолади. Кейин Подшоҳга мен қариб қолдим. Менга биронта бола топсангиз! мен унга сеҳр илмини ўргатиб қўярдим! –деди. Подшоҳ унга бир бола жўнатади. Бу бола сеҳргардан таълим олиш учун борадиган йўлида бир роҳибга дуч келиб қолади. Кейин унинг олдида ўтириб, сўзларига қулоқ солиб кўради. Шундан сўнг ҳар гал сеҳргарга йўл олса, роҳиб билан учрашиб унинг олдида ўтириб, сўзларига қулоқ тутадиган бўлиб қолади. Роҳибнинг ҳузурида бўлиб, сўнг сеҳргарга келса, сеҳргар уни нимага кеч қолдинг? -деб уради. Бу ҳолни роҳибга сўзлаб беради. Шунда роҳиб унга агар сеҳргардан қўрқсанг, аҳлим ушлаб қолишди! -дегин. Агар аҳлингдан қўрқсанг, сеҳргар ушлаб қолди дегин! –дейди. Бир куни мана шундай қилиб йўлида кетаётган эди. Одамларнинг йўлини тўсиб турган бир баҳайбат ҳайвонга дуч келиб қолади. Ўзига ўзи ана энди синаб кўраман ким ҳақда эканлигини, сеҳргар афзалмикан ё роҳибми?билиб оламан! –дейди. Сўнг бир тошни олиб Эй Илоҳим! Агар сенга сеҳргардан роҳиб суюкли бўлса, мана шу тош билан бу ҳайвонни қатл эт! Ва одамлар эсон-омон ўтиб кетсинлар! –деб тошни унга отган эди. Ҳайвон ўлиб, одамлар эсон-омон ўтиб кетдилар. Кейин бола роҳибга бориб бўлган қиссани айтиб беради. Роҳиб унга эй ўғилчам! сен бугун мендан афзал бўлиб қолдинг! қилган ишингга қойилман! Аниқки сен имтиҳон қилинасан, ана шунда менга уларни йўллаб қўймагин!–деди. Бола мохов ва териси оқариб қолган оғир касалларни ҳам даволай бошлади. Буни подшоҳнинг кўр бўлиб қолган маслаҳатчиси эшитиб қолиб, у ҳам бир қанча ҳадялар билан боланинг олдига боради. Ва унга агар мени шифоласанг, сенга мана бу нарсаларни ҳадя қиламан! –дейди. Бола мен ҳеч кимни шифолай олмайман! Барчага шифо бергувчи фақатгина Оллоҳдир! Агар сиз Оллоҳга иймон келтирсангиз, Оллоҳга дуо қиламан, у сизга шифо ато қилгай! –деди. Шунда у Оллоҳга иймон келтиради. Ва Оллоҳ таоло унга шифо беради. Сўнг у подшоҳнинг ҳузурига келиб, одатдагидай ўз ўрнига ўтиради. Подшоҳ унга кўзингни ким даволади? –деди. У Раббим деб жавоб қилди. Подшоҳ ҳали сени мендан бошқа ҳам илоҳинг борми?-деди. У ҳа! У Илоҳ менинг ҳам сизнинг ҳам Раббингиздир! –деди. Подшоҳ уни азоблай кетди. Ҳатто болани айтиб берди. Болани дарҳол тутиб келинди. Подшоҳ болага эй ўғилчам! Сеҳр илмида мохов ва оқарганларни ҳам даволашгача етиб борибсанми?-деди. Бола йўқ! мен ҳеч кимга шифо бера олмайман! Балки Оллоҳ таолонинг қўлидадир шифо! –деди. Подшоҳ болани ҳам азоблайверди, ҳатто бола ҳам роҳибни айтиб берди. Подшоҳ роҳибни тутиб келтириб, уни динидан воз кечишга зўрлади. Роҳиб бундан бош тортгач, катта арра олиб келиб роҳибнинг бошига қўйиб уни иккига аралаб ташлади. Кейин эса подшоҳнинг маслаҳатчисини олиб келинди. Унга ҳам динингдан қайт! -деб дўқ-пўписа қилди. Унинг ҳам бошига арра қўйиб тортдилар, у ҳам иккига бўлинди. Сўнг болани келтирдилар. Уни ҳам динидан қайтишга мажбурладилар. Бола ҳам уларнинг айтган сўзларига кўнмади. Подшоҳ болани ўз одамларидан бир нафар кишиларнинг қўлига топшириб, буни фалон ерга олиб боринглар! Кейин ўша ердаги тоғнинг чўққисига олиб чиқинглар, агар динидан қайтса қайтди. Агар қайтмаса, уни тоғнинг чўққисидан улоқтириб юборинглар! –деди. Улар уни ўша айтган жойга олиб бориб, уни тоғнинг чўққисига олиб чиқдилар. Бола Эй Илоҳим! Менга улардан ўзинг ҳоҳлаган нарса билан кифоячи бўлгин!-деди. Тоғ бир силкиниб уларни ҳаммасини улоқтириб юборди. Бола эса подшоҳнинг ҳузурига оёғи билан юриб келди. Подшоҳ унга шерикларинг қани? –деди. Бола Оллоҳ мени уларнинг қўлидан асради! –деди. Подшоҳ болани бошқа гуруҳнинг қўлига топшириб, уларга буни кемага миндириб денгизнинг ўртасига олиб боринглар, агар динидан қайтса қайтди, агар қайтмаса денгизга чўктириб юборинглар! –деди. Улар болани денгизнинг ўртасига олиб борганларида бола:- Эй Илоҳим! Менга улардан ўзинг ҳоҳлаган нарса билан кифоячи бўлгин!-деди. Шунда кема тўнтарилиб ҳаммалари чўкиб кетдилар. Бола эса яна подшоҳнинг ҳузурига оёғи билан юриб келди. Подшоҳ шерикларинг қани? –деб сўради. Бола Оллоҳ менга улардан кифоячи бўлди! –деди. Кейин унга сен мени ҳаргиз ўлдира олмайсан! Магар мен айтган нарсани қилсанг, ўлдира оласан! –деди. Қандай қилиб?- деб сўради подшоҳ. Бола одамларни барчасини бир ерга тўплайсан, мени ҳурмо дарахтининг илдизидан ясалган дорга боғлайсан, сўнг менинг ўқ ёйимдан бир ўқ олиб камонга қўясан, кейин эса боланинг Раббиси, Оллоҳнинг исми ила деб ўқ узасан! Агар мана шундай қилсанг, мени ўлдира оласан! –деди. Подшоҳ одамларни барчасини бир ерга жамлаб, болани айтган дарахтнинг илдизига боғлади, сўнг унинг ўқ ёйидан бир ўқ чиқариб камонга қўйди. Сўнг боланинг Раббиси, Оллоҳнинг исми ила деб камон ўқи узди. Камон ўқи боланинг пешонасига тегди. Бола пешонасини ушлаб ўлди. Одамлар эса боланинг Раббисига иймон келтирдик! –дедилар. Подшоҳга сен хавфу хатар қилган нарса ҳосил бўлди! Оллоҳ сен ҳоҳламаган нарсани туширди! –дедилар. Подшоҳ чуқурлар қазишни буюрди. Чуқурлар қазилиб унда гулханлар ёқилди. Сўнг кимики динидан қайтмаса, уни бу гулханларга ташланглар! –деди. Ана шундай ҳам қилинди. Шу аснода бир аёлни гулханга олиб келдилар. Унинг қўлида гўдак фарзанди бор эди. Аёл ўзини четга тортди. Шунда унинг чақалоғи онажон сабр қилинг сиз ҳақдасиз! –деди".
40 - دعاء من أصابه شك في الإيمان
Иймонида шак бўлаётган киши айтадиган дуолар.
133 - (1) يستعيذ بالله (2) ينتهي عما شك فيه (3) يقول [آمنت بالله ورسوله]
Аввало истиъоза – Аъузу биллаҳни зикр қилади. Сўнг қалбидаги кечаётган ҳар хил ўйлардан ўзини тўхтади. Кейин Аманту биллаҳ ва Росулиҳи –дейди. Кейин эса Оллоҳ таолонинг қуйидаги оятини ўқийди.
ﮁ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﮀ الحديد: ٣
Маъноси: "Аввал ҳам, охир ҳам, зоҳир ҳам, ботин ҳам Унинг Ўзидир. У барча нарсани билгувчидир".
Изоҳ: Уламолар бу ҳадисдан мана бу тўрта сифатни Оллоҳ таолонинг сифат ва исмларидан эканлигини маълум қиладилар. Ва Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам бу сифатларни бошқа ҳадисларда келишича Ал-Аввал яъни унга ҳеч нарса тақаддум қила олмайди. Ал-Охир эса ундан кейин ҳеч нарса бўлмас. Ал-Зоҳир яъни ундан устун ҳеч нарса йўқ. Ал-Ботин ундан яқинроқ ҳеч нарса йўқ! –деб тафсир қилганлар! –дейдилар. Ибн Жарир Тобарий раҳматуллоҳ алайҳи Ал-Зоҳирнинг маъноси: Оллоҳ ҳамма нарсага зоҳир, ҳамма нарсадан олий ва ундан олий нарса йўқ! –дейдилар. Ибн Қайм раҳматуллоҳ алайҳи айтадиларки: Ал-Зоҳир исми Оллоҳдан ўзгани олий эмаслигини тақозо қилади. Балки Оллоҳнинг ўзгинаси ҳамма нарсадан олийдир. Кимики унинг олийлигини инкор қилса, унинг зоҳир исмини инкор қилган бўлади. Саъдий раҳматуллоҳ алайҳи айтадиларки: "Ал-Зоҳир Оллоҳнинг ўта буюк сифати эканлигига ва ундан бошқа ҳамма нарса унинг буюклиги олдида арзимас эканлигига далолат қилади. Ал-Ботин эса сиру асрорларни билгувчи ва ҳар қандай махфий нарсадан хабардор зотдир.". Тобарий раҳматуллоҳ алайҳи Оллоҳнинг Ал-Ботин сифати ҳамма нарсага энг яқин бўлган ва ундан хабардордир деган маъно бўлади! -дейдилар. Чунки Оллоҳ таоло "Биз унга (бандага) жон томиридан ҳам яқинроқдирмиз". –деб марҳамат қилган. Зажож Ал-Ботиннинг шарҳида шундай дейдилар: "Оллоҳ ҳамма ишларнинг уст ва ички сирларини билади. Унга ҳеч нарса махфий эмас".
41 - دعاء قضاء الدين
Қарз адо қилиш мақсадида ўқиладиган дуолар.
136 - [اللهم اكفني بحلالك عن حرامك وأغنني بفضلك عمن سواك]
Маъноси: "Парвардигоро! Мени, Ҳалолинг ила ҳаромдан, фазлинг ила ўзингдан бошқалардан беҳожат қилгин".
Изоҳ: Абу Воил раҳимаҳуллоҳдан ривоят қилинади, айтадиларки: "Бир киши Али розияллоҳу анҳунинг ҳузурларига келиб, мукотабадаги қарзимни ўташда менга ёрдам қилинг! –деди. Шунда Али розияллоҳу анҳу менга Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам ўргатган бир нечта калималарни сенга ўргатиб қўяйми? Агар қарзларинг тоғ баробарича бўлса ҳам Оллоҳ сендан уларни адо қилади! –деб, сўнг шу дуони ўргатдилар".
137 - [اللهم إني أعوذ بك من الهم والحزن والعجز والكسل والبخل والجبن وضلع الدين وغلبة الرجال]
Маъноси: "Эй Илоҳим! Менга ташвишу маҳзунликдан, ожизликдан, бахилликдан, қўрқоқликдан, қарзни кўпайиб кетишидан, эркакларнинг менга зўравонлик қилишларидан, паноҳ беришингни сўрайман".
Изоҳ: Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Толҳага менга хизмат учун бир бола олиб келгин! –дедилар. Анас розияллоҳу анҳу айтадиларки: "Сўнг Абу Толҳа мени маркабга мингаштириб олиб келдилар. Мен Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга йўлма-йўл хизмат қилиб келдим. Қаерда тўхтасалар ўша ерда албатта ушбу дуони ўқиганликларини эшитдим. Хизматда давом этиб келдим хатто хайбардан ҳам қайтдик. Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам София бинти Ҳуяй билан қайтдилар. Уни мана шу жангда қўлга киритган эдилар. Пайғамбар алайҳиссалом унга парда тутиб, сўнг уни ўзлари билан маркабга мингаштирганликларини кўрардим. "Саҳбо"га етиб келганимизда теридан ишланган дастурхонга ҳайс –туйилган ҳурмога сариқёғ қўшиб ишланган таом- қўйиб, менга одамларни чақир! -дедилар. Мен одамларни чақирдим. Улар овқатландилар. Мана шу Пайғамбар алайҳиссаломнинг Софияга қилган никоҳ валималари эди. Сўнг йўлда давом этдилар. Ҳатто уҳуд тоғига етиб келганларида, бу тоғ бизни яхши кўради, биз ҳам уни яхши кўрамиз! -дедилар. Мадинага яқинлашганларида Эй Илоҳим! Мен Мадинани, икки тоғи оралиғини ҳаром ери қиламан! Худди Иброҳим алайҳиссалом Маккани ҳаром ери қилгандек! Илоҳим! Аҳли Мадина учун муд –чамаси бир литр бўлган ўлчов бирлиги- ва соъларида –соъ эса уч ёки тўрт литрга баробар ўлчов бирлигидир, бу ўлчов идишларида буғдой каби дон-дунларни ўлчашар эди- барака ато қил".
42 - دعاء الوسوسة في الصلاة والقراءة
Намоз ва қироатида васваса бўлаётган киши ўқийдиган дуо.
138 - [أعوذ بالله من الشيطان الرجيم واتفل على يسارك (ثلاثا)]
Истиоза – яъни аъузу биллаҳни айтади, сўнг чап тарафига уч марта тупуради.
Изоҳ: Шайтон агар банда намоз ўқишга киришса, дарҳол унинг олдига келиб, уни намозидан машғул қилиш мақсадида ҳар хил ўйларни келтириб васвас қилади. Ҳатто неча ракаат намоз ўқиганини ҳам билмай қолади! – деб Пайғамбар алайҳиссалом саҳиҳ ҳадисларда хабар қилганлар. Сўнг банда ана шундай васвасага тушиб қолса, нима қилиши кераклигини ҳам таълим қилганлар.
43 - دعاء من استصعب عليه أمر
Иши мушкул бўлган киши ўқийдиган дуо.
139 - [اللهم لاسهل إلا ماجعلته سهلا وأنت تجعل الحزن إذا شئت سهلا]
Маъноси: "Эй Парвардигоро! Енгиллик ва осонлик, фақат сен енгил қилган нарсагина енгил ва осондир. Агар сен ҳоҳласанг, оғирни енгил қилурсан".
44 - مايقول ويفعل من أذنب ذنبا
Гуноҳ қилиб қўйган киши нима дейиши ва қилиши керак?
140 - [ما من عبد يذنب ذنبا فيحسن الطهور ثم يقوم فيصلي ركعتين ثم يستغفر الله إلا غفر الله له]
Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладиларки: "Агар кимда ким бир гуноҳ қилиб қўйса, сўнг чиройли -мукаммал таҳорат қилиб, икки ракаат -нафл- намоз ўқиса, сўнг Оллоҳ таолодан –гуноҳи- учун мағфират тиласа, албатта Оллоҳ таоло уни кечиради".
45 - دعاء طرد الشيطان ووساوسه
Шайтон ва унинг васвасасини кеткизадиган зикрлар.
141 - (1) [الاستعاذة بالله منه]
Оллоҳ таолога истиоза – аъузу биллаҳни айтиб, паноҳ сўрайди.
142 - (2) [الأذان]
Азон айтиш, чунки шайтон, бошқа ҳадисларда ривоят қилинишича, Оллоҳу акбар калимасини эшитган чоғи, қаттиқ ел чиқариб юборади. Кейин эса муаззиннинг товуши етган ергача қочиб кетади.
143 - (3) [الأذكار وقراءة القرآن]
Зикру дуолар ва қуръон ўқиш билан ҳам, шайтон ва унинг васвасаси кетади.
46 - الدعاء حينما يقع مالا يرضاه أوغلب على أمره
Кўнгилсиз воқеа содир бўлганда, ёки иши ўнгидан келмаётган дамларда ўқиладиган дуо.
144 - [قدر الله وما شاء فعل]
"Бу Оллоҳнинг тақдири, Оллоҳ нимани ҳоҳласа қилади".
47 - تهنئة المولود له وجوابه
Фарзанд кўрган кишига табриклаш дуоси ва унинг жавоби.
145 - [بارك الله لك في الموهوب لك وشكرت الواهب وبلغ أشده ورزقت بره]
Табрикловчи: "Оллоҳ таоло сизга ато этган тортиқни баракотли қилсин! ўзига шукр қилинг! Фарзандингиз вояга етсин! Яхшилигини кўринг".
Изоҳ: Оллоҳ сизга барка ато қилсин яъни сизга инъом қилган ризқда яхшиликни зиёда этсин. Ва Оллоҳ берган неъматига сизни рози қилсин, қаноатлантирсин ва сизни унга шукр қилгувчилардан қилсин. Фарзандингиз вояга етсин, яъни узоқ умр кўриб, сизга кўмакдош бўлсин. Яхшилигини кўринг, яъни сизга итоаткор бўлсин.
ويرد عليه المهنأ فيقول: [بارك الله لك وبارك عليك وجزاك الله خيرا ورزقك الله مثله وأجزل ثوابك]
Табрикланувчининг жавоби: "Оллоҳ таоло сизга ҳам баракотлар бериб, яхши мукофотлар билан сийласин! Сизни ҳам худди шундай неъматларидан баҳраманд қилсин! ҳамда ажр-савобларингизни зиёда қилсин".
48 - ما يعوذ به الأولاد
Ёш болаларга дам солиш.
146 - كان رسول الله صلى الله عليه وسلم يعوذ الحسن والحسين [أعيذكما بكلمات الله التامة من كل شيطان وهامة ومن كل عين لامة]
Пайғамбар алайҳиссалом Ҳасан ва Ҳусайн розияллоҳу анҳумоларга шундай дам солар эдилар: "Мен сизларга Оллоҳнинг мукаммал калималари ила ҳар бир шайтондан ва зарарли ҳашаротлардан, ҳамда ёмон кўздан асрашини тилайман".
Изоҳ: Бу ҳадис Имом Бухорийнинг "Саҳиҳ"ларида ривоят қилинган. Кўз тегиши нафақат ёш болаларга хос бўлибгина қолмай, балки катталар ҳам бу балодан омонда бўлмайдилар, магар дуо-зикр ва дам солиш йўли билан сақланиб қоладилар. Кўз тегишидан сақланиш ҳақида Пайғамбар алайҳиссаломдан кўплаб саҳиҳ ҳадислар ворид бўлган. Имом Бухорий ва Имом Муслимнинг саҳиҳларида Оиша онамиздан ривоят қилинишича, Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам мени кўздан сақланиш учун дам солишимга буюрардилар, ёки буюрдилар! -деб марҳамат қиладилар. Имом Аҳмад ва Абу Довуд Имрон ибн Ҳусайндан ривоят қилган ҳадисда, Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам дам солиш фақатгина кўз тегишидан ёки истимадан бўлади! -деган эканлар. Лекин уламолар бу сўзнинг мазмуни яъни шифода дам солишдан кўра афзали йўқ демакдир! –деб шарҳ қиладилар. Имом Муслим "саҳиҳ"ларида мана бундай лафз билан ривоят қиладилар: "Оллоҳнинг исми ила сенга дам соламан, сенга азият бераётган ҳар қандай касалликдан ва ҳар бир жон ҳамда ҳасадчи кўзнинг ёмонлигидан дам соламан. Оллоҳ сенга шифо берсин, Оллоҳнинг исми ила сенга дам соламан". Яна Муслимнинг ривоятларида: " Оллоҳнинг исми ила саломат бўлгин, ҳар бир касалликдан ва ҳасад қилаётган ҳасадчининг ёмонлигидан ва ҳар бир ёмон кўздан шифо берсин". Уламолар айтадиларки: "Кўздан сақланиш учун энг афзал васила қуръон ўқиб дам солишдир. Саҳиҳул Бухорий ва Саҳиҳул Муслимда Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади, айтадиларки: "Пайғамбар алайҳиссалом Умму Саламанинг уйида бир жориянинг юзида касаллик сезиб қолиб, жорияга кўз тегибди, унга дам солиб қўйинглар! –дедилар". Албатта дам солиш қуръон билан бўлади. Кўзи теккан кишининг ғусл қилган сувини олиб унда ғусл қилишнинг ҳам таъсири катта. Яъни кўзи теккан киши ғусл қилиб, баданидан оққан сувни касал кишига олиб келади. Бемор у сувни бошидан қуяди. Бунга далил Абу Умома инб Саҳл ибн Ҳанифдан ривоят қилишларича: "Омир ибн Робиа Саҳл ибн Ҳанифни чўмилаётганини кўриб қолади. Кейин у мен бугунги кунда кўрганимдек, чиройли баданни кўрмаганман! –дейди. Шу гапдан сўнг Саҳл касал бўлиб қолади. Уни Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига олиб келиб, ё Росулуллоҳ! Бу касал бўлиб қолди дейишди. Пайғамбар зот бировдан гумонинглар борми? –дедилар. Саҳобалар ҳа! Омирдан шубҳа қилаяпмиз дейишди. Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам Омирни чақиртириб, унга танбеҳ бердилар ва нима учун бирингиз биродарини ўлдиради! Барака тиласа бўлмайдими? –деб, сўнг унга ғусл қилиб бер! -дедилар. Омир юзини, икки қўлини, тирсак ва тиззаларини, оёқ бармоқларини ва изорининг ичини ҳам бир қадаҳ идишда сув олиб ювиб берди. Кейин эса у сувни бошидан қуйган эдилар. У гўё касал бўлмагандек кучга кириб, одамлар билан яна йўлга тушиб кетди". Бу ҳадисни Имом Молик ва Аҳмад ривоят қилганлар. Абу Довуд ривоят қилган ҳадисда Оиша онамиз айтадиларки: "кўзи теккан киши таҳорат олиб, сўнг унинг сувидан кўз теккан киши ғусл қилишига буюрилар эди". Баъзи уламолар бу ғуслнинг ҳукми вожибдир! -дейдилар. Бу ерда манашу масала остига дохил бир масалани ҳам зикр қилиб ўтамиз, у масала идишларга оятлар ёзиб, сўнг унга сув қуйиб ичиш масаласидир. Бу масалади уламолар икки хил фикрга келганлар бирлари бу дуруст эмас, шариатга бегона десалар. Иккинчилари жоиз буни ҳеч қандай зарари йўқ! –дейдилар. Далиллари эса Оиша онамиздан келган бир асар бўлиб, асарда айтиладики: Оиша онамизда Пайғамбар алайҳиссаломнинг муборак сочлари бор эди. Агар биров касал бўлиб қолса, ўша сочларни бир идишда сувга ботириб, кейин ўша сувни касал ичиб шифо топиб кетарди. Модомики Пайғамбар алайҳиссаломнинг сочлари шифо учун ишлатилган бўлса, қуръон ўқиб дам солиш аълороқдир. Бундан ташқари Оллоҳ таоло қуръонни шифодир! -деб марҳамат қилган. Абу Довуднинг яна бир ривоятларида Пайғамбар алайҳиссалом бир идишга дам солиб, сўнг уни касалнинг бошидан қуйдилар! -деб ҳам келган. Мана шундай далилларга таянган ҳолда баъзи уламолар бундай қилиш жоизлигини қўллайдилар.
49 - الدعاء للمريض في عيادته
Бемор кўриш учун борилганда ўқиладиган дуолар.
147 - (1) [لابأس طهور إن شاء الله]
Маъноси: Ҳечқиси йўқ, худо ҳоҳласа яхши бўлиб кетасиз -деб таржима қилади баъзи уламолар бошқа баъзилари эса гуноҳлардан пок бўласиз! –дейишади. Нима қилганда ҳам бемор учун сихат-саломатлик тиланмоқда.
Изоҳ: Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади, айтадиларки: "Пайғамбар алайҳиссалом бир куни касал бўлиб ётган аъробийни зиёрат қилдилар. У зотнинг одатлари агар бемор зиёрат қилсалар, ҳечқиси йўқ, худо ҳоҳласа яхши бўлиб кетасиз! –дер эдилар. Унга ҳам шу дуони айтган эдилар. Уламолар шу ҳадисдан Имом яъни раҳбар киши қарамоғидаги кишиларнинг аҳволидан хабар олиши, агар касал бўлса, зиёрат қилиши айб эмас, балки савобли амалдир. Гарчи у аъробий ахлоқсиз бўлса ҳам. Шунингдек олим киши ҳам жоҳилни зиёрат қилиши улуғ амалдир! –дейдилар. Бемор кўриш одобларидан киши агар ҳаста кишини зиёрати учун борса, унинг олдида узоқ вақт ўтирмайди. Ва унинг олдида ўлим ҳақида сўз очмайди. Балки шифо топиб кетасиз! -деган мазмундаги сўзларни айтади.
148 - (2) [أسأل الله العظيم رب العرش العظيم أن يشفيك] (سبع مرات)
Бу дуони етти бор такрор этади.
Маъноси: "Улуғ Оллоҳдан, Аршнинг Раббиси бўлган зотдан сизга шифо беришини тилайман".
Изоҳ: Пайғамбар алайҳиссалом қайсики мусулмон бир мусулмонни касаллиги туфайли зиёрат қилиб, етти марта Улуғ Оллоҳдан, Аршнинг Раббиси бўлган зотдан сизга шифо беришини тилайман! –деса, албатта Оллоҳ унга шифо бергай. Модомики ажали келмаган бўлса! –деб марҳамат қиладилар. Уламолар айтадиларки: "Бундай дуо қилиш зиёратчининг ажрига ажр қўшадиган омилдир. Аммо касалга эса касаллик гуноҳлари учун каффорот бўлади. Бу ҳақда Пайғамбар алайҳиссаломдан бир қанча ҳадислар ривоят қилинган. Лекин бундай улкан савобларга эришиш учун, баъзи шартларга риоя қилиши керак бўлади. У шартлар касаллик вақтида ҳам ибодатини қўймаслиги яъни қўлидан келганича бажариши керак, аммо қодир бўлмаса шифо топгандан кейин қазо қилиб ўтайди. Ва Оллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмайди. Бировларга касалини шикоят қилмайди, магар солиҳ кишига айтиши мумкин, шунда ҳам унинг дуо қилиши умидида айтади. Оллоҳ таоло ҳақида ножўя сўзларни айтиб қўйишдан жуда эҳтиёт бўлиб, Оллоҳ таолони барча махлуқотларнинг Раббиси эканлигини, у ҳоҳлаган нарсани қилишини эсидан чиқармай туради. Касаллик бергувчи ҳам Оллоҳ, шифо ато қилгувчи ҳам Оллоҳ эканлигини эътиқодидан узоқ қилмай, қазои-қадарга рози бўлади.
50 - فضل عيادة المريض
Беморни зиёрат қилиш фазилати.
149 - قال صلى الله عليه وسلم: [إذا عاد الر جل أخاه المسلم مشى في خرافة الجنة حتى يجلس فإذا جلس غمرته الرحمة فإن كان غدوة صلى عليه سبعون ألف ملك حتى يمسي وإن كان مساء صلى عليه سبعون ألف ملك حتى يصبح]
Маъноси: Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам айтадиларки: "Агар киши бемор бўлган мусулмон биродарининг ҳолидан хабар олиш учун борса, гўё у, касалнинг олдига келиб ўтиргунча жаннат боғчасида юргандек бўлади. Агар унинг олдида ўтирса, уни раҳмат қамрайди. Агар зиёрати эрталаб бўлган бўлса, унга етмиш минг малоика тонгга қадар салавот айтадилар. Агар зиёрати кечқурунда бўлса, унга етмиш минг малоика кеч киргунгача салавот айтадилар".
