×
Аллоҳ мўмин бандаларининг иймонларига қувват бахш этиш ва Ўз йўлининг ҳақ эканини кўрсатиш учун ҳамма замонларда ҳам Ўзининг мўъжиза, аломатларини кўрсатиб боради.

Ўн бешинчи сухбат:

أَمْ حَسِبْتَ أَنَّ أَصْحَابَ ٱلْكَهْفِ وَٱلرَّقِيمِ كَانُواْ مِنْ آيَاتِنَا عَجَباً * إِذْ أَوَى ٱلْفِتْيَةُ إِلَى ٱلْكَهْفِ فَقَالُواْ رَبَّنَآ آتِنَا مِن لَّدُنكَ رَحْمَةً وَهَيِّىءْ لَنَا مِنْ أَمْرِنَا رَشَداً * فَضَرَبْنَا عَلَىٰ آذَانِهِمْ فِي ٱلْكَهْفِ سِنِينَ عَدَداً * ثُمَّ بَعَثْنَاهُمْ لِنَعْلَمَ أَيُّ الحِزْبَيْنِ أَحْصَىٰ لِمَا لَبِثُواْ أَمَداً *

Кахф ва Ракийм сохибларини Бизнинг оятларимиз ичида энг таажжублиси деб ўйладингизми?! Эсланг, бир гурух йигитлар горга яшириниб, эй Раббимиз, бизга Ўз хузурингдан мархамат ато кил ва бизга бу ишимизда тўгри йўлни осонлаштириб кўй, дедилар. Бас, Биз уларни шу горда бир неча йил ухлатиб кўйдик. Кейин уларни уйготдик, токи, кани кўрайлик-чи, икки гурухнинг кайси бири уларнинг горда бўлган вактларини аникрок биларкинлар. (Кахф сураси, 9, 10, 11, 12-оятлар).

Аллох мўмин бандаларининг иймонларига кувват бахш этиш ва Ўз йўлининг хак эканини кўрсатиш учун хамма замонларда хам Ўзининг мўъжиза, аломатларини кўрсатиб боради.

Ерда одамзод хаёт кечиришни бошлаган пайтдан бери унга хамрох бўлиб келаётган иймон ва Ислом ўзининг неча минг йиллик тарихи давомида жуда кўплаб каршиликларни, каттик тазйикларни енгиб ўтишига тўгри келган.

Хар галги каршилик ва хужумлар мўминлар калбидан жой олган иймонни заифлаштиришга эмас, балки уни кучайтиришга, ягона хакикат шу иймон ва Ислом эканини намойиш этишга, бу йўлда янги-янги дўстларнинг, мўминларнинг пайдо бўлишига хизмат киларди. Иймонни асраш йўлидаги мехнат-машаккат ва курашлар янги-янги мўъжизалар, ажойиб ва гаройиб ходисалар юз беришига сабаб бўлар эди. Куръони каримдаги Асхоби кахф киссаси хам анча шундай ажиб вокеалардан бири хакида хикоя килади.

Бирок, шуни таъкидлаш лозимки, Куръони каримда хам, сахих хадисларда хам Асхоби кахф киссаси тўлик тафсилот билан келмаган. Бу хакда тафсир китобларида зикр килинган ривоятлар асосан Исломга келган ахли китоблардан ва исроилиёт деб таърифланадиган хикоялардан олинган. Табиийки, одамлар Аллох Куръонда зикр килган вокеа хакида кўпрок билишни истайдилар. Бундан эса мусулмонлар ўзларининг иймонларини мустахкамлаш, Куръондан янада кўпрок ибратлар олишни максад киладилар. Аммо сахих ривоятлар билан келмаган тафсилотларга чукур киришиб кетиш тўкима афсоналар пайдо бўлишига ва таркалишига сабаб бўлади. Бизнинг киссаларга нисбатан муносабатимиз шундай бўлиши лозимки, бу асарлардан енгил-елпи сакраб ўтиб кетиш хам, улар атрофида таркалган асоссиз хикояларга шўнгиб кетиш хам нотўгридир. Вазифамиз бирор киссани ипидан игнасигача майда тафсилотлари билан ўрганиш эмас, балки ундан хосил килинадиган асосий хулосалар ва ибратларни ўзлаштиришдир. Зеро, Куръон хиссиз ўкиладиган китоб эмас. Ёки у киссалар мажмуаси хам эмас. Модомики, Аллох: "Куръон маънолари устида тафаккур килмайдиларми?" - деган экан, (Нисо сураси, 82-оят) унда келган ибратли киссаларга алохида эътибор каратиб, динимиз, иймонимиз учун зарур озукаларни хосил килишимиз даркор. Биз мана шу ниятлар билан тафсирларда келтирилган киссалар ичидан баъзиларини танлаб оламиз ва кадимги диндошларимизнинг вокеаларидан бугунимиз учун сабок хосил киламиз.

