×
Ушбу китоб қалб ҳақида сўз юритиб уни уч -ўлик, касал ва соғлом- қисмга тақсимлайди ва уларни аҳволларини баён қилиб беради.

Қалб касалликлари ва мунофиқлик

Одил Нажмиддин

Муҳаррир: Шамсиддин Дарғомий

Ушбу рисола қалб касалликлари, унинг муолажаси, мунофиқлик, унинг келиб чиқиши, турлари, катта ва кичик мунофиқ-ликнинг бир-биридан фарқлари ҳақида сўз юритиб, қалбни уч қисмга: ўлик, касал ва соғломга тақсимлайди ва уларни аҳволларини баён қилиб беради.

Қалб касалликлари

Бизни исломга ҳидоят қилган, Қуръонни таълим берган, уни қалбларга нур ва ҳидоят ҳамда турли иллатларга шифо қилган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

Берган неъматлари ва қилган яхшиликлари учун Унга ҳамдлар айтамиз, шукрлар қила-миз.

Гувоҳлик бераманки, шериксиз якка-ю ягона бўлган Аллоҳдан ўзга ҳақ маъбуд йўқ, барча мулк Уники, ҳамдлар ёлғиз Унга хосдир. У ҳамма нарсага қодирдир. Гувоҳлик бераманки, Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом Унинг бандаси, элчиси ва халқи ораси-дан танлаб олиб ваҳийини ишониб топширган пайғамбаридир.

Аллоҳ пайғамбарлар орқали одамларни залолатдан ҳидоятга, жаҳолатдан маърифатга олиб чиқди, кўру басир кўзларни, том битган қулоқларни ва ғофил қалбларни уйғотди. Пайғамбаримизга, уларнинг оиласига, саҳоба-ларига ва то қиёмат уларга чиройли суратда эргашиб, йўлларидан юрган кишиларга Аллоҳнинг раҳмати ва кўпдан-кўп саломлари бўлсин!

Эй биродар, қалб касаллигидан саломат бўлиш учун кўп куч ва вақтимизни сарф-ламоғимиз лозим. Зеро, қалбнинг исломдаги ўрни улуғдир. Қалб Парвардигор назари туша-диган тавҳид, иймон ва ихлос ўрнашадиган жойдир.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдиларки:

“Аллоҳ таоло сизларнинг ташқи кўрини-шингиз ва молларингизга қарамайди, балки қалбларингизга ва амалларингизга қарайди"[1].

Ибн Қаййим раҳматуллоҳ алайҳ ёзади: “Аллоҳнинг ҳузурида амаллар сони ёки турли-туманлиги билан эмас, балки амал эгасининг содиқлиги, ихлоси ва Аллоҳнинг буюклигини идрок қила билиши билан бир-биридан афзал бўлади".

Шайхул-ислом ибн Таймия раҳматуллоҳи алайҳ: “Қалб бу асл-асосдир", деган. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу: “Қалб аъзоларнинг подшоси, аъзолар эса унинг аскарларидир. Агар подшоҳ яхши бўлса, аскарлари ҳам яхши, подшоҳ ёмон бўлса, аскарлари ҳам ёмон бўлади", дедилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Огоҳ бўлинглар, инсон танасида бир парча гўшт бор, агар у яхши бўлса, бутун тана яхши бўлади, бузилса бутун тана бузилади. Билинглар-ки у қалбдир". (Яъни қалбнинг яхши бўлиши аъзоларнинг Аллоҳга итоат қилишини таминлайди).

Ҳофиз ибн Ҳажар раҳимаҳуллоҳ деди: “Ҳадисда, қалбга алоҳида эътибор берилди. Чунки у инсон жисмининг амиридир. Амир яхши бўлиши билан унинг қўл остидагилар ҳам ўнгланади. Унинг ёмон бўлиши билан бутун халқ ёмон бўлади. Бу ўринда қалбнинг қадри баландлиги ва ҳалол меҳнатнинг унга таъсири борлигига эътибор қаратиляпти ва уни яхшилашга тарғиб қилиняпти".

Эй азиз биродарлар, — Аллоҳ таоло сиз-ларни ўз раҳматига мушарраф айласин — билингларки, қалб уч турлик бўлади:

1 – Соғлом қалб.

2 – Ўлик қалб.

3 – Касал қалб.

Биринчи: Соғлом қалб

وَلَا تُخْزِنِي يَوْمَ يُبْعَثُونَ (87) يَوْمَ لَا يَنفَعُ مَالٌ وَلَا بَنُونَ (88) إِلَّا مَنْ أَتَى اللَّهَ بِقَلْبٍ سَلِيمٍ (89)

“Ва (барча жонзот) тирилтириладиган Кунда мени шарманда қилмагин. У кунда на молу-давлат ва на фарзандлар фойда бермас. Лекин (у кунда) Аллоҳ ҳузурига соғлом қалб билан келган кишиларгагина (мана шу соғлом қалб билан келишлари-гина фойда берур)"[2].

Ҳофиз ибн Касир раҳматуллоҳ алайҳ, ушбу ояти каримадаги соғлом қалб иборасини: “Кибрдан ва ширкдан саломат бўлган қалб", деб шарҳладилар.

Қосимий эса: “Куфр ва мунофиқлик каса-лидан, ёмон хислатлардан холи бўлган қалб билан келган кишиларгагина", деб шарҳла-ганлар.

Аллома ибн Қаййим раҳматуллоҳ алайҳ деди: “Соғлом қалб унда заррача ҳам ширк бўлмай, хоҳиш-ирода, муҳаббат, таваккул, ҳақ йўлига қайтиш, бўйсуниш, қўрқув умид билан бандачилигини холис Аллоҳ учун адо этиш каби сифатларга эга бўлган қалбдир. Бундай соғлом қалб эгаси яхши кўрса, фақат Аллоҳ учун яхши кўриб, ёмон кўрса ҳам Аллоҳ учун ёмон кўради. Берса, Аллоҳ учун бериб, бермаса, Аллоҳ учун бермайди. Фақат шу билан чекланиб қолмасдан Расулуллоҳ сол-лаллоҳу алайҳи ва салламга адоватда бўлган кишиларга бўйсуниш ва улардан ҳукм сўраб боришдан саломат бўлиши ҳам лозим. Яна соғлом қалб ширк, гина, ҳасад, бахиллик, кибр, дунё ва мансабни яхши кўриш ҳамда Аллоҳдан йироқлаштирадиган барча иллат-лардан саломат бўлган қалбдир. Бундай соғлом қалб эгаси дунёда ҳам, қабрда ҳам, охират кунида ҳам жанатда бўлади. Инсон ҳақиқий қалб саломатлигига эришиш учун қуйидаги бешта нарсадан:

1 – Тавҳидга зид ширкдан,

2 – Cуннатга зид бидъатдан,

3 – Aмр ва наҳийга зид шаҳватдан,

4 – Зикрга зид ғафлатдан,

5 – Ихлосга зид ҳавои-нафсдан сақланмоғи лозим.

Қалб соғлом бўлишининг кўп яхши фойда-лари бордир:

Биринчи: Қалб ва нафс хотиржамлиги.

ضَرَبَ اللَّهُ مَثَلًا رَّجُلًا فِيهِ شُرَكَاءُ مُتَشَاكِسُونَ وَرَجُلًا سَلَمًا لِّرَجُلٍ هَلْ يَسْتَوِيَانِ مَثَلًا ۚ الْحَمْدُ لِلَّهِ ۚ بَلْ أَكْثَرُهُمْ لَا يَعْلَمُونَ

“Аллоҳ (шундай) бир мисол келтирди: бир киши (қул) борки, унинг устида талашувчи шериклар (хожалар-эгадорлар) бор. Яна бир киши (қул) борки, бутунича бир киши (хожа)никидир. Иккисининг мисоли баробар бўлурми?! (Йуқ, баробар бўлмас. Худди шунингдек бир неча “худо"-ларга сиғинадиган мушрик билан ёлғиз Аллоҳга бандалик қиладиган мўмин ҳам баробар бўлмас). Ҳамд (ёлғиз) Аллоҳ учундир. Бироқ, уларнинг кўплари бил-маслар, (бас, ана шу сабабдан турли “худо"ларга сиғинурлар)"[3].

Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ деди: “Аллоҳ ўзи яхши кўрган бандаларига пок ҳаётни ваъда қилди".