Изоҳ: Ҳадиснинг шарҳида Ҳаравий раҳматуллоҳ айтадиларки: "Боғдан мақсад меваси пишишга яқин қолган ҳурмо боғига ўхшатишдир. Абу Бакр инб Ал-Анборий эса Пайғамбар алайҳиссалом зиёрат қилгувчи кишини касал кўришдан йиғиб оладиган ажрлар учун боғга ташбеҳ қилганлар! –дейдилар. Баъзилар эса бундан мақсад йўл яъни жаннатга олиб борувчи йўл, чунки бу яхши амал туфайли киши жаннатага киришга муяссар бўлади. Чунки бошқа ривоятда Пайғамбар алайҳиссалом шундай деганлар: "Кимики касални зиёрат қилса, осмондан бир нидо қилгувчи: "Пок бўлдинг! қадаминг ҳам пок бўлди ва жаннатдан ўрнингни олдинг! -деб нидо қилади. Шунинг учун Пайғамбар алайҳиссалом касал бўлган саҳобаларни тез-тез зиёрат қилиб турардилар. Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисга қулоқ солайлик, у зот дедилар: "Пайғамбар алайҳиссалом мени хачир ҳам от ҳам минмай пиёда келиб зиёрат қилган эдилар". Зайд ибн Арқам эса кўзим оғриб қолганда Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам мени зиёрат қилган эдилар! –дейдилар. Ҳатто бир яҳудий бола касал бўлиб қолганда ҳам зиёрат қилган эдилар. Уни олдига кириб, уни исломга киришини таклиф қилганларида у исломни қабул қилган эди. Шунингдек амакилари Абу Толиб касал бўлиб қолганда ҳам зиёратига борган эдилар. Кейин эса уни шаҳодатни нутқ қилишга даъват этган эдилар. Лекин у қабул қилмаган эди. Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам қўлларидан келганича ибодатга ошиқар эдилар. Гоҳида касални ҳар куни ҳам зиёрат қилаверардилар. Гоҳида эса ҳафтада бир бор зиёрат қилар эдилар. Гоҳида касалнинг бошида ўтириб, унинг аҳволини сўраб, у иштаҳо қилган нарсани олиб келардилар. Баъзан касалнинг бошига қўлларини қўйиб Эй одамларнинг Раббиси! мусибатни кетказ! Ва шифо бер! сендирсан шифо бергувчи! Сендан ўзгаси шифо бера олмас, сенинг шифоинг ҳеч қандай касални қолдирмас! – дер эдилар. Баъзан исмини зикр қилиб ҳам айтар эдилар. Бир марта Саъд розияллоҳу анҳуга, Эй Илоҳим! Саъдга шифо бер! –деган эдилар. Гоҳида касаллик каффорот бўлсин! Поклик бўлсин! –дер эдилар. Лекин зиёрат учун бир кунни тайин қилмаганлар. Балки уммат учун ҳар қандай муносиб фурсатда зиёрат қилишни шаръий қилиб берган эдилар. Баъзан эса касалнинг пешонасига қўлларини қўйиб, сўнг кўкрагини, қорнини ва юзини силаб, Эй Илоҳим! Бунга шифо бер! –дер эдилар. Пайғамбар алайҳиссаломнинг бу феъллари касални кўриш исломда аҳамияти жуда улуғ эканлигига ва бу зиёрат касалнинг мусулмон биродарлари устидаги вожиби эканлигига далилдир. Бундан ташқари касални зиёрат қилиш, касалнинг биродарлари устидаги ҳаққи эканлигига далолат қилувчи ҳадислар ҳам талайгинадир.
51 - دعاء المريض الذي يئس من حياته
Ҳаётидан умидини узган беморнинг дуоси.
150 - (1) [اللهم اغفر لي وارحمني وألحقني بالرفيق الأعلى]
Маъноси: "Эй Илоҳим! Мени мағфират қил! Раҳм айла! Ва Рафиқул Аълога етказгин".
Изоҳ: Рафиқул Аълонинг маъносига келсак. Уламолар айтадиларки: " Бу калима Оллоҳ таолонинг мана бу сўзидан олингандир:
ﮁ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮀ النساء: ٦٩
69. Кимда-ким Оллоҳ ва пайғамбарга итоат этса, ана ўшалар Оллоҳ инъомларига сазовор бўлган зотлар — пайғамбарлар ҳақ-рост иймон эгалари, шаҳидлар ва фақат яхши амаллар билан ўтган кишилар билан бирга бўлурлар. Улар эса энг яхши ҳамроҳлардир.
Демак Рафиқ калимаси ҳамроҳ деган мазмунни англатади. Уламолардан бошқа бири эса бу ҳадисдаги Рафиқдан мурод жаннатдир –дейди. Яна бирлари эса етти осмонларнинг устидаги ўриндир ва у ўрин жаннатдир валлоҳу аълам! ваҳоказо. Оиша онамиздан бўлган ривоятда "Мен Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам ўлимларидан аввал бошларини кўкрагимга суяб эй Илоҳим! –деб манашу дуони айтганлари эшитдим! -дедилар. Бошқа ривоятда Оиша онамиз бу калима энг охирги нутқлари бўлган эди! –деган эканлар. Яна бу калиманинг изоҳида ҳамроҳлик ҳосил бўладиган ўринни ҳам айтишган. Яъни Жаброил, Исрофил, Мекоил каби улкан малоикалар билан жаннатнинг энг олий мақомларида бўладиган Пайғамбарлар жамоаси назарда тутилган! –дейдилар. Албатта Оллоҳ таоло бандаларига ҳамроҳ ва уларга яқиндир. Солиҳ бандаларини суяди, уларни ўзига яқин тутади ва улардан рози бўлиб амалларини қабул қилади. Уларга эҳсон, мулойимлик ва раҳм ила муомала қилади. Оллоҳга қарши бўлган осий бандаларини эса тавба қилишларига ва иймон келтиришларига чақиради. Оллоҳ ҳамма бандаларига ишларини осон қилувчидир, дуоларини ижобат қилгувчидир. Шоядки улар Оллоҳга инобат қилсалар. Унинг Росулига итоат қилсалар. У Оллоҳ ошкор сирда эҳсон қилгувчи Ҳамроҳдир. Унинг неъматлари комил, ҳикмати эса етук зотдир. Мўъмин бандаларини ўзининг неъмати ва раҳмати ила сарҳисоб қилгай. Кофирларни эса ўзининг адолати ва ҳикмати ила сарҳисоб қилгай".
151 - (2) [جعل النبي صلى الله عليه وسلم عند موته يدخل يديه في الماء فيمسح بهما وجهه ويقول: لا إله إلا الله إن للموت لسكرات]
Маъноси: Пайғамбар алайҳиссалом ўлим пайтларида қўлларини сувга ботириб, кейин қўлларини юзларига суртир эдилар. Ва Оллоҳдан ўзга илоҳ йўқ! албатта ўлимнинг сакаротлари – хушни йўқотадиган ҳоллари- бор! –дер эдилар.
Изоҳ: Риёзус-солиҳин китобининг муаллифи айтадиларки: "Бу дуо ҳаётидан умидини узган кишининг дуоси. Ҳаётдан умидсиз бўлишни фақатгина ўлими келган кишигина сезади. Аммо бундан олдин банда ҳар қанча касал бўлмасин, ўлими яқинлашганини билмайди. Чунки қанча-қанча инсонлар борки касали қаттиқлашиб, ҳатто унинг аҳли аёллари кафан хушбўй атр каби маййитга тааллуқли нарсаларни ҳозирлаб қўйганларида, тўсатдан бу касал ўзига кела бошлаган. Кейин эса бутунлай касалидан шифо топиб яна аллақанча умр кўрган. Дунёда сафарида ўлим хавф-хатарини ўз-кўзи билан шоҳиди бўлиб, сўнг Оллоҳнинг мадади ила офият топганлар оз эмаслар. Бунга бир мисол Пайғамбар алайҳиссаломдан ривоят қилинган ҳадисда у зот айтадиларки: "Оллоҳ бандасининг тавбасидан шунчалик хурсанд бўладики, худди бир чўлда маркабини таоми ва суви бирла йўқотиб қўйиб, сўнг уни ахтариб топа олмагандан кейин, бир дарахтнинг остида ўлимини кутиб ётган пайтда тўсатдан маркаби ўтлаб юриб шу дарахт остига келиб қолади. Шунда у дарҳол юганни олиб туясини боғлаб олади. Кейин хурсанд бўлганидан эй Илоҳим! Сен менинг бандамсан, мен эса сенинг Раббингман! –деган аъробийнинг хурсанд бўлганидек. Аслида шу сўзнинг аксини айтмоқчи бўлади. Лекин қаттиқ хурсандчиликдан адашиб кетади". Бу одам ҳам ҳаётидан умидини узди. Лекин ҳақиқий умидсизлик эмас бу, балки нисбийдир. Яъни кўз ўнгида кўриб турган аҳволига нисбатандир. Аммо ҳақиқий умидсизлик руҳ ҳалқумга ҳозир бўлгандадир. Ана шундай пайт келганда бу дуони ўқиш тавсия қилинади.
152 - (3) [لا إله إلا الله والله أكبر لا إله إلا الله وحده لا إله إلا الله وحده لا شريك له لا إله إلا الله له الملك وله الحمد لا إله إلا الله ولا حول ولا قوة إلا بالله]
Маъноси: "Оллоҳдан ўзга ҳеч қандай илоҳ йўқ! Оллоҳ улуғдир. Оллоҳдан ўзга ҳеч қандай илоҳ йўқ! У ёлғиз, унинг шериги йўқдир. Оллоҳдан ўзга ҳеч қандай илоҳ йўқ! Барча мулк уникидир, ҳамма ҳамдлар унга хосдир. Оллоҳдан ўзга ҳеч қандай илоҳ йўқ! Куч-қудрат ҳаммаси ундадир".
Изоҳ: Албатта бу калималар иймонни собит қилгувчи, қазои қадарга рози қилгувчи, жаннатга эшигига калит бўлгувчи ва мусулмонлик аломати бўлган калималардир. Бу калималарнинг ана шундай оғир дамларда манфаати жуда катта бўлади.
52 - تلقين المحتضر
Ўлим талвасасида ётган одамга талқин қилинадиган калима.
153 - [من كان آخر كلامه لا إله إلا الله دخل الجنة]
Маъноси: "Кимнинг дунёдан чиқиб кетаётиб, охирги гапирган сўзи "ла илаҳа илаллоҳ" бўлар экан, албатта у жаннатга киради".
Изоҳ: Имом Нававий раҳматуллоҳ алайҳи айтадиларки: "Пайғамбар алайҳиссаломдан ўликларингизга яъни ўлим талвасасида ётган одамга калимаи шаҳодатни талқин қилинглар! –деган ҳадис ривоят қилинган. Бу сўзларининг маъноси дунёдан чиқиб кетаётганда охирги нутқлаган сўзи калимаи шаҳодат бўлсин! Ва ана шундай бўлишига ҳарис бўлинглар! -демакдир. Талқин қилишнинг ҳукми суннатдир. Чунки уламолар ҳаммаларининг фикрлари шу ҳукмга иттифоқ бўлган. Лекин унга бу калимани кўп такрор қилишни макруҳ деб ҳисоблайдилар. Ҳатто бу оғир ҳолатдаги киши ножўя сўзларни гапириб юбормасин. Қачоники талқин қилинса, албатта унинг ортидан бошқа сўз қўшиш даркор. Ана бундан сўнг қайта талқин қилиш мумкин. Яъни ҳар бир талқин орасига бошқа сўз киритмоқ лозим -дейдилар. Чунки кимнинг дунёдан чиқиб кета туриб нутқлаган охирги сўзи калимаи шаҳодат бўлар экан, албатта у жаннатда бўлгай". Бу ҳақда Пайғамбар алайҳиссаломдан кўплаб ҳадислар ворид бўлган".
53 - دعاء من أصيب بمصيبة
Мусибат кўрган киши ўқийдиган дуо.
154 - [إنا لله وإنا إليه راجعون اللهم أجرني في مصيبتي وأخلف لي خيرا منها]
Маъноси: « Албатта биз Оллоҳнинг (бандаларимиз) ва албатта биз у зотга қайтгувчилармиз» Илоҳим! Бу мусибатим –сабабли- менга ажр-мукофотни насиб эт! Ва менга ундан –яъни ажралган нарсамдан- яхшироғини тақдир қилгин.
Изоҳ: Уламолардан бири бу ҳадиснинг шарҳида шундай марҳамат қилади: " Пайғамбар алайҳиссалом бизларга мусибат вақтида нима? дейишимиз кераклигини таълим қилдилар. Ва бу калимани мусибат кўрган киши учун, панагоҳ қилиб бердилар. Мусибатлар бир-биридан тафовутли бўлиб, энг даҳшатлиси киши динида мусибатланиши яъни динидан воз кечиши ёки сустлашишидир. Оллоҳ барчаларимизни ўзи асраб, сабр ва матонатли қилсин. Банда мусибат вақтида бу дуони ихлос билан ўқиса, кейин сабр қилиб, бунга Оллоҳдан савобни умид қилса, албатта Оллоҳ мусибатга рози қилдириб қўяди ва қиёматда эса ажру савобларга муяссар қилади. Шу билан у шайтоннинг ёмон умидини пучга чиқаради. Чунки шайтон бандани Оллоҳга шак келтиришига жуда ҳарисдир. Аммо банда мусибат келганда нодонлар каби жазавага тушиб, Оллоҳнинг қадарига рози бўлмаса, осий бўлади, ўзига жабр қилади холос". Қуртубий раҳматуллоҳи алайҳи тафсирларида шундай марҳамат қиладилар: " Бу ҳадисда Оллоҳ таолонинг сабр қилгувчиларга башорат –суюнчилик- хабарини беринг! Деган оятига ишора бор. Ё бу мусибатга эваз берилади. Худди Умму Салам розияллоҳу анҳога берилгандек. Умму Салама розияллоҳу анҳонинг эри вафот қилганда уни Пайғамбар алайҳиссалом ўз никоҳларига олган эдилар. Ёки охиратда улкан савоб берилади. Ёки Оллоҳ таоло бандага икки неъматни ҳам насиб қилади".
54 - الدعاء عند إغماض الميت
Ўликни кўзини юмиб қўйишда ўқиладиган дуо.
155 - [اللهم اغفر لفلان (باسمه) وارفع درجته في المهديين واخلفه في عقبه في الغابرين واغفر لنا وله يارب العالمين وافسح له في قبره ونور له فيه]
Маъноси: "Эй Илоҳим! фалончи бандангни -уни исмини ёдга олиб- мағфират қил! -дейди. Сўнг, Унинг мартабасини ҳидоят топганлар қаторига кўтаргин! Унинг ортидан қолган -аҳл-аёллари ва фарзандларига- ўзинг назоратчи бўлгин! Бизларни ҳам, уни ҳам мағфират қил! ва қабрини кенг қилиб, мунаввар қилгин". –дейди.
Изоҳ: Абу Салама розияллоҳу анҳу вафот қилганда унинг хотини Умму Саламага оғир ботди. Умму Салама айтадиларки: "Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам уйга кирдилар Абу Саламанинг кўзи очилиб қолган эди. Кўзини юмиб қўйдилар. Кейин айтдиларки:" Агар руҳ олинса, кўз унга қараб қолади. Шу пайт уйдаги аҳл аёллар овозларини кўтариб йиғлаб юбордилар. Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларингизга фақат яхши дуо қилинглар! Чунки Малоикалар айтган сўзларингизга шоҳид бўлиб қоладилар! –деб сўнг Эй Илоҳим! Абу Саламни мағфират қил! Ва мартабасини ҳидоят топганлар қаторига кўтаргин! Унинг ортидан қолганларига ўзинг назоратчи бўлгин! Бизларни ҳам, уни ҳам мағфират қил! ва қабрини кенг қилиб, мунаввар қилгин". –дедилар. Қуртубий раҳматуллоҳи алайҳи айтадиларки: "Бу ҳадисдан мусулмон киши аҳли аёли ва фарзандларига Оллоҳдан тавфиқ, рушд-ҳидоят, салоҳият, офиятни ҳамда улар дунё ва охират ишларида унга кўмакчи бўлишларини ёлвориб сўраши кераклиги аён бўлади. Закариё алайҳиссаломнинг дуоларига боқинг! У зот Оллоҳдан солиҳ фарзанд ва пок зурриёт тиладилар. Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам Анас розияллоҳу анҳуга унинг молини фарзандларини кўпайтиргин ва унга барака ато қил! –деб Оллоҳга дуо қилдилар".
55 - الدعاء للميت في الصلاة عليه
Маййитга жаноза намозида ўқиладиган дуолар.
156 - [اللهم اغفر له وارحمه وعافه واعف عنه واكرم نزله ووسع مدخله واغسله بالماء والثلج والبرد ونقه من الخطايا كما نقيت الثوب الأبيض من الدنس وأبدله دارا خيرا من داره وأهلا خيرا من أهله وزوجا خيرا من زوجه وأدخله الجنة وأعذه من عذاب القبر [وعذاب النار]
Маъноси: "Парвардигоро! Уни мағфират қилиб, раҳм айлагин! Ва унга офият бериб, уни афв этгин! Жойини мукаррам этиб, киришини осон қил! Ва оппоқ кўйлакни кирдан тозалангандек, уни ҳам сув, қор, дўл билан ювиб, гуноҳлардан поклагин. Унга, унинг ҳовлисидан гўзалроқ ҳовли, аҳлидан кўра яхшироқ аҳл, аёлидан кўра яхшироқ аёл насиб этгин! Ва жаннатга киргизгин, қабр ва дўзах азобидан сақлагин".
Изоҳ: Авф инб Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича у зот айтадиларки:" Бир марта Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам жаноза намози ўқиганларида, мен у зотдан мана бу дуо ўрганиб олган эдим! –деб ушбу дуога ишора қиладилар. Сўнг айтадиларки: "Ҳатто мен анашу маййит бўлганимда эди! -деб орзу қилиб қолдим!-дейдилар. Яъни бу саҳоба дуонинг гўзаллиги ва дуо қилаётган кишининг дуоси ижобатлигидан шундай орзуга борганлар. Уламолар айтадиларки: "Пайғамбар алайҳиссалом бу дуони умматга дарс бўлсин учун қилган эдилар. Яъни бу фақатгина саҳобаларга хос эмас. Балки жамики қиёматгача келадиган мусулмонлар учундир. Агар дуо маййитга наф бермаганда эди. Унга жаноза намози ҳам ўқилмаган бўларди. Шунингдек ўлгандан кейин ҳам дафндан кейин ҳам дуо қилинмаган бўларди. Ҳадисларда хабар қилинишича Пайғамбар алайҳиссалом саҳобаларга маййитга сабот сўранглар! -деб буюрар эдилар. Гоҳида Эй Илоҳим! Уни дунё ва охиратда собит сўз билан қўллагин. Гоҳида эса учрашувда собит қил! -дер эдилар. Қабристонни зиёрат қилгувчига дуо қилиш жоизлиги ҳам маййитни бу дуодан манфаатланиши мумкинлигига далилдир. Шунинг учун "Саҳиҳ Бухорий" ва "Саҳиҳ Муслим"да келишича Пайғамбар алайҳиссалом мана бу қабрлар зулуматга тўладир. Оллоҳ мени уларга қилган дуоим туфайли бу қабрларни мунаввар қилиб туради! –деган эдилар. "Саҳиҳ Муслим"да қайсики мусулмон вафот қилса, унинг жанозасига Оллоҳга ҳеч нарсани ширк қилмайдиган қирқта эркак иштирок этса, албатта Оллоҳ таоло уларни унга шафоатчи эътиборида уларнинг дуоларини қабул қилгай! –деб марҳамат қиладилар".
157 - [اللهم اغفر لحينا وميتنا وشاهدنا وغائبنا وصغيرنا وكبيرنا وذكرنا وأنثانا اللهم من أحييته منا فأحيه على الإسلام ومن توفيته منا فتوفه على الإيمان اللهم لا تحرمنا أجره ولا تضلنا بعده]
Маъноси: "Эй Илоҳим! Бизларни тирикларимиз ва ўликларимизни, шоҳид ва ғоибларимизни, кичик ва катталаримизни, эркак ва аёлларимизни мағфират қилгин! Эй Илоҳим! Бизлардан тирик қолганларни исломда қил! ўлганларни эса иймонда ўтказ! Эй Илоҳим! Унинг –ўликнинг- ажр-савобидан бизларни маҳрум этмагин! Ва ундан кейин, бизларни адаштирмагин ҳам".
Изоҳ: Ибн Ҳажар Маккий раҳматуллоҳ алайҳи айтадиларки: "Кичик бола учун ҳам дуо қилинишидан мақсад унинг гуноҳларини мағфират қилиш учун эмас, балки даражасини кўтариш мақсадидадир". Шоҳидлардан мурод шу жанозага ҳозир бўлганлардир. Тоййибий раҳматуллоҳи алайҳи айтадиларки: "Мана бу тўрта тоифаларни –тириклар ва ўликлар, шоҳид ва ғоиблар, кичик ва катталар, эркак ва аёллар- зикр қилинишидан мақсад жамики мусулмон эркак ва аёлларни қасд қилинмоқда". Мулла Али қори айтадиларки:" Ўлим муқаддима бўлганлиги учун ҳам маййитларни иймон ва исломда ўлдиргин дейилмоқда".
158 - [اللهم إن فلان بن فلان في ذمتك وحبل جوارك فقه من فتنة القبر وعذاب النار وأنت أهل الوفاء والحق فاغفر له وارحمه إنك أنت الغفور الرحيم]
Маъноси: "Парвардигоро! Фалончининг ўғли фалончи, сенинг зиммангдадир ва паноҳ арқонингдадир. Уни қабр фитнасидан, дўзах азобидан асра! Сен вафо ва ҳақ эгасидирсан. Унинг гуноҳларини мағфират қил! ва уни раҳмтингга ол! Албатта сен кечирувчи ва раҳмли зотдирсан".
Изоҳ: Баъзи уламолар айтадиларки: "Жоҳилия даврида араблар ичида бир-бирларини талон-тарож қилиш, йўл-тўсарлик қилиш жуда авж олган эди. Шунинг учун сафарга чиқмоқчи бўлган киши сафаридан аввал борадиган макондаги қабиланинг саййидидан омонлик оларди, сўнг сафарга чиқарди. Кейин ўша ернинг ҳудудларидан чиқиб кетгунча бемалол юрарди. Мана шуни ҳаблул-живор яъни паноҳ арқони ёки омонлик деб номаланар эди". Албатта қабр азобидан ва дўзах оташидан сақлагувчи, мағфират қилиб, раҳм қилгувчи Оллоҳнинг ўзидир. Ундан ўзга бунга қодир эмас.
159 - [اللهم عبدك وابن أمتك احتاج إلى رحمتك وأنت غني عن عذابه إن كان محسنا فزد في حسانته وإن كان مسيئا فتجاوز عنه]
Маъноси: "Парвардигоро! Қулинг, чўрингнинг ўғли раҳматингга муҳтож бўлди. Сен уни азоблашдан беҳожатдирсан. Агар у яхши бўлса ҳасанотларини зиёда қил. Агар у ёмон бўлса ёмонликларини афв этгил".
Изоҳ: Оллоҳ таоло "Моида" сурасида Ийсо алайҳиссалом қавмлар ҳақида Оллоҳ таолога қилган дуоларини қисса қилади. Ийсо алайҳиссалом Оллоҳга мана шундай дуо қилган эдилар:
ﭽ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﭼ المائدة: ١١٨
118. Агар уларни азобласанг, улар Сенинг ожиз бандаларинг. Агар уларни мағфират қилсанг, албатта Сен Ўзинг қудрат, ҳикмат эгасидирсан».
56 - الدعاء للفرط في الصلاة عليه
Гўдак жанозасида ўқиладиган дуолар.
160 - (1) [اللهم أعذه من عذاب القبر]
Маъноси: "Парвардигоро! Уни қабр азобидан асрагин". Ёки мана бундай деса ҳам яхши:
Изоҳ: Абу Довуд "Сунан"ларига шарҳ бўлмиш Авнул Маъбуднинг муаллифи айтадиларки: "Бу дуо Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилингандир. Саид ибн Мусаййаб айтадиларки: " Мен Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг орқаларида ҳеч бир гуноҳ қилмаган гўдак болага жаноза намози ўқиган эдим. У зот ўшанда Парвардигоро! Уни қабр азобидан асрагин! –деган эдилар. Эҳтимол Абу Ҳурайра Бу ҳақда Пайғамбар алайҳиссаломдан бирор ҳадис эшитган бўлсалар керакки, шунинг учун азобул қабр каттаю кичикка умумий деб эътиқод қилгандирлар. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича Пайғамбар алайҳиссалом айтадиларки: "Агар банда қабрга қўйилса ва одамлар қайтишса, у уларнинг кавушларининг товушини эшитиб турган вақтдаёқ, унинг олдига иккита малоика кириб келади. Кейин эса уни ўтқизиб, унга мана бу одам ҳақида бирор нарса биласанми? -деб савол берадилар. Агар бу маййит мўъмин бўлса, дарҳол шаҳодат келтириб, у Оллоҳнинг қули в Росулидир! –дейди. Улар унга дўзахдаги ўрнингга қара! Оллоҳ сенга уни ўрнига жаннатни алмашлаб берди! –дейдилар. У икки ўринни ҳам кўради. Аммо мунофиқ ёки кофир бўлсачи, икки малоика унга мана бу киши ҳақида нима эътиқод қилардинг! –дейдилар. У эса ҳеч нарса билмайман, одамлар айтган нарсани мен ҳам айтиб юрардим! –дейди. Сўнг унга ҳеч нарса билмабсан ва тиловат ҳам қилмабсан!-ёки ҳақ йўлга эргашмадинг! –дейдилар. Кейин эса уни темир болғалар билан урилади".
وإن قال: [اللهم اجعله فرطا وذخرا لوالديه وشفيعا مجابا اللهم ثقل به موازينهما وأعظم به أجورهما وألحقه بصالح المؤمنين واجعله في كفالة إبراهيم وقه برحمتك عذاب الجحيم وأبدله دارا خيرا من داره وأهلا خيرا من أهله اللهم اغفر لأسلافنا وأفراطنا ومن سبقنا بالإيمان] فحسن
Маъноси: "Эй Илоҳим! уни ота-онаси учун –охиратда- фарат –яъни захира ажр, дуоси мустажоб бўлган шафоатчи қилгин. Эй Оллоҳ! у туфайли ота-онасини савоб тарозуларини оғир қил! ва ажрларини катта қил! Уни солиҳ мўъминларга қўш ва Иброҳим алайҳиссаломнинг кафолатида қилгин ва раҳматинг ила жаҳаннам азобидан асрагин, унга унинг ҳовлисидан яхшироқ ҳовли, аҳлидан яхшироқ аҳл насиб этгин. Парвардигоро! Салаф -Ўтмишларимизни, фаратларимизни ва бизлардан аввал иймон келтириб ўтиб кетганларни мағфират қил".
Изоҳ: Бу дуо ҳам Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан Саид ибн Мусаййаб ривоят қиладилар, айтадиларки: " Мен Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳуга иқтидо қилиб, бир гўдакка жаноза ўқиганман! Шунда у зот мана шундай деган эдилар деб ушбу дуони зикр қиладилар. Тоййибий раҳматуллоҳи алайҳи айтадиларки: "Фақатгина мана шу дуони ўқиш шарт эмас, балки шу борада келган дуолардан бирини ўқиса кифоя қилади".
161 - (2) [اللهم اجعله لنا فرطا وسلفا وأجرا]
Маъноси: "Эй Илоҳим! Уни бизлар учун фарат ва салафу ажр қилгин".
Изоҳ: Бу дуо Ҳасан басрий раҳматуллоҳи алайҳидан ривоят қилинган. У зот бир гўдак болага фотиҳа сурасини ўқиб, сўнг ушбу дуони ўқир эканлар. Қадимда араблар сафарга чиқсалар ва сувга муҳтож бўлсалар, улардан бири маркабини олдинга қараб чоптириб сув бор ерга етиб, сўнг карвон учун етарли миқдорда сув чиқариб олиб уларни кутиб турарди. Улар келганларида бемалол сувдан ичиб туяларини ҳам суғориб олардилар. Мана шу одамни фарат деб аташар эдилар. Ушбу ҳадисда фарат отасидан аввал вафот қилган, отаси унинг ўлимига сабр қилиб, Оллоҳнинг қазои қадарига рози бўлганлиги учун, Оллоҳ таоло унга ажр-савобларни улкан қилади. Гўё бу савоблар уни кутиб тургандир. Шунинг учун уни фарат-салаф ва ажр деб аталади. Пайғамбар алайҳиссаломдан ривоят қилинган бир ҳадисда айтадиларки:" Мен сизларнинг –яъни мўъминларнинг- ҳавз-кавсарда фаратингиз бўламан, яъни сизлардан аввал бориб у ерда сизларни кутиб тураман. Кавсар жаннатдаги ҳовуз бўлиб, ундан фақатгина мўминлар ичадилар. Ундан бир марта ичган одам асло чанқамайди. Ҳадиснинг давомида баъзилар мендан тўсилиб қолинадилар. Шунда мен булар менинг умматимдандирлар десам. Менга сиз дунёдан ўтканингиздан сўнг, булар нима ишлар қилганини билмайсиз! -дейилади. Ана шундай ҳолатга тушиб қолишдан эҳтиёт бўлинглар" –дедилар. Бу ҳадислардан Оллоҳ таолонинг бандаларига бениҳоя меҳрибончилигини ва унинг қонунлари жуда ҳам пухта, ҳукмлари ҳикмату манфаатдан асло холи эмаслигини англаб оламиз. Бандаси қандай мусибат чекмасин, албатта унинг ажр савобига эриштиргай. Пайғамбар алайҳиссаломдан ривоят қилинган бир муборак ҳадисда кимда ким уч фарзандидан айрилган бўлса, у жаннатга киришга ҳақли бўлгай! –дедилар. Шунда бир аёл ё Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам! агар икки фарзандидан айрилсачи? –деди. Пайғамбар алайҳиссалом икки фарзандидан айрилса ҳам! -дедилар. Бир фарзандидан айрилсачи? –деди. Пайғамбар алайҳиссалом бир фарзандидан айрилган бўлса ҳам! –дедилар.
