Риёзус-солиҳин дарслари Қуръонни хуш овоз билан ўқиш, хуш овоз кишидан қироъат талаб қилиш ва унга қулоқ тутиб, эшитиш мустаҳаблиги ҳақида
Категориялар
Full Description
Саудия Арабистони- Риёз |
Рабва маҳалласи диний тарғибот идораси |
2009-1430 |
Риёзус-солиҳин дарслари
Қуръонни хуш овоз билан ўқиш, хуш овоз кишидан қироъат талаб қилиш ва унга қулоқ тутиб, эшитиш мустаҳаблиги ҳақидаги боб.
] Ўзбекча [
Абу Абдураҳмон Насафий
Муҳарир: Шамсиддин Дарғомий
islamhouse.com маълумотларини нашр қилиш ҳуқуқи чекланмаган.
باب استحباب تحسين الصوت بالقرآن وطلب القراءة من حسن الصوت والاستماع لها
Қуръонни хуш овоз билан ўқиш, хуш овоз кишидан қироъат талаб қилиш ва унга қулоқ тутиб, эшитиш мустаҳаблиги ҳақидаги боб.
عن أبي هريرة رضي الله عنه قال: سمعت رسول الله صلى الله عليه وسلم يقول: ما أذن الله لشيءٍ ما أذن لنبيٍ حسن الصوت يتغنى بالقرآن يجهر به متفقٌ عليه.
معنى أذن الله: أي استمع، وهو إشارةٌ إلى الرضى والقبول.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилиб: Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва саллам: "Оллоҳ (таъоло) бирор нарсани қуръонни овозини баланд кўтариб, хуш овоз билан хиргойи қилаётган пайғамбарни тинглаганчалик тингламаган." –деганларини эшитдим дейдилар. (муттафақун алайҳ)
Шарҳ:
Қуръонни чиройли овозда ўқиш мустаҳаб амаллардан бири бўлиб, у икки қисмга бўлинади. Биринчиси: қуръонни аниқ равшан, маънолари ўзгариб кетмайдиган йўсинда ҳарфларини ўз махраж (ўринлари)дан чиқариб қироъат қилиш бўлса, иккинчиси: қироъатни чиройли оҳангда ўқиш экан. Ҳам аср уламолардан шайх Муҳаммад ибн Солиҳ ибн Усаймийн роҳимаҳуллоҳ "Риёзус солиҳийн" шарҳида: " Балки баъзилар: Хуш овоз бўлиш табиий нарса, инсоннинг унда ихтиёри йўқ-ку? Оллоҳ таъоло ўзи хоҳлаган бандаларига хуш овоз беради-ку? Ихтиёрида бўлмаган нарсага қандай буюрилади ?-дейиши мумкин. Биз эса унга: Гапиз тўғри, лекин овозни таълим олиш орқали ҳам чиройли қилса бўлади, чунки хуш овоз бўлиш табиий бўлганидек, унга ўрганиш ва машқ қилиш орқали ҳам эришса бўлади.-деб жавоб берамиз."-деган эканлар. Бу ҳадисда Оллоҳ таъолонинг эшитиш сифати борлигига очиқ –ойдин далил бор. Валлоҳу аълам.
وعن أبي موسى الأشعري رضي الله عنه أن رسول الله صلى الله عليه وسلم قال له: لقد أوتيت مزماراً من مزامير آل داود متفقٌ عليه.
وفي روايةٍ لمسلمٍ: أن رسول الله صلى الله عليه وسلم قال له: لو رأيتني وأنا أستمع لقراءتك البارحة.
Абу Мусо ал-Ашъарий розияллоҳу анҳу ривоят қилиб айтадилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам у кишига: "Дарҳақиқат, сенга Оли Довуд (яъни Довуд алайҳис салом) найларидан бир най берилибди." –дедилар. (Муттафақун алайҳ)
Имом Муслим қилган ривоятда эса: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам у кишига: "Кеча сенинг қироъатингни тинглаб турганимни кўрганингда эди!"-деган эканлар.
Шарҳ:
Бу ҳадисдаги Оли Довуддан мақсад: Довуд алайҳис саломнинг ўзлари, мезмор (яъни най)дан мақсад: Довуд алайҳис салом Забурни ва турли –туман дуоларни чиройли оҳангда хиргойи қилишлиги. Пайғамбар соллалоҳу алайҳи ва саллам унинг хуш овози ва ширин оҳангини най овозига ўхшатдилар. Довуд алайҳис саломнинг овоз ва оҳанглари чиройли эди. Оллоҳ таъоло қуръонда: "Аниқки, Биз Довудга Ўз томонимиздан (улуғ) бир фазл-мартаба (пайғамбарлик) ато этдик ва дедик: "Эй тоғлар ва қушлар, (Довуд) билан бирга тасбеҳ айтинглар!" Ва Биз унинг учун темирни (хамирдек) юмшоқ қилиб қўйдик." (Сабаъ 10)-дейди. Оллоҳ таъоло Довуд алайҳис саломга шундай хуш овоз берган эканки, у киши Забурни тиловат қилганларида осмонда учиб кетаётган қушлар тек қотар ва чор атрофдаги тоғу тошлар билан бирга у зотга жўровоз бўлиб тиловат қилишар экан. Пайғамбар соллалоҳу алайҳи ва саллам Абу Мусо ал-Ашъарий розияллоҳу анҳуга: "Кеча сенинг қироъатингни тинглаб турганимни кўрганингда эди!"-деганларида: "Агар сиз тинглаб турганизни билганимда янада хуш овозда ўқиган бўлардим."-деган эканлар.