Энг аввал Асхоби кахф киссасининг зикр этилишига ва Кахф сурасининг нозил бўлишига сабаб бўлган вокеа хусусида икки огиз сўз.

Маълумки, Макка мушриклари илмсиз ва нихоятда жохил эдилар. Улар ўз кавмлари ичидан чиккан пайгамбар борасида ўзларидан кўра илмлирок бўлган яхудийлар билан маслахатлашардилар. Яхудийлар эса Курайшийларга: "Мухаммадга фалон денглар, ундан мана буни сўранглар", деб ўргатиб турар эдилар. Шундай килиб мушриклар Расулуллохнинг олдиларига келиб, яхудийлардан эшитган саволларини сўрадилар. Улар учта нарса хакида савол бердилар: Кадим замонда гойиб бўлган йигитлар ким эдилар, Зулкарнайн ким бўлган, рух нима? Шу саволлардан бирмунча вакт ўтгач, Аллох Кахф сурасини нозил килди. Унда Асхоби кахф киссаси хам зикр этилди.

Хикоянинг аввалида Аллох таоло кўзга тез ташланадиган ёки кулокка галати эшитиладиган гаройиб вокеаларга бир томонлама ёндошиб. асосий максаддан чалгиб кетмаслик кераклигига ишора килади: "Эй Мухаммад, сиз Кахф ва Ракийм сохибларини бизнинг оятларимиз ичида энг таажжублиси деб ўйладингизми?" "...Яъни, бу иш сизга савол бераётган кофирлар бўрттириб кўрсатгани каби буюк нарса эмас. Чунки Аллохнинг бошка оят-аломатлари буларнинг киссаларидан кўра буюкрок ва машхуррокдир..." (К). Дархакикат, кофирлар агар Мухаммад шу саволларга тўгри жавоб берса, унинг пайгамбарлигига ишонамиз, бўлмаса йўк, деган эдилар. Холбуки, Аллох Ўз пайгамбарига бундан кўра кучлирок ва таажжублирок оят-аломат ва мўъжизаларни ато килган эди-ку. Мушриклар ўшаларга хам ишонмаган эдилар-ку!

Бу оят тафсирини муфассирлар мана бундай шархлайдилар: "...Яъни Асхоби кахф киссаси ва улар атрофида бўлиб ўтган ходисаларни Аллохнинг бошка оятларидан кўра ажойиброги, хикматлар ичида ўхшаши йўк бўлгани, киссалар ичида мислсиз ва бебахоси, деб ўйламанг. Балки Аллох таолонинг Асхоби кахфдаги хакка даолат килувчи оятлари каторида ундан-да буюкрок бўлган ажойиб-гаройиб оятлари нихоятда кўпдир. Аллох бандаларига коинот уфкларида ва уларнинг ўз ичларида бўлган оят-аломатларни, яъни хакдан ботилни ажратишга хизмат киладиган, хидоятдан залолатни ажратиб берадиган оятларини давомли суратда кўрсатиб боради. Лекин бу сўзлардан максад Асхоби кахф киссасининг ажойиб киссалардан бири эканини рад этиш эмас. Аксинча, бу кисса Аллохнинг ажиб оятларидан биридир. Аммо бунга ўхшаган хикоялар, вокеалар жуда хам кўп... Мўминларнинг вазифалари Аллох бандаларни тафаккур юритишга чакирган хамма оятлари устида фикр килишдир. Чунки бу иш иймон калити, илм ва ишонч хосил килиш йўлидир". (С).