57 - دعاء التعزية
Таъзия дуоси.
Изоҳ: Таъзия маййит яқинларидан мусибатни енгиллатиш мақсадида айтиладиган дуо ва сабрга ундаш демакдир.
162 - [إن لله ما أخذ وله ما أعطى وكل شيء عنده بأجل مسمى فلتصبر ولتحتسب]
Маъноси: "Оллоҳ олган нарсаси ҳам берган нарсаси ҳам ўзиникидир. Ҳамма нарса унинг ҳузурида маълум муддат ила белгилангандир. Сабр қил ва ажрни умид қил".
Изоҳ: Усома инб Зайддан ривоят қилинади, айтадиларки: "Бир куни Пайғамбар алайҳиссалом билан бирга ўтирган эдик. Тўсатдан у зотнинг қизларидан бирининг чопари келиб қолиб, ё Росулуллоҳ! Қизингиз мени сизнинг ҳузурингизга жўнатиб, сизни у зотнинг ҳузурларига боришингизни илтимос қилдилар! Сабаби у зотнинг бир қизчалари ўлим тўшагида ётибди! –деди. Шунда Пайғамбар алайҳиссалом унга бориб, Оллоҳ олган нарса ҳам берган нарса ҳам ўзиникидир. Ҳамма нарса унинг ҳузурида маълум муддат ила белгилангандир. Сабр қилиб унинг ажрини умид қилинг, деб айт! –дедилар. Кўп ўтмай у одам яна Пайғамбар алайҳиссалом ҳузурларига қайтиб келиб, Ё Росулуллоҳ! Қизингиз сизни келсинлар! –деб қасам ичаяптилар! –деди. Шундан сўнг Пайғамбар алайҳиссалом ўрниларидан турдилар, бизлар ҳам яъни ансорлардан бўлган бир жамоа турдик. Уйига кирган эдик, болани Пайғамбар алайҳиссаломга беришди. Бола у зотнинг қўйниларида жон бераётир эди. Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам кўз ёши тўкдилар. Саъд ибн Убода ё Росулуллоҳ! Бу нимаси? –деди. Яъни бизларни сабрга буюра туриб ўзингиз йиғлайсизми? Гўё бу саҳоба сабрни йиғламаслик деб тушунган бўлса керак! –деб уламоларимиз изоҳлайдилар. Пайғамбар алайҳиссалом бу гумонни нотўғри эканлигини баён қилиш мақсадида, дарҳол бу Оллоҳ бандаларининг қалбига қўйган раҳматдир! Оллоҳ бандаларидан раҳмлиларини ўз раҳматига олади! –дедилар. Баъзи уламолар бу ҳадисдан бир нечта ҳикматларни истинбод қилиб, ўлим талвасасида ётганнинг олдига солиҳ кишиларни, яъни уларнинг дуо ва баракаларини умид қилган ҳолда чақиртириш жоиздир! –дейдилар. Ва Мўъмин биродарининг қасамидан барий қилиш ҳам мустаҳаб амалдандир. Яъни қасамини уддасидан чиқа олмаса, унга каффорат тўлаши вожиб бўларди, энди унинг мусулмон биродари зиммасидаги вожибдандирки, уни бу ўриндан халос этиши. Шунингдек мусибат кўрган кишининг ўлими келган пайт, сабрга чорлаш ҳам мустаҳабдир. Яна бу ҳадисдан ўликка йиғлаш жоизлиги, аммо қазои қадарга норозиларча дод фарёд кўтариши жоиз эмаслиги тушунилади! –дейдилар.
وإن قال: [أعظم الله أجرك وأحسن عزائك وغفر لميتك] فحسن.
Агар мана бундай деса ҳам яхши: "Оллоҳ ажрингизни улуғ, азангизни яхши қилсин ва маййитингизни мағфират этсин".
Изоҳ: Оллоҳ берган мусибатга сабр қилиб, унинг ажр савобига мушарраф бўлинг! Бу мусибатни чиройли қабул қилинг! Оллоҳ таолони ғазабини келтирадиган ноўрин сўзларни гапира кўрманг! ёки эътиқод қилманг. Оллоҳ маййитингизни мағфират қилсин.
58 - الدعاء عند إدخال الميت القبر
Маййит қабрга қўйилаётган пайт ўқиладиган дуо.
163 - [بسم الله وعلى سنة رسول الله]
Бисмиллаҳ –Яъни Оллоҳнинг исми ила ва Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатига мувофиқ –ўликни қабрга- қўяман.
Изоҳ: Баъзи ривоятларда агар маййитларингизни қабрга қўйсангизлар, бисмиллаҳ ва ала суннати Росулиллаҳ! –денглар деб келган экан. Саҳобалардан бири мен Пайғамбар алайҳиссалом қабрга маййитни қўйганларида, ушбу дуони ўқиганликларини кўрганман! –дейди. Бу дуо ҳам маййитга манфаатли деб ҳисоб қилинади. Чунки Пайғамбар алайҳиссалом мазкур ҳадиснинг аввалида маййитни қабрга қўйилганда саҳобаларга қарата Оллоҳдан унга истиғфор сўранглар. Чунки у сўроқ-савол қилинади! -деган эканлар.
59 - الدعاء بعد دفن الميت
Маййитни дафн қилиб бўлгандан сўнг айтиладиган дуо.
164 - [اللهم اغفر له اللهم ثبته]
Маъноси: "Эй Илоҳим! Уни мағфират қил! Эй Илоҳим! –савол-жавобда тилини- собит қил".
ﮁ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷﭸ ﭹ ﭺ ﭻﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮀ إبراهيم: ٢٧
27. Оллоҳ иймон келтирган кишиларни ҳаёти дунёда ҳам, охиратда ҳам устивор Сўз (иймон калимаси) билан собитқадам қилур. Золимларни эса Оллоҳ (ҳақ) йўлдан оздирур. Оллоҳ Ўзи хоҳлаган ишни қилур.
Бу оятнинг шарҳида Абдурраҳмон Саъдий раҳматуллоҳи алайҳи тафсир китобларида шундай марҳамат қиладилар: Оллоҳ таоло иймонли бандаларини, яъни ҳақиқий мўъминларни иймонлари туфайли, дунёда ҳар қандай шубҳа ва шаҳватдан асраб, ҳақ йўлида собит қадам қилгай. Охиратда эса, яъни қабрга қўйилаганда ҳам уни Мункар ва Накир исмли икки фариштанинг саволларига тўғри жавоб қилишида қўллаб қувватлайди!
60 - دعاء زيارة القبور
Қабристонни зиёрат қилинганда ўқиладиган дуо.
165 - [السلام عليكم أهل الديار من المؤمنين والمسلمين وإنا إن شاء الله بكم لاحقون [ويرحم الله المستقدمين منا والمستأخرين] أسأل الله لنا ولكم العافية]
Маъноси: "Ассалому алайкум эй Мўъмин мусулмонлардан иборат бўлган бу диёр аҳллари! Бизлар ҳам иншааллоҳ сизлар ортларингиздан –бир кун бу ерга- келишимиз бор. Оллоҳ бизлардан аввал ўтганларни ҳам кейин ўтгувчиларни ҳам раҳм айласин. Оллоҳ таолодан ўзимиз учун, ҳамда сизлар учун офият тилайман".
Изоҳ: Бу ҳадисни Бурайда ибн Хусайф ривоят қиладилар. Оиша онамиз Пайғамбар алайҳиссаломдан қабр зиёратидаги одоблар ҳақида сўраганларида, Пайғамбар алайҳиссалом шу дуони ўргатиб қўйган эканлар. Баъзи уламолар ҳадиснинг шарҳида: "ўзимиз" деган сўздан ҳали вафот қилмаган барча мусулмонларга ҳар қандай офат-балодан саломатлик тиланмоқда. Аммо охиратдаги офиятдан эса Оллоҳ уларни ҳисоб китобларини енгил қилишини ҳамда дўзах оташидан асрашини кўзда тутилмоқда! –дейдилар. Шунинг учун қабр зиёрат қилгувчи шахс учун зиёрат қилган қабр соҳибларига ва умуман барча вафот этган мусулмонлар ҳақига дуоларни кўпайтириши мустаҳаб бўлади! –дейдилар. Оллоҳ таоло бизлардан ўтган барча мўъмин мусулмонларни ўз раҳматига олсин! Қолганларни офиятда қилсин! Омин.
61 - دعاء الريح
Шамол эсганда ўқиладиган дуо.
Изоҳ: Пайғамбар алайҳиссалом агар шамол эсиб қолса, ранглари ўзгариб хавотирланар эдиларки, бу шамол раҳмат ёмғирини олиб келадими,ёки аввалдаги ўтган осий қавмларга юборилгандек азобними? Шунинг учун Оллоҳдан у шамолнинг яхшилик олиб келувчи бўлишини тилардилар.
166 - [اللهم إني اسألك خيرها وأعوذ بك من شرها]
Маъноси: "Парвардигоро! Мен сендан бу шамолнинг яхшилигини сўрайман ва унинг ёмонлигидан паноҳ беришингни тилайман".
Изоҳ: Бу ҳадиснинг давомида шамол Оллоҳнинг раҳматидир. У Оллоҳнинг изни ила раҳмат ё азоб олиб келгай. Агар уни кўрсанглар уни сўкманглар. Балки унинг яхшилигини сўранглар ва ёмонлигидан паноҳ тиланглар! -деб марҳамат қиладилар. Имом Шофий айтадиларки: "Ҳеч кимга дуруст эмас ёмғирни сўкмоғлиги. Чунки у Оллоҳ таолонинг ваҳдониятига далил бўлгувчи кавний мўъжизларидан биридир. Ва у Оллоҳ таолонинг итоакор аскарларидан бир аскаридир. Оллоҳ қачонки уни раҳмат қилиб жўнатмоқчи бўлса ана шундай қилиб жўнатади. Қачонки азоб қилиб жўнатмоқчи бўлса ана шундай қилиб жўнатади. Биз эса фақатгина унинг яхшилигини сўраш ва ёмонлигидан паноҳ тилашга буюрилганмиз".
167 - [اللهم إني أسألك خيرها وخير ما فيها وخير ما أرسلت به وأعوذ بك من شرها وشر ما فيها وشر ما أرسلت به]
Маъноси: "Парвардигоро! Мен сендан бу шамолнинг яхшилигини ва ундаги яхшиликни, ва у билан бирга юборилган яхшиликни сўрайман. Ва унинг ёмонлиги ва ундаги ёмонлик, ҳамда у билан бирга юборилган ёмонликдан паноҳ беришингни тилайман".
Изоҳ: Шавконий ва Ибн Касир тафсирларида бу ҳақда батафсил шарҳ берганлар. Шавконий раҳматуллоҳи алайҳи "фатҳул қадир" деб аталмиш тафсир китобларида шундай дейдилар: "Оиша онамиздан ривоят қилинган саҳиҳ ҳадисда айтадиларки: " Пайғамбар алайҳиссалом шамол эсса юзлари ўзгариб, уйга кириб чиқиб қолардилар. Агар ёмғир ёғса тинчларнар эдилар. Бир куни ё Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам шамолни кўрганингизда юзингиз ўзгариб кетади! бу нима сабабдан? –дедим. У зот айтдиларки: "Эй Оиша! Бу шамолда азоб йўқ деб айтиб бўлмайди. Дарҳақиқат бу шамол Од қавмга азоб бўлган эди. Од қавми айтгандек бўлсачи деб -улар ҳақидаги оятни ўқидилар:
{فَلَمَّا رَأَوْهُ عَارِضاً مُّسْتَقْبِلَ أَوْدِيَتِهِمْ قَالُوا هَذَا عَارِضٌ مُّمْطِرُنَا بَلْ هُوَ مَا اسْتَعْجَلْتُم بِهِ رِيحٌ فِيهَا عَذَابٌ أَلِيمٌ
{تُدَمِّرُ كُلَّ شَيْءٍ بِأَمْرِ رَبِّهَا
24. Бас, қачонки, улар ўша (азоб)ни ўз водийларига қараб келаётган бир қора булут ҳолида кўришгач: «Бу бизларга Ёмғир келтиргувчи булутдир», дедилар. «Йўқ, у ўзларингиз шоштирган нарса — бир бўронки, унда аламли азоб бордир. 25. У Парвардигорининг амри билан барча нарсани вайрон ҳалок) қилур ».
Ибн Аббос розияллоҳу анҳу ўз водийларига қараб келаётган бир қора булут ҳолида кўришгач деган оятига шундай тафсир қиладилар: "Улар ёмғирли булут дедилар. Унинг азоб эканлигини чорполарини ва баъзи чодиридан чиққан одамларни осмон билан ер ўртасида учиб кетаётганидан билдилар. Сўнг уйларига кириб эшикларини маҳкам беркитиб олдилар. Лекин шамол у эшикларни очиб уйларига қумларни тўлдирди. Улар қумлар остида етти кечаю саккиз кун қолиб кетдилар. Уларнинг инграган овозлари чиқиб турарди. Кейин эса Оллоҳ таоло шамолга уларнинг устиларидан қумларни кетказиб ўзларини эса денгизга улоқтиришни амр қилди".
62 - دعاء الرعد
Момақалдироқ бўлганда ўқиладиган дуо.
168 - [سبحان الذي يسبح الرعد بحمده و الملائكة من خيفته]
Маъноси: "Момақалдироқ ҳамдлар ила тасбеҳ айтаётган, Малоикалар ҳам ундан қўрқиб унга ҳамду санолар ва тасбеҳлар айтаётган Оллоҳ бутун айбу нуқсондан покдир".
Изоҳ: Имом Шофий раҳматуллоҳи алайҳи "Ум" деб аталмиш китобларида саҳиҳ санад билан буюк тобии Товус раҳматуллоҳи алайҳидан ривоят қиладилар. Товус агар момақалдироқ овозини эшитсалар, дарҳол сен тасбеҳ айтаётган зотга тасбеҳлар бўлсин! –дер эканлар. Шофий айтадиларки: Эҳтимол Товус мана бу оятдан истинбод қилган бўлсалар керак:
ﮁ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﮀ الرعد: ١٣
"Момақалдироқ ҳам У зотга (Оллоҳга) ҳамду сано билан тасбеҳ айтур. Фаришталар ҳам У зотдан қўрққанлари сабабли (тасбеҳ айтурлар)".
Балки Оллоҳ таолога жамики жонлигу жонсиз махлуқотлар тасбеҳ айтади. Бу ҳақда Оллоҳ таоло қуръони каримда мана шундай марҳамат қилади:
ﮁ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮀ الإسراء: ٤٤
44 Етти осмон, Ер ва улардаги бор жонзот (Оллоҳни) поклар. Мавжуд бўлган барча нарса ҳамду сано айтиш билан У зотни поклар. Лекин сизлар (эй инсонлар), уларнинг тасбеҳ айтишларини — поклашларини англамассизлар. Дарҳақиқат, У ҳалийм ва мағфиратли бўлган зотдир.
63 - من أدعية الاستسقاء
Истисқо –Оллоҳ таолодан ёмғир тилаб ўқиладиган дуолар.
Изоҳ: Тасҳили зарурий китобининг муаллифи Ошиқ илоҳий айтадиларки: "Фиқҳ китобларда Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳидан истисқо намози суннат эмас! -деган иборани учратишингиз мумкин. Билингки бу сўздан Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳининг мақсадлари истисқо фақатгина алоҳида икки ракаат намоз ўқибгина ҳосил бўлади! -деган тушунчани инкор этишдир. Балки истисқо жума куни хутба вақтида икки қўлни кўтариб дуо қилиш билан ҳам ҳосил бўлаверади. Худди икки ракаат намоз ўқиб ортидан дуо қилиш билан ҳосил бўлгандек. Хулоса шуки у зотнинг ижтиҳодларига кўра истисқо намози икки йўл ила бажарилади. Имом бўлган киши гоҳ унисини гоҳ буниси қилади".
169 - (1) [اللهم اسقنا غيثا مغيثا مريئا مريعا نافعا غير ضار عاجلا غير آجل]
Маъноси: "Парвардигоро! Бизларга, тезроқ кечиктирмаган ҳолда чанқоқларни қондирувчи, мўл кўл, фойдали, зарарсиз ёмғир ёғдиргин".
Изоҳ: Уламолар бу ҳадисдан келиб чиқиб айтадиларки: "Мусулмон киши Пайғамбаридан ўрнак олган ҳолда Оллоҳ таолодан бутун оламга фойдали бўлган ёмғирни тиламоғи ва экин-текинларни ювиб кетадиган, уйларни вайрон қиладиган селлардан сақлашини умид қилиши керак.
170 - (2) [اللهم أغثنا اللهم أغثنا اللهم أغثنا [
Маъноси: "Парвардигоро! Ёмғир ёғдир, ёмғир ёғдир, ёмғир ёғдир".
Изоҳ: Дуода астойдил ёлвориш лозим, тилакларни илҳоҳлик билан қайта-қайта сўрамоқ керак. Чунки Пайғамбар алайҳиссалом ана шундай ўзларини ҳокисор тутиб Оллоҳдан ёлвориб ёмғир сўрардилар. Албатта бу бизларга сабоқдир.
171 - (3) [اللهم اسق عبادك وبهائمك وانشر رحمتك وأحيي بلدك الميت]
Маъноси: "Эй Илоҳим! Бандаларингни, ҳайвонларингни суғоргин ва раҳматингни тарқатгин, ўлик шаҳрингни тирилтиргин".
Изоҳ: Бу юқорида зикри ўтган дуоларнинг кўпи Имом Бухорий ва Имом Муслимнинг "Саҳиҳ тўплам"ларида ворид бўлган. Ўшалардан бири Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, айтадиларки: "Жума куни Пайғамбар алайҳиссалом хутба қилиб турган пайтларида, масжидга бир киши кириб келиб, Ё Росулуллоҳ! Моллар ҳалок бўлди! йўллар узилди! –яъни қурғоқчилик сабабли қашшоқ бўлиб қолдик- Оллоҳга бир дуо қилсангиз! Оллоҳ бизларга ёмғир берса! –деди. Пайғамбар алайҳиссалом икки қўлларини осмонга кўтариб, Парвардигоро! Ёмғир ёғдир, ёмғир ёғдир, ёмғир ёғдир! –дедилар. Анас айтадиларки: " Оллоҳга қасамки осмонда ҳеч қандай булут ҳам камалак ҳам йўқ эди. силиъ тоғи билан бизларнинг турган жойимизнинг ўртасида бинолар йўқ эди. Қўққис тоғнинг ортидан қалқон каби доира шаклда булут кела бошлади. Устимизга етиб келган чоғ, булут осмонда кенг тарқалиб ёмғир ёға бошлади. Кейинги жума ҳам ҳалиги киши масжидга аввал кирган эшикдан кириб келиб, Ё Росулуллоҳ! Моллар ҳалок бўлди, йўллар узилди. Оллоҳга дуо қилинг ёмғирни тўхтатсин! –деди. Пайғамбар алайҳиссалом икки қўлларини осмонга кўтариб Эй Илоҳим! Ёмғирни атрофимизга ёғдир! бизларнинг устимизга эмас. Қир-адирларга, водийларга дарахтлар ўсадиган ерларга ёғдиргин! –деб дуо қилган эдилар. Ёмғир ёғишдан тинди, қуёш чарақлаб чиқиб кетди. Баъзи ривоятларда Пайғамбар алайҳиссалом ёмғир сўраб дуо қилганларидан кейин бир ҳафтагача тинмаган эди! -дейдилар. Ҳадисдаги масжидга кириб келган киши эса аъробий чўлликларга мансуб киши бўлади.
64 - الدعاء إذا نزل المطر
Ёмғир ёққанда ўқиладиган дуо.
172 - [اللهم صيبا نافعا]
Маъноси: "Эй Илоҳим! Бу ёмғирни фойдали мўл кўл қилгин".
Изоҳ: Уламолар айтадиларки: " Мусулмон киши учун, ёмғир ёққан пайт, Оллоҳдан ўзига ва бошқа мўъмин биродарларига дунё ва охират хайрини насиб этишини сўраши мустаҳаб бўлади. Чунки ёмғир ёққан дамларда дуо ижобат бўлгай. Тобароний ривоятларига кўра Пайғамбар алайҳиссалом айтадиларки: " Иккита қайтарилмайдиган дуо бор. Бири душманга йўлиққан маҳал, иккинчиси эса ёмғир ёққан маҳалдир".
65 - الدعاء بعد نزول المطر
Ёмғир тингач ўқиладиган дуо.
173 - [مطرنا بفضل الله ورحمته]
Маъноси: "Оллоҳ таолонинг фазл-карами ва раҳмат ила ёмғир ёғди".
Изоҳ: Зайд ибн Холиддан ривоят қилинишича айтадиларки: "Пайғамбар алайҳиссалом Ҳудайбияда ёмғир ёққан кечанинг эртасида бизларга имом бўлиб бомдод намозини ўқиб бердилар. Намоздан сўнг ўгирилиб бизлар томон қарадилар. Кейин эса биласизларми? Раббингиз нима деганини? Биз Оллоҳ ва унинг Росули билади! –деб жавоб қилдик. Шунда Пайғамбар алайҳиссалом айтдиларки: "Оллоҳ Бандаларимдан баъзилари менга мўъмин бўлган ҳолда тонг оттирди. Баъзилари эса менга кофир бўлган ҳолатда тонг оттирди! –деди. Кимки Оллоҳнинг фазли ва раҳмати ила бизларга ёмғир ёғди! -деган бўлса ана шу менга мўъмин ва юлдузга кофирдир. Кимики юлдуз сабабли бизларга ёмғир ёғди! -деган бўлса у менга кофир ва юлдузга мўъминдир! –деди. Имом Шофий айтадиларки: "Агар киши бу ёмғирни юлдуз ўзи ёғдиришга қодир деб эътиқод қилса, албатта бу ширк ва куфрликдир. Аммо ёмғир фақатгина Оллоҳ таолонинг изни ила нозил қилинади ва бу юлдуз ёмғир келишидан бир дарак холос! -деган гумонда бўлса, бу исломдан чиқариб юборадиган куфр калималар остидага дохил эмас. Лекин бошқа уламолар яхшиси ўша сўздан ҳам тийилгани афзалдир! -дейдилар.
66 - من أدعية الاستصحاء
Ҳавонинг булутлардан очилиши мақсадида ўқиладиган дуолардан.
147 - [اللهم حوالينا ولا علينا اللهم على الآكام والظراب وبطون الأودية ومنابت الشجر]
Маъноси: "Парвардигоро! Бизларнинг устимизга –шаҳримизга- эмас, атрофимизга –яъни шаҳардан ташқари- қир-адирлар, водийларнинг ичига ва дарахтзорларга ёмғир ёғдиргин".
Изоҳ: Бу ҳақда бундан аввалги ҳадисда изоҳ ўтди. Яъни Пайғамбар алайҳиссалом ҳалиги аъробийнинг талабига биноан Оллоҳ таолодан ёмғирни экин-текинлар, дарахтлар ўсадиган, қир-адир ва тоғли минтақаларга ёғдиришини сўрадилар.
67 - دعاء رؤية الهلال
Янги ойни кўрганда ўқийдиган дуо.
175 - [الله أكبر اللهم أهله علينا بالأمن والإيمان والسلامة والإسلام والتوفيق لما تحب ربنا وترضى ربنا وربك الله]
Маъноси: "Оллоҳ улуғдир, Эй Илоҳим! Бу ойни бизларга омонлик, иймон, саломатчилик, салом ва ўзинг яхши кўриб, рози бўлган нарсага тавфиқ бериш ойи қилгин. Бизнинг Раббимиз ва сенинг – эй ой! -Раббинг ҳам Оллоҳдир".
Изоҳ: Ровийлардан бири айтадики: "Пайғамбар алайҳиссаломнинг одатларидан эди, агар янги ойни кўрсалар, у ойни саломатлик, офият, тинчлик ва яхшиликлар ойи бўлишини тилашлари". Ҳадиснинг шарҳида баъзи уламолар айтадиларки: "У зотни кўрганлар Ойдан тилакларини сўраяптилар, Ой ҳам қандайдир қувватга эга экан! -деган гумонга бормасликлари учун дуонинг охирида бизнинг Раббимиз ҳам сенинг Раббинг ҳам Оллоҳдир! Балки дуонинг аввалида ҳам Оллоҳу акбар-Оллоҳ барчадан улуғдир! –дедилар. Бу зотнинг суннатларини мукаммал адо қилган Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу каъбани тавоф қилганларида, қора тошни бўса қилиб, мен биламан сен фойда ҳам зарар ҳам келтира олмайдиган тошсан. Агар Пайғамбар алайҳиссалом сени бўса қилганликларини кўрмаганимда эди сени бўса қилмаган бўлардим! –деган эдилар.
68 - الدعاء عند إفطار الصائم
Рўзадорнинг ифтор маҳалда айтадиган дуоси.
176 - (1) [ذهب الضمأ وابتلت العروق وثبت الأجر إن شاء الله]
Маъноси: "Чанқоқлик кетди, томирлар нам бўлди, иншааллоҳ савоб ҳам собит бўлди".
Изоҳ: Бу дуо Пайғамбар алайҳиссаломдан собит бўлгандир. Шунинг учун мана шу лафз билан дуо қилса, суннатга мувофиқ иш қилган бўларди. Ундан кейин эса ҳоҳлаган дуосини ўқийди. Чунки ифтор маҳали дуо ижобат қилинадиган маҳалдир. Абдуллоҳ ибн Амрдан келган ривоятда Пайғамбар алайҳиссалом мўъмин учун ифтор маҳалида қайтарилмайдиган дуоси бор деб марҳамат қилганлар. Бошқа бир ривоятда эса мўъмин учун рўзаси туфайли икки хурсандчилик бор. Бири ифтор вақтида иккинчиси Раббисига йўлиққан вақт деганлар.
177 - (2) [اللهم إني أسألك برحمتك التي وسعت كل شيء أن تغفر لي]
Маъноси: "Парвардигоро! Мен сендан, ҳамма нарсага кифоя қиладиган раҳматинг ила гуноҳларимни кечиришингни сўрайман".
Изоҳ: Абдуллоҳ ибн Аби Мулайка Абдуллоҳ ибн Амрдан ривоят қиладилар. У зот ифтор маҳали Парвардигоро! Мен сендан, ҳамма нарсага кифоя қиладиган раҳматинг ила гуноҳларимни кечиришингни сўрайман! –дер эканлар. Имом Аҳмад "муснад"ларида Имом Термизий, Насоий ва Ибн Можалар "сунан"ларида Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар. У зот айтадиларки: "Пайғамбар алайҳиссалом дедилар: "Уч кишининг дуоси қайтарилмайди: Адолатли раҳбар, рўзадор ҳатто рўзасини очгунча ва мазлумнинг дуоси, Оллоҳ таоло уни қиёмат куни булутларга яқин кўтаради ва у учун осмон эшиклари очилади. Ва Оллоҳ таоло унга иззатимга қасамки, албатта сенга ёрдам берурман, гарчи кейинроқ бўлса ҳам! –Дейди".
69 - الدعاء قبل الطعام
Овқатдан аввал ўқиладиган дуо.
