×
Гуноҳлар кундан кунга ортиб фасод тарқалиб бормоқда, буларнинг барчасига ким айбдор.

Қиёмат яқиндир. қартайган тарих,
Қалдироқ дунёни тортиб борадир.
Замоннинг савоб-у гуноҳларини,
Мусулмон бўйнига ортиб борадир.
Дунё гуноҳларга ботиб борадир,
Муҳаммад уммати бунга не дейсиз?
 

Замон-у азмонга сизлар жавобгар,
Замин-у осмонга сизлар жавобгар.
Муслим-у кофир-у диндор-у динсиз,
Бадбахт-у комронга сизлар жавобгар.
Бу тонглар бежавоб отиб борадир.
Муҳаммад уммати бунга не дейсиз?
 

Дунё икки бўлак: мусулмон – кофир,
Кофирлар зўрликни қилмоқда зоҳир.
Муслимга дунё тор, замона охир,
Сиз ҳамон беғамсиз, сиз ҳамон оғир.
Қалбингиз тош каби қотиб борадир,
Муҳаммад уммати, бунга не дейсиз?
 

Эй, сиз гуноҳи мўл, савоби озим,
Елларга совурманг қуръон овозин!
Аллоҳнинг каломин олий қилгали,
Ягона бир қувват бўлмоғи лозим.
Калом биздан шуни кутиб борадир,
Муҳаммад уммати, бунга не дейсиз?
 

Роббимиз, элчимиз, қуръон ягона,
Тиллардаги тасбеҳ – субҳон ягона.
Аҳмад бино қилган давлат биттадир,
Тарихда халифа Усмон ягона.
 

Султонлар ҳаддидан ўтиб борадир,
Тирқираб, бирма-бир йитиб борадир.
Бири Амриқонинг, бирлари эса,
Оврупо этагин тутиб борадир.
Айрилганнинг куни битиб борадир,
Муҳаммад уммати, бунга не дейсиз?