"…Мен яратган осмонлар ва ер, хамда ундаги ажойиб нарсалар Асхоби кахфнинг ишидан кўра ажойиброкдир. Сизнинг кавмингизга ва Менинг улардан бошка бандаларим устига хужжатим ана шу оятлар билан собит ва коимдир". (Т).

Шундай килиб бу олам ягона Аллохнинг мулки эканига далолат килувчи, Унинг амр-фармонларини бажо этишимиз йўлида бизга тасалли, мадад ва даъват бўлувчи ажойиб оят-аломатлардан бири - Асхоби кахф киссаси билан танишишга киришамиз.

"Кахф" сўзи тогдаги каттакон гор маъносида келади. Агар оддий, кичкина гор бўлса, уни араб тилида хам "гор" деб айтилади. "Асхоби кахф" гор сохиблари дегани. "Ракийм" эса горга кириб яширинган йигитларнинг исмлари ва киссалари ёзилган китоб ёки лавха. "Саид ибн Жубайр айтдилар: Ракийм тошдан ясалган лавха. Унга Асхоби кахфнинг киссасини ёзиб горнинг огзига кўйиб кўйилган". (И)

Хўш, гор сохиблари устида нима вокеалар содир бўлган экан?

Табарий Мухаммад Ибн Исхокдан ривоят килишларича, Асхоби кахф вокеаси Рум мамлакатида содир бўлган. Исо алайхиссаломдан сўнг Инжил ахлининг ишлари аралаш-куралаш бўлиб, хатолари кўпайиб кетди. Подшохлари Дакёнус тўгри йўлдан озиб, хаддан ошди. У халк ўртасида бутларга сигинишни, санамларга курбонликлар килишни авж олдирди. Шундай бўлса-да, халк орасида Исо алайхиссаломнинг динлари Исломда мустахкам туриб, ёлгиз Аллохга ибодат киладиган, Унинг тавхидини саклайдиган мўминлар бор эдилар. Дакёнус мамлакатда кимки бутларга сажда килмаса, Исо алайхиссалом динларида давом этса, уни ўлдирарди. У Рум мамлакатининг кайси шахарига келмасин, ўша ердагиларнинг хаммасини ибодатхонага тўплаб, санамларга сигинтирар, бутларга курбонликлар килдирар эди. Дакёнус ўз одати бўйича бир шахарга келади. У шахар ахолиси ичидаги мўминлар бундан безовта бўлиб ўзларини четга ола бошладилар. Улар подшохнинг зулмидан пана жойларга яширинишга харакат килдилар. Баъзилари яшириндилар, баъзилар кочдилар.

Дакёнус шахарга келганидан сўнг Исо алайхиссаломга иймон келтирганларнинг кетига тушиб кидиришни, хаммаларини топиб, бир ерга тўплашни буюрди. Ўша кишлокнинг кофирларидан миршаблар тайинлаб иймонли кишиларни уйларидан ва бекинган ерларидан топиб, ўзининг олдига олиб келишни талаб килди. Келтирилган мусулмонларни ботил худолар учун курбонлик килинадиган майдонда тургазиб кўйиб, уларга икки йўлдан бирини танлашни айтди. Ё ўлдирилиш ёки бутларга ибодат килиб, курбонлик килиш. Майдонга келтирилганлардан баъзилари хаётдан кўзлари киймас, ўлдирилишдан кўркар эдилар. Улар шу сабабли хак динларидан кайтдилар. Баъзилар Аллохдан бошкага ибодат килишдан бош тортар ва катл килинар эдилар. Буни кўрган иймон ахлидан мустахкам иродали кишилар ихтиёрий равишда келиб, ўзларини азоб ва ўлимга топширадиганлари хам бўлар эди. Улар ўлдирилиб, таналари бўлакларга ажратилар, кейин шахарнинг хамма ёкдаги деворларига, дарвозаларига осиб кўйилар эди...