178 - (1) [إذا أكل أحدكم طعاما فليقل بسم الله فإن نسي في أوله فليقل بسم الله في أوله وآخره[
Маъноси: Агар бирингиз овқатланса бисмиллаҳ десин! Агар эсидан чиқиб қолган бўлса: Аввалида ҳам охирида ҳам "бисмиллаҳ –Оллоҳнинг исми биландир- десин".
Изоҳ: Пайғамбар алайҳиссалом бошқа ҳадисларда хабар беришларича бебисмиллоҳ ейилган овқатга шайтон шерик бўлар экан, агар бу дуони овқатланишнинг ўртасида ёки охирида эслаб қолиб, дарҳол зикр қилиб олинса, шайтон еган таомини қусиб юборар экан. Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган бир ҳадисда у зот айтадиларки: "Биз Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам билан биргаликда овқатлансак, Пайғамбар алайҳиссалом бошламагунларича қўлларимизни таомга чўзмас эдик. Бир марта у зот билан бир дастурхонда таомланиб турган эдик. Тўсатдан бир кичкина қизча келиб қолди. Гўёки уни бир киши ортидан туртиб келаётгандек елиб келди. У бизга яқин келиб овқатга қўлини чўзмоқчи бўлган эди, Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам дарҳол уни қўлидан ушлаб олдилар. Бир оздан сўнг бир аъробий –чўллик- киши келиб қолди, уни ҳам гўё ортидан биров туртиб келаётгандек бўларди. Пайғамбар алайҳиссалом уни ҳам қўлидан ушлаб олдилар. Кейин эса шундай дедилар: Шайтон таомга йўл топиш пайида Оллоҳнинг исмини зикр қилдирмасликка ҳарис бўлади. Шунинг учун аввал мана бу қизчани югуртириб олиб келди. Мен уни қўлидан ушлаб қолдим, сўнг бу кишини шоштириб олиб келди. Мен бу кишини ҳам қўлидан ушлаб қолдим. Жоним унинг қўлида бўлган зотга қасамки, бу икковиларнинг қўлларини ушлаганимда шайтоннинг қўли ҳам бирга ушланди. Унинг қўли уларнинг қўллари билан эди". Бу ҳадисда эътиқод ва одоб-ахлоққа тааллуқли бир қанча масалалар мавжуддир албатта. Ўшалардан бири: Муҳаммад алайҳиссаломнинг ҳақ пайғамбар эканликларини исбот этувчи мўъжиза ва у мўъжиза шайтоннинг мақсадини Оллоҳнинг иродаси ила сезиб қолиб, унинг қўлидан ушлаб олганликларидир. Бу ҳам бўлса, у зотнинг чинакам Пайғамбар эканликларига далил бўлади. Одобга таааллуқлиларидан эса таомланиш пайтида катта киши бошламагунча овқатга қўл чўзмаслик лозим. Шунингдек мусулмон киши нафақат ўзининг таомидаги баракани йўқотмасликка харис бўлибгина қолмай, балки биродарларининг таомларидаги баракадан уларни маҳрум қилиб қўйишга ҳам сабаб бўлмаслиги керак экан.
179 - (2) [من أطعمه الله الطعام فليقل: اللهم بارك لنا فيه وأطعمنا خيرا منه ومن سقاه الله لبنا فليقل اللهم بارك لنا فيه وزدنا منه]
Маъноси: Кимни Оллоҳ таоло таомлантирган бўлса айтсинки: "Эй Илоҳим! бу таомда бизга барака бер ва бундан ҳам яхшироғини насиб қил! Кимга Оллоҳ таоло сут инъом қилган бўлса айтсинки: "Эй Илоҳим! бунда бизга барака бер ва бизларга бу –сутдан- янада кўпроқ насиб эт".
Изоҳ: Бу ҳадис Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан имом Термизийнинг сунанларида ривоят қилингандир. Ибн Аббос айтадиларки: "Мен ва Холид ибн Валид Пайғамбар алайҳиссалом билан биргаликда Маймуна онамизнинг ҳузурларига кирдик. У киши бизларга бир идишда сут олиб чиқдилар. Пайғамбар алайҳиссалом сутдан ичдилар. Мен у зотнинг ўнг тарафларида Холид эса чап тарафларида эдик. Пайғамбар алайҳиссалом менга ичиш сенинг навбатингда, агар рухсат берсанг Холидга берсам! –деди. Мен сизнинг сўлагингизни ҳеч бировга ўтқазиб юбормасман! –дедим. Сўнг Пайғамбар алайҳиссалом Кимни Оллоҳ таоло таомлантирган бўлса айтсинки: "Эй Илоҳим! бу таомда бизга барака бер ва бундан ҳам яхшироғини насиб қил! Кимга Оллоҳ таоло сут инъом қилган бўлса айтсинки: "Эй Илоҳим! бунда бизга барака бер ва бизларга бу –сутдан- янада кўпроқ насиб эт". Яна айтадиларки: "Таом билан сувнинг ўрнини сутдан ўзгаси боса олмас".
70 - الدعاء عند الفراغ من الطعام
Таомланиб бўлгач ўқиладиган дуо.
180 - (1) [الحمد لله الذي أطعمني هذا ورزقنيه من غير حول مني ولاقوة]
Маъноси: "Менга бу таомни инъом қилган, менинг кучим ва қудратимсиз ризқлантирган Оллоҳга ҳамду санолар бўлсин".
Изоҳ: Пайғамбар алайҳиссалом ҳадиснинг давомида кимики шундай деса, унинг ўтмиш гуноҳлари кечирилишини хабар қилган эканлар.
181 - (2) [الحمد لله حمدا كثيرا طيبا مباركا فيه غير [مكفي ولا] مودع ولا مستغنى عنه ربنا]
Маъноси: "Оллоҳ таолога чексиз, муборак ҳамдлар бўлсин. Раббимиз ҳеч кимга муҳтож эмас, у –дуода- тарк этилмас ва ундан беҳожат ҳам бўлинмас".
Изоҳ: Бу ҳадисни имом Бухорий Абу Умомадан ривоят қиладилар. Уламолардан бири бу ҳадиснинг шарҳида шундай дейди: "Албатта Оллоҳ таоло бандасига инъом қилгувчидир. Унинг шериги йўқ. Балки махлуқлардаги барча неъматлар Оллоҳникидир. Банданинг саодати Оллоҳ таолога тўла-тўкис муҳтож эканлигини сезиб, унинг тақозосига кўра амалга кириши ила ҳосил бўлади. Масалан бир киши молу давлатидан айрилиб, ундан айрилганидан хабари бўлмаса, кўнгли хотиржам бўлиб юраверади. Лекин уни йўқ бўлганидан хабардор бўлиб қолса, ҳоли бошқача бўлиб қолади. Шунингдек жамики халойиқ Оллоҳ таолога муҳтождирлар. Аммо кофир ва мунофиқлар бундан ғафлатдадирлар. Унинг тақозосига кўра амалга киришмасдирлар. Аммо мўъмин эса буни яхши англаб, доимо охират тадорукида бўлади".
71 - دعاء الضيف لصاحب الطعام
Меҳмоннинг мезбонга қиладиган дуоси.
182 - [اللهم بارك لهم فيما رزقتهم واغفر لهم وارحمهم]
Маъноси: "Эй Илоҳим! Уларга берган ризқингни баракотли қилгин ва уларни мағфират этиб, раҳм айлагин".
Изоҳ: Имом Муслимнинг "Саҳиҳ"ларида Буср розияллоҳу анҳу Пайғамбар алайҳиссаалом маркабнинг жиловини ушлаганларида ҳақимизга дуо қилинг деган эканлар. Шунда Пайғамбар алайҳиссалом ушбу дуони айтган эканлар. Баззорнинг сунанларида эса ҳадис батафсилроқ ривоят қилинади. Абдуллоҳ ибн Буср ал-Суламий айтадилар:" Бир куни Пайғамбар алайҳиссалом отамнинг олдиларидан хачир миниб ўтиб қолдилар. Отам дарҳол хачирнинг жиловидан ушлаб ё Росулуллоҳ! Бизникида меҳмон бўласиз! –дедилар. Пайғамбар алайҳиссалом меҳмон бўлиб тушдилар. Отам ҳайс –бу калимани аввалда шарҳи ўтди- олиб келдилар. Пайғамбар алайҳиссалом ундан танавул қилдилар. Сўнг отам ҳурмо олиб келдилар. Пайғамбар алайҳиссалом ундан ҳам ея бошладилар. Ҳурмони еб унинг данагини бармоқ учига қўйиб улоқтирар эдилар. Ровийлардан Шўъба исмлик киши икки бармоқларини бир-бирига ёпиштириб кўрсатиб бердилар. Сўнг отам шароб-сув олиб келдилар. Пайғамбар алайҳиссалом сувни ичиб бўлиб, ўнг томонларидаги кишига бердилар. Кейин эса ушбу дуони айтдилар".
72 - الدعاء لمن سقاه أو إذا أراد ذلك
Сув ичирган ёки ичирмоқчи бўлган кишига айтиладиган дуо.
183 - [اللهم أطعم من أطعمني واسق من سقاني]
Маъноси: "Парвардигоро! Менга таом берган кишини ўзинг таомлантир ва сув ичирган кишини ҳам ўзинг сув ичиргин".
Изоҳ: Имом Аҳмаднинг "Муснад"ларида Миқдод ибн ал-Асвад розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. У зот айтадиларки: "Мен икки ўртоғим билан Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳузурларига келдим. Биз жуда ҳам оч қолган эдик. Одамларга ўзимизни меҳмон қилишармикан деб рўпара қилдик. Ҳеч ким бизга илтифот қилмади. Кейин эса Пайғамбар алайҳиссалом бизларни уйларига олиб кетдилар. У зотнинг тўрта эчкилари бор экан. Менга эй Миқдод! Буларнинг сутини тўрт қисмга бўлиб олиб кел! –дедилар. Мен ана шундай қила бошладим. Бир кеча Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам кеч қолдилар. Мен Пайғамбар алайҳиссалом бирор бир ансорийнинг уйида меҳмон бўлиб тўйиб овқатланиб, сувдан ҳам қониб ичиб олгандирлар! –деб ўйладим-да у зотнинг сутдан улушларини ичиб қўйсаммикан! –дедим. Шундай ўйимда бўлавердим, ҳатто ўрнимдан туриб сутнинг олдига яқинлашдим, кейин ичиб қўйдим. Сўнг қадаҳни оғзини маҳкамлаб қўйдим. Қилар ишни қилиб бўлганимдан кейин, мени у зот келиб қолсалар нима бўлар экан деган ваҳима босди. Пайғамбар алайҳиссалом оч келсалар ҳеч вақо топа олмайдилар деб қўрқиб кетиб, устимни ўраб ётиб олдим. Ётган ҳолимда ҳам фақат ўша ўй билан машғул бўлдим. Тўсатдан Пайғамбар алайҳиссалом кириб келдилар. Уйғоқ киши эшитса бўладиган, ухлаётган эшитмайдиган паст овозда салом бердилар. Кейин эса қадаҳ олдига келиб унинг оғзини очган эдилар. Унинг ичида ҳеч нарса кўринмади. Кейин эса Парвардигоро! Менга таом берган кишини, ўзинг таомлантир ва сув берган кишини ҳам ўзинг сув ичиргин! –дедилар. Мен бу дуони ғанимат билиб дарҳол ўрнимдан туриб, катта пичоқни олдим. Сўнг эчкилар олдига бориб улар орасидан семизини излай бошладим. Қарасам уларнинг ҳар бирининг йилини сутга тўлиб кетибди. Уларни соғиб қадаҳни тўлдириб Пайғамбар алайҳиссалом ҳузурларига олиб келдим. Кейин ё Росулуллоҳ! Ичинг –дедим. У зот бошларини кўтариб, менга нима иш қилиб қўйдинг? қани айтчи! –дедилар. Мен аввал ичинг кейин айтаман! –дедим. Пайғамбар алайҳиссалом тўйиб ичдилар. Сўнг менга ҳам бердилар, мен ҳам ичдим. Кейин эса қани бўлган ишни айтчи! –дедилар. Мен ҳамма ҳодисани айтиб бердим. Шунда у зот бу осмондан тушган барака! Эртароқ айтмабсанда? қолган икки соҳибимизга ҳам сут ичирардик! –дедилар. Мен сиз билан менга барака насиб қилинган бўлса, бошқаларга етиши мен учун муҳим эмас! –дедим.
73 - الدعاء إذا أفطر عند أهل البيت
Бир хонадонда ифтор қилган киши шу хонадон аҳлига айтадиган дуоси.
184 - [أفطر عندكم الصائمون وأكل طعامكم الأبرار وصلت عليكم الملائكة]
Маъноси: "Хонадонингизда рўзадорлар ифтор қилсин! таомларингизни солиҳ кишилар танавул қилсин! ҳамда малоикалар сизларга салавотлар айтсин".
Изоҳ: Бу дуо талайгина ҳадис китобларда зикр қилинган бўлиб, жумладан Абу Довуднинг "сунан"ларида ҳам Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. У зот айтадиларки: "Пайғамбар алайҳиссалом Саъд ибн Убоданинг хонадонига келдилар. Саъд нон билан суюқ ёғ олиб келдилар. Пайғамбар алайҳиссалом ундан танавул қилиб сўнг, хонадонингизда рўзадорлар ифтор қилсин! таомларингизни солиҳ кишилар танавул қилсин! ҳамда малоикалар сизларга салавотлар айтсин! –деб дуо қилдилар.
74 - دعاء الصائم إذا حضر الطعام ولم يفطر
Таом келтирилиб, ундан танавул қилмаган рўзадор дуоси.
185 - [إذا دعي أحدكم فليجب فإن كان صائما فليصل وإن كان مفطرا فليطعم] ومعنى فليصل أي فليدع
Маъноси: "Агар бирингиз меҳмондорчиликка чақириладиган бўлса, албатта ижобат қилсин! агар рўза тутиб олган бўлса мезбонга салавот йўлласин! агар рўзадор бўлмаса таомлансин".
Изоҳ: Ибн Ҳиббоннинг "саҳиҳ"ларида Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.У зот айтадиларки: "Пайғамбар алайҳиссалом Агар бирингиз меҳмондорчиликка чақириладиган бўлса, албатта ижобат қилсин! агар рўза тутиб олган бўлса мезбонга салавот йўлласин! агар рўзадор бўлмаса таомлансин! –дедилар. Абу Ҳотим айтадиларки: " мезбонга салавот йўлласин деган калиманинг маъноси улар ҳақига дуо қилсин демакдир. Оллоҳ таоло қуръони каримда Пайғамбар алайҳиссаломга шундай марҳамат қилади:
ﮁ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮀ التوبة: ١٠٣
Албатта бу оятдаги салавотдан мурод улар ҳақига дуо қилишдир". Умдатул-қори китобида Исроил Аъмашдан у зот Абу Воилдан Абу Воил эса Абдуллоҳдан ривоят қилишларича, Пайғамбар алайҳиссалом дедилар:" Агар бирингиз меҳмондорчиликка чақириладиган бўлса, албатта ижобат қилсин! агар рўза тутиб олган бўлса, мезбонга салавот йўлласин! агар рўзадор бўлмаса таомлансин! Бошқа ривоятда агар ҳоҳласа таомлансин, агар ҳоҳласа овқатланмасин. Имом Аҳмадда Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, айтадиларки: Бир яҳудий Пайғамбар алайҳиссаломни арпа нони ва исланиб қолган эски ёғ билан меҳмон қилди. Пайғамбар алайҳиссалом унинг чақириғига ҳам ижобат қилдилар". Абу ҳурайрадан бошқа ривоятда келишича Пайғамбар алайҳиссалом тўй зиёфатларининг энг ёмони унга бойларнигина чақириб, ундан камбағалларни манъ қилинганидир. Кимики чақириққа ижобат қилмаса, Оллоҳга ва унинг Росулига осий бўлгайдир". Имом Бағавий айтадиларки: "Лекин кимнинг узри бўлса ёки йўл узоқ бўлиб машаққат чекадиган бўлса, бормаса зарари йўқ. Тобиинлардан Ато раҳматуллоҳдан ривоят қилинишича у зот Ибн Аббосни таомга чақирадилар. Ибн Аббос ҳожиларга сув таёрлаш билан машғул эдилар. Шунда у киши олдиларида қавмга қараб сизлар боринглар! Мендан унга салом денглар! Ва унга мени машғуллигимни айтиб қўйинглар"-дедилар. Имом Бағавий тўйнинг зиёфатидан бошқа зиёфатларга бориш ҳукми суннат, вожиб эмас!-дейдилар. Умдатул Аҳкомнинг шарҳи Итҳофул киром соҳиби айтадиларки: "Лекин ижобат қилмаслиги ора бузилишига олиб борадиган бўлса, рўзадор бўлса ҳам рўзасин очиб зиёфатга бориб таомлангани аълодир".
75 - مايقول الصائم إذا سابه أحد
Биров рўзадорни ҳақоратлаганда, унга қайтарадиган жавоби.
186 - [إني صائم إني صائم]
Маъноси: "Мен рўзадорман! мен рўзадорман".
Изоҳ: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. У зот айтадиларки: "Пайғамбар алайҳиссалом дедилар: "Оллоҳ таоло айтадики: "Одам фарзандининг ҳар бир қилган амали ўзи учундир. Фақатгина рўза мен учундир. Мен ўзим унинг мукофитини бераман". Ҳадиснинг давомида рўза қалқондир! –яъни гуноҳлардан паноҳдир- агар бирингиз рўзадор бўлса, фаҳш сўзларни нутқламасин! Овозини ҳам баланд кўтармасин! -гарчи оддий сўзлар билан бўлса ҳам рўзанинг ҳурмати учун- жоҳиллик қилмасин! –яъни бировларни ҳақоратламасин ва урушмасин- Агар биров у билан сўкишиб қолса ёки жанжаллашса мен рўзадорман!-десин. Жоним унинг қўлида бўлган зотга қасамки, рўзадорнинг оғзидан келадиган бўй Оллоҳнинг наздида мискнинг бўйидан ҳам афзал!-чунки оғзидан анқиётган бўй рўза туфайлидир. Имом Аҳмад, Насоий ва Муслим ривоятларида рўзадор учун икки хурсандчилик бор. Бири ифтор қилган пайт, иккинчиси эса Раббисига йўлиққан замон! –деб Пайғамбар алайҳиссалом башорат қиладилар. Ҳоким Абу Ҳурайрадан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар алайҳиссалом дедилар: "Рўза фақат еб-ичишдан сақланиш дегани эмас, балки лағвдан –бефойда, беъмано сўз айтиш ва ана шундай ишлар қилишдан- ва рафасдан –рафасдан уят сўзлар ва амалларни бажаришдан- тийилмоқдир. Агар сени биров ҳақоратласа ёки сенга нодонлик қилса, мен рўзадорман дегин". Ҳоким бу ҳадисни саҳиҳ мартабасидадир дейдилар. Имом Бухорий, Насоий ва Байҳақий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилишган ҳадисда Пайғамбар алайҳиссалом шундай марҳамат қиладилар: "Кимики ёлғон шаҳодат беришни ёки шу ишни ўзини қилишни ва жоҳиллик қилишни ташламас экан, бошқа ривоят, рўзадор шу ишларни ташламас экан, таом ва шаробдан тийилишини Оллоҳ таолога кераги йўқ".
76 - الدعاء عند رؤية باكورة الثمر
Янги пишган мевани кўрганда ўқиладиган дуо.
187 - [اللهم بارك لنا في ثمرنا وبارك لنا في مدينتنا وبارك لنا في صاعنا وبارك لنا في مدنا]
Маъноси: "Парвардигоро! Бизларга меваларимизда, шаҳримизда ва мудларимизда –муд вазн ўлчов бирлиги- баракани ато этгин".
Изоҳ: Ҳадис Муслимнинг "саҳиҳ"ларида Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Абу Ҳурайра айтадиларки: " Одамлар биринчи пишган мева кўрсалар, дарҳол уни Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳузурларига олиб келардилар. Пайғамбар алайҳисссалом уни қўлларига олиб Парвардигоро! Бизларга меваларимизда, шаҳримизда ва мудларимизда баракани ато этгин! –дер эдилар. Эй Илоҳим! Иброҳим алайҳиссалом Сенинг қулинг, Халилинг ва Пайғамбарингдир. Мен ҳам сенинг қулинг ва Пайғамбарингман. У Маккага дуо қилган эди. Мен ҳам Мадинага у Маккага дуо қилгани каби ва ундан ҳам бир баробар зиёда дуо қиламан! Сўнг Пайғамбар алайҳиссалом мевани мева олиб келган одамнинг энг кичик фарзандига берардилар. Бошқа ривоятда эса ўша ерда турган болалардан энг кичигига берар эдилар! -деб ворид бўлган экан. Қози Иёоз бу ҳадисга шарҳ қилганларида айтадиларки: "Аҳлу мадина бу ишни Пайғамбар алайҳиссаломдан дуо олиш ва меваларига барака кириши умидида қилишар эдилар. Бу ҳадисдан солиҳ кишиларни ҳурмат ва баракасини умид қилган ҳолда совғалар қилиш мумкинлиги келиб чиқади. Ва Пайғамбар алайҳиссаломнинг ёш болаларга бўлган шавқат соҳиби эканликлари ҳамда умматдан ҳар бир тоифани риоя қилишлари аён бўлади. Ва бу ўз ўрнида у кишининг атбоъларига суннат бўлиб қолади. Баъзи уламолар эса Пайғамбар алайҳиссалом мевани энг кичик болага беришларидан мақсад эҳтимол унинг гуноҳи йўқлиги сабаблидир ва унинг қалбига хурсандчилик киритишдир. Чунки бола қанчалик кичкина бўлса шунчалик сабрсиз, эрка бўлади. Аммо катта бўлган сайин сабрга ўрганиб эркаклар табиатига ўтаверади. Имом айтадиларки: "Менинг ҳам бу борада фикрим бор. Менимча ёш бола тез ривожланиб тез улғайгани учун мевани ҳам ана шундай тез етишини тафоул қилинган бўлса ажаб эмас".
77 - دعاء العطاس
Акса урганда айтадиган дуо.
188 - [إذا عطس أحدكم فليقل الحمد لله وليقل له أخوه أو صاحبه: يرحمك الله فإذا قال له: يرحمك الله فليقل: يهديكم الله ويصلح بالكم]
Маъноси: Пайғамбар алайҳиссалом шундай марҳамат қиладилар: "Агар бирингиз акса урса, алҳамдулиллоҳ! –яъни Оллоҳга ҳамдлар бўлсин! -десин! Унинг биродари ёки соҳиби унга ярҳамукаллоҳ! –яъни Оллоҳ сени раҳматига олсин! -десин! Агар шундай деса акса урган киши ҳам унга Оллоҳ сизларни ҳидоят қилсин ва ишларингизни ўнгласин деб жавоб қилсин".
Изоҳ: Биринчи бўлиб акса урган киши Одам алайҳиссалом бўладилар. Оллоҳ таоло Одамни лойдан яратиб, ҳали руҳни Одам танасига тўла киритмай туриб туришга ҳаракат қилади. Ана шунинг учун Одам фарзандлари ҳам шошқалоқ бўладилар деб Пайғамбар алайҳиссалом хабар қиладилар. Кейин эса чучкиради, кейин нима дейишларини таълим қилинади. Ибн Қаййим раҳматуллоҳи алайҳи "зодул маъод" номли китобларида чучкини ошқозондан димоғга етиб борган ва у ерда қолиб кетиши зарарли бўлган буғдир! –дейдилар. Демак чучки Оллоҳ таолонинг неъматларидан бир неъмат бўлиб, унга ҳамд айтмоқ лозим бўлади. Шуниндек яқинида турган биродари унга Оллоҳ сизни раҳматига олсин дейиш керак. Акса урган киши ҳам унга Оллоҳ сизларни ҳидоят қилсин ва ишларингизни ўнгласин деб жавоб қилиши даркор. Аммо акса уриб ҳамд айтмаган киши эса бундай марҳаматга ҳақли эмас! -дейди уламоларимиз.
78 - مايقال للكافر إذا عطس فحمد الله
Кофир акса уриб, сўнг Оллоҳга ҳамд айтса нима деб жавоб қилинади.
189 - [يهديكم الله ويصلح بالكم]
Маъноси: "Оллоҳ сизларни ҳидоятласин! Ва ишларингизни ўнгласин".
Изоҳ: Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича яҳудлар Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳузурларида акса урар эканларки уларга Оллоҳ сизларни раҳматига олсин деган сўзни айтишларини умид қилиб, лекин Пайғамбар алайҳиссалом Оллоҳ сизларни ҳидоятласин! Ва ишларингизни ўнгласин! –дейиш билан чегараланар эканлар. Шаъбий раҳматуллоҳи алайҳи айтадиларки: "Агар бир яҳудий акса уриб Оллоҳга ҳамд айтса, Оллоҳ сени ҳидоятласин дегин. Агар сен акса уриб, Оллоҳга ҳамд айтганингда мушрик сенга жавоб қилса, Оллоҳ сени ҳидоят қилсин дегин". Муслим, Абу Довуд ва Термизийлар Салама ибн Акваъдан ривоят қилишган ҳадисда, Пайғамбар алайҳиссаломнинг олдиларида бир киши акса урди. Оллоҳ сени раҳматига олсин дедилар. Сўнг ҳалиги одам яна акса урди. Шунда Пайғамбар алайҳиссалом бу киши тумовлаб қолибди! –дедилар. Бошқа ривоятларда уч мартагача акса урса жавоб қилиниб, ундан кейин Оллоҳ сизга шифо берсин деган дуо қилиш кераклиги ифодаланган.
79 - الدعاء للمتزوج
Уйланган кишига айтиладиган дуо.
190 - [بارك الله لك وبارك عليك وجمع بينكما في خير]
Маъноси: "Оллоҳ таоло сизга баракотлар ёғдирсин. Ва ўрталарингизни яхшиликда жамласин".
Изоҳ: "Фатҳул Борий"нинг муаллифи Ибн Ҳажар раҳматуллоҳ айтадиларки: Жоҳилия даврида араблар Бақий ибн Махлад Ғолибдан у киши Ҳасандан, Ҳасан эса Бани Тамимга мансуб бўлган бир кишидан ривоят қилишларига кўра тўй маросимларида куёвга рафо ва банин яъни бахт ва ўғил тилар эдилар. Ислом келгандан сўнг, Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам бизларга Оллоҳ таоло сизга баракотлар ёғдирсин. Ва ўрталарингизни яхшиликда жамласин! –деган дуони таълим қилдилар. Насоий ва Тобароний Ақил ибн Абу Толибдан ривоят қилишган ҳадисда, Ақил басрага келиб у ерда бир аёлга уйланади. Шунда одамлар у кишига жоҳилия давридаги табрикни айтадилар. Ақил уларни бундай деманглар! Балки Пайғамбар алайҳиссалом айтгандек айтинглар! -деб қайтаради. Ҳадиснинг санадидаги ровийлар бари сиқот яъни ривоятлари мақбул кишилар, бироқ Ҳасан Ақилдан ҳадис эшитмаган дейдилар. Нима қилганда ҳам табриклаш учун мана шу калимани ишлатиш арабларда жорий бўлган одатлардан эди. Уламолар наҳийдан бўлган муродни тайин қилишда мунозара қилишадилар. Бирлари бу наҳийга сабаб табрикда Оллоҳга ҳамду сано йўқ! балки ҳеч қандай зикрни англатадиган калима топилмайди! –десалар. Яна бирлари куёв учун айтилган бу дуода наҳий иллати сезилмайди. Лекин ўғилни тилаб қизлар ҳақида гапирилмаслиги аёл зоти учун таҳқир бўлади. Шунинг бу дуодан шариат қайтаргандир! –дейдилар.
80 - دعاء المتزوج وشراء الدابة
Киши уйланганда ёки от-улов сотиб олганда ўқийдиган дуоси.
191 -[إذا تزوج أحدكم امرأة أو إذا اشترى خادما فليقل: اللهم إني أسألك خيرها وخير ما جبلتها عليه وأعوذ بك من شرها وشر ما جبلتها عليه وإذا اشترى بعيرا فليأخذ بذروة سنامه وليقل مثل ذلك]
Маъноси: Пайғамбар алайҳиссалом дедилар: "Агар бирингиз бир аёлга уйланса ёки бир хизматкор сотиб олса, шундай десин: "Эй Илоҳим! Мен сендан бунинг яхшилигини ва сен унда яратган яхшиликни сўрайман ва унинг ёмонлигидан ва сен унда яратган ёмонликдан паноҳ беришингни тилайман".
Агар туя сотиб оладиган бўлса ҳам, туянинг ўркачидан ушлаб мана шундай десин".
