×
Ушбу мақола Муҳаммад бин Иброҳим Тувайжирийнинг Мухтасар ал-Фиқҳ Ал-Исламий китобидан иқтибос қилиб олиниб таржима қилинган бўлиб, унда иймоннинг хислатлари баён қилинади.

    Иймон хислатлари

    "Мухтасар ал-фиқҳ ал-исломий" китобидан иқтибос

    ﴿خصال الإيمان

    مقالة مقتبسة من كتاب مختصر الفقه الإسلامي

    ] Ўзбекча – Uzbek – الأوزبكي [

    Муҳаммад ибн Иброҳим ат-Тувайжирий

    Таржимон: Шамсуддин Ҳакимзода

    Нашрга тайёрловчи: Шамсиддин Дарғомий

    2009 - 1430

    ﴿خصال الإيمان

    مقالة مقتبسة من كتاب مختصر الفقه الإسلامي

    « باللغة الأوزبكية »

    محمد بن إبراهيم بن عبد الله التويجري

    ترجمة: شمس الدين حكيم زادة

    تحرير: شمس الدين درغامي

    2009 - 1430

    Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим

    9. Иймоннинг хислатлари.

    ● Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламни севмоқлик

    Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам мана бундай деганлар: “сизлардан ҳеч бирингиз токи мен унга ота-онасидан, болаларидан барча одамлардан севимлироқ бўлмагунимча мўмин бўлолмагай!” [1]

    ● Ансорларни севмоқлик.

    Яна Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганларки: “иймоннинг белгиси ансорларни севмоқ ва мунофиқликнинг белгиси ансорларни ёмон кўрмоқ”[2]

    ● Мўминларни севмоқ

    Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам: “иймонли бўлмагунингизча жаннатга кира олмайсизлар ва ўзаро муҳаббатли бўлмагунингизча иймонли бўла олмайсизлар. Ҳой, мен сизларга уни қилганда ўзаро муҳаббатли бўладиган нарсанинг хабарини берайинми: ўз ораларингизда саломни ёйилтирингиз!”[3] дедилар.

    ● Мусулмон биродарни севмоқлик.

    Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам мана бундай деганлар: “сизлардан ҳеч бирингиз ўзи учун севган нарсани биродари учун ҳам севмагунича иймонли бўла олмас”[4] (Ровий бу ҳадисдаги “биродари учун” деган сўз “қўшниси учун” деб айтилган бўлиши ҳам мумкин деб тараддудланади)

    ● Қўшни ва меҳмонни эҳтиром қилишлик ҳамда яхши сўз бўлмаганда индамай туришлик.

    Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадики, расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтган эканлар: “ким агар Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, яхши сўз сўзласин илло, жим турсин! Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирса, қўшнисини ҳурмат қилсин! Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирса, меҳмонини икром қилсин!”[5]

    ● Маъруфга буюриб, мункардан қайтаришлик.

    Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳу айтадилар: мен расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг мана бундай деганларини эшитдим: “сизлирдан ким бир мункар амални кўрса уни қўли (кучи) билан қайтарсин! Агарда кучи етмаса, тили (сўзи) билан қайтарсин! Агарда бунга ҳам қодир бўлмаса, қалби билан қайтарсинки, бу иймоннинг энг заифидир”[6]

    ● Насиҳат.

    Тамим ад Дорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “ Дин – бу насиҳатдир”. Биз “ким учун ё, расулуллоҳ?” - деб сўрадик. У киши “Унинг (Аллоҳнинг) китоби учун, Унинг расули учун ва мусулмонларнинг имомлари ва оммалари учун”[7] деб жавоб бердилар.

    ● Иймон – бу амалларнинг энг афзалидир.

    Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва салламдан: “қайси амал афзал?” деб сўрадилар. “Аллоҳга ва расулига иймон келтирмоқ” деб жавоб бердилар. “Ундан кейинчи?” деб сўрадилар. “Аллоҳ йўлидаги жиҳод” дедилар. “ундан кейинчи?” деб яна сўралганларида, “қабул бўлган ҳаж” дедилар.[8]

    ● Иймон итоат билан кўпайиб, гуноҳ туфайли озаяди.

    Бунга Аллоҳ таолонинг тубандаги ояти ва пайғамбаримизнинг ҳадислари далил бўлади:

    “У (Аллоҳ) иймонлари устига яна иймон зиёда бўлиши учун мўминларнинг дилларига сакинат-ором туширган зотдир. Осмонлар ва Ер қўшинлари (яъни коинотдаги барча жонзот ва кучлар) ёлғиз Аллоҳникидир. Аллоҳ билим ва ҳикмат Эгаси бўлган зотдир”[9]

    Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “зинокор иймонли бўлиб тургани ҳолда зино қилмайди, ўғри ҳам иймонли бўлгани ҳолда ўғрилик қилмайди ва (ҳеч бир инсон) иймонли бўлиб тургани ҳолда ароқ ичмайди!”[10]

    Анас розияллоҳу анҳу айтдилар: (расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам) дедилар: “Кимда ким “ла илаҳа иллаллоҳни” айтса, агар қалбида арпа доничалик иймони бўлса ҳам дўзахдан чиқади...”[11]

    ● Кофирнинг исломга киргунга қадар қилган амалларининг ҳукми.

    1. Агар бир кофир одам мусулмон бўлиб, савоб ишларни қила бошласа, Аллоҳ таолонинг тубандаги сўзига биноан илгариги қилмишлари кечирилади:

    (Эй Муҳаммад) кофир бўлган кимсаларга айтингки, агар (кофирликларидан) тўхтасалар, ўтган гуноҳлари мағфират қилинур...” [12]

    2. Исломга кирган кофирнинг аввалги яхши ишларига савоб ёзилар. Зеро, эндигина исломга кирган Ҳакийм ибн Ҳизом розияллоҳу анҳу расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан сўрадиларки, (ё расулуллоҳ!) нима дейсиз, мен жоҳилиятда қилган ибодатларим учун бирон нарсага эришаманми?”. Шунда унга расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: “сен ўша илгариги яхшиликларинг ҳисобиги исломга киргансанда” деб жавоб бердилар”[13]

    3. Ким агар исломга кирганидан кейин ҳам гуноҳ ишларни қилаверса, аввалгию охирги барча қилмишлари учун жавобгар қилинади. Бунга далил пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг мана бу сўзларидир: “ким агар исломда яхши (савоб) ишларни қилса, жоҳилиятда қилган ишлари туфайли жавобга тортилмайди. Аммо, ким исломда тургани ҳолда гуноҳ ишларни қилаверса, аввалгию охирги амаллари учун жавобга тортилади”[14]

    [1] Муттафақун алайҳ. Бухорий: 15, Муслим: 44

    [2] Муттафақун алайҳ. Бухорий: 17, Муслим: 74

    [3] Муслим: 54

    [4] Муттафақун алайҳ. Бухорий: 13, Муслим: 45

    [5] Муттафақун алайҳ. Бухорий: 6018, Муслим: 47

    [6] Муслим: 49

    [7] Муслим: 55

    [8] Муттафақун алайҳ. Бухорий: 26, Муслим: 83

    [9] Фатҳ: 4

    [10] Муттафақун алайҳ. Бухорий: 2475, Муслим: 57

    [11] Муттафақун алайҳ. Бухорий: 44, Муслим: 193

    [12] Анфол 38

    [13] Муттафақун алайҳ. Бухорий: 1436, Муслим: 123

    [14] Муттафақун алайҳ. Бухорий: 6921, Муслим: 120