Ахли иймон устидаги фитна мана шундай тарзда кучайиб, огирлашиб бораверди. Шахардаги мўминларнинг ичларида бир гурух ёш йигитлар хам бор эдилар. Улар бу киргинлардан каттик хафа бўлганларидан ранглари саргайиб, баданлари ориклаб борар эди. Улар яширинча намоз, рўза, садака, зикр-тасбех, тазарруъ ва йигилар билан Аллохга илтижо килиб хаёт кечириб борардилар. Улар ёш ва озод йигитлар бўлиб, Рум давлатининг мансабдор ва обрўли кишиларининг фарзандлари эдилар

Ўн олтинчи сухбат:

نَحْنُ نَقُصُّ عَلَيْكَ نبَأَهُم بِالْحَق إِنَّهُمْ فِتْيَةٌ آمَنُواْ بِرَبهِمْ وَزِدْنَاهُمْ هُدًى * وَرَبَطْنَا عَلَى قُلُوبِهِمْ إِذْ قَامُواْ فَقَالُواْ رَبُّنَا رَبُّ السَّمَاوَاتِ وَالأَرْضِ لَن نَّدْعُوَاْ مِن دُونِهِ إِلـهاً لَّقَدْ قُلْنَا إِذاً شَطَطاً *

Биз сизга уларнинг хабарини хакконият ила сўйлаб берурмиз. Дархакикат, улар Раббиларига иймон келтирган ва Биз уларнинг хидоятларини зиёда килган йигитлардир. Биз уларнинг калбларини кувватлантириб кўйдик, шундан улар туриб айтдиларки, Бизнинг Раббимиз осмонлар ва Ернинг Раббисидир, биз Ундан ўзгага асло ибодат килмасмиз! Акс холда биз нохак сўзни айтган бўлиб коламиз. (Кахф сураси, 13,14-оятлар).

Хамма замонларда хам кофир ва золимлар иймон ахлига карши бор кучлари билан курашиб келганлар. Аммо хайрли окибат, хусни хотима сабрли мўмин-мусулмонларга насиб бўлган.

Асхоби кахф киссаси муфассир Табарий келтирган ривоятларга кўра куйидагича давом этади. Рум подшоси Дакёнус барча фукароларни ботил худоларга сигинишга мажбурлашда давом этар экан, шахардаги мўминлар орасида подшохнинг якин кишиларидан саналган бир гурух йигитлар хам бўлиб, улар кечасию кундузи яширин холатда Аллохга ибодат килар эдилар. Аллохдан ёрдам ва нусрат сўрардилар. Дакёнуснинг шахарга киргани, одамларни йигиб, санамларга курбонлик килишга буюрганини эшитиб, улар: "Эй Аллох, Сен осмонлар ва Ернинг Раббисисан, биз Сендан ўзга хеч кимга ибодат килмаймиз, акс холда нохак сўзни айтган бўлиб коламиз. Мўмин бандаларингдан бу фитнани Ўзинг кўтаргин, бу балони даф этгин, токи улар Сенга ошкора ибодат киладиган бўлсинлар", деб дуо килар эдилар. Йигитлар мана шундай холатда давом этар эканлар, кофир айгокчилар уларнинг ибодат килаётган ерларини топиб бордилар. Йигитлар эса ўз ибодатларида давом этардилар. Айгокчилар ёшларнинг сўзларини эшитиб, килаётган ибодатларини кўриб, бунинг хабарини Дакёнусга етказдилар. Подшохга бориб дедиларки, "Одамлар сизнинг худоларингизга курбонлик килиш учун жамланиб турган пайтларида сизнинг якинларингиздан бўлган бир тўп ёшлар ибодатга келмасдан сизни масхаралаб ўтирибдилар. Устингиздан кулаяптилар. Улар Исо ибн Марямнинг тарафдорларига кўшилиб, бирга намоз ўкияптилар. Уларнинг сизнинг мамлакатингизда бўла туриб, шу ишларни килишларига йўл кўйиб берасизми?!"