وعن البراء بن عازبٍ رضي الله عنهما قال: سمعت النبي صلى الله عليه وسلم قرأ في العشاء بالتين والزيتون، فما سمعت أحداً أحسن صوتاً منه. متفقٌ عليه.
Бароъ ибн Озиб розияллоҳу анҳума ривоят қилиб: " Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам хуфтон намозида "Ваттийни ваз зайтун" сурасини ўқиганларини эшитдим у зотдан кўра хуш овозли бирор кишини эшитмадим." – дейдилар. (Муттафақун алайҳ)
Шарҳ:
Ҳаммамизга маълумки Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам одамларнинг энг Оллоҳни билувчироғи, энг тақволироғи ва энг баркамоли эдилар. У зот икки нарсадан бирини танласалар, модомики гуноҳ бўлмаса, иккаласидан энг енгилини танлар эдилар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам "Ваттийни ваз зайтун" сурасини ўқиганларида сафарда эдилар. Муқим бўлган пайтларида "Иншиқоқ" ва шунга ўхшаш ёки ундан узунроқ сураларни ўқир эдилар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам "Ваттийни ваз зайтун" сурасини сафарда ўқиганларидек, уламолар мусофирнинг ҳамроҳлари шошилтирса, ёки ўлаётган кишини қутқариш учун ёрдамга чақирилса, намозда қисқа сураларни ўқишга ижозат беришган. Зеро, Абу ҳурайра розияллоҳу анҳу ҳам хуфтан намозида "Вал ъадият" сурасини ўқиган эканлар. Эҳтимол у киши ҳам сафарда бўлгандир ёки бирон эҳтиёж туғилгандир. Имом Бухорий ва имом Муслим ривоят қилган хадисда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Агар биронталарингиз одамларга имомлик қилса, енгилроқ ўқисин, чунки улар орасида заиф, касал ва қариёш кишилар бор. Агар ўзи танҳо ўқиса, хоҳлаганича узун ўқисин."-деган эканлар. Имрон ибн Ҳусойн розияллоҳу анҳу бир кун Басра шаҳрида Али розияллоҳу анҳу ортида намоз ўқидиларда: "Бу зот менга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг намозларини эслатиб юборди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг намозлари ўртача эди; қиём ва қаъдани енгил, рукуъ ва саждани узун қилардилар."-дедилар. Бу ҳадисда хуфтан намозида "муфассал"нинг қисқа сураларини ўқиш жойизлигига далил бор. Чунки "ат Тийн" сураси "муфассал"нинг қисқа сураларидан ҳисобланади. (Уламолар Муфассалнинг охири "Аннас" сураси эканлигига иттифоқ қилишган, лекин боши қайси сура эканлигида ўн икки хил қовлда ихтилоф қилишган; биринчиси:Қоф сураси, иккинчиси: Ҳужурот сураси буни имом Ан Нававий роҳимаҳуллоҳ саҳиҳ деганлар, учинчиси: Алқитол сураси буни Мовардий роҳимаҳуллоҳ кўпчиликка нисбат берганлар, тўртинчиси: Жосия сураси – қози Иёз ҳикоя қилганлар, бешинчиси: Соффат сураси, олтинчиси: Саф сураси, Еттинчиси: Таборак сураси, саккизинчиси: Фатҳ сураси, тўққизинчиси: Раҳмон сураси, ўнинчиси: Инсон сураси, ўн биринчиси: Саббиҳ сураси, ўн иккинчиси: Зуҳа сураси буни Хаттобий ҳикоя қилганлар. Муфассалнинг узунлари Набаъ сурасигача, ўртачалари Набаъдан Зуҳагача ва қисқалари Зуҳадан Қуръоннинг охиригача-имом Суютийнинг Итқон китоби 1/75). Лекин кўпинча хуфтан намозида "муфассал"нинг ўртача сураларидан бири ўқилади. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Муоз розияллоҳу анҳуни хуфтанда "Саббиҳисма Роббикал аъла", "Ал ғошия", "Аллайл" ва "Ашшамс" каби сураларни ўқишга буюрганлар.