مَنْ عَمِلَ صَالِحًا مِّن ذَكَرٍ أَوْ أُنثَىٰ وَهُوَ مُؤْمِنٌ فَلَنُحْيِيَنَّهُ حَيَاةً طَيِّبَةً ۖ وَلَنَجْزِيَنَّهُمْ أَجْرَهُم بِأَحْسَنِ مَا كَانُوا يَعْمَلُونَ

“Эркакми ё аёлми, кимда-ким мўмин бўлган ҳолида бирон яхши амал қилса, Биз унга (бу дунёда қалби хотиржам бўладиган, — агарчи мол-дунёси кам бўлса ҳам, — саодатлик) покиза ҳаёт ато этурмиз ва (охиратда эса) қилган амалларининг энг чиройлиги баробаридаги мукофот билан мукофатлаймиз. (яъни, бу дунёда ҳам, охиратда ҳам, унга яхшилик ато этур-миз)"[4].

وَقِيلَ لِلَّذِينَ اتَّقَوْا مَاذَا أَنزَلَ رَبُّكُمْ ۚ قَالُوا خَيْرًا ۗ لِّلَّذِينَ أَحْسَنُوا فِي هَٰذِهِ الدُّنْيَا حَسَنَةٌ ۚ وَلَدَارُ الْآخِرَةِ خَيْرٌ ۚ وَلَنِعْمَ دَارُ الْمُتَّقِينَ

(Иймон билан) чиройли амал қилган-лар учун бу дунёда чиройли мукофот (покиза ҳаёт) бўлур. (Бироқ), шубҳа йўқки, охират диёри (дунё ва унда бор нарсалардан кўра) яхширокдир. Тақволик кишилар-нинг диёрлари (охиратдаги жойлари) нақа-дар яхши!"[5].

Демак, тақволик кишилар дунё ва охират роҳатига ва покиза ҳаётга эга бўлурлар. Чунки қалб поклиги, қувончи, лаззати, хотиржам-лиги, мунавварлиги ҳаром шаҳватларни ва ботил шубҳаларни тарк қилиш билан бўлади. Ҳақиқий роҳат ҳам ана шудир! Бадан роҳа-тини бунга солиштириб бўлмайди.

Ушбу лаззатлардан тотиб кўрган кишилар шундай деган эдилар:

“Агар шоҳлар ва уларнинг фарзандлари биз тотган лаззатдан тотиб кўрганларида эди, ўша лаззатни тортиб олиш учун бизга қарши қилич кўтариб жанг қилган бўлардилар".

Сиз, Аллоҳ таолонинг:

إِنَّ الْأَبْرَارَ لَفِي نَعِيمٍ (13) وَإِنَّ الْفُجَّارَ لَفِي جَحِيم (14)

“Яхшилар (Аллоҳ таоло ҳамда банда-ларнинг ҳуқуқларини поймол этмайдиган мўминлар) албатта, жаннатдадирлар. Фожирлар (Аллоҳ таоло ҳамда банда-ларнинг ҳуқуқларини поймол этгувчи кофирлар) албатта, дўзахдадирлар!"[6] деган сўзини фақат қиёмат кунига хос деб ўйламанг. Зеро, мўминлар дунё, қабр ва охиратда ҳам роҳатда, кофирлар эса ҳар учала маконда жаханнамдадирлар.

Дунёда қалб хотиржамлигидан улуғроқ ва лаззатлироқ роҳат борми?! Ҳақиқий ҳаёт соғлом қалб ҳаёти эмасми?!

Иккинчи: Қалб қувончи ва унинг равшан-лиги:

اللَّهُ نُورُ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ ۚ مَثَلُ نُورِهِ كَمِشْكَاةٍ فِيهَا مِصْبَاحٌ ۖ الْمِصْبَاحُ فِي زُجَاجَةٍ ۖ الزُّجَاجَةُ كَأَنَّهَا كَوْكَبٌ دُرِّيٌّ يُوقَدُ مِن شَجَرَةٍ مُّبَارَكَةٍ زَيْتُونَةٍ لَّا شَرْقِيَّةٍ وَلَا غَرْبِيَّةٍ يَكَادُ زَيْتُهَا يُضِيءُ وَلَوْ لَمْ تَمْسَسْهُ نَارٌ ۚ نُّورٌ عَلَىٰ نُورٍ ۗ يَهْدِي اللَّهُ لِنُورِهِ مَن يَشَاءُ ۚ وَيَضْرِبُ اللَّهُ الْأَمْثَالَ لِلنَّاسِ ۗ وَاللَّهُ بِكُلِّ شَيْءٍ عَلِيمٌ

“Аллоҳ осмонлар ва Ернинг нуридир (ҳиссий ҳам маънавий нурдир. Чунки Аллоҳ таоло зотан нурдир, бандалардан ўзини пардалаб олган ҳижоби ҳам нурдир. Аллоҳ таолонинг нури билан арш, курси, қуёш, ой ва ёруғ жаҳон мунаввардир, жаннат ҳам унинг нури билан нураф-шондир. Шунингдек маънавий нур ҳам Ундандир зеро, Унинг китоби, шариати, пайғамбарлари ва мўмин бандаларининг қалбларидаги маърифат нурдир). У зот нурининг (мўминлар қалбларидаги иймон ва Қуръон нури) мисоли худди бир токча, ичида бир чироқ (токча ичида чироқ нури тарқалиб кетмайдиган даражада жамла-нур), бу чироқ бир шиша ичида, у шиша гўё бир дурдан яралган юлдузга ўхшайди. У (чироқ) на шарқий ва на ғарбий бўлмаган (яъни, на қуёш чиқиш ва на ботиш томонида балки, қуёш чиқканидан то ботгунига қадар унга тегиб турадиган, заминнинг муносиб бир ўрнига жойлаш-ган) муборак зайтун дарахти (мойи)дан ёқилур. Унинг мойи (мусаффолигидан), гарчи унга олов тегмасада, (атрофни) ёритиб юборгудекдир. (Олов теккач эса) нур устига нур (бўлур). Аллоҳ Ўзининг (бу) нурига Ўзи хоҳлаган кишиларни ҳидоят қилур. Аллоҳ одамлар (ибрат олишлари) учун (мана шундай) мисоллар келтирур. Аллоҳ барча нарсани билгувчидир"[7].

Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ айтди: “Убай ибн Каъб деди: Аллоҳ нурининг мусулмон қалбидаги мисоли: Банданинг қалбига омонат қилиб қўйилган Аллоҳни таниш, Уни яхши кўриш, Унга иймон келтириш ва Уни зикр қилиш нурига ўхшайди. Бу нур Аллоҳ бандаларига нозил қилиб, шу нур билан улар қалбини тирилтирган ва қалбларига мустаҳ-кам ўрнатган Ўзининг нуридир".

Қалб равшанлашса, чор атрофдан яхши-ликлар келиб, уни зулмат қоплаганда эса, ҳамма тарафдан мусибат ва бало булутлари ёғилади. Агар қалбингизда иймон нури мустаҳкам бўлса, бидъату залолат, ҳавои-нафсга эргашиш, ҳидоятдан йироқлашиш, саодат сабабларидан юз ўгириб, бахтсизлик сари кетаётганингизни очиб беради. Бироқ, бу нур йўқолса, сиз гўё зулматда адашиб юрган кўр одам кабисиз".

Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ айтади: “Инсон қалбининг тирик ва равшанлиги қалб тузали-шининг аслидир".

“Аввал ўлик (кофир) бўлган, сўнгра Биз уни (динга ҳидоят қилиш билан) тирил-тириб, унга нур (иймон) ато этганимиз, (у) ана шу (иймон нури сабаби) билан одамлар орасида юрган бир киши, зулматларда (қолиб), ундан чиқа олмайдиган кимсага ўхшайдими?!".

Саҳиҳ дуолардан бирида: “Қуръонни қалбимиз баҳори ва нури қилгин", дейилган.

Учинчи: Ҳақни таниш, ҳақ билан ботил орасини ажратиш, оятларни ҳақки рост кўра билиш ва ҳадислардан панд-насиҳат олиш:

Бу ўзидан аввалги фойдага чамбарчас боғлиқ, чунки юқоридаги сифатлар қалб тирилиб, иймон ва Қуръон нури билан мунаввар бўлганлигининг натижасидир.