Дакёнус бу хабардан газабланиб кетди ва йигитларни олиб келтирди. У: "Нима учун сизлар бу ёкка ибодатга келиб, шахар ахолисига намуна бўлмасдан бошкага ибодат килаяпсизлар?" - деди. Шунда мўминларни сўяётган, хамма ундан ўзини олиб кочиб яширинаётган золим подшохнинг олдида турган бу йигитларга Аллохнинг Ўзи жасорат ва шижоат ато килди. Аллох айтади: "Биз уларнинг калбларини кувватлантириб кўйдик, шундан улар туриб айтдиларки, Бизнинг Раббимиз осмонлар ва Ернинг Раббисидир, биз Ундан ўзгага асло ибодат килмасмиз!" (14-оят). Йигитлар подшохга: "Бизнинг Илохимиз шундай Зотки, Унинг буюклиги Ер ва осмонларни тўлгазади. Биз Ундан бошха худога асло ибодат килмаймиз. Сен бизга буюраётган бу нарсаларга хеч хам сигинмаймиз. Биз факат Раббимиз Аллохгагина ибодат киламиз. Унга хамдлар, такбирлар, тасбехлар, сано ва мактовлар бўлсин! Унгагина ибодат киламиз, Ундангина нажот ва яхшилик кутамиз. Биз ўзимизни ўзимиз шайтонларга кул килиб кўймаймиз. Сенинг айтганингни килмаймиз. Бизни нима килсанг килавер", дедилар. Шундан кейин подшох уларнинг устларидаги обрўли шахслар киядиган кийимларини ечиб олди. Сўнгра дедики, "Демак, сизлар киладиган ишларингни килиб, шу йўлга ўтиб бўлган экансизлар, унда мен сизларни мамлакатим фукаролигидан ва ўзимнинг якин кишиларим бўлишдан махрум киламан! Сенларни албатта жазолайман! Мен хозирок азоб беришим мумкин эди, аммо сенларнинг хали ёш эканлигинг мени тўхтатиб турибди. Мен сенларга бир оз мухлат бераман. Шу вакт ичида бир ўйлаб оларсанлар, аклларингни ишлатарсанлар", деди ва уларни чикариб юборди. Дакёнус шундан кейин кўшни шахар ахолисини ибодат килдириш учун жўнаб кетди.

Йигитлар йигилишиб маслахатлашдилар ва бир карорга келдилар. Улар бир-бирларига: "Агар сизлар улардан ва уларнинг Аллохдан бошкага килаётган ибодатларидан юз ўгирган экансизлар, энди горга кириб, яширининглар. Раббингиз сизлар учун Ўз рахматини ёяди ва ишларингизда ёрдам ато килади", - дедилар.(16-оят). "...Негаки, кофирларга карши жанг килишга йигитларнинг имкониятлари йўк эди. Улар бошка динда эканлар, уларнинг ораларида яшашнинг иложи хам колмаган эди". (С). Сўнг хар бирлари ўз уйларидан оталарининг молларидан бир оздан маблаг олишди ва бир кисмини садака килишди, бир кисмига озик-овкат сотиб олишди. Кейин шахар ташкарисидаги токка караб йўл олишди. Улар тогдаги бир горга кириб яшириндилар ва у ерда факат Аллохга ибодат килиш, Унинг розилигини сўраш билан машгул бўлдилар. Бу дунё хаётидан кўра Охиратни, шахардаги шохона касрларидан тогу тошлар орасидаги горни афзал билдилар. Улар агар Дакёнус яна шахарга келса, кайтиб унинг олдига борамиз, унга яна ўз сўзимизни айтамиз, кейин у бизни нима килса килади, унгача Раббимизга хотиржам ибодат киламиз деб маслахатлашган эдилар.