Изоҳ: Уламолар эркак киши бир аёлга уйланса ёки жория сотиб олса, унинг пешонисига қўлини қўйиб ушбу дуони ўқиши суннатдир! –дейдилар. Лекин бундай қилиш аёлни хафа қиладиган бўлса, яъни мен ёмон аёлмидим деган тушунчага келиши эҳтимоли бўлса, бу ҳолда дуони ичда айтишга буюрилади. Туянинг ўркачини ушлаб дуо қилишда ҳам баъзи бир ҳикматларни зикр қиладилар. Лекин ҳикматнинг сирини билишимиз шарт эмас. Усул фиқҳ уламолари шариатда амр ёки наҳийнинг мавжудлиги асосий иллат ва ҳикматдир! –дейдилар.
81 - الدعاء قبل إتيان الزوجة
Эркак аёлига яқинлик қилишидан аввал айтадиган дуоси.
192 - [بسم الله اللهم جنبنا الشيطان وجنب الشيطان ما رزقتنا]
Маъноси: "Бисмиллаҳ! Эй Илоҳим! Шайтонни бизлардан, ва бизларга берадиганинг – фарзанддан ҳам йироқ қилгин"
Изоҳ: Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан муттафақун алайҳи яъни "саҳиҳул бухорий" ҳамда "саҳиҳу муслим"да ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбар алайҳиссалом ушбу дуони айтиб у дуо ортидан келадиган манфаатни ҳам зикр қилганлар. У зот айтадиларки: "Агар бирингиз аҳлига яқинлик қилмоқчи бўлиб ушбу дуони ўқиса, сўнг фарзанд кўришса албатта бу фарзандга шайтон асло зарар бера олмайди". Бу яқинлик қилиш одобларидан ҳисобланади. Бу борада мусулмон киши шариатда келган кўрсатмаларга биноан ҳаракат қилмоғи лозим. Шайх Усаймин раҳматуллоҳи алайҳи айтадиларки: "Инсон фарзандларини асраш йўлида ҳар хил ишларга қўл уради ва катта-катта молларни сарф қилади. Қўлимизда Пайғамбар алайҳиссаломнинг таълимотлари бепул турибди. Ана шуни тадбиқ қилсак муродимизга етардик. Ва у ҳам бўлса ҳар бир ишимиз олдидан Оллоҳнинг исмини зикр этишдир". Уламолар бу ҳадисда яқинлик қилишдан аввал бисмиллоҳни айтиш ва дуо қилиш мустаҳаб эканлигига далил бордир! –дейдилар. Бошқа ҳадисларда бебисмиллоҳ қилинган ҳар бир иш думи кесикдир! –яъни баракасиздир! –деб марҳамат қилганлар. Шунинг учун қўшилиш пайтида Оллоҳнинг зикрини айтилса, сўнг фарзанд кўрилса, у фарзандга шайтон яқинлаша олмайди. Яъни дунёда уни ҳақ йўлдан оздириб, ботил йўлларга киргиза олмайди! –дейди кўпчилик уламолар.
82 - دعاء الغضب
Ғазаб келганда ўқиладиган дуо.
193 - [أعوذ بالله من الشيطان الرجيم]
Истиоза –Аъузу биллаҳи минашшайтониррожимни –айтади.
Изоҳ: Саҳиҳайнда яъни Имом Бухорий ва Имом Муслимнинг саҳиҳ тўпламларида Сулаймон ибн Сураддан ривоят қилинади. У зот айтадиларки: "Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳузурларида икки одам сўкишиб қолди. Уларнинг бири ғазабидан юзи қизариб кетди. Шунда Пайғамбар алайҳиссалом айтдиларки: "Мен бир калимани биламан агар уни айтса ғазаби кетади. У Аъузу биллаҳи минашшайтониррожимдир! Оллоҳ таоло кўп ўринларда бандага ушбу калимани айтишни буюрган. Ўша ўринлардан: Қуръон ўқишдан аввал то шайтон васвас қилиб қироатнинг манфаатидан маҳрум қилмасин. Ва ғазаб пайтида ҳамки ғазаб туфайли ноўрин ишларга қўл уриб қўймасин. Агар шайтонни бундай ўринлардан қувиладиган бўлса, албатта ғазаб кетиб ақл билан иш кўрилади ва яхшиликдан маҳрум бўлинмайди
.
83 - دعاء من رأى مبتلى
Бир мусибатли кишини кўрганда ўқиладиган дуо.
194 - [الحمد لله الذي عافاني مما ابتلاك به وفضلني على كثير ممن خلق تفضيلا]
Маъноси: "Сенга келган балодан мени асраган ва кўп халқларидан мени афзал қилган Оллоҳга ҳамдлар бўлсин".
Изоҳ: Ибн Можанинг "сунан" ларида ривоят қилинишича Пайғамбар алайҳиссалом кимки мусибатланган кишини учратиб қолса, дарҳол Сенга келган балодан мени асраган ва кўп халқларидан мени афзал қилган Оллоҳга ҳамдлар бўлсин! –деса ким бўлишидан қатиий назар албатта бу балодан омонда бўлади". Абу Жаъфардан ривоят қилишларича у зот агар балоланган кишини кўрсалар, унинг мусибатидан Оллоҳ паноҳ беришини у одамга эшиттирмай, ичларида сўрар эканлар- Термизий ривоятларидан. Мусибатнинг моддий ёки маънавий бўлишининг эътибори йўқ. Банданинг мусибати ҳар қанча катта бўлмасин, албатта дунёда ўзидан ҳам мусибатлироғини учратади. Ана шундайларни кўрганда ўзи ҳам ҳамд айтсин. Оллоҳ таоло ҳар қандай ҳолларда ҳам унга ҳамд айтилишини ҳоҳлайди, шоядки бу шукр сабр ва ҳамдлар сабабли бандаларининг даражалари юксалса!
84 - ما يقال في المجلس
Мажлис-давраларда ўқиладиган дуо.
195 - عن ابن عمر قال: كان يعد لرسول الله صلى الله عليه وسلم في المجلس الواحد مائة مرة من قبل أن يقوم [رب اغفرلي وتب علي إنك أنت التواب الغفور]
Маъноси: Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади айтадиларки: "Бир мажлиснинг ўзида Пайғамбар алайҳиссалом туриб кетишларидан аввал юз марта Раббим! Мени мағфират қил! тавбамни қабул эт! Албатта сен тавбаларни қабул қилгувчи ҳамда кечирувчи зотсан". дер эдилар.
Изоҳ: Дастлаб зикрнинг фазли ҳақида баҳс юритганимизда бир жамоат бир ерга ўтириб у ерда Оллоҳни зикр қилмасалар, бу улар учун интиқом бўлишини ифода этадиган ҳадисларнинг талайгинаси билан танишган эдик. Бу ҳадисларни бизларга таълим қилган зот ҳаммадан ҳам кўра амал қилгувчироқ эдилар. Баъзи ривоятларда мен ҳар кунида Оллоҳга етмиш марта истиғфор айтаман! -деган эдилар. Баъзи саҳобаларга эса тилинг Оллоҳнинг зикри билан нам бўлсин. Асло толмасин! –деб васият қилган эдилар. Суютий раҳматуллоҳ фатво китобларида ансорий саҳобаларнинг биридан ривоят қилишларича, у киши Пайғамбар алайҳиссаломни чошгоҳ намози ўқиётиб Раббим! Мени мағфират қил! тавбамни қабул эт! Албатта сен тавбаларни қабул қилгувчи ҳамда кечирувчи зотсан! –деб дуо қилганликларини ҳатто бу дуони юз мартага етказганликларини кўрган экан.
85 - كفارة المجلس
Мажлис каффорати.
196 - [سبحانك اللهم وبحمدك أشهد أن لا إله إلا أنت أستغفرك وأتوب إليك]
Маъноси: "Эй! Раббим сенга ҳамдлар ила тасбеҳлар бўлсин! Сендан ўзга ҳеч қандай илоҳ йўқ! сендан мағфират тилайман ва сенга тавба қиламан".
Изоҳ: Ҳоким "Мустадрак"ларида Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қиладилар. Оиша онамиз айтадиларки: "Пайғамбар алайҳиссалом қандай мажлисдан турсалар, албатта Эй! Раббим сенга ҳамдлар ила тасбеҳлар бўлсин! Сендан ўзга ҳеч қандай илоҳ йўқ! сендан мағфират тилайман ва сенга тавба қиламан! –дер эдилар. Мен у кишига Ё Росулуллоҳ! Жойингиздан турганингизда бу калималарни намунча кўп айтасиз! –дедим. Шунда у зот бу калималарни кимики ўрнидан турган заҳоти ўқир экан, албатта манашу мажлисда қилган гуноҳлари учун мағфират бўлгай! –дедилар". Ҳаким ибн Башир Амр розияллоҳу анҳудан қилган ривоят"да Амр айтадики: "Наср сураси нозил қилинганда, Пайғамбар алайҳиссалом Эй! Раббим сенга ҳамдлар ила тасбеҳлар бўлсин! Сендан ўзга ҳеч қандай илоҳ йўқ! сендан мағфират тилайман ва сенга тавба қиламан! –деган дуони кўпайтириб юбордилар". Баъзи ривоятларда Пайғамбар алайҳиссалом хутбадан сўнг саҳобаларга қарата Оллоҳ бир солиҳ бандасига дунёда қолиш билан Оллоҳнинг ҳузурига боришни ўз ихтиёрига берган эди. Бу солиҳ банда Оллоҳнинг ҳузурини маъқул билди! –дедилар. Шунда Абу Бакр йиғлаб юбордилар. Пайғамбар алайҳиссалом бир солиҳ кишининг ҳолини гапириб берсалар, Абу Бакр нима учун йиғлайдилар! –деб бизлар ҳайрон бўлиб турар эдик. Абу Бакр бизларнинг энг олимимиз эдилар". Ибн Аббос бу сурани Пайғамбар алайҳиссаломнинг вафотлари яқинлигидан хабарувчи сурадир! –дейдилар.
86 - الدعاء لمن قال غفر الله لك
Оллоҳ сизни мағфират қилсин деган кишига қандай жавоб қилинади.
197 - [ولك]
Маъноси: "Сизни ҳам мағфират қилсин".
87 - الدعاء لمن صنع إليك معروفا
Сизга яхшилик қилган кишига айтадиган дуоингиз.
198 - [جزاك الله خيرا]
Маъноси: "Оллоҳ сизга яхши мукофотлар берсин".
Изоҳ: Имом Термизий, Насоий ва Ибн Ҳиббон Усома ибн Зайддан марфуъ ҳолатда ривоят қилишган ҳадисда Пайғамбар алайҳиссалом айтадиларки: "Кимга биров яхшилик қилса, сўнг яхшилик кўрган одам яхшилик қилганга Оллоҳ сизга яхши мукофот берсин! –деса санода энг чўққига етган бўлади". Албатта Пайғамбар алайҳиссалом хабар қилганларидек Оллоҳ каби мукофот берадиган зот йўқ. Шунингдек мағфират ҳам унинг мағфиратидир. Яъни Оллоҳ кечирса бўлганидир. Умар ибн Хаттоб вафотлари келганда дунёдан тенгма-тенг ўтиб кетсам бўлгани яъни Оллоҳ кечирса бас! –деган эканлар.
88 - مايعصم الله به من الدجال
Дажжолдан сақланиш учун ўқиладиган дуолар.
199 - [من حفظ عشر آيات من أول سورة الكهف عصم من الدجال]
Маъноси: "Кимики "Каҳф" сурасининг аввалидан ўн оят ёдласа, дажжолдан сақланади".
Изоҳ: Абу Дардоъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича Пайғамбар алайҳиссалом айтадиларки: " Кимики "Каҳф" сурасидан аввалги ўн оятни ёд олса Дажжолдан омонда бўлади. Муслим айтадиларки: "Шўъба суранинг охиридан ёд олса дейди. Ҳамом эса суранинг аввалидан ёд олса дейдилар. Муновий бу оятларни ўқиш сабабли дажжолдан сақланиш ҳикматини баён қилиб айтадиларки: "Бунинг сабаби "Каҳф" сурасида ажойиб ва ғаройиб қиссалар тасвирланади. Албатта бундай қиссаларни ўқиб тасаввур қила олган киши дажжол ҳақида хабар қилинган ҳадисларни инкор этмайди. Балки бу ҳақиқатга астойдил таёргарлик кўра бошлайди. Охир ниҳоят унинг фитнасидан омонда бўлади. "Каҳф" сурасида ажойиб ва ғаройиб одам ақли бовар қилмайдиган мўжизалар бор. Тадаббур билан ўқиганлар албатта дажжолнинг фитнасидан сақланади. Пайғамбар алайҳиссалом Абу Саид Худрий ривоят қилган ҳадисда бу сурани хусусан жума кунида ўқишга чорлаб айтадиларки: "Кимики "Каҳф" сурасини жума куни ўқиса иккинчи жумагача унга нур бўлгай".
والاستعاذة بالله من فتنته عقب التشهد الأخير من كل صلاة
Маъноси: "Ҳар намознинг охирги ташаҳҳудидан сўнг, Дажжолнинг фитнасидан Оллоҳ паноҳ беришини тилаш ҳам ундан сақланишга олиб боргувчи омилдир".
Изоҳ: Бу ҳақда дастлаб Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан Пайғамбаримиз ушбу дуони ҳар намоз охирида айтганликларини ифодаловчи ривоят ўтди. Яъни у зот асла бу дуони қўймас эдилар.
89 - الدعاء لمن قال إني أحبك في الله
Сизни Оллоҳ йўлида яхши кўраман деган кишига қандай жавоб қилинади.
200 - [أحبك الذي أحببتني له]
Маъноси: "Мени ким учун яхши кўрган бўлсангиз, у зот ҳам сизни яхши кўрсин".
Изоҳ: Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, айтадиларки: "Бир киши Пайғамбар алайҳиссаломнинг олдиларидан ўтиб қолди. У зотнинг ҳузурларида бир қанча одамлар бор эди. Улардан бири мен шу одамни Оллоҳ учун яхши кўраман! –деди. Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам унга билдириб қўйганмисан? –дедилар. У йўқ! –деди. Пайғамбар алайҳиссалом бор унга билдириб қўй! –дедилар. Сўнг унга бориб уни яхши кўришини хабар қилди. У мени ким учун яхши кўрган бўлсангиз, у зот ҳам сизни яхши кўрсин! –деди. Ҳадис Имом Аҳмад ривоятларидан бўлиб, ҳадисга Имом Заҳабий саҳиҳлик ҳукмини берганлар".
90 - الدعاء لمن عرض عليك ماله
Мол-мулкини сизга бермоқчи бўлган кишига қандай дуо қилинади.
201 - [بارك الله لك في أهلك ومالك]
Маъноси:"Оллоҳ таоло сизнинг аҳлингизга ҳам, молингизга ҳам барака берсин".
Изоҳ: Имом Аҳмад Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Анас айтадиларки: "Абдурраҳмон ибн Афв Мадинага келганда Пайғамбар алайҳиссалом у билан Саъд ибн Рабиъни ўртасини улфатлаб тутишган ини қилиб қўйдилар. Саъд Абдурраҳмонга биродарим мен Мадинада моли дунёси кўпларданман. Молимни ярмини олгин ва иккита хотиним бор уларга боқ! Қайси бири сенга ёқса, мен уни талоқ қилиб берай! –деди. Шунда Абдуррамон ибн Афв Оллоҳ молингизга, аҳлингизга барака берсин. Мени бозорга йўллаб қўйсангиз! –деди. Уни бозорга йўллаб қўйишган эди. У бозорга бориб савдо-сотиқ билан шуғулланиб оз-моз фойда қилиб, уйга сариёғ ва пишлоқ кўтариб келди. Бир қанча вақт ўткач эса, устида совут кийим ва бошқа нарсаларга эришган ҳолда келади. Пайғамбар алайҳиссалом ҳай-ҳай нима бу? –деб таажжубланадилар. Яъни тез орада Оллоҳ унинг ишларига барака бериб, бой бўлиб кетган эди". Оллоҳ учун катта молдан воз кечканлиги учун Оллоҳ унинг эвазини дунёдаёқ кўрсатади. Дарҳақиқат саҳобаларнинг иймонлари биродари учун ярми молидан ва хотинидан ҳам воз кечишгача тарбиялаб қўйган эди. Имом Бухорий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Абу Ҳурайра айтадиларки: "Ансорлар Пайғамбар алайҳиссаломга бизлар билан Муҳожир биродарларимиз ўртасида хурмо дарахтларини тақсимлаб беринг! –дедилар. Пайғамбар алайҳиссалом ундай қилманглар! –дедилар. Ундай бўлса, улар бизларга ҳаражатларни кўтаришда кўмакчи бўлсалар, биз ҳосилни ўртамизда тенг иккига бўламиз! –дейишди. Муҳожирлар розимиз! –дедилар.
91 - الدعاء لمن أقرض عند القضاء
Қарзни тўлаётган вақт, қарз бериб турган кишига айтиладиган дуо.
202 - [بارك الله لك في أهلك ومالك إنما جزاء السلف الحمد والأداء]
Маъноси: "Оллоҳ сизнинг аҳлингизга ва молингизга барака берсин! Албатта қарзнинг мукофоти мақтовлар ҳамда чиройли адо қилмоқдир".
Изоҳ: Имом Насоий ҳамда Ибн Можа ривоят қилишларича Пайғамбар алайҳиссалом Абдуллоҳ ибн Аби Рабиадан қирқ минг қарз оладилар. Қарзни адо этган вақт унга Оллоҳ сизнинг аҳлингизга ва молингизга барака берсин! Албатта қарзнинг мукофоти мақтовлар ҳамда чиройли адо қилмоқдир! –дедилар. Суннатданки кишига биров яхшилик қилса, унга ўша яхшилиги баробарича яхшилик қайтармоғлиги Оллоҳ таоло қуръон каримда:
ﮁ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﰃ ﰄ ﰅ ﰆ ﮀ النساء: ٨٦
"Агар сизларга салом берилса, сизлар ундан кўра афзолроқ салом ёки ўша саломни қайтаринглар"
Лекин гоҳида яхшиликнинг қайтара олмайдиган ҳолатлар учрайди унда нима қилади? Ундай ҳолларда унинг ҳақига дуолар қилиб барака тилайди. Абу Довуд Насоий ва Тобароний ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар алайҳиссалом агар сизларга яхшилик қилинса, унга қайтаринглар! Агар қайтара олмасанглар, Оллоҳ мукофитингизни берсин! -денглар деб таълим қилганлар. Яъни Оллоҳдан қайтсин. Абу Довуд ва Насоий ривоят қилишларича Муҳожирлар ё Росулуллоҳ! Ансор биродарларимиз ҳамма ажрни йиғиб кетдилар. Кўпликда улардан кўра чиройли инфоқ қилгувчини кўрмадик. Озликда ҳам ҳамжиҳатлик қилишда улардан яхшироғини кўрмадик! –дедилар. Шунда Пайғамбар алайҳиссалом сизлар улар қилган маъруфга миннатдорчилик билдириб улар ҳақига дуолар қилаяпсизларми? –дедилар. Муҳожирлар ҳа албатта! –дейишди. Пайғамбар алайҳиссалом Шу кифоядир! –дедилар".
92 - دعاء الخوف من الشرك
Ширк келтириб қўйишидан қўрққан киши ўқийдиган дуо.
203 - [اللهم إني أعوذ بك أن أشرك بك وأنا أعلم وأستغفرك لما لا أعلم]
Маъноси: "Парвардигоро! Мен сенга била туриб ширк келтириб қўйишимдан паноҳ беришингни сўрайман ва билмай қилиб қўйган гуноҳларимга сендан кечирим тилайман".
Изоҳ: Пайғамбар алайҳиссалом ширкнинг қалбга кириб бориши ўта махфий ва сезилмас бўлганлиги учун уни қоронғу тунда сип-силлиқ ва қоп-қора тошнинг устида ўрмалаб кетаётган чумолига ўхшатиб саҳобаларга хабар қилганларида. Абу Бакр ё Росулуллоҳ! Ундай бўлса қандай қилиб ундан нажот топамиз?-дедилар. Шунда Пайғамбар алайҳиссалом бир калима ўргатиб қўяман, агар ун айтсанг! ширкнинг каттаю-кичигидан омонда бўласан! –дедилар. Сўнг Парвардигоро! Мен сенга била туриб ширк келтириб қўйишимдан паноҳ беришингни сўрайман ва билмай қилиб қўйган гуноҳларимга сендан кечирим тилайман! –деб дуо қил! –дедилар. Умар ибн Хаттоб эй Илоҳим! Амалларимнинг ҳаммасини ўзинг учун холис ва солиҳ қилгин ва у амалларда биров учун насиб қилмагин! –дер эканлар.
93 - الدعاء لمن قال بارك الله فيك
Оллоҳ сизга барака берсин! -деган кишига жавоб.
204 - [وفيك بارك الله]
Маъноси: "Сизга ҳам Оллоҳ барака ато этсин".
Изоҳ: Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, у зот айтадиларки" Агар Фиравн менга Оллоҳ сизга барака берсин! -деганда мен ҳам сизга ҳам барака берсин деган бўлардим". Яъни мўъмин киши кофирга ҳам ташаккур билдирмоғи лозим, кофир унга яхшилик қилса. Лекин аввалдан уларга салом бериш жоиз эмас. Чунки салом фақатгина мўъминларга хосдир. Аммо саломни лафзини айтмай сизларга ҳам деб қайтариш мумкин.
94 - دعاء كراهية الطيرة
Шумланиш ва ундан қутилиш дуоси.
205 - [اللهم لاطير إلا طيرك ولاخير إلا خيرك ولا إله غيرك]
Маъноси: "Парвардигоро! Сен ёмонликка нишона қилган нарсагина ёмонликдир, сен яхшиликка нишона қилган нарсагина яхшиликдир ва сендан ўзга ҳеч қандай илоҳ йўқдир". –яъни қушнинг ўнг ёки чап тарафга учиши бирор бир хуш хабар ёки кўнгилсиз воқеага нишона деб билиш шариатга зид эътиқоддир.
95 - دعاء الركوب
От-улов, кема, ёки замонавий транспорт воситаларини минилганда ўқиладиган дуо.
206 - بسم الله الحمد لله
Бисмиллаҳ алҳамдулиллаҳ -деб сўнг ушбу оятни ўқийди:
{ سبحان الذي سخر لنا هذا وما كنا له مقرنين * وإنا إلى ربنا لمنقلبون } [الحمد لله الحمد لله الحمد لله الله أكبر الله أكبر الله أكبر سبحانك اللهم إني ظلمت نفسي فاغفر لي إنه لا يغغفر الذنوب إلا أنت]
Маъноси: «Бизларга бу (кема ёки от-улов)ни бўйсундириб қўйган зот (яъни Оллоҳ барча айбу-нуқсондан) покдир. Бизлар ўзимиз бунга қодир эмас эдик. Шак-шубҳасиз бизлар (барчамиз) «Парвардигоримизга қайтгувчидирмиз»
96 - دعاء السفر
Сафар дуоси.
207 - الله أكبر الله أكبر الله أكبر
Уч марта Оллоҳу акбар дегандан сўнг ушбу оятни ўқийди:
ﮁ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ الزخرف: ١٣
Маъноси: «Бизларга бу (кема ёки от-улов)ни бўйсундириб қўйган зот (яъни Оллоҳ барча айбу-нуқсондан) покдир. Бизлар ўзимиз бунга қодир эмас эдик. Шак-шубҳасиз бизлар (барчамиз) «Парвардигоримизга қайтгувчидирмиз»
Кейин эса ҳадис шарифда келган ушбу дуони ўқийди:
[اللهم إنا نسألك في سفرنا هذا البر والتقوى ومن العمل ما ترضى اللهم هون علينا سفرنا هذا واطو عنا بعده اللهم أنت الصاحب في السفر والخليفة في الأهل اللهم إني أعوذ بك من وعثاء السفر وكآبة المنظر وسوء المنقلب في المال والأهل] وإذا رجع قالهن وزاد فيهن: [آيبون تائبون عابدون لربنا حامدون]
Маъноси: "Парвардигоро! Биз сендан бу сафаримизда яхшилик ва тақвони, амаллардан эса ўзинг рози бўладиганини насиб этишингни сўраймиз! Парвардигоро! Бизларга бу сафаримизни енгил қилгин! Узоқлигини яқин қил! Парвардигоро! Сен сафаримизда йўлдош, аҳлимизда эса халифасан! Парвардигоро! Мени сафар машаққатларидан, сафарда қайғули кўнгилсиз ҳодисалар содир бўлишидан ва молу аҳлимга зиён захмат етишидан ўзинг асрагин".
Сафардан қайтаётганда ҳам худди шу дуони ўқийди ва охирида "Бизлар қайтгувчи, тавба қилгувчи ва Раббимизга ибодат қилгувчи, ҳамда ҳамдлар айтгувчидирмиз". дейди.
Изоҳ: Эътибор қилсангиз дуода сафарга чиқиш пайт сафар машаққатларидан паноҳ сўрашдан ҳам аввал бу сафарда тақво каби Оллоҳни рози қиладиган амалларга тавфиқ беришини тиланмоқда. Чунки инсон ўзининг юртидан узоқлашса, борган юртда яқинлари бўлмаси у учун маъсиятга қўл уриш осон бўлади. Уламолар Юсуф алайҳиссаломни Миср шаҳрида яъни ўзга юртда, бегона ҳеч ким танимайдиган бўлсаларда маъсиятга чақирилганда бош тортиб Оллоҳдан қўрқаман деган эдилар! –дейдилар. Албатта бу Оллоҳ таолонинг у зотга берган тавфиқидандир. Шунинг учун Оллоҳ таолодан тавфиқ сўрашда мудом бўлмоқ лозим.
97 - دعاء دخول القرية أو البلدة
Қишлоқ ёки шаҳарга кириш дуоси.
208 - [اللهم رب السموات السبع وماأظللن ورب الأرضين السبع وما أقللن ورب الشياطين وما أضللن ورب الرياح وما ذرين أسألك خير هذه القرية وخير أهلها وخير ما فيها وأعوذ بك من شرها وشر أهلها وشر ما فيها]
Маъноси: "Эй! Илоҳим! Етти осмонлару ва улар соя қилган нарсаларнинг Раббиси! Етти ер ва улар устиларидаги нарсаларнинг Раббиси! Шайтонлар ва улар адаштирганларнинг Раббиси! Шамоллар ва у шамоллар учирган нарсаларнинг Раббиси! Мен сендан бу қишлоқ –ёки- шаҳарнинг яхшилигини ва унинг аҳолисининг яхшилигини сўрайман. Ҳамда унинг ёмонлигидан ва аҳолисининг ёмонлигидан ва у қишлоқ –ёки- шаҳардаги ёмонликдан паноҳ беришингни тилайман".
98 - دعاء دخول السوق
Бозорга кириш дуоси.
209 - [لا إله إلا الله وحده لا شريك له له الملك وله الحمد يحيي ويميت وهو حي لا يموت بيده الخير وهو على كل شيء قدير]
Маъноси: "Оллоҳдан ўзга ҳеч қандай илоҳ йўқ , у ёлғиз, унинг шериги йўқдир, мулк уникидир, ҳамма ҳамду санолар унга хосдир. У тирилтиради ҳам, ўлдиради ҳам, ўзи эса мангу тирик, асло ўлмайди. Барча яхшилик унинг қўлида ва у ҳамма нарсага қодир зотдир".
Изоҳ: Пайғамбар алайҳиссалом кимики бозорга кириб Оллоҳдан ўзга ҳеч қандай илоҳ йўқ , у ёлғиз, унинг шериги йўқдир, мулк уникидир, ҳамма ҳамду санолар унга хосдир. У тирилтиради ҳам, ўлдиради ҳам, ўзи эса мангу тирик, асло ўлмайди. Барча яхшилик унинг қўлида ва у ҳамма нарсага қодир зотдир! –деса унинг ҳақига бир миллион ҳасана, бир миллион саййиоти ўчирилади ва бир миллион даража кўтарилади. Бу ҳадис Имом Дорамий ривоятларидан бўлиб ҳадисни Албоний ҳасан даражасида деб баҳолаганлар.
99 - الدعاء إذا تعس المركوب
Миниб олган маркаби тойилганда ўқийдиган дуо.
210 - [بسم الله]
Бисмиллаҳ! –яъни Оллоҳнинг исмини зикр этади.
100 - دعاء المسافر للمقيم
Мусофирни муқим кишига айтадиган дуоси.