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اتَّقُوا اللَّهَ وَآمِنُوا بِرَسُولِهِ يُؤْتِكُمْ كِفْلَيْنِ مِن رَّحْمَتِهِ وَيَجْعَل لَّكُمْ نُورًا تَمْشُونَ بِهِ وَيَغْفِرْ لَكُمْ ۚ وَاللَّهُ غَفُورٌ رَّحِيمٌ

“Эй, (Ийсо алайҳиссаломга) иймон келтирган зотлар, Аллоҳдан қўрқинглар ва Унинг пайғамбари (Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом)га ҳам иймон келти-ринглар, (шунда) У зот сизларга ўз раҳ-матидан икки ҳисса ато этур ва сизларга бир нур (пайдо) қилиб берурки, у (нур – яъни ҳидоят нури – воситаси) билан (тўғри йўлда ҳидоятланган ҳолингларда) юрасиз-лар, ҳамда сизларни мағфират қилур. Аллоҳ мағфиратли меҳрибондир"[8].

Аллома Муҳаммад Амин Шинқитий раҳимаҳуллоҳ Аллоҳ таолонинг: “ва сизлар-га бир нур (пайдо) қилиб берурки, у (нур воситаси) билан юрасизлар" деган сўзини “яъни сизларга ҳақ билан ботилнинг орасини ажратадиган илм ва ҳидоятни беради", деб шарҳлаганлар.

Жамолиддин Қосимий раҳимаҳуллоҳ эса шундай дейди: “Нур — бу жаҳолат ва залолат кўрлигидан кўзни очадиган, ҳақни излаган кишига уни кўрсатиб берадиган нарсасидир". Аллоҳ таолонинг қонунига мувофиқ ақллари нуқсондан, қалблари иллатдан саломат бўлган кишиларгина илмдан ўзларига панд-насиҳат олиб, унга амал қиладилар.

Эй Аллоҳнинг бандалари, қалб соғлом-лигининг маълум белгилари бор: Аллоҳга ўзини бутунлай топшириш, Унинг ҳукмига бўйсуниш, ҳар қандай ҳолатда ҳам розилик ва хуррамлик ила Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларига мурожаат қилиш қалбнинг қай даражада эканини кўрсатиб берувчи белгилардандир.

Соғлом қалб аломатларидан яна бири: Лоқайдликни ҳис этиб, кўрсатмаларга тўлиқ амал қилиш, гуноҳларга жиддий қараб, қалбларнинг ҳақдан бурилиб кетишидан ва ғайбларни билиб турувчи зотнинг ҳузурида туришдан қўрқишдир.

تَتَجَافَىٰ جُنُوبُهُمْ عَنِ الْمَضَاجِعِ يَدْعُونَ رَبَّهُمْ خَوْفًا وَطَمَعًا وَمِمَّا رَزَقْنَاهُمْ يُنفِقُونَ

“Уларнинг ёнбошлари ўрин-жойлари-дан йироқ бўлур (яъни, тунлари таҳажжуд намози учун, ширин уйқуларини бузуб, ётган жойларидан турадилар). Улар Пар-вардигорларига қўрқув ва умидворлик билан дуо-илтижо қилурлар ва Биз уларга ризқ қилиб берган нарсалардан инфоқ-эҳсон қилурлар"[9].

إِنَّ الَّذِينَ هُم مِّنْ خَشْيَةِ رَبِّهِم مُّشْفِقُونَ ( 57 ) وَالَّذِينَ هُم بِآيَاتِ رَبِّهِمْ يُؤْمِنُونَ ( 58 ) وَالَّذِينَ هُم بِرَبِّهِمْ لَا يُشْرِكُونَ ( 59 ) وَالَّذِينَ يُؤْتُونَ مَا آتَوا وَّقُلُوبُهُمْ وَجِلَةٌ أَنَّهُمْ إِلَىٰ رَبِّهِمْ رَاجِعُونَ ( 60 ) أُولَٰئِكَ يُسَارِعُونَ فِي الْخَيْرَاتِ وَهُمْ لَهَا سَابِقُونَ ( 61 )

“Албатта Парвардигорларидан қўрқиб хавфда тургувчи кишилар, Парвардигор-ларининг оятларига иймон келтирадиган кишилар, Парвардигорларига ширк кел-тирмайдиган кишилар, ҳамда берган садақаларини (қиёмат кунида ҳисоб-китоб учун) Парвардигорга қайтувчи эканлик-ларидан диллари қўрқиб турган ҳолда берадиган кишилар, ана ўшаларгина (барчадан) ўзгувчи бўлган ҳолларида яхшиликлар қилишга шошурлар"[10].

Оиша разияллоҳу анҳо: “Ё Расулуллоҳ, Аллоҳ таолонинг: “Берган садақаларини (қиёмат кунида ҳисоб китоб-китоб учун) Парвардигорга қайтувчи эканликларидан диллари қўрқиб турган ҳолда берадиган кишилар", деган оятнинг маъноси: зино, ўғирлик қилган ҳамда ароқ ичиб ва қўрққан кишими, деб сўрадим, дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Йўқ, эй Сиддиқнинг қизи, у рўза тутиб, намоз ўқийдиган ва амали қабул бўлмай қолишидан қўрқиб садақалар берадиган кишидир", дедилар[11].

Бухорий раҳимаҳуллоҳ “Саҳиҳ"ида бир бобни: “Мўмин киши ўзи сезмаган ҳолда амали бекор бўлишидан хавф қилиш боби" деб номлаган.

Иброҳим Таймий деди: “Мен қачон сўзимни амалимга солиштирсам, ёлғончи бўлиб қолишдан қўрқдим".

Ибн Мулайка деди: “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳоба-ларидан ўттизтасини кўрдим, уларнинг ҳаммаси мунофиқликдан қўрқарди, биронтаси ҳам менинг иймоним Жаброил ёки Мийкоил фариштанинг иймонига ўхшаш демасди".

Анас разияллоҳу анҳу айтадилар: “Сизлар шундай ишларни қиласизларки, улар сизларга қилдан ҳам ингичка, яъни кичкина кўринади. Лекин биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам замоналарида бундай ишларни ҳалок қилгувчи гуноҳлардан деб ҳисоблардик"[12].

Қалб соғломлигининг аломатларидан яна бири: Қалб хотиржамлиги, Қуръон ўкиганда хушуъ қилиш, таъсирланиш ва Қуръон ахлоқи билан ахлоқланиш.

الَّذِينَ آمَنُوا وَتَطْمَئِنُّ قُلُوبُهُم بِذِكْرِ اللَّهِ ۗ أَلَا بِذِكْرِ اللَّهِ تَطْمَئِنُّ الْقُلُوبُ

“Улар (яъни, Аллоҳ ҳидоят қилганлар) иймон келтирган ва қалблари Аллоҳнинг зикри билан ором оладиган зотлардир. Огоҳ бўлингизки, Аллоҳни зикр қилиш билан қалблар ором олур"[13].

Имом Шавконий раҳимаҳуллоҳ айтади:

“Аллоҳнинг: “Огоҳ бўлингизки, Аллоҳни зикр қилиш билан қалблар ором олур" сўзининг маъноси: Қуръон тиловати, ҳамд, такбир айтиш, Аллоҳни ёлғиз деб билиш ёки бу нарсаларни бошқалардан эшитиб Аллоҳни зикр қилиш ила қалблари хотиржам бўлиш демакдир".

Оғир кунда сабр қилиш ва фаровонликда шукр қилиш қалб соғломлигининг яна бир белгисидир. Чунки соғлом қалб эгаси Аллоҳ-нинг хоҳиши унинг хоҳишидан афзалроқ эканлигини яхши билади.

Ибн Қаййим Жавзийя раҳимаҳуллоҳ дейди: “Кишининг дунёдан узилиб бутунлай охират-га боғланиб қолиши, гўё у охират аҳлидану, бу дунёда керак нарсасини олиб тезда ўз ватанига қайтадиган мусофирдек яшашидир". Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳумога айтганларидек:

“Сен дунёда бир ғариб ёки йўловчидек бўлгин"[14].

Аллоҳ зикридан чарчамаслик, Ундан бош-қани суймаслик ва доим Роббисини эслатиб турадиган ҳамда ҳақиқат-ҳидоят ҳақида суҳбатлашадиган кишиларнигина ёқтирмоқ ҳам қалбнинг саломатлиги белгиларидандир.

Киши намозга кирса ундан дунёнинг бутун ғам-ташвишлари кетади, намоздан чиққиси келмайди. Намозда роҳат, ҳамда қалб хур-сандчилигини топмоқ ҳам қалб саломат-лигидандир.

Соғлом қалбли мўминнинг ягона ғам-ташвиши Аллоҳ розилигига етишмоқ бўлади.