Йигитларнинг бирлари вакти-вакти билан яширинча шахарга тушиб, булар учун озик-овкат сотиб олиб келар эди. У шахарга кирганда одамлар билиб колмасин учун тиланчилар каби кийиниб олар эди. Бозордан егулик сотиб олиш билан бирга шахардаги гап-сўзлар ва вокеалардан хабардор бўлар, кейин эшитган-билганларини биродарларига етказиб турар эди.

Бир куни шахарга яна золим Дакёнус келди. Ўз одати бўйича шахар катталарига буюриб, яна ахолини бир ерга тўплашни ва худоларга курбонликлар сўйдириб, ибодат килдиришни тайинлади. Иймонли кишилар бундан каттик безовта бўлдилар. Кочганлар кочдилар. Бекинганлар бекиндилар. Подшохнинг миршаб ва айгокчилари хамма ерларни текшира бошлади. Бу пайтда озик-овкат олиб келадиган йигит шахарда эди. Шум хабарни эшитгач, тез ортига кайтиб кетди ва бўлаётган вокеаларни дўстларига айтиб берди. Улар бу хабардан катттик хафа бўлдилар ва Аллохга каттикрок ёлборишга бошладилар. Унга тазарруълар билан ибодат килдилар. Улар кўзларидан ёшлар тўкиб, бўлаётган фитналардан куткаришини сўраб, Аллохга дуолар килардилар. Улар мана шу холатда узок ибодат килиб, кейин бир махал уйкуга кетдилар. Уларга эргашиб келган, горнинг огзида ётган итлари хам улар каби ухлаб колди. Шу билан улар кайтиб уйгонмадилар. Аллох уларни мана шу холатда нихоятда узок йиллар ухлатиб кўйди. Улар 309 йил ухладилар.

Шахарда эса Дакёнус бу йигитларни кидиртира бошлади. Аммо уларни хеч ким топа олмади. Подшох агар улар келиб тавба килса, мен уларни кечираман, азобга тортмайман, деди. Шахарнинг катталари подшохга: "Улар сизнинг рахм килишингизга арзимайди. Улар фожирлар, исёнчилар, золимлар ва жиноятчилардир. Сиз уларга мухлат бердингиз, аммо улар тавба килмадилар. Шахарда пулларини сочиб гунох ишларни килиб юравердилар. Сизнинг келишингизни эшитиб кочиб кетдилар. Уларнинг ота-оналаридан ўгилларини топиб беришни талаб килинг", дейишди. Подшо йигитларнинг ота-оналарини келтириб уларни ўлдириш билан кўркитгандан сўнг улар айтишдики, "Биз сизга итоатдамиз, худоларингизга ибодат киламиз. Бизни у ярамасларни деб ўлдирманг. Улар бизнинг пулларимизни олиб кочиб кетдилар. Улар фалон-фалон ердаги тогда, фалон горга бекинган", деб айтдилар. Подшо ўз аскарлари билан ўша токка караб йўл олди. Бирок, унинг одамлари горга кириб хеч кимни топа олмадилар. Аллохнинг иродаси билан ухлаб ётган йигитларни улар кўрмай чикиб кетдилар...

Подшох хонадонида иймонини яшириб юрган яна икки мўмин бор эди. Уларнинг икковлари хеч кимга билдирмасдан бу йигитларнинг исмлари ва вокеаларини бир тош лавхага битдилар-да, горнинг огзига олиб бориб яшириб жойлаштирдилар. Шоядки келажак замонлар учун бу бир ёдгорлик бўлар деб умид этдилар.