211 - [أستودعكم الله الذي لا تضيع ودائعه]
Маъноси: "Сизларни омонатлари ҳеч зое бўлмайдиган Оллоҳга топширдим".
Изоҳ: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, у зот айтадиларки: "Пайғамбар алайҳиссалом агар сафарга чиқмоқчи бўлсанг, сен қолдириб кетаётган кишиларга Сизларни омонатлари ҳеч зое бўлмайдиган Оллоҳга топширдим! –дегин дедилар.
101 - دعاء المقيم للمسافر
Муқимни мусофирга айтадиган дуоси.
212 - [أستودع الله دينك وأمانتك وخواتيم عملك]
Маъноси: "Сизнинг дину омонатингизни ва амалларингизнинг оқибатини Оллоҳга топширдим".
Изоҳ: Қосим ибн Муҳаммад Ибн Умар розияллоҳу анҳунинг ҳузурларида бўлганларида бир киши келиб сафар қилмоқчиман деган экан. Шунда Абдуллоҳ ибн Умар шошма! Ҳозир сен билан Пайғамбар алайҳиссалом видолашгандек видолашаман! –деб ушбу дуони айтдилар". Хаттобий айтадиларки: "Бу дуода омонатлар қаторида динни ҳам зикр қилинди. Чунки аксар пайтларда сафар хавф-хатардан холи бўлмайди. Гоҳо мусофир молидан айрилиши каби захматлар чекканидек, чарчоқ ва машаққатлар каби баъзи диний вазифаларни тўла-тўкис бажара олмайди. Шунинг учун Оллоҳ бундай ҳоллардан сақлашини сўралмоқдадир.
213 - [زودك الله التقوى وغفر ذنبك ويسر لك الخير حيث ما كنت]
Маъноси: "Сизга Оллоҳ тақво берсин, гуноҳларингизни мағфират қилсин ва қаерда бўлсангиз ҳам сизга яхшиликни раво кўрсин".
Изоҳ: Бир киши Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳузурларига келиб мен сафарга чиқмоқчи эдим, менга васият қилсангиз! –деди. Шунда Пайғамбар алайҳиссалом сенга Оллоҳдан тақво қилишни, йўлингда ҳар тепаликка етганингда такбир айтишни васият қиламан! –дедилар. Киши йўлга тушгач Пайғамбар алайҳиссалом унинг ортидан эй Илоҳим! Унга сафарини яқин ва енгил қил! –деб дуо қилиб қолдилар.
102 - التكبير والتسبيح في سير السفر
Сафарда кетаётиб такбир ва тасбеҳлар айтиш.
214 - قال جابر رضي الله عنه: [كنا إذا صعدنا كبرنا وإذا نزلنا سبحنا]
Маъноси: Жобир розияллоҳ анҳу айтадиларки: "Агар сафарда бир тепаликка кўтарилсак такбир айтар эдик. Агар пастликка тушсак тасбеҳ айтар эдик".
Изоҳ: Ибн Умар розияллоҳу анҳудан Пайғамбар алайҳиссалом ҳаж ва умрадан ёки ғазотдан қайтсалар, йўлда баландликка етиб келсалар, унинг устида такбирлар айтар эдилар. Пастликларда эса тасбеҳлар айтар эдилар! –деган мазмунда ривоят қилинади. Муҳаллаб айтадиларки: "Баландликда такбир айтишдан бўлган ҳикмат Оллоҳ таолонинг барчадан олий эканлигини эслаш ва тасаввур қилиш бўлса керак. Пастликларда тасбеҳ айтишдан бўлган ҳикмати эса Юнус алайҳиссаломнинг қиссаларидан олиниши мумкин. Чунки у зот балиқнинг қорнида туриб тасбеҳ айтган эдилар. Яъни денгиз тубида балиқнинг қорни ост қисмида Оллоҳга тасбеҳ айтдилар. Оллоҳ таоло қуръони каримда у зот ҳақида тасбеҳ айтганликлари сабаб қутқарганини баён қилади. Шунинг учун Пайғамбар алайҳиссалом шу тасбеҳни пастликларда Оллоҳ таоло у зотни ундан нажотда қилишини ва душман етиб олмаслигини умид қилиб ижро қилгандирлар. Бошқа бирлари эса пастликларда тасбеҳ айтишларининг сабаби Оллоҳ олий бўлганлиги учун уни поклаш ниятида пастликларда тасбеҳ айтган бўлсалар керак! –дейди. Бу шарҳлар "Фатҳул борий"дан олинди.
103 - دعاء المسافر إذا أسحر
Мусофирни саҳар вақтида ўқийдиган дуоси.
215 - [سمع سامع بحمد الله وحسن بلائه علينا ربنا صاحبنا وأفضل علينا عائذا بالله من النار]
Маъноси: "Оллоҳга айтган ҳамду саноларимизни ва унинг бизга қилган яхшиликларини эшитувчи эшитди ва шоҳид бўлди. Парвардигоро! Сафаримизда бизларга ўзинг ҳамроҳ бўлгин! Ва бизларга фазлу карамингдан инъом қил! Оллоҳ таоло бизларни дўзахдан асрашини тилаймиз".
Изоҳ: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, айтадиларки: "Пайғамбар алайҳиссалом агар сафарда бўлганларида саҳар вақтларида Оллоҳга айтган ҳамду саноларимизни ва унинг бизга қилган яхшиликларини эшитувчи эшитди ва шоҳид бўлди. Парвардигоро! Сафаримизда бизларга ўзинг ҳамроҳ бўлгин! Ва бизларга фазлу карамингдан инъом қил! Оллоҳ таоло бизларни дўзахдан асрашини тилаймиз! –дер эдилар".
104 - الدعاء إذا نزل منزلا في سفر أو غيره
Сафарда ёки қаерда бўлмасин бир ерга тушса айтиладиган дуо.
216 - [أعوذ بكلمات الله التامات من شر ما خلق]
Маъноси: "Оллоҳнинг мукаммал калималари ила яратганларининг ёмонлигидан паноҳланаман".
Изоҳ: Хавло бинту Ҳаким исмлик саҳоба аёл айтадиларки: "Мен Пайғамбар алайҳиссаломдан эшитганман айтганларки: "Кимики бир манзилга тушса, сўнг у ерда Оллоҳнинг мукаммал калималари ила яратганларининг ёмонлигидан паноҳланаман! –деса унга бу ердан кетгун қадар ҳеч нарса зарар бермайди". Ҳадис Имом Муслим ривоятларидан. Уламолар ҳадиснинг шарҳида шундай марҳамат қиладилар: " Оллоҳнинг мукаммал калималарини Оллоҳ таоло аввалги жоҳилия давридаги ширкий калималарнинг ўрнига алмашлаб берди. Жоҳилия даврида мушриклар қаерга тушсалар, ўша ернинг жинларидан паноҳ сўрардилар. Оллоҳ таоло бу ишларини ширк эканлигини баён қилди ва мусулмонлар учун ўзининг калималарини паногоҳ қилиб олишларини рухсат берди. Қуртубий "муфҳам" исмли китобларида баъзилар бу мукаммал калималардан мақсад нуқсонлик ва айб кира олмайдиган калималардир!-десалар, бошқа бирлари кифоя қилгувчи ва шифо бўлгувчи калималар деб шарҳлайдилар! –дейдилар. Баъзилар эса у калималар қуръондир, чунки Оллоҳ қуръонни шифо ва ҳидоят деб марҳамат қилган –дейдилар.
105 - ذكر الرجوع من السفر
Сафардан қайтишда айтиладиган дуо.
217 - [يكبر على كل شرف ثلاث تكبيرات ثم يقول لا إله إلا الله وحده لا شريك له له الملك وله الحمد وهو عل كل شيء قدير آيبون تائبون عابدون لربنا حامدون صدق الله وعده ونصر عبده وهزم الأحزاب وحده]
Маъноси: Қачоники сафарида бир баландликка кўтарилса уч бор такбир айтади, сўнг ушбу дуони ўқийди:"Оллоҳдан ўзга ҳеч қандай илоҳ йўқ! у ёлғиз, шериги ҳам йўқдир! Барча мулк уникидир, ҳамду санолар ҳам ўзига хосдир ва у ҳамма нарсага қодир зотдир. Бизлар қайтгувчи, тавба қилгувчи ва Раббимизга ибодат қилгувчи ҳамда ҳамду санолар айтгувчилардирмиз. Оллоҳ ваъдасига вафо қилди, бандасига нусрат берди ва ёлғиз ўзи бутун гуруҳ-тўпларни енгди".
Изоҳ: Дастлаб ўтганимиздек Пайғамбар алайҳиссалом агар ғазотдан ёки умра ва ҳаждан қайтсалар ушбу дуони айтар эдилар. Имом Бухорий бу дуони манашу учта ўринда айтилишини чегаралашларидан мақсад, чунки Пайғамбар алайҳиссаломнинг сафарлари манашу уч хил сафардан иборат эди! –деди буюк уламолардан бири Айний раҳматуллоҳ алайҳи шунинг бу уч тур сафардан бошқа сафардан қайтганда ҳам ўқиса бўлаверади. Балки ўқишга янада эҳтиёжлироқдир. Шофий раҳматуллоҳи алайҳи фақатгина тоат сафарида ўқиш керак деган эканлар. Лекин жумҳур уламолар бу дуони ўқишни бирор бир сафарга чеклаб қўймаганлар! –дейди Аллома Айний раҳматуллоҳ.
106 - ما يقول من أتاه أمر يسره أو يكرهه
Хурсандчилик ёки кўнгилсиз воқеа бўлганда нима дейиш лозим.
218 - [كان صلى الله عليه وسلم إذا أتاه الأمر يسره قال الحمد لله الذي بنعمته تتم الصالحات]
Маъноси: Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламни хурсанд қиладиган иш содир бўлса, у зот мана бундай -дер эдилар: "Оллоҳга ҳамдлар бўлсинки, унинг инъом эҳсонлари ила солиҳ амаллар –яъни яхшиликлар- баркамол бўлади".
[وإذا أتاه أمر يكرهه قال الحمد لله على كل حال]
Маъноси: Агар кўнгилсиз воқеа содир бўлса, мана бундай дер эдилар: "Ҳамма ҳолатда ҳам Оллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин".
Изоҳ: Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилинишича Пайғамбар алайҳиссалом хушнид қилгувчи иш содир бўлса у зот дарҳол Оллоҳга ҳамдлар бўлсинки, унинг инъом эҳсонлари ила солиҳ амаллар баркамол бўлур! –дер эдилар. Агар кўнгилсиз иш содир бўлса, ҳамма ҳолатда ҳам Оллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин! –дер эдилар. Ҳалимий раҳимаҳуллоҳ айтадиларки: "Бу дуонинг тақозоси мўъмин киши ҳар ҳолатда ҳам Оллоҳнинг эҳсонини унитмай, доимо неъматлар унинг тарафидан эканлигини ҳамда бир бало берса ҳам унинг ҳикмати ила бўлишини тан олиб рози бўлмоқдир.
107 - فضل الصلاة على النبي صلى الله عليه وسلم
Пайғамбар алайҳиссаломга салавотлар айтишнинг фазилатлари.
219 - قال صلى الله عليه وسلم [من صلى علي صلاة صلى الله عليه بها عشرا]
Маъноси: Пайғамбар алайҳиссалом айтадиларки: "Кимики менга бир марта салавот айтса, Оллоҳ таоло шу салавоти сабабли, унга ўн марта салавот айтади".
Изоҳ: Абу Толҳа ал-Ансорийдан ривоят қилинади. У зот айтадиларки: "Пайғамбар алайҳиссалом бир куни тонгда очиқ чеҳра билан юзларида хурсандчилик аломатлари зоҳир бўлган ҳолда чиқдилар. Шунда Саҳобалар у зотга бугун хурсанд кўринасиз, юзингиз ёрқин ё Росулуллоҳ! –дейишди. Шунда Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам кечасида Раббим тарафидан бир элчи келиб айтдики: "Умматингиздан кимики сизга бир марта салавот айтса, Оллоҳ унга ўн марта ҳасана ёзиб, ўнта саййиотни кетказар ва даражасини ўн марта олий қилар экан! –дедилар. Ҳадис Имом Аҳмад, Насоий ва Ибн Можа ривоятларидан. Саҳл ибн Абдуллоҳ айтадиларки: "Салавот айтиш энг юксак ибодатлардандир. Чунки Оллоҳ таоло ўзи ҳамда жамики малоикалари Пайғамбар алайҳиссаломга салавот айтган ва мўъминларни ҳам салавот айтишга буюрган. Бошқа ибодатларда эса бундай ҳол кўринмайди". Абу Сулаймон Доромий айтадиларки: "Кимики Оллоҳдан ҳожатини сўрамоқчи бўлса, аввало Пайғамбар алайҳиссаломга салавот ва саломлар йўлласин, сўнг дуога киришсин. Дуони ҳам шу салавот ва саломлар ила якунласин. Чунки икки салавот ва салом орасида қилинган дуони Оллоҳ таоло қайтармайди. Саид ибн Мусаййаб Умар ибн Хаттобдан ривоят қилишларича у зот айтар эканлар: "Салавот айтилмагунча дуо йўли тўсилиб туради. Агар салавот айтилса дуо йўли очилади". Бошқа бир ривоятда Пайғамбар алайҳиссалом кимики менга бир қоғозда салот ва салом йўлласа, -яъни ёзса- Малоикалар унга салот ва салом ўқийверадилар, модомики менинг исмим унда мавжуд экан".
220 - وقال صلى الله عليه وسلم: [لا تجعلوا قبري عيدا وصلوا علي فإن صلاتكم تبلغني حيث كنتم]
Маъноси: Яъна у зот шундай марҳамат қиладилар: "Қабримни ҳайит қилиб олманглар! –Менга салавот айтаверинглар! Чунки қаерда бўлсангизлар ҳам менга салавотларингиз етаверади".
Изоҳ: Муновий ушбу ҳадиснинг шарҳида уламолардан нақл қилиб айтадиларки: "Ҳайит қилиб олишнинг маъноси ҳар йили бир вақтда қабрга келишдир. Шунинг учун Пайғамбар алайҳиссалом умматларини машаққатга қўймаслик мақсадида қаерда бўлсангизлар ҳам салавот айтаверинглар! Мени олдимга келиш зарур деб ўйламанглар ва ўзларингизга оғир қилиб олманглар. Дуо узоқда бўлса ҳам менга етгайдир! –дедилар.
221 - وقال صلى الله عليه وسلم: [البخيل من ذكرت عنده فلم يصل علي]
Маъноси: Яъна у зот айтадиларки: "Бахил киши шундай одамки, унинг олдида мен зикр қилинсам менга салавот айтмаган кишидир".
Изоҳ: Термизий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилишларича, Пайғамбар алайҳиссалом шундай марҳамат қиладилар: "Мени исмим унинг олдида зикр қилинганда, менга салом айтмаган кишининг бурни ерга ишқалансин". Термизий бу ҳадис ҳасан даражасидадир! –дейдилар. Мулла Али қори айтадиларки:"Кимики у зотга салавот ва салом айтмаса, ўз нафсига бахиллик қилган бўлиб, ўзини тарозуда тўла турган неъматдан маҳрум қилгай, натижада ундан кўра бахилроқ кимса бўлмагай".
222 - وقال صلى الله عليه وسلم: [إن لله ملائكة سياحين في الأرض يبلغوني من أمتي السلام]
Маъноси: Яна айтадиларки: "Оллоҳ таолонинг ерда кезиб юрувчи малоикалари бор, улар умматимнинг саломини менга етказиб турадилар".
Изоҳ: Байҳақий раҳматуллоҳи алайҳи айтадиларки: "Пайғамбарларнинг жонларини олингандан сўнг, руҳларини ўзларига қайтарилади. Улар Оллоҳ таолонинг наздида тирикдирлар".
223 - وقال صلى الله عليه وسلم: [ما من أحد يسلم علي إلا رد الله علي روحي حتى أرد عليه السلام]
Маъноси: Яна у зот: "Кимики менга салом йўллар экан албатта Оллоҳ таоло менга руҳимни қайтариб беради, сўнг мен унга саломини қайтараман". –дедилар.
Изоҳ: Авс ал-Ансорийдан ривоят қилинади, айтадиларки: " Пайғамбар алайҳиссалом дедилар: "Кунларнинг энг афзали жума кунидир. Ўша куни менга салавот айтишни кўпайтиринглар. Чунки салавотларингиз менга рўпара қилингай. Саҳобалар ё Росулуллоҳ! Қандай қилиб салавотларимиз сизга рўпара қилингай? ваҳоланки сизнинг суякларингиз у пайт чириб тупроққа айланган бўлади-ку?–дедилар. Пайғамбар алайҳиссалом Оллоҳ ерга пайғамбарларнинг жисмларини ейишни ҳаром қилгандир! –дедилар. Ҳадисни Абу Довуд, Насоий, Ибн Можа, Ибн Ҳиббон ва Ҳоким ривоят қилгандирлар.
108 - إفشاء السلام
Саломни кенг ёйиш.
224 - قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: [لا تدخلوا الجنة حتى تؤمنوا ولا تؤمنوا حتى تحابوا أولا أدلكم على شيء إذا فعلتموه تحاببتم أفشوا السلام بينكم]
Маъноси: Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Сизлар мўъмин бўлмагунларингча жаннатга кира олмайсизлар! Мўъмин ҳам бўла олмайсизлар то бир бирларингизга муҳаббатли бўлмагунингларча, мен сизларни ўрталарингизда муҳаббатни пайдо қиладиган ишга йўллаб қўймайми? Ўрталарингизда саломни кенг тарқатинглар".
Изоҳ: Зубайр ибн Аввом розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, айтадиларки: "Пайғамбар алайҳиссалом дедилар: "Сизларга аввалгиларнинг касаллиги: ҳасад ва нафрат эмаклаб кириб келди. У динни қириб ташлагувчидир, сочни эмас. Жоним унинг қўлида бўлган зотга қасамки, комил мўъмин бўла олмайсизлар, то бир-бирларингизга муҳаббатли бўлмагунларингча. Мен сизларни бир амалга йўллаб қўяймайми? Агар уни қилсангизлар бир-бирларингга муҳаббатли бўласизлар! Ораларингизда саломни кенг ёйинглар". Ҳадис Байҳақийнинг "Сунан ал-Кубро"ларида ривоят қилинган.
225 - [ثلاث من جمعهن فقد جمع الإيمان: الإنصاف من نفسك وبذل السلام للعالم والإنفاق من الإقتار]
Маъноси: "Уч нарса бор, кимики уни жамласа, иймони комил бўлибди: Киши ўзидан ҳам ўзгаларга –гарчи ўзига зарар бўлсада- инсоф қилиши, бутун мусулмонлар учун салом бермоқлиги ҳамда танглик вақтларда ҳам инфоқ қилишидир".
Изоҳ: Бу исломнинг олий одобларидан бўлмиш асар саҳиҳул Бухорийда Аммор розияллоҳу анҳудан ривоят қилингандир. Оллоҳ таоло ҳар бир нарсани ҳисоб-китоб қилгайдир. Роғиб айтадиларки: "Ҳисобчи калимаси араб тилида мукофоловчи маъносида қўлланади. Ҳадисда силаи раҳм яъни қариндош-уруғчилик балки жамики мусулмонлар орасида муҳаббат пайдо қилиш зарурлигига далил бордир! –дейди уламоларимиз.
226 - وعن عبدالله بن عمر رضي الله عنهما: أن رجلا سأل النبي صلى الله عليه وسلم أي الإسلام خير قال: [تطعم الطعام وتقرأ السلام على من عرفت ومن لم تعرف]
Маъноси: Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади, айтадиларки: "Бир киши Пайғамбар алайҳиссаломдан исломда энг яхши амал нима? –деб сўради". Шунда Пайғамбар алайҳиссалом: "таом едиришинг! -яъни бева бечораларга хайр-эҳсонлар қилиб туришинг- танигану танимаганга салом беришинг! –дедилар".
Изоҳ: Саҳиҳ Бухорий ва саҳиҳ муслимда ривоят қилинишича бир одам Пайғамбар алайҳиссаломдан исломда энг яхши амал нима? –яъни ислом амалларидан энг гўзалига мени йўллаб қўйинг! –деди. Пайғамбар алайҳиссалом таом едирасан, танигану танимаганга салом берасан! –дедилар. Уламолар бу ҳадис мусулмонлар орасида саломни кенг ёйишга далил бўлиб, мусулмон киши саломни фақатгина таниган кишиларга чегаралаб қўймаслиги лозим. Ривоят қилишларича Абдуллоҳ ибн Умар бозорга кетаётиб, биз бозорга одамларга салом бериш учун борамиз! –дер эканлар".
109 - كيف يرد السلام على الكافر إذا سلم
Агар кофир киши мусулмонга салом берса, қандай жавоб қилади.
227 - [إذا سلم عليكم أهل الكتاب فقولوا: وعليكم]
Маъноси: Пайғамбар алайҳиссалом айтдиларки: "Агар аҳли китоблар сизларга салом берадиган бўлсалар, сизлар уларга ва алайкум –сизларга ҳам- деб жавоб қилинглар".
Изоҳ: Саҳиҳул Бухорийда Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, айтадиларки: "Бир яҳудий киши Пайғамбар алайҳиссаломнинг олдиларидан ўтиб қолди. Шунда у ассому алайкум! –деди. Пайғамбар алайҳиссалом ҳам ва алайка! –дедилар. Кейин айтдиларки: "Бу нима деганини билдингларми? Саҳобалар йўқ! –дейишди. Сизларга ўлим бўлсин! –деди. Саҳобалар уни ўлдирмаймизми?-дедилар. Йўқ! агар аҳли китоблар сизларга салом берсалар ва алайкум деб жавоб қилинглар! –дедилар Пайғамбар алайҳиссалом". Саҳиҳул Бухорий ва Саҳиҳу Муслимда Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади. У зот айтадиларки: "Яҳудлардан бир тоифа Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳузурларига кириб у зотга ассому алайкум! –дедилар. Оиша айтадилар мен буни англаб қолиб уларга ҳам ва алайкум ва лаънат! –дедим. Пайғамбар алайҳиссалом шошма эй Оиша! Оллоҳ рафиқдир ҳамма ишда рифқни –яъни юмшоқликни суяди дедилар. Мен айтдимки ё Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам нима деганларини эшитмадингизми?Пайғамбар алайҳиссалом ҳа эшитдим, шунинг учун ва алайкум –сизларга ҳам- деб жавоб қилдим! –дедилар." Пайғамбар алайҳиссалом Оиша онамизнининг лаънат ҳам бўлсин! –деган сўзларини ёқтирмадилар. Чунки бу уларнинг ҳақоратидан ортиқча бўлиб қолади. Оллоҳ таоло адолатли зотдир ва ҳар бир ишда адолатга буюради.
110 - دعاء صياح الديك ونهيق الحمار
Хўроз қичқирганда ва эшак ҳанграганда айтиладиган дуолар.
228 - [إذا سمعتم صياح الديكة فاسألو الله من فضله فإنها رأت ملكا وإذا سمعتم نهيق الحمار فتعوذوا بالله من الشيطان فإنه رأى شيطانا]
Маъноси: Пайғамбар алайҳиссалом айтадиларки: "Агар хўрозларнинг қичқириғини эшитсаларингиз Оллоҳнинг фазлидан тиланглар, чунки у фариштани кўрганда қичқиради. Агар эшакни ҳанграшини эшитсангизлар шайтондан Оллоҳ паноҳ беришини сўранглар, чунки у шайтонни кўрганда ҳанграйди".
111 - دعاء نباح الكلاب بالليل
Кечасида итлар ҳуруганда ўқиладиган дуо.
229 - [إذا سمعتم نباح الكلاب ونهيق الحمير بالليل فتعوذوا بالله منهن فإنهن يرون ما لا ترون]
Маъноси: Росулуллоҳ саллаллоҳ алайҳи васаллам айтадиларки: "Агар кечаси итларни ҳуруганини ва эшакларнинг ҳанграшини эшитсангизлар улардан Оллоҳ таоло паноҳ беришини тиланглар, чунки улар сизлар кўрмайдиган нарсаларни кўрадилар".
Изоҳ: Қози Иёоз айтадиларки: "Бу дуода даъват этилаётган нарса малоикалар каби солиҳ махлуқлар ҳозир бўлганда, бу пайтни ғанимат билиб дуолар қилиб олмоқ ва шайтон ҳозир бўлганда ғафлатда бўлмай дарҳол унинг ёмонлигидан паноҳ тиламоқдир. Чунки малоикалар мўъминнинг дуосига омин дейдилар. Уларнинг дуоларидан маҳрум бўлиб қолмасликка ҳарис бўлмоқ даркор. Шайтонлар эса мўъминни тўғри йўлдан оздирадилар. Уларнинг васвасасидан қочмоқ керак. Саҳиҳ ибн Ҳиббонда шуниндек Абу Довуд ва Аҳмад ривоят қилишларига кўра хўрозни сўкманглар чунки у намозга чақиради деб Пайғамбар алайҳиссалом марҳамат қиладилар. Бунинг маъноси ҳақиқатан ҳам намозга одамларни уйғотиш учун эмас, балки одатан тонг маҳал айни намози бомдод бўлганда қичқиради. Бу эса мўъминлар учун манфаатлидир. Ибодатга сабаб бўлган ҳар қандай нарсани ҳақоратлашдан манъ қилинади". Бу изоҳлар Айнийнинг "Фатҳул Борий" китобидан ва Имом Нававийнинг "Саҳиҳ Муслим"га қилган шарҳидан олинди.
112 - الدعاء لمن سببته
Сиз ҳақоратлаган кишининг ҳақига айтадиган дуо.
230- قال صلى الله عليه وسلم: [اللهم فأيما مؤمن سببته فاجعل ذلك له قربة إليك يوم القيامة]
Маъноси: Пайғамбар алайҳиссалом яна марҳамат қиладилар: "Эй! Парвардигоро! Қайсики мўъминни ҳақоратлаган бўлсам, бу ҳақоратимни унинг учун қиёматда сенга яқинлаштиргувчи қилгин".
Изоҳ: Тобароний "Кабир" да Аҳмад "Муснад"да ривоят қилишларича Пайғамбар алайҳиссалом айтадиларки: "Қайсики кишини ҳақоратлаган бўлсам ёки лаънатлаган бўлсам. Мен ҳам Одам фарзандиман улар каби ғазабланаман. Мени Оллоҳ бутун оламларга раҳмат қилиб юборган. Эй Илоҳим! Уни улар учун қиёмат куни салот қилгин". Оиша онамиздан келган ривоятда у зот айтадиларки: "Пайғамбар алайҳиссалом ҳузурларига икки киши кириб, бир нарса деган эдилар. Пайғамбар алайҳиссалом уларни сўкиб лаънатлаб юбордилар. Улар чиқиб кетишгач мен бу ишни айтдим. Шунда у зот Раббим билан шартлашган нарсамни билмайсизми? Мен эй Илоҳим мен башардирман! Қайсики мусулмонни лаънатлаб қўйсам, уни унга закот ва ажр қилиб бергин! деганман –дедилар".
113 - ما يقول المسلم إذا مدح المسلم
Мусулмон киши биродарини мақтаганда нима дейиши керак.
231 - قال صلى الله عليه وسلم: [إذا كان أحدكم مادحا صاحبه فليقل: أحسب فلانا والله حسيبه ولا أزكي على الله أحدا أحسبه - إن كان يعلم ذاك - كذا وكذا]
Маъноси: Пайғамбар алайҳиссалом айтадиларки: "Агар бирингиз биродарини иложсиз мақтамоқчи бўлса, уни мана шундай -деб ўйлайман, яна Оллоҳ ўзи уни яхши билади, Оллоҳга бировни поклай олмайман десин! Агар ундан мана шундай сифатларни билса".
Изоҳ: Ибн Абу Бакра оталаридан ривоят қиладилар: Бир киши бир одамни Пайғамбар алайҳиссалом ҳузурларида мақтаб кетди. Шунда Пайғамбар алайҳиссалом қайта-қайта ҳолинг вой бўлгур! Биродарингни бўйнини узиб юбординг-ку! –деб сўнг, агар бирингиз бир одамни мақтамоқчи бўлса, уни мана шундай ўйлайман, яна Оллоҳ ўзи уни яхши билади, Оллоҳга бировни поклай олмайман десин! Агар унда мана шундай сифатларни билса".
114 - ما يقول المسلم إذا زكي
Агар мусулмон кишини мақталса, нима? -дейиши керак.