Қалби соғлом инсонлар молидан кўра вақтини беҳуда кетказишдан қўрқадилар.

Амал қилишдан кўра, амални ислоҳ қилишга кўпроқ эътибор бериш, яъни ама-лини ихлос билан адо қилиб, амалида муҳсин — у Аллоҳни кўриб тургандек ёки Аллоҳ мени кўриб турибди деган эътиқодда — бўлишга ҳаракат қилиш, шу билан бирга Аллоҳнинг улкан марҳамати-ю, ўзининг қай даражада лоқайдлигини ҳис этиб туриш ҳам соғлом қалб сифатидандир.

Иккинчи: Ўлик қалб

Ўлик қалблар Роббисини танимайди, Унинг буйруқларини бажармайди, У яхши кўрадиган ва рози бўладиган амалларни қилмасдан, шаҳватлар ортидан юради, Аллоҳ рози бўладими, йўқми қизиқмайди. Бундай кимсалар муҳаббат, хавф, умид, улуғлаш ва Аллоҳ олдида ўзини хор тутиш каби хислатлар билан Аллоҳдан ўзгага сиғинув-чидирлар. Агар яхши кўрса, бировнинг хоҳиши учун яхши кўради, ёмон кўрса ҳам ўшанинг хоҳиши учун ёмон кўради. Берса бировнинг хоҳиши учун беради, бермаса ҳам ўшанинг хоҳиши учун бермайди. Ўзганинг хоҳиши унинг учун Аллоҳ розилигидан афзалроқ ва суюклироқдир.

Ҳавои-нафс унинг иймони, шаҳват раҳ-бари, жаҳолат сарбони ва ғафлат карвонидир.

Насиҳатга қулоқ тутмасдан, шайтонлар этагини тутади. Ғазабланиши-ю рози бўли-шига ягона сабаб фақат ўткинчи дунё матоларидир. Ҳовои-нафс уни ҳақ қаршисида кўру кар қилиб қўяди.

Солиҳлардан бири деди: “Одамлар қизиқ, танаси ўлган кишига йиғлайдилару қалби ўлган кишига йиғламайдилар, ҳолбуки қалб-нинг ўлиши ёмонроқдир".

Бундай қалб эгаси билан бирга бўлиш касаллик, у билан дўстлашиш заҳар, унинг давраси эса ҳалокатдир.

Учинчи: Касал қалб

Бу қалбда ҳам ҳаёт, ҳам иллат бор. Унга гоҳ буниси ёрдам беради, гоҳ униси. Унда Аллоҳни яхши кўриш, Унга иймон келтириш, ихлос қилиб Унга таваккул қилиш ҳам бор, — булар қалбни тирилтиргувчи сифатлардир — шу билан бирга бу қалбда шаҳватларни яхши кўриш, уларни бошқа нарсалардан устун қўйиб, ортидан югуриш, ҳасад, манманлик ва Ер юзида фасод қилишни яхши кўриш каби нарсалар ҳам бор, булар эса қалбни ҳалокатга олиб боргувчи сифатлардир.

Шайхул-ислом ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ деди: “Қалбнинг бузилиши қалб касалининг бир тури бўлиб, у кишининг тасаввури ва идрокини бузади, натижада ҳақ билан ботил ўртасидаги фарқни идрок эта олмай, фойдали ҳақни ёмон кўриб, зарарли ботилни хуш кўрадиган бўлиб қолади. Шунинг учун баъзида қалб касали шак-шубҳа деб тафсир қилинади. Мужоҳид ва Қатода Аллоҳнинг ушбу сўзини тафсир қилиб: “Уларнинг қалбларида касал бор"[15], у шакдир, баъзида эса зино шаҳватидир деб айтганлар. Аллоҳнинг ушбу сўзида ҳам: “Қалбида касали бор киши таъма қилиб қолмаслиги учун"[16], яъни шаҳват касали деб тафсир қилинган.

Қалб касал бўлса, кишига илм, маърифат, ҳикмат, Аллоҳ таолони яхши кўриш ва буни барча шаҳватлардан устун қўйиш каби ишлар оғир келади.

Қабиҳ ишлар қалби касал одамнинг дилини оғритмайди, ҳақ ва ақидани билмаслик унга алам қилмайди.

Кўпинча қалб касалга чалинади, оғир-лашади, баъзида ўлиб ҳам қолади. Эгаси эса буни сезмайди. У дунё билан жуда банд бўлганидан қалби касал ёки соғлом эканига қизиқмайди ҳам. Айрим ҳолларда қалби касаллигини сезади, лекин унга даволаниш оғир туюлиб, даво машаққатидан кўра, иллатлик қалб билан қолишни афзал кўради. Чунки қалб шифоси ҳавои-нафсга қарши чиқиш билан бўлиб, нафсга бу сира ёқмайди.

Ибн Қаййим Жавзийя раҳимаҳуллоҳ айта-ди: “Қалблар уч турлидир:

Биринчи: Иймон ва барча эзгу ишлардан холи қалб. Бу — зулмат билан қопланиб, шайтон васваса қилишидан хотиржам бўлиб қолган қалбдир. Чунки шайтон унинг қалбини ўзига ватан қилиб олган, унда хоҳлаган ҳукмини юргизади ва хоҳлаган ерига жойлашади.

Иккинчи: Иймон нури билан нурланган қалбдир, эгаси унда иймон чироғини ёққану лекин унда ҳалигача шаҳватлар зулмати ва ҳавои-нафс шамоллари бор. Шайтон келиб унга ҳужумлар қилиб туради. Бу жангда баъзан у ғолиб келса, баъзан шайтон ғолиб келади.

Бундай қалблар кўп ва турли-туман. Айримлари аксар ҳолда ғолиб бўлса, баъзи-лари эса доим мағлуб туради. Шундай қалблар борки, улар душмандан ғолиб ҳам, мағлуб ҳам эмаслар.

Учинчи: Иймон билан лиммо-лим қалб. Унда шаҳват ва зулматлар йўқ, иймон доим нур сочиб туради ва бу нурнинг алангаси бўлиб, агар унга шайтон васвасаси яқинлашса ёниб кетади. У бамисоли юлдузлар билан ҳимояланган осмон кабидир. Шайтон осмонга яқинлашса, тошбўрон қилиб, куйдириб юборилади. Осмоннинг эса мўминдан ҳур-мати улуғ эмас".

Қалб касалликларидан бири кибрдир. Кибр қалбнинг энг даҳшатли ва энг оғир касалидир. У қалб билан иймоннинг ўртасидаги қалин парда ва инсонни ҳақни қабул қилишидан тўсиб турадиган тўсиқдир.

Бу касалликнинг аломати ўзини катта тутиш, бошқаларни менсимаслик ва ҳақни тан олмасликдир.

Кибр кишининг ўзига бино қўйишидан пайдо бўлади. Энг даҳшатлиси мутакаббир ҳақни тан олиш, тавҳид, Роббисига бўйсу-нишдан бош тортиш билан ҳатто Роббисидан ҳам ўзини катта олишга ҳаракат қилади.

Кибр иблис томонидан Аллоҳга осийлик қилинган биринчи маъсиятдир.

وَإِذْ قُلْنَا لِلْمَلَائِكَةِ اسْجُدُوا لِآدَمَ فَسَجَدُوا إِلَّا إِبْلِيسَ أَبَىٰ وَاسْتَكْبَرَ وَكَانَ مِنَ الْكَافِرِينَ

“Эсланг, (эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом) Биз фаришталарга: “Одамга сажда қилинглар!" дейишимиз билан улар сажда қилдилар. Фақат Иблис бош тортиб, кибр қилди ва кофирлардан бўлди"[17].

قَالَ فَاهْبِطْ مِنْهَا فَمَا يَكُونُ لَكَ أَن تَتَكَبَّرَ فِيهَا فَاخْرُجْ إِنَّكَ مِنَ الصَّاغِرِينَ

(Аллоҳ) деди: Бас, ундан (жаннатдан) тушгин! Сен учун у ерда (жаннатда) такабурлик қилишинг жоиз эмас. Бас, чиқ! Албатта сен хор бўлгувчилардандирсан!"[18].

Аллоҳ таоло мутакаббир, малъун иблисга ниятининг акси билан муомала қилди ва уни хор-таҳқирланган ҳолда чиқариб ташлади. Қуръони Каримда Аллоҳнинг шайтонга қил-ган хитоби қуйидагича баён қилинган: “сен хор бўлгувчилардандирсан", “жаннатдан жирканч ва Аллоҳнинг раҳматидан қувил-ган ҳолда чиқ"[19] ва бундан бошқа оятлар.