Дархакикат, Аллох бу ходисанинг ва ушбу иймонли йигитларнинг келажак авлодларга ибрат бўлишларини хохлаган эди. Орадан неча замонлар ўтди. Ажали етиб Дакёнус халок бўлди. Ундан кейин хам канча подшохлар келиб кетди. Йигитлар эса хеч нарса билмасдан уйкуларида давом этардилар. Аллох бу ёшларнинг вокеалари Охират хак эканига, ўлгандан сўнг тирилиш борлигига хужжат бўлишини ирода килган эди. Орадан юзлаб йиллар ўтса хамки, хали хам одамлар орасида горга кириб гойиб бўлган солих йигитлар хакидаги хикоя тилдан-тилга ўтиб давом этиб келар эди. Дархакикат, одамлар золим кофир подшохлардан кутулганларига шукр киладилар. Уларни лаънатлар билан эслайдилар. Шунингдек, мўмин ва солих инсонларни эсдан чикармайдилар. Ана шундай замонлар ўзгарган кунларнинг бирида Аллох Асхоби кахфни уйкудан тургизди: "Кейин уларни уйготдик, токи, кани кўрайлик-чи, икки гурухнинг кайси бири уларнинг горда бўлган вактларини аникрок биларкинлар". (12-оят). Бу икки гурухнинг бири Асхоби кахфнинг ўзлари, иккинчи гурух эса шахар ахолиси эдилар. (К). Баъзилар эса бу икки гурухдан мурод ўлгандан сўнг тирилиш хакида бахслашаётган мўминлар ва кофирлар гурухи эди дейишган.

Асхоби кахф уйгониб, бир-бирларидан канча ухладик деб сўрадилар. Бир кун ёки ундан камрок ухладик шекилли дейишди. "Уларнинг горда канча колиб кетганларини аниклаш оркали хисоб юритишнинг ахамияти, Аллох таолонинг кудрати, хикмати ва рахмати намоён бўлади. Агар улар уйкуларида давом этаверганларида уларнинг киссаларидан бу айтилган нарсаларнинг биронтаси хам маълум бўлмай колиб кетар эди". (С).

Йигитлар уйгониб, ёнларидаги пулларига озик-овкат олиб келиш учун шерикларини яна шахарга юборишди. Шахарга кетаётган йигитга эхтиёт бўлишни, хеч ким сезмаслиги лозимлигини, акс холда золимлар буларни диндан чикаришга харакат килишини айтиб огохлантирдилар. Йигит шахарга кириб борар экан, хамма нарса ўзгариб кетган, уйларнинг кўриниши, одамларнинг киёфалари ўзгача... У хеч нимани тушунмайди. Ўзига бирор касаллик етганми деб кўркади. Кейин тезрок кета колай бу ердан деб шошилиб бозорга киради. Овкат сотаётган одамга кўлидаги пулни беради. Сотувчи пулни кўриб, бу каернинг пули, сен каерликсан, деб сўрайди. Йигитнинг жавобларини эшитиб, бу ё аклдан озган ёки бирор хазина топиб олган, деб ўйлайди. Бу вокеа шахарга таркалади. Иш шов-шувга айланиб, подшохликка етиб боради. Бу пайтда юртнинг подшоси мусулмонлардан эди. Орадан канча вакт ўтган бўлса хамки, одамлар йигитларнинг киссаларини ёддан чикармаган эдилар. Охири хакикат маълум бўлади. Одамлар подшохларига эргашиб, хайрат билан горга караб борадилар. Йигит одамлардан олдинрок горга кириб биродарларини огохлантирмокчи бўлади. "Шундай килиб одамларга уларни кўрсатдик, токи билсинлар Аллохнинг ваъдаси хак ва Киёматнинг келишида хеч бир шубха йўкдир..." (21-оят).

Аллох бу вокеа оркали Ўзининг дўстларини хеч кимнинг хаёлига келмайдиган кароматлар билан сийлаши ва асрашини кўрсатади. Кофир-мушриклар иймонсизларни хурматлаб, Аллохнинг дўстларини хорламокчи бўлдилар. Аммо Аллох дунёнинг вактинчалик иззати ва мартабасидан кўра иймонни саклаш йўлида тогу тош ва горни афзал билган ростгўй йигитларнинг иззат-икромларини икки дунёда