وعن أبي لبابة بشير بن عبد المنذر رضي الله عنه، أن النبي صلى الله عليه وسلم قال: من لم يتغن بالقرآن فليس منا رواه أبو داود بإسنادٍ جيد.
ومعنى يتغنى: يحسن صوته بالقرآن.
Абу Лубоба Башийр ибн Абдулазиз розияллоҳу анҳу ривоят қилишларича Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Ким қуръон қироъатида тағанний (яъни овозини чиройли) қилмаса, биздан эмас."-деган эканлар. (Абу Довуд "жаййид" иснод билан ривоят қилган)
Шарҳ:
Бу ҳадисда қуръонни хуш овоз ва ширин оҳангда ўқишга тарғиб қилиняпти. Ҳадисдаги "ман лам ятағанна" калимасининг икки хил маъноси бор.
Биринчиси: Ким қуръон билан кифояланмасдан ҳидоятни қуръондан бошқасидан изласа, Биздан эмас-дегани. Чунки Оллоҳ ҳидоятни қуръондан бошқа нарсадан излаган кимсаларни ўз тўғри йўлидан оздиради.
Иккинчиси: Қуръон қироъатини хуш овозда ўқимаса-дегани. Имом Нававий роҳимаҳуллоҳ саҳиҳ Муслим шарҳида шу иккала маънони зикр қилгандан сўнг: "Овозни хуш қилиш маъноси тўғрироқ; буни "Қуръонни овозини кўтариб, хиргойи қилади."-деган ривоят янада қўллаб қувватлайди деган эканлар.
وعن ابن مسعودٍ رضي الله عنه قال: قال لي النبي صلى الله عليه وسلم: اقرأ علي القرآن، فقلت: يا رسول الله، أقرأ عليك وعليك أنزل ؟! قال: إني أحب أن أسمعه من غيري فقرأت عليه سورة النساء حتى جئت إلى هذه الآية: " فَكَيْفَ إذا جِئْنَا مِنْ كُلِّ أُمَّةٍ بِشَهيدٍ وَجِئْنَا بكَ عَلى هؤُلاءِ شَهِيدا " قال: حسبك الآن فالتفت إليه، فإذا عيناه تذرفان. متفقٌ عليه.
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу: "Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам менга: "Менга қуръон ўқиб бер."-дедилар. Мен: Қуръон сизга нозил қилинган бўлса?! Қандай мен сизга ўқиб бераман-дедим. Шунда: "Ўзгалардан эшитишни ёқтираман."-дедилар". Мен у зотга Нисо сурасини ўқиб, ушбу: "(Эй Муҳаммад алайҳис солату вассалом) Биз ҳар бир умматдан (ўша умматнинг пайғамбарини) гувоҳ келтирганимизда ва Сизни ана ўшаларнинг (барчалари) устида гувоҳ қилганимизда (инсонларнинг ҳоли) қандоқ бўлур."( Нисо 41)-деган оятга келганимда айтдиларки: "Ҳозирча етади."-дедилар, қарасам икки кўзларидан ёш оқаётган экан. (Муттафқун алайҳ)
Шарҳ:
Бу ҳадисда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ибн Масъуд розияллоҳу анҳуга: "Менга қуръон ўқиб бер."-дедилар. У киши: Қуръон сизга нозил қилинган бўлса?! Қандай мен сизга ўқиб бераман-дедилар. Шунда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Ўзгалардан эшитишни ёқтираман."-дедилар". Чунки Қуръон эшитадиган инсон уни ўқийдиган кишидан кўра Қуръонни тушуниш, оятларида фикр-тадаббур қилишга яқинроқ бўлади. Қори эътиборини қироъатда адашмасликка қаратса, тингловчи уни тушуниш, фикр-тадаббур қилишга қаратади. Қисқаси Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу у зотга Нисо сурасини ўқиб, ушбу: "(Эй Муҳаммад алайҳис солату вассалом) Биз ҳар бир умматдан (ўша умматнинг пайғамбарини) гувоҳ келтирганимизда ва Сизни ана ўшаларнинг (барчалари) устида гувоҳ қилганимизда (инсонларнинг ҳоли) қандоқ бўлур."( Нисо 41)-деган оятга келганларида айтдиларки: "Ҳозирча етади."-дедилар, Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу қарасалар икки кўзларидан ёш оқаётган экан.
المملكة العربية السعودية – الرياض |
المكتب التعاوني للدعوة والإرشاد وتوعية الجاليات بالربوة |
2009م – 1430ه |
﴿ دروس رياض الصالحين ﴾
باب استحباب تحسين الصوت بالقرآن وطلب القراءة من حسن الصوت والاستماع لها
« باللغة الأوزبكية »
أبو عبد الرحمن النسفي
مراجعة: شمس الدين درغامي
حقوق الطبع والنشر لعموم المسلمين