Демак мутакаббир ўзи хоҳлаган улуғликка эришолмайди балки унга мақсадининг акси ҳосил бўлади.

إِنَّ الَّذِينَ يُجَادِلُونَ فِي آيَاتِ اللَّهِ بِغَيْرِ سُلْطَانٍ أَتَاهُمْ ۙ إِن فِي صُدُورِهِمْ إِلَّا كِبْرٌ مَّا هُم بِبَالِغِيهِ ۚ فَاسْتَعِذْ بِاللَّهِ ۖ إِنَّهُ هُوَ السَّمِيعُ الْبَصِيرُ

“Аниқки уларнинг дилларида бир кибр (яъни, ўзларини сиздан катта олиш) бор-дир, улар ўшанга (яъни, ўзлари орзу қилган катталикка) етувчи эмасдирлар"[20].

Бундан бошқа ўринларда ҳам кибрдан келиб чиқадиган кўп оқибатларни баён қилди, — Аллоҳ бизни ҳам, сизларни ҳам ундан сақласин. Кибр инсонларни Аллоҳнинг оят-ларини тушинишдан ва улар билан ҳидоят-ланишдан тўсиб туради.

سَأَصْرِفُ عَنْ آيَاتِيَ الَّذِينَ يَتَكَبَّرُونَ فِي الْأَرْضِ بِغَيْرِ الْحَقِّ

“Энди ерда ноҳақ кибру ҳаво қилиб юрадиган кимсаларни Ўз оят-мўъжизала-римдан буриб юборурман (яъни, англаб етмайдиган қилиб қўюрман)"[21].

Кибр дўзахга кириш сабабларидан бири-дир.

أَلَيْسَ فِي جَهَنَّمَ مَثْوًى لِّلْمُتَكَبِّرِينَ

“... Ё жаҳаннамда мутакаббир кимсалар учун жой йўқми!?"[22].

Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллал-лоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Қалбида мисқоли зарра кибри бўлган киши жаннатга кирмайди".

Шунда бир киши туриб:

“Киши либосини гўзал, пойабзалини эса чиройли бўлишини истайди", деди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:

“Аллоҳ таоло гўзалдир ва гўзал нарсани яхши кўради, кибр эса ҳақни тан олмаслик ва одамларни камситишдир", дедилар[23].

Қалб касалликларидан яна бири ўзига бино қўймоқ:

Дунёда ўзига бино қўйиш ва манманликдан кўра амалларни бузувчироқ нарса йўқ. У гуноҳларни унитиш ва уларга бепарво бўлишга чақиради. Бу касалликка мубтало бўлган киши баъзи гуноҳларини арзимас билиб эсламайди ҳам, эсига тушганларини эса парво қилмай, уларни йўқотишга ҳаракат қилмайди. Аллоҳ гуноҳларимни кечириб юборади, деб ўйлайди.

Агар баъзи яхши амалларни қилган бўлса, уларни жуда катта санаб, қилган ишини Аллоҳга миннат қилади. Аллоҳ унга шу амалларни қилишга қудрат ва имконият бериб қўйганини эса эсламайди. У ўша амаллари билан завқланиб кетиб, оқибатини “нақд" деб ўйлайди. Чунки ўзига бино қўйган киши ўз нафси ва фикрига алданиб қолиб, Аллоҳнинг макри ва азобидан хотиржам бўлади, ўзини Аллоҳнинг ҳузурида олий мақомдаман деб ўйлайди. Бундай одамни манманлик ўзига ҳамду сано айтишгача олиб боради. Ўзига маҳлиё кимсалар бировлар сўзига қулоқ тутишдан, билмаган нарсаларини сўрашдан уяладилар. Оқибат хато йўлларида бардавом бўлиб ҳаётларини ҳалокат билан якунлай-дилар.

Қалб касалликларидан яна бири мағрур-ликдир:

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан: Расулул-лоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

“Кибр билан кийимини тўпигидан паст қилиб юрган кишига қиёмат куни Аллоҳ таоло қарамайди"[24].

Ибн Умар разияллоҳу анҳудан: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

“Сизлардан олдин ўтган халқлардан бир киши кибр билан кийимини тўпигидан паст қилиб юрарди, Аллоҳнинг буйруғи билан уни ер ютиб юборди ва қиёмат кунигача ерга киришда давом этади"[25].

Қалб ўзининг мусулмон табиати билан ҳидоятни қабул қилувчи, унга қўйилган шаҳват ва ҳавои нафсдан юз ўгирувчидир. Қалбда фаришталар ва шайтон аскарлари ўртасида жанг бўлади. Кейин ғолиб тараф қалбни ўзига ватан қилиб олади, бошқаси эса унга ўғирликча ҳужум қилиб туради. Аллоҳ таоло айтганидек:

“... ўзи жин ва инсонлардан бўлган, инсонларнинг дилларига васваса солади-ган, (қачон Аллоҳнинг номи зикр қилинса) яшириниб оладиган васвасачи (шайтон)-нинг ёмонлигидан паноҳ беришини сўраб илтижо қилурман"[26]. Яъни қачон Аллоҳ зикр қилинса қочиб, яшириниб олади, ғафлат бўлса хурсанд бўлиб, эркин юради. Шайтоннинг аскарини қалбдан фақат Аллоҳнинг зикри қувиб чиқара олади, зеро, зикр бор ерда унга ўрин йўқ.

Эй Аллоҳнинг бандалари, огоҳ бўлинг, кўп қалбларни шайтонлар забт этиб, эгаллаб олган. Натижада қалблар дунёни афзал билиб, охиратни ташлашга чақирадиган васвасалар билан тўлган. Шайтон қалбни эгаллаб олиши-нинг асосий сабаби шаҳват ва ҳавои нафсга эргашишдир. Энди бу қалбларни ҳидоятга очиб бўлмайди. Қалбни обод қилиш эса Аллоҳ таолонинг зикри биландир.

Жобир ибн Убайда ал-Адавий деди: “Мен Ало ибн Зиёдга қалбимда васваса борлигидан шикоят қилган эдим. У шундай деди: Бу мисоли ўғрилар кирган уйга ўхшайди. Агар унда бирон нарса бўлса, иложини қилиб ўша нарсани олиб кетади, илашадиган нарса бўлмаса, ноумид бўлиб қайтади". Яъни ҳавои нафсдан холи қалбга шайтон киролмайди, шунинг учун Аллоҳ таоло деди:

إِنَّ عِبَادِي لَيْسَ لَكَ عَلَيْهِمْ سُلْطَانٌ ۚ وَكَفَىٰ بِرَبِّكَ وَكِيلًا

“Менинг (иймон-эътиқодли) бандала-рим устига сен учун ҳеч қандай ҳукм-ронлик бўлмас"[27].

Қалб муолажаси

Эй Аллоҳнинг бандаси, агар қалбингизни даволашни ва унинг соғайишини истасангиз, Аллоҳга илтижо қилинг, нафл ибодатларга муҳаббат қўйинг, кечаси одамлар ухлаётганда туриб, кўзда ёш билан намозлар ўқинг. Кўп зикр қилиб, яхши инсонлар билан бирга бўлинг, чунки уларнинг суҳбати касал қалб-нинг соғайишига яхши ёрдамчидир.

وَاصْبِرْ نَفْسَكَ مَعَ الَّذِينَ يَدْعُونَ رَبَّهُم بِالْغَدَاةِ وَالْعَشِيِّ يُرِيدُونَ وَجْهَهُ ۖ وَلَا تَعْدُ عَيْنَاكَ عَنْهُمْ تُرِيدُ زِينَةَ الْحَيَاةِ الدُّنْيَا ۖ

“Сиз ўзингизни эртаю-кеч Парварди-горлари юзини истаб, Унга илтижо қиладиган зотлар билан бирга тутунг! Кўзларингиз, ҳаёти дунё зийнатларини кўзлаб, улардан ўтиб, (ўзга аҳли дунёларга боқмасин)!"[28].

Азиз биродар, сиз қалбингизга ёмон шубҳа, ҳаром шаҳват ва бузғунчи офат киришидан эҳтиёт бўлинг, ғафлатдан ва ғофил банда-лардан йироқ юринг. Чунки ғафлат илмга қарши ва уни йўқотувчидир. Аллоҳ таоло ғафлат аҳлини қоралади, уларга итоат этиб фикрларини қабул қилишдан қайтарди.