232 - [اللهم لا تؤاخذني بما يقولون واغفر لي ما يقولون [واجعلني خيرا مما يظنون]
Маъноси: "Парвардигоро! Улар айтган –мақтовлар- сабабли мени жазоламагин! Ва улар айтган -мақтовлардаги камчиликларимни- мағфират айлагин ва мени улар ўйлагандан ҳам яхшироқ қилгин".
Изоҳ: Имом Ғазолий раҳматуллоҳ айтадиларки: "Мақталган киши ниҳоятда даражада кибру ҳаво, ўзига бино қўйиш каби иллатлардан эҳтиёт бўлмоғи даркор. Бундай балолардан фақатгина ўзини англаб тушунган, охир оқибатнинг ёмонлигини идрок қилган, риёнинг каттаю кичигини билган банда қутилгайдир. Чунки бу ҳолдаги инсон ўзида бировлар кўрмай турган амалларни яхши билади. Агар унинг сирлари ошкор бўлса мақтовчилар мадҳларидан тилларини тийиб қоладилар. Миқдод розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича Пайғамбар алайҳиссалом агар мақтовчиларни кўрсанглар, уларнинг юзига тупроқ сепинглар деган эканлар". Ибн Ҳажар ал-Асқалоний баъзи салафлардан нақл қилишларича агар биров уларни юзига қараб мақтаб қолса, Парвардигоро! Улар айтган –мақтовлар- сабабли мени жазоламагин! Ва улар айтган –мақтовларда мени мағфират айлагин ва мени улар ўйлагандан ҳам яхшироқ қилгин! –дейишар экан".
115 - كيف يلبي المحرم في الحج أو العمرة
Муҳрим –эҳромдаги киши ҳажда ва умрада қандай талбия айтади.
233 - [لبيك اللهم لبيك لا شريك لك لبيك إن الحمد والنعمة لك والملك لا شريك لك]
Маъноси: "Лаббай сенга эй! Илоҳим! Сенга лаббай! Сенинг шеригинг йўқдир! Лаббай сенга, ҳамду санолар ва ҳамма неъматлар сенга хосдир. Ва барча мулк ҳам сеникидир. Сенинг шеригинг йўқдир".
Изоҳ: Мавсилий "Ихтиёр" деб аталмиш китобларида Ҳажнинг энг афзали овоз кўтариб талбия айтилгани ва қон тўкиб қурбонлик қилингани деган ҳадиснинг шарҳидан сўнг, бу талбия калималарини бузиб қўймасдан айтмоғи лозим. Чунки бу жамики ровийларнинг иттифоқи ила ворид бўлган. Лекин баъзи саҳобалар ва тобиинлардан ворид бўлган баъзи лафзларни қўшиб айтса жоиз. Масалан лаббай сен эй Оллоҳ!...... яхшилик сенинг қўлингдадир! Бутун халойиқ Илоҳи! Гуноҳларни мағфират этгувчи! Ваҳоказо.
116 - التكبير إذا أتى الركن الأسود
Қора тош бурчагига етиб келганда такбир айтиш.
234 - [طاف النبي صلى الله عليه وسلم بالبيت على بعير كلما أتى الركن أشار إليه بشيء عنده وكبر]
Маъноси: "Пайғамбар алайҳиссалом байтуллоҳни туя устида туриб, тавоф қилдилар. Ҳар гал рукнга етиб келсалар, унга қўлларидаги нарса билан ишора қилиб такбир айтар эдилар".
Изоҳ: Ҳар гал қора тошга етиб келса, уни бўса қилмоғи ёки қўлидаги нарсани тошга тегизиб, сўнг ўша нарсани бўса қилмоғи суннат бўлади. Пайғамбар алайҳиссалом бир кичик таёқча билан унга ишора қилиб сўнг ўша таёқчани бўса қилган эканлар.
117 - الدعاء بين الركن اليماني والحجر الأسود
Қора тош билан рукн ал-Ямоний ўртасида ўқиладиган дуо.
235 - [ربنا ءاتنا في الدنيا حسنة وفي الآخرة حسنة وقنا عذاب النار]
Маъноси: "Парвардигоро, бизга бу дунёда ҳам яхшиликни ато қилгин, охиратда ҳам яхшиликни ато этгин ва бизни дўзах азобидан асрагин"
Изоҳ: Ибн Аби Ҳотим Ибн Аббосдан келтирган ривоятда Ибн Аббос айтадиларки: "Араблардан бир қавм мавқифга келиб, Эй Илоҳ! Нажот, мўл-кўллик, туманбойлик, чиройли насл бер! деб дуо қилар эдилар. Лекин бу дуолари орасида охират яхшиликларидан бирон нарсани зикр қилмасдилар. Оллоҳ таоло уларнинг бу қилмишлари ҳақида оят нозил қилиб, улар учун охиратда ҳеч қандай насиба бўлмаслигини ва дунё ҳамда охиратдан умидвор бўлиб дўзах азобидан паноҳ сўраган мўъминларга ажр-савоблар борлигини баён этди:
ﮁ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﮀ البقرة: ٢٠٠
Зотан одамлар орасида шундай кимсалар борки, «Эй Парвардигор, бизга мана шу дунёда бергин», дейди. Ҳолбуки, унинг учун Охиратда ҳеч қандай насиба йўқ.
ﮁﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﮀ البقرة: ٢٠١ - ٢٠٢
201. Ва уларнинг орасида шундай зотлар ҳам борки, «Парвардигоро, бизга бу дунёда ҳам яхшилик ато қилгин, охиратда ҳам яхшилик ато этгин ва бизни дўзах азобидан асрагин», дейдилар.
118 - دعاء الوقوف على الصفا والمروة
Сафо ва марва тоғида турганда ўқиладига дуо.
236 - [لما دنا صلى الله عليه وسلم من الصفا قرأ { إن الصفا والمروة من شعائر الله } أبدأ بما بدأ الله به] فبدأ بالصفا فرقي عليه حتى رأى البيت فاستقبل القبلة فوحد الله وكبره وقال: [لا إله إلا الله وحده لا شريك له له الملك وله الحمد وهو على كل شيء قدير لا إله إلا الله وحده أنجز وعده ونصر عبده وهزم الأحزاب وحده ثم دعا بين ذلك قال مثل هذا ثلاث مرات] الحديث وفيه [ففعل على المروة كما فعل على الصفا]
Пайғамбар алайҳиссалом Сафо тоғига яқинлашганларида ушбу оятни ўқидилар:
ﮁ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮀ البقرة: ١٥٨
158. "Албатта Сафо ва Марва Оллоҳ (буюрган) маросимлардандир".
Кейин эса Оллоҳ бошлаган нарса билан бошлайман деб Сафо тоғига бориб, то каъбатуллоҳ кўрингунча тепасига чиқдилар. Сўнг тоғ тепасида каъбага юзландилар ва Оллоҳга қуйидагича тавҳид ва такбир айтдилар: " Оллоҳдан ўзга ҳеч қандай илоҳ йўқ! у ёлғиз, шериги ҳам йўқдир! Барча мулк уникидир, ҳамду санолар ҳам ўзига хосдир ва у ҳамма нарсага қодир зотдир. Оллоҳдан ўзга ҳеч қандай илоҳ йўқ! Ваъдасига вафо қилди, қулига нусрат берди, ҳамма гуруҳ-тўпларни ўзи мағлуб қилди". Кейин бунинг орасида дуолар қилдилар. Ҳадисда Марвага ҳам бориб худди шундай қилдилар дейилган.
Изоҳ: Сафо ва Марва Каъба яқинидаги икки тоғ бўлиб, ислом келишидан илгари ҳам араблар Каъбани тавоф қилганда уларнинг оралиғида етти марта бориб келиш (саъй қилиш) одатлари бор эди. Шунинг учун ислом келганидан кейин мусулмонлар ҳаж қилиш пайтларида у тоғлар оралиғида саъй қилишдан тортинганларида шу оят нозил бўлди.
ﮁ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮀ البقرة: ١٥٨
Бас, ким ҳаж ёки умра қилса, у икки тоғ орасида саъй қилишининг гуноҳи йўқдир.
Изоҳ: Ҳаж қилиш — ҳар йили Зулҳижжа ойининг 10, 11, 12-кунлари иҳром (махсус кийим) билан Каъбани зиёрат. қилиш, Арафот тоғида туриб тавба-тазарру ва дуо-илтижо қилишдир. Умра қилиш — йилнинг хоҳлаган кунида Каъбани зиёрат қилишдир. Имкони бўлган киши ҳаётида бир марта ҳаж қилиши исломда фарз бўлган амаллардан ҳисобланади. Умра эса суннат амаллардандир.
Ва ким ўз ихтиёрила яхшиликии ният қилса, бас, албатта Оллоҳ шукр қилгувчи (тақдирловчи) ва билгувчидир.
Изоҳ: Яъни бир марта ҳаж ва умра қилганидан кейин ана шу амалларни ихтиёрий равишда қилса, Оллоҳ унинг бу яхши амаллари учун муносиб мукофотлар ато қилади.
119 - الدعاء يوم عرفة
Арафа кунида айтиладиган дуо.
237 - [خير الدعاء دعاء يوم عرفة وخير ماقلت أنا والنبيون من قبلي[
Маъноси: Пайғамбар алайҳиссалом айтдиларки: "Арафа кунда айтиладиган дуоларнинг энг яхшиси ва афзали мен ва мендан аввал ўтган пайғамбарлар айтган дуодир". Ва у қуйидаги дуодир:
]لا إله إلا الله وحده لا شريك له له الملك وله الحمد وهو على كل شيء قدير[
Маъноси: "Оллоҳдан ўзга ҳеч қандай илоҳ йўқ! у ёлғиз, шериги ҳам йўқдир! Барча мулк уникидир, ҳамду санолар ҳам ўзига хосдир ва у ҳамма нарсага қодир зотдир".
Изоҳ: Термизийнинг "Сунан"ларида Абдулллоҳ ибн Амрдан марфуъ ҳолда ривоят қилинган ҳадисда, Пайғамбар алайҳиссалом айтадиларки: "Қиёмат куни умматимдан бир кишини бутун халойиқлар олдида олиб келиниб, унга тўқсон тўққизта саҳифа очилади, ҳар бир саҳифа кўз етар етмас даража узун бўлади. Сўнг унга булардан биронтасини инкор қила оласанми? –дейилади. У йўқ! эй Раббим! –дейди. Унга сенинг узрларинг ёки ҳасанотларинг борми?-дейилади. Бу киши қўрқиб йўқ! –деб жавоб қилади. Шунда унга ҳа! бизнинг ҳузуримизда сенинг ҳасанотинг бор. Сенга зулм қилинмас! –дейилади. Кейин унга бир битоқа-гувоҳнома чиқарилади. Унда лаилаҳа иллаллоҳу ва анна муҳаммадан абдуҳу ва росулуҳу! –деган ёзув бўлади. Бу банда эй Раббим! Бу битоқа бу саҳифаларнинг муқобилида нима бўларди! –дейди. Унга сен зулм кўрмайсан! –дейилади-да, сўнг саҳифаларни тарозунинг бир палласига, битоқани эса иккинчи палласига қўйилади. Битоқа саҳифалардан вазмин келади".
120 - الذكر عند المشعر الحرام
Машъарил ҳаром -Муздалифа еридаги зикрлар ҳақида.
238 - [ركب صلى الله عليه وسلم عليه القصواء حتى أتى المشعر الحرام فاستقبل القبلة (فدعاه وكبره وهلله ووحده) فلم يزل واقفا حتى أسفر جدا فدفع قبل أن تطلع الشمس]
Маъноси: Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам Қасво исмли туяларига миниб, Машъарил ҳаромга етиб келдилар, сўнг қиблага юзланиб, такбир, таҳлила, тавҳидлар айтиб дуо қилдилар. Дуода кўп турдилар ҳатто кун ёришиб кетишига оз қолганда, қуёш чиқишидан аввал мино томон жўнаб кетдилар.
Изоҳ: Ҳадиснинг давомида ровий шундай деб марҳамат қилади: Пайғамбар алайҳиссалом Муздалифага келиб у ерда шом ва хуфтан намозини бир азон ва икки иқомат билан ўқидилар. Бу икки намоз орасида ҳеч қандай намоз ўқимадилар. Сўнг ён бошлаб ётдилар. То тонг ҳам отди. Кейин эса бомдод намозини бир азон ва бир иқомат ила ўқидилар. Кейин маркабга миниб "Машъарил Ҳаром"га –Муздалифадаги бир тоғнинг олдига- келдилар. У ерда қиблага юзланиб такбир таҳлил айтиб дуолар қилдилар. У ерда бу дуолар ила то осмон ёришгуча турдилар. Лекин қуёш чиқишидан олдин Мино томон тушиб кетдилар". Бу Пайғамбар алайҳиссалом қилган ибодат айнан қуръондаги Оллоҳ таолонинг мана бу буйруғи эди:
ﮁ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮀ البقرة: ١٩٨
Энди Арафотдан (Макка яқинидаги тоғ) тушганингиздан кейин Машъар-ул-ҳаромда Оллоҳни зикр қилинг! У зот сизларни — гарчи илгари адашганлардан бўлган эсангиз-да — ҳақ йўлга ҳидоят қилгани янглиғ сизлар ҳам у зотни эсланг — зикр қилинг!»
Изоҳ: Ҳожилар Зулҳижжа ойининг тўққизинчи кунидаги иккинчи ярмида Арафот тоғида тўпланиб, Парвардигорга дуо ва тавбалар қилиб турганларидан кейин тушиб Муздалифа тоғининг этагида Машъар-ул-ҳаром деган жойда тун бўйи дуо-такбир, тавба-тазаррулар билан Тангрига муножотлар қиладилар, ҳақ йўлга ҳидоят қилгани учун шукроналар айтадилар.
121 - التكبير عند رمي الجمار مع كل حصاة
Жамаротда тош отишда ҳарбир тош отилганда такбир айтишлик ҳақида.
239 - [يكبر كلما رمى بحصاة عند الجمار الثلاث ثم يتقدم ويقف يدعو مستقبل القبلة رافعا يديه بعد الجمرة الأولى والثانية أما جمرة العقبة فيرميها ويكبر عند كل حصاة وينصرف ولا يقف عندها]
Маъноси: "Ҳожи киши учта тош отиш ўрнига келиб, ҳар тош отганда такбир айтади, сўнг олдинроққа бориб, қиблага юзланган ҳолда, икки қўлини кўтариб, дуолар қилади. Бу дуо қилиши фақат икки кичик ва ўрта жамаротда рухсат берилади. Аммо учинчи яъни катта жамаротда эса, такбир айтиб тош отади-да, кейин у ерда тўхтаб дуо қилмайди, балки тош отиб бўлгандан сўнг дарҳол кетаверади".
Изоҳ: Чунки Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳажларини баён қилгувчи ҳадисларда мана шундай қилганликларини қайд қилинган.
122 - دعاء التعجب والأمر السار
Ажабланарли ёки хурсандчилик иш содир бўлганда айтиладиган дуо.
240 - [سبحان الله]
Маъноси: "Субҳаналлоҳ! –Оллоҳ ҳамма нарсадан покдир".
Изоҳ: Бу Оллоҳнинг ҳар бир нуқсонликдан покловчи ва унга ҳеч нарса ўхшамайдиган мисли йўқ эканлигини англатувчи зикр калимаси гоҳида таажжубланиш маъносида ҳам ишлатилади. Чунки ҳайратланарли нарсани ёки ишни кўрганда киши, дарҳол Оллоҳ таолонинг буюклигини ва поклигини ёдига олиб бу калимани нутқ қилади. Дарҳақиқат Пайғамбар алайҳиссалом бу калимани шу маънода бир неча ўринларда ишлатган эдилар. Ўшалардан бири Саҳобалардан бири Пайғамбар алайҳиссалом билан бирга қўл ушлашиб кетаётиб, секингина у зотга сездирмаган ҳолда кўздан ғойиб болади. Сўнг яна қайтиб келади. Пайғамбар алайҳиссалом қаерга? ғойиб бўлиб қолдинг!-деб сўраганларида у ё Росулуллоҳ! Мен жунуб ҳолатида эдим! –деб жавоб қилади. Шунда Пайғамбар алайҳиссалом субҳаналлоҳу! мўъмин нажас бўлмайди! –дедилар.
241 - [الله أكبر]
Маъноси: "Оллоҳу акбар! –Оллоҳ! ҳаммадан улуғдир".
Изоҳ: Пайғамбар алайҳиссаломга шаҳарлар фатҳи башорат қилинганда, Оллоҳ Акбар!-дер эдилар. Масалан хайбар ғазотида Оллоҳу Акбар! харибат хайбар! Яъни хайбар ери фатҳ бўлди! –деб хурсанд бўлган эдилар. Бундай ҳолларда такбирлар айтиш кишини ўзига бино қўйишидан ёки мағрурланиб қолишидан асрайди! –дейди уламоларимиз раҳматуллоҳи алайҳим.
123 - مايفعل من أتاه أمر يسره
Хуш хабар келганда нима дейиш лозим.
242 - [كان النبي صلى الله عليه وسلم إذا أتاه أمر يسره أو يسر به خر ساجدا شكرا لله تبارك وتعالى]
Маъноси: "Пайғамбар алайҳиссаломни хурсанд қиладиган хуш хабар келганда Оллоҳ таолога шукр изҳор этиб сажда қилишга шошар эдилар".
Изоҳ: Ибн Можа, Ҳокми Дору Қутний, Абу Довуд ҳамда Термизийлар Абу Бакра розияллоҳу анҳудан ривоят қилишларича "Пайғамбар алайҳиссаломни хурсанд қиладиган хуш хабар келганда Оллоҳ таолога шукр изҳор этиб сажда қилишга шошар эканлар". Яна шу зотдан Имом Аҳмаднинг "Муснад"ларида ворид бўлишича, у зот Пайғамбар алайҳиссаломни Оиша онамизнинг ҳужраларига бошларини киргизиб турган пайтда аскарларининг душманга қилган ҳужумида ғалабага эришгани хабари етиб келганда у зот ўрниларидан туриб саждага бош қўйганликларини шоҳиди бўлган эканлар" Ибн Можанинг "Сунан"ларида Абдуллоҳ ибн Аби Авфодан ривоят қилинади. У зот айтадиларки: "Пайғамбар алайҳиссаломга Абу Жаҳлни ўлими хабари келганда икки ракаат намоз ўқиган эканлар". Баззор ривоят қилишларича Пайғамбар алайҳиссалом фатҳ қилинган кун ва Абу Жаҳлнинг бошини олиб келинган онда икки ракаат намоз ўқиган эканлар". Валлоҳу аълам.
124 - مايقول من أحس وجعا في جسده
Жасадида оғриқ сезган одам нима дейиши керак.
243 - [ضع يدك على الذي تألم من جسدك وقل: بسم الله ثلاثا وقل سبع مرات: أعوذ بالله وقدرته من شر ما أجد وأحاذر]
Маъноси: Пайғабар алайҳиссалом айтдиларки: "Жасадингдан оғриётган аъзоингга қўлингни қўй! Сўнг уч марта бисмиллаҳ! кейин эса етти марта Оллоҳ ва унинг қудрати ила мен кечираётган ва қўрқаётган нарсанинг ёмонлигидан ҳимоя қилишини тилайман! –дегин".
Изоҳ: Бу ҳадисни Имом Муслим "Саҳиҳ"ларида Усмон ибн Аби ал-Осдан ривоят қиладилар. Усмон Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳузурларига исломга кирганларидан бери жасадларида бўлиб келган касалликдан шикоят қилиб келадилар. Шунда Пайғамбар алайҳиссалом жасадингдаги оғриётган аъзоингга қўлингни қўй! Сўнг уч марта бисмиллаҳ! кейин эса етти марта Оллоҳ ва унинг қудрати ила мен кечираётган ва қўрқаётган нарсанинг ёмонлигидан ҳимоя қилишини тилайман! –дегин дедилар". Пайғамбар алайҳиссалом баъзи аҳлларига дам солсалар, ўнг қўллари билан силаб шундай дер эдилар: "Эй одамларнинг Раббиси! Мусибатни кетказ! Шифо ато эт! сендирсан шифо бергувчи, сенинг шифоинг касалликни қолдирмайдиган ҳақиқий шифодир". Ҳадис Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятидандир.
125 - دعاء من خشي أن يصيب شيئا بعينه
Бировларга кўзи тегишидан қўрққан одам нима деб дуо қилиши керак.
244 - [إذا رأى أحدكم من أخيه أو من نفسه أو من ماله مايعجبه [فليدع له بالبركة] فإن العين حق]
Маъноси: Пайғамбар алайҳиссалом айтдиларки: "Агар биронтангиз биродарида ёки ўзида ёки молида уни ҳайратлантирадиган нарсани кўрса, дарҳол унга баракани тиласин, чунки кўз тегиши ҳақдир".
Изоҳ: Имом Аҳмад Омир ибн Рабиадан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар алайҳиссалом шундай марҳамат қиладилар: "Бирингиз ўзида ёки молида ёки биродарида ҳайратли нарсани кўрса, унга баракани тиласин! Чунки кўз тегиши ҳақдир". Бу масалада уламоларимиз шундай дейдилар: "Кўз тегиши гоҳида беқасд ҳам ҳосил бўлади. Масалан киши ўзининг фарзандига ёки хотинига ёки маркабига кўзи тегиши мумкин. Кимики кўзидан қўрқса дарҳол "Машааллоҳ! Оллоҳумма борик! –десин! Оллоҳ таоло "Каҳф" сурасида:
ﮁ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮀ الكهف: ٣٩
39. Сен боғингга кирган пайтингда: «Оллоҳ хоҳлаган нарсагина (бўлур), бор куч-қувват ёлғиз Оллоҳ биландир», десанг эди!
-деб кўз тегишнинг олдини олиш чорасини баён қилиб берди. Пайғамбар алайҳиссалом кўзи билан биродарини касал қилиб қўйган саҳобага барака айтсанг бўлмасмиди? –деган эдилар".
126 - ما يقال عند الفزع
Қўрқув ҳолатида нима дейиш керак.
245 - [لا إله إلا الله]
Маъноси: "Оллоҳдан ўзга ҳеч қандай илоҳ йўқ!"
127 - ما يقول عند الذبح والنحر
Ҳайвон сўйишда айтиладиган зикр.
246 - [بسم الله والله أكبر [اللهم منك ولك] اللهم تقبل مني]
Маъноси: "Оллоҳнинг исми ила сўяман, Оллоҳ улуғдир! Парвардигоро! Бу сендан ва сенгадир! Илоҳим! мендан бу –қурбонликни- ўзинг қабул қилгин".
Изоҳ: Абу Довуд Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар. У зот айтадиларки: "Пайғамбар алайҳиссалом қурбонлик куни иккита шохлик, семиз, бичма қўй сўйдилар. Уларни қиблага юзлатган пайт ушбу оятни ўқидилар:
ﮁ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮀ الأنعام: ٧٩
Кейин эса Илоҳим! бу сендан ва сенгадир уни Муҳаммад ва унинг уммати жонибидан қурбон қилдим, бисмиллаҳ валлоҳу Акбар! –деб сўнг сўйдилар".
128 - ما يقول لرد كيد مردة الشياطين
Ёвуз шайтонларнинг макр-ҳийлаларидан сақланиш учун ўқиладиган дуо.
247 - [أعوذ بكلمات الله التامات التي لا يجاوزهن بر ولا فاجر من شر ما خلق وبرأ وذرأ ومن شر ما ينزل من السماء ومن شر ما يعرج فيها ومن شر ماذرأ في الأرض ومن شر ما يخرج منها ومن شر فتن الليل والنهار ومن شر كل طارق إلا طارقا يطرق بخير يا رحمن]
Маъноси: "Яхши-ю ёмон хатлаб ўтиб кета олмайдиган, Оллоҳнинг мукаммал калималари ила яратганларининг, ўстириб таратганларининг ва осмондан тушадиган, осмонга кўтариладиган, ерда унган ва ундан чиққан нарсаларнинг ёмонлигидан, ҳамда кечаю кундузнинг фитналаридан ва эшик қоқиб келадиган ҳар бир нарсанинг ёмонлигидан паноҳланаман магар яхшиликни олиб келувчи бундан мустаснодир эй! Раҳмон".
Изоҳ: Абу Таййоҳдан ривоят қилинишича бир одам Абдурраҳмон ибн Ханбашдан Пайғамбар алайҳиссалом нима қилган эдилар жинлар у зотга яқин келишганда деб сўради. Шунда у зот айтдиларки: "Ҳа дарҳақиқат жинлар тоғлару водийлардан Пайғамбар алайҳиссалом томон тушиб келган эдилар. Уларнинг ичида шайтон ҳам ўт кўтариб Пайғамбар алайҳиссаломни куйдирмоқчи бўлган эди. Пайғамбар алайҳиссалом уларни кўрган заҳоти қўрқиб кетдилар. Шунда Жаброил алайҳиссалом келиб Эй Муҳаммад! Айтинг! –дедилар. Пайғамбар алайҳиссалом нима дейман! –дедилар. Шунда Жаброил алайҳиссалом ушбу дуони айтишларига тавсия қиладилар. Натижада шайтонлар ўти ўчиб Оллоҳ уларни мағлуб қилади.
129 - الاستغفار والتوبة
Истиғфор айтиш ва тавба қилиш.
248 - قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: [والله إني لأستغفر الله وأتوب إليه في اليوم أكثر من سبعين مرة]
Маъноси: Пайғамбар алайҳиссалом айтдиларки: "Оллоҳга қасамки, мен бир кунда Оллоҳ таолога етмиш мартадан ортиқ истиғфор айтиб тавба қиламан".
Изоҳ: Имом Муслим Абу Аюб ансорийдан ривоят қилишларича Пайғамбар алайҳиссалом айтадиларки: "Агар сизларнинг Оллоҳ кечирадиган гуноҳларингиз бўлмаганда эди. Оллоҳ бошқа бир қавмни келтирарди. Улар гуноҳ қилишарди, кейин эса Оллоҳ уларни мағфират қилган бўларди..
249 - وقال صلى الله عليه وسلم: [يا أيها الناس توبوا إلى الله فإني أتوب في اليوم إليه مائة مرة]
Маъноси: Яна айтадиларки:" Эй! Одамлар Оллоҳ таолога тавба қилинглар. Мен Оллоҳга бир кунда юз марта тавба қиламан".
Изоҳ: Банда қачоники маъсиятга қўл урса дарҳол тавбага шошмоғи лозим. Гуноҳлар қанчалик кўп бўлмасин албатта тавба эшиги то ғарғара келгун қадар ёки қиёмат қоим бўлгун қадар беркилмасдир. Оллоҳ таоло қуръони каримда шундай дейди:
ﮁ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮀ آل عمران: ١٣٥
135. (У тақводор зотлар) қачон бирон-бир нолойиқ иш қилиб қўйсалар ёки (қандайдир гуноҳ иш қилиш билан) ўзларига зулм қилсалар, дарҳол Оллоҳни эслаб, гуноҳларини мағфират қилишни сўрайдиган. — Ҳар қандай гуноҳни ёлғиз Оллоҳгина мағфират қилур, — билган ҳолларида қилган гуноҳларида давом этмайдиган кишилардир.
250 - وقال صلى الله عليه وسلم: [من قال أستغفر الله العظيم الذي لا إله إلا هو الحي القيوم وأتوب إليه غفر الله له وإن كان فر من الزحف]
Маъноси: У зот яна бир ҳадисда марҳамат қиладиларки: "Кимики, улуғ ундан бошқа илоҳ бўлмаган, мангу тирик, қайюм зотга истиғфор айтаман ва унга тавба қиламан деса, албатта Оллоҳ таоло уни мағфират қилади, агарчи у жанг майдонидан қочган бўлса ҳам".
Изоҳ: Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Айтадиларки: "Пайғамбар алайҳиссаломдан эшитдим. Айтдиларки: "Оллоҳ таоло айтади:"Эй Одам фарзанди сен менга дуо қилсанг мени умид қилсанг албатта сени кечираман қанчалик гуноҳкор бўлсанг ҳам! Парвойимга келтирмасман! Эй Одам фарзанди агар гуноҳларинг осмонга етиб сўнг мендан кечирим сўраб келсанг албатта кечирурман парво қилмасман. Эй Одам фарзанди агар менга ер тўла гуноҳлар ила келсанг! Сўнг ширк қилмасанг ер тўла мағфират қиламан". Тоййибий раҳматуллоҳ жанг майдонидан деган сўзга жангчиларнинг кўплигидан эмаклаб кетаётганга ўхшайди шунинг учун заҳф яъни эмаклаётганлар орасидан қочгандир. Музаффар раҳматуллоҳ айтадиларки: "Бу аскарларни душман қаршисида тўпланганидан иборатдир. У ўриндан қочиш мумкин эмас".