“Ғофиллардан бўлманг"[29].

وَلَا تُطِعْ مَنْ أَغْفَلْنَا قَلْبَهُ عَن ذِكْرِنَا وَاتَّبَعَ هَوَاهُ وَكَانَ أَمْرُهُ فُرُطًا

“Ва Биз, қалбини Бизни зикр этишдан ғофил қилиб қўйган, ҳавойи нафсига эргашган ва қилар иши исрофгарчилик бўлган кимсаларга итоат этманг!"[30].

Бир олимдан инсон суратларига ошиқ бўлиш ҳақида сўралганида у дедики: “Аллоҳ зикридан ғофил қалбларни Аллоҳ таоло ўзгаларга бандачилик қилиш билан балолаб қўяди". Ғофил қалб шайтоннинг уясидир, чунки шайтон унга турли васвасаларни ва ботил хаёлларни ташлаб туради. Қачон Аллоҳ зикр қилинса, қочиб яширинади, Аллоҳ зикр қилинганида у кичкина бўлиб кетади. У доим банданинг ғафлатда бўлишини кутиб туради. Фурсат келиши билан унинг қалбига орзу-ҳаваслар, шаҳватлар ва ботил хаёллар уруғини сочади. Натижада қалбда чақир тиканлар ва бало-мусибатлар ўсиб чиқади. Ботил ўй-хаёллар бутун қалбни қоплаб, уни кўр қилиши учун шайтон доим уларни суғориб, парва-ришлаб туради.

Эй Аллоҳим, қалбларимизни тақво билан зийнатлагин ва уни поклагин, Сен энг яхши поклагувчидирсан. Сен уларнинг хожаси — эгасисан. Эй Аллоҳим, қалбларимизни муно-фиқликдан, кўзларимизни хиёнатдан ва тилларимизни ёлғондан сақлагин. Эй Аллоҳим, Қуръонни қалбларимизга зиё, кўзларимизга нур қилгин! Бизни унга амал қилувчилардан ва унга чақирувчилардан қилгин. Эй Аллоҳим, бизни, ота-оналари-мизни ва барча мусулмонларни мағфират қилгин. Эй Аллоҳим, пайғамбаримиз Муҳам-мадга, у зотнинг оила аъзоларига ва барча саҳобаларига салоту саломларингни юборгин. Омийн.

Мунофиқлик

Қуръони Каримнинг бир қанча оятларида (яъни, уч юз қирққа яқин оятда) мунофиқлик ва мунофиқлар ҳақида — уларнинг сифат-лари, хулқлари, шунингдек, улар кофир-ларнинг ёмонларидан эканлигини, борар жойлари дўзахнинг ҳам тубидалигини баён қилиб ўтилган. Мусулмонларнинг улар билан балоланиши очиқ кофирлар билан бало-ланишидан оғирроқ бўлгани, зарарлари ҳам каттароқ бўлгани боис Аллоҳ таоло мўмин-ларни огоҳлантириб айтадики:

هُمُ الْعَدُوُّ فَاحْذَرْهُمْ ۚ

“...Улар душмандирлар. Бас, улардан эҳтиёт бўлиниг!"[31].

Ибн Касир раҳимаҳуллоҳ бу ҳақида шундай дейди: “Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло мунофиқларнинг ташқи ҳолатлари билан алданиб қолмасликлари учун мўмин банда-ларини уларнинг сифатларидан огоҳ этган. Зеро, улардан эҳтиёт бўлмаслик, уларни аслида кофир бўлгани ҳолда “мўмин" деб эътиқод қилишдан кўнгилсиз ҳолатлар юзага келади. Фожир ва фосиқ кимсалар ҳақида яхши гумонда бўлишлик мумкин бўлмаган ишлар жумласидандир".

Шубҳа йўқки, Аллоҳ таолонинг муно-фиқлар сифатларини баён қилиб беришида улкан фойдалар бордир:

— Аллоҳ таоло мўминларни огоҳ этиб, мунофиқларнинг сифатлари ва аҳволлари ҳақида хабар берди.

— Мунофиқларнинг йўлидан юриш ҳамда уларнинг сифатлари билан сифатланишнинг ёмон оқибатидан огоҳлантирди.

— Мўминларни ростгўй бўлишга, қалб-ларини поклашга ва ҳамда Аллоҳга таваккул этишга ундади.

Мунофиқликнинг шаръий маъноси: “Қалб-даги нарсанинг тескарисини сўзлаш ёки қилишдир". Мунофиқ кимсанинг ичи билан ташқариси бир хил бўлмайди. Шунинг учун Аллоҳ таоло мўминларни сидқ — ростгўйлик билан сифатлаганидек, мунофиқларни кизб — ёлғончилик билан сифатлаган:

وَاللَّهُ يَشْهَدُ إِنَّ الْمُنَافِقِينَ لَكَاذِبُونَ

“... Аллоҳ у мунофиқларнинг шак-шубҳасиз ёлғончи эканликларига ҳам гувоҳлик берур"[32].

وَمِنَ النَّاسِ مَن يَقُولُ آمَنَّا بِاللَّهِ وَبِالْيَوْمِ الْآخِرِ وَمَا هُم بِمُؤْمِنِينَ

“Одамлар орасида шундай кимсалар ҳам борки, ўзлари мўмин бўлмаганлари ҳолда “ Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирдик", дейдилар"[33].

Мунофиқликнинг келиб чиқиши

Маккадаги мусулмонлар Расулуллоҳ сол-лаллоҳу алайҳи ва саллам билан Мадинага ҳижрат қилган ва мадиналикларнинг уйларига Ислом кириб борган пайтда уларнинг орасида шундай кимсалар қолдики, Аллоҳ уларнинг Бадр жангидаги ғалабасидан кейин жон-ларини ва обрўларини сақлаб қолиш мақса-дида зоҳиран Исломни қабул қилдилар. Ибн Ҳишом ўз тарихларида улар ҳақида шундай ёзадилар:

“Уларга — Мадинадаги яҳудларга хали ҳам жоҳилиятда юрган Авс ва Хазраж қабила-сидан баъзи кимсалар келиб қўшилди. Улар ота-боболарининг динида қолиб, ўлимдан қўрққанлари боис мунофиқ бўлишди. Улар зоҳирларида мунофиқона мусулмонликни намойиш қилган эдилару, ичлари — қалблари яҳудлар билан бирга эди:

وَإِذَا لَقُوا الَّذِينَ آمَنُوا قَالُوا آمَنَّا وَإِذَا خَلَوْا إِلَىٰ شَيَاطِينِهِمْ قَالُوا إِنَّا مَعَكُمْ إِنَّمَا نَحْنُ مُسْتَهْزِئُونَ

“Иймон келтирган зотларга йўлиққан-ларида “Биз ҳам иймон келтирдик", дейдилар. Ўзларининг шайтонлари (бош-лиқлари) билан холи қолганда эса: “Биз албатта сизлар билан биргамиз, фақат (уларнинг устидан) кулмоқдамиз, холос" дейишада"[34].

Мунофиқлик аслида яҳудлар таълими, ҳийлаю найрангларидан бўлиб, келиб чиқиши ҳам уларга бориб тақалади.

Мунофиқларнинг улар билан бўлган ало-қаси — чин дўстлар алоқаси каби кучли эди:

أَلَمْ تَرَ إِلَى الَّذِينَ نَافَقُوا يَقُولُونَ لِإِخْوَانِهِمُ الَّذِينَ كَفَرُوا مِنْ أَهْلِ الْكِتَابِ لَئِنْ أُخْرِجْتُمْ لَنَخْرُجَنَّ مَعَكُمْ وَلَا نُطِيعُ فِيكُمْ أَحَدًا أَبَدًا وَإِن قُوتِلْتُمْ لَنَنصُرَنَّكُمْ

(Эй Муҳаммад), мунофиқ кимсалар ўзларининг аҳли китоблардан (яҳудийлар-дан) бўлган кофир биродарларига: “Қасам-ки, агар сизлар (Мадинадан) қувиб чиқа-рилсангизлар, албатта бизлар ҳам сизлар билан бирга чиқиб кетурмиз ва сизлар тўғрингизда (сизларни ёрдамсиз қолди-риш, сизлар билан бирга чиқиб кетмаслик биздан сўралса) ҳеч қачон ҳеч кимга итоат этмасмиз. Агар сизларга карши жанг қилинса, албатта биз сизларга ёрдам берур-миз", дейишларини кўрмайсиз-ми?"[35].

Уларни фақат ягона умумий — муштарак мақсад — Ислом ва мусулмонларга ҳийла қилишгина жамлайди, ўшанинг устида бир-бирларини дўст тутишади:

أَلَمْ تَرَ إِلَى الَّذِينَ تَوَلَّوْا قَوْمًا غَضِبَ اللَّهُ عَلَيْهِم مَّا هُم مِّنكُمْ وَلَا مِنْهُمْ وَيَحْلِفُونَ عَلَى الْكَذِبِ وَهُمْ يَعْلَمُونَ (14) أَعَدَّ اللَّهُ لَهُمْ عَذَابًا شَدِيدًا ۖ إِنَّهُمْ سَاءَ مَا كَانُوا يَعْمَلُونَ ( 15 ) اتَّخَذُوا أَيْمَانَهُمْ جُنَّةً فَصَدُّوا عَن سَبِيلِ اللَّهِ فَلَهُمْ عَذَابٌ مُّهِينٌ ( 16 )

(Эй Муҳаммад), Аллоҳнинг ғазабига дучор бўлган қавмни (яҳудийларни) дўст тутган кимсаларни (мунофиқларни) кўр-мадингизми? Улар (мунофиқлар) сизлар-дан (яъни, мусулмонлардан) ҳам, улардан (яъни, яҳудийлардан) ҳам эмасдирлар! Яна улар (ўзларининг мунофиқ эканларини) билиб турган ҳолларида (“Бизлар мусул-монлармиз", деб) қасам ҳам ичарлар. Аллоҳ улар учун қаттиқ азобни тайёрлаб қўйгандир! Дарҳақиқат, уларнинг қилган амаллари на қадар ёмондир! Улар ўзла-рининг (ёлғон) қасамларини қалқон қилиб олишиб, (одамларни) Аллоҳнинг йўлидан тўсдилар. Бас, улар учун хор қилгувчи азоб бордир!"[36].

Мунофиқликнинг турлари

Мунофиқлик икки турли бўлиб, бири катта (эътиқодий) мунофиқлик, иккинчиси кичик (амалий) мунофиқлик.

Эътиқодий мунофиқлик:

Ибн Ражаб раҳимаҳуллоҳ айтади: Инсон Аллоҳга, фаришталарига, китобларига, пай-ғамбарларига, охират кунига, қадарнинг яхшию ёмонлигига иймон келтиришни даъво қилади-да, қалбида уларнинг барчасини ёки баъзисини бузадиган нарсани яшириб юради.

يَا أَيُّهَا النَّبِيُّ جَاهِدِ الْكُفَّارَ وَالْمُنَافِقِينَ وَاغْلُظْ عَلَيْهِمْ ۚ وَمَأْوَاهُمْ جَهَنَّمُ ۖ وَبِئْسَ الْمَصِيرُ ( 73 ) يَحْلِفُونَ بِاللَّهِ مَا قَالُوا وَلَقَدْ قَالُوا كَلِمَةَ الْكُفْرِ وَكَفَرُوا بَعْدَ إِسْلَامِهِمْ وَهَمُّوا بِمَا لَمْ يَنَالُوا ۚ

“Эй Пайғамбар, кофир ва мунофиқларга қарши курашинг ва уларга қаттиқ қўл бўлинг. Уларнинг жойлари жаҳаннамда-дир. Нақадар ёмон оқибат бу! Улар (яъни, мунофиқлар сизга етиб келган ҳақорот сўзларини) айтмаганларига қасам ичади-лар. Ҳолбуки, куфр сўзини аниқ айтган эдилар ва Исломга кирганларидан сўнг яна куфрга қайтган эдилар ҳамда ўзлари ета олмаган нарсага (яъни, пайғамбар жонига суиқасд қилишга) қасд қилган эдилар"[37].

Бу оятдан ҳам кўриниб турибдики, мунофиқлар кофирларнинг энг ёмонларидан ҳисобланадилар. Зеро, улар кофирликлари устига ёлғон, хиёнат, мўминларни алдаш каби ёмон хислатларни ҳам зиёда этишган. Аллоҳ таоло мўминлар уларнинг ҳийла-найранг-ларига алданиб қолмасликлари учун уларнинг сифатлари ҳақида оятларда муфассал гапириб ўтган.

Катта мунофиқликнинг кўринишлари

Мунофиқликнинг баъзиси катта бўлади, унинг соҳиби — масалан, Абдуллоҳ бин Убай ва бошқа шу каби мунофиқлар — дўзахнинг энг тубида бўлади. Бу навнинг кўринишлари:

• Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламни ёки у зот олиб келган баъзи нарсаларни ёлғонга чиқариш.

• Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва салламни ёки у зот олиб келган баъзи нарсаларни ёмон кўриш.

• У зот хабарларини тасдиқ этишнинг вожиблигини эътиқод қилмаслик.

• У зот буйруқларига итоат қилишнинг вожиблигини эътироф этмаслик.

• Ислом динининг заифлашувига хурсанд бўлиш ёки унинг кучайиб, ғолиб бўлишини ёмон кўриш.

Булар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам даврларида ҳам бўлган, у зотдан кейин ҳам давом этиб келган, балки у зотдан кейин янада кўпроқ бўлади...

Мунофиқларнинг ҳолатлари ва сифатлари зикр қилинган оятларга ҳамда бу оятлар хусусидаги муфассирларнинг сўзларига қараб бошқа кўринишларни ҳам қўшиш мумкин:

• Кофирларни қувватлаб, уларга мўмин-ларнинг зарарига ёрдам бериш.

• Мўминларни иймонлари, Аллоҳ ва расулига итоат қилганлари учун устиларидан кулиб масхара қилиш.

• Аллоҳ ва расулининг ҳукмидан юз ўгириш.

Бу сифатлар кишини диндан чиқариб юборади, Аллоҳ сақласин.

— Кофирларни қувватлаб, мўминларнинг зарарига уларга ёрдам бериш.

Бу мунофиқларнинг хос сифатларидан биридир. Зеро, улар сиртларида мўминлар билан бирга бўлсалар-да, ботинларида кофирлар билан биргадирлар. Улар кофирлар учун кўз-қулоқ, ёрдамчи, мусулмонларнинг сир-асрорлари, заиф тарафларини очиб бери-шади.

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لَا تَتَّخِذُوا الْيَهُودَ وَالنَّصَارَىٰ أَوْلِيَاءَ ۘ بَعْضُهُمْ أَوْلِيَاءُ بَعْضٍ ۚ وَمَن يَتَوَلَّهُم مِّنكُمْ فَإِنَّهُ مِنْهُمْ ۗ إِنَّ اللَّهَ لَا يَهْدِي الْقَوْمَ الظَّالِمِينَ ( 51 ) فَتَرَى الَّذِينَ فِي قُلُوبِهِم مَّرَضٌ يُسَارِعُونَ فِيهِمْ يَقُولُونَ نَخْشَىٰ أَن تُصِيبَنَا دَائِرَةٌ ۚ

“Эй мўминлар, яҳудий ва насороларни дўст тутмангиз! Уларнинг баъзилари баъзиларига дўстдирлар. Сизлардан кимки уларни дўст тутса, у албатта улардан (ҳисобланур). Албатта Аллоҳ золим қавмни ҳидоят қилмас. Бас, сиз дилларида мараз бўлган кимсалар: “Бизга бирон бало етишидан қўрқамиз", деган ҳолларида улар (кофирлар) томонига шошаётганларни кўрасиз"[38].

بَشِّرِ الْمُنَافِقِينَ بِأَنَّ لَهُمْ عَذَابًا أَلِيمًا ( 138 ) الَّذِينَ يَتَّخِذُونَ الْكَافِرِينَ أَوْلِيَاءَ مِن دُونِ الْمُؤْمِنِينَ ۚ أَيَبْتَغُونَ عِندَهُمُ الْعِزَّةَ فَإِنَّ الْعِزَّةَ لِلَّهِ جَمِيعًا ( 139 )

“Бундай мунофиқларга улар учун азоб борлигидан “хушхабар" бериб қўйинг! Улар мўминларни қўйиб, кофирларни дўст тутадилар. Улар ўша кофирлар олдидан куч-қудрат (азизлик) излайдиларми?! (Овора бўладилар). Зеро, бор куч-қудрат (азизлик) Аллоҳникидир!"[39].