251 - وقال صلى الله عليه وسلم: [أقرب ما يكون الرب من العبد في جوف الليل الآخر فإن استطعت أن تكون ممن يذكر الله في تلك الساعة فكن]
Маъноси: Яна айтадиларки: "Банда Раббисига энг яқин бўлган ҳол кечасининг охирги қисмидир. Агар сен шу вақтда Оллоҳни зикр қиладиганлар қаторида бўлишни ҳоҳласанг шундай бўлгин".
Изоҳ: Саҳиҳул Бухорийда Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. У зот айтадиларки:"Пайғамбар алайҳиссалом дедилар: "Оллоҳ айтадики: "Кимики менга бир қарич яқинлашса, мен унга бир газ яқинлашаман. Агар менга бир газ яқинлашса, мен унга бир қулоч яқинлашаман. Агар мен юриб келса, мен унга югуриб келаман". Абу Умомадан қилинган ривоятда у зот ё Росулуллоҳ! Дуоларни қайси бир ижобатлироқ деганларида. Пайғамбар алайҳисслом кечанинг охирги қисмида ва фарз намозларнинг ортида деб жавоб қилдилар". Имом насоий ва Термизий ривоятлари бўлиб Термизий бу ҳасан ҳадисдир! –дейдилар". Бухорий ва Муслимнинг саҳиҳларида Оиша онамиздан ривоят қилинади. У зот айтадиларки: "Пайғамбар алайҳиссалом кечалари туриб узун ибодатлар қилардилар, ҳатто кўп ибодат қилиб оёқлари ёрилиб кетарди. Нима учун бунчалар ибодат қилмасангиз?ахир Оллоҳ таоло ўтмиш ва келажак гуноҳларингизни мағфират қилган-ку!-дейилганда. Шукр қилгувчи банда бўлмайманми? Деб жавоб қилган эдилар".
252 - وقال صلى الله عليه وسلم: [أقرب ما يكون العبد من ربه وهو ساجد فأكثروا الدعاء]
Маъноси: "Банда Раббисига энг яқин бўлган ҳол у саждада бўлган ҳолатидир. Саждада дуони кўпайтиринглар. –дедилар".
Изоҳ: Бу ҳадис Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган экан. Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича Пайғамбар алайҳиссалом кўп сажда қилгин, чунки сажда туфайли Оллоҳ даражангни кўтариб гуноҳингни кечиргай". Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Пайғамбар алайҳиссалом дедилар:"Агар Одам фарзанди сажда оятини ўқиб сажда қилса, шайтон четга чиқиб йиғлар экан. Ва ҳолимга вой бўлсин! Одам фарзанди сажда буюрилганда сажда қилди. Ва жаннатга киришга ҳақли бўлди. Мен ҳам саждага буюрилдим. Лекин мен бош тортдим. Дўзахга кирдим". Яна Имом Муслим Рабиа ибн Каъбдан ривоят қиладилар. Каъб айтадиларки:"Мен Пайғамбар алайҳиссалом билан бирга тунаб, у зотга таҳорат сувларини олиб келиб берардим. У зот бир куни менга тилагингни сўра дедилар. Шунда мен жаннатда сиз билан бирга бўлишни ҳоҳлайман! –дедим. Пайғамбар алайҳиссалом бундан бошқасини тиламайсанми?-дедилар. Мен йўқ! фақатгина манашу истагимдир! –дедим. Шунда у зот ундай бўлса кўп сажда қилгин! –дедилар.
253 - وقال صلى الله عليه وسلم: [إنه ليغان على قلبي وإني لأستغفر الله في اليوم مائة مرة]
Маъноси: Пайғамбар алайҳисслом дедилар: "Гоҳида мени қалбимни ғафлат қоплаб қолади. Шунда бир кунда юз марта истиғфор айтаман".
Изоҳ: Абдуллоҳ ибн Умар айтадиларки: "Биз Пайғамбар алайҳиссаломдан бир мажлиснинг ўзида Раббим мени мағфират қил! тавбамни қабул эт! Албатта сен тавбаларни қабул қилгувчи ва ғаффор зотдирсан! –деган сўзни юз марта айтганликларини шоҳиди бўлар эдик. Ибн Асир раҳимаҳуллоҳ айтадиларки: "Пайғамбар алайҳиссалом зикрни Оллоҳга яқинлаштиргувчи қурбатлардан -деб билиб, уни канда қилмас эдилар. Агар оз-моз машғул бўлиб қолсалар, буни ғафлат -деб номлаб, дарҳол Оллоҳнинг зикрига киришар эдилар".
130 - فضل التسبيح والتحميد والتهليل والتكبير
Тасбеҳ, ҳамд, таҳлил ва такбир айтишнинг фазилати.
254 - [قال صلى الله عليه وسلم من قال: سبحان الله وبحمده في يوم مائة مرة حطت خطاياه ولو كانت مثل زبد البحر]
Маъноси: Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам айтдиларки: "Кимики, субҳаналлоҳ ва биҳамдиҳини –яъни Оллоҳга ҳамдлар ила тасбеҳ бўлсин! калимасини-бир кунда юз марта айтса, унинг гуноҳлари кечирилади, гарчи у гуноҳлар денгизнинг кўпигичалик бўлса ҳам".
Изоҳ: Бошқа ривоятда кимики тонг оттирганда ва кеч киритганда ушбу дуони юз марта ўқиса, қиёмат кунида ундан кўра афзалроқ амал қилган киши бўлмайди. Магар бир кишики манашу дуони зиёдароқ айтган бўлса, афзал бўлади".
255 - وقال صلى الله عليه وسلم: [من قال لا إله إلا الله وحده لا شريك له له الملك وله الحمد وهو على كل شيء قدير عشر مرار كان كمن أعتق أربعة أنفس من ولد إسماعيل]
Маъноси: Пайғамбар алайҳисалом айтадиларки: "Кимда ким Оллоҳдан ўзга ҳеч қандай илоҳ йўқ! у ёлғиз, шериги ҳам йўқдир! Барча мулк уникидир, ҳамду санолар ҳам ўзига хосдир ва у ҳамма нарсага қодир зотдир! -деган калимани ўн марта айтса, гўё у Исмоил алайҳиссаломнинг зурриётларидан тўрта жонни қулликдан озод қилгандек бўлади".
Изоҳ: Уламолар бу калима устида бир қанча амаллар бино қилинади! –дейдилар. Ўшалардан баъзиларини мисол тариқасида зикр қилиб ўтамиз: Саодат ва бахтсизлик шу калимага бўлган иймон сабаблидир. Шу калима сабабли номаиаъмол ўнг ёки сўл қўлдан берилади. Бу калима яқинлар ўртасини узоқ қилади. Шу калима сабабли дунё ва охират, жаннат ва дўзах яратилди. У диннинг асл илдизи. У калима сидқ ишончдир. У калима сабаб қиличлар қинидан суғирилди.
256 - وقال صلى الله عليه وسلم: [كلمتان خفيفتان على اللسان ثقليتان في الميزان حبيبتان إلى الرحمن: سبحان الله وبحمده سبحان الله العظيم]
Яна у зот айтдиларки: "Иккита калима бор тилларга енгил, тарозуда оғир, Раҳмонга эса суюкли, субҳаналлоҳ ва биҳамдиҳи, субҳаналлоҳу алъазимдир! –яъни Оллоҳга ҳамдлар ила тасбеҳлар бўлсин! Улуғ Оллоҳ ҳамма айб-нуқсондан покдир".
257 - وقال صلى الله عليه وسلم: [لأن أقول سبحان الله والحمد لله ولا إله إلا الله والله أكبر أحب إلي مما طلعت عليه الشمس]
Маъноси: Яна у зот дедилар: "Субҳаналлоҳ, валҳамдулиллаҳ, вала илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар демоқлигим мен учун қуёш нури етиб борган ҳамма нарсадан яхшироқдир".
258 - وقال صلى الله عليه وسلم: [أيعجز أحدكم أن يكسب كل يوم ألف حسنة] فسأله سائل من جلسائه كيف يكسب أحدنا ألف حسنة ؟ قال: [يسبح مائة تسبيحة فيكتب له ألف حسنة أو يحط عنه ألف خطيئة]
Маъноси: Бир куни Пайғамбар алайҳиссалом Саҳобаларга қарата: "Бирингиз ҳар куни мингта ҳасанот жамлашдан ожизми? -дедилар. Ўтирганлардан бири қандай қилиб биримиз бунча ҳасанот йиғиши мумкин? -деди. Шунда айтдиларки: Юзта тасбеҳ айтади унга мингта ҳасанот ёзилади ёки мингта гуноҳ кечирилади".
259 - [من قال: سبحان الله العظيم وبحمده غرست له نخلة في الجنة]
Маъноси: "Кимики субҳаналлоҳил-аъзим ва биҳамдиҳи деса, унга жаннатда бир хурмо кўчати экилади".
Изоҳ: Имом Нававий раҳматуллоҳ айтадиларки: "Уламолар бунинг сабаби ҳақида шундай марҳамат қиладилар: "Бу калима Оллоҳга таслим бўлиш ва ишларни Оллоҳга топшириш, унга бўйинсуниш ва ундан ўзга яратувчини тан олмаслик, унинг амри қайтарилмаслиги! Банда ҳеч нарсага қодир эмаслигини! эътироф этиш каби қулчиликни изҳор этувчи маъноларни англатганлиги учун мўъмин киши мана шундай неъматга эришади".
260 - وقال صلى الله عليه وسلم: [يا عبدالله بن قيس ألا أدلك على كنز من كنوز الجنة ؟] فقلت: بلى يارسول الله قال: [قل لاحول ولاقوة إلا بالله]
Маъноси: Яна бир ҳадисда келишича: "Эй! Абдуллоҳ ибн Қайс сени жаннатнинг хазиналаридан бир хазинага йўллаб қўймайми? -дедилар. У Саҳоба ҳа! албатта! Ё! Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам! -дедилар. Шунда "Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ" дегин" -дедилар.
261 - وقال صلى الله عليه وسلم: [أحب الكلام إلى الله أربع: سبحان الله والحمد لله ولا إله إلا الله والله أكبر لايضرك بأيهن بدأت]
Маъноси: "Оллоҳга сўзларнинг энг яхшиси тўртадир: Субҳаналлоҳ, валҳамдулиллоҳ вала ила иллаллоҳ, валлоҳ акбар калимасидир. Қайси бирини аввал бошласанг зарари йўқ! –дедилар".
Изоҳ: Имом Нававий айтадиларки: "Бу афзалият мутлақо эмас, чунки қуръондан афзал калом йўқ албатта, шунинг учун қуръон ўқиш мутлоқ тасбеҳ ва таҳлиллардан афзал бўлади. Аммо бир вақтга қайд қилинган зикрлар келсак, қуръон ўқишдан кўра ўша зикрларни ўқимоқ афзалдир". Ҳанафий уламолари ҳам қуръон ўқишни зикрдан афзал биладилар. Шунинг учун намозда узоқ сажда ёки рукуъ қилиб унда зикрни кўпайтиргандан кўра, қиёмда туриб узун қироат қилгани афзалдир! –дейдилар. Чунки тасбеҳ ва таҳлил кишининг каломи бўлса, қуръон Оллоҳ талолонинг каломидир".
262 - جاء أعرابي إلى رسول الله صلى الله عليه وسلم فقال: علمني كلاما أقوله: قال: [لا إله إلا الله وحده لا شريك له الله أكبر كبيرا والحمد لله كثيرا سبحان الله رب العالمين لا حول ولا قوة إلا بالله العزيز الحكيم] قال فهؤلاء لربي فما لي ؟ قال: [قل: اللهم اغفر لي وارحمني واهدني وارزقني]
Маъноси: "Бир чўллик киши Пайғамбар алайҳиссалом ҳузурларига келиб, айтдики: Менга бир калимани ўргатиб қўйинг, мен уни айтиб юрай! Шунда унга Пайғамбар алайҳиссалом Оллоҳдан ўзга ҳеч қандай илоҳ йўқ! У ёлғиз ва шериги йўқдир! Оллоҳ жуда улуғдир. Барча ҳамду санолар унгадир. Оламларнинг Раббиси Оллоҳ ҳамма айбу нуқсондан покдир. Куч-қудратнинг ҳаммаси улуғ ва ҳаким Оллоҳдадир! –дедилар. Чўллик киши, булар бари Оллоҳ учундир. Менгачи? –деди. Шунда Пайғамбар алайҳиссалом "Эй! Илоҳим! Мени мағфират қил! раҳм айла, ҳидоят қил ва мени ризқлантиргин! –дегин! –дедилар".
263 - كان الرجل إذا أسلم علمه النبي صلى الله عليه وسلم الصلاة ثم أمره أن يدعو بهؤلاء الكلمات [اللهم اغفر لي وارحمني واهدني وعافني وارزقني]
Маъноси: Агар биров ислом динини қабул қилса, дарҳол Пайғамбар алайҳиссалом унга намозни ўргатиб, сўнг мана бу калималар билан Оллоҳ таолога дуо қилишини буюрар эдилар. У калималар Эй! Илоҳим! Мени кечиргин, менга раҳм қил, менга ҳидоят ва офият бер ва менга ризқ ато қил".
264 - [إن أفضل الدعاء الحمد لله وأفضل الذكر لا إله إلا الله]
Маъноси: Дуоларнинг энг афзали: "Алҳамдулиллаҳ! –дир. Зикрларнинг энг яхшиси эса Лаилаҳа иллаллоҳ! –дир.
Изоҳ: Бу калиманинг фазли нақадар буюклиги ҳақда дастлаб сўз ўтди. Такрор бўлсада ўша сўзлардан баъзиларини айтиб ўтамиз. Уламолар айтадиларки: "Бу калима тавҳиддир. Тавҳидга ҳеч бирор нарса тенг эмас. Бу калима ботил билан ҳақнинг, иймон билан куфрнинг ўртасини ажратувчидир. Бу калима шайтонни қувиб нафсни покловчидир".
265-[الباقيات الصالحات: سبحان الله والحمد لله ولا إله إلا الله والله أكبر ولا حول ولا قوة إلا بالله]
Маъноси: Боқий қолгувчи солиҳотлар: "Субҳаналлоҳ валҳаҳмдулиллоҳ валаилаҳа иллаллоҳ валлоҳу акбар валаҳавла валақувват илла биллаҳдир".
Изоҳ: Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, айтадиларки: "Пайғамбар алайҳиссалом боқиёт ва солиҳотларни кўпайтиринглар! –дедилар. Шунда улар нималардир? дейишди. У миллатдир!-дедилар. Бошқа ривоятда эса у такбир, таҳлил, тасбеҳ, ҳамд ва лаҳавла валақувват илла биллаҳдир! –деб жавоб қилган эканлар. Саид ибн Жубайр, Масруқ ва Иброҳим "боқиёт ва солиҳотлар" беш маҳалги намозлардир! –дейдилар. Ибн Аббосдан ҳам шу маънода нақл қилинади. Яна бошқа ривоятда эса Ибн Аббос ва Қатода солиҳ амаллардир! –деган эканлар".
131 - كيف كان النبي صلى الله عليه وسلم يسبح ؟
Пайғамбар алайҳиссалом қандай тасбеҳ айтар эдилар.
266 - عن عبدالله بن عمرو رضي الله عنهما قال: [رأيت النبي صلى الله عليه وسلم يعقد التسبيح بيمينه]
Маъноси: Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, айтадиларки: "Мен Пайғамбар алайҳиссаломни ўнг қўллари билан тасбеҳни санаганликларини кўрдим".
Изоҳ: Шарҳловчи уламолардан бирлари Пайғамбар алайҳиссалом бунинг сирини бошқа ривоятда баён қилган эканлар. Яъни бу бармоқлар гувоҳ бўлиб қолар экан. шунинг учун бармоқ билан санаш тасбеҳ ва тошларни ишлатишдан кўра афзалдир. Гарчи тасбеҳ ишлатиш жоиз бўлса ҳам! –дейдилар.
132 - من أنواع الخير والأداب الجامعة
Яхшиликнинг турлари ва ҳамма гўзалликларни ўз ичига қамраб олган одоблардан:
267 - [إذا جنح الليل - أو أمسيتم - فكفوا صبيانكم فإن الشياطين تنتشر حينئذ فإذا ذهب ساعة من الليل فخلوهم وأغلقوا الأبواب واذكروا اسم الله فإن الشيطان لايفتح بابا مغلقا وأوكوا قربكم واذكروا اسم الله وخمروا آنيتكم واذكروا اسم الله ولو أن تعرضوا عليها شيئا وأطفئوا مصابيحكم]
Маъноси: "Агар кеч кирса, ёки кеч киритсанглар! Болаларингизни ташқарига чиқармай тутиб туринглар. Чунки шайтонлар шу вақт тарқаладилар. Агар кечадан озгина вақт ўтса уларни қўйиб юбораверинглар. Эшикларни Оллоҳни исмини зикр қилиб беркитинглар. Чунки шайтон берк эшикни оча олмайди. Мешларингизни оғзини ҳам Оллоҳнинг исмини айтиб боғланглар, идишларингизни устини ҳам Оллоҳнинг исмини зикр қилиб, ёпинглар, лоақалли унинг устига бир нарса ташлаб қўйинглар, чироқларни ҳам ўчиринглар".
Изоҳ: Имом Нававий айтадиларки: "Бу ҳадис дунё ва охират одобларидан гўзал одобларни ўз ичига олгандир. Бунда шайтоннинг азиятларидан омонлик бор. Шайтон Оллоҳнинг исми ила беркитилган эшикларни, Оллоҳнинг исми ила усти ёпилган идишларни Оллоҳнинг исми ила оғзи беркитилган мешларни ҳаргиз оча олмайди".
وصلى الله وسلم على نبينا محمد وعلى آله وصحبه أجمعين...والحمد لله رب العالمين...
Хотима
Оллоҳ таолонинг фазли ва карами ила мусулмон қўрғони деб аталмиш ушбу китобнинг қисқача изоҳли таржимаси тамомига етди. Оллоҳ таолога бениҳоя ҳамду санолар бўлсин! Бу изоҳда иложи борича буюк олимларнинг шарҳларини келтиришга чегараланиб, улар айтган сўзларни ўз манбааларидан нақл қилдик. Агар бир масалада уламоларнинг кўпчиликлари бир хил фикр билдирган бўлсалар, ёки озчиликнинг фикри бўлиб, унга мухолифни топмаган бўлсак, уларнинг исмларини зикр қилмай "уламолар айтадилар" –деб мутлоқ уламоларга нисбатладик. Қуръон оятлари таржималарида эса Шайх Аловиддин Мансурнинг изоҳли таржимасидан фойдаландик. Сўзимизнинг охирида Оллоҳ таолодан бу изоҳда қилган камчилик ва хатоларимизни авф этишини ва барчаларимизни мана шундай мустаҳкам қўрғонда мудом қолдиришини умид қиламиз! Оллоҳнинг маҳбуб Росулига ва у зотнинг аҳли байтларига, саҳобаи киромларга ҳамда у зотга эҳсон билан эргашган барча мўъмин мусулмонларга Оллоҳнинг салоту ва саломлари бўлсин! Амин.
Мундарижа
А
Агар кофир киши мусулмонга салом берса, қандай жавоб қилади 202
Агар мусулмон кишини мақталса, нима? -дейиши керак 207
Ажабланарли ёки хурсандчилик иш содир бўлганда айтиладиган дуо 216
Азон дуолари 26
Акса урганда айтадиган дуо 170
Арафа кунида айтиладиган дуо 212
Б
Бемор кўриш учун борилганда ўқиладиган дуолар 126
Беморни зиёрат қилиш фазилати 128
Бир қавмдан қўрққанда ўқийдиган дуо 112
Бир мусибатли кишини кўрганда ўқиладиган дуо 176
Бир хонадонда ифтор қилган киши шу хонадон аҳлига айтадиган дуоси 165
Биров рўзадорни ҳақоратлаганда, унга қайтарадиган жавоби 168
Бировларга кўзи тегишидан қўрққан одам нима деб дуо қилиши керак 219
Бозорга кириш дуоси 189
Бошга қайғу тушганда ўқиладиган дуолар 102
В
Витр намозида ўқиладиган қунут дуолари 94
Витр намозини ўқиб бўлиб, салом берилгач ўқиладаиган дуо 98
Ғ
Ғазаб келганда ўқиладиган дуо 175
Г
Гўдак жанозасида ўқиладиган дуолар 141
Гуноҳ қилиб қўйган киши нима дейиши ва қилиши керак 120
Д
Дажжолдан сақланиш учун ўқиладиган дуолар 180
Душман ёки султонга йўлиққанда ўқиладиган дуолар 106
Душманга дуоибад қилиш 111
Ё
Ёвуз шайтонларнинг макр-ҳийлаларидан сақланиш учун ўқиладиган дуо. 221
Ёмғир ёққанда ўқиладиган дуо 155
Ёмғир тингач ўқиладиган дуо. 155
Ёмон туш кўрган киши нима қилиши керак 93
Ёш болаларга дам солиш 123
Ж
Жамаротда тош отишда ҳарбир тош отилганда такбир айтишлик ҳақида 215
Жасадида оғриқ сезган одам нима дейиши керак 218
З
Зикрнинг фазилати 5
И
Иймонида шак бўлаётган киши айтадиган дуолар 116
Икки сажда орасида ўтирганда ўқиладиган дуолар 38
Истиғфор айтиш ва тавба қилиш 222
Истисқо –Оллоҳ таолодан ёмғир тилаб ўқиладиган дуолар 152
Истифтоҳ-намозга кириш учун намознинг аввалида ўқиладиган дуолар 28
Истихора намозининг дуоси 55
Иши мушкул бўлган киши ўқийдиган дуо 120
К
Кечаси ётган ўрнида у ёндан бу ёнга ағдарилганда ўқиладиган дуо 91
Кийим кийиш дуоси 15
Кийимини ечганда ўқийдиган дуо 18
Киши уйланганда ёки от-улов сотиб олганда ўқийдиган дуоси 173
Кофир акса уриб, сўнг Оллоҳга ҳамд айтса нима деб жавоб қилинади 171
Кўнгилсиз воқеа содир бўлганда, ёки иши ўнгидан келмаётган дамларда ўқиладиган дуо 121
Қ
Қабристонни зиёрат қилинганда ўқиладиган дуо 148
Қарз адо қилиш мақсадида ўқиладиган дуолар 117
Қарзни тўлаётган вақт, қарз бериб турган кишига айтиладиган дуо 183
Қишлоқ ёки шаҳарга кириш дуоси 188
Қора тош билан рукн ал-Ямоний ўртасида ўқиладиган дуо 209
Қора тош бурчагига етиб келганда такбир айтиш 208
Қўрқув ҳолатида нима дейиш керак 220
М
Мажлис каффорати 178
Мажлис-давраларда ўқиладиган дуо 177
Маййит қабрга қўйилаётган пайт ўқиладиган дуо 146
Маййитга жаноза намозида ўқиладиган дуолар 137
Маййитни дафн қилиб бўлгандан сўнг айтиладиган дуо 147
Манзилга кирганда ўқиладиган дуо 22
Масжидга боришда ўқиладиган дуолар 23
Масжидга киришда ўқиладиган дуолар 25
Масжиддан чиқишда ўқиладиган дуо 26
Машъарил ҳаром -Муздалифа еридаги зикрлар ҳақида 213
Меҳмоннинг мезбонга қиладиган дуоси 163
Миниб олган маркаби тойилганда ўқийдиган дуо 190
Мол-мулкини сизга бермоқчи бўлган кишига қандай дуо қилинади. 182
Момақалдироқ бўлганда ўқиладиган дуо 151
Муқаддима 3
Мусибат кўрган киши ўқийдиган дуо 134
Мусофирни муқим кишига айтадиган дуоси 190
Мусофирни саҳар вақтида ўқийдиган дуоси 193
Мусулмон киши биродарини мақтаганда нима дейиши керак 206
Муҳрим –эҳромдаги киши ҳажда ва умрада қандай талбия айтади 208
Н
Намоз ва қироатида васваса бўлаётган киши ўқийдиган дуо 119
Намоздан салом бергач ўқиладиган дуолар 50
О
Овқатдан аввал ўқиладиган дуо 159
Оллоҳ сизга барака берсин! -деган кишига жавоб 185
Оллоҳ сизни мағфират қилсин деган кишига қандай жавоб қилинади 179
От-улов, кема, ёки замонавий транспорт воситаларини минилганда ўқиладиган дуо 186
П
Пайғамбар алайҳиссалом қандай тасбеҳ айтар эдилар 232
Пайғамбар алайҳиссаломга салавотлар айтишнинг фазилатлари 196
Р
Рўзадорнинг ифтор маҳалда айтадиган дуоси 158
Рукуъдаги дуолар 33
Рукуъдан бош кўтараётган вақт ўқиладиган дуолар 35
С
Сажда дуолари 36
Саломдан аввал охирги ташаҳуддан сўнг ўқиладиган дуолар 41
Саломни кенг ёйиш 200
Сафар дуоси 187
Сафарда ёки қаерда бўлмасин бир ерга тушса айтиладиган дуо 193
Сафарда кетаётиб такбир ва тасбеҳлар айтиш 192
Сафардан қайтишда айтиладиган дуо 194
Сафо ва марва тоғида турганда ўқиладига дуо 210
Сиз ҳақоратлаган кишининг ҳақига айтадиган дуо 205
Сизга яхшилик қилган кишига айтадиган дуоингиз 179
Сизни Оллоҳ йўлида яхши кўраман деган кишига қандай жавоб қилинади 181
Сув ичирган ёки ичирмоқчи бўлган кишига айтиладиган дуо 164
Султоннинг зулмидан қўрққан киши ўқийдиган дуо 109
Т
Таом келтирилиб, ундан танавул қилмаган рўзадор дуоси 166
Таомланиб бўлгач ўқиладиган дуо 161
Тасбеҳ, ҳамд, таҳлил ва такбир айтишнинг фазилати 226
Таҳорат олиб бўлгандан сўнг ўқиладиган дуолар 20
Таҳорат олишдан аввал ўқиладиган дуо 20
Ташаҳуддан сўнг Пайғамбар алайҳиссаломга салавот айтиш 40
Ташаҳҳуд дуоси 39
Ташвиш ва хафалик ҳолларда ўқиладиган дуолар 99
Таъзия дуоси 144
Тиловат саждасининг дуолари 38
У
Уйдан чиқишда ўқиладиган дуолар 21
Уйқудан уйғонганд айтиладиган дуоларан сўнг айтиладиган дуолар 10
Уйқусида чўчиб кетиб, ваҳима босган киши ўқийдиган дуо 92
Уйланган кишига айтиладиган дуо 172
Ў
Ўликни кўзини юмиб қўйишда ўқиладиган дуо 136
Ўлим талвасасида ётган одамга талқин қилинадиган калима 133
У
Ухлашдан аввал ўқиладиган дуолар 82
Ф
Фарзанд кўрган кишига табриклаш дуоси ва унинг жавоби 122
Х
Хотима 234
Хўроз қичқирганда ва эшак ҳанграганда айтиладиган дуолар 203
Хурсандчилик ёки кўнгилсиз воқеа бўлганда нима дейиш лозим 195
Хуш хабар келганда нима дейиш лозим 217
Ҳ
Ҳавонинг булутлардан очилиши мақсадида ўқиладиган дуолардан 156
Ҳаётидан умидини узган беморнинг дуоси 130
Ҳайвон сўйишда айтиладиган зикр 220
Ҳожатхонага киришдан аввал ўқиладиган дуо 18
Ҳожатхонадан чиққандан сўнг ўқиладиган дуо 19
Ш
Шайтон ва унинг васвасасини кеткизадиган зикрлар 121
Шамол эсганда ўқиладиган дуо 149
Ширк келтириб қўйишидан қўрққан киши ўқийдиган дуо 184
Шумланиш ва ундан қутилиш дуоси 185
Э
Эркак аёлига яқинлик қилишидан аввал айтадиган дуоси. 174
Эрталабки ва кечки дуолар 58
Я
Янги кийим кийган кишига айтиладиган дуо 17
Янги кийим кийганда ўқиладиган дуо 16
Янги ойни кўрганда ўқийдиган 157
Янги пишган мевани кўрганда ўқиладиган дуо 169
Яхшиликнинг турлари ва ҳамма гўзалликларни ўз ичига қамраб олган одоблардан 233