Бундай дўст тутишлик ўз соҳибининг эътиқоди бузуқлигини кўрсатиб турибди. Чунки мўминларни яхши кўриш уларни дўст тутиш ва ёрдам беришни талаб этадиган бўлса, кофирларни ёмон кўриш улардан ва уларнинг тутган йўлларидан пок бўлиш, уларга қарши курашишни тақозо қилади. Агар биров мўминларга адоват қилиб, уларни ёмон кўрса ҳамда кофирларни дўст тутиб, мўминларга қарши уларга ёрдам берса, иймонининг асли ҳам бузилиб кетади.

— Ислом динининг сусайишига хурсанд бўлиш ёки диннинг ғолиб бўлишини ёмон кўриш.

Аллоҳ таоло бу сифатни мунофиқлар ҳақи-да бир қанча оятларда баён қилиб берган. Зеро, улар кофирларни дўст тутганлари сабаб-ли мусулмонларни заифлаштиришга, улар-нинг орасида фитна қўзғашга интиладилар.

إِن تَمْسَسْكُمْ حَسَنَةٌ تَسُؤْهُمْ وَإِن تُصِبْكُمْ سَيِّئَةٌ يَفْرَحُوا بِهَا ۖ وَإِن تَصْبِرُوا وَتَتَّقُوا لَا يَضُرُّكُمْ كَيْدُهُمْ شَيْئًا ۗ إِنَّ اللَّهَ بِمَا يَعْمَلُونَ مُحِيطٌ

“Агар сизларга бирон яхшилик тегса, бу уларни хафа қилади. Агар сизларга бирон ёмонлик етса, бундан хурсанд бўладилар. Агар сабр-тоқат қилсангиз ва Аллоҳдан қўрқсангиз уларнинг найранглари сиз-ларга ҳеч қандай зарар қила олмайди. Албатта Аллоҳ улар қилаётган амалларни иҳота қилгувчидир"[40].

إِن تُصِبْكَ حَسَنَةٌ تَسُؤْهُمْ ۖ وَإِن تُصِبْكَ مُصِيبَةٌ يَقُولُوا قَدْ أَخَذْنَا أَمْرَنَا مِن قَبْلُ وَيَتَوَلَّوا وَّهُمْ فَرِحُونَ

“Агар сизга бирон яхшилик (ғалаба ёки ўлжа) етса, бу уларни хафа қилур. Агар сизга (Уҳуд жангида бўлганидек) бирон мусибат етса: “Ишнинг олдини олибмиз" дейишиб, хурсанд бўлган ҳолларида юз ўгириб кетурлар"[41].

Бу сифатни ҳозирда сиёсатшунос, журна-лист ва бошқа ёлғончиларда кузатишимиз мумкин. Зеро, улар бирон-бир диёрда мусул-монлар яхшиликни қўлга киритадиган бўлса-лар, бу ҳақида ғамгин ҳолда ўта совуққонлик билан гапирадилар. Баъзан бунинг акси юзага чиқса, кофирларнинг муваффақиятларини ғурур билан ёритиб беришга ҳаракат қиладилар. Улар ўзларининг бу қилмишлари-ни мусулмонлардаги баъзи хато ва камчи-ликлар борлиги билан оқламоқчи бўладилар. Лекин уларнинг аксарияти мутлақо дин ва дин ғамидан йироқдирлар. Улар кўпинча яҳуд ва насоролардан иборат дўстларини рози қилиш-га интилишади. Бу эса уларнинг қалбидаги амаллари — яхши кўриш ва хурсанд бўлиш ёки ёмон кўриб, ғазабланишнинг нотўғри эканини кўрсатиб туради.

Амалий мунофиқлик:

Инсон ўзини солиҳ қилиб кўрсатиши ва айни пайтда ичида бунга зид бўладиган нарсани яшириб юриши амалий мунофиқ-ликдир. Улар қуйидаги беш сифатдир:

• Сўзлаганда ёлғон сўзлайди.

• Агар ваъда берса, хилоф қилади. Бу икки хил бўлади:

— Ваъда берадию, бироқ нияти ваъдага вафо қилмаслик бўлади.

— Ваъда қилади. Ниятида аввал вафо қилиш бўладию, бироқ кейинчалик узрсиз ваъдасига вафо қилмайди.

• Хусуматлашиб қолса, фожирлик (зўра-вонлик) йўлини тутади. Яъни ҳақни билиб туриб, ундан қасддан юз буради, ҳатто ҳақни ботилга, ботилни эса ҳаққа айлантирмоқчи бўлади.

• Аҳд боғласа, бузади. Аҳдига вафо қилмайди. Аҳдни бузиш — гарчи кофирлар билан бўлса ҳам —, ҳаромдир.

• Омонатга хиёнат қилади.

Бу турдаги мунофиқлик инсонни диндан чиқариб юбормайди.

Имом Нававий дейдилар: “Олимлар, қалби ва тили билан динни тасдиқловчи мўмин бу ишларни қилиб қўйса, ундай кимсага “кофир" ёки “дўзахда абадий қолувчи мунофиқ" деб ҳукм қилинмаслигига иттифоқ қилишган".

Ёлғончилик, ваъдага вафо қилмаслик, риё, хиёнат каби кичик мунофиқлик турлари мусулмонлар жамиятида кенг тарқалиб кетган. Бу хислатлар гарчи кичик мунофиқлик туридан бўлса-да, баъзан диндан чиқариб юборувчи катта мунофиқликга олиб боради.

فَأَعْقَبَهُمْ نِفَاقًا فِي قُلُوبِهِمْ إِلَىٰ يَوْمِ يَلْقَوْنَهُ بِمَا أَخْلَفُوا اللَّهَ مَا وَعَدُوهُ وَبِمَا كَانُوا يَكْذِبُونَ

“Аллоҳга берган ваъдаларига хилоф қилганлари ва ёлғон гапирувчи бўлган-лари сабабли (Аллоҳ) уларга то Унинг ўзига рўбарў бўладиган кунгача дилларида мунофиқлик бўлишини оқибат қилиб қўйди"[42].

Катта ва кичик мунофиқлик ўртасидаги фарқлар:

— Катта мунофиқлик ўз соҳибини диндан чиқариб юборади, кичиги эса чиқармайди.

— Катта мунофиқлик барча амалларни беҳуда-бесамар кеткизади.

— Катта мунофиқлик эътиқодда зоҳир ва ботиннинг ҳар хил бўлиши, кичиги эса амалларда зоҳир ва ботиннинг бир хил бўлмаслигидир.

— Катта мунофиқлик ўз соҳибини — агар шу ҳолда ўладиган бўлса — дўзахда абадий қолдиради.

— Катта мунофиқлик мўмин тарафидан содир этилмайди. Кичик мунофиқлик эса гоҳо мўмин тарафидан ҳам содир этилиши мумкин.

Аллоҳ таоло барчамизни мунофиқликнинг ҳар иккала туридан ҳам саломат қилсин! Омийн.



[1] (Имом Муслим ривояти).

[2] (Шуъаро: 87 – 89).

[3] (Зумар: 29).

[4] (Наҳл: 97).

[5] (Наҳл: 30).

[6] (Инфитор: 13 – 14).

[7] (Нур: 35).

[8] (Ҳадид: 28).

[9] (Сажда: 16).

[10] (Мўминун: 57 – 61).

[11] (Имом Аҳмад ривояти).

[12] (Имом Бухорий ривоятлари).

[13] (Раъд: 28).

[14] (Имом Бухорий ривоятлари).

[15] (Бақара: 10).

[16] (Аҳзоб: 33).

[17] (Бақара: 34).

[18] (Аъроф: 13).

[19] (Аъроф:18).

[20] (Ғофир: 56).

[21] (Аъроф: 146).

[22] (Зумар: 60).

[23] (Имом Муслим ривоятлари).

[24] (Имом Бухорий ва Имом Аҳмад ривоятлари).

[25] (Имом Бухорий ва Имом Насоий ривоятлари).

[26] (Нос: 3 – 6).

[27] (Исро: 65).

[28] (Каҳф: 28).

[29] (Аъроф: 205).

[30] (Каҳф: 28).

[31] (Мунофиқун: 4).

[32] (Мунофиқун: 1).

[33] (Бақара: 8).

[34] (Бақара: 14).

[35] (Ҳашр: 11).

[36] (Мужодала: 14 – 16).

[37] (Тавба: 73 – 74).

[38] (Моида: 51 – 52).

[39] (Нисо: 138 – 139).

[40] (Оли Имрон: 120).

[41] (Тавба: 50).

[42] (Тавба: 77).